Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сонли «Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар томонидан доимий прописка қилиш ва (ёки) уй-жой сотиб олиш юзасидан илгари берилган ва амалга оширилмаган рухсатномалар 2012 йил 15 мартгача амал қилиши белгилаб қўйилсин.
3. Давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари ишга таклиф этилаётган юқори малакали мутахассисларга ва тор ихтисосдаги мутахассисларга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш учун асосланмаган илтимосномалар берганлиги, шунингдек ушбу шахсларнинг лавозимдан озод қилинганлиги, бошқа ишга ўтганлиги ёки пенсияга чиққанлиги тўғрисида ўз вақтида хабар бермаганлиги учун шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсин.
Юқори малакали мутахассисларни ва тор ихтисосдаги мутахассисларни ишга таклиф этишда хизмат турар жойи бериш амалиётини кенг қўллаш тавсия этилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Б. Матлюбов):
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш, шунингдек чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш масалалари қонун ҳужжатларига қатъий мувофиқ равишда кўриб чиқилиши юзасидан назоратни таъминласин;
2012 йил мобайнида мазкур қарор нормалари амал қилишининг доимий мониторингини ва таҳлилини таъминласин, шунингдек ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий (вақтинча) прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Б. Матлюбов), Адлия вазирлиги (Н. Йўлдошев) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 16 февраль,
41-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси фуқароларини (кейинги ўринларда фуқаролар деб аталади) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини белгилайди.
Агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, турган жойи бўйича ҳисобга олинмаганлиги ёки доимий пропискада турмаганлиги фуқарога хизмат кўрсатишни рад этиш учун асос деб ҳисобланиши мумкин эмас.
Фуқаролар янги яшаш жойига келган кунларидан бошлаб беш кун ичида доимий пропискада туриш ёки ҳисобга қўйиш учун ҳужжатлар тақдим этишлари шарт.
16 ёшга тўлмаган шахсларни доимий прописка қилиш ва ҳисобга олиш уларнинг ота-оналари ёки уларни ўрнини босувчи шахсларнинг хоҳишига кўра ихтиёрий асосда амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
2. Фуқароларни доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, шунингдек аҳоли миграциясини ҳисобга олиш мақсадида фуқаронинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудининг муайян жойида яшаши ёки вақтинчалик бўлиши фактини аниқлашни назарда тутади.
Доимий пропискага эга бўлиш ва турган жойлари бўйича ҳисобда туриш учун фуқаролар давлат хизматлари кўрсатишнинг соддалаштирилган тартибини таъминлайдиган электрон тизим орқали мурожаат қилишлари мумкин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
II. Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби
3. Фуқароларни доимий прописка қилиш «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (кейинги ўринларда Рўйхат деб аталади) мувофиқ амалга оширилади.
4. Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлиш учун фуқаро Рўйхатда назарда тутилган тоифага кўра Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича ариза;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти (кейинги ўринларда паспорт деб аталади);
контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;
никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);
давлат ҳокимияти тегишли органи, давлат ва хўжалик бошқаруви органи, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилоти (кейинги ўринларда орган ва ташкилот деб аталади) раҳбарининг ишга таклиф этилаётган шахснинг (юқори малакали мутахассислар ва тор ихтисосдаги мутахассисларнинг) ишончлилиги кафолати билан биргаликда илтимосномаси. Бунда ушбу Низом мақсадлари учун республика аҳамиятига молик давлат ташкилотлари деганда уларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш масалалари қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан тартибга солинадиган давлат ташкилотлари тушунилади. Фуқаро Давлат хавфсизлик хизмати, прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ёки адлия органларига ишга қабул қилинган ёки ўтказилган тақдирда ишга қабул қилинаётган шахсни (ходимни) доимий прописка қилиш тўғрисидаги илтимоснома (ишончлилиги кафолатланган ҳолда) кўрсатиб ўтилган органлар раҳбарларининг ўринбосарлари томонидан ҳам имзоланиши мумкин;
(4-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ-694-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини турар жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ ҳарбий хизматчи хизмат қилаётган жойдан берилган турар жой олинганлиги тўғрисидаги маълумотнома;
прописка учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.
Ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
(4-банднинг бешинчи — ўн тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарорига асосан бешинчи — ўн биринчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
5. Ушбу Низом 4-бандининг саккизинчи хатбошида кўрсатилган ҳужжат органлар ёки ташкилотларнинг кадрлар хизматлари томонидан расмий алоқа йўллари орқали фуқаро вақтинча яшайдиган (ёки яшашни мўлжаллаётган) жойдаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига юборилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
6. Органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ушбу орган ёки ташкилотнинг илтимосномаси асосида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пропискага эга бўлган шахс ишдан озод қилинган, бошқа ишга ўтган ёки пенсияга чиққан тақдирда икки кун муддатда шахс охирги доимий пропискадан ўтган жойдаги туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларини хабардор қиладилар.
Орган ва ташкилот раҳбарининг билдиришномаси асосида туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари, агар ушбу фуқарода доимий прописка учун бошқа асослар мавжуд бўлмаса, фуқарони белгиланган тартибда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан илгариги яшаш жойига ёки фуқаронинг аризасига кўра бошқа минтақага пропискадан чиқаради. Фуқаро Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан пропискадан чиқишдан бош тортган тақдирда доимий прописка белгиланган тартибда бекор қилинади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
7. Рўйхатнинг 1-бандига «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга киргунга қадар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қонун ҳужжатларига мувофиқ сотиб олинган турар жойга эга бўлган фуқаролар, шунингдек мерос бўйича, суднинг қарорига кўра ҳамда ушбу Низомга мувофиқ турар жой олган фуқаролар киради.
Тарбиялаш, даволаш ва бошқа муассасалардаги етим болалар, ота-оналарининг қаровисиз қолган болалар, шунингдек қариялар уйларидаги шахслар кўрсатиб ўтилган муассасалар томонидан берилган турар жойга Рўйхатнинг 3-банди бўйича доимий прописка қилинади.
Рўйхатнинг 9 — 12-бандлари бўйича доимий прописка қилинган фуқароларнинг улар билан бир вақтда доимий пропискани расмийлаштирмаган оила аъзоларини (эри, хотини, шунингдек ўз оиласи бўлмаган фарзандларини) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилиш, турар жой майдони мулкдорининг (мулкдорларининг) розилиги билан тегишли равишда Рўйхатнинг 9 — 12-бандлари бўйича амалга оширилади.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 474-модда)
71. «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга киргунга қадар доимий прописка қилинган шахсларнинг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражали қариндошлари уларнинг турар жой майдонига Рўйхатнинг 2-банди бўйича доимий прописка қилинадилар.
72. Рўйхатнинг 1 ва 8-бандлари асосида Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқароларнинг қариндошлари Рўйхатнинг 2-банди асосида доимий прописка қилинадилар.
73. Рўйхатнинг 5-банди асосида доимий прописка қилинадиган фуқароларнинг олдинги никоҳидан ёки никоҳсиз туғилган фарзандлари (ўз оиласига эга бўлмаган) Рўйхатнинг 2-банди бўйича доимий прописка қилинадилар.
(71, 72 ва 73-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 474-модда)
8. Тошкент шаҳрида олди-сотди битимларини, алмаштириш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя қилишни, шунингдек Тошкент шаҳридаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш, кўчмас мулкдан (кўчмас мулкнинг бир қисмидан) воз кечиш ва кўчмас мулкни ўзгага беришнинг бошқа усулларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар сотиб олувчи томон:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 474-модда)
Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлган;
Тошкент шаҳри ҳудудида камида уч йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган), Рўйхатнинг 2, 5, 9 — 11-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинган жисмоний шахс ҳисобланса ва ички ишлар органининг доимий пропискаси борлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса.
9. Тошкент вилоятида олди-сотди битимларини, алмаштириш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя қилишни, шунингдек Тошкент вилоятидаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш, кўчмас мулкдан (кўчмас мулкнинг бир қисмидан) воз кечиш ва кўчмас мулкни ўзгага беришнинг бошқа усулларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар сотиб олувчи томон:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 474-модда)
Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлган;
Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида камида уч йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган), Рўйхатнинг 2, 5, 9 — 11-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган жисмоний шахс ҳисобланса ва ички ишлар органининг доимий пропискаси борлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса.
91. Суд қарорларини ижро этиш тартибида турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мол-мулкни кимошди савдолари орқали сотишга ёхуд уни давлат ижрочисининг натурадаги сотилмаган мол-мулкни ўзида қолдириш тўғрисидаги таклифи бўйича қарзни ундирувчига — гаровни сақловчига бериш сотиб олувчи томон тегишли равишда Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган жисмоний шахс бўлса йўл қўйилади.
(91-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 639-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 864-модда)
92. Кўчмас мол-мулкни олди-сотди битимларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган жисмоний шахслар томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мол-мулкни ҳисоб-китобни банк ҳисобварақлари орқали амалга оширган ҳолда сотиб олганда ҳам амалга оширилади.
(92-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
Ушбу Низом мақсадлари учун янги қурилган кўчмас мол-мулк деганда мулк ҳуқуқи туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган бинони ва иншоотни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори асосида вужудга келган ва уни қабул қилинган пайтдан эътиборан уч йил ўтмаган мол-мулк тушунилади;
(92-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 527-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 708-модда)
10. Рўйхатнинг 8-бандига кирадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари доимий пропискага эга бўлмаган ҳолда ички ишлар органларининг расмий алоқа йўллари орқали тегишли нотариусга юбориладиган доимий прописка қилиш ҳуқуқи тўғрисида ички ишлар органининг маълумотномаси асосида турар жой сотиб олиш ҳуқуқига эгадирлар.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Бунинг учун шахсларнинг ушбу тоифасига кирадиган фуқаро туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига мурожаат қилади ва ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган тегишли ҳужжатларни тақдим этади.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
101. Турар жой мулкдори ўз оила аъзоларини ва бошқа шахсларни пропискадан ўтказиш ҳуқуқига эга.
102. Бир нечта уйга ёки квартирага эга бўлган мулкдор улардан фақат биттасигагина доимий пропискадан ўтиши мумкин.
103. Ҳарбий хизматга мажбур шахсларни прописка қилиш улар мудофаа ишлари бўйича бўлимларда ҳарбий ҳисобга қўйилганларидан кейин амалга оширилади. 16 ёшдан 45 ёшгача бўлган фуқаролар ҳарбий ҳисобга қўйилишлари керак.
(101 — 103-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
11. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари уч иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлигини ва ҳақиқийлигини текширади ҳамда фуқаро Рўйхатда назарда тутилган шахслар тоифасига мувофиқ бўлган тақдирда фуқарога белгиланган тартибда доимий пропискани расмийлаштиради.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Рўйхатнинг 8-бандига кирадиган фуқароларнинг Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турар жой сотиб олиш тўғрисидаги мурожаати асосида туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари расмий алоқа йўллари орқали тегишли нотариусга маълумотнома юборади.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
мудофаа ишлари бўлимидан ҳисобдан чиқарилганлиги ҳақида белги бўлган ҳисоб-ҳарбий ҳужжатлар;
уй дафтари ёки қайд этиш карточкаси ва квартиралар бўйича карточка (ушбу Низомнинг 3 — 5-иловалари);
рўйхатдан чиқарганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.
112. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни рўйхатдан чиқариш маҳкумнинг ишончномаси асосида ёки уй-жой биносидан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотганлик ҳақидаги суд қарорига мувофиқ амалга оширилади.
113. Вафот этганлар ўлим қайд этилганидан кейин рўйхатдан чиқарилиши лозим.
Ўлим тўғрисидаги гувоҳнома шакли Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 сентябрдаги 768-сонли қарорига 4-илова.
114. Тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ва ҳақиқатга мувофиқ бўлмаган маълумотлар аниқланган тақдирда, шунингдек, Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлиш учун асос бўлган ҳужжатлар қалбакилаштирилган тақдирда доимий прописка ИИБ томонидан бекор қилинади, кейинчалик материаллар тергов органларига юборилади.
115. Пропискадан ўтиш ёки рўйхатдан чиқарилганлик суд қарорига кўра шунингдек, қонунда кўзда тутилган бошқа ҳолларда ҳам бекор қилиниши мумкин.
116. Рўйхатдан чиқарилганда ёки рўйхатдан ўтганлик бекор қилинганда МваФРБ инспектори уч кун муддат ичида Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБ манзил-маълумотлар бюросига кетиш варақларини (ушбу Низомнинг 6-иловаси) юборади.
(111 — 116-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
III. Фуқароларни Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби
12. Фуқарони Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш (кейинги ўринларда ҳисобга олиш деб аталади) фуқарони доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан беш кундан бир йил муддатга амалга оширилади ҳамда бу Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турар жой сотиб олиш учун асос ҳисобланмайди. Доимий пропискадан ўтмаганлик турган жойи бўйича ҳисобга олишни рад этиш учун асос ҳисобланмайди.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига беш кундан ортиқ бўлмаган муддатга келган фуқаролар ҳисобга олинмайди.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
13. Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятидаги меҳмонхоналарга, даволаш муассасаларига, санаторийлар, дам олиш уйларига ва шунга ўхшаш бошқа муассасаларга келган фуқароларни ҳисобга олиш ушбу муассасаларнинг маъмурияти томонидан, улар келганларидан кейин уларнинг бу ерда бўлиш муддатидан ва келишининг даврийлигидан қатъи назар, шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
14. Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида ҳисобда туриш учун фуқаро келган кунидан бошлаб беш кун муддатда ўзи вақтинча турган жойдаги МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);
туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35 х 45 мм ўлчамдаги икки дона расм — 16 ёшга тўлмаган шахслар учун;
уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги);
ҳисобга олинганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция;
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан мавсумий иш билан шуғулланишга (қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқалар) келган фуқаролар учун мавсумий иш ҳақида шартнома ёки мавсумий иш берувчининг аризаси бўлса ушбу банднинг олтинчи ва еттинчи хатбошидаги ҳужжатлар талаб этилмайди.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
15. 16 ёшга тўлмаган шахсни ҳисобга олишни расмийлаштиришда ушбу шахснинг шахсини тасдиқлаганлик учун жавобгарлик ижарага олинган уй-жойда биргаликда яшайдиган вояга етган шахс зиммасига юкланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
16. МваФРБ инспектори ариза рўйхатдан ўтказилгандан, шунингдек, тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилгандан ва белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан кейин ўша куннинг ўзида ариза берувчига ушбу Низомнинг 8 ва 9-иловаларига мувофиқ Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойида ҳисобга олиш тўғрисида фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатга қайд варағи (кейинги ўринларда ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи деб аталади) ёки BARE-CODE* билан ҳимояланган қайд варағини беради.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
Ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи қатъий ҳисобда турувчи ҳужжат ҳисобланади. Ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи ҳамда BARE-CODE* билан ҳимояланган қайд варағи фуқаронинг турган жойида ҳисобга олинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади ва паспорт, ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган шахслар учун) кўрсатилган тақдирда унда кўрсатилган муддат мобайнида ҳақиқийдир).
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
Ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида ягона намуна бўйича тайёрланади;
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги 54-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 9-сон, 88-модда)
Ариза берувчининг паспортида ва турар жойнинг уй дафтарига (прописка карточкасига) ҳисобга олиш тўғрисида белги қўйилмайди.
* BARE-CODE билан ҳимояланган қайд варағи 2019 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилади.
17. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига ҳисобга қўйилган фуқаро ҳисобга олиш жойида яшаши керак.
18. Таълим муассасаларига ўқишга келган фуқароларни МваФРБ инспектори томонидан ҳисобга олиш турар жойи (уй-жой майдони) бўйича амалга оширилади.
Ўқиш Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқарида жойлашган бошқа таълим муассасасига кўчирилган, фуқаро академик таътил олган ёки таълим муассасасидан ўқишдан четлатилган тақдирда ушбу муассасалар раҳбарияти тегишли қарор қабул қилинган кунда бу ҳақда фуқарони вақтинча турган жойида ҳисобга олишни расмийлаштирган миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимини хабардор қилади.
Таълим муассасаси раҳбариятининг билдиришномаси асосида миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ҳисобга олишни бекор қилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
19. Ҳисобга олишни қайта расмийлаштириш ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Қуйидагилар:
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга олиш жойи бўйича турган вақтида мунтазам равишда ҳуқуқбузарликлар содир этилиши;
шахснинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бундан буён бўлиши жамоат тартиби бузилиши учун шарт-шароитлар яратиши тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлиги;
ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган ҳужжатларда нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги ҳисобга олишни расмийлаштиришни рад этилиши учун асос ҳисобланади.
Фуқароларнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобда туриши рад этилган тақдирда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими инспектори томонидан хулоса тузилади, ушбу хулоса миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи томонидан тасдиқланади, унда рад этишнинг аниқ асослари кўрсатилган бўлиши керак.
Ҳисобда туришни расмийлаштиришнинг рад этилиши юзасидан суд тартибида шикоят қилиш мумкин.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
20. Ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи йўқолган ёки бузилган тақдирда фуқаро тегишли миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига ўз шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим этган ҳолда қайд варағи йўқолиши ёки бузилиши ҳолатларини кўрсатиб, ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағининг дубликатини расмийлаштириш тўғрисидаги аризани тақдим этади.
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими инспектори кўрсатилган турган жойда ушбу фуқаронинг ҳисобга олиниши тўғрисидаги маълумотлар мавжудлигини текширади. Улар тасдиқланган тақдирда ариза берувчига ўша куннинг ўзида ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағининг дубликатини расмийлаштиради.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
21. МваФРБ инспектори ариза берувчига ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи бергандан кейин ҳисобга қўйилган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни МваФРББнинг компьютер маълумотлар базасига киритади.
МваФРБ инспектори фуқаронинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги келиш варақасини (ушбу Низомнинг 10-иловаси) тўлдиради ва бир сутка мобайнида уларни Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБнинг манзил-маълумотномалар бюросига юборади.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги меҳмонхоналар, даволаш муассасалари, санаторийлар, дам олиш уйлари ва шунга ўхшаш бошқа ташкилотларнинг масъул шахслари 12 соат мобайнида ушбу ташкилотларга келган фуқаролар ҳақидаги маълумотларни Интернет тармоғи орқали ихтисослаштирилган электрон автоматлаштирилган дастурга (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) киритиб қўядилар.
МваФРБ фуқароларни ҳисобга олиш тўғрисидаги маълумотлар компьютер маълумотлар базасига киритилгандан кейин уларни реал вақт режимида маълумотларни узатишнинг идоравий тармоғи бўйича Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг (МваФРББ) марказий маълумотлар базасига юборади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
22. Ички ишлар органи таянч пунктининг профилактика инспекторлари ўзлари хизмат кўрсатадиган ҳудудда паспорт режими қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширадилар.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
IV. Якунловчи қоидалар
23. Ушбу Низом талабларига риоя этилишини назорат қилиш ички ишлар органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
24. Органлар ва ташкилотлар раҳбарлари доимий пропискани расмийлаштириш масаласи бўйича ички ишлар органига юбориладиган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги учун жавоб берадилар.
25. Нотурар жой биноларга фуқароларни доимий прописка қилиш ва ҳисобга олишни расмийлаштириш тақиқланади. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан мавсумий иш билан шуғулланишга (қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқалар) келган фуқаролар истисно тариқасида нотурар жой биноларга ҳисобга олиниши мумкин.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
26. Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган ёки ҳисобга олинмаган фуқароларнинг яшаши учун турар жой майдони тақдим этадиган уй-жой мулкдори (мулкдорлари) турар жой майдони берилган кундан бошлаб беш кун мобайнида ушбу шахслар тўғрисида ички ишлар органларини хабардор қилиши шарт.
261. Чегара зонасида жойлашган аҳоли пунктларида доимий пропискага эга бўлиш ва турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун ушбу зонага киришга яшаш жойи бўйича ички ишлар органларидан чегара зонасига киришдан олдин белгиланган тартибда олинган рухсатнома ҳам тақдим этилади.
262. Фуқарони прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва ҳисобга олиш белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома асосида ҳам амалга оширилиши мумкин.
(261 — 262-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
27. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
________________________________________________ (бошлиқнинг резолюцияси, имзо ва сана)
(ўз уй-жойига, қариндошларга, васий (ҳомий)га, ишга, ўқишга ва бошқа сабаблар)
Қуйидаги манзил бўйича пропискага қўйишни сўрайман: _____________________________________тумани (шаҳар), ____________________________кўчаси ___________ (квартал) _______ уй ________корпус ___________ квартира. Турар жой ______________________________________________________________________ томонидан берилди.
(олди-сотди шартномаси, ордер, рақами, қачон ва ким томонидан берилган, уй-жой мулкдори Ф.И.О. ёки уй-жой берган ташкилот номи)
Бир вақтнинг ўзида мен билан қуйидаги оила аъзоларимни пропискага қўйишни сўрайман:
Қариндошлик даражаси
Ф.И.О.
Туғилган йили ва жойи
Қаердан келди
Ариза берувчи ёки ишончли шахснинг Ф.И.О. ___________________________________________________________
Имзо _________________
20__ йил «___» _________________________
Изоҳ: Ариза берувчи вояга етмаганлар учун ота-оналар, васий (ҳомий)лар ишончли шахслар ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
________________________________________________ (бошлиқнинг резолюцияси, имзо ва сана)
Доимий пропискада турмоқчи бўлган манзили__________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________. Бир вақтнинг ўзида мен билан қуйидаги оила аъзоларимни пропискадан чиқаришингизни сўрайман:
Қариндошлик даражаси
Ф.И.О.
Туғилган йили ва жойи
Қаерга кетди
Ариза берувчи ёки ишончли шахснинг Ф.И.О. ___________________________________________________________
Имзо _________________
20__ йил «___» _________________________
Изоҳ: Вояга етмаган ариза берувчилар учун ота-оналар, васий (ҳомий)лар ишончли шахслар ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
______-уйда яшовчи фуқароларни прописка қилиш учун
УЙ ДАФТАРИ _________________________________________________________________________________________________________________________________ ички ишлар органи номи _________________________________________________________________________________________________________________________________
1-бет
1-бўлим. Дафтарни юритиш ва уйга прописка қилишга масъул шахслар ҳақида маълумотлар
Т/р
Фамилияси, исми, отасининг исми
Қачондан бошлаб
Изоҳ
2-бет
2-бўлим. Уйга прописка қилиш ва дафтарни юритиш ҳолати бўйича мансабдор шахсларнинг қайдлари
Т/р
Текширишни ким ўтказди
Текшириш натижалари тўғрисидаги белги
лавозими
имзо
3-бўлим. Прописка
Т/р
Фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган жойи (республика, ўлка, вилоят, туман, шаҳар, қишлоқ), оилавий аҳволи ( бунда у билан бирга келган 16 ёшгача бўлган болалар ҳам кўрсатилади)
Туғилган санаси
Қачон ва қаердан (республика, ўлка, вилоят, туман, шаҳар, қишлоқ) келган. Агар аҳоли яшаш пункти доирасида (бир кўчадан бошқасига) кўчиб ўтган бўлса , кўча номи, уй, квартира рақамлари кўрсатилади
Келишдан мақсади ва муддати
Миллати ва фуқаролиги
Паспорт серияси ва рақами, ким томонидан ва қачон берилган.
Ҳарбий хизматга муносабати, ким томонидан ва қачон ҳисобга олинган
Қаерда ва қайси вазифада ишлайди. Агар ишламаётган бўлса нафақада, ўқувчи ва ҳоказо кўрсатилсин
Квартира рақами
Ички ишлар органининг прописка қилинганлиги ҳақидаги белгиси (киритилган маълумотларни таққослаш) Сана ва имзо
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
______________________кўчаси ________уй ____________корпус _________________________кв. 20__ йил «__»________________
8. Паспорт серияси
Рақами
Ким томонидан ва қачон берилган
9. Турар жой манзили___________________________________________________________________шаҳар (туман) _______________________________ кўчаси _______________ уй ______________ корпус _________________ кв. 10. Қаерда ва ким бўлиб ишлайди_____________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________
11. 16 ёшгача бўлган _______________________________________________________________________________ болалари ________________________________________________________________________________________ (фамилияси, исми, отасининг ___________________________________________________________________________________ исми туғилган ойи ва йили) ______________________________________________________________________________________
12. Ҳарбий хизматга муносабати (ким __________________________________________________________________________________ томонидан ва қачон ҳисобга олинган) ва ҳисобдан чиқарилган _______________________________________________________________________________
13. Прописка ҳақида белги
14. Қаерга (республика, вилоят, ўлка, туман, шаҳар (қишлоқ) жўнаб кетди ва пропискадан чиққанлик ҳақида белги
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
КВАРТИРА КАРТОЧКАСИ
__________________________________________ кўчаси __________ уй ___________корпус _______________ кв. Телефон ________________________________________ Турар жой майдони ___________________________кв. м. Уй эгаси ________________________________________ (ижарага_______________(Ф.И.О.) __________________ берувчи) ________________________________________
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
______________________________________ (бошлиқнинг резолюцияси, имзоси ва санаси)
уй-жой мулкдори ёки ижарага берувчининг Ф.И.О. (қариндошлик даражаси)
_______________________________________________________________________________ томонидан берилди.
ва уй-жой берган ташкилот номи)
Бир вақтнинг ўзида мен билан қуйидаги қариндошларимни ҳисобга олишингизни сўрайман:
Қариндошлик даражаси
Ф.И.О.
