Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ва табиий мерос объектларининг қўриқланма зоналарини белгилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 106-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/106/0245-сон)
«Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ экологик туризмни ривожлантириш, камёб ҳамда йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимликлар ва ҳайвонларнинг турларини сақлаб қолиш ва кўпайтириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4247-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Сурхондарё вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 27 майдаги 332-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат экология қўмитаси), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Жиззах, Навоий, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ҳамда Сурхондарё вилоятлари ҳокимликларининг Зомин давлат қўриқхонаси (4 016,4 га), Нурота давлат қўриқхонаси (20 312,87 га), Қизилқум давлат қўриқхонаси (3 104 га), Сурхон давлат қўриқхонасига (16 691 га) туташ ҳудудларида уларнинг қўриқланма зонасини ташкил қилиш, шунингдек, Сурхон давлат қўриқхонаси ҳудудида жойлашган (395,6 га) «Зараутсой қоятош суратлари» объектини қўриқхона ҳудудидан унинг қўриқланма зонасига ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2025 й., 09/25/677/0982-сон)
2. Қуйидагилар:
Зомин давлат қўриқхонасининг қўриқланма зонаси майдони 1-иловага мувофиқ;
Нурота давлат қўриқхонасининг қўриқланма зонаси майдони 2-иловага мувофиқ;
Қизилқум давлат қўриқхонасининг қўриқланма зонаси майдони 3-иловага мувофиқ;
Сурхон давлат қўриқхонасининг қўриқланма зонаси майдони 4-иловага мувофиқ;
Сурхон давлат қўриқхонаси ҳудудидан унинг қўриқланма зонасига ўтказилаётган «Зараутсой қоятош суратлари» объекти майдони 4а-иловага мувофиқ;
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ва табиий мерос объектларининг қўриқланма зоналари тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 106-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/106/0245-сон)
3. Белгилансинки:
қўриқхоналарнинг қўриқланма зонасидаги ерлар ушбу зоналарда жойлашган ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар ихтиёрида қолади;
Сурхон давлат қўриқхонаси ҳудудидан унинг қўриқланма зонасига ўтказиладиган «Зараутсой қоятош суратлари» объекти ушбу қўриқхонанинг доимий фойдаланишида қолдирилади.
4. Давлат экология қўмитаси икки ой муддатда Ҳисор, Зомин, Қизилқум, Сурхон ва Нурота давлат қўриқхоналарининг қўриқланма зоналари тўғрисидаги низомларни тасдиқласин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари 2021 йил якунига қадар Давлат экология қўмитаси ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳудудий бошқармалари билан биргаликда ҳудудларидаги мавжуд буюртма қўриқхоналар ва табиат ёдгорликларининг қўриқланма зоналарини белгиласинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар:
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда «Зараутсой қоятош суратлари» объектида;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда қўриқхоналарнинг қўриқланма зоналарида зиёрат ва экологик туризмни ташкил қилиш учун зарур инфратузилмани яратишга инвесторлар ва грантларни жалб қилиш чораларини кўрсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси А.И. Мақсудов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 5 май,
282-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 майдаги 282-сон қарорига 1-ИЛОВА
Зомин давлат қўриқхонасининг қўриқланма зонаси
МАЙДОНИ
гектар
Т/р
Ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар
Боғлар
Ўрмон билан қопланган ерлар
Лалми ерлар
Яйловлар
Сийрак ўрмон билан қопланган ерлар
Тошли яйловлар
Бутазорлар ўсган яйловлар
Тошли бўтазорлар
Қуруқ ўзанлар
Дарё ва сойлар
Тоғли ерлар
Йўллар
Сўқмоқ йўллар
Жами ер майдони
Жиззах вилояти Зомин тумани
1.
Зомин давлат ўрмон хўжалиги
4,7
395,3
5
21,5
3,5
1,4
4,9
7,4
9,9
1,5
455,1
Жиззах вилояти Бахмал тумани
2.
Бахмал давлат ўрмон хўжалиги
781,1
60
612
1003
60
650
10
30
1
40
2
3249,1
3.
«Бахмал булоқлари массиви» Сувдан фойдаланиш уюшмаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 майдаги 282-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Нурота» давлат қўриқхонасининг қўриқланма зонаси
МАЙДОНИ
гектар
T/p
Ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар
Лалми ерлар
Яйловлар
Сийрак ўрмон билан қопланган ерлар
Тошли яйловлар
Тошлоқ ерлар
Бутазорлар ўсган яйловлар
Тошли бутазорлар
Дарё ва сойлар
Ариқ, каналлар ва жилғалар
Жарликлар
Йўллар
Сўқмоқ йўллар
Бошқа йўллар
Жами ер майдони
Жиззах вилояти Фориш тумани
1.
