toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2012 йил 7 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2012 йил 5 декабрда маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади тезкор-қидирув фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисидаги қонунчилик
Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-модда. Тезкор-қидирув фаолияти тушунчаси
Тезкор-қидирув фаолияти ушбу Қонун билан махсус ваколат берилган давлат органларининг тезкор бўлинмалари (бундан буён матнда тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар деб юритилади) томонидан тезкор-қидирув тадбирлари ўтказиш орқали амалга ошириладиган фаолият туридир.
4-модда. Тезкор-қидирув фаолиятининг асосий вазифалари
Тезкор-қидирув фаолиятининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки ҳимоя қилинишини, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш;
жиноятларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга барҳам бериш ва уларни фош этиш, шунингдек жиноятларни тайёрлаш ва содир этишга дахлдор шахсларни аниқлаш ҳамда топиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
суриштирув, тергов органларидан ва суддан яшириниб юрган, жиноий жазодан бўйин товлаётган шахсларни, бедарак йўқолган шахслар ва қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда бошқа шахсларни қидиришни амалга ошириш, шунингдек таниб олинмаган мурдаларнинг шахсини аниқлаш;
(4-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
шахс, жамият ва давлат хавфсизлигига таҳдид солаётган шахслар, ҳодисалар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) ҳақида ахборот тўплаш.
5-модда. Тезкор-қидирув фаолиятининг асосий принциплари
Тезкор-қидирув фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги, конспирациядан, ошкора ва ноошкора усуллар уйғунлигидан иборат.
6-модда. Қонунийлик принципи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ҳамда уларнинг ходимлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига аниқ риоя қилиши ва уларни бажариши шарт.
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширишда қонунчиликка аниқ риоя қилишдан ҳамда уларни ижро этишдан чекиниш қонунийликни бузиш ҳисобланади ва белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
(6-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
7-модда. Инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги принципи
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ҳамда уларнинг ходимлари тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиши шарт.
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ҳамда уларнинг ходимлари томонидан инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилган тақдирда, мазкур органлар ҳамда уларнинг раҳбарлари ушбу ҳуқуқлар, эркинликлар ва қонуний манфаатларни тиклаш, етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳамда айбдорларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш чораларини кўриши шарт.
Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш натижасида олинган, жиноят ёки бошқа ҳуқуқбузарлик содир этиш билан боғлиқ бўлмаган ахборотдан инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини чеклаш учун фойдаланилиши мумкин эмас.
Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон шаъни ва қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас.
Инсоннинг шахсий ҳаёти ҳолатларига оид маълумотларнинг ошкор этилишига олиб келадиган, унинг ҳаётини, соғлиғини хавф остига қўядиган, шаъни ва қадр-қимматини камситадиган ҳаракатларни амалга ошириш тақиқланади.
8-модда. Конспирация принципи
Тезкор-қидирув фаолияти конспирация принципига риоя этилган ҳолда, яъни тезкор-қидирув тадбирлари ўтказишнинг, тезкор-қидирув хусусиятига эга ахборотни олиш, расмийлаштириш, сақлаш ва ундан фойдаланишнинг, шунингдек тезкор-хизмат хусусиятига эга ҳужжатлар билан ишлаш қоидаларининг алоҳида тартиби белгиланган ҳолда амалга оширилади.
9-модда. Ошкора ва ноошкора усуллар уйғунлиги принципи
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ошкора ва ноошкора усуллардан фойдаланади, бундай усулларнинг алоҳида хусусияти ушбу фаолиятнинг шарт-шароитлари билан белгиланади.
2-боб. Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар, уларнинг ҳуқуқий мақоми
10-модда. Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар
Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида тезкор-қидирув фаолиятини:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг;
(10-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сонли Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг;
(10-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Қонунига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий разведкасининг;
(10-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонунига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон)
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг;
(10-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 15 январдаги ЎРҚ-516-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон)
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг органлари амалга оширади.
(10-модданинг биринчи қисми бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 16 октябрдаги ЎРҚ-448-сонли Қонунига асосан бешинчи ва олтинчи хатбошиларга алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Бошқа давлат органлари, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар томонидан тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш тақиқланади.
11-модда. Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг ваколатларини чегаралаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суриштирув ва тергов органлари иш юритувида бўлган жиноят ишлари бўйича тезкор-қидирув тадбирлари тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 43 ва 461-бобларида назарда тутилган терговга тегишлиликка мувофиқ ўтказилади.
(11-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Прокуратура органлари ҳамда тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар тоифасига кирмайдиган суриштирув ва дастлабки тергов органлари иш юритувида бўлган жиноят ишлари бўйича тезкор-қидирув тадбирлари тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар томонидан суриштирувчининг, терговчининг ёзма топшириғи, прокурорнинг кўрсатмаси ва топшириғи асосида ўтказилади.
(11-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Қонуннинг 15-моддасида кўрсатилган асослар мавжуд бўлганда, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар тезкор-қидирув тадбирларини қонунчиликка мувофиқ ўтказади.
(11-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Қонуннинг 3-боби («Тезкор-қидирув тадбирларининг турлари ва уларни ўтказиш тартиби»).
12-модда. Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг ҳуқуқлари
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар:
ушбу Қонуннинг 14-моддасида назарда тутилган тезкор-қидирув тадбирларини ошкора ва ноошкора ўтказиш;
махфийлик асосида кўмаклашиш истагини билдирган шахслар билан пулли ёки бепул ҳамкорлик ўрнатиш;
юридик ёки жисмоний шахсларнинг розилиги билан уларга тегишли хизмат жойлари ва турар жойлардан, транспорт воситалари ва бошқа мол-мулкдан фойдаланиш;
ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни ҳал этиш учун махсус билимларга эга бўлган мутахассислар ёрдамидан фойдаланиш;
видео- ва аудиоёзув, кино- ва фотосуратга олиш воситаларини, шунингдек инсоннинг ҳаёти ва соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки, атроф-муҳит учун хавфсиз бошқа техника воситаларини қўллаш;
тезкор-қидирув учун мўлжалланган ахборот тизимларини яратиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
13-модда. Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг мажбуриятлари
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар:
ўз ваколатлари доирасида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ҳимоя қилиш, шунингдек шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан барча зарур чораларни кўриши;
жиноятларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга барҳам бериш ва уларни фош этиш, шунингдек жиноятларни тайёрлаш ва содир этишга дахлдор бўлган шахсларни аниқлаш ҳамда топиш чораларини кўриши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
суриштирув, тергов органларидан ва суддан яшириниб юрган, жиноий жазодан бўйин товлаётган шахсларни, бедарак йўқолган шахслар ва қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда бошқа шахсларни қидиришга, шунингдек таниб олинмаган мурдаларнинг шахсини аниқлашга доир ишларни ташкил этиши;
(13-модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
тезкор-қидирув тадбирлари ўтказиш тўғрисидаги суриштирув, тергов органларининг ёзма топшириқларини, прокурорнинг кўрсатмалари ва топшириқларини бажариш бўйича барча зарур чораларни кўриши;
тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширишда конспирация принципига риоя этиши;
фуқароларнинг шахсий ҳаётига тегишли, шаъни ва қадр-қимматига дахлдор маълумотларни уларнинг розилигисиз ошкор этмаслиги;
тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки хавфсизлигини таъминлаши;
тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда атроф-муҳит хавфсизлигини таъминлаши;
ўз ходимларининг ҳамда тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга кўмаклашаётган шахсларнинг, шунингдек улар оила аъзоларининг хавфсизлигини, уларнинг мол-мулкини жиноий тажовузлардан ҳимоя қилишни таъминлаши;
мазкур органлар ваколатига тааллуқли, ўзларига маълум бўлиб қолган жиноий фаолият фактлари тўғрисида бир-бирини хабардор қилиши ҳамда зиммаларига юклатилган вазифаларни бажаришда бир-бирига зарур ёрдам кўрсатиши;
ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни бажаришда тезкор-қидирув фаолиятининг мавжуд куч ва воситаларини самарали қўллаши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-боб. Тезкор-қидирув тадбирларининг турлари ва уларни ўтказиш тартиби
14-модда. Тезкор-қидирув тадбирларининг турлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тезкор-қидирув тадбирларининг турлари қуйидагилардан иборат:
сўров — тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш учун аҳамиятга эга бўлган жисмоний ва юридик шахслар, фактлар ва ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни билган ёки билиши мумкин бўлган шахс билан бевосита мулоқотда бўлиш жараёнида ахборот олишдан иборат бўлган тадбир;
Олдинги таҳрирга қаранг.
маълумотлар тўплаш — тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш учун ҳужжатларни, материалларни, маълумотлар базаларини ахборот тизимларини ва ахборот ресурсларини ўрганиш, шунингдек сўровномалар юбориш орқали жисмоний ва юридик шахслар, фактлар ва ҳолатлар ҳақида аҳамиятга эга бўлган ахборотни, шу жумладан банк сирини ташкил этувчи маълумотларни олишга қаратилган тадбир;
(14-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 13 мартдаги ЎРҚ-920-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2024 й., 03/24/920/0209-сон)
қиёсий текширув учун намуналар йиғиш — тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш мақсадида моддий объектларни келгусида қиёсий текшириш учун олишдан иборат бўлган тадбир;
текшириш учун харид қилиш — юридик ёки жисмоний шахслардан тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш учун аҳамиятга эга бўлган товарларни ёки хизматларни ҳақ эвазига харид қилишдан иборат бўлган тадбир;
Олдинги таҳрирга қаранг.
назорат остида олиш — ёлғондан битим тузишдан, яъни қонунчилик бузилиши фактини аниқлаш ва ҳужжатлаштириш учун товарларни, валюта қимматликларини, моддаларни ҳамда бошқа предметларни истеъмол қилиш ёки сотиш мақсадини кўзламасдан олишдан иборат бўлган тадбир;
(14-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
предметларни ва ҳужжатларни текшириш — тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш мақсадида предметларни ва ҳужжатларни ўрганиш учун зарур илмий, техникавий ва бошқа махсус билимларга эга бўлган мутахассисларни жалб этган ҳолда ўтказиладиган тадбир;
тезкор кузатув — тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш учун аҳамиятга эга бўлган ахборотни олиш мақсадида шахсларнинг ҳаракатларини, ҳодисаларни ва жараёнларни бевосита ёки билвосита (техник воситалардан фойдаланган ҳолда) ноошкора кузатиш ва қайд этишдан иборат бўлган тадбир;
шахснинг айнанлигини аниқлаш — текширилаётган ёки қидирувдаги шахснинг шахсини идентификация қилиш ёхуд хусусий белгилари асосида аниқлашдан иборат бўлган тадбир;
Олдинги таҳрирга қаранг.
турар жойларни ва бошқа жойларни, биноларни, иншоотларни, жойнинг участкаларини, техник ва транспорт воситаларини текшириш — тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш учун аҳамиятга эга бўлган шахслар, фактлар ҳамда ҳолатларни аниқлаш мақсадида турар жойларни ва бошқа жойларни, биноларни, иншоотларни, жойнинг участкаларини, компьютерларни, алоқа қурилмаларини ва транспорт воситаларини бевосита ёки билвосита (техник воситалардан фойдаланган ҳолда) кўздан кечириш ҳамда ўрганишдан иборат бўлган тадбир;
почта, курьерлик жўнатмалари ва телеграф хабарларини назорат қилиш — тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш учун аҳамиятга эга бўлган ахборотни олиш мақсадида почта, курьерлик жўнатмалари ҳамда телеграф хат-хабарларини ноошкора танлаб олиш ва ўрганишдан иборат бўлган тадбир;
телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш — махсус техник воситалардан фойдаланган ҳолда олиб бориладиган сўзлашувларни, шу жумладан узатиладиган матнли, график ва мультимедиа ахборотини ноошкора эшитиб туриш, тутиб қолиш ва қайд этишдан иборат бўлган тадбир;
абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар тўғрисида ахборот олиш — абонентлар ёки абонент қурилмалари (фойдаланиладиган асбоб-ускуна) ўртасидаги боғланишлар санаси, вақти, давомийлиги тўғрисида ахборот ва бошқа маълумотларни ноошкора олишдан иборат бўлган тадбир;
(14-модда биринчи қисмининг ўнинчи — ўн учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-651-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 03/20/651/1577-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тезкор киритиш — тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган ходимини ёхуд махфийлик асосида кўмаклашувчи шахсни жиноий-криминоген муҳитга ёки тезкор аҳамиятга эга бўлган объектга тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш мақсадида киритишдан ва уларнинг имкониятларидан ноошкора фойдаланишдан иборат бўлган тадбир;
(14-модда биринчи қисмининг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 13 мартдаги ЎРҚ-920-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2024 й., 03/24/920/0209-сон)
назорат остида етказиб бериш — эркин реализация қилиниши тақиқланган ёки муомаласи чекланган ёхуд жиноят объекти, предмети ва қуроли бўлган товарлар, валюта қимматликлари, моддалар ва бошқа предметлар олиб ўтилишини (ташилишини, жўнатилишини, топширилишини) тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш мақсадида ноошкора назорат қилишдан иборат бўлган тадбир;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ниқобланган операция — икки ёки ундан ортиқ тезкор-қидирув тадбирини тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш мақсадида ошкора ва ноошкора усуллардан фойдаланган ҳолда ўтказишни ўз ичига оладиган комплекс тадбир;
(14-модда биринчи қисмининг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 13 мартдаги ЎРҚ-920-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2024 й., 03/24/920/0209-сон)
тезкор эксперимент — ғайриҳуқуқий қилмиш содир этган ёки унга тайёргарлик кўраётган шахсларни фош этиш ва аниқлаш мақсадида тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган томонидан тўлиқ бошқариладиган ва назорат қилинадиган шароитни муайян ҳодисани қайтадан тиклаш йўли билан сунъий равишда вужудга келтиришдан иборат бўлган тадбир.
(14-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тезкор-қидирув тадбирлари ахборот-коммуникация технологиялари қўлланилган ҳолда, шу жумладан кибермаконда ва (ёки) унинг имкониятларидан фойдаланилган ҳолда ўтказилиши мумкин.
(50-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 13 мартдаги ЎРҚ-920-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2024 й., 03/24/920/0209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модда биринчи қисмининг ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошиларида назарда тутилган тезкор-қидирув тадбирлари махсус ваколатли давлат органининг кучлари ҳамда воситалари билан ўтказилади.
(14-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-651-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 03/20/651/1577-сон)
15-модда. Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш учун асослар
Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш учун қуйидагилар асос бўлади:
жиноят ишининг мавжудлиги;
суриштирув, тергов органларининг ёзма топшириғи, прокурорнинг кўрсатмаси ва топшириғи;
агар жиноят иши қўзғатиш учун етарли асослар бўлмаса, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга жиноятларни тайёрлаш, содир этиш аломатлари тўғрисида, шунингдек жиноятларни тайёрлашга ёки содир этишга дахлдор шахслар ҳақида аён бўлиб қолган маълумотлар;
шахс, жамият ва давлат хавфсизлигига таҳдид солувчи шахслар, ҳодисалар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) ҳақидаги ахборотнинг мавжудлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга суриштирув, тергов органларидан ва суддан яшириниб юрган, жиноий жазодан бўйин товлаётган шахслар, бедарак йўқолган шахслар ва қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда бошқа шахслар тўғрисида, шунингдек топилган таниб олинмаган мурдалар ҳақида аён бўлиб қолган маълумотлар;
(15-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича халқаро шартномалари асосида келиб тушган сўровномалар;
(15-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи бошқа органларнинг сўровномалари.
(15-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар, ўз ваколатлари доирасида, қуйидаги қарорларни қабул қилиш учун зарур маълумотларни тўплашга ҳақли:
давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлардан фойдаланиш ёхуд ўта муҳим ва тоифаланган объектларни эксплуатация қилиш билан боғлиқ ишларга рухсат бериш тўғрисида;
тезкор-қидирув фаолиятида иштирок этишга рухсат бериш ёки ушбу фаолиятни амалга ошириш натижасида олинган материаллардан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисида;
тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга махфийлик асосида кўмаклашаётган шахслар билан ҳамкорлик ўрнатиш тўғрисида ёки бундай ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ҳақида.
16-модда. Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш шартлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Турар жой дахлсизлигига, ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар ва бошқа сўзлашувлар, алоқа тармоқлари орқали узатиладиган почта, курьерлик жўнатмалари ва телеграф хабарларининг сир сақланишига бўлган ҳуқуқларни чекловчи, шунингдек абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар тўғрисидаги ахборотни олишга қаратилган тезкор-қидирув тадбирларининг ўтказилишига прокурор санкцияси асосида йўл қўйилади. Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни олишга қаратилган тезкор-қидирув тадбирларининг ўтказилишига прокурор санкцияси асосида йўл қўйилади, бундан қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно.
(16-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июндаги ЎРҚ-697-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2021 й., 03/21/697/0607-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 161, 170-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишга тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланган асослантирилган қарор асосида йўл қўйилади, прокурор бу ҳақда йигирма тўрт соат ичида албатта хабардор қилинади.
(16-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-651-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 03/20/651/1577-сон)
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган, узоқ давом этадиган тезкор-қидирув тадбири ўтказилган тақдирда, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган бундай тадбирни ўтказиш ҳақида тадбир бошланган пайтдан эътиборан йигирма тўрт соат ичида прокурорнинг санкциясини олиши ёхуд тадбир ўтказишни тугатиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларнинг ҳаётига, соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига, худди шунингдек уларнинг қариндошлари ва яқинларига нисбатан таҳдид юзага келган тақдирда, уларнинг телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларини эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олишга мазкур шахсларнинг аризасига ёки ёзма розилигига кўра, қонунчиликка мувофиқ тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган раҳбари тасдиқлаган қарор асосида рухсат этилади, прокурор бу ҳақда йигирма тўрт соат ичида албатта хабардор қилинади.
(16-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Текшириш учун харид қилиш, назорат остида олиш, тезкор кузатув, тезкор киритиш, Ўзбекистон Республикасининг ичкарисида амалга ошириладиган назорат остида етказиб бериш, ниқобланган операциялар, тезкор эксперимент тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланган қарор асосида ўтказилади. Текшириш учун харид қилиш, назорат остида олиш ва назорат остида етказиб бериш прокурор билан албатта келишилган ҳолда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали предметларни олиб ўтишга (олиб кириш, олиб чиқиш, транзит) йўл қўйиладиган назорат остида етказиб бериш божхона тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилган ҳолда ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида амалга оширилади.
(16-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Турар жойларни ва бошқа жойларни, биноларни, иншоотларни, жойнинг участкаларини, техник ва транспорт воситаларини текшириш, тезкор кузатув, почта, курьерлик жўнатмалари ва телеграф хабарларини назорат қилиш, телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш, агар шахс, жамият ва давлат манфаатларини жиноий тажовузлардан ҳимоя қилишни таъминлаш учун ҳақиқий маълумотларни бошқа йўл билан олиш имкони бўлмаса, истисно чоралар сифатида амалга оширилади.
(16-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-651-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 03/20/651/1577-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари қонунчиликда белгиланади.
(16-модданинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
17-модда. Тезкор-қидирув фаолиятидаги чекловлар
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг:
фуқаролар ҳаётини, соғлиғини, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки ҳамда қонуний манфаатларини хавф остига қўядиган, шунингдек инсон шаъни ва қадр-қимматини камситадиган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) содир этиши;
фуқароларни ҳуқуқбузарликлар содир этишга оғдириши ва ундаши;
зўравонлик, таҳдид, қўрқитиш ҳамда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини чекловчи бошқа ғайриқонуний усуллардан фойдаланиши;
ушбу Қонуннинг 14-моддасида назарда тутилмаган тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиши;
тезкор-қидирув материалларини сохталаштириши, шунингдек била туриб нотўғри маълумотлардан фойдаланиши;
бирон-бир юридик шахснинг, шу жумладан сиёсий партиянинг, диний ташкилотнинг ёки бошқа нодавлат нотижорат ташкилотининг, шунингдек жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб тезкор-қидирув тадбирлари ўтказиши тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг депутатлар, сенаторлар, судьялар, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг ходимлари, прокурорлар, адвокатларни махфийлик асосида ҳамкорликка жалб қилиши тақиқланади.
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 23 июлдаги ЎРҚ-1166-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1166/0842-сон)
18-модда. Тезкор-қидирув фаолиятини ахборот билан таъминлаш ва тезкор-қидирув ишини юритиш
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни бажариш учун тезкор-қидирувга мўлжалланган ахборот тизимларини яратишга ва улардан фойдаланишга ҳақли.
 LexUZ шарҳи
Шунингдек, қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 ноябрдаги 513-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларида оператив-қидирув тадбирлари тизимида техник воситаларидан фойдаланишни ташкил қилиш тартиби тўғрисида»ги низом.
Маълумотларни тўплаш ва тизимлаштириш, тезкор-қидирув фаолияти натижаларини текшириш ва баҳолаш, шунингдек улар асосида, ушбу Қонуннинг 15-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, тегишли қарорлар қабул қилиш мақсадида тезкор-қидирув иш юритуви ишлари юритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тезкор-қидирув иш юритуви ишларининг рўйхати ва уларни юритиш тартиби тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ҳужжатларида белгиланади.
(18-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-651-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 03/20/651/1577-сон)
19-модда. Тезкор-қидирув фаолияти натижаларидан фойдаланиш
Тезкор-қидирув фаолияти натижаларидан фақат тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар зиммаларига юклатилган вазифаларни бажариш учун фойдаланилади.
Тезкор-қидирув фаолияти материаллари жиноят иши қўзғатиш учун асос бўлиши, жиноят иши ўз юритувида бўлган суриштирув, тергов органларига, прокурорга тергов ҳаракатларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш учун тақдим этилиши, шунингдек бу материаллардан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси нормаларига мувофиқ жиноят ишлари бўйича исбот қилишда фойдаланилиши мумкин.
Ушбу Қонуннинг 16-моддаси шартларига риоя этилган ҳолда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирларининг натижалари Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ текширилганидан ва баҳоланганидан сўнг далиллар сифатида эътироф этилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги 24-сон «Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 9 банди м) кичик банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тезкор-қидирув фаолияти натижалари тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланган қарор асосида суриштирув, тергов органларига, прокурорга техника воситаларидан фойдаланиш натижасида олинган материаллар қўшилган ҳолда тақдим этилади. Тақдим этиладиган материалларнинг тури, тоифаси ва ҳажми тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган раҳбари томонидан қонунчиликда назарда тутилган тартибда белгиланади.
(19-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 13 мартдаги ЎРҚ-920-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2024 й., 03/24/920/0209-сон)
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи ходим ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида аниқланган жиноятни қасддан яширган тақдирда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20-модда. Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисидаги маълумотларни муҳофаза қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда фойдаланилаётган ёки фойдаланилган кучлар, воситалар, манбалар, усуллар, тезкор-қидирув фаолияти режалари ва натижалари, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг штатдаги ошкор қилинмайдиган ходимлари ҳамда мазкур органларга махфийлик асосида кўмаклашаётган шахслар тўғрисидаги, шунингдек тезкор-қидирув тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тактикаси ҳақидаги маълумотлар давлат сирини ташкил этади ҳамда қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда, фақат тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланган қарор асосида ошкор этилиши лозим.
(20-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тезкор-қидирув тадбирлари тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи икки ва ундан ортиқ орган томонидан шунингдек махсус ваколатли давлат органининг куч ва воситалари билан ўтказилган тақдирда, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотлар қонунчиликда белгиланган ҳолларда ва тартибда, фақат мазкур органлар раҳбарларининг тасдиқлаган қарори асосида ошкор этилади.
(20-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат сирлари тўғрисида»ги Қонуни.
21-модда. Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш тўғрисидаги қарорларнинг прокурор томонидан кўриб чиқилиши тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Турар жой дахлсизлиги, ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар ва бошқа сўзлашувлар, алоқа тармоқлари орқали узатиладиган почта, курьерлик жўнатмалари ва телеграф хабарлари сир сақланиши ҳуқуқларини чекловчи, шунингдек абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар тўғрисида ахборот ҳамда банк сирини ташкил этувчи маълумотларни олишга қаратилган тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи ва бундай тадбирларни ўтказиш ҳақида илтимоснома билан мурожаат қилган орган жойлашган ердаги прокурор томонидан амалга оширилади. Алоҳида ҳолларда, бундай тадбирларни ўтказиш ҳақидаги материалларнинг тадбирлар ўтказилаётган жойдаги прокурор томонидан кўриб чиқилишига йўл қўйилади.
(21-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июндаги ЎРҚ-697-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2021 й., 03/21/697/0607-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланган қарор ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш зарурлиги асослантирилган ҳолда прокурорга тақдим этилади. Прокурор тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилган бошқа материалларни ҳам талаб қилишга ҳақли.
(21-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-651-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 03/20/651/1577-сон)
Прокурор тақдим этилган материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли тезкор-қидирув тадбирини ўтказишга санкция беради ёхуд уни ўтказишни асослантирилган ҳолда рад этиб, қарорда бу ҳақда кўрсатиб ўтади. Прокурор тезкор-қидирув тадбири ўтказилишига санкция беришни рад этган тақдирда, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган юқори турувчи прокурорга бундай қарор устидан шикоят қилишга ҳақли.
4-боб. Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ходимларини ва бундай фаолиятни амалга оширишга кўмаклашаётган шахсларни, шунингдек уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш
22-модда. Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ходимларини, шунингдек уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг ходимлари давлат ҳимоясида бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ходимларига қонунчиликка мувофиқ ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниш кафолатлари берилади.
(22-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 354-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ходимларига қонунчиликка мувофиқ ижтимоий имтиёзлар берилади.
(22-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ходимлари ва уларнинг оила аъзолари хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек уларнинг мол-мулкини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда махсус чора-тадбирлар назарда тутилади.
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органнинг уюшган жиноий гуруҳ, жиноий уюшма орасига уларни фош қилиш мақсадида киритилган ходими қонунда белгиланган тартибда қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, қонунга хилоф қилмишлари учун жиноий жавобгарликдан озод этилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг III-бўлими («Қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар»).
23-модда. Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга кўмаклашаётган шахсларни, шунингдек уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга кўмаклашаётган шахслар давлат ҳимоясида бўлади.
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга кўмаклашаётган шахслар тезкор-қидирув фаолияти учун ажратилган маблағлар ҳисобидан белгиланган миқдорларда тақдирланиш ҳуқуқига эга.
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга кўмаклашаётган шахсларнинг, шунингдек улар оила аъзоларининг ҳаётига, соғлиғига ёки мол-мулкига ҳақиқий таҳдид юзага келган тақдирда, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда махсус ҳимоя чора-тадбирларини кўриши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга кўмаклашаётган шахс тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда иштирок этиши билан боғлиқ ҳолда майиб бўлган, бу унинг меҳнат қилиш қобилиятини йўқотишига ҳамда ногиронликка олиб келган тақдирда, ушбу шахсга қонунчиликка мувофиқ бир йўла бериладиган нафақа тўланади ҳамда ногиронлик пенсияси тайинланади.
(23-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг III-боби («Ногиронлик пенсиялари»).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга кўмаклашаётган шахс тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда иштирок этиши билан боғлиқ ҳолда ҳалок бўлган тақдирда, марҳумнинг оила аъзоларига ва қарамоғида бўлган шахсларга қонунчиликка мувофиқ бир йўла бериладиган нафақа тўланади ҳамда боқувчисини йўқотганлиги муносабати билан пенсия тайинланади.
(23-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг IV-боби («Боқувчисини йўқотганлик пенсиялари»).
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга кўмаклашаётган, уюшган жиноий гуруҳ, жиноий уюшма орасига уларни фош қилиш мақсадида киритилган шахс қонунда белгиланган тартибда қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, қонунга хилоф қилмишлари учун жиноий жавобгарликдан озод этилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг III-бўлими («Қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар»).
5-боб. Якунловчи қоидалар
24-модда. Тезкор-қидирув фаолиятини молиялаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тезкор-қидирув фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(24-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
25-модда. Молиявий маблағларнинг сарфланиши устидан назорат
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тезкор-қидирув фаолияти учун ажратилган молиявий маблағларнинг сарфланиши устидан назорат қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(25-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
26-модда. Тезкор-қидирув фаолияти устидан идоравий назорат
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг фаолияти устидан идоравий назорат қилиш тартиби мазкур органлар раҳбарлари томонидан белгиланади.
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар раҳбарлари тезкор-қидирув фаолиятининг ташкил этилиши ва амалга оширилиши устидан идоравий назоратни таъминлайди.
27-модда. Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади.
Прокурорлар ўзларига тақдим этилган ҳужжатлар ва материаллардаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни.
28-модда. Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг қарорлари ва мазкур органлар ходимларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг қарорлари, мазкур органлар ходимларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, прокурорга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
281-модда. Тезкор-қидирув фаолияти соҳасида халқаро ҳамкорлик
Тезкор-қидирув фаолияти соҳасида, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг, шунингдек чет давлатларнинг ваколатли органлари ва турдош халқаро ташкилотлар ходимларининг жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳамкорликдаги тадбирларда иштирок этиши масалалари юзасидан халқаро ҳамкорлик Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
(281-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-651-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 03/20/651/1577-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29-модда. Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(29-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
(30-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
31-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан ўн икки ой ўтгач кучга киради.
 LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2012 йил 26 декабрдаги 251 (5671)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 25 декабрь,
ЎРҚ—344-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 585-модда; 2016 й., 17-сон, 173-модда; 2017 й., 36-сон, 943-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон, 2019 й., 2-сон, 47-модда, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон; 01.12.2020 й., 03/20/651/1577-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 29.06.2021 й., 03/21/697/0607-сон; 14.03.2024 й., 03/24/920/0209-сон; 14.08.2026 й., 03/26/1166/0842-сон)