1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.01 Давлат органлари ҳужжатларига асосан ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши (ер бериш)]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ер;
2.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
БУЙРУғИ
ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИНИ ЮРИТИШ УЧУН ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ БЕРИШДА ТАНЛОВ ҒОЛИБИНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 19 ноябрда 1523-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 10 майдаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3366, 10.05.2022 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
1. Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтганидан кейин кучга киради.
3. Мазкур буйруқ кучга киритилган вақтдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2005 йил 4 январдаги 1-сонли «Қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонаси негизида фермер хўжалиги ташкил этишда танлов ғолибларини аниқлаш тўғрисидаги низом»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (2005 йил 4 январь, рўйхат рақами 1439 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 1-сон, 6-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А. Жўраев зиммасига юклатилсин.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 18 ноябрь,
237а-сон
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2005 йил 18 ноябрдаги 237а-сон буйруғи билан ТАСДИҚЛАНГАН
Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартибини белгилайди:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2018 йил 6 ноябрдаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1523-4, 07.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2018 й., 10/18/1523-4/2281-сон)
I. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 53-моддасига мувофиқ фермер хўжалигини юритиш учун қуйидаги ер участкалари эллик йилгача бўлган, лекин ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага очиқ танлов асосида берилади:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 29 мартдаги 24-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1523-2, 18.04.2016 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 16-сон, 167-модда)
а) захирадаги ерлардан ер участкалари;
б) юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан ер участкалари;
(1-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2018 йил 6 ноябрдаги 53-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1523-4, 07.12.2018 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2018 й., 10/18/1523-4/2281-сон)
Илмий-тадқиқот муассасаларига, олий ўқув юртларига, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларига ва умумтаълим мактабларига ўқув, тажриба, нав синаш мақсадлари учун берилган ерлар ҳамда сув фонди ерлари фермер хўжаликларига берилмайди.
2. Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаларини бериш бўйича танлов ўтказишда танлов ўтказишга тайёргарлик қилиш ва уни эълон қилиш, танловда иштирок этиш шартлари, танловни ўтказиш тартиби ҳамда ер участкасини ижарага олиш шартномасини ва танлов Ғолибининг мулкка бўлган ҳуқуқини расмийлаштириш масалалари тегишлича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 январдаги 8-сонли, 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли қарорлари ҳамда мазкур Низом талаблари асосида ўтказилади.
§ 1. Юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлардан ва (ёки) захирадаги ерлардан фермер хўжалиги юритиш учун ер участкалари ажратиб беришнинг умумий шартлари
(1-параграф номи Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2018 йил 6 ноябрдаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1523-4, 07.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2018 й., 10/18/1523-4/2281-сон)
3. Юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлардан ва (ёки) захирадаги ерлардан ер участкалари ажратиш тўғрисида, шунингдек ушбу ерларни фермер хўжаликларига бериш бўйича танлов ўтказиш тўғрисида туман ҳокими қарор қабул қилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2018 йил 6 ноябрдаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1523-4, 07.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2018 й., 10/18/1523-4/2281-сон)
4. Туман ҳокимининг танлов ўтказиш тўғрисидаги қарори маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари бошқаруви (маъмурияти) биноларида осиб қўйилиши керак. Эълонда ер участкасининг ўлчами, жойлашган жойи, сифати ва бошқа тавсифлари, ташкил этилаётган фермер хўжалигининг мўлжалланаётган ихтисослашуви, танловнинг ўтказилиш вақти ва жойи кўрсатилиши лозим.
5. Танлов уни ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган ва эълон қилинган кундан бошлаб бир ой мобайнида ўтказилиши керак. Агар танловда иштирок этишга ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия аъзоси томонидан ариза берилган бўлса, у мазкур танловда овоз бериш ҳуқуқига эга эмас. Бу тўғрисида ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия йиғилиши баённомасига тегишли ёзув киритилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 29 мартдаги 24-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1523-2, 18.04.2016 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 16-сон, 167-модда)
6. Танловда иштирок этиш ҳуқуқига ўн саккиз ёшга тўлган, қишлоқ хўжалигида тегишли малака ёки иш тажрибасига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, шу жумладан фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликларининг бошлиқлари эга.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2019 йил 29 ноябрдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1523-5, 20.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 10/19/1523-5/4184-сон)
7. Етарли техника ва пул маблағларига эга бўлган шахслар бир неча лойиҳаларга талабгор сифатида ариза беришлари мумкин.
Юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлардан ва (ёки) захирадаги ерлардан ер ажратишга доир икки лойиҳаси бўйича ўтказилган танловда ғолиб чиққан фуқароларнинг, шу жумладан фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари бошлиқларининг кўрсатилган ер участкалари бўйича бошқа лойиҳалар юзасидан ўтказиладиган танловлардаги иштироки тўхтатилади.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2018 йил 6 ноябрдаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1523-4, 07.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2018 й., 10/18/1523-4/2281-сон)
8. Ер участкалари бериш тўғрисидаги ариза ташкил этилаётган хўжаликнинг бизнес-режаси ёки фаолият дастури илова қилинган ҳолда туман ҳокимига берилади. Аризада ариза берувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, унинг турар жойи, сўралаётган ер участкаси жойлашган жой, унинг майдони, мўлжалланаётган ихтисослашув, чорвачилик йўналишидаги фермер хўжалиги ташкил этишда — боқилиши мўлжалланаётган молларнинг турлари бўйича бош сони, ер участкасини ижарага олиш муддати кўрсатилади. Фуқароларнинг аризаси махсус дафтарда рўйхатдан ўтказилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2018 йил 6 ноябрдаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1523-4, 07.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2018 й., 10/18/1523-4/2281-сон)
9. Туман ҳокими ариза келиб тушган куниёқ аризани туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига юборади. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши икки кун мобайнида аризаларни кўриб чиқади ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича хулоса чиқаради. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосаси аризалар билан биргаликда ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссияга юборилади. Агар комиссияга юборилган ариза ва ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда, комиссия ариза берган шахсга комиссияга ариза келиб тушган куннинг эртасидан кечиктирмай камчиликларни аниқ кўрсатган ҳолда асослантирилган ёзма хабар беради. Комиссия котиби талабгорга танловда юқори балл олиши учун имкон берадиган барча ҳолатларни тушунтириб, лозим бўлганда унинг ҳужжатларидаги камчиликларни ишчи тартибда бартараф этиш чораларини кўради. Комиссия котиби танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш кунигача талабгорнинг баҳоланадиган имкониятларини асослантирувчи ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим қилинишини, уларнинг тўғри расмийлаштирилишини таъминлашга кўмаклашиши лозим.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2018 йил 31 январдаги 43-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1523-3, 19.02.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.02.2018 й., 10/18/1523-3/0784-сон)
10. Ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия фермер хўжалигига ер участкалари бериш бўйича танлов ўтказади. Комиссиянинг қарори баённома билан расмийлаштирилади. Мазкур баённома барча ҳужжатлар, шу жумладан, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосаси билан биргаликда кўриб чиқиш учун халқ депутатлари туман Кенгашига юборилади.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2018 йил 31 январдаги 43-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1523-3, 19.02.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.02.2018 й., 10/18/1523-3/0784-сон)
Халқ депутатлари туман Кенгаши энг яқиндаги сессияда комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади, ушбу қарор туман ҳокимига тақдим этилади.
Туман ҳокими халқ депутатлари туман Кенгашининг ижобий қарори асосида уч кун мобайнида фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаси бериш тўғрисида қарор чиқаради.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2019 йил 29 ноябрдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1523-5, 20.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 10/19/1523-5/4184-сон)
(2-параграф Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2018 йил 6 ноябрдаги 53-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1523-4, 07.12.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2018 й., 10/18/1523-4/2281-сон)
II. Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш тартиби
17. Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш икки босқичдан иборат бўлади:
биринчи босқичда ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва мазмуни текширилади;
иккинчи босқичда талабгорларнинг аризаларида баён қилинган таклифларнинг иқтисодий асосланганлиги ўрганиб чиқилади.
18. Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлашда комиссия муайян ер участкасида фермер хўжалиги ташкил этиш тўғрисида ариза тақдим этган талабгорларнинг ҳужжатлари асосида уларнинг таклифларини пухта ўрганиб чиқади. Ҳар бир иштирокчининг лойиҳаси алоҳида баҳоланади. Бунда ариза берувчининг ўз зиммасига олган мажбуриятларнинг тўлиқлиги ва ҳақиқатга яқинлиги ҳамда уларни бажариш имкониятлари ҳисобга олинади.
19. Танловда иштирок этувчи қатнашувчиларни танлашнинг биринчи босқичида талабгорларнинг имкониятлари қуйидаги кўрсатгичлар асосида баҳоланади:
сўнгги йилларда шартномавий мажбуриятларнинг қай даражада бажарилиши.
(19-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2006 йил 26 январдаги 20-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1523-1, 13.02.2006й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 47-модда)
20. Талабгорларнинг имкониятлари 10 баллик рейтинг шкаласида қуйидагиларни инобатга олган ҳолда баҳоланади:
а) талабгорнинг мутахассислиги ва маълумоти маълумот тўғрисидаги ҳужжат (шаҳодатнома, диплом, сертификат, гувоҳнома)га асосан 5 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумот тўғрисидаги ҳужжат тақдим этилади (нусхалари олиниб, асли қайтарилади).
(20-банднинг «а» кичик банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2018 йил 31 январдаги 43-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1523-3, 19.02.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.02.2018 й., 10/18/1523-3/0784-сон)
Хорижий давлатлар, шу жумладан МДҲ давлатлари таълим муассасалари томонидан 1992 йил 1 январдан сўнг берилган маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар белгиланган тартибда тан олинган бўлиши лозим;
(20-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2019 йил 29 ноябрдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1523-5, 20.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 10/19/1523-5/4184-сон)
Талабгорнинг мутахассислигини баҳолашда талабгорнинг маълумоти (олий ёки ўрта махсус)дан қатъи назар, фақатгина мутахассислик инобатга олинади. Мутахассислик учун энг юқори балл фермер хўжалиги бўйича махсус мутахассисликка эга бўлган талабгорларга берилади. Бунда, фермер хўжалиги бўйича махсус мутахассислик деганда фермерлик фаолиятини юритишга доир махсус мутахассисликка эга шахслар, шу жумладан айнан шу соҳада касб-ҳунар коллежини тамомлаган ёки шу соҳада бакалавр (магистр) даражасини олган ёхуд бошқа илмий даражага эга бўлган шахслар ҳисобланади.
Бир неча мутахассислик бўйича маълумот тўғрисидаги ҳужжатга эга бўлган талабгорларнинг фақатгина битта энг юқори балли мутахассислиги инобатга олинади.
б) талабгорнинг қишлоқ хўжалигидаги иш стажини аниқлашда меҳнат дафтарчасига асосан фақат шу соҳада ўталган иш стажи инобатга олинади ва 6 баллдан 10 баллгача баҳоланади.
Бунда комиссияга меҳнат дафтарчаси (нусхаси олиниб, асли қайтарилади) ёки унинг иш жойидан тасдиқланган нусхаси тақдим этилади.
(20-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2018 йил 31 январдаги 43-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1523-3, 19.02.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.02.2018 й., 10/18/1523-3/0784-сон)
в) талабгорнинг мажбуриятлардан ҳоли пул маблағлари мавжудлиги банк томонидан берилган маълумотномада тасдиқланган бўлиши лозим. Банк маълумотномаси банк Бошқаруви раиси ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланган ва банк муҳри билан тасдиқланган бўлиши шарт.
Айрим ҳолларда талабгор танловга пул маблағлари ўрнига ўз мол-мулкини таклиф этиши мумкин. Бунда мол-мулк талабгорнинг ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлиши лозим. Агар таклиф этилаётган мол-мулк талабгорга биргаликдаги мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлса, бу ҳолда тегишли оила аъзосининг (ота-она, эр-хотин ва фарзандлар) нотариал тасдиқланган розилиги бўлиши лозим.
Фермерликка талабгор юридик ва жисмоний шахснинг ҳисобварағидаги мажбуриятлардан озод бўлган мавжуд пул маблағи ёки мол-мулки 4 баллдан 10 баллгача баҳоланади.
Танловга таклиф этилган мол-мулклар қиймати қуйидаги шартлар асосида инобатга олинади:
1) мол-мулк баҳоланган ва уларга бўлган (чорва молларидан ташқари) мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши лозим. Чорва молларининг талабгорга тегишлилиги қишлоқ фуқаролар йиғини томонидан берилган, фуқаролар йиғини раиси томонидан имзоланиб, муҳри билан тасдиқланган маълумотнома асосида аниқланади. Уларнинг нархи чорва бозори маъмурияти томонидан берилган комиссияга маълумотнома асосида аниқланади;
2) талабгор танловга юқори ликвидли мол-мулкни (чорва моллари, товар-моддий бойликлар ёки бошқа тез сотиладиган мол-мулклар) тақдим этиши лозим;
3) танловга талабгорнинг шахсий уй-жойи, уй буюмлари ва шу кабиларни, шунингдек суд қарорига кўра ёки бошқа асосларга кўра хатланган мол-мулкларни таклиф этишга йўл қўйилмайди;
4) танловда иштирок этиш учун талабгорга бевосита мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлмаган, шу жумладан талабгор таъсис этган (иштирокчиси бўлган) юридик шахсларга тегишли бўлган мол-мулкларни таклиф этишга йўл қўйилмайди, талабгор сифатида танловда иштирок этаётган фермер хўжалиги бундан мустасно;
5) мол-мулк қийматини аниқлашда танловда қатнашиш учун таклиф этаётган техника воситалари қиймати ҳисобга олинмайди.
Иккита лойиҳага ариза берган талабгорнинг бир лойиҳа бўйича танловда инобатга олинган пул маблағлари (мол-мулки) иккинчи лойиҳага танловда инобатга олинмайди. Бундай талабгор ўз пул маблағлари (мол-мулки)ни лойиҳалар ўртасида ўз хоҳишига кўра тақсимлаши мумкин.
г) талабгор томонидан танловга таклиф этилаётган техника воситалари уларнинг тури ва техник имкониятларидан келиб чиқиб 1 баллдан 10 баллгача баҳоланади.
Лойиҳадаги ер майдони ўлчамига ишлов бериш учун зарур бўлганидан ортиқ таклиф этилган техника воситаларига балл берилмайди. Ер майдони ўлчамига зарур бўлган техника воситаларининг турлари ва сони уларнинг имкониятлари (қуввати)ни ҳисоблаш йўли билан комиссия хулосаси асосида белгиланади.
Комиссияга техника воситалари техник паспортлари тақдим этилади (нусхалари олиниб, асли қайтарилади).
(20-банднинг «г» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2018 йил 31 январдаги 43-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1523-3, 19.02.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.02.2018 й., 10/18/1523-3/0784-сон)
Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаси бериш бўйича очиқ танловда фермер хўжалиги бошлиғи томонидан кўрсатиб ўтилган мол-мулк, техника ва пул маблағлари устав фондига киритилмаганлиги, фермер хўжалигини суднинг қарорига мувофиқ тугатиш учун асос ҳисобланади.
(20-банд «г» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2019 йил 29 ноябрдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1523-5, 20.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 10/19/1523-5/4184-сон)
Иккита лойиҳага ариза берган талабгорларнинг бир лойиҳага танловда инобатга олинган техника воситалари бошқа лойиҳага танловда инобатга олинмайди. Бироқ, агар талабгор таклиф этаётган техника воситасининг имкониятлари (қуввати) бир лойиҳадаги ер майдонига нисбатан юқорироқ бўлса, бундай техника воситаси бошқа лойиҳага танловда ҳам инобатга олиниши мумкин.
Танловда иштирок этаётган фаолият юритаётган фермер хўжалиги бошлиғи ушбу фермер хўжалигига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган техник воситаларини танловга таклиф этиши мумкин. Бу ҳолда, техника воситаларининг имкониятлари фермер хўжалигининг мавжуд ер майдонини ҳам инобатга олган ҳолда баҳоланади.
Танловга таклиф этилган техника воситалари қуйидагилар асосида баҳоланади:
1) техника воситаларини баҳолашда фақатгина техник паспортидаги техник созлиги тўғрисидаги белги мавжуд бўлган техника воситаларигина инобатга олинади;
2) балл лойиҳадаги ер майдони ўлчамига ишлов бериш учун зарур бўлган техника воситасининг ҳар бир турига (тегишли турдаги техника воситасининг сонидан қатъи назар) берилади.
3) таклиф этилган барча турдаги техника воситалари учун қўйилган баллар йиғиндиси 15 баллдан ошмаслиги лозим.
Талабгор томонидан танловга таклиф этилган пул маблағлари (таклиф этилган мол-мулкни сотишдан тушган пул маблағлари), таклиф этилган техника воситалари танловда ютган тақдирда бўлажак фермер хўжалигининг устав фондига киритилади.
Фермер хўжалиги фаолиятини юритиш жараёнида бевосита фойдаланилиши мумкин бўлган мол-мулклар бўйича сотиш мажбуриятини олиш талаб этилмайди, бундай мол-мулкларни бўлажак фермер хўжалигининг устав фондига киритиш мажбуриятини олиш кифоя.
Таклиф этилган пул маблағлари, мол-мулк ва техника воситаларини бўлажак фермер хўжалигининг устав фондига киритиш мажбурияти талабгорнинг аризасида кўрсатилади.
Фермер хўжалиги устав фондининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда шакллантирилмаганлиги, шу жумладан, танловда таклиф қилинган пул маблағлари, мол-мулк ва техника воситаларининг устав фондига киритилмаганлиги натижасида шакллантирилмаганлиги, фермер хўжалигини суднинг қарорига мувофиқ тугатиш учун асос ҳисобланади.
(20-банд «г» кичик бандининг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
4) танловда иштирок этиш учун талабгорга бевосита мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлмаган, шу жумладан талабгор таъсис этган (иштирокчиси бўлган) юридик шахсларга тегишли бўлган техника воситаларини таклиф этишга йўл қўйилмайди, талабгор сифатида танловда иштирок этаётган фермер хўжалиги бундан мустасно.
(20-бандининг «г» кичик бандига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2006 йил 26 январдаги 20-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1523-1, 13.02.2006 й.) билан кичик банд киритилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 47-модда)
д) агар талабгор фермер хўжалиги бошлиғи ёки оилавий пудратчи бўлса, у томонидан иш фаолиятининг сўнгги уч йилдаги маҳсулот етказиб бериш шартномаларининг бажарилиши тўғрисидаги туман статистика бўлими (оилавий пудратчи бўйича эса — туман қишлоқ хўжалиги бўлими) томонидан берилган маълумотнома асосида 4 баллдан 10 баллгача баҳоланади.
(20-банднинг «д» кичик банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2018 йил 6 ноябрдаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1523-4, 07.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2018 й., 10/18/1523-4/2281-сон)
Агар талабгор қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ҳамда бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари ва ташкилотлари раҳбари ва ходимлари (фермер хўжаликлари ходимлари ва оилавий пудратчилар бундан мустасно) бўлса, унда хўжаликнинг сўнгги уч йилдаги маҳсулот етказиб бериш контрактация шартномаларининг бажарилиши тўғрисидаги туман статистика бўлими томонидан берилган маълумотнома асосида 4 баллдан 10 баллгача баҳоланади.
(20-банднинг «д» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2006 йил 26 январдаги 20-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1523-1, 13.02.2006 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 47-модда)
е) талабгор Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан биргаликда берилган тавсиянома хатга эга бўлса, 10 балл билан баҳоланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2018 йил 31 январдаги 43-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1523-3, 19.02.2018 й.) асосан ўттиз бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.02.2018 й., 10/18/1523-3/0784-сон)
Бунда энг юқори балл, барча турдаги маҳсулотларни етказиб бериш бўйича шартномаларни йиллар бўйича бажарилишига қараб мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган тартибда берилади.
21. Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлашнинг иккинчи босқичида комиссия томонидан талабгорлар таклифларининг иқтисодий асосланганлиги баҳоланади.
Таклифларнинг иқтисодий асосланганлиги талабгорнинг аризаси ва бизнес-режасини, зарур ҳолларда эса, тавсиянома хатларини таҳлил этиш асосида 5 баллдан 10 баллгача баҳоланади.
Таклифларнинг иқтисодий асосланганлигини баҳолашда ариза ва бизнес-режада назарда тутилган мақсадларга эришиш қанчалик ҳақиқатга яқинлиги, шунингдек талабгорнинг ер майдонидан кўп йиллик ўртача кўрсаткичдан кам бўлмаган ҳосилдорликни таъминлаш, қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштириш схемасига риоя этган ҳолда 10 йил муддат мобайнида ишлаб чиқариш ихтисослашувини ўзгартирмаслик, алмашлаб экишга риоя этган ҳолда давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот сотиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, кредиторлик қарзларини белгиланган муддатларда тўлаш каби мажбуриятларининг тўлиқлиги ва уларни бажариш имкониятлари ҳисобга олинади.
22. Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлашнинг биринчи ва иккинчи босқичлари бир вақтнинг ўзида ўтказилади. Бунинг учун танлов эълон қилинган кундан бошлаб 21 кундан кейин, лекин 25 кундан кечиктирмай, комиссия аъзоларининг йиғилиши ўтказилади. Йиғилиш унда комиссия аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этгандагина ҳақиқий ҳисобланади.
Йиғилишда талабгорнинг ҳар бир кўрсатгичи бўйича тегишли баллни бериш масаласи комиссия аъзолари томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасида назарда тутилган кўрсатгичлар асосида кўпчилик овоз билан ҳал этилади ва ҳар бир кўрсатгич бўйича битта балл берилади.
Йиғилишда комиссия аъзоларининг кўпчилик овозига кўра қўйилган рейтинг баллари танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш варақасига қўйилади. Ушбу варақа танлов ўтказилган куниёқ мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда тўлдирилиб, комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.
23. Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш босқичларида энг юқори рейтинг баллари тўплаган талабгорлар комиссия қарорига кўра танловда иштирок этиш учун тавсия қилинади.
Бунда олган бали энг юқори балл олган талабгордан 10 баллгача ёки 10 баллга фарқ қилган талабгорлар энг юқори балл олган талабгорлар ҳисобланади ва танловда иштирок этиш учун тавсия этилади.
Қолган талабгорлар танловда иштирок этиш учун тавсия этилмайди ва бундай талабгорларга танловдан олинганлиги тўғрисида ёзма равишда рад жавоби берилади.
Бир лойиҳага талабгорларнинг сони учтадан кам бўлса, олган баллари миқдоридан қатъи назар, уларнинг ҳаммаси танловда иштирок этиш учун тавсия қилинади.
24. Танловда иштирок этишга тавсия этиш тўғрисидаги қарор мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда қабул қилинади, комиссия раиси, аъзолари ва котиби томонидан имзоланади ҳамда кейинги кундан кечиктирмай танловда иштирок этишга тавсия этилган талабгорлар рўйхати эълон қилинади.
Комиссия томонидан танловда иштирок этишга тавсия этиш тўғрисидаги қарор билан биргаликда танловни ўтказиш шартлари ҳам эълон қилинади.
25. Танловни ўтказиш қоидалари ва талабларига риоя этмаган, қонунчилик ҳужжатларига асосан талабгорлар деб эътироф этилмаган, танловда иштирок этиш учун аризаларни ўз вақтида тақдим этмаган шахслар танловда иштирок этишга қўйилмайди.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Танловда иштирок этиш учун ёлғон маълумотлар ва сохта ҳужжатлар тақдим этган шахслар ҳам танловда иштирок этишга қўйилмайди.
26. Комиссия танловда иштирок этишга қўйилган шахслар тўғрисидаги тўлиқ ахборотни танлов ўтказиладиган бинода манфаатдор шахслар эътиборига етказилишини таъминлайдиган тарзда ёзма шаклда эълон қилиши, шунингдек танловда иштирок этишга қўйилмаган шахсларга ёзма шаклда асосли рад жавобларини йўллаши шарт.
27. Танловда иштирок этиш учун қатнашувчини танлашда талабгор сифатида эътироф этилган, бироқ тўплаган балларига асосан тегишли лойиҳага танловда иштирок этиш учун қўйилмаган талабгорлар тўплаган балларини сақлаб қолган ҳолда бошқа лойиҳалар (ариза тушмаган ёки аризалар сони кам бўлган лойиҳалар) бўйича ўтказиладиган танловда қатнашиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар. Бундай талабгор бошқа лойиҳага танлов ўтказилгунга қадар комиссияга ариза билан мурожаат қилиши ва аризага фақатгина Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш варақасини илова қилиши кифоя.
28. Танловда иштирок этиш учун танлаб олинган қатнашувчи ўз аризасини бир лойиҳадан олиб, ушбу лойиҳа бўйича танловда иштирок этмасдан, аввал тўплаган балларини сақлаб қолган ҳолда шу хўжаликдаги бошқа лойиҳадаги ер майдонига бериш ҳуқуқига эга. Бундай талабгор бошқа лойиҳага танлов ўтказилгунга қадар комиссияга ариза билан мурожаат қилиши ва аризага фақатгина Танловда иштирок этишга тавсия этиш тўғрисидаги комиссия қарорини илова қилиши кифоя.
Бу ҳолда, талабгорнинг тўплаган бали у ариза берган бошқа лойиҳага танловда иштирок этиш учун танлаб олинган талабгорлар тўплаган баллдан кам бўлмаслиги лозим.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2006 йил 26 январдаги 20-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1523-1, 13.02.2006 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 47-модда)
III. Танлов ўтказиш ва ғолибни аниқлаш тартиби
29. Танлов уни ўтказиш тўғрисида эълон қилинган кундан сўнг бир ойдан кейин ўтказилади ва унда комиссия аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этгандагина ҳақиқий ҳисобланади.
30. Танлов энг кўп ариза тушган лойиҳалар бўйича бошланиб, аризаларнинг сони камайишига қараб навбатма-навбат ўтказилиши керак.
31. Комиссия аъзолари томонидан ҳар бир талабгорнинг қобилияти, тегишли билими, ишбилармонлиги ва савияси, фермер хўжалиги фаолиятини юритиш ва бошқариш бўйича берилган савол-жавоблар асосида 10 балли шкала билан баҳоланади. Танлов варақаси ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ ҳар бир комиссия аъзоси томонидан шахсан тўлдириб имзоланади ва комиссия раисига топширилади.
32. Танловда ҳар бир комиссия аъзоси томонидан талабгорга қўйилган баллар йиғиндиси комиссияда балл қўйган аъзолар сонига бўлинади ва талабгорга қўйилган ўртача балл ҳисоблаб чиқарилади.
33. Танловда қатнашиш учун танлаш босқичида тўпланган балл ва танловда олинган ўртача балл йиғиндиси талабгорнинг якуний бали ҳисобланади.
Талабгорнинг якуний балининг намунавий ҳисоб-китоби мазкур Низомнинг 6-иловасида кўрсатилган.
34. Энг кўп якуний балл тўплаган талабгор танлов ғолиби деб топилади ва танлов ўтказилган кундан бошлаб 3 кундан кечиктирмай эълон қилинади.
(34-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2006 йил 26 январдаги 20-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1523-1, 13.02.2006 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 47-модда)
Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкасини олишда фермер хўжалиги ташкил этилаётган жойда яшовчи шахслар бошқа тенг шартларда устун ҳуқуқдан фойдаланадилар.
(34-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2019 йил 29 ноябрдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1523-5, 20.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 10/19/1523-5/4184-сон)
35. Комиссия якуний йиғилишининг баённомаси мазкур Низомнинг 7-иловасида келтирилган шаклда икки нусхада тузилиб, комиссия раиси, аъзолари ва котиби томонидан имзоланади.
Қишлоқ хўжалиги корхонасини фермер хўжаликларига айлантириш бўйича комиссия якуний баённомаси қўшимча равишда ушбу корхонанинг юқори бошқарув органи томонидан тасдиқланади.
36. Агар битта лойиҳага фақат битта талабгордан ариза келиб тушган бўлса, у ҳолда танлов муддати тугагандан сўнг ушбу лойиҳага белгиланган тартибда қайта танлов ўтказилади. Қайта танловда ҳам ушбу лойиҳага бошқа талабгорлардан ариза келиб тушмаса, комиссиянинг бир овоздан қабул қилган қарори билан талабгорга ушбу лойиҳадаги ер участкаси берилиши мумкин. Бунда, талабгорнинг тақдим этган ҳужжатлари ва ўтказилган суҳбат натижасида олган бали танловда қатнашган ва энг юқори балл олган талабгор балининг ярмидан кам бўлмаслиги лозим. Бу ҳақда комиссия йиғилиши баённомасига тегишли ёзув киритилади.
37. Комиссиянинг якуний йиғилиши баёни ва унга илова қилинган ҳужжатлар туман ҳокимига юборилади.
IV. Фермер хўжалиги ташкил этишда талабгорларни танлаш ва танлов ўтказиш ишлари бўйича ҳужжатларни юритиш
38. Ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия ва Қишлоқ хўжалиги корхонасини фермер хўжаликларига айлантириш бўйича комиссияларнинг талабгорларни танлаш ва танлов ўтказиш бўйича ҳужжатлари комиссия котиблари томонидан юритилади. Комиссия котиби, қоида тариқасида, туман ҳокимлиги ходими бўлади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 29 мартдаги 24-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1523-2, 18.04.2016 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 16-сон, 167-модда)
39. Комиссиянинг талабгорларни танлаш ва танлов ўтказиш билан боғлиқ барча ҳужжатлари туман ҳокимлигида ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонаси ёки юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлардан ва (ёки) захирадаги ерлардан ажратилган ерлар бўйича алоҳида йиғма жилдларда сақланади. Мазкур ҳужжатлар фермер хўжаликларининг барчаси рўйхатдан ўтказилгандан сўнг 2 ҳафта мобайнида туман ҳокимлигининг идоравий архивига топширилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2018 йил 6 ноябрдаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1523-4, 07.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2018 й., 10/18/1523-4/2281-сон)
40. Ҳар бир йиғма жилдда қуйидаги ҳужжатлар тикилиши лозим:
а) лойиҳалар бўйича барча танловларга талабгорлар томонидан тақдим этилган аризалари ва унга илова қилинган ҳужжатлар;
б) комиссиянинг танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонлари;
в) танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш варақаси;
г) комиссиянинг ҳар бир лойиҳа бўйича талабгорларни танловда иштирок этишга тавсия этиш тўғрисидаги қарорлари;
д) ҳар бир комиссия аъзоси томонидан тўлдирилган танлов варақалари;
е) танлов якуни бўйича қўйилган баллар ҳисоб-китоби;
ж) танлов ўтказиш якунлари юзасидан комиссия томонидан қабул қилинган баённомалари;
з) талабгорларни танлаш ва танлов ўтказиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар.
Жилдга рейтинг баллари беришга асос бўлган барча ҳужжатлар (шу жумладан асли тақдим этилган ҳужжатларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхалари) тикилиши шарт.
(40-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2018 йил 6 ноябрдаги 53-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1523-4, 07.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2018 й., 10/18/1523-4/2281-сон)
41. Комиссиянинг фаолиятига доир ҳужжатларни тўлиқ юритилиши, сақланиши ва белгиланган муддатларда архивга топширилишига комиссия раиси ва котиби шахсан жавобгар ҳисобланади.
V. Якуний қоидалар
42. Ушбу Низомда тартибга солинмаган масалалар Комиссия томонидан амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган тартибда ҳал этилади.
43. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси билан келишилган.
Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари А. САЛИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 18 ноябрь
Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси раиси С. ҚОБИЛОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 18 ноябрь
Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
Фермер хўжаликларини ташкил этиш учун талабгорларни танлаш ва уларнинг танловини ўтказиш СХЕМАСИ
Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА
Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлашда талабгорларнинг имкониятларини баҳолайдиган
РЕЙТИНГ БАЛЛАРИ
Т/р
Баҳолаш мезонлари
Рейтинг кўрсаткичлари
Рейтинг баллари
Тақдим этиладиган ҳужжатлар
1.
Мутахассислиги
Фермер хўжалиги бўйича махсус мутахассисликка эга
10 балл
Маълумот тўғрисидаги ҳужжат
Агроном, иқтисодчи, юрист
9 балл
Инженер, ҳисобчи
8 балл
Механик, зоотехник, ветеринар
7 балл
Бошқа мутахассис
5 балл
2.
Қишлоқ хўжалигидаги иш стажи
15 йил ва ундан юқори
10 балл
Меҳнат дафтарчаси
10 йилдан 15 йилгача
9 балл
5 йилдан 10 йилгача
8 балл
3 йилдан 5 йилгача
7 балл
1 йилдан 3 йилгача
6 балл
3.
Маълумоти
Олий
10 балл
Маълумот тўғрисидаги ҳужжат
Ўрта махсус
7 балл
Ўрта
5 балл
4.
Фермерликка талабгор юридик ва жисмоний шахснинг ҳисоб варағидаги мажбуриятлардан озод бўлган мавжуд пул маблағи ёки мол-мулки
Базавий ҳисоблаш миқдорининг:
Банк маълумотномаси. Танловга мол-мулк таклиф этилган тақдирда, унинг баҳосини ва унга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат
500 баробаридан юқори
10 балл
400 баробаридан 499 баробаригача
8 балл
300 баробаридан 399 баробаригача
6 балл
200 баробаридан 299 баробаригача
4 балл
5.
Талабгорга ёки унинг оила аъзоларига (оила аъзоларининг нотариал тасдиқлаган розилиги билан) тегишли яроқли техника
Ҳайдов трактори ёки ўрим техникаси
10 балл
Техник паспорт
Ишлов бериш трактори
9 балл
Транспорт трактори
8 балл
Юк машинаси
2 балл
Енгил машинаси
1 балл
Бошқа қишлоқ хўжалиги техникаси
1 балл
6.
Оилавий пудратчи ёки фермер хўжалиги бошлиғи ҳамда бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари ва ташкилотлари раҳбари ва ходимлари (фермер хўжаликлари ходимлари ва оилавий пудратчилар бундан мустасно) учун сўнгги уч йил давомида маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномаларнинг бажарилиши
(энг юқори балл барча турдаги маҳсулот етказиш шартномалари
бажарилганда берилади)
туман статистика бўлими
ёки қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан берилган
маълумотнома
3 йил сурункали бажарганда
8 ― 10 балл
3 йилдан 2 йил бажарганда
6 — 8 балл
3 йилдан 1 йил бажарганда
4— 6 балл
7.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан биргаликда берилган тавсиянома хат
10 балл
Тавсиянома хат
8.
Аризада ва бизнес режада баён қилингантаклифларнинг иқтисодий асосланганлиги
Аризадаги таклифлар ва бизнес режанинг асосий кўрсаткичларидан келиб чиқилади
5 баллдан 10 баллгача
Ариза, бизнес режа ва зарур ҳолларда тавсиянома хатлар
(2-илова Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2019 йил 29 ноябрдаги 67-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1523-5, 20.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 10/19/1523-5/4184-сон)
Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга 3-ИЛОВА
Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш ВАРАҚАСИ
Т/р
Талабгорнинг Ф.И.Ш.
Мутахассислиги учун балл
Маълумоти учун балл
Иш стажи учун балл
Мол-мулки ва маблағи учун балл
Техник воситаси учун балл
Шартнома мажбуриятларини бажарганлик учун балл
Иқтисодий асосланганлиги учун балл
Жами балл
1.
2.
3.
4.
5.
Комиссия раиси:
Имзолар
_____________________________
____________
Комиссия аъзолари
1.
_____________________________
____________
2.
_____________________________
____________
3.
_____________________________
____________
4.
_____________________________
____________
5.
_____________________________
____________
Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга 4-ИЛОВА
Талабгорларни ____-сонли лойиҳа бўйича ер участкасига танловда иштирок этишга тавсия этиш тўғрисида
__________ тумани ______________________________________________ бўйича комиссияси ____-сонли лойиҳа бўйича ер участкасига танловда иштирок этишга ариза берган талабгорларнинг ариза ва ҳужжатларини ўрганиб, уларнинг имкониятларини баҳолаш асосида қуйидаги талабгорларни танловда иштирок этишга тавсия қилади:
Т/р
Талабгорнинг Ф.И.Ш.
Рейтинг бали
1.
________________________________
______________
2.
________________________________
______________
3.
________________________________
______________
4.
________________________________
______________
5.
________________________________
______________
Танлов 20___ йил «____» ____________ соат ________ да қуйидаги манзилда ўтказилади:
Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга 5-ИЛОВА
ТАНЛОВ ВАРАҚАСИ
____________ туманидаги _________________________________________ бўйича туман ҳокимининг 2004 йил «__» __________ даги «__» сонли қарори билан ташкил этилган ________________________________________________________ бўйича комиссиянинг аъзоси ____________________________________________________
(Ф.И.Ш.)
200__ йил «__» __________ да ___ -сонли лойиҳа бўйича танловга қатнашган талабгорларга балл қўйиш варағи
Талабгорларнинг Ф.И.Ш.
Талабгорларга қўйилган балл (10 балли шкала бўйича баҳоланади ва сўз билан ёзилади)
1.
2.
3.
4.
5.
6. в. б.
________________
_________________________
(имзо)
(Ф.И.Ш.)
Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга 6-ИЛОВА
Фермер хўжалигини ташкил этиш бўйича талабгорларга танлов якуни бўйича қўйилган балларининг намунавий ҲИСОБ-КИТОБИ
Комиссия аъзоларининг Ф.И.Ш.
Талабгорлар
Б. Ёқубов
Н. Болтаев
В. Эгамов
П. Сотимов
I
Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни аниқлашда тўпланган балл
45
46
51
51
Танловда комиссия аъзолари томонидан қўйилган баллар