1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирининг
буйруғи
«Спорт ҳакамлари ва уларнинг малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 3 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2942-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 500-сон «Жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчилари ҳамда спорт ҳакамларига малака тоифаларини бериш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 2 октябрдаги 10-мҳ-сон «Спорт ҳакамлари ва уларнинг малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга (рўйхат рақами 2942, 2017 йил 27 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2017 й., 10/17/2942/0182-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 13 март,
15-мҳ-сон
Келишилди:
Мудофаа вазири Ш. ХАЛМУХАМЕДОВ
2026 йил 21 февраль
Ички ишлар вазири А. ТАШПУЛАТОВ
2026 йил 18 февраль
«Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши раиси Х. БАТИРОВ
2026 йил 17 февраль
Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 15-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
«Спорт ҳакамлари ва уларнинг малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
спорт ҳаками — спорт тури қоидаларига ва спорт мусобақаси тўғрисидаги низомга (регламентга) риоя этилишини таъминлаш учун ваколат берилган жисмоний шахс спорт ҳакамидир.»;
халқаро спорт ташкилотлари томонидан тасдиқланган қоидаларни (регламентларни, низомларни), спорт тури қоидаларини ҳамда спорт мусобақалари қоидаларини (низомларини, регламентларини) билиши ва уларнинг талабларига қатъий риоя этиши;
юксак маданиятни ва ҳамжиҳатликни намуна қилиб кўрсатиши, шунингдек қўполлик, тартибсизликнинг, иштирокчилар (спортчилар, тренерлар, вакиллар, томошабинлар) томонидан спорт турлари қоидалари бузилишининг олдини олиш чораларини кўриши шарт.
Спорт ҳакамига қонунчилик ҳужжатларида бошқа мажбуриятлар ҳам белгиланиши мумкин.»;