1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.13.00 Кимёлаштириш. Ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 19 августдаги 460-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сонли «Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда қайта ишлаш занжирини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 8 апрелдаги ПҚ-136-сон қарорига мувофиқ органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда биологик ҳимоя воситалари қўллашни жадаллаштириш ҳамда аҳоли истеъмоли учун хавфсиз ва сифатли маҳсулотларни етказиб бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 19 августдаги 460-сон қароригаиловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашни рағбатлантириш;
субсидия олиш учун талабгорлар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинганини тасдиқловчи айрим ҳужжатларни (экспорт шартномаси, юк божхона декларацияси, валюта тушуми ва бошқалар) тақдим этишни бекор қилиш.
2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 20 август,
520-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 20 августдаги 520-cон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 19 августдаги 460-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишда биологик ҳимоя усули қўлланган майдонлар учун ҳар бир экин турини ҳисобга олган ҳолда ҳосил йилининг якуни бўйича бир маротаба субсидия ажратиш тартиби».
«ҳосил йилининг 5 сентябрига қадар туман (Қувасой шаҳар)да қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш бўйича туман (Қувасой шаҳар) манзилли рўйхатини шакллантиради ва тасдиқлайди ҳамда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаларига юборади.
Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари туманлар (Қувасой шаҳар) манзилли рўйхатини умумлаштиради ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари томонидан тасдиқланган умумлаштирилган манзилли рўйхатни ҳосил йилининг 25 сентябрига қадар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборади»;
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
«Agrosubsidiyа» ахборот тизими — қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун имтиёзли кредитлар ва субсидиялар ажратиш юзасидан материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ҳамда ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш ҳамда имтиёзли кредитлар ва субсидиялар ажратиш бўйича хизматлар кўрсатиш имконини берувчи ахборот тизими;
биологик ҳимоя усули — қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши биологик энтомофаглар, ферамон тутқич, биологик ва микробиологик препаратлар билан курашиш усули;
биологик энтомофаглар — биолабораторияларда кўпайтирилиб, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари зараркунандаларига қарши курашишда қўлланадиган биомаҳсулотлар (трихограмма, олтинкўз, бракон ва бошқалар);
биологик препаратлар — қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилишда қўлланадиган микроорганизмлар ва бошқа тирик организмлар асосида ишлаб чиқилган воситалар;
манзилли рўйхат — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туманлар (Қувасой шаҳри) ҳокимликлари томонидан тасдиқланадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўлловчилар рўйхати;
микробиологик препаратлар — қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашишда қўлланадиган микроорганизмлар (бактериялар, замбуруғлар ва вируслар);
субсидия — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя воситаларини харид қилишга сарфланган маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қоплаб бериладиган қисми;
талабгор — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича биологик хусусиятга эга бўлган маҳсулотлардан фойдаланадиган жисмоний ва юридик шахслар;
феромон тутқич — зарарли ҳашоратларни аниқлаш ва башорат қилиш ҳамда биологик курашнинг муддатлари ва меъёрларини белгилашда қўлланадиган восита.
3. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда ўсимликларни зараркунанда, касаллик ва бегона ўтларга қарши кимёвий ҳимоя воситаларидан фойдаланишдан биологик ҳимоя воситаларидан (маҳсулот) фойдаланишга ўтиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисми қоплаб берилади.
Бунда:
қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишда биологик ҳимоя усули қўлланган майдонлар учун ҳар бир экин турини ҳисобга олган ҳолда, ҳосил йили якуни бўйича бир маротаба субсидия ажратилади;
қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши бир гектарга сарфланадиган биологик ҳимоя воситалари (маҳсулот) миқдори Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлаш ва маҳсулот етиштириш бўйича намунавий технологик карта асосида белгиланади;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда Ўзбекистонда ишлатишга рухсат этилган биологик хусусиятга эга бўлган маҳсулотлардан фойдаланилади, бунда рухсат этилган биологик воситалар (маҳсулот) рўйхати Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан эълон қилинади;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усули қўлланган майдонлар учун ҳар бир экин турини ҳисобга олган ҳолда ҳосил йили якуни бўйича бир маротаба субсидия ажратилади;
талабгорга субсидиянинг базавий ҳисоблаш миқдори биологик ҳимоя усули қўлланган майдонлар учун биологик ҳимоя воситаларини харид қилишга сарфланган маблағларнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади. Бунда сарфланган харажатларнинг субсидиялашдан қолган қисми талабгорнинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича материалларни жамлаш, кўриб чиқиш ҳамда ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш «Agrosubsidiyа» ахборот тизими орқали амалга оширилади.
Талабгор қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усули қўлланган майдонларга субсидия олиш учун «Agrosubsidiyа» ахборот тизими ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштирилган тегишли ҳавола (giperhavola) орқали ариза билан мурожаат қилади.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туманлар (Қувасой шаҳри) ҳокимликлари томонидан тасдиқланадиган манзилли рўйхатга (кейинги ўринларда — манзилли рўйхат) асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаган талабгорга субсидия маблағлари ҳосил йилининг 1 декабрига қадар ажратилади.
5. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш харажатларининг бир қисми ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ қопланади.
2-боб. Манзилли рўйхатни шакллантириш тартиби
6. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш бўйича манзилли рўйхатни шакллантириш юзасидан туман (Қувасой шаҳри) ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда — туман ишчи гуруҳи) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ намунавий таркибда шакллантирилади.
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг туман (Қувасой шаҳри) бўлимлари туман ишчи гуруҳининг ишчи органи (кейинги ўринларда — туман ишчи органи) ҳисобланади.
8. Талабгор қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш бўйича манзилли рўйхатга киритиш учун ҳосил йилининг 31 августига қадар туман ишчи гуруҳига ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ электрон шаклдаги ариза билан «Agrosubsidiyа» ахборот тизими ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштирилган тегишли ҳавола (giperhavola) орқали мурожаат қилади.
Бунда:
талабгорга тегишли бўлган ер участкасининг майдони (гектарда), шу жумладан, экин, боғ ва токзорлар майдони;
ҳосил йилида экилиши режалаштирилаётган қишлоқ хўжалиги экинлари турлари ва уларнинг майдони (гектарда);
биологик ҳимоя усули қўлланадиган қишлоқ хўжалиги экинлари турлари ва уларнинг майдони (гектарда) тўғрисида маълумотларни киритади.
9. Туман ишчи гуруҳи:
талабгор аризасини қабул қилади ва ўн иш кунида талабгорнинг мурожаати асосида ҳосил йилида экилиши режалаштирилаётган ёки экилган қишлоқ хўжалиги экинлари турлари ва уларнинг майдонларини жойига чиқиб ўрганади;
биологик ҳимоя усули қўлланадиган ёки қўлланган қишлоқ хўжалиги экинлари турлари ва уларнинг майдонини таҳлил қилади. Бунда талабгорнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ер майдонларининг ҳолатини, яъни зараркунанда ва касалликлар, бегона ўтлардан тозалангани, қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришга тайёрлиги, боғлар, узумзор ва бошқа экинларнинг ҳақиқатда экилганини (борлигини) аниқлайди;
талабгорни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш бўйича манзилли рўйхатга киритиш ёки киритмаслик юзасидан хулосани ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда тайёрлайди.
Талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланганда, талабгор ушбу камчиликларни ўн иш кунида бартараф этиб, ҳужжатларни қайта тақдим этиши мумкин.
Туман ишчи гуруҳи хулосасидан норози бўлган талабгор белгиланган тартибда юқори турувчи органга шикоят қилиши мумкин.
Ҳосил йилининг 15 сентябрига қадар туманда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш бўйича туман манзилли рўйхатини шакллантиради.
Туманда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш манзилли рўйхати икки иш кунида туман ишчи гуруҳи раҳбари томонидан тасдиқланади.
Тасдиқланган туман манзилли рўйхати ҳосил йилининг 20 сентябрига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаларига тақдим қилинади.
Талабгорни манзилли рўйхатга киритилгани ёки киритиш рад этилгани тўғрисида бир иш кунида хабардор қилади.
Белгиланган тартибда маълумотларни «Agrosubsidiyа» ахборот тизимига киритади.
10. Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари туманлар манзилли рўйхатини умумлаштиради ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари томонидан тасдиқланган умумлаштирилган манзилли рўйхатни ҳосил йилининг 25 сентябрига қадар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборади.
11. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳосил йилида экилиши ва биологик ҳимоя усулида ишлов берилиши режалаштирилган қишлоқ хўжалиги экин турлари ва майдонларининг умумий манзилли рўйхати ҳосил йилининг 1 октябрига қадар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Ўзбекистон фермерлари кенгаши билан келишилади.
12. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги келишилган умумий манзилли рўйхатни ҳосил йилининг 5 октябрига қадар тасдиқлайди.
3-боб. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби
13. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш харажатлари учун ажратиладиган маблағлар ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида очиладиган махсус ғазна ҳисобварағида юритилади.
14. Талабгор субсидия олиш учун ҳосил йилининг 11 октябридан 25 октябрига қадар туман ишчи гуруҳига «Agrosubsidiyа» ахборот тизими орқали ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ электрон шаклдаги ариза билан мурожаат қилади.
биологик ҳимоя усули қўлланган майдонлар (гектарда);
биологик ҳимоя воситаларини харид қилишга сарфланган маблағ миқдори (сўмда), (ҳисобварақ-фактура, чек ва бошқалар);
биологик ҳимоя усули қўлланган майдонларда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг таркибидаги асосий пестицидлар қолдиғи тўғрисидаги маълумотлар (хулоса), белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган лаборатория таҳлили натижалари;
талабгорнинг тижорат банкларидаги асосий ҳисобварағи.
15. Туман ишчи гуруҳи ҳужжатларни қабул қилиб олган кундан эътиборан ўн иш кунида:
талабгорга тегишли бўлган ер участкасида маҳсулот пишиб етилгандан кейин олинган лаборатория таҳлили натижаларини ўрганади;
талабгор томонидан биологик ҳимоя усули қўлланган майдонлар учун биологик ҳимоя воситаларини харид қилишга сарфланган маблағларни тегишли далолатнома асосида расмийлаштиради;
далолатнома ва субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосаларни Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаларига кўриб чиқиш ва умумлаштириш учун тақдим этади.
16. Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари беш иш кунида:
туман ишчи гуруҳи томонидан тақдим қилинган субсидия ажратишга тавсия қилинган талабгорлар рўйхатини таҳлил қилади ва умумлаштиради;
умумлаштирилган рўйхатни Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим қилади. Бунда умумлаштирилган рўйхатга тегишли далолатномалар ва субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосалар илова қилинади.
17. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари томонидан тақдим этилган рўйхатларни уч иш кунида кўриб чиқиб, тасдиқлайди;
18. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ўзбекистон фермерлари кенгаши билан биргаликда талабгорлар томонидан қўлланадиган биологик ҳимоя усулини мониторинг қилиб боради ҳамда юзага келган муаммоларни бартараф қилишда уларга ҳар томонлама кўмаклашади.
19. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2027 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:
субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётгани ёки ундан самарасиз фойдаланаётгани, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилгани аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади.
20. Талабгорларнинг биологик ҳимоя усулини қўллаш билан боғлиқ харажатлари бир қисмини қоплаш бўйича Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
21. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш харажатларининг бир қисмини қоплаш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Талабгор
(жисмоний ва юридик шахслар)
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш бўйича манзилли рўйхатга киритиш учун туман ишчи гуруҳига электрон шаклдаги ариза билан мурожаат қилади.
Ҳосил йилининг 31 августига қадар
2-босқич
Туман ишчи гуруҳи
Талабгорнинг мурожаати асосида ҳосил йилида экилиши режалаштирилаётган ёки экилган қишлоқ хўжалиги экинлари турлари ва уларнинг майдонларини жойига чиқиб ўрганади.