Фориш давлат ўрмон хўжалиги
397
385
181
28
115
103
5
5,5
1,5
1221
2.
Захира ерлар
802,2
406
204
54
127
107
6.5
6,5
1
1714,2
Навоий вилояти Нурота тумани
3.
«Нурота қоракўл наслчилик» МЧЖ
90
4084,29
20,58
4194,87
Самарканд вилояти Қўшработ тумани
4.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш кўмитаси
1264,59
28
35
18
279,3
1624,89
5.
Фозилмон ўрмон хўжалиги
1600,5
2,9
49,3
1652,7
6.
«Абдураҳмон бобо таранг тулпорлари» ф/х
15,5
1239,5
0,7
0,6
0,6
1256,9
7.
Қувкалла ҳожи бобо махсум» ф/х
15,7
395,7
12,7
424,1
8.
«Қора байир саховати» ф/х
150
150
9.
«Пангат тоғ гиёҳлари» МЧЖ
1765
4
1769
10.
«Пангат қизил олма боғи» МЧЖ
570
570
11.
«Пангат қизил олма чорваси» МЧЖ
440
440
12.
«Қизил олма чорвадорлик» МЧЖ
125
125
13.
«Қувкалла баланд боғлари» МЧЖ
85
85
Самарқанд вилояти Пайариқ тумани
14.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси
1888,14
2,9
21,2
5,3
1917,54
Жами
31,2
8924,49
791
6357,43
84,9
242
212,9
130,58
35,7
12
18,6
5,3
299,1
17145,2
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 мартдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.03.2025 й., 09/25/153/0228-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 майдаги 282-сон қарорига 3-ИЛОВА
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2025 й., 09/25/677/0982-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 майдаги 282-сон қарорига 4а-ИЛОВА
Сурхон давлат қўриқхонаси ҳудудидан унинг қўриқланма зонасига ўтказилаётган «Зараутсой қоятош суратлари» объекти
МАЙДОНИ
гектар
Т/р
Ариқлар, зовурлар, каналлар
Йўллар
Яйловлар
Ўрмонзорлар
Бошқа ерлар
Жами ер майдони
Сурхондарё вилояти Шеробод тумани
1.
1,4
1,1
236,7
130,6
25,8
395,6
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 майдаги 282-сон қарорига 5-ИЛОВА
(5-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 106-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/106/0245-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, буюртма қўриқхоналар ва давлат табиат ёдгорликлари (кейинги ўринларда — муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар)нинг қўриқланма зоналарини белгилаш ҳамда режимини ўрнатиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.
Буюртма қўриқхоналар, табиий питомникларда курорт табиий ҳудудларда, рекреация зоналарида, сувни муҳофаза қилиш зоналарида белгиланган режим улар ҳудудида жойлашган табиий мерос объектини сақлаб қолишни таъминламаса, табиий мерос объекти ҳудудига туташган ер майдонида ушбу Низомга мувофиқ қўриқланма зоналари белгиланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 106-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/106/0245-сон)
2. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар билан чегарадош ҳудудлар, шу жумладан, уларнинг ҳудудий қисмлари оралиғида жойлашган ҳудудлар муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг қўриқланма зоналари ҳисобланади.
Умумдавлат аҳамиятига молик бўлган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг қўриқланма зоналари Вазирлар Маҳкамасининг, маҳаллий аҳамиятга молик муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг қўриқланма зоналари маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари асосида белгиланади.
Муқаддам ташкил этилган, лекин ташкил этиш даврида қўриқланма зоналари белгиланмаган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар (давлат қўриқхоналаридан ташқари) қўриқланма зоналарининг ўлчамлари ва режими, шунингдек, ер участкаларини сақлаш вазифаси махсус ваколатли давлат органларининг ёки мазкур ҳудудлар қайси юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлса, шу юридик ва жисмоний шахсларнинг тақдимномасига асосан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади.
Қўриқланма зоналарнинг белгиланиши билан боғлиқ харажатлар мазкур ҳудудлар қайси давлат органи, юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлса, шу давлат органи, юридик ва жисмоний шахслар томонидан қопланади.
3. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд қўриқланма зонасининг ўлчамлари, чегаралари ва режими муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш билан бир вақтда белгиланади.
Қўриқланма зонасининг ўлчамлари ва унинг чегаралари давлат экологик экспертизаси хулосасига асосан муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг табиий объектлари ва мажмуаларини муҳофаза қилиш мақсадида умумдавлат аҳамиятга молик муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг қўриқланма зоналари чегаралари Вазирлар Маҳкамасининг, маҳаллий аҳамиятга молик муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг қўриқланма зоналари чегаралари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарори билан ўзгартирилиши мумкин.
4. Қўриқланма зона ҳудудидаги ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар ер майдонларидан фойдаланишда қўриқланма зона режимига риоя этишлари шарт.
Қўриқланма зонада жойлашган юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкалари олиб қўйилмайди. Бунда юридик ёки жисмоний шахслар қўриқланма зонанинг режимини мунтазам бузса, маъмурий жавобгарликка тортилса ва ушбу шахсларга нисбатан бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилганда, уларнинг муддатли ёки доимий фойдаланишдаги ер участкалари ёхуд уларнинг бир қисми белгиланган тартибда олиб қўйилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон «Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
5. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд қўриқланма зонасида ер эгалари, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ёки ўрмон хўжалиги органлари томонидан қуйидагилар таъминланади:
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг табиий объектлари ва мажмуаларига ҳар қандай салбий таъсирнинг олдини олиш ва камайтириш;
муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг алоҳида қисмлари ўртасидаги алоқани таъминлаш орқали ҳайвонларнинг яшаш шароитлари ва миграциясини яхшилаш, уларни муҳофаза қилиш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудда етарли самарага эришилмаган ҳолатларда уларнинг сонини кўпайтириш ва тиклаш;
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудда муҳофаза остига олинган ўсимлик ва ҳайвон турлари учун тегишли биотехник тадбирларни амалга ошириш;
ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш, муҳофаза қилиш, қайта тиклаш, бошқа табиий объектлардан барқарор фойдаланиш ҳамда уларни саноқдан ўтказишнинг энг оқилона усулларини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш;
антропоген таъсир доирасидаги ҳудудлардан хўжалик мақсадларида фойдаланишда муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд табиий объектлари ва мажмуаларини сақлаш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш;
табиий объектлар ва мажмуаларга зарар етказмайдиган, бошқариладиган экологик туризмни амалга ошириш.
6. Ушбу Низом асосида ҳар бир муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг тоифаси, тури ва унинг қўриқланма зонасига ўрнатиладиган режимнинг хусусиятларига мувофиқ равишда муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг қўриқланма зонаси тўғрисидаги низом мазкур муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд қайси давлат органи ёки юридик ва жисмоний шахслар таркибида бўлса, шу давлат органи ёки юридик ва жисмоний шахслар томонидан экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари билан келишган ҳолда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
экологик тизимлар барқарорлигининг бузилиши ва табиий ландшафтлар кўринишининг ўзгартирилишига олиб келадиган ишларни амалга ошириш;
оқова ва чиқинди сувларни ташлаш учун рельефнинг паст жойларидан фойдаланиш;
ўта хавфли кимёвий ва биологик моддаларни қўллаш, атроф муҳитга зарарли физик таъсир кўрсатувчи ҳаракатларни амалга ошириш;
иқлимлаштириш мақсадида ўсимлик ва ҳайвонларнинг турлари ҳамда кенжа турларини жойлаштириш;
саноат усулида қайта ишлаш мақсадида доривор, озиқ-овқатбоп ва техник ўсимликлар хомашёларини тайёрлаш;
қишлоқ хўжалиги ва бошқа ўсимликларни ҳимоя қилиш мақсадида кимёвий заҳарли восита (пестицид)ларни қўллаш;
илмий мақсадлардан ташқари ҳайвонларни овлаш, дарахт ва буталарни кесиш;
дарё ва сойларнинг гидрологик режимини ўзгартириш;
ўсимликлар ва ландшафт қопламини ўзгартириш;
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар табиий объектлари ва мажмуаларига салбий таъсир қилувчи саноат объектларининг фаолият юритиши, уларни қуриш, қайта таъмирлаш;
портлатиш йўли билан геологик-қидирув ишларини олиб бориш;
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар табиий объектлари ва мажмуаларига салбий таъсир қилувчи фойдали қазилмаларни қазиб олиш ишларини амалга ошириш;
ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларини, шунингдек, радиоактив материалларни сақлаш ва кўмиш.
8. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг қўриқланма зонасидаги табиий объектлар ва мажмуаларга салбий таъсир кўрсатувчи ёки кўрсатиши мумкин бўлган фаолият турлари давлат экологик экспертизаси хулосасига асосан чекланиши мумкин.
Чеклашлар қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:
қўриқланма зонада жойлашган табиий объектлардан фойдаланишда атроф муҳитга чиқинди ёки ифлослантирувчи моддалар чиқарилишига сабаб бўладиган фаолият турларига вақтинча тақиқ ўрнатиш (календарь йилнинг маълум бир вақти, мавсуми ёки даври учун);
айрим фаолият турларининг табиий ресурслардан фойдаланиш ҳажмлари белгиланмаган ҳолларда фойдаланиш ҳажмларини белгилаш, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида ёки ваколатли давлат органлари томонидан белгиланган меъёрларга нисбатан камроқ ҳажмларда фойдаланиш тартибини ўрнатиш.
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд қайси давлат органи, юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлса, шу давлат органи, юридик ва жисмоний шахслар ёки мазкур ҳудуднинг бошқарув органи билан келишган ҳолда айрим фаолият турларига давлат экологик экспертизаси хулосасига асосан рухсат этилиши мумкин.
9. Табиатни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилиш ёки муайян ишларни бажариш, шу жумладан ер участкасидаги тупроқ қатламини, ноёб ўсимликларни ва давлат табиат ёдгорликларини асраш мақсадида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг қўриқланма зоналарида унинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатадиган ёки кўрсатиши мумкин бўлган фаолиятни чеклаш ёки тақиқлаш учун ер участкаларини сақлаш вазифаси белгиланади. Ер участкаларини сақлаш маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан амалга оширилади.
10. Қўриқланма зонада чекланган ва тақиқланган хўжалик ёки бошқа турдаги фаолиятлар рўйхати муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг қўриқланма зонасига кириш жойларида ўрнатиладиган маълумотлар тахтасида ёзиб қўйилади.
11. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг қўриқланма зонаси ҳудудида ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни чорвачилик эҳтиёжлари учун тайёрлаш ва чорва молларни ўтлатиш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланган меъёрларга қатъий риоя қилган ҳолда давлат ўрмон фонди ерларида ўрмон билетларига мувофиқ, аҳоли пунктлари ва захира ерларда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаларининг рухсатномаларига мувофиқ амалга оширилади.
12. Қўриқланма зонанинг ўлчамлари, чегаралари ва режими тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан, чекланган хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият турларининг рўйхати муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг паспортига киритилади.
13. Ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган чора-тадбирлар муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш режаларига мувофиқ амалга оширилади. Зарур ҳолларда бошқарув режалари лойиҳалари ердан фойдаланувчилар, ер эгалари ва ижарачилар билан келишилади.
Қўриқланма зона ҳудудида биотехник тадбирларнинг ўтказилиши муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд, бошқа юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади.
14. Қўриқланма зона ҳудудида сайёҳлик ва экскурсия қатнов йўналишлари (экосўқмоқлар), тўхташ жойлари, кўргазма майдончалари, ёввойи ҳайвонлар сақланадиган вольерлар ташкил қилиш, шунингдек, муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг фаолиятини, табиатни муҳофаза қилиш ва бошқа масалаларни тарғиб этиш учун махсус майдонлар ажратилиши мумкин.
Сайёҳлар тўхташ жойлари, чодирлар ўрнатиш, автотранспорт воситаларини жойлаштириш, гулхан ёқиш ва шу кабилар фақат махсус ажратилган жойларда амалга оширилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
15. Қўриқланма зонанинг режими муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг қўриқлаш ходимлари, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари ҳамда ўрмон фонди ерларида ўрмон қўриқчилари томонидан таъминланади.
16. Қўриқланма зона режимининг таъминланиши бўйича назорат экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудуднинг қўриқлаш ходимлари, шунингдек, ўрмон фонди ерларидаги ўрмонларни муҳофаза қилиш органлари томонидан амалга оширилади.
17. Қўриқланма зонаси режими бузилишида айбдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 82-моддаси.
Қўриқланма зонаси режимининг бузилиши натижасида етказилган зарар айбдорлар томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорда ва тартибда қопланиши лозим.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14 ва 985-моддалари.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 09/21/282/0425-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 11.03.2025 й., 09/25/153/0228-сон; 27.10.2025 й., 09/25/677/0982-сон; 17.03.2026 й., 09/26/106/0245-сон)