Ушбу Қонуннинг мақсади парламент назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Парламент назорати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонунчиликдан иборатдир.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади);
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органларининг ҳамда улар мансабдор шахсларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг (бундан буён матнда Олий Мажлис палаталари деб юритилади) ва улар органларининг қарорларини, давлат дастурларини ижро этиш, шунингдек ўз зиммаларига юклатилган вазифалар ҳамда функцияларни амалга ошириш бўйича фаолияти парламент назорати объектидир.
(4-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг, суриштирув ва тергов органларининг, судларнинг иш юритувидаги муайян ишлар ва материалларни, шунингдек ижро иши юритиш ҳамда нотариал иш юритишнинг муайян материалларини кўриб чиқиш билан боғлиқ фаолият парламент назоратининг объекти бўлиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (бундан буён матнда Вазирлар Маҳкамаси деб юритилади) мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан ҳар йилги маърузасини эшитиш;
Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси халқига ҳамда Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги ҳар йилги миллий маърузасини эшитиш;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг (бундан буён матнда Бош вазир деб юритилади) мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини эшитиш;
Қонунчилик палатаси, Сенат мажлисларида давлат органлари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ахборотини эшитиш;
Қонунчилик палатаси мажлисларида ҳукумат аъзоларининг Қонунчилик палатаси депутатлари саволларига жавобларини эшитиш;
Сенат мажлисларида вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг тегишли ҳудудни ривожлантириш масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш;
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш;
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг (бундан буён матнда Ҳисоб палатаси деб юритилади) ҳисоботини кўриб чиқиш;
қонун ҳужжатларининг ижроси ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қўмиталари томонидан ўрганиш ва қонуности ҳужжатларининг қабул қилиниши юзасидан улар томонидан мониторингни амалга ошириш;
(5-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-590-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2019 й., 03/19/590/4129-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси Давлат бюджетининг ижроси устидан назоратни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қонунчилик палатасига Давлат бюджети ижросининг бориши тўғрисидаги ахборотни ва зарур материалларни ҳар чоракда юборади.
Қонунчилик палатаси Давлат бюджетининг ҳар чоракдаги ижросининг боришини кўриб чиқади. Уни кўриб чиқиш чоғида Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи, фракцияларнинг фикрлари ва таклифлари, Қонунчилик палатаси масъул қўмитасининг тегишли хулосаси эшитилади, муҳокама ўтказилади ҳамда тегишли қарор қабул қилинади.
Вазирлар Маҳкамаси Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 майидан кечиктирмай Ҳисоб палатасининг хулосаси билан бирга Қонунчилик палатасига тақдим этади.
Қонунчилик палатаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни фракцияларда, Қонунчилик палатаси қўмиталарида дастлабки тарзда муҳокама қилиш асосида кўриб чиқади.
Давлат бюджети ижросининг бориши тўғрисидаги масалани дастлабки тарзда муҳокама қилиш давомида фракциялар, Қонунчилик палатаси қўмиталари Давлат бюджетининг даромад қисми ижроси хусусида, ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиши ҳолати тўғрисида тегишли органлардан қўшимча ахборотни, шунингдек уларнинг мақсадли сарфланиши ва улардан самарали фойдаланилиши ҳақидаги маълумотларни талаб қилиб олиши мумкин. Бунда фракциялар жойларда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши ва улардан самарали фойдаланилиши масалаларини Қонунчилик палатасининг қўмиталари томонидан ўрганиш ташаббуси билан чиқиши мумкин.
Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот фракцияларда, Қонунчилик палатаси қўмиталарида муҳокама қилинганидан кейин Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилади ҳамда Қонунчилик палатасининг қарори билан тасдиқланади.
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонунининг 8-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 9-кичик банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг ўтган йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва навбатдаги йил учун назарда тутилган асосий устуворликлар тўғрисидаги ҳар йилги маърузаси Бош вазир томонидан Қонунчилик палатасига тақдим этилади.
Фракциялар, Қонунчилик палатасининг қўмиталари Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади, улар Қонунчилик палатасининг мажлисида мажбурий равишда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим.
Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, унда ҳукуматнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим масалаларини ҳал этишга доир фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатасининг қарори Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бош вазир ҳукумат аъзолари билан биргаликда ҳар ярим йилда Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси халқига ҳамда Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
Фракциялар, Қонунчилик палатасининг қўмиталари Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда Қонунчилик палатасининг мажлисида мажбурий равишда ва ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим бўлган фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади.
Қонунчилик палатаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини кўриб чиқиш якунлари бўйича қарор қабул қилади, қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси халқига ҳамда Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурини бажариш бўйича ҳукумат фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифларни ўз ичига олиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатаси қарори Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
(81-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(82-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан тайёрланадиган ҳар йилги Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маъруза (бундан буён матнда Миллий маъруза деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори томонидан Олий Мажлис палаталарига тақдим этилади.
Фракциялар, Олий Мажлис палаталарининг қўмиталари Миллий маърузани дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади, фикрлар ва таклифлар Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг мажлисларида мажбурий равишда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Миллий маърузани эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси, Сенат қарорлар қабул қилади, уларда Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши мумкин.
(82-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Миллий маърузани эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қарорлари Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига юборилади.
(82-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Конституциявий Қонунининг 8-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси зарур бўлган ҳолларда ўз мажлисида Бош вазирнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини эшитиши мумкин.
Бош вазирнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан ҳисоботи қонунга мувофиқ парламент сўрови тартибида эшитилади.
Фракциялар, Қонунчилик палатасининг қўмиталари Бош вазирнинг ҳисоботини дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади, улар Қонунчилик палатаси мажлисида мажбурий равишда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилиниши керак.
Бош вазирнинг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, унда ҳукуматнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалаларига доир фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши мумкин.
Бош вазирнинг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатасининг қарори Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси зарур бўлган ҳолларда ўз мажлисларида Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш тўғрисидаги масала фракциялар, қўмиталарнинг ташаббусига кўра Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади.
Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш тўғрисида Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади. Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ҳисоботларини эшитиш тўғрисидаги Қонунчилик палатаси қарори олдиндан Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, унда тегишинча Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши, шунингдек уларнинг ишига баҳо берилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамаси аъзосининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси уни истеъфога чиқариш тўғрисидаги таклифни Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун киритишга ҳақли.
Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатаси қарори Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
(91-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси, Сенат зарур бўлган ҳолларда, ўз мажлисларида давлат органлари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ахборотини эшитиши мумкин.
Давлат органлари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ахборотини эшитиш тўғрисидаги масала Қонунчилик палатаси томонидан фракциялар, қўмиталар ташаббусига кўра, Сенат томонидан эса қўмиталарнинг ташаббусига кўра кўриб чиқилади.
Давлат органлари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ахборотини эшитиш тўғрисида Қонунчилик палатаси, Сенат қарор қабул қилади. Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш тўғрисидаги қарори олдиндан тегишли давлат органига юборилади.
Давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси, Сенат қарор қабул қилади, унда тегишинча давлат органлари раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши, шунингдек уларнинг ишига баҳо берилиши мумкин.
Давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатаси, Сенат қарори тегишли давлат органига юборилади.
(10-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонуни (янги таҳрири) 38-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Қонунининг 331-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти»нинг (янги таҳрири) 230-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси, қоида тариқасида, бир ойда бир марта ўз мажлисида ҳукумат аъзоларининг Қонунчилик палатаси депутатлари саволларига жавобларини эшитади (бундан буён матнда «ҳукумат соати» деб юритилади).
«Ҳукумат соати»ни ўтказиш жадвали Бош вазир билан келишилган ҳолда Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан белгиланади.
Қонунчилик палатаси депутатларининг ҳукумат аъзоларига саволлари Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан «ҳукумат соати»ни ўтказишдан камида ўн кун олдин Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
Вазирлар Маҳкамаси саволлар рўйхатидан келиб чиққан ҳолда «ҳукумат соати»да Қонунчилик палатаси депутатларининг саволларига жавоб берадиган ҳукумат аъзоларини белгилайди.
Сенат ўз мажлисида вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг тегишли ҳудудни ривожлантириш масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиши мумкин.
Вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг тегишли ҳудудни ривожлантириш масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш тўғрисидаги масала Сенат томонидан унинг қўмиталари ташаббусига кўра кўриб чиқилади.
Вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг тегишли ҳудудни ривожлантириш масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш тўғрисида Сенат қарор қабул қилади, қарор тегишли ҳокимларга олдиндан юборилади.
Вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг тегишли ҳудудни ривожлантириш масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади.
(101-102-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сенат зарур бўлган тақдирда ўз мажлисида Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари бўйича ҳисоботларини Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасида дастлабки тарзда кўриб чиққан ҳолда, ҳам бевосита, ҳам видеоконференцалоқа режимида эшитади.
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш тўғрисида Сенат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан эшитувни ташкил этиш бўйича чоралар кўрилиши учун ушбу вазирликни олдиндан хабардор қилади.
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, унда ушбу раҳбарларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши, шунингдек уларнинг ишига баҳо берилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги дипломатик ҳамда бошқа ваколатхоналари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Сенат қарори ўз ҳисоботи эшитилган шахсга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юборилади.
(103-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси ҳар йили ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 майидан кечиктирмай ўз мажлисида Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқади.
Ҳисоб палатасининг ҳисоботи дастлабки тарзда фракциялар, шунингдек Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.
Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида Ҳисоб палатасига юборилади.
(11-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ҳар йили Сенатга ҳисобот тақдим этади, ҳисобот Сенатнинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ҳисоботи дастлабки тарзда Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, қарор Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилади.
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг Сенатга қонунчиликда белгиланган тартибда тақдим этилган ҳар йилги ҳисоботи Сенатнинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади.
(13-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг ҳисоботи дастлабки тарзда Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.
(13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига юборилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 95-моддаси биринчи қисмининг 8-банди, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 12-банди, Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Қонунининг 323-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2005 йил 6 майдаги 29-I-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Регламенти»нинг 55-моддаси.
LexUZ шарҳи
Шунингдек, қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси, Сенат давлат органларининг мансабдор шахсларига қонунларнинг, турли соҳалардаги давлат дастурларининг ижроси масалалари ҳамда уларнинг ваколатларига кирадиган бошқа муҳим масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан парламент сўрови юборишга ҳақли.
(14-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Парламент сўровини юбориш тўғрисидаги таклиф Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қўмиталар, фракциялар томонидан, шунингдек Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида бешдан бир қисми томонидан, Сенат кўриб чиқиши учун эса, қўмиталар томонидан, шунингдек Сенат аъзолари умумий сонининг камида бешдан бир қисми томонидан киритилади.
(14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органларининг мансабдор шахслари парламент сўровига оғзаки жавобни тегишинча Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг мажлисида палаталар белгилаган муддатда беради.
(14-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органларининг мансабдор шахслари парламент сўровига ёзма жавобни, агар бошқа муддат белгиланган бўлмаса, сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай юбориши лозим. Парламент сўровига жавоб ўз номига сўров юборилган мансабдор шахс ёки унинг вазифаларини вақтинча бажараётган шахс томонидан имзоланади.
(14-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Парламент сўровига ёзма жавоб, қоида тариқасида, Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг мажлисида раислик қилувчи томонидан ўқиб эшиттирилади. Ёзма жавобнинг нусхалари тегишли палатанинг мажлисида ўқиб эшиттирилгунига қадар олдиндан Қонунчилик палатаси депутатларига, Сенат аъзоларига юборилади.
(14-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Парламент сўровига жавоб тегишинча Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг мажлисида муҳокама қилиниши мумкин. Қонунчилик палатаси, Сенат парламент сўрови муҳокамаси якунлари бўйича қарор қабул қилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Конституциявий Қонунининг 12-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Қонунининг 32-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти»нинг (янги таҳрири) 22-боби, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2008 йил 26 августдаги 854-I-сон қарори билан тасдиқланган «Парламент сўровини амалга ошириш тартиби», Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонунининг 12-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Қонунининг 31-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2005 йил 6 майдаги 29-I-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Регламенти»нинг 52-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатаси депутати давлат органларининг мансабдор шахсларига, қоида тариқасида, тегишли сайлов округи сайловчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан, Сенат аъзоси эса, тегишли ҳудудларнинг манфаатлари билан боғлиқ масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан сўров юборишга ҳақли.
(15-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органларининг мансабдор шахслари Қонунчилик палатаси депутатининг, Сенат аъзосининг сўровига, агар бошқа муддат белгиланган бўлмаса, сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай ёзма жавоб юборади. Қонунчилик палатаси депутатининг, Сенат аъзосининг сўровига жавоб ўз номига сўров юборилган мансабдор шахс ёки унинг вазифаларини вақтинча бажараётган шахс томонидан имзоланади.
(15-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Конституциявий Қонунининг 12-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Қонунининг 321-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти»нинг (янги таҳрири) 249-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2008 йил 26 августдаги 854-I-сон қарори билан тасдиқланган «Парламент сўровини амалга ошириш тартиби», Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонунининг 12-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Қонунининг 311-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2005 йил 6 майдаги 29-I-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Регламенти»нинг 52-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонунининг 38-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қўмиталари иш режаларига, Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг ҳамда улар кенгашларининг қарорларига мувофиқ ўз мажлисларида давлат органлари раҳбарларининг улар томонидан қонунларга риоя этилиши, Қонунчилик палатаси, Сенат, уларнинг кенгашлари ва қўмиталари қарорларининг бажарилиши тўғрисидаги ахборотини эшитиши мумкин.
Давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қўмиталари қарорлар қабул қилади, қарорлар тегишли давлат органларига юборилади.
(16-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қўмиталари ўз иш режаларига мувофиқ вақти-вақти билан давлат органлари томонидан қонунларнинг, Қонунчилик палатаси ва Сенат қарорларининг ижроси ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини жойларга чиқиб ўрганади. Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қўмиталари, шунингдек Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари ўрганиш давомида давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан, мансабдор шахслардан ҳужжатларни, эксперт хулосаларини, статистика маълумотларини ва бошқа маълумотларни сўраб олиши мумкин.
(17-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонун ҳужжатларининг ижроси ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш якунлари бўйича Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қўмиталари ўз мажлисларида давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиши, шунингдек ўрганиш натижаларини Қонунчилик палатаси, Сенат кўриб чиқиши учун киритиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Қонун ҳужжатларининг ижроси ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш Олий Мажлис палаталари кенгашларининг қарорига мувофиқ Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари томонидан амалга оширилиши мумкин.
Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қўмиталари янги қабул қилинган қонунлар ижросини таъминлаш учун қонун ости ҳужжатларининг ўз вақтида қабул қилиниши юзасидан мониторингни амалга оширади. Мониторингни амалга ошириш якунлари Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қўмиталари мажлисларида кўриб чиқилиши мумкин.
(17-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мамлакатнинг хавфсизлиги, барқарор ривожланиши асосларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига, жамият ва давлат манфаатларига таҳдид соладиган фактлар ҳамда воқеаларни ўрганиш мақсадида Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма қарори билан парламент текшируви ўтказилиши мумкин.
Парламент текширувини ўтказиш учун Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари орасидан тенглик асосида махсус комиссия тузилади.
давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг вакилларини, мутахассисларни, экспертларни ва олимларни комиссия ишига жалб этишга;
давлат органларидан, хўжалик бошқаруви органларидан, бошқа ташкилотлардан, шунингдек фуқаролардан зарур маълумотларни сўраб олишга;
давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларини, шунингдек фуқароларни тушунтиришлар бериш учун таклиф қилишга.
Махсус комиссия Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма қарорига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Махсус комиссия бажарилган ишлар тўғрисида Қонунчилик палатаси ва Сенат томонидан белгиланган муддатда уларни хабардор қилади.
(18-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Конституциявий Қонунининг 22-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августдаги 2406-IV-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти»нинг (янги таҳрири) 266-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонунининг 22-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) парламент назоратини «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширади.
ҳукумат аъзосини истеъфога чиқариш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти кўриб чиқиши учун таклиф киритиши;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонуни 38-моддасининг бешинчи қисми.
Олдинги таҳрирга қаранг.
тегишли давлат органларига қонун ҳужжатларининг, давлат дастурларининг ижроси, ўз зиммаларига юклатилган вазифалар ҳамда функцияларнинг амалга оширилиши самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар кўриш юзасидан таклифлар ва тавсиялар киритиши;
(21-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат ҳокимияти органлари, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва Олий Мажлис палаталарига ҳисобдор бўлган бошқа органлар томонидан киритилган маърузаларни, ҳисоботларни, ахборотни ҳамда бошқа материалларни улар юзасидан мулоҳазалар ва таклифларни кўрсатган ҳолда ушбу органларга маромига етказиш учун белгиланган тартибда қайтариб юбориши;
(21-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
парламент назорати материалларини ваколатли давлат органларига ўз ваколатларига мувофиқ кўриб чиқиш учун юбориши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузиш ҳоллари ёки қонунчиликни бузишнинг бошқа ҳоллари маълум бўлиб қолган тақдирда уларга дарҳол чек қўйиш чораларини кўриш талаби билан тегишли давлат органларига ҳамда мансабдор шахсларга мурожаат қилиши;
(21-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш, уларни лавозимидан озод этиш тўғрисида тегишли давлат органларига таклифлар ва тавсиялар киритиши;
(21-модданинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
янги қонунчилик ҳужжати лойиҳасини ишлаб чиқиш ёки амалдаги қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ташаббуси билан чиқиши;
(21-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
парламент назорати субъектлари томонидан қабул қилинган қарорларнинг кўриб чиқилиши ва ижро этилишини таъминлайди;
парламент назорати натижалари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар ва тавсияларни амалга оширишга қаратилган зарур тадбирларни ишлаб чиқади ва (ёки) қарорлар қабул қилади;
таклифлар ва тавсияларни кўриб чиқиш натижалари ҳамда улар бўйича кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида парламент назорати субъектларига хабар қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликнинг бузилишига йўл қўйган давлат органларининг мансабдор шахсларига нисбатан жавобгарлик чораларини кўради.
(22-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат органларини ҳамда уларнинг мансабдор шахсларини парламент назоратини ўтказиш билан боғлиқ зарур ҳужжатлар билан таништириши;
(23-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат органларининг, бошқа ташкилотларнинг ва улар мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасида амалга ошираётган фаолиятига аралашмаслиги;
(23-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиши шарт.
(23-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Давлат сирларини сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 1-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 98-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Тижорат сири тўғрисида»ги Қонуни 3-моддасининг иккинчи хатбоши, Ўзбекистон Республикаси «Банк сири тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Парламент назорати субъектлари парламент назоратини амалга ошираётганда давлат органларининг мансабдор шахслари:
(24-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
парламент назорати субъектларининг қонуний талабларини бажариши, шунингдек уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилмаслиги;
парламент назорати субъектларига парламент назоратини амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этиши, шунингдек уларнинг ишончлилиги ва холислигини таъминлаши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органларининг мансабдор шахслари парламент назорати субъектларининг парламент назорати натижалари бўйича қабул қилинган қарорларини кўриб чиқиши ва кўриб чиқиш натижалари ҳамда кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида уларни белгиланган муддатда хабардор қилиши шарт.
(24-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органлари мансабдор шахсларининг зиммасида қонунга мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(24-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили парламент назорати субъектларига Вазирлар Маҳкамасининг кўмаклашишини таъминлайди, хусусан:
Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботнинг Қонунчилик палатасига тақдим этилишини таъминлайди;
Вазирлар Маҳкамасининг ўтган йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва навбатдаги йил учун назарда тутилган асосий устуворликлар тўғрисидаги ҳар йилги маърузаси Қонунчилик палатасига тақдим этилишини таъминлайди;
зарур бўлганда Бош вазирнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан ҳисоботларини Қонунчилик палатаси томонидан эшитишни ташкил этиш чораларини кўради;
Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитишни ташкил этиш чораларини кўради;
Вазирлар Маҳкамасининг аъзоларига, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига юборилган парламент сўровига, шунингдек Қонунчилик палатаси депутатининг ёки Сенат аъзосининг сўровига ўз вақтида жавоб юборилишини таъминлашга кўмаклашади;
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Олий Мажлис палаталари қарорларининг ижро этилиши ҳолатини, ҳуқуқнинг қўлланилиш амалиётини Олий Мажлис палаталарининг қўмиталари томонидан ўрганиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича чоралар кўради, шунингдек республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг, мазкур йўналишдаги бошқа ташкилотларнинг ишини мувофиқлаштириб боради;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарларининг улар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунларига риоя этилиши, Олий Мажлис палаталарининг, улар кенгашларининг қарорлари, қўмиталари ва комиссияларининг қарорлари бажарилиши тўғрисидаги ахборотини эшитишда иштирок этади.
(241-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Парламент назорати натижаларини кўриб чиқиш бўйича Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг ҳамда улар органларининг мажлислари очиқ ва ошкора ўтказилади. Мажлисларга давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг, илмий муассасаларнинг вакиллари, мутахассислар ва олимлар, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари таклиф этилиши мумкин.
(25-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 февралдаги ЎРҚ-909-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133-сон)
Зарурат бўлганда, Қонунчилик палатаси, Сенат ва уларнинг органлари ёпиқ мажлис ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Парламент назорати натижалари оммавий ахборот воситаларида ва Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиниши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Конституциявий Қонунининг 10 ва 20-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Қонуни 3-моддасининг еттинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонунининг 10 ва 20-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Қонуни 3-моддасининг еттинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2005 йил 6 майдаги 29-I-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Регламенти»нинг 7 ва 9-моддалари.
LexUZ шарҳи
Шунингдек, қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Парламент назорати тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(26-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
LexUZ шарҳи