toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчилари ҳамда спорт ҳакамларига малака тоифаларини бериш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчилари ҳамда спорт ҳакамларига малака тоифаларини бериш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон Фармонига мувофиқ:
спорт-таълим муассасасининг тренер-ўқитувчилари учун иккинчи, биринчи ва олий малака тоифаларини олиш;
спорт-таълим муассасасининг йўриқчи-услубчилари учун иккинчи, биринчи ва олий малака тоифаларини олиш;
спорт ҳакамларига малака тоифаларини бериш бўйича хизматларни проактив шаклдаги давлат хизматларига ўтказиш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Спорт ҳакамларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки, 2026 йил 1 январдан бошлаб:
жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчилари ҳамда спорт ҳакамларига малака тоифаларини бериш бўйича давлат хизматлари «ERP sport» ягона электрон бошқарув тизими (кейинги ўринларда — «ERP sport» тизими) орқали проактив шаклда кўрсатилади.
Бунда Спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари томонидан берилган эски намунадаги малака тоифаси гувоҳномалари уларда кўрсатилган муддат тугагунга қадар амал қилади;
идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари томонидан тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчилар ҳамда спорт ҳакамлари тўғрисидаги маълумотлар «ERP sport» тизимига киритиб борилади.
4. Спорт вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 декабрга қадар:
«ERP sport» тизимини манфаатдор вазирлик ва идораларнинг тегишли ахборот тизимларига интеграция қилиш чораларини кўрсин;
«ERP sport» тизимида жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчилари ҳамда спорт ҳакамлари тўғрисидаги маълумотларни тўлиқ шакллантирсин;
кўрсатилган давлат хизмати тўғрисида жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчилари ҳамда спорт ҳакамларига «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали СМС-хабарнома юбориш имкониятини яратсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2026 йил 1 январдан эътиборан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 7 август,
500-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 500-сон қарорига
1-ИЛОВА
Жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги;
жисмоний тарбия-спорт ташкилотининг йўриқчи-услубчиси (кейинги ўринларда — йўриқчи-услубчи) — жисмоний тарбия-спорт ташкилотларида ташкилий, тарбиявий, соғломлаштириш ва ўқув-услубий ишларни ташкил этувчи ва амалга оширувчи мутахассис;
жисмоний тарбия-спорт ташкилотининг тренер-ўқитувчиси (кейинги ўринларда — тренер-ўқитувчи) — жисмоний тарбия-спорт ташкилотларида муайян спорт тури бўйича таълим дастури асосида бевосита таълим берувчи ва спортчиларни тайёрловчи мутахассис;
малака тоифаси — тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларнинг касбий малака даражасини белгилайдиган, кўрсатган натижалари, назарий билими ҳамда тажрибаси асосида бажара оладиган меҳнат фаолияти даражаси;
«ERP sport» ягона электрон бошқарув тизими (кейинги ўринларда — «ERP sport» тизими) — ваколатли органнинг тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга малака тоифаларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишга мўлжалланган ахборот тизими.
3. Давлат хизмати «ERP sport» тизими орқали ваколатли орган томонидан кўрсатилади.
Давлат хизмати кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Тўлов суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
30 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳузуридаги «Рақамлаштириш ва сертификатлаш маркази» МЧЖнинг махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар — ваколатли органнинг бюджетдан ташқари Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
4. Жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари томонидан «ERP sport» тизимида рўйхатдан ўтказилган тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга малака тоифалари берилади.
5. Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга иккинчи, биринчи ва олий малака тоифалари берилади.
6. Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга берилган малака тоифалари уларга табақалаштирилган тарзда ҳақ тўлаш учун асос бўлади.
7. Малака тоифаси 4 йил муддатга берилади ва ушбу муддат ўтгандан сўнг тренер-ўқитувчилар ҳамда йўриқчи-услубчиларнинг янги кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда, малака тоифалари белгиланган тартибда қайта тасдиқланади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» ҳамда «Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвонларига эга бўлган шахсларга чекланмаган муддатга олий малака тоифаси берилади.
Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчилар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижодий таътил олганда, малака тоифаси муддати ижодий таътил муддатига, шунингдек, ёшга доир пенсияга чиқиш муддатига бир йил қолганда эса автоматик тарзда бир йил муддатга узайтирилади.
Малака тоифалари қайта тасдиқлангунга қадар тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга ташкилотнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондида назарда тутилган маблағлар доирасида лавозими бўйича ҳақ тўланади.
8. Ушбу Низом халқаро тоифали тренерлар учун малака тоифасини беришга нисбатан татбиқ этилмайди.
2-боб. Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга малака тоифаларини бериш тартиби
9. Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга малака тоифалари ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ берилади.
10. Жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари ва Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти (кейинги ўринларда — Институт) томонидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчилар тўғрисидаги маълумотлар (кейинги ўринларда — маълумотлар) «ERP sport» тизимига доимий равишда киритиб борилади.
Бунда «ERP sport» тизимида тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларнинг кўрсаткичлари киритилган маълумотлар асосида автоматик тарзда шаклланиб боради.
«ERP sport» тизимига маълумотларнинг ўз вақтида киритилиши ҳамда ҳаққонийлиги учун тегишли жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари ва Институт раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланади.
Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчилар маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлигини ҳамда кўрсаткичларнинг шаклланишини «ERP sport» тизимида шахсий кабинетлари орқали кузатиб боришлари мумкин.
11. Тренер-ўқитувчиларнинг кўрсаткичлари ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ мезонлар асосида «ERP sport» тизими орқали баҳоланади.
12. Спортчиларни кейинги спорт маҳоратини ошириш гуруҳларига берган тренер-ўқитувчилар ушбу спортчиларнинг натижалари бўйича тегишли малака тоифаларини олишга ҳақли.
Бунда ушбу тренер-ўқитувчи даъвогарлик қилаётган малака тоифасидан олдинги малака тоифаси мезонларига тўғри келадиган кўрсаткичларга эришган спортчиларга эга бўлиши лозим ва мазкур спортчилар эришган натижалар бўйича тренер-ўқитувчи фақат бир маротаба малака тоифаси олиши мумкин.
13. Йўриқчи-услубчиларга малака тоифаси улар Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 4 июлдаги 355-сон қарорига мувофиқ Институтда ваколатли орган томонидан тасдиқланган режа асосида малака ошириш курсларини тугатгандан сўнг берилади.
Бунда муқобил малака ошириш шаклида малака оширган йўриқчи-услубчиларга тўғридан-тўғри олий малака тоифаси берилади.
Йўриқчи-услубчилар томонидан якка муаллифликда тайёрланган жисмоний тарбия ва спорт бўйича дарслик ёки ўқув қўлланмаларни ваколатли орган ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар ҳузурида ташкил этилган Илмий кенгашлар томонидан нашр этишга рухсат берилган бўлиши лозим.
14. Бевосита (тўғридан-тўғри) малака оширган йўриқчи-услубчиларга тегишлича иккинчи ёки биринчи малака тоифаси берилади. Бунда:
иккинчи малака тоифаси — мутахассислиги бўйича камида бир йил иш стажига эга бўлган ҳамда бевосита (тўғридан-тўғри) малака оширган йўриқчи-услубчиларга;
биринчи малака тоифаси — мутахассислиги бўйича камида уч йил иш стажига ва иккинчи малака тоифасига эга бўлган ҳамда бевосита (тўғридан-тўғри) малака оширган йўриқчи-услубчиларга берилади.
15. Мазкур Низомнинг 13 ва 14-бандларида белгиланган қоидалардан ташқари, жисмоний тарбия-спорт ташкилотларида ишлаган меҳнат стажи асосида йўриқчи-услубчиларнинг кўрсаткичлари ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ мезонлар бўйича «ERP sport» тизими орқали баҳоланади, истисно тариқасида, фақат бир маротаба тегишли малака тоифаси берилади.
16. «ERP sport» тизимида маълумотлар тўлиқ шакллангандан сўнг 1 иш куни ичида ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда электрон шаклда малака тоифаси тўғрисида гувоҳнома расмийлаштирилади ҳамда бу ҳақида автоматик тарзда тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали СМС-хабарнома юборилади.
Бунда СМС-хабарнома учун тўловлар тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларнинг мобил алоқа телефон рақамларидаги мавжуд маблағлар ҳисобидан ундирилади.
17. Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчилар малака тоифаси расмийлаштирилганлиги тўғрисида хабарномани олгандан сўнг, заруратга кўра, тўловни амалга оширган ҳолда «ERP sport» тизимидаги шахсий кабинети орқали электрон шаклда малака тоифаси тўғрисидаги гувоҳномани олиши мумкин.
Малака тоифаси расмийлаштирилган кундан бошлаб 4 йил муддатга берилади. Бунда малака тоифаси бўйича устамалар малака тоифаси расмийлаштирилган кундан бошлаб тўланади.
18. Малака тоифасининг амал қилиш муддати тугашидан 2 ой олдин «ERP sport» тизимидаги тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчилар тўғрисидаги маълумотлар янгиланади.
3-боб. «ERP sport» тизими ва ундан фойдаланиш тартиби
19. «ERP sport» тизими марказлаштирилган ҳолда ваколатли орган томонидан юритилади.
20. Ваколатли орган «ERP sport» тизимининг доимий ишлашини таъминлаш мақсадида:
жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари ва Институт томонидан «ERP sport» тизимида маълумотлар киритилишини, янгилаб борилишини ҳамда уларнинг ҳимояланишини;
«ERP sport» тизимида маълумотлар асосида кўрсаткичларнинг шаклланишини ҳамда маълумотларнинг ўзаро алмашинувини;
автоматлаштирилган ҳолда маълумотларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш, умумлаштириш ва фойдаланувчиларга «ERP sport» тизими орқали маълумотлар тақдим қилинишини;
замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, «ERP sport» тизимининг техник ва дастурий воситалари узлуксиз ишлашини;
«ERP sport» тизимида фойдаланувчиларни рўйхатга олишни ва уларнинг «ERP sport» тизимига уланишини таъминлайди.
4-боб. Якунловчи қоидалар
21. Ваколатли орган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
22. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ушбу Низом талабларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилишини доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.
23. Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
24. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти

Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчилар тўғрисидаги маълумотларни «ERP sport» ягона электрон бошқарув тизимига (кейинги ўринларда — «ERP sport» тизими) киритиб боради.

Доимий равишда

2-босқич

«ERP sport» тизими орқали

1. Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларнинг кўрсаткичлари баҳоланади ва натижаси бўйича малака тоифаси тўғрисида гувоҳнома расмийлаштирилади.

Маълумотлар тўлиқ шакллангандан сўнг 1 иш куни ичида

2. Бу ҳақида тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали СМС-хабарнома юборилади.

Автоматик тарзда

3-босқич

Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчилар

Тўловни амалга оширган ҳолда «ERP sport» тизимидаги шахсий кабинети орқали электрон шаклда малака тоифаси тўғрисидаги гувоҳномани олади.

Заруратга кўра

Жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

НАМУНА

«ERP sport» ягона электрон бошқарув тизимига киритиладиган тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчилар тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР

I. Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчилар тўғрисида маълумотлар

1.1. Ф.И.О.

1.2. Туғилган санаси (йил/кун/ой)

1.3. ЖШШИР

1.4. Яшаш манзили

1.5. Телефон рақами

1.6. Спорт тури

II. Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларнинг кўрсаткичлари

а) тренер-ўқитувчилар бўйича

2.1. Тайёрлаган спортчисининг мусобақаларда эришган натижаларини тасдиқловчи ҳужжатлар, мусобақа баённомаси (диплом ёки сертификат мавжуд бўлса)

2.2. Тренер-ўқитувчига спортчи бириктирилгани тўғрисидаги ҳужжат

б) йўриқчи-услубчилар бўйича

2.3. Муқобил шаклда малака ошириш сертификати

2.4. Бевосита (тўғридан-тўғри) шаклда малака ошириш сертификати

Жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Тренер-ўқитувчиларнинг кўрсаткичларини баҳолаш
МЕЗОНЛАРИ

I. Тренер-ўқитувчи томонидан тайёрланган спортчиларнинг спорт мусобақаларида эришган натижаси

Спорт мусобақасининг номи

Спортчилар сони*

(камида)

Спортчининг спорт мусобақасида эгаллаган ўрни

(эришган натижаси)**

Олий тоифа

Биринчи тоифа

Иккинчи тоифа

Олимпия ва Паралимпия ўйинлари

1

Иштирок этганлиги

-

-

Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатлари (катталар)

1

1 — 5

6 — 10

11 — 20

Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спорт турлари бўйича жаҳон кубоклари (катталар).

Бунда ушбу спорт мусобақаларида камида 20 та мамлакатнинг спортчилари қатнашган бўлиши керак.

1

1 — 5

6 — 10

11 — 20

Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатлари (ёшлар, ўсмирлар)

1

1 — 3

4 — 6

7 — 10

Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спорт турлари бўйича жаҳон кубоклари (ёшлар, ўсмирлар).

Бунда ушбу спорт мусобақаларида камида 20 та мамлакатнинг спортчилари қатнашган бўлиши керак.

1

1 — 5

6 — 10

11 — 20

Осиё ва Параосиё ўйинлари

1

1 — 6

7 — 10

11 — 14

Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спорт турлари бўйича Осиё чемпионатлари (катталар)

1

1 — 3

4 — 6

7 — 10

Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спорт турлари бўйича Осиё кубоклари (катталар).

Бунда ушбу спорт мусобақаларида камида 10 та мамлакатнинг спортчилари қатнашган бўлиши керак.

1

1 — 2

3 — 5

6 — 7

Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спорт турлари бўйича Осиё чемпионатлари (ёшлар, ўсмирлар)

1

1 — 3

4 — 6

7 — 10

Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спорт турлари бўйича Осиё кубоклари (ёшлар, ўсмирлар).

Бунда ушбу спорт мусобақаларида камида 10 та мамлакатнинг спортчилари қатнашган бўлиши керак.

1

1 — 2

3 — 5

6 — 7

Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорлари билан белгиланган алоҳида спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати (катталар, ёшлар). ***

Бунда ушбу спорт мусобақаларида камида 40 та мамлакатнинг спортчилари қатнашган бўлиши керак.

1

1 — 3

4 — 6

7 — 10

Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорлари билан белгиланган алоҳида спорт турлари бўйича Осиё чемпионати (ёшлар, катталар). ***

Бунда ушбу спорт мусобақаларида камида 20 та мамлакатнинг спортчилари қатнашган бўлиши керак.

1

1 — 2

3 — 4

5 — 6

Халқаро спорт ташкилотлари томонидан ташкил қилинадиган комплекс спорт мусобақалари (катталар)

1

1 — 3

4 — 5

6 — 7

Халқаро спорт ташкилотлари томонидан ташкил қилинадиган комплекс спорт мусобақалари (ёшлар, ўсмирлар)

1

1 — 3

4 — 5

6 — 7

Миллий спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатлари ва кубоклари (ўсмирлар, ёшлар, катталар).

Бунда ушбу спорт мусобақаларида камида 20 та мамлакатнинг спортчилари қатнашган бўлиши керак.

1

1 — 3

4 — 5

6 — 8

Миллий спорт турлари бўйича Осиё чемпионатлари (ўсмирлар, ёшлар, катталар).

Бунда ушбу спорт мусобақаларида камида 15 та мамлакатнинг спортчилари қатнашган бўлиши керак.

1

1 — 2

3 — 4

5 — 8

Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси чемпионати (ёшлар, катталар).

5

1

-

-

Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси чемпионати ёки кубоги (ўсмирлар, ёшлар, катталар).

1

-

1 — 3

4 — 6

Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорлари билан белгиланган алоҳида спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси чемпионати ёки кубоги (катталар). ***

2

-

1

2 — 3

«Беш ташаббус олимпиадаси» доирасидаги спорт мусобақаларининг республика босқичи****

1

1 — 3

-

-

«Беш ташаббус олимпиадаси» доирасидаги спорт мусобақаларининг вилоят босқичи****

1

-

1

2 — 3

II. Тренер-ўқитувчининг Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларини шакллантириш ҳамда спорт захирасини тайёрлашда қўшган ҳиссаси

Терма жамоалар ва спорт захираси

Тайёрланган спортчилар сони

Биринчи тоифа

Иккинчи тоифа

 

Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спорт турлари бўйича спортчиларни Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаси номзодлигига тайёрлаш (асосий)

2

1

 

Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спорт турлари бўйича спортчиларни Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаси номзодлигига тайёрлаш (захира)*****

3

2

 

Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорлари билан белгиланган алоҳида спорт турлари бўйича спортчиларни Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаси номзодлигига тайёрлаш (асосий) ***

5

4

 

Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорлари билан белгиланган алоҳида спорт турлари бўйича спортчиларни Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаси номзодлигига тайёрлаш (захира) *****

6

5

 

Спортчиларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт терма жамоалари номзодлигига тайёрлаш (асосий)

5

4

 

Спортчиларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт терма жамоалари номзодлигига тайёрлаш (захира) *****

6

5

 

Спортчиларни Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларига кириш учун тайёрлаш

3

2

 

Изоҳ.
* Тренер-ўқитувчига тегишли малака тоифасини бериш учун у томонидан спорт мусобақасида қатнашиш учун тайёрланиши лозим бўлган спортчилар сони.
Жамоавий спорт турлари бўйича тренер-ўқитувчиларга тегишли малака тоифаси уларга бириктирилган спортчиларнинг натижалари учун берилади.
Терма жамоаларнинг бош тренерларига спортчиларнинг натижалари бўйича ҳам тегишли малака тоифалари берилади.
** Спортчининг спорт мусобақасида эгаллаши лозим бўлган ўрни (эришган натижаси).
*** Ушбу мезон Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурига киритилмаган спорт турларига нисбатан қўлланилади.
**** Спортчиларни спорт мусобақалари биринчи босқичидан тайёрлаган тренер-ўқитувчиларга нисбатан татбиқ этилади. Малака тоифаси тренер-ўқитувчиларга оммавий спорт бўйича берилади.
***** Тренер-ўқитувчилар томонидан спортчиларни Ўзбекистон Республикаси ва ҳудудий спорт терма жамоанинг захираси номзодлигига тайёрлаганда, малака тоифасини олиш учун ушбу кўрсаткичи етарли бўлмай қолган тақдирда, тегишлилиги бўйича спортчиларни Ўзбекистон Республикаси ва ҳудудий спорт терма жамоанинг асосий номзодлигига тайёрлаган кўрсаткичлари қўшиб ҳисобга олинади.
Жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Йўриқчи-услубчиларнинг кўрсаткичларини баҳолаш
МЕЗОНЛАРИ

Жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари

Меҳнат стажи (йил)

Олий тоифа

Биринчи тоифа

Иккинчи тоифа

Спорт вазирлиги

5

3

2

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси

5

3

2

Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари

7

4

3

Ўзбекистон дзюдо академияси, Халқаро шахмат академияси, Республика олий спорт маҳорати мактаблари (Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари), Олий маҳорат спорт мактаби, Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари, Республика олимпия захиралари теннис мактаби, Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати, Спортнинг эшкак эшиш ва гимнастика бўйича ихтисослаштирилган республика болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактаблари, Гимнастика спорт турларига тайёрлаш марказлари, Ўзбекистон каратэни ривожлантириш маркази, Оғир атлетика маркази, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари, ихтисослаштирилган спорт мактаблари, спорт мактаблари

6

5

4

Республика спорт федерациялари (уюшмалари)

7

5

3

Ҳудудий спорт федерациялари (уюшмалари)

7

5

3

Республика жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари

7

4

3

Ҳудудий жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари

10

6

4

Илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим ташкилотлари (илмий унвон ёки илмий даражага эга бўлган ҳолда)

7

4

2

Илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим ташкилотлари (илмий унвон ва илмий даражага эга бўлмаган ҳолда)

10

7

4

Изоҳ. Меҳнат стажини ҳисоблашда тегишли лавозимда тўлиқ ишланган йиллар ҳисобга олинади.
Жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Малака тоифаси тўғрисида
ГУВОҲНОМА
(тавсифи)
Малака тоифаси тўғрисидаги гувоҳнома А5 форматдаги оқ қоғозда, тўққиз хил рангдан, шу жумладан, матн учун — қора ранг, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, сариқ, ҳаво ранг, жигар ранг, кул ранг ва қизил ранглардан, фон учун — оқ рангдан фойдаланган ҳолда босиб чиқарилади.
Гувоҳномада Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири, давлат тилида ва лотин ёзувида ваколатли органнинг номи, малака тоифаси берилганлиги тўғрисида гувоҳнома тартиб рақами (МТ № 000000), Ф.И.О., малака тоифаси номи, малака тоифасининг амал қилиш муддати, ваколатли шахснинг номи кўрсатилади.
Гувоҳнома QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда электрон шаклда берилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 500-сон қарорига
2-ИЛОВА
Спорт ҳакамларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом спорт ҳакамларига малака тоифаларини бериш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги;
малака тоифаси — спорт ҳакамларининг касбий малака даражасини белгилайдиган, кўрсатган натижалари, назарий билими ҳамда тажрибаси асосида бажара оладиган меҳнат фаолияти даражаси;
спорт ҳакамиспорт тури қоидаларига ҳамда спорт мусобақаси тўғрисидаги низомга (регламентга) риоя этилишини таъминлаш учун жисмоний тарбия ёки спорт тадбири ташкилотчиси томонидан ваколат берилган, махсус тайёргарликдан ўтган ва тегишли малака тоифасини олган жисмоний шахс;
«ERP sport» ягона электрон бошқарув тизими (кейинги ўринларда — «ERP sport» тизими) — ваколатли органнинг спорт ҳакамларига малака тоифаларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишга мўлжалланган ахборот тизими.
3. Давлат хизмати «ERP sport» тизими орқали ваколатли орган томонидан кўрсатилади.
Давлат хизмати кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Тўлов суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
30 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳузуридаги «Рақамлаштириш ва сертификатлаш маркази» МЧЖнинг махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар — ваколатли органнинг бюджетдан ташқари Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
4. Жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари томонидан «ERP sport» тизимида рўйхатдан ўтказилган спорт ҳакамларига малака тоифалари берилади.
5. Спорт ҳакамларига спорт бўйича ҳакам, биринчи, иккинчи, учинчи ва миллий малака тоифалари чекланмаган муддатга берилади.
6. Малака тоифаси спорт бўйича ҳакам малака тоифасидан бошлаб берилади.
Учинчи тоифали спорт ҳаками малака тоифаси спорт бўйича ҳакам малака тоифасига, иккинчи тоифали спорт ҳаками малака тоифаси учинчи тоифали спорт ҳаками малака тоифасига, биринчи тоифали спорт ҳаками малака тоифаси иккинчи тоифали спорт ҳаками малака тоифасига, миллий тоифали спорт ҳаками малака тоифаси биринчи тоифали спорт ҳаками малака тоифасига эга бўлган шахсларга берилади.
7. Халқаро тоифали спорт ҳаками малака тоифасига эга бўлган шахсларга тўғридан-тўғри миллий тоифали спорт ҳаками малака тоифаси берилади.
Халқаро малака тоифаси бўйича маълумотлар спорт ҳаками фаолият олиб бораётган жисмоний тарбия-спорт ташкилоти томонидан «ERP sport» тизимига киритиб борилади.
8. Ушбу Низом халқаро тоифали спорт ҳакамлари учун малака тоифасини беришга нисбатан татбиқ этилмайди.
2-боб. Спорт ҳакамларига малака тоифаларини бериш тартиби
9. Спорт ҳакамларига малака тоифалари ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ берилади.
10. Жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари томонидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ спорт ҳакамлари тўғрисидаги маълумотлар (кейинги ўринларда — маълумотлар) «ERP sport» тизимига доимий равишда киритиб борилади.
Бунда спорт ҳакамларининг кўрсаткичлари «ERP sport» тизимида киритилган маълумотлар асосида автоматик тарзда шаклланиб боради.
«ERP sport» тизимига маълумотларнинг ўз вақтида киритилиши ҳамда ҳаққонийлиги учун тегишли жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланади.
Спорт ҳакамлари маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлигини ҳамда кўрсаткичларнинг шаклланишини «ERP sport» тизимидаги шахсий кабинетлари орқали кузатиб боришлари мумкин.
11. Спорт ҳакамларининг кўрсаткичлари ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ мезонлар асосида «ERP sport» тизими орқали баҳоланади.
12. «ERP sport» тизимида маълумотлар тўлиқ шакллангандан сўнг 1 иш куни ичида ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда электрон шаклда малака тоифаси тўғрисида гувоҳнома расмийлаштирилади ҳамда бу ҳақида автоматик тарзда спорт ҳакамларига «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали СМС-хабарнома юборилади.
Бунда СМС-хабарнома учун тўловлар спорт ҳакамларининг мобил алоқа телефон рақамларидаги мавжуд маблағлар ҳисобидан ундирилади.
13. Спорт ҳакамлари малака тоифаси расмийлаштирилгани тўғрисида хабарномани олгандан сўнг, заруратга кўра, тўловни амалга оширган ҳолда «ERP sport» тизимидаги шахсий кабинети орқали электрон шаклда малака тоифаси тўғрисидаги гувоҳномани олиши мумкин.
3-боб. «ERP sport» тизими ва ундан фойдаланиш тартиби
14. «ERP sport» тизими марказлаштирилган ҳолда ваколатли орган томонидан юритилади.
15. Ваколатли орган «ERP sport» тизимининг доимий ишлашини таъминлаш мақсадида:
жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари томонидан «ERP sport» тизимида маълумотлар киритилишини, янгилаб борилишини ҳамда уларнинг ҳимояланишини;
«ERP sport» тизимида маълумотлар асосида кўрсаткичларнинг шаклланишини ҳамда маълумотларнинг ўзаро алмашинувини;
автоматлаштирилган ҳолда маълумотларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш, умумлаштириш ва фойдаланувчиларга «ERP sport» тизими орқали маълумотлар тақдим қилинишини;
замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, «ERP sport» тизимининг техник ва дастурий воситалари узлуксиз ишлашини;
«ERP sport» тизимидан фойдаланувчиларни рўйхатга олишни ва уларнинг «ERP sport» тизимига уланишини таъминлайди.
4-боб. Якунловчи қоидалар
16. Ваколатли орган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
17. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ушбу Низом талабларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилишини доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.
18. Спорт ҳакамлари давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
19. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Спорт ҳакамларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Спорт ҳакамларига малака тоифасини бериш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари

Спорт ҳакамлари тўғрисидаги маълумотларни «ERP sport» ягона электрон бошқарув тизимига (кейинги ўринларда — «ERP sport» тизими) киритиб боради.

Доимий равишда

2-босқич

«ERP sport» тизими орқали

1. Спорт ҳакамларининг кўрсаткичлари баҳоланади ва натижаси бўйича малака тоифаси тўғрисида гувоҳнома расмийлаштирилади.

Маълумотлар тўлиқ шакллангандан сўнг 1 иш куни ичида

2. Бу ҳақида спорт ҳакамларига «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали СМС-хабарнома юборилади.

Автоматик тарзда

3-босқич

Спорт ҳакамлари

Тўловни амалга оширган ҳолда «ERP sport» тизимидаги шахсий кабинети орқали электрон шаклда малака тоифаси тўғрисидаги гувоҳномани олади.

Заруратга кўра

Спорт ҳакамларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

НАМУНА

«ERP sport» ягона электрон бошқарув тизимига киритиладиган спорт ҳакамлари тўғрисида

МАЪЛУМОТЛАР

I. Спорт ҳакамлари тўғрисида маълумотлар

1.1. Ф.И.О.

1.2. Туғилган санаси (йил/кун/ой)

1.3. ЖШШИР

1.4. Яшаш манзили

1.5. Телефон рақами

1.6. Спорт тури

II. Спорт ҳакамларининг кўрсаткичлари

2.1. Мусобақа ҳаками

2.2. Мусобақа бош ҳаками

2.3. Мусобақа бош котиби

Спорт ҳакамларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Спорт ҳакамларининг кўрсаткичларини баҳолаш
МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Спорт мусобақаси турлари*

Спорт ҳаками

Учинчи тоифали спорт ҳаками

Иккинчи тоифали спорт ҳаками

Биринчи тоифали спорт ҳаками

Миллий тоифали спорт ҳаками

1.

Туман (шаҳар) босқичигача бўлган спорт мусобақалари

5

-

-

-

-

2.

Туман (шаҳар) миқёсидаги спорт мусобақалари

-

4

5

5

-

3.

Вилоят миқёсидаги спорт мусобақалари

-

3

4

5

-

4.

Республика миқёсидаги мусобақалар

-

-

-

3

5

5.

Назорат ҳакамлиги (спорт хусусиятига қараб)

-

-

-

1

2

Изоҳ.
«Биринчи тоифали спорт ҳаками» малака тоифасини олиш учун камида икки маротаба мусобақа бош ҳаками ёки икки маротаба бош котиби бўлиши лозим.
«Миллий тоифали спорт ҳаками» малака тоифасини олиш учун камида уч маротаба мусобақа бош ҳаками ёки уч маротаба бош котиби бўлиши лозим.
Спортнинг айрим турлари бўйича мазкур жадвалда белгиланган талабларни бажариш имконияти бўлмаганда, тегишли спорт федерациялари (уюшмалари) билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан тасдиқланадиган алоҳида талаблар қўлланади.
Спорт ҳакамларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Малака тоифаси тўғрисида
ГУВОҲНОМА
(тавсифи)
Малака тоифаси тўғрисидаги гувоҳнома А5 форматдаги оқ қоғозда, тўққиз хил рангдан, шу жумладан, матн учун — қора ранг, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, сариқ, ҳаворанг, жигарранг, кулранг ва қизил ранглардан, фон учун — оқ рангдан фойдаланган ҳолда босиб чиқарилади.
Гувоҳномада Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири, давлат тилида ва лотин ёзувида ваколатли органнинг номи, малака тоифаси берилганлиги тўғрисида гувоҳнома тартиб рақами (МТ № 000000), Ф.И.О., малака тоифаси номи, малака тоифаси берилган сана, ваколатли шахснинг номи кўрсатилади.
Гувоҳнома QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда электрон шаклда берилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 500-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 3 мартдаги 118-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2021 йил 27 декабрдаги 774-сон қарорига 1-илованинг 65-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарорига 4-илованинг 108-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 795-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт ҳакамларига малака тоифасини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 6 июлдаги 364-сон қарори.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сон қарорига илованинг 22-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 декабрдаги 731-сон қарорига 8-илованинг 8-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2023 йил 28 декабрдаги 688-сон қарорига илованинг 27-банди.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кўчини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2024 йил 8 майдаги 272-сон қарорига 1-илованинг 27-банди.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2025 йил 18 июндаги 378-сон қарорига 1-илованинг 11-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.08.2025 й., 09/25/500/0699-сон; 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)