Туғилган йили ва жойи
Қаердан келди
Менга турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби ва муддати тушунтирилди. ________ серияли ________________-сон ҳисобга олиш қайд варағини олдим. Ариза берувчи ёки ишончли шахснинг Ф.И.О. ___________________________________________________________
Имзо _______________
20__ йил «___» _______________
Изоҳ: Вояга етмаган ариза берувчилар учун ота-оналар, васий (ҳомий)лар ишончли шахслар ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
Фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган, турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисидаги ҳужжатга _____-сон ҚАЙД ВАРАҒИ
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА
Келишдан мақсад _____________________________________ Турган жойи бўйича ҳисобга олиш муддати _____________ йил «___»____________________гача Қаердан келди _______________________________________ Маълумот __________________________________________
Қайд варағини берган орган _________________________________________________________________________
Ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи фуқаронинг турган жойида ҳисобга олинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади ва паспорт, ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган шахслар учун) кўрсатилган тақдирда унда кўрсатилган муддат мобайнида ҳақиқийдир.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА
(1 — 2а-иловалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарорига асосан 1 — 10-иловалар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарорига 2-ИЛОВА
Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ҳамда вақтинча пропискадан ўтиш, бошқа давлатлардан келаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг доимий яшаш учун рухсатнома олиш тартибини, шунингдек, яшаш гувоҳномасини бериш тартибини белгилайди.
Доимий ҳамда вақтинча пропискадан ўтишни расмийлаштириш учун чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар давлат хизматлари кўрсатишнинг соддалаштирилган тартибини таъминлайдиган электрон тизим орқали мурожаат қилишлари мумкин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
11. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қонун ҳужжатларига мувофиқ доимий яшашлари ёки вақтинча бўлишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш жойи, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўзлари яшаётган жой ҳақида хабар қилиш тартиби, шунингдек, чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни таклиф қилган (қабул қиладиган) шахсларнинг мажбуриятлари ва жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида» 1996 йил 21 ноябрда қабул қилинган 408-сон қарори билан белгиланади.
12. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар қонун ҳужжатларига риоя қилишлари шарт.
(11 ва 12-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
2. Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни, шунингдек бошқа давлатлардан келаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, шунингдек аҳоли миграциясини ҳисобга олиш мақсадида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида шахснинг доимий яшаши ёки муайян жойда вақтинча бўлиши фактини аниқлашни назарда тутади.
21. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, ушбу Низомга 1-иловадаги «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар — чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари Рўйхати»га асосан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимос қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
22. Агар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тегишли рухсатномага ва яшаш гувоҳномасига эга бўлсалар, Ўзбекистон Республикасида доимий яшашлари мумкин.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
II. Бошқа давлатлардан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун рухсатнома олиш тартиби
3. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома олиш учун туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг) (кейинги ўринларда ТШИИББ деб аталади) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (кейинги ўринларда МваФРБ деб аталади) мурожаат қиладилар ҳамда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги 2 нусхада ариза-анкета;
чет эл фуқаросининг паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати;
уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси;
никоҳ тузилганлиги, бола туғилганлиги, ота-онанинг вафот этганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқловчи ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади);
тегишли давлат ҳокимияти органи, давлат ёки хўжалик бошқаруви органи, бошқа республика аҳамиятига молик давлат ташкилоти раҳбарининг илтимосномаси (ушбу Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган Рўйхатнинг 6-банди бўйича прописка қилиш чоғида);
ҳужжатларни кўриб чиққанлик ва расмийлаштирганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда йиғим тўланганлиги ҳақидаги квитанция;
35 х 45 мм ўлчамдаги иккита фотосурат.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича корхоналар ташкил қилиш учун камида 3 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритган чет эл фуқароси — хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона муассиси (иштирокчиси) мурожаат қилганида, киритилган инвестициялар ҳақидаги тегишли маълумотномалардан бири ариза-анкетага илова қилинади.
Маълумотнома:
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» давлат корхонаси томонидан — хўжалик жамиятларининг сотиб олинган акциялари миқдори тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан — хўжалик жамиятларининг сотиб олинган улушлари миқдори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ташкил этилганлиги тўғрисида берилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 октябрдаги 864-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2019 й., 09/19/864/3902-сон)
31. Ўзбекистон Республикасига «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга кирганидан кейин (1992 йил 28 июль) келган ҳамда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида узоқ вақтдан бери собиқ СССР паспортлари намуналари билан яшаётган ёки уларни йўқотиб қўйган, шунингдек, ҳужжатларга эга бўлмаган (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно) ва ушбу Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган Рўйхатга кирган шахслар Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома олиш учун ТШИИББ МваФРБга ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этадилар, чет эл фуқаросининг паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати (фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси) бундан мустасно.
Юқорида кўрсатилган, ушбу Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган Рўйхатга кирмаган шахслар тегишли ҳужжат (фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати) билан ҳужжатлаштириладилар, улар кейинчалик пойтахт минтақасидан ташқарига чиқиб кетадилар, бу ҳақда мазкур шахслардан белгиланган намунадаги мажбурият олинади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
32. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган «Фахрий фуқаро» мақоми берилган чел эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома олиш учун туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг) (кейинги ўринларда ТШИИББ деб аталади) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (кейинги ўринларда МваФРБ деб аталади) мурожаат қиладилар ҳамда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича 2 нусхада ариза-анкета;
чет эл фуқаросининг паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати;
уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси;
никоҳ тузилганлиги, бола туғилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар, (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади);
«Фахрий фуқаро» мақомини бериш тўғрисидаги гувоҳнома;
35 х 45 мм ўлчамдаги иккита фотосурат.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 августдаги 648-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.08.2019 й., 09/19/648/3627-сон)
4. ТШИИБ МваФРБ ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг икки ҳафта муддатда уларни расмийлаштиради, ариза берувчининг шахсини текширади. Чет эл фуқароси ушбу Низомнинг 3-банди ўнинчи хатбошида кўрсатилган ҳолларда мурожаат қилганида, ТШИИБ МваФРБ амалда киритилган инвестициялар ҳақидаги маълумотни текширади.
Текшириш натижалари бўйича ТШИИБ МваФРБ ҳужжатларни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига (кейинги ўринларда ИИББ МваФРБ деб аталади) ёки Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига (кейинги ўринларда ИИБ МваФРБ деб аталади) юборади, улар уч иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларни текширади ва материалларни тегишли ваколатли органга юборади.
Зарурат бўлганда ИИББ МваФРБ ёки ИИБ МваФРБ ариза берувчининг шахсини ва бошқа давлат фуқаролигига мансублигини аниқлаш тўғрисида хорижий давлатнинг ваколатли органларига белгиланган тартибда сўровнома юбориши мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 октябрдаги 864-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2019 й., 09/19/864/3902-сон)
5. Тегишли ваколатли органнинг ижобий жавоби олинган тақдирда Ички ишлар бош бошқармасининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда Ички ишлар бошқармасининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ўн кун муддатда хулоса тайёрлайдилар ва материалларни якуний қарор чиқариш учун Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига юборадилар, ушбу Низомнинг 61-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Сўровномага уч ой ичида чет давлатнинг ваколатли органларидан жавоб келмаганлиги ИИББ МваФРБ ва ИИБ МваФРБнинг хулосасини тайёрлаш ҳамда материалларни ИИВ МваФРББга юбориш учун асос бўлади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 октябрдаги 864-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2019 й., 09/19/864/3902-сон)
Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ушбу масалани ҳал этишда тегишли ваколатли органнинг фикр-мулоҳазасини, зарурият бўлганда эса — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг хулосасини сўраб олади ва бир ой муддат мобайнида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари томонидан тасдиқланадиган қарор чиқаради.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
6. Ички ишлар вазирлигининг ижобий қарори бошқа давлатлардан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс учун Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига (кейинги ўринларда яшаш гувоҳномаси деб аталади) белгиланган тартибда расмийлаштириш ва бериш учун асос ҳисобланади.
Бошқа давлатлардан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун рухсат беришни рад этиш тўғрисидаги қарор Ички ишлар бош бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси ёки Ички ишлар вазирлиги томонидан қабул қилиниши мумкин.
Бошқа давлатлардан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун рухсат бериш рад этилган тақдирда ҳужжатлар уч иш куни мобайнида туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига қайтарилади, у бир сутка мобайнида ушбу қарорни ариза берувчига етказади.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
61. Ушбу Низомнинг 3-банди ўнинчи хатбошида кўрсатилган чет эл фуқароларига нисбатан тегишли ваколатли органнинг ижобий жавоби, шунингдек, сўровга хорижий давлатнинг ваколатли органларининг жавоби (жавоб уч ой мобайнида олинганда) олинган тақдирда, ИИББ МваФРБ ва ИИБ МваФРБ ўн кун муддатда Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси билан келишмасдан қарор қабул қилади.
ИИББ МваФРБ ва ИИБ МваФРБнинг ижобий қарори бошқа давлатлардан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган чет эл фуқароларига белгиланган тартибда яшаш гувоҳномасини расмийлаштириш ва бериш учун асос ҳисобланади.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 октябрдаги 864-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2019 й., 09/19/864/3902-сон)
7. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига прописка қилиш ва пропискадан чиқариш тартиби мавжуд бўлган бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун рухсат олишгандан кейин пропискадан чиққанлик (кетиш варақаси) фактини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни ёки бундай тартиб йўқлиги тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этадилар.
71. Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида яшаш гувоҳномаси:
чет эл фуқароларига — 5 йил муддатга, бироқ миллий паспортнинг амал қилишидан ортиқ бўлмаган муддатга;
ушбу Низомнинг 3-банди ўнинчи хатбошида назарда тутилган чет эл фуқароларига — 10 йил муддатга, бироқ миллий паспортнинг амал қилишидан ортиқ бўлмаган муддатга;
60 ёшга тўлган чет эл фуқароларига — миллий паспортнинг амал қилиш муддатига берилади.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 октябрдаги 864-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2019 й., 09/19/864/3902-сон)
72. Фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга, шахс 60 ёшга тўлганидан кейин эса муддатсиз берилади.
73. Яшаш гувоҳномасининг амал қилиш муддатларини узайтириш 5 мартагача ушбу Низомнинг 71 ва 72-бандларида белгиланган муддатларга амалга оширилади, шундан кейин у алмаштирилади.
(71 — 73-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
III. Республиканинг бошқа минтақаларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган ҳамда яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга доимий пропискани расмийлаштириш тартиби
8. Яшаш гувоҳномасига эга бўлган ҳамда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискадан ўтишни расмийлаштириш учун ТШИИББ МваФРБга мурожаат қиладилар ҳамда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);
никоҳ тузилганлиги, бола туғилганлиги, ота-оналар вафот этганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқловчи ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтариб берилади);
тегишли давлат ҳокимияти органи, давлат ёки хўжалик бошқаруви органи, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилоти раҳбарининг илтимосномаси (ушбу Низомнинг 1-иловаси билан тасдиқланган Рўйхатнинг 6-банди бўйича пропискадан ўтиш чоғида);
доимий пропискадан ўтказганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанция.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
9. ТШИИБ МваФРБ ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг бир сутка мобайнида аризачининг шахсини текширади ва ҳужжатларни ИИББ МваФРБга ёки ИИБ МваФРБга юборади, улар уч иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларни текширади ва тегишли ваколатли органга юборади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
10. Тегишли ваколатли органнинг ижобий жавоби олинган тақдирда ИИББ МваФРБ ёки ИИБ МваФРБ ўн кун муддатда Тошкент шаҳар ИИББ ёки Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг тегишли ўринбосари тасдиқлайдиган қарорни чиқаради.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
11. Тошкент шаҳар ИИББ ёки Тошкент вилояти ИИБнинг ижобий қарори Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан келган, яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий пропискани расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
Яшаш гувоҳномасига эга бўлган ҳамда республиканинг бошқа минтақаларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган, чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилишни рад этиш тўғрисидаги қарор ТШИББ МваФРБ ёки ИИББ МваФРБ, ИИБ МваФРБ томонидан қабул қилиниши мумкин.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
12. Яшаш гувоҳномасига эга бўлган ҳамда республиканинг бошқа минтақаларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш рад этилган тақдирда ҳужжатлар уч иш куни мобайнида ТШИББ МваФРБга қайтарилади, у бир сутка мобайнида ушбу қарорни аризачига етказади. Аризачи рад жавоби берилганлиги ҳақидаги хабарни олгандан сўнг қолиш учун асослар мавжуд бўлмаган тақдирда уч сутка мобайнида Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудини тарк этиши шарт.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Қуйидагилар юқорида кўрсатилган тоифадаги шахслар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида кейинчалик вақтинча бўлишлари учун асос ҳисобланади:
қонун ҳужжатларига мувофиқ сотиб олинган турар жой мавжуд бўлганда;
яқин қариндошлар (эр, (хотин), ота-она, фарзандлар) мавжуд бўлганда;
васийлар (ҳомийлар) мавжуд бўлганда;
меҳнат фаолияти билан шуғулланганда, таълим муассасаларида ўқиганда;
даволаш муассасаларида даволанаётганда.
(9 — 12-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 474-модда)
121. Тошкент шаҳрида уй-жойнинг олди-сотди битимларини, алмашиш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя қилишни нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек Тошкент шаҳридаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни (кўчмас мулкнинг бир қисмини) гаровга (ипотекага) қўйиш, воз кечиш ва ўзгага беришнинг бошқа усуллари қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар сотиб олувчи томон чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс:
Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлса;
Тошкент шаҳри ҳудудида камида уч йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган) ва 1-илованинг 2, 3 ва 6-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланса ва доимий пропискаси борлиги тўғрисида ички ишлар органининг маълумотномасини тақдим этса.
(121-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
122. Тошкент вилоятида уй-жойнинг олди-сотди битимларини, алмашиш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя қилишни нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек Тошкент шаҳридаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни (кўчмас мулкнинг бир қисмини) гаровга (ипотекага) қўйиш, воз кечиш ва ўзгага беришнинг бошқа усуллари қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар сотиб олувчи томон чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс:
Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлса;
Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида камида уч йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган) ва 1-илованинг 2, 3 ва 6-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ва ички ишлар органининг доимий пропискаси борлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса.
(122-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
123. Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бошқа манзилга доимий пропискага ўтиш масаласида мурожаат қилган тақдирда, ҳужжатлар ТШИИБ МваФРБда ваколатли органлар билан келишилмасдан кўриб чиқилади
(123-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
124. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан келган ҳамда бу минтақаларда доимий пропискадан ўтган, шунингдек, бошқа давлатлардан келган ва яшаш гувоҳномасини олган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган нархи базавий ҳисоблаш миқдорининг 3300 бараваридан кам бўлмаган кўчмас мулкни банк ҳисобварақлари орқали ҳисоб-китобларни амалга оширган ҳолда сотиб олишлари мумкин.
(124-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Ушбу Низомнинг мақсадларига кўра янги қурилган кўчмас мулк тоифасига туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган бинони, иншоотни, уй-жойни фойдаланишга қабул қилиб олиш тўғрисидаги комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори асосида мулк ҳуқуқи вужудга келган ҳамда қабул қилиб олинганига уч йилдан кўп бўлмаган мол-мулк киради.
(124-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
IV. Республиканинг бошқа минтақаларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган ҳамда яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга вақтинча пропискани расмийлаштириш тартиби
13. Республиканинг бошқа минтақаларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган ҳамда яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча прописка қилиш, доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан, келинган жой бўйича уч кундан олти ойгача бўлган муддатга амалга оширилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
Хорижий инвесторларни, улар томонидан чел эл фуқаролари орасидан жалб этиладиган мутахассисларни ва уларнинг оила аъзоларини ҳудудида инвестиция лойиҳаси амалга ошириладиган аҳоли пунктида вақтинча прописка қилишда, улар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бўлганда вақтинча пропискани қайта рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 октябрдаги 864-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдрилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2019 й., 09/19/864/3902-сон)
14. Республиканинг бошқа минтақаларидан Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятидаги меҳмонхоналар, даволаш муассасалари, санаторийлар, дам олиш уйларига ва шунга ўхшаш бошқа муассасаларга келган чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ҳисобга олиш улар келгач, ушбу муассасалар маъмурияти томонидан, шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
15. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинча прописка олиш учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган кунидан бошлаб уч кун муддатда туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қиладилар ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси ёки ҳаракатланиш ҳужжати;
туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома — 16 ёшга тўлмаган шахслар учун;
(15-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
уй-жой мулкдори (мулкдорлари)нинг турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;
(15-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ҳақидаги маълумотлар — инвестиция лойиҳаси Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида амалга оширилган тақдирда хорижий инвесторлар, улар томонидан чел эл фуқаролари орасидан жалб этиладиган мутахассислар ва уларнинг оила аъзолари учун;
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 октябрдаги 864-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2019 й., 09/19/864/3902-сон)
прописка қилинганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.
16. ТШИИББ МваФРБ ҳужжатларни ўрганиб чиққанидан ва расмийлаштирганидан кейин бир сутка ичида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча пропискани расмийлаштириб, яшаш гувоҳномасига тегишли белги қўяди ёки вилоятда вақтинча пропискадан ўтказилганлик тўғрисида ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ BARE-CODE билан ҳимояланган қайд варағи беради.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
17. Таълим муассасаларига ўқиш учун республиканинг бошқа минтақаларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган, истиқомат учун берилган гувоҳномага эга бўлган чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча прописка қилиш ўқиш даври учун туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан амалга оширилади. Улар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ташқарисида жойлашган бошқа таълим муассасасига ўтказилган, академик таътил олган ёки таълим муассасасидан чиқарилган ҳолларда мазкур муассасалар маъмурияти тегишли қарор қабул қилинган кунда бу тўғрида вақтинча келинган жой бўйича вақтинча пропискани расмийлаштирган туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимини хабардор қилади.
Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими таълим муассасаси раҳбариятининг хабарномаси асосида вақтинча пропискани бекор қилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
18. Вақтинча пропискани такрорий расмийлаштириш масаласини кўриб чиқиш ТШИИБ МваФРБ томонидан амалга оширилади. Бунинг учун чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинча прописка муддати тамом бўлишидан уч кун олдин ТШИИБ МваФРБга ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этадилар.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
Ариза рўйхатдан ўтказилгандан, шунингдек ҳужжатлар белгиланган тартибда ўрганиб чиқилгандан ва расмийлаштирилгандан кейин ТШИИБ МваФРБ бир сутка мобайнида чет эл фуқаросига ва фуқаролиги бўлмаган шахсга вақтинчалик пропискани расмийлаштиради.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
19. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ариза берувчининг вақтинча пропискаси расмийлаштирилгандан кейин шу куннинг ўзида Ички ишлар бош бошқармасининг манзил-маълумотнома бюросига Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг келиш варақаларини юборади, шунингдек уларнинг рўйхатларини (электрон тарзда) тегишли туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўлимига беради.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги меҳмонхоналар, даволаш муассасалари, санаторийлар, дам олиш уйлари ва бошқа шунга ўхшаш ташкилотларнинг (кейинги ўринларда жойлаштириш воситалари деб аталади) масъул шахслари 12 соат ичида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисидаги ахборотни Интернет тармоғи орқали ихтисослаштирилган электрон автоматлаштирилган дастурга (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) киритиб қўядилар.
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
20. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўлими олинган рўйхатларни ички ишлар органлари таянч пунктининг маълумотлар компьютер базасига тегишли ахборотни киритиш ва ўзи хизмат кўрсатадиган ҳудудда паспорт режимига риоя этилишини назорат қилиш учун ички ишлар органининг тегишли профилактика инспекторларига беради.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
21. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими вақтинча прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисидаги маълумотларни маълумотларнинг компьютер базасига киритишни амалга оширади, маълумотлар аниқ вақт режимида маълумотларни узатиш идоравий тармоғи орқали Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси маълумотлар марказий базасига берилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
22. Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ҳар ойда, Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида вақтинча прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхати маълумотларини (электрон тарзда) идоравий тармоқ орқали, кейинчалик ҳуқуқбузарлик профилактикаси ҳудудий бўлинмаларига бериш учун, уларнинг доимий яшаш жойи бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг тегишли миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаларига юборади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
23. Ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари ўзлари хизмат кўрсатадиган ҳудудда паспорт-виза режими қоидаларига риоя этилишини назорат қиладилар.
IV1. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга вақтинча пропискани расмийлаштириш тартиби
231. Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида тегишли равишда миллий паспортлар, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатлари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг гувоҳномалари бўйича вақтинча прописка асосида яшайдилар. Вақтинча прописка белгиланган пунктга келгандан кейин уч сутка ичида амалга оширилади, байрам кунлари ва дам олиш (якшанба) кунлари бундан мустасно.
Вақтинча прописка қилишнинг уч суткалик муддати келиш (чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси назорат-ўтказиш пункти орқали ўтиши) санасидан кейинги куннинг 00:01 соатидан бошлаб ҳисобланади.
Хорижий инвесторларни, улар томонидан чел эл фуқаролари орасидан жалб этиладиган мутахассисларни ва уларнинг оила аъзоларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида вақтинча прописка қилиш хорижий инвесторлар томонидан ушбу ҳудудда инвестиция лойиҳаси амалга оширилган ҳолларда визанинг амал қилиш муддатига (улар учун халқаро шартномалар асосида визасиз режим ўрнатилган хорижий давлатлар фуқаролари учун — доимий яшаш жойидан ўчирмасдан 1 йил муддатга) амалга оширилади.
Ушбу банднинг учинчи хатбошида кўрсатилган шахсларга вақтинча пропискани расмийлаштиришда ТШИИББ МваФРБ томонидан яшил рангли штамп қўйилади.
(231-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 октябрдаги 864-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2019 й., 09/19/864/3902-сон)
а) республикага Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифига мувофиқ келган чет мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарлари, парламент ва ҳукумат делегацияларининг аъзолари, ушбу делегацияларнинг техник персонали, санаб ўтилган шахсларнинг оила аъзолари;
б) Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан берилган паспортлар бўйича Ўзбекистон Республикасига келган шахслар;
в) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитация қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
г) 16 ёшга тўлмаган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
д) Ўзбекистон Республикасига байрам ва дам олиш кунларида ёки оддий кунларда уч суткагача бўлган муддатга келадиган ҳамда шу кунлар давомида республикадан чиқиб кетадиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
е) саёҳат қилаётган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар, агар уларнинг республиканинг ҳар бир аниқ аҳоли пунктида бўлиш муддати уч суткадан ошмаса, уларнинг бўлганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (хизматлардан фойдаланганлигини ёки товарлар харид қилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар) мавжуд бўлганида. Бунда битта аҳоли пунктида узлуксиз рўйхатдан ўтиш талаби қўйилмайди;
ж) Ўзбекистон Республикасига белгиланган тартибда келган чет эл ҳарбий самолётлари (кемалари) экипажларининг аъзолари.
Ҳарбий самолётлар (кемаларнинг) экипажлари аъзоларининг қирғоққа тушиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб юришига ҳарбий самолётлар (кемалар) қабул қилиш режасига мувофиқ катта (ҳарбий) бошлиқ томонидан рухсат этилади;
з) халқаро йўлларда юк ва йўловчилар ташишни амалга оширувчи хорижий автотранспорт воситалари экипажлари таркибига кирувчи шахслар, ташишларни амалга ошираётган йўналишларидаги шаҳарларда ва аҳоли яшаш жойларида, шу жумладан борадиган жойларида бўлган чоғларида;
и) ҳарбий бўлмаган чет эл кемалари экипажлари таркибига кирувчи шахслар гарнизонларда ва чегара шаҳарларида бўлган чоғларида, бу шахслар уюшган ҳолда саёҳатга чиққан вақтларида эса Ўзбекистон Республикасининг бошқа шаҳарларида ҳам.
Чет эл фуқаролари кўрсатиб ўтилган тоифаларнинг объектлардан чиқишларига портларда амалда бўлган қоидалар ва йўриқномаларга мувофиқ чегара қўшинлари вакиллари томонидан рухсат этилади;
к) халқаро авиация йўлларининг фуқаро ҳаво кемалари экипажлари, халқаро темир йўл поездлари бригадалари таркибига кирувчи шахслар, қатновнинг амалдаги жадвалида кўрсатилган аэропортларда ёки станцияларда бўлган чоғларида.
233. Чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча прописка қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари томонидан қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
а) жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари маъмуриятининг улар келиб жойлашган вақтда Дастур ёрдамида, қанча бўлишларидан қатъи назар, таклиф қилган (қабул қиладиган) шахсларнинг, шу жумладан туризм операторларининг эса тур бошлангунгача хабардор қилиши;
б) чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни шахсий ишлар бўйича Ўзбекистон Республикасига нотижорат мақсадларда таклиф қилган (қабул қилаётган) ва уларга турар жой берган жисмоний шахсларнинг:
улар келиб жойлашган пайтда Дастур ёрдамида хабардор қилиши ёки чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар келганидан кейин, агар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бўлиш муддати тўлиқ 30 суткадан ошмаса, байрам ва дам олиш (якшанба) кунларидан ташқари уч сутка ичида ҳудудий ички ишлар органларига ёзма равишда мурожаат қилиши;
чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар келганидан кейин, агар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бўлиш муддати 30 суткадан ошса, байрам ва дам олиш (якшанба) кунларидан ташқари уч сутка ичида ҳудудий ички ишлар органларига ёзма равишда мурожаат қилиши йўли билан;
в) мустақил равишда саёҳат қилаётган, чодирли лагерларда ва тунаш учун жойлашиш воситасига айлантирилган ер транспортида яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг келганларидан кейин уч сутка мобайнида туристик-ахборот марказларига ёки яқин орадаги жойлаштириш воситаларига мурожаат қилиши йўли билан, махсус Дастур модули ишга туширилганидан кейин эса маълумотларни саёҳат йўналишидаги аҳоли пунктларини кўрсатган ҳолда мустақил равишда тўлдириш йўли билан хабардор қилиши.
Туристик-ахборот марказларининг ва жойлаштириш воситаларининг маъмуриятлари Дастур ёрдамида ҳудудий ички ишлар органларига мустақил равишда саёҳат қилаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мурожаатлари асосида улар тўғрисидаги маълумотлар билан тўлдирилган билдиришномани юборишлари шарт.
Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларининг масъул шахслари томонидан жойлашган шахсларнинг ҳисоби юритилади.
