1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
«ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикасининг 2026 йил 24 мартдаги ЎРҚ-1123-сонли «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган пайтдан бошлаб амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига уч ойлик муддат ичида:
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштириш юзасидан таклифлар киритиш;
Ҳукумат қарорлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив ҳужжатларини «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштириш топширилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
1992 йил 14 январь,
514–ХII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 3-сон, 161-модда)