1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
Агросаноат мажмуида давлат назорати тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат назоратини кучайтириш, ғалла етиштирувчиларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш ҳамда истеъмолчиларни сифатли дон маҳсулотлари билан таъминлаш, ғалла бозорида давлат иштирокини янада камайтирган ҳолда ички бозорга сифатли дон маҳсулотлари етказиб беришни ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Агросаноат мажмуида давлат назорати тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 22 октябрдаги ПФ-164-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
а) Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — «Ўзагроинспекция») агросаноат мажмуида давлат назорати ва текширувни амалга оширувчи мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланиши ҳамда Вазирлар Маҳкамасига бевосита ҳисобдорлиги;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
б) «Ўзагроинспекция» томонидан:
буғдойни қабул қилиш, сақлаш ва харидорларга юклаб жўнатиш жараёнида юзага келадиган табиий камайиш миқдорини ҳисобдан чиқариш, шунингдек, буғдой етиштирувчилардан харид қилинадиган буғдойни қабул қилиш ва сотиш жараёнларида стандарт талабларига кўра сифат кўрсаткичлари бўйича (мувофиқлик сертификати) ҳамда буғдой синфлари (сифат сертификати) бўйича сертификатлашни назорат қилиш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 22 апрелдаги 100, 2006-44-сон қарори билан тасдиқланган Дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва сотиш бўйича операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этиш тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 1684, 26.05.2007 й.).
идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг техник ҳолати, уларнинг эксплуатация қилиниши самарадорлиги, шунингдек, сервис ва таъмирлаш хизматларининг сифати, қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини мажбурий ва даврий синовдан ўтказиш устидан назоратни амалга ошириш;
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 1 апрель,
197-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарорининг 3-банди бешинчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ишлаб чиқарилаётган пахта мойи сифатини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 4 сентябрдаги 200-сон қарорининг 5-банди биринчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарори билан тасдиқланган Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборотлар рўйхатининг 29-позицияси «Масъуллар» устунидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 апрелдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Суғурта уруғлик фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 11 ва 28-бандлардаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 сентябрдаги 553-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.09.2025 й., 09/25/553/0796-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 322-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик йўли билан маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказилган шахсларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-илованинг 280-позициясидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида замонавий уруғчилик кластерларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 июндаги 512-сон қарорида:
а) 14-банднинг биринчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуаси устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 8-банди биринчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуаси устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 571-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 9-бандида:
номидаги ва 1-банддаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банддаги «Инспекция республика ижро этувчи органи ҳисобланади» сўзлари «Инспекция агросаноат мажмуида давлат назорати ва текширувни амалга оширувчи мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги г1 ва г2 кичик бандлар билан тўлдирилсин:
«г1) буғдойни қабул қилиш, сақлаш ва харидорларга юклаб жўнатиш жараёнида юзага келадиган табиий камайиш миқдорини ҳисобдан чиқаришни назорат қилиш;
г2) қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг тижорат вакили томонидан буғдой етиштирувчилардан харид қилинадиган буғдойни қабул қилиш ва сотиш жараёнларида стандарт талабларига кўра сифат кўрсаткичлари бўйича (мувофиқлик сертификати) ҳамда буғдой синфлари (сифат сертификати) бўйича сертификатлашни назорат қилиш»;
қуйидаги мазмундаги д1 кичик банд билан тўлдирилсин:
«д1) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш ва улардан мақсадли фойдаланилиши»;
«з) идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг техник ҳолати, уларнинг эксплуатация қилиниши самарадорлиги, шунингдек, сервис ва таъмирлаш хизматларининг сифати, қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини мажбурий ва даврий синовдан ўтказиш устидан назоратни амалга ошириш» ;
қуйидаги мазмундаги и1 ва и2 кичик бандлар билан тўлдирилсин:
«қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда минерал ўғитлар билан озиқлантириш ҳамда касаллик ва зараркунандаларга қарши кимёвий ва биологик курашиш ишларининг бажарилиши устидан»;
қуйидаги мазмундаги г1 ва г2 кичик бандлар билан тўлдирилсин:
«г1) буғдойни қабул қилиш, сақлаш ва харидорларга юклаб жўнатиш жараёнида юзага келадиган табиий камайиш миқдорини ҳисобдан чиқаришни назорат қилиш;
г2) қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг тижорат вакили томонидан буғдой етиштирувчилардан харид қилинадиган буғдойни қабул қилиш ва сотиш жараёнларида стандарт талабларига кўра сифат кўрсаткичлари бўйича (мувофиқлик сертификати) ҳамда буғдой синфлари (сифат сертификати) бўйича сертификатлашни назорат қилиш»;
қуйидаги мазмундаги йигирманчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«импорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги экинларининг барча турдаги уруғликлари ва кўчат ҳамда кўчат материалларининг экинбоплик сифат кўрсаткичларини аниқлаш ва мувофиқлик сертификати асосида реализация қилиниши устидан назорат қилиш»;
«д1» кичик банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчилар томонидан ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллашга йўл қўймаслик бўйича мажбуриятларининг бажарилиши устидан»;
«з) идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг техник ҳолати, уларнинг эксплуатация қилиниши самарадорлиги, шунингдек, сервис ва таъмирлаш хизматларининг сифати, қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини мажбурий ва даврий синовдан ўтказиш устидан қуйидаги назоратни амалга оширади»;
«қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаси ва технологиялари мажбурий ва даврий синовдан ўтказиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларининг бажарилиши»;
«й» кичик банднинг учинчи хатбошисидан «минерал ўғитлар ва ёнилғи-мойлаш материалларини ўғирлаш ҳамда» сўзлари чиқариб ташлансин;
номидаги ҳамда 1-банддаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банддаги «Молия вазирлигининг Ғазначилигида очилган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банд қуйидаги мазмундаги тўққизинчи, ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«оширилган тариф коэффициентлари;
фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга ходимлари ойлик лавозим маошига (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда) — 5 фоизгача устама;
фан доктори ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга ходимлари ойлик лавозим маошига (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда) — 10 фоизгача устама»;
ж) қуйидаги мазмундаги 31-илова билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 575-сон қарорига 31-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси инспекторларининг формали кийим-бошлари ва фарқлаш белгилари НАМУНАЛАРИ ВА ТАВСИФИ
I. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекторларининг формали кийим-бошлари намуналари
Формали кийим-бошлар тавсифи:
Ёзги мавсумий формали кийим-бош
1. Эркаклар учун формали кийим-бош:
а) олд қисмида кокардаси бўлган тўқ кулранг кепка;
б) калта енгли, кўкрак чўнтаклари тугмали ва нишонли, нашивкали (ёзувли), шевронли, елка қисмида тугма ҳамда тугма қадаладиган тешиклари бўлган оч кулранг кўйлак;
в) тўқ кулранг шим;
г) шим учун камар;
д) қора рангли чарм пойабзал.
2. Аёллар учун формали кийим-бош:
а) олд қисмида кокардаси бўлган тўқ кулранг кепка;
б) калта енгли, кўкрак чўнтаклари тугмали ва нишонли, нашивкали (ёзувли), шевронли, елка қисмида тугма ҳамда тугма қадаладиган тешиклари бўлган оч кулранг блузка;
в) тўқ кулранг юбка;
г) қора рангли чарм пойабзал.
Кузги ва баҳорги мавсумий формали кийим-бош
1. Эркаклар учун формали кийим-бош:
а) олд қисмида кокардаси бўлган тўқ кулранг кепка;
б) енглари узун, кўкрак чўнтаклари тугмали ва нишонли, нашивкали (ёзувли), шевронли, елка қисмида тугма ҳамда тугма қадаладиган тешиклари бўлган оч кулранг кўйлак;
в) тўқ кулранг бўйинбоғ;
г) тўқ кулранг, битта кўкрак чўнтакли, енгил, ён томонлари чўнтакли ва нишонли, чизиқли, шевронли енгил куртка;
д) тўқ кулранг шим;
е) шим учун камар;
ж) қора рангли чарм пойабзал.
2. Аёллар учун формали кийим-бош:
а) олд қисмида кокардаси бўлган тўқ кулранг кепка;
б) енглари узун, кўкрак чўнтаклари тугмали ва нишонли, нашивкали (ёзувли), шевронли, елка қисмида тугма ҳамда тугма қадаладиган тешиклари бўлган оч кулранг блузка;
в) тўқ кулранг бўйинбоғ;
г) тўқ кулранг рангли, битта кўкрак чўнтакли, енгил, ён томонлари чўнтакли ва нишонли, чизиқли, шевронли енгил куртка;
д) тўқ кулранг юбка;
е) қора рангли чарм пойабзал.
Қишки мавсумий формали кийим-бош
1. Эркаклар учун формали кийим-бош:
а) қишки тўқ кулранг бош кийим;
б) енглари узун, кўкрак чўнтаклари тугмали ва нишонли, нашивкали (ёзувли), шевронли, елка қисмида тугма ҳамда тугма қадаладиган тешиклари бўлган оч кулранг рангли блузка;
в) тўқ кулранг бўйинбоғ;
г) тўқ кулранг, битта кўкрак чўнтакли, енгил, ён томонлари чўнтакли ва нишонли, чизиқли, шевронли енгил куртка;
д) тўқ кулранг, ёқа қисми мўйнали, кўкрак нашивка (ёзув) ва шевронли, плашсифат иссиқ куртка;
е) тўқ кулранг иссиқ шим;
ж) қора чарм шим камари;
з) қора рангли этик.
2. Аёллар учун формали кийим-бош:
а) қишки тўқ кулранг бош кийим;
б) енглари узун, кўкрак чўнтаклари тугмали ва нишонли, нашивкали (ёзувли), шевронли, елка қисмида тугма ҳамда тугма қадаладиган тешиклари бўлган оч кулранг блузка;
в) тўқ кулранг бўйинбоғ;
г) тўқ кулранг, битта кўкрак чўнтакли, енгил, ён томонлари чўнтакли ва нишонли, чизиқли, шевронли куртка;
д) тўқ кулранг, ёқа қисми мўйнали, кўкрак нашивка (ёзув) ва шевронли, плашсифат иссиқ куртка;
е) тўқ кулранг юбка;
ж) қора рангли этик.
II. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекторларининг фарқлаш белгилари намуналари
Фарқлаш белгилари намуналари тавсифи:
1. Кокарда.
Олтин рангдаги енгил металлдан ясалган бош кийими учун кокардада қанотлари очиқ Ҳумо қуши тасвирланган, юқори қисмида мамлакат рамзи бўлган ярим ой тасвири туширилган, саккиз қиррали юлдуз ва ундаги кичик беш қиррали юлдуз акс эттирилган. Ҳумо қушининг орқасида тоғлар, дарёлар ва гуллаб-яшнаган водий узра чиқаётган қуёш тасвирланган.
Пастки қисмида «OʻZBEKISTON» марказида лотин ҳарфларида ёзилган Ўзбекистон Республикаси байроғи туширилган.
Орқа томонида иккита металл қичқич ўрнатилган бўлиб, улар ёрдамида кокарда бош кийимининг ўртасига ўрнатилади. Кокарданинг маркази бурун кўпригидан юқорида бўлиши керак.
2. Шеврон.
Форманинг чап енгида (енг тикилган тикувдан 120 мм масофада) 90х75 мм ўлчамдаги яшил қалқон шаклига эга шеврон мавжуд.
Қалқон ичида ва пастки қисмида давлат рамзлари — Ўзбекистон Республикасининг герби ва байроғи тасвирланган. Қалқоннинг ичидаги герб усти қисмида лотин алифбосида бир қаторли «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASI HUZURIDAGI», пастки қисмида бир қаторли лотин ҳарфларида «OʻZAGROINSPEKSIYA» ёзувлари жойлашган.
Рамка сариқ рангдан иборат.
Шеврон матога туширилган ҳолда тайёрланади. Шеврон матоси тўқ яшил рангда.
3. Нашивка (ёзув).
«AGROSANOAT MAJMUI USTIDAN NAZORAT QILISH INSPEKTORI» ёзуви 125х25 мм ўлчамдаги тўғри бурчакли, четки қисми сариқ, тўқ кўк рангли матога тилла рангли ип билан лотин ҳарфларида тикилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ингичка толали пахта етиштиришни самарали ташкил қилиш, янги навларни кўпайтириш ва рағбатлантириш механизмини жорий этиш тўғрисида» 2020 йил 30 январдаги 47-сон қарорининг 2-бандидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 273-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди «к» кичик бандидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 12 майдаги 280-сон қарорида:
9-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
44-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
22. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасига интеграция қилинадиган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар рўйхатининг 13-бандидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
23. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:
б) 13-банднинг иккинчи хатбошисидан «Вазирликнинг ҳамда» сўзлари чиқариб ташлансин.
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Муқобил энергия орқали ишлайдиган иситиш тизимини жорий этган лимон етиштирувчиларни, шунингдек, янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатлар харид қилишни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 17 январдаги 24-сон қарорида:
27. Вазирлар Маҳкамасининг «Бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулклар электрон маълумотлар банкини шакллантириш, юритиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 22 августдаги 468-сон қарорида:
б) илованинг 3-банди ва 5-банди бешинчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
28. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 сентябрдаги 557-сон қарори билан тасдиқланган Узум етиштирувчилар ва вино маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар республика кўрик-танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
29. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш ва навдорлигини баҳолаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишни такомиллаштириш тўғрисида» 2022 йил 16 декабрдаги 712-сон қарорида:
а) 2-банднинг «а» кичик банди биринчи хатбошиси ва «г» кичик банди биринчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
30. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 29 апрелдаги 170-сон қарорида:
а) 1-банднинг «ж» кичик бандидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
31. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий картошка етиштиришни кўпайтириш ва уруғчилик базасини янада мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 9 декабрдаги 652-сон қарорининг 4-банди «в» кичик банди ва 6-бандидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
32. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 мартдаги 169-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга хулосалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентида:
а) 13-илованинг 4-позицияси учинчи устунидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 17-илованинг 4-позицияси учинчи устунидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
33. Вазирлар Маҳкамасининг «2024 йил ҳосилидан буғдой харид қилиш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 11 июндаги 325-сон қарорининг 3-банди тўртинчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
34. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги субъектларига қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2024 йил 2 июлдаги 373-сон қарорида:
а) 1-банднинг тўртинчи хатбошисидан «, шунингдек, суғурта ҳодисаси содир бўлмаганда» сўзлари чиқариб ташлансин;
11-банддан «, шунингдек, суғурта ҳодисаси содир бўлмаганда» сўзлари чиқариб ташлансин;
илованинг 3-босқич «Чора-тадбирлар» устунининг 1-банддан «, шунингдек, суғурта ҳодисаси содир бўлмаганда» сўзлари чиқариб ташлансин.
35. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 463-сон қарори билан тасдиқланган Фаолияти энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳоланадиган республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари рўйхатининг 51-бандидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин.