1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш ва навдорлигини баҳолаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишни такомиллаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сертификатлаш ва навдорликни баҳолаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ мамлакатимизда фуқаро ва тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатиш тизимини босқичма-босқич ислоҳ қилиб, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги, хусусан, соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида 70 дан зиёд давлат хизматлари соддалаштирилганлиги, давлат хизматлари марказлари томонидан қамраб олинган хизматларни кўрсатиш муддати ва талаб этиладиган ҳужжатлар сони ўртача икки баробарга қисқартирилганлиги, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни жадаллаштириш, сифатли давлат хизматлари кўрсатишни таъминлаш, турли тоифадаги давлат хизматлари кўрсатиш тизимини рақамлаштириш жараёнини уйғунлаштириш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
а) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
(2-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
давлат хизматларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларига сертификат олиш учун мурожаат қилиш ҳамда мурожаатга кўра давлат хизматларини кўрсатиш тартиби;
қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш учун маҳсулот намуналарини танлаб олиш ва идентификация қилиш, маҳсулотни идентификация қилиш ва намуналарни танлаб олиш далолатномасини расмийлаштириш тартиби;
идентификация қилинган ва танлаб олинган намуналарни аккредитацияланган синов лабораторияларида синовдан ўтказиш, синов баённомаси ва таҳлил натижаларини расмийлаштириш тартиби;
синов баённомаси ва таҳлил натижаларига асосан маҳсулотга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш тартиби;
(2-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 мартдаги 169-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2024 й., 09/24/169/0260-сон)
(2-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 мартдаги 169-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2024 й., 09/24/169/0260-сон)
г) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида уруғлар, дуккакли, мойли экинлар ва бошқа дон экинларини қайта ишлашни сертификатлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
(2-банд «г» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
давлат хизматларидан фойдаланган ҳолда уруғлар, дуккакли, мойли экинлар ва бошқа дон экинларини қайта ишлашни сертификатлаш учун мурожаат қилиш ҳамда давлат хизматларини кўрсатиш тартиби;
уруғлар, дуккакли, мойли экинлар ва бошқа дон экинларини қайта ишлашни сертификатлаш учун маҳсулот намуналарини танлаб олиш ва идентификация қилиш, маҳсулотни идентификация қилиш ва намуналарни танлаб олиш далолатномасини расмийлаштириш тартиби;
идентификация қилинган ва танлаб олинган намуналарни аккредитацияланган синов лабораторияларида синовдан ўтказиш, синов баённомаси ва таҳлил натижаларини расмийлаштириш тартиби;
синов баённомаси ва таҳлил натижаларига асосан маҳсулотга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш тартиби.
3. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда уч ой муддатда:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш ва навдорлигини баҳолаш бўйича давлат хизматлари кўрсатадиган ташкилот ва идораларнинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталига (кейинги ўринларда — ЯИДХП) уланишини таъминласин;
ЯИДХП орқали давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб боришни жорий этсин;
маъмурий регламентларда белгиланган ташкилотлар томонидан ушбу қарор талабларига риоя этилиши бўйича, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин.
4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ЯИДХПда давлат хизматларини жорий қилиш бўйича техник ҳужжатни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда келишиш учун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси ҳамда Адлия вазирлигига киритсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
5. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 январдаги 43-сон қарорига 4-илова билан тасдиқланган Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тасдиқланиши мажбурий бўлган маҳсулотлар рўйхатини икки ой муддатда қайта кўриб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан икки ой ўтгач кучга киради.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 16 декабрь,
712-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 декабрдаги 712-сон қарорига 1-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
1. Ушбу Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда — Регламент) жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчи) қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларига (кейинги ўринларда — маҳсулот) мувофиқлик сертификатларини расмийлаштириш ёки уни рад этиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
2. Мазкур Регламент талаблари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 28 январдаги ПҚ-106-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигига оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 12 октябрдаги 641-сон қарорига мувофиқ Ҳукуматнинг қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш (ғўза, бошоқли дон ва картошка экинлари навларини жойлаштириш) бўйича қарорларига асосан экиш учун тайёрланган қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликларини сертификатлаштиришга нисбатан татбиқ этилмайди.
3. Ушбу Регламентда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
сертификатлаш органи — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
мувофиқлик белгиси — муайян маҳсулот ёхуд хизмат аниқ стандартга ёки бошқа норматив ҳужжатга мос эканлигини кўрсатиш учун маҳсулотга ёхуд кўрсатилган хизматга доир ҳужжатга қўйиладиган ва белгиланган тартибда рўйхатга олинган белги;
маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) сертификатлаш тизими — айни бир хил стандарт ва қоидалар қўлланиладиган муайян маҳсулотлар, ишлар ёки хизматларга тааллуқли сертификатлаш тизими;
синов баённомалари — қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини экинбоплик сифат кўрсаткичларини аниқлаш марказий ва ҳудудий лабораториялар томонидан ўтказилган синовлар натижаси бўйича расмийлаштириладиган ҳужжат.
4. Ариза берувчининг Давлат хизматлари маркази, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали юборган ёки Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда — Ўзагроинспекция) сертификатлаштириш органига берган мурожаати ёки сўровномаси асосида маҳсулотлар Ўзагроинспекция томонидан сертификатлаштирилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
Мажбурий сертификатланадиган маҳсулотларни сертификатлашнинг ўзига хос хусусиятлари алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади.
5. Сертификатлашда маҳсулотни норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мос келиши тасдиқланади.
6. Сертификатлашда муайян маҳсулот учун маҳсулотга норматив ҳужжатлардан ташқари, маҳсулотнинг мажбурий талабларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва бошқа расмий нашр этилган маҳсулотга норматив ҳужжатларга ҳам амал қилиниши лозим.
7. Маҳсулотни синовдан ўтказишда, аккредитацияланган синов лабораториялари ва бошқа аккредитацияланган синов лабораторияларида ўтказилган синов натижалари ўзаро тан олинади.
8. Сертификатлашга ҳақ тўлаш, маҳсулотни мувофиқлигини баҳолаш ишлари натижаларидан қатъий назар, ариза берувчи томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Бунда сертификатлаш ишлари тўлов олдиндан амалга оширилгандан сўнг бажарилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни
9. Давлат хизматлари марказлари, ЯИДХП ва Ўзагроинспекция ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида кўрсатилади.
10. Давлат хизматлари ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматлари кўрсатиш тартиби
11. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ёки Ўзагроинспекцияга ўзи келиб мурожаат қилади, шунингдек, давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
12. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ёки Ўзагроинспекция ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ шаклдаги аризани (сўровнома) электрон равишда тўлдиради.
Mobil-ID илова орқали сўровнома тўлдирганда, фойдаланувчининг телефон рақамига юборилган хабарни тасдиқлаш орқали идентификацияланади.
Ариза берувчидан қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
маҳсулот ёрлиғидан намуна ёки маҳсулот тўғрисида маълумот;
маҳаллий маҳсулотларни сертификатлашда қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг дала вегетация даврида апробация кўриги ўтказилганлиги ҳақида далолатноманинг асли ёки аслига тўғрилигини тасдиқловчи нусхаси;
маҳаллий тайёрланган маҳсулотларни касалликлар ва ҳашаротларга қарши кимёвий дориланганлиги ҳақида хулоса;
оригинал уруғларга (1-2-йил ва уруғ кўпайтириш кўчатзорлари) мансуб маҳсулотнинг ариза берувчи томонидан етиштирилганда, нав оригинатори томонидан уруғликни кўпайтириш учун рухсатномаси (илмий-амалий ҳамкорлик шартномаси ва экиш олдидан уруғлик харид қилинганлиги ҳақида фактура нусхаси);
маҳаллий карантин рухсатномаси (ИКР) ёки юкни очиб кўриш далолатномаларининг (АКД) нусхалари, тўлов (йиғим) тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.
Ҳужжатлар хорижий тилда расмийлаштирилганда, ўзбек ёки рус тилларига таржима қилинган ва тасдиқланган матнлар нусхалари илова қилинади.
13. Ариза ёки сўровнома тўлдирилганидан сўнг, ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, аризани ёки сўровномани ўз имзоси ёки электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.
14. Ариза ёки сўровномани имзолаш ёки электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (ишончли вакил, билдактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
15. Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатганлик учун тўлов (йиғим) 3-иловадаги тўлов ставкаларига мувофиқ амалга оширилади.
Давлат хизматлари кўрсатиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган тўлов (йиғим) суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Давлат хизматлари кўрсатганлик учун тўлов (йиғим) амалга оширилганлиги «Ягона биллинг» тизими орқали тасдиқланади.
16. Тўлов (йиғим) қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
0,5 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,75 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар — Ўзагроинспекциянинг сертификатлаштириш органи шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
в) Ўзагроинспекцияга мурожаат этилганда, кўрсатилган хизматнинг 100 фоизи Ўзагроинспекциянинг сертификатлаштириш органи шахсий ҳисобварағига ўтказилади.
17. Ариза берувчига Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 641-сонли қарори, Oʻz DSt 2823:2014 «Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари. Навдорлик ва экиш сифатлари. Техникавий шартлар» давлат стандарти, «Маҳсулотларни сертификатлаш қоидалари» (2005 йил 18 март, рўйхат рақами 1458) ҳамда бошқа норматив ва техник ҳужжатларда назарда тутилган қуйидаги ҳолларда асосланган рад жавоби берилади:
Ўзагроинспекциянинг аккредитация доирасида мавжуд бўлмаган маҳсулотни сертификатлаш бўйича ариза берилганда;
Ўзагроинспекциянинг аккредитация гувоҳномаси вақтинчалик тўхтатилган, бекор қилинган ёки бошқа сабабларга кўра иш фаолияти тўхтатилганда;
мазкур Регламентнинг 12-бандида талаб этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
маҳсулотдан намуна танлаб олиш ва идентификациялаш учун шарт-шароитларни ариза берувчи томонидан яратилмаганда;
маҳсулотдан намуна танлаб олиш ва идентификациялаш жараёнида ариза берувчининг (вакили) иштирокини таъминланмаслиги ёки намуналар танлаб олишда Ўзагроинспекция мутахассислари шахсан иштирок этмаган бўлса;
маҳсулотнинг синов натижалари салбий бўлганда;
мувофиқликни баҳолаш натижаларига кўра, аввал маҳсулотнинг сифати бўйича номувофиқлиги (яроқсизлиги) ҳақида синов баённомаси ёки таҳлил натижаси тақдим этилган ҳолларда, шу маҳсулотни қайта сертификатлаш юзасидан ариза берилганда;
идентификация натижаларига кўра, сертификатлаштириладиган маҳсулот тури белгиланган намунада эмаслиги маълум бўлганда;
давлат хизматлари кўрсатиш учун тўлов (йиғим) амалга оширилмаганда;
маҳсулот норматив ҳужжатлар талаблари асосида (тозаланмаган, сараланмаган, калибрланмаган, дориланмаган, қадоқланмаган, махсус омборда сақланмаганда) тайёрланмаганда;
маҳсулот норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мос келмаган ҳолларда, қадоқлаш бирликларининг ҳар бирига ёрлиқлар қўйилмаганда ва қадоқлаш ишлари нотўғри амалга оширилганда;
маҳсулотдан намуналар танлаб олиш тартибига риоя қилинмаганда;
маҳсулотда зараркунандалар мавжуд бўлганда ёки улар билан зарарланган бўлганда;
маҳсулотни омборда сақлаш жараёнида намланиши оқибатида уруғни униб чиқиш, моғорлаш ёки чириш ҳолатлари юзага келганда ёки уруғликлар сақланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолатлар аниқланганда;
«Уруғчилик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва норматив ҳужжатлар талаблари бўйича мажбурий рўйхатдан ўтказилиши талаб қилиниб, маҳсулотнинг нав ва дурагайлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрига киритилмаганда;
дурагай уруғини экиб, ундан қайта дурагай ёки навли уруғлик олинганда;
маҳсулотнинг нави ва авлоди бўлмаган ҳолларда;
импорт қилинган маҳсулотнинг сифат ва хавфсизлик талаблари тасдиқланмаганда;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда.
Ариза берувчи рад жавобини олганидан (маҳсулотнинг синов натижалари салбий бўлган ҳолат бундан мустасно) кейин аниқланган камчиликларни бир ой мобайнида бартараф этиши ва қайта мурожаат қилиши мумкин, акс ҳолларда қайтадан тўлов амалга оширилиши талаб этилади.
18. Ўзагроинспекция давлат хизматлари кўрсатишни қуйидаги ҳолларда тўхтатиб туришга ҳақли:
фуқаролик, иқтисодий, маъмурий ёки жиноят суд ишларини юритиш тартибида кўрилаётган иш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишни вақтинчалик тўхтатиш ҳақида суд ҳужжатлари бўлганда;
давлат хизматлари кўрсатишда иштирок этаётган жисмоний шахс вафот этганда, юридик шахс тугатилганда, фаолиятини тўхтатганда ёки қайта ташкил этилганда;
хатоларни тўғрилаш ва зарур ҳужжатларни тақдим этиш имконияти берилганда;
экспертиза тайинланганда.
Давлат хизматлари кўрсатишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги хабар манфаатдор шахсларга бир иш кунида ЯИДХП орқали ёки аризачининг ўзига юборилади. Давлат хизматлари кўрсатишни тўхтатиб туриш ҳақидаги хабар процессуал ҳужжат ҳисобланади.
Давлат хизматлари кўрсатишни тўхтатиб туриш — давлат хизматлари кўрсатиш муддати ўтишининг олдини олишга асос бўлади.
19. Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
20. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси ёки сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган тўлов (йиғим) суммаси қайтарилмайди.
21. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига ёки Ўзагроинспекцияга келиб мурожаат этганда, унинг аризаси ёки сўровномаси Давлат хизматлари маркази ёки Ўзагроинспекция ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқланганидан сўнг бир иш кунида автоматик тарзда Ўзагроинспекцияга электрон шаклда юборилади ёки Ўзагроинспекциянинг сертификатлаштириш органида рўйхатдан ўтказилади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, сўровнома автоматик тарзда Ўзагроинспекцияга электрон шаклда юборилади.
3-боб. Намуналарни танлаб олиш ва идентификациялаш
22. Сертификатлаш учун маҳсулот намуналарини танлаб олиш ва идентификация қилиш ишлари ариза берилганидан икки иш кунидан кечиктирилмасдан Ўзагроинспекция томонидан жойига чиққан ҳолда амалга оширилади.
Ўзагроинспекция мутахассислари идентификациялаш ва намуналарни танлаб олиш жараёнларини ариза берувчи ёки унинг вакили иштирокида амалга оширади.
23. Сертификатланадиган маҳсулот намуналарининг миқдори, намунани танлаб олиш, идентификация қилиш ва сақлаш тартиби норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
24. Хорижий давлатлардан келтириладиган маҳсулотни сертификатлаш учун тўдадан танлаб олинадиган намуналарнинг сони синовларни ўтказиш бўйича норматив ҳужжатларга мувофиқ Ўзагроинспекция томонидан белгиланади.
25. Сертификатлашга тақдим этилган маҳсулотдан намуналарни танлаб олишда идентификация қилиш амалиёти, маҳсулотни сертификатлаш қоидаларидан келиб чиқиб, ушбу Регламентнинг 4 ва 4а-иловаларига мувофиқ намуналарни идентификация қилиш ва намуна танлаб олиш далолатномасини расмийлаштирган ҳолда амалга оширилади.
Агар идентификация натижаларига кўра, ариза берувчи томонидан тақдим этилган намуналар маҳсулотга норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқ ёки сертификатланадиган маҳсулот тури белгиланган намунада эмаслиги маълум бўлса, намуналар танлаб олинмайди ва ариза берувчига асосланган рад жавоби берилади.
26. Ишлаб чиқилган маҳсулотни идентификация қилиш ва намуналарни танлаб олиш далолатномаси икки нусхада расмийлаштирилади ва уларнинг бир нусхаси ариза берувчига берилади.
Божхонада сақланаётган импорт маҳсулотларни сертификатлаш учун намуналарни танлаб олиш Ўзагроинспекция томонидан, божхона органининг мансабдор шахси, маҳсулот эгаси ёки унинг вакили иштирокида ўтказилади.
Бунда Ўзагроинспекция вакили томонидан маҳсулотни идентификация қилиш ва намуна танлаб олиш тўғрисидаги далолатнома уч нусхада тузилади ва иккинчи нусхаси божхона идорасига тақдим этилади.
4-боб. Синовларни ўтказиш тартиби
27. Ариза берувчининг омборидан ёки ишлаб чиқариш корхоналаридан Ўзагроинспекция мутахассислари томонидан норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ далолатномаларни расмийлаштирган ҳолда идентификация қилинган ва танлаб олинган намуналар ҳамда тегишли ҳужжатлар икки иш кунида аккредитацияланган синов лабораториясига тақдим этилади.
28. Сертификатлаш мақсадида синовлар аккредитацияланган синов лабораторияларида ўтказилади.
Бунда маҳсулотни сертификатлаш учун синов баённомаларини расмийлаштириш ва бериш муддати маҳсулот турига ҳамда норматив ҳужжатларга мувофиқ ўтказиладиган барча синов усулларининг давомийлигидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
29. Синов натижаларига кўра, маҳсулот мувофиқ (яроқли) деб топилганда унга синов баённомаси ёки номувофиқ деб топилган ҳолларда эса, унга номувофиқлиги тўғрисида таҳлил натижалари расмийлаштирилади.
Шунингдек, «Уруғчилик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва норматив ҳужжатлар талаблари бўйича мажбурий рўйхатдан ўтказиш талаб қилинганда, маҳсулотнинг нав ва дурагайлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрига киритилмаган маҳсулотларга синов баённомаси ва таҳлил натижалари расмийлаштирилади.
30. Ариза берувчи Ўзагроинспекцияга маҳсулотни етиштириш ва ишлаб чиқаришни ташкил этишда ўтказилган синов натижаларини ёки аккредитацияланган синов лабораториялари томонидан амалга оширилган синовлар тўғрисидаги ҳужжатларини тақдим этиши мумкин.
31. Синов натижалари салбий бўлган тақдирда, Ўзагроинспекция икки иш кунида ариза берувчига ёки Давлат хизматлари марказига, ЯИДХП орқали ариза берувчига қонунчилик ҳужжатларидаги нормаларни кўрсатган ҳолда маҳсулотнинг мувофиқлик сертификатини беришни рад этилганлиги тўғрисидаги хабарномани юборади.
Агар синов натижалари орасидаги тафовутлар рухсат этилган меъёрдан юқори бўлганда ёки норматив ҳужжатларда кўзда тутилган бошқа ҳолатларда, Ўзагроинспекция томонидан маҳсулотнинг сифат кўрсаткичлари қайта синовдан ўтказилади ва синов жараёнлари давомийлиги белгиланган тартибда узайтирилади ҳамда бу ҳақда икки иш кунида ариза берувчига ёки Давлат хизматлари марказига, ЯИДХП орқали ариза берувчига хабарнома юборилади.
32. Агар хориждан келтирилган маҳсулотнинг сифат ва хавфсизлик талаблари тасдиқланмаган тақдирда, Ўзагроинспекция икки иш кунида ариза берувчига ёки Давлат хизматлари марказига, ЯИДХП орқали Давлат божхона қўмитасига ушбу маҳсулотнинг номувофиқлиги тўғрисида расмий равишда хабарнома юборади.
34. Ўзагроинспекция синов баённомаси ва таҳлил натижалари ҳамда ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиққандан сўнг маҳсулотга мувофиқлик сертификатини беради ёки беришни рад этади.
Маҳсулотга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш муддати барча зарур бўлган ҳужжатлар (мазкур Регламентнинг 12-бандида назарда тутилган ҳужжатлар) тақдим этилганидан ва лаборатория синов натижалари (синов баённомаси ёки таҳлил натижаси) олинганидан сўнг уч иш кунидан ошмаслиги керак.
35. Маҳсулотга мувофиқлик сертификати давлат тилида ёки хорижий тилларда расмийлаштирилади.
Маҳсулотга мувофиқлик сертификати portal.standart.uz автоматлашган ахборот тизими ҳамда «Ягона дарча» божхона ахборот тизимига интеграция қилинган ҳолда электрон шаклда расмийлаштирилади.
36. Расмийлаштирилган мувофиқлик сертификати Ўзагроинспекциянинг масъул ходимлари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ариза берувчига Ўзагроинспекция ёки Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ва ЯИДХП орқали электрон тарзда юборилади.
37. Ўзагроинспекция, Давлат хизматлари маркази ва Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси давлат хизматларини кўрсатиш бўйича тақдим этилган ҳужжатлар ва сертификатлаш натижалари бўйича маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)
38. Ўзагроинспекция, Давлат хизматлари маркази, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси манфаатдор шахсга маъмурий ҳужжатни қабул қилиш учун аҳамиятга эга бўлган барча ҳолатлар юзасидан ўз фикрини билдириш имкониятини беради.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)
39. Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича Ўзагроинспекциянинг сертификатлаштириш фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назоратни амалга оширади ва мониторинг олиб боради.
40. Ариза берувчи давлат хизматлари кўрсатувчи ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
41. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
(1-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
Давлат хизматлари маркази, ЯИДХП ёки Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш
СХЕМАСИ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
1. Давлат хизматларидан фойдаланиш учун Ўзагроинспекцияга ёки Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Хоҳишига кўра
2. Ўзагроинспекция ёки Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўловни (йиғим) амалга оширади.
Мурожаат қилинганда
2-босқич
Ўзагроинспекция ёки Давлат хизматлари маркази, ЯИДХП
Ариза ёки сўровномани сертификатлаш органига юборади.
Бир иш кунида автоматик тарзда
3-босқич
Ўзагроинспекция
1. Ариза ва тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, таҳлил қилади ва сертификатлаш ишларини амалга ошириш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
2. Қабул қилинган қарор тўғрисида сертификатлаштириш органи томонидан ариза берувчи манзилига ёки ариза берувчига Давлат хизматлари маркази, ЯИДХП орқали хабарнома юборади.
Икки иш кунида
4-босқич
Ўзагроинспекция
1. Ижобий қарор қабул қилганидан сўнг сертификатлашни амалга ошириш учун маҳсулот тўдаларидан намуналарни танлаб олиш ва идентификация қилиш ишларини амалга оширади.
Икки иш кунида
2. Танлаб олинган ва идентификация қилинган ҳамда расмийлаштирилган далолатномаларни аккредитацияланган синов лабораторияларига тақдим этади.
Икки иш кунида
5-босқич
Аккредитацияланган синов лабораториялари
1. Норматив ҳужжатлар асосида маҳсулотнинг турига ва синов усулларига мувофиқ олинган намуналарни белгиланган тартибда синовдан ўтказади.
Белгиланган муддатда
2. Синов баённомалари ва таҳлил натижаларини расмийлаштиришни амалга оширади.
Икки иш кунида
6-босқич
Ўзагроинспекция
Синов баённомалари ва таҳлил натижаларига асосан маҳсулотга мувофиқлик сертификатини расмийлаштиради, электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди, мувофиқлик сертификати билан бирга синов баённомасини ёки таҳлил натижаларини ариза берувчига ёки Давлат хизматлари марказига ва ЯИДХПга электрон шаклда юборади.
Уч иш кунида
7-босқич
Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП
Мувофиқлик сертификати ёки синов баённомасини ва таҳлил натижаларини ариза берувчига юборади.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
(2-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш бўйича
АРИЗА
сон
(ариза берувчи)
(ариза берувчининг манзили)
номидан
(раҳбарнинг Ф.И.О.)
шуни маълум қиладики,
-6524
навли
(экин тури)
(уруғлик нави)
Элита
репродукцияли,
620
.- партияли,
2018
йил ҳосили
(уруғлик авлоди)
(партия рақами)
партия миқдори
тонна
(уруғлик партия миқдори)
(ишлаб чиқариш тури)
бўйича ишлаб чиқарилган
(код ТН ВЭД)
(норматив ҳужжат номи)
(норматив ҳужжат рақами ва номланиши)
(схема рақами)
уруғликларни юқорида кўрсатилган норматив ҳужжатлар талабларига асосан сертификатлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишингизни сўрайман.
Аризага илова:
1.
Маҳсулот ёрлиғи
2.
Мувофиқлик сертификати
3.
Дала вегетация даврида апробация кўриги ўтказилганлиги ҳақида далолатнома4шакл
4.
Касаллик ва ҳашаротларга қарши кимёвий дориланганлиги ҳақида хулоса
5.
Оригинал уруғларга мансуб уруғликни кўпайтириш учун рухсатнома
СТИР:
телефон рақами
Аризачи
(имзо)
Ф.И.О.
М.Ў
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2а-ИЛОВА
(2а-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш бўйича
СЎРОВНОМА
сон
(ариза берувчи)
(ариза берувчининг манзили)
номидан
(раҳбарнинг Ф.И.О.)
шуни маълум қиладики,
навли
(экин тури)
(уруғлик нави )
Элита
репродукцияли,
620
.- партияли,
2018
йил ҳосили
(уруғлик авлоди)
(партия рақами)
партия миқдори
120
тонна
(уруғлик партия миқдори)
(ишлаб чиқариш тури)
бўйича ишлаб чиқарилган
(код ТН ВЭД)
(норматив ҳужжат номи)
(норматив ҳужжат рақами ва номланиши)
(схема рақами)
уруғликларни юқорида кўрсатилган норматив ҳужжатлар талабларига асосан сертификатлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишингизни сўрайман.
Сўровномага илова:
1.
Маҳсулот ёрлиғи
2.
Мувофиқлик сертификати
3.
Дала вегетация даврида апробация кўриги ўтказилганлиги ҳақида далолатнома4шакл
4.
Касаллик ва ҳашаротларга қарши кимёвий дориланганлиги ҳақида хулоса
5.
Оригинал уруғларга мансуб уруғликни кўпайтириш учун рухсатнома
СТИР:
телефон рақами
Сўровнома берувчи
Ф.И.О.
QR
(2а-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
(3-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатганлик учун ундириладиган
маҳсулотга норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ сертификатлашда назорат бирлиги 25 тоннагача бўлган маҳсулот турлари (ерёнғоқ, дуккаклилар, ловия, фасол, қовоқнинг барча турлари, катран, нонли қорамағиз (ежовник хлебный) ва бошқа дуккаклилар, диплоид ва полиплоид бир ва кўп уруғли қанд лавлаги);
маҳсулотга норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ сертификатлашда назорат бирлиги 20 тоннагача бўлган маҳсулот турлари (тарвуз, ош ва хашаки лавлаги, вика, маржумак, тариқ, ясмиқ, эспарцет);
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
(4-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4а-ИЛОВА
(4а-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
_________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ га тегишли уруғлардан экинбоплик
(ташкилот номи, туман, вилоят)
сифат кўрсаткичларини аниқлаш учун ўртача намуналар танлаб олинди.
Уруғ сақланадиган жой (омбор, вагон ва бошқалар рақами)
Уруғ қаердан ва қачон олинган, вагон рақами
Уруғлар қандай ишланган
Уруғ партияси қачон таҳлил қилинди, санаси ва охирги таҳлилнинг рақами
Ишлов бериш қандай кимёвий препарат билан ўтказилган
Қайси таҳлил учун намуна олинди
Уруғнинг тайин этилиши
Тақдим этилган намуналар сони
қопчада
шиша идишда
пакетда
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
2. Намуналар___________________________________________________ уруғчилик лабораториясига юбориш учун йўналтирилди.
Намуна олган шахснинг имзоси: __________________ комиссия аъзоларининг имзолари: ____________________________________
Кафолат: _______________________________________ шу уруғлик партиясини тўғри қараш ва сақлаш йўли билан уларни бошқа партияларга аралаштирмасликни, ифлослантирмасликни, унувчанлик ва бошқа экиш
М.Ў.
(хўжалик, ташкилот номи)
сифатларини пасайтирмасликни ҳамда танлаб олинган намуналар, арбитраж таҳлил учун олинган намуналар дубликатларини омон сақланишини кафолатлайди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА
(5-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 мартдаги 169-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2024 й., 09/24/169/0260-сон)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 мартдаги 169-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2024 й., 09/24/169/0260-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 декабрдаги 712-сон қарорига 4-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасиҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида уруғлар, дуккакли, мойли экинлар ва бошқа дон экинларини қайта ишлашни сертификатлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
(4-илованнг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
1. Ушбу Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида уруғлар, дуккакли, мойли экинлар ва бошқа дон экинларини қайта ишлашни сертификатлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда — Регламент) жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчи) маҳаллий уруғлар, дуккакли, мойли экинларни ва бошқа дон экинларини қайта ишлашган маҳсулотларини кўплаб (серияли) ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқилган дон ва дон маҳсулотлари, уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлар (кейинги ўринларда — маҳсулот) учун мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
2. Мазкур Регламент талаблари ғалла тайёрлаш мавсумида етиштирилган дон маҳсулотларини давлат хариди билан боғлиқ қисмига нисбатан татбиқ этилмайди.
3. Ушбу Регламентда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
сертификатлаш органи — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
мувофиқлик белгиси — муайян маҳсулот ёхуд хизмат аниқ стандартга ёки бошқа норматив ҳужжатга мос эканлигини кўрсатиш учун маҳсулотга ёхуд кўрсатилган хизматга доир ҳужжатга қўйиладиган ва белгиланган тартибда рўйхатга олинган белги;
маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) сертификатлаш тизими — айни бир хил стандартлар ва қоидалар қўлланиладиган муайян маҳсулотлар, ишлар ёки хизматларга тааллуқли сертификатлаш тизими;
синов баённомалари — уруғлар, дуккакли, мойли экинларни ва бошқа дон экинларини қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни лабораториялар томонидан ўтказилган синовлар натижаси бўйича расмийлаштириладиган ҳужжат.
4. Ариза берувчининг Давлат хизматлари маркази, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП), «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси (кейинги ўринларда — Агропортал) орқали юборган ёки Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда — Ўзагроинспекция) сертификатлаштириш органига берган мурожаати ёки сўровномаси асосида маҳсулотлар Ўзагроинспекция томонидан сертификатлаштирилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Мажбурий сертификатланадиган маҳсулотларни сертификатлашнинг ўзига хос хусусиятлари алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади.
5. Сертификатлашда маҳсулотни норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мос келиши тасдиқланади.
6. Сертификатлашда муайян маҳсулот учун норматив ҳужжатлардан ташқари, маҳсулотнинг мажбурий талабларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва бошқа расмий нашр этилган норматив ҳужжатларга ҳам амал қилиниши мумкин.
7. Маҳсулотни синовдан ўтказишда, аккредитацияланган синов лабораториялари ва бошқа аккредитацияланган синов лабораторияларида ўтказилган синов натижалари ўзаро тан олинади.
8. Сертификатлашга ҳақ тўлаш, маҳсулотни мувофиқлигини баҳолаш ишлари натижаларидан қатъий назар, ариза берувчи томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Бунда сертификатлаш ишлари тўлов олдиндан амалга оширилгандан сўнг бажарилади.
9. Давлат хизматлари маркази, ЯИДХП, Агропортал ва Ўзагроинспекция ўртасидаги ахборотлар алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида кўрсатилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
10. Давлат хизматлари ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
11. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ёки Ўзагроинспекцияга ўзи келиб мурожаат қилади, шунингдек, давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда ёки Агропорталда рўйхатдан ўтади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
12. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ёки Ўзагроинспекция ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП ёки Агропортал орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги аризани (сўровнома) электрон равишда тўлдиради.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Mobil-ID илова орқали сўровнома тўлдирганда, фойдаланувчининг телефон рақамига юборилган хабарни тасдиқлаш орқали идентификацияланади.
Ариза берувчидан қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
ишлаб чиқариладиган маҳсулотга норматив ҳужжатлар нусхаси;
маҳсулот ёрлиғидан намуна ёки маҳсулот тўғрисида маълумот;
давлат санитария назорати идорасининг лабораториясида ўтказилган синовлар натижаларини ўз ичига олган санитария-эпидемиология хулосаси ва синов баённомалари нусхалари.
13. Ариза ёки сўровнома тўлдирилганидан сўнг, ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, аризани ёки сўровномани ўз имзоси ёки электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.
14. Ариза ёки сўровномани имзолаш ёки электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (ишончли вакил, билдактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
15. Уруғлар, дуккакли, мойли экинлар ва бошқа дон экинларини қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни сертификатлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатганлик учун тўлов (йиғим) 3-иловадаги тўлов ставкаларига мувофиқ амалга оширилади.
Давлат хизматлари кўрсатиш учун ЯИДХП ёки Агропортал орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган тўлов (йиғим) суммасининг 90 фоизи ундирилади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Давлат хизматлари кўрсатганлик учун тўлов (йиғим) амалга оширилганлиги «Ягона биллинг» ёки «Агробиллинг» ахборот тизими орқали тасдиқланади.
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
16. Тўлов (йиғим) қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
0,5 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,75 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар — Ўзагроинспекциянинг сертификатлаштириш органи шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
в) Ўзагроинспекцияга мурожаат этилганда, кўрсатилган хизматнинг 100 фоизи Ўзагроинспекциянинг сертификатлаштириш органи шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — «Агробиллинг» ахборот тизими орқали давлат хизматлари кўрсатилганда) — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» масъулияти чекланган жамиятининг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағлар — Ўзагроинспекциянинг сертификатлаштириш органи шахсий ҳисобварағига ўтказилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарорига асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
17. Ариза берувчига дон ва дон маҳсулотларига тегишли техникавий шартлар бўйича давлат стандарти, «Маҳсулотларни сертификатлаш қоидалари» (2005 йил 18 март, рўйхат рақами 1458) ҳамда бошқа норматив ва техник ҳужжатларда назарда тутилган қуйидаги ҳолларда асосланган рад жавоби берилади:
Ўзагроинспекциянинг аккредитация доирасида мавжуд бўлмаган маҳсулотни сертификатлаш бўйча ариза берилганда;
Ўзагроинспекциянинг аккредитация гувоҳномаси вақтинчалик тўхтатилган, бекор қилинган ёки бошқа сабабларга кўра иш фаолияти тўхтатилганда;
мазкур Регламентнинг 12-бандида талаб этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
маҳсулотдан намуна танлаб олиш ва идентификациялаш учун шарт-шароитларни ариза берувчи томонидан яратилмаганда;
маҳсулотдан намуна танлаб олиш ва идентификациялаш жараёнида ариза берувчининг (вакили) иштирокини таъминланмаслиги ёки намуналар танлаб олишда Ўзагроинспекция мутахассислари шахсан иштирок этмаган бўлса;
маҳсулотнинг синов натижалари салбий бўлганда;
мувофиқликни баҳолаш натижаларига кўра, аввал маҳсулотнинг сифати бўйича номувофиқлиги (яроқсизлиги) ҳақида синов баённомаси ёки таҳлил натижаси тақдим этилган ҳолларда, шу маҳсулотни қайта сертификатлаш юзасидан ариза берилганда;
идентификация натижаларига кўра, сертификатлаштириладиган маҳсулот тури белгиланган намунада эмаслиги маълум бўлганда;
давлат хизматлари кўрсатиш учун тўлов (йиғим) амалга оширилмаганда;
маҳсулот норматив ҳужжатлар талаблари асосида тайёрланмаганда;
маҳсулотдан намуналар танлаб олиш тартибига риоя қилинмаганда;
шартнома талаблари ариза берувчи томонидан бажарилмаганда;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда.
Ариза берувчи рад жавобини олганидан (маҳсулотнинг синов натижалари салбий бўлган ҳолат бундан мустасно) кейин аниқланган камчиликларни бир ой мобайнида бартараф этиши ва қайта мурожаат қилиши мумкин, акс ҳолларда қайтадан тўлов амалга оширилиши талаб этилади.
18. Ўзагроинспекция давлат хизматлари кўрсатишни қуйидаги ҳолларда тўхтатиб туришга ҳақли:
фуқаролик, иқтисодий, маъмурий ёки жиноят суд ишларини юритиш тартибида кўрилаётган иш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишни вақтинчалик тўхтатиш ҳақида суд ҳужжатлари бўлганда;
давлат хизматлари кўрсатишда иштирок этаётган жисмоний шахс вафот этганда, юридик шахс тугатилганда, фаолиятини тўхтатганда ёки қайта ташкил этилганда;
хатоларни тўғрилаш ва зарур ҳужжатларни тақдим этиш имконияти берилганда;
Давлат хизматлари кўрсатишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги хабар манфаатдор шахсларга бир иш кунида ЯИДХП ёки Агропортал орқали ёки аризачининг ўзига юборилади. Давлат хизматлари кўрсатишни тўхтатиб туриш ҳақидаги хабар процессуал ҳужжат ҳисобланади.
(18-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Давлат хизматлари кўрсатишни тўхтатиб туриш — давлат хизматлари кўрсатиш муддати ўтишининг олдини олишга асос бўлади.
19. Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
20. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси ёки сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган тўлов (йиғим) суммаси қайтарилмайди.
21. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига ёки Ўзагроинспекцияга келиб мурожаат этганда, унинг аризаси ёки сўровномаси Давлат хизматлари маркази ёки Ўзагроинспекция ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқланганидан сўнг бир иш кунида автоматик тарзда Ўзагроинспекцияга электрон шаклда юборилади ёки Ўзагроинспекциянинг сертификатлаштириш органида рўйхатдан ўтказилади.
ЯИДХП ёки Агропортал орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда Ўзагроинспекцияга электрон шаклда юборилади.
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
3-боб. Маҳсулотнинг ишлаб чиқариш шароити ва жараёнини баҳолаш, намуналарни танлаб олиш ва идентификациялаш
22. Сертификатланадиган маҳсулотни ишлаб чиқариш шароити ва жараёнини баҳолаш Ўзагроинспекция томонидан амалга оширилади ҳамда баҳолаш натижалари бўйича мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш учун далолатнома тузилади.
23. Маҳсулотнинг ишлаб чиқариш шароити ва жараёнини баҳолаш намуналар танлаб олингандан кейин 10 иш кунида амалга оширилади.
24. Маҳсулотнинг ишлаб чиқариш шароити ва жараёнини баҳолаш натижалари бўйича маълумотлар маҳсулотнинг мувофиқлик сертификатида қайд қилинади.
25. Сертификатлаш учун маҳсулот намуналарини танлаб олиш ва идентификация қилиш ишлари ариза берилганидан икки иш кунидан кечиктирилмасдан Ўзагроинспекция томонидан жойига чиққан ҳолда амалга оширилади.
Ўзагроинспекция мутахассислари идентификациялаш ва намуналарни танлаб олиш жараёнларини ариза берувчи ёки унинг вакили иштирокида амалга оширади.
26. Сертификатланадиган маҳсулот намуналарининг миқдори, намунани танлаб олиш, идентификация қилиш ва сақлаш тартиби норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
27. Сертификатлашга тақдим этилган маҳсулотдан намуналарни танлаб олишда идентификация қилиш амалиёти, маҳсулотни сертификатлаш қоидаларидан келиб чиқиб, ушбу Регламентнинг 4 ва 4а-иловаларига мувофиқ намуналарни идентификация қилиш ва намуна танлаб олиш далолатномасини расмийлаштирган ҳолда амалга оширилади.
Агар идентификация натижаларига кўра, ариза берувчи томонидан тақдим этилган намуналар норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқ ёки сертификатланадиган маҳсулот тури белгиланган намунада эмаслиги маълум бўлса, намуналар танлаб олинмайди ва ариза берувчига асосланган рад жавоби берилади.
28. Ишлаб чиқарилган маҳсулотни идентификация қилиш ва намуналарни танлаб олиш далолатномаси икки нусхада расмийлаштирилади ва уларнинг бир нусхаси ариза берувчига берилади.
4-боб. Синовларни ўтказиш тартиби
29. Ариза берувчининг омборидан ёки ишлаб чиқариш корхоналаридан Ўзагроинспекция мутахассислари томонидан норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ далолатномаларни расмийлаштирган ҳолда идентификация қилинган ва танлаб олинган намуналар ҳамда тегишли ҳужжатлар икки иш кунида аккредитацияланган синов лабораториясига тақдим этилади.
30. Сертификатлаш мақсадида синовлар аккредитацияланган синов лабораторияларида ўтказилади.
Бунда маҳсулотни сертификатлаш учун синов баённомаларини расмийлаштириш ва бериш муддати маҳсулот турига ҳамда норматив ҳужжатларга мувофиқ ўтказиладиган барча синов усулларининг давомийлигидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
31. Синов натижаларига кўра, маҳсулот мувофиқ (яроқли) деб топилганда унга синов баённомаси ёки номувофиқ деб топилган ҳолларда эса, унга номувофиқлиги тўғрисида хабарнома расмийлаштирилади.
32. Ариза берувчи Ўзагроинспекцияга маҳсулотни етиштириш ва ишлаб чиқаришни ташкил этишда ўтказилган синов натижаларини ёки аккредитацияланган синов лабораториялари томонидан амалга оширилган синовлар тўғрисидаги ҳужжатларини тақдим этиши мумкин.
Синов натижалари салбий бўлган тақдирда, Ўзагроинспекция икки иш кунида ариза берувчига ёки Давлат хизматлари марказига, ЯИДХП ёки Агропортал орқали ариза берувчига қонунчилик ҳужжатларидаги нормаларни кўрсатган ҳолда маҳсулотнинг мувофиқлик сертификатини беришни рад этилганлиги тўғрисидаги хабарномани юборади.
Агар синов натижалари орасидаги тафовутлар рухсат этилган меъёрдан юқори бўлганда ёки норматив ҳужжатларда кўзда тутилган бошқа ҳолатларда, Ўзагроинспекция томонидан маҳсулотнинг сифат кўрсаткичлари қайта синовдан ўтказилади ва синов жараёнлари давомийлиги белгиланган тартибда узайтирилади ҳамда бу ҳақда икки иш кунида ариза берувчига ёки Давлат хизматлари марказига, ЯИДХП орқали ариза берувчига хабарнома юборилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
33. Агар хориждан келтирилган маҳсулотнинг сифат ва хавфсизлик талаблари тасдиқланмаган тақдирда, Ўзагроинспекция икки иш кунида ариза берувчига ёки Давлат хизматлари марказига, ЯИДХП ёки Агропортал орқали Давлат божхона қўмитасига ушбу маҳсулотнинг номувофиқлиги тўғрисида расмий равишда хабарнома юборади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
34. Маҳсулотни синовдан ўтказиш даврида бутунлай ёки қисман бузилганлиги, шунингдек, синаш даврида ҳисобдан чиқарилганлиги (қайтариб берилганлиги) тўғрисидаги далолатнома ариза берувчининг (ёки унинг вакили) иштирокида ушбу Регламентнинг 5-иловасига мувофиқ тузилади.
35. Ўзагроинспекция маҳсулотнинг синов баённомасини, ишлаб чиқариш шароитида баҳолаш натижасини ҳамда ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиққандан сўнг маҳсулотга мувофиқлик сертификатини беради ёки беришни рад этади.
Маҳсулотга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш муддати барча зарур бўлган ҳужжатлар (мазкур Регламентнинг 12-бандида назарда тутилган ҳужжатлар) тақдим этилганидан ва лаборатория синов натижалари (синов баённомаси ёки таҳлил натижаси) олинганидан сўнг уч иш кунидан ошмаслиги керак.
36. Маҳсулотга мувофиқлик сертификати давлат тилида ёки хорижий тилларда расмийлаштирилади.
Маҳсулотга мувофиқлик сертификати portal.standart.uz автоматлашган ахборот тизими ҳамда «Ягона дарча» божхона ахборот тизимига интеграция қилинган ҳолда электрон шаклда расмийлаштирилади.
37. Расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатига асосан Ариза берувчи билан мувофиқлик белгисидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тўғрисида битим тузилади.
Мазкур битимда сертификатлаштирилган маҳсулотни мувофиқлик белгиси билан тамғалаш усули ва Ўзагроинспекция назоратининг шартлари келишиб олинган бўлиши лозим.
38. Берилган сертификат бўйича битим асосида йилига камида бир маротаба инспекция назорати амалга оширилади.
Инспекция назорат ишлари қуйидаги тартибда амалга оширилади:
а) ишлаб чиқариш шароитлари ва жараёнларини баҳолаш;
б) тайёр маҳсулотлардан намуналарни танлаб олиш;
в) маҳсулотнинг сифат кўрсаткичларини аниқлаш;
г) синов натижалари бўйича синов баённомаларини расмийлаштириш;
д) ўтказилган инспекция назорати якуни бўйича далолатномани расмийлаштириш;
е) олинган синов натижалари ижобий бўлганда, мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддатини ўз кучида қолдириш;
ё) олинган синов натижалари салбий бўлганда, мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддатини вақтинча тўхтатиш ёки бекор қилиш.
39. Сертификатланган, серияли ишлаб чиқариладиган маҳсулот (қадоқ, идиш ва юк жўнатув ҳужжатлари) ишлаб чиқарувчи ташкилотнинг масъуллиги остида мувофиқлик белгиси билан тамғаланади.
40. Берилган мувофиқлик сертификатининг нусхаси асосида ишлаб чиқарувчи ташкилот ўз маҳсулотларини реализация қилиши мумкин.
41. Мувофиқлик сертификати амалда бўлган даврда ишлаб чиқарилган маҳсулот сертификатланган деб ҳисобланади ва қайта сертификатланмайди.
Маҳсулотнинг сертификатланганлиги мувофиқлик белгиси ва маҳсулот белгисида, унинг ишлаб чиқариш санаси қайд этилган маълумот билан тасдиқланади.
42. Расмийлаштирилган мувофиқлик сертификати Ўзагроинспекциянинг масъул ходимлари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ариза берувчига Ўзагроинспекция ёки Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ва ЯИДХП ёки Агропортал орқали электрон тарзда юборилади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
43. Ўзагроинспекция, Давлат хизматлари маркази ва Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси давлат хизматларини кўрсатиш бўйича тақдим этилган ҳужжатлар ва сертификатлаш натижалари бўйича маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)
44. Ўзагроинспекция, Давлат хизматлари маркази, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси манфаатдор шахсга маъмурий ҳужжатни қабул қилиш учун аҳамиятга эга бўлган барча ҳолатлар юзасидан ўз фикрини билдириш имкониятини беради.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)
45. Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича Ўзагроинспекциянинг сертификатлаштириш фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назоратни амалга оширади ва мониторинг олиб боради.
46. Ариза берувчи давлат хизматларини кўрсатувчи ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
47. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 214-моддаси.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида уруғлар, дуккакли, мойли экинлар ва бошқа дон экинларини қайта ишлашни сертификатлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
(1-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
Давлат хизматлари маркази, ЯИДХП, «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси ёки Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида уруғлар, дуккакли, мойли экинлар ва бошқа дон экинларини қайта ишланган маҳсулотларни сертификатлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш
СХЕМАСИ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
1. Давлат хизматларидан фойдаланиш учун Ўзагроинспекцияга ёки Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки ЯИДХПда ёки «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси (кейинги ўринларда — Агропортал) рўйхатдан ўтади.
Хоҳишига кўра
2. Ўзагроинспекция ёки Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП ёки Агропортал томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўловни (йиғим) амалга оширади.
Мурожаат қилинганда
2-босқич
Ўзагроинспекция ёки Давлат хизматлари маркази, ЯИДХП ёки Агропортал
Ариза ёки сўровномани сертификатлаш органига юборади.
Бир иш кунида автоматик тарзда
3-босқич
Ўзагроинспекция
1. Ариза ва тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, таҳлил қилади ва сертификатлаш ишларини амалга ошириш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
2. Қабул қилинган қарор тўғрисида сертификатлаштириш органи томонидан ариза берувчи манзилига ёки ариза берувчига Давлат хизматлари маркази, ЯИДХП ёки Агропортал орқали хабарнома юборади.
Икки иш кунида
4-босқич
Ўзагроинспекция
1. Ижобий қарор қабул қилганидан сўнг сертификатлашни амалга ошириш учун маҳсулот тўдаларидан намуналарни танлаб олиш ва идентификация қилиш ишларини амалга оширади.
Икки иш кунида
2. Танлаб олинган ва идентификация қилинган ҳамда расмийлаштирилган далолатномаларни аккредитацияланган синов лабораторияларига тақдим этади.
Икки иш кунида
5-босқич
Аккредитацияланган синов лабораториялари
1. Норматив ҳужжатлар асосида маҳсулотнинг турига ва синов усулларига мувофиқ олинган намуналарни белгиланган тартибда синовдан ўтказади.
Белгиланган муддатда
2. Синов баённомалари ва таҳлил натижаларини расмийлаштиришни амалга оширади.
Икки иш кунида
6-босқич
Ўзагроинспекция
Синов баённомалари ва таҳлил натижаларига асосан маҳсулотга мувофиқлик сертификатини расмийлаштиради, электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди, мувофиқлик сертфиикати билан бирга синов баённомасини ёки таҳлил натижаларини ариза берувчига ёки Давлат хизматлари марказига ва ЯИДХПга ёки Агропорталга электрон шаклда юборади.
Уч иш кунида
7-босқич
Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП ёки Агропортал
Мувофиқлик сертификати ёки синов баённомасини ва таҳлил натижаларини ариза берувчига юборади.
Бир иш кунида автоматик тарзда
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида уруғлар, дуккакли, мойли экинлар ва бошқа дон экинларини қайта ишлашни сертификатлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
(2-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида уруғлар, дуккакли, мойли экинлар ва бошқа дон экинларини қайта ишлашни сертификатлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
(3-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
Уруғлар, дуккакли, мойли экинлар ва бошқа дон экинларини қайта ишлашни сертификатлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатганлик учун ундириладиган
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида уруғлар, дуккакли, мойли экинлар ва бошқа дон экинларини қайта ишлашни сертификатлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
(4-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг дон ва ундан қайта ишланган маҳсулотларни сертификатлаш бўлими
(4-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида уруғлар, дуккакли, мойли экинлар ва бошқа дон экинларини қайта ишлашни сертификатлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4а-ИЛОВА
(4а-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида уруғлар, дуккакли, мойли экинлар ва бошқа дон экинларини қайта ишлашни сертификатлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА
(5-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)