toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ ВА ПСИХОТРОП МОДДАЛАР ТЎҒРИСИДА
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонун гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлишига оид ижтимоий муносабатларни тартибга солади ҳамда уларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлишига монелик қилиш, фуқаролар соғлиғини сақлаш ҳамда давлат хавфсизлигини таъминлашни мақсад қилиб қўяди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар тўғрисидаги қонунчилик
Ўзбекистон Республикасининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборат.
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
гиёҳвандлик (наркотик) воситалари — гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалар, таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган препаратлар ва ўсимликлар;
психотроп моддалар — психотроп моддалар рўйхатига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
прекурсорлар — прекурсорлар рўйхатига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган, гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ва психотроп моддаларни тайёрлаш учун фойдаланиладиган моддалар;
(3-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон)
гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг аналоглари — кимёвий тузилиши ва хоссаларига кўра гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларга ўхшаш, улар сингари руҳиятга фаол таъсир этувчи, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалар;
препарат — моддаларнинг ҳар қандай физик ҳолатдаги, таркибида битта ёки бир нечта гиёҳвандлик воситалари ёхуд психотроп моддалар бўлган аралашмаси;
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши — гиёҳвандлик воситалари, — психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш (олиб чиқиш), транзит тарзида ўтказиш, сақлаш, бериш, реализация қилиш, тақсимлаш, олиш, ташиш, жўнатиш, ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, тайёрлаш, улардан фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш, шунингдек таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликларни етиштириш;
гиёҳвандлик (наркомания) — гиёҳвандлик воситаларига руҳий-жисмоний қарамлик билан боғлиқ касаллик;
заҳарвандлик (токсикомания) — психотроп моддаларга, шунингдек дорилик хусусиятига эга бўлмаган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий, гиёҳвандлик воситаларга ўхшаш руҳиятга фаол таъсир этувчи моддаларга руҳий-жисмоний қарамлик билан боғлиқ касаллик.
Олдинги таҳрирга қаранг.
махсус ваколатли органлар — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ваколатларга мувофиқ гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги бошқарув ва назоратни амалга оширувчи органлар.
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сонли Қонунига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
4-модда. Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар
Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар қуйидаги рўйхатларга киритилади:
Муомалада бўлиши Ўзбекистон Республикасида тақиқланган гиёҳвандлик воситалари рўйхати (бундан буён матнда I рўйхат деб юритилади);
Муомалада бўлиши Ўзбекистон Республикасида чекланган гиёҳвандлик воситалари рўйхати (бундан буён матнда II рўйхат деб юритилади);
Муомалада бўлиши Ўзбекистон Республикасида чекланган психотроп моддалар рўйхати (бундан буён матнда III рўйхат деб юритилади);
Муомалада бўлиши Ўзбекистон Республикасида чекланган прекурсорлар рўйхати (бундан буён матнда IV рўйхат деб юритилади).
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар рўйхатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади ва матбуотда эълон қилинади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сонли «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори.
II. ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ, ПСИХОТРОП МОДДАЛАР ВА ПРЕКУРСОРЛАРНИНГ МУОМАЛАДА БЎЛИШИ БИЛАН БОҒЛИҚ ФАОЛИЯТ
5-модда. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши
Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлишига ушбу Қонунда белгиланган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади.
Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар аналогларининг муомалада бўлиши тақиқланади.
6-модда. Гиёҳвандлик воситаларининг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятнинг асосий турларига бўлган давлат монополияси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситаларининг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятнинг асосий турлари: гиёҳвандлик воситаларини олиб кириш (олиб чиқиш), тақсимлаш, ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, тайёрлаш, йўқ қилиш, шунингдек таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликларни етиштириш давлат монополияси ҳисобланади, ушбу Қонуннинг 211-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(6-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 мартдаги ЎРҚ-612-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2020 й., 03/20/612/0326-сон)
7-модда. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш
Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда бериладиган лицензия асосида амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 октябрдаги 725-сонли «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тартиб-таомиллари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8-модда. Лицензия беришни рад этиш асослари
Қуйидагилар лицензия беришни рад этиш учун асос бўлади:
юридик шахснинг лицензия олиш пайтида ҳужжатларни лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этиши;
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятнинг хавфсизлигини таъминлаш учун шароитлар йўқлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
сурункали руҳий ҳолатининг бузилганлиги, гиёҳвандлик, заҳарвандлик, алкоголизм туфайли диспансер ҳисобида турувчи ходимлар мавжуд бўлса ва улар ўз хизмат вазифаси тақозосига кўра гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалардан эркин фойдаланиш имконига эга бўлса;
(8-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон)
қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган ходимлар мавжуд бўлса ва улар ўз хизмат вазифаси тақозосига кўра гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалардан эркин фойдаланиш имконига эга бўлса;
юридик шахс лицензия олиш пайтида тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартларига номувофиқлиги.
Бошқа асосларга кўра, шу жумладан лицензия бериш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги 175-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 23-модда)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида» ги Қонунига қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9-модда. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш
Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:
лицензиат лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларини бузганлиги аниқланганда;
лицензияловчи органларнинг аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини лицензиат зиммасига юкловчи қарорлари лицензиат томонидан бажарилмаганда.
Лицензиянинг амал қилишини лицензияловчи орган ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга, суд эса ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриши мумкин.
Лицензияловчи орган ёки суд лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этиши учун муддат белгилаши шарт. Бунда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этиши учун суд қарорида белгиланган муддат олти ойдан кўп бўлиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этган тақдирда, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилган лицензияловчи орган ёки суд кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқномани олган кундан эътиборан лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида уч кун муддат ичида қарор қабул қилиши шарт.
(9-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
(9-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 405-модда)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида» ги Қонунига қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
91-модда. Лицензиянинг амал қилишини тугатиш ва лицензияни бекор қилиш
Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади:
лицензиат лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
юридик шахс тугатилганда — тугатилган пайтдан эътиборан ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда — қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан, бундан унинг ўзгартирилиши, шунингдек янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида қайта ташкил этилаётган юридик шахсларда лицензия мавжуд бўлган тақдирда қўшиб юборилиши мустасно;
(91-модданинг биринчи қисми учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 16-сон, 265-модда)
лицензиат лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талабларини ва шартларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни суд ёки лицензияловчи орган белгилаган муддатда бартараф этмаганда;
(91-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 405-модда)
рухсат этилган фаолият турини амалга ошириш қоидаларига риоя этиш юзасидан мажбуриятлар лицензиат томонидан бир йил ичида такроран бажарилмаганда;
лицензияловчи органнинг лицензия бериш тўғрисидаги қарорининг қонунга хилофлиги аниқланганда;
лицензиат томонидан лицензияда белгиланган фаолият турига риоя этилмаганда;
лицензиянинг амал қилиш муддати тугаганда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензиянинг амал қилишини тугатиш ушбу модда биринчи қисмининг тўртинчи — саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда суд қарорига, бошқа ҳолларда эса, лицензияловчи органнинг қарорига биноан амалга оширилади.
(91-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 405-модда)
Тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан эътиборан лицензиянинг амал қилиши тугатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензияни бекор қилиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
(91-модда тўртинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 405-модда)
лицензиатнинг аризасига биноан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
агар лицензиат лицензия берганлик учун давлат божини унга лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарнома юборилган (топширилган) пайтдан эътиборан уч ой ичида тўламаган ёки лицензия шартномасини имзоламаган бўлса;
(91-модда тўртинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 февралдаги ЎРҚ-905-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2024 й., 03/24/905/0106-сон)
лицензия сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензияни бекор қилиш ушбу модда тўртинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолда суд қарорига, бошқа ҳолларда эса, лицензияловчи органнинг қарорига биноан амалга оширилади.
Лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, лицензия берилган санадан эътиборан бекор қилинган деб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тугатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори лицензиатга ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай етказилади. Лицензиянинг амал қилишини тугатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги суд қарори лицензиатга ва лицензияловчи органга қонунчиликда белгиланган муддатларда етказилади. Лицензиат лицензиянинг амал қилишини тугатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарорни олган кундан эътиборан ўн кун ичида лицензия лицензияловчи органга қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак.
(91-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида» ги Қонунига қаранг.
III. ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ, ПСИХОТРОП МОДДАЛАР ВА ПРЕКУРСОРЛАРНИНГ МУОМАЛАДА БЎЛИШИ БИЛАН БОҒЛИҚ ФАОЛИЯТНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ШАРТЛАРИ
10-модда. Ўзбекистон Республикасининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларга бўлган эҳтиёжлари
Ўзбекистон Республикасининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларга бўлган эҳтиёжлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий этилган тартибда белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги 472-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш тартиби тўғрисида Низом»га қаранг.
11-модда. Айрим гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг муомалада бўлишини чеклаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
I рўйхатга киритилган гиёҳвандлик воситаларининг муомалада бўлишига йўл қўйилмайди, ушбу Қонуннинг 21, 211, 27 — 29-моддаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(11-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 мартдаги ЎРҚ-612-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2020 й., 03/20/612/0326-сон)
II ва III рўйхатга киритилган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг муомалада бўлишига шифокор кўрсатмаси бўйича тиббий мақсадларда, шунингдек ушбу Қонуннинг 26—29-моддаларида назарда тутилган мақсадларда йўл қўйилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур рўйхатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сонли «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган.
12-модда. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш (олиб чиқиш) хусусиятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб киришга (олиб чиқишга) лицензия, шунингдек, олиб кириш (олиб чиқиш) ҳуқуқи тўғрисида махсус ваколатли орган томонидан бериладиган сертификат бўлган тақдирда йўл қўйилади.
(12-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни махсус ваколатли орган рухсатисиз Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит тарзида ўтказиш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу моддада белгиланган талаблар бузилган тақдирда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар қонунчиликка мувофиқ мусодара этилади.
(12-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сонли «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори.
13-модда. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш махсус ажратилган ва жиҳозланган жойларда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда, юридик шахслар томонидан, мазкур фаолият тури учун лицензияси бўлган тақдирда амалга оширилади.
(13-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 21 июлдаги ЎРҚ-629-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.07.2020 й., 03/20/629/1087-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 октябрдаги 725-сонли «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тартиб-таомиллари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори.
14-модда. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни бериш, реализация қилиш ва тақсимлаш
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни бериш, реализация қилиш ва тақсимлаш махсус ваколатли орган белгилаган тартибда, юридик шахслар томонидан, мазкур фаолият турлари учун лицензиялари бўлган тақдирда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 36-сон «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, бериш, сотиш, тақсимлаш, ҳисобга олиш шартлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3604, 27.01.2025 й.).
15-модда. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиш
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, реализация қилиш, фойдаланиш учун, шу жумладан тиббий ва бошқа мақсадларда олиш юридик шахслар томонидан, мазкур фаолият турлари учун лицензиялари бўлган тақдирда амалга оширилади.
16-модда. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда, юридик шахслар томонидан, мазкур фаолият тури учун лицензияси бўлган тақдирда амалга оширилади.
(16-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 21 июлдаги ЎРҚ-629-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.07.2020 й., 03/20/629/1087-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 февралдаги 85-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ташиш тартиби тўғрисидаги низом.
17-модда. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни жўнатиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни почта жўнатмаларида, шу жумладан халқаро почта жўнатмаларида жўнатиш тақиқланади, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(17-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
18-модда. Янги гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқиш ҳамда давлат рўйхатидан ўтказиш
Янги гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқиш фақат давлат эҳтиёжлари учун буюртмага мувофиқ амалга оширилади ва бу иш давлат илмий-тадқиқот муассасаларига мазкур фаолият тури учун лицензияси бўлган тақдирда топширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тиббий мақсадларда фойдаланиладиган янги гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни давлат рўйхатидан ўтказиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(18-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 19-моддаси.
19-модда. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ишлаб чиқариш ва тайёрлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
II рўйхатга киритилган гиёҳвандлик воситаларини ушбу Қонунда белгиланган мақсадларда ишлаб чиқариш ва тайёрлаш Ўзбекистон Республикасининг эҳтиёжлари доирасида давлат муассасалари томонидан, муайян гиёҳвандлик воситаларини ишлаб чиқариш ва тайёрлаш учун лицензиялари бўлган тақдирда амалга оширилади.
(19-модда биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
III рўйхатга киритилган психотроп моддаларни ушбу Қонунда белгиланган мақсадларда ишлаб чиқариш ва тайёрлаш махсус ваколатли орган қарорига мувофиқ юридик шахслар томонидан, муайян психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ва тайёрлаш учун лицензиялари бўлган тақдирда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
IV рўйхатга киритилган прекурсорларни ушбу Қонунда белгиланган мақсадларда ишлаб чиқариш ва тайёрлаш Ўзбекистон Республикасининг эҳтиёжлари доирасида давлат муассасалари томонидан, муайян прекурсорларни ишлаб чиқариш ва тайёрлаш учун лицензиялари бўлган тақдирда амалга оширилади.
(19-модда учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
Олдинги таҳрирга қаранг.
IV рўйхат доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган айрим прекурсорларни ушбу Қонунда назарда тутилган мақсадларда ишлаб чиқариш ва тайёрлаш юридик шахслар томонидан уларда муайян прекурсорларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш учун лицензиялар мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг эҳтиёжлари доирасида амалга оширилади.
(19-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 майдаги ЎРҚ-928-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 03/24/928/0384-сон — 2024 йил 1 сентябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ишлаб чиқариш ва тайёрлашни амалга оширувчи юридик шахслар қонунчиликка мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилади.
(19-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
20-модда. Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни идишга жойлаш-ўраш ва уларга белги қўйиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тиббий мақсадларда фойдаланиладиган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни идишга жойлаш-ўраш ва уларга белги қўйиш қонунчилик талабларига мувофиқ бўлиши шарт.
(20-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг сиртқи ўрови мазкур ўров бутлигини бузмай туриб уларни олиш имкониятини истисно этиши шарт.
Тиббий мақсадларда фойдаланиладиган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ички ўрови иккита қизил чизиқ билан белгиланган бўлиши шарт.
Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ўрови ва уларга белги қўйиш ушбу модда талабларига мувофиқ бўлмаган ҳолларда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар белгиланган тартибда йўқ қилиб ташланади.
21-модда. Таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликларни етиштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган, I рўйхатга киритилган ўсимликларни етиштириш учун рухсат давлат муассасаларига илмий мақсадларда махсус ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда ҳамда ушбу Қонуннинг 211-моддасида назарда тутилган ҳолларда юридик шахсларга саноат мақсадларида мазкур фаолият турига доир лицензия мавжуд бўлган тақдирда берилади.
(21-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
Олдинги таҳрирга қаранг.
211-модда. Таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликларнинг саноат мақсадларида етиштирилиши ва муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятнинг ўзига хос хусусиятлари
Таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштиришга, олиб киришга (олиб чиқишга), қайта ишлашга, сақлашга, реализация қилишга (беришга), олишга ва ташишга юридик шахсларга мазкур фаолият тури учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда берилган лицензияга асосан рухсат этилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни.
Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ва тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган, саноат мақсадларида етиштирилишига ва муомалада бўлишига рухсат этилган каннабис ўсимлигининг навлари, уларнинг етиштирилиш ва муомалада бўлиш шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(211-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 мартдаги ЎРҚ-612-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2020 й., 03/20/612/0326-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 декабрдаги 770-сон «Каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш ва фойдаланиш фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
22-модда. Прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият хусусиятлари
Юридик шахслар IV рўйхатга киритилган прекурсорларни ўз ишлаб чиқаришида фойдаланиш учун мазкур фаолият тури учун лицензияси бўлган тақдирда, йиллик ишлаб чиқариш эҳтиёжларидан кўп бўлмаган миқдорда олишлари мумкин ва олинган ёки буюртма берилган прекурсор миқдори ушбу эҳтиёжлардан ошиб кетган ҳар бир ҳолат тўғрисида махсус ваколатли органни хабардор қилишлари шарт.
IV рўйхатга киритилган прекурсорларнинг муомалада бўлишини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш тартиби махсус ваколатли орган томонидан белгиланади.
23-модда. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни йўқ қилиш
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни йўқ қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
уларнинг яроқлилик муддати тугаганда;
гиёҳвандлик воситаси, психотроп модда ёки прекурсор улардан фойдаланиш имкониятини истисно этувчи кимёвий ёки физик таъсирга учраганда;
беморлар вафотидан сўнг уларнинг қариндошларидан фойдаланилмай қолган восита ёки модда тариқасида қабул қилинганда;
уларнинг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки прекурсорларга мансублигини аниқлашнинг имкони бўлмаганда.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги 472-сон қарори билан тасдиқланган «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни йўқ қилиш тартиби тўғрисида Низом»га қаранг.
Таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликлар ўсаётган ер участкаларининг мулкдорлари, эгалари ёки фойдаланувчилари бўлмиш юридик ва жисмоний шахслар бу ўсимликларни йўқ қилиб ташлашга мажбур. Бундан бош тортилган тақдирда мазкур ўсимликлар уларнинг ҳисобидан йўқ этилади.
IV. ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ. ПСИХОТРОП МОДДАЛАР ВА ПРЕКУРСОРЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
24-модда. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан тиббий мақсадларда фойдаланиш
II, III ва IV рўйхатларга киритилган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан тиббий мақсадларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда фойдаланилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тиббий мақсадларда фойдаланиш учун рухсат этилган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларга нисбатан дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонунчиликнинг ушбу Қонунга зид бўлмаган қисми татбиқ қилинади.
(24-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонунига қаранг.
25-модда. Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалардан транзит тарзида ўтаётган йўловчиларни даволаш учун фойдаланиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан транзит тарзида ўтаётган бемор II ва III рўйхатларга киритилган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни даволаниш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда олиб ўтиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги 472-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни транзит йўловчиларни даволаш учун ташиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом»га қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушланиб қолган ва даволанишни давом эттириш учун гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни қўшимча равишда олишга муҳтож бўлган тақдирда бундай воситалар ёки моддаларни бериш Ўзбекистон Республикасида ёзиб берилган рецепт асосида қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(25-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 1 июлдаги 121-сон буйруғи билан тасдиқланган Тиббиёт ташкилотларида дори воситаларини тайинлаш, халқаро патентланмаган номланиши бўйича рецептларни расмийлаштириш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низом.
26-модда. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан ветеринарияда фойдаланиш
Ветеринарияда фойдаланиладиган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар рўйхати, шунингдек улардан фойдаланиш шартлари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 397-сон қарори билан тасдиқланган «Ветеринарияда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан фойдаланиш Тартиби»га қаранг.
27-модда. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан илмий ва ўқув мақсадларида фойдаланиш
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан илмий ва ўқув мақсадларида фойдаланиш учун рухсат юридик шахсларга мазкур фаолият турлари учун лицензиялари бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда берилади.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги 472-сон қарори билан тасдиқланган «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан илмий ва ўқув мақсадларида фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом»га қаранг.
28-модда. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан экспертлик фаолиятида фойдаланиш
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан экспертизалар ўтказиш мақсадида фойдаланиш учун рухсат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда берилади.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 26 июндаги 288-сон қарори билан тасдиқланган «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан экспертлик фаолиятида фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом»га қаранг.
29-модда. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан тезкор-қидирув фаолиятида фойдаланиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан уларни назорат остида етказиб бериш ва назорат остида олиш, бошқа тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш учун фойдаланиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(29-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
30-модда. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни жисмоний шахсларга бериш
II, III ва IV рўйхатларга киритилган Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни жисмоний шахсларга тиббий мақсадларда бериш бундай фаолият тури учун лицензиялари бўлган дорихоналар ва даволаш-профилактика муассасаларида амалга оширилади.
31-модда. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият тўғрисида ҳисобот
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият турлари учун лицензиялари бўлган юридик шахслар ўз фаолиятлари тўғрисида махсус ваколатли органга қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этадилар.
(31-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 октябрдаги 725-сонли «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тартиб-таомиллари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори.
32-модда. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни инвентаризация қилиш
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият турлари учун лицензиялари бўлган юридик шахслар ўз тасарруфларидаги гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ҳар ойда инвентаризация қилишлари ҳамда товар-моддий қимматликлар балансини тузишлари шарт.
Балансдаги тафовутларга оид маълумотлар ёки баланс маълумотларининг ўтказилган инвентаризация натижаларига номувофиқлиги тўғрисида бу ҳолат аниқланганидан сўнг уч кунлик муддат ичида ички ишлар органларига хабар қилинади.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар миқдори ва ҳолатига тааллуқли барча ўзгаришлар махсус дафтарларга қайд этилади. Бундай дафтарларни юритиш ва сақлаш тартиби махсус ваколатли орган томонидан белгиланади.
V. ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ. ПСИХОТРОП МОДДАЛАР ВА ПРЕКУРСОРЛАРНИНГ ҚОНУНГА ХИЛОФ РАВИШДА МУОМАЛАДА БЎЛИШИГА МОНЕЛИК ҚИЛИШ
33-модда. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлишига қарши ҳаракатларни мувофиқлаштириш
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлишига қарши ҳаракатларни мувофиқлаштириш махсус ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 631-сон «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича давлат комиссияси ҳамда унинг худудий комиссиялари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлишига монелик қилиш чораларини молиялаш давлат бюджети маблағлари ва бошқа молиялаш манбалари ҳисобидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(33-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
34-модда. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар тарғиботининг тақиқланиши ҳамда рекламасининг чекланиши
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар тарғиботи, яъни Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва улардан фойдаланиш усуллари, услублари тўғрисидаги, уларни олиш жойлари ҳақидаги маълумотларни тарқатишга қаратилган фаолият тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
II ва III рўйхатларга киритилган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар рекламаси фақат тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мўлжалланган ихтисослашган босма нашрлардагина амалга оширилиши мумкин. Таркибида Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалари бўлган дори воситаларининг намуналарини реклама мақсадларида тарқатиш тақиқланади.
(34-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
35-модда. Тиббий кўрикдан ва текширувдан ўтказиш
Шахс гиёҳвандлик билан касалланган, гиёҳвандлик воситалари таъсирида маст ҳолатда ёхуд шифокор кўрсатмаси бўлмагани ҳолда гиёҳвандлик воситаси ёки психотроп модда истеъмол этган деб ҳисоблашга етарли асослар бўлса, у тиббий кўрикдан ўтказишга юборилиши мумкин.
Шахс ўз танасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни олиб ўтаётир деб ҳисоблашга асослар бўлса, у тиббий кўрикдан ўтказишга юборилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу моддада кўрсатилган шахслар тиббий кўрикдан ва текширувдан ўтказиш учун терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, суриштирув, тергов органлари ва суднинг қарорига мувофиқ қонунчиликда белгиланган тартибда юборилади.
(35-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Жиноят-процессуал кодексининг XVII бобига қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тиббий кўрикдан ва текширувдан ўтказиш тартиби қонунчилик билан белгиланади.
(35-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 ноябрдаги 644-сон қарори билан тасдиқланган Алкоголь, гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом.
36-модда. Гиёҳвандликка йўлиққан шахслар учун касб фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланишнинг чекланиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гиёҳвандликка йўлиққан шахслар шуғулланиши учун чеклов белгиланган касб фаолияти турлари рўйхати қонунчилик билан белгиланади.
(36-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Наркомания касалига чалинган шахслар шуғулланиши чекланган касбий фаолият турлари Рўйхати (рўйхат рақами 1233, 15.04.2003 й.)
37-модда. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни мусодара этиш
Қонунга хилоф равишда муомалада бўлганлиги учун олиб қўйилган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар, шунингдек уларни ишлаб чиқариш ва тайёрлаш учун мўлжалланган асбоб ва ускуналар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда мусодара этилади ёки йўқ қилинади.
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги 472-сон қарори билан тасдиқланган «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни йўқ қилиш тартиби тўғрисида Низом»га қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият натижасида олинган ёки бундай фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиладиган мол-мулк қонунчиликка мувофиқ мусодара этилади.
(37-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида»ги Низом.
38-модда. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлиши билан боғлиқ жиноятлар содир этган шахслар устидан маъмурий назорат
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлиши билан боғлиқ жиноятлар содир этган шахслар жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилганидан кейин улар устидан қонунчиликка мувофиқ маъмурий назорат ўрнатилиши мумкин.
(38-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 апрелдаги ЎРҚ-532-сонли «Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида»ги Қонунига қаранг.
39-модда. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни назорат остида етказиб бериш ва назорат остида олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлиши билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, бартараф этиш ва очиш мақсадида тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ўз ваколатлари доирасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни назорат остида етказиб бериш ва назорат остида олиш ҳуқуқига қонунчиликда белгиланган тартибда эгадир.
(39-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
40-модда. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлишига йўл қўйган юридик шахсни тугатиш
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлишига йўл қўйган юридик шахс суднинг қарорига биноан тугатилиши мумкин.
41-модда. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлишидан келган даромадларни легаллаштиришда иштирок этаётган юридик шахсни тугатиш
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлиши натижасида олинган даромадларни легаллаштириш мақсадида молиявий операцияни амалга оширган юридик шахс суднинг қарорига биноан тугатилиши мумкин.
42-модда. Ушбу Қонун талаблари ижросини текшириш ва назорат қилишни амалга оширувчи органлар мансабдор шахсларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятга оид тартиб бузилганлигидан далолат берувчи маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда прокуратура, ички ишлар, Давлат хавфсизлик хизмати ва божхона органларининг мансабдор шахслари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
(42-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликлар етиштирилиши эҳтимоли бор ер участкаларини, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, бериш, реализация қилиш, тақсимлаш, олиш, фойдаланиш ва йўқ қилиш жойларини кўздан кечириш;
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ишлаб чиқариш ва тайёрлаш жараёнларининг белгиланган қоидаларга мувофиқлигини текшириш, зарурат бўлганда экспертлик тадқиқоти учун намуналар олиш;
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олишга монелик қилиш мақсадида хоналарни муҳрлаб қўйиш;
назорат вазифаларини бажариш учун зарур тушунтириш ва ҳужжатлар тақдим этишни талаб қилиш;
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият турлари учун лицензиялари бўлган юридик шахсларга аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
текширишнинг бошқа чораларини амалга ошириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, суриштирув, тергов ёки прокуратура органларининг мансабдор шахслари гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи билан боғлиқ фаолият амалга оширилаётган ҳар қандай жойга кириши ва уни кўздан кечириши мумкин.
(42-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
43-модда. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Гиёҳвандлик воситалари психотроп моддалар ва прекурсорлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(43-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 56, 105, 106-моддаларига ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 127 ва 246-моддаларига, XIX бобига қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(VI боб Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 27 октябрдаги ЎРҚ-644-сонли Қонунига асосан 2021 йил 29 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.10.2020 й., 03/20/644/1415-сон)
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 19 август,
813-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 210-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда; 2003 й., 1-сон, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 405-модда; 2015 й., 33-сон, 439-модда; 2017 й., 16-сон, 265-модда, 24-сон, 487-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон; 18.03.2020 й., 03/20/612/0326-сон, 22.07.2020 й., 03/20/629/1087-сон, 28.10.2020 й., 03/20/644/1415-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 02.06.2022 й., 03/22/774/0467-сон; 07.02.2024 й., 03/24/905/0106-сон; 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон)