toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Аграр соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини кўпайтириш, аграр соҳада давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш, республика аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва соҳанинг иқтисодий самарадорлигини ошириш мақсадида қарор қиламан:
I. Мақсадлар
1. Қуйидагилар мазкур Фармоннинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
(а) аграр соҳани молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини рақамлаштириш орқали меҳнат ва вақт ресурслари сарфини 2 бараварга қисқартириш, ажратиладиган маблағлар самарадорлигини ошириш;
(б) озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига давлат томонидан кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш чораларини унификация қилиш орқали уларнинг сонини 2028 йил якунига қадар 50 фоизгача қисқартириш;
(в) соҳада қўллаб-қувватлаш чоралари самарадорлигини ошириш ҳисобига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2030 йилга қадар босқичма-босқич 20 фоизга кўпайтириш.
II. Аграр соҳани молиявий қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини йўлга қўйиш
2. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Аграр соҳада тўловлар агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ташкил этилсин.
3. Белгилансинки, Агентлик:
(а) озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари (кейинги ўринларда — қўллаб-қувватлаш чоралари) кўрилишини ташкил қилади;
(б) қўллаб-қувватлаш чораларининг самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, ижросини мониторинг ва таҳлил қилиш, натижадорлигини ошириш ҳамда самара бермаётган чораларни бекор қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
(в) қўллаб-қувватлаш чораларининг янги турларини жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
(г) қўллаб-қувватлаш чораларини кўрсатиш учун аризаларни топширишдан бошлаб, уларни кўриб чиқиш, маъқуллаш ва тўлов жараёнигача бўлган барча босқичларни тўлиқ рақамлаштиради.
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2026 йил 1 январдан бошлаб:
(а) 1-иловада келтирилган қўллаб-қувватлаш чоралари Агентлик томонидан амалга оширилади, бундан Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ажратиладиган имтиёзли ресурслар ва фоиз харажатлари билан боғлиқ чоралар мустасно;
(б) 2-иловада кўрсатилган қўллаб-қувватлаш чораларини амалга ошириш тўхтатилади;
(в) қўллаб-қувватлаш чораларининг янги турларини жорий қилиш ва амалдагиларини бекор қилиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш фақат Агентлик томонидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади;
(г) қўллаб-қувватлаш чоралари тадбиркорлик субъектларига алоҳида махсус ҳисоб рақамлар (23210) очиш орқали молиялаштирилади;
(д) қўллаб-қувватлаш чораларининг бир туридан иқтисод қилинган маблағларни уларнинг бошқа турига қайта тақсимлаш Агентликнинг манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган таклифларига кўра Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилади;
(ж) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг қўллаб-қувватлаш чораларини олиш учун белгиланган талабларни бажарганлиги бўйича дала текширувлари Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилади;
(з) Агентлик бир йилда икки маротаба (олти ойлик ва йил якуни билан) қўллаб-қувватлаш чораларининг самарадорлиги ва натижадорлиги, уларни тақдим этишда юзага келаётган муаммолар ва бартараф этиш механизмлари юзасидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот киритади.
5. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2025 йил якунига қадар «Агросубсидия» платформасини Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси, «Ўзбеккосмос» агентлиги, Кадастр агентлиги, тижорат банклари ҳамда бошқа манфаатдор давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларига интеграция қилиш чораларини кўрсин. Бунда вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва ресурсларидаги маълумотлар доимий равишда қонунчиликка мувофиқ беғараз асосда тақдим этиб борилсин.
6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр соҳада тўловлар агентлигининг фаолиятини самарали ташкил қилиш бўйича «йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
7. Белгилансинки:
(а) қишлоқ хўжалиги вазирининг молия-иқтисодиёт масалалари юклатилган ўринбосари бир вақтнинг ўзида Агентлик директори ҳисобланади ва ўриндошлик асосида фаолият юритади;
(б) Агентлик фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
(в) Агентлик штат бирликлари 4-иловага мувофиқ вазирлик ва идораларнинг 23 та штат бирлигини мақбуллаштириш ҳисобига шакллантирилади.
III. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2026 йилдан бошлаб Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра Агентликка қўллаб-қувватлаш чоралари учун талаб этиладиган маблағларни ҳар йилги Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.
9. Савдо-саноат палатаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Агентликни Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Ш. Руставели кўчаси 8-уй манзилидаги бинога бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирсин.
10. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Агентлик фаолиятини ташкил этиш учун зарур бўлган жиҳозлар, моддий-техник воситалар ва алоқа турлари билан таъминлаш чораларини кўрсин.
11. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда:
(а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда Агентлик тузилмаси ва Агентлик тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;
(б) қонунчилик ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
12. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига давлат томонидан кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида кенг жамоатчиликни мунтазам равишда хабардор қилиб бориш тавсия этилсин.
13. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Ходжаев ва Ж.А. Қўчқоров, қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов белгилансин.
14. Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 21 ноябрь,
ПФ-224-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 ноябрдаги ПФ-224-сон Фармонига
1-ИЛОВА
2026 йил 1 январдан бошлаб озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари

Т/р

2026 йил 1 январгача қўллаб-қувватлаш чоралари

2026 йил 1 январдан қўллаб-қувватлаш чоралари

Мақсади

Асос

Масъул ваколатли орган

Мақсади

Масъул ваколатли орган

1.

Пахта етиштириш учун сув тежовчи технологияларни (томчилатиб суғориш) жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 95-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун сув тежовчи технологияларни (томчилатиб суғориш) жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш

Аграр соҳада тўловлар агентлиги

2.

Пахта етиштириш учун сув тежовчи технологияларни (дискретли суғориш) жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги

3.

Дуккакли экинлар етиштириш учун сув тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

4.

Мойли экинлар етиштириш учун сув тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

5.

Полиз экинлар етиштириш учун сув тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

6.

Сабзавот, кўкатлар ва карам етиштириш учун сув тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

7.

Картошка етиштириш учун сув тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

8.

Озуқабоп экинлар етиштириш учун сув тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

9.

Доривор экинлар етиштириш учун сув тежовчи технологияларни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

10.

Донли (ғалла ва ёрмабоп) экинлар етиштириш учун сув тежовчи технологияларни жорий этиш учун субсидия.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

11.

Янги интенсив боғ ва токзорларда сув тежамкор технологияни жорий этиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сон қарори

Агросаноатни ривожлантириш

 
агентлиги

12.

Лалми ва яйлов ер участкаларида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг суғориш тик қудуқларини бурғилаш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 578-сон қарори

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

Катта ва кичик ҳажмдаги қудуқларни бурғилаш ва дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш харажатларининг бир қисмини қоплаш

Аграр соҳада тўловлар агентлиги

13.

Янги интенсив боғ ва токзорларда бурғиланган қудуқ қазиш харажатларининг бир қисмини қоплаш

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сон қарори

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

14.

Янги интенсив боғ ва токзорларда сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станцияси қуриш харажатларининг бир қисмини қоплаш.

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

15.

Доривор ўсимликларнинг маданий плантацияларига сув чиқариш учун бурғиланадиган қудуқ қазиш мақсадида насос станциясини қуриш харажатларининг бир қисмини қоплаш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 майдаги ПФ-139-сон Фармони

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

16.

Яйлов ерларида сув иншоотларини янгидан қуриш ва реконструкция қилишга молиявий ёрдам бериш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 368-сон қарори

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

17.

Бошоқли дон экин майдонларини суғориш учун қайта тикланувчи энергия манбаларини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 315-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Маҳсулот етиштирувчилар томонидан ер майдонларини суғоришда фойдаланиладиган насос агрегатларини муқобил энергия манбалари билан таъминлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш

Аграр соҳада тўловлар агентлиги

18.

Бошоқли дон экин майдонларини суғориш учун кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

19.

Пахта майдонларини суғориш учун кўчма генераторлар каби ускуналарни сотиб олиш харажатларинг бир қисмини қоплаш.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги

20.

Картошка етиштирувчилар томонидан ер майдонларини суғоришда фойдаланиладиган насос агрегатларини ишлатишда қуёш панелларини ўрнатиш харажатларининг бир қисмини қоплаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси тайёрланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

21.

Узумчилик, боғдорчилик, иссиқхона хўжаликларини юритувчи ва виночилик субъектларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сон қарори

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

22.

Хорижий давлатлардан наслдор қорамолларни импорт қилишда харажатлар ўрнини қисман қоплаш учун бериладиган маблағ ажратиш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 фил 26 январдаги 52-сон қарори

 
 

Ўзбекистон Республикаси

 
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Импорт қилинган чорва моллари ва паррандалар учун субсидия ажратиш

Аграр соҳада тўловлар агентлиги

23.

Хорижий давлатлардан наслдор қўйларни импорт қилишда харажатларнинг ўрнини қисман қоплаш учун бериладиган маблағ ажратиш.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

24.

Хорижий давлатлардан наслдор эчкиларни импорт қилишда харажатларнинг ўрнини қисман қоплаш учун бериладиган маблағ.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

25.

Паррандачилик хўжаликлари томонидан импорт қилинган бир кунлик наслдор жўжалар учун маблағ ажратиш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 майдаги 280-сон қарори

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

26.

Узум кўчатларини шпалерга (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сон қарори

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

Хўраки ва саноатбоп узум кўчатларини шпалерга кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш

 

27.

Муқобил энергия орқали ишлайдиган иситиш тизимини жорий этган лимон етиштирувчиларни, шунингдек, янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатлар харид қилишни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 24-сон қарори

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

Лимон кўчатлари, интенсив мева ва хўраки ток кўчатлари ҳамда маҳаллий шароитда «ин-витро» усулида етиштирилган ҳар бир дона ток кўчати ва пайвандтагли ток кўчати учун харажатларнинг бир қисмини қоплаш

Аграр соҳада тўловлар агентлиги

28.

Пайвандтагли мева кўчатларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 июлдаги 468-сон қарори

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

29.

Данаксиз ва янги нав ток кўчатларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш.

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

30.

Маҳаллий ток кўчатларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш.

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

31.

Дала четлари ва канал атрофидаги майдонларга экиш харажатларининг бир қисмини қоплаш.

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

32.

Лимон етиштиришда муқобил энергия (табиий газга нисбатан) қурилмалари қийматининг бир қисмини қоплаш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 24-сон қарори

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

Иссиқхона хўжаликларида муқобил энергия ва кўмир қозонлари қийматининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидия ажратиш

Аграр соҳада тўловлар агентлиги

33.

Совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 ноябрдаги 632-сон қарори

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

Совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия (Қорақалпоғистон Республикаси учун) ажратиш

Аграр соҳада тўловлар агентлиги

34.

Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга кооперация ташкил этганларга совиткичли сиғимларнинг электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 ноябрдаги 632-сон қарори

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда, совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш

Аграр соҳада тўловлар агентлиги

35.

Узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сон қарори

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

Узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш

Аграр соҳада тўловлар агентлиги

36.

Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш тизимини жорий қилиш ҳамда зарур бўлган ускуна ва лаборатория жиҳозларини харид қилиш харажатларини қоплаш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 августдаги 476-сон қарори

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

Озиқ-овқат саноатида бошқарув тизимини қўллаб-қувватлаш

Аграр соҳада тўловлар агентлиги

37.

Пахта хомашёси ва бошоқли дон етиштирувчи фермерларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергияси қийматини қоплаш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 320-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Пахта хомашёси ва бошоқли дон, картошка етиштирувчи фермер хўжаликларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергияси қийматини қоплаш

Аграр соҳада тўловлар агентлиги

38.

Картошка етиштирувчилар томонидан ер майдонларини суғоришда фойдаланиладиган ўз балансидаги насос агрегатлари сарфлайдиган электр энергияси харажатларининг бир қисмини қоплаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси тайёрланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

39.

Қишлоқ хўжалиги субъектларига қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг бир қисмини қоплаш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 373-сон қарори

 
 

Ўзбекистон Республикаси

 
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Қишлоқ хўжалиги субъектларига қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг бир қисмини қоплаш

Аграр соҳада тўловлар агентлиги

40.

Қорақалпоғистон Республикасининг пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи субъектларига лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан ер текислаш харажатлари учун субсидия ажратиш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июндаги 348-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикасининг пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчи субъектларига лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан ер текислаш харажатлари учун субсидия ажратиш

Аграр соҳада тўловлар агентлиги

41.

Хоразм вилоятининг шоли етиштирувчи субъектларига лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан ер текислаш харажатлари ҳамда шоли экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускунаси учун субсидия ажратиш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 февралдаги 97-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Хоразм вилоятининг шоли етиштирувчи субъектларига лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан ер текислаш харажатлари хамда шоли экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускунаси учун субсидия ажратиш

Аграр соҳада тўловлар агентлиги

42.

Иссиқхона хўжаликларига хориждан малакали агроном, энтомолог ва лаборатория мутахассисларини жалб қилиш харажатларининг 50 фоизини, бироқ 1 ойга 1 нафар мутахассис учун 1000 АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган қисмини қоплаш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 августдаги 476-сон қарори

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

Хорижий агроном иш ҳақининг 50 фоизи бироқ 1000 АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган қисмини субсидиялаш

Аграр соҳада тўловлар агентлиги

43.

Хорижий агроном иш ҳақининг 50 фоизи бироқ 1000 АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган қисмини субсидиялаш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 410-сон қарори

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

44.

Кўмир қозонини харид қилганда 20 фоиз қийматини қоплаб бериш бўйича субсидия ажратиш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 июлдаги 400-сон қарори

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

Кўмир қозонини харид қилганда 20 фоиз қийматини қоплаб бериш бўйича субсидия ажратиш

Аграр соҳада тўловлар агентлиги

45.

Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ҳар бир гектар ерни фойдаланишга киритиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 50 баробаридан ошмаган миқдорда субсидия ажратиш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 февралдаги 109-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги

 Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ҳар бир гектар ерни фойдаланишга киритиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 50 баробаридан ошмаган миқдорда субсидия ажратиш

Аграр соҳада тўловлар агентлиги

46.

Агробанк томонидан сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш учун ажратиладиган тижорат кредити фоиз харажатларининг 14 фоиздан ошган қисмини қоплаб бериш учун субсидия ажратиш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 95-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Сувни тежайдиган технологияларга ажратиладиган тижорат кредити фоиз харажатининг 14 фоиздан ошган қисмини қоплаб бериш учун субсидия ажратиш

Аграр соҳада тўловлар агентлиги

47.

Хориждан олиб келинадиган ва республикамизда ишлаб чиқарилган лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатлари қийматининг 30 фоиз миқдорида субсидия ажратиш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 549-сон қарори

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Қишлоқ хўжалиги техникаси ва агрегати қийматининг бир қисмини қоплаш

Аграр соҳада тўловлар агентлиги

48.

Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан маҳаллийлаштириш даражаси 25 фоиздан кам бўлмаган ҳолда қишлоқ хўжалиги техникалари харид қилинганида техника нархининг 15 фоизига субсидия ажратиш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 578-сон қарори

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси

49.

Янги қишлоқ хўжалиги техникаси лизинг ёки кредит шартларида харид қилинганда, уларнинг фоиз харажатларини бир қисмини қоплаш.

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Янги қишлоқ хўжалиги техникаси лизинг ёки кредит шартларида харид қилинганда, уларнинг фоиз харажатларини бир қисмини қоплаш

50.

Автопилот ускунасини харид қилиш учун ажратиладиган кредит бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш.

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Автопилот ускунасини харид қилиш учун ажратиладиган кредит фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш

51.

Қишлоқ хўжалиги корхоналари, шу жумладан, чорвачилик хўжаликлари, фермер ва деҳқон хўжаликларини суғориш учун фойдаланиладиган насос агрегатларини муқобил энергия билан таъминлаш мақсадида қуёш панеллари ўрнатиш учун тижорат банклари томонидан миллий валютада ажратилган ёки келгусида ажратиладиган тижорат кредитларининг 14 фоиз пунктидан юқори, бироқ 10 фоиз пунктидан ошмаган қисмини субсидия сифатида қоплаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳаси тайёрланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Насос агрегатларини учун қуёш панеллари ўрнатиш учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитларининг 14 фоиз пунктидан юқори, бироқ 10 фоиз пунктидан ошмаган қисмини субсидия сифатида қоплаш

Аграр соҳада тўловлар агентлиги

52.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш харажатларининг бир қисмини қоплаш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 20 августдаги 520-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш харажатларининг бир қисмини қоплаш

Аграр соҳада тўловлар агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 ноябрдаги ПФ-224-сон Фармонига
2-ИЛОВА
2026 йил 1 январдан тўхтатиладиган қўллаб-қувватлаш чоралари
РЎЙХАТИ

Т/р

Субсидиялар тури

Асос

Ваколатли орган

Изоҳ

1.

Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехника тадбирлари учун субсидия.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 февралдаги 97-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

2025 йилда талабнома келиб тушмаган

2.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишидаги лойиҳаларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 январдаги 37-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ушбу йўналишга Давлат бюджетидан маблағ олиш режалаштирилмаган

3.

Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш тизимини жорий қилиш ҳамда зарур бўлган ускуна ва лаборатория жиҳозларини харид қилиш харажатларини қоплаб бериш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 августдаги 476-сон қарори

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

Ушбу йўналишга талабгорлардан ариза келиб тушмаган

4.

Экспортни амалга оширувчи маҳаллий корхоналар томонидан инженер-технолог, маркетолог, дизайнер ва халқаро стандартлар бўйича хорижий мутахассислар жалб қилинганда, уларга ҳисобланган иш ҳақининг бир қисмини қоплаб бериш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 августдаги 476-сон қарори

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

Ушбу йўналишга талабгорлардан ариза келиб тушмаган

5.

Қоракўлчилик субъектларида етиштирилиб, экспорт қилинган қоракўл тери учун субсидия.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 368-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ушбу йўналишга талабгорлардан ариза келиб тушмаган

6.

Қоракўлчилик субъектларида етиштирилиб, экспорт қилинган қоракўлча тери учун субсидия.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 368-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ушбу йўналишга талабгорлардан ариза келиб тушмаган

7.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини тайёрлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 январдаги 37-сон қарори

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси

Ушбу йўналишга талабгорлардан ариза келиб тушмаган

8.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг инфратузилмасини яратиш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 январдаги 37-сон қарори

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси

9.

Озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ва чуқур қайта ишлаш соҳасига хорижий экспертларни жалб қилиш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 январдаги 37-сон қарори

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси

10.

Узумчилик ва виночилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда табиий вино ва бренди экспорти харажатларининг бир қисмини қоплаш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сон қарори

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

Ушбу йўналишга талабгорлардан ариза келиб тушмаган

11.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида сув тежовчи технологияларни жорий этишда миллий валютада ажратилган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг 10 фоиздан ошадиган, лекин 14 фоиздан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ушбу йўналишга талабгорлардан ариза келиб тушмаган

12.

