Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 8 ноябрдаги ЎРҚ-995-сонли «Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида»ги Қонунига асосан 2025 йил 12 февралдан ўз кучини йўқотади.
Ушбу Қонун қишлоқ хўжалиги кооперативларини (ширкат хўжаликларини) ташкил этиш, уларнинг фаолияти, қайта ташкил этилиши ҳамда тугатилишининг ҳуқуқий асосларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди, уларнинг бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатларини тартибга солади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) товар қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш учун пай усулига ва асосан оила (жамоа) пудратига, фуқароларнинг ихтиёрий равишда бирлашишига асосланган, юридик шахс ҳуқуқларига эга мустақил хўжалик юритувчи субъектдир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуни.
2-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисидаги қонунчилик
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Қишлоқ хўжалиги кооперативларини (ширкат хўжаликларини) ташкил этиш, уларнинг фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши билан боғлиқ муносабатлар ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг IV боби.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
якуний даромадни (фойдани) кооператив (ширкат) аъзолари ўртасида уларнинг мулкий пайларига мувофиқ тақсимлаш;
бошқарувнинг демократик хусусияти, қарорлар қабул қилишда ҳуқуқлар тенглиги (кооперативнинг (ширкатнинг) бир аъзоси — бир овозга эга бўлиши);
кооператив (ширкат) уставида назарда тутилган тартибда унинг иши устидан кооператив (ширкат) аъзоларининг назорат қилиши;
ер участкаларидан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланиш, ерларнинг муҳофаза қилинишини ва тупроқ унумдорлигининг оширилишини таъминлаш.
4-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) фаолият турлари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) фаолиятининг асосий тури қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштиришдир.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш билан бир қаторда кооперативнинг (ширкат хўжалигининг) ўз ҳудудида ҳам, шунингдек ундан ташқарида ҳам қишлоқ хўжалик хом ашёсини қайта ишлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари, халқ истеъмол моллари, ишлаб чиқариш-техника аҳамиятига эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, савдо-сотиқ, таъмирлаш ва қурилиш ишлари, юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланишга ҳақли.
(4-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
5-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативини (ширкат хўжалигини) ташкил этиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) унинг муассислари томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзоларининг сони кооператив (ширкат) фаолияти ихтисослашувидан келиб чиқиб унинг уставида белгилаб қўйилади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) қонунчиликда белгиланган тартибда давлат хизматлари марказида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ташкил этилган деб ҳисобланади ва юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлади.
(5-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 16 январдаги ЎРҚ-896-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) мустақил балансга, банк муассасасида ҳисоб-китоб варақларига ва бошқа ҳисобварақларга эга бўлади, шунингдек ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлишга ҳақли.
(5-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Устав қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) фаолиятини тартибга солувчи асосий ҳуқуқий ҳужжатдир. Уставда қуйидагилар белгиланади:
кооперативнинг (ширкатнинг) номи ва жойлашган ери;
фаолият соҳаси ва мақсади;
кооперативга (ширкатга) кириш ва ундан чиқиш тартиби;
кооператив (ширкат) муассисларининг таркиби ва аъзоларининг сони;
кооператив (ширкат) аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
бошқарув органлари, уларни шакллантириш тартиби ва уларнинг ваколатлари;
кооперативнинг (ширкатнинг) пай, бўлинмас ва бошқа жамғармаларининг миқдори ва уларни шакллантириш тартиби;
кооператив (ширкат) аъзоларининг меҳнатда иштирок этиши ва улар меҳнатига ҳақ тўлашнинг кўпроқ оила (жамоа) пудратига асосланган шакллари;
кооператив (ширкат) даромадларини (фойдасини) тақсимлаш, шу жумладан мулкий пайлар бўйича дивидендлар тўлаш учун тақсимлаш тартиби;
кооперативни (ширкатни) қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби.
Уставга кооператив (ширкат) фаолияти билан боғлиқ, қонунчиликка зид бўлмаган бошқа қоидалар ҳам киритилиши мумкин.
(6-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) устави муассислар томонидан таъсис йиғилишида қабул қилинади, унга ўзгартишлар кооператив (ширкат) аъзоларининг умумий мажлисида киритилади. Уставга киритилган ўзгартишлар тўғрисидаги ахборот кооперативни (ширкатни) давлат рўйхатидан ўтказган органга бир ҳафталик муддат ичида тақдим этилади.
7-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативига (ширкат хўжалигига) аъзо бўлиб кириш ва унга аъзолик
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Ёши 16 га тўлган, кооператив (ширкат) уставини тан олувчи ва унинг талабларига риоя этувчи, кооператив (ширкат) фаолиятида ва унинг жамғармаларини шакллантиришда иштирок этувчи жисмоний шахслар қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзоси бўлишлари мумкин.
Юридик шахслар ҳам қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) жамоа аъзолари бўлишлари мумкин. Кооперативлар (ширкатлар) ва уларнинг жамоа тарзидаги аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатлар шартнома асосида олиб борилади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативига (ширкат хўжалигига) аъзо бўлиб кириш берилган ариза асосида амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқарувининг (раисининг) кооперативга (ширкатга) қабул қилиш тўғрисидаги қарори кооперативнинг (ширкатнинг) умумий мажлисида ариза берган шахснинг иштирокида тасдиқланиши лозим. Бундай қарорни қабул қилиш ва уни тасдиқлаш тартиби кооператив (ширкат) уставида белгиланади.
давлат ва жамоат органларига сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланганда;
ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқишга кирганда;
бошқа қишлоқ хўжалиги кооперативларига (ширкат хўжаликларига), хўжаликлараро ва бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқаруви томонидан белгиланган муддатга ишга йўлланганда.
Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) аъзолари қарилик ёки ногиронлик бўйича ишни тўхтатса, унинг умумий мажлиси қарори билан белгиланган асос ва шартларда ўзларининг кооперативга (ширкатга) аъзоликларини сақлаб қоладилар.
8-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
кооператив (ширкат) ишларини бошқаришда иштирок этиш;
кооперативнинг (ширкатнинг) бошқарув органларига сайлаш ва сайланиш;
кооператив (ширкат) хизматларидан фойдаланиш;
ўз меҳнати натижаларига мувофиқ даромадлар олиш;
мулкий пайга мувофиқ дивидендлар олиш.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзолари уставга риоя этишлари, кооперативнинг (ширкатнинг) умумий мажлиси ва бошқаруви қарорларини бажаришлари шарт.
Қонунчиликда қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзоларининг бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам назарда тутилиши мумкин.
(8-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Қишлоқ хўжалиги кооперативини (ширкат хўжалигини) бошқариш ўзини ўзи бошқариш, ошкоралик, кооператив (ширкат) фаолияти масалаларини ҳал этишда унинг аъзолари иштирок этиши асосида амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) юқори бошқарув органи умумий мажлис бўлиб, у раисни, бошқарувни, тафтиш комиссиясини (тафтишчини) сайлайди, кооперативни (ширкатни) жорий бошқариш бўйича ўз ваколатларини уларга бериб қўяди.
11-модда. Умумий мажлис
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) умумий мажлиси:
кооперативнинг (ширкатнинг) уставини қабул қилади ва унга белгиланган тартибда ўзгартишлар киритади;
кооперативнинг (ширкатнинг) раисини, кооперативнинг (ширкатнинг) бошқарувини ва тафтиш комиссиясини (тафтишчини) сайлайди ва уларни чақириб олади, уларнинг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади ва фаолиятига баҳо беради;
кооператив (ширкат) аъзолигига қабул қилиш, аъзоликдан чиқариш тўғрисидаги масалаларни, шунингдек кооператив (ширкат) аъзолигидан чиқиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этади;
кооперативнинг (ширкатнинг) ички меҳнат тартиби қоидаларини ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш тартибини белгилайди;
кооператив (ширкат) фаолиятининг бизнес-режаларини ва уларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлайди;
даромадни (фойдани) тақсимлаш тартибини, кооперативнинг (ширкатнинг) бўлинмас, пай ва бошқа жамғармалари турларини, миқдорини ва улардан фойдаланиш йўналишларини белгилайди;
(11-модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонунига мувофиқ чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
кооперативни (ширкатни) қайта ташкил этиш ва тугатиш, унинг уюшмалар, жамиятлар, агрофирмалар ва бошқа бирлашмаларга кириши ва улардан чиқиши масалаларини ҳал этади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган масалаларни ҳал қилиш қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) умумий мажлисининг мутлақ ваколатига киради. Унинг мутлақ ваколати жумласига кооперативнинг (ширкатнинг) уставига ёки умумий мажлисининг қарорига мувофиқ кооператив (ширкат) фаолиятининг бошқа масалалари ҳам киритилиши мумкин.
Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) ҳар бир аъзоси, шу жумладан жамоа аъзоси ўзининг мулкий улуши миқдоридан қатъи назар овоз беришда битта овозга эга бўлади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида) меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахслар умумий мажлисда маслаҳат овози ҳуқуқи билан иштирок этадилар.
Умумий мажлис ҳар йили молия йили тугаганидан кейин ўтказилади. У қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқарувининг (раисининг) қарорига биноан ёки кооператив (ширкат) аъзолари камида учдан бир қисмининг ташаббуси билан навбатдан ташқари чақирилиши мумкин.
Аъзоларининг сони беш юз кишидан ортиқ бўлган йирик қишлоқ хўжалиги кооперативларида (ширкат хўжаликларида) умумий мажлис ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун, уставда назарда тутилган ҳолларда, вакиллар мажлиси чақирилиши мумкин.
12-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) бошқаруви ва раиси
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
(12-модданинг биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни билан чиқариб ташланган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
кооператив (ширкат) уставида назарда тутилган бошқа масалаларни ҳал этади.
Бошқарув аъзоларининг сони қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) уставида белгиланади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқарувининг аъзолари ўз таркибидан кооперативнинг (ширкатнинг) уставига мувофиқ кооператив (ширкат) раисининг ўринбосарини ва бошқарув котибини сайлашлари мумкин.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) раиси бошқарувга раҳбарлик қилади. Кооператив (ширкат) раисини сайлаш ва чақириб олиш тартиби, шунингдек унинг ваколатлари кооператив (ширкат) уставида белгиланади.
13-модда. Тафтиш комиссияси (тафтишчи)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Тафтиш комиссияси (тафтишчи) қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг), бошқарувнинг молиявий ҳамда хўжалик фаолиятини текширади ва у умумий мажлисга ҳисобдордир. Тафтиш комиссияси аъзоларининг сони кооперативнинг (ширкатнинг) уставида белгиланади.
Умумий мажлис қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) ва унинг бошқарувининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун белгиланган тартибда аудитор ёки аудиторлик ташкилотини жалб этишга ҳақли.
4-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КООПЕРАТИВИГА (ШИРКАТ ХЎЖАЛИГИГА) ЕР УЧАСТКАЛАРИ БЕРИШ. ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА СУВ ИСТЕЪМОЛИ
(4-бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
14-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативига (ширкат хўжалигига) ер участкалари бериш. Ердан фойдаланиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.08.00 Қишлоқ хўжалигида ижара]
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар қишлоқ хўжалиги кооперативларига (ширкат хўжаликларига) белгиланган мақсадда товар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини юритиш учун эллик йилгача бўлган, лекин ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага берилади.
Ер участкаларидан оқилона ва самарали фойдаланаётган қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) қўшимча равишда ижарага ёки вақтинча фойдаланиш учун ер участкалари олишлари мумкин.
Қишлоқ хўжалиги кооперативларига (ширкат хўжаликларига) берилган ерлар жамоат эгалигидаги ерлардан, шунингдек фуқароларга деҳқон хўжалигини юритиш учун бериб қўйилган ерлардан иборат бўлади ҳамда улардан фақат белгиланган мақсадда фойдаланилади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативига (ширкат хўжалигига) бериб қўйилган ер участкалари хусусийлаштирилиши ва олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объектлари бўлиши мумкин эмас. Бу ер участкалари фермер ва деҳқон хўжаликлари юритиш учун белгиланган тартибда берилиши мумкин. Қишлоқ хўжалик кооперативининг (ширкат хўжалигининг) фойдаланилмаётган ерлари бошқа жисмоний ва юридик шахсларга иккиламчи ижарага ёки вақтинча фойдаланишга уч йилгача бўлган муддатга ердан фойдаланишни янги муддатга узайтириш ҳуқуқи билан берилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 53, 55-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрда 476-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги Низомга қаранг.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ходимларига деҳқон хўжалиги юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга ер участкаларини ажратиш қонунчиликда назарда тутилган ўлчамлар ва тартибда амалга оширилади.
(14-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 55-моддасига, Ўзбекистон Республикасининг «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонунининг 8 ва 9-моддаларига қаранг.
Қишлоқ хўжалиги кооперативларининг (ширкат хўжаликларининг) ер участкасига бўлган ҳуқуқи улар уюшмалар, жамиятлар, агрофирмалар ва бошқа бирлашмалар таркибига кирганида ҳам сақланиб қолади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) ердан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонунчиликда белгиланади.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 39, 40 ва 48-моддаларига қаранг.
Қишлоқ хўжалиги кооперативига (ширкат хўжалигига) берилган ер участкаларини олиб қўйиш белгиланган кафолатларга риоя этилган ҳолда қонунчиликда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон республикаси Ер кодексининг 41-моддасига қаранг.
(14-модданинг еттинчи ва саккизинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
15-модда. Ер участкаларини оила (жамоа) пудрати шартномаси шартлари асосида бериш
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.01.00 Асосий қоидалар]
Қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида) умумий мажлиснинг қарорига асосан ер участкалари, қоида тариқасида, оилаларга (жамоаларга) қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш учун оила (жамоа) пудрати шартномаси шартлари асосида вақтинча фойдаланишга камида беш йил муддатга берилади. Ер участкасидан фойдаланиш муддати тугаганидан кейин оилалар (жамоалар) оила (жамоа) пудрати шартномасини янги муддатга узайтириш ҳуқуқига эгадир.
(15-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Оила (жамоа) пудрати шартлари асосида бериладиган ер участкаларидан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланилади, бунда ҳайдаладиган ерлар майдони ўлчамларининг камайтирилишига йўл қўйилмайди.
Ер участкасининг ўлчамлари ва унинг чегаралари тарафларнинг келишувига биноан ўзгартирилиши мумкин.
Пудрат шартномаси шартлари асосида олинган ер участкасини ижарага ёки ёрдамчи пудратга бериш тақиқланади.
Пудратчидан оила (жамоа) пудрати шартлари асосида берилган ер участкасидан фойдаланганлик учун ҳақ ундирилмайди.
(15-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Ер участкаси жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган тақдирда пудратчи зарар (шу жумладан бой берилган фойда) ва бошқа харажатлар қонунчиликка мувофиқ қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
(15-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 29 июндаги ЎРҚ-782-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2022 й., 03/22/782/0576-сон — 2022 йил 1 октябрдан кучга киради)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунининг 4-боби.
16-модда. Сув истеъмоли
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.04.00 Сув хўжалиги баланслари. Сувдан фойдаланиш учун лимитлар]
Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) учун сув объектларидан сув олиш лимитлари ваколатли органлар томонидан белгиланади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш]
Қишлоқ хўжалиги кооперативига (ширкат хўжалигига) етказиб берилаётган сув сарфини ҳисобга олиш тартиби, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ миқдори ва уни тўлаш тартиби қонунчилик билан белгиланади.
(16-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида»ги низомга қаранг.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) мустақил балансида акс эттириладиган асосий жамғармалар, айланма маблағлар ҳамда бошқа бойликлар шу кооперативнинг (ширкатнинг) мулкидир.
Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) мол-мулки асосий жамғармалар қиймати, етиштирган маҳсулоти, уни сотишдан тушган даромадлар (фойда), аъзоларнинг пул ва моддий бадаллари, банк кредитлари, қимматли қоғозлар ҳисобидан ҳамда кооперативнинг (ширкатнинг) уставида назарда тутилган бошқа фаолият натижасида ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳосил бўлади. Кооператив (ширкат) мол-мулкини шакллантиришда юридик ва жисмоний шахслар шартнома асосида пул ва моддий бадаллар киритиш йўли билан иштирок этишлари мумкин.
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) томонидан ташкил этиладиган корхоналар ва ташкилотларнинг мол-мулки, шунингдек хўжаликлараро корхоналар ва ташкилотларнинг мол-мулки уларнинг улушли иштирокига мувофиқ шу кооперативнинг (ширкатнинг) мулкидир.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
Таркибига қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари), мулкчиликнинг турли шаклидаги бошқа корхоналар ва ташкилотлар кирган уюшмаларнинг мол-мулки уларнинг умумий (улушли) мулки ҳисобланади. Таркибига фақат кооперативлар (ширкатлар) кирган уюшмаларнинг мол-мулки, агар уюшмаларнинг таъсис ҳужжатларида ёки қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шу кооперативларга (ширкатларга) умумий (улушли) мулк ҳуқуқи асосида қарашли бўлади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.01.00 Умумий қоидалар]
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) юридик ва жисмоний шахслардан мол-мулкни қонунчиликда назарда тутилган тартибда олиш, ижарага ёки вақтинча фойдаланишга олиш ҳуқуқига эга.
(17-модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
18-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) пай ва бўлинмас жамғармалари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида) умумий мажлис қарори билан қуйидагилардан таркиб топадиган устав жамғармаси (капитали) шакллантирилади:
пай жамғармаси;
тупроқ унумдорлигини ошириш тадбирларини ўтказиш, ирригация иншоотларини сақлаш, янги ирригация-мелиорация тармоқларини лойиҳалаш ва қуриш, техника олиш, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш, бошқа умумий ижтимоий ва хўжалик вазифаларини ҳал этиш учун мўлжалланган бўлинмас жамғарма.
Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) пай жамғармаси унинг асосий жамғармалари қийматини ҳамда мажбуриятларидан ҳоли бошқа активлари қийматини ўз ичига олади, бўлинмас жамғармани шакллантиришга йўналтириладиган маблағлар бундан мустасно.
(18-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
Пай ва бўлинмас жамғармаларнинг миқдорлари қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) уставида белгилаб қўйилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк]
Пай жамғармаси қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзоларига умумий улушли мулк асосида, бўлинмас жамғарма эса — умумий биргаликдаги мулк асосида қарашли бўлади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.01.00 Умумий қоидалар]
Пай жамғармаси қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзолари ўртасида мулкий пайларга тақсимланиши лозим.
Мулкий пай қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ҳар бир аъзосининг кооператив (ширкат) пай жамғармаси қийматидаги улушини белгилайди ва кооператив (ширкат) аъзосига кооперативнинг (ширкатнинг) якуний даромадидан (фойдасидан) дивидендлар тариқасида тегишли улушни олиш ҳуқуқини беради.
Мулкий пай миқдорини аниқлаш, пайлар бўйича дивидендлар тўлаш тартиби, шартлари қонунчилик билан белгиланади. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ҳар бир аъзоси мулкий пайининг аниқ миқдори кооперативнинг (ширкатнинг) аъзосига мол-мулкнинг муайян улушига ҳамда хўжалик оладиган умумий даромаднинг (фойданинг) тегишли қисмига бўлган унинг ҳуқуқини мустаҳкамлаб қўювчи, номи ёзилган гувоҳнома берилган ҳолда кооперативнинг (ширкатнинг) юқори бошқарув органи қарори билан белгиланади.
(19-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 июлда 299-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)да мулкий пайларни шакллантириш, уларни тақсимлаш ва улар бўйича дивидендлар тўлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомга ва мулкий пай тўғрисидаги намунавий гувоҳномага қаранг.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) даромадининг (фойдасининг) пайлар бўйича дивидендлар тўлаш учун мўлжалланган қисми йил якунларига кўра тақсимланади ва мулкий пайнинг миқдорига мутаносиб равишда тўланади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзолигидан чиқиш фермер хўжалиги ёки янги қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ташкил этиш мақсадида амалга оширилган ҳолларда мулкий пайлар қонунчиликка мувофиқ ажратиб берилади.
(19-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзосининг мулкий пайини мерос қилиб олиш қонунчиликда белгиланган тартибда фақат унинг қийматидаги ифодасида амалга оширилади.
(19-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг V-бўлимига («Ворислик ҳуқуқи») қаранг.
20-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) ишлаб чиқариш фаолияти
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ўз фаолияти йўналишларини, ишлаб чиқаришнинг тузилиши ва ҳажмларини мустақил равишда белгилайди.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ўзи етиштираётган маҳсулот сифатига оид амалдаги нормативлар ва стандартларга, экологияга, санитарияга оид ҳамда қонунчиликда белгилаб қўйилган бошқа талаблар ва қоидаларга риоя этиши шарт.
Давлат органлари ва ташкилотларининг ҳамда бошқа органлар ва ташкилотларнинг, шунингдек улар мансабдор шахсларининг қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) хўжалик фаолиятига аралашувига йўл қўйилмайди, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(20-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 18-моддасига қаранг.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.01 Умумий қоидалар. Маиший пудрат]
Оила (жамоа) пудрати қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида) ички хўжалик ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этишнинг устун шаклидир.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.02 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатиш (шунингдек, 03.12.16.00 га қаранг)]
Оила (жамоа) пудрати шартномаси ҳар йили қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) раиси орқали мазкур кооператив (ширкат) ва оила бошлиғи (жамоанинг ваколат берилган вакили) ўртасида тузилади.
(21-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.02 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатиш (шунингдек, 03.12.16.00 га қаранг)]
Оила (жамоа) пудрати шартномаси бўйича оила (ходимлар гуруҳи) пудратчи сифатида муайян қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва уни буюртмачига — қишлоқ хўжалиги кооперативига (ширкат хўжалигига) келишилган муддатларда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса, мазкур маҳсулотни қабул қилиш ва унинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.02 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатиш (шунингдек, 03.12.16.00 га қаранг)]
ер участкасининг ўлчами, жойлашган манзили ва ҳолати;
ер участкасидан фойдаланиш шартлари, тарафларнинг алмашлаб экиш схемасига мувофиқ қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини ва ер сифатини ошириш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш бўйича мажбуриятлари;
етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг миқдори ва турлари, унинг сифати;
етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг баҳоси, унга ҳақ тўлаш ва уни реализация қилиш шартлари;
суғориш учун сув ва моддий-техника ресурслари билан пудратчини таъминлаш;
тарафларнинг шартнома мажбуриятларини бажармаганлик учун жавобгарлиги ва уларнинг хоҳишига кўра бошқа шартлар.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.02 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатиш (шунингдек, 03.12.16.00 га қаранг)]
Пудратчи, агар оила (жамоа) пудрати шартномасида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ишларни бажариш усулларини мустақил равишда белгилайди, уларни ўз кучи ва воситалари билан амалга оширади. Буюртмачи пудратчига оила (жамоа) пудрати шартномасида назарда тутилган ҳажмда ва тартибда ишларни бажаришда кўмаклашиши шарт. Кўрсатилган ишларнинг бажарилишини моддий-техникавий таъминлаш, агар оила (жамоа) пудрати шартномасида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи томонидан амалга оширилади. Ишлар тугаганидан кейин пудратчи буюртмачи томонидан берилган моддий-техника ресурсларидан фойдаланилганлик тўғрисида буюртмачига ҳисобот тақдим этиши, шунингдек уларнинг қолдиғини буюртмачига қайтариши ёхуд пудратчидаги фойдаланилмай қолган моддий-техника ресурслари қийматини ҳисобга олган ҳолда ҳақ тўланиши лозим бўлган ишлар қийматини буюртмачининг розилиги билан камайтириши шарт.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.02 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатиш (шунингдек, 03.12.16.00 га қаранг)]
Оила (жамоа) пудратида меҳнатга ҳақ тўлаш якуний натижаларга кўра — етиштирилган маҳсулотнинг шартномада назарда тутилган миқдори, сифати ва баҳосига қараб амалга оширилади. Шу билан бирга оила аъзолари (пудратчилар) — пай эгалари хўжаликнинг йил давомидаги фаолияти якуний натижаларига кўра аниқланадиган дивидендлар оладилар.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.04.00 Қишлоқ хўжалиги ходимларининг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари]
Қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида) меҳнат муносабатлари ушбу Қонун, бошқа қонун ҳужжатлари, кооперативнинг (ширкатнинг) устави ва ички иш тартиби билан тартибга солинади.
(22-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.04.00 Қишлоқ хўжалиги ходимларининг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари]
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) уставда белгиланган вазифаларни бажариш учун кооператив (ширкат) аъзоси бўлмаган шахсларни меҳнат шартномаси бўйича ишга жалб этиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.04.00 Қишлоқ хўжалиги ходимларининг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари]
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) кооператив (ширкат) аъзолари ва ёлланган ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш шакллари, тизими ва шартларини қонунчиликка ҳамда оила (жамоа) пудратига мувофиқ мустақил равишда белгилайди.
(22-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.04.00 Қишлоқ хўжалиги ходимларининг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари]
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.04.00 Қишлоқ хўжалиги ходимларининг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари]
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги бўйича белгиланган нормалар ва қоидаларга, ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя этилишини таъминлайди.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.04.00 Қишлоқ хўжалиги ходимларининг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари]
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзоларини ва унда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахсларни ижтимоий таъминлаш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(22-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг XVI-бобига («Давлат ижтимоий суғуртаси»), Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунига қаранг.
23-модда. Маҳсулотни қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) томонидан реализация қилиш тартиби
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.01 Контрактация. Давлат эҳтиёжи учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш ва етказиб бериш (шунингдек, 03.11.01.05 га қаранг)]
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) етиштирилаётган маҳсулотни реализация қилиш учун, шу жумладан давлат эҳтиёжларини кўзлаб реализация қилиш учун юридик ва жисмоний шахслар билан ихтиёрийлик асосида хўжалик шартномалари тузиш ҳуқуқига эга.
(23-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августдаги 535-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 149-модда)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.21.00 Қишлоқ хўжалиги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 24-бобига («Мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик»), Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунининг V-бўлимига («Шартнома мажбуриятларини бузганлик учун жавобгарлик») қаранг.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.01 Контрактация. Давлат эҳтиёжи учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш ва етказиб бериш (шунингдек, 03.11.01.05 га қаранг)]
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) етиштирилаётган маҳсулотни экспортга чиқариш, шунингдек чет эллик шериклар билан ҳисоб-китоб қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(23-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 163-сон қарори билан тасдиқланган Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низом.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар]
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) қонунчиликка мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлайди.
(24-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қаранг.
25-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативини (ширкат хўжалигини) моддий-техникавий таъминлаш, унга агротехник ва бошқа хил хизмат кўрсатиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.03 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш]
Қишлоқ хўжалиги кооперативини (ширкат хўжалигини) моддий-техникавий таъминлаш, унга агротехник ва бошқа хил хизмат кўрсатиш рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда шартнома асосида амалга оширилади.
(25-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонунига қаранг.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.03 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш]
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ўзига зарур бўлган мол-мулк ва ишлаб чиқариш воситаларини биржаларда, ярмаркаларда, бозорларда юридик ва жисмоний шахслардан, аҳолидан олишга ҳақли.
26-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативини (ширкат хўжалигини) кредитлаш ва суғурталаш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.05 Агросаноат ишлаб чиқариш соҳасидаги кредитлаш, ҳисоб-китоб, суғурта (шунингдек, 07.22.06.01 га қаранг)]
Қишлоқ хўжалиги кооперативини (ширкат хўжалигини) ишлаб чиқариш аҳамиятига молик объектлар қурилиши, асосий ишлаб чиқариш воситаларини харид этиш учун узоқ муддатли кредитлаш ва жорий ишлаб чиқариш фаолияти учун қисқа муддатли кредитлаш кредит шартномалари асосида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.05 Агросаноат ишлаб чиқариш соҳасидаги кредитлаш, ҳисоб-китоб, суғурта (шунингдек, 07.22.06.01 га қаранг)]
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ташкил этилган пайтда унга қарзлар ва кредитлар беришда тўловга қобилиятли юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек кооперативларнинг (ширкатларнинг) ўзлари ўз мол-мулкини гаровга қўйиб кафил бўлишлари мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.05 Агросаноат ишлаб чиқариш соҳасидаги кредитлаш, ҳисоб-китоб, суғурта (шунингдек, 07.22.06.01 га қаранг)]
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ўзига қарашли ва ижарага олинган ишлаб чиқариш воситаларининг, қишлоқ хўжалик экинзорларининг (кўчатзорларининг), кўп йиллик дов-дарахтларнинг, етиштирилган ёки қайта ишланган маҳсулотнинг, хом ашёнинг, материалларнинг йўқотилиши (нобуд бўлиши), кам чиқиши ёки шикастланиши хавфини, тадбиркорлик хавфини, шунингдек шартномаларни бузганлик учун ўзининг жавобгарлик хавфини суғурта қилдиради ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда ва шартларда суғурта товони олади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) уни иқтисодий ночорликка олиб борадиган даражада зарар кўрган ва тўловга қобилиятсиз бўлган ҳолларда қишлоқ хўжалиги кооперативини (ширкат хўжалигини) санация қилиш ўтказилиши ёки унинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги масала қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилиши мумкин.
(26-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 февралдаги ЎРҚ-911-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунига қаранг.
27-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) қишлоқ аҳоли пунктлари ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги фаолияти
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) қишлоқ аҳоли пунктлари ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш, кооператив (ширкат) аъзолари ва унда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахсларнинг, шунингдек улар оилаларининг маданий-маиший турмуш шароитларини яхшилаш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, бошқа ижтимоий эҳтиёжларини қондириш бўйича тадбирларни амалга оширади. Бу мақсадларда қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги):
ижтимоий инфратузилма объектларини қуради ва жиҳозлайди;
қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ҳудудидаги аҳоли пунктларини ободонлаштириш, электрлаштириш, газлаштириш ва ичимлик сув билан таъминлашни амалга оширади, кооператив (ширкат) аъзолари ва ходимларига хизмат кўрсатувчи кичик корхоналарни ривожлантиришга кўмаклашади;
ўз аъзоларининг деҳқон хўжаликларини ривожлантиришга уларга уруғлик, кўчат, ёш қорамоллар ва паррандалар реализация қилиш, агротехника ва ветеринария хизмати кўрсатиш, етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотини реализация қилишда кўмаклашиш йўли билан ёрдам беради;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш, экологик вазиятни яхшилаш тадбирларини амалга оширади;
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ихтиёрийлик асосида, шу жумладан улуш (пай) асосида маҳсулотни етиштириш, харид қилиш, қайта ишлаш ва уни сотиш, моддий-техника таъминоти, қурилиш, хизмат кўрсатишнинг техникавий, сув хўжалигига, ветеринария, агрокимё, маслаҳат беришга оид ва бошқа турлари бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда бирлашиш, уюшмалар, жамиятлар, агрофирмалар ва бошқа бирлашмаларга бирлашиш, кириш ҳуқуқига эга.
(28-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 77-моддасига қаранг.
29-модда. Ҳисобга олиш ва ҳисобот
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.05 Агросаноат ишлаб чиқариш соҳасидаги кредитлаш, ҳисоб-китоб, суғурта (шунингдек, 07.22.06.01 га қаранг)]
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисоб-китоб ишларини юритади ҳамда маҳаллий статистика ва солиқ органларига ҳисобот тақдим этади.
(29-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директорининг 2023 йил 9 октябрдаги 39-мб-сон «Статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи.
7-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
30-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативини (ширкат хўжалигини) қайта ташкил этиш ҳамда тугатиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
Қишлоқ хўжалиги кооперативини (ширкат хўжалигини) қайта ташкил этиш қонунчиликда ва кооператив (ширкат) уставида белгиланган тартибда қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва ўзгартириш шаклида амалга оширилади.
(30-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49—52-моддаларига қаранг.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
(30-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
(30-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 53—56-моддаларига қаранг.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.01.00 Умумий қоидалар]
Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) кредиторлар даъволари қаноатлантирилганидан кейин қолган мол-мулки қиймати унинг аъзолари ўртасида тақсимланади.
31-модда. Низоларни ҳал этиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
Қишлоқ хўжалиги кооперативларини (ширкат хўжаликларини) ташкил этиш, уларнинг фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши билан боғлиқ низолар қонунчиликка мувофиқ ҳал этилади.
(31-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
32-модда. Мажбуриятлар бўйича жавобгарлик
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб беради. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) кооператив (ширкат) аъзоларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.14.00 Ер участкалари мулкдорлари, ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари]
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзолари қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) мажбуриятлари бўйича ўз мол-мулклари билан жавоб бермайдилар.
Давлат қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) мажбуриятлари бўйича, қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) эса давлатнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
33-модда. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.21.00 Қишлоқ хўжалиги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.12.00.00 Зарар етказилганлиги оқибатидаги мажбуриятлар / 03.12.01.00 Умумий қоидалар]
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) кооператив (ширкат) аъзоларининг ва унда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахсларнинг ҳаёти ва соғлигига улар меҳнат мажбуриятларини бажариш чоғида етказилган зарар учун қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.12.00.00 Зарар етказилганлиги оқибатидаги мажбуриятлар / 03.12.02.00 Фуқаронинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарни ундириш]
Ходимнинг меҳнат мажбуриятларини бажариши муносабати билан унинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар учун жавобгар бўлган қайта ташкил этилаётган ёки тугатилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида) маблағ бўлмаган ёхуд етарли бўлмаган тақдирда, ундирилиши лозим бўлган суммалар қонунчиликда назарда тутилган тартибда давлат томонидан тўланади. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) фермер хўжаликлари этиб қайта ташкил этилган ҳолларда, мазкур суммалар қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида) маблағ бор ёки йўқлигидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ тўланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.21.00 Қишлоқ хўжалиги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) ва унинг аъзоларининг, шунингдек унда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахсларнинг ердан белгиланган мақсадда ва самарали фойдаланмаганлик учун жавобгарлиги қонунчилик билан белгиланади.
(33-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 60, 65, 67—69-моддаларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 197-моддасига қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 30 апрель,
600-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 84-модда; 2003 й., 9-10-сон, 149-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 513-модда; 2009 й., 52-сон, 555-модда; 2013 й., 1-сон, 1-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 30.06.2022 й., 03/22/782/0576-сон; 16.01.2024 й., 03/24/896/0037-сон; 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон)