1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқаролик. Аҳоли. Паспорт тизими]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикасида фуқароларни доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2020 й., 09/20/320/0645-сон)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлигини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони ва «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида» 2019 йил 19 февралдаги ПҚ-4193-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга паспорт хизмати кўрсатиш тизимини янада соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида фуқароларни доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2020 й., 09/20/320/0645-сон)
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом 1а-иловага мувофиқ;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 320-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2020 й., 09/20/320/0645-сон)
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУК Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
мазкур қарор билан тасдиқланган низомларга мувофиқ давлат хизматлари Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам кўрсатилишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
3. Фуқаролар 2021 йил 1 январдан бошлаб, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга туриш юзасидан ўзларига қулай бўлган туман (шаҳар) ички ишлар органлари ёки Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари мумкинлиги белгилаб қўйилсин.
(3-банднинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2020 й., 09/20/320/0645-сон)
4. Ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари ишга таклиф этилаётган юқори малакали мутахассисларга ва тор ихтисосликдаги мутахассисларга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш учун асосланмаган илтимосномалар берганлиги учун шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсин.
(4-банднинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2020 й., 09/20/320/0645-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига фуқароларни доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш юзасидан қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
фуқароларни доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ҳамда доимий рўйхатга олинганликни бекор қилиш тартибини яшаш жойига яқин ва уларга қулай бўлган хоҳлаган туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари томонидан амалга ошириш тартибини жорий қилиш;
фуқароларни яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишда уй-жой мулкдорларининг шахсан иштироки талабини бекор қилиш ҳамда ҳужжатларни уларнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш тизимини жорий этиш;
фуқаролар янги яшаш жойига келганда доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш учун ҳужжатларни тақдим этиш муддатини ўн кунгача узайтириш;
турган жойи бўйича рўйхатга олишда ФҲДЁ идоралари томонидан берилган гувоҳномалар тўғрисидаги маълумотларни электрон тизим орқали ФҲДЁнинг ягона архивидан олиш тизимини жорий этиш ва бошқалар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2020 й., 09/20/320/0645-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 320-сонли қарорига асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2020 й., 09/20/320/0645-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарорига 1а-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси фуқароларини (кейинги ўринларда — фуқаролар) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш (кейинги ўринларда — доимий рўйхат) ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш (кейинги ўринларда — вақтинча рўйхат) тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
васийлик — ўн тўрт ёшга тўлмаган етим болалар ва ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқароларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида уларни жойлаштиришнинг ҳуқуқий шакли;
даволаш муассасалари — санаторийлар, даволаш пансионатлари, давлат тасарруфидаги ва хусусий клиникалар, шифохоналар, касалхоналар ва бошқа тиббий муассасалар;
жойлаштириш воситалари — меҳмонхоналар, апартотеллар, апартаментлар комплекси (резиденция), спа-меҳмонхоналар, бутик-отеллар, мотеллар, туристик лагерлар, дам олиш уйлари ва зоналари, туристик қишлоқлар, кемпинглар, санаторийлар, пансионатлар, дам олиш зоналари ва уйлари (марказлари), туризм ва спорт базалари, палаткали (кемпинг) лагерлар ва комплекслар, оилавий меҳмон уйлари, ўтов ва палаткали лагерлар ва бошқа объектлар, шунингдек, тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти автотранспортлари;
қариндошлар — ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари (болалар ота-онасига нисбатан тўғри шажарадаги биринчи, невара бобосига, бувисига нисбатан иккинчи даражадаги қариндош ҳисобланади);
меҳнатга қобилиятсиз фуқаролар — болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, олтмиш ёшга тўлган эркаклар ва эллик беш ёшга тўлган аёллар, белгиланган тартибда биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс деб топилган фуқаролар;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
ҳомийлик — ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган етим болалар ва ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек, суд томонидан муомала лаёқати чекланган фуқароларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида уларни жойлаштиришнинг ҳуқуқий шакли;
«E-mehmon» дастури — меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларида яшовчиларни ҳисобга олишнинг махсус электрон автоматлаштирилган дастури.
3. Фуқаролар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ доимий яшаш ва (ёки) вақтинча турган жойлари бўйича рўйхатдан ўтишлари шарт.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида низом.
Агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, фуқаронинг доимий ва вақтинча рўйхатдан ўтмаганлиги унга хизмат кўрсатишни рад этиш учун асос бўлиши мумкин эмас.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Фуқаролар янги яшаш жойига келган кундан эътиборан ўн беш кун ичида ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари (кейинги ўринларда — МваФРБ), Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтишлари шарт.
Туғилган болага фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (кейинги ўринларда — ФҲДЁ) томонидан туғилганлик тўғрисида гувоҳнома расмийлаштирилаётганда, у отаси ёки онасининг доимий рўйхатга олинган манзилида идоралараро автоматлаштирилган тизим орқали маълумотларни киритиш йўли билан доимий рўйхатга олинади.
16 ёшга тўлмаган фуқаро унинг ота-онаси ёки васийси (ҳомийси), тутинган ота-онаси доимий рўйхатга олинган манзилда доимий ёки вақтинча рўйхатга олиниши шарт.
31. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар тўғрисидаги маълумотлар «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ушбу Низомга 9-иловага мувофиқ шаклдаги сўровнома тўлдирилиб, «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали МваФРБга юборилади.
Бунда МваФРБ вақтинча рўйхатдан ўтказиш бўйича келиб тушган қарор юзасидан бир иш куни ичида ушбу Низомга 10-иловага мувофиқ фуқарони вақтинча турар жойга рўйхатга қўйиш тўғрисидаги QR-код билан ҳимояланган қайд варағини «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига тақдим этади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 705-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/705/1000-сон)
4. Давлат хизматларини кўрсатиш учун давлат божи «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунда белгиланган миқдорларда ундирилади.
Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказларига келиб мурожаат этилганда:
18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобига ўтказилади;
б) МваФРБга келиб мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобига ўтказилади;
в) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобига ўтказилади;
г) кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда ушбу манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйиш учун Нотариатнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобига ўтказилади;
д) кўчмас мулкнинг ижара (текин фойдаланиш) шартномаларини солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш билан бир вақтда ижарага олувчи(лар)ни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш учун солиқ хизмати органларининг махсус автоматлаштирилган ахборот тизимлари орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг бюджетдан ташқари махсус ҳисобварағига;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобига ўтказилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон)
2-боб. Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олиш тартиби
5. Фуқаролар «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифалари рўйхатига (кейинги ўринларда — Рўйхат) мувофиқ доимий рўйхатга олинади.
6. Фуқаролар доимий ёки вақтинча рўйхатга ўтишни расмийлаштириш учун тегишинча Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида яшаб турган жойларига яқин бўлган МваФРБ ва Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари ҳамда ЯИДХПдан фойдаланишлари мумкин.
Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали рўйхатнинг 1, 6 ва 7-бандларига мансуб фуқаролар доимий рўйхатдан ўтишлари мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
8. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтказишда, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексида белгиланган бир киши учун турар-жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги қоидаларга риоя этилиши шарт, ушбу Низомнинг 31-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
9. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ уй-жойга эга бўлган фуқаролар Рўйхатнинг 1-бандига асосан доимий рўйхатга олинадилар.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Бунда доимий рўйхатга олиниш учун МваФРБга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ уй-жой мулкдор(лар)ининг (кейинги ўринларда — мулкдор) аризаси ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;
доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси;
ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари.
Рўйхатнинг 1 ва 8-бандлари асосида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олинган фуқароларнинг қариндошлари Рўйхатнинг 2 ва 5-бандлари асосида доимий рўйхатга олинади.
Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олиш бўйича сўровнома кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда Давлат хизматлари марказлари, ЯИДХП ёки нотариал идоралар орқали ҳам берилиши мумкин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон)
10. Қариндошлар — ўзларининг тўғри шажараси бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошларининг яшаш жойи бўйича доимий рўйхатга олинган ёки хусусий мулки бўлган уй-жой майдонига Рўйхатнинг 2-бандига мувофиқ доимий рўйхатга олинади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқароларни доимий рўйхатга олиш учун МваФРБга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ мулкдор аризаси ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;
доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси, ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари ёхуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчисининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);
доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси.
Вояга етмаган шахснинг хусусий мулки бўлган уй-жой майдонига унинг қариндошларини доимий рўйхатга олиш ота-онасининг ёки васийнинг (ҳомийнинг) розилиги асосида ҳал этилади.
11. Рўйхатнинг 3-бандига мувофиқ васийлик ва ҳомийликдаги ҳамда оилага тарбияга олинган (патронат) шахслар — васий (ҳомий), тутинган ота ёки она доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига доимий рўйхатга олинади.
Тарбиялаш, даволаш ва бошқа муассасалардаги етим болалар, ота-оналарининг қаровисиз қолган болалар, шунингдек, қариялар уйларидаги шахслар кўрсатиб ўтилган муассасалар томонидан берилган турар жойга Рўйхатнинг 3-бандига биноан доимий рўйхатга олинади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқароларни доимий рўйхатга олиш учун МваФРБга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ мулкдор аризаси ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;
васийликдаги (ҳомийликдаги) ҳамда оилага тарбияга олинган (патронат) шахснинг паспорти ёки ID-картаси ёхуд туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;
васийликни (ҳомийликни) тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда оилага тарбияга олиш тўғрисидаги келишув.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олинган васийликдаги (ҳомийликдаги) ҳамда оилага тарбияга олинган (патронат) фуқароларнинг қариндошлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олинмайди.
Васийликдаги (ҳомийликдаги) ҳамда оилага тарбияга олинган (патронат) фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудида истиқомат қиладиган фуқаролар билан қонуний никоҳдан ўтган ҳолларда, ушбу фуқаролар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида Рўйхатнинг 5-бандига мувофиқ доимий рўйхатга олинади.
12. Рўйхатнинг 4-бандига мувофиқ ота-онаси бўлмаган вояга етмаган туғишган ака-ука ва опа-сингиллар, шунингдек, меҳнатга қобилиятсиз бўлган ҳамда ўз оиласи (эри (хотини) ва фарзандлари) бўлмаган вояга етган туғишган ака-ука ва опа-сингиллар — ўзларининг туғишган ака-ука ёки опа-сингиллари доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига доимий рўйхатга олинади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқароларни доимий рўйхатга олиш учун МваФРБга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ мулкдор аризаси ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;
доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси;
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқароларни доимий рўйхатга олиш учун МваФРБга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ мулкдор аризаси ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;
доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси, ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари ёхуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчисининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун).
Рўйхатнинг 5-бандига мувофиқ доимий рўйхатга олинадиган фуқароларнинг олдинги никоҳидан ёки никоҳсиз туғилган фарзандлари (ўз оиласига эга бўлмаган) Рўйхатнинг 2-банди бўйича доимий рўйхатга олинади.
Никоҳи хорижий давлатда қайд этилган фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг консуллик легаллаштириш қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида расмийлаштирилган ёки Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) талабларига мувофиқ апостиль белгиси қўйилган никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этади.
(13-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
«Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида»ги Конвенцияга (1993 йил 22 январь, Минск) ҳамда «Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида»ги Конвенцияга (Кишинев, 2002 йил 7 октябрь) аъзо давлатларда никоҳи қайд этилган фуқаролар томонидан ушбу давлатлар қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида тасдиқланган никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилиши мумкин.
(13-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ўзбекистон Республикаси билан расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи икки томонлама халқаро шартнома тузилган давлатлар ҳудудида никоҳи қайд этилган фуқаролар томонидан тақдим этиладиган никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага консуллик қонунлаштирилиши ёки апостиль белгисини қўйиш талаб этилмайди.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқароларни доимий рўйхатга олиш учун МваФРБга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ мулкдор аризаси ёки нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;
доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси, ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари ёхуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчисининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);
болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек, васийлик ёхуд ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар.
15. Рўйхатнинг 7-бандига мувофиқ Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олинган фуқаролар — Тошкент вилоятида бошқа манзил бўйича доимий рўйхатга олиш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда, доимий рўйхатга олинади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқароларни доимий рўйхатга олиш учун МваФРБга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ мулкдор аризаси ёки нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;
доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси, ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари ёхуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчисининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);
болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек, васийликни (ҳомийликни) тасдиқлайдиган ҳужжатлар.
16. Рўйхатнинг 8-бандига мувофиқ илгари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олинган фуқаролар доимий яшаш учун тегишинча Тошкент шаҳрига ва Тошкент вилоятига қайтиб келганда, доимий рўйхатга олинади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқароларни доимий рўйхатга олиш учун МваФРБга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ мулкдор аризаси ёки нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;
доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси, ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари ёхуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчисининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);
болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек, васийликни (ҳомийликни) тасдиқлайдиган ҳужжатлар.
17. Рўйхатнинг 9-бандига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси томонидан ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда лавозимларга сайланган, тайинланган, тасдиқланган фуқаролар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек, уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) доимий рўйхатга олинади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқароларни доимий рўйхатга олиш учун МваФРБга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ мулкдор аризаси ёки нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;
доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси, ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари ёхуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчисининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);
болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек, васийликни (ҳомийликни) тасдиқлайдиган ҳужжатлар.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда лавозимларга сайлаш, тайинлаш, тасдиқлаш тўғрисидаги маълумотлар электрон ҳамкорлик тизими орқали МваФРБ томонидан олинади.
18. Рўйхатнинг 10-бандига ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига сайланган фуқаролар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек, уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) доимий рўйхатга олинади.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқароларни доимий рўйхатга олиш учун МваФРБга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ мулкдор аризаси ёки нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;
доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси, ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари;
болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек, васийлик ёхуд ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар.
Давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига сайланганлик тўғрисидаги маълумотлар идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали МваФРБ томонидан олинади.
19. Рўйхатнинг 11-бандига мувофиқ давлат ҳокимияти органларига, давлат бошқаруви органларига, хўжалик бирлашмаларига, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларига ишга таклиф этилаётган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосликдаги мутахассислар тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек, уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) доимий рўйхатга олинади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқароларни доимий рўйхатга олиш учун МваФРБга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ мулкдор аризаси ёки нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;
доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси, ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари;
болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек, васийликни (ҳомийликни) тасдиқлайдиган ҳужжатлар.
Давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилоти раҳбарининг мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда ишга таклиф этилаётган фуқарони (юқори малакали мутахассис ёки тор ихтисосликдаги мутахассис) доимий рўйхатга олиш тўғрисидаги электрон илтимосномаси электрон ҳамкорлик тизими орқали МваФРБ томонидан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси, прокуратура ёки адлия органларига ишга қабул қилинган (контракт бўйича ҳарбий хизматга кирган) ёки ўтказилган тақдирда, ишга қабул қилинаётган (контракт бўйича ҳарбий хизматга кираётган) шахсни (ходимни, ҳарбий хизматчини) доимий рўйхатга олиш тўғрисидаги электрон илтимоснома мазкур органлар раҳбарларининг ўринбосарлари томонидан ҳам имзоланиши мумкин.
20. Рўйхатнинг 111-бандига мувофиқ давлат ҳокимияти органларида, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа давлат ташкилотларида узлуксиз беш йил ва ундан ортиқ бўлган давр мобайнида меҳнат фаолиятини олиб бораётган мутахассислар (техник, хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқариш ходимларидан ташқари) тегишли орган ёки ташкилотнинг маълумотномасига кўра, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек, уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) доимий рўйхатга олинади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқароларни доимий рўйхатга олиш учун МваФРБга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ мулкдор аризаси ёки нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;
доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси, ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари;
болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек, васийлик ёхуд ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар;
тегишли орган ёки ташкилот маълумотномаси.
Мутахассиснинг илгари давлат ҳокимиятининг бошқа органларида, давлат бошқаруви органларида, хўжалик бирлашмаларида ишлаганлиги доимий рўйхатга олишда узлуксиз беш йил ва ундан ортиқ бўлган давр деб инобатга олинади. Бунда мутахассиснинг рўйхатдаги орган ва ташкилотнинг биридан бошқасига ишга ўтган оралиқ муддати бир ойдан ошмаслиги лозим.
Мутахассисларнинг асосий лавозимлари ва касблари классификатори Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2021 йил 6 майдаги 05-1288-сон қарори билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори (ХАЛИКК-2020).
21. Рўйхатнинг 12-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ-694-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ уй-жой билан таъминланган ҳарбий хизматчилар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек, уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) доимий рўйхатга олинади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқароларни доимий рўйхатга олиш учун МваФРБга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ мулкдор аризаси ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бориш имкони мавжуд бўлмаса;
доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси, ёхуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчисининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);
болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек, васийликни (ҳомийликни) тасдиқлайдиган ҳужжатлар;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ-694-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларини турар жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳарбий хизматчи хизмат қилаётган жойдан берилган турар жой олинганлиги тўғрисидаги маълумотнома.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ-694-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳарбий хизматчи хизмат қилаётган жойдан берилган турар жойни белгиланган тартибда хусусий мулк қилиб олганда, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ уй-жой олганда улар Рўйхатнинг 1-бандига асосан доимий рўйхатга олинади.
(21-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
22. Қуйидаги маълумотлар идоралараро маълумот алмашинуви тизими орқали олинади (агар улар тизимда мавжуд бўлса):
туғилганлик, никоҳ тузилганлиги ёки ажрашганлиги, ўлим тўғрисидаги гувоҳномалар — «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимидан;
уй-жой ва фуқаро ҳақидаги маълумотлар — кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри базасидан;
васийлик ва ҳомийликни ҳамда патронатни тасдиқловчи маълумотлар — Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг электрон базасидан.
23. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган фуқарога тегишли бўлган уй-жой майдонига доимий рўйхатга олиш учун унинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ нотариал тартибда тасдиқланган розилиги талаб этилади.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Фуқаро «Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида»ги Конвенцияга (Минск, 1993 йил 22 январь) ҳамда «Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида»ги Конвенцияга (Кишинев, 2002 йил 7 октябрь) аъзо давлатлар ҳудудида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси билан расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи икки томонлама халқаро шартнома тузилган давлатлар ҳудудида бўлган тақдирда, унинг розилиги тегишли давлат қонунчилигига мувофиқ тасдиқланиши мумкин.
Фуқаро Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенцияга (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) аъзо давлат ҳудудида бўлганда, унинг розилиги ушбу Конвенция талабларига мувофиқ апостиль белгиси орқали тасдиқланиши мумкин.
24. Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ҳақиқийлиги текширилиб, фуқаро Рўйхатда назарда тутилган шахслар тоифасига мувофиқ бўлган тақдирда, шу куннинг ўзида 3-иловага мувофиқ доимий рўйхатга олишни расмийлаштириш юзасидан электрон сўровнома шакллантирилади.
Фуқаронинг сўровига кўра, шу куннинг ўзида Рўйхатнинг 1, 4, 6 — 8-бандларига асосан доимий рўйхатга олиш расмийлаштирилганда ушбу Низомга 4-иловага, Рўйхатнинг 2, 3, 5, 9 — 12-бандларига асосан доимий рўйхатга олиш расмийлаштирилганда ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ QR-CODE билан ҳимояланган қайд варағи тақдим этилади.
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 785-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/785/1214-сон)
Паспорт ёки ID-карта олинганда, алмаштирилганда, бу ҳақдаги маълумотлар «Манзил» тизимида масъул ходим томонидан янгиланади.
25. Доимий рўйхатга олиш учун фуқаро ва мулкдор Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги сўровнома электрон шаклда тўлдирилади.
Сўровнома қуйидаги ҳужжатларга асосан тўлдирилади:
мулкдор ва доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси;
16 ёшга тўлмаган шахслар учун — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчисининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);
ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари.
Сўровнома тўлдирилгандан сўнг мулкдор маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
(25-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
(25-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат этилганда, мулкдор шахсан келмаган тақдирда унинг мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги) тақдим этилиши мумкин.
(25-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали хизмат кўрсатилганда, МваФРБ томонидан лозим бўлган маълумотлар идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали олинади.
26. Доимий рўйхатга олиш мазкур Низомга 6 ва 7-иловаларга мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
27. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ва сўровномадаги маълумотларнинг тўлиқ бўлмаслиги, уларда нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, доимий рўйхатга олиш учун давлат божи тўламаслик доимий рўйхатга олишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Доимий рўйхатга олишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Доимий рўйхатга олишни рад этилиши юзасидан суд тартибида шикоят қилиш мумкин.
Рўйхатнинг 2-банди асосида доимий рўйхатга олинаётган вояга етмаганлар аввалги яшаш жойи бўйича МваФРБнинг доимий рўйхатга олинмаганлиги тўғрисидаги электрон маълумотномаси асосида рўйхатга олинади.
29. Рўйхатнинг 9 — 12-бандлари бўйича доимий рўйхатга олинган фуқаролар ва улар билан бир вақтда доимий рўйхатга олинмаган оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек, ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига мулкдор розилиги билан тегишинча Рўйхатнинг 9 — 12-бандлари бўйича доимий рўйхатга олинади.
30. МваФРБ томонидан доимий ёки вақтинча рўйхатга олинган 16 ёшдан 60 ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбур фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар ҳудудий мудофаа ишлари бўлимларига реал вақт режимида электрон тизим орқали юборилади.
301. Жисмоний шахслар доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиш жараёнида ихтиёрига кўра уларнинг маълумотлари янги яшаш жойидаги давлат тиббиёт муассасасига ҳисобга олиниши учун «Манзил» автоматлаштирилган ахборот тизимидан «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимига юборилади.
(301-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 сентябрдаги 573-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.09.2024 й., 09/24/573/0718-сон)
31. Мулкдор (мулкдорлар) ўз оила аъзоларини ва бошқа шахсларни доимий рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга.
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Қуйидаги фуқароларни доимий рўйхатга олишда Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексида белгиланган бир киши учун турар-жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги қоидалар қўлланилмайди:
илгари мазкур аҳоли пунктида яшаган, меҳнат шартномаси билан ишлаш учун вақтинча бошқа жойга кетган шахслар, шунингдек, амалдаги қонунчиликка мувофиқ вақтинча бошқа жойга кетганда, уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қоладиган фуқаролар — олдинги истиқомат жойига ёки қариндошларининг уй-жой майдонига;
озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахслар — олдинги истиқомат жойига, ўз оила аъзоларининг, қариндошлари ёки ҳукм қилингунга қадар яшаб турган бошқа шахсларнинг уй-жой майдонига;
муддатли ҳарбий хизмат тугагандан сўнг Қуролли Кучлар резервига бўшатилган ҳарбий хизматчилар — олдинги истиқомат жойига, ота-онаси ёки бошқа қариндошларининг уй-жой майдонига.
3-боб. Доимий рўйхатга олинганликни бекор қилиш тартиби
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бир манзилдан бошқа манзилга доимий рўйхатга олинганда;
мулкдорнинг аризасига кўра — турар жойга нисбатан мулкий ҳуқуқларга ёки мулкдор билан қариндошлик алоқаларига эга бўлмаган шахслар (ушбу шахсларнинг уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқи суд томонидан белгиланган ҳолатлар ёки тарафлар ўртасида бошқача келишув мавжуд бўлган ҳолатлар бундан мустасно) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексида белгиланган бир киши учун турар жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги қоидалар асосида доимий рўйхатга олинган фуқаролар;
(32-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 январдаги 9-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2024 й., 09/24/9/0012-сон)
мулкдор ўзгарганда, унинг аризаси ва уй-жойга эгалик қилишни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида;
суднинг фуқарони уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган, шахсни бедарак йўқолган деб топиш ва кўчириш ҳақидаги қарори асосида;
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг доимий рўйхатини бекор қилиш маҳкумнинг ишончномаси асосида ёки уй-жой биносидан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотганлик ҳақидаги суд қарорига мувофиқ амалга оширилади.
321. Мулкдор (мулкдорлар) фуқаронинг доимий рўйхатга олинганлигини бекор қилиш учун МваФРБга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этади:
мулкдор (мулкдорлар)нинг ёки қонунда белгиланган тартибда хорижга доимий яшашга кетган шахснинг эркин тарзда ёзилган аризаси ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан бориш имкони мавжуд бўлмаса;
уй-жойга эгалик қилишини тасдиқловчи ва Низомнинг 16-бандига асосан рўйхатга олишни бекор қилиш учун асос ҳисобланадиган ҳужжат.
Фуқаро хорижга доимий яшашга кетаётганда, фуқародан қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ўз ота-онасининг ва турмуш ўртоғининг (биргаликда чиқиш ҳолатлари бундан мустасно), шунингдек, агар биргаликдаги никоҳдан вояга етмаган болалари бўлса, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган собиқ турмуш ўртоғининг нотариал тасдиқланган розилиги, улар вафот этган ёки бедарак йўқолган ҳолларда эса — вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг ёки суднинг шахсни бедарак йўқолган деб эътироф этиш ҳақидаги қарорининг нотариал тасдиқланган нусхаси талаб этилади.
Доимий яшаш мақсадида хорижга чиқиш учун мурожаат қилган фуқаро ёзма равишда огоҳлантирилади.
Фуқаронинг доимий рўйхатга олинганлиги ҳужжатлар қабул қилиб олингандан сўнг бир кун ичида бекор қилинади.
(321-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 785-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/785/1214-сон)
33. Доимий рўйхатга олиш ва доимий рўйхатга олинганликни бекор қилиш учун асос бўлган ҳужжатлар номенклатура бўйича йиғмажилдларга тикилади ҳамда МваФРБда беш йил давомида сақланади.
34. Доимий рўйхатга олиш рад этилган тақдирда, фуқароларга шу куннинг ўзида асослантирилган жавоб хати берилади.
35. Фуқароларнинг паспортида мавжуд бўлган олдинги яшаш манзили бўйича доимий рўйхатга олинганлиги мазкур Низомга 8-иловага мувофиқ штамп асосида бекор қилинади.
4-боб. Фуқароларни вақтинча рўйхатга олиш тартиби
36. Фуқарони Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида яшаш жойи бўйича фуқаронинг доимий рўйхатини бекор қилмаган ҳолда, мулкдорнинг аризасида ёки солиқ идораларида ҳисобга олинган ижара шартномасида кўрсатилган, бироқ бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга вақтинча рўйхатга олинади.
Доимий рўйхатга олинмаганлик вақтинча рўйхатга олишни рад этиш учун асос ҳисобланмайди.
37. Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятидаги жойлаштириш воситаларига келган фуқаролар ушбу жойлаштириш воситаларининг маъмурияти томонидан, улар келганларидан кейин бу ерда бўлиш муддатидан ва келишининг даврийлигидан қатъи назар, шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида вақтинча рўйхатга олинади.
Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятидаги жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларига келган фуқаролар ушбу муассасаларнинг маъмурияти томонидан, улар келган заҳоти бу ерда бўлиш муддатидан ва келишининг даврийлигидан қатъи назар, шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида «E-mehmon» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш орқали вақтинча рўйхатга олинади.
38. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча рўйхатдан ўтиш учун фуқаро келган кунидан бошлаб ўн беш кун муддатда хоҳишига кўра, ўзига қулай манзилдаги МваФРБга ёки Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилади.
Бундан ташқари, фуқаро ЯИДХП орқали мустақил равишда ҳисобга туриши мумкин.
Кўчмас мулк мулкдори томонидан кўчмас мулкнинг ижара (текин фойдаланиш) шартномасини солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш билан бир вақтда ижарага олувчи(лар) (текин фойдаланувчи) шартномада белгиланган муддатга вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши мумкин.
Солиқ хизмати органларида ҳисобга олинган ижара (текин фойдаланиш) шартномасининг амал қилиш муддати тугаган ёки муддатидан олдин бекор қилинганда, вақтинча рўйхатга олиш ҳам автоматик равишда (мулкдорнинг қўшимча мурожаатисиз ва ижарага олувчи(лар)нинг розилигисиз) бекор қилинади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сонли қарорига асосан учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон)
39. Вақтинча рўйхатдан ўтиш учун Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинган ҳолларда, турар жой эгаси номидан давлат хизматлари маркази ходими томонидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Низомга 9-иловага мувофиқ шаклдаги сўровнома электрон шаклда тўлдирилади.
Сўровнома қуйидаги ҳужжатларга асосан тўлдирилади:
мулкдор ва доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси;
16 ёшга тўлмаган шахслар учун — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчисининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);
ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари.
ЯИДХП орқали хизмат кўрсатилганда, ваколатли орган томонидан лозим бўлган маълумотлар идоралараро электрон ҳамкорлик орқали олинади.
Солиқ идораларида ҳисобга олинган ижара (текин фойдаланиш) шартномаси ҳақида маълумот тақдим этилганда, мулкдорнинг розилиги талаб этилмайди ва мулкдор томонидан кўчмас мулкнинг ижара (текин фойдаланиш) шартномасини солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш билан бир вақтда ижарага олувчи(лар)ни вақтинча рўйхатга олиш учун сўровнома юборилмаганда, ижарага олувчи (текин фойдаланувчи) мустақил равишда вақтинча рўйхатга олиш учун умумий тартибда мурожаат этади.
(39-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон)
40. Мулкдор номидан нотариал тасдиқланган ишончнома орқали ҳаракатланаётган шахслар фуқарони вақтинча рўйхатга олиш учун МваФРБга мурожаат қилади.
41. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг аризачи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
42. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши (кадастр рақами, паспорт маълумотлари, нотариал тасдиқланган розилик хати), шунингдек, вақтинча рўйхатга олиш учун давлат божини тўламаслик вақтинча рўйхатга олишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Бошқа ҳар қандай ҳолат вақтинча рўйхатга олишни рад этишга асос бўлмайди.
43. Давлат хизматлари марказларида сўровнома тўлдирилгач, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига (кейинги ўринларда — ваколатли орган) электрон тизим орқали юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
44. Сўровнома ваколатли органнинг электрон тизимига ва Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига келиб тушган вақтдан бошлаб, онлайн тарзда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри базасидан уй-жой ва фуқаро ҳақидаги маълумотлар текширилади.
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри базасидан уй-жой ва фуқаро ҳақидаги маълумотлар аниқланмаган ҳолларда, мазкур маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан бир кун ичида идоралараро маълумот алмашинув орқали тақдим этилади.
Текшириш натижасига кўра, ушбу Низомга 10-иловага мувофиқ Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида вақтинча рўйхатга олиш тўғрисида фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатга QR-CODE билан ҳимояланган қайд варағи (кейинги ўринларда — вақтинча рўйхатга олиш тўғрисидаги қайд варағи) тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.
45. Қўшимча текшириш талаб этилган тақдирда, ариза берувчи тегишли маълумотнома билан ЯИДХП орқали хабардор қилинади.
Бунда қўшимча текшириш муддати уч кундан ошмаслиги лозим.
46. Давлат хизматлари маркази вақтинча рўйхатга олиш тўғрисидаги қайд варағи келиб тушгандан сўнг уни фуқаронинг электрон манзилига юборади ва бу ҳақда уни ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
Фуқаронинг сўровига кўра, унга вақтинча рўйхатга олиш тўғрисидаги қайд варағи қоғоз шаклда мурожаат қилинган Давлат хизматлари марказининг муҳри билан тасдиқланган ҳолда тақдим этилиши мумкин.
Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат ҳимояланган идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали вақтинча рўйхатга олиш мазкур Низомга 11-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
47. Вақтинча рўйхатдан ўтиш учун МваФРБга мурожаат қилган фуқаролар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
мулкдор ва доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси;
16 ёшга тўлмаган шахслар учун — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчисининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);
ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари;
Низомга 1-иловага мувофиқ мулкдорнинг турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса.
Солиқ идораларида ҳисобга олинган ижара шартномаси ҳақида маълумот тақдим этилганда, мулкдорнинг турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) талаб этилмайди.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа ҳудудларидан мавсумий иш билан шуғулланишга (қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқалар) келган фуқаролар учун мавсумий иш ҳақида шартнома ёки мавсумий иш берувчининг аризаси бўлса, ушбу банднинг олтинчи хатбошисидаги ҳужжатлар талаб этилмайди.
Мулкдор томонидан турар жой майдони бериш тўғрисидаги ариза (розилиги) билан бирга ҳисобга туриши лозим бўлган фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари тақдим қилинганда, ушбу фуқароларнинг шахсан ўзлари келиши талаб этилмайди.
48. Ушбу Низомнинг 47-бандида кўрсатилган тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгандан кейин МваФРБ инспектори тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, шу куннинг ўзида аризачига вақтинча рўйхатга олиш тўғрисидаги қайд варағини беради.
(48-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 785-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/785/1214-сон)
Вақтинча рўйхатга олиш тўғрисидаги қайд варағи фуқаронинг турган жойида вақтинча рўйхатга олинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади ва паспорт ёки ID-карта, ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган шахслар учун) тақдим этилган тақдирда, унда кўрсатилган муддат мобайнида ҳақиқийдир.
МваФРБ орқали турган жойи бўйича вақтинча рўйхатга олиш мазкур Низомга 12-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
МваФРБ инспектори вақтинча рўйхатга олиш тўғрисидаги қайд варағини расмийлаштириб беришда фуқарога қайта вақтинча рўйхатга олиш тартибини ва ариза топшириш муддатини тушунтиради.
49. 16 ёшга тўлмаган шахсни вақтинча рўйхатга олишни расмийлаштиришда унинг шахсини тасдиқлаганлик учун жавобгарлик ижарага олинган уй-жойда биргаликда яшайдиган вояга етган шахс зиммасига юкланади.
50. Рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картасига вақтинча рўйхатга олиш тўғрисида белги қўйилмайди.
51. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига ҳисобга қўйилган фуқаро вақтинча рўйхатга олиш жойида яшаши керак.
52. Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган фуқаролар турар жойи (уй-жой майдони) бўйича вақтинча рўйхатга олинади. Бунда таълим муассасаси томонидан фуқаронинг ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатдан нусха (16 ёшга тўлмаган шахслар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, 35х45 мм ўлчамли иккита фотосурат) ва таълим муассасаси томонидан турар жой билан таъминланганлиги тўғрисида маълумотнома ҳудудий МваФРБга тақдим этилади.
521. Қурилиш объектларида ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхоналарида ишлаш мақсадида келган ва ушбу объектларининг яшаш учун мослаштирилган жойларида (вақтинча иншоотлар, мослаштирилган бинолар ва контейнер уйларда) яшаётган фуқаролар ушбу қурилиш объектлари ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхоналарига «Манзил» тизими орқали вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинади.
Бунда фуқароларни қурилиш объектлари ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхоналарига вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш мазкур қурилиш объектлари ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхоналарида яшаш учун мослаштирилган жойларнинг мавжудлиги, рўйхатга олинаётган фуқаролар турар жой билан (техника хавфсизлиги, ёнгин хавфсизлиги, санитария-эпидемиология режими талабларига риоя этилган ҳолда) таъминланганлиги ҳамда уларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ҳақида қурилиш объектлари ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхоналари раҳбарларининг хати (розилиги) асосида амалга оширилади.
(521-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 21 декабрдаги 868-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/868/1051-сон)
53. Фуқаро таълим муассасасининг турар жойидан бошқа турар жойда яшаш истагини билдирганда, ушбу Низомнинг 46-бандида кўрсатилган тегишли ҳужжатлар асосида фуқаро танлаган жойдаги МваФРБ томонидан вақтинча рўйхатга олинади.
54. Вақтинча рўйхатга олиш умумий асосда қайта расмийлаштирилади.
Ушбу Низомнинг 46-бандида назарда тутилган ҳужжатларда нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги вақтинча рўйхатга олишни расмийлаштиришни рад этиш учун асос бўлади.
Фуқароларга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча рўйхатга олиниши рад этилган тақдирда, МваФРБ инспектори томонидан хулоса тузилади. Ушбу хулоса МваФРБ бошлиғи томонидан тасдиқланади, унда рад этишнинг аниқ асослари кўрсатилган бўлиши керак.
Вақтинча рўйхатга олишни рад этилиши юзасидан суд тартибида шикоят қилиш мумкин.
55. Вақтинча рўйхатга олиш тўғрисидаги қайд варағи йўқолган ёки бузилган тақдирда, фуқаро тегишли МваФРБга ўз шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим этган ҳолда, вақтинча рўйхатга олиш тўғрисидаги қайд варағи йўқолиши ёки бузилиши ҳолатларини кўрсатиб, вақтинча рўйхатга олиш тўғрисидаги қайд варағининг дубликатини расмийлаштириш ҳақидаги аризани тақдим этади.
МваФРБ инспектори аризада кўрсатилган жойда ушбу фуқаронинг вақтинча рўйхатга олиниши тўғрисидаги маълумотлар мавжудлигини текширади. Улар тасдиқланган тақдирда, ариза берувчига шу куннинг ўзида вақтинча рўйхатга олиш тўғрисидаги қайд варағининг дубликатини расмийлаштиради.
Қайд варағининг дубликати фуқаро томонидан ЯИДХП орқали электрон шаклда ҳам олиниши мумкин.
56. Вақтинча рўйхатга олиш таълим муассасаси раҳбарияти ва иш берувчининг билдиришномаси, мулкдор ёки фуқаронинг ташаббуси билан бекор қилинади.
57. МваФРБ мулкдорнинг аризаси ёки таълим муассасасининг билдиришномаси асосида фуқаронинг вақтинча рўйхатга олинганлигини бекор қилади.
58. Ўқиш Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқарида жойлашган бошқа таълим муассасасига кўчирилган, фуқаро академик таътил олган ёки таълим муассасасидан ўқишдан четлатилган тақдирда, ушбу муассасалар раҳбарияти тегишли қарор қабул қилинган кунда бу ҳақда фуқаро турар жойи бўйича вақтинча рўйхатга олинган ҳудуддаги МваФРБни хабардор қилиши шарт.
Иш берувчи мавсумий ишчилар билан шартнома бекор қилинган кунда бу ҳақда фуқаро турар жойи бўйича ҳисобга қўйилган ҳудуддаги МваФРБни хабардор қилиши шарт.
59. Ички ишлар органи таянч пунктининг профилактика инспекторлари ўзлари хизмат кўрсатадиган ҳудудда паспорт режими қоидаларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
60. Ушбу Низом талабларига риоя этилиши ички ишлар органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан назорат қилинади.
61. Давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари доимий рўйхатга олиш масаласи бўйича ички ишлар органига юбориладиган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги учун жавоб беради.
62. Фуқаролардан ушбу Низомда кўрсатилгандан ташқари бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри базасида мавжуд бўлмаган ҳамда кадастр рақами бўлмаган турар жойларга доимий ва вақтинча рўйхатга олиш қатъиян тақиқланади.
63. Фуқарони доимий ва вақтинча рўйхатга олишда унинг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларига оид маълумот давлат реестри базасидан жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами орқали олинади. Мазкур рақам орқали тегишли маълумотни олиш имкони бўлмаганда, фуқародан кадастр рақамини тақдим қилиш талаб этилади.
64. Фуқароларни нотурар жой биноларга доимий рўйхатга олиш тақиқланади.
(64-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 21 декабрдаги 868-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/868/1051-сон)
Корхона, ташкилот ёки ўқув муассасаларининг тасарруфидаги уй-жойлар, ётоқхоналарга фуқароларни Руйхатнинг 6 — 8-бандларига асосан доимий рўйхатга олиш ҳамда турган жойи бўйича вақтинча рўйхатга олиш мазкур корхона, ташкилот ёки ўқув муассасасининг рухсат хати (розилиги) асосида амалга оширилади.
65. Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олинмаган фуқароларнинг яшаши учун турар жой майдони тақдим этадиган мулкдор турар жой майдони берилган кундан бошлаб, ўн беш кун мобайнида ушбу шахслар тўғрисида ички ишлар органларини хабардор қилиши шарт.
66. Чегара зонасида жойлашган аҳоли пунктларида доимий ва вақтинча рўйхатга олиш учун ушбу зонага киришга яшаш жойи бўйича ички ишлар органларидан чегара зонасига киришдан олдин белгиланган тартибда олинган рухсатнома ҳам тақдим этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 октябрдаги 700-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасига оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
67. Фуқарони доимий ва вақтинча рўйхатга олиш, доимий рўйхатга олинганликни бекор қилиш белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома асосида ҳам амалга оширилиши мумкин.
68. Чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари асосида доимий ёки вақтинча рўйхатга олинганидан сўнг МваФРБ томонидан тегишлилиги бўйича туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига электрон тизимда мазкур Низомга 3 ёки 9-иловаларига мувофиқ шаклда сўровнома юборилади. Мудофаа ишлари бўлими мазкур сўровнома асосида ҳарбий хизматга мажбурлар ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий рўйхатга олади ва ҳарбий ҳисобдан чиқариш тўғрисида олдинги ҳарбий рўйхатда турган мудофаа ишлари бўлимига хабарнома юборади.
Чақирилувчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар томонидан ҳарбий ҳисоб ҳужжатларини тақдим этмаслик доимий рўйхатга олишни рад этишга асос бўлади.
69. Бир нечта уйга ёки квартирага эга бўлган мулкдор улардан фақат биттасига доимий рўйхатга олиниши мумкин.
70. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
(70-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Менинг эгалигимда бўлган, _________________ тумани (шаҳри), __________ кўчаси ______ (квартал) __________ уй, __________ корпусда жойлашган умумий фойдаланиш майдони _____________ кв/м дан иборат бўлган __________ хонадонга фуқаро ___________________________________________________________________________ ни
(доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинаётган фуқаронинг Ф.И.О)
қуйидаги оила аъзолари билан бирга доимий рўйхатга қўйишингизни сўрайман.
Қариндошлик даражаси
Ф.И.О.
Туғилган йили ва жойи
Мулкдор ёки вакил ________________________________________________________________________________
(фуқаронинг Ф.И.О.)
Имзо __________________
20____ йил «_____» ____________
Изоҳ. Мулкдор вояга етмаган шахс бўлса, унинг номидан ота-оналар, васий (ҳомий)лар вакил сифатида ҳаракат қилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
ИЛТИМОСНОМА
Фуқаро __________________________________________________________________________________________ Ўзбекистон Республикаси __________________________________________________________________________га
(орган ёки ташкилот номи)
_________________________________________________ лавозимига ишга қабул қилинганлиги (тайинланганлиги) сабабли «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида яшаш жойи бўйича доимий рўйхатга олиниши лозим бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг Рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Рўйхатнинг 11-бандига мувофиқ ушбу фуқаро ___________________________________________ да (Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти) доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинишини сўраймиз.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Фуқарони доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тўғрисида
СЎРОВНОМА
I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:
1. Фамилияси
2. Исми
3. Отасининг исми
4. Туғилган санаси ва жойи
5. Паспорт (контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси) маълумотлари (серияси ва рақами)
6. Ҳарбий хизматга алоқадорлиги:
6.1. Чақирув участкасида қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳнома (чақирилувчи учун) (серияси ва рақами, қайси туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими томонидан берилгани)
6.2. Ҳарбий гувоҳнома ва захирадаги офицернинг гувоҳномаси (ҳарбий хизматга мажбурлар учун) (серияси ва рақами)
7. Аввалги яшаган манзили
8. Доимий рўйхатга олинаётган манзил
9. Келишдан мақсади
10. Қаерда ва қайси лавозимда ишлайди
11. Телефон рақами
12. Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда)
II. Уй-жой мулкдори (мулкдорлари) ёки уй-жой берган юридик шахс ҳақида маълумот:
1. Ф.И.О. ёки юридик шахс номи
2. Доимий рўйхатга олинаётган манзил ёки юридик манзил
3. Кадастр ёки ордер рақами
III. Вояга етмаган оила аъзолари:
Қариндошлик даражаси
Ф.И.О.
Туғилган йили ва жойи
Ўғли
Қизи
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш Бош бошқармаси
Қайд варағини берган орган __________________________________________________________________________
(ТШИИБ МваФРБ ёки МваФРГ)
Изоҳ.
1. Қайд варағи фуқаронинг яшаш жойида доимий рўйхатга олинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади ва паспорт, ID-карта, ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган шахслар учун) кўрсатилган тақдирда ҳақиқийдир.
2. Ҳарбий ҳисобга мажбур фуқаро уч иш куни ичида доимий рўйхатга олинган туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимида ҳарбий ҳисобдан ўтишга мажбурдир.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш Бош бошқармаси
Рўйхатнинг 2, 3, 5, 9 — 12-бандлари асосида фуқаро доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида ҚАЙД ВАРАҒИ
Қайд варағини берган орган __________________________________________________________________________
(ТШИИБ МваФРБ ёки МваФРГ)
Изоҳ.
1. Қайд варағи фуқаронинг яшаш жойида доимий рўйхатга олинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади ва паспорт, ID-карта, ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган шахслар учун) кўрсатилган тақдирда ҳақиқийдир.
2. Ҳарбий ҳисобга мажбур фуқаро уч иш куни ичида доимий рўйхатга олинган туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимида ҳарбий ҳисобдан ўтишга мажбурдир.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Фуқарони яшаш жойи бўйича доимий рўйхатга олиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш
муддатлари
1-босқич
Ариза берувчи
(мулкдор)
1. Доимий рўйхатга олиш учун Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига ўзи келиб мурожаат қилади.
2. Доимий рўйхатга олиниш учун қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган ҳужжатларни тақдим этади.
3. Давлат хизматлари кўрсатилиши учун давлат божини тўлайди.
Мурожаат қилинганда
2-босқич
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими
Тақдим этилган ҳужжатлар асосида сўровнома шаклини тўлдириб, автоматлаштирилган ахборот тизимига юборади.
Ариза
тўлдирилгандан кейин 10 дақиқа мобайнида
3-босқич
1. Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси
2. «Давергеодезкадастр» қўмитаси
Сўровнома тушгандан кейин фуқаро ҳақидаги маълумотларни автоматик тарзда тегишли маълумотлар базаларидан текширади.
10 дақиқа давомида
4-босқич
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими
Фуқаронинг паспортига аввалги яшаш манзилидаги доимий рўйхатини бекор қилинганлиги тўғрисида штамп босиш йўли билан бекор қилади ва фуқаронинг хоҳишига кўра доимий рўйхатга олинганлиги ҳақида QR-CODE билан ҳимояланган қайд варағини тақдим этади.
Мурожаат қилинган
куннинг ўзида
5-босқич
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими
Ҳудудий мудофаа бўлимига фуқаро ?оимий рўйхатга олинганлиги ҳақида электрон тизим орқали маълумот юборади.
Жисмоний шахснинг ихтиёрига кўра давлат тиббиёт муассасасига фуқаро доимий рўйхатга олинганлиги ҳақида электрон тизим орқали маълумот юборади.
Реал вақт режимида
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 сентябрдаги 573-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.09.2024 й., 09/24/573/0718-сон)
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Фуқарони Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали доимий рўйхатга олиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш
муддатлари
1-босқич
Ариза берувчи (мулкдор
1. Доимий рўйхатга олиниш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
2. Давлат хизматлари кўрсатилиши учун давлат божини тўлайди.
1. Сўровнома тушгандан кейин фуқаро ҳақидаги маълумотларни автоматик тарзда тегишли маълумотлар базаларидан текширади.
2. Фуқаронинг доимий рўйхатга олиниши ҳақида QR-CODE билан ҳимояланган қайд варағини расмийлаштиради ва ариза берувчига (электрон тарзда) юборади.
3. Ҳудудий мудофаа бўлимига фуқаро доимий рўйхатга олинганлиги ҳақида электрон тизим орқали маълумот юборади.
4. Жисмоний шахснинг ихтиёрига кўра давлат тиббиёт муассасасига фуқаро доимий рўйхатга олинганлиги ҳақида электрон тизим орқали маълумот юборади.
1 кун мобайнида
4-босқич
ЯИДХП
Қайд варағи келиб тушгандан сўнг уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
Реал вақт режимида
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 сентябрдаги 573-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.09.2024 й., 09/24/573/0718-сон)
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
Фуқаронинг паспортидаги аввалги доимий рўйхатини бекор қилиш штампининг
НАМУНАСИ
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА
Фуқарони вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш учун
СЎРОВНОМА
I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:
1. Фамилияси
2. Исми
3. Отасининг исми
4. Туғилган жойи ва санаси
5. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами)
6. Ҳарбий хизматга алоқадорлиги:*
6.1. Чақирув участкасида қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳнома (чақирилувчи учун) (серияси ва рақами, қайси туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими томонидан берилгани)
6.2. Ҳарбий гувоҳнома ва захирадаги офицернинг гувоҳномаси (ҳарбий хизматга мажбурлар учун) (серияси ва рақами)
7. Доимий рўйхатга олинган манзили
8. Вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинаётган манзили
9. Келишдан мақсади ва муддати
10. Қаерда ва қайси лавозимда ишлайди
11. Телефон рақами
12. Электрон почта манзили
II. Уй-жой мулкдори (мулкдорлари) ёки уй-жой берган юридик шахс ҳақида маълумот:
1. Ф.И.О. ёки юридик шахс номи
2. Доимий рўйхат манзили ёки юридик манзил
3. Кадастр рақами
4. Уй-жой берган юридик шахснинг алоқа хати
III. Вояга етмаган оила аъзолари:
Қариндошлик даражаси
Ф.И.О.
Туғилган йили ва жойи
Ўғли
Қизи
* Турар жойи бир ярим ойдан ортиқ муддатга ўзгарган, уч ойдан ортиқ муддатга хизмат сафарига, ўқиш, таътил ёки даволанишга борган тақдирда тўлдирилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш Бош бошқармаси
Фуқаро вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида ҚАЙД ВАРАҒИ
Келишдан мақсад _______________________ Қаердан келди _________________________ Вақтинча турган жой бўйича рўйхатга олиш муддати _____ йил «____» ________ гача
Манзил ________________________________
Уй __________ хона _________
Маълумот ____________________________
Қайд варағини берган орган __________________________________________________________________________
(ТШИИБ МваФРБ ёки МваФРГ)
Изоҳ. Вақтинча турган жой бўйича рўйхатга олинганлик тўғрисидаги қайд варағи фуқаронинг вақтинча рўйхатга олинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади ва паспорт, ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган шахслар учун) кўрсатилган тақдирда, унда кўрсатилган муддат мобайнида ҳақиқийдир.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 11-ИЛОВА
Фуқарони вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш
муддатлари
1-босқич
Ариза берувчи
1. Вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш учун туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари (бошқармалари) Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлим ёки бўлинмасига уй эгаси билан бирга мурожаат қилади.
2. Вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш учун қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган ҳужжатларни тақдим этади.
3. Давлат хизматлари кўрсатилиши учун давлат божини тўлайди.
Мурожаат қилинганда
2-босқич
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими
Тақдим этилган ҳужжатлар асосида сўровнома шаклини тўлдириб, автоматлаштирилган ахборот тизимига юборади.
Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқа мобайнида
3-босқич
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси
1. Сўровнома тушгандан кейин фуқаро ҳақидаги маълумотларни автоматик тарзда тегишли маълумотлар базаларидан текширади.
2. Фуқарони вақтинча турар жойи бўйича рўйхатга қўйиш ҳақида QR-CODE билан ҳимояланган қайд варағини расмийлаштиради ҳамда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига юборади.
10 дақиқа мобайнида
4-босқич
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими
Қайд варағи келиб тушгандан сўнг уни расмийлаштириб, ариза тақдим этади.
Жисмоний шахснинг ихтиёрига кўра давлат тиббиёт муассасасига фуқаро доимий рўйхатга олинганлиги ҳақида электрон тизим орқали маълумот юборади.
10 дақиқа мобайнида
(11-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 сентябрдаги 573-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.09.2024 й., 09/24/573/0718-сон)
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 12-ИЛОВА
Фуқарони Давлат хизматлари маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Ариза берувчи
1. Вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
2. Давлат хизматлари кўрсатилиши учун давлат божини тўлайди.
1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 1 соат мобайнида
2. Реал вақт режимида
3-босқич
Ваколатли
орган
1. Сўровнома тушгандан кейин фуқаро ҳақидаги маълумотларни автоматик тарзда тегишли маълумотлар базаларидан текширади.
1 иш куни
мобайнида
2. фуқарони вақтинча турар жойи бўйича рўйхатга қўйиш ҳақида BARE-CODE билан ҳимояланган қайд варағини расмийлаштиради ва Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) юборади.
3. Жисмоний шахснинг ихтиёрига кўра давлат тиббиёт муассасасига фуқаро доимий рўйхатга олинганлиги ҳақида электрон тизим орқали маълумот юборади.
4-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
2. ЯИДХП
Қайд варағи келиб тушгандан сўнг уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
1. 10 дақиқа мобайнида
2. Реал вақт режимида
(12-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 сентябрдаги 573-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.09.2024 й., 09/24/573/0718-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божлари ставкалари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й. 11-сон, 49-модда) 7-бандининг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) Ўзбекистон Республикаси фуқароларини прописка қилганлик ва пропискадан чиқарганлик учун, шунингдек, турган жойи бўйича ҳисобга қўйиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи миқдорида».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши қоидалари 5-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «туризм операторлари» сўзлари «туроператор ва турагент» сўзлари билан алмаштирилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2023 й., 09/23/612/0874-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 августдаги ПҚ-3924-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 10-сон, 258-модда):
«3. Фуқароларни доимий прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш хизматлари уларга қулай бўлган туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари томонидан амалга оширилади ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунингдек, аҳоли миграциясини ҳисобга олиш мақсадида фуқаронинг вилоят ҳудудининг муайян жойида яшаши ёки вақтинча бўлиши ҳолатини аниқлашни назарда тутади.
Доимий пропискага эга бўлиш ва турган жойлари бўйича ҳисобда туриш учун фуқаролар Давлат хизматлари марказларига ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали мурожаат қилишлари ҳам мумкин»;
қуйидаги мазмундаги 41-банд қўшилсин:
«41. Бошқа ҳудудлардан келган ҳамда бир манзилдан иккинчи манзилга кўчиб утаётган вояга етмаганларни доимий прописка қилиш улар қайд қилинган ота-оналарининг, васий(ҳомий)ларининг кетиш манзил варақаларининг нусхаси асосида, ота-оналарисиз келган ҳолларда эса доимий прописка қилиш аввалги яшаш жойидаги ички ишлар органлари томонидан туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома асосида берилган кетиш манзил варақаси асосида амалга оширилади.
Вояга етмаганлар қайд қилинмаган ёки доимий прописка қилинмаган ҳолларда, аввалги яшаш жойи бўйича ТШИИБ МваФРБнинг ушбу ҳолатни тасдиқловчи маълумотномаси асосида прописка қилинади»;
9-бандга қўйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Доимий прописка қилиш мазкур Низомга 1а-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади»;
15-бандга қўйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Доимий пропискадан чиқариш мазкур Низом 6а-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади»;
«171. Вилоятларда ҳисобда туриш учун фуқаро келган кунидан бошлаб ўн кун муддатда хоҳишига кўра, ўзига қулай манзилдаги МваФРБга ёки Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилади.
Бундан ташқари, фуқаро ЯИДХП орқали мустақил равишда ҳисобга туриши мумкин.
172. Ҳисобда туриш учун Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинган ҳолларда, фуқаро ва турар жой эгаси номидан Давлат хизматлари маркази ходими томонидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Низомга 16-иловага мувофиқ шаклдаги сўровнома электрон тарзда тўлдирилади.
Сўровнома қуйидаги ҳужжатларга асосан тўлдирилади:
уй-жой мулкдори ва фуқаронинг паспорти;
уй-жой кадастр ҳужжатлари (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма);
16 ёшга тўлмаган шахслар учун — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун) ва паспорт нусхаси.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хизмат кўрсатилганда ваколатли орган томонидан лозим бўлган маълумотлар идоралараро электрон ҳамкорлик йўли орқали олинади.
173. Уй-жой мулкдори (мулкдорлари) номидан нотариал тасдиқланган ишончнома орқали ҳаракатланаётган шахслар фуқарони турар жойга ҳисобга қўйишга розилик бериш учун МваФР бўлинмасига мурожаат қиладилар.
174. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг уй-жой мулкдори (мулкдорлари) уни ўзларининг ЭРИ билан тасдиқлайдилар.
ЭРИ калити бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
175. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши (кадастр ҳужжатлари, паспорт маълумотлари, нотариал тасдиқланган розилик хати), шунингдек, давлат хизмати кўрсатиш учун давлат божини тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Бошқа ҳар қандай ҳолат давлат хизмати кўрсатишни рад этишга асос бўлмайди.
176. Фуқаро давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
177. Давлат хизматлари марказларида сўровнома тўлдирилгач, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) электрон тизим орқали юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
178. Сўровнома ваколатли органнинг электрон тизимига ва Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига келиб тушган вақтдан бошлаб 1 кун мобайнида мавжуд маълумотлар базасидан уй-жой ва фуқаро ҳақидаги маълумотлар автоматик тарзда текширилади.
Текшириш натижасига кўра, ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ турган жойида ҳисобга олиш тўғрисида фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатга BARE-CODE билан ҳимояланган қайд варағини (кейинги ўринларда қайд варағи деб аталади) тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон тарзда юборилади.
179. Қўшимча текшириш талаб этилган ҳолларда эса, электрон тизим орқали тегишли маълумотнома Давлат хизматлари марказига юборилади.
Бунда қўшимча текшириш муддати 3 кундан ошмаслиги лозим.
1710. Давлат хизматлари маркази қайд варағи келиб тушгандан сўнг уни фуқаронинг электрон манзилига юборади ва фуқарони бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
Фуқаронинг сўровига кўра, унга қайд варағи қоғоз шаклда мурожаат қилган Давлат хизматлари марказининг муҳри билан тасдиқланган ҳолда тақдим этилиши мумкин.
1711. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви ЭРИ мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат ҳимояланган идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
1712. Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали Давлат хизмати кўрсатиш мазкур Низомга 9-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади»;
«Уй-жой мулкдори (мулкдорлари) томонидан турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) билан бирга ҳисобга туриши лозим бўлган фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари тақдим қилинганда, ушбу фуқароларнинг шахсан ўзлари келиши талаб этилмайди»;
«19. Мазкур Низомнинг 18-бандида кўрсатилган тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгандан кейин ТШИИБ МваФРБ инспектори аризани мазкур Низомга 9б-иловага мувофиқ шаклдаги Фуқароларнинг турган жойи бўйича ҳисобга олиниши юзасидан ёзган аризаларини қайд этиш китобида рўйхатдан ўтказади, шунингдек, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, шу куннинг ўзида ариза берувчига BARE-CODE билан ҳимояланган қайд варағини (кейинги ўринларда ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи деб аталади) беради.
Ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи фуқаронинг турган жойида ҳисобга олинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади ва паспорт, ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган шахслар учун) кўрсатилган тақдирда, унда кўрсатилган муддат мобайнида ҳақиқийдир.
ТШИИБ МваФРБ инспектори қайд варағини расмийлаштириб беришда фуқарога қайта ҳисобга олиш тартибини ва ариза топшириш муддатини тушунтиради.
Миграция хизматлари орқали турган жойи бўйича ҳисобга олиш мазкур Низомга 9В-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади»;
«Бунда таълим муассасаси томонидан фуқаронинг ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатидан нусха (16 ёшга тўлмаган шахслар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, 35х45 мм. ўлчамли иккита фотосурат) ва таълим муассасаси томонидан турар жой билан таъминланганлиги тўғрисида маълумотнома ҳудудий ТШИИБ МваФРБга тақдим этилади. Агар фуқаро олий таълим муассасасига қабул қилинган бўлса, ҳисобга олиш учун давлат божи тўлаши лозим бўлади»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Фуқаро таълим муассасасининг турар жойидан бошқа турар жойда яшаш истагини билдирганда, мазкур Низомнинг 172 ва 18-бандларида кўрсатилган тегишли ҳужжатлар асосида фуқаро танлаган жойидаги ТШИИБ МваФРБ томонидан ҳисобга олинади»;
«221. Давлат хизматлари кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — тегишлича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади;
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ҳисобига ўтказилади;
б) МваФРБга ўзи келиб мурожаат этганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади;
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ҳисобига ўтказилади;
в) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ҳисобрақамига ўтказилади;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади;
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ҳисобига ўтказилади.
Хизмат кўрсатишдан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобрақамига тушган маблағлар миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашда ва ходимларни рағбатлантиришда фойдаланилади»;
23-банддаги «18-бандида» сўзлари «171 ва 18-бандларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 251-банд қўшилсин:
«251. Ҳисобга олишни бекор қилиш таълим муассасаси раҳбарияти ва иш берувчининг билдиришномаси, уй-жой мулкдори (мулкдорлари) ёки фуқаронинг ташаббуси билан амалга оширилади.
«281. Фуқаролардан мазкур Низомда кўрсатилгандан ташқари бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш, «Давергеодезкадастр» қўмитасининг базасида мавжуд бўлмаган ҳамда кадастр рақами бўлмаган турар жойларга доимий прописка қилиш, доимий пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш қатъиян тақиқланади.
282. ТШИИБ МваФРБ томонидан доимий прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга туриш учун тақдим қилинган ҳужжатларнинг нусхалари асли билан бир хиллиги текширилиб, қабул қилинади ва уларнинг нусхалари муҳр билан тасдиқланади»;
30-банддаги «беш» сўзи «ўн» сўзи билан алмаштирилсин.
мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларга иловага мувофиқ таҳрирдаги 1а ва 6а-иловалар билан тўлдирилсин.
7, 8 ва 9-иловалар мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларга иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин;
мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларга иловага мувофиқ таҳрирдаги 9а, 9б ва 9в-иловалар қўшилсин.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 1а-ИЛОВА
Фуқарони доимий прописка қилиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Ариза берувчи
1. Доимий прописка қилишучун туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари (бошқармалари) Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига ўзи келиб мурожаат қилиш.
Ҳарбий ҳисобга олингандан сўнг доимий прописка қилинаётган ҳудуддаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига прописка қилинганлик муҳрини қўйдириш учун мурожаат қилиш.
5 кун ичида
7-босқич
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими
Доимий прописка расмийлаштирилиб, бу ҳақдаги тегишли муҳрни қўйиш.
5 дақиқа давомида
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 6а-ИЛОВА
Фуқарони доимий пропискадан чиқариш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Ариза берувчи
1. Доимий пропискадан чиқиш учун туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари (бошқармалари) Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига ўзи келиб мурожаат қилиш.
1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 1 соат мобайнида
2. ЯИДХП
2. Аниқ вақт режимида
3-босқич
Ваколатли орган
1. Сўровнома тушганидан кейин фуқаро ҳақидаги маълумотлар автоматик тарзда тегишли маълумотлар базаларидан текширилади.
1 кун мобайнида
2. QR-кодли (матрик штрихли кодли) фуқарони турар жой бўйича ҳисобга қўйиш ҳақидаги қайд варағини расмийлаштириш ва Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) юбориш.
4-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
Қайд варағи келиб тушгандан сўнг уни ариза берувчининг электрон манзилига юбориш ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш.
1. 10 дақиқа мобайнида
2. ЯИДХП
2. Аниқ вақт режимида
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 9а-ИЛОВА
______________________________________(раҳбар резолюцияси, имзоси ва санаси)
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 9в-ИЛОВА
Турган жойи бўйича ҳисобга олишнинг
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Ариза берувчи
1. Турган жойи бўйича ҳисобга олиш учун туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари (бошқармалари) Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлим ёки бўлинмасига уй эгаси билан бирга мурожаат қилиш.
2. Турган жойи бўйича ҳисобга олиш учун қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳужжатларни тақдим этиш.
3. Хизматни кўрсатиш учун давлат божини тўлаш.
Мурожаат қилинганда
2-босқич
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими
Тақдим этилган ҳужжатлар асосида сўровнома шаклини тўлдириб, автоматлаштирилган ахборот тизимига юбориш.
Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқа мобайнида
3-босқич
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси
1. Сўровнома тушганидан кейин фуқаро ҳақидаги маълумотлар автоматик тарзда тегишли маълумотлар базаларидан текширилади.
2. BARE-CODE билан ҳимояланган фуқарони турар жой бўйича ҳисобга қўйиш ҳақидаги қайд варағи расмийлаштириш ҳамда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига юбориш.
10 дақиқа мобайнида
4-босқич
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими
Қайд варағи келиб тушгандан сўнг уни расмийлаштириб ариза тақдим этиш.
«211.Доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бошқа давлатга доимий яшашга кетаётганлиги сабабли пропискадан чиқарилгандан сўнг бир йил ичида республикадан чиқиб кетмаса, яъни Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтмаган тақдирда, улар олдинги яшаш жойи бўйича ёки республиканинг бошқа ҳудудига тегишли МваФР бўлинмаси томонидан доимий прописка қилинади.
Бунда доимий пропискада туриш учун чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс МваФР бўлинмасига республикадан чиқиб кетмаганлиги сабабини тўлиқ кўрсатган ҳолда ариза билан мурожаат қилади.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
чет эл фуқаросининг паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати;
туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома — 16 ёшга тўлмаган шахслар учун;
уй-жой кадастр ҳужжатлари (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма);
уй-жой мулкдори (мулкдорлари)нинг турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;
жўнаб кетиш варақаси.
Прописка қилинганлик учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади».
«а) жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари маъмурияти томонидан улар келиб жойлашган вақтда, қанча муддат бўлишларидан қатъи назар, «E-mehmon» дастури ёрдамида, таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар».
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 32-модда).
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарорининг 2-банди ва қарорга (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 10-сон, 89-модда) 2-илова.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури)» 2017 йил 19 июлдаги 527-сон қарорига илованинг 2-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон қарори)» 2017 йил 16 августдаги 639-сон қарорига 1-илованинг 9-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон Фармони)» 2017 йил 9 октябрдаги 810-сон қарорига 1-илованинг 19-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)» 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон қарорига илованинг 33-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон Фармони)» 2018 йил 3 майдаги 321-сон қарорига 1-илованинг 14-банди.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»)» 2018 йил 29 майдаги 396-сон қарорига илованинг 59-банди.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 августдаги ПҚ-3924-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарорига 3-илованинг 4-банди.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий инвесторлар учун инвестиция визаси жорий этилганлиги ҳамда улар ва уларнинг оила аъзоларининг республика ҳудудида бўлиши учун қўшимча қулай шарт-шароитлар яратилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 11 октябрдаги 864-сон қарорига илованинг 3-банди.