Ички ишлар органи жойлашган шахслар тўғрисидаги ахборотни ҳар ҳафтада ҳудуд бўйича манзил-маълумотлар бюросига юбориши шарт. Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларининг масъул шахслари яшовчилар жойлаштирилган пайтда ҳудудий ички ишлар органларини жойлашган, рўйхатдан ўтишлари керак бўлган шахслар тўғрисида Дастур ёрдамида хабардор қилишлари шарт.
Жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатувчи хусусий уйларга (квартираларга) келувчиларни ҳисобга олиш жойлаштириш воситаларининг масъул шахслари томонидан жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги ёзма келишув (шартнома) асосида ёки белгиланган тартибда сертификатлаштирилган ушбу уйларнинг (квартираларнинг) эгалари томонидан мустақил равишда белгиланган тартибда Дастур ёрдамида амалга оширилади.
Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларининг масъул шахслари томонидан ушбу талабнинг бузилиши Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
234. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг қуйидаги тоифалари аккредитация қилинади:
а) чет эл дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг бошлиқлари, дипломатик персонал аъзолари, консулхоналарнинг мансабдор шахслари, ҳарбий атташелар, дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларининг маъмурий-техник ва хизмат кўрсатиш персонали, шунингдек, уларнинг оила аъзолари;
б) оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ва уларнинг оила аъзолари;
в) халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг ва чет давлатлар ҳукумат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикасига хизмат ишлари юзасидан келган мансабдор шахслари, мазкур ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхоналари ходимлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида штаб-квартираси бўлган халқаро ташкилотлар ҳузуридаги мамлакатлар ваколатхоналарининг мазкур ташкилотлар устав ҳужжатларига ёки тегишли шартномаларга мувофиқ дипломатик имтиёзлардан ва иммунитетлардан фойдаланувчи ходимлари, шунингдек, уларнинг оила аъзолари.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан мазкур шахсларга аккредитация карточкалари берилади ҳамда бевосита уларнинг миллий паспортларига аккредитация ҳақида ёзиб қўйилади.
235. Ушбу Низомнинг 232, 234 ва 236-бандларида кўрсатилмаган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий ички ишлар органларида, агар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бўлиш муддати 30 кундан ошмаса. Дастур ёрдамида ёки ҳудудий ички ишлар органларига ёзма мурожаат этиш ёрдамида хабардор қилиш асосида ва агар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бўлиш муддати 30 кундан ортиқ бўлса, таклиф қилувчи (қабул қиладиган) шахсларнинг, ташкилотларнинг ёзма мурожаати асосида рўйхатдан ўтказилишлари керак. Билдиришномалар чет эл фуқаролари жойлашган пайтда, ички ишлар органларига мурожаат эса байрам ва дам олиш (якшанба) кунларини ҳисобга олмаган ҳолда уч суткадан кечиктирмасдан берилиши зарур.
Ўзбекистон Республикасида шахсий ишлар бўйича, фуқароларнинг таклифлари билан турган чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча пропискадан ўтказиш чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни нотижорат мақсадларда Ўзбекистон Республикасига таклиф қилаётган (қабул қиладиган) ва уларга уй-жой майдони берган жисмоний шахслар томонидан:
агар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бўлиш муддати тўлиқ 30 кундан ошмаса, ҳудудий ички ишлар органларини Дастур ёрдамида ёки ҳудудий ички ишлар органларига ёзма мурожаат этиш воситасида хабардор қилиш йўли билан;
агар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бўлиш муддати 30 кундан ортиқ бўлса, ҳудудий ички ишлар органларига мурожаат қилиш йўли билан амалга оширилади.
30 кунгача вақтинча пропискадан ўтказиш учун таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар Дастурда қайд этилади ва унинг ёрдамида туристик йиғимни (меҳмонхона йиғимини) тўлайдилар ҳамда ҳудудий ички ишлар органларига қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда юборадилар:
Ҳудудий ички ишлар органларига ёзма мурожаат қилиш йўли билан 30 кунгача вақтинча пропискадан ўтказиш учун таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар юқорида санаб ўтилган ҳужжатларни ҳамда туристик йиғим (меҳмонхона йиғими) тўланганлиги ҳақидаги квитанцияни тақдим этадилар.
30 кундан ортиқ муддатга вақтинча пропискадан ўтказиш учун таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар, ташкилотлар ўзлари турган жойдаги ҳудудий ички ишлар органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
белгиланган шаклдаги ариза;
қабул қиладиган ташкилотнинг белгиланган шаклдаги илтимосномаси;
миллий паспорт ёки фуқаролиги бўлмаган шахс учун ҳужжат;
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг вақтинча прописка муддатини узайтириш учун таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар, ташкилотлар вақтинча прописка муддати тугашидан уч кун олдин ҳудудий ички ишлар органларига мурожаат қилишлари керак.
236. Жойлаштириш воситаларида ва даволаш муассасаларида қуйидагилар ҳисобга олиниши лозим:
а) Ўзбекистон Республикасига хизмат, савдо ёки жамоат ишлари бўйича, даволаниш ёки дам олиш учун, туристлар сифатида, алоҳида ҳолларда эса ички ишлар органларининг рухсати билан фуқароларнинг таклифига мувофиқ келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, ушбу Низомнинг 232ва 234-бандларида кўрсатилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бундан мустасно;
б) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига шахсий ишлар билан келган миллий паспортларнинг (дипломатик паспортлар ёки хизмат паспортларининг) эгалари, чет мамлакатлар ташқи ишлар идораларининг хизматчилари, уларнинг оила аъзолари.
Чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг амалда ҳисобга олинишини текшириш ички ишлар органлари томонидан ихтисослаштирилган электрон автоматлаштирилган дастур ёрдамида амалга оширилади.
237. Ушбу Низомнинг 236-бандида кўрсатилган чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ҳисобга олиш вақтинча пропискага тенглаштирилади ва жойлаштириш воситалари ҳамда даволаш муассасалари маъмурияти томонидан қонунда белгилаб қўйилган тартибда Дастур ёрдамида амалга оширилади.
238. Сафарлар туризм оператори томонидан аҳоли пунктларидан ташқарида ташкил этиладиган тур доирасида экскурсия раҳбари, гид ва/ёки йўриқчи-бошловчи ҳамроҳлигида амалга оширилганида, агар бундай тур ёки унинг бир қисми 10 суткадан ошмаса:
туризм операторининг автотурини сотиб олган ҳолда шахсий автомобилда, мотоциклда, велосипедда, яёв ёки гуруҳ таркибида автобусда амалга оширилганда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан амалга оширилганида туризм операторлари томонидан ички ишлар органларига туристларнинг паспорт маълумотлари, ҳаракатланиш йўналишларининг схемалари, саёҳат қилиш вақтида тўхташ (тунаш) жойлари кўрсатилган рўйхатларини ихтисослаштирилган электрон автоматлаштирилган дастур ёрдамида электрон шаклда тақдим этиш вақтинча пропискадан ўтказишга тенглаштирилади.
239. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча пропискадан ўтмасдан ушбу Низомнинг 231-бандида кўрсатилган муддатдан ортиқ вақт давомида турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳужжатларини ички ишлар органларининг тегишли рухсатисиз расмийлаштириш ҳамда уларнинг жойлаштириш воситаларида ва даволаш муассасаларида яшаши тақиқланади.
2310. Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузган, шунингдек, бошқа тартиббузарликларга йўл қўйган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисида жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларининг маъмурияти, бошқа уй-жой майдонларининг эгалари ҳудуддаги ички ишлар органларига дарҳол хабар беришлари шарт.
Бундай шахсларни жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасасида расмийлаштириш фақат ички ишлар органларидан рухсат олинганидан кейин амалга оширилиши мумкин.
2311. Жойлаштириш воситаларида ва даволаш муассасаларида, шунингдек, бошқа уй-жой майдонларида яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бўлиш муддатини узайтириш қабул қилувчи ташкилотларнинг ёзма илтимосномалари ёхуд таклиф қилган (қабул қиладиган) шахслар, ташкилотларнинг ёзма мурожаатлари ёки виза режими қўлланилмайдиган, ё бўлмаса виза беришнинг соддалаштирилган тартиби қўлланиладиган, учинчи шахсларнинг таклифисиз ёки туристлар сифатида таклиф қилинмасдан, аммо визанинг амал қилиш муддати доирасида келган (туристлар учун — турнинг амал қилиш муддатига) чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўз ёзма аризалари асосида амалга оширилади.
2312. Ўзбекистон Республикасида яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс жойлаштириш воситасига, даволаш муассасасига ва бошқа уй-жой майдонига келган пайтдан бошлаб 12 соат ичида амалга оширилади.
2313. Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасида яшашга рухсат берадиган гувоҳномалар бўйича жойлаштириш воситаларига ва даволаш муассасаларига умумий асосларда жойлашадилар ҳамда уларда ҳисобга олинадилар.
2314. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида, унинг ҳудудий бўлинмаларида аккредитация қилинмаган чет эл фуқароларининг дипломатик паспортлари жойлаштириш воситаларида ва даволаш муассасаларида ушбу Низомга мувофиқ ҳисобга олиниши лозим.
Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик корпуснинг белгиланган тартибда аккредитация қилинган, миллий паспорт ёки аккредитация карточкаси асосида жойлаштириш воситаларида яшаётган ва даволаш муассасасида бўлган аъзолари жойлаштириш воситаларининг ва даволаш муассасаларининг ҳисобга олиш дафтарлари ва карточкалари бўйича паспортларга ва аккредитация карточкаларига бирон-бир белги қўймасдан ҳисобга олинишлари лозим.
2315. Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари маъмурияти, шунингдек, бошқа уй-жой майдонларининг эгалари томонидан чет эл фуқароларини ҳисобга олиш талабларига риоя этилиши юзасидан назоратни ички ишлар органлари амалга оширади.
2316. Ушбу Низомнинг 234, 235ва 236-бандларида кўрсатилган чет эл фуқароларининг аккредитация ёки вақтинча пропискадан ўтказиш муддатини узайтириш тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида, жойлаштириш воситаларида ва даволаш муассасаларида визаларнинг амал қилиш муддатига улар белгиланган тартибда узайтирилганидан кейин амалга оширилади.
(IV1 боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
2317. Ички ишлар органлари томонидан «Фахрий фуқаро» мақоми берилган чел эл фуқаролари ва фуқролиги бўлмаган шахсларга, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эр (хотини) ва вояга етмаган болалар)га давлат божи тўланмасдан уч йил муддатгача вақтинчалик прописка расмийлаштирилади ва узайтирилади.
(2317-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 августдаги 648-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.08.2019 й., 09/19/648/3627-сон)
V. Якунловчи қоидалар
24. Ушбу Низом талабларига риоя этилишини назорат қилиш ички ишлар органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
25. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ёки вақтинча пропискага эга бўлмаган чет эл фуқаролари ва яшаш гувоҳномасига эга бўлмаган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаши учун камида уч кун муддатга турар жой майдони берган уй-жой мулкдори (мулкдорлари) турар жой майдони берилган кундан бошлаб уч кун мобайнида ушбу шахслар тўғрисида ички ишлар органларини хабардор қилиши шарт.
26. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
(илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар — чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари
РЎЙХАТИ
1. Қонун ҳужжатларига мувофиқ сотиб олинган уй-жойга эга бўлган хорижий давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар — хусусий мулк қилиб сотиб олинган уй-жойга.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)
2. Қариндошлар — ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига.
3. Эр (хотин — хотини (эри) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига, башарти камида беш йил биргаликда яшаётган бўлса.
5. Ота-оналари бўлмаган вояга етмаган туғишган ака-укалар ва опа-сингиллар — ўзларининг туғишган ака-ука ёки опа-сингиллари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига.
6. Давлат ҳокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, республика аҳамиятига молик давлат бошқа ташкилотларига ишга таклиф этиладиган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосдаги мутахассислар тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) — кўрсатиб ўтилган шахслар лавозимда турадиган даврга.
7. «Фахрий фуқаро» мақоми берилган чел эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 августдаги 648-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.08.2019 й., 09/19/648/3627-сон)
Изоҳ: ушбу қарор кучга кирганидан сўнг мазкур Рўйхатнинг 2 (эр ёки хотин, ўз оиласи бўлмаган вояга етган болалари ва эр-хотиннинг биргаликдаги ва/ёки олдинги никоҳидан ёки никоҳсиз туғилган вояга етмаган болалари, шунингдек фарзандликка олинган болалари бундан мустасно), 3, 4, 6-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг қариндошлари Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинмайди.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 474-модда)
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Менга Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсат беришингизни сўрайман ____________________________ ________________________________________________________________________________________________
(сабаби кўрсатилсин)
Ўзим ҳақимда қуйидагиларни маълум қиламан: 1. Туғилган куни, ойи ва йили ________________________________________________________________________ 2. Туғилган жойи __________________________________________________________________________________ 3. Миллати _______________________________________________________________________________________ 4. Муқаддам бошқа давлат фуқароси бўлганмисиз. Қачон, қаерда ва қайси давлат фуқароси бўлгансиз, нима сабабдан уни йўқотгансиз, батафсил кўрсатинг __________________________________________________________________ 5. Илгари қачон ва нима сабабдан Ўзбекистон Республикасига келгансиз (келиш ва кетиш санаси, виза рақами ва ким томонидан берилган)_______________________________________________________________________________ 6. Никоҳда тураман, турмайман (кераксизи ўчирилсин) 7. Доимий яшашга рухсат олиш учун мен билан бирга келаётган (16 ёшгача) фарзандларимнинг фамилияси, исми, туғилган йили ва фуқаролиги: а) ______________________________________________________________________________________________ б) ______________________________________________________________________________________________ в) ______________________________________________________________________________________________ г) ______________________________________________________________________________________________ д) ______________________________________________________________________________________________
а
б
в
г
д
8. Меҳнат фаолияти, шу жумладан таълим ва ҳарбий хизмат:
Ой ва йили
Корхона, ташкилот ва муассаса номи, лавозими
Корхона, ташкилот ва муассаса жойлашган манзил
кириш
кетиш
Изоҳ. Меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган шахслар учун маълумотлар ариза берувчининг иш жойи бўйича мансабдор шахс имзоси билан тасдиқланади ва муҳр босилади. 9. Хорижда истиқомат қиладиган қариндошларим:
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ўзим ҳақимда қуйидагиларни маълум қиламан: 1. Туғилган кун, ой ва йили __________________________________________________________________________ 2. Туғилган жойи __________________________________________________________________________________ 3. Миллати _______________________________________________________________________________________ 4. Никоҳда тураман, турмайман (кераксизи ўчирилсин) 5. Доимий яшашга рухсат олиш учун мен билан бирга келаётган (16 ёшгача) фарзандларимнинг фамилияси, исми, туғилган йили ва фуқаролиги: а) ______________________________________________________________________________________________ б) ______________________________________________________________________________________________ в) ______________________________________________________________________________________________ г) ______________________________________________________________________________________________ д) ______________________________________________________________________________________________
а
б
в
г
д
6. Меҳнат фаолияти, шу жумладан таълим ва ҳарбий хизмат:
Ой, йил
Муассаса, ташкилот ва корхона номи, лавозими
Муассаса, ташкилот ва корхона жойлашган манзил
кириш
кетиш
Изоҳ. Меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган шахслар учун маълумотлар ариза берувчининг иш жойи бўйича мансабдор шахс имзоси билан тасдиқланади ва муҳр босилади. 7. Хорижда яшовчи қариндошларим:
Фамилияси, исми, отасининг исми
Қариндошлик даражаси
Туғилган йили ва фуқаролиги
Иш жойи ва лавозими
Яшаш манзили
8. Қўшимча равишда қуйидагиларни маълум қиламан: яшаш гувоҳномаси серияси_______________, рақами ___________________________________________________, _______________________________________________________________________________________томонидан 20__ йил «____» ________________________да берилган, муддати 20__ йил «____» ____________________га қадар. Анкетада кўрастилган барча маълумотлар тўғри. Ўзим, оила аъзоларим ва яқин қариндошларим ҳақида нотўғри маълумотлар берилган тақдирда доимий прописка рад этилиши ҳақида огоҳлантирилдим.
20___ йил «___»___________________
______________________ (аризачи имзоси)
9. Ҳужжатларни солиштириб, аризани қабул қилдим:
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
______________________________________ (бошлиқнинг резолюцияси, имзо ва сана)
Айни бир вақтда қуйидаги қариндошларимни вақтинча прописка қилишни сўрайман:
Қариндошлик даражаси
Фамилия, исми, отасининг исми
Фуқаролиги
Туғилган жойи ва санаси
Қаердан келди
Ариза берувчининг имзоси_______________
20__ йил «___» _______________
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Чет эл фуқароси (фуқаролиги бўлмаган шахс)ни вақтинча прописка қилиш тўғрисида ҚАЙД ВАРАҒИ
Қайд варағини берган орган _________________________________________________________________________
Вақтинча прописка тўғрисидаги қайд варағи унда кўрсатилган муддатгача паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат кўрсатилганда ҳақиқийдир
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
______________________________________ (бошлиқнинг резолюцияси, имзо ва сана)
Юридик шахслар учун тақдимнома корхона бланкасида ёки тоза оқ қоғозда расмийлаштирилиб, юқори чап бурчакда қабул қилувчи ташкилотнинг ҳужжатни чиқиш рақами ва санаси кўрсатилган бурчакли штампи қўйилади.
(2 — 6-иловалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон)