ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
Статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 11 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3723]
Ўзбекистон Республикасининг «Расмий статистика тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПҚ-75-сон «Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси қарор қилади:
1. Статистика ҳисоботи шакллари 1 — 47-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директорининг 2024 йил 15 октябрдаги 10-мб-сон «Статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3575, 2024 йил 18 ноябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.11.2024 й., 10/24/3575/0958-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарор 2026 йил 1 январдан кучга киради.
Раис Б. ҲАМРАЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 28 ноябрь,
6-мб-сон
Инвестиция фаолияти, бино ва иншоотларни фойдаланишга топшириш тўғрисида ___ йил учун ҳисобот (1-илова)
Жисмоний шахслар томонидан якка тартибда қурилган турар жойларни ва нотурар биноларни фойдаланишга топшириш тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (2-илова)
Инвестиция фаолияти, бино ва иншоотларни фойдаланишга топшириш тўғрисида ҳисобот (3-илова)
Ўзбекистон Республикасига чет элдан киритилган инвестициялар ва Ўзбекистон Республикасидан чет элга йўналтирилган инвестициялар тўғрисида ҳисобот (4-илова)
Жисмоний шахслар томонидан объектлар қурилиши тўғрисидаги ҳисобот (5-илова)
Деҳқон бозорлари, савдо мажмуалари ва ихтисослашган бозорлардаги савдо жойлари тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (6-илова)
Маҳсулотлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чора-тадбирини амалга ошириш тўғрисида ҳисобот (7-илова)
Қора ва рангли металл маҳсулотлари ресурс базаларининг ҳосил бўлиши, ишлаб чиқарилиши ва сотилиши тўғрисида ҳисобот (8-илова)
Электр энергия манбалари ва тақсимоти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (9-илова)
Электр энергия манбалари ва тақсимоти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (10-илова)
Ёқилғи етказиш ва унинг келиб тушиш манбалари тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (11-илова)
Ёқилғи ва энергия келиб тушиши, сарфи ва қолдиқлари тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (12-илова)
Пилла хариди тўғрисидаги ҳисобот (13-илова)
Қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (14-илова)
Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот (15-илова)
Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот (16-илова)
Деҳқон ва томорқа хўжаликлари фаолияти тўғрисида ҳисобот (17-илова)
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бўйича ____ йил учун ҳисобот (18-илова)
Ўрмон парвариши ишларини ўтказиш тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (19-илова)
Овчилик хўжалиги фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (20-илова)
Электрон онлайн-аукционлар асосида ижарага берилган ер участкаларида ташкил этилган деҳқон хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот (21-илова)
Туманлар ва шаҳарларнинг маъмурий-ҳудудий ўзгаришлари тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (22-илова)
Меҳнат ҳисоботи (23-илова)
Касб ва лавозимлар бўйича ходимларнинг иш ҳақи тўғрисида____ йил апрель ойи учун ҳисобот (24-илова)
Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (25-илова)
Уй-жой олиш учун турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган ва уй-жой олган оилалар сони тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (26-илова)
Автомобиль, электр (трамвай, метрополитен, троллейбус) транспорти иши тўғрисида ҳисобот (27-илова)
Умумий фойдаланилмайдиган темир йўл транспорти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (28-илова)
Умумий фойдаланишдаги ҳаво транспорти хизматлари тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (29-илова)
Ахборотлаштириш воситалари ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (30-илова)
____/____ ўқув йили бошига умумтаълим муассасасининг ҳисоботи (31-илова)
____/____ ўқув йили бошига ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг ҳисоботи (32-илова)
____/____ ўқув йили бошига олий таълим ташкилотларининг ҳисоботи (33-илова)
Қўшимча таълим ташкилотининг ҳисоботи (34-илова)
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва етим болалар учун таълим интернат туридаги тарбия муассасасининг ____ йил учун ҳисоботи (35-илова)
Ҳайвонот боғи, ботаника боғи, маданият ва истироҳат боғи фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (36-илова)
Ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ва жойлаштириш тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (37-илова)
Пенсионерлар сони ва уларга тайинланган пенсиялар тўғрисида ҳисобот (38-илова)
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш ва жойлаштириш бўйича ____ йил учун ҳисобот (39-илова)
Ногиронлиги бўлган шахслар ва ногиронлик сабаблари тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (40-илова)
Аҳолига тиббий ёрдам кўрсатувчи муассасалар фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (41-илова)
Нодавлат нотижорат ташкилотнинг фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (42-илова)
Нотижорат ташкилотнинг фаолияти тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (43-илова)
Ташкилотнинг молиявий аҳволи тўғрисида ҳисобот (44-илова)
Асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳамда бошқа номолиявий активлар тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (45-илова)
Ташкилот хўжалик фаолиятининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида ____ йил учун ҳисобот (46-илова)
Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот (47-илова)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2025 й., 10/25/3723/1153-сон)