Биологик ҳимоя усули қўлланадиган ёки қўлланган қишлоқ хўжалиги экинлари турлари ва уларнинг майдонини таҳлил қилади. Бунда талабгорнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ер майдонларининг ҳолатини, яъни зараркунанда ва касалликлар, бегона ўтлардан тозалангани, қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришга тайёрлиги, боғлар, узумзор ва бошқа экинларнинг ҳақиқатда экилганини (борлигини) аниқлайди.
Талабгорни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш бўйича манзилли рўйхатга киритиш ёки киритмаслик юзасидан хулоса беради.
10 иш кунида
3-босқич
Туман ишчи гуруҳи
Туманда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш бўйича туман манзилли рўйхатини шакллантиради.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашнинг туман манзилли рўйхатини тасдиқлайди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаларига юборади.
Ҳосил йилининг 20 сентябрига қадар
6-босқич
Туман ишчи гуруҳи
Талабгорни манзилли рўйхатга киритилгани ёки киритиш рад этилгани тўғрисида хабардор қилади.
Белгиланган тартибда маълумотларни «Agrosubsidiyа» ахборот тизимига киритади.
1 иш кунида
7-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари
Туман манзилли рўйхатларини умумлаштириб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари томонидан тасдиқланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборади.
Ҳосил йилининг 25 сентябрига қадар
8-босқич
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳосил йилида экилиши ва биологик ҳимоя усулида ишлов берилиши режалаштирилган қишлоқ хўжалиги экин турлари ва майдонларининг умумий манзилли рўйхати Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Ўзбекистон фермерлари кенгаши билан келишади.
Ҳосил йилининг 1 октябрига қадар
9-босқич
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Келишилган умумий манзилли рўйхатни тасдиқлайди.
Ҳосил йилининг 5 октябрига қадар
10-босқич
Талабгор
Субсидия олиш учун туман ишчи гуруҳига қуйидагиларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади:
биологик ҳимоя усули қўлланган майдонлар;
биологик ҳимоя воситаларини харид қилишга сарфланган маблағлар миқдори;
лаборатория таҳлили натижалари;
тижорат банкидаги асосий ҳисобварағи.
Ҳосил йилининг 11 октябридан 25 октябрига қадар
11-босқич
Туман ишчи гуруҳи
Талабгорга тегишли бўлган ер участкасида маҳсулот пишиб етилгандан кейин олинган лаборатория таҳлили натижаларини ўрганади.
Талабгор томонидан биологик ҳимоя воситаларни харид қилишга сарфланган маблағларни далолатнома асосида расмийлаштиради.
Далолатнома ва субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосаларни Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаларига кўриб чиқиш ва умумлаштириш учун тақдим этади.
10 иш кунида
12-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари
Туман ишчи гуруҳи томонидан тақдим қилинган субсидия ажратишга тавсия қилинган талабгорлар рўйхатини таҳлил қилади ва умумлаштиради.
Умумлаштирилган рўйхатни Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим қилади. Бунда умумлаштирилган рўйхатга тегишли далолатномалар ва субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосалар илова қилинади.
5 иш кунида
13-босқич
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари томонидан тақдим этилган рўйхатларни кўриб чиқиб, тасдиқлайди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш бўйича манзилли рўйхатни шакллантириш юзасидан туман ишчи гуруҳининг
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Т/р
Ф.И.О
Лавозими
1.
Лавозими бўйича
—
туман (Қувасой шаҳри) ҳокими, ишчи гуруҳ раҳбари
2.
Лавозими бўйича
—
туман (Қувасой шаҳри) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи
3.
Лавозими бўйича
—
туман (Қувасой шаҳри) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи
________________(жисмоний шахс ёки юридик шахс номи)
етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллаш бўйича манзилли рўйхатга киритиш мақсадга мувофиқ (мувофиқ эмас).
Ишчи гуруҳ аъзолари
Т/р
Ф.И.О
Лавозими
1.
Лавозими бўйича
—
туман (Қувасой шаҳри) ҳокими, ишчи гуруҳ раҳбари
2.
Лавозими бўйича
—
туман (Қувасой шаҳри) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи
3.
Лавозими бўйича
—
туман (Қувасой шаҳри) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи