Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ижтимоий шериклик тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 18 июнда қабул қилинган
Сенат томонидан 2014 йил 28 августда маъқулланган
Сенат томонидан 2014 йил 28 августда маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади ижтимоий шериклик соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Ижтимоий шериклик тўғрисидаги қонунчилик
Ижтимоий шериклик тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий шериклик тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-модда. Ижтимоий шериклик ва унинг субъектлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижтимоий шериклик давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари, шу жумладан жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари (бундан буён матнда фуқаролик жамияти институтлари деб юритилади) билан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, шу жумладан тармоқ, ҳудудий дастурларни, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш борасидаги ҳамкорлигидир.
(3-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Қўшимча маълумот учун қаранг: мазкур Қонуннинг 2-боб («Ижтимоий шерикликнинг асосий шакллари ва уларни амалга ошириш тартиби»).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ижтимоий шериклик субъектларидир.
(3-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 73 — 78-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуниннг 2-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонуниннг 1-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Жамоат фондлари тўғрисида»ги Қонуниннг 4-моддаси.
Давлат органларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, сиёсий партиялар ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлиги алоҳида қонунлар билан тартибга солинади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида», «Сиёсий партиялар тўғрисида», «Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида», «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунлари.
4-модда. Ижтимоий шерикликнинг асосий принциплари
Ижтимоий шерикликнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
қонунга бўйсуниш;
тенг ҳуқуқлилик;
очиқлик ва шаффофлик;
ҳаммабоплик;
мустақиллик;
холислик;
ўзаро ҳурмат, манфаатларнинг инобатга олиниши ва масъулият;
мажбуриятлар қабул қилишнинг ихтиёрийлиги.
5-модда. Ижтимоий шериклик соҳалари
Ижтимоий шериклик қуйидаги соҳаларда амалга оширилиши мумкин:
аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, қўллаб-қувватлаш ва унинг ижтимоий фаоллигини ошириш;
аҳолининг бандлигини таъминлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, фермерликни ривожлантириш;
атроф муҳитни, аҳолининг соғлиғини муҳофаза қилиш ва соғлом турмуш тарзини қарор топтириш;
ҳар томонлама баркамол ва соғлом ёш авлодни шакллантириш, ёшларга билим бериш, уларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш ва касбга йўналтириш;
оналик ва болаликни, шунингдек хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий, маданий ҳаётида тўлақонли иштирок этишини таъминлаш, соғлом оилани шакллантириш;
фан, таълим, ахборотлаштириш, маданият ва спортни ривожлантириш;
аҳолининг ҳуқуқий билимлари, ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, фуқаролик жамияти ва демократик ҳуқуқий давлат асосларини мустаҳкамлаш;
миллатлараро, маданиятлараро тотувлик ва фуқаролар тотувлиги ғояларини мустаҳкамлаш, кўп асрлик, анъанавий маънавий-ахлоқий ҳамда тарихий-маданий қадриятларни тиклаш ва сақлаш;
истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш.
(5-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-сонли Қонунига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижтимоий шериклик қонунчиликка мувофиқ бошқа соҳаларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
(5-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
2-боб. Ижтимоий шерикликнинг асосий шакллари ва уларни амалга ошириш тартиби
6-модда. Ижтимоий шерикликнинг асосий шакллари
Ижтимоий шерикликнинг асосий шакллари қуйидагилардан иборат:
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиши;
(6-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Қаранг: мазкур Қонуннинг 7-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқаролик жамияти институтларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиши;
(6-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Қаранг: мазкур Қонуннинг 7-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг давлат органлари ҳузуридаги ишчи гуруҳлар, комиссиялар ва жамоатчилик-маслаҳат органлари фаолиятида иштирок этиши;
(6-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Қаранг: мазкур Қонуннинг 8-моддаси.
ижтимоий шериклик субъектлари томонидан биргаликда тадбирлар, маслаҳатлашувлар ва музокаралар ўтказиш;
Қаранг: мазкур Қонуннинг 9-моддаси.
ижтимоий шериклик субъектлари томонидан ижтимоий шериклик тўғрисида битимлар ва шартномалар (бундан буён матнда битимлар ва шартномалар деб юритилади) тузиш, биргаликдаги лойиҳалар ва режаларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
Қаранг: мазкур Қонуннинг 10-моддаси.
ижтимоий шериклик субъектлари ўртасида ўзаро қўллаб-қувватлаш, ахборот алмашиш.
Қаранг: мазкур Қонуннинг 11-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7-модда. Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг иштироки
(7-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органлари ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга фуқаролик жамияти институтларини уларнинг розилигига кўра жалб этиши мумкин.
(7-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органлари ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда манфаатдор фуқаролик жамияти институтларидан таклифлар тўплашни амалга оширади.
(7-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш фуқаролик жамияти институтларини жалб этган ҳолда давлат органлари ҳузуридаги ишчи гуруҳлар, комиссиялар ва жамоатчилик-маслаҳат органлари томонидан амалга оширилиши мумкин.
(7-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни 53-моддасининг тўртинчи қисми, Ўзбекистон Республикасининг «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Қонуни 11-моддасининг иккинчи қисми, «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Услубий кўрсатмаларнинг 9-банди (рўйхат рақами 2352, 09.04.2012 й.).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролик жамияти институтлари:
(7-модда тўртинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича ташаббуслар билан чиқишда, тегишли таклифлар ва лойиҳаларни тайёрлашда иштирок этишга, шунингдек уларни кўриб чиқиш учун ваколатли давлат органларига киритишга;
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик экспертизасини ўтказишда, ишлаб чиқувчилар билан келишувга кўра, уларнинг жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш ташаббуси билан чиқишда иштирок этишга, лойиҳалар юзасидан таклифларни ишлаб чиқишга, уларни тўплашни ва умумлаштиришни амалга оширишга, шунингдек ушбу таклифларни кўриб чиқиш учун ваколатли давлат органларига киритишга;
биргаликда тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларида белгиланган вазифаларни ҳал этишга қаратилган лойиҳаларни, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юзасидан давлат органларига таклифлар киритишга;
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг рўёбга чиқарилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишга, унинг якунлари бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда уларни ваколатли давлат органларига киритишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органлари фуқаролик жамияти институтларининг ташаббуслари ҳамда таклифларини кўриб чиқиши шарт.
(7-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8-модда. Фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг давлат органлари ҳузуридаги ишчи гуруҳлар, комиссиялар ва жамоатчилик-маслаҳат органлари фаолиятида иштирок этиши
(8-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, уларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва таъминлаш, бошқа социал ва ижтимоий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этиш мақсадида ташкил этиладиган давлат органлари ҳузуридаги ишчи гуруҳлар, комиссиялар ҳамда жамоатчилик-маслаҳат органлари фаолиятида белгиланган тартибда иштирок этишга ҳақли.
(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролик жамияти институтлари:
(8-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек ушбу лойиҳаларга доир таклифларни тайёрлашга, уларни давлат органлари ҳузуридаги ишчи гуруҳлар, комиссиялар ва жамоатчилик-маслаҳат органларининг мажлисларида кўриб чиқиш учун киритишга;
давлат органлари ҳузуридаги ишчи гуруҳлар, комиссиялар ва жамоатчилик-маслаҳат органларига уларнинг ваколатига киритилган масалаларни кўриб чиқиш, мазкур масалаларни ҳал этишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тўғрисидаги таклифлар билан мурожаат этишга;
олдиндан келишувга кўра давлат органлари ҳузуридаги ишчи гуруҳлар, комиссиялар ва жамоатчилик-маслаҳат органларининг мажлисларида уларнинг ваколатига киритилган масалалар юзасидан ўз вакили орқали сўзга чиқишга ҳақли.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июлдаги 553-сон қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама комиссиялар тўғрисида низом».
9-модда. Ижтимоий шериклик субъектлари томонидан биргаликда тадбирлар, маслаҳатлашувлар ва музокаралар ўтказиш
Ижтимоий шериклик субъектлари:
конференциялар, давра суҳбатлари, семинарлар, жамоатчилик муҳокамалари, ҳашарлар, фестиваллар, социологик сўровлар шаклида ва бошқа шаклларда биргаликда тадбирлар;
битимлар ва шартномалар тузишга, биргаликдаги лойиҳалар ҳамда режаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга, биргаликда тадбирлар ташкил этишга қаратилган маслаҳатлашувлар ва музокаралар ўтказиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маслаҳатлашувлар ва музокаралар биргаликдаги учрашувлар ва жамоатчилик муҳокамаларини ташкил этиш, фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг фикрларини сўраш, улар иштирокида давлат органлари ҳузурида ишчи гуруҳлар, комиссиялар ва жамоатчилик-маслаҳат органлари тузиш йўли билан ўтказилади.
(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
10-модда. Ижтимоий шериклик субъектлари томонидан битимлар ва шартномалар тузиш, биргаликдаги лойиҳалар ва режаларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш
Ижтимоий шериклик субъектлари битимлар ва шартномалар тузиши, шунингдек биргаликдаги лойиҳалар ва режаларни ишлаб чиқиши ҳамда амалга ошириши мумкин.
Битимлар тарафларнинг ўз зиммаларига олган ўзаро мажбуриятларидан иборат бўлиб, улар доирасида тарафлар биргаликдаги фаолиятнинг мақсадлари ва вазифаларини, йўналишларини аниқлайди, ижтимоий шерикликни амалга ошириш шаклларини кўрсатади.
Шартномалар ишлар бажаришни ёки хизматлар кўрсатишни, шунингдек ижтимоий шериклик субъекти томонидан моддий, шу жумладан молиявий қўллаб-қувватлашда социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутиши мумкин.
Биргаликдаги лойиҳалар ва режалар, битимлар ҳамда шартномаларни, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга оширишга, гуманитар масалаларни ҳал этишга, аҳоли турли қатламларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини белгилайди.
11-модда. Ижтимоий шериклик субъектлари ўртасида ўзаро қўллаб-қувватлаш, ахборот алмашиш
Ижтимоий шериклик субъектлари ўз ваколатлари доирасида ўқув-услубий, ахборот, маслаҳат ва ташкилий жиҳатдан ўзаро қўллаб-қувватлайди.
Ижтимоий шериклик субъектлари ўз тасарруфида бўлган ва ҳамкорлик предметига тааллуқли ахборотни ёзма сўровлар асосида бир-бирига тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёзма сўровга жавоб, агар қонунчиликда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, имкони борича қисқа муддатда, лекин сўров олинган санадан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай берилиши керак.
(11-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ижтимоий шериклик субъектлари давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ўз ичига олган ахборотни тақдим этиши мумкин эмас.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат сирлари тўғрисида»ги Қонунининг 1-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 98-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Тижорат сири тўғрисида»ги Қонуни 3-моддасининг иккинчи хатбоши, Ўзбекистон Республикасининг «Банк сири тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддаси.
3-боб. Ижтимоий шерикликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
12-модда. Ижтимоий шерикликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш турлари
Ижтимоий шерикликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш турлари қуйидагилардан иборат:
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқаролик жамияти институтларини мулкий, ахборот, маслаҳат, ташкилий ва ўқув-услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;
(12-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Қаранг: мазкур Қонуннинг 13 ва 14-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқаролик жамияти институтларига моддий ёрдам кўрсатаётган юридик ва жисмоний шахсларга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича қонунчиликка мувофиқ имтиёзлар бериш;
(12-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқаролик жамияти институтларига давлат субсидиялари, грантлари ва ижтимоий буюртмалари бериш, ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни молиялаштириш.
(12-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Қаранг: мазкур Қонуннинг 19 — 22-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 4-боби («Нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш»).
13-модда. Мулкий ёрдам кўрсатиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижтимоий шериклик соҳасида фуқаролик жамияти институтларига қонунчиликда белгиланган тартибда шартнома асосида давлат мулки текин ёки имтиёзли шартларда вақтинча фойдаланишга берилиши мумкин.
(13-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сонли «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролик жамияти институтларига вақтинча фойдаланишга берилган давлат мулкидан мақсадли фойдаланилиши керак.
(13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
14-модда. Ахборот, маслаҳат, ташкилий ва ўқув-услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижтимоий шериклик соҳасида фуқаролик жамияти институтларини ахборот, маслаҳат, ташкилий ва ўқув-услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш қуйидаги йўллар орқали амалга оширилади:
(14-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
ижтимоий шериклик соҳасидаги ахборотдан эркин фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий шерикликни амалга оширишдаги иштироки масалаларига доир услубий материалларни ишлаб чиқиш ҳамда нашр этиш;
(14-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
ижтимоий шерикликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича ўқув курсларини ташкил этиш ҳамда билим берувчи тадбирлар, услубий маслаҳатлар, илмий-амалий семинарлар ва конференциялар ўтказиш;
ижтимоий шериклик соҳасидаги тадбирларни ташкил этишда кўмаклашиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди
Мамлакатда демократик ўзгаришларни янада ривожлантиришга ҳамда бунда фуқаролик жамияти институтларининг иштирок этишига кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузурида Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди (бундан буён матнда Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди деб юритилади) ва унинг алоҳида бўлинмалари тузилади.
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди:
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан олинадиган маблағларни жамлайди, бу маблағлар фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини ривожлантиришни рағбатлантириш ҳамда қўллаб-қувватлашга, ижтимоий, иқтисодий, гуманитар масалаларни ҳал этишда уларнинг иштирок этишига қаратилган дастурларни амалга ошириш учун тақсимланишини ташкил этади;
фуқаролик жамияти институтларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларга ҳуқуқий маслаҳат, ташкилий, техник жиҳатдан ва бошқа хил ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ дастурлар ҳамда лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашади.
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг ташкил этилиши, фаолияти, қайта ташкил этилиши ҳамда тугатилишининг ўзига хос хусусиятлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан белгиланади.
(15-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси (бундан буён матнда Парламент комиссияси деб юритилади) фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш ҳамда уларнинг мамлакатда демократик ўзгаришларни амалга оширишда ва жамиятни эркинлаштиришда иштирок этишига кўмаклашиш мақсадида тузилади.
Парламент комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари ва Сенатининг аъзоларидан иборат таркибда шакллантирилади.
Парламент комиссиясининг таркибига раис, раис ўринбосари, масъул котиб ва комиссия аъзолари киради. Парламент комиссиясига унинг таркибига киритилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати ва Сенатининг аъзоси ҳар йили навбатма-навбат раислик қилади.
Парламент комиссияси ўз фаолиятига вазирликлар ва идоралар мутахассисларини ҳамда жамоатчилик вакилларини жалб этиши мумкин.
Парламент комиссияси:
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди маблағларининг фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш учун тақсимланишини ташкил этади, фуқаролик жамияти институтлари ва давлат органларининг таклифларини ўрганиш асосида аниқ ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишга, фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга қаратилган социал ва ижтимоий аҳамиятга молик дастурлар ҳамда лойиҳаларни молиялаштириш дастурларини ишлаб чиқади;
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди маблағларини тақсимлашда очиқлик ва шаффофликни таъминлайди, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш ҳамда улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш, уларнинг ўтказилаётган социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларда, демократик қадриятларнинг, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоя қилинишини таъминлашда иштирок этиши масалаларини муҳокама қилишга жамоатчиликни жалб этади;
жойлардаги фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш учун маблағларнинг ҳажмларини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияларининг (бундан буён матнда жамоат комиссиялари деб юритилади) таклифлари асосида аниқлайди ҳамда тақсимлайди, ушбу комиссиялар фаолиятига услубий раҳбарликни таъминлайди;
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, молиялаштирилган дастурлар ҳамда лойиҳалар устидан назоратни (мониторингни) амалга оширади, ўз мажлисларида молиялаштирилаётган дастурлар ҳамда лойиҳалар амалга оширилишининг бориши ва натижалари тўғрисида фуқаролик жамияти институтларининг ҳисоботларини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборотини эшитади, ижтимоий шерикликни янада ривожлантиришга доир зарур тавсияларни ишлаб чиқади ва топширади;
социал ва ижтимоий аҳамиятга молик дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг давлат органлари билан ҳамкорлигини чуқурлаштиришга, ижтимоий ҳаётни демократлаштиришда фуқаролик жамияти институтларининг ролини кучайтириш жараёнларига кўмаклашади;
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамасини, жамоатчилик экспертизасини ташкил этишда давлат органларига ёрдам кўрсатади, мамлакатда амалга оширилаётган демократик ўзгаришларнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳолига тушунтириш бўйича тизимли ишлар олиб боради;
ижтимоий шериклик соҳасида кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
бажарилган ишлар тўғрисида ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ва Сенатига ахборот тақдим этади;
ўз фаолияти тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилади.
Парламент комиссияси Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг васийлик кенгаши вазифасини бажаради.
Парламент комиссияси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Парламент комиссиясининг фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари томонидан белгиланади.
(16-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
18-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиялари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамоат комиссиялари тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг депутатлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликларининг, адлия ва молия органларининг, шунингдек бошқа давлат органларининг, фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари орасидан раис, унинг ўринбосари, масъул котиб ва комиссия аъзоларидан иборат таркибда шакллантирилади.
(18-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Жамоат комиссиялари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқаролик жамияти институтларининг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан социал ва ижтимоий аҳамиятга молик дастурлар ҳамда лойиҳаларни амалга оширишдаги ҳамкорлигини чуқурлаштиришга кўмаклашади, уларнинг таклифларини ўрганиш асосида ижтимоий шерикликнинг устувор йўналишларини аниқлайди;
(18-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқаролик жамияти институтларининг жойларда ижтимоий, социал-иқтисодий масалаларни ҳал этишга қаратилган социал ҳамда ижтимоий аҳамиятга молик дастурлари ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга, уларни амалга ошириш учун маблағларнинг зарур ҳажмларини аниқлашга доир таклифларни ишлаб чиқади ҳамда уларни Парламент комиссиясига тақдим этиб боради;
(18-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
жойларда фуқаролик жамияти институтлари томонидан давлат субсидияси, грантлари ва ижтимоий буюртмалари доирасида амалга оширилаётган фаолият самарадорлигини ўрганиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш борасида Парламент комиссиясига кўмаклашади;
(18-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
тегишли ҳудудда ижтимоий, социал-иқтисодий ривожлантириш масалаларини ҳал этишда ижтимоий шериклик ҳолатининг мониторингини ва баҳоланишини амалга оширади, зарур ҳолларда, мазкур йўналишдаги ишларни такомиллаштиришга доир аниқ тадбирларни ишлаб чиқади;
ижтимоий шериклик субъектлари ўртасида манфаатларни келишиб олишга ва биргаликдаги фаолиятнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқишга қаратилган маслаҳатлашувлар ҳамда музокараларни ташкил этади ва ўтказади, улар ўртасида битимлар ва шартномалар тузишга, шунингдек уларнинг ижро этилишига кўмаклашади;
ижтимоий шериклик соҳасида кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
ўз фаолияти тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамоат комиссиялари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(18-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Жамоат комиссиялари ўз фаолиятини тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тасдиқланадиган регламентга мувофиқ амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Жамоат комиссиялари фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
19-модда. Давлат субсидияси ва уни ажратиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат субсидияси социал ва ижтимоий аҳамиятга молик фаолиятни амалга ошираётган фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, давлат мақсадли жамғармалари маблағлари ҳисобидан бериладиган ҳамда аниқ лойиҳалар билан боғлиқ бўлмаган молиявий ёки бошқа моддий кўмакдир.
Давлат субсидияларидан фақат фуқаролик жамияти институтларининг уставида белгиланган мақсад ва вазифаларни бажариш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий фойдали мақсадларга эришиш учунгина фойдаланилади.
Фуқаролик жамияти институтлари давлат субсидиясини олиш учун Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондига буюртмалар билан мурожаат этади.
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди фуқаролик жамияти институтларининг буюртмаларини умумлаштиради, субсидиялаш ҳажмларига доир таклифларни тайёрлайди ҳамда уларни Парламент комиссиясига киритади.
Парламент комиссияси Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, субсидиялашнинг мақсадга мувофиқлиги ва зарур ҳажмлари тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилади.
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тасдиқланганидан кейин Парламент комиссиясига давлат субсидияларини тақсимлашга доир таклифларни тақдим этади.
Парламент комиссияси Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг таклифлари олинганидан кейин фуқаролик жамияти институтларига ажратиладиган давлат субсидияларининг ҳажмларини аниқлайди.
Давлат субсидияларини ажратиш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан белгиланади.
Қонунчиликда айрим фуқаролик жамияти институтлари учун давлат томонидан субсидиялашнинг бошқача тартиби ҳам назарда тутилиши мумкин.
(19-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
20-модда. Давлат гранти ва уни ажратиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат гранти ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, шунингдек Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг маблағлари ҳисобидан фуқаролик жамияти институтларига танлов асосида бериладиган пул маблағлари ва моддий ресурслардир.
Давлат грантларини ажратиш Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ва унинг алоҳида бўлинмалари орқали амалга оширилади.
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди давлат грантини тақсимлаш мақсадида грант танловларини ташкил этади.
Грант танловларида ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга қаратилган лойиҳаларни тақдим этган фуқаролик жамияти институтлари иштирок этишга ҳақлидир.
Грант танловларига тақдим этилган лойиҳаларни танлаб олиш ва ғолибларни аниқлаш Парламент комиссияси томонидан амалга оширилади.
Давлат гранти ажратилаётганда грант берувчи ва грант олувчи ўртасида грант ажратилганлиги тўғрисида шартнома тузилади.
Фуқаролик жамияти институтларига давлат грантларини ажратиш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан белгиланади.
(20-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуниннг 13-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21-модда. Давлат ижтимоий буюртмаси ва уни бериш тартиби
Давлат ижтимоий буюртмаси давлат органи ва фуқаролик жамияти институти ўртасида шартнома тузиш йўли билан социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун ишлар бажаришга ёки тадбирлар ўтказишга доир давлат топшириғидан иборат бўлади.
Давлат ижтимоий буюртмаларини бериш Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди, унинг алоҳида бўлинмалари орқали ёки бевосита давлат органлари томонидан амалга оширилади.
Давлат ижтимоий буюртмалари Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ёки унинг алоҳида бўлинмалари орқали берилган тақдирда, давлат органлари ушбу Қонунда назарда тутилган ижтимоий шериклик соҳалари доирасида ўз фаолиятининг фуқаролик жамияти институтлари қўллаб-қувватлашини талаб этадиган устувор йўналишларини белгилайди ва келгуси молия йили учун давлат ижтимоий буюртмаларини бериш тўғрисида Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондига ёки унинг алоҳида бўлинмаларига буюртмалар юборади. Буюртмада давлат органи фаолиятининг устувор йўналишлари, ишлар бажаришга ёки тадбирлар ўтказишга доир топшириқнинг мақсадлари, вазифалари ва шартлари, шунингдек талаб этиладиган маблағлар миқдори, унда давлат органининг улуши кўрсатилади.
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди, унинг алоҳида бўлинмалари давлат органларининг буюртмаларини умумлаштиради ҳамда Парламент комиссиясига кўриб чиқиш учун киритади. Парламент комиссияси буюртмаларда назарда тутилган тадбирларнинг долзарблигини ва ижтимоий аҳамиятини баҳолайди, шунингдек буюртмаларни молиялаштириш мақсадга мувофиқлиги, ҳар бир буюртма учун ажратиладиган маблағлар миқдори ва танловларни ташкил этиш тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилади.
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди давлат ижтимоий буюртмаларини бериш бўйича танлов ташкил этади, бунда давлат буюртмачилари, буюртмаларнинг мақсадлари, вазифалари ва шартлари, ажратиладиган маблағлар миқдори ҳақидаги маълумотларни ўзининг веб-сайтида, махсус электрон платформасида, шунингдек оммавий ахборот воситаларида ҳамда ижтимоий тармоқларда эълон қилади.
Фуқаролик жамияти институтлари давлат ижтимоий буюртмалари лойиҳаларини ишлаб чиқади ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондига тақдим этади.
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди фуқаролик жамияти институтлари томонидан тақдим этилган давлат ижтимоий буюртмалари лойиҳаларини умумлаштиради ва кўриб чиқиш учун Парламент комиссиясига киритади.
Парламент комиссияси Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томонидан киритилган фуқаролик жамияти институтларининг давлат ижтимоий буюртмалари лойиҳаларини кўриб чиқади, баҳолайди ва ғолибларни аниқлайди.
Давлат ижтимоий буюртмаси берилаётганда давлат ижтимоий буюртмасини бериш тўғрисида буюртма юборган давлат органи, фуқаролик жамияти институти ва Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ўртасида уч томонлама шартнома тузилади.
Давлат органлари Парламент комиссияси томонидан қўллаб-қувватланган давлат ижтимоий буюртмалари лойиҳаларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қўшимча молиялаштиришни амалга ошириши мумкин. Бунда қўшимча молиялаштириш миқдори умумий молиялаштириш суммасининг йигирма фоизидан ошмаслиги лозим.
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди, унинг алоҳида бўлинмалари орқали давлат ижтимоий буюртмасини бериш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан белгиланади.
Давлат органлари ҳар йили социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан фуқаролик жамияти институтларига бевосита давлат ижтимоий буюртмаси бериш бўйича танловлар ташкил этади. Танловлар ҳақидаги ахборот давлат органининг веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан электрон оммавий ахборот воситаларида олдиндан эълон қилинади.
Давлат органларига фуқаролик жамияти институтларидан келиб тушадиган лойиҳаларни кўриб чиқиш, умумлаштириш ва уларни баҳолаш давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари томонидан амалга оширилади. Давлат ижтимоий буюртмаларини бериш бўйича танлов ғолиби лойиҳаларни кўриб чиқиш, умумлаштириш ва уларни баҳолаш натижаларига кўра аниқланади. Давлат органи ва танловда ғолиб деб топилган фуқаролик жамияти институти ўртасида шартнома тузилади.
Фуқаролик жамияти институти тегишли соҳалар ва тармоқлардаги мавжуд муаммоларнинг ечимини назарда тутувчи ташаббусли лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат ижтимоий буюртмасини олиш тўғрисида тегишли давлат органига таклиф киритиши мумкин.
Фуқаролик жамияти институтининг давлат ижтимоий буюртмасини олиш учун киритган ташаббусли лойиҳаси тегишли давлат органи ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади ва баҳоланади.
Давлат органи ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши томонидан ташаббусли лойиҳани молиялаштириш мақсадга мувофиқлиги ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, уни киритган фуқаролик жамияти институтига мазкур давлат органининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг минг бараваригача миқдордаги давлат ижтимоий буюртмаси тўғридан-тўғри шартнома тузиш йўли билан берилиши мумкин.
Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат органлари томонидан фуқаролик жамияти институтларига давлат ижтимоий буюртмасини бериш, шунингдек танлов шартлари ва уни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(21-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
22-модда. Ижтимоий шериклик соҳасидаги тадбирларни молиялаштириш
Ижтимоий шериклик соҳасидаги тадбирларни молиялаштириш:
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари маблағлари;
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси 69-моддасининг биринчи қисми учинчи хатбоши, 70-моддасининг биринчи қисми 2-банди.
ижтимоий шериклик субъектларининг ўз маблағлари;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳисобидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижтимоий шериклик соҳасидаги тадбирларни молиялаштириш қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳам амалга оширилиши мумкин.
(22-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
4-боб. Ижтимоий шериклик субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
23-модда. Фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий шериклик соҳасидаги ҳуқуқлари
(23-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролик жамияти институтлари ўз уставларига мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эга:
(23-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда ўз аъзолари ва иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш;
ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг турли масалалари бўйича ташаббуслар билан чиқиш, давлат органларига тегишли таклифлар киритиш;
фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор масалалар юзасидан давлат органларининг қарорларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
коррупцияга қарши курашиш соҳасида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда иштирок этиш;
(23-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-сонли Қонунига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон)
давлат органларига ахборот олиш тўғрисида сўровлар билан мурожаат этиш, шунингдек ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни тарқатиш;
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуниннг 6-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида», «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонунлари.
ижтимоий шериклик масалалари бўйича маслаҳатлашувлар ва музокаралар ўтказиш ҳақида ташаббуслар билан чиқиш, битимлар ва шартномалар тузиш тўғрисида таклифлар киритиш, битимлар ва шартномаларнинг лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда муҳокама қилишда иштирок этиш;
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, битимлар ҳамда шартномалар, шунингдек бошқа қўшма ҳужжатларнинг амалга оширилиши устидан жамоатчилик назоратини ўтказиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролик жамияти институтлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(23-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуниннг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида Жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонуниннг 15-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Жамоат фондлари тўғрисида»ги Қонуниннг 15-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24-модда. Фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий шериклик соҳасидаги мажбуриятлари
(24-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролик жамияти институтлари:
(24-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
ўз фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини;
ижтимоий шериклик соҳасидаги битимлар ва шартномалар, дастурлар ва лойиҳалар бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини;
ижтимоий шериклик доирасида фаолиятни амалга ошириш чоғида фуқароларнинг манфаатлари ва эҳтиёжлари ҳисобга олинишини;
ижтимоий шериклик доирасида тақдим этилган пул маблағлари ва бошқа мол-мулкдан мақсадли фойдаланилишини таъминлаши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролик жамияти институтлари зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(24-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуниннг 8-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Жамоат фондлари тўғрисида»ги Қонуниннг 19-моддаси.
25-модда. Давлат органларининг ижтимоий шериклик соҳасидаги ҳуқуқлари
Давлат органлари ижтимоий шериклик соҳасида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга фуқаролик жамияти институтларини жалб этишга;
(25-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқаролик жамияти институтлари билан биргаликда ишчи гуруҳлар ва комиссиялар тузишга, шу жумладан улар вакилларининг ўз ваколатларига кирадиган масалалар бўйича давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик-маслаҳат органлари ишида иштирок этишини таъминлашга;
(25-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқаролик жамияти институтлари билан битимлар ҳамда шартномалар тузишга, биргаликдаги лойиҳалар ва режаларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга, биргаликдаги тадбирларни ташкил этишга қаратилган маслаҳатлашувлар ва музокаралар ўтказишга;
(25-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ижтимоий шериклик доирасида берилган давлат пул маблағларидан ва бошқа мол-мулкдан мақсадли фойдаланилиши устидан қонунчиликка мувофиқ назоратни амалга оширишга ҳақли.
(25-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(25-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
26-модда. Давлат органларининг ижтимоий шериклик соҳасидаги мажбуриятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органлари ижтимоий шериклик соҳасида:
фаолиятнинг фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлашни талаб қиладиган устувор йўналишларини, шу жумладан улар билан маслаҳатлашувлар ўтказиш орқали аниқлаши;
фуқаролик жамияти институтларига ижтимоий шерикликда иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратиши;
фуқаролик жамияти институтларининг ташаббуслари ҳамда таклифларини, шу жумладан ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича ташаббуслари ҳамда таклифларини кўриб чиқиши;
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишининг бориши бўйича зарур ҳолларда жамоатчилик муҳокамасини ташкил этиши, шунингдек фуқаролик жамияти институтларининг уларни амалга ошириш самарадорлигини юксалтиришга доир таклифларини кўриб чиқиши;
фуқаролик жамияти институтлари билан олдиндан маслаҳатлашувлар ва музокаралар ўтказилишини таъминлаши;
соҳавий ва ҳудудий фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан ҳар йили камида бир марта очиқ мулоқот ўтказиши;
ижтимоий шериклик соҳасидаги битимлар ва шартномалар, дастурлар ҳамда лойиҳалар бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаши шарт.
(26-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органлари зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(26-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
5-боб. Якунловчи қоидалар
27-модда. Низоларни ҳал этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижтимоий шериклик соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(27-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28-модда. Ижтимоий шериклик тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Ижтимоий шериклик тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(28-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
(29-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
(29-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
30-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун 2015 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 25 сентябрь,
ЎРҚ-376-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 39-сон, 488-модда; 2017 й., 37-сон, 978-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон; 22.07.2020 й., 03/20/629/1087-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)