toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 25.03.2026
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУНЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистан Республикасининг 2026 йил 24 мартдаги ЎРҚ-1123-сонли «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги, «Гаров тўғрисида»ги, «Ер солиғи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа қонунлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
I. Қуйидаги қонунларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:
(1-банд Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-642-сонли Қонунига асосан 2021 йил 21 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.10.2020 й., 03/20/642/1396-сон)
2. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январда қабул қилинган «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 3, 160-модда):
25-модданинг тўртинчи қисмидаги «кўп йиллик хизмат қилганлик учун пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар» деган сўзлар «имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1 бўлимнинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-138-сонли Қонуни билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 533-модда)
(1 бўлимнинг 4-банди 1998 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1998 йил 30 апрелдаги 599-I-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 83-модда)
(1 бўлимнинг 5-банди 1998 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелдаги 397-I-сонли қарорининг 30-бандига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сонга илова)
II. Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонунлари:
1992 йил 13 январда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ўзбекистон Республикасининг давлат назорати комитетини таъсис этиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 3, 151-модда);
1993 йил 6 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг пул тизими тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 5, 219-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 6 май,
1086-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 5-сон, 161-модда; Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сонга илова; 1998 й., 5-6-сон, 83-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон, 533-модда; 20.10.2020 й., 03/20/642/1396-сон)