1. | Лицензия номи: | Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият учун лицензия |
2. | Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: | Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш (олиб чиқиш); гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш ҳамда реализация қилиш (бериш); гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш ҳамда тақсимлаш; гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш; янги гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқиш ҳамда сақлаш; гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш ва сақлаш; гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни йўқ қилиш; гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан илмий ва ўқув мақсадларида, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун, шу жумладан тиббиётда ҳамда ветеринарияда фойдаланиш ва уларни сақлаш; таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган ўсимликларни етиштириш ҳамда сақлаш. |
3. | Ариза берувчилар тоифаси: | юридик шахс |
4. | Лицензияловчи орган: | Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
5. | Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: | а) ариза. Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), филиаллари мавжуд бўлса, ҳар бирининг манзили алоҳида кўрсатилиши шарт, лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш, лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларнинг муомалада бўлиши (сақлаш, бериш, сотиш, тайёрлаш, фойдаланиш, йўқ қилиш) соҳасидаги масъул ходим — жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР), олий фармацевтика маълумотли ва тегишли малакага эга мутахассисни лавозимга тайинлаганлиги; лицензияланаётган фаолият турини амалга ошириш учун мўлжалланган, ўзига мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган ва тегишли санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ бино ва хоналарнинг мавжудлиги; б) лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ лицензияланадиган фаолият кичик турлари бўйича зарур бўлган барча ишларни амалга ошириш учун мўлжалланган моддий-техника базаси тўғрисида маълумотлар (махсус жиҳозланган биноларни, иншоотларни, хоналарни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси ёки уларни ижара олиш шартномаси, қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситаларини ўрнатиш, ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситаларини монтаж қилиш далолатномалари). |
6. | Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: | базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари |
7. | Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: | базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари |
8. | Аризани кўриб чиқиш муддатлари: | 15 иш куни |
9. | Лицензия талаблари ва шартлари: | гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш*; лицензиат штатида тегишли мутахассислик ва малакага эга бўлган ходимларнинг мавжуд бўлиши*; лицензияланадиган фаолиятнинг аниқ турини амалга ошириш бўйича, шу жумладан тегишли моддий-техник база, асбоб-ускуналар, бошқа техник воситалар бўйича белгиланган талабларга риоя этиш; лицензияланаётган фаолият турини амалга ошириш учун фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар, муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарнинг мулк ҳуқуқи ёки бошқа қонуний асосда мавжуд бўлиши; гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш, олиб чиқиш ва уларнинг транзитини Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонуни ҳамда БМТнинг тегишли конвенцияларида назарда тутилган талабларга мувофиқ амалга ошириш*; лицензияда кўрсатилган фаолиятни, лицензияда кўрсатилган манзиллар бўйича амалга ошириш*; гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, ташиш хавфсизлигига риоя этилишини таъминлаш*; Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ва ваколатли орган томонидан берилган уларнинг сифатини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сотиш*; Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун нодавлат тиббиёт ташкилотларида тиббий фаолият учун амалдаги лицензияга эга бўлиш; Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятга лицензия олиш учун талабгор бўлган дорихоналар, дори воситаларининг улгуржи омборхоналари, дори воситаларини ишлаб чиқариш корхоналари фармацевтика фаолияти учун амалдаги тегишли лицензияга ҳамда «Зарур амалиётлар (GхP)»нинг тегишли миллий талабларига мувофиқлик тўғрисида сертификатга эга бўлиш*. |
10. | Лицензия беришда келишиладиган органлар: | Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий бошқармалари — объектлар (хоналар)нинг гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлашга доир техник талабларга мувофиқлиги юзасидан; Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари — биноларнинг ва (ёки) шарт-шароитларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлиги юзасидан; Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ҳудудий бошқармалари — ишлаб чиқариш шароитларининг экология талабларига мувофиқлиги юзасидан (прекурсорлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ фаолият амалга оширилганда); Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси — гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан ветеринарияда фойдаланилганда. |
11. | Лицензиянинг амал қилиш муддати: | 5 йил |
12. | Изоҳ: | Лицензияловчи органда лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш, уларнинг муддатларини узайтириш, улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун Эксперт комиссияси ташкил этилади. Эксперт комиссияси тўғрисидаги низом ва унинг шахсий таркиби Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича давлат комиссияси билан келишган ҳолда лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади. Эксперт комиссияси таркибига мажбурий тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази вакили киритилади. Лицензиат штатида сурункали руҳий касалликлар, наркомания, токсикомания, алкоголизм бўйича диспансер ҳисобида турган, шунингдек қасддан содир этилган жинояти учун суд ҳукмини ўтамаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган, ўз хизмат вазифаларига кўра гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни олиши мумкин бўлган шахсларнинг бўлиши мумкин эмас. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан ички ишлар органлари, Давлат хавфсизлик хизмати ва божхона органларининг экспертиза ва тезкор-қидирув фаолиятида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасалари фаолиятида фойдаланиш лицензия олмасдан амалга оширилади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар |
». |