1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт]
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 23 декабрда қабул қилинган Сенат томонидан 2026 йил 5 февралда маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда. Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонунчилик
Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
3-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
антидопинг қоидалари — Бутунжаҳон антидопинг кодекси ва миллий антидопинг қоидалари;
жисмоний реабилитация — одам организмининг бузилган ёки вақтинча йўқотилган функцияларини ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ва касбий фаолиятга бўлган қобилиятини жисмоний тарбия ва спорт воситалари ҳамда усулларидан фойдаланган ҳолда тиклаш (тузатиш ва компенсация қилиш);
жисмоний тарбия — маданиятнинг инсонни жисмоний тарбиялаш, жисмоний ривожланиш ва жисмоний тайёргарлик орқали жисмоний ҳамда интеллектуал жиҳатдан камол топтириш, унинг қобилиятини ва ҳаракат фаоллигини такомиллаштириш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш, ижтимоий мослаштириш мақсадида жамият томонидан яратиладиган ҳамда фойдаланиладиган қадриятлар, нормалар ва билимлар йиғиндисидан иборат бўлган қисми;
жисмоний тарбиялаш — юксак маданиятга эга бўлган ҳар томонлама етук ҳамда жисмонан соғлом инсонни шакллантириш мақсадида шахсни тарбиялашга, унинг жисмоний имкониятларини ривожлантиришга, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида малака ва билимларини оширишга қаратилган жараён;
жисмоний тарбия ёки спорт тадбири ташкилотчиси — ўз ташаббуси билан жисмоний тарбия ёки спорт тадбири ўтказаётган ва (ёки) бундай тадбирни тайёрлаш ҳамда ўтказишни ташкилий, молиявий ва моддий жиҳатдан таъминлашни амалга ошираётган юридик ёки жисмоний шахс;
жисмоний тарбия-соғломлаштириш иншооти — оммавий жисмоний тарбия тадбирлари ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш машғулотларини ўтказиш учун мўлжалланган, ўзига қўйиладиган норма ва талабларга жавоб берадиган ёпиқ ёки очиқ турдаги иншоот;
жисмоний тарбия тадбирлари — аҳолини жисмоний тарбия машғулотларига жалб этишга ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган тадбирлар;
оммавий спорт — спортнинг ташкил этилган ва (ёки) мустақил машғулотларга, шунингдек оммавий жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини ўтказиш орқали аҳолини жисмоний тарбиялашга, соғломлаштиришга, камол топтиришга ҳамда жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига жалб этишга доир қисми;
профессионал спорт — спортнинг спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказишга доир қисми бўлиб, спортчилар уларда ўзининг асосий фаолияти сифатида иштирок этганлиги ва уларга тайёргарлик кўрганлиги учун мукофот ва (ёки) иш ҳақи олади;
спорт — одамларнинг муайян қоидалар бўйича ташкил этилган, уларнинг жисмоний ва интеллектуал қобилиятини таққослашдан иборат бўлган ҳаваскорлик асосидаги ва (ёки) профессионал асосдаги фаолияти, шунингдек ушбу фаолиятга тайёргарлик кўриш ҳамда бу фаолият жараёнида одамлар ўртасида юзага келадиган муносабатлар;
спортчи — танлаган спорт тури ёки спорт турлари билан мунтазам шуғулланадиган, доимо ўзининг спорт маҳоратини ошириб борадиган ва спорт тадбирларида қатнашадиган жисмоний шахс;
спорт дисквалификацияси — спорт турининг қоидаларини ёки спорт мусобақалари тўғрисидаги қоидаларни (низомларни, регламентларни) ёхуд антидопинг қоидаларини бузганлик учун спортчини, тренерни, спорт ҳакамини ва спорт соҳасидаги бошқа мутахассисларни спорт мусобақаларида иштирок этишдан четлаштириш;
спорт иншооти — спорт тадбирлари, спорт турлари бўйича ўқув машғулотлари ва ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун мўлжалланган, белгиланган нормалар ва талабларга жавоб берадиган ёпиқ ёки очиқ турдаги ихтисослаштирилган иншоот;
спорт мусобақаси — спортчилар ёки спорт жамоалари ўртасида спорт тури (спорт турлари) бўйича энг яхши иштирокчини (иштирокчиларни) аниқлаш мақсадида тасдиқланган қоидалар асосида ўтказиладиган беллашув;
спорт тадбири — тасдиқланган қоидалар асосида ташкил этилган, жисмоний фаоллик ва рақобатга асосланган мусобақа, шунингдек соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга, спортчиларнинг маҳорати ва салоҳиятини намоён этишга ҳамда аҳолини спортга жалб этишга қаратилган тадбир;
спорт тури — спорт мусобақаларига ўзига хос тарзда тайёргарлик кўрилиши билан ажралиб турувчи, спорт мусобақаларини ўтказишга ва уларда иштирок этишга доир талаблар ва шартлар белгиланадиган қоидаларга (низомга, регламентга) эга бўлган жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолият тури;
спорт турининг тармоғи — фарқловчи белгиларга эга бўлган ҳамда битта ёки бир нечта спорт мусобақалари дастурлари турларини ўз ичига оладиган спорт турининг қисми;
спорт федерацияси (уюшмаси) — мамлакатда муайян спорт турини (турларини) ривожлантиришни, оммалаштиришни, спорт тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаси аъзолигига номзодларни саралашни ва тавсия этишни ўз фаолиятининг асосий мақсади сифатида белгилаган, тегишли тартибда Спорт федерациялари (уюшмалари) реестрига киритилган нодавлат нотижорат ташкилоти;
спортнинг техник ва амалий турлари — спорт натижаларига эришиш учун спортчи томонидан умумий жисмоний машқлар мажмуасидан ташқари, спорт техникасидан, мосламаларидан ёки техникавий воситалардан фойдалана билиш ҳамда уларни бошқариш соҳасидаги кўникмалар ва маҳорат қўлланиладиган, шунингдек ҳар хил спорт турларидан олинган, амалий аҳамиятга эга бўлган машқлар бирикмасидан фойдаланиладиган спорт турлари. Спортнинг техник ва амалий турлари ёшларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизмат қилишга тайёрлашнинг таркибий қисмидир;
спортнинг ҳарбий-амалий турлари — асоси ҳарбий хизматчилар ҳамда махсус хизматни ўтаётган шахслар томонидан ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ махсус ҳаракатлардан (шу жумладан усуллардан) иборат бўлган спорт турлари;
Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари — халқаро спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларда Ўзбекистон Республикаси номидан иштирок этиш учун турли ёш тоифалари бўйича спортчилардан, тренерлардан, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа мутахассислардан иборат жамоалар;
ҳаваскорлик спорти — спортнинг аҳолини ихтиёрийлик асосида спортга жалб этиш орқали одамлар соғлиғини мустаҳкамлашга қаратилган қисми.
4-модда. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.05.00 Аҳолининг жисмоний маданияти]
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
ҳар кимнинг жисмоний тарбия ва спорт билан эркин шуғулланишга бўлган ҳуқуқини таъминлаш;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат ҳамда жамоатчилик бошқарувини уйғунлаштириш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ҳуқуқларининг кафолатларини белгилаш;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида камситишга ҳамда зўравонликка йўл қўймаслик;
жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш ҳамда аҳолини соғлом турмуш тарзига кенг жалб этиш;
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.04.00 Олимпия ва паралимпия ҳаракати]
Олимпия ва Паралимпия ҳаракатини ривожлантириш, спортчилар захирасини яратиш, шунингдек халқаро мусобақаларда спортчиларнинг иштирокини таъминлаш;
жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчи шахсларнинг, шунингдек жисмоний тарбия ва спорт тадбирлари иштирокчилари ҳамда томошабинларининг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш;
ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга кўмаклашиш;
Ўзбекистоннинг миллий спорт турларини ва халқ ўйинларини ривожлантириш ҳамда оммалаштириш учун шарт-шароитлар яратиш;
жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг узлуксизлиги ва узвийлигини таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.07.00 Туризм ва спорт соҳасидаги халқаро ҳамкорлик]
халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.
5-модда. Жисмоний тарбия ва спорт субъектлари
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.03.00 Спорт ташкилотлари. Жисмоний соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари]
Жисмоний тарбия ва спорт субъектлари жумласига қуйидагилар киради:
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги;
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси;
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси;
спорт федерациялари (уюшмалари) ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари;
жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари;
спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантирувчи ташкилотлар;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолиятни амалга оширувчи таълим ташкилотлари;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги илмий тадқиқотларни амалга оширувчи ташкилотлар;
жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчи жисмоний шахслар, спортчилар, тренерлар, спорт ҳакамлари, спорт агентлари ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа мутахассислар, шунингдек жисмоний тарбия ва спорт тадбирларининг иштирокчилари ҳамда томошабинлари;
ушбу Қонунга мувофиқ бошқа жисмоний ва юридик шахслар.
2-боб. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини давлат томонидан тартибга солиш
6-модда. Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш:
спортчиларнинг спорт тадбирларида, шу жумладан спорт мусобақалари ва ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этишини таъминлаш;
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, спорт федерациялари (уюшмалари) ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига молиявий жиҳатдан кўмаклашиш;
жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун шарт-шароитлар яратиш;
жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари томонидан моддий-техника ва ахборот ресурсларидан, шунингдек илмий-тадқиқотга оид ва техник ишланмалар ҳамда технологиялардан фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш;
давлат мулкида бўлган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини сақлаш;
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.07.00 Спорт иншоотлари ва жиҳозлари]
спорт иншоотларини қуриш, мавжудларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш;
жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
жисмоний тарбия ва спорт воситаларидан аҳолининг, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш мақсадида фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг Паралимпия ўйинларида ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар ўртасидаги бошқа спорт тадбирларида иштирок этишини ривожлантиришга ва таъминлашга кўмаклашиш;
спорт тадбирларини, оммавий спорт ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш;
жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларининг халқаро ҳамкорлигига кўмаклашиш;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги дастурларни, илмий-услубий тизимларни ҳамда комплекс илмий тадқиқотларни молиялаштириш йўли билан амалга оширилади.
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлайди;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат дастурларини ва мақсадли дастурларни тасдиқлайди ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасини шакллантириш, шунингдек спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларини шакллантириш тартибини белгилайди;
халқаро ва республика миқёсидаги спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасини, шунингдек спортнинг техник ва амалий турлари бўйича спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасини тасдиқлайди;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ваколатли давлат органининг, бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда йўналтиради;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартибини белгилайди;
жисмоний тарбия ва спорт мусобақалари ҳамда тадбирларини ўтказиш қоидаларини белгилайди;
спорт унвонлари, спорт разрядлари ва малака тоифаларини бериш тартибини тасдиқлайди;
спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни ҳамда уларни тайёрлаган тренерларни ва терма жамоалар аъзоларини рағбатлантириш тартибини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
8-модда. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ваколатли давлат органининг ваколатлари
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади).
Ваколатли давлат органи:
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат дастурларини ҳамда мақсадли дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни, шунингдек жисмоний тарбия ва спортнинг ривожланиш таҳлилини амалга оширади;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ўз ваколатлари доирасида ташкил этади;
спорт таълим ташкилотларини ҳамда бошқа жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларини ташкил этиш бўйича таклифлар киритади ва уларнинг фаолияти ташкил этилишини таъминлайди;
спорт турлари бўйича ягона спорт таснифини, шунингдек ушбу тасниф тўғрисидаги низомни тасдиқлайди;
спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш, реестрни юритиш ва ундан чиқариш тартибини белгилайди;
Спорт федерациялари (уюшмалари) реестрини шакллантириш, юритиш, реестрдан чиқариш тартибини белгилайди;
халқаро ва республика миқёсидаги спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасини шакллантиради ҳамда манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда уларнинг молиялаштирилиши ва ўтказилишини таъминлайди;
жисмоний тарбия-соғломлаштириш ёки спорт иншоотлари қабул қилиб олинаётганда ва спорт мусобақалари ўтказилишидан олдин уларнинг белгиланган стандартларга мувофиқлигини текширади;
Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаларининг таркибларини тасдиқлайди, Ўзбекистон спорт делегацияларини жамлайди, уларнинг тайёргарлик кўришини ҳамда халқаро спорт мусобақаларида ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларида иштирок этишини таъминлайди;
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.04.00 Олимпия ва паралимпия ҳаракати]
Олимпия ва Паралимпия ҳаракатини ривожлантириш, халқаро мусобақаларда спортчиларнинг иштирокини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирларни белгилайди;
спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ташкил этади ҳамда ўтказади;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;
жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт учун мўлжалланган товарларни ишлаб чиқариш жараёнининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасига оид стандартларга мувофиқ ташкил этилишига кўмаклашади;
янги жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари барпо этилишини ҳамда мавжудларининг таъмирланишини ва реконструкция қилинишини ташкил этишга кўмаклашади;
жисмоний тарбия ва спорт бўйича илмий, ўқув ва оммабоп адабиётлар, спорт турлари бўйича дастурлар тайёрланиши ва нашр этилишини, шунингдек жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мультимедиа ва рақамли технологиялар маҳсулотлари ишлаб чиқилишини ташкил этади;
спортни оммалаштиришни ва аҳолини соғлом турмуш тарзига кенг жалб этишни ташкил этади;
жисмоний тарбия ва спортнинг оммалаштирилишини республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари билан биргаликда ташкил этади;
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.07.00 Туризм ва спорт соҳасидаги халқаро ҳамкорлик]
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.
Ваколатли давлат органи қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
9-модда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ваколатлари
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
жисмоний тарбиядан соғлиқни мустаҳкамлаш, касалликларнинг олдини олиш ва даволаш воситаси сифатида фойдаланади;
мамлакатда спорт тиббиётини ўрганиш ва ривожлантириш соҳасида илмий-тадқиқот ишларини олиб боради, дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
аҳолининг жисмоний жиҳатдан камол топиш ҳолати таҳлилини ўтказади ва тегишли давлат органларига таклифлар киритади;
жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланаётган шахсларнинг тиббий мониторингини ташкил этади;
спортчиларнинг спорт мусобақаларига тайёргарлик кўришини тиббий жиҳатдан таъминлашда иштирок этади;
давлат спорт таълим муассасалари спортчиларининг белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтказиб борилишини таъминлайди;
спорт тиббиёти соҳасидаги ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;
спортчилар ва бошқа мутахассислар спорт жароҳатларини олганда уларга тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этади, шунингдек уларни жисмоний реабилитация қилиш бўйича тадбирлар ўтказади;
аҳолининг жинси ва ёши тоифасига қараб, жисмоний машқлар дастурини шакллантиришга доир услубий тавсияларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
соғломлаштириш марказларини, даволаш-жисмоний тарбия диспансерларини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
10-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:
ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш ташкил этилишини таъминлайди;
ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқув-тарбия жараёнининг соғломлаштиришга йўналтирилган бўлишини, шунингдек соғлом турмуш тарзи нормаларини жорий этиш учун шарт-шароитлар яратилишини таъминлайди;
ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотлари талабалари ўртасида жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини ташкил этади;
жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишда иштирок этади;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ўқув-услубий адабиётларни тайёрлашда иштирок этади;
ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларида спорт клублари фаолияти йўлга қўйилишини таъминлайди ҳамда уларнинг спорт клублари ўртасида спорт мусобақаларини тизимли равишда ўтказиб боради;
Бутунжаҳон талабалар ўйинларида олий таълим ташкилотлари талабаларининг иштирокини таъминлайди;
ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотлари спорт иншоотларининг моддий-техника ва ресурс базаси сақланиши ҳамда ривожлантирилишини таъминлайди;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида илмий ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишга инвестиция ва грантларни жалб этиш, илмий ва инновацион фаолиятни молиялаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;
ўқувчилар ва талабаларга соғлом турмуш тарзини, спорт билан шуғулланишнинг муҳимлиги, жисмоний ва маънавий комилликка интилиш тушунчасини сингдиришга, уларни салбий таъсирлардан ҳимоя қилишга ҳамда зарарли одатлардан халос этишга доир чора-тадбирлар мажмуини амалга оширади;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
ўқувчилар ва талабаларни жисмоний тарбиялашнинг замонавий шакллари ҳамда усулларини, жинси ва ёшига қараб уларга спорт кўникмаларини сингдиришнинг илмий асосланган тизимларини ишлаб чиқишни ҳамда уларни жорий этишга кўмаклашишни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
11-модда. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия;
3.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги:
мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим ташкилотларида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришни ҳамда спорт инфратузилмасини мустаҳкамлашни таъминлайди;
мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим ташкилотларида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни ташкил этади;
болалар ва ўқувчи ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини ташкил этади;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ўқув-услубий адабиётларни тайёрлашда иштирок этади;
умумий ўрта таълим ташкилотларида мактаб спорт клублари фаолияти йўлга қўйилишини таъминлайди;
умумий ўрта таълим ташкилотларининг мактаб спорт клублари ва ўқувчилари ўртасида спорт мусобақаларини тизимли равишда ўтказиб боради;
жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишда иштирок этади;
мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим ташкилотларининг моддий-техника базасини ривожлантириш чораларини кўради;
болаларга спортга нисбатан муҳаббатни сингдиришга, ўсиб келаётган авлодда спорт билан шуғулланиш, соғлом турмуш тарзини олиб бориш, жисмоний ва маънавий комилликка интилиш муҳимлиги тушунчасини шакллантиришга, болаларни салбий таъсирлардан ҳимоя қилишга ва зарарли одатлардан халос этишга доир чора-тадбирлар мажмуини амалга оширади;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
болаларни жисмоний тарбиялашнинг замонавий шакллари ҳамда усулларини, болаларнинг жинси ва ёшига қараб уларга спорт кўникмаларини сингдиришнинг, спортга қобилиятли болаларни ихтисослаштирилган спорт таълим муассасаларида ўқитиш учун танлаб олишнинг илмий асосланган тизимларини ишлаб чиқишни ҳамда уларни жорий этишга кўмаклашишни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
12-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.02 Маҳаллий вакиллик органларининг ваколатлари;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари:
тегишли ҳудудда жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантиришга ажратиладиган маҳаллий бюджет маблағларини кўриб чиқади, тасдиқлайди, уларнинг ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади;
тегишли ҳудудда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ҳудудий дастурларни тасдиқлайди, уларнинг ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади;
тегишли ҳудуддаги жисмоний тарбия ва спорт соҳасига масъулларнинг ҳисоботларини эшитади;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширишда иштирок этади.
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат дастурларини ҳамда мақсадли дастурларни ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
ҳудудларда жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонунчиликнинг ижро этилишини ташкил этади;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги тадбирларнинг маҳаллий бюджетдан молиялаштирилишини таъминлайди;
жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларини ташкил этишга кўмаклашади ҳамда уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлайди;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришга кўмаклашади;
аҳолини жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш ишларини ташкил этади;
жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини ташкил этиш ҳамда ўтказишга, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга кўмаклашади;
жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш учун фуқароларнинг иш жойи, яшаш жойи ҳамда дам олиш жойида шарт-шароитлар яратади;
жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт учун мўлжалланган товарлар ишлаб чиқарилишини, соҳага оид хизматлар ривожлантирилишини ташкил этишга кўмаклашади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
13-модда. Фуқароларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги тадбирларда иштирок этиши
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.02.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари]
Фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари:
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий дастурларни ҳамда бошқа дастурларни амалга оширишда иштирок этади;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги жамоатчилик назоратини амалга оширади;
жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган тушунтириш ишларини амалга оширишда иштирок этади.
Фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин.
3-боб. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолиятни ташкил этиш
14-модда. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассислар
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.09.00 Маълум бир мутахассислик бўйича ходимларга қўйиладиган талаблар. Квалификация тавсифлари;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
Спортчилар, тренерлар, спорт ҳакамлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ваколатли давлат органи билан биргаликда касблари ва лавозимларининг таснифланган рўйхати белгиланадиган бошқа мутахассислар жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассислардир.
Спортчи, тренер ва спорт ҳаками касблари ва лавозимларига доир малака талаблари ваколатли давлат органи томонидан белгиланади, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа мутахассисларнинг касблари ва лавозимларига доир малака талаблари қонунчиликка мувофиқ белгиланади.
15-модда. Ҳаваскорлик спорти ва профессионал спорт
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
Фуқаролар ҳаваскорлик спорти, шунингдек профессионал спорт билан спортчи, тренер, спорт ҳаками сифатида шуғулланиш ёки қонунчиликда тақиқланмаган жисмоний тарбия ва спорт соҳасига оид бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
Ҳаваскорлик спорти ва профессионал спорт соҳасидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ташкил этилиши ҳамда фаолият кўрсатиши тартиби қонунчиликда белгиланади.
16-модда. Оммавий спорт мусобақалари
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.04.00 Олимпия ва паралимпия ҳаракати;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.05.00 Аҳолининг жисмоний маданияти;
3.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
Оммавий спорт мусобақалари аҳолини оммавий спортга жалб этиш мақсадида «Беш ташаббус олимпиадаси», «Беш ташаббус паралимпиадаси» ва бошқа оммавий спорт тадбирлари шаклида ўтказиб борилади.
Оммавий спорт мусобақалари ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда ушбу мусобақалар ташкилотчилари томонидан белгиланадиган тартиб асосида ўтказилади.
17-модда. Спорт синовлари
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.05.00 Аҳолининг жисмоний маданияти]
Спорт синовлари аҳоли ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш ҳамда аҳолининг жисмоний фаоллигини баҳолаш мақсадида ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Спорт синовлари натижалари ваколатли давлат органининг ахборот тизимига киритиб борилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Спорт синовларини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
18-модда. Ўзбекистон олимпия ҳаракати. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.04.00 Олимпия ва паралимпия ҳаракати]
Ўзбекистон олимпия ҳаракати Халқаро олимпия ҳаракатининг таркибий қисми бўлиб, унинг мақсади олимпия ҳаракати принципларини оммалаштиришдан, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга кўмаклашишдан, спорт соҳасидаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдан, Олимпия ўйинларида ҳамда Халқаро олимпия қўмитаси шафелигида ўтказиладиган бошқа халқаро спорт тадбирларида иштирок этишдан иборатдир.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.04.00 Олимпия ва паралимпия ҳаракати]
Ўзбекистон олимпия ҳаракати ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига, Халқаро олимпия қўмитасининг Олимпия хартиясига ҳамда ўз уставига мувофиқ амалга оширувчи Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан бошқарилади. Давлат Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ўз уставида белгиланган мақсадларини амалга оширишига ҳар томонлама кўмаклашган ҳолда, Ўзбекистон олимпия ҳаракатини тан олади ва қўллаб-қувватлайди.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси:
олимпия ҳаракати принципларини оммалаштиради, юксак ютуқларга эришиладиган спортни ва оммавий спортни ривожлантиришга кўмаклашади;
Халқаро олимпия қўмитасининг Олимпия хартиясига мувофиқ Олимпия ўйинларида ҳамда Халқаро Олимпия қўмитаси шафелигида ўтказиладиган бошқа халқаро спорт тадбирларида Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ифода этади;
спортчиларни Олимпия ўйинларида ҳамда Халқаро Олимпия қўмитаси шафелигида ўтказиладиган бошқа халқаро спорт тадбирларида иштирок этишга тайёрлашнинг зарур даражасини таъминлашга қаратилган дастурларни ва чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
спортда допингнинг олдини олишга ҳамда унга қарши курашишга, шунингдек жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳар қандай шаклдаги камситишлар ва зўравонликларнинг юзага келишига йўл қўймасликка кўмаклашади;
Халқаро олимпия қўмитасининг ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг олимпия рамзларидан, шиоридан, байроғидан, мадҳиясидан, «олимпия», «олимпиада» деган номлардан фойдаланишга бўлган ҳуқуқларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳимоя қилиш чораларини таъминлайди.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ўз ваколатларини ваколатли давлат органи, спорт федерациялари (уюшмалари) ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.02.00.00 Давлат рамзлари. Пойтахт / 01.02.01.00 Давлат герби, мадҳияси, байроғи]
Олимпия ўйинларида ва Халқаро олимпия қўмитаси шафелигида ўтказиладиган бошқа халқаро спорт тадбирларида Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаларининг чиқишлари Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи остида ўтказилади.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
19-модда. Ўзбекистон паралимпия ҳаракати. Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.04.00 Олимпия ва паралимпия ҳаракати]
Ўзбекистон паралимпия ҳаракати Халқаро паралимпия ҳаракатининг таркибий қисми бўлиб, унинг мақсади паралимпия ҳаракати принципларини оммалаштиришдан, ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга кўмаклашишдан, спорт соҳасидаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдан, Паралимпия ўйинларида ҳамда Халқаро паралимпия қўмитаси шафелигида ўтказиладиган бошқа халқаро спорт тадбирларида иштирок этишдан иборатдир.
Ўзбекистон паралимпия ҳаракати ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, Халқаро паралимпия қўмитасининг Паралимпия хартиясига ҳамда ўз уставига мувофиқ амалга оширувчи Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси томонидан бошқарилади. Давлат Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасига ўз уставида белгиланган мақсадларини амалга оширишига ҳар томонлама кўмаклашган ҳолда, Ўзбекистон паралимпия ҳаракатини тан олади ва қўллаб-қувватлайди.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.04.00 Олимпия ва паралимпия ҳаракати]
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси:
паралимпия ҳаракати принципларини оммалаштиради, юксак ютуқларга эришиладиган спортнинг паралимпия турларини ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида оммавий спортни ривожлантиришга кўмаклашади;
Халқаро паралимпия қўмитасининг Паралимпия хартиясига мувофиқ Паралимпия ўйинларида ҳамда Халқаро паралимпия қўмитаси шафелигида ўтказиладиган бошқа халқаро спорт тадбирларида Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ифода этади;
спортчиларни Паралимпия ўйинларида ҳамда Халқаро паралимпия қўмитаси шафелигида ўтказиладиган бошқа халқаро спорт тадбирларида иштирок этиш учун тайёрлашнинг зарур даражасини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
спортнинг паралимпия турлари бўйича допингнинг олдини олишга ҳамда унга қарши курашишга, шунингдек жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳар қандай шаклдаги камситишлар ва зўравонликларнинг юзага келишига йўл қўймасликка кўмаклашади;
Халқаро паралимпия қўмитасининг ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг паралимпия рамзларидан, шиоридан, байроғидан, мадҳиясидан, «паралимпия», «паралимпиада» деган номлардан фойдаланишга бўлган ҳуқуқларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳимоя қилиш чораларини таъминлайди.
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ўз ваколатларини ваколатли давлат органи, спорт федерациялари (уюшмалари) ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.
Паралимпия ўйинларида ва Халқаро паралимпия қўмитаси шафелигида ўтказиладиган бошқа халқаро спорт тадбирларида Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаларининг чиқишлари Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи остида ўтказилади.
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
20-модда. Сурдлимпия, махсус олимпия, кўзи ожизлар спорти ва бошқа адаптив спорт турлари
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.04.00 Олимпия ва паралимпия ҳаракати]
Ўзбекистон сурдлимпия ҳаракати Халқаро сурдлимпия ҳаракатининг таркибий қисми бўлиб, унинг мақсади сурдлимпия ҳаракати принципларини оммалаштиришдан, ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга кўмаклашишдан, спорт соҳасидаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдан, Сурдлимпия ўйинларида ҳамда Халқаро карлар спорти қўмитаси шафелигида ўтказиладиган бошқа халқаро спорт тадбирларида иштирок этишдан иборатдир.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.07.00 Туризм ва спорт соҳасидаги халқаро ҳамкорлик]
Ўзбекистон махсус олимпия ҳаракати Халқаро махсус олимпия ҳаракатининг таркибий қисми бўлиб, унинг мақсади махсус олимпия ҳаракати принципларини оммалаштиришдан, ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга кўмаклашишдан, спорт соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдан, халқаро махсус олимпия ўйинларида ҳамда тегишли халқаро спорт ташкилотлари шафелигида ўтказиладиган бошқа халқаро спорт тадбирларида иштирок этишдан иборатдир.
Ўзбекистон кўзи ожизлар спорти ҳаракати Халқаро кўзи ожизлар спорти ҳаракатининг таркибий қисми бўлиб, унинг мақсади кўзи ожизлар спорти ҳаракати принципларини оммалаштиришдан, кўзи ожиз шахслар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга кўмаклашишдан, спорт соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдан, халқаро кўзи ожизлар спорти мусобақаларида ҳамда тегишли халқаро спорт ташкилотлари шафелигида ўтказиладиган бошқа халқаро спорт тадбирларида иштирок этишдан иборатдир.
Сурдлимпия, махсус олимпия, кўзи ожизлар спорти ва бошқа адаптив спорт турларини ривожлантириш Ўзбекистон адаптив спорт турлари ассоциацияси ҳамда спортнинг сурдлимпия, махсус олимпия ва кўзи ожизлар спорти турлари бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ташкил этилади.
21-модда. Спорт федерациялари (уюшмалари)
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.03.00 Спорт ташкилотлари. Жисмоний соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари]
Спорт федерацияси (уюшмаси) мамлакатда муайян спорт турини (турларини) ривожлантириш, оммалаштириш, спорт тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш, тегишли спорт тури (турлари) бўйича спортчиларни тайёрлаш ишларини амалга оширади, халқаро миқёсдаги барча спорт мусобақалари ва тадбирларида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифода этади.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.03.00 Спорт ташкилотлари. Жисмоний соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари]
Спорт федерацияси (уюшмаси) ўзи ривожлантирадиган спорт тури (турлари) бўйича Ўзбекистон Республикасининг чемпионатлари ва кубоклари мусобақалари ўтказиб борилишини ташкил этади.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.03.00 Спорт ташкилотлари. Жисмоний соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари]
Спорт федерациясининг (уюшмасининг) расмий номи нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши ҳамда унда спорт федерацияси (уюшмаси) фаолиятининг ҳудудий соҳаси, шунингдек спорт федерацияси (уюшмаси) қайси спорт турини (турларини) ривожлантириш мақсадида ташкил этилган бўлса, ўша спорт тури (турлари) кўрсатилиши лозим.
Спорт федерацияларининг (уюшмаларининг) ташкил этилиши, фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши, ушбу Қонунда назарда тутилган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда, нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
22-модда. Спорт федерациялари (уюшмалари) реестри
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.03.00 Спорт ташкилотлари. Жисмоний соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари]
Спорт федерациялари (уюшмалари) реестри ваколатли давлат органи томонидан юритилади.
Қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлари белгиланган тартибда Спорт федерациялари (уюшмалари) реестрига киритилади:
уларнинг ривожлантирадиган спорт тури (турлари) бўйича халқаро спорт ташкилотига аъзо эканлиги (бундан миллий ва адаптив спорт турлари мустасно);
улар ривожлантирадиган спорт тури (турлари) бўйича спорт тури қоидаларининг мавжудлиги;
уларнинг Спорт федерациялари (уюшмалари) реестрига киритилган спорт федерациялари (уюшмалари) номларидан фарқланадиган номга эга эканлиги;
улар ривожлантирадиган спорт турининг (турларининг) бошқа спорт тури (турлари) белгиларидан фарқланиши;
улар ривожлантирадиган спорт тури (турлари) бўйича Спорт федерациялари (уюшмалари) реестрига бошқа спорт федерацияси (уюшмаси) киритилмаганлиги.
Спорт федерациялари (уюшмалари) реестрига, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан спорт турини (турларини) ёки спортнинг алоҳида йўналишларини ривожлантириши белгиланган спорт федерациялари (уюшмалари) тўғридан-тўғри киритилади. Бунда спорт федерацияларини (уюшмаларини) реестрдан чиқариш бўйича қоидалар мазкур қисмда кўрсатиб ўтилган спорт федерацияларига (уюшмаларига) нисбатан татбиқ этилмайди.
Спорт федерациялари (уюшмалари) реестрида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
спорт федерацияларининг (уюшмаларининг) номлари;
спорт федерациялари (уюшмалари) томонидан ривожлантириладиган спорт тури (турлари);
спорт федерациялари (уюшмалари) раҳбар органларининг шахсий таркиби тўғрисидаги маълумотлар;
спорт федерацияларининг (уюшмаларининг) халқаро спорт ташкилотига аъзолиги тўғрисидаги маълумотлар.
Спорт федерациялари (уюшмалари) реестрида кўрсатилган маълумотлар очиқ бўлади ва ваколатли давлат органининг ахборот тизимига жойлаштирилади.
Спорт федерациялари (уюшмалари) реестрига ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.
23-модда. Спорт федерацияларининг (уюшмаларининг) ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.03.00 Спорт ташкилотлари. Жисмоний соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари]
Спорт федерациялари (уюшмалари) қуйидаги ҳуқуқларга эга:
спорт турини ёки спорт турининг тармоғини Спорт турлари реестрига киритиш юзасидан таклиф киритиш;
спорт тури (турлари) бўйича Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаларининг халқаро спорт мусобақаларида иштирок этишини ташкил этиш;
спорт турини (турларини) ривожлантириш учун қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган турли манбалардан молиявий ва бошқа турдаги ёрдам олиш.
Спорт федерациялари (уюшмалари) қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Спорт федерациялари (уюшмалари):
спорт турини (турларини) ривожлантириши ва оммалаштириши;
спорт тури (турлари) бўйича спорт турлари қоидаларини ваколатли давлат органига давлат тилида тақдим этиши ҳамда ўз расмий веб-сайтида жойлаштириши;
спорт турини (турларини) ривожлантириш бўйича комплекс мақсадли дастурларни ишлаб чиқиши;
спортчилар, тренерлар ва ўтказилаётган спорт мусобақалари тўғрисидаги маълумотларни ваколатли давлат органининг ахборот тизимига киритиб бориши;
спорт турини (турларини) ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларни ваколатли давлат органига тақдим этиши;
спорт тури (турлари) бўйича Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларини шакллантириш, шунингдек спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасини шакллантириш бўйича ваколатли давлат органига белгиланган тартибда таклифлар киритиб бориши;
спорт тури (турлари) бўйича ҳар қандай шаклдаги камситишлар ва зўравонликларга йўл қўймаслиги;
антидопинг қоидаларига мувофиқ допингнинг олдини олиши ва унга қарши курашиш чораларини кўриши шарт.
Спорт федерацияларининг (уюшмаларининг) зиммасига қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.
24-модда. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолият. Нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари реестри
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.03.00 Спорт ташкилотлари. Жисмоний соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари]
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолият жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари, якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган тренерлар ҳамда бошқа жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
Жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари халқаро спорт ташкилотларининг аъзоси бўлиши мумкин.
Жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари чет давлатларнинг спорт ташкилотлари билан муносабатларда халқаро спорт ташкилотлари томонидан тасдиқланган қоидаларга (низомларга, регламентларга) ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига риоя этади.
Ваколатли давлат органи томонидан Нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари реестри юритилади.
Нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари реестрига спорт клублари, спорт таълим ташкилотлари, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият юритувчи бошқа юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ўзини ўзи банд қилган тренерлар киритилади.
Нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари реестрига киритилган жисмоний ва юридик шахслар расмий спорт мусобақаларида ўз номидан иштирок этиши, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзод бериши мумкин.
Нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари реестрини шакллантириш, юритиш ҳамда реестрдан чиқариш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
25-модда. Спорт клуби
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.03.00 Спорт ташкилотлари. Жисмоний соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари]
Спорт клуби спорт фаолияти билан шуғулланиш, спорт турларини ривожлантириш ва оммалаштириш, шунингдек спортчиларни мусобақаларга тайёрлаш мақсадида ташкил этилади.
Спорт клуби, идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, юридик шахс мақоми билан ёки юридик шахс мақомисиз ташкил этилиши мумкин.
Юридик шахс мақомига эга бўлган спорт клуби қонунчиликка мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилади.
26-модда. Спорт лигаси
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.03.00 Спорт ташкилотлари. Жисмоний соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари]
Спорт лигаси спорт мусобақаларини ташкил этиш, ўтказиш ва бошқариш фаолиятини амалга ошириш мақсадида, идоравий мансублиги ҳамда мулкчилик шаклидан қатъи назар, юридик шахс мақоми билан ёки юридик шахс мақомисиз ташкил этилади.
Юридик шахс мақомига эга бўлган спорт лигаси қонунчиликка мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилади.
Спорт лигаси спорт тури (турлари) бўйича профессионал спорт мусобақаларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш учун профессионал спорт мусобақасини ташкил этиш ва ўтказиш қоидаларини (низомини, регламентини) қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқлайди.
Профессионал спорт мусобақасини ташкил этиш ва ўтказиш қоидалари (низоми, регламенти) очиқ маълумот сифатида спорт лигасининг Интернетдаги расмий веб-сайтига жойлаштирилади. Бунда мазкур қоидалар (низом, регламент) қонунчиликка мувофиқ бўлиши керак.
Спорт лигасининг фаолият юритиш тартиби, шунингдек спорт лигалари томонидан профессионал спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
27-модда. Ўзбекистон миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.03.00 Миллий маданий мерос;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
Ўзбекистон миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари миллий ижтимоий-маданий йўналишга эга бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ривожланаётган спорт ва ўйин турларидир.
Ўзбекистон миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари Ўзбекистон Республикасининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги маданий меросининг ажралмас қисми, аҳолида ватанпарварлик ва Ватанга муҳаббат, халқаро майдонда мамлакатнинг обрў-эътиборини юксалтиришга интилиш туйғуларини тарбиялаш пойдеворидир.
Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари, шунингдек бошқа ташкилотлар:
Ўзбекистон миллий спорт турларини ва халқ ўйинларини ривожлантиришга ҳар томонлама кўмаклашади ҳамда уларни аҳоли ўртасида ёйиш учун зарур шарт-шароитлар яратади;
Ўзбекистон миллий спорт турларининг ва халқ ўйинларининг халқаро майдондаги обрў-эътиборини мустаҳкамлашга кўмаклашади.
Ўзбекистон миллий спорт турларини ва халқ ўйинларини Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига киритиш тартиби қонунчиликда белгиланади.
28-модда. Жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
Жисмоний тарбия ёки спорт тадбирлари ташкилотчилари бу тадбирларни ўтказиш шартларини, шу жумладан жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини ташкил этиш ҳамда ўтказишни молиялаштириш шартларини белгилайди, бундай тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш учун масъул бўлади.
Жисмоний тарбия ва спорт тадбирлари ташкилотчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
жисмоний тарбия ва спорт тадбирининг номи ва рамзларидан фойдаланиш;
жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини ўтказиш жойида товарлар, ишлар ва хизматлар рекламасини жойлаштириш;
жисмоний тарбия ва спорт тадбирларида фойдаланиладиган спорт экипировкаси, спорт ускуналари ва анжомларини ишлаб чиқарувчиларни белгилаш;
жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини ёритиш;
жисмоний тарбия ва (ёки) спорт тадбирини тўхтатиш ва бекор қилиш, уларни ўтказиш вақтини ўзгартириш ҳамда уларнинг якунларини тасдиқлаш.
Жисмоний тарбия ва спорт тадбирларининг номларидан, улар асосида тузилган сўз бирикмаларидан ҳамда мазкур тадбирлар рамзларидан учинчи шахсларнинг фойдаланиши жисмоний тарбия ва спорт тадбирлари ташкилотчилари билан ёзма шаклда тузиладиган келишувлар асосида амалга оширилади, бундан ушбу номлардан, улар асосида тузилган сўз бирикмаларидан ва мазкур тадбирлар рамзларидан ахборот мақсадида ёхуд оммавий ахборот воситаларида жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини ёритиш ҳуқуқини олган учинчи шахслар томонидан ушбу ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳоллари мустасно.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот (шунингдек, 13.03.19.00.га қаранг)]
Оммавий ахборот воситаларида жисмоний тарбия ва спорт тадбирларининг жисмоний тарбия ёки спорт тадбирлари ташкилотчилари томонидан тасдиқланган, тўғри кўрсатилган номларидан фойдаланилиши керак. Бунда мазкур номлар реклама ҳисобланмайди.
Жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини ёритиш ҳуқуқидан учинчи шахслар фақат жисмоний тарбия ёки спорт тадбирлари ташкилотчиларининг ёзма рухсатлари билан ёхуд учинчи шахслар томонидан ушбу ҳуқуқларнинг бундай тадбирлар ташкилотчиларидан сотиб олинганлиги тўғрисидаги ёзма шаклдаги келишувлар асосида фойдаланиши мумкин.
Жисмоний тарбия ва спорт тадбирлари тўғрисидаги қоидаларнинг (низомларнинг, регламентларнинг) мазмунига нисбатан қўйиладиган умумий талаблар ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
Фақат расмий спорт мусобақалари Ўзбекистон Республикаси чемпионати ёки кубоги мақомига ҳамда номига эга бўлиши мумкин.
Расмий спорт мусобақаларини ўтказишга фақат ушбу Қонуннинг 30-моддасига мувофиқ тасдиқланган спорт турлари қоидаларига асосан йўл қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро спорт тадбирлари тегишли спорт федерацияси (уюшмаси) ҳамда ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда ўтказилиши мумкин.
29-модда. Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш. Спорт турларининг реестри
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда эътироф этилган спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари Спорт турлари реестрига киритилади.
Спорт турини ёки спорт турининг тармоғини эътироф этиш учун у спорт турига ёки спорт турининг тармоғига мос белгига, спорт тури қоидаларига, машғулот ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари ва услубиятига, спорт инфратузилмасига, фойдаланиладиган спорт анжомлари ва жиҳозларига эга бўлиши ҳамда спорт машғулотлари ва спорт мусобақаларини ўтказиш талабларига жавоб берадиган спорт инфратузилмаси мавжуд бўлиши, шунингдек спортчиларнинг иштирок этишига, одамнинг жисмоний ва ақлий ривожланиш қобилиятини ҳамда ҳаракат фаоллигини такомиллаштиришга, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга хизмат қилиши керак.
Спорт турини ёки спорт турининг тармоғини эътироф этиш ушбу спорт тури ёки спорт турининг тармоғи маъмурий-ҳудудий бирликларнинг (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) камида еттитасида ривожланган бўлиши керак, бундан ваколатли давлат органи томонидан белгиланган спорт турлари ёки спорт турининг тармоқлари мустасно.
Спорт турларини ёки спорт турининг тармоқларини эътироф этиш спорт федерацияларининг (уюшмаларининг), жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларининг аризаси асосида ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турларини ёки спорт турининг тармоқларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда спорт турларини ёки спорт турининг тармоқларини эътироф этиш ваколатли давлат органи томонидан, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри эътироф этилади ва Спорт турлари реестрига киритилади.
Ғайриинсоний ва инсон қадр-қимматини камситувчи спорт турлари ёки спорт турининг тармоқлари Ўзбекистон Республикасида спорт турлари ёки спорт турининг тармоқлари сифатида эътироф этилиши мумкин эмас.
Спорт турлари реестри ваколатли давлат органи томонидан юритилади.
30-модда. Спорт турлари қоидалари
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
Спорт турлари реестрига киритилган спорт турларининг қоидалари халқаро спорт ташкилотлари томонидан тасдиқланган қоидаларга мувофиқ қўлланилади, бундан ҳарбий-амалий, Ўзбекистон миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари мустасно.
Ҳарбий-амалий, Ўзбекистон миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари қоидалари қонунчиликда белгиланган тартибда ишлаб чиқилади.
31-модда. Спорт унвонлари, спорт разрядлари, малака тоифалари. Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
Ўзбекистон Республикасида қуйидаги спорт унвонлари, спорт разрядлари, малака тоифалари белгиланади:
а) спорт унвонлари:
халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси ёки халқаро гроссмейстер;
Ўзбекистон спорт устаси ёки Ўзбекистон гроссмейстери;
б) спорт разрядлари:
Ўзбекистон спорт усталигига ёки Ўзбекистон гроссмейстерлигига номзод;
биринчи спорт разряди;
иккинчи спорт разряди;
учинчи спорт разряди;
ўсмирлар учун биринчи спорт разряди;
ўсмирлар учун иккинчи спорт разряди;
ўсмирлар учун учинчи спорт разряди;
в) спорт ҳакамларининг малака тоифалари:
халқаро тоифали спорт ҳаками;
миллий тоифали спорт ҳаками;
биринчи тоифали спорт ҳаками;
иккинчи тоифали спорт ҳаками;
учинчи тоифали спорт ҳаками;
спорт бўйича ҳакам;
г) тренерларнинг малака тоифалари:
халқаро тоифали тренер;
олий тоифали тренер;
биринчи тоифали тренер;
иккинчи тоифали тренер;
д) йўриқчи-услубчиларнинг малака тоифалари:
олий тоифали йўриқчи-услубчи;
биринчи тоифали йўриқчи-услубчи;
иккинчи тоифали йўриқчи-услубчи.
Спорт унвонларини, спорт разрядларини ва малака тоифаларини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи Спорт турлари реестрига киритилган спорт турлари бўйича тегишли спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш учун бажарилиши зарур бўлган нормалар ҳамда талабларни, шунингдек уларни бажариш шартларини белгилайди.
Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи тўғрисидаги низомда мазкур нормалар, талаблар ва шартларнинг мазмуни, шунингдек спорт турлари бўйича спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш тартиби белгиланади.
Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи ва у тўғрисидаги низом ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади.
32-модда. Халқаро ва республика миқёсидаги спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
Халқаро ва республика миқёсидаги спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказиладиган халқаро ва республика миқёсидаги расмий спорт ёки оммавий жисмоний тарбия тадбирлари рўйхатини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаларини халқаро спорт тадбирларига тайёрлаш ҳамда уларнинг иштирок этишини таъминлаш бўйича тадбирлар рўйхатини белгиловчи ҳужжатдир.
Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари халқаро ва республика миқёсидаги спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига спорт турларининг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда киритилади.
Халқаро ва республика миқёсидаги спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси тегишли календарь йил бошлангунига қадар тасдиқланади.
Халқаро ва республика миқёсидаги спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига киритилган спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари расмий спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари ҳисобланади.
33-модда. Спортчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.01.00 Умумий қоидалар;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
Спортчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
спорт турини ёки спорт турларини танлаш;
танланган спорт тури ёки спорт турлари бўйича спорт мусобақаларида ушбу спорт турлари қоидалари ҳамда спорт мусобақалари тўғрисидаги қоидаларда (низомларда, регламентларда) белгиланган тартибда иштирок этиш;
Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи нормалари ва талабларини бажарганда спорт унвонлари ва спорт разрядларини олиш;
жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан қонунчиликда белгиланган тартибда шартномалар тузиш;
ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш учун касаба уюшмаларига ва бошқа бирлашмаларга бирлашиш;
танланган спорт тури бўйича спорт федерациялари (уюшмалари) томонидан ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоя қилинишини талаб қилиш;
жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органларга ёки мансабдор шахсларга ёхуд судга белгиланган тартибда шикоят қилиш.
Спортчиларнинг айрим тоифалари қонунчиликда белгиланган тартибда стипендия ва имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга.
Спортчи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат ташкилотлари ва спорт федерациялари (уюшмалари) спортчилар учун зарур шарт-шароитлар яратилишини ва уларнинг соғлиғи муҳофаза қилинишини таъминлаши шарт.
Спортчи:
жисмоний тарбия ва спорт тадбирларида иштирок этиш ҳамда ўқув машғулотлар пайтида, шунингдек спорт объектларида бўлганда хавфсизлик талабларига риоя этиши;
антидопинг қоидаларига риоя этиши;
адолатли кураш принципига риоя этиши, шунингдек рақиблари, спорт ҳакамларига ва томошабинларга ҳурмат билан муносабатда бўлиши;
ўзи иштирок этаётган жисмоний тарбия ёки спорт тадбирлари тўғрисидаги қоидаларга (низомларга, регламентларга) ҳамда жисмоний тарбия ёки спорт тадбирлари ташкилотчиларининг қонуний талабларига риоя этиши;
санитария қоидаларига, нормаларига ва гигиена нормативларига, тиббий талабларга риоя этиши, белгиланган тартибда ва муддатларда тиббий текширувлардан ўтиши шарт.
Спортчининг зиммасига қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.
34-модда. Спортчи паспорти
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
Спортчи паспорти ягона намунадаги ҳужжат бўлиб, спортчининг жисмоний тарбия ва спорт ташкилотига мансублигини ҳамда спорт малакасини тасдиқлайди.
Спортчи паспортида қуйидагилар кўрсатилади:
спортчининг фамилияси, исми, отасининг исми;
жинси;
туғилган санаси;
спортчи мансуб бўлган жисмоний тарбия ва спорт ташкилоти;
спортчи томонидан танланган спорт тури;
спорт унвонлари ва спорт разрядлари берилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш учун зарур нормалар ҳамда талаблар бажарилганлигини тасдиқловчи маълумотлар;
спортчи тиббий текширувдан ўтганлиги тўғрисидаги белги;
спорт мусобақаларида эришилган натижалар;
спортчининг спорт дисквалификацияси тўғрисидаги маълумотлар;
давлат мукофотлари ва бошқа шаклдаги рағбатлантиришлар тўғрисидаги маълумотлар;
тренери (тренерлари) тўғрисидаги маълумотлар;
танланган спорт турининг ёки спорт турларининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ бошқа маълумотлар.
Спортчининг жисмоний тарбия ва спорт ташкилотига мансублиги спортчи ҳамда жисмоний тарбия ва спорт ташкилоти ўртасида тузиладиган шартнома асосида ва (ёки) спортчининг жисмоний тарбия ва спорт ташкилотига аъзолигини белгиловчи бошқа ҳужжатлар асосида аниқланади.
Спортчи паспорти унинг амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда ваколатли давлат органининг ахборот тизими орқали электрон шаклда берилади.
Спортчи паспортини бериш, алмаштириш (янгисини бериш) ва ҳисобга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
35-модда. Тренер
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
Тренер спортчиларни тайёрлаш ҳамда уларнинг мусобақаларга тайёргарлик кўришини ташкил этиш, уларга назарий ва амалий билимларни бериш, шунингдек уларни жисмоний жиҳатдан камол топтиришни амалга оширувчи жисмоний шахсдир.
Тренерлик фаолияти билан тегишли спорт тури бўйича малака сертификатига эга бўлган шахслар шуғулланиши мумкин.
Тренерлик фаолияти ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда эътироф этилган спорт тури бўйича жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонунчиликка, шунингдек халқаро спорт ташкилотларининг қоидаларига (низомларига, регламентларига) мувофиқ амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаларининг тренерларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.09.00 Маълум бир мутахассислик бўйича ходимларга қўйиладиган талаблар. Квалификация тавсифлари]
Тренерлик фаолиятини амалга оширишда қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
зўравонликни, диний экстремизмни, давлат тузумига, мамлакатнинг тинчлиги ва хавфсизлигига, унинг аҳолисига қарши қаратилган бошқа ҳаракатларни тарғиб қилишга;
жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситишга;
ўқув машғулотлари жараёнида спортга алоқаси бўлмаган бошқа фаолиятни олиб боришга;
тақиқланган воситаларни, тамаки ва алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилишга ҳамда уларни истеъмол қилишни тарғиб этишга.
Тренер қуйидаги ҳуқуқларга эга:
тренерлик фаолиятини амалга ошириш;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш;
спорт мусобақаларида, жисмоний тарбия тадбирларида иштирок этиш.
Тренер қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Тренер:
жисмоний тарбия ва спортни ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиши;
ўқув-машғулотларида хавфсизлик, санитария қоидаларига, нормаларига ва гигиена нормативларига риоя этиши;
тренерга нисбатан қўйилган талабларга қатъий риоя этиши;
касбий малакасини узлуксиз ошириб бориши шарт.
Тренернинг зиммасига қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.
Тренерлик малака сертификатини бериш ва тренерлик фаолиятини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
36-модда. Спорт ҳаками
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
Спорт тури қоидаларига ва спорт мусобақаси тўғрисидаги низомга (регламентга) риоя этилишини таъминлаш учун ваколат берилган жисмоний шахс спорт ҳакамидир.
Спорт ҳакамининг фаолияти жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонунчиликка, шунингдек халқаро спорт ташкилотларининг қоидаларига (низомларига, регламентларига) мувофиқ амалга оширилади.
Спорт ҳаками халқаро спорт ташкилотлари томонидан тасдиқланган қоидаларга (низомларга, регламентларга), спорт тури қоидаларига ҳамда спорт мусобақаларининг қоидаларига (низомларига, регламентларига) мувофиқ спорт мусобақаларига ҳакамлик қилади ҳамда уларга риоя этилишини таъминлайди.
Спорт ҳаками қуйидаги ҳуқуқларга эга:
спорт мусобақаларида ҳакамлик қилиш;
спорт мусобақаларида ҳакамлик қилганлик учун ҳақ (даромад) олиш;
жамоат бирлашмаларига бирлашиш;
спорт мусобақасида ҳакамлик қилишда спорт мусобақаси ташкилотчисидан тегишли шарт-шароитлар яратилишини талаб қилиш.
Спорт ҳаками қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Спорт ҳаками:
халқаро спорт ташкилотлари томонидан тасдиқланган қоидаларни (регламентларни, низомларни), спорт тури қоидаларини ҳамда спорт мусобақалари қоидаларини (низомларини, регламентларини) билиши ва уларнинг талабларига қатъий риоя этиши;
юксак маданиятни ва ҳамжиҳатликни намуна қилиб кўрсатиши, шунингдек қўполлик, тартибсизликнинг, иштирокчилар (спортчилар, тренерлар, вакиллар, томошабинлар) томонидан спорт турлари қоидалари бузилишининг олдини олиш чораларини кўриши шарт.
Спорт ҳакамининг зиммасига қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.
Спорт ҳаками жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонунчилик, шунингдек халқаро спорт ташкилотлари қоидалари (низомлари, регламентлари) бўйича талабларни бажармаган ҳолларда, унинг хатти-ҳаракатлари тегишли спорт федерациялари (уюшмалари) ҳузурида ташкил этиладиган спорт ҳакамлари ҳайъатларида кўриб чиқилади.
Спорт ҳаками малака тоифасини бериш ва спорт ҳаками фаолиятини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
37-модда. Спорт агенти
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
Спорт агенти спортчи, тренер ёки спорт клуби номидан шартнома асосида фаолият кўрсатувчи, шартномалар ҳамда трансфер келишувларини тузишда воситачилик қилувчи ва уларнинг шартларига риоя этилишини кузатиб борувчи шахсдир.
Спорт агентининг фаолияти жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонунчиликка, шунингдек халқаро спорт ташкилотларининг қоидаларига (низомларига, регламентларига) мувофиқ амалга оширилади.
Спорт агенти қуйидаги ҳуқуқларга эга:
спортчилар, тренерлар ва спорт клублари билан агентлик шартномаларини тузиш;
спортчилар, тренерлар ва спорт клублари номидан ҳамда уларнинг манфаатларини кўзлаб шартнома асосида фаолият кўрсатиш;
шартномалар тузишда спортчиларнинг, тренерларнинг ва спорт клубларининг манфаатларини ифодалаш;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолият билан шуғулланадиган ҳомийлар, реклама берувчилар билан ҳамкорлик қилиш;
спортчилар, тренерлар ва спорт клублари манфаатларини ифода этганлик учун ҳақ (даромад) олиш.
Спорт агенти қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Спорт агенти:
халқаро спорт ташкилотлари томонидан тасдиқланган қоидаларни (регламентларни, низомларни), спорт тури қоидалари ҳамда спорт мусобақаларининг қоидаларини (низомларини, регламентларини) билиши ва уларнинг талабларига қатъий риоя этиши;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
тузилган шартномаларга мувофиқ спортчиларнинг, тренерларнинг ва спорт клубларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини кузатиб бориши ҳамда ҳимоя қилиши керак.
Спорт агентининг зиммасига қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.
Спорт агенти фаолиятини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
38-модда. Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги (бундан буён матнда Миллий антидопинг агентлиги деб юритилади) спортда допингнинг олдини олишни ва унга қарши курашишни ҳамда допинг назоратини амалга оширади.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
Миллий антидопинг агентлиги:
Бутунжаҳон антидопинг кодекси асосида миллий антидопинг қоидаларини тасдиқлайди;
антидопинг қоидаларига мувофиқ допинг назоратини амалга оширади;
Бутунжаҳон антидопинг агентлиги томонидан йиллик тасдиқланадиган спортда тақиқланган субстанциялар ва (ёки) усулларнинг рўйхатини Ўзбекистон Республикасида эълон қилади;
жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонунчиликка ва антидопинг қоидаларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.
39-модда. Спортда допингнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.05.00 Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар (прекурсорлар) муомаласи;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
Антидопинг қоидаларида назарда тутилган бир ёки бир нечта қоидабузарлик, шу жумладан спортда фойдаланиш тақиқланган субстанциялар ва (ёки) усуллар (бундан буён матнда тақиқланган субстанция ва (ёки) тақиқланган усул деб юритилади) рўйхатига киритилган субстанциядан ва (ёки) усулдан фойдаланиш ёки фойдаланишга уриниш спортда допинг деб эътироф этилади.
Спортда допингнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш антидопинг қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Спортчилар ва бошқа шахслар томонидан антидопинг қоидаларининг бузилишига, спорт мусобақасида қатнашаётган жониворларга нисбатан тақиқланган субстанция ва (ёки) тақиқланган усулнинг қўлланилишига йўл қўйилмайди.
Допингга қарши таъминот спортда допингнинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган тадбирларни ўтказишдан иборат.
Спортда допингнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш чора-тадбирлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
допинг назоратини ўтказишни;
спортчиларнинг, тренерларнинг, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа мутахассисларнинг антидопинг қоидаларини бузганлик учун жавобгарлигини белгилашни;
тақиқланган субстанциялар ва (ёки) тақиқланган усуллар қўлланилишининг олдини олишни;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолиятни амалга оширувчи таълим ташкилотларининг қўшимча таълим дастурларига антидопинг қоидалари, спортда допингнинг спортчилар соғлиғи учун оқибатлари, антидопинг қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги бўлимларни киритишни;
оммавий ахборот воситаларида допингга қарши тарғибот олиб боришни;
спортда допингнинг олдини олишни ва унга қарши курашишга қаратилган илмий тадқиқотлар ўтказишни;
спортчиларнинг иш қобилиятини тиклаш воситалари ва усулларини ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказишни;
допинг назоратини ўтказиш тартибида назарда тутилган допинг назоратини ўтказиш шартларини бузганлик учун жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларининг жавобгарлигини белгилашни;
спортда допингнинг олдини олишни ва унга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширишни;
антидопинг қоидаларида белгиланган бошқа ҳар қандай фаолиятни амалга оширишни.
Спортда допингнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш чораларини кўриш учун спорт федерациялари (уюшмалари):
Бутунжаҳон антидопинг кодексини, миллий антидопинг қоидаларини ҳамда тегишли халқаро спорт федерациялари (уюшмалари) томонидан тасдиқланган антидопинг қоидаларини ўз расмий веб-сайтларида давлат тилида жойлаштириши;
спорт мусобақаси даврида ҳамда мусобақадан ташқари даврда Миллий антидопинг агентлигига допинг-тест ўтказиш мақсадида спортчилар рўйхатини шакллантириш учун зарур бўлган маълумотларни тақдим этиши;
ушбу Қонунга, Бутунжаҳон антидопинг кодексига, миллий антидопинг қоидаларига ҳамда тегишли халқаро спорт федерациялари (уюшмалари) томонидан тасдиқланган антидопинг қоидаларига мувофиқ бошқа талабларни бажариши шарт.
40-модда. Спорт мусобақалари натижаларига қонунга хилоф равишда таъсир кўрсатишнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш
Спортчининг, тренернинг, спорт ҳакамининг ёки спорт мусобақалари бошқа иштирокчиларининг ёхуд ташкилотчиларининг спорт мусобақалари натижаларини ёки унинг боришини қасддан ўзгартириш мақсадида қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши ёхуд шу мақсадда ушбу шахсларга моддий қимматликлар бериш ёки уларни мулкий манфаатдор қилиш, шунингдек уларга руҳий, психологик, жисмоний ёки бошқача тарзда ноқонуний таъсир кўрсатиш спорт мусобақалари натижаларига қонунга хилоф равишда таъсир кўрсатиш ҳисобланади.
Спорт мусобақалари натижаларига қонунга хилоф равишда таъсир кўрсатишнинг олдини олиш ҳамда унга қарши курашиш жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонунчиликка, шунингдек спорт федерациялари (уюшмалари) томонидан тасдиқланган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Спорт мусобақалари натижаларига қонунга хилоф равишда таъсир кўрсатишнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш чора-тадбирлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
спорт мусобақалари натижаларига қонунга хилоф равишда таъсир кўрсатганлик учун жавобгарликни белгилашни;
спорт мусобақалари тўғрисидаги тегишли низомларда спортчи, тренер, спорт ҳаками, спорт соҳасидаги бошқа мутахассисларнинг ўзаро манфаатлари тўқнашувининг олдини олиш ва бартараф этишга доир қоидаларни, шунингдек спорт мусобақалари натижаларига қонунга хилоф равишда таъсир кўрсатишни тақиқлаш бўйича талабларни назарда тутишни;
спорт мусобақалари натижаларига қонунга хилоф равишда таъсир кўрсатишнинг олдини олиш ҳамда унга қарши курашишда жисмоний тарбия ва спорт субъектларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлигини таъминлашни;
оммавий ахборот воситаларида спорт мусобақалари натижаларига қонунга хилоф равишда таъсир кўрсатишнинг олдини олишга ва унга қарши курашишга қаратилган тарғибот ишларини олиб боришни;
спорт мусобақалари натижаларига қонунга хилоф равишда таъсир кўрсатишнинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган илмий-амалий тадқиқотлар ўтказишни ҳамда қонунга хилоф равишда таъсир кўрсатилиши ҳолларини аниқлашга қаратилган услубий қўлланмалар ишлаб чиқишни;
спорт мусобақалари натижаларига қонунга хилоф равишда таъсир кўрсатишнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликни амалга оширишни.
Спорт мусобақалари натижаларига қонунга хилоф равишда таъсир кўрсатиш қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
4-боб. Таълим тизимида, фуқароларнинг иш жойида, яшаш жойида ҳамда бошқа жойларда жисмоний тарбия ва спорт
41-модда. Таълим тизимида жисмоний тарбия ва спортни ташкил этиш
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.05.00 Аҳолининг жисмоний маданияти]
Таълим тизимида жисмоний тарбия ва спортни ташкил этиш қуйидагиларни ўз ичига олади:
асосий таълим дастурлари доирасида давлат таълим стандартлари билан белгиланган ҳажмларда жисмоний тарбия ва спорт бўйича мажбурий машғулотлар, шунингдек қўшимча таълим дастурлари доирасида қўшимча (факультатив) жисмоний машқлар ва спорт машғулотлари ўтказишни;
таълим олувчиларни жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига жалб этиш учун шарт-шароитлар яратишни, шу жумладан ёшларнинг жисмоний тарбия ва спорт тайёргарлиги бўйича тадбирлар мажмуини ўтказиш учун спорт жиҳозлари ва анжомлари билан таъминлашни;
таълим олувчиларда уларнинг индивидуал қобилиятини ҳамда соғлиғи ҳолатини ҳисобга олган ҳолда, жисмоний тарбия ва спорт кўникмаларини шакллантиришни;
иқтидорли болалар ва ёшларни аниқлашни, танлашни ва профессионал спортчи сифатида тайёрлашга йўналтиришни;
ўқув машғулотлари пайтида жисмоний тарбия тадбирларини амалга оширишни;
таълим олувчиларнинг жисмоний тарбияси ташкил этилиши устидан тиббий назорат олиб боришни;
ота-оналарда ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларда болаларининг соғлиғи ва уларнинг жисмоний тарбиясига нисбатан масъулиятли муносабатни шакллантиришни;
болалар ва ёшларнинг жисмоний тайёргарлигини ҳамда жисмоний ривожланишини ҳар йили мониторинг қилишни;
таълим олувчилар иштирокида спорт тадбирларини, шу жумладан мактабгача ва мактаб таълими тизимининг таълим муассасалари ўқувчилари, профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари ҳамда олий таълим ташкилотлари талабалари иштирокида спорт мусобақалари ўтказилишини ташкил этишни.
42-модда. Фуқароларнинг иш жойи, яшаш жойи ҳамда дам олиш жойида жисмоний тарбия ва спортни ташкил этиш
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.01.00 Умумий масалалар;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.05.00 Аҳолининг жисмоний маданияти]
Иш берувчилар, уларнинг бирлашмалари ва ходимлар ёки уларнинг вакиллик органлари ўртасидаги жамоа шартномалари, келишувлари ва меҳнат шартномаларига:
ходимларга жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш ҳамда ходимларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишига боғлиқ бўлган бошқа тадбирларни ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисидаги;
ходимларга ва уларнинг оила аъзоларига ушбу қисмнинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун спорт объектлари, спорт жиҳозлари ва анжомларидан фойдаланиш имкониятини яратиш ҳақидаги қоидалар киритилиши мумкин.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фуқароларнинг яшаш жойи ва дам олиш жойи бўйича жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратади, шу жумладан жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассисларни жалб этиш чораларини кўради.
Санаторий-курорт муассасалари, дам олиш уйлари ва туристик базалар раҳбарлари фуқароларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш, касалликларнинг олдини олиш ва даволаш мақсадида фуқароларнинг даволаниши ҳамда дам олиши жараёнида жисмоний тарбия компонентларидан фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратади.
Иш берувчилар ходимларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан фаол шуғулланиши, шу жумладан иш вақти давомида ёки иш вақтидан кейин ихтиёрий равишда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиши мумкин.
43-модда. Адаптив жисмоний тарбия ва спорт. Ногиронлиги бўлган шахсларни жисмоний реабилитация қилиш
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.)]
Адаптив жисмоний тарбия жисмоний тарбиянинг ногиронлиги бўлган шахсларни жисмоний реабилитация қилишнинг комплекс воситаларидан фойдаланувчи қисмидир.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.)]
Адаптив спорт спортнинг ногиронлиги бўлган шахсларни жисмоний реабилитация қилишга ҳамда ижтимоий мослаштиришга қаратилган қисмидир.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.05.00 Аҳолининг жисмоний маданияти]
Адаптив жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш спорт билан шуғулланишнинг устуворлиги, оммалашуви ҳамда очиқлиги принципларига асосланади.
Ногиронлиги бўлган шахсларни адаптив жисмоний тарбия ва спорт усулларидан фойдаланган ҳолда жисмоний реабилитация қилиш ҳамда ижтимоий мослаштириш жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларида, таълим ташкилотларида, шу жумладан реабилитация марказларида, ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт клубларида амалга оширилади.
Таълим муассасаларида таълим олаётган ногиронлиги бўлган шахслар учун машғулотлар бундай таълим олувчиларнинг шахсий қобилиятлари ҳамда соғлиғининг ҳолати ҳисобга олинган, адаптив жисмоний тарбия ва спорт воситаларидан фойдаланилган ҳолда ташкил этилади.
Ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари билан биргаликда ногиронлиги бўлган шахсларнинг жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари воситасида жисмоний тарбия, жисмоний камол топтириш ва жисмоний тайёргарлик тизимига уйғунлашувига кўмаклашади.
Ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ногиронлиги бўлган шахслар иштирокида жисмоний тарбия ва спорт тадбирлари ўтказилишини ташкил этади.
44-модда. Жазони ижро этиш муассасаларида жисмоний тарбия ва спорт
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.05.00 Аҳолининг жисмоний маданияти;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.13.00.00 Жиноят-ижроия қонунчилиги / 16.13.02.00 Судланганлар ва қамоқдаги шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати]
Жазони ижро этиш муассасалари маҳкумларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишини белгиланган тартибда ташкил этади.
Жазони ижро этиш муассасалари маъмурияти жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун зарур шарт-шароитлар яратади ҳамда спорт турлари қоидаларига мувофиқ спорт тадбирларини ташкил этади.
5-боб. Спорт захирасини тайёрлаш
45-модда. Юқори малакали спортчиларни ва спорт захирасини тайёрлаш
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
Юқори малакали спортчиларни ва спорт захирасини тайёрлаш спорт таълим ташкилотларида жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассислар томонидан амалга оширилади.
Юқори малакали спортчиларни ва спорт захирасини тегишли спорт экипировкаси, спорт жиҳози ва анжоми, биологик ва тиббий-тикловчи препаратлар билан таъминлаш, шунингдек тиббий хизмат (профилактика, даволаш) кўрсатишни ташкил этиш белгиланган тартибда амалга оширилади.
Юқори малакали спортчиларни ва спорт захирасини тайёрлаш спорт турининг ўзига хос хусусиятлари инобатга олинган ҳолда тегишли спорт тури бўйича тренерлар ва бошқа мутахассислар томонидан амалга оширилади.
46-модда. Спорт захирасини тайёрлаш босқичлари
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
Спорт захирасини тайёрлашда спортчиларни тайёрлашнинг қуйидаги босқичлари белгиланади:
спорт-соғломлаштириш (адаптив спорт турлари учун коррекция) босқичи;
бошланғич тайёргарлик босқичи;
ўқув-машғулот босқичи;
спорт маҳоратини такомиллаштириш (спорт камолотига эришиш) босқичи;
олий спорт маҳорати босқичи.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган босқичлар таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
47-модда. Спортчилар тайёрлашни амалга оширувчи жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари ҳамда таълим ташкилотлари
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.03.00 Спорт ташкилотлари. Жисмоний соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари]
Спортчилар тайёрлаш мақсадида ўқув-машғулот жараёни бўйича, шу жумладан юқори малакали спортчиларни ва спорт захирасини тайёрлаш бўйича фаолиятни амалга оширувчи жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари ҳамда таълим ташкилотлари фаолият кўрсатади. Ўқув-машғулот жараёнини ташкил этиш ўқув-машғулот ва бошқа спорт тадбирларини ўтказишни, шунингдек спорт тадбирларида спорт экипировкаси, спорт жиҳози ва анжоми, тиббий хизмат, йўлкира, овқатланиш масалаларини ҳамда қонунчиликда белгиланган бошқа ташкилий масалаларни ўз ичига олади.
Ўқув-машғулот жараёнини ташкил этиш ҳамда юқори малакали спортчиларни ва спорт захирасини тайёрлаш спорт федерациялари (уюшмалари), спорт клублари, бошқа жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган тренерлар томонидан амалга оширилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган таълим ташкилотлари жумласига жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолиятни амалга оширувчи таълим ташкилотлари киради.
Ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган таълим ташкилотлари жумласига кирмайдиган таълим ташкилотларида спортчиларни тайёрлаш мақсадида спорт турлари бўйича шундай тайёргарликни чуқурлаштирилган ўқув-машғулот жараёни асосида амалга оширадиган таркибий бўлинмалар, ихтисослаштирилган гуруҳлар ва спорт клублари ташкил этилиши мумкин.
48-модда. Спорт турлари бўйича спортчиларни тайёрлашга доир ўқув дастурлари
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолиятни амалга оширувчи спорт таълим ташкилотларида спортчиларни тайёрлаш ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланган намунавий ўқув дастурларига мувофиқ олиб борилади.
Спортчиларни тайёрлашнинг намунавий ўқув дастурлари ўқув-машғулот жараёнини амалга оширувчи жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликка мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги тегишли илмий тадқиқотлар натижаларига ҳамда жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини ўтказиш амалиётига асосланади.
Спортчиларни тайёрлашнинг намунавий ўқув дастурлари ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади.
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолиятни амалга оширувчи таълим ташкилотларида ўқув-машғулот фаолиятини спортчиларни тайёрлашга доир ўқув дастурларидан фойдаланмасдан ташкил этишга йўл қўйилмайди.
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолиятни амалга оширувчи таълим ташкилотларида спортчиларни тайёрлашда рақамли технологиялардан фойдаланилиши мумкин.
49-модда. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги педагогик фаолият
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.10.00 Педагогларнинг ва таълим ташкилотлари бошқа ходимларининг ҳуқуқий мақоми;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
Тегишли маълумотга ва касбий тайёргарликка эга бўлган шахсларнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида, шу жумладан даволаш жисмоний тарбияси соҳасида педагогик фаолият билан шуғулланишига қонунчиликда белгиланган тартибда йўл қўйилади.
6-боб. Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари ва уларни шакллантириш
50-модда. Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари асосий ва захира таркиблардан ташкил топади.
Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари таркибига кирувчи жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассислар рўйхати тегишли спорт федерациялари (уюшмалари) билан келишилган ҳолда ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларини республика бюджети маблағлари ҳисобидан моддий-техникавий таъминлаш, шу жумладан спорт экипировкаси билан таъминлаш, илмий-услубий, тиббий-биологик, тиббий жиҳатдан, допингга қарши таъминлаш ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
51-модда. Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларини шакллантириш
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатлари ҳар йили спорт федерациялари (уюшмалари) томонидан шакллантирилади ва ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодлар рўйхатларини шакллантиришнинг умумий принциплари ва мезонлари, ушбу рўйхатларни тасдиқлаш тартиби ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
Халқаро спорт мусобақаларида иштирок этишга тайёргарлик кўриш ва иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларига номзодларнинг тегишли рўйхатига киритилган шахслар орасидан спорт федерациялари (уюшмалари) томонидан шакллантирилади.
7-боб. Жисмоний тарбия ва спортнинг моддий, тиббий, молиявий ҳамда бошқа таъминоти
52-модда. Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.07.00 Спорт иншоотлари ва жиҳозлари]
Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари хусусий ёки оммавий мулк бўлиши мумкин.
Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини хусусийлаштириш тартиби қонунчиликда белгиланади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ҳудудида жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларининг режалаштирилиши, лойиҳалаштирилиши, қурилиши ҳамда фойдаланишга топширилиши устидан назоратни амалга оширади.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.07.00 Спорт иншоотлари ва жиҳозлари]
Таълим ташкилотларининг, корхоналарнинг, турар жой даҳаларининг асосий жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари билан энг кам таъминланиш нормативлари қонунчиликда белгиланади.
Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларида фуқароларнинг айрим тоифаларига қонунчиликда белгиланган тартибда имтиёзли асосда хизматлар кўрсатилиши мумкин.
Таълим ташкилотларини, аҳоли яшаш масканларини зарур жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари мажмуини барпо этмасдан қуришга ва реконструкция қилишга, шунингдек жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини шу ҳудуд доирасида уларга тенг иншоотларни барпо этмасдан тугатишга йўл қўйилмайди.
Спорт объектлари бўлмаган айрим ер ва сув ҳудуди участкаларида, шунингдек ҳаво ҳудуди участкаларида ушбу участкаларни қонунчиликда белгиланган тартибда муайян муддатга спорт объектлари (трассалари) сифатида расмийлаштирган ҳолда жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини ўтказишга қонунчиликда белгиланган тартибда йўл қўйилади.
Ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда Спорт иншоотлари реестрини юритади.
53-модда. Жисмоний тарбия ёки спорт тадбирларининг тиббий таъминоти
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
Жисмоний тарбия ёки спорт тадбирларининг ташкилотчилари бу тадбирлар иштирокчиларини тиббий ёрдам билан таъминлашни амалга ошириши шарт.
54-модда. Жисмоний тарбия ва спортни молиялаштириш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
Жисмоний тарбия ва спортни молиялаштириш қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари;
тадбиркорлик фаолияти ва бошқа хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлар;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида пулли хизматлар кўрсатишдан келиб тушадиган маблағлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик ва хайрия маблағлари;
жисмоний тарбия ва спорт жамоат бирлашмалари иштирокчиларининг аъзолик бадаллари;
спорт турлари бўйича махсус жамғармаларнинг маблағлари;
спорт рамзлари, тимсолларидан фойдаланганлик учун тўловлар;
чет эл инвестициялари маблағлари;
халқаро ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ҳамда техник кўмак маблағлари;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
55-модда. Спортчи ва тренерларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш]
Давлат томонидан спортчи ҳамда тренерларга бир марталик ва ойлик тўлов (стипендия, нафақа ва бошқалар) шаклидаги қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилиши мумкин.
Ушбу моддада кўрсатиб ўтилган қўллаб-қувватлаш чоралари қонунчиликда белгиланган спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар, шунингдек уларни тайёрлаган тренерларга тақдим этилади.
Спортчилар ва тренерларга бир марталик ва ойлик тўлов (стипендия, нафақа ва бошқалар) шаклидаги қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш тартиби ҳамда уларнинг миқдорлари қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
56-модда. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида хавфсизлик нормалари ва қоидаларига риоя этилишини, фуқароларнинг соғлиғи, шаъни ва қадр-қиммати муҳофаза қилинишини таъминлаш
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.02.00 Жамоат тартиби муҳофазаси. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси]
Жисмоний тарбия ёки спорт тадбирларини ўтказадиган ташкилотлар ушбу тадбирлар ўтказиладиган жойларнинг техника хавфсизлиги қоидаларига ва санитария қоидаларига, нормаларига ва гигиена нормативларига мувофиқ лозим даражада жиҳозланишини таъминлайди.
Жисмоний тарбия ёки спорт тадбирлари уларнинг иштирокчилари ва томошабинлар соғлиғига, шаъни ва қадр-қимматига зиён етказилмайдиган тарзда ўтказилиши керак.
Спортчиларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига олиб келадиган, шунингдек уларнинг спорт жароҳатлари олишига сабаб бўладиган тайёргарлик услубларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Жисмоний тарбия ёки спорт тадбирларида иштирок этиш вақтида соғлиғига зиён етказилган спортчилар, тренерлар ҳамда спорт ҳакамларига қонунчиликка мувофиқ тиббий, ижтимоий ва касбий реабилитация таъминланади.
Муассасалар ва ташкилотларнинг вояга етмаган спортчилар билан ўзаро муносабатлари белгиланган тартибда фақат уларнинг ота-онасининг ёки ота-онаси ўрнини босувчи шахсларнинг ёхуд улар тарбияланаётган ихтисослаштирилган муассасаларнинг розилиги ва иштирокида амалга оширилади.
Спорт мусобақаларида иштирок этувчи шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда суғурта полисига эга бўлиши шарт.
57-модда. Спорт жиҳози, анжоми ва спорт кийим-боши
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.07.00 Спорт иншоотлари ва жиҳозлари]
Спорт жиҳози, анжоми ва спорт кийим-боши тегишли стандартларга, техник регламентларга, нормаларга ва талабларга мувофиқ бўлиши керак.
58-модда. Жисмоний тарбия ва спортнинг илмий-услубий ҳамда техник таъминоти
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш ҳамда ўтказишни таълим муассасалари ва таркибида илмий марказлар ташкил этиладиган бошқа ташкилотлар, илмий-тадқиқот институтлари, белгиланган тартибда ташкил этилган ҳамда ўз фаолиятини давлат буюртмалари ва бошқа буюртмалар асосида олиб борадиган лабораториялар амалга оширади.
Таълим муассасалари ва бошқа ташкилотлар жисмоний тарбия воситалари билан аҳоли соғлиғини мустаҳкамлашга кўмаклашадиган аниқ дастурларни ишлаб чиқади ҳамда амалиётга жорий этади, спорт захираларини ва Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларини халқаро спорт тадбирларига тайёрлашни илмий жиҳатдан таъминлашни такомиллаштиради.
Ваколатли давлат органи, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари таълим муассасалари ва ташкилотларига жисмоний тарбия ва спорт соҳасида илмий-тадқиқот ишларини олиб боришда, шунингдек долзарб илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмалари ҳамда бошқа буюртмаларни шакллантиришда кўмаклашади, илмий-тадқиқот ишларининг якунларини таҳлил қилади ва уларнинг фаолиятига ёрдам кўрсатади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
59-модда. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги халқаро ҳамкорлик
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.07.00 Туризм ва спорт соҳасидаги халқаро ҳамкорлик]
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги халқаро ҳамкорлик халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва нормалари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва қонунчилиги асосида амалга оширилади.
60-модда. Низоларни ҳал этиш
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги / 17.05.01.00 Умумий масалалар]
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
61-модда. Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.14.00 Одил судловга, жамоат тартибига ва бошқарувнинг ўрнатилган тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик]
Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
62-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
1) Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январда қабул қилинган «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги 513-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 3, 160-модда);
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 14 январда қабул қилинган «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги 514-XII-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 3, 161-модда);
3) Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 1086-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 161-модда);
4) Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майда қабул қилинган «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 76-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 147-модда);
5) Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 15 сентябрда қабул қилинган «Баъзи давлат бошқарув органларининг қайта ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-5-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 309-модда) 1-моддаси;
6) Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 4 сентябрда қабул қилинган «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-394-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 9, 340-модда);
7) Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-416-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 12, 383-модда) 5-моддаси;
8) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июнда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги ЎРҚ-436-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 6, 300-модда) 4-моддаси;
9) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январда қабул қилинган «Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-456-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 1, 1-модда) 4-моддаси;
10) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлда қабул қилинган «Баъзи давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-486-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 7, 431-модда) 2-моддаси;
11) Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 3 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-653-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 12, 691-модда) 2-моддаси;
12) Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-683-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, 4-сонга илова) 13-моддаси;
13) Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрда қабул қилинган «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-721-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 10, 968-модда) 1-моддаси;
14) Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида тиббий-ижтимоий хизматлар тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-770-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 5, 464-модда) 3-моддаси;
15) Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 ноябрда қабул қилинган «Стандартлаштириш тўғрисида»ги ЎРҚ-800-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 11, 1061-модда) 28-моддаси биринчи қисмининг 1-банди;
16) Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-815-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2023 йил, № 1, 2-модда) 1-моддаси;
17) Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрда қабул қилинган «Маъмурий ислоҳотлар доирасида таълим соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-957-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2024 йил, № 9, 958-модда) 2-моддаси.
63-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
64-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
ушбу Қонун 7-моддаси биринчи қисмининг саккизинчи хатбошисида назарда тутилган жисмоний тарбия ва спорт мусобақалари ҳамда тадбирларини ўтказиш қоидаларини ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ичида ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
ушбу Қонун 24-моддасининг еттинчи қисмида назарда тутилган Нодавлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари реестрини шакллантириш, юритиш ҳамда реестрдан чиқариш тартибини ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ичида ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
ушбу Қонун 26-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган спорт лигасининг фаолият юритиш тартибини, шунингдек спорт лигалари томонидан профессионал спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ичида ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин;
ушбу Қонун 37-моддасининг еттинчи қисмида назарда тутилган спорт агенти фаолиятини амалга ошириш тартибини ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ичида ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
65-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.