Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартибини янада соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартиби 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтишлари қоидалари 3-иловага мувофиқ;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг кириш, чиқиш ва транзит визалари (электрон бўлмаган) тоифаларининг рўйхати 4-иловага мувофиқ;
Фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасида визасиз режим жорий қилинган мамлакатлар рўйхати 5-иловага мувофиқ;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 885-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/885/3940-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролари учун ишбилармонлик визаларини расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартиби жорий қилинадиган мамлакатлар рўйхати 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида» 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорига халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш юзасидан бир ой муддатда таклифлар ишлаб чиқсин ва уларни белгиланган тартибда тақдим этсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа вазирликлар ва идоралар ўзларининг идоравий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 7 сентябрдаги 415–31-сон қарори билан тасдиқланган хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишларининг Вақтинчалик қоидалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Б.Ҳ. Ғуломов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 21 ноябрь,
408-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
21 ноябрдаги 408-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари
ТАРТИБИ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар (кейинги ўринларда — чет эл фуқаролари) шахсий ҳамда хизмат ишлари бўйича, турист сифатида, дам олиш, ўқиш, ишлаш, даволаниш ва доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасига келишлари ва ундан кетишлари мумкин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 24-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Чет эл фуқароларига Ўзбекистон Республикасига кириш визалари, шу жумладан транзит кириш визалари:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
а) Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасалари томонидан, бундай консуллик муассасалари мавжуд бўлмаган тақдирда эса — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг икки томонлама битими мавжуд бўлган бошқа давлатларнинг консуллик муассасалари томонидан берилади.
Бош консулликлар, консулликлар, вице-консулликлар, консуллик агентликлари ва элчихоналарнинг консуллик бўлимлари Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги консуллик муассасалари ҳисобланади;
б) халқаро аэропорт мақомига эга бўлган Ўзбекистон аэропортларидаги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг бўлинмалари томонидан берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аэропортларда Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик муассасалари ва бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикасига кириш визалари чет эл фуқароларининг барча тоифаларига берилади.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кириш визалари, қоидага кўра, бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади. Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда маълум тоифадаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга кириш визалари уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июлдаги ПҚ-3836 сон «Ўзбекистон Республикасига хорижий фуқароларнинг кириши тартибини оптималлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Инвестиция киритиш вақтида Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда хўжалик жамиятларининг акциялари ва улушларини сотиб олиш, шунингдек, хорижий инвестициялар иштирокида корхона ташкил этиш шаклида Ўзбекистон Республикасига инвестиция киритган чет эл фуқароларига кўп марталик уч йиллик инвестиция визаси (инвестиция визаси) берилади ва унинг амал қилиш муддати Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш заруратисиз чекланмаган миқдорда узайтирилади.
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (кейинги ўринларда — IТ-парк) резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га, уларнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи жисмоний шахс ёки коллегиал ижро этувчи органининг раиси ҳамда уларнинг ўринбосарларига, Рақамли стартаплар дастури иштирокчиси бўлган стартап лойиҳалар таъсисчилари (иштирокчилари)га ва мутахассисларига, олий таълим ташкилотларининг ахборот технологиялари соҳасида фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган хорижлик профессор-ўқитувчиларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқмасдан унинг муддатини узайтириш имконияти билан бериладиган, амал қилиш муддати уч йилгача бўлган кўп марталик «IT-visa» (кейинги ўринларда — «IT-visa») берилади;
(2-банд «б» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 ноябрдаги 734-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2025 й., 09/25/734/1071-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда, инвестиция визаси ва «IT-visa» эгаларининг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, ота-онаси ва фарзандлари)га уларнинг визалари амал қилиш муддатига мос равишда меҳмон визаси республикадан чиқмасдан туриб узайтириш ҳуқуқи билан расмийлаштирилади.
(2-банд «б» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 апрелдаги 191-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 09/22/191/0315-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмаларида ёки халқаро мақомга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси аэропортларидаги бўлинмаларида визаларни расмийлаштириш учун таклиф этувчи ташкилотнинг аризасига кўра бериладиган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг рухсатномаси асос бўлади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарорига асосан ўнинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Фахрий фуқаро» мақоми берилган чел эл фуқаролари, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эр (хотини) ва вояга етмаган болалар) давлат божи тўламасдан уч йил муддатгача кўп марта фойдаланиладиган визаларни олиш ҳуқуқига эга.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 августдаги 648-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.08.2019 й., 09/19/648/3627-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги бўлинмалари визаларнинг амал қилиш муддатини узайтиришни чет эл фуқароларининг қуйидаги тоифалари учун амалга оширади:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиаллари ходимларига (ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига), шунингдек Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган матбуот вакилларига ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига;
(3-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 апрелдаги 203-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 17-сон, 199-модда)
б) расмий ва парламент делегациялари аъзоларига;
в) дипломатик мақомга эга бўлган бошқа шахсларга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) ушбу банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган чет эл фуқароларининг таклифи бўйича келганларга, бироқ кўпи билан 2 марта келганларга.
(3-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Визанинг узайтирилиши республика ҳудудида расмий бўлишга рухсатноманинг узайтирилишини англатади. Амалий жиҳатдан визани узайтириш амал қилиш муддати янгиланган янги виза бериш йўли билан амалга оширилади, хорижий фуқаро аккредитация қилинган тақдирда эса визанинг тури ҳам ўзгартирилади.
(3-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июлдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 29-сон, 301-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Кўп марта фойдаланиладиган визалар ушбу Тартибнинг 3-банди «а» кичик бандида кўрсатилган чет эл фуқароларига улар аккредитация қилинган муддатга, ушбу Тартибнинг 3-банди «б», «в» ва «г» кичик бандларида кўрсатилган фуқароларга бир йилгача муддатга берилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаларининг, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг миграция ва персоналлаштириш бошқармалари (кейинги ўринларда — ваколатли орган) Ўзбекистон Республикасидан кетиш (кетиш, кетиш-келиш) визаларини бериш ва уларнинг амалда бўлиш муддатини узайтиришни ушбу Тартибнинг 3-бандида кўрсатилмаган чет эл фуқаролари учун амалга оширадилар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Кўп марта фойдаланиладиган визалар уч йилгача муддатга ваколатли орган томонидан чет эл фуқароларининг қуйидаги тоифаларига ва уларнинг оила аъзоларига берилади:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) ваколатхона ходимининг аккредитация қилинганини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги аккредитация қилинган фирмалар ва компаниялар доимий ваколатхоналари ходимларига берилади. Виза хорижий фирма ёки компаниянинг доимий ваколатхонаси илтимосномаси асосида берилади;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) чет эл фуқаросининг хорижий банк ёки бошқа молия ташкилоти штатига киритилганини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган хорижий банк ёки бошқа молия ташкилоти ходимларига берилади. Виза хорижий банк ёки бошқа молия ташкилотининг илтимосномаси асосида берилади;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган ёки аккредитация қилинган қўшма корхоналар ва 100 фоиз хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ходимларига улар Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан берилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқномани олганларидан сўнг, агар икки томонлама ва кўп томонлама ҳукуматлараро Битимлар билан бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, берилади. Виза корхона илтимосномаси асосида берилади;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда қатнашаётган хорижий компанияларнинг мансабдор шахслари ва мутахассисларига визалар Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг илтимосномалари асосида берилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 июндаги 177-сонли қарорига асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 25-сон, 274-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) хорижий инвестицияли корхоналарнинг муассислари (иштирокчилари) ва уларнинг оила аъзолари учун.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 885-сонли қарорига асосан «д» кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/885/3940-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
61. Ички ишлар вазирлиги томонидан «Фахрий фуқаро» мақоми берилган чел эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эр (хотини) ва вояга етмаган болалар)га давлат божи тўланмасдан уч йил муддатгача кўп марталик кириш-чиқиш визалари берилади ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқмасдан уларнинг муддати узайтирилади.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 августдаги 648-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.08.2019 й., 09/19/648/3627-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
62. «IT-visa» ва инвестиция визаси электрон бўлмаган шаклда берилган ишбилармонлик кириш визаси, меҳмон визаси ва ватандошлар учун кириш визаси бўйича Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларига ваколатли орган томонидан берилади ва узайтирилади.
(62-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чет эл фуқароси Ўзбекистон Республикасига «IT-visa» ва инвестиция визаси билан келган тақдирда, унинг муддати ваколатли орган томонидан узайтирилади.
(62-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чет эл фуқароси «IT-visa» ва инвестиция визасини олиш учун ваколатли органга белгиланган шаклдаги талабнома билан қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади:
(62-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
а) «IT-visa»ни олиш учун — IT-парк дирекциясининг тавсияси. Мазкур тавсияда «IT-visa»нинг амал қилиш муддати кўрсатилади;
б) инвестиция визасини олиш учун — хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонасидан илтимосномани, шунингдек, киритилган инвестициялар тўғрисидаги тегишли маълумотномалардан бири ва миллий паспортини кўрсатган ҳолда.
Маълумотнома:
«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» давлат корхонаси томонидан — хўжалик жамиятларининг сотиб олинган акциялари миқдори тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан — хўжалик жамиятларининг сотиб олинган улушлари миқдори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий инвестициялар иштирокида корхоналар ташкил этилганлиги тўғрисида берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«IT-visa» ва инвестиция визасини олган хорижий фуқаро расмийлаштирилган визани «IT-visa» ёки инвестиция визаси амал қилишининг қолган муддати учун фуқаролиги бўлмаган шахснинг янги (алмаштиришда) миллий паспортига ёки ҳаракатланиш ҳужжатига ёпиштириш учун вақтинча яшаш жойи бўйича ваколатли органга мурожаат қилишга ҳақлидир.
(62-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«IT-visa»ни олиш ва унинг амал қилиш муддатини узайтириш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш ва чет эл фуқарога расмийлаштириш муддати 3 суткадан ошмаслиги керак.
(62-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси визасиз режим жорий қилинган мамлакатларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлари ва мутахассисларига, шунингдек, IT-парк резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га, уларнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи жисмоний шахс ёки коллегиал ижро этувчи органининг раиси ҳамда уларнинг ўринбосарларига, Рақамли стартаплар дастури иштирокчиси бўлган стартап лойиҳалар таъсисчилари (иштирокчилари)га ва мутахассисларига, олий таълим ташкилотларининг ахборот технологиялари соҳасида фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган хорижлик профессор-ўқитувчиларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқмасдан унинг муддатини узайтириш имконияти билан бериладиган, амал қилиш муддати уч йилгача бўлган кўп марталик «IT-visa» ўрнига IT-парк дирекцияси томонидан тавсиянома берилади. Бундай тавсиянома «IT-visa»ra тенглаштирилади.
(62-банд «б» кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 ноябрдаги 734-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2025 й., 09/25/734/1071-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
63. Инвестиция визаси берилганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги ҳисобни ва тегишли реестрни юритиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ва «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» давлат корхонасига ҳар ойда тегишли маълумотларни юборади.
(63-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иштирокчилар улушлари ўзгарганлиги билан боғлиқ устав ҳужжатларини қайта рўйхатдан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» давлат корхонаси кейинчалик инвестиция визасининг амал қилиш муддатини қисқартириш ёки бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш учун уч кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига маълумот юборади.
(63-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«IT-visa» берилганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги ҳисобни ҳамда тегишли реестрни юритиш учун IT-парк дирекциясига ҳар ойда тегишли маълумотларни юборади.
«IT-visa»нинг амал қилиш муддатини қисқартириш ёки бекор қилиш IT-парк дирекциясининг хабарномасига биноан амалга оширилади. Бунда, IT-парк дирекцияси уч кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига маълумот юборади.
(63-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 апрелдаги 191-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 09/22/191/0315-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
64. Ўзбекистон Республикасига маълум муддатга визасиз, электрон ва туристик виза билан келиб, шу муддат ичида бахтсиз ҳодиса (жароҳат олганлиги ёки бошқа оғир касаллик) сабабли даволаш муассасаларига жойлаштирилган ва белгиланган муддатда республика ҳудудидан чиқиб кетиш имкони бўлмаган чет эл фуқароларига ваколатли орган томонидан ҳар бир ҳолат бўйича тегишли даволаш муассасаси чет эл фуқаросининг даволаниш муддати кўрсатилган ҳолда берган хулосасига асосан маъмурий чоралар қўлланилмасдан, «чиқиш» (EXIT) визаси расмийлаштириб берилади.
Чет эл фуқароси ёки унинг қонуний вакили даволаниш муддати тугагач, уч иш кунида «чиқиш» (EXIT) визасини расмийлаштириш учун ваколатли органга белгиланган тартибда ариза ва бошқа тегишли ҳужжатларни тақдим этади.
(64-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(65-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 августдаги 549-сонли қарорига асосан 2021 йил 10 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2021 й., 09/21/549/0837-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
65. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан «Ватандош» картаси амал қилиш даврида «Ватандош» картаси эгаларининг оила аъзолари (ота-онаси, эри (хотини) ва вояга етмаган фарзандлари)га амалдаги виза муддатини узайтиришда кўп марталик визалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш заруратисиз чекланмаган миқдорда узайтирилиб берилади.
(65-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикасига келиш учун берилган виза, транзит визадан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида ҳақиқий ҳисобланади, чет эл фуқароларининг боришлари учун ёпиқ бўлган жойлар, объектлар бундан мустаснодир.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикасига кириш ва чиқиш визаларини бериш ёки амал қилиш муддатини узайтириш учун чет эл фуқароларидан:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
а) Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган тартибда ва миқдорда консуллик йиғимлари, шунингдек, консуллик ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган ҳақиқий харажатларни қоплаш ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва консуллик муассасалари бошлиқлари ёки Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналари бошлиқлари томонидан белгиланадиган тартибда ва миқдорда йиғимлар ундирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) Ваколатли орган томонидан «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ундирилади.
(8-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва кетишлари тартиби, уларга визалар бериш ҳамда уларнинг амал қилиш муддатлари Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар билан кўп томонлама ва икки томонлама битимлари билан, тенглик асосида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари билан ўзгартирилиши мумкин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
91. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Хорижий ташувчиларнинг давлатларида бўлиш учун Ўзбекистон Республикасининг ташувчиларига бериладиган муддатларга мос равишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий ташувчиларнинг бўлиш муддатларига ҳамда республика ҳудудида узоқ муддат бўлиш учун рухсатнома фақат асосланган сабаблар мавжудлигида тақдим этилишига нисбатан чораларни кўриш ҳуқуқига эга.
(91-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
II. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА КЕЛИШ ВИЗАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Юридик шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, чет эл фуқароларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиаллари таклифи бўйича Ўзбекистон Республикасига келмоқчи бўлган чет эл фуқаролари визалар олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаларига, бундай муассасалар бўлмаган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси учун консуллик функцияларини бажариш юзасидан келишиб олинган бошқа давлатлар консуллик муассасаларига тўлдирилган белгиланган шаклдаги виза анкетасига таклифнома ва миллий паспортни ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжатни (кейинги ўринларда матнда «миллий паспорт» деб юритилади) илова қилган ҳолда мурожаат қиладилар.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган чет эл фуқаролари — халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиаллари ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг аккредитация карточкаси асосида виза олиш ва унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун мурожаат қиладилар.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиаллари чет эл фуқароларига таклифномаларни фақат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига виза берилишида ёрдам кўрсатиш тўғрисида илтимоснома берганларидан кейингина юборадилар.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, чет эл фуқароларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиалларининг ёзма мурожаатларини кўриб чиқади ва чет элдаги консуллик муассасаларига тегишли кўрсатмалар юборади.
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахсларнинг таклифномаларига биноан Ўзбекистон Республикасига контракт ва шартномалар бўйича уч ойдан ортиқ муддатга ишга келаётган чет эл фуқароларига IT-парк резидентининг хорижий мутахассислари бундан мустасно, визалар бериш белгиланган тартибга мувофиқ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан хорижий фуқарога берилган меҳнат фаолиятига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет эл фуқаролари — халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган матбуот вакиллари ва уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг аккредитация карточкаси асосида визаларнинг амал қилиш муддатини узайтириш учун мурожаат қиладилар.
(10-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Тартибнинг 3-бандида кўрсатилган шахсларга ҳам халқаро мақомга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси аэропортларида визалар узайтирилади. Бунда ушбу консуллик ҳаракати чет эл фуқароси фақат кейинги рейсга жўнаб кетиш учун берилган авиачиптага эга бўлган тақдирдагина рухсат этилади. Агар кейинги рейсда жой бўлмаса, тасдиқловчи ҳужжатлар (авиачипта ёки жўнаш санаси кўрсатилган авиакомпаниянинг хати) тақдим этилганда узайтирилишига рухсат берилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Виза бериш ҳужжатларини кўриб чиқиш ва чет эл фуқаросига келиш визасини расмийлаштириш муддати 10 суткадан, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг чет эл фуқаросини таклиф қилган аризаси 2 иш кунидан, «IT-visa» берилганда эса 3 суткадан ошмаслиги керак.
(10-банднинг сакизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
101. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси юридик шахсларининг ёки хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик, савдо ваколатхоналари, халқаро ташкилотларнинг ёзма сўровига кўра, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаларида ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмаларида ёки халқаро мақомга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси аэропортларидаги бўлинмаларида чет эл фуқароларига кириш визаларини бериш учун виза таъминоти бўйича ёрдам кўрсатади.
(101-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
102. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги аризани кўриб чиқиш учун белгиланган муддат тугагандан сўнг Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаларига ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмаларига ёхуд халқаро мақомга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси аэропортларидаги бўлинмаларига тегишли кўрсатмалар юборади, улар асосида чет эл фуқароларига Ўзбекистон Республикасига кириш учун виза берилади.
Виза таъминоти бўйича ёрдам кўрсатиш муддати — 3 ой.
(102-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикасига фуқаролар таклифномаси бўйича ёки доимий яшаш учун келмоқчи бўлган чет эл фуқаролари визалар олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаларига, бундай муассасалар бўлмаган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси учун консуллик функцияларини бажариш юзасидан келишиб олинган бошқа давлатларнинг консуллик муассасаларига тўлдирилган белгиланган шаклдаги виза анкетасига таклифномани ва миллий паспортни илова қилган ҳолда мурожаат қиладилар.
Чет элдан чет эл фуқароларини таклиф қилмоқчи бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида вақтинча (3 ойдан ортиқ) яшаб турган ва доимий яшаётган чет эл фуқаролари яшаш жойидаги ички ишлар органларига икки нусхада тўлдирилган белгиланган шаклдаги анкета-ариза билан мурожаат қиладилар.
Фуқароларнинг таклифномаси бўйича хорижий фуқарога Ўзбекистон Республикасига келишга виза бериш учун рухсатномани расмийлаштириш муддати 15 суткадан ошмаслиги керак. Ўзбекистон Республикасига доимий яшаш учун келаётган чет эл фуқаролари учун ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати айрим ҳолларда 30 суткагача узайтирилиши мумкин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
111. Чет эл фуқаролари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш ёки унинг ҳудуди орқали транзит ўтишга виза олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига Ўзбекистонга келиши кутилаётган санадан камида 7 кун олдин мурожаат қилишлари лозим.
(111-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Чет эл фуқаролари турист сифатида келиш визаларини олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасасига, бундай муассасалар бўлмаган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси учун консуллик функциясини бажариш юзасидан келишиб олинган бошқа давлатларнинг консуллик муассасаларига тўлдирилган белгиланган шаклдаги виза анкетасига миллий паспортни ва ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунчиликда белгиланган тартибда амалга ошираётган туристик ташкилотларнинг таклифномасини тақдим этган ҳолда мурожаат қиладилар.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июлдаги ПҚ-3836 сон «Ўзбекистон Республикасига хорижий фуқароларнинг кириши тартибини оптималлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарори.
Хорижий фуқаронинг турист сифатида келиш визасини расмийлаштириш Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаси томонидан 3 суткадан ошмайдиган муддатда амалга оширилади, байрам ва дам олиш кунлари бундан мустаснодир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хорижий давлатда Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари бўлмаган тақдирда Ўзбекистон Республикасига туристлар сифатида келаётган чет эл фуқароларига келиш-кетиш визаларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг аэропортлардаги консуллик бюроси томонидан берилишига йўл қўйилади.
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чет эл фуқаролари Ўзбекистон Республикасининг туристик визасида кўрсатилган муддатдан олдин келган тақдирда туристик визаларга Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бюролари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ўтиш пунктларида тегишли ўзгартиришлар киритишга рухсат этилади.
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролари электрон кириш визасини олиш имкониятига эга бўлган мамлакатлар рўйхатига киритилган чет эл фуқаролари Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасалари ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига мурожаат қилмасдан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига 30 кун муддатга бир марталик, икки марталик ва кўп марталик кириш учун «e-visa.gov.uz» портали орқали «E-VISA.UZ» тизими ёрдамида электрон визани расмийлаштиришлари ва олишлари мумкин. Электрон визани расмийлаштириш ва олиш тартиби Электрон виза тўғрисидаги низом билан тартибга солинади.
(12-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Электрон визани расмийлаштириш ва беришга доир мурожаатни кўриб чиқиш муддати мурожаат берилган кундан ташқари икки иш кунини ташкил этади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 886-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/886/2130-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Чет эл фуқаролари транзит визасини олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасасига, бундай муассасалар бўлмаган ҳолларда — Ўзбекистон Республикаси учун консуллик функцияларини бажариш юзасидан келишиб олинган бошқа давлатларнинг консуллик муассасаларига тўлдирилган белгиланган шаклдаги виза-анкета билан мурожаат қиладилар ҳамда миллий паспортни, борилаётган давлат визасини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасидан борилаётган давлатга жўнаб кетиш санаси тасдиқланган йўл ҳужжатларини тақдим этадилар.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали шахсий, йўловчилар ташиш ёки юк транспортида транзит билан ўтиб кетадиган чет эл (ҳайдовчилари) фуқаролари (72 соатдан кўп бўлмаган муддат мобайнида) виза анкетаси, миллий паспорт ва борилаётган мамлакат визасидан ташқари халқаро намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини, транспортга эгаликни ва автотранспортнинг техник ҳолатини тасдиқловчи ҳужжатларни, юкнинг борилаётган мамлакатга етказиб берилишини тасдиқловчи юк ҳужжатларини ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган бошқа ҳужжатларни тақдим этадилар.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Транзит визани Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаси томонидан расмийлаштириш 3 сутка мобайнида амалга оширилади.
(13-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 апрелдаги 178-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
131. Хорижда бўлган чет эл фуқароларига «IT-visa» ва инвестиция визасини расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
(131-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хорижда бўлган чет эл фуқароларига инвестиция визасини расмийлаштириш учун илтимос қилувчи хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонасидан илтимосномани, таклиф қилаётган шахс паспорти нусхасини, шунингдек, киритилган инвестициялар тўғрисидаги тегишли маълумотномалардан бирини илова қилиб белгиланган намунадаги анкета билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилади.
(131-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Маълумотнома:
«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» давлат корхонаси томонидан — хўжалик жамиятларининг сотиб олинган акциялари миқдори тўғрисида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан — хўжалик жамиятларининг сотиб олинган улушлари миқдори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий инвестициялар иштирокида корхоналар ташкил этилганлиги тўғрисида берилади.
(131-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хорижда бўлган чет эл фуқароларига «IT-visa»ни расмийлаштириш учун IT-Парк Дирекцияси ўзининг тавсиясини, таклиф қилаётган шахс паспорти нусхасини, шунингдек, белгиланган намунадаги анкета билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилади.
(131-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«IT-visa» ва инвестиция визаси Ўзбекистон Республикасининг чет эддаги консуллик муассасалари томонидан миллий паспорт илова қилинган ҳолда белгиланган шаклдаги виза анкетасини тўлдиришда ёхуд келганидан кейин — халқаро мақомга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси аэропортларида берилади.
(131-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 апрелдаги 191-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 09/22/191/0315-сон)
Ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси бўлмаган давлатлардан келган шахсга илтимосномани расмийлаштирувчи хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона инвестиция визасини келганидан кейин халқаро мақомга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси аэропортларида расмийлаштириш масаласини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари билан олдиндан ишлаб чиқади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«IT-visa» ва инвестиция визасини олган хорижий фуқаро расмийлаштирилган визани«IT-visa» ёки инвестиция визаси амал қилишининг қолган муддати учун фуқаролиги бўлмаган шахснинг янги (алмаштирилганда) миллий паспортига ёки ҳаракатланиш ҳужжатига ёпиштириш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасасига ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилишга ҳақлидир.
(131-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 апрелдаги 191-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 09/22/191/0315-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари бошлиқлари алоҳида ҳолларда чет эл фуқароларига Ўзбекистон Республикасига келиш визасини бериш тўғрисида мустақил равишда қарор қабул қилиш ҳуқуқига эгадирлар. Бунда улар қабул қилинган қарор тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига бир сутка мобайнида хабарнома йўллайдилар.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
II1. Ички ишлар органлари томонидан чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш виза муддатларини узайтириш тартиби
151. Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасига кириш виза муддатлари Ўзбекистон Республикасининг кириш, чиқиш ва транзит визалари (электрон бўлмаган) тоифаларининг рўйхатида белгиланган муддатдан ошмаган ҳолда узайтирилади.
Белгиланган муддатда узайтирилган визалар ушбу визалар муддатини узайтириш учун қайта мурожаат қилишни чекламайди.
152. Чет эл фуқароларини таклиф қилган жисмоний ва юридик шахслар чет эл фуқароларини ҳамда уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандлари)нинг виза муддатларини узайтириш учун виза муддати тугашидан ўн кун аввал мурожаат қилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда чет эл фуқаросини таклиф қилган жисмоний шахслар яшаш жойи, юридик шахслар ўзларининг юридик манзили бўйича ваколатли органга мурожаат қилади.
(152-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
153. Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган чет эл фуқаролари (жумладан, ишбилармонлик доиралари вакиллари)нинг виза муддатини узайтириш учун ваколатли органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
мазкур Тартибга 1-иловага мувофиқ белгиланган шаклда икки нусхадаги виза талабномаси;
миллий паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати (бошқа ҳужжатлар билан солиштириб олингандан сўнг нусхаси олиниб, асли қайтариб берилади);
амалдаги визасининг нусхаси;
Ўзбекистонга кириш виза талабномаси (биринчи марта виза муддатини узайтириш учун ҳужжат топширганда (телекс);
чет эл фуқароси ўзини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган юридик шахсдан бошқа юридик шахсга ўтиб ишлаётган бўлса, уни таклиф қилган юридик шахсдан розилик хати;
чет эл фуқароси номидан ҳужжатларни расмийлаштириш ва топшириш учун жисмоний шахс ёки юридик шахснинг масъул ходими мурожаат қилган тақдирда, унга берилган ишончнома.
154. Ўзбекистон Республикасининг профиль муассасалари ва идораларида аккредитация қилинган чет эл фуқароларининг виза муддатини узайтириш учун ваколатли органга мазкур Тартибнинг 153-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл тижорат ташкилотлари ваколатхоналари, чет эл банклари ёки бошқа молиявий ташкилотлар ходимларининг аккредитация гувоҳномаси нусхаси тақдим этилади.
155. Корхона ва ташкилотларда меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган чет эл фуқароларининг виза муддатини узайтириш учун ваколатли органга мазкур Тартибнинг 153-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан берилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқнома нусхаси тақдим этилади.
156. Ватандошларнинг виза муддатини узайтириш учун ваколатли органга мазкур Тартибнинг 153-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ва унинг ҳудудида доимий яшовчи уларнинг қариндошлари томонидан таклифнома, таклиф қилувчининг ватандош билан қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатлари (никоҳ тузилганлиги ва туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар нусхаси) тақдим этилади.
157. Олий таълим муассасалараро алмашиш асосида — вақтинча таълим олиш даврида келган талабаларнинг виза муддатини узайтириш учун ваколатли органга мазкур Тартибнинг 153-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари ўз тасарруфида таълим муассасасига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг таълим муассасалари, вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг илтимосномалари тақдим этилади.
158. Олий, профессионал ёки умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида таҳсил олаётган чет эл фуқароларининг виза муддатини узайтириш учун ваколатли органга мазкур Тартибнинг 153-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари таълим муассасасининг талаба ва ўқувчилари билан тузилган шартнома (тўлов-контракт) нусхаси ва буйруқдан кўчирма тақдим этилади.
159. Ўқитувчилик фаолиятини юритаётган чет эл фуқароларининг виза муддатини узайтириш учун ваколатли органга мазкур Тартибнинг 153-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари ўз тасарруфида таълим муассасасига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг давлат ва нодавлат таълим муассасалари, вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг илтимосномалари ҳамда улар ўртасида тузилган шартнома нусхалари тақдим этилади.
1510. Илмий-тадқиқот (диссертациялар, илмий ишлар учун материаллар тўплаш) ва ўқитувчилик фаолиятини (қисқа муддатли сайёр маърузалар) юритишни хоҳлайдиган чет эл фуқароларининг виза муддатини узайтириш учун ваколатли органга мазкур Тартибнинг 153-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, илмий-тадқиқот ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари, вазирликлар ёки идораларнинг илтимосномалари тақдим этилади.
1511. Ўзбекистон Республикасига даволаниш учун келадиган чет эл фуқароларининг виза муддатини узайтириш учун ваколатли органга мазкур Тартибнинг 153-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари даволаш-профилактика муассасалари таклифи ҳамда чет эл фуқаросининг даволаниши учун қўшимча муддат талаб этилиши бўйича маълумотнома тақдим этилади.
1512. «IT-visa»сини узайтириш учун чет эл фуқаролари томонидан ваколатли органга мазкур Тартибнинг 153-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари IT-парк дирекциясининг тавсияси тақдим этилади.
1513.Чет эллик инвестор ва унинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандлари)нинг виза муддатини узайтириш учун ваколатли органга мазкур Тартибнинг 153-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонасидан илтимоснома, шунингдек, киритилган инвестициялар тўғрисидаги тегишли маълумотномалардан бири тақдим этилади.
Маълумотнома:
«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» давлат корхонаси томонидан — хўжалик жамиятларининг сотиб олинган акциялари миқдори тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан — хўжалик жамиятларининг сотиб олинган улушлари миқдори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий инвестициялар иштирокида корхоналар ташкил этилгани тўғрисида берилади.
1514. «Фахрий фуқаро» мақоми берилган чет эл фуқароларининг виза муддатини узайтириш учун ваколатли органга мазкур Тартибнинг 153-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари «Фахрий фуқаро» мақоми берилгани тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилади.
1515. Давлат ташкилотларида меҳнат қилаётган чет эл фуқароларининг виза муддатини узайтириш учун ваколатли органга мазкур Тартибнинг 153-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари чет эл фуқароси билан ташкилот ўртасида тузилган шартнома нусхалари тақдим этилади.
1516. Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки Ўзбекистон Республикасида доимий аккредитация қилинган ва рўйхатдан ўтказилган чет эл фуқаролари таклифи бўйича меҳмон сафарини амалга оширувчи чет эл фуқаросининг виза муддатини узайтириш учун ваколатли органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
мазкур Тартибга 2-иловага мувофиқ белгиланган шаклда икки нусхадаги виза талабномаси;
таклиф этувчи шахс, чет эл фуқаросининг миллий паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжати (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);
таклиф қилинган чет эл фуқаросининг амалдаги виза нусхаси;
агар чет эл фуқароси таклиф этувчи шахснинг яқин қариндоши бўлса, ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатлар (никоҳ гувоҳномаси ва туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома)дан нусхалар;
чет эл фуқароси Ўзбекистон Республикасида доимий аккредитация қилинган ва рўйхатдан ўтказилган бошқа чет эл фуқароларининг таклифига асосан меҳмон сифатида келганида, уларни таклиф қилган шахснинг доимий аккредитация қилинганлик ҳужжати ва амалдаги визасининг нусхаси.
Шунингдек, чет эл фуқароси томонидан визани узайтиришга асос бўлувчи (доимий яшашга ҳужжат топширганлиги, мактабда таҳсил олиши, даволаниши ва шу кабиларни тасдиқловчи бошқа) ҳужжатлар ҳам тақдим этилиши мумкин.
1517. Чет эл фуқароси юридик ёки жисмоний шахсларнинг таклифига биноан келганда, бошқа юридик ёки жисмоний шахс ушбу фуқарога нисбатан белгиланган мажбуриятни ва жавобгарликни зиммасига олган ҳолда, уни ўз йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикасида қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Бундан ташқари, тақдим этилган тегишли талабномаларга асосан қуйидаги ҳолларда чет эл фуқароларига виза расмийлаштириб берилади:
чет эл фуқаролари турли сабабларга кўра паспортларини (ҳаракатланиш ҳужжатини) алмаштирганда (эски паспортида (ҳаракатланиш ҳужжатида) мавжуд бўлган визанинг амал қилиш муддатига янги виза расмийлаштириб берилади);
паспорт (ҳаракатланиш ҳужжати) йўқолганда (ушбу ҳолатни тасдиқловчи ваколатли органнинг маълумотномаси тақдим этилади);
чет эл фуқаросининг фарзанди Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилганда (агар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансуб бўлмаганда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан берилган туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва тегишли давлатнинг Ўзбекистон Республикасида жойлашган элчихонаси томонидан берилган миллий паспорт (ҳаракатланиш ҳужжати) тақдим этилганда);
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига визасиз кириб келган 16 ёшга тўлмаган чет эл фуқароси республика ҳудудида 16 ёшга тўлганда;
амалдаги визанинг сафарлар сони тугаганда;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотган чет эл фуқаросига;
кўчириб берилаётган амалдаги виза ваколатли орган томонидан узайтирилганда (кўчириб берилган виза учун давлат божи ундирилмайди).
1518. Қабул қилинаётган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилгач, масъул ходим томонидан талабноманинг иккала нусхасига ваколатли орган томонидан белгиланган штамп босилиб, имзоланади ва бир нусхасида ҳужжатлар қабул қилинган сана кўрсатилиб, бир нусхаси чет эл фуқаросининг миллий паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжати билан бирга мурожаат қилувчига қайтарилади.
1519. Қуйидаги ҳолларда ҳужжатларни қабул қилиш рад этилади:
ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда ёки унда ноаниқликлар бўлганда;
чет эл фуқаросини юридик шахс чақирганда ва талабнома унинг мансабдор шахси томонидан имзоланмаганда;
ҳужжатлардаги имзо ёки муҳрнинг қалбакилиги аниқланганда;
ҳужжатлар талабномада кўрсатилган масъул шахсдан бошқа шахслар томонидан тақдим этилганда;
чет эл фуқаросининг миллий паспорти (ҳаракатланиш ҳужжати) тақдим этилмаганда, шунингдек, улар ҳужжат топшираётган вақтда Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлганда;
чет эл фуқаросининг миллий паспорти (ҳаракатланиш ҳужжати) яроқсиз ҳолга келганлиги аниқланганда, амал қилиш муддати тугаган ёки виза расмийлаштириш учун бўш варақлари бўлмаганда;
чет эл фуқароси визада кўрсатиб ўтилган сафарлар сонидан ортиқ Ўзбекистон Республикасига кириб чиққанда;
чет эл фуқаросининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш виза муддати тугаганда, вақтинча рўйхати бўлмаганда (16 ёшга тўлмаган чет эл фуқародан ташқари);
чет эл фуқароси миллий паспорти (ҳаракатланиш ҳужжати)нинг амал қилиш муддати уч ойдан кам қолганда.
1520. Ҳужжатларни қабул қилиш вақтида чет эл фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидалари бузилгани аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чора кўрилади.
Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидасини бузган чет эл фуқароларига амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тегишли чоралар кўрилганидан сўнг виза муддатини узайтириш учун ҳужжатлар қабул қилинади.
1521. Чет эл фуқароларининг виза муддатини узайтиришни сўраб берган талабномалари қабул қилинган кундан бошлаб ўн беш иш куни мобайнида кўриб чиқилади.
Талабнома ўрганиш натижаларига кўра ижобий деб топилганда, ваколатли орган томонидан ариза берувчига давлат божини тўлаш учун ҳисобварақ берилади.
Ариза берувчи ҳисобварақ берилган кундан уч иш куни давомида давлат божини тўлаши лозим.
Давлат божи тўлиқ тўлангани ахборот тизимида тасдиқлангандан сўнг ваколатли орган томонидан чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг миллий паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжати асосида Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати ҳамда сафарлар сони акс этган виза расмийлаштирилади.
1522. Ўзбекистон Республикасига электрон бўлмаган виза билан инвестор, ватандош сифатида, меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ёки таълим олиш мақсадида келган чет эл фуқароларининг оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандлари)га виза муддатлари уларнинг виза муддатига қадар узайтириб берилади.
1523. Масъул ходим чет эл фуқароларига узайтирилган виза муддатлари ҳамда сафарлар сони юзасидан изоҳ беришга мажбур эмас.
(II1 боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
III. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАН КЕТИШ ВИЗАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги 970-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2019 й., 09/19/970/4113-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги 970-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2019 й., 09/19/970/4113-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасидан кетиш ҳужжатларини олганларидан сўнг виза олиш учун тегишли давлатларнинг дипломатик ва консуллик ваколатхоналарига мурожаат қиладилар.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июлдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 29-сон, 301-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш учун гувоҳномаси ва яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги:
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
чет эл фуқаролари Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинча чиққанда, агар улар уч йилдан ортиқ вақт мобайнида узрли сабабларсиз Ўзбекистондаги яшаш жойига қайтмаса;
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан вақтинча ташқарига чиққан фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиш муддати тамом бўлгач, агар улар ҳаракатланиш ҳужжатини алмаштирмаса ёхуд узрли сабабларсиз уни алмаштиришни рад этса;
бекор қилиш тўғрисида шахсан мурожаат қилса ёхуд нотариал тасдиқланган ишончнома бўйича бошқа шахс мурожаат қилса ёки чет элдаги тегишли органларнинг сўрови бўйича бекор қилинади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июлдаги 200-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 29-сон, 301-модда)
IV. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА КЕЛИШ ВА УНДАН КЕТИШ ҲУҚУҚИДАГИ ЧЕКЛАШЛАР
19. Хорижий фуқаронинг Ўзбекистон Республикасига келиши қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:
а) миллий хавфсизлик ёки жамоат тартибини муҳофаза қилишни таъминлаш манфаатлари йўлида;
б) агар бу Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 августдаги 236-сон қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 376-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) агар шахс чет эл террорчи, экстремист ва бошқа жиноий ташкилотларнинг фаолиятига алоқадор бўлса;
(19-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 августдаги 236-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 376-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) агар шахс ўзи ҳақида қасддан сохта маълумотлар берган бўлса ёки зарур ҳужжатларни тақдим этмаган бўлса;
(19-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 августдаги 236-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 376-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) агар шахс илгари хорижий шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келиш-кетиш тартибини ҳамда бу ерда бўлиш қоидаларини, Ўзбекистон Республикасининг божхона, валюта ва бошқа қонунчилигини бузганлиги аниқланган бўлса;
(19-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 августдаги 236-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 376-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
е) агар шахс касал бўлса ёки унинг саломатлиги жамият хавфсизлиги ва соғломлигига хавф туғдирса ҳамда ушбу касаллик Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга киритилган бўлса.
(19-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 августдаги 236-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 32-сон, 376-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ж) агар шахс Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасида бўлиши номақбул деб топилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхатига киритилган бўлса.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 497-сонли қарорига асосан «ж» кичик банд билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу қарор билан тасдиқланган чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидаларининг 22-бандига мувофиқ хорижий фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикасига келиш чекланган бўлса, унга Ўзбекистон Республикасига келиши рад этилади.
(19-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Чет эл фуқаросининг Ўзбекистон Республикасидан кетишига қуйидаги ҳолларда рухсат берилмайди:
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
а) агар унинг кетиши давлат хавфсизлигини таъминлаш манфаатларига зид бўлса — кетишга тўсқинлик қилувчи ҳолатларнинг амал қилиш муддати тугагунгача;
б) агар шахсга нисбатан унинг доимий яшаш учун чет элга кетишига тўсқинлик қилувчи шартнома, контракт мажбуриятлари амалда бўлса — ушбу мажбуриятлар тўхтатилгунга қадар;
в) агар шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилган бўлса — иш охирига етказилгунга қадар ёки унинг юзасидан суд қарори қабул қилингунга қадар;
г) агар шахс жиноят содир этганлиги учун жазога ҳукм қилинган бўлса — жазони ўтаб бўлгунгача ёки жазодан озод этилмагунча;
д) агар шахс унга суд томонидан юкланган мажбуриятларни бажаришдан бош тортаётган бўлса — мажбуриятларни тўлиқ бажариб бўлгунга қадар;
е) агар шахс ўзи ҳақида қасддан сохта маълумотлар берган бўлса;
ж) агар судда шахсга нисбатан фуқаролик даъвоси қўзғатилган бўлса — суд томонидан қарор қабул қилиниб ва у ижро этилгунга қадар.
V. ЧЕТ ЭЛГА КЕТИШ ҲУҚУҚИ РАД ЭТИЛГАНЛИГИ УСТИДАН ШИКОЯТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Ушбу Тартибнинг IV бўлимида назарда тутилган асослар бўйича чет элга кетиш ҳуқуқининг рад этилиши, жавоб беришнинг белгиланган муддатидан ортиқча кечиктирилиши устидан чет эл фуқаролари юқори органларга шикоят қилишлари мумкин, бу органлар бир ойдан кўп бўлмаган муддатда жавоб беришлари керак, хорижий фуқаро унинг қароридан норози бўлганда, судга шикоят қилиши мумкин. Чет элга кетиш ҳуқуқини мазкур Тартиб 20-бандининг «б» кичик бандида кўрсатилган сабабларга кўра чеклаш устидан шикоят қилиниши мумкин эмас.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартибига
1-ИЛОВА

_____________ ИИВ-ИИББ-ИИБ

Миграция ва персоналлаштириш

бошқармаси бошлиғига

Чиқиш рақами ________

Сана ________

ТАЛАБНОМА

_____________________________________________ қуйидаги шахс(лар) визасининг амал қилиш

_______________ (ташкилотнинг номи)

муддатини (_______ маротаба) узайтириб беришингизни сўрайди:

1. Ф.И.О. ___________________________________________________________________________

____________ (чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ф.И.О. паспорти (ҳаракатланиш ҳужжати) бўйича кўрсатилади)

_________________________________________________________________________________________

2. Фуқаролиги ______________________________

3. Туғилган санаси _______________

4. Жинси __________________________

5. Туғилган жойи _______________________________

6. Миллати _________________________________

7. Келишдан мақсади ______________________________________________________

8. Миллий паспорти (ҳаракатланиш ҳужжати) серияси ва рақами _________ берилган санаси ва амал қилиш муддати __________________________________________________________

9. Ўзбекистон Республикасига охирги кириб келган санаси __________________________

10. Мавжуд виза ким томонидан расмийлаштирилган (амал қилиш муддати)

_________________________________________________________________________________________

11. Виза тури ва рақами _____________________

12. Виза ким томонидан расмийлаштирилган, сана (амал қилиш муддати)

_________________________________________________________________________________________

13. Сўралаётган виза тури ва муддати, кириб-чиқишлар сони _________________________

14. Вақтинча яшаш манзили _____________________________________________________

______________________________________________ (телефон рақами) _________________

15. Иш жойи ва лавозими ____________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

16. Фарзандлари ____________________________________________________________________

_________________________ (16 ёшга тўлмаган фарзандларининг Ф.И.О. ва туғилган йили, фуқаролиги)

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

17. Ҳужжатни расмийлаштириш ва топширишга масъул бўлган шахснинг Ф.И.О. (ишончнома илова қилинади) __________________________________________________________

Миллий паспорт (ҳаракатланиш ҳужжати) серияси ва рақами_________________________

хизмат телефон рақами: _________________ мобил телефон рақами: _________________

Талабномани топширувчи ташкилот

раҳбарининг лавозими ________ (М.Ў.) ______ имзо (ёки QR-код) ______ Ф.И.О.

Изоҳ. Виза талабномаси ташкилот бланкасида расмийлаштирилади ёки оқ қоғознинг ўнг бурчагида қабул қилувчи ташкилотнинг муҳри, чиқиш рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда қўйилади.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартибига
2-ИЛОВА

_____________ ИИВ-ИИББ-ИИБ

Миграция ва персоналлаштириш

бошқармаси бошлиғига

ТАЛАБНОМА

Менга ______________ гача виза муддатини узайтириб беришингизни сўрайман.

Хусусий таклиф асосида ______________________________________________________________

_________________________________________ (қариндошлик даражаси, Ф.И.О.)

__________________________________________________________________________никига келганман.

Келишимдан мақсад _________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

Ўзим ҳақимда қуйидагиларни маълум қиламан:

1. Ф.И.О. ___________________________________________________________________________

__________ (чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ф.И.О. миллий паспорти (ҳаракатланиш ҳужжати) бўйича кўрсатилади)

_________________________________________________________________________________________

2. Фуқаролиги ______________________________

3. Жинси __________________________

4. Туғилган санаси _______________

5. Туғилган жойи _______________________________

6. Миллий паспорти (ҳаракатланиш ҳужжати) серияси ва рақами _________ берилган санаси ва амал қилиш муддати __________________________________________________________

7. Фарзандлари ______________________________________________________________________

___________________________ (16 ёшга тўлмаган фарзандларининг Ф.И.О. ва туғилган йили, фуқаролиги)

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

8. Виза тури ва рақами ____________

9. Виза ким томонидан расмийлаштирилган, сана (амал қилиш муддати)

_________________________________________________________________________________________

10. Сўралаётган виза тури ва муддати, кириб-чиқишлар сони _________________________

11. Ўзбекистон Республикасига охирги кириб келган санаси __________________________

12. Вақтинча яшаш манзили __________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

13. Телефон рақами ___________________________ шахсий ____________________________

Сана _________________________

Имзо ________________________.

(1 ва 2-иловалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
21 ноябрдаги 408-сон қарорига
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтишлари
ҚОИДАЛАРИ
(3-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтувчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар (кейинги ўринларда — чет эл фуқаролари)нинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишларига, агар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан берилган транзит визалар мавжуд бўлган тақдирда, ҳақиқий паспортлар ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар бўйича рухсат берилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ўзлари борадиган мамлакатга ҳаво, темир йўл ва сув транспорти билан транзит ўтишларига Ўзбекистон Республикаси билан қўшни бўлган давлатга бориш учун ҳақиқий ҳисобланган ҳужжатлар ва тегишли ўтиш ҳужжатлари (уларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги бошқа транспортга ўтириш пунктидан кетиш санаси тасдиқланган ҳолда) мавжуд бўлган тақдирда рухсат берилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Халқаро транзит автоташишларни амалга оширувчи чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси орқали транзит ўтишлари ва уларнинг енгил автомобилларда транзит ўтишлари Ўзбекистон Республикасига қўшни бўлган давлатга ўтиш учун ҳақиқий бўлган ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда, шунингдек, давлатлараро битимлар асосида амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Транзит визалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўхташ ҳуқуқисиз берилади. Истисно ҳолларда чет эл фуқароларига қўшни давлатга ўтиш йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бир ёки бир неча пунктда тўхташ ҳуқуқи билан транзит виза берилиши мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
5. Қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали визасиз транзит ўтишга рухсат берилади:
а) ҳаво транспорти йўловчилари Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали қўнмасдан учиб ўтганларида;
б) халқаро авиайўналишлар самолётларида самолётдан самолётга ўтиб учишда ҳамда йўловчиларда бориладиган мамлакатга кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар ва авиачипталар мавжуд бўлганда, уларда самолётдан самолётга ўтиш санаси тасдиқланганда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш вақти 24 соатдан ошмаганда. Бунда йўловчилар аэропортнинг улар учун махсус ажратилган ҳудудидан ташқарига чиқиш ҳуқуқига эга бўлмайдилар;
в) Ўзбекистон Республикаси тегишли ҳукуматлараро битимларга эга бўлган мамлакатлар фуқароларига.
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари бўлинмаларига пассажирлар тўғрисида олдиндан ўз вақтида маълумот берадиган ташувчининг учинчи мамлакатга авиабилети мавжуд бўлган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасига хорижий фуқароларнинг кириши тартибини оптималлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 4 июлдаги ПҚ-3836-сон қарорига 2-иловада кўрсатилган давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидан транзит орқали ўтадиган фуқароларига беш суткадан ортиқ бўлмаган муддатда.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 886-сонли қарорига асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/886/2130-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзининг шахсий транспорт воситасида, пиёда ёки гуруҳ таркибида автобусда туризм мақсадида транзит юрмоқчи бўлган чет эл фуқаролари Ўзбекистон Республикасига келгунгача Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини амалга оширувчи туризм ташкилотларининг автотурларини белгиланган тартибда, тўхташ жойларини кўрсатган ҳолда олиши ҳамда тегишли туризм визасига эга бўлиши шарт, ўзларига нисбатан виза режими қўлланмайдиган чет эл фуқаролари бундан мустасно.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтувчи чет эл фуқаролари Ўзбекистон Республикасидан чиқиш чегара пунктидан мазкур қоидаларга риоя қилган ҳолда белгиланган йўналиш бўйича юрадилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фақат транзит визаларда кўрсатилган пунктларда тўхташлари мумкин бўлади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали автотранспорт воситаларида транзит ўтувчи, шу жумладан автомобилда халқаро юк ташишларни амалга оширувчи чет эл фуқаролари фақат халқаро автомобиль қатнови учун очиқ бўлган йўллар ва йўналиш варақасида кўрсатилган йўналиш бўйича юришлари мумкин.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган талаблар Ўзбекистон Республикаси чегаралари орқали сафар йўналиши қайд этилган автотранспорт воситасида (тунаш учун қайта бутланган ер усти автотранспорт воситасида) туристик (нотижорат) мақсадларда транзит ўтаётган чет эл фуқароларига татбиқ этилмайди.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 декабрдаги 1022-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.12.2018 й., 09/18/1022/2328-сон)
Овқатланиш, дам олиш ва тунаб қолиш учун фақат мотеллар, кемпинглар ёки махсус ажратилган тўхташ жойлари мавжуд бўлган йўналишдаги пунктларда тўхташ мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикасидан темир йўл орқали ўтаётган, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтаётган поездларда ўтаётган чет эл фуқаролари поезд тўхтаб туришининг амалдаги жадвалда кўрсатилган вақтида станцияларга тушиш ҳуқуқига эга бўладилар.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 24 соатдан ортиқ бўлмаган муддатда бир ёки бир неча пунктда тўхташ кўрсатилган транзит визага эга бўлган чет эл фуқаролари ушбу пунктларга келганларидан кейин чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидалари билан белгиланган тартибда жойлашиш воситалари ва даволаш муассасаларида ҳисобга туришга ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтишга ва улар учун белгиланган бўлиш муддатидан кечикмай Ўзбекистон Республикасидан жўнаб кетишга мажбурдирлар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Транзит ўтувчи ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 24 соатдан ортиқ муддатга мажбурий тўхтаган чет эл фуқаролари тўхташ пайтидан бошлаб кейинги сутка мобайнида ички ишлар органларида Ўзбекистон Республикасида бўлиш рухсатномасини расмийлаштиришга мажбурдирлар.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Мажбурий тўхташ қуйидаги ҳолларда бўлиши мумкин:
а) поезд, автотранспорт воситаси, кема ёки самолётнинг ҳаракатини тўхтатувчи табиий офатлар юз берганда;
б) автомобилнинг бирон-бир қисми бузилиши ёки йўл-транспорт ҳодисаси юз бериши натижасида шикастланган автотранспорт воситасини тузатиш учун;
в) врачнинг хулосасига кўра беморнинг йўлда юриши унинг саломатлиги учун хавфли ҳисобланган касаллик ҳолатида. Бундай ҳолда у билан бирга бораётган оила аъзолари ёки ҳамроҳлик қилаётган шахслар беморнинг олдида қолишлари мумкин.
г) йўллар туташган жойда бир транспорт туридан бошқасига ўтириш кечикканда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мажбурий тўхташ чет эл фуқароларига бундай тўхташ юз берган шаҳар ёки бошқа аҳоли яшайдиган жой доирасида мажбурий тўхташни келтириб чиқарган сабаб бартараф этилгунга қадар бўлиш ҳуқуқини беради.
(11-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Бўлишни ва транзит визаларнинг амал қилиш муддатини узайтиришни расмийлаштириш йўналиш йўлида тўхташ сабаби ва муддатини тасдиқловчи тегишли ташкилот ёки муассасанинг маълумотномаси кўрсатилган ҳолда хорижий фуқаронинг шахсий аризасига биноан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Қуйидагилар тўхташ вақтида чет эл фуқаролари яшайдиган жойлар бўлиши мумкин:
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 207-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 257-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) ўз фаолиятини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширадиган жойлашиш воситалари ва даволаш муассасалари.
(12-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 207-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 257-модда)
в) транзит йўловчи у билан бирга бўладиган ваколатхонадаги аниқ шахс кўрсатилган ҳолда хорижий ваколатхонанинг ёзма илтимосномаси бўлган тақдирда аккредитация қилинган хорижий ваколатхона биноси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тўхташ вақтида чет эл фуқароларининг ётоқхоналар ва шахсий квартираларда яшашларига истисно ҳолларда ва фақат ички ишлар органларининг рухсати билан йўл қўйилади.
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 24 соатдан ортиқ бўлмаган муддатда мажбурий тўхтаган чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишларига транзит виза ички ишлар органларида узайтирилмасдан рухсат берилиши мумкин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтувчи, йўналишни ва Ўзбекистон Республикасидан чиқиш чегара пунктини ўзгартиришни истовчи чет эл фуқаролари бунинг учун ички ишлар органларининг рухсатномасини олишлари шарт.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Мазкур қоидаларнинг шубҳасиз бузилишига олиб келадиган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эл фуқароларига жой, транспорт воситалари беришларига ёхуд уларга бошқа хизматлар кўрсатишларига йўл қўйилмайди.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чет эл фуқароларига жой ва транспорт воситалари берилган барча ҳолларда уларнинг эгалари бу ҳақда бир суткадан кечикмай ички ишлар органларига маълум қилишлари шарт.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Чет эл фуқаролари мазкур Қоидалар бузилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналари ва консуллик муассасалари бошлиқлари ва ходимларининг жавобгарлиги тўғрисидаги масала дипломатик йўл билан ҳал этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур қоидаларнинг чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтиш шартларига риоя қилишларини таъминловчи ёхуд уларга хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан бузилиши Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортишга олиб келади.
(16-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/417/0589-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 205 — 209-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг кириш, чиқиш ва транзит визалари (электрон бўлмаган) тоифаларининг
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тур

Таъриф

1.

D-1

Дипломатик кириш визаси (доимий аккредитация қилинганлар учун)

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий турган ходимлари ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига (дипломатик паспортга эга бўлган) аккредитация муддатига берилади.

2.

D-2

Дипломатик кириш визаси (вақтинча турганлар учун)

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган ходимлари ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига (дипломатик паспортга эга бўлган) 3 ойгача муддатга берилади.

3.

DT

Дипломатик кириш визаси (дипломатик паспорт эгалари учун туристик)

Ўзбекистон Республикасига туристик мақсадларда кираётган хорижий давлатларнинг дипломатик ходимлари ва халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг ходимлари ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига (дипломатик паспортга эга бўлган) 1 ойгача муддатга берилади.

4.

S-1

Хизмат кириш визаси (доимий аккредитация қилинганлар учун)

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий турган ходимлари ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига (дипломатик паспортга эга бўлмаган), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиалларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий турган ходимларига ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига аккредитация муддатига берилади.

5.

S-2

Хизмат кириш визаси (вақтинча)

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган ходимлари ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига (дипломатик паспортга эга бўлмаган), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиалларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган ходимларига ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига 3 ой муддатгача берилади.

6.

S-3

Хизмат кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси давлат ташкилотларининг таклифи бўйича )

Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, қонунчиликда назарда тутилган, шунингдек, Президент ва Ҳукумат ташаббуси билан ташкил этилган нодавлат нотижорат бирлашмалар таклифи бўйича Ўзбекистон Республикасига хизмат сафарига келувчи чет эл фуқароларига 1 йил муддатгача берилади.

7.

О

Расмий кириш визаси (расмий ва давлат ташрифлари доирасида)

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис ва Вазирлар Маҳкамасининг таклифи бўйича Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчи расмий делегация аъзоларига расмий тадбирлар ўтказиш муддатига берилади.

8.

В-1

Ишбилармонлик кириш визаси (Ўзбекистон Республикасининг профиль муассасалари ва идораларида аккредитация қилинганлар учун)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий тижорат ташкилотлари ваколатхоналари, шунингдек хорижий банклар ёки бошқа молиявий ташкилотлар ходимларига аккредитация муддатига берилади.

9.

В-2

Ишбилармонлик кириш визаси (бизнес виза)

Ўзбекистон Республикасида вақтинча турган ишбилармонлик доиралари вакилларига 1 йил муддатгача берилади.

10.

Т

Туристик кириш визаси

Ўзбекистон Республикасига туристик мақсадларда ташриф буюраётган чет эл фуқароларига 1 ой муддатгача берилади.

11.

TG

Гуруҳли туристик кириш визаси

Ўзбекистон Республикасига камида 5 кишидан иборат бўлган туристик гуруҳ таркибида туристик мақсадларда ташриф буюраётган чет эл фуқароларига 1 ой муддатгача берилади.

12.

PLG

Зиёрат кириш визаси

Туристик фаолият субъектлари ва Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг сўровномалари бўйича Ўзбекистоннинг маданий-тарихий ва диний-маънавий мероси, анъаналарини ўрганиш учун чет эл фуқароларига 2 ой муддатгача берилади.

13.

Е

Ишчи кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан берилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқнома асосида)

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан чет эл фуқаросига берилган меҳнат фаолияти ҳуқуқи тасдиқланган муддатга берилади.

14.

J-1

Матбуот вакиллари учун кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида доимий аккредитация қилинган)

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида доимий аккредитация қилинган хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига аккредитация муддатига берилади.

15.

J-2

Матбуот вакиллари учун кириш визаси («Дунё» ААда вақтинча аккредитация қилинганлар)

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида вақтинча аккредитация қилинган хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларига аккредитация муддатига берилади.

16.

PV-1

Меҳмон кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси орқали Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг таклифи бўйича)

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг таклифи бўйича меҳмон сафарини амалга оширувчи чет эл фуқароларига 1 йилгача муддатга берилади.

17.

PV-2

Меҳмон кириш визаси (чет эл фуқароларининг таклифи бўйича)

Ўзбекистон Республикасида доимий аккредитация қилинган ва рўйхатдан ўтказилган чет эл фуқаролари таклифи бўйича меҳмон сафарини амалга оширувчи чет эл фуқароларига 1 йилгача муддатга берилади.

18.

VTD

Ватандошлар учун кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси орқали Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг таклифи бўйича)

Ўзбекистон Республикасида туғилганлар ва уларнинг оила аъзолари учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ва унинг ҳудудида доимий яшовчи уларнинг қариндошлари томонидан таклифнома мавжуд бўлганда 2 йилгача муддатга берилади.

19.

STD

Талабалар кириш визаси (олий таълим муассасалараро алмашиш асосида — вақтинча таълим олиш даврига)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган олий таълим муассасаларида қисқа муддатда (олий таълим муассасалараро алмашишга биноан ёки олий таълим муассасалараро ўзаро алоқалар доирасида вақтинча асосда) таълим олувчи хорижий талабаларга 1 йилгача муддатга берилади, ўз тасарруфида таълим муассасасига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг таълим муассасалари, вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар илтимосномаларига кўра расмийлаштирилади.

20.

А-1

Ўқув кириш визаси (доимий асосда — таълим даврига)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган таълим муассасаларида таълим олувчи хорижий талабаларга 1 йилгача муддатга берилади, ўз тасарруфида таълим муассасасига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг таълим муассасалари, вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар илтимосномаларига кўра расмийлаштирилади.

21.

А-2

Ўқитувчилар кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий асосда ишга жойлашишда)

Давлат ва нодавлат таълим ташкилотларига педагогик фаолиятни амалга ошириш учун жалб қилинадиган чет эл фуқароларига 1 йилгача муддатга берилади. Вазирликлар ва идоралар, шунингдек, ўз тасарруфида таълим ташкилотига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси давлат ташкилотларининг илтимосномаларига кўра расмийлаштирилади.

22.

A-3

Академик кириш визаси (вақтинча асосда)

Ўзбекистон Республикасида илмий-тадқиқот (диссертациялар, илмий ишлар учун материаллар тўплаш) ва ўқитувчилик фаолиятини (қисқа муддатли сайёр маърузалар) юритишни хоҳлайдиган чет эл фуқаролари учун 3 ойдан 2 йилгача муддатга берилади, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, илмий-тадқиқот ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари, вазирликлар ёки идоралар илтимосномаларига кўра расмийлаштирилади.

23.

MED

Тиббий кириш визаси

Даволаш-профилактика муассасалари таклифи бўйича Ўзбекистон Республикасига даволаниш учун келадиган чет эл фуқаролари учун 3 ойгача муддатга берилади.

24.

С-1

Экипаж учун кириш визаси

Ҳаво кемалари ва темир йўл таркиблари экипажларининг хорижий аъзоларига 1 йилгача муддатга берилади.

25.

С-2

Ҳайдовчилар учун кириш визаси

Юк ташувчи автотранспорт воситаларининг хорижий ҳайдовчиларига 1 йилгача муддатга берилади.

26.

EXIT

Чиқиш визаси

Чет эл фуқаролари томонидан кириш визаларининг муддати кечиктирилган ҳолларда уларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиши учун 1 ойгача муддатга берилади.

27.

TRAN

Транзит визаси

Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит билан ўтувчи чет эл фуқароларига 3 кунгача муддатга берилади.

28.

INV

Кўп марталик инвестиция визаси

Хорижий инвестицияларни киритиш пайтида Ўзбекистон Республикасида белгиланган 8500-мартали базавий тўлов катталигидан кам бўлмаган миқдорда хўжалик уюшмаларининг акциялари ва улушларини олиш, шунингдек хорижий инвестициялар иштирокида бўлган корхоналарни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига инвестиция киритаётган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқмасдан унинг муддатини узайтириш имконияти билан ушбу корхоналарнинг сўровномалари бўйича берилади, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга расмийлаштирилади, 3 йилгача амал қилиш муддати билан берилади.

29.

IT

Кўп марталик «IT-visa»

ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га, уларнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи жисмоний шахс ёки коллегиал ижро этувчи органининг раиси ҳамда уларнинг ўринбосарларига, Рақамли стартаплар дастури иштирокчиси бўлган стартап лойиҳалар таъсисчилари (иштирокчилари)га ва мутахассисларига, олий таълим ташкилотларининг ахборот технологиялари соҳасида фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган хорижлик профессор-ўқитувчиларига Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекциясининг тавсиясига биноан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқмасдан унинг муддатини узайтириш имконияти билан 3 йилгача амал қилиш муддати билан берилади.

(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 ноябрдаги 734-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2025 й., 09/25/734/1071-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорига
5-ИЛОВА
Фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасида визасиз режим жорий қилинган мамлакатлар
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Чекланмаган муддат:

1. Озарбайжон Республикаси

2. Грузия

3. Арманистон Республикаси

4. Беларусь Республикаси

5. Қозоғистон Республикаси

6. Молдова Республикаси

7. Россия Федерацияси

8. Украина

60 кунгача:

9. Қирғизистон Республикаси

30 кунгача:

10. Австралия Иттифоқи

11. Австрия Республикаси

12. Аргентина Республикаси

13. Босния ва Герцеговина

14. Ватикан

15. Люксембург Буюк Герцоглиги

16. Венгрия

17. Бруней-Доруссалом давлати

18. Исроил давлати

19. Греция Республикаси

20. Ирландия

21. Исландия

22. Италия Республикаси

23. Канада

24. Андорра Князлиги

25. Лихтенштейн Князлиги

26. Монако Князлиги

27. Бельгия Қироллиги

28. Дания Қироллиги

29. Испания Қироллиги

30. Нидерландия Қироллиги

31. Норвегия Қироллиги

32. Швеция Қироллиги

33. Латвия Республикаси

34. Литва Республикаси

35. Малайзия

36. Мўғулистон

37. Янги Зеландия

38. Бирлашган Араб Амирликлари

39. Португалия Республикаси

40. Болгария Республикаси

41. Индонезия Республикаси

42. Кипр Республикаси

43. Корея Республикаси

44. Мальта Республикаси

45. Польша Республикаси

46. Сан-Марино Республикаси

47. Сербия Республикаси

48. Словения Республикаси

49. Тожикистон Республикаси

50. Хорватия Республикаси

51. Чили Республикаси

52. Руминия

53. Сингапур

54. Словакия Республикаси

55. Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги

56. Туркия Республикаси

57. Бразилия Федератив Республикаси

58. Германия Федератив Республикаси

59. Финляндия Республикаси

60. Франция Республикаси

61. Черногория

62. Чехия Республикаси

63. Швейцария Конфедерацияси

64. Эстония Республикаси

65. Япония

66. Антигуа ва Барбуда

67. Барбадос

68. Белиз

69. Гренада

70. Доминика Республикаси

71. Мексика Қўшма Штатлари

72. Гватемала Республикаси

73. Гондурас Республикаси

74. Коста-Рика Республикаси

75. Куба Республикаси

76. Никарагуа Республикаси

77. Панама Республикаси

78. Тринидад ва Тобаго Республикаси

79. Эль-Сальвадор Республикаси

80. Сент-Винсент ва Гренадин

81. Сент-Люсия

82. Багама Ороллари Ҳамдўстлиги

83. Доминикана Ҳамдўстлиги

84. Сент-Китс ва Невис Федерацияси

85. Ямайка

851 Баҳрайн Қироллиги

852. Саудия Арабистони Подшоҳлиги

853. Ўмон Султонлиги

854. Қатар Давлати

855. Қувайт Давлати

856. Хитой Халқ Республикаси

857. Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги

7 кундан кўп бўлмаган:

86. Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди.

Изоҳ:
1. Икки томонлама халқаро шартномалар ва тенглик асосида Озарбайжон Республикаси, Грузия, Арманистон Республикаси, Беларусь Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Молдова Республикаси, Россия Федерацияси, Украина, Қирғизистон Республикаси (60 кунгача) ва Тожикистон Республикаси (30 кунгача) билан икки томонлама визасиз режим ўрнатилган.
2. Ушбу Изоҳнинг 1-бандида кўрсатиб ўтилмаган қолган мамлакатларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси томонидан бир томонлама тарзда 30 кун муддатга визасиз режим жорий қилинган.
3. Визасиз режим юқорида санаб ўтилган мамлакатларнинг фуқароларига, уларнинг сафар мақсадларидан қатъи назар Ўзбекистон Республикасига ташриф буюришни режалаштираётган барча тоифадаги паспорт (дипломатик, хизмат ва умумфуқаролик) эгаларига нисбатан қўлланилади. Мамлакатга кириш учун шахс амалдаги миллий паспорт ёки хорижий мамлакатларга сафар вақтида қўлланиладиган, унинг ўрнига ўтадиган, амал қилиш муддати визани расмийлаштиришдан камида 6 ойни ташкил қилиши керак бўлган бошқа ҳужжатга эга бўлиши керак.
Визасиз режим кўрсатиб ўтилган мамлакатлар ҳудудида доимий яшайдиган, фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.
30 кунлик ва 60 кунлик визасиз режим Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини кесиб ўтган вақтдан бошлаб амалга киради ва унинг тугашига қадар чет эл фуқароси республикадан чиқиб кетиши керак.
Ўзбекистон Республикасида 30 ёки 60 кундан кўп бўлиш зарурати ҳолатларида чет эл фуқароси ушбу қарорга 4-иловада баён этилган, Ўзбекистон Республикасига кириш визалари тоифаларининг бирини унга расмийлаштириш учун зарур ҳужжатларни топшириши керак.
4. Рўйхатда 66 дан 85 гача кўрсатиб ўтилган мамлакатлар фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз режим 2020 йил 1 январдан белгиланади.
5. Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун мамлакатнинг халқаро аэропортлари орқали кўпи билан 7 кун муддатга Ўзбекистон Республикасига киришнинг визасиз режими Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг бўлинмаларига йўловчилар тўғрисида дастлабки маълумотларни ўз вақтида тақдим қилувчи ташувчининг қайтувчи авиачиптаси мавжуд бўлганда 2020 йил 1 январдан белгиланади.
6. Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кун муддатга визасиз режим 2020 йил 1 январдан бошлаб Бирлашган Араб Амирликлари резиденти мақомини олган хорижий давлатлар фуқароларига нисбатан ҳам қўлланилади. Бирлашган Араб Амирликлари резиденти мақомини олган хорижий давлатлар фуқаролари Ўзбекистон Республикасига киришда амал қилиш муддати 90 кундан кам бўлмаган резидентлик визасининг асл нусхасини тақдим этадилар.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорига
6-ИЛОВА
Фуқаролари учун ишбилармонлик визаларини расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартиби жорий қилинадиган мамлакатлар
РЎЙХАТИ
2 иш куни мобайнида:
1. Австрия Республикаси
2. Бельгия Қироллиги
3. Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма Қироллиги
4. Германия Федератив Республикаси
5. Испания Қироллиги
6. Италия Республикаси
7. Латвия Республикаси
8. Малайзия
9. Франция Республикаси
10. Чехия Республикаси
11. Швейцария Конфедерацияси
12. Япония
3 иш куни мобайнида:
13. Бирлашган Араб Амирликлари
14. Эрон Ислом Республикаси*
15. Покистон Ислом Республикаси*
* Ишбилармонлик визалари Ўзбекистон Республикасининг Покистон ва Эрон Ислом Республикалари билан тузилган Ишбилармон ва илмий доиралар вакиллари ҳамда туристик гуруҳлар учун виза жараёнларини соддалаштириш тўғрисидаги келишувларга мувофиқ расмийлаштирилади.
Истисно ҳолларда, қўшимча ўрганиш талаб этилса, Покистон ва Эрон Ислом Республикалари фуқаролари учун визани расмийлаштириш 10 кундан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)