toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 29.04.2026
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Шоли етиштирувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сонли «Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шоли етиштирувчилар фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 15 августдаги ПҚ-290-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, сувни тежайдиган суғориш технологияларини қўллаш кўламини кенгайтириш, суғориладиган ерларнинг унумдорлигини ошириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи 2025-2026 йилларда Хоразм вилоятидаги шоли етиштирувчи қишлоқ хўжалиги субъектларига лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан ер текислаш харажатлари учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 1-иловага мувофиқ:
шоли етиштирувчи қишлоқ хўжалиги субъектларига (кейинги ўринларда — шоли етиштирувчилар) лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан ер текислаш харажатлари учун субсидия ажратиш бўйича талаб этиладиган ҳужжатлар, уларни кўриб чиқиш ҳамда субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
шоли етиштирувчиларга лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан ер текислаш харажатлари учун субсидия ажратиш тартиби;
2025-2026 йилларда харид қилинган замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки:
Хоразм вилоятидаги шоли етиштирувчиларга лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан текисланган ҳар бир гектар экин майдонига сарфланган ёнилғи-мойлаш материаллари харажатларининг 100 фоизини, бироқ 1 млн сўмдан ортиқ бўлмаган қисмини қоплаб бериш учун;
2025-2026 йилларда ишлаб чиқарувчидан харид қилинган ва харид қилинганлигига бир йилдан ошмаган, маҳаллий ишлаб чиқарилган ёки импорт қилинган замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ҳамда кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг 20 фоизини қоплаб бериш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳисоб-китобларига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Хоразм вилоятидаги шоли етиштирувчиларга лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан ер текислаш харажатлари ҳамда 2025-2026 йилларда харид қилинган замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидияларга талаб этиладиган маблағларнинг назарда тутилишини таъминласин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 23 февралдаги 95-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 17 февраль,
97-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 февралдаги 97-сон қарорига
1-ИЛОВА
2025-2026 йилларда Хоразм вилоятидаги шоли етиштирувчи қишлоқ хўжалиги субъектларига лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан ер текислаш харажатлари учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Вақтинчалик низом 2025-2026 йилларда Хоразм вилоятидаги шоли етиштирувчи фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари, агрокластерлар ҳамда кооперацияларнинг (кейинги ўринларда — шоли етиштирувчилар) лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан текисланган экин майдонларига сарфланган ёнилғи-мойлаш материаллари харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
Ушбу Вақтинчалик низом Хоразм вилоятидаги шоли етиштирувчиларнинг лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан текисланган суғориладиган экин майдонларига татбиқ этилади.
2. Мазкур Вақтинчалик низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
«Agrosubsidiya» АТ — Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграция платформаси таркибига кирувчи ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун имтиёзли кредит ва субсидияларни ажратиш, маҳсулот етиштирувчиларга шаффофлик тамойили асосида хизматлар кўрсатиш имкониятларини таъминлаб берадиган ахборот тизими;
субсидия — лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан текисланган ҳар бир гектар экин майдонига сарфланган ёнилғи-мойлаш материаллари харажатларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қоплаб бериладиган қисми.
3. Шоли етиштирувчиларга лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан текисланган ҳар бир гектар экин майдонига сарфланган ёнилғи-мойлаш материаллари харажатларининг 100 фоизини, бироқ 1 млн сўмдан ортиқ бўлмаган қисмини қоплаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидия ажратилади. Бунда ушбу субсидия учун талаб этиладиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисоби Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги учун очилган шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.
4. Хоразм вилоятидаги шоли етиштирувчиларга лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан ер текислаш харажатлари учун субсидия ушбу Вақтинчалик низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ажратилади.
2-боб. Субсидия ажратиш бўйича ариза билан мурожаат қилиш
5. Хоразм вилоятидаги шоли етиштирувчиларга лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан текисланган ҳар бир гектар экин майдонига сарфланган ёнилғи-мойлаш материаллари харажатлари учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда — туман ишчи гуруҳи) мазкур Вақтинчалик низомга 2-иловага мувофиқ намунавий таркибда ҳар бир туманда ташкил этилади.
6. Шоли етиштирувчилар экин майдонини лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан текислаб бўлгандан сўнг 5 иш куни ичида туман ишчи гуруҳига текисланган ҳар бир гектар экин майдонига сарфланган ёнилғи-мойлаш материаллари харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича «Agrosubsidiya» АТ орқали ариза билан мурожаат қилади ҳамда қуйидагиларни илова қилади:
а) экин майдонини лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан текислаш бўйича тузилган пудрат шартномасининг нусхаси (агар лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат шоли етиштирувчиларнинг ўзига тегишли бўлса, шартнома талаб этилмайди);
б) лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан текисланган ҳар бир гектар экин майдонига сарфланган ёнилғи-мойлаш материалларини харид қилиш бўйича ҳисоб-фактура нусхаси.
Шоли етиштирувчилар аризадаги маълумотлар ва илова қилинган ҳужжатларнинг тўғрилиги учун жавобгар ҳисобланади.
Шоли етиштирувчилардан ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
3-боб. Шоли етиштирувчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва субсидия ажратиш
7. Шоли етиштирувчиларга лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан текисланган ҳар бир гектар экин майдонига сарфланган ёнилғи-мойлаш материаллари харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича тегишли маълумотларни тўплаш, туман ишчи гуруҳи хулосасини тайёрлаш ҳамда зарур маълумотларни «Agrosubsidiya» АТ га киритиш билан боғлиқ барча тадбирлар туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан амалга оширилади.
8. Туман ишчи гуруҳи ариза тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида:
ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни ушбу Вақтинчалик низомнинг 7-бандида назарда тутилган талабларга мувофиқ шоли етиштирувчилар томонидан тақдим этилганлигини ўрганиб чиқади;
жойига чиққан ҳолда шоли етиштирувчилар томонидан экин майдонини лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан белгиланган талаблар даражасида текисланганлигини ва сифатини контурлар кесимида ўрганади;
шоли етиштирувчилар томонидан экин майдони лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан талаб даражасида текисланганлиги аниқланганда, Хоразм вилоятидаги шоли етиштирувчиларга лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан текисланган ҳар бир гектар экин майдонига сарфланган ёнилғи-мойлаш материаллари харажатларини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳи мазкур Вақтинчалик низомга 3-иловага мувофиқ тайёрланган хулосани «Agrosubsidiya» АТ орқали электрон имзо билан тасдиқлайди.
9. Шоли етиштирувчиларга лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан текисланган ҳар бир гектар экин майдонига сарфланган ёнилғи-мойлаш материаллари харажатларини қоплашни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
шоли етиштирувчиларнинг ўз аризасига асосан;
ушбу Вақтинчалик низомнинг 7-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
шоли етиштирувчилар томонидан сохта ҳужжатлар, нотўғри ёки ёлғон маълумотлар тақдим этилганда;
шоли етиштирувчилар бўлган қишлоқ хўжалиги субъекти тугатилганда.
Ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа асослар билан шоли етиштирувчиларга субсидия ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Туман ишчи гуруҳи субсидия ажратишни рад этган тақдирда, шоли етиштирувчиларга бир кун муддатда «Agrosubsidiya» АТ орқали рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда хабарнома юборади.
Субсидия ажратиш рад этилган шоли етиштирувчилар туман ишчи гуруҳининг қарорида кўрсатилган рад этиш сабабларини хабарномани олган кундан бошлаб беш иш куни ичида бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилиши мумкин.
Шоли етиштирувчилар туман ишчи гуруҳининг субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси II бўлимининг 23-боби («Маъмурий органларнинг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни юритиш»).
10. Туман ишчи гуруҳи шоли етиштирувчиларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосани расмийлаштиришда қуйидагиларга шахсан масъул ҳисобланади:
туман ҳокими — ишчи гуруҳ фаолиятини ташкил қилишга ва ишчи гуруҳ томонидан шоли етиштирувчиларнинг субсидия ажратиш тўғрисидаги аризасини жойига чиққан ҳолда муддатида ва тўлиқ ўрганилишига ҳамда расмийлаштирилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига;
туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи — субсидия ажратиш тўғрисидаги ҳужжатлар ўз вақтида расмийлаштирилиши ва мувофиқлаштирилишига;
туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи — шоли етиштирувчиларга хизмат кўрсатувчи тижорат банклари ва ҳисобварақлар тўғрисидаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига;
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда — «Ўзагроинспекция») туман бўлими раҳбари — текисланган майдоннинг ўлчами, контур рақамини аниқлаш, экин майдонини лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан текислаш ишларининг контурлар кесимида тўлиқ ва сифатли бажарилганлиги ҳамда ёнилғи-мойлаш маҳсулотларининг сарфланган миқдорига;
туман прокурори ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи — лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан текисланган экин майдонига сарфланган ёнилғи-мойлаш материаллари харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилиши бўйича умумий назоратни амалга оширилишига.
11. Туман ишчи гуруҳи шоли етиштирувчиларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосани расмийлаштиргандан сўнг бир иш куни ичида хулосани кўриб чиқиш учун «Agrosubsidiya» АТ орқали Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборади.
12. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
«Ўзагроинспекция» ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда экин майдонини лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан текислаган шоли етиштирувчиларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосани ва унга илова қилинган ҳужжатларни улар келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида кўриб чиқади;
экин майдонини лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан текислаган шоли етиштирувчиларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосани ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра шоли етиштирувчиларга субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш ҳақидаги хулосани «Agrosubsidiya» АТ орқали электрон имзо билан тасдиқлайди;
тасдиқланган хулосага мувофиқ уч иш куни ичида шоли етиштирувчиларнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига субсидия маблағларини ўтказиб беради.
Агар шоли етиштирувчиларга субсидия ажратиш рад этилганда, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги туман ишчи гуруҳи раҳбари номига аниқланган камчиликларни беш иш куни ичида бартараф этган ҳолда, хулосани қайта тақдим этиши тўғрисида хабарномани юборади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
13. Хоразм вилоятидаги шоли етиштирувчиларга лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан ер текислаш харажатларини қоплаб бериш мақсадида ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
14. Ушбу Вақтинчалик низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг X боби.
2025-2026 йилларда Хоразм вилоятидаги шоли етиштирувчи қишлоқ хўжалиги субъектларига лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан ер текислаш харажатлари учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
1-ИЛОВА
Хоразм вилоятидаги шоли етиштирувчиларга лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан ер текислаш харажатлари учун субсидия ажратиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Шоли етиштирувчилар

Хоразм вилоятидаги шоли етиштирувчиларга лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан текисланган ҳар бир гектар экин майдонига сарфланган ёнилғи-мойлаш материаллари харажатлари учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳига (кейинги ўринларда — туман ишчи гуруҳи) «Agrosubsidiya» АТ орқали ариза билан мурожаат қилади.

Ихтиёрий равишда, экин майдонини текислаб бўлгандан сўнг 5 иш куни ичида

2-босқич

Туман ишчи гуруҳи

1. Жойига чиққан ҳолда, шоли етиштирувчилар томонидан экин майдони лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан талаб даражасида текисланганлигини ва сифатини контурлар кесимида ўрганади.

3 иш куни ичида

2. Ўрганиш натижаларига кўра «Agrosubsidiya» АТ орқали субсидия ажратиш юзасидан хулосани тайёрлайди ва тасдиқлайди.

3. Шоли етиштирувчиларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосани расмийлаштиргандан сўнг кўриб чиқиш учун «Agrosubsidiya» АТ орқали Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборади.

1 иш куни ичида

3-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

1. «Ўзагроинспекция» ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда экин майдонини лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан текислаган шоли етиштирувчиларга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосани ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади.

2. Хулоса ва ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра шоли етиштирувчиларга субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш ҳақидаги хулосани тасдиқлайди.

3 иш куни ичида

3. Тасдиқланган хулоса ва рўйхатга мувофиқ шоли етиштирувчининг тижорат банкидаги ҳисобварағига субсидия маблағларини ўтказиб беради.

3 иш куни ичида

2025-2026 йилларда Хоразм вилоятидаги шоли етиштирувчи қишлоқ хўжалиги субъектларига лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан ер текислаш харажатлари учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
2-ИЛОВА
Хоразм вилоятидаги шоли етиштирувчиларга лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан текисланган ҳар бир гектар экин майдонига сарфланган ёнилғи-мойлаш материаллари харажатлари учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳининг
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
1. Туман ҳокими, ишчи гуруҳ раҳбари
2. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари
3. Туман прокурори
4. Туман ички ишлар бўлими бошлиғи
5. Туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи
6. «Ўзагроинспекция»нинг туман бўлими раҳбари
7. Туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси бошлиғи
2025-2026 йилларда Хоразм вилоятидаги шоли етиштирувчи қишлоқ хўжалиги субъектларига лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан ер текислаш харажатлари учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
3-ИЛОВА

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

______________ тумани ҳокими,

туман ишчи гуруҳи раҳбари

________ ___________________

           (имзо)_________ (Ф.И.О.) ______

20___ йил «____» _____________

Хоразм вилоятидаги шоли етиштирувчиларга лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан текисланган ҳар бир гектар экин майдонига сарфланган ёнилғи-мойлаш материаллари харажатларини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳининг

ХУЛОСАСИ

__________ туманида шоли етиштирувчиларга лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан текисланган ҳар бир гектар экин майдонига сарфланган ёнилғи-мойлаш материаллари харажатларини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳи «_____________» МЧЖ/фермер хўжалиги/деҳқон хўжалигининг 20___ йил «___»_________ даги ____-сон мурожаати ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар аниқланди:

1. Қишлоқ хўжалиги субъектининг номи: ____________________________.

2. Экин майдони тўғрисида маълумотлар:

жами экин майдони: ______ гектар; контурлар сони: ______;

шундан лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан текисланган:

экин майдони: ______ гектар; контур рақами: ______.

3. Қишлоқ хўжалиги техникаси тўғрисида маълумотлар:

техника русуми: ____________; ёнилғи-мойлаш материаллари сарфи _________ га/л.

4. Лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан экин майдонини текислаш бўйича шартнома тузган пудрат ташкилоти номи: ____________, у билан тузилган шартнома рақами ва санаси: _____-сонли шартнома, 202__ йил «____» ________ (агар агрегат талабгорга тегишли бўлмаса)

5. Хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи: «___________» АТБ ________ филиали.

ХУЛОСА:

«______________» МЧЖ/фермер хўжалиги/деҳқон хўжалиги томонидан ____-контурдаги _____ гектар экин майдонини лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегат билан текислаш учун сарфланган жами _____ литр ёнилғи-мойлаш материаллари харажатларини қоплаш мақсадида ______ млн сўм субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилди.

Туман ишчи гуруҳи аъзолари:

Т/р

Ф.И.О.

Имзо

Лавозими

1.

туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи

2.

туман прокурори

3.

туман ички ишлар бўлими бошлиғи

4.

туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи

5.

«Ўзагроинспекция»нинг туман бўлими раҳбари

6.

туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси бошлиғи

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 февралдаги 97-сон қарорига
2-ИЛОВА
2025-2026 йилларда харид қилинган замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисида
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Вақтинчалик низом қишлоқ хўжалиги субъектлари (кейинги ўринларда — харидор) томонидан 2025-2026 йилларда ишлаб чиқарувчидан харид қилинган ва харид қилинганлигига бир йилдан ошмаган, маҳаллий ишлаб чиқарилган ёки импорт қилинган замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ҳамда кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг 20 фоизини қоплаб бериш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Вақтинчалик низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:
«Agrosubsidiya» АТ — Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграция платформаси таркибига кирувчи ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун имтиёзли кредит ва субсидияларни ажратиш, маҳсулот етиштирувчиларга шаффофлик тамойили асосида хизматлар кўрсатиш имкониятларини таъминлаб берадиган ахборот тизими;
субсидия — харид қилинган замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг 20 фоизини қоплаб бериш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағ;
харидор — шоли етиштирувчи юридик шахслар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган қишлоқ хўжалигида механизация хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар;
қишлоқ хўжалиги техникаси ёки агрегати — ишлаб чиқарувчидан харид қилинганлигига бир йилдан ошмаган, маҳаллий ишлаб чиқарилган ёки импорт қилинган замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ҳамда кўчатлаб экиш ускуналари.
3. 2025-2026 йилларда харид қилинган замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналарига субсидия бир марта ажратилади.
4. Ушбу Вақтинчалик низомга асосан 2025-2026 йилларда харид қилинган замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ҳамда кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг 20 фоизини қоплашга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисоби Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги учун очилган шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.
5. 2025-2026 йилларда харид қилинган замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидия ушбу Вақтинчалик низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ажратилади.
2-боб. Субсидия ажратиш бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш ва субсидия ажратиш тартиби
6. 2025-2026 йилларда харид қилинган замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳлари (кейинги ўринларда — туман ишчи гуруҳи) мазкур Вақтинчалик низомга 2-иловага мувофиқ намунавий таркибда ҳар бир туманда ташкил этилади.
7. Харидор замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналарини харид қилиш бўйича олди-сотди шартномасини тузгандан сўнг шартнома шартларига мувофиқ ишлаб чиқарувчига ёки сотувчига замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматини тўлиқ тўлаб беради.
8. Харидор замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналарини харид қилган кундан (ҳисобварақ-фактура тақдим этилган санадан) бошлаб бир йил мобайнида туман ишчи гуруҳига харид қилинган замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг 20 фоизини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича «Agrosubsidiya» АТ орқали ариза билан мурожаат қилади ҳамда аризага қуйидагиларни илова қилади:
олди-сотди шартномаси ёки шартнома (кредит маблағлари ҳисобига харид қилинганда), ҳисобварақ-фактура, тўлов ҳужжати нусхаси;
давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги «техник паспорт» ёки «техник гувоҳнома» нусхаси.
Харидор аризадаги маълумотлар ва илова қилинган ҳужжатларнинг тўғрилиги учун жавобгар ҳисобланади.
Харидордан ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
9. Қуйидаги ҳолларда замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг бир қисмини қоплаб бериш рад этилади:
харидорнинг ўз аризасига асосан;
ушбу Вақтинчалик низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
харидор томонидан сохта ҳужжатлар, нотўғри ёки ёлғон маълумотлар тақдим этилганда;
замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналарини харид қилган қишлоқ хўжалиги субъекти тугатилганда;
харид қилинган замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари харидорга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлмаганда;
харид қилинганлигига бир йилдан ошган ҳамда янги бўлмаган шоли уруғини экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари учун субсидия ажратиш бўйича мурожаат қилинганда.
10. Туман ишчи гуруҳи томонидан ариза тушган кундан эътиборан беш иш кунида жойига чиққан ҳолда, харидор харид қилган замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналарининг техник кўрсаткичлари тақдим этилган ҳужжатларга мослиги, техник ҳолати, бошқа шахсга қайта сотилмаганлиги ва ҳақиқатда мавжудлиги ва ушбу замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари учун олдин субсидия ажратилмаганлиги ўрганилади.
Ўрганиш натижалари бўйича туман ишчи гуруҳи мазкур Вақтинчалик низомга 3-иловага мувофиқ хулосани «Agrosubsidiya» АТ орқали электрон имзо билан тасдиқлайди.
11. Ўрганиш ишларида мазкур Низомнинг 9-10-бандларида назарда тутилган талабларга риоя этилмаганлиги аниқланганда, туман ишчи гуруҳи уч иш куни ичида «Agrosubsidiya» АТ орқали харидорга субсидия ажратишни рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда хабарнома юборади.
Субсидия ажратиш рад этилган харидор туман ишчи гуруҳининг хабарномасида келтирилган рад этиш сабабларини хабарномани олган кундан бошлаб беш иш куни ичида бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилиши мумкин.
Харидор туман ишчи гуруҳининг субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси II бўлимининг 23-боби («Маъмурий органларнинг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни юритиш»).
12. Туман ишчи гуруҳи харидорга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосаларни расмийлаштиришда қуйидагиларга шахсан масъул ҳисобланади:
туман ҳокими — ишчи гуруҳ фаолиятини ташкил қилишга ва ишчи гуруҳ томонидан харидорнинг субсидия ажратиш тўғрисидаги аризасини жойига чиққан ҳолда муддатида ва тўлиқ ўрганилишига ҳамда расмийлаштирилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига;
туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи — субсидия ажратиш тўғрисидаги ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштирилиши ва мувофиқлаштирилишига;
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда — «Ўзагроинспекция») туман бўлими раҳбари — замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари тури, русуми, двигатель ва шасси рақамининг тўғрилигига;
хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг туман филиали бошқарувчиси — харидорнинг тижорат банкидаги ҳисобварағи ва СТИР рақами тўғрилигига.
13. Туман ишчи гуруҳи харидорга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосани расмийлаштиргандан сўнг бир иш куни ичида хулосани кўриб чиқиш учун «Agrosubsidiya» АТ орқали Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборади.
14. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
«Ўзагроинспекция» билан биргаликда харидорга харид қилинган замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари учун субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосани ва унга илова қилинган ҳужжатларни улар келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида кўриб чиқади;
харид қилинган замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари учун субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосани ҳамда унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра харидорга субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш ҳақидаги хулосани «Agrosubsidiya» АТ орқали электрон имзо билан тасдиқлайди;
тасдиқланган хулосага мувофиқ уч иш куни ичида харидорнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига субсидия маблағларини ўтказиб беради.
Агар харидорга субсидия ажратиш рад этилганда, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги туман ишчи гуруҳи раҳбари номига аниқланган камчиликларни беш иш куни ичида бартараф этган ҳолда, хулосани қайта тақдим этиши тўғрисидаги хабарномани юборади.
Харидор Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси II бўлимининг 23-боби («Маъмурий органларнинг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни юритиш»).
3-боб. Замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналаридан фойдаланишни назорат қилиш
15. Субсидия ажратилган харидор замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналаридан 3 йилдан кам бўлмаган муддатда мақсадли ҳамда самарали фойдаланиши лозим.
Замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналаридан фойдаланишдаги мавсумий танаффуслар ва таъмирлаш даври, шунингдек, бошқа форс-мажор ҳолатлари бундан мустасно.
16. Замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналаридан мақсадли ва самарали фойдаланиш туман ишчи гуруҳи ҳамда «Ўзагроинспекция»нинг ҳудудий бўлинмалари томонидан назорат қилинади.
17. Замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналаридан бир йил давомида фойдаланилмаганлиги ёки уларни бошқача тарзда бегоналаштирилганлиги (бошқа шахсга сотиб юборганлик ҳолати) аниқланганда, туман ишчи гуруҳи ёки «Ўзагроинспекция» шу куннинг ўзида харидорга ажратилган субсидия суммасини Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тўлиқ қайтариш бўйича огоҳлантириш хатини юборади.
18. Субсидия олган харидор огоҳлантириш хати юборилган кундан бошлаб бир ой ичида субсидияни ихтиёрий равишда қайтармаса ёки қайтаришни рад этса, субсидияни мажбурий ундириш масаласи суд тартибида ҳал қилинади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
19. 2025-2026 йилларда харид қилинган замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
20. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг X боби.
2025-2026 йилларда харид қилинган замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
1-ИЛОВА
2025-2026 йилларда харид қилинган замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг бир қисмини қоплаб бериш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Қишлоқ хўжалиги субъектлари

(кейинги ўринларда — харидор)

2025-2026 йилларда харид қилинган замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳига (кейинги ўринларда — туман ишчи гуруҳи) «Agrosubsidiya» АТ орқали ариза билан мурожаат қилади.

Замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари харид қилгандан сўнг бир йил ичида

2-босқич

Туман ишчи гуруҳи

1. Жойига чиққан ҳолда, харидор томонидан харид қилинган замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналарининг техник кўрсаткичлари тақдим этилган ҳужжатларга мослигини, техник ҳолатини, унинг бошқа шахсга қайта сотилмаганлигини ва ҳақиқатда мавжудлигини, ушбу замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари учун олдин субсидия ажратилмаганлигини ўрганади.

5 иш куни ичида

2. Ўрганишда камчиликлар аниқланганда, туман ишчи гуруҳи аниқ сабабларни кўрсатган ҳолда, хулоса беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда «Agrosubsidiya» АТ орқали харидорга маълум қилади.

3 иш куни ичида

3. Ўрганиш натижаларига кўра «Agrosubsidiya» АТ орқали субсидия ажратиш юзасидан хулосани тайёрлайди ва тасдиқлайди.

4. Харидорга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосани расмийлаштиргандан сўнг кўриб чиқиш учун «Agrosubsidiya» АТ орқали Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборади.

1 иш куни ичида

3-босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

1. «Ўзагроинспекция» билан биргаликда замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг 20 фоизини қоплаш бўйича рўйхатларни «Agrosubsidiya» АТ орқали кўриб чиқади ва якуний хулоса қабул қилади.

3 иш куни ичида

2. Тасдиқланган хулосага мувофиқ харидорнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига субсидия маблағларини ўтказиб беради.

3 иш куни ичида

2025-2026 йилларда харид қилинган замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
2-ИЛОВА
2025-2026 йилларда харид қилинган замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳнинг
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
1. Туман ҳокими, ишчи гуруҳ раҳбари
2. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи — ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари
3. «Ўзагроинспекция»нинг туман бўлими раҳбари
4. Хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг туман филиали бошқарувчиси
2025-2026 йилларда харид қилинган замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
3-ИЛОВА

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

___________ тумани ҳокими,

туман ишчи гуруҳи раҳбари

__________ _______________

(имзо) ________ (Ф.И.О.)

20___ йил «____» __________

2025-2026 йилларда харид қилинган замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳининг

ХУЛОСАСИ

_________________ туманида 2025-2026 йилларда харид қилинган замонавий шоли уруғини экиш сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман ишчи гуруҳи «___________________________» МЧЖ/фермер хўжалиги/деҳқон хўжалигининг 20___ йил «___» ___________даги ____-сон мурожаати ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар аниқланди:

1. Қишлоқ хўжалиги субъектининг номи: ________________________________________________

2. Хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи: «_____________» АТБ __________ филиали.

ХУЛОСА:

«_________________» МЧЖ/фермер хўжалиги/деҳқон хўжалиги томонидан _______________________ _______________________________________________________________________________ ушбу қурилмадан камида уч йил мобайнида фойдаланиш шарти билан ___________ млн сўм субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилди.

Туман ишчи гуруҳи аъзолари:

Т/р

Ф.И.О.

Имзо

Лавозими

1.

Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи

2.

«Ўзагроинспекция»нинг туман бўлими раҳбари

3.

Хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг туман филиали бошқарувчиси

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 февралдаги 97-сон қарорига
3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 23 февралдаги 95-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «ва доривор ўсимликлар» сўзлари «, доривор ўсимликлар ва шоли» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-банднинг «в» кичик бандидаги «ҳамда доривор ўсимликлар» сўзлари «, доривор ўсимликлар ҳамда шоли» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 1-банддаги «ва узум» сўзлари «, узум ва шоли» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-банддаги «ва доривор ўсимликларни» сўзлари «, доривор ўсимликлар ва шоли» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 5-банднинг учинчи хатбошисидаги «ва доривор ўсимликлар» сўзлари «, доривор ўсимликлар ва шоли» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 3-боб номидаги «ва доривор ўсимликлар» сўзлари «, доривор ўсимликлар ва шоли» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 14-банддаги «ва доривор ўсимликлар» сўзлари «, доривор ўсимликлар ва шоли» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 22-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,» сўзлари чиқариб ташлансин;
ж) 47-банддаги «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,» сўзлари чиқариб ташлансин;
номидаги «ва доривор ўсимликлар» сўзлари «, доривор ўсимликлар ва шоли» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-босқич позицияси «Чора-тадбирлар» устунининг 1-бандидаги «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,» сўзлари чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.02.2025 й., 09/25/97/0149-сон)