toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигига оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни кўллаб-кувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги соҳасини самарали тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 мартдаги 166-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 09/25/166/0257-сон)
уруғлик учун етиштирилган бошоқли дон экинлари навларига устама ҳақ тўлаш, уруғлик бошоқли дон етиштириш миқдорини аниқлаш, уруғлик бошоқли дон етиштириш учун шартнома тузиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини, шунингдек, нав оригинаторлари, илмий-тадқиқот институтлари, селекционерлар ва уруғчиликда иштирок этувчи бошқа субъектларнинг мажбуриятларини назарда тутувчи Уруғлик учун етиштирилган бошоқли доннинг навларига устама ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
уруғлик майдонларидаги қишлоқ хўжалиги экинларининг нав тозалигини, зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўт билан зарарланганлигини аниқлаш, уруғлик етиштириш учун яроқли деб топилган майдонларда етиштириладиган ҳосил ҳажмини аниқлаш ва апробация далолатномаларини расмийлаштириш тартибини назарда тутувчи Уруғлик учун экилган майдонларда қишлоқ хўжалиги экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
уруғлик донни қабул қилиш, уни белгиланган стандарт талаблари асосида тозалаш, саралаш, дорилаш ва қадоқлаш, уруғлик донни омборларда сақлаш ва сифатини назорат қилиш ҳамда экиш учун фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига етказиб бериш тартибини назарда тутувчи Уруғлик донни қабул қилиш, тайёрлаш, дорилаш, тарқатиш ва сифатини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
уруғлик пахтани қабул қилиш, уни қабул масканларида сақлаш, пахта тозалаш корхоналарига ташиш ҳамда белгиланган стандарт талаблари асосида сақлаш ва қайта ишлаш, уруғлик чигитни белгиланган талаблар асосида саралаш, дорилаш ва қадоқлаш, омборларда сақлаш ва сифатини назорат қилиш ҳамда фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига экиш учун етказиб бериш тартибини назарда тутувчи Уруғлик пахта хом ашёсини қабул қилиш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш, уруғлик чигит тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва сифатини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 10 февралга қадар қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликларини ҳажми, сифати, селекция нави ва авлодлари бўйича маълумотларни юритишда, шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликларини етиштирувчи фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ўртасида танлов ўтказишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2022 й., 09/22/320/0505-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 январдаги 2-сон қарори билан тасдиқланган Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисида низомга 6-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 12 октябрь,
641-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 мартдаги 166-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 09/25/166/0257-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 641-сон қарорига
2-ИЛОВА
Уруғлик учун етиштирилган бошоқли доннинг навларига устама ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом уруғлик учун етиштирилган бошоқли доннинг навларига устама ҳақ тўлаш тартибини белгилайди.
2. Уруғлик учун етиштирилган бошоқли доннинг навларига устама ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Уруғлик бошоқли дон учун тўланадиган устамалар харажати тайёрланган уруғлик бошоқли дон нархига киритилади.
3. Уруғлик учун етиштирилган бошоқли доннинг навларига устама ҳақ тўлаш ушбу Низомга иловага мувофиқ схемага асосан амалга оширилади.
2-боб. Уруғлик бошоқли дон етиштириш миқдорини аниқлаш тартиби
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда келгуси йил ҳосили учун экиладиган бошоқли дон экин майдонларини аниқлайди.
5. Уруғлик бошоқли дон экиладиган майдонлар ва етиштириладиган уруғлик бошоқли доннинг прогноз ҳажмлари ва навлар бўйича жойлаштириш фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг таклифларига асосан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази (кейинги ўринларда — Марказ) томонидан белгиланади.
3-боб. Уруғлик бошоқли дон етиштириш учун шартномалар тузиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби
6. Уруғлик бошоқли дон етиштирувчи фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари оригинал, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик бошоқли дон етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун уруғлик етиштирувчи фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари (кейинги ўринларда — уруғлик дон етиштирувчи субъектлар) ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ танлов асосида аниқланади.
7. Танлов асосида аниқланган уруғлик дон етиштирувчи субъектлар билан дон корхоналари, ғаллачилик кластерлари ва уруғчилик кластерлари (кейинги ўринларда — уруғлик дон тайёрловчи ташкилотлар) ўртасида қонунчилик ҳужжатларига асосан уруғлик бошоқли дон харид қилиш бўйича шартнома тузилади ва уруғлик донни қабул қилиш белгиланган тартибда амалга оширилади.
Шартномада уруғлик учун етиштириладиган бошоқли доннинг селекцион нави, авлоди ва миқдори ҳамда бошқа шартлар кўрсатилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 641-сон қарори билан тасдиқланган Уруғлик донни қабул қилиш, тайёрлаш, дорилаш, тарқатиш ва сифатини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом.
8. Элита уруғчилик хўжаликларида юқори авлодли (оригинал) бошоқли дон уруғликларини етиштириш нав оригинаторлари ва Марказ ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Уруғлик тайёрловчи ташкилотлар томонидан харид қилинган уруғлик дон Ўзбекистон Республикасининг Давлат стандарти (O‘z DSt 2823:2014 «Қишлоқ хўжалик экинлари уруғлари навдорлик ва экиш сифатлари. техникавий шартлар») талабларига мос бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4634-сон қарорига мувофиқ оригинал (суперэлита) бошоқли дон уруғи учун 130 фоиз, элита учун 80 фоиз ва I-авлод (R-1) учун 60 фоиз миқдорида устама ҳисобланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 октябрдаги 622-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/622/0789-сон)
10. Уруғлик дон учун навларга ҳисобланадиган устамалар Марказ ва уруғлик дон тайёрловчи ташкилотлар ўртасида тузиладиган шартномаларга мувофиқ улар томонидан келишилган ҳисобот шакллари асосида ҳисобланади ва амалга оширилади.
11. Уруғлик бошоқли дон учун тўланадиган устама харажати тайёрланган уруғлик бошоқли дон нархига киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Уруғлик дон тайёрловчи ташкилотлар томонидан харид қилинган ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази» давлат муассасаси томонидан сертификатланган уруғлик дон учун ҳисобланган устаманинг 95 фоизи уруғлик дон етиштирувчи субъектларга, 2,1 фоизи Марказга ва 2,9 фоизи Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг ҳисобварағига тўлаб берилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
13. Марказнинг махсус ҳисобварағига тушган маблағлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган йиллик харажатлар сметасига асосан Марказ, унинг ҳудудий бошқармалари ва элита уруғчилик хўжаликларини сақлаш, иш ҳақи ҳамда унга тенглаштирилган тўловларни амалга ошириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга сарфланади.
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2012 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш, навларни жойлаштириш ва харид қилишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 27 сентябрдаги ПҚ-1621-сон қарорига асосан Дон ва дуккакли дон экинлари илмий-тадқиқот институтининг махсус ҳисобварағига уруғлик бошоқли доннинг авлодлари бўйича тўланадиган устамадан тушган 2,9 фоиз маблағ қуйидаги тартибда тақсимланади:
30 фоизи — Дон ва дуккакли дон экинлари илмий-тадқиқот институтининг селекция ва уруғчилик соҳасидаги ишларини яхшилаш ҳамда унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун;
50 фоизи — Дон ва дуккакли дон экинлари илмий-тадқиқот институтининг ҳудудий филиалларининг селекция ва уруғчилик соҳасидаги ишларини яхшилаш ҳамда унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун;
10 фоизи — бошоқли дон экинларининг маҳаллий ва хорижий навлари уруғини етиштирувчи илмий ташкилотлар — нав оригинаторлари, селекция ва уруғчилик соҳаси олимлари ҳамда уруғлик сифатини таъминлашда иштирок этувчи ташкилотларни рағбатлантириш учун;
10 фоизи — уруғлик дон етиштирувчи субъектларнинг раҳбар ва мутахассислари малакасини ошириш, уларни зарур илмий қўлланмалари билан таъминлаш, ўқув-амалий семинарларни ташкил этиш харажатлари учун.
15. Дон ва дуккакли дон экинлари илмий-тадқиқот институтининг махсус ҳисобварағига ўтказилган маблағнинг йиллик харажатлар сметаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Тасдиқланган харажатлар сметасига асосан маблағлар Дон ва дуккакли дон экинлари илмий-тадқиқот институтининг махсус ҳисобварағидан тегишли ташкилотларга ўтказиб берилади.
4-боб. Нав оригинаторлари, илмий-тадқиқот институтлари, селекционерлар ва уруғчиликда иштирок этувчи бошқа субъектларнинг мажбуриятлари
16. Нав оригинаторлари, илмий-тадқиқот институтлари, селекционерлар ва уруғчиликда иштирок этувчи бошқа субъектлар:
бошоқли дон экинларининг турли тупроқ-иқлим шароитларига мос, юқори ҳосилли, эртапишар, жаҳон бозори талабларига жавоб берадиган, касаллик ва зараркунандаларга, шўрга ва қурғоқчиликка чидамли навларини яратишга ва жорий этишга;
бошоқли дон экинларининг турли тупроқ-иқлим шароитига мос, янги ва истиқболли навларининг бирламчи уруғликларини етиштиришга ҳамда кўпайтиришга;
янги бошоқли дон экинлари навлари синовини турли минтақаларда жойлашган нав синаш станциялари ва участкаларида юқори агротехника шароитида олиб боришга, навларни ҳар томонлама объектив баҳолашга, зараркунандаларга чидамли истиқболли навларни ажратиб олишга;
янги бошоқли дон экинлари навларини кенг миқёсда ишлаб чиқаришда синаб кўришга, улардан хўжалик учун қимматли белги кўрсаткичларига эга бўлганларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрига киритиб боришга;
лабораториялар томонидан бериладиган уруғлик бошоқли доннинг давлат стандарт талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи хулосаларнинг ҳаққонийлигини таъминлашга масъулдирлар.
5-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Уруғлик бошоқли дон тайёрловчи ташкилотларга топширилган уруғлик бошоқли дон учун ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги ва ўз вақтида амалга оширилиши Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан назорат қилинади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
18. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг Х боби.
Уруғлик учун етиштирилган бошоқли доннинг навларига устама ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида низомга
ИЛОВА
Уруғлик учун етиштирилган бошоқли доннинг навларига устама ҳақ тўлаш
СХЕМАСИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 641-сон қарорига
3-ИЛОВА
Уруғлик учун экилган майдонларда қишлоқ хўжалиги экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом уруғлик учун экилган майдонларда қишлоқ хўжалиги экинларини апробация қилиш тартибини белгилайди.
2. Апробация қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг генетик жиҳатидан тозалиги, зараркунандалар билан зарарланган-зарарланмаганлиги, касалликларга чалинган-чалинмаганлиги ҳамда экишга мўлжалланган уруғликнинг умумий ҳолатини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Уруғлик етиштириш учун фойдаланиладиган уруғлик экинларнинг апробацияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳудудий органларининг, шунингдек тегишли тайёрлов ҳамда таъминот ташкилотларининг, илмий муассасаларнинг қўшма қарори билан тузиладиган туман апробация комиссиялари қўшма қарорига асосан пахта, бошоқли дон, сабзавот, полиз ва картошка (кейинги ўринларда — қишлоқ хўжалиги экинлари) экилган уруғлик майдонларида ўтказилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
4. Уруғлик учун экилган майдонларда қишлоқ хўжалиги экинларини апробация қилиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемага асосан ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда уруғлик учун экилган қишлоқ хўжалиги экинларида апробация ўтказиш, уларнинг натижаларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш учун уруғлик етиштириш учун фойдаланиладиган уруғлик экинларнинг апробацияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳудудий органларининг, шунингдек тегишли тайёрлов ҳамда таъминот ташкилотларининг, илмий муассасаларнинг қўшма қарори билан тузиладиган туман апробация комиссиялари ташкил этилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
6. Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармаларида уруғлик учун экилган қишлоқ хўжалиги экинларини апробация қилиш комиссиялари тузилади. Бунда комиссия таркибига манфаатдор вазирлик ва ташкилотлар билан келишилган ҳолда мутахассислар жалб қилинади.
7. Апробация фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларида (кейинги ўринларда — уруғлик етиштирувчи субъектлар) уруғлик етиштириш учун экилган қишлоқ хўжалиги экинлари майдонларида ўтказилади.
Апробация уруғлик етиштирувчи илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасаларининг уруғлик майдонларида ҳам ўтказилади.
8. Апробация ҳар йили:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан;
туманлар бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Уруғчиликни ривожлантириш маркази» (кейинги ўринларда — Марказ)нинг ҳудудий бошқармалари томонидан;
уруғлик етиштирувчи субъектлар бўйича — туман қишлоқ хўжалиги бўлимлари ва Марказнинг ҳудудий бошқармалари томонидан тасдиқланадиган режа асосида ўтказилади.
Апробация далолатномаси уруғлик етиштирувчи субъектларнинг уруғлик тайёрловчи субъектларга топширилган уруғлик пахта хом ашёси учун ҳақ тўлашга асос бўлади.
Уруғлик етиштирувчи субъектларнинг уруғлик майдонларида апробация ўтказиш жараёнида уруғликларнинг экишдаги авлодини ушбу авлодга қайта баҳолаш ёки авлодини юқори авлодга расмийлаштириш тақиқланади.
2-боб. Апробация ўтказувчи комиссия аъзоларининг вазифалари
9. Апробация комиссияси аъзолари қуйидаги ишларни амалга оширади:
а) апробация ўтказиладиган майдонга экишда сарфланган қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг бирламчи ва экинбоплик ҳужжатлари (аттестати, мувофиқлик сертификати ёки таҳлил натижаси ва олинган юк хати) билан экилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжудлигини ва ушбу ҳужжатлар бўйича экилган навнинг апробация режаси билан мослигини ўрганади;
б) апробация режаси билан ўрганилган ҳужжатлар бўйича экиш ёки хатосига экиш учун фойдаланилган уруғликнинг нави, авлоди ёки навдорлик орасида фарқ аниқланганда, ушбу уруғлик экилган майдонни апробация режасидан чиқаради;
в) зарур ҳолларда, уруғлик етиштирувчи субъект раҳбарининг розилиги билан унинг ишчиларини апробация ўтказиш ишларига жалб қилиши мумкин;
г) апробация қилинаётган навнинг оригинал, элита ва кейинги авлодлари экилган майдонларда нав тозалигини аниқлайди;
д) уруғлик майдонларни гуруҳларга ажратади, кутилаётган ялпи ҳосил ҳажмини, шундан олиниши кутилаётган уруғлик дон ҳамда пахта хом ашёси ва чигит миқдорини аниқлайди;
е) апробация ўтказишда қатнашаётган уруғлик етиштирувчи субъектларнинг ишчи ва ходимларига ҳар бир уруғлик майдон учун тегишли маълумотлар ёзилган тахтачалар ўрнатилиши ҳақида кўрсатма беради;
ё) апробация натижаларини дала журналига (2, 5-иловалар) қайд этиб боради;
ҳар бир майдондан олинган маълумотлар асосида ҳудуд учун ҳар бир нав, авлод ва навдорлик ҳақида апробация далолатномасини (3, 6, 7, 8-иловалар) маълумотлар билан тўлдиради, имзолайди ҳамда туман бўйича умумлаштиради;
ж) уруғликларни нав ва авлодлар бўйича жамғариш, ҳужжатлаштириш ва қабул қилиш масканига топширишда юзага келадиган низоли ҳолатларда иштирок этади;
з) элита уруғчилик хўжаликларида хўжалик раҳбари билан биргаликда (уруғликларни кўпайтириш кўчатзорларида) навларнинг навдорлигини дала кўриклари асосида белгиланган тартибда методик қўлланмага мувофиқ оилалар бўйича алоҳида-алоҳида аниқлайди;
и) апробация жараёнида уруғлик етиштирувчи субъектларда битта ғўза навнинг иккита авлоди экилган ҳолат учраганда, экилган ҳар бир авлоднинг навдорлик кўрсаткичлари тегишли авлод талабига жавоб берса ҳам устама маблағ тўланишинида фарқлар мавжудлигини инобатга олиб, энг пастки битта авлодга расмийлаштирилишини таъминлайди.
Туман бўйича ўтказилган апробация маълумотларини ўз ичига олган далолатномани уч нусхада тузилиши ва унинг нусхаларини туман қишлоқ хўжалиги бўлимига, Марказнинг ҳудудий бошқармаларига ҳамда уруғлик тайёрловчи субъектларга топширилишини ташкил қилади.
Туман қишлоқ хўжалиги бўлими, тегишли уруғлик тайёрловчи субъектлар ва инспекциянинг вилоят бошқармаси ёки туман бўлимининг мутахассислари апробация тўғрисида тузилган далолатномалар асосида апробация натижалари ҳақида ҳисобот тузадилар ва апробация якунлангандан сўнг уч кундан кечиктирмай ҳисоботни вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасига, Марказга ва уруғлик тайёрловчи субъектларга топширади.
3-боб. Уруғлик ғўза майдонларини апробация қилишнинг умумий шартлари
10. Апробация келгуси йил ғўза экиладиган майдонларни генетик соф, сифат кўрсаткичлари юқори бўлган уруғлик чигит билан таъминлаш мақсадида уруғлик ғўза майдонларида ҳар йили август ойидан бошлаб ўтказилади.
11. Апробация қилиш учун масъулияти чекланган жамият шаклидаги элита уруғчилик хўжаликлари (кейинги ўринларда — элита хўжаликлари) ҳамда тендер танловидан ўтган уруғлик етиштирувчи субъектларнинг элита, биринчи, иккинчи ва учинчи авлодли серҳосил ғўза майдонлари танлаб олинади.
Ўзбекистон Республикасининг давлат стандарти O'z DSt 663:2017 талаблари бўйича уруғлик чигитнинг нав тозалиги қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
элита — 100 фоиз;
биринчи авлоди — 99 фоиз;
иккинчи авлоди — 98 фоиз;
учинчи авлоди — 96 фоиз.
12. Уруғлик пахта хом ашёси етиштириш учун камҳосил, сувдан қолган, гоммоз, вертициллёз ҳамда фузариоз вилт ва бошқа касалликлар билан белгиланган меъёрлардан ортиқ даражада зарарланган, шунингдек, нав тозалиги O'z DSt 642 талабларига жавоб бермайдиган, икки ёки ундан ортиқ селекцион нав экилган уруғлик ғўза майдонлари апробация даврида уруғлик тайёрлашга яроқсиз деб топилади ва уруғлик тайёрлашдан чиқарилади.
13. Апробация натижаларига кўра ғўза навининг софлиги, кутилаётган умумий пахта хом ашёси ҳажми, шу жумладан, уруғлик пахта хом ашёси ва ундан олинадиган уруғлик чигитнинг ҳажми аниқланади. Шунингдек, ғўзанинг касалликлар билан қай даражада зарарланганлигига қараб уруғлик учун экилган дала гуруҳларга ажратилади.
14. Районлаштирилган ва янги навларнинг бирламчи уруғлик материаллари етиштирувчи элита хўжаликларида етиштириладиган уруғлик пахта хом ашёси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган методик қўлланма (кейинги ўринларда — методик қўлланма) асосида ҳар бир оила бўйича алоҳида-алоҳида таҳлил қилинган ҳолда танлаб олинади.
15. Қуйидаги уруғлик ғўза майдонларида апробация ўтказилади:
а) районлаштирилган ғўза навларининг элита, биринчи, иккинчи ва учинчи авлодли уруғлик чигитга бўлган талабни қондириш учун зарур бўлган миқдордаги майдонларда;
б) янги навларнинг элита ва кейинги авлодлари экилган майдонлардаги истиқболли навларнинг чигитини кўпайтириш ва ишлаб чиқаришга татбиқ этиш учун зарур бўладиган миқдордаги майдонларда;
в) ғўза навининг элита, биринчи, иккинчи ва учинчи авлодли уруғлик чигитини керакли миқдорда тайёрлаш имконияти бўлмай қолган ҳолларда, истисно тариқасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг рухсати билан районлаштирилган ғўза навларининг тўртинчи авлоди экилган майдонларда;
Уруғчилик субъектлари томонидан режадаги уруғлик пахта хом ашёси териб олингунга қадар уруғлик ғўза майдонларини дефолиация қилиш тақиқланади.
Апробация ишларини ташкил этиш тартиби
16. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги апробация ўтказиш ишлари бошлангунга қадар қуйидаги тадбирларни амалга оширади:
а) пахтачиликни ривожлантириш бўйича давлат сиёсати, пахта толасига бўлган ички бозор талаби ҳамда пахтачиликни истиқболда ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда ғўза навларини кейинги йилга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрига киритиш ва уларни навлар бўйича жойлаштириш режасини ишлаб чиқади;
б) дастлабки навларни жойлаштириш асосида ҳудуд бўйича ғўза апробациясини ўтказиш режасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
бунда Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармаларига ҳамда Марказнинг ҳудудий бошқармаларига экилган ғўза нави, авлоди, майдони ва апробация ўтказиш муддатлари бўйича маълумот берилади.
в) Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ғўза апробациясини ўтказиш учун масъул ташкилотлар, раҳбарлар, мутахассислар ҳамда нав оргинаторлари — селекционер олимлар рўйхатини тасдиқлаб апробация ишларига жалб этади.
17. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари, Марказнинг ҳудудий бошқармалари билан биргаликда:
уруғлик етиштирувчи субъектлар бўйича экилган ғўза майдони, нави, авлоди ва апробация ўтказиш муддатлари кўрсатилган ҳолда апробация ўтказиш режасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
туман қишлоқ хўжалиги бўлимлари билан биргаликда ғўза апробациясини ўтказиш режасини пахта тозалаш корхоналарига, пахта-тўқимачилик кластерларига, уруғчилик кластерларига (кейинги ўринларда — уруғлик тайёрловчи субъектлар) ҳамда уруғлик етиштирувчи субъектларга етказади.
Ғўзанинг навдорлигини аниқлаш тартиби
18. Апробациядан ўтказувчи комиссия томонидан уруғлик етиштирувчи субъектларда ҳар бир нав ва авлодда контурлар бўйича ғўзанинг навдорлиги (кейинги ўринларда — навдорлик) аниқланади.
Апробация жараёнида навга ҳосилини аниқлашга тўсқинлик қилувчи ўсиш шароитларининг кучли таъсири олдини олиш мақсадида уруғлик майдонларда чилпиш (чеканка) ишлари ўсимликнинг биологик ривожланишидан келиб чиқиб ўтказилади.
19. Навдорликни аниқлаш учун даланинг бир хил ривожланган жойидан бир-биридан камида 20 м масофа узоқликда жойлашган, ғўзалар ривожи бир хил бўлган икки қатор танлаб олинади. Ҳар қайси қатордан 100 тупдан яхши ривожланган ғўза ўсимлиги кўриб чиқилади. Бунда касалланган ҳамда айри шох (развилка) ғўзалар ҳисобга олинмайди.
20. Ҳисобга олинган ўсимликлар яхшилаб кўриб чиқилиб, апробация ўтказилаётган навнинг типик, нотипик ва ҳосилсиз ўсимликлар фоизи ҳар бир қатор бўйича алоҳида таҳлил қилинади. Икки қатордан олинган натижаларнинг ўртача арифметик қиймати аниқланаётган даланинг нав тозалигини белгилайди.
21. Ғўзанинг навдорлигини, аралашмалар таркибини ва кўсаксиз (мевасиз) ўсимликларни аниқлаш қуйидаги асосий морфологик белгилари асосида аниқланади:
а) ғўза баргининг катта-кичиклиги, шакли, ранги, юзасининг текислиги ёки тўлқинсимонлиги;
б) бош поянинг шакли, ранги, туклилик даражаси;
в) ҳосил шохининг типи ва ўсимлик тупининг шакли;
г) гултожибаргнинг ранги;
д) кўсакларнинг катта-кичиклиги, шакли, юзасининг силлиқлиги, тумшуқчасининг шакли.
Ингичка толали ғўза навларида юқорида кўрсатиб ўтилган белгилардан ташқари гултожибаргининг ранги ва ундаги доғларнинг бўлиши ҳам ҳисобга олинади.
22. Навдорликни аниқлашда ғўзанинг ўсиш шароити ва бу шароитнинг апробация қилинаётган навнинг морфологик белгиларига қандай таъсир кўрсатганлиги ҳисобга олиниши зарур. Асосий морфологик белгилари билан навга берилган тавсифномадан кескин фарқ қиладиган ўсимликлар, шунингдек, дурагай ва мевасиз ўсимликлар навга хос бўлмаган ўсимликлар қаторига киритилади.
23. Аниқланган навдорлик даражасининг тўғрилигини текшириб кўриш учун икки жойдан белгилаб олинган қатордаги ўсимликларнинг навдорлик фоизлари бир-бири билан солиштирилади.
24. Ҳар бир жўякдаги биринчи ўсимликка «1» рақами ёзилган, юзинчи ўсимликка эса «100» рақами ёзилган ёрлиқ осиб қуйилади.
Асосий морфологик белгилари нав тавсифномасига тўғри келмаган ўсимликлар тегишли саноқдаги тартиб рақами ёзилган ёрлиқ билан белгиланади ва умумий намунадаги ўсимликка нисбатан фоиз ҳисобида уларнинг умумий улуши аниқланади.
25. Намуналардаги навдорликнинг тўғри аниқланганлигини иккита кузатув ўртасидаги фарқдан ажратиш мумкин.
Бунда ҳар бир намунанинг иккита кузатувдаги нав тозалиги орасида йўл қўйиладиган тафовутлар чеклови қуйидагича бўлиши зарур:
нав тозалиги 95 — 100 фоиз бўлганда — 1 фоиз;
нав тозалиги 90 — 94 фоиз бўлганда — 2 фоиз;
нав тозалиги 90 фоиздан паст бўлганда — 4 фоиз.
26. Нав тозалигининг икки кузатувдаги тафовути белгиланган чекловлардан юқори бўлганда, учинчи жўяк танлаб олиниши ва таҳлил ўтказилиши керак.
Иккита ёки учта кузатувнинг ўртача арифметик қиймати ушбу даладаги нав тозалигини белгилайди.
27. Ҳар бир нав ва авлод бўйича навдорлик кўрсаткичи яхлит сон ҳолатига келтирилади.
Ғўзанинг вилт, гоммоз ва бошқа касалликлар билан зарарланганлик даражасини аниқлаш тартиби
28. Барча апробация қилинаётган ғўза майдонларида (кам ҳосил, чанқатиб қўйилган, навдорлиги стандарт талабидан паст бўлган ва уруғлик тайёрлашга яроқсиз деб топилган майдонлардан ташқари) ўсимликларнинг вертицеллёз ёки фузариоз вилт ҳамда гоммоз билан зарарланганлик даражаси аниқланади.
29. Ўсимликларнинг қайси органи (ёки қисми) гоммоз билан зарарланганлигидан қатъи назар умумий зарарланиш ҳисобида ҳамда мева элементларининг (кўсак, гул-мева ёнлиги, кўсак банди) зарарланганлиги эса алоҳида фоиз ҳисобида аниқланади.
30. Ғўзанинг вертицеллёз ёки фузариоз вилт ҳамда гоммоз билан зарарланиш даражаси қуйидаги усулда аниқланади:
а) элита ва биринчи авлодли уруғлик экилган ғўза майдонларининг вертицеллёз ёки фузариоз вилт ҳамда гоммоз билан зарарланиш даражаси шахмат усулида намуналар олиш йўли билан. Бунинг учун бир гектардаги майдондан ҳар бирида 10 та ўсимликдан иборат 10 та намуна олинади;
б) иккинчи ва ундан кейинги авлодлар экилган ғўза майдонларининг ҳар бир гектаридан 10 та ўсимликдан иборат битта намуна олинади.
31. Ғўзанинг вертицеллёз ёки фузариоз вилт ҳамда гоммоз ва бошқа касалликлар билан зарарланиш даражаси намунадаги ҳамма ўсимликларда ўрганиш орқали аниқланади.
Мева элементларининг гоммоз билан зарарланиш даражаси ҳар қайси намунадаги охирги икки туп ўсимликдаги соғлом ва зарарланган мева элементларини (кўсаклар, мева-гул ёнлиги ва мева банди) санаб чиқиш йўли билан аниқланади.
Агар фермер хўжалигида ғўза бир-биридан алоҳида ажратилган бир неча контурда экилган бўлса, бундай ҳолларда ҳар қайси контур учун зарарланиш даражаси алоҳида-алоҳида аниқланади.
32. Ғўзанинг вертицеллёз ёки фузариоз вилт ҳамда гоммоз касалликлари билан қай даражада зарарланганлигига қараб апробация ўтказиладиган далалар икки гуруҳга бўлинади:
а) биринчи гуруҳга вертицеллёз ёки фузариоз вилт ҳамда гоммоз билан 5 фоизгача зарарланган ғўза далалари киритилади. Ушбу гуруҳга фузариоз вилт ва ҳосил элементлари гоммоз билан зарарланган ғўза далалари киритилмайди;
б) иккинчи гуруҳга вертицеллёз вилт билан 5 фоиздан 15 фоизгача, фузариоз вилт билан 3 фоизгача, гоммоз билан 5 — 10 фоизгача ва мева элементлари 1 фоизгача зарарланган ғўза далалари киритилади.
Кутилаётган ҳосилдорликни башорат қилиш тартиби
33. Уруғлик майдонларда кутилаётган ҳосилдорлик апробация жараёнида намуналардан сўнгги икки ўсимликдаги кўсаклар сонининг ҳар бир майдон учун алоҳида-алоҳида ўртача арифметик кўрсаткичи олиниб, уни иккига бўлиш орқали бир туп ўсимликдаги кўсаклар сони аниқланади.
Ҳар бир майдондаги бир туп ўсимликдан кутилаётган пахта ушбу майдондаги кўчат сонига кўпайтирилиб бир гектардан кутилаётган ялпи ҳосилдорлик аниқланади.
34. Уруғлик ғўза майдонларида кўчат қалинлиги ғўза апробацияси билан бир вақтда аниқланиши учун апробация намуналари олинганда элита ва биринчи авлодли майдонлардан ҳар 10 та намунада иккита ва кейинги авлодли майдонлардан ҳар намуна олинган жойдан биттадан, қатор ораси 60 см бўлган майдондан 16,6 метрдаги, қатор ораси 76 см бўлган майдондан 13,1 метрдаги, қатор ораси 90 см бўлган майдондан 11,1 метрдаги кўчатлар саналади ва майдондаги ўртача кўчат қалинлиги саналган кўчатлар арифметик рақамини 1 000 сонига кўпайтирилиб аниқланади. Масалан, ўртача 80 туп х 1 000 = 80 000 туп.
Апробация жараёнида прогноз қилинган ялпи ҳосилнинг 40 — 45 фоизи уруғлик пахта хом ашёсини ташкил этади.
Мисол учун: Ан-Баявут-2 навининг биринчи авлоди экилган 8 гектар майдондан олинган 80 дона намунадаги 2 та ўсимликдаги ўртача кўсаклар сони 22 донани, кўчат қалинлиги эса 80 минг тупни ташкил этган ҳолда бир тупдаги кўсак сони 22 : 2 = 11 дона, кўсакнинг ўртача вазни 4,0 грамм бўлганда бир тупдаги ҳосил миқдори 11,0 х 4,0 = 44,0 граммни ташкил этади.
Бир гектардаги ялпи ҳосилни аниқлаш учун кўчат қалинлиги бир тупдан кутилаётган ҳосилга кўпайтирилади.
80 000 х 44 грамм = 3 520 000 грамм ёки 3 520 кг, ёки 35,2 центнер.
Уруғлик пахта ҳажмини аниқлаш учун кутилаётган ялпи ҳосилнинг 40 — 45 фоизи олинади.

Масалан:

35,2 ц/га х 40:100 = 14,0 ц/га

35,2 ц/га х 45:100 = 15,8 ц/га.

Навдорликни аниқлаш билан бир пайтда зараркунандалар билан зарарланиш даражасини аниқлаш учун бир-биридан камида 20 м масофада жойлашган икки қатор танлаб олинади. Ҳар қайси қатордан 100 туп ўсимлик санаб чиқилади ва айри шох (развилка) ўсимликлар сони фоиз ҳисобида аниқланиб, башорат қилинган умумий ҳосилдорлик кўрсаткичидан айри шох ўсимликлар миқдори айрилган ҳолда уруғлик пахта ҳосили башорат қилинади.
Апробация натижаларини расмийлаштириш тартиби
35. Туман қишлоқ хўжалиги бўлими, тегишли уруғлик тайёрловчи субъектлар ва Агроинспекциянинг вилоят бошқармаси ёки туман бўлими мутахассислари дала апробацияси тўғрисида тузилган далолатномалар асосида апробация натижалари ҳақида ҳисобот тузади ва апробация якунлангандан сўнг уч кундан кечиктирмай ҳисоботни вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасига, Марказга ва уруғлик тайёрловчи субъектларга топширади.
36. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари, Агроинспекциянинг ҳудудий бошқармалари мутахассислари Марказнинг ҳудудий бошқармалари билан биргаликда:
а) ғўза апробацияси натижаларига кўра уруғлик чигит тайёрлашнинг дастлабки режасига мувофиқ равишда уруғлик тайёрловчи субъектлар бўйича уруғлик пахта ва чигит тайёрлаш режасини ғўза нави ва авлодлари бўйича тайёрлайди;
б) ғўза апробацияси натижалари тўғрисида белгиланган шаклда (4-илова) ҳисобот тайёрлайди ва бу ҳисоботни Марказга юборади.
37. Марказ уруғлик пахта хом ашёси ва уруғлик чигит тайёрлаш режасини аниқлайди ҳамда ҳар йили 1 сентябрдан кечиктирмай ушбу режани ғўза нави ҳамда авлодлари бўйича белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармаларига ва Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармаларига етказади.
Ушбу режа асосида улар ҳар бир туман қишлоқ хўжалиги бўлимига, уруғлик тайёрловчи субъектларга ва пахта қабул масканларига уруғлик пахта тайёрлаш режасини етказади.
38. Туман қишлоқ хўжалиги бўлимлари апробация ўтказувчи комиссия билан биргаликда аниқланган уруғлик пахта тайёрлаш режасини уруғлик етиштирувчи субъектларга етказади.
Уруғлик пахта хом ашёсини териб олиш ва пахта қабул қилиш масканларига топшириш тартиби
39. Элита ва авлодли уруғлик пахта хом ашёси қўлда терилади. Бунда:
а) уруғлик пахта хом ашёси қўлда бир марта терилади, биринчи теримни ҳар бир туп ғўзада ўрта ҳисобда 8 — 10 та етилган кўсак тўлиқ пишиб очилганда бошлаш керак. Пишиб етилмаган ва тўлиқ очилмаган кўсаклардаги уруғлик пахтани териш ман этилади;
б) вертициллёз вилт ёки фузариоз вилт ҳамда гоммоз ва бошқа касалликлар билан зарарланмаган ўсимликларда пишиб етилган, соғлом кўсакларда тўлиқ очилган пахта уруғлик ғўза майдонларининг дала гуруҳлари бўйича алоҳида териб олинади ва пахта қабул қилиш масканларига уруғлик пахта хом ашёси сифатида топширилади;
в) уруғлик пахта хом ашёсини йиғиб-териб олишга киришишдан олдин вертициллёз вилт ёки фузариоз вилт ҳамда гоммоз ва бошқа касалликлар билан зарарланган ўсимликлар ҳосили албатта алоҳида йиғиб-териб олиниши ҳамда пахта қабул қилиш масканига техник пахта сифатида топширилиши шарт;
г) уруғлик пахтанинг намлиги давлат стандарти талабларидан ортиқ бўлса, офтобда қуритган ҳолда белгиланган миқдордаги намлик билан пахта қабул қилиш масканига топширилиши керак;
д) юқори сифатли уруғлик тайёрлаш учун уруғлик пахта хом ашёси имкони қадар эрта муддатда, жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида 10 октябрдан кечиктирмай, қолган барча вилоятларда 1 октябргача йиғиб-териб олиниши ва пахта қабул қилиш масканига топширилиши зарур;
е) уруғлик пахта хом ашёсини териш ва тайёрлаш муддатлари ҳар қайси ҳудуд ва уруғлик етиштирувчи субъектлар бўйича туман қишлоқ хўжалиги бўлимлари томонидан белгиланади.
4-боб. Уруғликка экилган бошоқли дон майдонларини апробация қилиш тартиби
40. Уруғликка экилган бошоқли дон майдонларини апробациядан ўтказиш, ўсимлик сут, мум пишиш ва пишиш фазаларида ўтказилади.
41. Бошоқли дон экинларининг уруғлигини етиштирувчи субъектларнинг ҳар бир контуридан апробация комиссияси томонидан боғлам (намуна) олиниб, таҳлил ўтказилади ва таҳлил натижаларига кўра тегишли апробация далолатномаси тузилади.
Бошоқли дон экинларининг уруғлигини етиштирувчи ҳар бир субъектнинг уруғлик майдонидан диагоналига юрилиб, ҳар бир нуқтадан 10 тадан кам бўлмаган поялар олинади. Бунда умумий поялар сони 1 500 донадан кам бўлмаган боғлам тайёрланади.
42. Бошоқли дон экинларининг уруғлигини кўпайтириш кўчатзори, оргинал ва элита уруғлик майдонлари апробация қилинаётганда уруғлик майдонларнинг ҳар икки диагоналидан биттадан иккита боғлам олинади ва алоҳида таҳлил қилинади.
Бошоқли дон экинларининг кейинги авлодли уруғлик майдонларида катта диагоналдан битта боғлам олинади ва таҳлил қилинади.
43. Боғламларнинг ҳар бирига намуна олинган уруғлик майдоннинг ўзида иккитадан ёрлиқ ёзиб боғланади. Ёрлиқларнинг бири боғламнинг ички томонига ва иккинчиси эса боғламнинг ташқи томонига боғлаб қўйилади ҳамда ушбу боғлам икки кун ичида тўлиқ таҳлил қилинади.
44. Боғламлардаги ёрлиққа уруғлик етиштирувчи субъект номи, контур рақами, раҳбарнинг фамилияси, экин майдони, экин тури, авлоди, ўтмишдош экин, бегона ўт билан ифлосланиш даражаси, майдоннинг ўртача ҳосилдорлиги, намуна олинган сана, нав тозалиги, апробация далолатномасининг рақами, санаси ёзилади ва имзо қўйилади.
Таҳлил натижаларига асосан кузги ва баҳорги буғдой, арпа, сули ҳамда тритикале экинларининг уруғлик майдонларидан олинган намуналар қуйидаги фракцияларга ажратилади:
1-фракция — апробация қилинаётган навнинг яхши ривожланган соғлом поялари;
2-фракция — апробация қилинаётган навга аралашган бошқа нав ва тур поялари;
3-фракция — ажратилиши қийин бўлган маданий ўсимлик поялари (кузги буғдойда жавдар, арпа, баҳорги буғдойда арпа, арпада буғдой, сули, сулида арпа);
4-фракция — ажратилиши қийин бўлган бегона ўтларнинг поялари (буғдойда мохобел, татар маржумаги, мишатник, тухмак, синеглазка, арпа ва сулида қоракўза, қилсимон сули, арпада тухмак, ёввойи турп, тариқда кўк ит-қўноқ, ғумай);
5-фракция — бегона ўтларнинг поялари (какра, амброзия ва зарпечакнинг барча турлари, ёввойи кунгабоқар, бурган);
6-фракция — энг хавфли бегона ўтларнинг поялари (ғумай, тухмак, пиёзўт, печак, буғдойиқ, бўзтикан, бақажўхори, қоракўзалар);
7-фракция — заҳарли бегона ўтларнинг поялари (кампирчопон ва туяқорин);
8-фракция — асосий экиннинг касалланган ва зарарланган поялари (чанг қоракуя, қаттиқ қоракуя);
9-фракция — асосий экиннинг яхши ривожланмаган поялари.
45. Бошоқли дон экинларининг намуна учун олинган ҳар бир боғламида бошқа навлар ва ажратилиши қийин бўлган маданий ўсимликларнинг аралашмаси 3 фоиздан, ажратилиши қийин бўлган бегона ўтларнинг аралашмаси 2 фоиздан юқори бўлмаслиги керак.
46. Агар бошоқли дон экинларидан намуна учун олинган боғламларда карантиндаги хавфли зараркунанда ҳашаротлар, касалликлар ва бегона ўтлар аниқланса, бундай уруғлик майдонларида етиштирилган уруғликлардан фойдаланиш қатъиян тақиқланади.
47. Бошоқли дон экинларининг навдорлик кўрсаткичи асосий навнинг маҳсулдор поялар сонининг (1-фракция) апробация қилинаётган боғламдаги умумий ривожланган поялар сонига (1 ва 2-фракциялар йиғиндисига) нисбати бўйича аниқланади.
48. Бошоқли дон экинлари майдонларининг қоракуя билан зарарланиш даражаси қоракуянинг ҳар бир тури бўйича алоҳида касалланган поялар сонининг (3-фракция) умумий ривожланган ҳамда зарарланган барча поялар сонига (1, 2 ва 3-фракциялар йиғиндисига) нисбати бўйича аниқланади.
49. Бошоқли дон экинлари майдонларининг ажратилиши қийин бўлган бегона ўтлар билан ифлосланиш даражаси бегона ўтлар поялари (4-фракция) сонининг умумий ривожланган поялар сони ҳамда ажратилиши қийин бўлган бегона ўтлар поялари сонига (1, 2 ва 4-фракциялар йиғиндисига) нисбати бўйича аниқланади.
Бошоқли дон экинлари майдонларининг ажратилиши қийин бўлган маданий ўсимликлар билан ифлосланиш даражаси ҳам шундай тартибда аниқланади.
50. 6, 7, 8 ва 9-фракциялардаги поялар сони дона ҳисобида ёзиб қўйилади.
51. Апробация натижалари асосида бошоқли дон экинларининг ҳар бир уруғлик майдони учун алоҳида апробация далолатномаси расмийлаштирилади.
52. Бошоқли дон экинларининг оригинал ва элита уруғлик майдонлари учун ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда апробация далолатномаси тузилади.
53. Бошоқли дон экинларининг биринчи ва кейинги авлодлари экилган уруғлик майдонлари учун ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шаклда апробация далолатномаси тузилади.
54. Бошоқли дон экинларининг уруғлик майдонлари апробация натижаларига кўра уруғлик учун «яроқсиз» деб топилганда ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ шаклда апробация далолатномаси тузилади.
55. Апробация далолатномалари тўрт нусхада тузилади. Унинг биринчи нусхаси уруғлик етиштирувчи субъектга, иккинчи нусхаси Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармаларига, учинчи нусхаси туман қишлоқ хўжалиги бўлимига, тўртинчи нусхаси уруғлик тайёрловчи субъектга берилади.
56. Агар апробация натижасига кўра бошоқли дон экинларининг оригинал ва элита уруғлик майдонлари навдорлиги ёки бошқа кўрсаткичлари нав тавсифномасидаги кўрсаткичларга мувофиқ бўлмаса, навдорлик кўрсаткичлари мувофиқ келадиган кейинги авлод сифатида баҳоланади. Агар навдорлик кўрсаткичлари 1-жадвалда кўрсатилган кўрсаткичлардан ҳам паст бўлса, экин майдони уруғлик учун «яроқсиз» деб топилади.
57. Буғдой, арпа ва сули экинларининг уруғлик майдонларда нав тозалиги 99,7 фоиз, чанг қоракуя билан зарарланиш даражаси 0,3 фоиз ва қаттиқ қоракуя билан зарарланиш даражаси 0,1 фоиздан юқори бўлмаслиги лозим.
Апробация боғламини таҳлил қилиш тартиби
58. Апробация боғлами қуйидагича таҳлил қилинади.
Мисол учун «Краснодарская-99» юмшоқ буғдой навидан олинган апробация боғлами таҳлил қилинганда қуйидагилар аниқланган:
навнинг асосий поялари сони — 1 070 дона;
бошқа тур ва навга мансуб поялари сони — 29 та, жумладан, Эритроспермум — 5 та, Ферругинеум — 6 та, Грекум — 9 та, қаттиқ буғдой — 9 та;
қоракуя билан касалланган поялар сони — 12 та, жумладан, чанг қоракуя — 4 та, қаттиқ қоракуя — 8 та;
ажратиб олиниши қийин бўлган маданий ўсимликлар поялари сони — 8 та, жумладан, арпа поялари — 8 та;
ажратиб олиниши қийин бўлган бегона ўтлар сони — 3 та;
буғдойнинг ривожланмаган поялари сони — 40 та;
Ушбу маълумотлар асосида уруғлик экин майдони аниқланади.
Нав тозалиги қуйидагича аниқланади:
Изоҳ. 1 070 — навнинг асосий поялари сони, 100 — фоиз, 29 — бошқа тур ва навларга мансуб поялар сони.
Буғдой навининг ажратиб олиниши қийин бўлган маданий ўсимликлар билан ифлосланиш даражаси қуйидагича аниқланади:
Изоҳ. 8 — маданий ўсимликлар пояси сони, 100 — фоиз, 1 070 — навнинг асосий поялари сони, 29 — бошқа тур ва навларга мансуб поялар сони, 8 — ажратиб олиниши қийин бўлган маданий ўсимликлар поялари сони.
Бошоқли дон экинларининг уруғлик майдонларининг чанг қоракуя билан зарарланиш даражаси қуйидагича аниқланади:
Изоҳ. 4 — қоракуя билан зарарланган поялар сони, 100 — фоиз, 1 070 — навнинг асосий поялари сони, 29 — бошқа тур ва навларга мансуб поялар сони.
Бошоқли дон экинлари уруғлик майдонларининг қаттиқ қоракуя билан зарарланиш даражаси ҳам худди шундай аниқланади.
Апробация натижалари асосида ҳар бир майдон учун алоҳида апробация далолатномаси расмийлаштирилади.
Бошоқли дон экинларининг оригинал ва элита уруғлик майдонлари учун мазкур Низомга 6-иловага мувофиқ шаклда апробация далолатномаси тузилади.
Бошоқли дон экинларининг биринчи ва кейинги авлод уруғлиги экилган майдонлар учун мазкур Низомга 7-иловага мувофиқ шаклда апробация далолатномаси тузилади.
Бошоқли дон экинлари майдонлари апробация натижаларига асосан уруғлик учун «яроқсиз» деб топилганда, ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ шаклда апробация далолатномаси тузилади.
Агар апробация таҳлили натижасига кўра оригинал ва элита уруғлик майдонларининг навдорлиги 1-жадвалда белгиланган навдорлик кўрсаткичидан паст бўлса, мос равишда кейинги авлод сифатида баҳоланади.
59. Бошоқли дон экинларининг нав тозалиги меъёрлари

1-жадвал

Экин тури

Нав тозалиги, фоизда

Оригинал

Элита

RY

RYт

Юмшоқ буғдой, сули, арпа

99,7

99,7

98,0

95,0

Қаттиқ буғдой

99,7

99,7

98,0

95,0

Шоли

99,8

99,5

98,0

97,0

Тритикале

99,5

99,2

98,0

95,0

Тариқ

99,8

99,8

99,5

98,0

Ловия, мош, нўхат

99,8

99,8

98,0

95,0

60. Бошоқли дон экинлари уруғлигини етиштирувчи хўжаликлар бўйича апробация далолатномаларининг рақамлари туман апробация комиссияси томонидан белгиланади.
61. Чанг ва қаттиқ қоракуя билан зарарланган оригинал ва элита уруғлик майдонларидан уруғлик тайёрлаш қатъиян тақиқланади.
62. Бошоқли дон экинлари уруғлиги майдонлари қуйидаги ҳолларда уруғлик учун яроқсиз деб топилади:
нав тозалиги 95 фоиздан паст бўлганда;
чанг қоракуя билан зарарланиш даражаси 0,3 фоиз ва қаттиқ қоракуя билан зарарланиш даражаси 0,1 фоиздан юқори бўлганда;
ажратилиши қийин бўлган бегона ўтлар поялари билан ифлосланиш даражаси 2 фоиздан юқори бўлганда;
ажратилиши қийин бўлган маданий ўсимлик турлари билан ифлосланиш даражаси 3 фоиздан юқори бўлганда.
5-боб. Уруғликка экилган сабзавот, картошка ва полиз майдонларини апробация қилиш тартиби
63. Уруғлик учун экилган сабзавот, картошка ва полиз экинларининг навдорлик белгиларини аниқлаш дала апробацияси усулида олиб борилади.
Бунда икки йиллик экинлар ва редисканинг навдорлигини баҳолаш учун қўшимча равишда навдорлик кўрсаткичи текширилади.
64. Марказ ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармалари томонидан қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғлик майдонларига баҳо бериш режаси, апробацияни ўтказиш, навдорликни текшириш муддатлари ва апробаторларнинг рўйхатлари тасдиқлаш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этилади.
65. Апробацияни ўтказиш Марказ ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармаларига юкланади.
66. Элита уруғлик майдонларида апробация ва экинларни гуллашдан олдинги кузатув ишлари элита уруғларини етиштиришга масъул бўлган мутахассис билан бирга жойларда ташкил этилган апробация комиссияси томонидан ўтказилади.
67. Уруғлик экин майдонларида апробация ва гуллашдан олдинги кузатув ишлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ташкил этилган махсус ўқув курсларини тамомлаган агрономлар томонидан ўтказилади.
Нав оригинаторларига ҳамда илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларида маълум экин тури бўйича мутахассис бўлган ходимларга апробация ўтказиш ҳуқуқи берилади.
Апробация курсларини ўтказиш ва махсус қўлланма билан таъминлаш Марказ ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Апробация комиссияси экинларни баҳолашга киришиши билан барча экинларда белгиланган муддатда апробация ва кузатув ишларини олиб бориш учун ўзининг йўналишлар бўйича календарь иш режасини тузади.
Йўналишлар бўйича календарь иш режасининг бир нусхаси бош апробаторга, иккинчи нусхаси Марказга ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармаларига тақдим этилади.
68. Апробация ва кузатув ишлари агроном апробатор томонидан уруғлик етиштирувчи субъектнинг уруғчилик учун масъул бўлган ходими иштирокида олиб борилади.
Уруғлик етиштирувчи субъект агроном апробаторга уруғчиликка тегишли зарур ҳужжатларни ва маълумотларни тақдим этади.
Марказ ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармалари агроном апробаторларни апробация, навларни текшириш, нав танлаш (кузги, баҳорги) ва уруғчиликка тегишли бошқа далолатномалар ҳамда босма иш қоғози (бланкаси) билан таъминлайди.
Апробация ва навларни текшириш бўйича тузилган далолатномалар уруғлик етиштирувчи субъектнинг уруғчилик учун масъул бўлган ходими ва апробация комиссияси томонидан имзоланади.
69. Ушбу Низомга кўра агроном апробатор уруғлик майдонларда нав текшириш ишларини ўтказишга ҳамда натижалари тўғрисида 3 нусхада далолатнома тузишга масъул ҳисобланади.
Далолатноманинг икки нусхаси уруғлик етиштирувчи субъектда, учинчи нусхаси Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармаларида сақланади.
70. Агроном апробатор уруғлик етиштирувчи субъектга уруғлик олинадиган ўсимлик ва мева намуналарининг, қишда сақланадиган ва баҳорда экиладиган илдизмева намуналарининг ҳар бир навига хос бўлган нусхаларини кўрсатади.
Шу билан бирга, агроном апробатор уруғлик етиштирувчи субъектнинг уруғчиликка масъул бўлган ходимига уруғчилик ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби ва қоидалари бўйича тушунтириш беради.
Агроном апробатор томонидан кўрсатилган апробация ва нав текшириш далолатномаларидаги кўрсатмалар уруғлик етиштирувчи субъект томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
71. Агар уруғлик етиштирувчи субъектнинг апробация ўтказиладиган уруғлик майдонлари бир неча пайкалларда жойлашган бўлиб, бир хил категорияли уруғликлар экилган бўлса, олинган намуналарнинг навдорлик фоизи умумлаштириб ўртача фоиз олинади. Масалан:
биринчи участка — майдони 5 гектар, навдорлиги 98 % х 5 = 490;
иккинчи участка — майдони 3 гектар, навдорлиги 97 % х 3 = 291;
учинчи участка — майдони 2 гектар, навдорлиги 99 % х 2 = 198.
Умумий чиққан сон (979) умумий майдонга бўлиниб (980:10), уруғлик учун экилган экин навининг навдорлик кўрсаткичи (97,8 %) аниқланади.
72. Агар апробатор уруғлик етиштирувчи субъектнинг уруғлик экин майдонларида уруғчилик қоидалари бузилганлигини аниқласа, уни бартараф этиш чораларини кўриш бўйича кўрсатма беради ва бу ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ёки вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасига хабар беради.
73. Уруғлик етиштирувчи субъектларнинг уруғлик майдонларида карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлар аниқланса, уларни механик ва кимёвий воситалар ёрдамида бартараф этиш ишлари амалга оширилади. Апробация вақтида карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлар мавжуд бўлган уруғлик майдонлари далолатномалар билан расмийлаштирилиб, апробация далолатномаларига тикиб қўйилади.
74. Агроном апробатор барча уруғлик етиштирувчи субъектлар бўйича уруғлик экин майдонларини апробациядан ўтказиш давридаги ёзма маълумотларни хронологик тартиб билан олиб боради ҳамда далолатномалар бериш муддатини белгилаб қўяди.
75. Агроинспекция ходими агроном апробатор олиб борган ишларни жойларда ҳар бир экин нави ва тури бўйича танлаб апробация далолатномаларини текширади, аниқланган камчиликларни тузатади ва ҳужжатларни тасдиқлайди.
Агар агроном апробатор уруғлик экин майдонларини апробациядан ўтказиш пайтида камчиликларга йўл қўйган бўлса, тузилган далолатномалар яроқсизга чиқарилиши ва у апробация ўтказишдан четлатилиши ҳамда такрорий апробация ўтказиш вазифаси бошқа апробаторга юклатилиши мумкин.
Агроинспекция ходими бу ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ёки вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасига хабар бериши зарур.
76. Туман апробация комиссияси томонидан тузилган апробация далолатномалари умумлаштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармалари томонидан ташкил қилинган ҳудудий апробация комиссияларига топширилади.
77. Марказ ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармалари бош апробаторлар билан биргаликда апробация бўйича якуний ҳисоботни тайёрлайди.
Навни тозалаш ва уруғлик танлаш тартиби
78. Навни бегона нав аралашмасидан ва зарарланган ўсимликлардан тозалаш ишлари бир йиллик, икки йиллик ва кўп йиллик уруғлик экинларнинг бутун ўсув даврида (апробацияга қадар ва апробациядан кейин ҳам) олиб борилади.
79. Бир йиллик сабзавот, картошка ва полиз экинларида нав танлаш ишлари апробациядан сўнг мева ва ўсимликларни йиғиш, қайта ишлаш ва уруғларни янчиш пайтида ўтказилади. Икки йиллик экинларда нав танлаш ишлари апробациядан сўнг йиғиш ва қишга сақлашга қўйиш, редиска учун илдизмеваларни кўчириб экиш пайтида амалга оширилади.
80. Келгусида навларнинг навдорлик хусусиятларини яхшилаб бориш мақсадида баҳорги экишдан аввал касаллик ва совуқдан зарарланган икки йиллик экинларнинг яроқсизларини ажратиб ташлаш учун баҳорги танлаш ишлари ўтказилади.
81. Барча экин навларида тозалаш ишларини олиб бориш (апробациядан илгари ёки кейин) ва оналик уруғликларини танлаш пайтида далолатномалар тузилади ва далолатномаларда навни тозалаш вақти, танлаш, ўсимликлар ҳолати, юлинган бегона навлар миқдори кўрсатилади.
82. Агар бир йиллик экинларда нав тозалаш ишлари ва икки йиллик экинларда оналик уруғликларини кузги танлаш ишлари ўтказилмаган бўлса, апробацияда аниқланган навдорлик кўрсаткичи бир категорияга пасайтирилади. Бундай пайтда назоратчи апробация далолатномасига тегишли тузатиш киритади.
Уруғлик билан бериладиган гувоҳномага «Нав тозалаш ишлари олиб борилмаганлиги учун навдорлик кўрсаткичи бир категорияга пасайтирилди» деган сўз ёзиб қўйилади.
Редиска, пиёз, пастернак, петрушка, сельдерей экинларида кўчириб олиш асосида етиштирилган уруғликлар бир репродукция ва бир категорияга мансуб навдор уруғликлардан фойдаланган ҳолда тайёрланган бўлса, ушбу экинларда апробация пайтида аниқланган навдорлик кўрсаткичлари пасайтирилмайди.
Уруғликка экилган майдонларини гуллашдан олдинги кузатиш тартиби
83. Карам, илдизмевалилар, пиёз ва бошқа қолган икки йиллик экинлар ва редискада гуллашдан олдин кузатиш ишларини олиб бориш учун қуйидагиларни аниқлаш назарда тутилади:
а) навлараро масофанинг сақланиши;
б) агротехник тадбирларнинг бажарилиши (экиш муддати ва схемаси, бегона ўтларга қарши кураш ва бошқалар);
в) ҳақиқий майдон ва уруғликнинг ҳолати;
г) уруғлик экин майдони атрофида ушбу экин билан чангланиши мумкин бўлган битта оилага мансуб ўсимликлар, бегона ўтлар бўлмаслигига эътибор қаратиш;
д) уруғликларнинг зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлар билан зарарланиш даражаси.
Агар уруғлик майдоннинг ҳолати талаб даражасида бўлмаса, уруғлик яроқсизга чиқарилади.
Уруғликка экилган майдонларда иҳота оралиқ масофа
84. Бир-бири билан осон чангланувчи нав ва ўсимликлар ўзаро чангланиб қолмаслиги учун уларнинг иҳота оралиқ масофаси 9-иловага мувофиқ белгиланади.
Қовоқ ва полиз экинларининг ҳар хил ботаник турлари бўйича иҳота оралиқ масофаси очиқ майдонда 50 метр ва ёпиқ майдонда 20 метр бўлади.
Экин навининг элита билан биринчи авлоди экилган майдонлар орасида ихота оралиқ масофаси сақланмайди.
85. Навлараро иҳота оралиқ масофаси сақланмаса, экин навларининг апробацияда аниқланган навдорлик кўрсаткичи бир категорияга пасайтирилади. Бундай пайтда назоратчи апробация далолатномасига тегишли тузатиш киритади.
Уруғлик билан бериладиган гувоҳномага «Иҳота оралиқ масофаси сақланмаганлиги учун навдорлик кўрсаткичи бир категорияга пасайтирилди» деган сўз ёзиб қўйилади.
Апробация ўтказиш усули
86. Апробацияга киришишдан аввал экилган экин навлари уруғликларининг сифатини тавсифлайдиган (аттестат ёки уруғлик гувоҳномаси ва нав тозалаш далолатномаси) ҳужжатлар текширилади.
Апробация пайтида нав тозалаш ишлари ўтказилганлиги, навлараро иҳота оралиқ масофаcига риоя қилинганлиги, ҳақиқий уруғлик майдони ва кутилаётган ҳосил аниқланади ҳамда олиб борилган барча агротехник тадбирларнинг бажарилишига ва уруғлик майдон ҳолатига баҳо берилади. Агар уруғлик майдон «ёмон» баҳо олса, яроқсизга чиқарилади.
Экинлар навларининг навдорлик кўрсаткичи ушбу апробация усули орқали аниқланади, оналик уруғлик ўсимликларини танлаш ва сақлаш омборхоналарини тайёрлаш бўйича йўл-йўриқ берилади.
87. Апробация қуйидаги муддатларда ўтказилади:
а) оқ бош карам, гул карам, брокколи — карам бошлари тўлиқ ўрай бошлаганда (кўз билан кўриб, қўл билан ушлаб кўрилади);
б) лавлаги, сабзи, шолғом, турп, редиска, петрушка, сельдерей — тўлиқ техник пишган даврда;
в) пиёз ва саримсоқ — тўлиқ етилиб, пиёз устидаги қобиқлари қуриганда;
г) бодринг — ёппасига мевалари етилиб, қисман уруғликлар пайдо бўлганда;
д) помидор, бақлажон, ширин ва аччиқ қалампир — мевалари 50 фоиз пишиб етилганда;
е) тарвуз, қовун, қовоқ — мева этлари ва уруғлари тўлиқ биологик пишиб етилганда;
ж) қовоқча, патиссон — техник пишган ва уруғлик мевалари пайдо бўлганда;
з) укроп — техник пишган ва марказий уруғ бандларида уруғлар етилганда.
88. Апробация пайтида олинган ўсимлик намуналари икки гуруҳга ажратилади.
Биринчи гуруҳга экин навига хос бўлган белгиларга эга ва соғлом ривожланган ўсимликлар киради. Биринчи гуруҳга илдизмевалилар, бош карамлари ёрилган ҳамда касалликлар ва зараркунандалар билан зарарланган, лекин асосий нав белгилари сақланган ўсимликлар ҳам киради.
Иккинчи гуруҳга экин навига хос бўлган асосий белгиларни йўқотган, шу жумладан, айниган, ёрилган, гуллаб кетган, касалликлар ва зараркунандалар билан кучли зарарланган ҳамда етилмаган (асосий нав белгиларини ажратиш қийин бўлган майда ўсимлик мевалари) ўсимлик ва мевалар киради.
Экин навининг навдорлик кўрсаткичини аниқлашда фақат биринчи гуруҳга кирган ўсимликлар инобатга олинади. Шунга қараб ўсимликларнинг навдорлик кўрсаткичи ва бегона навлар аралашмаси аниқланади.
Бунда иккинчи гуруҳга кирган ўсимликларнинг умумий сони ва фоизи ҳам кўрсатилади.
89. Апробация қилиш учун намуна олиш ва ўсимликлар сони ушбу низомга 10-иловага мувофиқ амалга оширилади
90. Экин навининг белгилари қуйидаги тартибда таҳлил қилинади:
а) ош лавлаги, шолғом, турп, пиёз ва бошқа илдизмевалилар ердан суғуриб олиниб, жойларда гуруҳларга ажратилади;
б) карам, помидор, бодринг, қалампир, бақлажон, полиз маҳсулотлари, қовоқча, патиссон, шовул, швит, шпинат, салат ва бошқа кўкат экинлар ерда турган пайтда таҳлил қилинади.
Текширишга тегишли бўлган экин навлари намуналарининг сони бутун майдонда баравар тақсимланиши керак.
Агроном апробатор намуналарни далада бир-биридан оралиқ масофалари баравар бўлган ҳолда поғоналаб диагонал бўйлаб апробациядан ўтказади.
91. Биринчи гуруҳга тегишли ўсимликларнинг апробация натижаларида кўрсаткичлар умумий сон ва фоиз ҳисобида келтирилади ҳамда экин навининг навдорлик кўрсаткичи ва бегона навлар аралашмаси кўрсатилади.
92. Тарвуз ва қовун навларининг навдорлик кўрсаткичларини аниқлашда ҳар 10 та мевадан биттаси кесиб кўрилади ҳамда мева эти, ранги ва уруғлари таҳлил қилинади.
Ош лавлаги навларининг навдорлик кўрсаткичларини аниқлашда ҳар бир олинган намунанинг 50 фоиз илдизмевалари кесиб кўрилади ҳамда ҳалқа ва ранглари назардан ўтказилади.
Уруғлик майдонларда касаллик, зараркунандалар ва бегона ўтларнинг фоизларини ҳисоблаш тартиби
93. Уруғлик учун экилган сабзавот, картошка ва полиз экинларининг зараркунандалар, касаллик ва бегона ўтлар билан зарарланганлигини аниқлаш ва тавсифлаш уруғлик апробациясининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Ўсимликларнинг зарарланганлиги ҳақидаги маълумотлар ва уларга қарши курашиш ҳақидаги чора-тадбирлар далолатномаларда кўрсатилади. Экинларнинг зараркунандалар ва касалликлар билан зарарланиши фоиз ҳисобида ёзилади.
94. Уруғ ва уруғликларни йиғишдан илгари апробация, навдор экинларни гуллашдан олдинги кузатиш ишлари, ҳосилни йиғишдан илгари текшириш вақтида аниқланган касаллик ва зараркунандалар уч гуруҳга бўлинади:
Биринчи гуруҳга уруғлик билан ўтадиган карантиндаги зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлар киради.
Бундай зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлар аниқланганда, зудлик билан Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси ёки вилоят бошқармасига ва Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ва унинг ҳудудий бўлимларига хабар берилади ҳамда зарарланган ўсимликлардан олинган намуналар карантин лабораториясига юборилади.
Иккинчи гуруҳга уруғлик билан ўтадиган ўсимлик касалликлари киради. Жумладан:
карамда томир бактериози билан зарарланиш даражаси кўпи билан 3 — 10 фоиз бўлса, алътернариоз билан 10 — 30 фоиз, фомоз билан 30 — 15 фоиз, сохта ун шудринг касалликлари билан 10 — 15 фоиз;
сабзида фомоз билан 5 — 10 фоиз, алътернариоз билан 5 — 10 фоиз, бактериоз билан 10 — 15 фоиз;
лавлагида сохта ун шудринг билан 5 — 15 фоиз;
помидорда рак бактерияси билан 5 — 10 фоиз, бактериал доғланиш билан 10 — 15 фоиз, вирус касалликлари билан 5 — 10 фоиз;
бақлажонда мева чириш билан 5 — 10 фоиз;
бодринг ва қовунда бактериоз билан 5 — 10 фоиз зарарланиш даражаси кузатилса, иккинчи гуруҳга ўтказилади.
Иккинчи гуруҳга кирувчи касалликлар билан зарарланиш даражаси юқорида келтирилган кўрсаткичлардан кўп бўлса, элита ва авлодли уруғлик майдонлари яроқсизга чиқарилади.
Учинчи гуруҳга кирувчи касалликлар билан зарарланган уруғлик майдонлари яроқсизга чиқарилмайди, лекин нав тозалаш ишлари сифатли олиб борилади ва зарарланиш фоизлари белгиланади. Бундай майдонлардан тайёрланган уруғларга кимёвий ва термик ишлов берилиб, сўнг экилади.
Бу гуруҳга қуйидаги касалликлар киради:
а) очиқ далада: карамда — фузариоз, кила;
лавлагида — фомоз;
пиёзда — сохта ун шудринг, олачипор, бўғин чириш;
қовоқда — олачипор, сўлиш.
б) иссиқхоналарда: бодрингда ун шудринг, сохта ун шудринг, оқ ғуборли чириш, сўлиш; помидор барглари қўнғир доғланиши, фитофтороз, оқ ва кулранг чириш, сўлиш.
Уруғликка экилган қишлоқ хўжалиги экинларини навдорлик сифат кўрсаткичлари бўйича уруғлик ҳисобидан чиқариш тартиби.
95. Қуйидаги сабабларга кўра экин навлари ва уруғликлар навдорликдан чиқарилади:
а) экин навларининг навдорлик сифати қабул қилинган стандарт талабларидан (O'z Dst 2823-2014) паст бўлса;
б) апробация пайтида уруғлик майдонлар ҳолати «ёмон» баҳо олса;
в) касалликлар уруғ орқали ўтиши мумкин бўлган уруғлик майдонлари;
г) агроном апробатор талаби бўйича бир йиллик экинларда нав тозалаш ёки икки йиллик экинларда кузги танлаш ишлари ўтказилмаган бўлса;
д) экилган экин навларининг навдорлиги тўғрисида ҳужжатлари бўлмаса.
Агар экин навлари ёки уруғликлар навдорликдан чиқарилса, агроном апробатор дарҳол Марказ ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси ёки вилоятлар бошқармаларига хабар бериши керак.
Апробация натижаларини расмийлаштириш тартиби
96. Уруғлик майдонларда ўтказилган нав тозалаш ишлари нав тозалаш далолатномалари билан расмийлаштирилади (15-илова). Уруғлик экинларни навдорлик сифатларини тасдиқловчи асосий ҳужжат апробация далолатномаси ҳисобланади (14-илова). Апробация далолатномасига апробатор дафтари илова қилинади (13-илова).
97. Икки йиллик экинларда оналик уруғлик ўсимликларини кузги ва баҳорги танлаш ишлари иккита шаклдаги далолатнома ҳужжатлари билан расмийлаштирилади (14 ва 15-илова).
Экин навларининг элита уруғликлари учун аттестат (16-илова) ва авлодли уруғликлар учун уруғ гувоҳномаси берилади (17-илова).
Ёпиқ усулда уруғликка экилган сабзавот экинларини апробация қилиш тартиби
98. Ёпиқ усулда уруғликка экилган сабзавот экинлари навларида нав тозалаш, апробация, гуллаш олдидан кузатиш ҳужжатларини расмийлаштириш ушбу Низомнинг 83, 87, 89, 90, 91, 93, 94, 96, 101, 102-бандларига ва 10, 11, 16, 17, 18, 19-иловаларга мувофиқ олиб борилади.
99. Уруғликка экилган дурагай майдонларда, ота-оналик шаклларида апробация ўтказиш, гуллаш олдидан кузатиш ишларини олиб бориш нав оригинаторлари, селекционер олимлар, илмий-тадқиқот институтларининг мутахассислари ва Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармалари мутахассислари иштирокида олиб борилади.
100. Уруғлик майдонларда бегона нав аралашмалари ва касаллик билан зарарланган ўсимликлар кузатилганда нав тозалаш ишлари доимий равишда апробация давригача ва ундан кейин ҳам олиб борилади.
Бодрингнинг дурагай уруғини етиштиришда ота-оналик шаклларида 3-4 марта нав тозалаш ишлари ўтказилади.
Биринчи нав тозалаш ишлари бодринг ўсимлиги 5-6 та чинбарг чиқарган пайтда ва ундан кейин ҳам доимий равишда олиб борилади. Бунда навга хос бўлмаган белгилар кузатилган, касаллик билан зарарланган ва ривожланишдан орқада қолган ўсимликлар юлиб ташланади.
Уруғлик майдонларда нав тозалаш ишлари ўтказилгандан кейин «дурагай уруғни етиштиришда экинларни текшириш далолатномаси» тузилади (18-илова).
101. Сабзавот, картошка экинлари навларини ва дурагайларини иссиқхоналарда етиштириш пайтида қуйидаги навлараро иҳота оралиқ масофаси белгиланади:
а) иссиқхоналарда бодринг уруғи етиштиришда иҳота оралиқлари, ўзаро иссиқхоналар оралиғи ва очиқ ердаги экинлар учун иссиқхоналар туйнукларида сим тўрлар бўлмаса, оралиқ масофаси 500 метр этиб белгиланади. Агар иссиқхона туйнукларида сим тўрлар (асалари киришидан сақлаш учун) бўлса, оралиқ иҳота 50 метр белгиланади;
б) помидор, ширин қалампир, бақлажоннинг ўзаро навлари учун оралиқ камида 10 метр бўлади ёки иссиқхона ичида ҳар хил навлар экилса, нав оралари плёнкалар билан ажратилади.
102. Сабзавот экинларида апробация қуйидаги даврларда ўтказилади:
а) бодрингда — ўсимликлар ёппасига мева туккан вақтда ва айрим уруғликлар пайдо бўлган вақтда;
б) помидор, ширин қалампир, бақлажон ўсимликларида 90 фоиз мевалар етилиб пишган вақтда.
103. Экин навининг навдорлик кўрсаткичлари ўсимликлардан намуналар олиш йўли билан таҳлил қилинади.
Иссиқхоналарда апробация ўтказиш учун ўсимликлардан иссиқхонага диагонал бўйлаб ва поғоналаб намуналар олинади.
Бодринг, помидор, ширин қалампир, бақлажон экинлари етиштириладиган ҳар 1 000 кв.метр иссиқхонадан 200 та (4 намуна 50 та ўсимликдан), бундан катта майдонларда ҳар бир 200 кв.метрдан учун 20 тадан ўсимлик намунаси олинади.
Экиннинг дурагай уруғини етиштиришда ота-оналик шакллари алоҳида апробация қилинади.
Апробация далолатномасини расмийлаштириш пайтида экиннинг дурагай уруғини етиштириш усули қайд қилинади (асалари билан чанглаш, қўлда чанглаш, кастрация ёки кастрациясиз).
104. Ушбу Низомнинг 103-бандида кўрсатилган ҳолатларда иссиқхоналардаги уруғлик майдонлари яроқсизга чиқарилади.
Бундан ташқари, апробация пайтида экинларда касалликлар миқдори қуйидаги кўрсаткичлардан ошиб кетса, яроқсизга чиқарилади:
бодрингда:
мозаика — 5 — 10 фоиз;
бактериоз — 5 — 10 фоиз;
помидорда:
вирусли касалликлар (мозаика, стрик) — 5 фоиз;
қора бактерияли доғланиш — 5 — 10 фоиз;
бактерияли рак — 10 фоиз;
поя чиришига йўл қўйилмайди.
105. Ёпиқ майдонларда етиштирилган экин дурагайлари уруғларига дурагай уруғлик гувоҳномаси берилади (19-илова).
Апробация ўтказилишини назорат қилиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
106. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари (туман бўлимлари) мутахассислари қуйидагиларни:
(106-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
а) уруғлик етиштирувчи субъектларда навларнинг навдорлиги ва касалликлар билан зарарланганлигини аниқлаш учун намуналарнинг тўғри олинганлигини, шунингдек, апробация ўтказувчилар йўриқномалар ҳамда апробация далолатномалари, дала дафтарлари ва тегишли формалар билан таъминлаганлигини ҳамда ушбу ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилишини;
б) апробацияни ўтказиш вақтида содир бўладиган барча мунозарали масалалар ҳал қилинишини;
в) қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлик майдонларида нав тозалиги тўғри аниқланганлигини, уруғлик майдонлар дала гуруҳлари бўйича ажратилганлигини, камҳосил ва касалликлар билан зарарланган майдонлар яроқсиз деб топилганлигини, ҳосилдорлик, кутилаётган уруғликлар ҳажми тўғри аниқланганлигини;
г) ҳар қайси ҳудуд бўйича дала журналида ёзувлар ва апробация далолатномалари тўғри расмийлаштирилганлигини;
д) туман бўйича ўтказилган апробация маълумотларини ўз ичига олган далолатнома уч нусхада тузилишини ва унинг нусхалари туман қишлоқ хўжалиги бўлимига, Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармаларига ҳамда уруғлик тайёрловчи субъектларга топширилганлигини;
е) уруғлик етиштирувчи субъектларнинг уруғлик учун етиштирилган ҳосилини териб олишга, нави, авлоди, дала гуруҳлари бўйича алоҳида топширишга тайёрлигини, шунингдек, уларнинг уруғлик топшириш учун тегишли юк хати (қизил йўлли шакл № ЗХ-1) билан тўла таъминланганлигини;
ж) уруғлик тайёрлаш корхоналарида уруғликлар нави, авлоди, дала гуруҳлари ва тегишли сифат кўрсаткичлари бўйича алоҳида қабул қилиб олинишини, шунингдек, сақлашга зарур механизм (техникалар)нинг мавжудлиги ва майдончалар тайёрланганлигини назорат қилади.
з) қишлоқ хўжалиги экин майдонларида апробация тўғри ўтказилиши, уруғликларни ўриш-йиғиш, ташиш, жамғариш ҳамда ҳужжатлаштириш ишларида йўл қўйиладиган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича огоҳлантириш беради.
6-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
107. Апробация комиссияларининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан назорат қилинади.
(107-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
108. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг Х боби.
Уруғлик учун экилган майдонларда қишлоқ хўжалиги экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Уруғлик учун экилган майдонларда қишлоқ хўжалиги экинларини апробация қилиш
СХЕМАСИ
Уруғлик учун экилган майдонларда қишлоқ хўжалиги экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Уруғлик ғўза майдонларида апробация ўтказиш
ДАЛА ЖУРНАЛИ
Уруғлик учун экилган майдонларда қишлоқ хўжалиги экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

АПРОБАЦИЯ ДАЛОЛАТНОМАСИ

1. Туман қишлоқ хўжалиги бўлими _____________________________

2. Фермер хўжалиги номи _____________________________________

3. Пахта тозалаш корхонаси ___________________________________

4. Пахта қабул қилиш маскани __________________________________

5. Ғўза нави ________________________________________________

6. Авлоди (экишдаги) _________________________________________

7. Уруғлик чигитнинг келиб чиқиши, мувофиқлик сертификати рақами ва санаси
___________________________________________________________


8. Апробация якунига кўра навдорлиги ва авлоди __________________


Апробация ўтказилган майдон, га

Кам ҳосилли ғўзалар, га

Шундан яроқсизи

жами яроқсиз деб топилган майдон, га

Уруғлик пахта тайёрлаш учун ажратилган майдон

навдорлиги, %

Шу жумладан

Уруғлик етиштирувчи субъект томонидан белгиланган уруғлик пахтани ўз вақтида алоҳида
териш ва апробация натижаларига мувофиқ топшириш учун масъул шахслар

Пахта териш усули

Изоҳ

кучли зарарланганлари (бирор дала гуруҳига киритилмаган), га

навдорлиги бўйича

майдон, га

кутилаётган ялпи ҳосилдорлик, ц/га

кутилаётган уруғлик пахта, ц/га

жами кутилаётган уруғлик пахта, тн

биринчи гуруҳ

иккинчи гуруҳ

вилт билан

гоммоз билан

майдон, га

навдорлиги %

майдон, га

кутилаётган ялпи ҳосилдорлик, ц/га

кутилаётган уруғлик пахта, ц/га

жами кутилаётган уруғлик пахта, тн

май-дон, га

кутилаётган ялпи ҳосилдорлик, ц/га

кутилаётган уруғлик пахта, ц/га

жами кутилаётган уруғлик пахта, тн

Ф.И.О
ва вазифаси

имзо

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

21

22

23

24







Туман апробация комиссияси:

орқа томони‎

‎‎УРУҒЛИК ЕТИШТИРУВЧИ СУБЪЕКТИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

‎‎Уруғлик етиштирувчи субъектраҳбари қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади: ‎‎Туман қишлоқ хўжалиги бўлими агрономи апробация хулосаси:

‎‎1. Апробация маълумотлари асосида уруғлик пахтани апробация натижаларига мувофиқ алоҳида навлар, авлодлар, дала гуруҳлари бўйича териш, ташиш ва пахта тайёрлаш масканига (пахта тозалаш корхонасига) топшириш;

‎‎__________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________

‎(Ф.И.О.) (имзо) ‎

М.Ў.‎‎

2. Пахта тайёрлаш масканига (пахта тозалаш корхонасига) топширилган уруғлик пахтани пахта корхонасидан олинадиган 1-СХ-шакл 1 бўйича йўл-юкхати билан ҳужжатлаштириш; ‎‎

«Агрокимёҳимоя» туман филиали мутахассисининг хулосаси: __________________________________________________________________

(Ф.И.О.) (имзо) ‎

М.Ў.‎‎
‎‎3. Гоммоз ва бошқа касалликлар билан зарарланган кўсаклардан терилган пахтани алоҳида жойга тўплаш (уруғлик пахта учун фойдаланилаётган майдончага эмас) ва пахта тайёрлаш масканига техник пахта сифатида алоҳида тур қилиб топшириш;‏ ‎‎туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ходими хулосаси:
‎__________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________

(Ф.И.О.) (имзо) ‎

М.Ў.‎

‎‎Сувга чанқаб кетган ва кам ҳосилли далалардан, шунингдек, вилт, гоммоз ва бошқа касалликлар билан зарарланган ғўзалар ҳамда кўсаклардан териб олинган пахтани уруғлик учун терилган пахтадан алоҳида топшириш. Уруғлик пахтанинг бир қисминикасалланган пахта билан қўшиб топширишга йўл қўймаслик.

Назоратчи апробатор:___________________________________________________
‎__________________________________________________________________

(Ф.И.О.) (имзо)‎

‎‎«Уруғчиликни ривожлантириш маркази»нинг вакили хулосаси:
‎__________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________

(Ф.И.О.) (имзо) ‎

М.Ў.‎
‎‎Апробация далолатномасининг бир нусхасини олдим:__________________________________________________ ‎‎Уруғлик етиштирувчи субъектда апробация ўтказувчи агроном:‎

(имзо)‎

‎‎Уруғлик етиштирувчи субъект:________________________________________ ‎‎__________________________________________________________________

‎‎(номи, раҳбарнинг Ф.И.О.)

‎‎‎‎___________________________________________________________________

(Ф.И.О.) (имзо)‎

‎‎Сана: 20____йил «______» ______________ М.Ў. М.Ў.‎
Уруғлик учун экилган майдонларда қишлоқ хўжалиги экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
АПРОБАЦИЯ НАТИЖАЛАРИ

Уруғлик етиштирувчи субъект номи

Апробация ўткази
ладиган майдон, га

Ғўза нави

Яроқсиз майдон, га

Жами яроқсиз майдон, га

Уруғлик пахта тайёрлаш учун ажратилган ғўза

кам ҳосилли

зарарланган
(бирорта
дала гуруҳига киритилмаган)

кўзда тутилмаган бошқа сабабларга кўра

жами

шу жумладан

Апробация якуни бўйича навдорлик, %

Апробаторнинг Ф.И.О.

майдон, га

кутилаётган ҳосилдорлик, ц/га

кутилаётган ялпи ҳосил, тн

жами кутилаётган уруғлик пахта, тн

1-гуруҳ

2-гуруҳ

вилт билан

гоммоз билан

майдони

навдорлиги, %

майдон, га

кутилаётган ҳосилдорлик, ц/га

кутилаётган ялпи ҳосил, тн

жами кутилаётган уруғлик пахта, тн

майдон, га

кутилаётган ҳосилдорлик, ц/га

кутилаётган ялпи ҳосил, тн

жами кутилаётган уруғлик пахта, тн

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

21

22

23


Туман апробация комиссияси:

орқа томони


ДАЛА АПРОБАЦИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ БАРЧА МАЪЛУМОТЛАРНИ ЎЗ ИЧИГА ОЛУВЧИ ДАЛОЛАТНОМА

20__йил «___» ______________

Ғўза нави_________________________

Авлоди______________________________________________

Пахта тайёрлаш маскани (корхонаси)______________

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими _____________

АПРОБАЦИЯ ЎТКАЗИЛГАН ЭКИНЛАР БЎЙИЧА УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР

Экилган чигитнинг миқдори, тн

Қолган чигитнинг
сақланиш ҳолати

Уруғлик қаердан олинган (пахта заводи, пахта тайёрлаш пункти)

Уруғлик олинган кун, ой, йил ва юкхати рақами

Партия номери

Сертификат бўйича навдорлиги, рақами ва санаси

Изоҳ

жами олинган

экишга сарф қилинган

қолдиқ

1

2

3

4

5

6

7

8

9

Уруғлик учун экилган майдонларда қишлоқ хўжалиги экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
АПРОБАЦИЯ ТАҲЛИЛИ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА ДАЛА ЖУРНАЛИ

Уруғлик етиштирувчи субъект номи

Экин майдони

Нави

Авлоди

Апробация ўтказилган сана

Апробатор хулосаси

Апробация боғламини олганлиги тўғрисида уруғлик етиштирувчи субъект вакилининг имзоси

1

2

3

4

5

6

7

Уруғлик учун экилган майдонларда қишлоқ хўжалиги экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
____-СОНЛИ АПРОБАЦИЯ ДАЛОЛАТНОМАСИ
Уруғлик учун экилган майдонларда қишлоқ хўжалиги экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
Уруғлик учун экилган майдонларда қишлоқ хўжалиги экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА
Уруғлик учун экилган майдонларда қишлоқ хўжалиги экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
9-ИЛОВА
Сабзавот, полиз экинлари уруғликларининг навдор уруғ ва уруғликлар орасидаги иҳота оралиқ масофаси

Экин турлари

Иҳота оралиқлари, м

очиқ майдонларда

ёпиқ майдонлар

Тарвуз, қовун, қовоқ, бодринг

1000

500

Бақлажон, ширин қалампир

300

100

Помидор

100

50

Четдан чангланувчи бошқа экинлар (карам, шолғом, турп, пиёз, сабзи, ош лавлаги, редиска ва бошқалар)

2000

600

Изоҳ: а) хўраки тарвуз билан хашаки тарвуз экинлари иҳота оралиқлари, ширин қалампир билан аччиқ қалампир экинлари оралиқлари очиқ ерда 2000 м, ёпиқ ерда 1000 м;
б) ош лавлаги билан қанд ва хашаки лавлагилар иҳота оралиқлари очиқ ерда 10000 м, ёпиқ ерда 5000 м белгиланган.
Уруғлик учун экилган майдонларда қишлоқ хўжалиги экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
10-ИЛОВА
Апробация қилиш учун олинадиган намуна ва ўсимликлар сони

Апробация майдони

Таҳлилга тегишли умумий ўсимликлар сони

Ҳар бир намуна учун олинадиган ўсимликлар сони

нўхот, ловия

тарвуз, қовун

бошқа сабзавот экинлари ва хашаки илдизмевалилар

5 гектаргача

300

200

500

50

5,1 дан 10 гектаргача

400

300

700

50

10,1 дан 20 гектаргача

500

400

1000

50

Эслатма: майдон 20 га дан ошиқ бўлган ҳар 10 га майдондан қўшимча 50 тадан ўсимлик намунаси олинади.
Уруғлик учун экилган майдонларда қишлоқ хўжалиги экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
11-ИЛОВА
Сабзавот ва полиз экинлари уруғларининг нав сифатлари

Экин тури

Нав тозалиги тоифалар бўйича,
фоиз (камида)

III тоифа уруғлари

(кўпи билан)

I

II

III

Тарвуз

99

98

90

1

Бақлажон

98

97

92

1

Қовун

99

97

92

3

Қовоқча,патиссон

95

93

85

1

Оқбош карам

98

97

85

3

Гулкарам

98

95

85

3

Кашнич

98

96

80

2

Салат

99

98

95

1

Пиёз

98

95

85

2

Поррей пиёз

99

97

90

5

Сабзи

98

96

85

2

Бодринг

98

96

90

2

Қалампир

99

97

96

1

Петрушка

97

95

80

1

Редиска

98

95

85

2

Турп

97

95

90

2

Шолғом

98

95

90

2

Ош лавлаги

98

95

90

2

Сельдерей

97

95

85

1

Помидор

99

98

97

1

Ошқовоқ

95

93

85

3

Укроп

98

96

80

2

Шовул

97

95

85

2

Исмалоқ

97

95

85

2

Анис

98

96

80

2

Арпабодиён

98

96

80

2

Райҳон

90

85

80

10

Сабзавот ловияси

99,8

99

97

3

Саримсоқ

99

98

95

4

Уруғлик учун экилган майдонларда қишлоқ хўжалиги экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
12-ИЛОВА
Сабзавот ва полиз экинлари уруғларининг сифат кўрсаткичлари

Экин тури

Уруғчилик мақсадида, фоиз

Товар маҳсулот мақсадида, фоиз

Унувчанлиги, камида

Тозалиги, камида

Бегона экин ва ўт уруғлари, кўпи билан

Унувчанлиги, камида

Тозалиги, камида

Бегона экин уруғлари, кўпи билан

1

2

3

4

5

6

7

Тарвуз

92

99

0,1

80

96

0,4

Бақлажон

75

98

0,2

60

95

0,5

Қовун

90

99

0,1

75

97

0,2

Қовоқча ва патиссон

95

99

0,1

80

95

0,2

Карам

85

98

60

95

1,0

Пиёз

80

99

0,2

50

95

0,5

Сабзи

70

95

0,5

45

90

1,0

Бодринг

90

99

0,1

70

96

0,2

Қалампир

80

98

0,2

60

95

0,5

Петрушка

70

96

0,5

45

92

1,0

Редиска

85

96

0,2

65

92

1,0

Турп

85

96

0,2

65

92

1,0

Шолғом

95

98

0,2

80

95

1,0

Салат

80

95

0,2

65

90

0,5

Ош лавлаги

80

95

0,5

60

94

1,0

Помидор

85

98

0,2

65

96

0,5

Ошқовоқ

95

99

0,2

80

96

0,4

Укроп

60

95

0,5

40

85

1,0

Шовул

80

95

0,2

60

90

0,5

Кориандр (кашнич)

70

90

0,2

60

85

0,5

Сельдерей

75

98

0,5

50

93

1,0

Уруғлик учун экилган майдонларда қишлоқ хўжалиги экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
13-ИЛОВА
АПРОБАТОР ДАФТАРИ

Апробация далолатномасига___________________сонли______________________________________________________________20______й.

______________________________________________________________________________________________________________________________________________тумани

_____________________________________________________________________________________________________________________________________________қишлоғи

____________________________________________________________________________________________________________________________________________хўжалиги

Экин тури______________________нав__________________________________________________________________________________________________________________


Намуналар таҳлили

Намуналар тартиби

Барча намуналар сони

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

дона

фоиз

Навдорлиги дона

Аралашмалар — жами

Жумладан

Асосий навдан четланганлари

Бегона нав ўсимлик

Кескин дурагайлар

Жами 1-гуруҳ ўсимликлар

Жами 2-гуруҳ ўсимликлар

Жумладан

Етилмаганлари

Айниб бузилганлари

Ёрилганлари

Гулбанд чиқарганлари

Касал бўлган, зарарланган

1-2 гуруҳ жами

Қ/х зараркунандалари билан зарарланганлари


20___й «____»____________________.
Апробатор: _______________________________

Уруғлик учун экилган майдонларда қишлоқ хўжалиги экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
14-ИЛОВА
Уруғлик учун экилган майдонларда қишлоқ хўжалиги экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
15-ИЛОВА
УРУҒЧИЛИК МАЙДОНИДАГИ ЭКИНЛАРНИНГ НАВ ТОЗАЛАШ ДАЛОЛАТНОМАСИ
Уруғлик учун экилган майдонларда қишлоқ хўжалиги экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
16-ИЛОВА
Уруғлик учун экилган майдонларда қишлоқ хўжалиги экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
17-ИЛОВА
Уруғлик учун экилган майдонларда қишлоқ хўжалиги экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
18-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 641-сон қарорига
4-ИЛОВА
Уруғлик донни қабул қилиш, тайёрлаш, дорилаш, тарқатиш ва сифатини назорат қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом уруғлик донни қабул қилиш, тайёрлаш, дорилаш, тарқатиш ва сифатини назорат қилиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
апробация — ўсимликларнинг генетик (нав) жиҳатдан софлигини, зараркунандалар билан зарарланган-зарарланмаганлигини, касалликларга чалинган-чалинмаганлигини ва экиш учун мўлжалланган уруғликларнинг умумий ҳолатини аниқлаш учун далада ўтказиладиган текшириш;
дурагай уруғликлар — ирсияти ҳар хил навлар, турлар ва туркумдошларни чатиштиришдан олинган уруғликлар;
оригинал уруғликлар — нав муаллифи ёки у ваколат берган шахс томонидан ва кейинчалик кўпайтириш учун мўлжалланган уруғликлар;
репродукцион уруғликлар — элита уруғликлардан олинадиган кейинги авлод уруғликлари;
уруғликлар — экиш учун фойдаланиладиган уруғлар, мевалар, ўсимликнинг вегетатив йўл билан кўпайтириладиган қисмлари;
уруғликларнинг генетик (нав) сифати — муайян нав уруғлигининг генетик жиҳатдан софлигини тавсифловчи кўрсаткичлар мажмуи;
уруғликларнинг экинбоплик сифати — уруғликларнинг экиш учун яроқлилигини тавсифловчи кўрсаткичлар мажмуи;
уруғликлар тўдаси — келиб чиқиши ва сифати бўйича бир хил бўлган уруғликларнинг муайян миқдори;
элита уруғликлар — оригинал уруғликларни изчил кўпайтириш йўли билан олинган уруғликлар.
3. Уруғлик донни қабул қилиш, тайёрлаш, дорилаш, тарқатиш ва сифатини назорат қилиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Уруғлик донни қабул қилиш ва жойлаштириш тартиби Уруғлик донни қабул қилишга тайёргарлик кўриш
4. Нав ва дурагай уруғлик дон олиниши бошлангунига қадар дон корхонаси, ғаллачилик кластери ёки уруғчилик кластери (кейинги ўринларда — уруғлик тайёрловчи ташкилот) уруғлик донни қабул қилиш масканларида қуйидагилар амалга оширилиши лозим:
а) топширилиши кутилаётган тўдаларнинг алоҳида уруғлик дон сақлаш омборлари бўйича қуйидагиларга биноан тайёрлов режаларини инобатга олган ҳолда жойлаштириш режасини ишлаб чиқиш (уруғлик тайёрловчи ташкилот раҳбари тасдиқлайди), жумладан:
экинлар;
навлар (дурагайлар);
авлодлар;
нав тозалиги тоифалари;
уруғлик дон стандартлари;
намлик ҳолати (озуқабоп экинларнинг ўхшаш дони учун);
аралашмалар, шу жумладан, қийин ажратиладиган аралашмалар (озуқабоп дон учун ифлосланганлиги ҳолати бўйича);
б) уруғлик донни жойлаштириш ҳамда навли ва дурагай уруғлик дон билан боғлиқ жараёнларни расмийлаштириш учун керакли миқдорда қоплар, ёрлиқлар, пломбалар, нав ҳужжатлари бланкалари миқдорини тайёрлаб қўйиш;
в) туман қишлоқ хўжалиги бўлимидан барча уруғчилик хўжаликлари ёки бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари (кейинги ўринларда — уруғлик етиштирувчи субъектлар) бўйича белгиланган тартибга қатъий мувофиқ ҳолда расмийлаштирилган навли экин майдонлари апробацияси далолатномалари тузилганлигини аниқлаш.
г) ишлаб чиқариш-технологик лабораториясининг зарур ўлчов воситалари, синов ускуналари, реактивлар ва бошқа воситалар билан таъминланганлиги, лаборатория ускуналарини метрологик кўрикдан ўтказиш.
5. Навли ва дурагай уруғлик донни қабул қилиш ва жойлаштириш учун ажратилган омборлар ўз вақтида таъмирланган, дезинфекцияланган бўлиши ва барча техник талабларни қаноатлантириши, жумладан, қуйидагиларга эга бўлиши лозим:
омборларнинг томлари, деворлари, пастки қисми (пол) эшиклари таъмирланган;
қуруқ, сизот сувлардан яхши ҳимояланган пол ва деворлар, тош ва ғиштдан қурилган омборлар сувалган, ёғочдан қурилган омборлар мустаҳкам, ёриқсиз, барча омбор деворлари оқланган;
ички томондан металл турлар — шиша тутгичлар билан тўсилган ойна солинган деразалар, электр лампаларда турли ҳимоя қалпоқлари бўлиши лозим.
6. Уруғлик дон омборлари теварагидаги ҳудуд асфальтланган, тозаланган ва зараркунандаларга қарши дезинфекцияланган бўлиши лозим.
Уруғлик донни қабул қилиш тартиби
7. Уруғлик етиштирувчи субъектлар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинлари давлат реестрига киритилган бошоқли дон уруғликлари нав ва авлодлари бўйича уруғлик тайёрловчи ташкилотнинг ғалла қабул қилиш маскани ёки қайта ишлаш корхонасига белгиланган шаклдаги бирламчи ҳужжатлар билан биргаликда топширилади.
Бирламчи ҳужжатларга уруғлик майдонида ўтказилган апробация далолатномаси ва уруғлик етиштириш учун тузилган шартнома киради.
8. Уруғлик етиштирувчи субъектларнинг уруғлик тайёрловчи ташкилотларга топширилган апробация далолатномалари бўйича уруғлик доннинг авлоди, нави ва нав софлиги амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабига жавоб берувчи бирламчи ҳужжатлар, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Агроинспекция) ҳамда туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, туман қишлоқ хўжалиги бўлими ҳодими, уруғлик етиштирувчи субъект раҳбари томонидан тасдиқланган бўлиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Уруғлик тайёрловчи ташкилот топширган уруғлик дон тўдалари бўйича Агроинспекция ҳузуридаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Марказ) ходимлари томонидан уруғликнинг яшовчанлиги аниқланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
10. Уруғлик тайёрловчи ташкилотда қабул қилинган уруғликдон тўдалари қайта ишлангандан кейин амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига асосида ўртача намуналар қабул қилиб олинади ва Марказнинг ҳамда уруғлик тайёрловчи ташкилотнинг синов лабораторияларига топширилади.
11. Уруғлик етиштирувчи субъектлардан навли уруғлик донларни апробация ҳужжатларисиз қабул қилиш ва яшовчанлик таҳлилларининг натижаларисиз жойлаштириш қатъиян тақиқланади.
12. Қабул қилинаётган уруғлик дон сифати (намлиги, яшовчанлиги, унувчанлиги) борасида амалдаги O'z DSt 2823 стандартига мос келмаганда бундай уруғлик тўдалари алоҳида жойлаштирилади. Ушбу уруғлик донлардан масъул лаборатория ходимлари томонидан яшовчанлик, унувчанлигини такрорий аниқлаш учун Марказга намуна танлаб олинади ва жўнатилади.
13. Нав ҳужжатлари уруғлик етиштирувчи субъектнинг раҳбари ёки унинг ўринбосари, моддий жавобгар шахс томонидан имзоланиши ва ташкилот муҳри билан тасдиқланиши лозим.
14. Бир хил уруғлик дон тўдаларига биринчи автомашина (вагон ва бошқалар) билан уруғлик тайёрловчи ташкилотга етказиладиган уруғликнинг нав ҳужжатлари топширилиши керак.
Шу тўдадаги уруғлик донга эга бўлган кейинги машиналарнинг юкхатлари тегишли нав ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилади.
15. Уруғлик дон учун нав ҳужжати бўлмаганда, у тўлиқ тўлғазилмаганида ва ҳужжатда кўрсатилган уруғлик дон сифати тўғри келмаганда ушбу тўда оддий (товар) дон сифатида қабул қилинади.
16. Уруғлик дон ҳужжатларсиз ёки нотўғри расмийлаштирилган ҳужжатлар билан келтирилган ҳар бир ҳолат бўйича корхона раҳбари, лаборатория ходими, Агроинспекциянинг ҳамда уруғлик етиштирувчи субъектнинг мутахасcиси ва уруғлик дон топширувчи иштирокида далолатнома тузилади.
17. Уруғлик дон қабул қилинаётганда уруғлик тайёрловчи ташкилот лабораториясига келтирилган уруғлик донга берилган нав ҳужжатидаги ёзувлар апробация далолатномаларига мос келиш-келмаслигини корхонанинг масъул ходими текшириши лозим.
Лаборант уруғликдон топширувчи иштирокида амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга асосан уруғлик дондан намуналарни танлаб олади ва уларнинг бир хиллигини, ранги, ҳидини аниқлаш учун уруғлик донларни кўздан кечиради, келтирилган уруғлик доннинг ташқи аломатлари (шакли, типи, ранги) нав тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган нав номига мувофиқлигини текширади, сертификат (шаҳодатнома ёки гувоҳнома)нинг тескари томонида кўрсатилган бандига аслида келтирилган уруғлик дон сифатининг мувофиқлигини аниқлаш учун уруғлик доннинг намлиги ва бегона дон ҳамда зараркунандалар билан зарарланганлигини, қийин ажралувчи, зарарли аралашмалар ва карантин бегона ўт уруғларининг бор-йўқлигини аниқлайди.
18. Навли уруғлик дон сифати аниқланганидан кейинуруғлик тайёрловчи ташкилот ходими топширувчи юкхатининг биринчи нусхаси орқа томонига белгиланган шаклдаги штамп қўяди, журналга сана, таҳлиллар, қайдлов ёзуви тартиб рақами, уруғлик донни жойлаштириш жойи, таҳлил натижалари ва бошқа кўрсаткичлар кўрсатилади. Бундан ташқари, топширувчи томонидан юкхатига йирик шрифт билан «Навли (дурагай) уруғлик дон» деган штамп қўйилади.
19. Агар битта дон топширувчи кун давомида навдорлик сифат кўрсаткичлари жиҳатидан бир хил навли, авлодли ва тоифали, уруғлик донни бир неча маротаба топширса, навли уруғлик дон таҳлили ва уларни қабул қилишни расмийлаштириш кунлик ўртача намуналар бўйича амалга оширилади.
20. Қабул қилиш пайтида топширувчидан олинадиган уруғлик дон нави ва экин тўғрисидаги ҳужжатлар уруғлик тайёрловчи ташкилот бухгалтериясининг ҳисоб-китоб бўлимида ҳужжатлар билан бирга белгиланган тартибда сақланади.
21. Уруғлик дон топширувчи томонидан уруғлик тайёрловчи ташкилот лабораториясининг уруғлик доннинг синфи таҳлил натижаларига эътироз бўлган тақдирда, уруғлик тайёрловчи ташкилот лабораторияси такрорий намуна олади ва унинг таҳлилларини ўтказади.
22. Дон топширувчи томонидан таҳлил натижаларига эътироз билдириш тўғрисидаги такроран ариза берилганда уруғлик тайёрловчи ташкилот лабораторияси уруғлик топширувчи иштирокида баҳсли намунани сўргичлаб, муҳрлайди ва лаборатория бошлиғи, дон топширувчи ва Агроинспекция ҳамда уруғлик етиштирувчи субъект вакили томонидан далолатнома тузилиб, Марказнинг марказий синов лабораториясига жўнатилади. Марказнинг марказий лабораториясидан олинган таҳлил натижаларига кўра қайта ҳисоб-китоб қилинади.
23. Нав ҳужжатлари билан бирга унувчанлиги кўрсатилмасдан топширилган, тозалиги бўйича ёки тозалиги ва навдорлиги жиҳатидан синфсиз навли уруғлик донни қабул қилишда жойлаштиришдан аввал тўлиқ таҳлил ва донли экинлар учун амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг II синфи доирасида ажралувчи аралашмаларни аниқлаш бўйича назорат таҳлили ўтказилади. Бундай уруғларни қабул қилиш Марказ ва уруғлик етиштирувчи субъекттомонидан уруғлик тайёрловчи ташкилотга топширилиш вақтида аниқланувчи яшовчанлик кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.
Уруғлик донни жойлаштириш тартиби
24. Уруғлик дон уруғлари шикастланиш ва бошқа экинлар, нав ва авлодлар билан аралашиб ифлосланишдан тўла сақланишини таъминловчи махсус ажратилган дон омборларига жойлаштирилиши ва сақланиши лозим.
25. Уруғлик дон уруғларининг сифати аниқланганидан кейин уруғлик тайёрловчи ташкилот лабораторияси ходими уларни тегишли омборга дислокацияга мувофиқ жойлаштириш учун кўрсатма беради. Нав тўғрисидаги ҳужжатда унувчанлик кўрсаткичлари бўлмаган тақдирда, уруғлик дон алоҳида жойлаштирилади ва унинг унувчанлигини аниқлаш учун Марказга тақдим этиш учун ушбу тўдадан ўртача намуна танлаб олинади.
26. Омбор мудири келтирилган уруғлик доннинг нав (дурагай) номини, (авлодини), нав тозалиги ва бошқа сифат кўрсаткичларини дала апробация далолатномасига асосан, уруғлик донни топшириш режаси бўйича қабул қилади.
27. Оригинал уруғлар етиштириладиган майдонлардаги уруғликлар навларнинг механик аралашишининг олдини олиш мақсадида алоҳида комбайнларда ўрилади ва ушбу уруғлик дон тўдалари қопланган ҳолда сақланади.
28. Чанг қоракуя касаллиги гувалакчаси билан 1 фоиздан 2 фоизгача ва ундан юқори даражада зарарланган экин майдонларидан олинган (апробация далолатномалари бўйича) уруғлик донлар зарарланмаган ва ифлосланмаган уруғлик донлардан алоҳида жойлаштирилиши шарт.
29. Барча дон экинларининг биринчи ва кейинги авлодлари уруғлик донларни қабул қилиш жараёнида турли уруғлик етиштирувчи субъектлардан тайёрланган битта ва айнан шу экиннинг, битта ва айнан шу авлоднинг, битта ва айнан шу тоифанинг, битта ва айнан шу синф, намлиги, ифлосланганлиги ва зарарланганлиги бўйича айнан бир хил кичик тўдаларни бирлаштиришга йўл қўйилади. Кичик тўдалар йирик тўдаларга бирлаштирилганда, бирлаштирилган тўдаларнинг нав тозалиги энг паст кўрсаткич бўйича кўрсатилади, уруғлик доннинг сифат кўрсаткичлари эса бирлаштирилган тўдалардан танлаб олинган намуналар таҳлили маълумотлари бўйича кўрсатилади.
30. Сифати ўртача уруғлик дон олиш учун нав тозалиги турли синф ёки тоифали турли тўдаларни бирлаштириш, шунингдек, ҳар хил хўжаликлар томонидан етиштирилган барча донларнинг оригинал, элита ва биринчи авлод уруғликларининг кичик тўдалари бўлса ҳамки бирлаштириш қатъиян тақиқланади.
31. Кичик тўдаларни бирлаштириш ва бирлаштиришган тўдаларни расмийлаштириш корхона комиссияси томонидан тузилган далолатнома билан расмийлаштирилади. Агроинспекция ва уруғлик етиштирувчи субъект вакили ушбу комиссия таркибига киритилади.
32. Бошоқли дон уруғларини сотувчи вилоятлардан сотиб олувчи вилоятларга темир йўл орқали ёки автотранспорт билан ташиб келтириладиган уруғлик дон тўдаларини айнан шу навдаги маҳаллий уруғлик дон билан аралаштириш, шунингдек, янги ҳосил уруғлик донини ўтган йиллар уруғлик дони билан аралаштириш тақиқланади.
33. Аралаштириб юбориш ёки ифлослантиришдан кафолатлаш мақсадида бир турдаги экиннинг икки авлодли уруғлик донини, бир-биридан қийин ажратилувчи, масалан, жавдар ва буғдой, буғдой ва арпа сингари экинлар уруғлик донини бир-бирига яқин жойлаштириш тақиқланади.
34. Уруғлик дон омборларида навли уруғлик доннинг бир неча тўдалари жойлаштирилганда ғалла ажраткичлардан фойдаланиш мумкин. Бунда ғалла ажраткичлар билан ажратилган уруғлик дон тўдалари кенглиги 1,0 метрдан кам бўлмаган йўлаклар билан бир-биридан ажратилиши ва тўдалар атрофи мазкур уруғлик дондан қопланган тўсиқлар ёки махсус тўсиқлар ёрдамида ҳимояланиши керак.
35. Навли ва дурагай уруғлик донларни аралаштириб юбориш ва ифлослантиришда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг Х боби.
36. Тозалиги жиҳатидан қайта ишланиши керак бўлган репродукцияли уруғлик донлар унувчанлик сифатларини таъминловчи тадбирларга риоя этиш шарти билан қабул қилинади ва уюм ҳолатда сақланади.
37. Омборлардаги уруғлик дон қопланганёки уюм ҳолида сақлаш даврида ҳар бир тўдага ёрлиқ ўрнатиб қўйилади.
38. Қопларда қабул қилинган уруғлик донни жойлаштиришда қуйидаги қоидаларга риоя этилиши зарур:
омборнинг пастки қисми (пол) асфальтланган, бетонланган омборларда қопларни жойлаштириш полдан камида 15 сантиметр баланд бўлган тагликларда амалга оширилади;
штабеллар ўртасидаги йўлаклар, шунингдек, штабеллар ва деворлар ўртасидаги йўлаклар камида 0,7 метр, штабеллар оралиғи 1,5 метр, юклагичлар ўтиши учун штабеллар ўртасидаги оралиқ 2,5 метр бўлиши лозим.
штабелнинг узунлиги тўда ва омбор майдони ўлчамлари билан белгиланади.
39. Уруғлик донни сақлашда штабель баландлиги қоплар қатор сони 2-иловада белгиланган жадвалда кўрсатилганидан ошмайдиган баландликда жойлаштирилади.
40. Уруғлик дон қуруқ ҳолатда уюм тарзида сақланганда экин туридан қатъи назар, уюмнинг барча қатламларидаги уруғлик дон ҳолати ва сифати устидан назоратни таъминлаш шарти билан тез-тез шамоллатиб туриш ускуналари билан жиҳозланган омборларнинг тўлиқ тўлдирилмаслигига йўл қўйилади (девордан — 2,5 метр, марказида — 5 метргача).
41. Уруғлик донни қайта ишлаш жараёнида унинг шикастланишини олдини олиш мақсадида қуйидагиларга амал қилиш лозим:
уруғлик доннинг транспортёрдан уюмга тушиши пастлигини максимал камайтириш. Уруғлик донлар бир текис тушиши учун брезентдан тайёрланган мослашувчан енгсак, қопча ва бошқаларни қўллаш;
дон транспортёрлари лентаси ҳаракат тезлигини 1,5 — 1,75 метр/секундгача, ўзи узатгичнинг скрепкали шохобчаси тезлигини эса 0,8 — 1,2 метр/секундгача пасайтириш, транспортларда улар рамасининг узунлигига қараб уруғлик дон лентадан тўкилишини бартараф этувчи ғовлар ўрнатиш.
42. Дон уруғлиги ҳаракатланувчи нориялар (махсус дон узатгич)да махсус пластмассадан ишланган ёки четлари қайтарилган ковшлар ўрнатилиши лозим.
3-боб. Уруғлик донларни экишга тайёрлаш ва сақлаш тартиби.
43. Уруғлик тайёрловчи ташкилотга қабул қилинган намлиги ва тозалиги бўйича синфсиз уруғлик дон тўдалари (кейинги ўринларда — уруғлик материал) тиним даври (камида икки ой) ўтгандан кейин сара уруғлик олиш мақсадида қайта ишланади.
44. Уруғлик материалга ишлов бериш ва уни сақлашда асосий технологик усуллар ҳамда жараёнларнинг қуйидаги галма-галлигини назарда тутиш тавсия этилади:
транспорт юкини тушириш;
бирламчи тозалаш;
уруғлик материалларни қуритиш, жойлаштириш уларни экиш мавсумигача сақлаш мақсадида тез-тез шамоллатиб туриш;
дон қуритгичларда ёки тез-тез шамоллатиб туриш (атмосфера ҳавосини илитиш ва илитмасдан), қуритиш, уруғлик материални 1-синф уруғлик дон стандартлар меъёрларига ёки ҳеч бўлмаганда ажратиб бўлмас бегона ўтлар бўлганда 2-синф меъёрларигача (тозалиги жиҳатидан) аралашмалардан тозалаш;
уруғлик материал уруғлик цехда қайта ишлангандан кейин дон зараркунандаларига қарши кимёвий ишлов бериш;
уруғлик материални энг паст ижобий ҳароратда совитилган ҳолатда сақлаш.
Уруғлик донларни қабул қилиш ва тозалаш тартиби
45. Уруғлик тайёрловчи ташкилотлар уруғлик етиштирувчи субъектлар ўртасида тузилган шартномаларга асосан уруғлик материалларни қабул қилади.
46. Уруғлик дон стандартининг (O'z DSt 2823) талабларига жавоб берувчи навли уруғлик дон кондицияли саналади.
47. Уруғлик дон техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мос келмайдиган районлаштирилган ва истиқболли уруғлик донлар кондициясиз (намлик ва ифлослик бўйича чегирилмаган вазнли) уруғлик дон ҳисобланади.
48. Уруғлик етиштирувчи субъектлар томонидан кондицияли (намлик ва ифлослиги бўйича чегирмадан қолган соф вазн) уруғлик дон учун уруғлик тайёрловчи ташкилот шартномага асосан амалдаги нархлар бўйича тўловларни амалга оширади.
49. Уруғлик етиштирувчи субъектлардан уруғлик материал харид қилиш жараёнида уруғлик тайёрловчи ташкилотларнинг лабораториялари уруғлик материалдан уруғ чиқиш ҳисоб-китобини аниқлайди ва кондинцион уруғликнинг физик оғирлиги бўйича уруғлик чиқиш ҳисоб-китоби асосида олдиндан товар прейскурант нархлари бўйича тўловни амалга оширади.
50. Уруғлик тайёрловчи ташкилотлар томонидан уруғлик донни тозалаш, саралаш, дорилаш ва қадоқлаш ишлари амалга оширилгандан кейин Марказ томонидан берилган мувофиқлик сертификатига кўра тегишли сифат кўрсаткичларига асосан нав устамаларини белгиланган тартибга мувофиқ уруғлик дон етиштирувчи субъектлар билан якуний ҳисоб-китоблар амалга оширилади.
Нав устамалари уруғлик авлодлари бўйича уруғлик учун етиштирилган бошоқли доннинг навларига устама ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланади.
51. Бошоқли дон уруғларини экиш меъёрларини белгилашда асосан 1 000 дона дон уруғининг оғирлиги ҳисобга олинади. Уруғлик чиқиши устидан оралиқ назорат қилиш мақсадида уруғлик тайёрловчи ташкилотга чўзинчоқ ячейкалари бўлган элаклар комплекти орқали элаш йўли билан кондицияли (намлик ва ифлослиги бўйича чегирмадан қолган соф вазн) уруғлик дон ва иккиламчи даражали маҳсулотлар (чиқиндисини) аниқлайди, бунда охирги элакнинг ячейкалари ўлчами 2,2 x 20 миллиметр бўлиши лозим. Назорат намуналари Марказ ва уруғлик дон тайёрловчи ташкилот мутахассислари томонидан махсус комиссия иштирокида амалга оширилади.
52. Кондицияли уруғлик чиқишини аниқлашда йўл қўйилса бўладиган четга оғиш лабораторияларда 3 фоизни ташкил этади.
53. Уруғлик дон етиштирувчи субъектлар томонидан топширилган уруғлик дон маҳсулотларини харид қилишда уруғлик тайёрлаш ташкилотлари лабораторияси томонидан уруғлик маҳсулотдан кондицион уруғлик ва иккинчи даражали маҳсулот, яъни дон чиқиндисининг (1 000 дона уруғлик доннинг оғирлиги ва намлигини ҳисобга олган ҳолда) чиқиш фоизи аниқланади.
54. Уруғлик материалга қайта ишлов берилгандан олинган кондицион уруғлик экиш учун ва иккинчи даражали маҳсулотлар озуқа учун ишлатилади. (Бу жараёнда тегишли ташкилот мутахассислари иштирокида назорат намуналари олинади ва лаборатория таҳлиллари асосида аниқланади).
55. Уруғлик тайёрловчи ташкилотлар тайёрлов бўйича ҳисоботларда уруғлик материалнинг ҳажмини, «ПК-10А» ихтисослашган қабул қилиш квитанцияларида «кирим тури» сатрида «уруғлик материал», шу жумладан, уруғлик дон ва иккинчи даражали маҳсулотлар ҳам кўрсатилади (ҳисоб-китоб чиқишига қараб). Экиш учун тайёрланган уруғлик доннинг якуний ҳажмлари уруғлик тайёрловчи ташкилотлар томонидан тозалаш ва ишлов бериш тугалланганидан кейин белгиланади, ҳар бир хўжалик бўйича таққослаш далолатномаси тузилади ва 1-дон шаклдаги ҳисобот статистика идораларига тақдим этилади.
56. Ихтисослаштирилган «ПК-10А» қабул қилиш квитанциясида уруғлик материал, шу жумладан, уруғликнинг, иккинчи даражали маҳсулотлар акс эттирилади ва улар уруғлик тайёрлаш ташкилотларининг статистика ҳисоботида ҳам акс эттирилади.
57. Дон харид қилиш тўғрисидаги 1-дон шакл ҳисоботда уруғлик дон миқдори 1, 2, 3-устунлар бўйлаб 22 — 26-сатрларда акс эттирилади (иккинчи даражали маҳсулотларсиз).
58. Донни қабул қилиб олган уруғлик тайёрлаш корхоналари уруғлик дон топширувчи билан кондицион уруғ ва унинг иккинчи даражали маҳсулоти (чиқиндиси) учун тўловларни амалдаги норматив ҳужжатлар асосида ўзаро ҳисоб-китоб қилиш йўли билан амалга оширади. Бунда уруғликни тозалаш, саралаш учун кетган харажатлар ҳисобга олинади».
59. Уруғлик тайёрловчи ташкилотлар тайёрланган уруғликларни стандарт оғирликда қадоқланган ҳолда фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига етказиб беради.
60. Уруғлик тайёрловчи ташкилотга топширилган уруғлик материал органик ва минерал аралашмалардан бирламчи тозаланади (сомон, бошоқлар, ўсимлик пояси қолдиқлари, кесакчалар ва бошқалардан). Намлиги юқори бўлган ва ифлосланган уруғлик материал биринчи навбатда тозаланади.
61. Уруғлик материални аралашмалардан тозалаш турли конструкцияли уруғлик тозалаш машиналарида (сепараторларда, пневмо нав ажратувчи столларда, триерларда ва кўчма уруғлик тозалаш машиналарида) амалга оширилади.
62. Уруғлик материални тозалаш одатда транспорт механизмлари, тозалаш машиналари ва уруғлик дон сақлаш ҳажмлари мавжуд махсус уруғлик тозалаш цехларида амалга оширилади. Тозаланган уруғлик сақланаётган омборда уруғлик материални тозалаш тавсия этилмайди.
63. Уруғлик материални тозалашда дон тозалаш машиналарини O'z DSt 2823 уруғлик дон стандартининг талабларига жавоб берувчи ва уруғлик дон шикастланишига йўл қўймайдиган даражада ишлатиш лозим.
64. Тозалашни ўтказиш тартиби, уруғлик тайёрловчи ташкилотнинг тозалаш машиналари иш режимини ташкилот бош муҳандиси белгилайди, бу ишни цех бошлиғи (омбор мудири) ва смена мастери амалга оширади.
65. Уруғлик материални тозалаш сифатига қараб, галма-гал амалга оширилади. Қуйидаги уруғлик дон тўдалари:
намлиги ва ифлосланганлиги юқори бўлганлари;
зараркунандалар ва касалликлар билан зарарланганлари;
уруғликка хос бўлмаган ҳид тарқатувчи аралашмалар билан ифлосланганлари;
уруғлик тозалаш машиналарида биринчи навбатда тозаланиши керак.
66. Навларнинг механик аралашишининг олдини олиш мақсадида бир навли, аммо турли авлодга ёки нав тозалигининг турли тоифаларига мансуб уруғлик материалнинг бир неча тўдаларига ишлов бериш олдидан аввал тозаланаётган навнинг товар донга қабул қилинган тўдасидан 10 тонна атрофида бир марта тозалангандан сўнг шнеклар, қувурлар, линия ва нориялар тозаланганлиги тўғрисида Агроинспекция ҳамда уруғлик тайёрловчи ташкилот мутахассислари иштирокида далолатнома тузилади ва журналга қайд қилинади. Шундан кейин юқори авлодли, кейин эса паст авлодли уруғликларга ишлов берилади.
67. Айниқса бошқа экин ёки бошқа нав ва авлод уруғлик материалга ишлов беришга ўтилганида технологик линия ускуналари яхшилаб тозаланади. Қабул қилиш бункерлари, нориялар, транспортерлар, элаклар ва триерли цилиндрлар тозаланишига алоҳида эътибор қаратилади.
Шундан кейин машиналар ва транспорт механизмлари якуний текширилиши ўтказилади ва ишга туширилади. Янги тўда уруғлик материалга ишлов бериш олдинги экин уруғларидан тўлиқ тозалангандан кейингина ўтказилади.
68. Уруғлик тозаловчи машиналарнинг самарали ишлашига риоя этилиши лозим ва уруғлик материални тозалаш режимига смена мастери ёки бош технолог рухсатисиз ўзгартириш киритиш мумкин эмас.
69. Уруғлик тайёрлаш цехининг бошлиғи, бош муҳандис ва агроном уруғлик материални тозалаш жараёни тўғри олиб борилиши ва уруғлик дон тозалаш машиналари ишлаши учун жавобгарликни зиммаларига олади.
70. Уруғлик материални тозалаш экин тури ва ҳолатини инобатга олган ҳолда олдиндан танлаб олинган элаклар билан бутланган уруғлик тозалаш машиналарида ўтказилади.
Уруғни қайта ишлашга мўлжалланган машиналар, технологик ускуналар, уруғ саралагичлар мажбурий тартибда давлат рўйхати ва техник кўрикдан ўтказилиб, уларга техник гувоҳнома берилганидан сўнг уруғлик тайёрлаш корхоналарига фойдаланишга рухсат этилади.
Уруғлик донларини шамоллатиб туриш
71. Навли уруғлик донлари шамоллатиб туришдан олдин ускуналар ва уларга хизмат кўрсатувчи транспорт механизмлари дон қолдиқлари, чанглардан яхшилаб тозаланади.
72. Ҳосил йиғиштирилгандан кейинги тиним даври жараёнлари кечишини жадаллаштириш мақсадида куз мавсумида уруғлик донни шамоллатиб туришда унинг намлиги имконият даражасида пасайишига эришиш лозим.
73. Уруғлик дон ҳаво ҳарорати 15 °C ва ундан юқори даражада бўлганда шамоллатилади.
Уруғлик донни зарарсизлантириш
74. Уруғлик учун қабул қилинаётган уруғлик дон зараркунандалар билан зарарланмаган бўлиши лозим. Уруғлик тайёрловчи ташкилотларда сақланаётган дон захиралари зараркунандалар билан зарарланганлиги аниқланган уруғлик дон тўдалари ўз вақтида зарарсизлантирилиши лозим.
75. Зарарланган уруғлик дон турган омбор, унга борувчи барча йўлаклар, уруғлик тозалаш машиналари, транспорт механизмлари, омбор жиҳозлари ва уруғлик донга ишлов бериш ўтказилган ҳудудлар тозаланади ва зараркунандаларга қарши дезинфекцияланади.
76. Барча экинларнинг уруғликларини зарарсизлантиришда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тавсия этилган препаратлардан фойдаланилади.
77. Кимёвий зарарсизлантириш бўйича ишларни махсус малака ошириш ўқишларида ўқитилган мутахассислар, Агроинспекция қошидаги «Республика дон маҳсулотларини ҳимоя қилиш экспедицияси» давлат унитар корхонаси амалга оширади.
78. Уруғлик дон зарарсизлантираётганда ишлов беришдан камида 10 — 15 кун аввал ва ишлов бериш якунлангандан 10 — 15 кундан кейин уруғлик доннинг экиш сифат кўрсаткичлари бўйича лаборатория таҳлиллари ўтказилиши лозим. Таҳлил учун иккита намуна танлаб олинади, улардан бири Марказга ҳамда уруғчилик кластерига жўнатилади, иккинчиси эса таҳлил натижалари олингунига қадар уруғлик тайёрловчи ташкилотда туради. «Республика дон маҳсулотларини ҳимоя қилиш экспедицияси» давлат унитар корхонасининг талабига кўра уруғлик доннинг унувчанлигини аниқлаш учун намуна танлаб олиш унинг вакили иштирокида ўтказилади. Бу ҳолда учинчи намуна танлаб олинади, у экспедицияда сақланади. Зарур бўлган тақдирда иккинчи ва учинчи намуна холисона арбитраж таҳлил қилиш учун Марказ ва уруғлик етиштирувчи субъектга топширилади.
79. Матодан тикилган ёки полипропилен қопларга қопланган уруғликни фумигация (омборхонани зараркунандалардан кимёвий дорилаш) йўли билан зарарсизлантириш қопларни бўшатмасдан амалга оширилади. Крафт (махсус қоғоз қоп) қопларга қопланган уруғликлар уларни албатта бўшатиш тариқасида ўтказилади, шундан кейин зарарланмаган қопга қайта қопланади ёки зарарланмаган омборга жойлаштирилади.
Сақлаш пайтида уруғлик ҳолати ва сифати устидан назорат қилиш
80. Уруғликлар уруғлик дон тайёрловчи ташкилотга тушган пайтда уларнинг сифатини сақлаб қолиш мақсадида уруғликлар ва атроф муҳит ҳавоси ҳарорати ва намлиги, дон сифатининг органолептик кўрсаткичлари (ҳиди, ранги), зарарланганлиги ва унувчанлиги устидан Марказ масъул ходими мунтазам кузатув ўрнатиши зарур.
81. Назорат ҳар бир алоҳида тўда ёки ҳажм (штабель, силос, омбор ва ҳ.к.) бўйича юритилади.
82. Катта тўдалар уюмининг устки сатҳи (омборларда) шартли тарзда секцияларга ажратилади (ҳар бири 50 кв, метрдан ошмайди), уларнинг ҳар бири устидан мустақил кузатув ўтказилади.
83. Уюм баландлиги 1,5 метрдан юқори бўлган омборларда уруғлик дон ҳарорати камида уч нуқтадаги термоштанга билан аниқланади. Жумладан, устки юзадан 30 — 50 сантиметр чуқурликда, уюм ўртасида ва полда аниқланади.
Уюм баландлиги 1,5 метрдан ошмаганда уруғлик дон ҳарорати уюмнинг икки устки ва пастки қатламларида аниқланади. Ҳар бир уруғлик дон ҳароратини аниқлашдан кейин термоштангалар секция доирасида шахмат тартибига риоя этилган ҳолда бир-биридан 2 метр масофада қайта ўрнатилади.
84. Силос туридаги сиғимларда ҳароратни аниқлаш масофадан туриб назорат қилишга мўлжалланган ускуналар ёрдамида амалга оширилади. Уруғлик донни ушбу ускуналарсиз силос туридаги сиғимларга жойлаштиришга рухсат берилмайди.
85. Уруғлик донларнинг ҳароратини аниқлаш муддатлари ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ амалга оширилади.
86. Ҳароратни аниқлаш даврийлиги уруғлик дон уюмининг алоҳида қатламларида аниқланган энг юқори ҳароратга боғлиқ ҳолда белгиланади.
87. Намлиги бўйича синфланмаган уруғлик устидан ҳарорат борасида уруғлик тайёрловчи ташкилот масъул ходими томонидан махсус кузатиш олиб бориш талаб этилади. Уруғлик дон ҳарорати ва намликнинг ошганлиги аниқланган ҳолларда (ташқи ҳаво ҳароратининг ошиши билан боғлиқ бўлмаган) уларни зудлик билан совитиш ёки қуритиш лозим.
88. Баҳорда уруғлик дон ҳарорати кузатилганда, айниқса, омборнинг жанубий деворига туташ уюм юқори қатламида ҳарорат ошишига эътибор қаратиш керак. Уруғликлар ҳарорати ташқи ҳаво ҳарорати ошиши билан боғлиқ бўлмаган ҳолда тез кўтарилганда энг аввало тез-тез шамоллатиб туриш воситаларини қўллаб, улар совитилиши борасида чора-тадбирларни зудлик билан кўриш лозим. Бундай уруғлик дон ҳолати устидан назорат ҳар куни ўтказилади.
89. Ҳар бир омбордаги ҳароратни аниқлаш учун симобли ёки спиртли девор термометри бўлиши лозим. Ташқаридаги термометр тўғридан-тўғри қуёш нурларидан албатта ҳимояланган бўлиши зарур. Ташқи ҳавони, шунингдек, омбор ичкарисидаги нисбий намликни аниқлаш учун психрометрлар бўлиши зарур.
90. Омборларда уюм ҳолда ва силос типидаги ҳажмларда сақланаётган уруғлик доннинг намлиги ҳолати устидан назорат уруғлик тайёрловчи ташкилот томонидан ойда камида икки марта, шунингдек, ҳар бир жой ўзгартириш ва ишлов беришдан кейин намуналар ва таҳлиллар олиш йўли билан амалга оширилади.
91. Намликни аниқлаш ҳар бир тўда уюмининг юқори қатламидан уч метр чуқурликдан олинган намуналарга қараб ўтказилади.
92. Сақланаётган уруғлик дон захираларини зараркунандалардан зарарланганлигини текширишда органоплетик кўрсаткичларни уруғлик дон ҳарорати ва намлигини аниқлаш муддатлари ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ ўтказилади.
93. Унувчанликни аниқлаш ёки уруғлик дон сифатини тўла таҳлилини ўтказиш ҳар бир сақлашга ёки жўнатишга тайёрланган тўдасида уруғлик дон «Мувофиқлик сертификати» амал қилиш муддати тугаши билан ёки уруғлик дон (Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 апрелдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Суғурта уруғлик фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан) суғурта фонди сифатида узоқ сақлашга жойлаштирилганда Марказ томонидан намуналар танлаб олинади ва ўтказилади.
94. Сақланаётган уруғлик доннинг унувчанлиги Марказда икки ойда камида бир марта ўтказилади. Бундан ташқари, уруғликлар уруғлик тайёрловчи ташкилот лабораториясида уларнинг унувчанлиги текширилишидан қатъи назар, Марказнинг марказий лабораториясида таҳлиллардан ўтказилади, улардан ҳар бирига бериб юборишга ёки юклаб жўнатишга тайёрланган уруғлик донга «Мувофиқлик сертификати» олиниши лозим.
95. Уруғлик донларнинг унувчанлиги пасайиши аниқланган тақдирда сабабларни шошилинч аниқлаш ва уруғлик доннинг кечиктирмай совитилиши ёки қуритилиши, шунингдек, уларнинг биринчи навбатда сотилиши борасида чора-тадбирлар кўриш лозим. Амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ бошоқли ва ёғли экинлар учун унувчанликка нисбатан уруғлик доннинг кондициялилиги тўғрисида гувоҳнома (намлик ва ифлослиги чегирилган ҳолда расмийлаштирилган ҳужжат) ёки мувофиқлик сертификати амал қилиш муддати тўрт ой этиб белгиланган. Бироқ, экишга бериш ёки юклашдан олдин экин ҳужжатининг амалдаги муддати ҳали ўтиб кетмаган ёки бориш йўлида ўтиши мумкин бўлган у ёки бу уруғлик тўда ҳужжатда кўрсатилган унувчанлик сақланганига ишонч ҳосил бўлмаса, бундай ҳолда ана шу тўда Марказ ва уруғлик тайёрловчи ташкилот лабораториясида муддатидан олдин текширилиши лозим.
96. Матоли қопларда сақланаётган уруғликларнинг ҳолати устидан назорат қилиш учун ҳар 15 кунда уруғлик дон ҳарорати 10°C дан юқори бўлганда ва 30 кунда уруғлик дон ҳарорати 10°C дан паст бўлганда қоплардан намуна олинади ва уруғлик тайёрловчи ташкилот лабораториясида уруғлик доннинг ранги, ҳиди, намлиги ва дон зараркунандаларидан зарарланганлиги текширилади.
97. Уруғлик дон ҳолати устидан назорат ўтказилаётганда барча кузатувлар уюм юқорисида қуйилган траплардан олиб борилади.
98. Зарарланган тўдаларни кўздан кечиргандан кейин текширувчи ўз кийими ва пойабзалини яхшилаб тозалаши шарт.
99. Уруғлик дон ҳарорати, зараркунандалар билан зарарланганлигини, ҳиди ва ранги кўрсаткичларини лаборатория ходимлари штабеллар, секциялар бўйича хронологик тартибда ва қатламлар бўйича алоҳида-алоҳида белгиланган шаклдаги кузатувлар журналига киритади.
100. Уруғлик дон ҳар бир тўдаисига лаборатория ходимлари белгиланган шаклда штабель ёрлиқлари ёзиб қўяди, уларда уруғликнинг навининг номи, авлоди, тоифаси, нав тозалиги фоизи, синфи ва бошқа кўрсаткичлар кўрсатилади. Штабель ёрлиқлари омбор мудирига топширилади, омбор мудири уларни омборда сақланаётган уруғлик дон тўдаси ёнига осиб қўяди.
101. Уруғлик дон ҳарорати кўрсаткичлари штабель ёрлиқларига омбор мудирлари ва уларнинг ёрдамчилари томонидан белгиланган муддатдаги ҳар бир текширувдан кейин мунтазам равишда ёзиб борилади. Бу кўрсаткичлар штабель ёрлиқларига умумийлигича алоҳида қатламларнинг паст ва юқори ҳароратини кўрсатган ҳолда алоҳида тўдалар бўйича (секцияларга ажратмасдан) ёзиб борилади.
102. Уруғлик дон устидан назорат олиб бориладиган қолган барча сифат кўрсаткичларини (намлиги, зарарланганлиги, ранги, ҳиди) штабелларга лаборатория ходими ёзиб боради.
Уруғлик донни дорилаш ва қадоқлаш тартиби
103. Бошоқли дон уруғлари экишга тайёрлашдан олдин кимёвий препаратлар билан дориланади.
Бунда:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан берилган тавсия этилган уруғ дорилагичлардан фойдаланилади;
дориланаётган уруғлик тўдалари тозаланган, сараланган, экиш сифат кўрсаткичлари амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаби даражасида бўлиши керак;
бошоқли дон уруғларини пуркаб дорилаш мосламалари яхши ва бир текисда ишлаши таъминланиши керак.
104. Бошоқли дон уруғларини дорилаш жараёнида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги мутахассислари томонидан кимёвий препаратларнинг туридан келиб чиққан ҳолда белгиланган меъёрда суспензия тайёрланиши керак дорилаш сифати доимий назорат қилинади.
Бунда рухсат этилган кимёвий препаратларнинг тавсиялардан келиб чиққан ҳолда препаратларнинг сарфи меъёрларда белгиланиши ва ишчи аралашма суспензиясининг талаб даражасида тайёрланиши ҳамда уруғликнинг сифатли дориланиши учун Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан бириктирилган мутахассислар масъул ҳисобланади.
105. Дориланган бошоқли дон уруғлари қоплангандан кейин 7 — 10 кун муддатда омборларда сақланиши шарт.
Дориланган бошоқли дон уруғлари қадоқланаётган қоплар кимёвий воситалар ўтказмайдиган мустаҳкам сифатли материаллардан тайёрланиши, ортиш ва тушириш, пайтида чидамли бўлиши ҳамда қоплар оғзини тикиш ишларини механик равишда амалга ошириш талаб этилади. Дориланган уруғлик дон қопларига «Заҳарли модда билан дориланган» огоҳлантирувчи сўзлари қизил рангда аниқ акс эттирилган ҳолда ёзилиши шарт.
Қопланган уруғлик дон ГОСТ 14192 бўйича белгиланади, ҳар бир қоп устига ёрлиқ ёпиштирилади (тикилади).
Ёрлиқлар тўртбурчак шаклида, ўлчамлари камида 110 х 70 мм ва авлодлар бўйича қуйидаги рангда бўлиши керак:
оргинал уруғлар (ОУ) — сариқ;
элита уруғлар (ЭУ) — оқ;
репродукцион уруғлар (РУ1 ёки РУ-2) — қизил
репродукцион уруғлар (РУТ) — кўк.
Уруғлик дон тўдалари дориланиб тайёрлангандан сўнг қўшимча равишда ишлов беришни (тозалаш, саралаш, калибрлаш ва бошқа техникалар) амалга оширилишига йўл қўйилмайди.
Цехларда тайёрланган уруғлик дон тўдаларининг тозалиги сифат кўрсаткичи элаш йўли билан аниқланади.
Бунда охирги элакнинг ячейкалари ўлчами 2,2 x 20 миллиметр бўлиши лозим. Назорат намуналари Агроинспекция, Марказ ва уруғлик дон тайёрловчи ташкилот мутахассислари билан биргаликда махсус комиссия иштирокида амалга оширилади.
Тайёрланган уруғлик бошоқли дон тўдаси сифат кўрсаткичлари, яъни уруғ тозалиги, бошқа ўсимлик ва бегона ўт уруғлари аралашмалари белгиланган авлод талабларига жавоб бермаган ёки номувофиқ деб топилган тақдирда, тегишли ташкилотлар вакилларидан иборат комиссия назорати остида уруғлик бошоқли дон тўдаси қайта тозаланади ва сараланади.
106. Кимёвий препаратни қабул қилиш, сақлаш ва ундан фойдаланиш ишлари меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Уруғлик донни юклаб жўнатиш ва расмийлаштириш
107. Уруғлик дон темир йўл орқали жўнатилганда унинг сифати тўғрисидаги ҳужжатлар уч нусхада ёзиб берилади, улардан бир нусхаси темир йўл ҳужжатига тиркалади, бу ҳақида ҳужжат рақами, санаси ва уни берган корхона номи кўрсатилган ҳолда белги қўйилади. Иккинчи нусхаси юкланган уруғлик донга берилган йўл варағига қўшиб қўйилади, учинчиси эса Марказ лабораториясининг йиғма жилдида қолади.
Навли уруғларнинг ҳар бир тўдасиини юклаб жўнатишда Марказ томонидан қуйидаги ҳужжатлар:
уруғликка аттестат — барча ўсимликларнинг оригинал ва элита уруғига, шунингдек, маккажўхорининг ўзидан-ўзи чангланган линиялари уруғига;
уруғликка гувоҳнома — қолган барча репродукциялар уруғига;
маккажўхорининг дурагай уруғларига гувоҳнома — маккажўхорининг дурагай уруғларига расмийлаштирилади.
108. Навли ва дурагай уруғлик дон юклаб жўнатилишида ишлатиладиган вагонлар бутунлай соз, яхшилаб тозаланган ва зарарсизлантирилган бўлиши лозим. Корхоналар навли ва дурагай уруғлик дон темир йўл транспорти орқали юклаб жўнатилганда ва темир йўлдан автотранспортга тушириб юклаганда навлари ва сифати ҳар хил бўлган уруғликларнинг аралашиб кетишига йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўришлари шарт.
109. Уруғлик дон автотранспорт билан бир жойдан иккинчи жойга ташилганда олинаётган ёки бериб юборилаётган уруғликларнинг ҳар бир тўдаси товар-транспорт юкхати, шунингдек, уруғлик дон сифатини тасдиқловчи мувофиқлик сертификати билан кузатиб борилиши лозим. Мувофиқлик сертификатининг асл нухаси лаборатория йиғма жилдида қолади, унинг нусхаси эса уруғлик дон олувчига берилади.
110. Уруғлик дон темир йўл орқали олиб келинганда олувчи — ташкилот зудлик билан Марказ вакилини чақиради, у уруғлик дон сифатини кейинги аниқлашлар учун намуналар, шунингдек, қўшимча таҳлил талаб этиладиган ҳолатлар учун намуналар олади.
111. Марказ вакили томонидан ўртача намуналар олиниши уруғлик дон етиб келганидан беш кундан кечиктирмасдан амалга оширилиши ва ҳар бири уч нусхада тузиладиган белгиланган шаклдаги далолатномалар билан расмийлаштирилиши лозим.
112. Ўртача намуналар далолатноманинг бир нусхаси билан бирга у олинган кундан бошлаб икки кундан кечиктирмасдан олинган уруғлик доннинг сифатини текшириш учун Марказ ва уруғлик тайёрловчи ташкилотнинг синов лабораториясига ва минтақалараро аккредитацияланган (сертификат бериш ҳуқуқига эга бўлган ташкилот) синов лабораторияларига юборилади.
113. Уруғликлар экспорт-импорт қилинганда уруғлик сифат кўрсаткичларида ноаниқлик ҳолати кузатилганда қўшимча таҳлил учун намуналар танлаб олиш ва расмийлаштириш «Қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликлари сифатни арбитраж (ноаниқликлар пайдо бўлганда ўтказиладиган таҳлиллар) аниқлаш қоидалари» техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ ўтказилиши лозим. Қўшимча таҳлил натижалари уруғлик дон олувчи ва жўнатувчига юборилиши лозим.
Қопланган уруғлик дон ташиш учун турли хилдаги усти ёпиқ, тегишли қоидаларга жавоб берувчи темир йўл ва транспорт воситаларидан фойдаланилди. Агар уруғлик дон очиқ транспорт воситаларида ташилса, қопларнинг усти брезент билан ёпилиши керак.
Дориланган уруғлик дон тўдаларини уюлган (тўкилган) ҳолда ташиш ва очиқ майдончаларда сақлаш ман этилади.
Уруғлик тайёрловчи субъектлардан экиш учун олинган уруғлик доннинг сифатли сақланишига ва экилишига хўжаликларнинг раҳбарлари жавобгар ҳисобланади.
Уруғлик дон тўдаларини реализация қилишга уларнинг генетик (нав) ва экинбоплик сифатлари кўрсатилган мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган тақдирда рухсат берилади.
Қуйидаги ҳолатларда уруғлик дон тўдаларидан экиш ва реализация қилишда фойдаланиш тақиқланади:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрига киритилмаган бошоқли дон экинлари навлари ва дурагайларининг уруғликлари;
ўсимликлар карантини объектлари билан зарарланган уруғликлар;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ келмайдиган уруғликлар.
Об-ҳаво ноқулай келган йилларда янги ва истиқболли навларнинг уруғликларига бўлган талабдан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ёки унинг ваколатли органининг рухсати билан уруғликлар реализация қилиниши мумкин.
Муомалага киритилаётган уруғликлар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ тамғаланган ва қадоқланган бўлиши керак.
4-боб. Якунловчи қоида
114. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Уруғлик донни қабул қилиш, тайёрлаш, дорилаш, тарқатиш ва сифатини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Уруғлик донни қабул қилиш, жойлаштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва экиш учун тарқатиш
СХЕМАСИ
Уруғлик донни қабул қилиш, тайёрлаш, дорилаш, тарқатиш ва сифатини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Уруғлик донни сақлашда штабель баландлиги

Экин турлари

Уруғлик дон ҳарорати


+ 10°C гача


+ 10°C дан юқори

штабель баландлиги (қоплар қатори сони)


Буғдой, жавдар, арпа

8

8


Шоли, кунгабоқар

8

6


Сули, соя, рапс

6

4

Уруғлик донни қабул қилиш, тайёрлаш, дорилаш, тарқатиш ва сифатини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Уруғлик донларнинг ҳароратини аниқлаш муддатлари


Уруғликнинг намлик бўйича
ҳолати


Янчиб
олинган уруғлик дон
ни шоҳобчаларда сақлаш пайтдан 3 ой давомида


Уруғлик дон уюми ҳарорати


О °C ва ундан паст

0° C дан +10 °C гача

+10 °C дан юқори


Қуруқ


3 кунда 1 марта

15 кунда 1 марта

15 кунда 1 марта

10 кунда 1 марта


Қуруқлиги ўртача

2 кунда 1 марта

10 кунда 1 марта

10 кунда 1 марта

5 кунда 1 марта


Нам

ҳар куни 7 кунда

7 кунда 1 марта

5 кунда 1 марта

ҳар куни 1 марта

Уруғлик донни қабул қилиш, тайёрлаш, дорилаш, тарқатиш ва сифатини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Сақланаётган уруғлик дон захираларини зараркунандалардан зарарланганлигини текширишда органоплетик кўрсаткичларни уруғлик дон ҳарорати ва намлигини аниқлаш муддатлари

Уруғлик дон намлиги (%)


Уруғлик дон ҳарорати

+5 °C дан паст

+5 дан 10 °C гача

+10 °C дан юқори


15 фоизгача

20 кунда 1 марта

15 кунда 1 марта

10 кунда 1 марта


15 фоиздан юқори

15 кунда 1 марта

10 кунда 1 марта

5 кунда 1 марта

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 641-сон қарорига
5-ИЛОВА
Уруғлик пахта хом ашёсини қабул қилиш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш, уруғлик чигит тайёрлаш ва сақлаш, тарқатиш ва сифатини назорат қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом уруғлик пахта хом ашёсини қабул қилиш, сақлаш, дастлабки ишлаш, уруғлик чигитни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва сифатини назорат қилиш тартибини белгилайди.
2. Уруғлик пахта хом ашёсини қабул қилиш, сақлаш, дастлабки ишлаш, уруғлик чигитни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва сифатини назорат қилиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
кам тукли уруғлик чигит — туклилиги уруғлик чигитнинг дастлабки массасидан 2,5 фоиздан кўп бўлмаган уруғлик чигит;
капсулаланган уруғлик чигит — унувчанликни ошириш ва ҳар хил касалликлардан сақлаш мақсадида чигит усти сувда эрийдиган юпқа биологик актив полимер қобиқ билан қопланган уруғлик чигит;
пахта ғарами — селекцион нави, авлоди ва саноат нави, типи, синфи бир хил бўлган пахтани қабул қилиш масканларида махсус сақлаш майдончаларида ғарамлаш;
репродукцион уруғликлар — элита уруғликлардан олинадиган кейинги авлод уруғликлар;
табиий туксиз уруғлик чигит — ингичка толали уруғлик пахталарни ғўлали жинлаш жараёнида олинган уруғлик чигит;
тукли уруғлик чигит — уруғлик пахталарни линтерлаш жараёнидан олинган уруғлик чигит;
туксиз уруғлик чигит — тукли уруғлик чигитларни аниқ экиш аппаратларида экиш мақсадида механик ёки кимёвий (концентрланган кислотали эритмалар ёрдамида) усулларда тайёрланган уруғлик чигит;
уруғлик пахта — ҳар бир пахта тупининг учинчи ҳосил шохидан 7-8-ҳосил шохларигача пишиб очилган кўсаклардан қўл билан терилган, махсус машиналар билан терилганда эса 60 — 65 фоиз кўсаклар очилган уруғлик даладан терилган ва экиш учун чигит олишга мўлжалланган пахта хом ашёси;
уруғлик чигит — уруғлик пахтани дастлабки ишлаш натижасида олинган, экиш учун мўлжалланган чигит;
уруғлик тўдаси — бир турдаги (муайян экин, нав, репродукция, тоифа, генетик (нав) тозаликдаги, муайян йил ҳосилидан олинган) келиб чиқиши бир ҳужжат билан тасдиқланган махсус жамланган уруғликнинг бир хил микдори;
2-боб. Уруғлик пахтани қабул қилиш ва сақлаш.
Уруғлик пахта хом ашёсининг сифатига қўйиладиган техник талаблар
4. Уруғлик пахта хом ашёсини қабул қилиб олиш ва жамлаш техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
5. Уруғлик пахтани ифлослигининг (ифлос аралашмаларнинг массавий нисбати), намлиги (намликнинг массавий нисбати) ва чигитнинг механик шикастланганлиги бўйича кўрсаткичлари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан белгиланади ва 2 та синфга бўлинади.
6. Уруғлик пахта авлодига қараб: оригинал, элита, 1, 2, 3-репродукцияларга бўлинади. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг рухсати билан уруғ етишмайдиган навларнинг биринчи терим I-саноат навига тегишли техник пахта хом ашёсининг R4 авлодидан уруғлик чигит тайёрлаш ва ундан экишда фойдаланиш мумкин.
7. Уруғлик пахта 1-синфининг намлик, ифлослик ва механик шикастланганлик меъёрлари ошиб кетса, ушбу пахта 2-синфга ўтказилади, 2-синф меъёрларидан ошиб кетса, уруғлик пахта уруғлик фондидан чиқарилади ва тўда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга асосан техник пахтага ўтказилади.
8. Пахта қабул қилувчи пахта тозалаш корхоналари, пахта-тўқимачилик кластерлари, уруғчилик кластерлари (кейинги ўринларда уруғлик тайёрловчи ташкилотлар) пахта териш мавсуми бошлангунга қадар уруғлик пахта хом ашёсини қабул қилиб олиш ҳамда сақлашга алоҳида тайёргарлик кўради.
Ушбу мақсадда тегишли омборхона ва айвонлар ўтган йиллардан қолган пахта ва чигит қолдиқларидан тозаланиши ҳамда зараркунандаларга қарши кимёвий ишлов берилиши шарт.
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази (кейинги ўринларда — Марказ) уруғлик пахта майдонларида ўтказилган апробация натижаларига мувофиқ уруғлик пахта хом ашёсининг селекцион нави, синфи ва авлодлари бўйича тайёрланадиган уруғлик пахта хом ашёси ҳажмини белгилайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳар йили 1 сентябрга қадар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Марказ), Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармаларига, уруғлик тайёрловчи ташкилотларга етказилишини таъминлайди.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
10. Уруғлик тайёрловчи ташкилотлар томонидан уруғлик пахта хом ашёсини қабул қилиш ва тўдаларга жамлаш уруғлик тайёрлаш миқдорига асосан тасдиқланган жойлаштириш схемасига ҳамда апробация далолатномаларига мувофиқ амалга оширилади.
11. Уруғлик пахтани қабул килишда 1-СХ (пахта) шакл юкхатидаги ёзувлар апробация далолатномасига тўғри келиши шарт. Юкхати бўлмаса ёки ундаги ёзувлар апробация далолатномасига тўғри келмаса, уруғлик пахта майдонларини апробация қилган ташкилот вакили томонидан уруғлик ҳужжатлари аниқлангунга қадар қабул қилинмайди. Тегишли ҳужжатлар аниқланмаган тақдирда, уруғлик пахта хом ашёси товар (техник) пахтага қабул қилинади.
12. Қабул қилинган уруғлик пахта ғарамларининг тўдалари аралашиб кетишининг олдини олиш мақсадида бошқа масканлардан келтирилган уруғлик пахталарнинг нав, авлод ва синфи бир хил бўлган тақдирда ҳам бир тўдага қўшиб юборилишига йўл қўйилмайди.
13. Уруғлик пахтани қабул қилишда хом терилган, сувдан қолган ва касалликка учраган (апробация натижаларига зид бўлган) пахтани қабул қилишга йўл қўйилмайди.
14. Хўжаликлардан қабул қилиб олинган уруғлик пахталар кондицион массасига кўра битта тўдага 250 — 300 тоннадан ошмаган ҳолда қабул қилиниб, қуйидаги белгилари, жумладан, селекцион нави, авлоди, нав тозалиги, дала гуруҳи, саноат нави, келиб чиқиши ва синфига қараб асосий ҳамда захирага ажратилиб, алоҳида-алоҳида тўдаларга жамланади.
15. Бир хил уруғлик материал олиш учун сентябрь ойида терилган уруғлик пахта тўдаси октябрь ойида терилган уруғлик пахтадан алоҳида тўдаларга жамланади.
16. Сентябрь ойида терилган уруғлик пахтани битта тўдага жамлаш давомийлиги 10 — 15 кундан ошмаслиги ҳамда уруғлик пахтанинг иккита авлоди, ҳар хил синфлари, шунингдек, асосий ва захира фондларини битта сақлаш майдончасида жамлашга йўл қўйилмайди.
17. Апробация далолатномаси асосида қишлоқ хўжалик зараркурандалари ва касалликлари билан зарарланган уруғлик пахта алоҳида майдончаларда жамланади.
18. Уруғлик пахталарни жамғариши тугалланмаган тўдаларни ташиш ва қайта ишлашга рухсат этилмайди.
19. Уруғлик тайёрловчи ташкилот томонидан қабул қилинаётган уруғлик пахтанинг ҳар бир тўдасини жамлаш билан бир пайтда тайёрлов маскани лаборанти ҳар куни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида намуна танлаб олади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Намуна олингандан сўнг Марказнинг қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг экинбоплик сифат кўрсаткичларини синовдан ўтказиш ва нав софлигини аниқлаш лабораториясига бир килограмм пахта чигити унинг механик шикастланганлик даражасини аниқлаш учун юборилади.
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
20. Уруғлик тайёрловчи ташкилот томонидан оригинал, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғларни етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан аниқланган уруғлик етиштирувчи фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларидан уруғлик пахта қабул қилинади.
21. Уруғлик пахта сақланаётган ҳар бир омбор ёки ғарамга пахтанинг 8-ХЛ шаклли паспортидан кўчирма ёпиштириб қўйилади. Унда тўда рақами ва вазни, селекцион ва саноат нави, синфи, авлоди, нав тозалиги, апробация ўтказилгандан кейин аниқланган дала гуруҳи, омборхона ёки бунд (ғарам) рақами, қабул қилувчининг фамилияси кўрсатилади.
22. Пахтанинг районлаштирилган, истиқболли ва янги селекцион навларининг элита уруғлик пахталари янги қанор-қопларга солиниб, қопларнинг ички ва ташқи қисмига техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бўйича этикетка (ёрлиқ) қўйилган ҳолда қуруқ, тоза ва шамоллатиш тизими мавжуд усти ёпиқ омборларда сақланади. Қоплар махсус тагликлар устига тахлаб кўйилиб, ғарамнинг ўрта қисми очиқ қолдирилади.
Уруғлик пахтанинг бирламчи материаллари масъулияти чекланган жамият шаклидаги элита уруғчилик хўжаликларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бўйича сақланади.
23. Уруғлик пахтанинг биринчи ва кейинги авлодли ҳар бир жамланган тўдалари бошқа тўдалардан алоҳида ажратилиб, майдончаларда ғарамланади ҳамда янги брезент билан ёпилиб, арқонлари маҳкам тортилиб, намланишга ва уруғлик материалнинг бузилишига йўл қўйилмайдиган шароитда сақланади.
24. Ғарам кўтарилгандан кейин қўлда ёки механизм ёрдамида унинг узунаси бўйлаб беш кун муддат ичида туннел қазилади, туннелнинг баландлиги 1,8 — 2,0 метр, эни 0,8 — 1,0 метр бўлиши талаб этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Туннел қазиш, тарашлаш ва қирқишдан чиққан уруғлик пахта пахта тозалаш корхоналарининг уруғчи агрономи, товаршунос, Марказнинг ҳудудий лабораторияси мудири иштирокида тузилган далолатнома асосида ушбу навнинг тегишли синфига мансуб техник пахта ғарамига ўтказилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
26. Уруғлик тайёрловчи ташкилотнинг масъул ходимлари томонидан уруғлик пахта ғарамларининг сақланиши, ташқи кўриниши кузатиб борилади ва ҳарорати ҳар беш кунда бир марта ўлчанади ва натижаси бўйича махсус дафтарларга қайд қилиб борилади. Бунда:
ғарамлардаги ҳарорат 8 жойдан (4 таси бурчаклар томондан, 4 таси эса ён, олд ва орқа томонлардан) 4 метр чуқурлиқда ўлчанади. Омборларда сақланган пахта бундлари (ғарам) эса эшик томонидан битта жойда, тепа қисмидан 4 — 6 жойдан ўлчанади ва ҳарорат ўлчагич ғарам ичида камида 30 дақиқа туриши керак;
уруғлик пахтанинг 3-4 метр чуқурлигидаги ҳарорати 30°C дан юқори бўлса, у ҳолда ҳавони тезда сўриш чораларини кўрилиши лозим.
27. Уруғлик пахтанинг элита авлоди ва янги селекцион навларининг биринчи авлоди уруғлик тайёрловчи ташкилотга тайёрлов масканидан қопларда ва авлодли уруғлик пахталар жамланган тўдаси бўйича алоҳида-алоҳида 1-ТХЛ шакл товар-транспорт юкхатида «уруғлик пахта» белгиси қўйилиб, усти мато ёки брезент билан ёпилган ҳолда юборилади.
28. Ҳар бир жўнатиладиган пахта тўдаси бирлигига тайёрлов масканининг бухгалтерияси томонидан 13-ХЛ шакли ўлчовномаси асосида 1-ТХЛ товар-транспорт юкхати 3 нусхада ёзилади. Унинг бир нусхаси пахтани жўнатувчи масканда қолади, биттаси пахтани қабул қилиб олувчи уруғлик тайёрловчи ташкилотга, бир нусхаси эса транспорт ташкилотига юборилади. Бу юкхатлари аниқ ҳисоб-китоб бланкалари ҳисобланади ва юк жўнатувчи томонидан махсус муҳрланган, тикилган журналларга қайд қилиб борилади.
29. Уруғлик тайёрловчи ташкилотга келган уруғлик пахтанинг ҳисобий ва кондицион вазни уни тайёрлов масканидан жўнатиш пайтидаги ифлослик ва намлик бўйича лаборатория таҳлиллари асосида ҳисоблаб чиқилади.
30. Жўнатиш ёки қабул қилиш жойида уруғлик пахтанинг саноат нави, синфи, намлиги, ифлослиги бўйича аниқланган сифати ҳар икки томон учун мажбурий ҳисобланади.
3-боб. Уруғлик пахтани дастлабки ишлаш, тайёрлаш ва дорилаш Уруғлик пахтани дастлабки ишлаш
31. Уруғлик пахта ғарамларда 1,5 — 2 ой давомида сифатли қилиб сақланиб, пахта хом ашёсидаги чигитлар тўлиқ физиологик етилганидан сўнг уруғлик чигит тайёрлаш цехларида қайта ишлашга рухсат этилади.
32. Уруғлик пахтани дастлабки ишлаш технологик жараёнларига пахтани узатиш, қуритиш, майда ва йирик ифлосликлардан тозалаш, жинлаш, чигитни линтерлаш, қоплаш ва вақтинча сақлаш жойларига ташиш киради.
33. Уруғлик пахта ғарамларини дастлабки ишлашда олинадиган уруғлик чигитларнинг сифат кўрсаткилари давлат андозалари талаблари асосида тайёрлаш мақсадида корхонанинг барча технологик линиялари ростланиб, юмшоқ режимда амалга оширилади.
34. Ҳар бир уруғлик пахта тўдасини дастлабки ишлаб чиқаришдан олдин ғарамдан кутиладиган маҳсулотларнинг кўрсаткичлари акс эттирилган 28-ХЛ топшириқномаси уруғлик пахта тайёрланган масканининг моддий жавобгар шахси ва уруғлик тайёрловчи ташкилотнинг иқтисодиёт бўлими бошлиғи томонидан тузилиб, тасдиқлангандан кейин ишлаб чиқаришга берилади.
35. Узун толали уруғлик пахталар валикли жинларда тозаланади ва жинланган уруғлик чигитлар бир марта линтерланади.
36. 28-ХЛ топшириқномаси 5 нусхада уруғлик пахта тайёрланган масканнинг моддий жавобгар шахси, уруғлик тайёрловчи ташкилотнинг иқтисодиёт бўлими бошлиғи, бош бухгалтери, бош муҳандиси, хом ашё ва тайёр маҳсулот ҳамда техник назорат бўлими бошлиқлари томонидан имзоланади.
37. Ҳар бир уруғлик пахта ғарамини дастлабки ишлашдан олдин асосий ва ёрдамчи ускуналарнинг технологик параметрлари ростланиб, селекцион навларнинг механик аралашувининг олдини олиш мақсадида барча ускуналар ва агрегатлар қолдиқ маҳсулотлардан тозаланади ҳамда 10 дақиқа давомида олинган уруғлик чигит уруғлик тайёрловчи ташкилотнинг масъул мутахассислари, уруғлик чигит товаршуноси ва техник чигит товаршуноси иштирокида далолатнома тузилиб, техник чигитга ўтказилади.
38. Уруғлик пахтанинг селекцион навини дастлабки ишлаш кетма-кетлиги учинчи, иккинчи, биринчи ва элита авлоди бўйича амалга оширилади ҳамда юқори авлодли уруғлик тўдасини ишлашга ўтилса, дастлабки 10 дақиқа давомида олинган уруғлик чигит далолатнома асосида олдинги тугатилган авлоднинг уруғлик чигит тўдасига қўшилишига рухсат этилади.
39. Пахтани ишлаб чиқаришдан кейин чиқадиган маҳсулотлар хом ашё ва тайёр маҳсулот бўлимининг товаршуноси томонидан қабул қилинади ва пахта толаси, момиқ, таркибида калта момиқ, улюк бўлган чиқитлар ва бошқа ажратмалар ҳар бир қайта ишланган пахта тўдаси бўйича алоҳида тортиб олинади.
40. Пахта ғарамларини дастлабки ишлашдан олинган маҳсулотлар 28-ХЛ топшириқномасида белгиланган режа меъёрларидан кам бўлиб, ишлаб чиқариш куйиндилари эса нав меъёрларидан кўп ёки аксинча бўлса, тайёрлов масканининг қабул қилувчиси шу оғишларга ёзма равишда тушунтириш бериши керак. Тушунтириш хати 28-ХЛ топшириқномасидаги ишлаб чиқариш топшириқномасига илова қилинади.
41. Уруғлик тайёрловчи корхоналарда уруғлик чигит тайёрлаш ишлари технологик ускуналар ўрнатилган ихтисослаштирилган цехларда амалга оширилади. Уруғлик чигит икки кўринишда, яъни тукли ва туксизлантирилган ҳолда тайёрланади. Механик туксизлантириш ўз навбатида бир ёки икки босқичда туксизлантириш технологияси билан амалга оширилиши мумкин.
42. Уруғлик чигитни тайёрлаш технологияси «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ томонидан ишлаб чиқилган регламент асосида олиб борилиб, уруғлик чигитнинг сифати техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мос келиши шарт.
43. Туксиз ва кам тукли уруғлик чигит белгиланган тартибда тасдиқланган намуналарга мос келиши керак. Туксиз ва кам тукли чигит уруғлик тайёрлаш цехига юборилган тукли уруғлик чигитларнинг механик шикастланганлиги 4,0 фоиздан кўп бўлмаслиги керак.
44. Уруғлик чигит тайёрлаш цехидаги асосий ва ёрдамчи технологик ускуналарни ростлаш ишлари бажарилгандан сўнг техник чигит қолдиқларидан тозаланиб, бир селекция навидан бошқа селекция навини тайёрлашга ўтганда уруғлик чигит тайёрлаш цехининг асосий ва ёрдамчи технологик ускуналарини тозалаш ишлари ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тозалаш ишлари ўтказилганлиги тўғрисида уруғлик чигит тайёрлаш цехининг масъул ходимлари, Марказнинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ходимлари иштирокида далолатнома тузилади.
(44-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
45. Тозалаш, саралаш жараёнида 1 000 дона чигит массасининг ортиши камида 2 грамм бўлиши лозим. Тозалаш-саралаш жараёнидан чиқадиган техник чигит фракциясининг миқдори юқоридаги талаб бажарилган ҳолатда ростланади.
Уруғлик чигитни дорилаш
46. Уруғлик чигитни дорилашда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тавсия этилган, давлат кимё комиссиясининг синовидан ўтган ва ишлатиш бўйича қўлланма технологияси ишлаб чиқилган уруғ дорилагичлардан фойдаланилади. Дориланаётган уруғлик тўдалари тозаланган, сараланган, экиш сифат кўрсаткичлари амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаби даражасида бўлиши керак.
47. Уруғлик чигитни пуркаб дорилаш мосламалари яхши ва бир текисда ишлаши таъминланиши керак.
48. Уруғлик чигитларни дорилаш жараёнида сифатли сузпензия тайёрлаш, уруғларнинг сифатли дориланишини назорат қилишни таъминлаш ва ҳар бир уруғ дорилагичларнинг белгиланган меъёрларда ишлатилишини таъминлаш мақсадида дорилаш жараёнида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг ҳудудий бўлинмалари мутахассислари иштирок этиши керак.
49. Дориланган уруғлик чигитлар қоплангандан кейин экинбоплик сифат кўрсаткичлари аниқланмагунга қадар омборларда сақланиши шарт.
50. Кимёвий препаратни қабул қилиш, сақлаш ва ундан фойдаланиш ишлари меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилиши лозим.
51. Уруғлик чигитларнинг дориланиш сифати тайёрланган намуна эталонларига мос келиши керак.
52. Уруғлик чигит тайёрлаш цехининг ҳамма ускуналари бир меъёрда ишлаётган ҳолатларда чигит узатиш бўйича иш унумдорлиги ва суспензия сарфи ҳар сменада камида 3 мартадан бириктирилган масъул ходимлар томонидан ўлчаниб турилади.
53. Туксизлантирилган уруғлик чигитнинг экиш учун мўлжалланган фракциясининг ўлчамлари бўйича бир текислилиги 94 фоиздан кам бўлмаслиги, тўкилган дорилаш аралашмасининг мавжудлиги эса 0,5 фоиздан ошмаслиги керак.
54. Капсулаланган уруғлик чигитларни тайёрлаш жараёни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаби асосида тайёрланади.
55. Дориланган уруғлик чигитлар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар бўйича уч қатламли қоғоз қопларга қадоқланади. Бунда ишлаб чиқарувчилар тавсиясида белгиланган миқдорда қадоклаш ёки умумий вазнини 30 кг дан оширмасдан қопга солиш, ҳар бир қопнинг оғзи зич қилиб беркитилган бўлиши керак.
56. Қопланган уруғлик чигит техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга асосан ҳар бир қоп устига ташкилот номи, маҳсулотнинг номи, ҳосил йили, тўда тартиб рақами, селекция нави, авлоди, унувчанлиги қайд этилган ёрлиқ ёпиштирилади.
Ёрлиқлар тўртбурчак шаклида, ўлчамлари камида 110 х 70 мм ва авлодлар бўйича қуйидаги рангга эга бўлиши керак:
элита уруғлар — сариқ;
репродукцион уруғлар (Р-1) — қизил
репродукцион уруғлар (Р-2) — кўк
репродукцион уруғлар (Р-3) — яшил
Агар ташқи бозорга экспорт қилинадиган бўлса, «Uzbek seeds» миллий бренди остида амалга оширилади.
57. Туксизлантирилган чигитлар учун ёрлиқда қўшимча равишда туксизлантириш усули кўрсатилади.
Дориланган, туксизлантирилган ва капсулланган уруғлик чигит қопларининг ёрлиқларида қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
корхона номи;
маҳсулотнинг номи;
ҳосил йили;
тўда тартиб раками;
селекция нави;
авлоди;
унувчанлиги %;
кимёвий препарат номи;
вазни;
ушбу стандартнинг белгиланиши;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқариладиган бўлса, «O'zbekistonda ishlab chiqarilgan» сўзи.
Дориланган чигит қопларга техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан «Заҳарли модда билан дориланган» сўзлари ёзилади.
58. Саралашдан ажратилган тукли техник чигитлар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича ёғ-мой ишлаб чиқариш корхоналарига топширилади.
59. Уруғлик чигитларда бегона аралашмалар, бегона ўт уруғи, тирик зараркунанда ва уларнинг личинкалари бўлишига йўл қўйилмайди. Таркибида куйган чигит мавжуд уруғлик чигитни экишга рухсат этилмайди.
Уруғлик чигит тўдаларини сақлаш
60. Уруғлик чигитларни қабул қилиш ва сақлаш учун ажратилган омборлар зараркунандаларга қарши кимёвий ишлов берилган, чигит қолдиқларидан тозаланган, том ва деворлари созланган, эшиклари зич ёпиладиган ва поллари асфальтланган, шамоллатиш тизими мавжуд бўлиши ҳамда барча техник талабларга жавоб бериши лозим.
61. Тозаланган уруғлик чигитнинг иккинчи ва учинчи авлодлари вақтинчалик дорилангунга қадар тўдаларда уюлиб, атрофига шу чигитдан қопланиб тўсиқ ясалган ҳолда узунлиги 20 метрдан ошмаган ва девордан 1 метр масофа қолдириб сақланади.
62. Туксизлантирилган ва кам тукли уруғлик чигитларни жойлаш ва маркалаш, қабул қилиш, сақлаш, жўнатиш ва сифат кўрсаткичларини назорат қилиш усуллари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар бўйича олиб борилади.
63. Уруғлик чигитлар тўдаларда алоҳида-алоҳида қилиб ёғоч тагликлар устида таҳланиб сақланади. Таҳланган штабелларнинг метрдаги ўлчамлари қуйидагилардан ошмаслиги керак:

Номланиши

Узунлиги, метр

Эни, метр

Баландлиги, метр

Тукли чигитлар учун

20

15

3

Туксизлантирилган чигитлар учун

18

12

3

Кам тукли чигитлар учун

18

12

3

64. Штабеллар орасидаги масофа ҳамда штабеллар ва хона деворлари орасидаги масофа 1 метрдан кам бўлмаслиги керак.
65. Ҳар бир уруғлик чигит тўдасига паспорт осилади, унда:
уруғлик тайёрловчи ташкилот номи;
маҳсулотнинг номи;
тўда тартиб рақами;
селекция нави;
авлоди;
унувчанлиги;
дала гуруҳи;
тўданинг ҳақиқий ва кондицион массаси, кг;
ҳосил йили кўрсатилади.
66. Омборларда уруғлик чигитлардан ташқари жиҳоз ва бошқа маҳсулотлар сақланишига йўл қўйилмайди.
67. Йилдан-йилга сақлашга қолдирилган уруғлик чигитларнинг зараркунанда билан зарарланиши ҳамда экинбоплик сифат кўрсаткичлари бузилмаслиги мақсадида ваколатли идораларнинг тавсиясига асосан кимёвий қарши кураш ишлари олиб борилиши шарт.
68. Дориланган яроқсиз уруғлик чигитлар (дориланган ва капсулаланган уруғликлар) белгиланган тартибда йўқ қилинади.
69. Дориланган ва капсулаланган уруғлик чигитларни озиқ-овқат маҳсулотлари учун ишлатишга ва ҳайвонларга беришга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
70. Сақланаётган уруғлик чигитларнинг сифати уруғлик тайёрловчи ташкилотнинг мурожаатига кўра Марказнинг ҳудудий лабораторияларида ҳар икки ойда текширилади. Намуна олиш усуллари ва таҳлил қилиш техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича олиб борилади.
(70-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
71. Уруғлик тайёрловчи ташкилотнинг аризасига асосан Марказ томонидан уруғлик чигит тўдалари идентификация қилиниб, олинган намуналарга синов натижалари бўйича мувофиклик сертификати берилади ва сертификатнинг амал қилиш муддати икки ойни ташкил этади. Муддат ўтгандан сўнг чигитнинг сифати қайта лаборатория таҳлилларидан ўтказилади.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
72. Корхоналардан сертификатланмаган уруғлик чигитларни истеъмолчига сотиш ёки бериб юбориш тақиқланади.
Уруғлик чигит тўдалари дориланиб тайёрлангандан сўнг қўшимча равишда ишлов беришни (тозалаш, саралаш, калибрлаш ва бошқа техникалар) амалга оширишга йўл қўйилмайди.
4-боб. Уруғлик чигитни ҳисобга олиш ва хўжаликларга тарқатиш
73. Уруғлик чигитнинг ҳисоб-китоби уруғлик тайёрлаш цехи бухгалтери томонидан 47-ХЛ шаклдаги «Уруғлик чигитнинг омборхона ҳисоб-китоби» бўйича ҳақиқий вазнига қараб олиб борилади. Дафтарнинг саҳифалари рақамланиб тикилган, сургуч муҳр билан мустаҳкамланган бўлади. Олиб келинган уруғлик чигитнинг ҳар бир тўдасига дафтарнинг битта саҳифаси ажратилади.
74. Келтирилган уруғлик чигитни ҳисобга олиш учун жўнатувчининг юкхати қўшилган 49-ХЛ шаклдаги уруғлик чигит сертификатининг дубликати асос бўлади.
75. Уруғлик чигитни хўжаликларга бериш тайёрлов маскани томонидан пахтанинг районлашган селекция навларини жойлаштириш режасига қатъий амал қилинган ҳолда уруғлик тайёрловчи ташкилот томонидан миқдори ва сифати кўрсатиб ёзиб берилган режа асосида амалга оширилади.
76. Жўнатилаётган уруғлик чигитнинг ҳар бир тўдасига 1-ТХЛ товар-транспорт юкхати 3 нусхада ёзилади. Биринчи нусхаси уруғлик чигитни олиш учун берилган ишонч қоғози билан биргаликда бухгалтерияга топширилади ва у чигитни омборхонадан чиқим қилиш учун асос ҳисобланади. Иккинчи нусхаси хўжаликка жўнатилган чигитнинг кузатув ҳужжати ҳисобланади. Учинчи нусхаси чигитни тайёрлов масканидан олиб чиқиб кетиш учун рухсатнома ҳисобланади.
77. Ушбу юкхатлари аниқ ҳисоб-китоб бланкалари ҳисобланади ва юк жўнатувчи томонидан махсус муҳрланган, шнурланган, имзоланган журналларга қайд қилиб борилади.
Уруғлик чигит тўдаларидан экиш учун фойдаланиш ва ушбу уруғликларни экиш учун қуйидагиларни реализация қилиш тақиқланади:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрига киритилмаган ғўза навлари ва дурагайларининг уруғликлари;
ўсимликлар карантини объектлари билан зарарланган уруғликлар;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ келмайдиган уруғлик.
5-боб. Якунловчи қоидалар
78. Уруғлик пахта ва уруғлик чигитни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш, тайёрлаш, қадоқлаш, ташиш ва тарқатиш жараёнларида амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бўйича уруғликларнинг сифати бузилишига сабабчи бўлган масъуллар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
79. Уруғлик пахталарни дастлабки ишлаш техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар асосида олиб борилади.
80. Ушбу Низомда тартибга солинмаган масалалар қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ҳал этилади.
Уруғлик пахта хом ашёсини қабул қилиш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш, уруғлик чигит тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва сифатини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Уруғлик пахта хом ашёсини қабул қилиш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш, уруғлик чигит тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва сифатини назорат қилиш
СХЕМАСИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 641-сон қарорига
6-ИЛОВА
Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўргартириш ва қўшимчалар
1. 5-банддаги «иловада» сўзи «1-иловада» сўзи билан алмаштирилсин.
2. 16-банднинг «б» кичик банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат унитар корхонасининг ҳисобварағига ўтказиладиган устамаларни тўлаш бўйича уруғлик чигит тайёрловчи ташкилотлар ўртасида шартномалар тузилади.
Устамаларнинг ҳисоби ушбу Низомга 2-иловада келтирилган ҳисобот шакллари асосида ҳисобланади ва тўланади»;
тўртинчи — олтинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
3. Илованинг илова белгисидаги «илова» сўзи «1-илова» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Қуйидаги мазмундаги 2-илова билан тўлдирилсин:
«Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
________туманидаги ________ МЧЖда 20___ йил пахта ҳосилидан тайёрланган уруғлик чигит учун уруғчиликда иштирок этган барча субъектларга тўланадиган устама ҳақлари тўғрисида
ҲИСОБ-ДАЛОЛАТНОМА

Т/р

Уруғлик пахта етиштирган корхона номи

Пахтанинг селекцион нави

Пахтанинг нави ва синфи

Пахта толасининг типи

Уруғлик чигитнинг репродукцияси (авлоди)

Уруғлик пахтанинг кондицион вазни (тн)

Ишлаб чиқарилган уруғлик чигит

Сотилган уруғлик чигитга тўғри келадиган пахта

Сертификатга мос келиши бўйича таҳлил натижалари

Сотилган уруғлик чигит (тн)

Шу жумладан

Фоизи

1 тн уруғлик пахтанинг харид нархи, сўм

Харид нархи бўйича пахта хом ашёсининг қиймати (минг сўм)

Тўланадиган

устама микдори

Биринчи босқичда ҳисобланган устама (минг сўм)

Харид қилиш даврида хўжаликка тўланган устама (минг сўм)

2-босқичда ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган устама ҳақи

Жами 50 % устама

шундан

тонна

фоиз

сертификатлаш санаси

нархи, сўм сертификат рақами

чигитнинг унувчанлик синфи

Тукли (Сертификатланган) чигит

Туксизлантирилиб жами сотилган тукли уруғлик чигит

Шундан

фоиз

сўмма минг сўм

Уруғчилик хўжаликларга 40%

Институт оригинаторларига 30%

Пахта тозалаш корхоналарига 10 %

«Уруғчиликни ривожлантириш маркази» ДКга 20 %

Туксиз (Сертификатанган)чигит

Сотилгантуксиз (Сертификатланган) чигит

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

21

22

23

24

25

26

27

28

29

30

Асосий уруғлик фонд

1

Жами:

Захира уруғлик фонд

1

Жами:

Жами

« _______» ташкилот бўйича


Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи


_____________________

(имзо)


____________________

Ф.И.О

«Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш» ДУК вилояти филиали бошлиғи

_____________________

(имзо)

____________________

Ф.И.О

Уруғчиликни ривожлантириш маркази ДК вилояти бошқармаси бошлиғи

_____________________

(имзо)

____________________

Ф.И.О

«________________» МЧЖ раҳбари

_____________________

(имзо)

____________________

Ф.И.О

».

.

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2021 й., 09/21/641/0954-сон; 09.06.2022 й., 09/22/320/0505-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон; 08.10.2024 й., 09/24/622/0789-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон; 19.03.2025 й., 09/25/166/0257-сон; 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)