1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш услубиёти ҳамда ҳисобот шаклларини тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 31 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3292]
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича ҳисобот шакллари 2 — 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 10 октябрдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3292-1, 11.10.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2024 й., 10/24/3292-1/0810-сон)
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 31 март,
7-мҳ-сон
Келишилди:
Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Б. КАРИМОВ
2021 йил 23 март
Вазир Д. КУЧКАРОВ
2021 йил 29 март
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 31 мартдаги 7-мҳ-сон буйруғига 1-ИЛОВА
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш
УСЛУБИЁТИ
Мазкур Услубиёт Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 мартдаги ПҚ-5025-сон «Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (бундан буён матнда лойиҳа деб юритилади) ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг (бундан буён матнда норматив-ҳуқуқий ҳужжат деб юритилади) тартибга солиш таъсирини баҳолаш жараёнларини услубий жиҳатдан тартибга солинишини белгилайди.
1. Мазкур Услубиётда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ишлаб чиқувчи — лойиҳани ишлаб чиқувчи ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тартибга солиш таъсирини баҳолашни ўтказувчи давлат органи ва ташкилоти;
тартибга солиш воситаси — жисмоний ва юридик шахслар томонидан бажарилиши (риоя этилиши) мажбурий бўлган талаблар ёки бошқа чекловлар ёхуд уларга таъсир кўрсатадиган бошқа чоралар;
таъсир — норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасида ҳамда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган мажбуриятлар, талаблар, тақиқ ва бошқа чекловларга риоя қилишда манфаатдор томонларда юзага келиши мумкин бўлган бевосита ёки билвосита фойда ва харажатлар;
манфаатдор томонлар — ўрганилаётган муаммо ёки таклиф этилаётган тартибга солиш доирасига тушадиган жисмоний ва юридик шахслар, давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда хўжалик бошқаруви органлари;
тартибга солиш таъсирини баҳолаш (бундан буён матнда ТСТБ деб юритилади) — лойиҳанинг қабул қилиниши натижасида юзага келиши мумкин бўлган эҳтимолий оқибатларни аниқлаш ва баҳолаш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тартибга солиш мақсадларига эришилганлигини, самарадорлигини ҳамда тартибга солиш усулини қўллашда юзага келган оқибатларни аниқлашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи;
ТСТБ ҳисоботи — норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ёки қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат юзасидан ўтказилган ТСТБ якунлари бўйича ишлаб чиқувчи томонидан тайёрланадиган ҳужжат;
соддалаштирилган ТСТБ ҳисоботи — норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилишидан олдин ўтказилган ТСТБ якунлари бўйича ишлаб чиқувчи томонидан тайёрланадиган ҳужжат;
кенгайтирилган ТСТБ ҳисоботи — норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш билан бир вақтда кенгайтирилган тартибда ўтказилган ТСТБ якунлари бўйича ишлаб чиқувчи томонидан тайёрланадиган ҳужжат;
миқдорий кўрсаткичлар — маълум иқтисодий ёки жисмоний моҳиятга эга бўлган, сон сифатида ифодаланадиган кўрсаткичлар. Бунга барча молиявий ва бозор кўрсаткичлари (даромад, соф фойда, доимий ва ўзгарувчан харажатлар, сотиш ҳажми, бозор улуши ва бошқалар), қиймат бирлиги, вазн ва оғирлик, узунлик ва бошқа воситалар билан ўлчанадиган кўрсаткичлар киради;
сифат кўрсаткичлари — харажат, миқдор, вазн ва оғирлик, узунлик, самарадорлик ва бошқа ўлчовларнинг аниқ бирликлари билан ўлчаш қийин бўлган кўрсаткичлар. Улар, қоида тариқасида, одамларнинг маълум фактлар, ҳодисалар, уларнинг афзалликлари ва баҳоларига муносабатини акс эттиради. Сифат кўрсаткичлари фоизлар билан ҳам ўлчанади;
фойда — лойиҳа ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатда назарда тутилган талабларнинг бажарилиши муносабати билан манфаатдор томонларга келиши мумкин бўлган (келган) ҳар қандай шаклдаги фойда ёки даромад;
харажатлар — лойиҳа ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатда назарда тутилган талабларнинг бажарилиши муносабати билан манфаатдор томонларда юзага келиши мумкин бўлган (юзага келган) харажатлар.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 10 октябрдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3292-1, 11.10.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2024 й., 10/24/3292-1/0810-сон)
2. Мазкур Услубиётда қўлланиладиган фойда (шу жумладан, бевосита ёки билвосита фойда) ва харажат (шу жумладан, бевосита, билвосита ҳамда маъмурий харажат) атамаларининг мазмуни бухгалтерия ҳисобида қўлланиладиган шундай атамалар мазмунидан фарқланади ва фақат тартибга солиш таъсирини баҳолаш доирасида қўлланилади.
3. Ишлаб чиқувчи томонидан тартибга солиш таъсирини баҳолаш, шунингдек тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича ҳисоботни тўлдириш ушбу Услубиёт асосида амалга оширилади.
5. «Ex-ante» усули бўйича лойиҳа ишлаб чиқилишидан олдин соддалаштирилган тартибда ҳамда лойиҳани ишлаб чиқиш билан бир вақтда кенгайтирилган тартибда ТСТБдан ўтказилади:
тартибга солиниши керак бўлган муаммо таҳлили ва давлат аралашувининг зарурати (сабаблари);
тартибга солиш орқали эришилиши лозим бўлган мақсадлар;
муаммони ҳал қилишда муқобил усуллар, уларнинг афзалликлари ҳамда камчиликлари;
тартибга солиш таъсир кўрсатадиган субъектлар тўғрисида маълумотлар;
ҳар бир муқобил усулнинг миқдорий ва сифат таҳлили, шу жумладан, фойда ва харажатлар таҳлили, тегишли соҳаларга (иқтисодий соҳа, ижтимоий соҳа ва атроф-муҳитга) таъсирлари ва қўллашда юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатлари хавфи ва қиёсий таҳлил ёрдамида танланган мақбул усулни жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги;
тартибга солиш мақсадларига эришиш учун зарур чора-тадбирлар ва кутилаётган натижалар;
лойиҳанинг ёки унда белгиланган тартибга солиш воситаларининг амал қилиши таклиф қилинган даврни асослаш (амал қилиш муддати мавжуд бўлганда).
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 10 октябрдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3292-1, 11.10.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2024 й., 10/24/3292-1/0810-сон)
6. «Ex-post» усулини қўллашда қуйидагилар амалга оширилади:
норматив-ҳуқуқий ҳужжат таъсир кўрсатган манфаатдор томонларни таҳлил қилиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан ўрнатилган тартибга солиш воситасининг натижадорлиги, мақсадларига эришилганлиги ҳамда унинг қўлланилиши натижасида вужудга келган ижобий ва салбий оқибатларини аниқлаш;
7. Тегишли соҳада юзага келган (юзага келиши мумкин бўлган) муаммони аниқлаш, унинг сабаблари ва оқибатларни ўрганиш орқали тўғри ва самарали ечимларни ишлаб чиқиш мақсадида муаммолар таҳлили ўтказилади.
Муаммо тўғрисидаги маълумотлар аниқ шакллантирилиши, тавсифланиши, шу жумладан, қуйидагиларни назарда тутган ҳолда таҳлил қилиниши лозим:
муаммо вужудга келган соҳа;
соҳанинг ҳуқуқий тартибга солинганлик ҳолати (норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати, шунингдек, тартибга солишдаги бўшлиқлар) ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти (мурожаатлар, шикоятлар, суд тартибидаги ишлар сони ва мазмуни);
муаммонинг мавжудлиги сабабли келиб чиққан (чиқиши мумкин бўлган) салбий оқибатлар;
муаммога оид статистик маълумотлар ҳамда бошқа миқдорий ва сифат кўрсаткичлар (мисол учун, ушбу соҳада муаммо мавжудлиги сабабли 1,5 мингта қонун бузилишлар содир этилган бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларга 500 млн сўм миқдорда зарар етказилган).
(7-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 10 октябрдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3292-1, 11.10.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2024 й., 10/24/3292-1/0810-сон)
8. Муаммони тавсифлаш учун фойдаланилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текшириш имкони бўлиши лозим.
(2-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 10 октябрдаги 27-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3292-1, 11.10.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2024 й., 10/24/3292-1/0810-сон)
9. Муаммо юзага келган (юзага келиши мумкин бўлган) соҳани тартибга солиш мақсадларини аниқлаш учун давлат аралашуви зарурати таҳлил қилинади.
Давлат аралашуви зарурати асосан қуйидаги сабабларни ўз ичига олиши мумкин:
а) бозордаги муваффақиятсизлик (масалан, бозор нархлари жамият учун реал харажат ва фойдани акс эттирмаслиги, ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар билан таъминланишнинг етарли эмаслиги, рақобат муҳити етарли эмаслиги, ахборот етишмовчилиги (жумладан, истеъмолчилар учун маълумот олиш имконияти чекланганлиги ёки умуман йўқлиги);
б) иқтисодиётни барқарорлаштириш ва иқтисодий тангликнинг олдини олиш ёки унинг оқибатларини бартараф этиш;
в) товар ва хизматлар бозорида монополлашувнинг олдини олиш;
г) тартибга солишнинг самарасизлиги (масалан, жамоат манфаатларига мос келмайдиган амалдаги тартибга солиш воситаси);
д) ижтимоий адолатни таъминлаш (масалан, соғлиқни сақлаш ва таълим хизматларидан аҳолининг барча қатлами, айниқса, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифалари фойдалана олиш имконияти);
е) аҳолининг саломатлиги ва жамият хавфсизлиги учун хавф-хатар;
ё) атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан самарали фойдаланиш.
Тартибга солинаётган муносабатларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, давлат аралашуви зарурати бошқа сабабларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
Давлат аралашуви бўйича ҳар бир сабаб батафсил асослантирилиши лозим.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 10 октябрдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3292-1, 11.10.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2024 й., 10/24/3292-1/0810-сон)
3-§. Тартибга солиш орқали эришилиши лозим бўлган мақсадларни белгилаш
10. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг қабул қилинишидан кўзланган мақсад аниқ ва лўнда белгилаб олиниши зарур.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилишдан кўзланган мақсаднинг тўғри белгиланиши мазкур ҳужжат нормаларининг муваффақиятли татбиқ этилишини баҳолаш ва мақсадга эришиш йўлларини аниқ белгилаб олишнинг муҳим шарти ҳисобланади.
11. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилишдан кўзланган мақсад қуйидаги мезонларга жавоб бериши шарт:
аниқ бўлиши — аниқ мақсад норматив-ҳуқуқий ҳужжатни турли талқин этилишининг олдини олади;
ўлчовли бўлиши — мақсад ўлчовли ва татбиқ этилиши даражасини тасдиқловчи ҳолат сифатида тавсифланиши зарур;
мақбул бўлиши — агар мақсад ва унга эришиш усули жисмоний ва юридик шахсларнинг хатти-ҳаракатларига таъсир кўрсатишни назарда тутса, бундай таъсир мақсадга эришиш жараёнида иштирок этаётган барча учун мақбул, тушунарли ҳамда аниқ ва лўнда ифодаланган бўлиши лозим;
чекланган вақт оралиғида бажариладиган бўлиши — асосий ва оралиқ мақсадларга эришиладиган вақт аниқ белгилаб олинган бўлиши керак.
12. Лойиҳани қабул қилишдан кўзланган мақсад қуйидаги гуруҳларга бўлинган ҳолда белгиланади:
а) умумий мақсад — норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилишнинг якуний натижасини белгилаб беради (масалан, иқтисодиётнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ва бошқалар);
б) махсус мақсад — норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг объекти ҳисобланиб, умумий мақсадга эришиш учун зарур шарт-шароит яратади (масалан, юридик шахсларнинг солиқ мажбуриятларини қисқартириш орқали тадбиркорлик фаолиятининг фаоллашуви ва аҳолининг фаровонлик даражаси ўсишига эришиш);
в) тезкор мақсад — жорий вазифаларни ҳал қилиш ва махсус мақсадга эришишга хизмат қилади (масалан, давлат органи даражасида тартиб-таомилларни соддалаштириш орқали тадбиркорлик фаолияти субъектлари харажатларининг қисқартирилишига эришиш).
4-§. Муқобил усулларни аниқлаш
13. Тартибга солиш мақсадига эришишга хизмат қиладиган турли хил усулларни кўриб чиқиш лозим. Ушбу усулларнинг салбий жиҳатлари, мувофиқлик даражаси, амалга татбиқ қилишнинг осонлиги, шунингдек ножўя таъсирлари инобатга олинган ҳолда баҳоланади.
14. Муқобил усулларни аниқлашда ноаниқ ва амалга ошириши мавҳум бўлган вариантлар қўлланилмаслиги зарур.
15. Тартибга солишнинг бошқа муқобил воситалари ўрганилганида, қўшимча равишда қуйидаги муқобил усуллар мажбурий тартибда кўриб чиқилиши керак:
ҳеч қандай чора қўлламаслик — таклиф қилинаётган муқобил усул билан амалдаги вазиятнинг сақлаб қолиниши назарда тутилиши керак;
ўзини-ўзи бошқариш — тартибга солиниши кутилаётган соҳани тадбиркорлик субъектлари ва/ёки уларнинг бирлашмалари, жамоат бирлашмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари орқали бошқариш.
16. Муаммонинг ечими сифатида танланган, шунингдек бошқа муқобил усулларнинг афзалликлари ва камчиликлари аниқ далил ва рақамлар билан асослантирилган ҳолда батафсил ёритилади.
17. Муаммонинг ечими сифатида танланган усулнинг муқобил усуллардан самарадорлиги, муаммо ечимига тез ва сифатли эришилиши, танланган тартибга солиш усулининг муқобил усулларга нисбатан келтириб чиқариши мумкин бўлган салбий оқибатлари хавфининг камлиги ва бошқа шу каби далил билан асослантирилиши лозим.
41-§. Муқобил усулларнинг таъсир доирасини аниқлаш
171. Тартибга солинаётган соҳада вужудга келиши мумкин бўлган (ёки вужудга келган) ўзгаришларни, жумладан, ижобий ва салбий оқибатларни аниқлаш, салбий таъсирларни олдини олиш ёки юмшатиш мақсадида муқобил усулларнинг таъсир доираси аниқланиши лозим.
Бунда тартибга солиш усулининг иқтисодий соҳа, ижтимоий соҳа ва атроф-муҳитга таъсири ўрганилади.
172. Тартибга солиш усули иқтисодий соҳада қуйидаги муносабатларга таъсир кўрсатиши мумкин:
а) иқтисодий ривожланиш, жумладан, яширин иқтисодиёт, инвестиция муҳити, ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш), импорт ва экспорт, товар ва хизматларнинг истеъмол даражаси, молиявий барқарорлик ва молиявий бозорлар;
б) тадбиркорлик, жумладан, тадбиркорлик субъектларини ташкил қилиш, лицензиялаш ва рухсат берувчи ҳужжатларни олиш тартиби ва талабларининг ўзгариши, товарлар (хизмат кўрсатиш) баҳоси ҳамда бошқа молиявий мажбуриятлар қийматининг ўзгариши;
в) кичик ва ўрта тадбиркорлик, жумладан, талаб ва мажбуриятларни бажариш йирик тадбиркорлик субъектларига нисбатан кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун оғирлиги, маъмурий тўсиқлар (масалан, рўйхатдан ўтиш, лицензиялаш ва рухсат берувчи ҳужжатларни олиш), молиявий юк даражаси, бозор шартлари ва рақобат муҳити.
Тартибга солиш усулининг кичик ва ўрта тадбиркорликка таъсирини баҳолашда қуйидаги маълумотлар таҳлил қилинади:
соҳада тартибга солиш доирасига тушадиган тадбиркорлик субъектлари сони (Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичидаги (ИФУТ) кичик класс рақамини кўрсатган ҳолда ҳамда кичик, ўрта ва йирик тоифалар кесимида) ва тартибга солиш воситасининг ҳар бир тоифа учун таъсир даражаси;
кичик ва ўрта тадбиркорликнинг тартибга солинаётган соҳадаги аҳамияти (масалан, ишлаб чиқаришдаги (хизмат кўрсатиш) улуши, бозордаги ўрни);
г) давлат бюджети ва фискал сиёсат, жумладан, давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг ўзгариши, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари (масалан, субсидия, компенсация, дотация, давлат божи, солиқ ва божхона имтиёзлари), тартибга солиш ва назорат қилиш харажатларининг ортиши;
д) рақобат муҳити, жумладан, товар ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг (етказиб берувчиларнинг) доираси ва сони чекланиши, етказиб берувчиларнинг ўзаро рақобатлашиш имконияти чегараланиши, бозор муносабатларида ўзаро рақобатлашишга қизиқишининг пасайиши, янги технологиялар, маҳсулотлар ёки бизнес моделларини амалиётга жорий этишнинг чекланиши, истеъмолчилар учун керакли ахборотни танлаш имкони чегараланиши;
е) бандлик ва меҳнат бозори, жумладан, ишсизлик ва бандлик даражаси, муайян соҳаларда ишчи кучига бўлган талабнинг ўзгариши, меҳнат шароитлари (шартлари) ва иш ҳақи, ходимларнинг малакасини ошириш ва касбга ўқитиш, ходимларнинг ижтимоий ҳимояси, норасмий бандлик.
Тартибга солинаётган муносабатларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, бошқа таъсирлар ҳам таҳлил қилинади.
173. Тартибга солиш усули ижтимоий соҳада (фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашда) қуйидаги муносабатларга таъсир кўрсатиши мумкин:
а) ижтимоий адолат ва гендер тенглик, жумладан, шахсларни камситишга йўл қўйилмаслиги, ҳуқуқлардан аҳолининг барча қатлами (айниқса, ногиронлиги бўлган шахслар, кексалар, болалар ва аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд бошқа тоифалари) фойдалана олиш имконияти, таълим, ахборот олиш ҳуқуқи ва сўз эркинлигининг чекланмаслиги, мулк ҳуқуқининг дахлсизлиги, ҳуқуқ ва хизматлардан тўсиқсиз фойдаланиш;
б) камбағаллик даражаси, жумладан, тартибга солиш воситасининг аҳоли (айниқса, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифалари) даромадларига ва ижтимоий тенгсизликка таъсири, иш ўринлари, ижтимоий хизматларга бўлган имкониятнинг чекланмаслиги, шахсларнинг меҳнатга бўлган муносабатининг ўзгариши, меҳнат муносабатларида ижтимоий тенглик ва инклюзивлик;
в) соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат, жумладан, аҳолининг барча қатлами (айниқса, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифалари) малакали тиббий хизматлардан фойдаланиш имконияти, тиббий хизматлар ва дори воситалари ҳамда протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари нархининг ўзгариши, соғлом турмуш тарзига таъсирлар, соғлом ва юқори озуқавий қийматга эга озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмоли, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги.
Тартибга солинаётган муносабатларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, бошқа таъсирлар ҳам таҳлил қилинади.
а) табиий ресурслар, жумладан, ресурслардан фойдаланиш барқарорлиги, уларни тақсимлаш ва улардан фойдаланиш, сув ва сув ресурслари, ер майдонларини бошқариш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш;
б) ҳаво, сув ва тупроқ сифати, жумладан, ҳаво, сув ва тупроқнинг ифлосланиш даражасига таъсир, ифлослантирувчи моддалар чиқарилиши (эмиссияси) ва оқава сувларни чиқариш стандартлари, шунингдек, атроф-муҳит сифатини назорат қилиш тартибларининг ўзгариши;
в) биохилма-хиллик ва экотизимлар, жумладан, биохилма-хилликни муҳофаза қилиш ва экотизимлар (масалан, ўрмонлар, сув ҳавзалари) ҳолати, ноёб ва йўқолиб бораётган ўсимликлар ва ҳайвонлар турларига таъсир, экотизимларда кўрсатиладиган хизматлар доирасининг кенгайиши;
г) иқлим ўзгариши ва иссиқхона газлари чиқарилиши (эмиссияси), жумладан, энергия ресурсларидан саноат ва маиший истеъмолда фойдаланиш натижасида ажралаётган иссиқхона газлари, хавфли моддалар ҳажмининг ўзгариши, энергия ресурслари самарадорлиги, иқлим ўзгаришига мослашиш;
д) чиқиндиларни бошқариш, жумладан, чиқиндиларни қайта ишлаш, утилизация қилиш, чиқиндилар ҳажмининг ўзгариши, сув ҳавзаларига ва жой рельефига зарарли ташламаларни ташланиши;
е) инсон саломатлиги ва ҳаёт сифати, жумладан, ҳаво, сув, тупроқ ва шовқинли ифлосланиш даражасининг инсонларга таъсири, яшаш шароити ва сифатининг ёмонлашуви.
Тартибга солинаётган муносабатларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, бошқа таъсирлар ҳам таҳлил қилинади.
175. Тартибга солиш усули тегишли муносабатларда салбий таъсирга эга бўлган ва ушбу тартибга солиш усулисиз муаммони ҳал қилиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳар бир салбий таъсирни камайтириш, юмшатиш чоралари ишлаб чиқилиши лозим (масалан, оширилган тўловлар бўйича аҳолининг эҳтиёжманд тоифалари учун чегирмалар ёки компенсация тўловлари).
Талаб ва мажбуриятларни таъминлаш кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун йирик тадбиркорлик субъектларига нисбатан оғирроқ бўлган тақдирда улар учун таъсир даражасини камайтириш, юмшатиш чоралари ва мослашувчан ёндашувлар мажбурий равишда кўриб чиқилади.
(41-параграф Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 10 октябрдаги 27-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3292-1, 11.10.2024 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2024 й., 10/24/3292-1/0810-сон)
18. Муқобил усулларни таҳлил қилиш ва ўзаро таққослашда қуйидаги методлардан фойдаланиш мумкин:
а) фойда ва харажатлар таҳлили методи, бунда тартибга солиш усуллари бўйича умумий фойда ва харажатлар ўрганилиб, улар ўртасидаги тафовут (соф жорий қиймат) аниқланади ва харажати энг кам ва фойдаси энг кўп усул танланади;
б) харажатлар самарадорлиги таҳлили методи, бунда тартибга солиш усулларининг харажатлари ўзаро таққосланиб, харажати энг кам усул танланади. Ушбу метод асосан фойдани пул кўринишида ифодалаб бўлмайдиган соҳаларни (масалан, соғлиқни сақлаш, таълим, хавфсизлик) таҳлил қилишда фойдаланилади;
в) кўп мезонли таҳлил методи, бунда тартибга солиш усулларининг фойда ва харажатларини миқдорий кўрсаткичларда ҳисоблаш ёки ўзаро солиштириш имконияти бўлмаса, уларнинг таъсири мақсадлардан келиб чиқиб, турли мезонлар орқали аниқланади;
г) бошқа иқтисодий таҳлил усуллари.
Муқобил усуллар бўйича таҳлил натижалари қуйидаги мезонлар асосида ўзаро таққосланади ва улардан энг мақбул усул танлаб олинади:
натижадорлиги ва мақсадларга мутаносиблиги;
самарадорлиги;
давлат (соҳани ривожлантириш) стратегияларига (дастурларига) мувофиқлиги.
Фойда ва харажатлар таҳлилини амалга оширишда миқдорий кўринишда ифодалаш мураккаб ёки имконсиз бўлган фойда ва харажатларнинг сифат кўрсаткичларини таҳлил қилиш амалга оширилади, бу ҳақда тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича ҳисоботнинг тегишли майдонларида миқдорий баҳолашни амалга оширишнинг имкони йўқлиги асослари, шу жумладан, мавжуд чекловлар кўрсатилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 10 октябрдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3292-1, 11.10.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2024 й., 10/24/3292-1/0810-сон)
19. Харажатлар қуйидагиларга гуруҳланади:
а) бевосита харажатлар — манфаатдор томонларга тартибга солиш натижасида юзага келган (келиши мумкин бўлган) тўғридан-тўғри таъсир кўрсатувчи мажбуриятлар. Бундай харажатларга лицензия учун давлат божи, рўйхатдан ўтиш, ариза бериш учун тўловлар, тартибга солиш талабаларини бажариш билан боғлиқ харажатлар ва бошқалар киради;
б) билвосита харажатлар — тартибга солиш талабларига риоя қилиш учун сарфланадиган бевосита харажатлардан ташқари барча харажатлар (мисол учун: меҳнат қилиш учун хавфсиз шароитлар таъминланиши билан боғлиқ харажатлар; экологик талабларга риоя этиш учун ускуналар сотиб олиш);
в) маъмурий сарф-харажатлар — ахборот мажбуриятларини бажариш учун тадбиркорлар амалга ошириши керак бўлган маъмурий фаолият харажатлари (мисол учун: меҳнат шароитлари тўғрисида йиллик ҳисобот; ускуна ўрнатиш бўйича ҳужжатлар ва ҳ.к.).
20. Бевосита харажатларни ҳисоблашда тартибга солиш воситасининг жорий этилиши натижасида тўлов мажбуриятлари юзага келадиган манфаатдор томонлар сони, тўловнинг даврийлиги (йилда бир марта = 1; йилда икки марта = 2; икки йилда бир марта = 0,5 ва ҳ.к.) ҳамда тўлов бирлиги қиймати аниқланади ва ушбу параметрлар кўпайтирилади.
21. Билвосита харажатларни ҳисоблашда тартибга солиш мажбуриятларига амал қилиши керак бўлган манфаатдор томонлар сони, ходимларни ўқитиш, ускуна сотиб олиш ёки бошқа харажатларнинг бирлик қиймати ва сони кўпайтирилади.
22. Маъмурий сарф-харажатларни ҳисоблаш қуйидаги формула бўйича амалга оширилади:
маъмурий ҳаракат юки = нарх × миқдор, бунда нарх ва миқдор қуйидагича аниқланади:
нарх = тариф × сарфланган вақт;
миқдор = талаблар тегишли бўлган корхоналар миқдори × амалга оширилган вақт оралиғи.
Бунда:
тариф — амалга оширилган меҳнат учун, қоида тариқасида, соатбай меҳнатга ҳақ, шунингдек иш вақтидан ташқари амалга оширилган қўшимча иш, касаллик ёки меҳнат таътиллари учун тўловлар, қўшимча харажатлар (материаллар, хизмат сафарлари, алоқа воситалари ва бошқалар) ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўловлар (агар маъмурий ҳаракатлар учун воситачи ёлланса) йиғиндисидан иборат;
сарфланган вақт — маъмурий ҳаракатни амалга ошириш учун зарур бўлган вақт ҳисобланиб, ҳужжатларни тайёрлаш, давлат идораларига бориш учун сарфланган вақт (зарурият туғилганда), навбат кутиш, қабул вақти ва ҳақ тўланадиган дам олиш вақтини ўз ичига олади;
миқдор — чекловлар жорий этилган корхоналарнинг умумий сони ва йил давомида амалга ошириладиган жараёнлар сонининг кўпайтмасини ифодалайди.
23. Фойда қуйидагиларга гуруҳланади:
а) бевосита фойда — тартибга солиш воситаларини жорий этилиши (этилганлиги) натижасида юзага келиши мумкин бўлган (келган) ҳар қандай фойда ва даромадлар.
б) билвосита фойда — тартибга солиш натижасида учинчи шахсларга келиши мумкин бўлган (фуқаролар соғлиғи, хавфсизлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ) ижобий таъсир ҳисобланиб, ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши, рақобатбардошлилик ва самарадорлик кўрсаткичлари каби кенг макроиқтисодий манфаатлар.
24. Ҳар хил даврлар учун фойда ва харажатларни таққослаш зарур бўлганда, стандарт харажатлар моделидан фойдаланган ҳолда соф жорий қиймат (NPV) ҳисоблаб чиқилади.
Фойда ва харажатлар ўртасидаги тафовут соф фойданинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини кўрсатади.
Соф жорий қиймат (NPV) қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:
Ct — t — давр оралиғида тартибга солувчи нормаларни жорий этиш учун қилинадиган эҳтимолий харажатлар;
r — дисконтлаш ставкаси;
n — ҳисоб-китоб даври.
Дисконтлаш ставкасининг мақбул миқдорини кўриб чиқилаётган даврда тижорат банкларининг тегишли соҳа бўйича ажратилган кредитлаш ставкасидан ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан эълон қилинадиган миллий валютадаги узоқ муддатли банк кредитлари бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаларидан (бунда имтиёзли кредитлаш ставкалари ҳисобга олинмайди) фойдаланган ҳолда аниқлаш мумкин.
(6-параграф Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 10 октябрдаги 27-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3292-1, 11.10.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2024 й., 10/24/3292-1/0810-сон)
7-§. Лойиҳани қабул қилишдан кутилаётган натижани аниқлаш
27. Лойиҳани қабул қилишдан кутилаётган натижа батафсил ёритилиши лозим. Бунда ишлаб чиқувчи тартибга солиш мақсадларига эришиш даражасини тавсифловчи сифат ва миқдорий ўлчов индикаторларини (кўрсаткичларини) белгилайди.
Индикаторлар ҳар бир мақсад бўйича акс эттирилади. Бунда индикаторларни ҳисоблаш усули ва маълумот манбалари кўрсатилиши лозим.
8-§. Тартибга солиш мақсадларига эришиш учун зарур бўлган чора-тадбирларни белгилаш
28. Лойиҳа қабул қилиниши билан унда белгиланган мақсадларга эришиш учун зарур бўлган ташкилий, техник, услубий ва бошқа чора-тадбирлар белгиланиши лозим. Бунда қуйидаги масалалар акс эттирилиши мумкин:
янги давлат органи ва ташкилоти ёки унинг таркибий бўлинмасини ташкил қилиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва бошқа зарур бўлган ҳужжатларни (йўриқномалар, кўрсатмалар ва ҳ.к.) ишлаб чиқиш;
ахборот тизимларини, маълумотлар базаларини ва бошқа дастурий таъминотларни яратиш;
давлат органлари ходимларини ёки соҳанинг бошқа иштирокчиларини ўқитиш ҳамда малакасини ошириш;
тарғибот-ташвиқот тадбирларини амалга ошириш;
бошқа чора-тадбирлар.
29. Давлат органи юклатилаётган вазифаларини тўлақонли бажара олиши учун барча зарур ваколатлар ва ресурсларга, шу жумладан уларни бажариш учун етарли муддатга эга бўлиши муҳим ҳисобланади.
Амалга оширилиши белгиланган ҳар бир чора-тадбирлар бўйича масъул ижрочилар, амалга ошириш муддатлари, уларни молиялаштириш ҳажми ва манбалари, амалга ошириш механизми ва кутилаётган натижа батафсил ёритилиши керак.
9-§. Лойиҳани жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш
30. Лойиҳа ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича ҳисобот ишлаб чиқувчи томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz)га жойлаштириш орқали мажбурий тартибда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади.
Ишлаб чиқувчи лойиҳа ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича ҳисоботни жамоатчилик муҳокамасидан ўтказишда мазкур Услубиётнинг 1-иловасида келтирилган намунавий саволномадан фойдаланилиши мумкин.
Лойиҳани жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 мартдаги ПҚ-5025-сон қарори билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
31. Ишлаб чиқувчи жамоатчилик муҳокамаси давомида муайян соҳада тартибга солувчи воситалар жорий этилиши мақсадга мувофиқлиги ва зарурлигини баҳолаш мақсадида лойиҳани, тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича ҳисоботни ва бошқа зарур маълумотларни манфаатдор шахслар гуруҳлари, шу жумладан, илмий доиралар вакиллари ҳамда хорижий экспертлар билан муҳокама қилиши мумкин.
32. Ишлаб чиқувчи жамоатчилик муҳокамаси иштирокчилари ҳамда манфаатдор томонлар тақдим этган таклифларни умумлаштиради ҳамда уларни таҳлил қилади.
3-боб. «Ex-post» усули бўйича тартибга солиш таъсирини баҳолаш
33. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни «ex-post» усули орқали баҳолаш ушбу Услубиётнинг 6-бандида кўрсатилган мезонлар асосида амалга оширилади.
34. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни «ex-post» усули орқали баҳолашда тартибга солишнинг натижадорлиги, самарадорлиги ҳамда долзарблиги таҳлил қилинади.
35. Тартибга солишнинг натижадорлиги режалаштирилган тадбирларнинг амалга оширилганлик даражаси ва режалаштирилган натижаларга эришилганлигидан келиб чиқиб аниқланади. Тартибга солишнинг натижадорлик таҳлили, тартибга солиш билан кўзланган (белгиланган) мақсадларга эришиш ёки ушбу мақсадга эришишда ижро механизми қанчалик муваффақиятли бўлганлигини кўрсатиши керак.
36. Тартибга солишнинг натижадорлик таҳлили ўтказилганида тартибга солиш усулини қўллашда вужудга келган кутилмаган оқибатлар ҳам аниқланиши керак.
Агар кўзланган мақсадларга эришилмаган ёки режалаштирилган чора-тадбирлар унга мувофиқ амалга оширилмаган бўлса, натижа кўзланган мақсаддан қай даражада орқада қолаётгани аниқланиши, шунингдек унга таъсир кўрсатган омиллар баҳоланиши керак.
37. Тартибга солишнинг натижадорлигини аниқлашда белгиланган мақсадларга ўз вақтида эришиш мумкинлиги ёки қўшимча муддатлар зарурлиги ҳисобга олиниши керак.
38. Тартибга солишнинг самарадорлиги эришилган натижа ва сарфланган ресурслардан қанчалик самарали фойдаланиш ўртасидаги боғлиқликни кўрсатади.
39. Тартибга солиш ёндашувларидаги фарқлар натижага сезиларли таъсир кўрсатиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда, тартибга солишнинг бошқа муқобил вариантлари камроқ харажат эвазига бир хил фойда келтириш (ёки бир хил шароитда кўпроқ фойда келтириш) имкониятлари ўрганилиши керак.
40. Тартибга солишнинг самарадорлигини таҳлил қилишда турли манфаатдор томонларга келадиган тартибга солиш харажатлари, шунингдек унинг афзалликлари ҳам ўрганилиши керак.
41. Қоида тариқасида, тартибга солиш воситасини жорий этишда фойда харажатни қоплаши ёки ундан юқори бўлиши кутилади. Бироқ, ҳар доим ҳам тартибга солиш воситасининг жорий этилиши барчага бирдек фойда келтирмаслиги мумкин. Бу кўпинча фуқароларнинг хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ёки истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш сиёсатига тегишли бўлади. Бунда фойда ва харажатларга таъсир кўрсатадиган омиллар ва уларнинг тартибга солиш билан боғлиқлиги аниқланиши керак.
42. Тартибга солишнинг долзарблиги орқали тартибга солиш усулларининг амал қилиши мақсадга мувофиқлиги ёки уларни бекор қилиш зарурлиги ўрганилади.
Тартибга солишнинг долзарблигини таҳлил қилишда тартибга солиш мақсадлари мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга ва соҳадаги устуворликларга мос келиши кўриб чиқилиши керак.
43. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тегишли соҳаларга таъсирини баҳолаш мазкур Услубиётнинг 171 — 175-бандларига мувофиқ амалга оширилади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 10 октябрдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3292-1, 11.10.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2024 й., 10/24/3292-1/0810-сон)
44. Тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича ҳисоботни жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш ва жамоатчилик муҳокамаси натижалари асосида уни такомиллаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 мартдаги ПҚ-5025-сон қарори билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича ҳисоботни жамоатчилик муҳокамасидан ўтказишда мазкур Услубиётнинг 2-иловасида келтирилган намунавий саволномадан фойдаланилиши мумкин.
4-боб. Тартибга солиш таъсирини баҳолашда ахборотдан фойдаланиш
45. Қуйидагилар тартибга солиш таъсирини баҳолаш учун ахборот манбалари ҳисобланади:
расмий статистик маълумотлар;
давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлари;
илмий-таҳлилий материаллар ва нашрлар, илмий-амалий семинарлар, конференциялар ҳамда йиғилишлар материаллари;
(45-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 10 октябрдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3292-1, 11.10.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2024 й., 10/24/3292-1/0810-сон)
ваколатли ташкилотлар ва ишлаб чиқувчи томонидан ўтказилган ижтимоий сўровларнинг натижалари;
оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтларда эълон қилинган нашрлар;
тартибга солиш таъсирини баҳолаш доирасида давлат органи ва ташкилоти томонидан ўтказилган ўрганишлар, шу жумладан бевосита жойига чиққан ҳолда ўтказилган ўрганишлар жараёнида олинган (аниқланган) маълумотлар;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
(45-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
46. Тартибга солиш таъсирини баҳолашда зарур бўлган ахборот ва маълумотларни тўплаш учун қуйидаги усуллардан фойдаланиш мумкин (қуйида келтирилган усуллар алоҳида ёки ўзаро бир-бирларини тўлдирган ҳолда биргаликда қўлланилиши мумкин):
жамоатчилик муҳокамаси — лойиҳани тайёрлашда жамоатчилик муҳокамаси иштирокчилари ҳамда манфаатдор томонлар билан муҳокамалар ўтказиш;
«намунавий завод услуби» — лойиҳани таъсир кўрсатиши кутилаётган муайян тармоқ доирасида корхоналарнинг техник ва иқтисодий параметрларига кўра ажратиб олиб, бир ёки бир неча ана шундай корхоналарни ҳисоб-китоб қилиш;
сўровномалар — асосан, пул шаклида ифода этиш мураккаб бўлган таъсирлар қийматини аниқлашда қўлланилади;
эконометрик услублар — маълум тартибга солиш воситасини ўрганилаётган кўрсаткичга, бошқа омиллар таъсиридан ажратган ҳолда, соф таъсирини аниқлаш тақозо этилганда қўлланилади.
5-боб. Якуний қоида
47. Мазкур Услубиёт Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилган.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш услубиётига 1-ИЛОВА
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича
НАМУНАВИЙ СЎРОВНОМА
1. Ушбу муносабат (соҳа) норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тартибга солиниши керакми?
2. Тартибга солишдан кўзланган мақсадга эришишнинг бошқача варианти мавжудми? Агар мавжуд бўлса, улардан, янада кам харажатли ва (ёки) самарали вариантни кўрсатинг?
3. Таклиф этилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг (бундан буён матнда лойиҳа деб юритилади) иқтисодий соҳа, ижтимоий соҳа ва атроф-муҳитга қандай салбий ёки ижобий таъсири мавжуд?
(3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 10 октябрдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3292-1, 11.10.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2024 й., 10/24/3292-1/0810-сон)
4. Лойиҳада таклиф қилинаётган тартибга солиш воситаси муаммони ҳал қилишнинг энг мақбул усули ҳисобланадими?
5. Лойиҳа қабул қилинган тақдирда, қандай хавфлар ва салбий оқибатлар юзага келиши мумкин?
6. Лойиҳа қабул қилинган тақдирда, қандай афзалликлар ва ижобий оқибатлар (фойда) юзага келиши мумкин?
7. Лойиҳада тадбиркорларга ортиқча бюрократик тўсиқ ва бошқа чекловлар ёки асоссиз харажатларга олиб келувчи қоидалар мавжудми? Агар бўлса уларни кўрсатинг?
(8-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 10 октябрдаги 27-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3292-1, 11.10.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2024 й., 10/24/3292-1/0810-сон)
9. Лойиҳада кўрсатилаётган муддатлар оқилона танланганми, ортиқча вақт ва (ёки) харажатларга олиб келмайдими?
10. Лойиҳада кўрсатилаётган тартибга солишга оид қоидалар ва воситаларни такомиллаштириш юзасидан қандай қўшимча таклиф ва эътирозлар мавжуд?
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш услубиётига 2-ИЛОВА
Қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича
НАМУНАВИЙ СЎРОВНОМА
1. Ушбу муносабат (соҳа) мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжат (бундан буён матнда Ҳужжат деб юритилади) билан самарали ва сифатли тартибга солинган, деб ҳисоблайсизми?
2. Мазкур Ҳужжатни қабул қилишдан кўзланган мақсадларга ва ижобий кўрсаткичларга қай даражада эришилди?
3. Ҳужжатда кўрсатилган тартибга солиш воситаси ва усулини қўллашда қандай кутилмаган салбий ва ижобий оқибатлар вужудга келди?
4. Ҳужжатда тадбиркорларга ортиқча бюрократик тўсиқ ва бошқа чекловлар ёки асоссиз харажатлар юзага келишига сабаб бўлган қоидалар мавжудми? Агар бўлса уларни кўрсатинг?
5. Ҳужжатдаги тартибга солишга оид қоидалар ва воситалар иқтисодий соҳа, ижтимоий соҳа ва атроф-муҳитга қандай салбий ёки ижобий таъсир кўрсатди?
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 10 октябрдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3292-1, 11.10.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2024 й., 10/24/3292-1/0810-сон)
6. Тартибга солишдан кўзланган мақсадга эришишнинг бошқача вариантини қабул қилиш керакми? Агар зарурат бўлса, улардан, янада кам харажатли ва (ёки) самарали вариантларни кўрсатинг?
7. Ҳужжатда кўрсатилган тартибга солишга оид қоидалар ва воситаларни такомиллаштириш юзасидан қандай қўшимча таклиф ва эътирозлар мавжуд?
муаммо таъсир кўрсатаётган объектлар ва субъектлар (уларнинг сони);
бартараф этиш ёки олдини олиш режалаштирилаётган зарар (максимал 15 қатор).
5.
Давлат аралашуви зарурати
□ бозордаги муваффақиятсизлик
□ иқтисодиётни барқарорлаштириш
□ тартибга солишнинг самарасизлиги
□ товар ва хизматлар бозорида монополлашувнинг олдини олиш
□ ижтимоий адолатни таъминлаш
□ аҳолининг саломатлиги ва жамият хавфсизлиги учун хавф-хатар
□ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан самарали фойдаланиш
□ _______________________
Изоҳланг (максимал 10 қатор).
6.
Мақсадлар
кўзланган мақсадлар;
кутилаётган натижалар (максимал 10 қатор).
7.
Ечим
муаммони ҳал қилишнинг муқобил усуллари;
мақбул усул орқали жорий этилиши кутилаётган тартибга солиш воситалари (мажбурият, талаб, тақиқ, чеклов, жавобгарлик ёки уларга риоя қилишни таъминлаш бўйича таъсир чоралари, шунингдек, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари);
муқобил усулларнинг ижобий ва салбий таъсирлари ҳамда муаммони ҳал этишдаги эҳтимолий улуши;
мақбул усулнинг бошқа усулларга нисбатан афзаллиги;
муаммони ҳал қилиш ёки унинг салбий таъсирини камайтириш билан боғлиқ хатарлар (максимал 15 қатор).
Мазкур ҳисоботнинг тўғрилиги ва маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқлайман.
Яширин иқтисодиёт, инвестиция муҳити, ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш), импорт ва экспорт, товар ва хизматларнинг истеъмол даражаси, молиявий барқарорлик ва молиявий бозорлар.
□ Ижобий таъсир
□ Салбий таъсир
Изоҳланг.
□ Таъсир қилмайди
2. Тадбиркорлик
Тадбиркорлик субъектларини ташкил қилиш, лицензиялаш ва рухсат берувчи ҳужжатларни олиш тартиби ва талабларининг ўзгариши, товарлар (хизмат кўрсатиш) баҳоси ҳамда бошқа молиявий мажбуриятлар қийматининг ўзгариши.
□ Ижобий таъсир
□ Салбий таъсир
Изоҳланг.
□ Таъсир қилмайди
3. Кичик ва ўрта тадбиркорлик
Талаб ва мажбуриятларни бажариш йирик тадбиркорлик субъектларига нисбатан кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун оғирлиги, маъмурий тўсиқлар (масалан, рўйхатдан ўтиш, лицензиялаш ва рухсат берувчи ҳужжатларни олиш), молиявий юк даражаси, бозор шартлари ва рақобат муҳити.
□ Ижобий таъсир
□ Салбий таъсир
Бунда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:
соҳада тартибга солиш доирасига тушадиган тадбиркорлик субъектлари сони ва тартибга солиш воситасининг ҳар бир тоифа учун таъсир даражаси;
кичик ва ўрта тадбиркорликнинг тартибга солинаётган соҳадаги аҳамияти (масалан, ишлаб чиқаришдаги (хизмат кўрсатишдаги) улуши, бозордаги ўрни);
Давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг ўзгариши, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари (масалан, субсидия, компенсация, дотация, давлат божи, солиқ ва божхона имтиёзлари), тартибга солиш ва назорат қилиш харажатларининг ортиши.
□ Ижобий таъсир
□ Салбий таъсир
Изоҳланг.
□ Таъсир қилмайди
5. Рақобат муҳити
Товар ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг (етказиб берувчилар) доираси ва сони чекланиши, етказиб берувчиларнинг ўзаро рақобатлашиш имконияти чегараланиши, бозор муносабатларида ўзаро рақобатлашишга қизиқишининг пасайиши, янги технологиялар, маҳсулотлар ёки бизнес моделларини амалиётга жорий этишнинг чекланиши, истеъмолчилар учун керакли ахборотни танлаш имкони чегараланиши.
□ Ижобий таъсир
□ Салбий таъсир
Изоҳланг.
□ Таъсир қилмайди
6. Бандлик ва меҳнат бозори
Ишсизлик ва бандлик даражаси, муайян соҳаларда ишчи кучига бўлган талабнинг ўзгариши, меҳнат шароитлари (шартлари) ва иш ҳақи, ходимларнинг малакасини ошириш ва касбга ўқитиш, ходимларнинг ижтимоий ҳимояси, норасмий бандлик.
□ Ижобий таъсир
□ Салбий таъсир
Изоҳланг.
□ Таъсир қилмайди
II. Ижтимоий соҳага таъсир
7. Ижтимоий адолат ва гендер тенглик
Шахсларни камситишга йўл қўйилмаслиги, ҳуқуқлардан аҳолининг барча қатлами (ногиронлиги бўлган шахслар, кексалар, болалар ва аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд бошқа тоифалари) томонидан фойдалана олиш имконияти, таълим, ахборот олиш ҳуқуқи ва сўз эркинлигининг чекланмаслиги, мулк ҳуқуқининг дахлсизлиги, ҳуқуқ ва хизматлардан тўсиқсиз фойдаланиш.
□ Ижобий таъсир
□ Салбий таъсир
Изоҳланг.
□ Таъсир қилмайди
8. Камбағаллик даражаси
Тартибга солиш воситасининг аҳоли (айниқса, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифалари) даромадларига ва ижтимоий тенгсизликка таъсири, иш ўринлари, ижтимоий хизматларга бўлган имкониятнинг чекланмаслиги, шахсларнинг меҳнатга бўлган муносабатининг ўзгариши, меҳнат муносабатларида ижтимоий тенглик ва инклюзивлик.
□ Ижобий таъсир
□ Салбий таъсир
Изоҳланг.
□ Таъсир қилмайди
9. Соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат
Аҳолининг барча қатлами (айниқса, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифалари) малакали тиббий хизматлардан фойдаланиш имконияти, тиббий хизматлар ва дори воситалари ҳамда протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари нархининг ўзгариши, соғлом турмуш тарзига таъсирлар, соғлом ва юқори озуқавий қийматга эга озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмоли, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги.
□ Ижобий таъсир
□ Салбий таъсир
Изоҳланг.
□ Таъсир қилмайди
III. Атроф-муҳитга таъсир
10. Табиий ресурслар
Ресурслардан фойдаланиш барқарорлиги, уларни тақсимлаш ва улардан фойдаланиш, сув ва сув ресурслари, ер майдонларини бошқариш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш.
□ Ижобий таъсир
□ Салбий таъсир
Изоҳланг.
□ Таъсир қилмайди
11. Ҳаво, сув ва тупроқ сифати
Ҳаво, сув ва тупроқнинг ифлосланиш даражасига таъсир, ифлослантирувчи моддалар чиқарилиши (эмиссияси) ва оқава сувларни чиқариш стандартлари, шунингдек, атроф-муҳит сифатини назорат қилиш тартибларининг ўзгариши.
□ Ижобий таъсир
□ Салбий таъсир
Изоҳланг.
□ Таъсир қилмайди
12. Биохилма-хиллик ва экотизимлар
Биохилма-хилликни муҳофаза қилиш ва экотизимлар (масалан, ўрмонлар, сув ҳавзалари) ҳолати, ноёб ва йўқолиб бораётган ўсимликлар ва ҳайвонлар турларига таъсир, экотизимларда кўрсатиладиган хизматлар доирасининг кенгайиши.
□ Ижобий таъсир
□ Салбий таъсир
Изоҳланг.
□ Таъсир қилмайди
13. Иқлим ўзгариши ва иссиқхона газлари чиқарилиши (эмиссияси)
Энергия ресурсларидан саноат ва маиший истеъмолда фойдаланиш натижасида ажралаётган иссиқхона газлари, хавфли моддалар ҳажмининг ўзгариши, энергия ресурслари самарадорлиги, иқлим ўзгаришига мослашиш.
□ Ижобий таъсир
□ Салбий таъсир
Изоҳланг.
□ Таъсир қилмайди
14. Чиқиндиларни бошқариш
Чиқиндиларни қайта ишлаш, утилизация қилиш, чиқиндилар ҳажмининг ўзгариши, сув ҳавзаларига ва жой рельефига зарарли ташламаларни ташланиши.
□ Ижобий таъсир
□ Салбий таъсир
Изоҳланг.
□ Таъсир қилмайди
15. Инсон саломатлиги ва ҳаёт сифати
Ҳаво, сув, тупроқ ва шовқинли ифлосланиш даражасининг инсонларга таъсири, яшаш шароитлари ва сифатининг ёмонлашуви.
□ Ижобий таъсир
□ Салбий таъсир
Изоҳланг.
□ Таъсир қилмайди
Изоҳ:
1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси одатда бир нечта соҳага таъсир қилади. Ҳар бир соҳани тушунишни осонлаштириш учун калит сўзларнинг тўлиқ бўлмаган рўйхати келтирилган. Тартибга солинаётган муносабатларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, бошқа таъсирлар ҳам таҳлил қилинади.
2. Тартибга солиш усули тегишли муносабатларда салбий таъсирга эга бўлган ва ушбу тартибга усули муаммони ҳал қилиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳар бир салбий таъсирни камайтириш, юмшатиш чоралари ишлаб чиқилиши лозим.
3. Тартибга солиш усули тегишли муносабатларга таъсир қилмаган тақдирда изоҳлаш талаб этилмайди.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 10 октябрдаги 27-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3292-1, 11.10.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2024 й., 10/24/3292-1/0810-сон)
муаммо таъсир кўрсатаётган объектлар ва субъектлар (уларнинг сони);
бартараф этиш ёки олдини олиш режалаштирилаётган зарар (максимал 15 қатор).
7.
Давлат аралашуви зарурати
□ бозордаги муваффақиятсизлик
□ иқтисодиётни барқарорлаштириш
□ тартибга солишнинг самарасизлиги
□ товар ва хизматлар бозорида монополлашувнинг олдини олиш
□ ижтимоий адолатни таъминлаш
□ аҳолининг саломатлиги ва жамият хавфсизлиги учун хавф-хатар
□ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан самарали фойдаланиш
□ _______________________
Изоҳланг (максимал 10 қатор).
8.
Кўзланган мақсадлар ва натижа
кўзланган мақсад ва самарадорликни аниқлаш кўрсаткичлари (индикаторлари);
давлат аралашувидан кутилаётган натижа ва унга эришилишини аниқлаш кўрсаткичлари (аниқ, ўлчовли, мақбул, муддатли ва бошқа мезонлар асосида) (максимал 10 қатор).
9.
Ечим
муаммони ҳал қилишнинг муқобил усуллари;
муқобил усуллар орасидан танланган мақбул усул;
мақбул усулнинг бошқа усулларга нисбатан афзаллиги (максимал 15 қатор).
Мазкур ҳисоботнинг тўғрилиги ва маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқлайман.
Давлат органи (ташкилоти) раҳбари
____________________
__________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
Тартибга солиш таъсирини баҳолаш натижаларига оид
МАЪЛУМОТЛАР
1. Муаммо таҳлили ва давлат аралашуви зарурати
муаммо вужудга келган соҳа;
соҳанинг ҳуқуқий тартибга солинганлик ҳолати (норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати, шунингдек, тартибга солишдаги бўшлиқлар) ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти (мурожаатлар, шикоятлар, суд тартибидаги ишлар сони, характери ва мазмуни);
муаммонинг мавжудлиги сабабли келиб чиққан (чиқиши мумкин бўлган) салбий оқибатлар;
муаммога оид статистик маълумотлар ҳамда бошқа миқдорий ва сифат кўрсаткичлар (мисол учун, ушбу соҳада муаммо мавжудлиги сабабли 1,5 мингта қонун бузилишлар содир этилган бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларга 500 млн сўм миқдорда зарар етказилган);
тартибга солиниши керак бўлган соҳада давлат аралашувининг зарурати (сабаблари).
2. Мақсадлар
тартибга солиш орқали эришилиши лозим бўлган мақсадлар;
лойиҳани қабул қилишдан кутилаётган натижа;
ҳар бир мақсад бўйича тартибга солиш мақсадларига эришиш даражасини тавсифловчи сифат ва миқдорий ўлчов индикаторлари (кўрсаткичлари);
индикаторларни ҳисоблаш усули ва маълумот манбалари.
3. Муқобил усуллар тавсифи ва таъсир доираси
тартибга солиш мақсадларига эришишга хизмат қиладиган муқобил усуллар;
ҳар бир усулнинг афзалликлари ва камчиликлари (аниқ далил ва рақамлар билан);
муқобил усулларнинг иқтисодий соҳага (иқтисодий ривожланиш, тадбиркорлик, кичик ва ўрта тадбиркорлик, давлат бюджети ва фискал сиёсат, бандлик ва меҳнат бозори) таъсири;
муқобил усулларнинг ижтимоий соҳага (ижтимоий адолат ва гендер тенглик, камбағаллик даражаси, соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат) таъсири;
муқобил усулларнинг атроф-муҳитга (табиий ресурслар, ҳаво, сув ва тупроқ сифати, биохилма-хиллик ва экотизимлар, иқлим ўзгариши ва иссиқхона газлари чиқарилиши (эмиссияси), чиқиндиларни бошқариш, инсон саломатлиги ва ҳаёт сифати) таъсири;
муқобил усулларнинг рақобат муҳитига (товар ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг (етказиб берувчилар) доираси ва сони чекланиши, етказиб берувчиларнинг ўзаро рақобатлашиш имконияти чегараланиши, бозор муносабатларида ўзаро рақобатлашишга қизиқишининг пасайиши, янги технологиялар, маҳсулотлар ёки бизнес моделларини амалиётга жорий этишнинг чекланиши, истеъмолчилар учун керакли ахборотни танлаш имкони чегараланиши) таъсири.
4. Муқобил усулларнинг иқтисодий таҳлили
Муқобил усулларни таҳлил қилиш ва ўзаро таққослашда ҳамда танланган усулнинг бошқа муқобил усуллардан устунлигини асослантиришда қуйидаги методлардан фойдаланиш мумкин:
фойда ва харажатлар таҳлили методи;
харажатлар самарадорлиги таҳлили методи;
кўп мезонли таҳлил методи;
бошқа иқтисодий таҳлил усуллари.
Таҳлил натижалари қуйидаги жадвалда акс эттирилади:
Манфаатдор томонлар
Усуллар
Фойда
Харажат
Хулоса
1-манфаатдор томон
1-усул
2-усул
3-усул
2-манфаатдор томон
1-усул
2-усул
3-усул
…
Изоҳ: таҳлил қамровига мос равишда қўшимча устун ва қаторлар киритилади.
5. Чора-тадбирлар
лойиҳа қабул қилиниши билан унда белгиланган мақсадларга эришиш учун зарур бўлган ташкилий, техник, услубий ва бошқа чора-тадбирлар;
амалга оширилиши белгиланган ҳар бир чора-тадбирлар бўйича масъул ижрочилар, амалга ошириш муддатлари, уларни молиялаштириш ҳажми ва манбалари, амалга ошириш механизми ва кутилаётган натижа.
6. Муҳокама натижалари
лойиҳа ва ТСТБ ҳисоботи юзасидан билдирилган жамоатчилик муҳокамаси натижалари, экспертлар, илмий доира вакилларининг таклиф ва мулоҳазалари;
таклиф ва мулоҳазаларни кўриб чиқиш натижалари.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 10 октябрдаги 27-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3292-1, 11.10.2024 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2024 й., 10/24/3292-1/0810-сон)
тартибга солиш усули билан ўрнатилган тартибга солиш воситасининг натижадорлиги, мақсадларга эришилганлиги (жумладан, лойиҳаси ишлаб чиқилган даврда қўйилган мақсадлар, ҳар бир мақсад бўйича прогноз қилинган индикатив кўрсаткичлар, қўйилган мақсадларга эришилганлиги тўғрисида маълумотлар, эришилган индикатив кўрсаткичлар, уларнинг ўлчов бирлиги ва ҳисоблаш усуллари).
3. Тартибга солиш усулининг ижобий ва салбий оқибатлари
тартибга солиш усулининг иқтисодий соҳага (иқтисодий ривожланиш, тадбиркорлик, кичик ва ўрта тадбиркорлик, давлат бюджети ва фискал сиёсат, бандлик ва меҳнат бозори) таъсири;
тартибга солиш усулининг ижтимоий соҳага (ижтимоий адолат ва гендер тенглик, камбағаллик даражаси, соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат) таъсири;
тартибга солиш усулининг атроф-муҳитга (табиий ресурслар, ҳаво, сув ва тупроқ сифати, биохилма-хиллик ва экотизимлар, иқлим ўзгариши ва иссиқхона газлари чиқарилиши (эмиссияси), чиқиндиларни бошқариш, инсон саломатлиги ва ҳаёт сифати) таъсири;
тартибга солиш усулининг рақобат муҳитига (товар ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг (етказиб берувчилар) доираси ва сони чекланиши, етказиб берувчиларнинг ўзаро рақобатлашиш имконияти чегараланиши, бозор муносабатларида ўзаро рақобатлашишга қизиқишининг пасайиши, янги технологиялар, маҳсулотлар ёки бизнес моделларини амалиётга жорий этишнинг чекланиши, истеъмолчилар учун керакли ахборотни танлаш имкони чегараланиши) таъсири.
ТСТБ ҳисоботини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш натижалари тўғрисида маълумот (жумладан, ТСТБ ҳисоботи муҳокамага қўйилган давр, келиб тушган таклифларни кўриб чиқиш натижаси);
экспертлар, илмий доира вакилларининг таклиф ва мулоҳазалари ҳамда уларни кўриб чиқиш натижалари.
6. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни баҳолашга имкон берадиган бошқа маълумотлар
маълумотлар.
7. Хулоса
ТСТБдан ўтказиш натижалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатдаги тартибга солиш усулларининг амал қилиши мақсадга мувофиқлиги, уларга ўзгартириш киритиш лозимлиги ёки уларни бекор қилиш зарурлиги тўғрисида хулоса.
Изоҳ: норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг лойиҳаси ишлаб чиқилганда тайёрланган ТСТБ ҳисоботи ва у бўйича ваколатли органларнинг хулосалари (мавжуд бўлса) ушбу ҳисоботга илова қилинади.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 10 октябрдаги 27-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3292-1, 11.10.2024 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2024 й., 10/24/3292-1/0810-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2021 й., 10/21/3292/0258-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 14.10.2024 й., 10/24/3292-1/0810-сон)