Мева-сабзавотчилик кластерларига (кооперацияларга) хориждан малакали агроном, энтомолог, лаборатория мутахассисларини жалб қилиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 декабрдаги ПҚ-52-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 410-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ушбу йўналишга талабгорлардан ариза келиб тушмаган

13.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш харажатларининг бир қисмини қоплаш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 августдаги 460-сон қарори

 

Ўзбекистон Республикаси

 
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ушбу йўналишга талабгорлардан ариза келиб тушмаган

14.

Республика ҳудудидаги гидрографик объектларни рақамлаштириш ва уларнинг электрон хариталарини яратиш учун харажатлар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 июндаги ПҚ-273-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Гидрографик объектларнинг электрон хариталарини яратиш тўлиқ якунланган

15.

Узумчилик ва виночилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда виночилик асбоб-ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 327-сон қарори

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

Ушбу йўналишга талабгорлардан ариза келиб тушмаган

16.

Хўраки узум учун бурғиланган қудуқ қазиш харажатларининг бир қисмини қоплаш.

17.

Хўраки узум учун сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станцияси қуриш харажатларининг бир қисмини қоплаш.

18.

Саноатбоп узум учун бурғиланган қудуқ қуриш харажатларининг бир қисмини қоплаш.

19.

Саноатбоп узум учун сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станцияси қуриш харажатларининг бир қисмини қоплаш.

20.

Саноатбоп узум учун томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш.

21.

Хўраки узум учун томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш.

22.

Маҳаллий етиштирилган интенсив кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш.

23.

Кластерлар томонидан экспорт қилинган ҳар бир литр узум ва мева-резаворлардан тайёрланган табиий равишда ачитилган табиий вино ҳамда бренди учун субсидия.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 ноябрдаги ПФ-224-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр соҳада тўловлар агентлигининг фаолиятини самарали ташкил қилиш бўйича
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш шакли

Муддати

Масъуллар

1.

Аграр соҳада тўловлар агентлиги ташкилий тузилмаси ва Агентлик тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш:

Аграр соҳада тўловлар агентлиги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш. Бунда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппарати штат бирликлари (ички аудит) ҳисобидан давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари бўйича мониторингни амалга оширувчи бўлинма фаолиятини ташкил этишни назарда тутиш;

2025 йил декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Аграр соҳада тўловлар агентлиги

Агентлик тўғрисидаги низом;

мустақил экспертларнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом.

2. Қарор лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил декабрь

2.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ишларини тизимли ташкил қилиш.

1. Қишлоқ хўжалиги соҳасига жалб қилинадиган грант маблағлари ҳисобидан хорижий экспертларни жалб қилиш.

2026 йил июнь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Аграр соҳада тўловлар агентлиги

2. Экспертлар билан биргаликда қўллаб-қувватлаш чораларини таҳлил қилиш ва 2027 йилдан бошлаб сақлаб қолинадиган чораларнинг турларини белгилаш.

2026 йил октябрь

3. Таҳлил натижаларига асосан тегишли меъёрий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил ноябрь

3.

Қўллаб-қувватлаш чораларининг самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, ижросини мониторинг ва таҳлил қилиш ҳамда натижадорлигини ошириш ёки уларни бекор қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

1. Қўллаб-қувватлаш чоралари самарадорлиги ва натижадорлиги, уларни кўришда юзага келаётган муаммоларни ўрганиш.

Доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Аграр соҳада тўловлар агентлиги

2. Ўрганиш натижалари ва қўллаб-қувватлаш чораларини кўришда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ҳар чорак якуни билан

4.

«Агросубсидия» АТ платформасини давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларига интеграция қилиш ва маълумотларни доимий равишда қонунчиликка мувофиқ беғараз асосда тақдим этиб бориш тартибини ўрнатиш.

1. «Агросубсидия» АТга интеграция қилинадиган вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари рўйхатини шакллантириш.

2025 йил ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Аграр соҳада тўловлар агентлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Интеграция қилиш бўйича технологик йўриқномаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил ноябрь

3. Технологик йўриқномаларга асосан тегишли ахборот тизимларини интеграция қилиш.

2025 йил декабрь

5.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига субсидия маблағларини ажратиш бўйича мобил иловани яратиш.

1. Аризаларни тақдим этиш, уларни кузатиш ва субсидия маблағларини ажратиш бўйича Агросубсидия мобил иловаси ва СМС хабарнома тизимини яратиш бўйича техник топшириқларни ишлаб чиқиш.

2026 йил июнь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Аграр соҳада тўловлар агентлиги,

«Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖ

2. Аризаларни тақдим этиш, уларни кузатиш ва субсидия маблағларини ажратиш бўйича СМС хабарномага асосланган Агросубсидия мобил иловасини ишга тушириш.

2026 йил август

6.

Агентликка вазирлик ва идораларнинг штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобига 23 та штат бирлиги ажратиш.

1. Вазирлик ва идораларнинг штат бирликларини мақбуллаштириш.

2. Мақбуллаштирилган штат бирликлари ҳисобидан Агентликка 23 та штат бирлиги ажратиш.

2025 йил декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Аграр соҳада тўловлар агентлиги

7.

Агентлик ҳамда Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармасининг фаолиятини тубдан яхшилаш ҳамда ходимларига шарт-шароитлар яратиш учун бино ва зарурий жиҳозлар билан таъминлаш.

1. Агентликнинг Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Ш. Руставели кўчаси 8-уй манзилида бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилишини таъминлаш.

2025 йил ноябрь

Савдо-саноат палатаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Аграр соҳада тўловлар агентлиги

2. Агентлик ҳамда Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси фаолиятини йўлга қўйиш учун зарур бўлган жиҳозлар ва бошқа асосий воситалар хариди учун Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратиш.

2025 йил ноябрь

8.

Қонунчилик ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

Қонунчилик ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2025 йил декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Аграр соҳада тўловлар агентлиги

Ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил декабрь

9.

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги субсидияларни тўлаш жараёнларини соддалаштириш, рақамлаштириш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш механизмларини белгилаш бўйича хорижий тажрибаларни ўрганиш.

1. Хорижий тажрибани ўрганиш бўйича тегишли вазирлик идоралардан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

2025 йил декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Аграр соҳада тўловлар агентлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

2. Испания, Португалия, Нидерландия ва Чехия давлатларидаги қишлоқ хўжалигида тўловлар агентликлари фаолияти ташкил этиш бўйича тажрибаларни ўрганиш.

2026 йил январь

3. Ўрганиш натижалари юзасидан асосланган таклифларни Президент Администрациясига киритиш.

2026 йил март

10.

Аграр соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан ўзгартириш бўйича маълумотларни кенг жамоатчиликка мунтазам равишда етказиш.

Аграр соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан ўзгартириш бўйича маълумотларни кенг жамоатчиликка мунтазам равишда етказиш, жойларда тушунтириш ишларини олиб бориш, тадбиркорлик субъектларига юзага келаётган масалалар бўйича амалий ёрдам кўрсатиш.

2025 йил ноябрь

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Аграр соҳада тўловлар агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 ноябрдаги ПФ-224-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Вазирлик ва идораларнинг штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобига шакллантирилаётган Аграр соҳада тўловлар агентлигининг
ШТАТ БИРЛИКЛАРИ*

Т/р

Вазирлик ва идоралар номи

Қисқартириладиган штат бирликлари

1.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

6 та

2.

Сув хўжалиги вазирлиги

4 та

3.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

5 та

4.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

5 та

5.

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

3 та

Жами

23 та

Изоҳ. Қишлоқ хўжалиги вазирига, зарур ҳолларда, тизим ташкилотлари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони доирасида Аграр соҳада тўловлар агентлигининг штат бирликлари сонига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2025 й., 06/25/224/1074-сон)