toggle_night_mode
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш ва божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги «Давлат божхона хизмати органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-57-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат божхона хизмати органларининг (кейинги ўринларда — божхона органлари) фаолиятини ташкил этиш ва божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш мақсадида қарор қиламан:
I. Мақсадлар
1. 2025 йилда божхона соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгилансин:
(а) соҳага сунъий интеллект технологияларини жорий этиш;
(б) божхона органлари ахборот тизимларини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш;
(в) божхона органлари ташкилий тузилмаларини оптималлаштириш.
II. Молиявий ресурслар
2. Белгилансинки:
(а) мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва божхона органларининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро грант маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
(б) божхона органлари ташкилий тузилмаларига киритилаётган ўзгартиришлар билан боғлиқ қўшимча харажатлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
III. Ташкилий чора-тадбирлар
3. Қуйидагилар:
(а) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (кейинги ўринларда — Божхона қўмитаси) тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
(б) Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
(в) Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг Интизом низоми 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг божхона органларида мавжуд штат бирликлари доирасида қуйидаги тузилмаларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
(а) «Бош почтамт» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости негизида — электрон савдо майдончалари орқали харид қилинаётган товарлар ва махсус тоифадаги юкларни божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказишга мўлжалланган «Электрон тижорат» ташқи иқтисодий фаолият божхона постини;
(б) «Сирдарё» чегара божхона пости таркибидаги «Оқ олтин» ва «Малик» божхона пунктлари негизида алоҳида «Оқ олтин» ва «Малик» чегара божхона постларини;
(в) Божхона қўмитаси тизимида алоҳида юридик шахс мақомига эга бўлган Божхона расмийлаштируви марказини. Бунда:
(i) ҳудудий бошқармаларнинг масофавий электрон декларациялаш божхона постлари босқичма-босқич тугатилади;
(ii) Божхона қўмитаси раисига Божхона расмийлаштируви маркази тузилмаси ва низомини тасдиқлаш ваколати берилади.
5. Божхона қўмитаси таркибида божхона соҳасига сунъий интеллект технологияларини жорий этишга ихтисослашган тузилма ташкил этилсин. Бунда:
(а) тузилма божхона органларида сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳа менежери ҳисоблансин;
(б) тузилманинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
(i) сунъий интеллект технологиялари соҳасида илғор хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиш;
(ii) божхона назорати ва расмийлаштирувини қамраб олган сунъий интеллект технологияларини тадқиқ қилиш, уларнинг самарали ишлашини таъминлаш ҳамда доимий тарзда сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш чораларини кўриш;
(iii) ушбу йўналишда маҳаллий ва халқаро мутахассислар ҳамда илғор хорижий давлатлар билан илмий ва амалий тажриба алмашиш бўйича ҳамкорлик қилиш;
(iv) сунъий интеллект технологияларини синовдан ўтказиш ва амалиётга жорий этиш.
6. Божхона соҳасига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ва такомиллаштириш мақсадида Божхона қўмитаси раисининг Сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича маслаҳатчиси лавозими киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг ташкилий тузилмаси 4-иловага ҳамда божхона постлари рўйхати ва тоифалари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
8. Божхона органлари тузилмалари фаолиятини оптималлаштириш, раҳбарлик лавозимларини қисқартириш, божхона назорати самарадорлигини ошириш ва расмийлаштирув жараёнларини марказлаштириш мақсадида 25 та божхона постлари 6-иловага мувофиқ тугатилсин.
9. Божхона қўмитаси (А. Мавлонов) бир ой муддатда мазкур қарор талабларига мувофиқ божхона органларининг янгиланган штатларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
10. Божхона органларида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
11. Мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ҳамда божхона органлари фаолияти самарадорлигини ошириш масалаларини илмий асосланган ҳолда ўрганиш учун Божхона қўмитаси таркибида Ташқи иқтисодий фаолият илмий маркази ташкил этилсин ва унинг асосий фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
(а) халқаро ташкилотларнинг умумэътироф этилган талаблари, халқаро стандартлар, шунингдек, халқаро индекс ва рейтинглар мезонлари асосида божхона иши ва миллий қонунчиликни такомиллаштириш;
(б) ташқи савдо жараёнларини таҳлил қилиш натижалари асосида тариф сиёсатини такомиллаштириш ҳамда импорт ҳажми юқори бўлган товарларни маҳаллийлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
(в) божхона назорати методологияси, товарлар номенклатураси, божхона қиймати ва хавфларни бошқариш соҳасидаги муаммоларни илмий тадқиқ этиш;
(г) божхона органларида фискал фаолият самарадорлигини мониторинг қилиш ва прогнозлаш, мавжуд имтиёз ва преференциялар қўлланилишини баҳолаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Божхона қўмитаси (А. Мавлонов) Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2027 йил 1 январга қадар Божхона институтида қуйидаги ахборот тизимларини жорий этсин:
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги ПФ-250-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2025 й., 06/25/250/1197-сон)
(а) таълим жараёнларини ташкил этиш ва бошқариш бўйича «Таълим менежменти» автоматлаштирилган ахборот тизими;
(б) профессор-ўқитувчилар фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш бўйича «Самарадорликни баҳолаш» модули;
(в) божхона органлари ходимлари малакасини ошириш бўйича «Малака» автоматлаштирилган ахборот тизими.
13. Божхона қўмитаси (А. Мавлонов) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:
(а) бакалавриатда дуал таълим асосида ўқитишни йўлга қўйсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги ПФ-250-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2025 й., 06/25/250/1197-сон)
14. 2025 йил 1 июлдан суғурта ташкилотлари билан божхона органлари ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилган ҳолда чегара орқали ҳаракатланаётган автотранспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш механизми йўлга қўйилсин.
Бунда:
(а) божхона постига кириб келган автотранспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлиги тўғрисида суғурта полисини расмийлаштириш божхона органлари ахборот тизимлари орқали амалга оширилади;
(б) Божхона қўмитасининг тегишли дастурлари Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилинади;
(в) чет давлатларда рўйхатдан ўтказилган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш фуқаролик жавобгарлиги тўғрисида суғурта полиси мавжуд бўлганда амалга оширилади.
15. Белгилансинки, товарлар расмийлаштируви жараёнида:
(а) божхона органларининг «Хавфларни бошқариш» ахборот тизими қуйидаги йўлаклар кесимида товар, транспорт воситалари, шахсларнинг хавф даражалари ҳамда уларга нисбатан қўлланиладиган божхона назорати шакллари ва ҳажмини белгилайди:
(i) «яшил йўлак»да хавф даражаси паст белгиланади ва божхона назорати шакллари қўлланилмайди (товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати бундан мустасно). Бунда «яшил» йўлакка йўналтирилган товарлар автоматик тарзда расмийлаштирилади;
(ii) «сариқ йўлак»да хавф даражаси ўрта белгиланади ва божхона назоратининг бир ёки бир нечта шакллари қўлланилади (божхона ва шахсий кўрик бундан мустасно);
(iii) «қизил йўлак»да хавф даражаси юқори белгиланади ва божхона назоратининг бир ёки бир нечта шакллари қўлланилади;
(iv) «кўк йўлак»да божхона назорати шакллари товар ва транспорт воситалари чиқариб юборилгандан сўнг амалга оширилади;
(б) божхона органларида хавфларни бошқариш тизимини қўллаш механизмлари, тасодифий танлов тамойили, хавф профиллари, мезонлари ва услубиётидан фойдаланиш тартиби, шунингдек, товар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона кўригини ўтказишнинг ҳажми Божхона қўмитаси томонидан белгиланади;
(в) божхона органлари ходими томонидан «Хавфларни бошқариш» ахборот тизими буюрган божхона операцияларининг бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
16. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
(а) 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб, Божхона қўмитаси томонидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда барча иштирокчилар учун қулай бўлган тартиботларни, шу жумладан, логистика хизматларини ўз ичига олган ахборот платформаси амалиётга жорий этилади. Бунда тизим орқали ташқи савдони амалга оширишда барча идоралар учун ягона шаклда ариза тақдим қилиш, экспорт-импорт шартномаларини рўйхатга олиш, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни электрон тарзда расмийлаштириш, логистика, банк ва экспертиза хизматларидан фойдаланиш, божхона ва юк операцияларини амалга ошириш имкониятлари яратилади;
(б) Божхона органлари томонидан божхона хизматлари кўрсатишда дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ҳамда GPS пломбалар, инспекцион кўрик мажмуалари, рентген қурилмалар ва бошқа божхона назорати техник-воситаларининг доимий соз ҳолда ишлашини таъминлаш бўйича техник кузатувни амалга ошириш учун «Божхона-сервис» давлат муассасаси, шу жумладан, хусусий секторни жалб қилишга рухсат берилади.
17. 2025 йил 1 октябрдан бошлаб товарларни олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит олиб ўтиш бўйича барча сертификат, хулоса ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар фақат «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали расмийлаштирилсин.
18. Белгилансинки, ветеринария ва фитосанитария соҳасида ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва ахборот тизимлари концепцияси Божхона қўмитаси билан белгиланган тартибда келишилади.
19. Божхона қўмитасининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
(а) логистика учун қулай чегара ўтказиш пунктларига ёндош ҳудудларда хўжалик субъектларини жалб этган ҳолда божхона терминалларини қуриш. Бунда:
(i) божхона терминалларидаги давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг асосий функциялари «ягона дарча» тамойили асосида божхона, банк, логистика, тезкор-лаборатория, фитосанитар, ветеринар, санитар-эпидемиологик, экологик, сертификатлаштириш ва бошқа хизматлар кўрсатиш ҳисобланади;
(ii) тадбиркорлик субъектлари божхона терминалларида кўрсатиладиган тижорат хизматларидан ихтиёрий равишда фойдаланади;
(б) Божхона органларининг ривожлантириш жамғармасига келиб тушган маблағлардан амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган ҳолатлар билан бир қаторда ходимларга устамалар тўлашга ҳамда объектларни капитал қуриш ва таъмирлашга йўналтириш;
(в) айнан бир хил товарларга бир ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида фитосанитар хавфи паст бўлган карантин остидаги маҳсулотлар учун карантин рухсатномалари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини, озон емирувчи моддалар ва улардан ташкил топган маҳсулотларни олиб кириш ҳамда олиб чиқиш учун ветеринар рухсатномалар, мувофиқлик сертификати, гигиеник ва экологик сертификатларни бир календарь йилдан ошмаган муддатга бир маротаба тақдим этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) чегара божхона постлари ҳудудларини кенгайтириш учун қишлоқ хўжалиги ерлари ер фонди тоифаси ўзгартирилиши ҳисобига ажратилган (ажратиладиган) қўшимча ер майдонларини, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш нобудгарчилик ўрнини қоплаш бўйича тўловлардан озод этиш.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги ПФ-250-сонли Фармонига асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2025 й., 06/25/250/1197-сон)
IV. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
20. Божхона қўмитаси икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
21. Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Д.Б. Кадиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 25 март,
ПҚ-122-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПҚ-122-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси тўғрисидаги
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (кейинги ўринларда — Божхона қўмитаси) мақоми, вазифалари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Божхона қўмитаси республика ижро этувчи ҳокимият органи бўлиб, божхона органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва бевосита тартибга солувчи, тизимдаги раҳбарий фаолиятни коллегиал асосда ташкил этадиган, шунингдек, божхона соҳасидаги ваколатли давлат органининг функцияларини бажарувчи, ҳарбийлаштирилган ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳисобланади.
3. Божхона қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, халқаро шартномалари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
4. Божхона қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари, жисмоний ва юридик шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
5. Божхона қўмитасида Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя қилиш, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси (кейинги ўринларда — Махсус жамғарма) ташкил этилади.
Махсус жамғарма божхона йиғимлари ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар тарзидаги тушумлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига шакллантирилади.
Махсус жамғармани ташкил этиш ҳамда ундан фойдаланиш тартиби Божхона қўмитаси томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона қўмитаси махсус жамғармаси ҳисобидан ҳомийлик ёрдамларини кўрсатиш фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига асосан амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги ПФ-250-сонли Фармонига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2025 й., 06/25/250/1197-сон)
6. Божхона қўмитасининг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси»;
қисқартирилган номи — «Божхона қўмитаси»;
б) инглиз тилида:
тўлиқ номи — «Customs Committee of under the Ministry of Economy and Finance of the Republic of Uzbekistan»;
қисқартирилган номи — «Customs Committee»;
в) рус тилида:
тўлиқ номи — «Таможенный комитет при Министерстве экономики и финансов Республики Узбекистан»;
қисқартирилган номи — «Таможенный комитет».
7. Божхона қўмитасининг жойлашган манзили (почта манзили) — Тошкент шаҳри Ислом Каримов кўчаси 3-уй.
2-боб. Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари тузилмаси
8. Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари (кейинги ўринларда — божхона органлари) тузилмасини қуйидагилар ташкил этади:
а) божхона органлари:
Божхона қўмитаси марказий аппарати;
Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар);
божхона постлари;
Божхона қўмитасининг Божхона институти;
Марказий божхона лабораторияси;
Божхона расмийлаштируви маркази;
Миллий кинология маркази;
б) божхона органлари муассасалари:
«Божхона-сервис» давлат муассасаси;
«Бахт» спорт-соғломлаштириш мажмуаси» давлат муассасаси.
9. Божхона органлари ва муассасалари Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи кўрсатилган муҳрга эга бўлган юридик шахслардир.
Божхона органлари ва муассасалари (божхона постлари бундан мустасно) мустақил балансга, шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан хорижий валютадаги банк ҳисоб рақамларига эга.
«Бахт» спорт-соғломлаштириш мажмуаси» давлат муассасаси солиқ тўловчи сифатида бюджет ташкилотига тенглаштирилади.
10. Божхона қўмитаси марказий аппарати, Божхона институти, Марказий божхона лабораторияси, Божхона расмийлаштируви маркази, Миллий кинология маркази тузилмалари ва ҳудудий бошқармалар ҳамда божхона постлари намунавий тузилмалари Божхона қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади.
11. Божхона институти фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.
Марказий божхона лабораторияси, Миллий кинология маркази ҳамда «Бахт» соғломлаштириш спорт мажмуаси ва «Божхона-сервис» давлат муассасалари фаолиятини ташкил этиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
12. Божхона органлари ва муассасалари маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдир ва бевосита Божхона қўмитасига бўйсунади.
3-боб. Божхона органларининг вазифалари ва функциялари
13. Божхона органларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонунчилик билан муҳофаза этиладиган манфаатларини ҳимоя қилиш;
ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш;
божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга ошириш;
божхона тўловларини ундириш;
божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш, қонунчилик бузилишларининг, шу жумладан, контрабанданинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда ўз ваколатлари доирасида иштирок этиш;
ташқи савдо операцияларининг мониторингини амалга ошириш, экспорт-импорт шартномаларининг ижросини таҳлил қилиш, шунингдек, ташқи савдо операцияларининг божхона органларига тааллуқли қисмини ўтказишда валюта тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этиш;
товарларнинг ташқи савдосига доир божхона статистикасини юритиш;
ташқи иқтисодий фаолиятнинг (кейинги ўринларда — ТИФ) товар номенклатурасини классификациялаш ҳамда божхона ва суд экспертизаларини амалга ошириш;
фуқароларнинг божхона соҳасидаги ҳуқуқий маданиятини юксалтириш;
хавфни бошқариш тизими қўлланилиши самарадорлигининг мунтазам мониторингини амалга ошириш;
божхона органлари фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ва назоратнинг техник воситаларини қўллаш;
божхона ишини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг божхона ишига тааллуқли қисмидан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш;
ТИФ иштирокчилари фаолиятини баҳолаш ҳамда уларнинг товарлар ва транспорт воситалари чиқариб юборилгандан кейинги ҳисобини текширишни назарда тутувчи божхона аудитини амалга ошириш;
нотариф тартибга солиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назорати органларининг ТИФни нотариф тартибга солиш чораларини қўллаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
божхона органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш ҳамда фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга оширишни таъминлаш;
кинология фаолиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш, хизмат итлари ва кинологларни тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш.
14. Божхона органлари ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
1) жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонунчилик билан муҳофаза этиладиган манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида:
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонунчилик билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлайди;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқади ҳамда уларга божхона қонунчилигини қўллаш бўйича зарур тушунтиришлар беради;
2) Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш соҳасида:
ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича зарур чораларни кўради;
ТИФни тарифли тартибга солиш усулларини ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишида қатнашади;
республиканинг божхона ҳудудида давлат хавфсизлигини, жамоат тартиби, инсон ҳаёти ва саломатлиги ҳимоя қилиниши, ҳайвонлар ва ўсимликлар муҳофаза қилиниши, атроф-муҳит муҳофазаси бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишига кўмаклашади;
3) божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга ошириш соҳасида:
товар ва транспорт воситаларининг божхона чегараси орқали ҳаракатланиши тартибига риоя этилишини таъминлайди;
ўз ваколатлари доирасида божхона ва солиқ қонунчилигига риоя этилиши устидан назоратни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;
товарларга божхона ҳудудидан ташқарида ва божхона ҳудудида ишлов бериш юзасидан назоратни амалга оширади;
божхона ва эркин омборлар, бож олинмайдиган савдо дўконлари фаолиятини амалга ошириш учун лицензия ҳамда ваколатли иқтисодий оператор мақомини беради;
божхона ва эркин омборлар, бож олинмайдиган савдо дўконлари, божхона ташувчилари, ваколатли иқтисодий операторлар томонидан фаолиятни амалга ошириш талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
товарларнинг божхона расмийлаштирувида тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилади ва текширади;
товарларни божхона режимларига жойлаштириш фактини текширади;
божхона юк декларацияси (кейинги ўринларда — БЮД) ва божхона кирим ордерида кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларда қайд этилган маълумотлар билан таққослайди ва текширади;
ТИФ товар номенклатураси бўйича товарларнинг тўғри таснифланганлиги ва божхона расмийлаштируви тўғри амалга оширилганлигини текширади;
хавфли юклар, қурол-яроғ, ҳарбий техника ва мол-мулклар, портловчи моддалар ҳамда буюмлар, шунингдек, ҳарбий таркиблар транзити чоғида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ хулосалар беради ва назоратини амалга оширади;
экспорт назорати объектларининг божхона расмийлаштируви устидан назорат қилиш услубиятини ишлаб чиқади ва жорий этади;
4) божхона тўловларини ундириш соҳасида:
божхона тўловларининг ўз вақтида ундирилиши, шунингдек, давлат бюджетига ўтказилишини таъминлайди;
божхона имтиёзлари ва тариф преференцияларининг тўғри берилиши, улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади ва мониторингини амалга оширади;
божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар тўғри қўлланганлигини ва товарларнинг божхона қиймати тўғри аниқланганлигини текширади;
5) божхона тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш, қонунчилик бузилишлари, шу жумладан, контрабанданинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш соҳасида:
мустақил равишда ёки бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда контрабанда, божхона қонунчилиги ва ўз ваколатлари доирасида солиқ қонунчилиги бузилишининг олдини олиш ҳамда уларга барҳам бериш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари, психотроп, портловчи моддалар, қурол-яроғ, бошқа чекланган ёки тақиқланган ашёларни божхона чегараси орқали ғайриқонуний олиб ўтилишининг олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва қўллайди;
республика ва хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан биргаликда божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар, прекурсорлар ёки жиноий йўл билан топилган бошқа ашёларни назорат остида етказиб берилишини амалга оширади;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона қонунчилиги бузилишининг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга барҳам бериш ва уларни фош этиш, шунингдек, божхона қоидалари бузилишини тайёрлаш ва содир этишга дахлдор шахсларни аниқлаш ҳамда топиш ва улар ҳақида ахборот тўплаш бўйича тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширади;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ божхона органлари ваколатига тегишли бўлган ишлар бўйича терговга қадар текширув, суриштирувни амалга оширади ҳамда божхона қоидалари бузилиши тўғрисидаги маъмурий ишларни юритади ва кўриб чиқади;
юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган божхона қоидалари бузилганлиги учун таъсир кўрсатиш чораларини белгиланган тартибда қўллайди;
божхона органлари ваколатлари доирасига кирмайдиган жиноят ҳақидаги ариза ёки хабарларни ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган органга юборади;
божхона органлари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорларининг қонунийлик талабларига риоя этилишини назорат қилади, улар бўйича киритилган шикоятларни белгиланган тартибда кўриб чиқади;
6) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда ўз ваколатлари доирасида иштирок этиш соҳасида:
ваколатлари доирасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни таъминлайди;
божхонага оид ҳуқуқбузарликларнинг бевосита предмети бўлган товарларни ва бошқа қимматликларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ёки оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга алоқадорлиги хусусида ахборот мавжуд бўлган нақд пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни ушлаб туриш ҳамда олиб қўйиш чораларини кўради;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этади;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича бошқа органлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
халқаро терроризмга қарши курашишга кўмаклашиш бўйича чора-тадбирларни қўллайди;
7) ташқи савдо операцияларининг мониторингини амалга ошириш, экспорт-импорт шартномаларининг ижросини таҳлил қилиш, шунингдек, ташқи савдо операцияларининг божхона органларига тааллуқли қисмини ўтказишда валюта тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш соҳасида:
ташқи савдо операцияларининг мониторингини амалга оширади;
ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат кооперациясини кенгайтириш масалалари бўйича манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатади;
экспорт-импорт шартномаларининг ижросини таҳлил қилади;
ўз ваколатлари доирасида валюта назоратини амалга оширишда, шу жумладан, ташқи савдо операцияларининг божхона органларига тааллуқли қисмини ўтказишда валюта тўғрисидаги қонунчилигига риоя этишни ташкил этади;
8) товарларнинг ташқи савдосига доир божхона статистикасини юритиш соҳасида:
товарларнинг ташқи савдо божхона статистикаси маълумотларини тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилишни ташкиллаштиради ҳамда прогнозлаштиради;
товарларнинг ташқи савдоси бўйича божхона статистикасини юритади, уни шакллантиришнинг барча босқичларида ҳаққонийликни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;
импорт ва экспорт тузилмаси ҳамда динамикасини таҳлил қилиб боради;
Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий алоқаларини ривожлантириш, ташқи савдо ва тўлов балансини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
ташқи савдо соҳасида статистик маълумотларнинг тўғрилигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарлик белгиларини аниқлаш мақсадида хорижий давлатларнинг божхона хизматлари билан ахборот алмашади;
республиканинг ташқи савдосини ривожлантириш тенденциялари, шунингдек, мамлакатнинг савдо ҳамкорлари бўлган мамлакатлар билан савдо-иқтисодий алоқалар бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлайди;
9) ТИФ товар номенклатурасини классификациялаш ҳамда божхона ва суд экспертизаларини амалга ошириш соҳасида:
ТИФ товар номенклатураси бўйича товарларни классификациялайди ва классификация қарорларини қабул қилади;
товарларнинг классификациясига қаратилган маълумотларни йиғади, таҳлил қилади ва сақлайди;
ваколатли органлар билан ҳамкорликда ТИФ товар номенклатурасини юритади ҳамда унинг янги таҳририни ишлаб чиқишда иштирок этади;
товарлар классификациясида учраётган хатоликларни таҳлил қилади ва уларнинг олдини олиш чораларини кўради;
соҳадаги муаммоли ҳолатлар бўйича Жаҳон божхона ташкилоти билан ҳамкорлик қилади;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан комиссион, комплекс экспертизаларни ўтказишда иштирок этади, такрорий экспертизаларни амалга оширади;
товарларни ТИФ товар номенклатураси бўйича классификациялаш мақсадида уларнинг таркиби, хусусиятларини ва бошқа жиҳатларини аниқлашга қаратилган божхона экспертизасидан ўтказади ва хулосалар беради;
товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш мақсадида божхона экспертизасини амалга оширади ва хулосалар беради;
товарларни қайта ишлаш маҳсулотларида идентификациялайди;
товарларни интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларга риоя этилиши учун идентификациялайди;
спиртли ичимликлар таркибини аниқлаш, никотин сақловчи маҳсулотлар идентификацияси бўйича божхона экспертизасини амалга оширади ва хулосалар беради;
янги турдаги никотин сақловчи маҳсулотлар ва спиртли ичимликлар таҳлиллари бўйича эҳтиёжларни ўрганади;
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига асосан товарларнинг классификацияланишига нисбатан ТИФ товар номенклатурасига мувофиқ дастлабки қарор қабул қилади;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган ва олиб чиқиладиган товарларни аккредитация доирасида сертификатлаш билан боғлиқ бўлган пуллик хизматлар кўрсатади;
жисмоний ва юридик шахсларга тиббиёт соҳасида лицензияланган пуллик хизматлар кўрсатади;
божхона органлари эҳтиёжи учун давлат суд-экспертиза муассасаси сифатида ўсимлик, синтетик гиёҳвандлик воситалари ва моддалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар, қимматбаҳо металлар, заргарлик буюмлари, кучли таъсир қилувчи ҳамда махсус кимёвий моддалар, шунингдек, хатшунослик, ҳужжатларнинг техник экспертизаси ва тадқиқотларни амалга оширади;
хорижий давлатларда ташкил этиладиган божхона экспертизаси соҳасида ходимлар малакасини оширишга қаратилган илмий анжуманлар, конференцияларда ходимлар иштирокини таъминлайди;
республика ва хорижий давлатларнинг давлат органлари, илмий ташкилотлари, ўқув юртлари билан ҳамкорликда илмий, инструментал хизмат кўрсатади;
товарларни ТИФ товар номенклатураси бўйича классификациялаш соҳасида ўтказиладиган илмий-тадқиқот ишларини амалга оширади;
янги турдаги экспертизалар учун услублар ишлаб чиқади ва амалиётга жорий этади;
намуна ва синамалар олишга доир методик қўлланмалар ишлаб чиқиб, амалиётга татбиқ этади;
ўқув машғулотлари ўтказиш учун муҳим ҳисобланган товарлар коллекциясини, ўсимлик ва синтетик гиёҳвандлик моддалари, психотроп ва кучли руҳий таъсир қилувчи моддалар коллекцияси, қалбаки ҳужжатлар ва қимматли қоғозлар картотекаларини ташкил этади ва юритади;
картотекалар ва коллекцияларни юритиш самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-конструкторлик ишланмаларида иштирок этади;
10) фуқароларнинг божхона соҳасидаги ҳуқуқий маданиятини юксалтириш соҳасида:
аҳолига ТИФни амалга ошириш ва божхона соҳасига оид қонунчилик ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини етказишни ташкил этади;
божхона соҳасидаги ўзгаришлар ҳақида жисмоний ва юридик шахсларни хабардор қилиш борасида фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик қилади;
коррупцияга қарши курашиш ва бошқа мансабдорлик жиноятлари содир этилишининг олдини олишга қаратилган тадбирларни амалга оширади;
11) хавфни бошқариш тизими қўлланилиши самарадорлигининг мунтазам мониторингини амалга ошириш соҳасида:
божхона қонунчилиги бузилиши хавфи юқори бўлган товар ва ТИФ иштирокчилари фаолиятини назорат қилиш учун куч ва воситалардан самарали фойдаланишни назарда тутувчи хавфни бошқариш автоматлаштирилган тизимининг фаолиятини таъминлайди ҳамда такомиллаштириб боради;
хавфи юқори бўлган товарлар гуруҳларини божхона назорати учун мақсадли танлаш, шу жумладан, дастлабки ахборотни таҳлил қилиш ва тасодифий танлов асосида текшириш усулларини ишлаб чиқади;
«ҳалол» ТИФ иштирокчиларини аниқлаш мезонларини ишлаб чиқади ва уларга нисбатан соддалаштирилган божхона тартиботларини қўллаш механизмларини яратади;
хавфни бошқариш тизими қўлланилиши самарадорлигининг мунтазам мониторингини амалга оширади ва уни янада такомиллаштириш ва узлуксиз ишлашини таъминлайди;
12) божхона органлари фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва назорат-техник воситаларини қўллаш соҳасида:
божхона органлари фаолиятини самарали ташкил этиш учун зарур дастурий таъминот ва ахборот тизимларини ишлаб чиқади ҳамда уларни такомиллаштириб боради;
божхона органлари фаолияти ва хизматларини рақамлаштириш орқали божхона тартиб-таомилларини соддалаштиради;
самарали божхона назоратини ташкил этиш учун божхона органларини зарур назорат-техник воситалари билан таъминлайди;
божхона органларида белгиланган тартибда ахборот хавфсизлигини таъминлайди;
13) божхона ишини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш соҳасида:
ягона божхона сиёсатини амалга оширишнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий механизмларини ишлаб чиқади, уларнинг амалиётга татбиқ этилишини таъминлайди;
божхона иши соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларнинг тайёрланишида иштирок этади;
божхона қонунчилигини такомиллаштиришда божхона органларининг ягона позициясини шакллантиради;
божхона органларига юклатилган вазифа ва функцияларнинг амалга оширилишини таъминловчи илмий-техник хизматлар, лабораториялар, ўқув марказлари, бошқа корхона ва ташкилотларни ташкил этади;
Жаҳон савдо ташкилоти, Жаҳон божхона ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотларнинг стандартлари ҳамда тавсияларини таҳлил қилган ҳолда божхона ишини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқади;
14) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларининг божхона ишига тааллуқли қисмидан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш соҳасида:
Ўзбекистон Республикасининг божхона соҳасида имзоланган халқаро конвенция ва шартномалари бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлайди;
халқаро божхона ва савдо ташкилотларида иштирок этади;
хорижий давлатларнинг божхона органлари, божхона иши масалалари билан шуғулланувчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;
халқаро шартномаларга мувофиқ хорижий мамлакатларнинг божхона хизматлари ва бошқа органлари билан ўзаро ахборотлар алмашади;
15) ТИФ иштирокчиси фаолиятини баҳолаш ҳамда уларнинг товарлар ва транспорт воситалари чиқариб юборилгандан кейинги ҳисобини текширишни назарда тутувчи божхона аудитини амалга ошириш соҳасида:
товарларни божхона режимларига жойлаштириш фактини текширади;
БЮД ва божхона кирим ордерида кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларда қайд этилган маълумотлар билан таққослайди ва текширади;
товарларга нисбатан преференциялар тўғри қўлланганлиги, божхона тўловлари тўлиқ ундирилганлиги, шунингдек, божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва валютани тартибга солиш талабларининг бузилиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ ҳужжатларни текширади ва ўрганади;
божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар тўғри қўлланганлиги ва товарларнинг божхона қиймати тўғри аниқланганлигини текширади;
шартли равишда чиқариб юборилган товарларни тасарруф этиш бўйича чекловларга риоя этилишини текширади;
товарларнинг божхона расмийлаштирувида тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилади ва текширади;
ТИФ товар номенклатураси бўйича товарларнинг тўғри таснифланганлиги ва божхона расмийлаштируви тўғри амалга оширилганлигини текширади;
божхона соҳасида фаолият олиб борувчи шахслар томонидан божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган мажбуриятларнинг бажарилишини текширади;
божхона операцияларини амалга оширишда ноқонуний («кулранг») схемаларни аниқлаш ва бундай ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда уларга чек қўйиш бўйича профилактика ишларини ўтказади;
16) нотариф тартибга солиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назорати органларининг ТИФни нотариф тартибга солиш чораларини қўллаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш йўналишида:
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назорати органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;
давлат томонидан қонунчилик билан ваколат берилган назорат қилувчи органлар (кейинги ўринларда — назорат қилувчи органлар) томонидан ТИФни амалга оширишда рухсатнома ва бошқа тусдаги ҳужжатлар олиниши лозим бўлган ҳамда лицензияланадиган ва квоталанадиган товарларга нисбатан нотариф тартибга солиш чоралари қўллашни мувофиқлаштиради;
назорат қилувчи органларнинг товарларни олиб кириш ва (ёки) олиб чиқишда улар томонидан тақиқларни қўллаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради;
нотариф чоралар қўлланиладиган товарлар рўйхатини тасдиқлаш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда бу борада назорат тартиботлари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
«Ягона дарча» божхона ахборот тизимини қўллаш ва такомиллаштириш услубиятларини ишлаб чиқади;
интеллектуал мулк объектларининг божхона реестрини юритади;
ўз ваколатлари доирасида интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш чораларини кўради;
экспорт назорати объектларининг божхона расмийлаштируви устидан назорат қилиш услубиятини ишлаб чиқади ва жорий этади;
17) божхона органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш ҳамда фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга оширишни таъминлаш соҳасида:
иқтисодиёт ва юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этади;
олий таълимдан кейинги таълим асосида илмий даражага эга илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлайди;
раҳбар кадрларни тайёрлаш учун қисқа муддатли тегишли йўналишлар бўйича ўқув курсларни жорий этади;
кадрлар захирасини яратади, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва стажировкадан ўтишини ташкил этади, божхона органларига кадрлар танловини амалга оширади ва уларни жой-жойига қўяди;
18) кинология фаолиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш, хизмат итлари ва кинологларни тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш соҳасида:
турли йўналишлар бўйича хизматга яроқли зотдор хизмат итларини танлайди, сотиб олади ва парваришлашнинг самарали тизимини яратади;
малакали кинологларни тайёрлайди ва хизмат итларини гиёҳвандлик воситалари, қурол-яроғ, ўқ-дори, портловчи моддалар, валюта қимматликларини қидириб топиш, шунингдек, қидирув-қутқарув, ҳимоя-қоровул, из қидирув хизмати, террорчиликка қарши ва бошқа операцияларда иштирок этиш йўналишлари бўйича тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатларнинг ушбу йўналишдаги жамоат ташкилотлари ҳамда кинология хизматлари билан ўзаро ҳамкорлик дастурлари доирасида зотдор хизмат итларини кўпайтиради, сотиб олади, сотади ва алмашади;
божхона органлари кинологларининг фаолияти ва хизмат итларидан фойдаланиш натижадорлигини уларнинг олдига қўйилган вазифаларни бажаришида юзага келиши мумкин бўлган камчиликларни аниқлаш, келгусида бартараф этиш мақсадида доимий мониторинг олиб боради;
жисмоний ва юридик шахсларга, шу жумладан, хорижий шахсларга рўйхати ва қиймати Давлат божхона хизмати томонидан тасдиқланадиган кинология соҳасида пулли хизматлар кўрсатади;
кинология хизмати соҳасида халқаро ва миллий кўргазмалар, мусобақалар ва бошқа тадбирларни ўтказади ҳамда уларда иштирок этади.
Давлат божхона хизматига қонунчилик ҳужжатлари билан бошқа функциялар ҳам юкланиши мумкин.
4-боб. Божхона органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
15. Божхона органлари ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
божхона назоратини амалга ошириш учун маълумотлар ва ҳужжатларни текшириш, оғзаки сўров ўтказиш, ахборот олиш, божхона кўздан кечирувини, божхона кўригини ва шахсий кўрикни ўтказиш, шунингдек, бинолар, ҳудудлар ва транспорт воситаларини кўздан кечириш;
товарлар ва транспорт воситалари эркин муомалага чиқарилгандан сўнг жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилигини ҳамда уларнинг ташқи савдо фаолияти қонунийлигини текшириш мақсадида товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назоратини амалга ошириш;
божхона назорати шакли сифатида бошқа органлар билан келишилмаган ҳолда товарлар сақланадиган ва сотиладиган жойларга чиққан ёхуд чиқмаган ҳолда божхона аудитини ўтказиш;
олиб кириладиган ва (ёки) олиб чиқиладиган товар ва транспорт воситалари ҳисоби, жумладан, бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботи ҳужжатлари, шунингдек, дастлабки ҳужжатлар юритилиши устидан текширувни амалга ошириш;
банклардан, молия органларидан ҳамда бошқа ташкилотлардан, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслардан экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни сўраш ва олиш;
божхона назоратини ўтказиш мақсадида товарлар ҳамда бошқа буюмлардан намуналар ва нусхалар олиш;
божхонага оид ҳуқуқбузарликларнинг бевосита предмети бўлган товарлар ва бошқа қимматликларни ушлаб туриш ҳамда олиб қўйиш;
терговга қадар текширув, суриштирув олиб бориш ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш;
ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни маъмурий йўл билан ушлаб туришни амалга ошириш;
махсус рухсатномалар ва лицензиялар бериш;
божхона органлари фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан ва назоратнинг техник воситаларидан фойдаланиш;
божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида мутахассисни ёки экспертни жалб этиш;
товарлар сақланадиган ва сотиладиган жойларга чиққан ҳолда импорт товарлар божхона юк декларацияларига мувофиқлигини текшириш учун ушбу товарлар якуний истеъмолчига етиб бориши занжирини корхонабай ўрганиш;
Давлат божхона хизмати ваколатига кирадиган масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;
Давлат божхона хизмати ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича халқаро даражада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда ифодалаш;
жисмоний ва юридик шахсларга рўйхати ва тарифлари Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланадиган пулли хизматлар кўрсатиш;
божхона органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
бюджетдан ташқари маблағларни ҳамда божхона органлари ва муассасаларининг депозит ҳисобварақларида жойлашган маблағларни Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг муддатли депозитларига шартнома асосида миллий ва чет эл валютасида жойлаштириш. Бунда маблағларни жойлаштиришдан олинган даромад божхона органларининг бюджетдан ташқари ҳисобварақларига ўтказилади ва моддий-техник базани ривожлантиришга ва ходимларни моддий рағбатлантириш ҳамда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадларга йўналтирилади.
(15-банднинг ўн тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги ПФ-250-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2025 й., 06/25/250/1197-сон)
Божхона қўмитасининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ходимларга устамалар тўлаш ҳамда божхона объектларини капитал қуриш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш мақсадида ҳудудий бошқармалар, Божхона институти, Марказий божхона лабораторияси, Божхона расмийлаштируви маркази ва Миллий кинология марказига йўналтирилиши мумкин.
Божхона органларига қонунбузилиш ҳолатлари бўйича, етказилган зарарни қоплаш, божхона тўловларини таъминлаш ва бошқа талаблар бўйича божхона органларининг ҳисоб рақамларига вақтинча сақлаш учун ўтказилган хорижий ва миллий валютани тижорат банкларининг муддатли депозитларига шартнома асосида жойлаштириш мумкин.
Бунда депозит маблағларидан олинган фоиз даромадлари божхона органларининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади.
Божхона қўмитаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
16. Божхона органлари ходимлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида жисмоний куч ишлатиш, ўзига бириктирилган махсус воситаларни ва ўқотар қуролни олиб юриш, сақлаш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
5-боб. Божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш
1-§. Божхона қўмитаси раҳбарияти
17. Божхона қўмитаси раиси:
божхона органлари фаолиятини умумий бошқаришни амалга оширади ва раҳбарлик қилади, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Божхона қўмитасига юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришни ташкиллаштиради;
божхона органларида лавозимлар (офицер ва сержантлар эгаллаши лозим бўлган штат лавозимлари) ва уларга мувофиқ махсус унвонларни назарда тутувчи божхона органларининг штатларини тасдиқлайди;
божхона органларида белгиланган меъёрлар асосида мутахассис, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи лавозимларни назарда тутувчи штатларни тасдиқлайди;
Божхона қўмитаси марказий аппарати таркибий тузилмалари, ҳудудий бошқармалари ва божхона органлари муассасаларининг низомларини тасдиқлайди;
зарур ҳолларда божхона органларининг ташкилий-штат тузилмаларига белгиланган умумий штатлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритади;
алоҳида ҳолларда, тор ихтисосликдаги юқори малакали мутахассисларни белгиланган талабларни инобатга олмаган ҳолда хизматга қабул қилиш ҳуқуқига эга;
Божхона қўмитаси раиси ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди ҳамда зарур ҳолларда раис ва унинг ўринбосарларининг таркибий тузилмалар устидан мутасаддилигини ўзгартиради;
ходимларнинг қайта тайёрлаш курсларида даврий ўқиш муддатини белгилайди;
божхона органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва мукофотлаш ҳамда уларга интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилади;
Моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳисобидан шахсий устама бериш тартибини белгилайди;
божхона органларининг спорт-соғломлаштириш муассасаларида стационар дам олиш тартиби ва шартларини белгилайди;
хизмат йили учун устамани тўлаш мақсадида хизмат муддатини ҳисоблаш ҳамда малака даражаларини бериш тартибини тасдиқлайди;
божхона органларининг хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ҳамда хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларнинг фарзандларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган алоҳида квота асосида ўқишга кириш учун тавсияномалар беради;
божхона органларининг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимларига, шунингдек, ҳалок бўлганларнинг оилаларига бир маротабалик нафақа тайинлайди;
божхона органлари хизмат тураржойлари ва ётоқхоналарини бериш, фойдаланиш, сақлаш ва мақомини ўзгартириш тартибини белгилайди;
хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган божхона органлари ходимлари фарзандларининг ўқув даври тўлов контрактларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлаб бериш ҳуқуқига эга;
ўз ваколати доирасида божхона органлари ходимларига махсус унвонлар беради ва уларни бир поғона пасайтириш тарзидаги интизомий жазо чорасини қўллайди;
божхона органлари ходимларини аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди ва навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги қарорларни қабул қилади;
ходимнинг божхона органлари ихтиёрида бўлиш тартибини белгилайди;
ўз ваколатлари доирасида божхона органлари хизматига тикланиши лозим бўлган шахсларни хизматга тиклайди, шахсий таркиб рўйхатларига киритади ва лавозимга тайинлайди;
илгари божхона органларидан бўшатилган шахсларни хизматга қабул қилиш тартибини белгилайди;
кучайтирилган ва суткалик режимларни жорий этади ҳамда бекор қилади, шунингдек, божхона органлари ходимларини жанговар ҳаракатларда иштирок этишга жалб этади;
кучайтирилган ёки суткалик режим жорий этилиши муносабати билан иш соатларининг белгиланган нормалари оширилганлиги эвазига ходимга пул компенсацияси тўлаш ёки дам олиш кунларини бериш ёхуд бу кунларни ҳар йилги навбатдаги таътилга қўшиш тартибини белгилайди;
ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари фармойишлари асосида ҳамда ижроси юзасидан жисмоний ва юридик шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради, йўриқномаларни, қоидаларни, низомларни тасдиқлайди, шунингдек, божхона органлари ва идоравий бўйсунувидаги ташкилотлар томонидан ижро этиш учун кўрсатмалар беради;
Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва бошқа ташкилотларида, шунингдек, бошқа давлатларнинг божхона хизмати органлари билан муносабатларда Божхона қўмитаси номидан иш кўради;
божхона органларининг ўрнак кўрсатган ходимларини ва божхона ишига кўмаклашган фуқароларни мукофотларга ва Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини бериш, кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқлар ва рағбатлантиришнинг бошқа турлари билан мукофотлаш тўғрисида таклифлар киритади;
қонунчилик ҳужжатлари билан ваколатига киритилган бошқа масалалар бўйича қарор қабул қилади.
Божхона қўмитаси раиси қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган бошқа ҳуқуқ ва ваколатларга эга бўлиши мумкин.
18. Божхона қўмитаси раиси қуйидагилар учун шахсан жавобгар ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси қарорларини, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини ўз вақтида ва сифатли бажариш, шунингдек, уларнинг ижро ҳолати тўғрисидаги маълумотларни «Ijro.gov.uz» тизими орқали тўлиқ, тўғри ва ўз вақтида тақдим этиш;
божхона органларига ҳар томонлама ривожланган ҳамда юксак маҳоратга эга, маънан етук ватанпарвар ёшларни жалб этишга қаратилган кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш;
ходимларнинг хизматга бўлган муносабатини тубдан ўзгартириш, қонунчилик бузилишининг барча кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, ходимлар ўртасида соғлом муҳитни шакллантириш;
хизматни фидокорона олиб бораётган кадрларни ҳар томонлама рағбатлантириш, шунингдек, хизмат интизоми, қонунчилик ҳужжатлари талабларини қўпол равишда бузган ходимларни интизомий ҳамда бошқа турдаги жавобгарликка тортилишини таъминлаш;
Божхона институти фаолиятини самарали ташкил этиш;
божхона органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, жамоатчилик, ТИФ иштирокчилари билан бевосита, мақсадли мулоқот ўрнатиш, шунингдек, фуқароларни шахсан қабул қилиш.
19. Божхона қўмитаси раиси тўрт нафар ўринбосарга, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлади.
20. Божхона қўмитаси раиси йўқлигида унинг ваколатлари унинг биринчи ўринбосари, у йўқлигида белгиланган тартибда бошқа ўринбосари томонидан амалга оширилади.
21. Божхона қўмитаси раиси мақомига кўра вазирга, раиснинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари эса тегишинча вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларига тенглаштирилади.
22. Раиснинг биринчи ўринбосари қуйидагилар учун шахсан жавобгар ҳисобланади:
божхона иши ривожланишининг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш, божхона қонунчилиги ҳамда ҳуқуқни кўллаш амалиётини такомиллаштириш, божхона соҳасидаги қонунчилик бузилиши ҳолатларининг сабаб ва шарт-шароитларини таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга ошириш;
давлат хизматлари кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш, ахборотларни таҳлил қилиш ва ундан фойдаланиш, ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш орқали божхона органларининг жисмоний ва юридик шахслар билан бевосита алоқасиз мулоқот қилиш шаклларини жорий этиш;
хавфни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ва самарали ишлашини таъминлаш, «ҳалол» ТИФ иштирокчиларига нисбатан соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларини кўллаш тартибини шакллантириш;
божхона назоратининг замонавий усул, шакл ва техник воситаларини жорий этиш орқали товарларнинг ноқонуний олиб кирилиши, божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаш схемаларини аниқлаш.
23. Раис ўринбосарлари қуйидагилар учун жавобгар ҳисобланади:
ташқи савдо операцияларини мониторинг қилиш, экспорт-импорт шартномалари ижросини таҳлил қилиш, товарлар экспорти прогнозларини бажариш, ташқи савдо операцияларини амалга оширишда валюта қонунчилигига риоя қилиш;
божхона статистикасининг шаклланиши ва ишончлилиги, Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдоси ҳамда мамлакатнинг савдосидаги асосий ҳамкорлари бўлган давлатлар билан савдо-иқтисодий алоқалари ривожи ҳақида таҳлилий маълумотлар тайёрлаш;
статистик маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш, ташқи савдо соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш мақсадида хорижий мамлакатларнинг божхона хизматлари билан ахборот алмашиш;
товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси бўйича тўғри таснифланишини баҳолаш, уларнинг божхона қийматини аниқлаш, божхона тўловларини ҳисоблаш ва ундириш, шунингдек, ушбу масалаларда услубий ёрдам кўрсатишни назарда тутадиган божхона постлари фаолияти устидан ишончли назорат тизимини ишлаб чиқиш;
контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашишнинг ҳолати ва самарадорлиги, товарларни ноқонуний олиб кириш механизмларини аниқлаш ва таҳлил қилиш, қонунчилик бузилишининг олдини олиш бўйича самарали чоралар ишлаб чиқиш, жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш;
хорижий мамлакатлар божхона органлари ва халқаро ташкилотлар билан самарали ҳамкорликни ташкил этиш, божхона иши соҳасидаги илғор тажрибаларни тизимли ўрганиш ва жорий этиш;
Марказий божхона лабораторияси, Миллий кинология маркази ва божхона органлари муассасалари фаолиятини самарали ташкил этиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ҳар томонлама, тўлиқ ва объектив кўриб чиқиш, фуқароларни шахсан қабул қилиш;
божхона органларининг бино ва иншоотларини жорий ва капитал таъмирлаш, ходимларни компьютер ва бошқа ускуналар, алоқа ҳамда божхона назорати воситалари билан таъминлаш, юклатилган вазифаларни самарали бажаришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш.
24. Божхона қўмитасининг таркибий тузилмалари раҳбарлари мазкур Низом ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан юклатилган вазифа ва функцияларнинг амалга оширилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
2-§. Юклатилган вазифа ва функцияларни бажариш, шунингдек, божхона органлари таркибий тузилмаларининг ўзаро ҳамкорлиги тартиби
25. Божхона қўмитаси ўзига юклатилган вазифа ва функцияларни бевосита, шунингдек, божхона органлари орқали бажаради.
26. Божхона органларининг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар Божхона қўмитаси раисининг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади.
Агар Божхона қўмитаси раиси ўринбосари томонидан келишмовчиликларни тартибга солишнинг имконияти бўлмаса, сўнгги қарор бевосита раис томонидан қабул қилинади.
3-§. Божхона қўмитасининг бошқа давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги
27. Божхона органлари ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
4-§. Божхона қўмитасининг ҳайъати, бошқа кенгаш, маслаҳат, эксперт органлари
28. Божхона қўмитасида раис (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозими бўйича), шунингдек, Божхона қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий тузилмалар раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.
Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби Божхона қўмитаси раисининг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
29. Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:
божхона органлари фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқиш, қабул қилинган қарорлар ижросини текшириш масалаларини, Божхона қўмитаси фаолиятида муҳим аҳамиятга эга буйруқлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, текширувлар натижаларини муҳокама қилиш;
Божхона қўмитаси раиси номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Божхона қўмитаси таркибий тузилмалари раҳбарларининг тегишли тузилмалар фаолияти ҳамда қонунчилик ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари ижроси бўйича ҳисоботларини эшитиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун божхона органлари раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат Божхона қўмитаси ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
30. Ҳайъат мажлисига давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари, уларнинг ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклиф этилиши мумкин.
31. Ҳайъат, агар унинг мажлисида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
32. Ҳайъат қарорлари Божхона қўмитасининг қарорлари ва буйруқлари билан амалга оширилади.
33. Божхона қўмитаси раиси ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, раис бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади.
Ҳайъат аъзолари ҳам Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ўз фикрини билдириши мумкин.
34. Ҳайъат фаолияти тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламент билан белгиланади.
35. Божхона органлари фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг илмий, ижтимоий ва моддий-техникавий ривожланиши, кадрлар билан таъминлаш масалаларини, бошқарув қарорлари ва тавсиялари келишилган ҳолда ишлаб чиқилишини комплекс ҳал этиш учун Божхона қўмитасида кенгашлар ва комиссиялар ташкил этилади, улар тўғрисидаги низом раис томонидан тасдиқланади.
6-боб. Божхона органлари ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш
36. Божхона органлари ходимлари фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Баҳолаш жараёнлари божхона органлари ахборот тизимлари орқали ҳар ярим йил якуни (профессор-ўқитувчилар фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш бўйича «Самарадорликни баҳолаш» модули юзасидан ҳар ўқув йили якуни) бўйича амалга оширилади.
(36-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги ПФ-250-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2025 й., 06/25/250/1197-сон)
37. Божхона органлари ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича божхона органлари раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш), шунингдек, божхона органлари фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.
38. Рейтинг натижаларига кўра юқори кўрсаткичларга эришган ходимларга кейинги баҳолаш якунлари эълон қилингунга қадар божхона органларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан лавозим маошининг 100 фоизигача миқдорда ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.
39. Божхона органлари ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари ҳамда божхона органлари ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) тартиби Божхона қўмитаси томонидан белгиланади.
7-боб. Божхона органлари фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, божхона органлари ходимларининг ижтимоий ҳимояси
41. Қуйидагилар божхона органларини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
божхона органларининг бюджетдан ташқари маблағлари;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ пуллик хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
вақтинча бўш маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
42. Божхона органлари моддий-техник таъминлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, бюджетдан ташқари жамғармаларнинг манбалари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
43. Божхона органларининг ходимлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан давлат томонидан мажбурий суғурта қилинади.
44. Божхона органлари ходимлари бепул формали кийим-бош билан таъминланади. Ашёвий таъминот нормалари, шунингдек, формали кийим-бошни кийиш қоидалари Божхона қўмитаси томонидан белгиланади.
45. Божхона органлари ходимлари ва пенсионерлари ҳамда уларнинг оила аъзоларининг тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминоти ички ишлар органлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
46. Хизмат тураржойлари ва ётоқхоналарида яшаётган божхона органлари ходимлари хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан барча турдаги коммунал хизматлар юзасидан жисмоний шахслар учун белгиланган тарифлар бўйича шартномалар тузади.
47. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг тугатилган божхона Бош бошқармаси бошлиқлар таркибининг мансабдор шахсларида улар эга бўлишган махсус ва шахсий унвонлар сақлаб қолиниб, уларнинг 1994 йил 18 январдан 1997 йил 8 июлгача божхона органларида ишлаган вақти ички ишлар ходимларига татбиқан узоқ вақт ишлаганлик учун устамалар, пенсия тайинлашда хизмат стажига қўшилади.
Божхона органлари ходимларининг ва улар оила аъзоларининг пенсия таъминоти ҳарбий хизматни ўтаган ёки ички ишлар органларида хизматни ўтаган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун амалдаги қонунчилик билан белгиланган шартларда ва нормалар бўйича амалга оширилади.
48. Божхона органлари ходимларини рағбатлантириш ҳамда интизомий жазолар бериш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг Интизом низомига мувофиқ белгиланади.
8-боб. Якунловчи қоида
49. Божхона органларини ташкил этиш ва қайта ташкил этиш ҳамда тугатиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПҚ-122-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом давлат божхона хизмати органлари ходимлари (кейинги ўринларда — ходимлар) ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (кейинги ўринларда — Божхона қўмитаси) олий таълим муассасалари курсант (тингловчи)ларининг хизмат ўташ тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари (кейинги ўринларда — божхона органлари) — Божхона қўмитаси, Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси, божхона постлари, Божхона қўмитасининг Божхона институти (кейинги ўринларда — Божхона қўмитасининг олий таълим муассасаси), Марказий божхона лабораторияси, Божхона расмийлаштируви маркази, Миллий кинология маркази;
божхона органларидаги хизмат — фуқаролар томонидан божхона органларида хизмат мажбуриятларини бажариш борасидаги давлат хизматининг алоҳида тури;
номзод — божхона органларидаги хизматга кириш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
касбий саралаш — номзодларнинг божхона органларидаги хизматга қўйилган талабларга мос келишини аниқлашга қаратилган тадбирлар мажмуи (интеллектуал ривожланганлик ва психоэмоционал барқарорлик даражасини психологик ўрганиш, тиббий кўрикдан ўтказиш, жисмоний имкониятларни баҳолаш, шунингдек, ходим учун касбий жиҳатдан муҳим бўлган бошқа сифатлар);
махсус унвон — ҳар бир ходимга унинг хизмат мажбуриятларига муносабати, эгаллаб турган лавозими ва хизмат муддатига мувофиқ бериладиган унвон;
курсант — божхона органларидаги хизматда бўлган, Божхона қўмитасининг олий таълим муассасаси бакалавриат босқичида таҳсил олаётган фуқаро;
тингловчи — Божхона қўмитасининг олий таълим муассасаси магистратурасида таҳсил олаётган божхона органи ходими;
ходим — божхона органларидаги хизматни ўтаётган ва махсус унвонга эга Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
аттестация — ходимнинг касбий малакасини (тайёргарлигини) тизимли асосда аниқлаш жараёни (усули);
ваколатли бошлиқ — Божхона қўмитаси раиси ва унинг ўринбосарлари, Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси, Божхона қўмитасининг олий таълим муассасаси, Марказий божхона лабораторияси ва Божхона расмийлаштируви маркази бошлиқлари ҳамда Миллий кинология маркази директори.
3. Хизматни ўташ қуйидаги тартибларни ўз ичига олади:
хизматга қабул қилиш;
махсус унвонлар бериш, уларни пасайтириш ва улардан маҳрум этиш;
лавозимга тайинлаш, лавозимдан озод этиш, тенг лавозимга ротация тартибида ўтказиш ва лавозим бўйича вазифаларни бажариш;
ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
ходимнинг бошқа давлат органлари ва ташкилотларига сайланганида (тайинланганида, сафарбар этилганида) хизмат ўташи;
аттестация ўтказиш;
таътиллар бериш;
ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш;
хизматни ўташ режимини таъминлаш;
хизмат муддатини узайтириш, хизматдан бўшатиш ва хизматга тиклаш;
қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Низомга, шунингдек, ушбу соҳадаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ходимларнинг хизмат ва ижтимоий-ҳуқуқий мавқеини белгилаб берувчи бошқа ҳолатлар (вазиятлар).
4. Божхона органларидаги хизматда бўлишнинг бошланиши деб:
офицер ва сержантлар таркибига қабул қилинган ходимлар учун — божхона органларидаги хизматга қабул қилиш тўғрисида Божхона қўмитаси раиси буйруғи имзоланган кун;
Божхона қўмитасининг олий таълим муассасасига курсант (тингловчи) сифатида ўқишга кирган фуқаролар учун — ўқишга қабул қилинган кун;
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан божхона органларидаги лавозимга тайинланган шахслар учун — тегишли фармон, қарор ёки фармойиш имзоланган кун ҳисобланади.
5. Божхона органларидаги хизмат муддатлари календарь ҳисобида:
офицерлар ва сержантлар лавозимларида хизмат ўтаётган ходимлар учун — божхона органларидаги хизматни ўтаган даври;
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан божхона органларидаги лавозимга тайинланган шахслар учун — Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ёки фармойишига мувофиқ вазифаларни бажариш даври этиб белгиланади.
6. Божхона қўмитасининг олий таълим муассасасида ўқиш даври божхона органларидаги хизмат стажига қўшиб ҳисобланади, биринчи курсда таълим муддатини якунлаган курсантлар эса муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ҳисобланадилар ва уларга институт жойлашган манзилдаги мудофаа ишлари бўйича ҳудудий бўлим томонидан ҳарбий гувоҳнома берилади.
7. Ходим Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар захирасига ёки истеъфога бўшатилган кун унинг учун божхона органларидаги хизматнинг тугаши (охирги куни) деб ҳисобланади.
8. Божхона органларидаги хизматнинг умумий давомийлиги ходимнинг божхона органларидаги хизматнинг жами вақтини, шу жумладан, хизматга қайта қабул қилинган даврни ўз ичига олади.
Божхона органларидаги хизматнинг умумий давомийлиги календарь ва имтиёзли ҳисобдаги хизматдан иборат бўлади.
Календарь ҳисоб — бу ходимнинг йил, ой ва суткаларда ифодаланган хизматда бўлган расмий умумий давридир.
Пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддати календарь ҳисобида йигирма йилни ташкил қилади, шундан имтиёзли ҳисобланадиган давр ходимларга фақат пенсия миқдорини ҳисоблашда инобатга олинади.
2-боб. Божхона органларида хизматга қабул қилиш
9. Хизматга ватанпарвар дунёқараш, юқори маънавий-ахлоқий сифатлар, интеллектуал савия ва билим доираси кенг, шунингдек, зарур жисмоний тайёргарликка эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.
Божхона органлари территориал ва экстерриториал тамойиллар асосида бутланиши мумкин.
10. Хизматга муносиб номзодларни танлаб олиш мақсадида бўш лавозимлар сони ва саралаш тадбирларини ўтказиш тўғрисидаги эълонлар (аризаларни қабул қилиш муддати, номзодларга қўйиладиган талаблар кўрсатилган ҳолда) оммавий ахборот воситаларида, жумладан, божхона органларининг расмий веб-сайтида берилади.
11. Хизматга бўйи 165 сантиметрдан паст бўлмаган эркаклар ва бўйи 160 сантиметрдан паст бўлмаган аёллар қабул қилинади.
12. Божхона органларидаги хизматга ўн саккиз ёшдан кичик ва ўттиз ёшдан катта бўлмаган, шу жумладан, ўттиз ёшда бўлган, олий, профессионал (касб-ҳунар), ўрта махсус ва умумий ўрта маълумотга эга, ўзининг шахсий, ишчанлик ва ахлоқий фазилатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлигига кўра ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ихтиёрийлик ва танлов асосида қабул қилинади.
Божхона қўмитасининг олий таълим муассасасидаги ўқишга профессионал (касб-ҳунар), ўрта махсус ва умумий ўрта маълумотга эга:
ҳарбий хизматни ўтамаган ўн етти ёшдан йигирма уч ёшгача бўлган, шу жумладан, ўқишга қабул қилинган йили ўн етти ёшга тўладиган ҳамда йигирма уч ёшда бўлган фуқаролар;
ўн саккиз ёшдан йигирма беш ёшгача бўлган, шу жумладан, ўқишга қабул қилинган йили ўн саккиз ёшга тўладиган ҳамда йигирма беш ёшда бўлган, офицерлар таркиби ҳарбий унвонларига эга бўлмаган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар;
божхона ходимлари қабул қилинади.
Эркаклар хизматга киргунига қадар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўташи ёхуд олий ўқув юртларида ҳарбий тайёргарликдан ўтиши керак. Божхона қўмитасининг олий таълим муассасасига ўқишга кирувчилар учун ушбу талаб ўрнатилмайди.
Алоҳида ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони, қарори, фармойиши ёки розилигига, Вазирлар Маҳкамасининг қарори ёхуд Божхона қўмитаси раисининг буйруғига асосан бошқа давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари, шунингдек, Божхона қўмитаси раисининг буйруғи асосида тор ихтисосликдаги юқори малакали мутахассислар мазкур Низомнинг ўн биринчи банди ва ушбу бандда белгиланган талабларини инобатга олмаган ҳолда хизматга қабул қилиниши мумкин.
13. Қуйидагилар хизматга қабул қилиниши мумкин эмас:
муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган фуқаролар;
хизматни ўташга монелик қиладиган касаллиги ёки жисмоний нуқсонлари бўлган фуқаролар;
бошқа давлат органларидан салбий сабабларга кўра бўшатилган фуқаролар;
содир этган жинояти учун илгари ҳукм қилинганлар, қўлланилган жазо туридан, судланганлик ҳолати тугатилганлигидан ёки олиб ташланганлигидан ва ўзига нисбатан амнистия акти ёки афв этиш қўлланилганлигидан қатъи назар ёхуд ярашув муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинган фуқаролар;
божхона органларида хизматни ўташ билан боғлиқ қонун ҳужжатларида белгиланган чекловларга риоя этишни рад этган ёки махсус талабларга жавоб бермайдиган фуқаролар.
Қариндошининг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хизматга қабул қилиниш ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас.
Хизмат ўташга тўсқинлик қилувчи касалликлар ва жисмоний нуқсонлар рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Божхона қўмитасининг марказий аппарати ва унинг соҳавий (бевосита бўйсунувидаги) тузилмаларига республиканинг ҳар қандай ҳудудида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган фуқаролар орасидан номзодларни танлаш ва қабул қилишга рухсат берилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
15. Номзодлар хизматга Божхона қўмитаси раиси томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ, танлов (дастлабки ва якуний саралаш) асосида қабул қилинади.
Номзодларни саралаш мақсадида Божхона қўмитаси марказий аппаратида қабул комиссияси, ҳудудий ва таркибий тузилмаларда ўрганиш комиссиялари ташкил этилади.
16. Номзодларни хизматга танлаб олиш тадбирлари қуйидаги саралаш босқичларини ўз ичига олади:
а) дастлабки саралаш босқичи:
рўйхатдан ўтиш;
дастлабки тест синовлари;
психологик ўрганиш (номзоднинг интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорлигини баҳолаш);
жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;
номзодни дастлабки ўрганиш (ҳужжатларни йиғиш ва ўрганиш, ушбу Низомда белгиланган умумий талабларга мос келишини текшириш);
тиббий кўрик (номзодларга хизматга яроқлилик даражасини аниқлаш мақсадида ички ишлар органлари ҳарбий-тиббий комиссияларига йўлланма берилади);
махсус текширув;
б) якуний саралаш босқичи:
якка тартибдаги суҳбат (номзоднинг фикрлаш салоҳияти, билим даражаси ва хизмат ўташга руҳан тайёрлиги даражасини баҳолаш).
17. Номзод хизматга кириш учун Божхона қўмитасининг расмий веб-сайтидаги электрон хизмат орқали онлайн рўйхатдан ўтади ва белгиланган маълумотларни тизимга киритади. Бунда маълумотларни тизимга киритиш учун шахсий кабинет яратилади.
18. Дастлабки тест синови ва психологик ўрганиш босқичлари ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда, жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш эса спорт майдонларида ўтказилади ҳамда барча босқичлар топшириқлари номзодлардан бир маротаба қабул қилинади.
19. Саралашнинг дастлабки тест синови ва психологик ўрганиш босқичи бўйича номзодларнинг қайд этган натижалари онлайн тарзда, қолган босқичлари натижалари эса синов қабул қилинган кунда Божхона қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Дастлабки тест синови, психологик ўрганиш ва жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш босқичларидан муваффақиятли ўтган номзод ўзининг яшаш манзили бўйича божхона органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
хизматга ёки Божхона қўмитасининг олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш тўғрисида ариза;
паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта нусхаси (аслини кўрсатган ҳолда);
туғилганлик ҳақида гувоҳномаси нусхаси (аслини кўрсатган ҳолда);
ФҲДЁ органларидан маълумотнома (туғилганлик ҳақида гувоҳномага ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритилган ёки алмаштирилган ҳолларда);
яқин қариндошларининг (ота-она, эр-хотин, фарзандлар, фарзандликка олинганлар, туғишган ёки ўгай ака-укалар ҳамда опа-сингиллар, шунингдек, эр-хотинларнинг ота-оналари, туғишган ёки ўгай ака-укалари, ҳамда опа-сингиллари) паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта нусхалари, никоҳ қайд этилганлиги ёки бекор қилинганлиги, ногиронлик (агар мавжуд бўлса), яқин қариндошларининг ўлими ҳақидаги гувоҳномалар маълумотлари;
3 х 4 см ўлчамдаги олтита рангли фотосурат (бош кийимсиз), шунингдек, 9 х 12 см ўлчамдаги иккита фотосурат (бош кийимсиз);
номзоднинг таржимаи ҳоли;
анкета-маълумотнома;
ўқиш ва иш (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) жойидан тавсифнома ҳамда маълумотнома;
ўрта, ўрта махсус, профессионал (касб-ҳунар) ёки олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (аслини кўрсатган ҳолда);
асли кўрсатилган ҳолда ҳарбий гувоҳнома нусхаси (Божхона қўмитасининг олий таълим муассасаларига ўқишга топшираётганда ҳарбий гувоҳнома мавжуд бўлмаса, чақирув участкасида қайд этилганлиги тўғрисида гувоҳнома тақдим этилади);
асли кўрсатилган ҳолда меҳнат дафтарчасининг нусхаси (агарда мавжуд бўлса).
Хизмат ўташ хусусиятидан келиб чиқиб, шунингдек, айрим ҳужжатларга аниқлик киритиш мақсадида номзоддан ёки тегишли муассасадан қўшимча ҳужжат ёхуд маълумотлар талаб қилиб олиниши мумкин.
Божхона қўмитасининг олий таълим муассасасига ўқишга кириш истагини билдирган ходимлар ваколатли бошлиғи номига мазкур бандда кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этмаган ҳолда белгиланган тартибда билдирги билан мурожаат этадилар.
21. Махсус текширув ҳамда давлат сири билан ишлаш учун рухсатнома расмийлаштириш талаблари хизмат сири ҳисобланади ва ошкор қилиниши ман этилади.
Махсус текширувни ўтказиш тартиби Божхона қўмитаси раиси томонидан белгиланади.
22. Божхона қўмитасининг раиси томонидан белгиланадиган рўйхат ва тартибда тор ихтисосликдаги юқори малакали мутахассислар дастлабки (тиббий кўрик ва махсус текширув бундан мустасно) ва якуний саралаш босқичларисиз хизматга қабул қилиниши мумкин.
23. Дастлабки саралаш тадбирларидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилди саралашни ўтказган божхона органлари томонидан расмийлаштирилади.
Номзоднинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини расмийлаштириш давомида хизматга қабул қилинишига тўсқинлик қилувчи маълумотлар (хизматга қабул қилиш учун умумий ва махсус текширув талабларига мос келмаслик) аниқланган тақдирда, уни шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини расмийлаштириш тўхтатилиб, хизматга қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида ваколатли бошлиқ томонидан қарор қабул қилинади, бу ҳақда шахсий кабинети орқали номзодга хабар берилади. Бунда номзод якуний саралаш босқичига киритилмайди.
24. Якуний саралаш Божхона қўмитасининг қабул комиссияси томонидан номзод билан якка тартибдаги суҳбат шаклида ўтказилади. Якуний саралаш натижаларига кўра номзоднинг хизматга маънавий-касбий жиҳатдан мослиги тўғрисида хулоса чиқарилади.
25. Саралаш босқичларининг биридан ўта олмаган номзод уни такроран топширишига, шунингдек, саралашнинг кейинги босқичига қўйилмайди.
26. Қуйидаги номзодлар, истисно тариқасида, танлов тадбирларининг дастлабки саралаш босқичидаги тест синови ва жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашдан озод этилади:
илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлганлар;
профессор-ўқитувчи ва илмий таркиб лавозимларига номзодлар.
Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган) божхона органлари ходимларининг фарзандлари мазкур Низомнинг 16-банди тўртинчи — олтинчи хатбошиларида кўрсатилган саралаш босқичларидан озод этилади.
27. Ушбу Низомда белгиланган талабларга мос келмаган, саралаш ва ўрганиш босқичларидан ўта олмаган ёки ўзи ва яқин қариндошлари тўғрисида била туриб нотўғри маълумотлар берган, шунингдек, мазкур Низомнинг 20-бандида кўрсатилган ҳужжатларни белгиланган муддатда тақдим этмаган номзодларни хизматга қабул қилиш рад этилади.
Саралашнинг кейинги босқичига ўтганлиги ёки рад этилганлиги ҳақида номзоднинг Божхона қўмитаси веб-сайтидаги шахсий кабинетига маълумот юборилади.
28. Дастлабки ва якуний саралашдан муваффақиятли ўтган, шахсий ҳужжатлар йиғмажилди тўлиқ расмийлаштирилиб, ҳарбий-тиббий комиссия томонидан хизматга яроқли деб топилган, шунингдек, танлов якунига кўра юқори натижаларга эришган номзодлар Божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан хизматга қабул қилиниб, бўш лавозимлардан келиб чиққан ҳолда лавозимга тайинланади ёхуд лавозимга тайинлаш учун ваколатли бошлиқлар ихтиёрига юборилади.
29. Номзодларни хизматга қабул қилиш мақсадида танлов ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдларини расмийлаштириш тартиби, шунингдек, махсус талаблар қўйиладиган тузилма ва лавозимлар, божхона органларида лавозимга тайинлаш учун зарур таълим ва мутахассислик йўналишлари рўйхати Божхона қўмитасининг раиси томонидан белгиланади.
30. Божхона органларидаги лавозимлар қуйидагича бутланади:
офицерлар таркиби — Божхона қўмитасининг олий таълим муассасаси битирувчилари ва олий маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан;
сержантлар таркиби — ўрта, ўрта махсус, профессионал (касб-ҳунар) ва олий маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг захирадаги офицерларини сержантлар таркиби лавозимларига тайинлашга йўл қўйилмайди.
31. Хизматга биринчи марта қабул қилинган фуқаролар қуйидаги мазмунда қасамёд қабул қилади:
«Мен, (фамилияси, исми, отасининг исми), божхона органи ходими ваколатларини амалга ошириш чоғида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунчилик ҳужжатларига сўзсиз риоя этишга, унинг иқтисодий хавфсизлигини ҳимоя қилишга, ўз хизмат мажбуриятларимни виждонан бажаришга қасамёд қиламан».
Божхона органларидаги хизматга биринчи марта қабул қилинган офицерлар таркибига мансуб ходимлар бирламчи касбий қайта тайёргарлик якунида, сержантлар таркибига мансуб ходимлар хизматга қабул қилинган вақтда, Божхона қўмитасининг олий таълим муассасаси курсантлари ўқишга қабул қилинган йили бошланғич ҳарбий тайёргарлик дастури бўйича йиғинларни ўтагандан сўнг қасамёд қабул қиладилар.
32. Фуқароларга божхона органлари хизматига қабул қилинганидан сўнг, шунингдек, Божхона қўмитасининг олий таълим муассасаси курсантларига институтни битирганидан кейин белгиланган намунадаги шахсий рақамли жетон ва шахсни тасдиқловчи хизмат гувоҳномаси берилади.
Ходимнинг хизмат гувоҳномаси намуналари, шунингдек, уларни бериш ва ҳисобини юритиш тартиби Божхона қўмитасининг раиси томонидан белгиланади.
Ходимнинг хизмат гувоҳномаси ўқотар қуролни олиб юриш ва сақлаш ҳуқуқини, шунингдек, қонунга мувофиқ унга берилган бошқа ҳуқуқ ва ваколатларини тасдиқлайди.
33. Хизматга биринчи марта қабул қилинган, шунингдек, олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларини ёки Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясини битириб, божхона органлари хизматига тақсимланган ходимга дастлабки синов муддати тайинланади ва унга лавозимга тайинланган пайтидан бошлаб дастлабки синов муддати якунига қадар мураббий бириктирилади.
Дастлабки синов муддати бир йилни ташкил этади.
Божхона органларида мураббийлар амалий хизмат стажи беш йилдан ортиқ бўлган, юксак касбий фазилатларга, хизматда самарали кўрсаткичларга ва тарбиявий йўналишда кўникмаларга эга бўлган энг тажрибали ходимлар орасидан танлаб олинади.
Мураббийларга, қоида тариқасида, бир ёки икки нафар ходим бириктирилади.
Мураббийлар ўзларига бириктирилган ходимларнинг таълим-тарбиясига масъулиятсизлик билан ёндашганида, шунингдек, ходимлар устоз-мураббийлик даврида хизмат интизомини бузган ҳолларда мураббийлар айблилик даражасидан келиб чиқиб, эгаллаб турган лавозимидан озод этиш (пасайтириш)гача бўлган интизомий жазога тортилади.
34. Қасамёд қабул қилиш, дастлабки синов муддатини ўташ ва мураббийларни бириктириш тартиби Божхона қўмитасининг раиси томонидан белгиланади.
35. Божхона қўмитасининг олий таълим муассасасига номзодларни танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
36. Чақирилувчи ҳисобланган, божхона органларидаги хизматга қабул қилинган ҳарбий хизматга мажбур Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳарбий ҳисобдан чиқарилади ва Божхона қўмитаси махсус ҳисобига қўйилади.
Хизматдан бўшатилган ходимлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳарбий ҳисобга қўйилади.
3-боб. Махсус унвонларни бериш, пасайтириш ва улардан маҳрум қилиш
37. Махсус унвон:
ходимнинг хизмат бурчи бўйича унга юкланган масъулият даражасини белгилайди ҳамда унинг касбий тайёргарлик даражаси ва хизмат бурчини бажариш кўрсаткичи, шахсий таркиб томонидан хизматни ўташ ва кадрларни жойлаштиришни самарали ташкил этишнинг муҳим шарти ҳисобланади;
хизмат муддати, хизмат ёки махсус тайёргарлиги, эгаллаган лавозими, шунингдек, хизмат тажрибасига мос равишда ходимларга шахсан берилади;
ходимлар ўртасидаги ўзаро муносабатларда мавқенинг катта-кичиклигини белгилайди.
38. Ходимларга қуйидаги махсус унвонлар берилади:
а) сержантлар таркиби — кичик сержант, сержант, катта сержант;
б) офицерлар таркиби:
кичик офицерлар таркиби — лейтенант, катта лейтенант, капитан;
катта офицерлар таркиби — майор, подполковник, полковник;
генераллар таркиби — генерал-майор, генерал-лейтенант, генерал-полковник.
Захира ёки истеъфодаги шахсларнинг махсус унвонига мос равишда «захирадаги» ёки «истеъфодаги» сўзлари қўшилади.
39. Сержантлар ва кичик офицерлар таркибининг махсус унвонлари (бошланғич махсус унвонлар бундан мустасно) ваколатли бошлиқларнинг буйруқлари билан берилади.
Сержантлар ва офицерлар таркибининг бошланғич махсус унвонлари ҳамда катта офицерлар таркибининг махсус унвонлари Божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан берилади.
Генераллар таркибининг махсус унвонлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади.
40. Сержантлар таркиби лавозимларига қабул қилинган фуқароларга «кичик сержант» махсус унвони берилади.
41. Офицерлар таркиби лавозимларига қабул қилинган фуқароларга Божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан «катта сержант» махсус унвони берилади, бу унвонда улар устоз-мураббийлик даври (бир йил) тугаб, биринчи офицерлик унвони берилгунига қадар хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари захирасидаги офицерлар ҳисобланувчи ва божхона органларининг офицерлар таркибидаги лавозимларга қабул қилинган фуқароларга мавжуд ҳарбий унвонига тенг махсус унвон берилади.
42. Офицерлар таркибининг биринчи махсус унвони «лейтенант» ҳисобланади.
Айрим ҳолларда илмий даражаси ёки фаолиятнинг тор ихтисослик турлари бўйича кўп йиллик стажга ва иш (хизмат) тажрибасига эга бўлган фуқароларни офицерлар таркиби лавозимларига тайинлаш чоғида уларга бошланғич унвон сифатида майор махсус унвонигача бўлган унвон, шу жумладан, майор махсус унвони ҳам берилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони, қарори, фармойиши асосида ёки розилиги билан генераллар таркибидаги лавозимларига хизматга юборилган, махсус, ҳарбий ва бошқа унвони бўлмаган шахсларга белгиланган тартибда «полковник» махсус унвонигача бўлган, шу жумладан, полковник унвони ҳам берилиши мумкин.
«Лейтенант» махсус унвони қуйидагиларга берилади:
офицерлар таркиби лавозимларига тайинланиб, синов муддатини муваффақиятли ўтаган ходимларга;
сержантлар таркибидан офицерлар таркиби лавозимларига тайинланган ходимларга;
Божхона қўмитасининг олий таълим муассасаси битирувчиларига.
43. Божхона органлари навбатдаги махсус унвонлари қуйидаги тартибда берилади:
«полковник» махсус унвони — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда Божхона қўмитасининг раиси томонидан;
генераллар таркибининг махсус унвонлари — Божхона қўмитаси раисининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади.
44. Ходимлар учун махсус унвонларда хизмат ўташ муддатлари календарь ҳисобда қуйидагича белгиланади:
«кичик сержант» махсус унвонида — икки йил;
«сержант» махсус унвонида — икки йил;
«катта сержант» махсус унвонида — белгиланмаган;
«лейтенант» махсус унвонида — икки йил;
«катта лейтенант» махсус унвонида — уч йил;
«капитан» махсус унвонида — тўрт йил;
«майор» махсус унвонида — беш йил;
«подполковник» махсус унвонида — олти йил.
«Полковник» ва ундан юқори махсус унвонларда хизмат қилиш муддатлари белгиланмайди.
45. Навбатдаги махсус унвонлар белгиланган хизмат муддатини ўтаган ходимларга улар эгаллаб турган лавозимининг унвон поғонасига мувофиқ берилади.
Навбатдаги «полковник» махсус унвони юклатилган вазифаларни бажаришда самарали натижаларга эришган Божхона қўмитасининг таълим муассасаларида раҳбар кадрларни тайёрлаш йўналиши бўйича ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёхуд илмий даражага эга ходимларга берилади.
46. Навбатдаги махсус унвонни четлаб ўтиб, махсус унвонлар берилишига йўл қўйилмайди.
47. Ходим юқори даражадаги унвон белгиланган лавозимга ўтказилганда, мавжуд унвонида бўлиш муддати ўтган бўлса, лавозимига қачон тайинланганидан қатъи назар, навбатдаги махсус унвон бериш учун тақдим этилади.
48. Махсус унвонда хизмат ўташ муддати календарь ҳисобда махсус унвон бериш ҳақида буйруқ чиқарилган кундан эътиборан ҳисобланади (ушбу Низомнинг 56-банди талаблари асосида берилган махсус унвонлар бундан мустасно).
Ходимнинг махсус унвони пасайтирилган тақдирда, унинг аввалги унвони қайта тиклангунига қадар ўтаган хизмат даври навбатдаги унвон муддатига қўшилмайди.
49. Махсус унвон берилган хизмат муддатига хизматда бўлишнинг бутун вақти қўшилади. Кўрсатилган муддатга ходим асоссиз тарзда жиноий жавобгарликка тортилган, божхона органларидаги хизматдан ноқонуний бўшатилган ва кейинчалик хизматга тикланган ҳолларда хизматдаги узилиш вақти қўшиб ҳисобланади.
50. Хизмат мажбуриятларини намунали даражада бажараётган, хизмат бурчини бажаришда қаҳрамонлик, жасорат ва фидойилик кўрсатган ходимларга офицерлар таркибининг махсус унвонини муддатидан олдин ёки эгаллаб турган лавозими учун кўзда тутилгандан бир поғона юқори навбатдаги махсус унвон бериш тарзида рағбатлантириш уларнинг божхона органларидаги умумий хизмат даврида фақат бир маротаба қўлланилиши мумкин.
Бир вақтнинг ўзида муддатидан олдин ҳамда лавозими учун кўзда тутилгандан бир поғона юқори навбатдаги махсус унвон беришга йўл қўйилмайди.
Муддатидан олдин навбатдаги махсус унвонлар қуйидагиларга берилади:
генераллар таркиби лавозимларига тайинланган («полковник» унвонидан паст унвонга эга бўлган) ходимларга — мавжуд махсус унвонда қанча муддат хизмат ўтаганидан қатъи назар;
хизмат бурчини бажаришда жасорат ва қаҳрамонлик кўрсатган ходимларга — мавжуд махсус унвонда хизматни ўташнинг белгиланган муддатидан қатъи назар;
хизмат вазифаларини намунали бажарган ва хизматдаги юқори кўрсаткичларга эришган офицерлар таркибидаги лавозимларда хизмат қилаётган ходимларга — мавжуд махсус унвонда хизмат қилиш учун белгиланган муддатнинг камида учдан икки қисми ўтганидан сўнг.
Эгаллаб турган лавозими учун кўзда тутилгандан бир поғона юқори навбатдаги махсус унвон (генераллар таркиби махсус унвонлари бундан мустасно) қуйидагиларга берилади:
илмий даража ёки илмий унвонга эга офицерлар таркибидаги ходимларга — мавжуд унвонда хизматни ўташ муддати тугаганидан сўнг;
хизмат вазифаларини намунали бажарган ва хизматда юқори кўрсаткичларга эришган офицерлар таркибидаги ходимларга — мавжуд унвонда хизматни ўташ муддатининг камида бир ярим бараварини ўтаганидан сўнг.
51. Пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат йилини ҳамда навбатдаги махсус унвон учун белгиланган хизмат муддатини ўтаган, эгаллаб турган лавозими учун белгиланган унвон поғонаси «капитан» ёки «майор» бўлган, хизматда ижобий тавсифланадиган офицерлар таркибидаги ходимларга хизматдан бўшатиш билан бир вақтда тегишлича «майор» ёки «подполковник» махсус унвони берилиши мумкин.
52. Ходимларга навбатдаги махсус унвон берилиши қуйидаги ҳолларда кечиктирилади:
ходим божхона органлари ихтиёрида бўлганда (ўқишга юборилган ходимлар бундан мустасно);
ходимда амалдаги интизомий жазо чораси мавжуд бўлганда;
ходим аттестациядан шартли равишда ўтганида;
ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилганда;
ходим эгаллаб турган лавозимидан интизомий жазо чораси сифатида озод этилганда ва бошқа лавозимга ўтказилганда — лавозимидан озод этилган кундан бошлаб бир йил давомида.
Навбатдаги махсус унвонни асоссиз равишда кечиктирилишига йўл қўйган бошлиқлар ва ходимлар белгиланган тартибда интизомий жавобгарликка тортилади.
53. Офицерлар таркибидаги ходимларга махсус унвонини бир поғона пасайтириш тарзидаги интизомий жазо берилиши мумкин. Бунда пасайтириш «лейтенант» махсус унвонигача амалга оширилиши мумкин.
Махсус унвонни пасайтириш тарзидаги интизомий жазо фақат Божхона қўмитасининг раиси томонидан берилади.
«Полковник» махсус унвони Божхона қўмитасининг раиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда пасайтирилади.
Ходимнинг аввалги унвонини тикламай ва навбатдаги унвон берилмай туриб, уни иккинчи марта махсус унвондан пасайтиришга йўл қўйилмайди.
Махсус унвони пасайтирилган ходимнинг аввалги унвони эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, махсус унвони пасайтирилганидан бир йил ўтгандан сўнг Божхона қўмитаси раиси томонидан тикланиши мумкин.
Генераллар таркиби ходимларининг махсус унвонлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан пасайтирилади ва тикланади.
54. Махсус унвони пасайтирилган ва сўнгра тикланган ходимнинг махсус унвондаги муддати, унвони пасайтирилгунига қадар ўтаган хизмати билан қўшиб ҳисобланади.
55. Ходимлар илгари эгаллаган лавозимларидаги штат бўйича ўзгаришлар (штатлар қисқариши, унвонлар кўтарилиши ёки пасайтирилиши) улар вазифани бажарувчи этиб тайинланганидан ёки ўқишга кирганидан сўнг инобатга олинмайди.
56. Ҳарбий хизматчиларга, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ёки махсус унвон ва мартаба даражаси бўлиши назарда тутилган бошқа органлардан хизматга ўтказилган (юборилган) шахсларга эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, Божхона қўмитаси раиси томонидан ушбу Низомга иловага мувофиқ мавжуд унвони ёки мартаба даражасига мос махсус унвонлар берилади.
Ушбу тартиб ҳарбий хизматга, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ёки махсус унвонлар бўлиши назарда тутилган бошқа органларга ўтказилган ходимларга ҳам қўлланилади.
Ходимларга ушбу банднинг биринчи хатбошисида белгиланган тартибда навбатдаги махсус унвон беришда уларнинг аввалги иш жойида ҳарбий ёки махсус унвонда хизмат ўтаган, мартаба ёки малака даражада меҳнат қилган даври ҳисобга олинади.
«III даражали сержант», «II даражали сержант» ҳамда «I даражали сержант» ҳарбий унвонлари божхона органларининг «сержант» махсус унвонига тенглаштирилади.
57. Юқори ёки тенг лавозимга вазифасини бажарувчи этиб тайинлаган ходимларга навбатдаги махсус унвонлар, вазифа бажарувчи этиб тайинлангунга қадар эгаллаган лавозимининг унвон поғонаси бўйича берилади.
Агар вақтинча лавозимни бажариш учун тайинланган ходимнинг илгари эгаллаган лавозимининг унвон поғонаси навбатдаги унвонини бериш учун мос келмаса, уни навбатдаги махсус унвонга тавсия этиш мумкин эмас. Бунда лавозим вазифасини бажариш муддати олти ойдан ошмаслиги лозим.
58. Ходимлар махсус унвондан фақатгина суднинг қарори билан маҳрум этилади.
59. Ноқонуний судланганлиги сабабли махсус унвонидан маҳрум этилган фуқаро унинг оқланганлиги ёки ноқонуний ҳукм бекор қилингани тўғрисидаги суд қарори кучга киргандан сўнг ўрнатилган тартибда махсус унвондан маҳрум этилган кундан бошлаб аввалги махсус унвонига қайта тикланади.
60. Суд ҳукмига асосан махсус унвонлардан Божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан маҳрум қилинади.
Махсус унвонни тиклаш тўғрисида суднинг қарори қабул қилинган бўлса, махсус унвон Божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан тикланади.
61. Махсус унвонда тикланган фуқаро тикланган махсус унвонига мувофиқ қонунчилик ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган ҳуқуқ ва имтиёзлардан фойдаланади.
62. Махсус унвонларни бериш, пасайтириш, улардан маҳрум қилиш ва тиклашга оид ҳужжатларнинг шакли ва мазмуни, шунингдек, уларни расмийлаштириш ҳамда тақдим этиш тартиби (генераллар таркиби бундан мустасно) Божхона қўмитаси раиси томонидан белгиланади.
4-боб. Лавозимга тайинлаш, лавозимдан озод этиш ва ротация
63. Ходимларнинг асосий лавозимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, асосий лавозимларга тенглаштирилган лавозимлар эса Божхона қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади.
64. Божхона органларида лавозимлар (офицер ва сержантлар эгаллаши лозим бўлган штат лавозимлари) ва уларга мувофиқ махсус унвонлар Божхона қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадиган божхона органларининг штатларида назарда тутилади.
65. Божхона қўмитаси раиси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.
66. Божхона қўмитаси раисининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.
67. Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси ҳамда Божхона қўмитасининг олий таълим муассасаси бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Божхона қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.
68. Мазкур Низомнинг 65 ва 66-бандларида назарда тутилган тайинлов ва озод этишлар Божхона қўмитаси буйруғи билан эълон қилинади.
Ушбу Низомнинг 65 — 67-бандларида назарда тутилмаган божхона органлари ходимлари Божхона қўмитаси раиси томонидан белгиланадиган тартибда лавозимга тайинланади ва озод этилади.
69. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси номенклатурасига кирувчи лавозимлар қонунчилик ҳужжатлари, Божхона қўмитаси раиси номенклатураси ва ваколатли бошлиқлар номенклатурасига кирувчи лавозимлар Божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси номенклатурасига кирувчи лавозимларга ходимлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда Божхона қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.
70. Мазкур Низомнинг 67-банди ва 68-бандининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ходимлар лавозимларга якка тартибда Божхона қўмитаси раиси ёхуд лавозимга тайинлаш ва озод этиш ваколатига эга ваколатли бошлиқлар томонидан буйруқ асосида тайинланади ва озод этилади.
71. Буйруқ чиқариш ҳуқуқига эга бўлган ваколатли бошлиқлар рўйхати Божхона қўмитаси раиси томонидан белгиланади.
Ходим янги лавозимга (шу жумладан, курсант ва тингловчи этиб) тайинланганда, бошқа лавозимга ўтказилганда, бошқа жойга юборилганда, божхона органларидаги хизматдан бўшатилганда, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатларда эгаллаб турган лавозимидан озод этилади.
Ваколатли бошлиқлар ўзларининг номенклатурасига кирувчи ходимларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш ҳуқуқига эгадирлар.
72. Ходимларни лавозимга тайинлаш, бунга ваколатли бошлиқлар томонидан қуйидаги қоидаларга риоя этган ҳолда амалга оширилади:
а) ходимларни лавозимга тайинлаш уларнинг маълумоти, мутахассислиги ёки лавозимга яқин мутахассислик, шунингдек, амалий иш тажрибасига мувофиқ амалга оширилади;
б) ходимнинг ёки унинг оила аъзолари ҳаёти ёхуд соғлиғига хавф юзага келганида, шунингдек, уларнинг соғлиғи ҳолати туфайли хизмат (яшаш) жойини ўзгартириш зарур бўлганида, ушбу ходим бошқа таркибий тузилмага хизматни давом эттириш учун ўтказилади;
в) ходимни эгаллаб турган лавозимидан четлаштиришга доир жиноят иши бўйича суд қарори чиқарилганида у эгаллаб турган лавозимидан озод этилади ҳамда аввалги хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган паст ёки тенг мавқели лавозимга тайинланади ёхуд божхона органлари ихтиёрида қолдирилади;
Эгаллаб турган лавозимидан четлаштирилган ходимни божхона органларидан бўшатиш ёки уни аввалги ёхуд тенг мавқели лавозимга тайинлаш масаласи бунга ваколатли бошлиқлар томонидан суд қарори асосида ҳал этилади.
Ходимни эгаллаб турган лавозимидан қонунга хилоф тарзда четлаштириш туфайли юзага келган мажбурий прогул муддати учун қонунчиликда белгиланган тартибда пул таъминоти тарзида ҳақ тўланади;
г) хизматда бўлиш ёшининг чегарасига етмаган, ҳарбий-тиббий комиссиялар томонидан хизматга чекланган яроқли деб топилган ходимларни улар соғлиғининг ҳолати, тайёргарлиги ва амалий тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, вазифаларини бажариши мумкин бўлган бошқа лавозимларга тайинлашнинг зарурати ва муддати бевосита ваколатли бошлиқлар томонидан белгиланади.
Ҳарбий-тиббий комиссиялар томонидан хизматга чекланган яроқли деб топилган ходимларни ушлаб туришга рухсат этилган лавозимлар рўйхати Божхона қўмитасининг раиси томонидан белгиланади;
д) ташкилий-штат тадбирлари муносабати билан ҳамда оилавий шароитига кўра қуйи лавозимларга тайинланган ва аввалги лавозимларга тенг лавозимларни эгаллаш учун зарур бўлган талабларга жавоб берувчи ходимлар хизмат бўйича кўтарилишда имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланади.
Божхона органлари ходимлари ташкилий-штат тадбирлари муносабати билан ёки соғлиғининг ҳолати ёхуд оилавий шароитига кўра қуйи лавозимларга ваколатли бошлиқлар томонидан лавозимга тайинлаш бўйича ўзларига берилган ҳуқуқлар доирасида, агар уларни тегишли мутахассислик бўйича аввалги лавозимига тенг ёки ундан юқори лавозимга тайинлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, тайинланади.
Интизомий жазо чорасини қўллаш тартибида лавозимидан пасайтирилган ходимлар мазкур жазо чораси бекор қилингандан кейингина юқори лавозимларга тайинланиши мумкин;
е) бўш лавозимни зудлик билан тўлдириш зарурати туғилганда, Божхона қўмитаси раисининг розилиги билан ушбу лавозимга тайинлаш ҳуқуқига эга бўлган ваколатли бошлиққа ходимни лавозим бўйича мажбуриятларни вақтинча бажаришга тайинлашга рухсат этилади;
ё) тегишли соҳада камида уч йиллик илмий, педагогик ёки амалий иш тажрибасига эга шахслар Божхона қўмитасининг олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар (офицер ва сержантлар) таркиби лавозимларига махсус унвон берилмаган ҳолда бир йиллик шартнома асосида ишга қабул қилиниши мумкин;
ж) Божхона қўмитасининг олий таълим муассасаси курсантлари (тингловчилари) ушбу муассасани тамомлаганларидан сўнг Божхона қўмитаси раиси томонидан бўш лавозимларга тайинланади ёки бўш лавозим мавжуд бўлган божхона ёхуд бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хизматни давом эттириш учун юборилади;
з) Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлатнинг олий таълим муассасаларига ва ташкилотларига магистратура мутахассисликлари бўйича ўқишга юборилган ходим ўқиш муддати якунлангандан сўнг бир ойдан ошмаган муддатда лавозимига тайинланиши лозим;
и) ходимлар Божхона қўмитасининг олий таълим муассасасининг кундузги таълим шаклига ўқишга кирганлиги (олий таълимдан кейинги таълим бундан мустасно) сабабли штат бўйича эгаллаган лавозимидан озод этилиб, курсант ёки тингловчи этиб, шунингдек, ўқишни тугатганидан сўнг аввалги лавозимига ёхуд унга тенг бошқа лавозимларга тайинланади;
й) ички ишлар органларининг тиббиёт муассасалари хулосасига мувофиқ ва ўзининг розилиги билан ходим иш ҳажми камроқ бўлган ёки тегишли хизмат шароитларига эга лавозимга тайинланиши мумкин.
73. Ходимни лавозимдан лавозимга ўтказиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
а) юқори лавозимга — хизмат бўйича кўтарилиш ёки рағбатлантириш тартибида.
Бунда юқори лавозимга тайинланган кундан бошлаб уч ойлик давр ходимнинг лавозим мажбуриятларини ўзлаштириб олиши учун лавозимда шаклланиш даври ҳисобланади ва бевосита бошлиқлар янги тайинланган ходим билан муайян лавозимда унинг шаклланишини таъминловчи алоҳида иш олиб боради, унга зарур амалий ёрдам кўрсатади;
б) тенг лавозимга:
божхона пости ходимлари битта постда уч йил хизмат қилгандан сўнг ротация тартибида;
ташкилий-штат ўзгаришлари бўлганида;
бўш лавозимларни жамлаш зарурати юзага келганда ходимнинг касбий ва шахсий хислатларини инобатга олиб, унинг эгаллаб турган лавозимидаги амалий тажрибасидан фойдаланиш мақсадида;
ўзининг асослантирилган билдиргисига асосан оилавий шароитига кўра;
соғлиғининг ҳолатига кўра (ички ишлар органларининг ҳарбий-тиббий комиссияси хулосасига мувофиқ);
суд ажрими асосида лавозимидан четлаштирилганда;
хизмат текшируви хулосаси асосида;
в) қуйи лавозимга:
ташкилий-штат тадбирлари муносабати билан — ходимни тенг ёки юқори лавозимга тайинлаш имконияти бўлмаган тақдирда;
соғлиғининг ҳолатига кўра (ички ишлар органларининг ҳарбий-тиббий комиссияси хулосасига мувофиқ);
ўзининг асослантирилган билдиргисига асосан оилавий шароитига кўра;
аттестация тартибида эгаллаб турган лавозимига нолойиқ, қуйи лавозимга ўтказилиши зарур деб топилганда;
эгаллаб турган лавозимидан озод этиш (пасайтириш) интизомий жазо чораси қўлланилганида;
суд ажрими асосида лавозимидан четлаштирилганлиги сабабли тенг лавозимга ўтказиш имконияти бўлмаганда.
74. Юқори, тенг ёки қуйи лавозимлар штатларда лавозим учун белгиланган махсус унвонга мувофиқ, махсус унвонлар тенг бўлганида эса — лавозим маоши миқдори бўйича аниқланади.
Бунда божхона постлари доирасида ротация тартибида ўтказилган лавозим учун белгиланган махсус унвон ёки лавозим маоши миқдори ротация тартибида ўтказилгунга қадар эгаллаган лавозими учун белгиланган махсус унвон ёки лавозим маошидан кам бўлган тақдирда, ходим қуйи лавозимга ўтказилган ҳисобланмайди.
75. Ходимни лавозимга тайинлаш, лавозимдан озод этиш ва божхона органларининг ихтиёрига ўтказишга тааллуқли бўлган ҳужжатларнинг шакли ва мазмуни, шунингдек, уларни расмийлаштириш ва тақдим этиш тартиби Божхона қўмитасининг раиси томонидан белгиланади.
76. Аттестациядан ўтказиш натижасида эгаллаб турган лавозимига нолойиқлиги сабабли ёки интизомий жазо тариқасида қуйи лавозимга тайинланган ходимлар юқори лавозимга уларнинг касбий ва шахсий хислатлари, соғлиғининг ҳолати, иш натижалари ва хизмат вазифаларини бажариш бўйича кўрсатган қобилиятидан келиб чиқиб, камида бир йилдан кейин тайинланади.
77. Ходим эгаллаб турган лавозимидан бошқа тенг лавозимга унинг розилигисиз ўтказилади.
Ходимлар янги хизмат жойига қуйидаги мансабдор шахсларнинг буйруғи билан ўтказилади:
бир божхона органи доирасида — ваколатли бошлиқларнинг буйруғи билан;
бир божхона органидан бошқасига (бир божхона органи таркибидаги божхона постлари бундан мустасно) — Божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан.
78. Ходим оилавий шароитига кўра янги хизмат жойига қуйидаги ҳолларда ўтказилади:
ички ишлар органларининг ҳарбий-тиббий комиссияси хулосасига мувофиқ ходим оила аъзоларидан бирининг (эри, хотини, фарзандлари ва ходимнинг қарамоғидагилар) ушбу жойда яшаш имконияти бўлмаганда;
яшаш жойларидаги божхона органи хулосасига мувофиқ доимий ўзгалар парваришига (ёрдамга, назоратга) муҳтож ёки ходимнинг парвариш қилиш имкони бўлган бошқа ака-укалари бўлмаган тақдирда, алоҳида яшовчи отаси, онасини (шу жумладан, эри, хотинини) доимий парваришлаш учун.
79. Ходим янги хизмат жойига ўтказилаётганда оиласининг тураржойи ўзгарса ҳамда турмуш ўртоғи ҳам ходим бўлса, унда ходимни янги хизмат жойига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганда турмуш ўртоғини ҳам ушбу ҳудудга ўтказиш масаласи кўриб чиқилади.
80. Хизмат жойи ўзгарган ходим хизмат ҳужжатлари ва унга ишониб берилган мулкни топширганидан кейин, бироқ хизмат жойи ўзгарганлиги ҳақида буйруқ ёки ёзма хабарномани олган кунидан бошлаб ўн суткадан кечикмасдан хизмат жойига етиб бориши лозим, ходим таътилда ёки даволанишда бўлган ҳоллар бундан мустасно.
81. Ходимни махфий ҳужжатлар билан ишлаш белгиланган лавозимга тайинлашда унга давлат сирини ташкил қилувчи маълумотларга ўрнатилган тартибда рухсатнома расмийлаштириш жараёни амалга оширилади.
Давлат сирини ташкил этувчи маълумотларга рухсатномаси бўлмаган ходимни махфий ҳужжатлар билан ишлаш белгиланган лавозимга тайинлашга йўл қўйилмайди.
Ходим ўрнатилган тартибда давлат сирини ташкил этувчи маълумотларга рухсатномадан маҳрум қилинганда эгаллаб турган лавозимидан озод этилади ва махфий ҳужжатлар билан ишлаш талаб этилмайдиган лавозимга ўтказилади.
82. Раҳбар лавозимларни эгаллаган ходимлар тенг лавозимга, жумладан, бошқа таркибий тузилмага эгаллаб турган лавозимида уч йил хизмат қилганидан сўнг ротация тартибида ўтказилиши мумкин.
Божхона пости ходимлари битта постда уч йил хизмат қилганидан сўнг Божхона қўмитаси марказий аппарати, бошқа таркибий тузилмалар ва божхона постларига тенг лавозимга ротация тартибида ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Масофавий электрон декларациялаш» божхона пости, «Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропорти» чегара божхона пости ва «Тошкент-Ҳумо аэропорти» чегара божхона пости ходимлари истисно тариқасида ушбу божхона постларида беш йил хизмат қилганидан сўнг тенг лавозимга ротация тартибида ўтказилади.
(82-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги ПФ-250-сонли Фармонига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2025 й., 06/25/250/1197-сон)
Чегара божхона постида хизмат қилаётган ходимнинг хизмат жойи пост бошлиғи томонидан ўзгартириб турилиши мумкин.
83. Хизмат зарурати юзасидан ходим:
ўзи эгалламаган бўш лавозимга вақтинча бажарувчи этиб тайинланиши мумкин. Бу ҳолда ходим олдинги эгаллаган лавозимидан озод этилади;
зиммасига ўзи эгалламаган лавозим (уни эгаллаган ходим вақтинча йўқ бўлса ёки лавозимдан четлатилган бўлса) мажбуриятларини вақтинча бажариш юкланиши мумкин. Бунда ходим олдинги эгаллаган лавозимидан озод этилмайди.
84. Бўш лавозим мажбуриятларини вақтинча бажаришнинг узлуксиз муддати олти ойдан, вақтинча юкланган лавозим мажбуриятларини бажариш муддати эса тўрт ойдан ошмаслиги керак.
Кўрсатилган муддат ўтгандан сўнг лавозимни вақтинча бажариб турган ходимни ёки бошқа ходимни ушбу лавозимга тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилиниши лозим.
85. Ходимга лавозим мажбуриятини вақтинча бажаришни юклаш ва уни эгаллаган лавозим мажбуриятини бажаришдан озод этиш ваколатли бошлиқнинг буйруғи билан амалга оширилади.
86. Ваколатли бошлиқ вақтинча бўлмаганда лавозими бўйича вазифаларни вақтинча бажаришни ўринбосарларидан бирига юклайди.
Бошқа ҳолларда ходимга ваколатли бошлиқнинг вазифаларини вақтинча бажариш Божхона қўмитаси раиси томонидан юкланади.
87. Ходим божхона органлари ихтиёрига ўтказилиши мумкин ҳамда божхона органлари ихтиёрига уни лавозимга тайинлаш ҳуқуқига эга бўлган ваколатли бошлиқнинг буйруғи билан ўтказилади.
88. Ходимни божхона органлари ихтиёрига ўтказиш ҳамда тегишли тўловларни тўлаш қуйидаги ҳолат ва муддатларда амалга оширилади:
а) ташкилий-штат тадбирлари ўтказилиши муносабати билан лавозимдан озод этилаётганда — икки ойдан кўп бўлмаган муддатга, Божхона қўмитаси раиси рухсати билан икки ойдан ортиқ муддатга. Бунда ходимга икки ой давомида охирги эгаллаб турган лавозими бўйича пул ва озиқ-овқат таъминоти, тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун пул компенсацияси, учинчи ойдан бошлаб эса махсус унвон бўйича маош, хизмат йиллари учун устама, тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун пул компенсацияси тўланади.
Божхона органи ходими божхона органлари ихтиёрига олингандан сўнг дастлабки икки ой давомида асосий таътил ва (ёки) даволанишда бўлганда божхона органлари ихтиёрида пул ва озиқ-овқат, шунингдек, тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун пул компенсацияси билан тўлиқ таъминлашнинг умумий даври ушбу таътил ва (ёки) даволанишда бўлган кунларга мос равишда узайтирилади. Бунда узайтириш ҳисобига пул ва озиқ-овқат билан таъминлашнинг тўлиқ даври жами тўрт ойдан ошмаслиги лозим.
Пул ва озиқ-овқат таъминоти, шунингдек, тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун пул компенсацияси билан тўлиқ таъминлашнинг умумий даври якунлангандан кейинги икки ой давомида фақат махсус унвон маоши ва хизмат йили учун устама, тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун пул компенсацияси тўланади.
Божхона органлари ихтиёрида тўрт ойдан (пул ва озиқ-овқат таъминотини тўлиқ тўлаш даври узайтирилганда олти ойдан) ортиқ муддат бўлганда, пул ва озиқ-овқат таъминоти, тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун пул компенсацияси билан Божхона қўмитаси раиси буйруғи асосида таъминланади;
б) бир ойдан ортиқ вақт давомида бедарак йўқолганда — ходим хизмат жойига қайтгунича (агарда унинг хизматни давом эттириши тўғрисида бошқа қарор қабул қилинмаган бўлса) ёки унинг бедарак йўқолган деб тан олингани ёки вафот этган деб эълон қилингани тўғрисидаги суд қарори қонуний кучга кирган кунга қадар (ўша кунни ҳам қўшиб ҳисоблаганда). Бунда пул ва озиқ-овқат таъминоти билан ходим охирги эгаллаб турган лавозими бўйича хизмат жойига қайтгунича (агарда унинг хизматни давом эттириши тўғрисида бошқа қарор қабул қилинмаган бўлса) ёки унинг бедарак йўқолган деб тан олингани ёки вафот этган деб эълон қилингани тўғрисидаги суд қарори қонуний кучга кирган кунга қадар (ўша кунни ҳам қўшиб ҳисоблаганда) ходим (унинг оила аъзолари) ўн икки ойдан ошмаган муддатда тўлиқ таъминланади;
в) ходим асирда ёки гаров сифатида ушланган ҳолларда — асирда бўлган ёки гаров тариқасида ушлаб турилган бутун давр давомида. Бунда пул ва озиқ-овқат таъминоти билан ходим (унинг оила аъзолари) охирги эгаллаб турган лавозими бўйича юқорида кўрсатилган давр учун тўлиқ таъминланади (ўз ихтиёрига кўра асирда бўлган (гаров тариқасида ушлаб турилган) ёки Ўзбекистон Республикасига нисбатан жиноят содир этган ҳоллар бундан мустасно);
г) ходимга нисбатан қидирув эълон қилинган кундан бошлаб. Бунда ходим суднинг қарори қабул қилинган кунгача пул ва озиқ-овқат таъминоти билан таъминланмайди;
д) ходим бола парвариши таътилида бўлганлиги муносабати билан (ушбу таътил тугагунга қадар). Бунда кўрсатилган даврда ходим пул ва озиқ-овқат таъминоти билан таъминланмайди, аммо тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун пул компенсацияси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади;
е) ходим Божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан Ўзбекистон Республикасининг ёки чет давлатнинг олий таълим муассасаларига ва ташкилотларига магистратура мутахассисликлари бўйича ўқишга юборилганда — ўқиш муддати тугаб, лавозимига тайинлангунига қадар. Бунда ходим божхона органлари ихтиёрига олинган даврда, бироқ ўқиш муддатини тугатгандан сўнг бир ойдан ошмаган муддатга қадар охирги эгаллаган лавозимидагидан кам бўлмаган миқдорларда пул ва озиқ-овқат таъминоти билан тўлиқ таъминланади;
ж) ходим хизматни давом эттириш учун бошқа божхона органи ихтиёрига юборилганда — хизматни ўташ учун юборилган кундан бошлаб бир ойдан ошмаган муддатга қадар. Бунда ходимнинг охирги эгаллаган лавозими бўйича пул ва озиқ-овқат таъминоти сақланади;
з) суд томонидан божхона органи ходимини эгаллаган лавозимидан четлатиш тўғрисида ажрим чиқарилганда (кўрсатилган ажрим бекор қилингунга ёки жиноят иши бўйича узил-кесил қарор қабул қилингунга қадар). Бунда пул ва озиқ-овқат билан мазкур Низомнинг 90-бандида белгиланган тартибда таъминланади;
и) ходимга нисбатан уй қамоғи ёки қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилганда (қамоққа олинган кундан бошлаб ушбу эҳтиёт чораси бекор қилингунга қадар). Бунда кўрсатилган даврда ходим пул ва озиқ-овқат билан таъминланмайди;
к) ходим Божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан Ўзбекистон Республикасининг ёки чет давлатнинг олий таълим муассасаларига ва ташкилотларига докторантура мутахассисликлари бўйича ўқишга юборилганда (Божхона қўмитасининг олий таълим муассасаси бундан мустасно) — ўқиш муддати тугаб, лавозимига тайинлангунига қадар. Бунда ходим пул ва озиқ-овқат таъминоти билан таъминланмайди;
л) божхона органларига қабул қилинган ходим синов муддати давомида бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курсига юборилганда — ўқув курси тугаб, лавозимга тайинланган кунга қадар. Бунда ходимга махсус унвон бўйича маош ва озиқ-овқат паёги ўрнига бериладиган пул компенсацияси тўланади, шунингдек, ўқиш жойига бориши ва қайтиши билан боғлиқ йўл харажатлари қопланади.
Қуйидаги даврлар:
Божхона қўмитасининг олий таълим муассасаси докторантурасида ва бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курсида ўқиши муносабати билан ходимнинг божхона органлари ихтиёрида бўлган даврнинг бир куни бир ярим кунга;
ташкилий-штат тадбирлари ўтказилиши, ходим хизматни давом эттириш учун бошқа божхона органи ихтиёрига юборилиши муносабати билан ходимнинг божхона органлари ихтиёрида икки ойгача бўлган даври бир куни бир ярим кунга;
ташкилий-штат тадбирлари ўтказилиши муносабати билан божхона органлари ихтиёрида икки ойдан ортиқ бўлган давр ҳамда бошқа асослар бўйича божхона органлари ихтиёрига олинган даврнинг бир куни бир кунга тенглаштирилган ҳолда умумий хизмат стажига қўшилади.
Ходимнинг божхона органлари ихтиёрида бўлиши тартиби Божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан белгиланади.
89. Суд ажрими асосида эгаллаб турган лавозимидан четлаштирилган ходимлар тергов олиб борилаётган бутун даврда божхона органларининг ихтиёрига ўтказилади ва жиноят иши бўйича узил-кесил қарор қабул қилинмагунга қадар божхона органларидаги хизматдан бўшатилмайди.
90. Суд ажрими асосида эгаллаб турган лавозимидан четлаштирилган ходим суд ажримининг нусхаси ваколатли бошлиққа келиб тушган кундан бошлаб божхона органлари ихтиёрига ўтказилади.
Ваколатли бошлиқ суд ажримининг нусхасини олган вақтдан бошлаб шахсий таркиб бўйича буйруқ чиқмагунга қадар ходимни лавозим мажбуриятларини бажаришдан четлаштиради.
Суд ажримига асосан эгаллаб турган лавозимидан четлаштирилган ходимга божхона органлари ихтиёрида бўлиш вақтида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда махсус унвони бўйича маош, озиқ-овқат таъминоти ва тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун компенсация пули тўланади.
91. Божхона органлари ихтиёрига ўтказилган ходимга нисбатан суд томонидан оқлов ҳукми чиқарилганда ёки реабилитация қилувчи асослар бўйича жиноят иши тугатилган ҳолатда, у олдинги лавозимига ёки унга тенг лавозимга тайинланади ҳамда божхона органлари ихтиёрида бўлган даври учун олдинги эгаллаган лавозими бўйича пул ва озиқ-овқат таъминоти мазкур Низомнинг 90-бандида назарда тутилган тўловлар чегириб ташланган ҳолда тўла ҳажмда тўлаб берилади.
5-боб. Ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш
92. Божхона органлари учун кадрларни тайёрлаш Божхона қўмитасининг олий таълим муассасасида ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа таълим муассасаларида, шунингдек, халқаро шартномалар асосида хорижий давлатлар таълим муассасаларида амалга оширилади.
Хорижий давлатлар таълим муассасаларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби ва шартлари Божхона қўмитасининг раиси томонидан белгиланади.
93. Хизматга биринчи марта қабул қилинган фуқаролар (Божхона қўмитасининг олий таълим муассасаси битирувчилари бундан мустасно) мажбурий тартибда бошланғич касбий тайёргарликдан ўтадилар.
94. Ходим хизмат фаолияти давомида:
Божхона қўмитаси раисининг буйруғига мувофиқ белгиланган муддатда малака оширади;
бошқа турдаги касбий фаолият билан боғлиқ лавозимга тайинланганда ёки уни хизматнинг бошқа йўналишлари бўйича тайёрлаш зарур бўлганда, қайта тайёргарликдан ўтади.
Ходимларнинг Божхона қўмитасининг таълим муассасаларида ва Миллий кинология марказида малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёни белгиланган тартибда тасдиқланадиган дастурлар асосида амалга оширилади.
Ходимларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бошқа таълим муассасаларида амалга оширилиши мумкин.
95. Ходимлар хизматдан бўш вақтида (хизматга бевосита таъсир этмаган ҳолда) илмий, ижодий ва педагогик фаолият билан шуғулланиши, шунингдек, асосий хизмат вақтида ёки ундан ташқари вақтда Божхона қўмитасининг таълим муассасаларида меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шаклида фаолият олиб боришлари мумкин.
96. Ходимларнинг хизмат, жанговар ва жисмоний тайёргарлигини, маънавий-ахлоқий даражасини ошириш учун божхона органларида тизимли равишда хизмат, жанговар ва жисмоний тайёргарлик машғулотлари ташкил этилади.
Хизмат ва маънавий-ахлоқий машғулотлар анъанавий, масофавий ёки ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда мустақил таълим шаклида ўтказилиши мумкин.
97. Ходим махсус тайёргарликдан, шунингдек, жисмоний куч ишлатиш, махсус воситалар ва ўқотар қурол қўллаш билан боғлиқ шароитларда ҳаракатланишга касбий яроқлилиги бўйича даврий текширувдан ўтиши шарт.
Махсус тайёргарликдан ўтган ходимга Божхона қўмитаси томонидан тегишли рухсатнома берилади.
98. Ходимларни бошланғич касбий тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби ва муддатлари, шунингдек, хизматни ўташ вақтида хизмат, жанговар ва жисмоний тайёргарликдан ўтишини ташкил этиш тартиби ва шартлари Божхона қўмитасининг раиси томонидан белгиланади.
6-боб. Ходимларни бир давлат органидан бошқа давлат органига ўтказиш тартиби
99. Ходимлар Божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан тегишли давлат органлари билан келишувга кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Электрон технологияларни ривожлантириш марказининг қўшинлари ва органларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ташкил этиладиган ҳарбийлаштирилган тузилмаларга ўтказилиши ёки ходимлар (ҳарбий хизматчилар) шахсий тартибда ушбу давлат органлари биринчи раҳбарининг буйруғига асосан Божхона қўмитаси раиси билан келишилган ҳолда ҳақиқий ҳарбий хизматга (хизматга) ёки божхона органларида хизматни давом эттириш учун тайинланганлиги муносабати билан қайтариб ўтказилиши мумкин.
Ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ҳақиқий ҳарбий хизматни ўташ учун ёки хизматни давом эттириш учун уларнинг ёзма розилиги асосида ўтказилади.
100. Ходимлар (ҳарбий хизматчилар) бир давлат органидан бошқа давлат органига ўтказилганда, олдинги хизмат жойининг шахсий таркиби рўйхатидан чиқарилади ва ўтказилган давлат органининг шахсий таркиби рўйхатига киритилади.
101. Бир давлат органидан бошқа давлат органига ўтказилган ходимлар (ҳарбий хизматчилар) янги хизмат жойи шахсий таркиби рўйхатига киритилган кунга қадар ўзи хизмат қилаётган давлат органида хизматни (ҳарбий хизматни) ўтаётган ҳисобланадилар.
7-боб. Ходимнинг бошқа давлат органлари ва ташкилотларига тайинланганида (юборилганида) хизматни ўташи
Олдинги таҳрирга қаранг.
102. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони, қарори, фармойишига, шунингдек, розилигига ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари фармойишига кўра тайинланган ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ёхуд юқори турувчи органларнинг топшириғи бўйича бошқа давлат органларига ёки уларнинг тасарруфидаги ташкилотларга, халқаро ташкилотларга тайинланган (юборилган) божхона органи ходими ўз мажбуриятларини бажариш даврида Божхона қўмитаси кадрларининг амалдаги захирасига киритилади.
(102-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги ПФ-250-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2025 й., 06/25/250/1197-сон)
103. Ушбу Низом 88-бандининг «е», «к» кичик бандлари ва 102-бандида назарда тутилган ходимлар (кейинги ўринларда — кадрлар захирасидаги ходимлар) агарда қонунчиликда бошқа тартиб назарда тутилмаган бўлса, мазкур Низомда белгиланган тартибда хизматни ўтайдилар.
104. Кадрлар захирасидаги ходимларга махсус унвонлар охирги эгаллаган лавозимидан қатъи назар берилади. Мажбуриятларни бажариш (ўқиш) даври ходимга навбатдаги махсус унвонни олиш ҳуқуқини берадиган хизмат қилган йилларига устама тўлаш, пул таъминотини (лавозим маоши ва махсус унвон бўйича маоши суммасидан иборат бўлган) белгилаш ва пенсия тайинлаш учун божхона органларидаги хизмат стажига қўшиб ҳисобланади.
105. Кадрлар захирасидаги ходимлар лавозими ўзгарган (бошқа лавозимга тайинланган, лавозимдан озод қилинган, ўқишдан четлаштирилган), рағбатлантирилган, шунингдек, интизомни бузган тақдирда, улар фаолият кўрсатаётган давлат органлари ёки уларнинг тасарруфидаги ташкилотлар, таълим муассасалари раҳбарлари бу ҳақида Божхона қўмитасини ёзма равишда хабардор қилади.
Кадрлар захирасидаги ходимларни (халқаро ташкилотларга ишга юборилган ходимлардан ташқари) давлат мукофотига тавсия этиш, божхона органларидаги хизматда бўлишнинг белгиланган чегара ёшига тўлганида хизмат муддатини узайтириш улар фаолият олиб бораётган давлат органлари ёки уларнинг тасарруфидаги ташкилотлар, шунингдек, таълим муассасалари раҳбарларининг тақдимномасига асосан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Халқаро ташкилотларга ишга юборилган ходимларни давлат мукофотига тавсия этиш ёки хизмат муддатини узайтириш масаласи Божхона қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.
106. Кадрлар захирасидаги ходимларга таътилларни, шунингдек, хорижий давлатларга боришлари учун рухсатномаларни расмийлаштириш улар фаолият олиб бораётган давлат органлари, таълим муассасалари раҳбарларининг рухсати билан амалга оширилади.
107. Кадрлар захирасидаги ходимлар хизматни ўташ тартиби билан боғлиқ ўзгаришлардан хабардор бўлиши лозим, лавозими ўзгарганда (бошқа лавозимга тайинланганда ва озод этилганда, ўқишдан четлаштирилганда), мукофотланганда, хорижий давлатларга бориб келганда, интизом бузилишига йўл қўйганда, шунингдек, ўзларига нисбатан жиноят иши қўзғатилганда Божхона қўмитасига ёзма равишда ахборот беришга мажбур.
Кадрлар захирасидаги ходимлар никоҳдан ўтганда, оиласи таркибида бошқа ўзгаришлар бўлганда, қариндошларига (ота-она, эр-хотин, ака-ука, опа-сингил, ўғил-қизлар, шунингдек, эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари) нисбатан жиноят иши қўзғатилганда уч иш куни муддатида, меҳнат таътили ёки хизмат сафарида бўлганида эса таътил ва сафар тугаши билан дарҳол Божхона қўмитасига ёзма равишда хабар берадилар.
108. Кадрлар захирасидаги ходимлар хизмат мажбуриятларини бажариш (ўқиш) муддати якунлангандан сўнг давлат органлари ёки уларнинг тасарруфидаги ташкилотлар, шунингдек, таълим муассасалари томонидан Божхона қўмитаси ихтиёрига қайтариб юборилади.
Божхона органларига қайтган ходим Божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан кадрлар захирасидан чиқарилади ва аввалги лавозимига тенг ёки юқорироқ лавозимга тайинланади.
Таълим муассасаларини тамомлаган кадрлар захирасидаги ходим ўқишни тамомлагандан сўнг ўқиш даврида олган маълумоти ва мутахассислигига ҳамда амалий иш тажрибасидан келиб чиқиб лавозимга тайинланади.
109. Интизомни бузиши ва бошқа салбий сабабларга кўра давлат органлари ёки уларнинг тасарруфидаги ташкилотлардаги лавозимидан озод этилиб, шунингдек, ўқишдан четлаштирилиб, Божхона қўмитасига қайтариб юборилган ходимни лавозимга тайинлаш ёки хизматдан бўшатиш ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Хизматда бўлишнинг белгиланган чегара ёшига етган ёки хизматни давом эттириш истаги бўлмаган ходимлар кадрлар захирасига киритилгунига ёки божхона органлари ихтиёрида қолдирилгунига қадар эгаллаган лавозими бўйича мазкур Низомга мувофиқ хизматдан бўшатилади.
110. Кадрлар захирасидаги ходимлар ва уларнинг оила аъзолари хизмат (ўқиш) вақтида, шунингдек, божхона органларидаги хизматдан бўшатилганидан сўнг қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Низомда ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун белгиланган барча турдаги таъминот, ҳуқуқ, имтиёз ва бошқа афзалликлардан фойдаланади.
8-боб. Ходимларни аттестациядан ўтказиш тартиби
111. Аттестация ходимларнинг билим даражасини ва касбга яроқлилигини, эгаллаб турган лавозимига муносиблигини холисона баҳолаш, шунингдек, хизмат интизомини мустаҳкамлаш ҳамда зиммасига юкланган вазифаларни бажараётганда масъулиятини ошириш мақсадида ўтказилади.
Аттестация ошкоралик, талабчанлик, принципиаллик ва хайрихоҳлик шароитида ўтказилиши лозим.
112. Ходимлар хизмат даврида навбатдаги ва навбатдан ташқари аттестациядан ўтадилар.
113. Навбатдаги аттестацияни ўтказиш даври лавозимга тайинланган ва охирги аттестациядан ўтказилган кундан эътиборан ҳисобланади.
Навбатдаги аттестация уч йилда бир марта ўтказилади.
Қуйидаги ходимлар навбатдаги аттестациядан ўтказилмайди:
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланганлар;
эгаллаб турган лавозимида бир йилдан кам хизмат қилганлар. Мазкур тоифадаги ходимлар бир йилдан сўнг аттестациядан ўтадилар;
хизмат сафарида, даволанишда (ички ишлар органларининг тиббиёт муассасаларида меҳнатга лаёқатсизлик варақаси очилган ҳолда) бўлганлар ва малака оширишдан ўтаётганлар. Мазкур тоифадаги ходимлар хизмат мажбуриятларини бажаришга қайтганидан кейин аттестациядан ўтадилар;
кадрлар захирасига киритилганлар. Ушбу тоифадаги ходимлар кадрлар захирасидан чиқарилиб, божхона органларидаги лавозимга тайинланган кундан эътиборан бир йил ўтгач, умумий тартибда аттестациядан ўтадилар;
ҳомиладорлик, туғиш ва болани парваришлаш таътилида бўлганлар. Мазкур тоифадаги ходимлар хизмат мажбуриятларини бажаришга қайтган кундан эътиборан камида бир йил ўтгач, аттестациядан ўтадилар;
божхона органлари ихтиёрига олинганлар. Мазкур тоифадаги ходимлар лавозимга тайинланганидан кейин бир йил ўтгач аттестациядан ўтадилар;
ўзига нисбатан хизмат текшируви ўтказилаётганлар. Ушбу тоифадаги ходимлар хизмат текшируви тугаганидан кейин аттестациядан умумий тартибда ўтадилар;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ охирги уч йил давомида бошқа давлат органларида аттестациядан ўтказилган ходимлар.
114. Навбатдан ташқари аттестациядан ишда паст кўрсаткичларга эга бўлган, хизмат интизомини қўпол равишда бузган ёки мунтазам бузиб келаётган, божхона органлари ходимининг шаънига путур етказувчи ножўя ҳаракатлар содир этган ходимлар ўтказилади.
Навбатдан ташқари аттестацияни ўтказиш тўғрисидаги қарор Божхона қўмитасининг раиси томонидан қабул қилинади.
115. Аттестацияни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби Божхона қўмитасининг раиси томонидан белгиланади.
9-боб. Таътиллар бериш тартиби
116. Ходимларга қуйидаги таътиллар берилади:
а) ҳар йилги асосий (асосий ва қўшимча ҳақ тўланадиган) таътил;
б) оилавий сабабларга кўра қисқа муддатли (ҳақ тўланмайдиган) таътил;
в) ҳомиладорлик, туғиш ва болани парваришлаш таътиллари;
г) касаллик бўйича (ички ишлар органларининг ҳарбий-тиббий комиссияси хулосасига асосан) таътил;
д) ўқув (каникуляр) таътили — Божхона қўмитасининг олий таълим муассасаси курсантлари учун;
е) Божхона қўмитасининг олий таълим муассасасини битириш муносабати билан таътил;
ж) ижодий таътил;
з) қўшимча таътил.
Ходимларга қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асослар бўйича ҳам таътиллар берилиши мумкин.
117. Ходимларга таътилни ўтказиш жойига бориш ва қайтиш учун зарур бўлган, бироқ уч календарь кундан ошмайдиган вақт қўшилган, лавозими ҳамда пул ва озиқ-овқат таъминоти сақланган ҳолда ҳар йили давомийлиги ўттиз календарь кун бўлган асосий таътил берилади.
Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат байрамлари кунлари ҳар йиллик асосий таътилнинг давомийлигини аниқлашда ҳисобга олинмайди.
Ходимларга асосий таътил ҳар йили таътиллар режасига мувофиқ ваколатли бошлиқнинг ёзма рухсати асосида берилади.
118. Ходимга хизматга қабул қилинганининг биринчи йилида ҳар йилги асосий таътил камида олти ой хизмат қилганидан кейин берилади.
Ходимнинг белгиланган хизмат муддатини ўтагандан кейин ҳар йилги асосий таътилига қўшимча равишда календарь ҳисобида давомийлиги қуйидагича бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади:
ўн йиллик хизматидан сўнг — давомийлиги беш кун;
ўн беш йиллик хизматидан сўнг — давомийлиги ўн кун;
йигирма йиллик хизматидан сўнг — давомийлиги ўн беш кун.
Қўшимча таътилнинг муддатини белгилашда божхона органларида, шунингдек, Қуролли Кучлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ёки махсус унвонлар бўлиши назарда тутилган бошқа органларда ҳарбий ва махсус унвонлар (мартаба даражалари) берилган кундан бошлаб ўтаган хизмат даври инобатга олинади.
Ходимга ҳар йиллик асосий таътилни унинг ҳақиқатда хизмат қилган вақтига мутаносиб равишда бериш учун тўлиқ таътилни ўн иккига бўлиш ва хизматнинг тўлиқ ойлар сонига кўпайтириш орқали аниқланади.
Олти ой ўтгунига қадар ходимнинг хоҳишига кўра қуйидагиларга ҳар йилги асосий таътил берилади:
аёлларга — ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин;
ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган ходимларга (ёлғиз ота-онага, шу жумладан, бева аёлларга, бева эркакларга, никоҳдан ажралганларга, ота-онанинг ўрнини босувчи шахсларга);
Қуролли Кучлар резервига бўшатилганидан кейин уч ойдан кечиктирмай божхона органларидаги хизматга кирган муддатли ҳарбий хизматни ўтаган собиқ ҳарбий хизматчиларга ва ходимларга.
119. Ҳар йилги асосий таътил даврида ходим ички ишлар органларининг тиббиёт муассасаларида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини расмийлаштирган ҳолда даволанганида таътил даволаниш муддатига узайтирилади.
Ходимларга асосий таътиллар улардан фойдаланиш даврларининг алмашиниб туриш заруратини, шунингдек, таркибий тузилмаларда хизмат самарадорлигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда ва таътиллар жадвалига мувофиқ йилнинг исталган вақтида берилади.
120. Ваколатли бошлиқларнинг таътилларни бериш ҳуқуқи, шунингдек, таътиллар муддатини ҳисоблаш ва бериш тартиби Божхона қўмитасининг раиси томонидан белгиланади.
121. Божхона қўмитаси раисига таътил Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган режага мувофиқ берилади.
122. Асосий таътил қуйидаги тоифадаги ходимларга уларнинг хоҳиши бўйича қулай вақтда берилади:
жанговар ҳаракатлар иштирокчиларига;
ногиронлиги бўлган фарзанди бор ходимларга;
ўн тўрт ёшгача бўлган фарзандини тарбиялаётган ёлғиз ходимларга;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ шундай ҳуқуққа эга бошқа ходимларга.
Ходимнинг илтимосига кўра ва ваколатли бошлиқнинг розилиги билан ходимга асосий ва унга қўшимча таътиллар кетма-кет, улар ўртасидаги узилишларсиз берилиши мумкин.
123. Хотини ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлган ходимга асосий таътил унинг хоҳишини ҳисобга олган ҳолда таътилларни бериш ҳуқуқига эга бўлган ваколатли бошлиқнинг ёзма рухсати асосида берилади.
Божхона органларидаги хизматни ўтаётган эр-хотин ходимларга асосий таътил уларнинг хоҳишига кўра бир вақтнинг ўзида берилади.
124. Ходимнинг касаллиги туфайли ёки бошқа истисно ҳолатлар сабабли ўтган йил учун асосий таътил берилмаган бўлса, ушбу таътил келгуси йилнинг биринчи чорагида берилади.
125. Таътилда бўлган ходим яқин қариндошларининг (эри-хотини, ота-онаси, фарзандлари, туғишган ака-укалари, опа-сингиллари, эрининг ёки хотинининг ота-онаси, қарамоғида бўлган шахслар) соғлиғи ҳолати ёмонлашганлиги ёки вафот этганлиги, шунингдек, ходимнинг оиласи ёки яқин қариндоши ёнғин ёки бошқа табиий офатга дучор бўлган ҳолатларда таътил бериш ҳуқуқига эга ваколатли бошлиқ унга хизмат жойига бориш учун зарур бўлган вақтни ҳисобга олган ҳолда, ўн календарь кунигача бўлган муддатга оилавий аҳволга боғлиқ бўлган сабаб билан ҳақ тўланадиган таътил бериш ҳуқуқига эга.
Бунда асосий таътил ходимнинг оилавий аҳволига боғлиқ бўлган сабаб билан берилган таътил суткалари сонига узайтирилади.
126. Таътилни компенсация пули билан алмаштиришга йўл қўйилмайди, йиллик асосий таътилга чиқмаган ҳолда хизматдан бўшаётган ходимлар бундан мустасно.
127. Асосий таътилдан фойдаланиш ҳуқуқига эга ходимга ҳар йилги асосий таътил календарь йил давомида берилмаган бўлса, таътил учун моддий ёрдам пули жорий йилнинг декабрь ойида тўланади.
128. Ходим бошқа божхона органларига ўтказилган тақдирда, унинг фойдаланилмай қолган ҳар йилги асосий таътили янги хизмат жойида берилади.
129. Ходим ва курсантларга йилига бир маротаба Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳар йилги асосий таътилни ўтказадиган жойига, шунингдек, санаторий-курортда даволаниш жойига бориши ва қайтиши билан боғлиқ йўл харажатларининг ўрни қопланади.
130. Ходимга бериладиган ҳар йилги асосий таътил қисмларга бўлиб берилиши мумкин. Бунда ушбу таътилнинг ҳеч бўлмаганда бир қисми ўн тўрт календарь кундан кам бўлмаслиги керак. Таътил гувоҳномаси таътилнинг ҳар бир қисми учун алоҳида расмийлаштирилади. Таътил ўтказиладиган жойга бориш ва қайтиш учун йўл ҳақи олиш ҳуқуқи ҳамда бориш ва қайтиш учун қўшиладиган вақт фақат таътилнинг бир қисмига берилади.
131. Ушбу Низомнинг 218-банди «а», «б», «в», «г», «д» ва «е» кичик бандлари асосида хизматдан бўшатилаётган ходимларга ишдан бўшатиш ҳақида қарор қабул қилинган календарь йил учун ҳақ тўланадиган ҳар йилги асосий таътил берилади.
Хизматдан бўшатилаётган ходимларга фойдаланилмаган ҳар йиллик асосий таътил учун бўшаётган йилда хизмат даврига мос равишда пул компенсацияси тўланади. Бунда пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлмаган ходимдан аввал тўланган пул компенсацияси бўшаётган йилда хизмат даврига мос равишда ушлаб қолинади.
132. Ходимларга оиласидаги кечиктириб бўлмайдиган ижтимоий-маиший масалаларни ҳал этиш, қариндошлик бурчини бажариш билан боғлиқ бўлган, шунингдек, бошқа узрли сабабларга кўра таътилни ўтказиш жойига бориш ва қайтиш учун вақт ҳисобга олинмаган, пул ва озиқ-овқат таъминоти сақланмаган ҳолда ўн календарь кунигача қисқа муддатли таътил берилиши мумкин.
Қисқа муддатли (ҳақ тўланмайдиган) таътилнинг давомийлиги охирги таътил берилган кундан эътиборан календарь йил давомида жамланган ҳолда уч ойдан ошмаслиги керак.
Агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, карантин чоралари амалга оширилаётган, фавқулодда ҳолат жорий этилган даврда ва бутун аҳолининг ёки унинг бир қисмининг ҳаётига ёхуд нормал яшаш шароитларига таҳдид солувчи бошқа ҳолларда ходимнинг ёзма билдиргисига кўра қисқа муддатли (ҳақ тўланмайдиган) таътилнинг давомийлиги кўпи билан олти ойгача узайтирилиши мумкин.
133. Аёл ходимларга ҳомиладорлик ва туғиш, болани парваришлаш учун қонунчилик ҳужжатларида ва ушбу Низомда белгиланган тартибда таътил берилади. Бунда уларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган қўшимча имтиёз, кафолат ва компенсациялар татбиқ этилади.
134. Бола (болаларни) асраб олган аёл ходимларга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ болани парваришлаш учун таътил берилади.
135. Аёл ходимларга ҳомиладорлик ва туғиш таътили ҳамда болани парваришлаш таътили қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддат ва тартибда берилади.
Аёл ходимларга ҳомиладорлик ва туғиш таътили уларнинг билдиргиси ва тегишли тиббий муассасаларнинг маълумотномаларига асосан берилади.
Божхона органи ходими болани парваришлаш таътили тугамасдан кейинги фарзандига ҳомиладор бўлган тақдирда, ҳомиладорлик ва туғиш таътили меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асосида берилади.
Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра унга боласи уч ёшга тўлгунига қадар болани парваришлаш таътили берилади.
Аёл ходимлар болани парваришлаш учун берилган таътил муддати тугамасдан хизмат мажбуриятларини бажаришга киришиш ҳуқуқига эга.
Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган алоҳида ҳолларда болани парваришлаш таътили эркак ходимларга ҳам берилиши мумкин.
136. Ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари вақти махсус унвонлар, сержант ва офицерлар таркиби лавозимларидаги хизмат муддатига умумий хизмат йиллари учун фоизли устама тўлаш, шунингдек, иқлим шароити оғир жойларда хизмат қилганини ҳисобга олган ҳолда, пенсияни ҳисоблашда хизмат муддатига қўшиб ҳисобланади.
Аёл ходимларнинг фарзанди уч ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун жами уч йилдан кўп бўлмаган таътилда бўлиш вақти сержант ва офицерлар таркиби лавозимларидаги хизмат стажи, хизмат йиллари учун фоизли устама тўлаш, шунингдек, иқлим шароити оғир жойларда хизмат қилганини ҳисобга олмаган ҳолда пенсияни ҳисоблашда хизмат муддатига қўшиб ҳисобланади.
Ходимларнинг умумий хизмат стажини ҳисоблашда болани парваришлаш таътилининг ҳаммасини жамлаганда олти йилдан ошмаслиги керак. Бунда таътил муддатидаги хизмат стажи ҳар бир куни бир кунга тенглаштирилган ҳолда ҳисобланади.
137. Ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари асосий таътил ҳисобига қўшилмайди. Ҳомиладорлик ва туғиш таътили олдидан ёки бевосита ундан кейин аёл ходимларга уларнинг хоҳишига кўра жорий йил учун асосий таътил берилади.
Болани парваришлаш учун таътил тугайдиган йилдаги асосий таътил календарь йилнинг охиригача таътил тугаган кундан бошлаб календарь йилининг охиригача бўлган вақтга мутаносиб равишда ҳисобланади ва ушбу Низомнинг 118-банди еттинчи хатбошисида белгиланган талаблар ҳисобга олинган ҳолда берилади.
138. Аёл ходимлар касал болани парваришлаш учун тиббий муассасанинг тегишли ҳужжатлари билан тасдиқланган бутун давр учун маоши сақланган ҳолда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддат ва тартибда хизмат мажбуриятларини бажаришдан озод этилади.
139. Божхона органларидаги хизматни ўтаётган эркак ходимнинг хотини туғруқ вақтида вафот этган тақдирда, шунингдек, агар у ўн тўрт ёшгача (ногиронлиги бўлган болани ўн олти ёшгача) бўлган бир ёки бир нечта болаларни онасиз (у вафот этган ёки ҳалок бўлган, оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган, узоқ муддат даволаш муассасасида бўлган ва болаларга оналик парвариши берилмаган бошқа ҳолатларда) тарбиялаётган бўлса, унинг илтимосига кўра уч ойгача муддатга хизмат даврида бир марта пул ва озиқ-овқат таъминоти сақланган ҳолда қўшимча таътил берилади.
140. Болани парваришлаш учун таътил тугаганда ходимга таътилга чиққунига қадар эгаллаб турган аввалги лавозими берилади. Бундай лавозим мавжуд бўлмаганда эса, маълумотига, мутахассислигига ҳамда амалий иш тажрибасига кўра бошқа тенг лавозим берилади.
141. Ходимларга касаллиги бўйича таътиллар ички ишлар органлари ҳарбий-тиббий комиссиясининг хулосаси асосида берилади. Ушбу таътилнинг давомийлиги касалликнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Касаллик бўйича таътилда бўлишнинг узлуксиз умумий муддати тўрт ойдан ошмаслиги лозим. Айрим касалликлар бўйича даволанишда бўлиш учун кўпроқ муддат талаб қилинган ҳолларда, бу муддат ички ишлар органлари тиббиёт муассасаси хулосаси асосида узайтирилиши мумкин.
Ходимлар касаллик бўйича таътилда узлуксиз бўлишнинг белгиланган муддати тугаганидан сўнг кейинги хизматга яроқлилигини ҳал қилиш учун ички ишлар органларининг ҳарбий-тиббий комиссиясида текширувдан ўтиши лозим.
Ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида олинган жароҳатларини (контузиялар, майибликларни) даволашда бўлган даври муайян муддат билан чекланмайди. Мазкур тоифадаги шахслар даволаниш тугаганидан сўнг ички ишлар органларининг тиббиёт муассасаларида ҳарбий-тиббий текширувдан ўтади.
Касаллик бўйича таътил ҳар йилги асосий таътил ҳисобига киритилмайди.
Ходим хизматдан бўшатилаётганда, унга касаллиги сабабли таътил берилмайди.
142. Ўқув (каникуляр) таътиллари Божхона қўмитасининг олий таълим муассасасида ўқиётган, академик қарздорлиги бўлмаган курсантларга ўқув семестрлари тугагандан сўнг қуйидаги муддатларга берилади:
ёзги каникуляр таътил — ўттиз календарь кун;
қишки каникуляр таътил — етти календарь кун.
Ёзги каникуляр таътил асосий, қишкиси эса қўшимча ҳисобланади.
Ўқув (каникуляр) таътилини ўтказиш жойига бориш ва қайтиб келиш учун қўшимча вақт берилмайди. Асосий каникуляр таътилни ўтказиш жойига (ўқиш якунланадиган йили — таътилни ўтказиш ва хизматни ўташ жойига) бориши ва қайтиб келиши билан боғлиқ йўл харажатлари қоплаб берилади.
143. Ходимларга Божхона қўмитасининг олий таълим муассасасини тамомлаганлиги муносабати билан бериладиган таътиллар улар хизматни ўташ жойларига келмасдан туриб берилади.
Давомийлиги ўттиз календарь кун бўлган ушбу таътиллар жорий йилнинг асосий таътили сифатида ҳисобга олинади.
144. Фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи бўлган ходимга хизматни илмий иш билан муваффақиятли равишда бирга қўшиб олиб бориш шарти билан, у илмий изланувчи бўлган таълим муассасаси ёки илмий ташкилот илмий кенгашининг тавсиясига биноан божхона органи раҳбари томонидан қуйидаги муддатларга ижодий таътиллар берилади:
фан доктори (DSc) илмий даражаси бўйича изланувчи учун — диссертацияни тугатиш учун олти ойгача;
фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси бўйича изланувчи учун — диссертацияни тугатиш учун уч ойгача.
145. Ходимларга:
жанговар ҳаракатларда ва фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда қатнашганда;
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида сиртдан ўқиётган ходимларга имтиҳонлар, синовлар ва бошқа ўқув ишларини топшириш даврида;
олий таълим муассасасига кириш имтиҳонларини топшириш учун рухсат олган ходимларга таълим муассасасига бориш ва у ердан қайтиш вақтини ҳисобга олган ҳолда, камида ўн беш календарь кун давом этадиган қўшимча таътил берилади.
146. Олий таълим муассасасига кириш имтиҳонларини топшириш учун рухсат олган ходимларга таълим муассасасига бориш ва у ердан қайтиш вақтини ҳисобга олган ҳолда, камида ўн беш календарь кун давом этадиган ҳамда пул ва озиқ-овқат таъминоти сақланмайдиган таътил берилади.
147. Таянч докторантурага кириш имтиҳонларини топширишга рухсат этилган ходимларга имтиҳонларга тайёргарлик кўриш ва уларни топшириш учун ўттиз кунгача бўлган муддатга ўқув таътили берилади.
Докторантурага қабул қилинаётган ходимларга ўқув таътили берилмайди.
Ходимнинг кириш имтиҳонларини топширишига рухсат этилгани тўғрисидаги таълим муассасаси бошлиғи томонидан имзоланган хабарнома ўқув таътили бериш учун асос ҳисобланади.
148. Ўқув таътилининг муддати таълим муассасаси жойлашган жойга бориш ва қайтиш вақтига узайтирилади.
149. Фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи бўлган ходимга дам олиш ва байрам кунларидан ташқари ҳафтада битта бўш кун берилади. Бериладиган бўш кунлар ваколатли бошлиқнинг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш бўйича мустақил изланувчиларга малака имтиҳонларини топшириш учун хизмат жойидан таълим муассасаси ёки илмий ташкилот жойлашган жойгача бориш ва қайтиш вақтини ҳисобга олмаган ҳолда, пул ва озиқ-овқат таъминоти сақланмайдиган давомийлиги ўттиз кундан иборат ўқув таътили берилади.
150. Инспекцион-кўрик мажмуаси билан ишлаш гуруҳи ва айрим бошқа мутахассислар орасидан бўлган ходимларнинг алоҳида тоифалари учун, улар томонидан инсон соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи вазифалар (иш, машқлар) бажарилгандан сўнг даврий равишда ички ишлар органларининг тиббиёт муассасалари томонидан тиббий реабилитация олиб борилади, улар учун ички ишлар органлари ва Божхона қўмитасининг санаторийлари, дам олиш уйлари ва базаларида профилактик дам олиш ташкил этилади.
Бундай соғломлаштириш тадбирларининг зарурати тиббий кўрик натижалари бўйича ички ишлар органларининг ҳарбий-тиббий комиссияси томонидан берилган тавсиялар асосида белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(150-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги ПФ-250-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2025 й., 06/25/250/1197-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
151. Ходимларга тиббий реабилитация доирасида профилактик дам олиш учун қўшимча суткаларни бериш тартиби Божхона қўмитаси раиси томонидан белгиланади.
(151-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги ПФ-250-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2025 й., 06/25/250/1197-сон)
152. Қўшимча таътиллар асосий таътиллар ҳисобига қўшилмайди.
153. Ходимни таътилдан чақириб олишга таътилнинг исталган вақтида хизмат юзасидан ўта зарур ҳоллардагина, фақат унинг розилиги билан ваколатли бошлиқнинг буйруғи асосида йўл қўйилади.
Ходим таътилдан чақириб олинганда асосий таътилнинг фойдаланилмаган қисми жорий йилда берилади.
154. Ходимларга таътиллар бериш, таътилдан чақириб олиш, шунингдек, уларнинг муддатларини ҳисоблаш тартиби ва шартлари Божхона қўмитасининг раиси томонидан белгиланади.
10-боб. Ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
155. Ходимлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Низомда белгиланган мажбуриятларни бажарадилар ҳамда ҳуқуқ ва эркинликлардан фойдаланадилар.
156. Ходимлар хизмат шартларида белгиланган чекловларни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларида белгиланган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳамда шахсий ҳуқуқ ва эркинликлардан тўлиқ фойдаланадилар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг барча мажбуриятларини бажарадилар.
Ходимларнинг хизмат шартларидан келиб чиқувчи ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонунчиликда белгиланади.
Ходимлар хизмат вазифаларини виждонан бажариши ва ўзларига топширилган хизмат жойида эришган натижалари асосида ваколатли бошлиқлар томонидан уларга нисбатан интизомий ва моддий рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий хавфсизлигини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси, ўз хизмат мажбуриятларини виждонан бажарганлиги ҳамда Ватан ва божхона органлари олдидаги бошқа хизматлари учун ходимлар Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари билан тақдирланишга тақдим этилиши мумкин.
157. Ходим хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тўғридан-тўғри ва бевосита ўз бошлиғига бўйсунади.
Қонунчилик ҳужжатлари билан бундай ваколатга эга бўлган шахслардан ташқари ҳеч ким ходимларнинг хизмат фаолиятига аралашиш ва ходимни қонунчилик ҳужжатлари билан божхона органларига юкланмаган вазифаларни бажаришга мажбурлаш ҳуқуқига эга эмас.
158. Ходим қонунчилик ҳужжатларига амал қилиши шарт, қонунчилик ҳужжатларига зидлиги аниқ бўлган буйруқ ёки фармойиш олганда, уни бажаришни рад этиш ҳуқуқига эга.
159. Ходимлар ўз иш юритувида бўлган ишлар ва материалларнинг моҳияти бўйича бирор-бир тушунтириш беришга, шунингдек, бундай ишлар ва материалларни, шу жумладан, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ишлар ҳамда материалларни танишиб чиқиш учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан бошқача тарзда тақдим этишга мажбур эмас.
160. Ходимлар ўзига нисбатан қабул қилинаётган қарорлар ва ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) юзасидан юқори турувчи мансабдор шахсларга, прокурорга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
161. Ходимлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қуролни сақлаш, олиб юриш ва қўллаш ҳуқуқига эгадирлар.
162. Божхона қўмитаси раиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
божхона органларининг тузилмаларини тасдиқлаш, зарур ҳолларда божхона органлари ташкилий-штат тузилмаларига белгиланган умумий штат бирликлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш;
умумий штат бирликлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Божхона қўмитасининг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари, Божхона қўмитасининг олий таълим муассасаси, Марказий божхона лабораторияси, Божхона расмийлаштируви маркази, Миллий кинология маркази, шунингдек, божхона постларининг ташкилий тузилмасида назарда тутилмаган таркибий тузилмаларни ташкил этиш ҳамда мавжуд таркибий тузилмаларни қайта ташкил этиш ва тугатиш;
Божхона қўмитасининг олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари таркибининг штатлар сонини белгилаш;
Божхона қўмитаси раиси ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш ҳамда зарур ҳолларда Божхона қўмитаси раиси ва ўринбосарларининг таркибий тузилмалар устидан мутасаддилигини ўзгартириш;
божхона органлари томонидан ривожлантириш жамғармаларига тушган маблағларни ходимларни рағбатлантириш, шу жумладан, уларга лавозим маошининг 200 фоизгача қўшимча устама белгилаш, божхона органи объектларини капитал қуриш ва таъмирлаш, уларнинг моддий-техник базасини ривожлантиришга сарфлаш, шунингдек, вақтинча бўш маблағларни банкнинг муддатли депозитига жойлаштириш;
Божхона қўмитасига юкланган вазифаларни бажариш доирасида давлат органларининг, илғор лойиҳа институтлари, илмий ва таълим муассасалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва хорижий компанияларнинг малакали мутахассисларини маслаҳатчилар сифатида жалб этиш;
Божхона органлари ходимларининг хизматдан ташқари вақтда хизматни ўтаётган гарнизон ҳудудидан ташқарига чиқиш қоидаларини белгилаш.
163. «Полковник», унга тенглаштирилган ёхуд ундан юқори махсус унвондаги хизматни ўтаётган ёки хизматда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етгани, соғлиғининг ҳолатига кўра ёки ташкилий-штат тадбирлари муносабати билан хизматдан бўшатилган офицерлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонлари, илмий даража ва илмий унвонларга эга бўлган ходимлар белгиланган нормадан ортиқ бир хона ёки умумий майдоннинг камида ўн олти квадрат метр ҳажмда қўшимча тураржой майдони олиш ҳуқуқига эга.
164. Ходимлар ички ишлар органларининг тиббиёт муассасаларида бепул тиббий ёрдам олиш, шу жумладан, тиш протезларини ясатиш ва таъмирлатиш (қимматбаҳо металл ва бошқа қиммат турувчи материаллардан тайёрланган протезлар бундан мустасно), дори воситалари, бошқа тиббий мулк билан бепул таъминланиш ҳуқуқига эга.
165. Божхона органлари пенсионерлари ва хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида шикастланиш (жароҳатланиш, травма олиш, контузия), касалланиш оқибатида ногирон бўлиб қолган собиқ ходимлар ички ишлар органларининг тиббиёт муассасаларидаги бепул тиббий таъминот ҳуқуқидан фойдаланади.
Ушбу бандда назарда тутилган ходимларнинг ҳамда хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки вафот этган ходимларнинг оила аъзолари, шунингдек, боқувчисини йўқотганлик пенсиясини расмийлаштирган оила аъзолари ички ишлар органлари тиббиёт муассасаларидаги бепул тиббий таъминотдан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
166. Уй-жой олишга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож деб топилган ходимлар уй-жой майдони олиш ҳуқуқига эга.
167. Тезкор қидирув фаолияти билан боғлиқ оператив тадбирларда, оммавий тартибсизликларда, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларни бартараф этишда, жанговар ҳаракатлар олиб борилаётганда шунингдек, фуқаролар, жамият ва давлат хавфсизлигига жиддий таҳдид солувчи бошқа фавқулодда ҳолатларда вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолатда ҳалок бўлган (вафот этган) ходимнинг оила аъзоларига (эри-хотини, фарзандлари, шунингдек, унинг қарамоғида бўлган шахсларга) уруш даврида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг оила аъзоларига нисбатан белгиланган имтиёз, кафолат ва компенсациялар татбиқ этилади.
168. Ходимлар қуйидагиларга ҳақли эмас:
ўзаро яқин қариндошликда ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар билан (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек, эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) божхона органларида бирга хизмат қилишга, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига олиб келса;
илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан шуғулланишга;
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга;
тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажаришга;
ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олишга;
қонунчиликда назарда тутилмаган имтиёзлардан, преференциялар ёки афзалликлардан ўз хизмат мавқеи билан боғлиқ ҳолда фойдаланишга;
қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда, шу жумладан, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда иштирок этишга;
чет давлат фуқаролигини ёки чет давлатда доимий яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни олиш мақсадида мурожаат қилишга;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ҳисобварақлар очишга ва уларга эга бўлишга, кўчмас мулкка ва бошқа мол-мулкка эгалик қилишга, бундан чет давлатда таълим олиш, стажировка ўташ ва тиббий хизматлардан фойдаланиш мақсадида очилган ҳисобварақлар мустасно;
сиёсий партияларга аъзо бўлишга, ўзининг ваколатларини сиёсий партияларнинг, бошқа жамоат бирлашмаларининг ва улар органларининг манфаатларини кўзлаб амалга оширишга, хизмат мажбуриятларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно;
хизматни ўташ вақтида диний расм-русумлар ва маросимларни бажаришга, бундан фарзанд туғилиши, никоҳ, тўй ва дафн маросимлари мустасно;
божхона органларининг биноларида ва ҳудудида диний расм-русумлар ва маросимларни ташкил этишга, диний мазмундаги материаллар ва буюмларни сақлашга, хизмат мажбуриятларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно.
Мазкур низомда белгиланган чекловларга риоя этмаганлик тегишли тартибда хизмат текшируви ўтказилиши учун асос бўлади.
169. Йўл қўйилган қонунбузарлик ҳолатлари ва етказилган зарар учун ходимлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган асослар ва тартибда интизомий, маъмурий, жиноий, фуқаролик-ҳуқуқий ва моддий жавобгарликка тортилиши мумкин.
11-боб. Ходимларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш
170. Божхона органлари ходими фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари талабларидан келиб чиққан ҳолда эгаллаб турган лавозими бўйича хизмат вазифаларини бажаришда давлат органининг вакили сифатида иш юритади ва давлат ҳимояси остида бўлади.
171. Хизмат мажбуриятларини бажараётган ходимнинг ўз ваколати доирасида қўйилган қонуний талаблари барча жисмоний, юридик ва мансабдор шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Ходимнинг қонуний талабларини бажармаслик, ўз хизмат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилувчи хатти-ҳаракатлар (ҳаракатсизлик), шаъни ва қадр-қимматини камситиш, уларга қаршилик кўрсатиш, таҳдид, зўрлик қилиш ёки ўз хизмат мажбуриятларини амалга ошириши муносабати билан уларнинг ҳаётига, соғлиғига ва мол-мулкига тажовуз қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
172. Ходим томонидан жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ёки ўқотар қуролни қўллаш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилган бўлса, бунда у жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарар учун жавобгар бўлмайди.
Ходимларнинг жисмоний куч ишлатиши, махсус воситаларни ёки ўқотар қуролни қўллашининг асослилиги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.
173. Ходим хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида зарур мудофаа ёки охирги зарурат ҳолатида, ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш ёхуд буйруқ ёки бошқа вазифани бажариш вақтида, шунингдек, касб фаолиятига боғлиқ асосли таваккалчилик қилиш оқибатида зарар етказса, уни жавобгарликдан озод қилиш масаласи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
174. Ходимларнинг қонуний талаблари юзасидан шикоят қилиниши ушбу талабларнинг бажарилишини тўхтатиб турмайди.
175. Ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш қуйидагилар орқали таъминланади:
ходим, божхона органлари пенсионери ва уларнинг оила аъзолари соғлиғини сақлаш;
ходим меҳнатига ҳақ тўлаш ва бепул кийим-кечак билан таъминлаш;
уй-жой майдони билан таъминлаш;
мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш;
хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида транспорт воситаларидан имтиёзли фойдаланиш;
давлат пенсия таъминоти;
давлат суғуртаси;
ходим ва унинг оиласига ижтимоий ёрдам кўрсатиш;
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий ҳимоя қилишга доир бошқа чора-тадбирлар.
176. Хизмат йили (меҳнат стажи), педагогик иш стажи, шунингдек, илмий ва малака даражалари мавжудлиги учун ходимларга устама ва қўшимча тўловлар тўланади.
Хизмат вазифаларини виждонан бажариб келаётган, юксак касбий тайёргарлик даражасига эришган, юқори маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган, шунингдек, ўз фаолиятида юқори натижаларни кўрсатган ходимларга «учинчи тоифали мутахассис», «иккинчи тоифали мутахассис», «биринчи тоифали мутахассис», «уста» малака даражалари берилади.
Устамани тўлаш мақсадида ходимнинг хизмат (меҳнат стажи) йилини эълон қилиш ҳамда малака даражаларини бериш Божхона қўмитаси раиси томонидан белгиланган тартиб бўйича божхона органи раҳбарининг буйруғи билан амалга оширилади.
177. Ходимларнинг хизмат фаолияти ҳар ярим йилда ахборот тизимлари орқали баҳолашдан ўтказилиб, фаолиятни рейтинг асосида баҳолаш натижалари эълон қилиб борилади ҳамда қонунчиликда белгиланган миқдорда қўшимча устама тўланади.
Ходимларнинг фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш ва устамани тўлаш тартиби Божхона қўмитаси раиси томонидан белгиланади.
178. Ходимлар, божхона органлари пенсионерлари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, Божхона қўмитасининг олий таълим муассасалари курсантлари ҳамда мутахассис, хизмат кўрсатувчи ва ёрдамчи (техник) ходимлар амбулатор, стационар ва тиббий-санитария шароитида бепул тиббий хизмат олиш мақсадида ички ишлар органлари тиббий-даволаш муассасаларига бириктирилади, ушбу муассасаларда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда даволанади ва соғломлаштиришдан ўтказилади.
Ходимлар ва божхона органлари пенсионерлари санаторий-курорт шароитида даволаниш учун йилда бир марта имтиёзли йўлланмалар билан таъминланадилар.
Зарур бўлган ҳолларда, шошилинч тиббий ёрдам ва режали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг даволаш-профилактика муассасалари томонидан кўрсатилади.
179. Божхона қўмитасининг олий таълим муассасасининг курсант ва тингловчилари ички ишлар органларининг ҳарбий-тиббий комиссиялари хулосасига кўра санатория-курорт муассасаларида бепул даволаниш ҳуқуқига эга.
180. Ходимлар ички ишлар органлари томонидан белгиланган тартибда йилда бир марта мажбурий чуқурлаштирилган профилактик тиббий кўрикдан ўтадилар.
Божхона органларининг ўқотар қурол билан хизмат олиб борадиган ҳамда инспекцион кўрик мажмуалари билан ишлаш гуруҳлари ходимлари профилактик тиббий кўрикдан ҳар олти ойда ўтадилар.
181. Тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдамни ва санаторий-курорт таъминотини ташкил этиш, тиббий текширувни ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
182. Ходимлар, уларнинг оила аъзолари ва божхона органлари пенсионерлари ҳамда мутахассис, хизмат кўрсатувчи ва ёрдамчи (техник) ходимлар божхона органларининг соғломлаштириш муассасаларида имтиёзли асосларда станционар дам олиш ва даволаниш ҳуқуқига эгадир.
Божхона органлари соғломлаштириш муассасаларида станционар дам олиш ҳамда даволаниш тартиби ва шартлари Божхона қўмитасининг раиси томонидан белгиланади.
183. Ходимлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган намунадаги бепул формали кийим-кечак билан таъминланадилар.
Ходимларнинг формали кийим-бош намуналари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Ашёвий таъминот нормалари, шунингдек, формали кийим-бошни кийиш қоидалари Божхона қўмитасининг раиси томонидан белгиланади.
184. Божхона органлари хизмат уй-жой фондини ташкил этиши мумкин.
185. Ходимларга тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун қонунчиликда белгиланган тартибда пул компенсацияси тўлаб берилади.
186. Ходимларга узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартиралар олиш ва якка тартибда уйлар қуриш учун ер участкалари олиш ҳуқуқи берилади.
187. Ходим ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрни ихтиёрий ёки мажбурий суғурта маблағларидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлиқ ҳажмда қопланади, ушбу сумма кейинчалик айбдор шахслардан ундириб олинади.
Ушбу қоида божхона органларидан пенсияга чиқарилган шахсларга, агар зарар уларга ёки яқин қариндошларининг мол-мулкига божхона органларидаги хизмат фаолияти билан боғлиқ ҳолда етказилганида ҳам татбиқ этилади.
Ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажариши туфайли унинг ёки яқин қариндошларининг мол-мулкига етказилган зарарни қоплаш тартиби қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.
188. Меҳнатнинг қатнов хусусияти билан боғлиқ бўлган хизмат мажбуриятларини бажарувчи ходимларга шаҳар йўловчи транспортидан (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) фойдаланиш учун ойлик йўл чипталари берилади ёки пул компенсацияси тўланади.
Фаолиятида хизмат мажбуриятларини бажариш қатнов хусусияти билан боғлиқ бўлган ходимларга шаҳар йўловчи транспортидан (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) фойдаланиш учун ойлик йўл чипталари бериш ёки пул компенсациясини тўлаш, шунингдек, хизмат сафарларида шахсий транспортидан фойдаланувчиларга компенсация тўлаш тартиби ва миқдори қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.
189. Ходимлар ва уларнинг оила аъзолари бошқа ҳудудий божхона тузилмасига ўтказилганлиги сабабли амалда янги яшаш жойига кўчиб ўтишганда, шунингдек, махсус унвон ва даражалар мавжудлигини назарда тутувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа органлардан божхона органларига ўтказилган ходимларга темир йўл, ҳаво кемаси, сув ва автомобиль транспортида кўчиш ва мол-мулкини ташиш учун ҳақиқатда сарфланган харажатлар тўлаб берилади.
190. Ходимлар, боқувчисини йўқотган тақдирда эса, уларнинг оила аъзолари қонунчиликда белгиланган тартибда ва миқдорларда давлат пенсия таъминотини олиш ҳуқуқига эга.
Божхона органлари томонидан пенсия тайинланган ходимларга белгиланган намунадаги пенсия гувоҳномаси берилади.
Пенсия гувоҳномаси намуналари, шунингдек, уларни бериш ва ҳисобини юритиш тартиби Божхона қўмитасининг раиси томонидан белгиланади.
Ходимларнинг оила аъзолари (эри-хотини, фарзандлари, шунингдек, қарамоғида бўлган шахслар) боқувчисини йўқотган тақдирда, уларга бошқа қулай ва шинам тураржой бепул ажратилгунга қадар эгаллаб турган хизмат тураржойидан мажбуран кўчириб юборилиши мумкин эмас. Ходим ҳалок бўлганда (вафот этганда), уларда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тураржой шароитларини яхшилаш ҳуқуқи сақланиб қолади.
191. Ходимлар хизматга қабул қилинган кундан бошлаб Давлат бюджети маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган маблағлар ҳисобидан давлат томонидан мажбурий суғурта қилинади.
192. Ходимларга ҳар йили қуйидаги моддий ёрдамлар кўрсатилади:
таътилга чиқиш вақтида — Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан иш ҳақи фондидан пул таъминотининг бир ойлик маоши миқдорида;
қонунчилик ҳужжатлари ва Махсус жамғарма тўғрисида низомда назарда тутилган тартибда махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан.
193. Божхона қўмитасининг Махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан ходимларнинг (шу жумладан, кадрларнинг амалдаги захирасига киритилган ходимларнинг) қуйидаги шакллардаги ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатлари таъминланади:
ходимнинг касалликдан даволаниши учун — лавозим маошининг ўн бараваригача бўлган миқдорда бир марталик моддий ёрдам бериш;
ходим яқин қариндошларининг (ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари) даволаниш ёки операция қилдириш, ортопедик оёқ кийим ва протез-ортопедик маҳсулотлар билан таъминлаш харажатларини қоплаш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваригача бўлган миқдорда бир марталик моддий ёрдам бериш;
санаторий-курорт муассасаларида даволаниш ва дам олиш учун — лавозим маошининг тўрт баравари миқдоригача моддий ёрдам бериш;
ўзи ёки ота-онаси, фарзандларининг тўйлари ҳамда яқин қариндошларининг (ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари) дафн маросимларини ўтказиш учун — лавозим маошининг икки баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам бериш;
хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ходим вафот этганда, унинг лавозим маошининг уч баравари миқдорида оила аъзоларига бир марталик моддий ёрдам ажратиш;
ходимга унга, турмуш ўртоғига ёки бирга яшовчи фарзандларига тегишли яшаш хонадони табиий офатлар ёки ёнғин оқибатида зарар кўрган ҳолларда зарар оқибатларини бартараф этиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваригача миқдорда бир марталик моддий ёрдам бериш;
ходимларга уй-жойга эга бўлиш ёки яшаш шароитини яхшилаш, шунингдек, амалдаги ипотека кредити бўйича қолган асосий қарзни тўлиқ сўндириш учун — беш йилдан ошмайдиган муддатга базавий ҳисоблаш миқдорининг минг бараваридан ошмайдиган миқдорда фоизсиз қарз бериш;
ходимларга юзага келган кутилмаган харажатлар учун — икки йилдан ошмайдиган муддатга учинчи шахснинг кафиллиги асосида базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан ошмайдиган миқдорда фоизсиз қарз бериш;
божхона органларида амалий хизмат стажи 10 йилдан ортиқ бўлган, хизматда самарали натижаларга эришган ходимларга янги енгил автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан ошмаган миқдорда уч йил муддатга фоизсиз қарз бериш.
194. Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ҳамда уларнинг қарамоғидаги шахсларга қуйидаги имтиёз ва кафолатлар берилади:
а) ҳалок бўлган ходим оила аъзоларига бирйўла бериладиган нафақа марҳумнинг охирги эгаллаган лавозими бўйича маоши ва махсус унвони маоши йиғиндисининг 150 баравари миқдорида белгиланади;
б) белгиланган тартибда тураржойга муҳтож деб тан олинган тақдирда, тураржой билан биринчи навбатдаги тартибда таъминланади;
қонунчиликда белгиланган ходимларга тураржой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари бериш тартибига мувофиқ узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитларини олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади;
в) ҳалок бўлган ходимнинг фарзандлари мактабгача таълим муассасаларида бепул тарбияланиши, шунингдек, олий таълим муассасаларида давлат гранти асосида қўшимча квоталар бўйича таълим олиши таъминланади;
ҳалок бўлган ходимнинг ота-онасига йилига икки марта темир йўл ва ҳаво транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади;
г) ҳалок бўлган ходимнинг оила аъзоларига:
ички ишлар органларининг тиббиёт муассасаларида бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади, шунингдек, тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари доирасида тиббий ёрдамни устувор равишда олиш ва навбатдан ташқари шифохонага ётқизиш имконияти яратилади;
юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатувчи тиббиёт ташкилотлари томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул тиббий ёрдам кўрсатилади;
асосий йиллик меҳнат таътилидан қулай вақтда фойдаланиш, шунингдек, йилига икки ҳафтагача муддатга иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътил олиш ҳуқуқи берилади.
д) божхона органларига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида ҳалок бўлган ходимлар оила аъзолари учун уларнинг мурожаатларига асосан қуйидагилар таъминланади:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги санаторий-курорт муассасалари ва болаларни соғломлаштириш оромгоҳларида йилига бир марта бепул соғломлаштириш;
шифокорларнинг рецептларига асосан уч ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб, дори воситалари (йилига бир марта), тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламалари олиб бериш ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатларини қоплаш;
оғир ташхисли касалликлари ҳамда ногиронлиги бўлганларга шифокорларнинг рецептларига мувофиқ йилига бир марта дори воситаларининг 50 фоизигача бўлган суммасини компенсация қилиш.
195. Ходимлар хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида:
ҳалок бўлганда (вафот этганда) — ҳалок бўлган (вафот этган) ходимнинг оила аъзоларига марҳумнинг охирги эгаллаган лавозими бўйича маоши ва махсус унвони маоши йиғиндисининг 100 баравари миқдорида;
оғир тан жароҳати олганда — ходимнинг эгаллаб турган лавозими бўйича маоши ва махсус унвони маоши йиғиндисининг 50 баравари миқдорида;
ўртача оғир тан жароҳати олганда — ходимнинг эгаллаб турган лавозими бўйича маоши ва махсус унвони маоши йиғиндисининг 20 баравари миқдорида бирйўла нафақа тўланади.
Божхона қўмитасининг олий таълим муассасасида таҳсил олаётган курсантлар хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олганда ёки ҳалок бўлганда (вафот этганда), ушбу бандда кўрсатиб ўтилган миқдорларда стипендия ва эга бўлган махсус унвон маоши йиғиндиси миқдоридан келиб чиқиб нафақа ҳисобланади.
196. Хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган), шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларнинг фарзандлари Божхона қўмитаси раисининг тавсияномаси асосида:
белгиланган қабул параметрларидан ташқари давлат гранти асосида Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасалари (кейинги ўринларда — олий таълим муассасалари) бакалавриатининг кундузги таълим шаклига (иккинчи олий таълимдан ташқари) танловсиз қабул қилинадилар;
Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Божхона қўмитаси тизимидаги олий (магистратура, иккинчи олий таълимдан ташқари) таълим муассасаларига (кейинги ўринларда — олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари) қабул параметрларидан ташқари дастлабки ва касбий (ҳарбий-профессионал) танлов натижаларига мувофиқ қабул қилинадилар.
197. Божхона қўмитасининг раиси:
хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган) ходимларнинг тўлов-контракт (табақалаштирилган тўлов-контракт маблағлари миқдори бундан мустасно) асосида олий таълим муассасалари бакалавриатида (иккинчи олий таълимдан ташқари) таълим олаётган фарзандларига — қолган ўқув даври тўлов-контракт маблағлари миқдорининг тўлиқ ҳажмини;
хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларнинг тўлов-контракт (табақалаштирилган тўлов-контракт маблағлари миқдори бундан мустасно) асосида олий таълим муассасалари бакалавриатида (иккинчи олий таълимдан ташқари) таълим олаётган фарзандларига — тўлов-контракт маблағлари миқдорининг эллик фоизи миқдорини Божхона қўмитасининг Махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб бериш ҳуқуқига эга.
198. Хизматдаги офицерлар ва сержантлар таркиби ходимларининг фарзандларига ўқишга кириш учун:
республика давлат олий таълим муассасалари бакалавриатига ажратилган умумий давлат гранти асосидаги қабул параметрларига нисбатан бакалавриат таълим йўналишларининг кундузги таълим шаклига алоҳида икки фоизли давлат гранти асосидаги квоталар ажратилади;
олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига белгиланган умумий қабул параметрлари доирасида икки фоизли давлат гранти асосидаги квоталар ажратилади.
199. Мазкур Низомнинг 198-бандига мувофиқ республика давлат олий таълим муассасалари, олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига қабул параметрлари асосида кириш ҳамда давлат гранти асосида таълим олиш ҳуқуқи божхона хизматига салмоқли ҳисса қўшган, иш жараёнида маълум бир натижаларга эришган, божхона органларида хизмат қилаётган ходимларнинг тегишли тавсияномаларга эга бўлган фарзандларига берилади.
Ходимларнинг фарзандлари учун ажратилган икки фоизли қабул параметрлари доирасида олий таълим муассасаларига қабул Божхона қўмитаси раисининг тавсияномаси асосида амалга оширилади ҳамда ўринлар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовлари натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб, абитуриент кириш имтиҳонларининг энг юқори баллидан камида ўттиз фоизини тўплаган тақдирда, кетма-кетлик тартибида тақсимланади.
Ходимларнинг фарзандлари учун ажратилган икки фоизли қабул параметрлари доирасида олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига қабул қилиш дастлабки ва касбий (ҳарбий-профессионал) танлов натижалари, шунингдек, Божхона қўмитаси раисининг тавсияномаси асосида амалга оширилади.
Ходимлар, шу жумладан, хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган), шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган божхона органлари ходимларининг фарзандларини олий таълим муассасалари, олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш учун тавсиянома Божхона қўмитаси раиси томонидан берилади.
Тавсиянома бир олий таълим муассасаси, олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасасига бир марта кириш учун уч йилдан ошмайдиган муддатга берилади.
Тавсиянома бланклари қатъи ҳисоб ҳужжати ҳисобланади, ҳисобга олиш серияси, рақами ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлиб, «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланади.
200. Тавсиянома бериш тўғрисида илтимоснома киритиш борасида қарорлар қабул қилишда холисликни таъминлаш ва коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича шахсий жавобгарлик Божхона қўмитаси раиси зиммасига юкланади.
201. Ходимларнинг фарзандлари яшаш жойи, шу жумладан, вақтинча яшаш жойи бўйича мактабгача таълим ташкилотлари ва ўрта таълим муассасалари, шунингдек, вазирликларнинг болалар соғломлаштириш оромгоҳларига имтиёзли тартибда қабул қилинади.
202. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган) ходимларнинг фарзандларини хизматга, шунингдек, Божхона қўмитасининг олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилишда афзалликлар берилади.
Ушбу афзалликларни бериш тартиби ва шартлари Божхона қўмитаси раиси томонидан белгиланади.
203. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, давлат органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенеси, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва ташкилотлар ўз ваколатлари доирасида ходимларга, шунингдек, божхона органларидан бўшатилган фуқароларга ҳамда уларнинг оила аъзоларига ушбу Низомда назарда тутилмаган бошқа имтиёз, кафолат ва компенсациялар ҳам белгилаши мумкин.
204. Мазкур Низомнинг 193-банди ва 197-бандида назарда тутилган ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ҳар йили Махсус жамғарма маблағларининг 10 фоизи ажратилади.
Ушбу маблағлар Божхона қўмитаси раиси ўринбосари раҳбарлигида ташкил этиладиган марказий комиссия ва божхона органлари ҳамда муассасалари бошлиғи ўринбосари раҳбарлигида ташкил этиладиган ҳудудий комиссияларнинг хулосалари асосида қабул қилинадиган буйруққа мувофиқ мақсадли сарфланади.
Мазкур маблағлар ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш билан боғлиқ бошқа харажатларга ҳам йўналтирилиши мумкин.
Ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишга сарфланган маблағлар ҳақидаги маълумотлар ходимлар кесимида махсус ахборот тизимига киритиб борилади.
12-боб. Хизматни ўташ режимини таъминлаш
205. Ходимлар учун иш вақти давомийлиги ҳафтасига қирқ соатдан ошиши мумкин эмас. Зарур бўлган ҳолларда, ходимлар кучайтирилган ёки суткалик режимда хизматни ўташга жалб этилиши мумкин.
Хизмат ўташнинг одатдаги режимида олти кунлик иш ҳафтаси назарда тутилади, бунда кунлик иш давомийлиги етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса — саккиз соатдан ошмаслиги керак.
Хизматни ўташнинг кучайтирилган режими кунига иш вақтидан ташқари давомийлиги тўрт соатдан ошмайдиган хизмат белгиланишини назарда тутади.
Суткалик режимда хизматни ўташ уч маҳал овқатланиш ҳамда камида саккиз соат дам олиш учун вақт берилган ҳолда йигирма тўрт соат давомида амалга оширилади.
Хизматни суткалик режимда ўташ чоғида ходимларга уларнинг хоҳишига кўра хизматни ўташ жойида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари учун белгиланган умумқўшин паёги нормалари доирасида белгиланадиган озиқ-овқат паёги учун бериладиган компенсация ўрнига уч маҳал бепул овқат берилиши мумкин, ўз хизмат вазифаларини доимий равишда суткалик навбатчилик режимида бажарадиган ходимлар бундан мустасно.
Кучайтирилган ёки суткалик режим жорий этилиши муносабати билан иш соатларининг (кунларининг) белгиланган нормалари оширилганлиги учун ходимга Божхона қўмитасининг раиси томонидан белгиланган тартибда пул компенсацияси тўланади ёки хоҳишига кўра дам олиш кунлари (отгуллар) берилади ёхуд бу кунлар унинг ҳар йилги асосий таътилига қўшилади.
Кучайтирилган ва суткалик режимларни жорий этиш ҳамда бекор қилиш, шунингдек, ходимларни жанговар ҳаракатларда иштирок этишга жалб этиш Божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан амалга оширилади.
206. Дам олиш ва байрам кунлари хизмат мажбуриятларини бажаришга жалб этиладиган ходимларга ҳафтанинг бошқа кунларида дам олиш кунлари берилади.
207. Божхона органларининг навбатчилик қисмлари суткалик нарядининг хизмати йигирма тўрт соатга мўлжаллаб ташкил этилади.
Навбатчилик вақтида божхона органлари навбатчилик қисмининг ходимларига овқатланиш ва қисқа муддатли дам олиш учун ҳар бир кишига умумий давомийлиги уч сменали навбатчиликда — олти соат, тўрт сменали навбатчиликда — тўрт соат давом этадиган танаффуслар навбатма-навбат берилади.
Смена тугагач, божхона органлари навбатчилик қисмларининг ходимларига ҳамда хизмат мажбуриятларини суткалик навбатчилик режимида доимий бажарувчи бошқа ходимларга дам олиш берилади.
208. Божхона органларининг асосий хизмат мажбуриятларига қўшимча равишда суткалик хизматга (шу жумладан, навбатчиликка) жалб этилган ходимларига навбатчилик тугаганидан сўнг камида йигирма тўрт соат давом этадиган дам олиш вақти берилади.
209. Божхона органларидаги хизмат фаолиятининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ваколатли бошлиқлар томонидан мазкур Низом талаблари асосида тасдиқланадиган кун тартиби ишлаб чиқилади.
210. Уруш ҳолати эълон қилинган даврда ходимларнинг хизмат ўташ тартиби қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.
13-боб. Хизмат муддатини узайтириш, хизматдан бўшатиш ва хизматга тиклаш
211. Божхона органларидаги хизматни ўташ ёшининг чегараси сержантлар таркибидаги ходимлар учун эллик ёшни, офицерлар таркибидаги ходимлар учун — эллик беш ёшни, генераллар таркибидаги ходимлар учун — олтмиш ёшни ташкил этади.
212. Юқори касбий тайёргарликка, эгаллаб турган лавозимида иш тажрибасига эга бўлган ва соғлиғининг ҳолатига кўра хизматни ўташга яроқли ходимларнинг хизмат муддати уларнинг розилиги билан Божхона қўмитаси раиси томонидан белгиланган тартибда беш йилгача, Божхона қўмитаси олий таълим муассасасининг профессор-ўқитувчилик лавозимларини эгаллаб турган ва илмий даражага эга бўлган ходимларнинг хизмат муддати эса ўн йилгача муддатга узайтирилиши мумкин.
213. Хизмат муддатини узайтириш тўғрисидаги қарор ходимни ушбу Низом ва Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган асослар бўйича хизматдан бўшатиш имкониятини истисно этмайди.
214. Ходимлар божхона органларидаги хизматдан Қуролли Кучлар резервига ёки истеъфога бўшатилади.
Божхона органларидаги хизматда бўлишнинг белгиланган чегара ёшига етган ёки ички ишлар органларининг ҳарбий-тиббий комиссияси томонидан соғлиғининг ҳолатига кўра хизматга яроқсиз деб топилган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотган ёхуд бошқа давлатнинг фуқаролигига эга бўлган ходимлар истеъфога бўшатилади.
215. Ходимлар хизматдан Божхона қўмитаси раиси ёки ваколатли бошлиқнинг буйруғи билан бўшатилади.
216. Ходимларни божхона органларидаги хизматдан бўшатиш ҳуқуқига эга бўлган ваколатли бошлиқлар бу ҳуқуқдан фақат ўзининг бевосита бўйсунувида бўлган ва номенклатурасига кирувчи лавозимларда хизмат қилаётган ходимларга нисбатан фойдаланади.
Божхона қўмитаси раиси ваколатли бошлиқ номенклатурасига кирувчи лавозимларда хизмат қилаётган ходимларни божхона органларидаги хизматдан бўшатиш ҳуқуқига эга.
217. Ходим божхона органларидаги хизматдан бўшаши тўғрисида камида икки ой олдин ваколатли бошлиғига маълум қилиши лозим.
Ходимнинг божхона органларидан бўшатиш тўғрисидаги билдиргиси олингандан сўнг, ваколатли бошлиқ икки ойлик муддат ичида уни божхона органларидан бўшатиш ҳуқуқига эга.
218. Ходим қуйидаги асосларга кўра божхона органларидаги хизматдан бўшатилади:
а) ўзининг хоҳишига кўра (пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддатини ўтамаганлар учун) — ходимнинг билдиргиси асосида;
б) хизматда бўлишнинг белгиланган чегара ёшига тўлганда;
в) пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддатини ўтаганда — ходимнинг билдиргиси асосида;
г) ташкилий-штат ўзгаришлари муносабати билан — штатлар сони ўзгарганда;
д) касаллиги бўйича — ички ишлар органлари ҳарбий-тиббий комиссиясининг хизматга яроқсизлиги тўғрисидаги хулосаси асосида;
е) соғлиғининг чекланганлиги ҳолати бўйича — ички ишлар органлари ҳарбий-тиббий комиссиясининг хизматга яроқлилиги чекланганлиги тўғрисидаги ва хизмат бўйича бошқа лавозимга ўтказиш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, эгаллаб турган лавозимига мувофиқ хизмат мажбуриятларини бажара олмаслиги ҳақидаги хулосаси асосида;
ж) дастлабки синов муддати давомида хизматга яроқсизлиги сабабли;
з) малакаси етарли эмаслиги оқибатида эгаллаб турган лавозимига нолойиқлиги сабабли — аттестация натижалари асосида;
и) хизмат интизомини қўпол равишда бузганлиги сабабли;
к) божхона органи ходимининг шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракат содир этганлиги сабабли;
л) содир этган жинояти учун суднинг ҳукми, ажрими, қарори қонуний кучга кирганлиги сабабли;
м) ходимда интизомий жазо чораси мавжуд бўлган тақдирда, мунтазам равишда хизмат интизомини бузганлиги учун;
н) бошқа турдаги давлат хизматига ўтганлиги сабабли (кадрларнинг амалдаги захирасига киритмасдан);
о) Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тугатилганлиги ёки чет давлат фуқаролигини олганлиги сабабли;
п) ходимлар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чекловларга (тақиқларга) риоя этмаганлиги сабабли.
219. Агар ходимга нисбатан озодликдан маҳрум этиш, озодликни чеклаш ва ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо чораларини назарда тутувчи суд ҳукми қонуний кучга кирган ёки унинг айблилик тўғрисидаги масала ҳал қилинмай туриб, жиноят иши тугатилган ёхуд терговга қадар текширув материаллари бўйича жиноий иш қўзғатиш рад этилган бўлса, уни божхона органларидаги хизматдан бўшатиш ёки хизматда қолдириш тўғрисидаги қарор аттестация комиссиясининг қарорини ҳисобга олган ҳолда, хизматдан бўшатиш ҳуқуқига эга ваколатли бошлиқ томонидан қабул қилинади.
Кўрсатилган қарор қонуний кучга кирган суд ажрими ёки ҳукми, суриштирув ёки дастлабки тергов органининг қарори келиб тушган кундан бошлаб икки ой муддатда қабул қилинади.
220. Ходимларда божхона органларидаги хизматдан бўшаш учун бир неча асослар бўлса (ёш бўйича, ташкилий-штат тадбирлари муносабати билан, ички ишлар органларининг ҳарбий-тиббий комиссияси томонидан хизматга яроқсиз деб топилганлиги, ўзининг хоҳишига кўра), у ўзи танлаган асосда хизматдан бўшаши мумкин.
221. Ходим календарь ҳисобдаги хизмат муддати йигирма йилга етганидан сўнг пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ўтаган хизмат муддати бўйича хизматдан бўшаш ҳуқуқига эга. Бунга Божхона қўмитасининг олий таълим муассасаси, (шу жумладан, собиқ Олий ҳарбий божхона институти ва Божхона коллежи ҳам) олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларида ўқиш, Қуролли Кучларда муддатли ҳарбий хизмат ёки сафарбарлик чақирув резервидаги хизматни ўташ даврлари киради.
Ушбу ҳолда ходимга пенсия тайинлашда унинг календарь тарзда ҳисобланадиган хизмат муддатига имтиёзли ҳисобланадиган хизмат муддати мазкур Низом 8-бандининг тўртинчи хатбошисида белгиланган тартибда қўшилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
222. Пенсия олиш ҳуқуқини берувчи хизмат муддатини ўтамаган, ушбу Низомнинг 218-банди «б», «г», «д» ва «е» кичик бандларига мувофиқ хизматдан бўшатиладиган ходимлар бўшаш кунида умумий иш стажи календарь ҳисобида йигирма беш ва ундан ортиқ йилни ташкил этган, улардан камида ўн икки йил олти ойи божхона органларидаги хизматга тўғри келганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.
(222-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги ПФ-250-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2025 й., 06/25/250/1197-сон)
223. Ҳалок бўлган (вафот этган) ходим ҳалок бўлган (вафот этган) куннинг эртасига, белгиланган тартибда бедарак йўқолган ёки ҳалок бўлган (вафот этган) деб эълон қилинган ходим эса тегишли суд қарори қонуний кучга кирган куннинг эртасига божхона органлари шахсий таркиби рўйхатларидан чиқарилади.
Бедарак йўқолган ёки ҳалок бўлган (вафот этган) деб топиш тўғрисидаги суднинг қарори бекор қилинганда, бедарак йўқолган ёки ҳалок бўлган (вафот этган) деб топилиши оқибатида шахсий таркиб рўйхатидан чиқарилган шахсни ходим сифатида қайта шахсий таркиб рўйхатига киритиш Божхона қўмитаси раисининг буйруғи асосида амалга оширилади.
224. Ходимни хизматдан бўшатишга тақдим қилишдан олдин у томонидан хизматнинг ўталгани тўғрисидаги маълумотларга аниқлик киритилади, зарур ҳолларда календарь ҳисобида ва алоҳида имтиёзли шароитлардаги хизмат муддатига киритилиши учун унинг хизмат даврлари ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Ходимга у бўшатилгунга қадар ҳисоблаб чиқилган хизмат муддати тўғрисида маълум қилинади. Хизмат муддатини ҳисоблаш бўйича ходимнинг эътирозлари ваколатли бошлиқ томонидан кўриб чиқилади ва ходим хизматдан бўшатишга тақдим этилгунга қадар у бўйича қарорлар қабул қилинади.
Божхона органларидаги хизматдан бўшатилган кунда ходимга унинг бўшатилганлиги тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхаси ва меҳнат дафтарчаси берилади.
225. Божхона қўмитасининг олий таълим муассасаси курсантлари билан ўқишни тугатгандан сўнг божхона органларида беш йил давомида мажбурий хизматни ўташ тўғрисида белгиланган тартибда шартнома тузилади.
Божхона қўмитасининг олий таълим муассасасини тамомлаган ходим у билан тузилган шартнома бўйича кўзда тутилган муддат тугамасдан хизматни ўташдан бош тортган, шунингдек, шартнома шартларини бажармаганлиги, содир этган жинояти учун судланганлиги сабабли хизматдан бўшатилганда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ уни ўқитиш учун сарфланган бюджет маблағларини давлатга қоплаб беради.
226. Хизматдан бўшатилган, бироқ белгиланган тартибда иш ва лавозимини топширмаган ходим бўшатиш тўғрисида буйруқ ёки ёзма равишда хабарнома олинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида иш ва лавозимини топшириши лозим.
Бунда ҳисоб ҳужжатлари ҳарбий ҳисобга қўйиш жойига юборилади. Хизмат жойидан қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда, ушбу қарздорлик қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилади.
227. Божхона қўмитасининг олий таълим муассасаси ўқишидан четлаштирилган курсант ва тингловчилар қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган асосда олий таълим муассасаси бошлиғи ёки Божхона қўмитаси раиси томонидан бўшатилади.
228. Камида йигирма календарь йил мобайнида хизматни бенуқсон ўтаган офицерлар таркибига мансуб ходимларга хизматдан бўшатилаётган вақтда ваколатли бошлиқларнинг буйруқлари билан байрамлар ва тантанали маросимларда формали кийим-кечак кийиш ва фарқловчи нишонларни тақиш ҳуқуқи берилади.
Худди шу бошлиқлар томонидан улар жиноят содир этган ёки божхона органлари шаънига доғ туширувчи хатога йўл қўйганликлари сабабли хизмат формасини кийиб юриш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин.
229. Ходимларга хизмат йили учун фоизли устамаларнинг миқдорлари ҳамда пенсияни ҳисоблашда божхона органларидаги хизматдан ташқари давлат хизматларининг бошқа турлари назарда тутилган вазирлик ва идоралардаги хизмат даври (иш стажи) ҳарбий ёки махсус унвон, мартаба ёки малака даражаси берилган кундан бошлаб хизмат муддатига қўшиб ҳисобланади.
Божхона органларидаги хизматга генераллар таркиби лавозимларига хизматга юборилган ҳарбий ёки махсус унвон, мартаба ёки малака даражаси мавжуд бўлмаган ходимларнинг олдинги иш жойларидаги меҳнат стажи божхона органларидаги хизмат муддатига ҳамда пенсияни ҳисоблашда меҳнат стажининг бир куни хизматнинг бир кунига ҳисобланган ҳолда қўшилади.
230. Қуйидаги ҳолларда ходимларни хизматдан бўшатишга йўл қўйилмайди:
тиббиёт муассасаларида даволанишда бўлиб, ички ишлар органларининг тиббиёт муассасалари томонидан вақтинча меҳнатга лаёқатсиз деб топилганда;
таътилда ёки хизмат сафарида бўлганда;
асирга ёки гаровга олинганида (ўз ихтиёри билан асирга тушиш ёки гаровга олиниш ҳоллари бундан мустасно).
231. Ходимга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган, судда кўрилаётган жиноят иши бўйича қарор қабул қилинмаган ёки суд ҳукми қонуний кучга кирмаган бўлса, у хизматдан бўшатилиши мумкин эмас.
232. Ногиронлиги бўлган фарзандлари ёки болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандлари бўлган аёл ходимларни ушбу фарзандлари ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар, шунингдек, ўн тўрт ёшдан кичик фарзандлари бўлган ёлғиз оналар ва оталарни уларнинг розилигисиз ташкилий-штат тадбирлари муносабати билан хизматдан бўшатишга йўл қўйилмайди.
233. Содир этган жинояти учун суд ҳукмига кўра озодликдан маҳрум этиш ёки махсус унвондан маҳрум этиш жазосини олган ходим суд ҳукми кучга кирган кундан бошлаб тегишли асосга мувофиқ хизматдан бўшатилади.
234. Содир этган жинояти учун суднинг ҳукми, ажрими, қарори қонуний кучга кирганлиги муносабати билан бўшатилган шахсларни божхона органларидаги хизматга тиклаш, улар ғайриқонуний равишда жиноий жавобгарликка тортилганлиги ёхуд асоссиз бўшатилганлиги тан олинган ҳолларда, суднинг қонуний кучга кирган қарори ёки Божхона қўмитаси раисининг буйруғи асосида амалга оширилади.
Хизматга тикланиши лозим бўлган шахсларни шахсий таркиб рўйхатига киритиш ва лавозимга тайинлаш Божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан амалга оширилади.
235. Божхона органларидаги хизматга тиклаш шахс бўшатилган кунидан тикланган кунига қадар бўлган даврни навбатдаги махсус унвон бериш, хизмат йилларига фоизли устама тўлаш ва пенсия тайинлаш учун хизмат йилларини ҳисоблашда хизмат стажига қўшиб ҳисоблаш шарти билан аввалги махсус унвонини бериш, аввалги эгаллаб турган лавозимига тайинлаш, бунинг имкони бўлмаса, унга тенг ёки бошқа лавозимга тайинлаш орқали амалга оширилади.
Суднинг қонуний кучга кирган қарори ёки ажрими ёхуд Божхона қўмитаси раисининг буйруғи асосида хизматга тикланган шахс мазкур буйруқ қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда хизматга яроқлилик даражасини аниқлаш мақсадида ички ишлар органлари ҳарбий-тиббий комиссияларида йўлланма асосида тиббий кўрикдан ўтади.
236. Хизматга тикланаётган шахсга етказилган моддий ва маънавий зарарнинг ўрнини қоплаш суднинг қарори асосида амалга оширилади.
237. Ушбу Низомнинг 218-банди «а», «в», «г», «е», «ж», «з» ва «н» кичик бандларига мувофиқ хизматдан бўшатилган ходимлар хизматга қайта қабул қилиниши мумкин.
Илгари божхона органларида хизмат қилган ёхуд ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаган фуқароларни қайта қабул қилишда, улар ёшининг чегараси қирқ беш ёшдан ошмаслиги керак.
238. Ходимни хизматдан бўшатишга тақдим этиш, қайта қабул қилиш ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби Божхона қўмитаси раиси томонидан белгиланади.
239. Ходим бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёхуд судга мурожаат этиб, ўзининг хизматдан бўшатилиши юзасидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
240. Божхона органларидаги хизматни ўтаётган (шу жумладан, кадрларнинг амалдаги захирасида бўлган) ходимларга хизмат муддати имтиёзли равишда — бир куни бир ярим кунга тенглаштириб ҳисобланади.
Имтиёзли ҳисобланадиган давр фақат ходимларга пенсия миқдорини ҳисоблашда инобатга олинади.
Божхона қўмитасининг олий таълим муассасасида (шу жумладан, собиқ Олий ҳарбий божхона институти ва Божхона коллежида) ҳамда олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларида ўқиш даврининг бир куни бир кунга ҳисобланган ҳолда хизмат муддатига қўшилади.
241. Фуқароларнинг ҳақиқий ҳарбий хизматда ва божхона органларидаги хизматда бўлган даври қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ уларнинг умумий иш стажи ва ихтисослик бўйича иш стажига қўшиб ҳисобланади.
242. Хизматга тикланган ходимларга пенсия тайинлаш учун хизмат йилларини ҳисоблашда ҳисобга олинадиган хизмат стажига:
озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш билан боғлиқ жазолар ўталганда — бир куни уч кун;
қамоқ тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилганда — бир куни уч кун;
озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш билан боғлиқ бўлмаган жазолар ўталганда бир куни бир кун ҳисобида қўшилади.
Хизматга тикланган ходимларга навбатдаги махсус унвон бериш ва хизмат йили учун фоизли устама тўлашда хизмат йилларига бўшатилгандан кейинги даврнинг бир куни бир кун ҳисобида қўшилади.
14-боб. Якунловчи қоидалар
243. Мазкур Низом асосида Божхона қўмитаси раиси томонидан божхона органларининг айрим бўлинмаларида хизмат ўташнинг бошқа тартиби ва шартлари белгиланиши мумкин.
Божхона органларининг штатлари ва ходимлари тўғрисидаги маълумотларни бошқа вазирлик ва идораларга тақдим этиш ёки уларнинг ахборот тизимларига жойлаштиришга йўл қўйилмайди, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
244. Ходимлар хорижий хизмат сафарларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юборилиши мумкин.
245. Ходимларга рағбатлантириш ва интизомий жазога тортиш чоралари қўлланилиши мумкин.
Рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларининг турлари, ваколатли бошлиқларнинг уларни қўллашдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари, хизмат интизомини мустаҳкамлашдаги жавобгарлиги божхона органларининг Интизом низомида белгиланади.
246. Божхона органларининг мутахассис, хизмат кўрсатувчи ва ёрдамчи (техник) ходимлари билан меҳнат муносабатлари меҳнат қонунчилигига мувофиқ тартибга солинади.
Фуқароларни божхона органларининг мутахассис, хизмат кўрсатувчи ва ёрдамчи (техник) ходимлари лавозимларига ишга олиш, шунингдек, ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби иш хусусиятидан келиб чиққан ҳолда Божхона қўмитаси раиси томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона органларининг (Божхона қўмитасининг олий таълим муассасаси бундан мустасно) мутахассис, хизмат кўрсатувчи ва ёрдамчи (техник) лавозимларининг меъёрлари, уларни киритиш шартлари, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича разрядлари, базавий ставкалари божхона органларининг фаолият хусусиятларидан келиб чиқиб, Божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади, айрим божхона органлари учун қонунчилик ҳужжатлари билан тасдиқланган ҳоллар бундан мустасно.
(246-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги ПФ-250-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2025 й., 06/25/250/1197-сон)
Божхона қўмитасининг олий таълим муассасаси мутахассис, хизмат кўрсатувчи ва ёрдамчи (техник) лавозимларининг меъёрлари, уларни киритиш шартлари, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича разрядлари олий таълим муассасалари учун ўрнатилган нормативларни инобатга олган ҳолда Божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Божхона қўмитаси ҳузуридаги давлат муассасаларининг бошқарув, шунингдек, мутахассис, хизмат кўрсатувчи ва ёрдамчи (техник) лавозимларининг меъёрлари, уларни киритиш шартлари, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича разрядлари муассаса раҳбарлари томонидан Божхона қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланади, қонунчилик ҳужжатлари билан тасдиқланган ҳоллар бундан мустасно.
247. Хизмат ўташнинг ушбу Низомда назарда тутилмаган масалалари қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Божхона органлари махсус унвонларининг бошқа давлат органлари унвонларига мувофиқлиги

Т/р

Божхона органларининг махсус унвонлари

Ички ишлар органлари махсус унвонлари

Миллий гвардия органлари махсус унвонлари

Ҳарбий унвонлар

Прокуратура органларининг даража унвонлари

Адлия органларининг даража унвонлари

Суд органларининг даража унвонлари

1.

Лейтенант

Лейтенант

Лейтенант

Лейтенант

3-даражали юрист, адлия лейтенанти

3-даражали юрист

3-даражали юрист

2.

Катта лейтенант

Катта лейтенант

Катта лейтенант

Катта лейтенант

2-даражали юрист, адлия катта лейтенанти

2-даражали юрист

Бешинчи малака даражаси, 2-даражали юрист

3.

Капитан

Капитан

Капитан

Капитан

1-даражали юрист, адлия капитани

1-даражали юрист

Тўртинчи малака даражаси, 1-даражали юрист

4.

Майор

Майор

Майор

Майор

Кичик адлия маслаҳатчиси, адлия майори

3-даражали адлия маслаҳатчиси

Учинчи малака даражаси, 3-даражали адлия маслаҳатчиси

5.

Подполковник

Подполковник

Подполковник

Подполковник

Адлия маслаҳатчиси, адлия подполковниги

2-даражали адлия маслаҳатчиси

Иккинчи малака даражаси, 2-даражали адлия маслаҳатчиси

6.

Полковник

Полковник

Полковник

Полковник

Катта адлия маслаҳатчиси, адлия полковниги

1-даражали адлия маслаҳатчиси

Биринчи малака даражаси, 1-даражали адлия маслаҳатчиси

7.

Генерал-майор

Генерал-майор

Генерал-майор

Генерал-майор

3-даражали адлия давлат маслаҳатчиси, адлия генерал-майори

3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

Олий малака даражаси

8.

Генерал-лейтенант

Генерал-лейтенант

Генерал-лейтенант

Генерал-лейтенант

2-даражали адлия давлат маслаҳатчиси, адлия генерал-лейтенанти

2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

9.

Генерал-полковник

Генерал-полковник

Генерал-полковник

Генерал-полковник

1 даражали адлия давлат маслаҳатчиси

1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

Изоҳ: Божхона органлари генераллар таркибининг махсус унвонлари бошқа давлат органлари унвонларига Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда тенглаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПҚ-122-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг Интизом
НИЗОМИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Давлат божхона хизмати органларининг Интизом низоми (кейинги ўринларда — Низом) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари (кейинги ўринларда — божхона органлари), шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (кейинги ўринларда — Божхона қўмитаси) таълим муассасалари курсантлари ва тингловчилари (кейинги ўринларда — ходимлар)нинг хизмат ҳамда хизматдан ташқари фаолиятида одоб-ахлоқи ва интизомига қўйиладиган талабларни белгилайди, бошлиқлар ва ходимларнинг ўзаро муносабатларини, шунингдек, уларга нисбатан рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш масалаларини тартибга солади.
2. Мазкур Низомда белгиланган қоида ва талаблар ходимларнинг хизмат вазифаларига ҳалол, виждонан, Ватан ва халқ олдидаги бурчини чин дилдан ҳис этган ҳолда, чуқур масъулият ва ташаббускорлик ҳисси билан ёндашиш, уларда юксак маънавий-ахлоқий фазилатлар, ватанпарварлик ва ўз касбига садоқат туйғусини шакллантириш, содир этилиши мумкин бўлган ножўя хатти-ҳаракатлар, суиистеъмолчилик ва коррупция ҳолатларининг барвақт олдини олишга йўналтирилган.
Ҳар бир ходим божхона органларида хизматга қабул қилинган кундан эътиборан мазкур Низом қоида ва талабларини билиши, уларга қатъий ва сўзсиз риоя қилиши мажбурий ҳисобланиб, эгаллаб турган лавозими ва бажарадиган ишининг хусусиятидан қатъи назар, уларнинг барчасига бирдек татбиқ этилади.
Ушбу Низом қоидаларига амал қилиш ходимнинг хизмат фаолияти самарадорлиги ва хизмат интизомини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
3. Шахсий важ ва бошқа субъектив сабаблар ходимлар томонидан қонунчилик талаблари ва Низом қоидалари бузилишига асос бўла олмайди.
2-боб. Ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидалари
4. Одоб-ахлоқ қоидалари қайси лавозимни эгаллашидан қатъи назар, ходимларнинг одоб-ахлоқи ва хизматда ўзини тутишнинг асосий талаб ва мезонларини ўз ичига олади.
5. Ходимлар одоб-ахлоқ қоидаларининг қуйидаги асосий талабларига амал қилишга мажбурдир:
фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала, камтар ва босиқ бўлиш, ижтимоий келиб чиқиши, иқтисодий аҳволи ва бошқа омиллардан қатъи назар, ҳеч бир шахс, гуруҳ ёки ташкилотнинг камситилиши ёки афзал кўрилишига йўл қўймаслик;
Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар халқларининг урф-одат ва анъаналарини ҳурмат қилиш, турли этник, ижтимоий гуруҳ ҳамда конфессияларнинг маданий ва бошқа хусусиятларини инобатга олиш, ижтимоий барқарорлик, миллатлар ва динлараро ҳамжиҳатликка кўмаклашиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тўлиқ, холисона ва ўз вақтида қонуний кўриб чиқиш;
ўз хизмат бурчини виждонан бажаришига нисбатан фуқароларда шубҳа уйғотувчи хатти-ҳаракатдан тийилиш, шунингдек, божхона органлари обрўсига салбий таъсир кўрсатувчи низоли вазиятларни юзага келтирмаслик;
ўз хизмат мажбуриятларини бажараётганда фуқаролар ва бошқа шахсларни камситмаслик, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳисобга олиш;
хизмат мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қиладиган ёки уларни бажаришда бирон-бир шахсий, мулкий ёки бошқа манфаатларга дахлдор бўлиши мумкин бўлган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)дан ўзини тийиш;
гуруҳбозлик, маҳаллийчилик, таниш-билишчилик кўринишларига, шунингдек, ўз хизмат вазифаларини бажариш жараёнида бошқа салбий ҳолатларга йўл қўймаслик ва қатъий равишда уларнинг олдини олиш;
божхона органларининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилишда расмий оммавий ахборот воситалари вакилларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш, шунингдек, уларнинг белгиланган тартибда ишончли маълумотларни олишига кўмаклашиш;
ўз хизмат вазифаларини виждонан, ҳалол ва юксак профессионал даражада бажариш, расмиятчилик, сохтакорлик ва суиистеъмолчиликка йўл қўймаслик;
ички тартиб-қоидаларга, шунингдек, телефонда сўзлашиш ва кийиниш маданиятига қатъий риоя этиш;
ижтимоий тармоқларда давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятини муҳокама қилмаслик, ахлоққа зид ибораларни ишлатмаслик, мамлакатда, шу жумладан, божхона органларида амалга оширилаётган ислоҳотларга нисбатан одамларда ишончсизлик кайфиятини юзага келтириши мумкин бўлган нохолис, субъектив материалларни жойлаштирмаслик;
ўз хизмат мажбуриятларини бажараётганда хизмат хоналари, давлат мулки, моддий-техника базасидан ҳамда божхона органларининг бошқа мулкидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиш.
6. Ходимлар коррупциянинг ҳар қандай кўринишига қарши курашиши ва унинг профилактикасига фаоллик билан кўмаклашиши шарт.
Ходимлар ўз бошлиғи ёки ваколатли органларга ўзларини бошқа шахслар ҳуқуқбузарлик содир этишга ундаб мурожаат қилган ҳар бир ҳолат, шунингдек, бошқа ходимлар томонидан содир этилган ҳар қандай ўзига маълум бўлган ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериши зарур.
7. Ходимлар фуқароларга нисбатан қўполлик қилмаслиги, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш, асоссиз руҳий ва жисмоний таъсир ўтказиш ҳолатларига йўл қўймаслиги лозим.
8. Хизмат вазифаларини бажариш вақтида ходимларнинг ташқи кўриниши иш шароити ва хизмат тадбири хусусиятини инобатга олган ҳолда аҳолида божхона органларига нисбатан ҳурмат уйғотиши, улар тоза ва ораста кийинган бўлиши зарур.
Ходимлар (курсантлар) учрашганида (ёнидан ўтиб кетишаётганда) бир-бирлари билан, шунингдек, ҳарбий хизматчилар (ходимлар) билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Саф низомида белгиланган қоидага қатъий амал қилган ҳолда саломлашадилар.
9. Ходимларга хизмат мажбуриятларини бажариш ва хизмат вақтида ёхуд хизмат кийимида спиртли ичимликлар истеъмол қилиш тақиқланади.
10. Ходимлар мансаб ваколатларини сиёсий партиялар, жамоат бирлашмалари ва уларнинг органлари манфаатлари йўлида амалга ошириши тақиқланади.
11. Ходимларга тадбиркорлик фаолияти субъекти сифатида ёки унинг номидан ушбу соҳада қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган фаолият билан шуғулланиш тақиқланади.
Ходимларга тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажаришга рухсат берилмайди, бундан акциядорлик жамиятларининг эркин муомалада бўлган акцияларига қонунчиликда белгиланган талаблар доирасида эгалик қилиш ҳоллари мустасно.
12. Ходимлар ўз мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда фуқаролар, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларига зарар етказиш орқали шахсий фойда олиши мумкин эмас.
Ходимлар ўз мансаб ваколатларидан ноқонуний фойдаланиб, фуқаролар, жамият ёки давлатнинг қонунчилик билан қўриқланадиган манфаатларига зарар етказган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
13. Ходимларга хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахслар манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан ҳар қандай совғалар ҳамда ҳар қандай кўринишдаги моддий бойликларни олиш ёхуд уларнинг хизматларидан фойдаланиш тақиқланади. Бундан ходим томонидан алоҳида хизматлари учун давлат органининг тегишли қарори асосида олинган совғалар, шунингдек, мусобақалар ва танловларда эришган ютуқлари, умумхалқ байрамлари, расмий равишда нишонланадиган саналар ҳамда бошқа расмий ва халқаро тадбирлар муносабати билан мукофотлаш натижасида олинган совғалар мустасно.
14. Хизматдан ташқари вақтда ходимлар:
жамиятда умумэътироф этилган одоб-ахлоқ нормаларига амал қилиши, миллий урф-одат, қадрият ва анъаналарга ҳурмат билан муносабатда бўлиши;
божхона органларининг обрўсига путур етказиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан тийилиши;
дабдабабозлик, шуҳратпарастлик, гуруҳбозлик, маишатбозлик, ичкиликбозлик ва бошқа салбий иллатларга йўл қўймаслиги;
хизмат фаолияти билан боғлиқ маълумотларни оила аъзолари, таниш-билишлари ёки хизматга алоқадор бўлмаган бошқа шахслар иштирокида муҳокама қилмаслиги;
ғайриижтимоий ҳаракатлар содир этмаслиги шарт.
15. Ходимлар чет эл ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудларига хизмат сафарлари давомида қонунчилик ҳужжатлари ва Божхона қўмитасининг идоравий ҳужжатларида белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилган ҳолда зиммасига юклатилган вазифаларни бажариши лозим.
16. Божхона органларига юклатилган вазифа ва функциялардан келиб чиқиб, Божхона қўмитаси раиси томонидан божхона органлари ходими томонидан хизмат ўташда одоб-ахлоқ қоидаларига қўшимча талаблар белгиланиши мумкин.
3-боб. Божхона органларида хизмат интизомига оид талаблар
17. Божхона органларида хизмат интизоми ходимлар томонидан ушбу Низом талабларига қатъий ва сўзсиз риоя этишдан иборат.
Хизмат интизоми ҳар бир ходимнинг хизмат бурчини юксак даражада англашига ва қўйилган вазифалар учун шахсий жавобгарлигини чуқур тушунишига асосланади.
18. Хизмат интизоми ҳар бир ходим зиммасига қуйидаги мажбуриятларни юклайди:
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига амал қилиш, Божхона қўмитасининг идоравий ҳужжатлари талабларини қатъий бажариш;
божхона органлари ходимининг қасамёдига содиқ бўлиш, фақат ва фақат халқ ҳамда давлат манфаатларига хизмат қилишдан иборат бўлган ўз хизмат бурчини сўзсиз бажариш;
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, конституциявий тузумни ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, самарали божхона назоратини таъминлаш, контрабанданинг олдини олиш, божхона қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш;
ўзига юклатилган хизмат вазифалари ва функционал мажбуриятларини самарали амалга ошириш;
ишониб топширилган табель қуроли, мол-мулк ва техникани асраб-авайлаш;
ҳушёр бўлиш, давлат ва хизмат сирини қатъий сақлаш;
мураккаб вазифаларни бажаришда ҳамкасбларига кўмаклашиш;
ходимлар ўртасида ўзаро муносабатларга оид қоидаларга амал қилиш, бошлиқлар ва ҳамкасбларни ҳурмат қилиш;
хизмат гувоҳномаларини сақлаш ва фойдаланиш тартибига қатъий риоя этиш, улардан хизматга алоқадор бўлмаган ҳолатларда фойдаланмаслик, шу жумладан, хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, мавқеини суиистеъмол қилмаслик;
доимий равишда ўз билим ва касбий кўникмаларини такомиллаштириб бориш;
хизматдан ташқари ҳолатларда ўзини муносиб равишда тутиш, жамоат тартиби ва одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилишда намуна бўлиш.
4-боб. Божхона органларида бошлиқлар ва ходимларнинг ўзаро муносабатлари
19. Ходим хизмат вазифасини бажариш пайтида бевосита ва тўғридан-тўғри бошлиққа бўйсунади.
Ходимлар хизмат бўйича бўйсунадиган, шу жумладан, вақтинча бўйсунадиган раҳбарлар тўғридан-тўғри бошлиқлар бўлиб ҳисобланади.
Ходимга энг яқин бўлган тўғридан-тўғри раҳбар бевосита бошлиқ ҳисобланади.
20. Бошлиқ ўзи раҳбарлик қилаётган божхона органи бўлинмасида хизмат интизомига риоя этилиши, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар самарали амалга оширилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
21. Бошлиқ унга бўйсунувчи ходимлар томонидан ушбу Низомга амал қилинишида талабчан бўлиши, юксак касбий маҳорат, қонунийлик талаблари ҳамда қасамёдга риоя этиш борасида доимий равишда уларга намуна кўрсатиши, хизмат бурчи ҳиссини кучайтириши ва қўллаб-қувватлаши, ташаббус, интилиш ва хизматларини рағбатлантириши, шунингдек, хизмат интизоми бузилган ҳолатларда таъсир чоралари қўлланишини таъминлаши зарур.
22. Буйруқ ва топшириқлар бўйсуниш тартибида берилади.
Юқори турувчи бошлиқ зарур ҳолларда ходимга бевосита бошлиғини хабардор қилмасдан буйруқ ёки топшириқ беришга ҳақли. Мазкур ҳолларда ходим ўзининг бевосита бошлиғини бундан хабардор қилиши зарур.
23. Ноқонунийлиги яққол кўриниб турган ва хизмат фаолиятига алоқаси бўлмаган буйруқ ва топшириқлар берилишига йўл қўйилмайди.
Бошлиқ қўл остидаги ходимлардан уларнинг хизмат мажбуриятлари доирасидан чиқувчи топшириқларни бажаришни, шунингдек, қонунчиликка хилоф хатти-ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) содир этишни талаб қилишга ҳақли эмас.
Ходим қонунчиликка яққол зид бўлган (хизмат фаолиятига алоқадор бўлмаган) буйруқ ёки топшириқ олганда зудлик билан юқори турувчи раҳбарга ёки хизматни ўташ жойидаги шахсий хавфсизлик тузилмасига хабар беради.
Ходим юқори турувчи раҳбар ёки шахсий хавфсизлик тузилмасига хабар бериш имконияти бўлмаган тақдирда, қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда ғайриқонуний буйруқ ва топшириқларни бажаришдан бош тортишга ҳақли, имкон пайдо бўлиши билан уларни хабардор қилиши лозим.
24. Бошлиқнинг буйруқ ва топшириқлари (қонунчиликка зид буйруқ ва топшириқлардан ташқари) сўзсиз, аниқ ва ўз вақтида бажарилиши шарт. Буйруқ ва топшириқларни муҳокама этишга, шунингдек, уларни танқид қилишга йўл қўйилмайди.
Ходим буйруқ ёки топшириқнинг бажарилгани тўғрисида буйруқ ёки топшириқ берган бошлиққа, шунингдек, бевосита бошлиғига ахборот беради.
Буйруқ ёки топшириқни бажариш имконияти бўлмаган тақдирда, ходим зудлик билан бу ҳақда буйруқ ёки топшириқ берган бошлиқни хабардор этиши шарт.
25. Бошлиқ ходимларни қариндош-уруғчилик, маҳаллийчилик, таниш-билишчилик ёки шахсий садоқат белгилари бўйича танлаш ва жой-жойига қўйиш ҳолатларига йўл қўймаслиги лозим. У ўз хизмат бурчини ўташ пайтида маҳаллийчилик ва таниш-билишчилик, шунингдек, бошқа салбий омилларнинг намоён этилишига барҳам бериши керак.
26. Бошлиқ қуйидагиларга мажбур:
бўйсунувидаги ходимларга профессионализм, ҳалоллик, холислик ва адолатлиликда ўрнак бўлиш;
жамоада соғлом маънавий-руҳий муҳит ва ишчан кайфиятни шакллантириш;
ходимларни қонунга хилоф хатти-ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) содир этишга ундамаслик ҳамда улардан бундай ҳаракатларни бажаришни талаб қилмаслик;
манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва ҳал қилиш, ходимлар учун қулай ва муносиб хизмат шароитларини яратиш бўйича ўз вақтида чоралар кўриш;
жамоада гуруҳбозлик ва фаворитизм (айрим ходимларни яқин олиш ва қўллаб-қувватлаш) кўринишларига йўл қўймаслик;
коррупция ва ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш ҳолатларининг олдини олиш чораларини кўриш, ходимларни ҳурмат қилиш, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатларни амалга оширмаслик;
шахсий таркибни самарали бошқариш, ходимларнинг хизмат фаолиятини холисона баҳолаш;
ўзига бириктирилган мол-мулк ва молиявий маблағларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш;
ходимларнинг индивидуал хусусиятларини ўрганиш, улар билан ўзаро яқин муносабат ўрнатиш, жамоани бирлаштириш, ходимлар томонидан содир этилган ножўя хатти-ҳаракатларнинг сабабини ўз вақтида аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, хизмат интизоми бузилишига муросасиз муносабатда бўлиш;
ходимларнинг, улар оила аъзоларининг талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш, уларни ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш, ижтимоий адолат принципларига амал қилиш, юқори турувчи раҳбарга қўл остидаги ходимларнинг ҳуқуқларини таъминлаш бўйича таклифлар киритиш;
ходимлар олдига қўйилаётган вазифа ва берилаётган топшириқларни аниқ ва тушунарли ифодалаш.
5-боб. Рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари
27. Божхона органларида хизмат интизоми талабларига риоя этиш ходимларда юксак онгу тафаккурни шакллантириш, маънавий-маърифий ишларни изчил олиб бориш, шунингдек, уларга нисбатан рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш орқали таъминланади.
28. Ходимларга нисбатан қуйидаги рағбатлантириш чоралари қўлланади:
а) миннатдорлик эълон қилиш;
б) қимматбаҳо ёки эсдалик совғаси ёхуд пул мукофоти билан тақдирлаш;
в) фахрий ёрлиқ билан тақдирлаш;
г) идоравий кўкрак нишони билан тақдирлаш;
д) муддатидан олдин навбатдаги махсус унвон бериш;
е) эгаллаб турган лавозими учун белгиланганидан бир поғона юқори махсус унвон бериш.
Шунингдек, рағбатлантириш тариқасида мазкур Низомнинг 32-банди «а», «б», «в» ва «г» ҳамда 33-банди «а» ва «б» кичик бандларида назарда тутилган муқаддам қўлланган интизомий жазо муддатидан олдин олиб ташланиши мумкин.
29. Божхона қўмитасининг таълим муассасаларида мазкур Низомнинг 28-бандида назарда тутилган рағбатлантириш чораларидан ташқари курсантлар (тингловчилар)га нисбатан қуйидаги рағбатлантириш чоралари ҳам қўлланади:
а) таълим муассасаси ҳудудидан навбатдан ташқари чиқиб келишга рухсат бериш;
б) «Ҳурмат тахтаси»га киритиш;
в) курсант (тингловчи)нинг ота-онаси ёки тураржойига миннатдорлик хати юбориш;
г) Божхона қўмитаси раисининг стипендиясини тайинлаш.
30. Алоҳида хизматлари учун ходимлар Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари ва давлат мукофотларига тавсия этилиши мумкин.
31. Ойлик иш ҳақи, даврий мукофотлар, қўшимча тўловлар, устама ҳақлари ва ходимларнинг пул таъминотида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш чораларига кирмайди.
32. Ходимларга нисбатан қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланиши мумкин:
а) ҳайфсан;
б) қаттиқ ҳайфсан;
в) лавозим маошининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима;
г) хизматга тўлиқ мувофиқ эмаслиги ҳақида огоҳлантириш;
д) махсус унвонини бир поғона пасайтириш;
е) эгаллаб турган лавозимидан озод этиш (пасайтириш);
ж) божхона органлари хизматидан бўшатиш.
33. Божхона қўмитасининг таълим муассасаларида ушбу Низомнинг 32-бандида кўзда тутилган интизомий жазо чораларидан ташқари таълим муассасаларининг белгиланган ички тартиб-қоидаларини бузган, ўқув дастурини қониқарсиз ўзлаштирган курсантлар (тингловчилар)га нисбатан қуйидаги интизомий жазо чоралари ҳам қўлланиши мумкин:
а) навбатдан ташқари нарядда хизмат ўташга ёки беш суткагача хўжалик ишларига жалб этиш;
б) бир ой муддатгача таълим муассасаси ҳудудидан навбатдаги чиқиш ҳуқуқидан маҳрум этиш;
в) ўқишдан четлаштириш.
Мазкур Низомнинг 32-банди «в», «г», «д», «е», «ж» кичик бандларида назарда тутилган интизомий жазо чоралари курсантларга нисбатан, мазкур банднинг «а» ва «б» кичик бандларида назарда тутилган интизомий жазо чоралари магистратура босқичи тингловчиларига нисбатан татбиқ этилмайди.
6-боб. Бошлиқларнинг рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш бўйича ваколатлари
34. Рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари бошлиқлар томонидан ўзига берилган ваколатлар доирасида қўлланади.
35. Божхона постлари («Масофавий электрон декларациялаш» божхона пости бундан мустасно) бошлиқлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
мазкур Низомнинг 28-банди «а» ва «в» кичик бандларида назарда тутилган рағбатлантириш чораларини қўллаш;
мазкур Низомнинг 32-банди «а» кичик бандида назарда тутилган интизомий жазо чораларини қўллаш.
Божхона пости бошлиқларининг рағбатлантириш ва интизомий жазо қўллаш бўйича буйруқлари Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси бошқарув аппаратлари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, ижрога қаратилади ва ҳисоби юритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Божхона қўмитаси раисининг ўринбосарлари, Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси, Божхона қўмитасининг таълим муассасалари, Божхона расмийлаштируви маркази бошлиқлари ва Миллий кинология маркази директори қуйидаги ҳуқуқларга эга:
(36-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги ПФ-250-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2025 й., 06/25/250/1197-сон)
мазкур Низомнинг 28-банди «а», «б» ва «в» кичик бандларида ҳамда 29-бандида («г» кичик бандидан ташқари) назарда тутилган рағбатлантириш чораларини қўллаш;
мазкур Низомнинг 32-банди «а», «б», «г», «е» ва «ж» кичик бандлари ва 33-бандида назарда тутилган интизомий жазо чораларини қўллаш.
37. Ходимни лавозимга тайинлаш ваколатига эга бўлган бошлиқлар унга нисбатан мазкур Низомнинг 32-банди «е» ва «ж» кичик бандларида назарда тутилган интизомий жазо чораларини қўллаш ҳуқуқига эга.
38. Божхона қўмитаси раиси ушбу Низомда назарда тутилган барча рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллайди, қўлланган интизомий жазоларни олиб ташлаш орқали рағбатлантиради, шунингдек, ходимларни Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари ва давлат мукофотларига тавсия этади.
39. Қўл остидаги ходимларига нисбатан ўз ваколатларига кирмайдиган рағбатлантириш чораларини қўллаш зарурияти туғилган ҳолатда бошлиқ юқори турувчи раҳбарга бу ҳақда илтимоснома киритади.
40. Бошлиқ қўл остидаги ходим томонидан содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнинг ўта жиддийлиги сабабли уни лозим даражада жазолаш учун ўзига берилган ваколатларни етарли эмас деб ҳисобласа, юқори турувчи раҳбарга ходимга нисбатан оғирроқ интизомий жазо қўллаш тўғрисида илтимоснома киритади.
41. Интизомий жазо чорасини қўллашда ўз ваколатини оширган ёки Низомда назарда тутилмаган интизомий жазо чорасини қўллаган бошлиқ интизомий жавобгарликка тортилади, қўлланган интизомий жазо эса юқори турувчи раҳбар томонидан бекор қилинади.
42. Ходим хизмат сафари ёки даволанишда бўлган вақтда хизмат интизомини бузган тақдирда, мазкур хатти-ҳаракатдан хабар топган бошлиқ ушбу ҳолатни бартараф этиш чораларини кўради ва бу ҳақда ходимнинг хизмат жойига хабар беради.
7-боб. Рағбатлантириш чораларини қўллаш
43. Рағбатлантириш чоралари алоҳида ходимга нисбатан ҳам, бир гуруҳ ходимларга нисбатан ҳам қўлланиши мумкин.
Ходимга нисбатан бир ютуғи (натижаси) учун фақат битта рағбатлантириш чораси қўлланиши мумкин.
Рағбатлантириш чорасини белгилашда ходимнинг хизмат кўрсаткичлари хусусияти, шунингдек, унинг аввалдан хизматга бўлган муносабати эътиборга олинади.
44. Ушбу Низомнинг 32-банди «а», «б», «в» ва «г» кичик бандларида назарда тутилган интизомий жазо қўлланган ходим мазкур жазони олиб ташлаш орқали рағбатлантирилади. Интизомий жазони олиб ташлаш ҳуқуқи уни қўллаган бошлиққа ёки унга тенг ваколатга эга, шунингдек, юқори турувчи ваколатли раҳбарга берилади.
45. Рағбатлантириш чоралари, қоида тариқасида, қуйидагича қўлланади:
миннатдорлик эълон қилиш — юклатилган вазифани, бошлиқнинг буйруғи ёки топшириғини муваффақиятли бажарган ходим (ходимлар гуруҳи)га нисбатан;
қимматбаҳо ёки эсдалик совға ёхуд пул мукофоти билан тақдирлаш — ходим (ходимлар гуруҳи)га нисбатан хизмат фаолияти давомида юқори натижаларга эришгани, хизмат вазифасини намунали бажаргани ва бенуқсон хизмати учун, шунингдек, захирага (истеъфога) чиқиши муносабати билан ёки мусобақа (беллашув)нинг якуний натижаларига кўра;
фахрий ёрлиқ билан тақдирлаш — ходим (ходимлар гуруҳи)га нисбатан хизмат фаолияти давомида юқори натижаларга эришгани, хизмат вазифасини намунали бажаргани ва бенуқсон хизмати учун, шунингдек, мусобақа (беллашув)нинг якуний натижаларига кўра ва ўқишни (ўқув йилини) муваффақиятли якунлаганда;
идоравий кўкрак нишони билан тақдирлаш — ходимга нисбатан юқори хизмат интизоми ва кўп йиллик бенуқсон хизмати, божхона органлари тизимини такомиллаштиришга салмоқли ҳисса қўшгани, хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик ва жасорат кўрсатгани, шунингдек, ёш авлодни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшгани учун;
муддатидан олдин навбатдаги махсус унвон бериш ёки эгаллаб турган лавозими учун белгиланганидан бир поғона юқори махсус унвон бериш — ходимга нисбатан юқори хизмат интизоми, хизмат бурчини бажариш чоғида кўрсатган қаҳрамонлиги, жасорати ва фидойилиги, божхона органлари амалий фаолиятига салмоқли илмий ҳисса қўшгани (илмий даражани олганда), хизмат вазифаларини юксак даражада бажаришда намуна бўлгани учун (божхона органларида хизмат ўташ масалаларини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ);
таълим муассасаси ҳудудидан навбатдан ташқари чиқиб келиш — юклатилган вазифаларни, командирларнинг буйруқ ёки топшириқларини виждонан бажарган курсантлар (тингловчилар)га нисбатан;
«Ҳурмат тахтаси»га киритиш — ижтимоий-маданий ҳаётда фаол иштирок этган, ўқув дастурларини аъло баҳоларга ўзлаштирган Божхона қўмитасининг таълим муассасалари курсантлари (тингловчилари)га нисбатан;
ота-онасига ёки тураржойига миннатдорлик хати юбориш — ижтимоий-маданий ҳаётда фаол иштирок этган, ўқув мавсумини аъло баҳолар билан якунлаган Божхона қўмитасининг таълим муассасалари курсантлари (тингловчилари)га нисбатан;
Божхона қўмитаси раисининг стипендиясини тайинлаш — ижтимоий-маданий ҳаётда фаол иштирок этган, ўқув ва хизмат интизомига риоя қилишда намуна бўлган, ўқув йилини аъло баҳолар билан якунлаган Божхона қўмитасининг таълим муассасалари курсантлари (тингловчилари)га нисбатан.
46. Қўлланган рағбатлантириш чораси буйруқ билан эълон қилинади. Миннатдорлик эълон қилиш ва таълим муассасаси ҳудудидан навбатдан ташқари чиқиб келиш буйруқ орқали ҳам, оғзаки ҳам эълон қилиниши мумкин.
Рағбатлантирилганлиги ҳақида ходимга шахсан, саф олдида ёки кенгайтирилган мажлис (йиғилиш)да тантанали тарзда эълон қилинади.
Рағбатлантириш тўғрисидаги буйруқ эълон қилинган вақтда, қоида тариқасида, ходимларга фахрий ёрлиқ, қимматбаҳо ёки эсдалик совға ёхуд пул мукофотлари, кўкрак нишонлари топширилади.
47. Буйруқ билан эълон қилинган рағбатлантириш чораси ходимнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига киритиш орқали ҳисобга олиниши лозим.
Рағбатлантириш чораларини ҳисобга олиш тартиби Божхона қўмитаси раиси томонидан белгиланади.
8-боб. Интизомий жазо чораларини қўллаш
48. Мазкур Низомда назарда тутилмаган интизомий жазо чораларини қўллаш тақиқланади.
49. Содир этилган ножўя хатти-ҳаракат учун фақат битта интизомий жазо қўлланади.
Хизмат интизоми бир неча ходимлар томонидан бузилганда, интизомий жазо уларнинг ҳар бирига нисбатан алоҳида қўлланади.
Содир этилганлиги маъмурий жазо тайинлашга олиб келган хатти-ҳаракатлар учун интизомий жазо қўллашга йўл қўйилмайди.
Интизомий жазо чоралари қўлланган ходимлар, агарда уларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатлари бўлса, жиноий жавобгарликдан озод этилмайди.
50. Интизомий жазо чораларининг қўлланилиши асосли бўлиши ва содир этилган ножўя хатти-ҳаракат оғирлиги ҳамда айб даражасига мувофиқ келиши зарур. Интизомий жазо чораларини белгилаш чоғида ножўя хатти-ҳаракат хусусияти, содир этиш ҳолати, унинг оқибатлари, айбдорнинг аввалги хулқ-атвори, божхона органларида хизмат ўтаган муддати, шунингдек, юклатилган хизмат вазифаларини бажаришга бўлган муносабати эътиборга олинади.
Ходим томонидан содир этилган ножўя хатти-ҳаракат кам аҳамиятли бўлса, бошлиқ унга нисбатан интизомий жазо чорасини қўлламаслиги ва бошқа бундай ҳолатларга йўл қўймаслик борасида оғзаки огоҳлантириш бериш билан кифояланиши мумкин.
Жамоада юзага келган низоли вазиятларни ҳал этиш, ножўя хатти-ҳаракатлар содир этган ходимларга жамоатчилик таъсирини ўтказиш мақсадида божхона органларида сайлов асосида ўртоқлик ахлоқ кенгашлари ташкил этилиб, Божхона қўмитаси раиси томонидан белгиланган тартибда фаолият кўрсатади.
51. Интизомий жазо чоралари, қоида тариқасида, қуйидагича қўлланади:
ҳайфсан — норматив-ҳуқуқий ва идоравий ҳужжатлар ҳамда ушбу Низом талабларини, хизмат гувоҳномасидан фойдаланиш, фуқаролар ҳамда ҳамкасблари билан муомала маданияти қоидаларини бузган, белгиланган кун тартибига мунтазам равишда амал қилмаган ва хизмат мажбуриятларини бажармаган, жамоадаги маънавий-руҳий муҳитга салбий таъсир кўрсатган ходимларга нисбатан;
қаттиқ ҳайфсан — амалдаги «ҳайфсан» интизомий жазоси бўлган ходимларга нисбатан, шунингдек, одоб-ахлоқ қоидалари ва хизмат интизоми талабларини, норматив-ҳуқуқий ва идоравий ҳужжатлар ҳамда мазкур Низом нормаларини такроран бузганлиги учун;
лавозим маошининг эллик фоиздан кўп бўлмаган миқдорда жарима — одоб-ахлоқ қоидалари ва хизмат интизоми талабларини, норматив-ҳуқуқий ва идоравий ҳужжатлар ҳамда ушбу Низом нормаларини мунтазам равишда бузган, хизмат бурчига масъулият билан ёндашмаган ходимларга нисбатан;
хизматга тўлиқ мувофиқ эмаслиги ҳақида огоҳлантириш — амалдаги интизомий жазоси бор-йўқлигидан қатъи назар, хизмат интизомини, норматив-ҳуқуқий ва идоравий ҳужжатлар ҳамда ушбу Низом талабларини қўпол равишда бузган, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чеклов ва тақиқларга риоя этмаган, иш самарадорлиги паст бўлган ходимларга нисбатан;
махсус унвонини бир поғона пасайтириш ёки эгаллаб турган лавозимидан озод этиш (пасайтириш) — амалдаги интизомий жазоси бўлган, одоб-ахлоқ қоидалари ва хизмат интизоми талаблари, норматив-ҳуқуқий ва идоравий ҳужжатлар ҳамда ушбу Низом нормаларини қўпол равишда бузган, хизматни ўташга лоқайдлик билан муносабатда бўлган, юклатилган хизмат мажбуриятларини бажармаган ходимларга нисбатан;
божхона органлари хизматидан бўшатиш — хизмат интизомини қўпол равишда бузган, божхона органи ходими шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракат содир этган ёхуд интизомий жазо чораси мавжуд бўла туриб, мунтазам равишда хизмат интизомини бузган, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чеклов ва тақиқларга риоя этмаган ходимларга нисбатан;
навбатдан ташқари нарядда хизмат ўташга ёки беш суткагача хўжалик ишларига жалб этиш, бир ой муддатгача таълим муассасаси ҳудудидан навбатдаги чиқиш ҳуқуқидан маҳрум этиш — юклатилган вазифаларни ёки командир (бошлиқ)нинг топшириқларини бажармаган, таълим муассасасининг ўрнатилган ички тартиб-қоидаларини бузган, ўқув дастурини қониқарсиз ўзлаштирган Божхона қўмитасининг таълим муассасалари курсантларига нисбатан;
ўқишдан четлаштириш — Божхона қўмитасининг олий таълим муассасаси курсант (тингловчи)ларига нисбатан одоб-ахлоқ қоидалари ва хизмат интизоми талабларини бузганлиги, ўқув дастурини ўзлаштира олмаганлиги учун.
52. Амалдаги интизомий жазо бор-йўқлигидан қатъи назар, хизмат интизомини қўпол равишда бузган ходимга нисбатан божхона органлари хизматидан бўшатишгача бўлган ҳар қандай интизомий жазо қўлланиши мумкин.
Қуйидагилар хизмат интизомини қўпол равишда бузиш деб эътироф этилади:
божхона иши соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан ўрнатилган қоидаларнинг бузилишига олиб келган, зиммасига юкланган вазифаларни шахсий фойда олиш мақсадида бажариш ёки бажармаслик;
ходимнинг сабабсиз равишда узлуксиз уч кундан ортиқ муддатда хизмат жойида бўлмаслиги;
хизмат жойида алкоголь ичимлик, гиёҳвандлик воситаси ва (ёки) бошқа моддалар таъсирида маст ҳолатда бўлиш;
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини бузишга, одамларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига хавф туғдиришга олиб келувчи хатти-ҳаракатлар содир этиш (агар бу жиноий жавобгарликка сабаб бўлмаса);
махфийликка оид тартиб-қоидаларини бузиш (агар бу жиноий жавобгарликка олиб келмаса);
ходимга ишониб топширилган табель қуроли ва унинг ўқларини, мол-мулк ва (ёки) техникаларни қасддан йўқ қилиш, зарар етказиш ёки унинг (уларнинг) йўқолишига сабаб бўладиган тарзда эҳтиётсизлик билан сақлаш (агар бу жиноий жавобгарликка олиб келмаса).
Ходим хизмат жойида алкоголь ичимлик, гиёҳвандлик воситаси ва (ёки) бошқа моддалар таъсирида маст бўлгани сабабли интизомий жавобгарликка тортиш учун ушбу ҳолатни исботлаш мақсадида тиббий текширув натижаларига, агар ходим текширувдан бош тортса, камида икки нафар ходим ёки бошқа шахслар кўрсатмаларига асосланилади.
53. Одоб-ахлоқ қоидаларини, шунингдек, бошлиқ ва ходимлар ўртасидаги муносабат қоидаларини қўпол равишда бузиш божхона органи ходими шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракат содир этиш ҳисобланади.
Жамиятдаги одоб-ахлоқ қоидаларини очиқдан-очиқ писанд қилмаслик билан боғлиқ бўлмаган оилавий келишмовчиликлар, жанжаллар ва маиший низолар божхона органи ходими шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракат сирасига кирмайди.
54. Мунтазам равишда хизмат интизомини бузиш деганда буйруқ асосида эълон қилинган амалдаги интизомий жазоси бўлгани ҳолда ходим томонидан хизмат интизомини бир неча бор бузиш тушунилади.
55. Махсус унвонини бир поғона пасайтириш ёки эгаллаб турган лавозимидан озод этиш (пасайтириш) тарзидаги интизомий жазо чоралари, қоида тариқасида, айбдорга бошқа интизомий жазо турлари тегишлича таъсир кўрсатмаган ҳолларда қўлланилади.
Махсус унвони пасайтирилган ходимларга ушбу интизомий жазо эълон қилингандан сўнг, тегишли фарқловчи белгиларни алмаштириш учун вақт белгиланади. Погонларни узиш, нашивкаларни қирқиш, шунингдек, шахснинг ор-номуси ва қадр-қимматини камситадиган бошқа ҳаракатлар тақиқланади.
56. Интизомий жазо қўллашдан аввал ходимдан ёзма тушунтириш олиниши лозим. Агар ходим ушбу тушунтиришни беришдан бош тортса, тегишли равишда далолатнома расмийлаштирилади.
Тушунтиришни беришдан бош тортиш ҳолати содир этилган қилмиш учун интизомий жазо қўллашга тўсқинлик қила олмайди ва жазонинг оғирроқ кўриниши ва чораларини қўллашга олиб келмайди.
Интизомий жазо чораларини қўллаш пайтида бошлиқ ходимнинг шаъни ва қадр-қимматини камситмаслиги, у билан муносабатда қўполликка йўл қўймаслиги зарур.
57. Интизомий жазонинг қўлланиши ходимни ножўя хатти-ҳаракат оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаш мажбуриятидан озод этмайди.
58. Интизомий жазо ножўя хатти-ҳаракат бошлиққа маълум бўлган кундан бошлаб бир ой муддат ичида, хизмат текшируви ўтказилганда эса — хизмат текшируви тасдиқланган кундан бошлаб 10 суткадан кечикмай қўлланиши керак, бунда ушбу муддатга айбдорнинг касаллик ва таътилда бўлган вақти кирмайди.
Интизомий жазо ножўя хатти-ҳаракат содир этилган кундан бир йилдан ортиқ муддат ўтгандан кейин қўлланиши мумкин эмас.
59. Маст ҳолатда бўлган ходимга нисбатан интизомий жазо қўллаш, шунингдек, ундан ҳар қандай тушунтириш олиш ходим ҳушёр ҳолга келгунча кечиктирилади.
60. Қўлланган интизомий жазо чораси буйруқ билан эълон қилинади. Навбатдан ташқари нарядда хизмат ўташга ёки беш суткагача хўжалик ишларига жалб этиш, бир ой муддатгача таълим муассасаси ҳудудидан навбатдаги чиқиш ҳуқуқидан маҳрум этиш ҳам буйруқ орқали, ҳам оғзаки эълон қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Интизомий жазо қўллаш ҳақидаги қарор ўртоқлик ахлоқ кенгаши хулосаси, ҳайъат ва кенгаш қарорлари ҳамда йиғилиш баёнлари, шунингдек, ўтказилиш тартиби Божхона қўмитаси раиси томонидан белгиланадиган хизмат, комплекс, инспекторлик ёки мақсадли текширувлар асосида қабул қилинади.
(60-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги ПФ-250-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2025 й., 06/25/250/1197-сон)
Интизомий жазо чораси қўлланганлиги ҳақида ходимга шахсан, саф олдида ёки кенгайтирилган йиғилиш (мажлис)да эълон қилинади.
61. Амалдаги интизомий жазоси мавжуд бўлган ходимнинг номзоди ушбу жазо олиб ташлангунга ёки тугаллангунига қадар рағбатлантиришга, навбатдаги махсус унвон олишга ва юқори лавозимларга тайинланишга тақдим этилмайди.
62. Шикоят билан арз қилинган ҳолларда тайинланган интизомий жазони ижро этиш тўхтатилмайди.
Ходим интизомий жазо эълон қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида юқори турувчи бошлиққа шикоят билан мурожаат этиши мумкин.
63. Ходимга қўлланган интизомий жазо буйруқ асосида эълон қилинган вақтдан бошлаб қуйидаги муддатларда амалда бўлади ҳамда ушбу муддат ўтганидан сўнг автоматик тарзда тугалланган ҳисобланади (агар ходимга шу муддат ичида янги интизомий жазо қўлланмаса):
ҳайфсан — тўрт ой;
қаттиқ ҳайфсан — олти ой;
лавозим маошининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима — тўққиз ой;
хизматга тўлиқ мувофиқ эмаслиги ҳақида огоҳлантириш — бир йил.
Рағбатлантириш тартибида интизомий жазо ушбу муддатлар ўтмасдан олиб ташланиши мумкин.
Махсус унвонини бир поғона пасайтириш ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиш (пасайтириш) интизомий жазолари рағбатлантириш тартибида олиб ташланишига йўл қўйилмайди, ушбу интизомий жазолар эълон қилинган вақтдан бошлаб бир йил ўтгач тугалланган ҳисобланади.
Агарда ходимда амалда бир неча интизомий жазо мавжуд бўлса, уларнинг тугалланиш муддати қўлланган ҳар бир интизомий жазо чораси санаси бўйича ҳисобланади. Бунда рағбатлантириш тартибида ҳар бир интизомий жазо буйруқ билан олиб ташланади.
64. Буйруқда эълон қилинган интизомий жазо чораси ходимнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига киритиш орқали ҳисобга олиниши лозим.
Интизомий жазо чораларини ҳисобга олиш тартиби Божхона қўмитаси раиси томонидан белгиланади.
9-боб. Бошлиқнинг ҳаракатлари устидан шикоят қилиш
65. Ҳар бир ходим бошлиқнинг унга нисбатан ғайриқонуний ёки ноҳақ ҳаракатлари устидан юқори турувчи раҳбариятга ёзма шикоят беришга ҳақли.
66. Ходимнинг шикоятида баён этилган масалаларни ҳал этиш ваколатига кирмайдиган юқори турувчи раҳбарият ушбу мурожаатни уч кун муддатда ваколатли инстанцияга юборади.
67. Юқори турувчи раҳбариятга қонунчиликни бузиш ҳолатлари ёхуд ўзига нисбатан ноҳақ муносабатда бўлинганлиги ҳақида мурожаат этгани учун қўл остидаги ходимни таъқиб этган бошлиқ интизомий тартибда жавобгарликка тортилади, агар унинг хатти-ҳаракатлари жиноий жавобгарликка олиб келмаса.
68. Ходимларнинг шикояти бир ойгача бўлган муддатда ҳал этилади, қўшимча текширув талаб этмайдиганлари эса зудлик билан, бироқ келиб тушган кундан эътиборан 15 кундан кечиктирмаган ҳолда кўриб чиқилади.
69. Қасддан ёлғон шикоят билан мурожаат этган ходимлар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
10-боб. Якуний қоида
70. Ушбу Низом нормаларининг бузилиши қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг XVI боби, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг XV боби, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 312 –– 315-моддалари.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПҚ-122-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси

Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва «Тошкент — АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплексининг бошқарув аппаратлари

(ҳудудий бошқармалар)

Божхона институти

Божхона расмийлаштируви маркази

Божхона постлари

Марказий божхона лабораторияси

Миллий кинология маркази

«Божхона-сервис» давлат муассасаси

«Бахт» спорт-соғломлаштириш мажмуаси» давлат муассасаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПҚ-122-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг божхона постлари рўйхати ва тоифалари
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Божхона постларининг номи

I. Чегара божхона постлари

Тоифадан ташқари божхона постлари

1.

«Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропорти» чегара божхона пости

2.

«Дўстлик» чегара божхона пости (Андижон вилояти)

3.

«Сирдарё» чегара божхона пости

4.

«Учқўрғон» чегара божхона пости

5.

«Ғишткўприк» чегара божхона пости

6.

«Довут-ота» чегара божхона пости

7.

«Яллама» чегара божхона пости

8.

«Олот» чегара божхона пости

9.

«С. Нажимов» чегара божхона пости

10.

«Навоий» чегара божхона пости (Тошкент вилояти)

11.

«Сариосиё» чегара божхона пости

12.

«Айритом» чегара божхона пости

13.

«Қорақалпоғистон» темир йўл чегара божхона пости

14.

«Чуқурсой техник идора» темир йўл чегара божхона пости

15.

«Ойбек» чегара божхона пости

16.

«Келес» темир йўл чегара божхона пости

17.

«Сариосиё» темир йўл чегара божхона пости

18.

«Самарқанд аэропорти» чегара божхона пости

181

 «Тошкент-Ҳумо аэропорти» чегара божхона пости

182

 «Шовот чегараолди савдо зонаси» чегара божхона пости

Биринчи тоифали божхона постлари

19.

«Фарғона» чегара божхона пости

20.

«Жартепа» чегара божхона пости

21.

«Бухоро аэропорти» чегара божхона пости

22.

«Ўзбекистон» чегара божхона пости

23.

«Навоий аэропорти» чегара божхона пости

24.

«Урганч аэропорти» чегара божхона пости

25.

«Хўжадавлат» темир йўл чегара божхона пости

26.

«Бекобод» темир йўл чегара божхона пости

27.

«Сўх» чегара божхона пости

28.

«Фарҳод» чегара божхона пости

29.

«Наманган аэропорти» чегара божхона пости

30.

«Фарғона аэропорти» чегара божхона пости

31.

«Болдир» темир йўл чегара божхона пости

32.

«Кесканёр» чегара божхона пости

33.

«Хонобод» чегара божхона пости

34.

«Қорасув» чегара божхона пости

35.

«Мингтепа» чегара божхона пости

36.

«Пушмон» чегара божхона пости

37.

«Андархон» чегара божхона пости

38.

«Риштон» чегара божхона пости

39.

«Гулбаҳор» чегара божхона пости

40.

«Оқ олтин» чегара божхона пости

41.

«Малик» чегара божхона пости

Иккинчи тоифали божхона постлари

42.

«Маданият» чегара божхона пости

43.

«Шовот» чегара божхона пости

44.

«Бекобод авто» чегара божхона пости

45.

«Ховособод» чегара божхона пости

46.

«Дўстлик» чегара божхона пости (Хоразм вилояти)

47.

«Поп» чегара божхона пости

48.

«Хўжайли» чегара божхона пости

49.

«Косонсой» чегара божхона пости

50.

«Ровот» чегара божхона пости

51.

«Қўшкент» чегара божхона пости

52.

«Савай» темир йўл чегара божхона пости

53.

«Қарши аэропорти» чегара божхона пости

54.

«Андижон аэропорти» чегара божхона пости

55.

«Учтўрғон» чегара божхона пости

56.

«Термиз аэропорти» чегара божхона пости

57.

«Нукус аэропорти» чегара божхона пости

58.

«Қарши-Керки» чегара божхона пости

59.

«Дарё порти» чегара божхона пости

II. Ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари (ТИФ)

Тоифадан ташқари божхона постлари

1.

«Тошкент-товар» ТИФ божхона пости

2.

«Арк булоқ» ТИФ божхона пости

3.

«Сирғали» ТИФ божхона пости

4.

«Чуқурсой» ТИФ божхона пости

5.

«Авиа юклар» ТИФ божхона пости

6.

«Термиз халқаро савдо маркази» ТИФ божхона пости

Биринчи тоифали божхона постлари

7.

«Самарқанд» ТИФ божхона пости

8.

«Бухоро» ТИФ божхона пости

9.

«Улуғбек» ТИФ божхона пости

10.

«Электрон тижорат» ТИФ божхона пости

11.

«Нукус» ТИФ божхона пости

12.

«Наманган» ТИФ божхона пости

13.

«Назарбек» ТИФ божхона пости

14.

«Қўқон» ТИФ божхона пости

15.

«Насаф» ТИФ божхона пости

16.

«Олмалиқ» ТИФ божхона пости

17.

«Ангрен» ТИФ божхона пости

18.

«Андижон» ТИФ божхона пости

19.

«Жиззах» ТИФ божхона пости

20.

«Чирчиқ» ТИФ божхона пости

21.

«Урганч» ТИФ божхона пости

22.

«Термиз» ТИФ божхона пости

23.

«Асака» ТИФ божхона пости

24.

«Водий» ТИФ божхона пости

25.

«Янгийўл» ТИФ божхона пости

26.

«Зарафшон» ТИФ божхона пости

Иккинчи тоифали божхона постлари

27.

«Келес» ТИФ божхона пости

28.

«Қоракўл» ТИФ божхона пости

29.

«Навоий» ТИФ божхона пости

30.

«Қамаши-Ғузор» ТИФ божхона пости

31.

«Гулистон» ТИФ божхона пости

32.

«Денов» ТИФ божхона пости

III. Масофавий электрон декларациялаш (МЭД) божхона постлари

Тоифадан ташқари божхона постлари

1.

МЭД божхона пости

Изоҳ:
1) «Кесканёр» ва «Пушмон» чегара божхона постлари 2025 йил 1 сентябрда ташкил этилади;
2) МЭД божхона пости Божхона расмийлаштируви марказининг, қолган божхона постлари ҳудудий божхона бошқармаларнинг таркибий тузилмаси ҳисобланади.
3) Шовот чегараолди савдо зонаси» чегара божхона постининг штат бирликлари алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан ажратилади.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги ПФ-250-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2025 й., 06/25/250/1197-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПҚ-122-сон қарорига
6-ИЛОВА
Тугатилаётган божхона постларининг
РЎЙХАТИ

Т/р

Божхона постларининг номи

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

Қорақалпоғистон Республикаси МЭД божхона пости

2.

«Қўнғирот» ТИФ божхона пости

Андижон вилояти

3.

«Бобур» ТИФ божхона пости

Бухоро вилояти

4.

«Когон» ТИФ божхона пости

5.

«Ғиждувон» ТИФ божхона пости

6.

«Қоровулбозор» ТИФ божхона пости

Жиззах вилояти

7.

Жиззах вилояти МЭД божхона пости

Қашқадарё вилояти

8.

Қашқадарё вилояти МЭД божхона пости

9.

«Талимаржон» ТИФ божхона пости

Навоий вилояти

10.

Навоий вилояти МЭД божхона пости

11.

«Тинчлик» ТИФ божхона пости

12.

«Навоий индустриал» ТИФ божхона пости

Наманган вилояти

13.

«Чуст» ТИФ божхона пости

Сурхондарё вилояти

14.

Сурхондарё вилояти МЭД божхона пости

15.

«Жарқўрғон» ТИФ божхона пости

Сирдарё вилояти

16.

Сирдарё вилояти МЭД божхона пости

17.

«Сайхун» ТИФ божхона пости

18.

«Ховос» ТИФ божхона пости

Тошкент вилояти

19.

«Ўзбекистон» темир йўл чегара божхона пости

Фарғона вилояти

20.

«Марғилон» ТИФ божхона пости

21.

«Қувасой» ТИФ божхона пости

22.

«Қиргули» ТИФ божхона пости

Хоразм вилояти

23.

Хоразм вилояти МЭД божхона пости

24.

«Ҳазорасп ЭИЗ» ТИФ божхона пости

Тошкент шаҳри

25.

Марказлаштирилган МЭД божхона пости

Изоҳ: тугатилаётган божхона постларининг штат бирликлари «Божхона расмийлаштируви маркази»га ҳамда иш ҳажми кўп бўлган бошқа постларга ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПҚ-122-сон қарорига
7-ИЛОВА
Божхона органларида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Божхона институти фаолиятини ва таълим жараёнларини такомиллаштириш

1.

Божхона институти фаолиятида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда Институт ўқув режалари ҳамда ўқув жараёнларини дуал таълим асосида ташкил этиш тартибини ишлаб чиқиш.

Бунда 2025/2026 ўқув йилидан номутахассислик фанларнинг ҳажмини камайтириш ва мутахассислик фанлар ҳажмини ошириш ҳисобига назарий курс ҳамда бевосита божхона постларида стажировка ўташдан иборат ўқитиш тизимини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил сентябрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов)

2.

Институт курсантларини божхона постлари, божхона, техник тартибга солиш, санитария эпидемиология ва ўсимликлар карантини лабораторияларида ўқув-амалиёт ўташ тартибини белгилаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил сентябрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдураҳмонов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров)

5.

Институтнинг таълим жараёнига соатбай ҳақ тўлаш шартларида мутахассисларни жалб этиш тартибини белгилаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил август

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

6.

Камида уч йиллик илмий, педагогик ёки амалий иш тажрибасига эга шахсларни Институтнинг профессор-ўқитувчилар (офицер ва сержантлар) таркиби лавозимларига бир йиллик шартнома асосида махсус унвонга эга бўлмаган шахсларни ишга қабул қилиш тартибини ишлаб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил август

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

7.

Божхона постларининг ихтисослашувидан келиб чиқиб, курсантларни ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини таълим-бошқарув-амалиёт занжири асосида жорий этиш.

Бунда Божхона институти курсантларининг бевосита постларда сайёр ўқув машғулотларини ўтказиш жараёнида амалиётчи ходимлар томонидан мисоллар, реал вазиятлар шаклида ташкил этишни йўлга қўйиш.

Ўқув режаси

2025 йил сентябрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

8.

Божхона соҳасидаги билим ва амалий тажрибаларини ошириш ҳамда божхона органлари ахборот тизимларидан фойдаланиш бўйича ТИФ қатнашчилари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар ҳамда божхона операцияларида иштирок этувчи бошқа шахсларни ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш тартибини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил сентябрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, шу жумладан, кичик тадбиркорлик субъектлари ходимларининг экспорт ва импорт операцияларини амалга ошириш бўйича саводхонлигини ва амалий кўникмаларини ошириб бориш мақсадида қисқа муддатли маҳорат дарсларини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

9.

Таълим жараёнида сунъий интеллект элементларини кенг қўллаган ҳолда курсант ва тингловчиларда чуқур назарий билим ҳамда амалий кўникмалар ҳосил қилиш мақсадида «Data science» тўгаракларини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

10.

Институт профессор-ўқитувчиларини республиканинг етакчи таълим муассасалари, тадқиқот марказлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органларида, шунингдек, хорижий мамлакатларда стажировкасини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 — 2027 йиллар давомида

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов)

11.

Етакчи хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари мутахассисларини жалб қилган ҳолда Институтда маъруза ўқиш ва маҳорат дарсларини бевосита ёки масофавий шаклда ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

12.

Божхона ходимларининг сунъий интеллект йўналишларида билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида халқаро даражадаги ўқув курсларини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025-2026 йиллар давомида

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

II. Ташқи иқтисодий фаолият илмий маркази фаолиятини ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш

13.

«Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг устувор йўналишлари» мавзусида республика илмий-амалий конференциясини ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил апрель-май

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

14.

Мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ҳамда божхона органлари фаолияти самарадорлигини ошириш масалаларини илмий асосланган ҳолда ўрганишга ихтисослашган Ташқи иқтисодий фаолият илмий марказини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил июнь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

15.

Илмий марказ фаолиятини ташкил этиш ва унинг самарадорлигини ошириш концепциясини ишлаб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил август

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

16.

Жаҳон тажрибасида жамият саломатлиги, атроф-муҳит ва ижтимоий барқарорликка салбий таъсир кўрсатиши эҳтимоли бўлган маҳсулотлар импортини тартибга солиш масалалари бўйича илмий таҳлил ўтказиш.

Таҳлилий маълумотнома

2025 йил октябрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

17.

Мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлиги йўналишидаги муаммолар, хавфлар бўйича илмий таҳлил ўтказиш.

Таҳлилий маълумотнома

2025 йил декабрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдураҳмонов)

18.

Ташқи савдо жараёнларини таҳлил қилиш натижалари асосида тариф сиёсатини такомиллаштириш бўйича илмий таҳлил ўтказиш.

Таҳлилий маълумотнома

2026 йил март

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

19.

Божхона тўловларидан берилаётган имтиёз ва преференциялар самарадорлиги бўйича илмий таҳлил ўтказиш.

Таҳлилий маълумотнома

2026 йил июнь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

20.

Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси соҳасидаги муаммоларни илмий тадқиқ этиш бўйича илмий таҳлил ўтказиш.

Таҳлилий маълумотнома

2026 йил август

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

21.

Ташқи иқтисодий фаолиятда товарлар божхона қиймати соҳасидаги муаммоларни илмий тадқиқ этиш бўйича илмий таҳлил ўтказиш.

Таҳлилий маълумотнома

2026 йил октябрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

22.

Ташқи савдога оид халқаро индекс ва рейтинглар мезонлари асосида божхона ишини ва миллий қонунчиликни такомиллаштириш бўйича илмий таҳлил ўтказиш.

Таҳлилий маълумотнома

2027 йил январь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

23.

Импорт ҳажми юқори бўлган товарларни маҳаллийлаштириш истиқболлари бўйича илмий таҳлил ўтказиш.

Таҳлилий маълумотнома

2027 йил апрель

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

24.

Илмий муассасаларнинг ходимлари, шунингдек, тажрибали амалиётчи-мутахассислар, йирик тадбиркорлик субъектлари иштирокида ижодий гуруҳлар тузиш орқали божхона иши соҳасидаги энг долзарб муаммолар бўйича илмий таҳлил ўтказиш.

Таҳлилий маълумотнома

2025-2026 йиллар

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

III. Божхона институти фаолиятини рақамлаштириш

25.

Божхона институтида таълим жараёнларини ташкил этиш ва бошқариш бўйича «Таълим менежменти» автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК

(О. Мирзаев)

26.

Божхона институтида профессор-ўқитувчилар фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш бўйича «Самарадорликни баҳолаш» модулини ишлаб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил январь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК

(О. Мирзаев)

27.

Божхона институтида божхона органлари ходимларини малакасини ошириш бўйича «Малака» автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил сентябрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК

(О. Мирзаев)

28.

Божхона институти кутубхонаси фаолиятини рақамлаштириш, RFID ускуналари билан жиҳозлаш орқали ўқув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини кузатиш тизимини жорий қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил сентябрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

29.

Божхона институти ўқув жараёнига ўқув видеофильмлар ва электрон ўқув модулларини жорий қилиш ҳисобига таълим ресурслари базасини кенгайтириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил август

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

30.

Божхона институтининг Ахборот технологиялари ва моделлаштириш маркази негизида Ахборот-коммуникация технологиялари ва киберхавфсизликни таъминлаш марказини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил август

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

IV. Халқаро ташкилотлар ва хорижий таълим муассасалари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш

31.

Халқаро ташкилотларнинг молиявий кўмагида (ЖБТ, ЖБ, ОТБ, ЕХҲТ, BOMCA, GIZ ва бошқалар) божхона органлари ходимларининг ҳамда курсантларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув курсини ташкил қилиш ва семинарлар ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025-2026 йиллар давомида

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

32.

Божхона институти Жаҳон божхона ташкилотининг минтақавий ўқув муассасаси мақомини олиши бўйича амалий чора-тадбирларни амалга ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

33.

Жаҳон божхона ташкилотининг 3D симуляцион тизимидан фойдаланиш имкониятини яратиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2027 йил май

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

34.

Божхона институти профессор-ўқитувчилари ҳамда курсантларининг Шанхай божхона университетида қисқа муддатли стажировкасини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025-2026 йиллар давомида

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

35.

Илмий марказ фаолиятини ривожлантириш мақсадида Жаҳон божхона ташкилотининг халқаро илмий марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича таклифларни Жаҳон божхона ташкилотига юбориш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил сентябрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

36.

«Божхона иши» мутахассислигини Жаҳон божхона ташкилотининг PICARD стандартлари бўйича аккредитациядан ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил январь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

V. Божхона институтининг моддий-техника таъминотини ва ходимлар ижтимоий ҳимоясини такомиллаштириш

37.

Божхона институти профессор-ўқитувчилари, ходимлар ва курсантлар ўртасида фаолият самарадорлиги натижаларига мувофиқ турли номинациялар бўйича мусобақалар ташкил этиш ва рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил сентябрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

38.

Божхона институтини ривожлантириш жамғармасининг маблағларини қонунчилик билан тақиқланмаган қуйидаги мақсадларга қўшимча равишда йўналтиришга рухсат бериш:

профессор-ўқитувчи, курсант ва ходимларни малака ошириш курсларида (шу жумладан чет эл таълим муассасаларида) ўқитиш;

фан олимпиадалари, таълим мусобақалари ва беллашувларда совринли ўрин эгаллаган курсантларга қимматбаҳо совға ва пул мукофоти бериш;

Институтга ташриф буюрган меҳмонлар учун сувенир ва эсдалик совғалар харид қилиш ва овқатлантириш;

Институтда ташкил этиладиган турли илмий тадбирларни ўтказиш;

бўш турган маблағларни банк фоизли депозитига қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил сентябрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

39.

Институтнинг фарқлаш белгиларини (байроқ, логотип ҳамда шеврон), битирувчиларнинг кўкрак нишони ҳамда улардан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил март

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

40.

Институт курсантлари, ҳарбий оркестри, ашула ва рақс ансамбли ходимлари учун тантанали кийим-бош (шу жумладан, курсантларнинг спорт формаси) намуналарини тасдиқлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил март

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

42.

Божхона институти фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда ўқув жараёнларини такомиллаштириш мақсадида замон талабларига жавоб берадиган ахборот коммуникация, назорат-техник, маиший ва хўжалик жиҳозлари билан таъминлаш чораларини кўриш. Бунда:

овоз ёзиш ва видеомонтаж студиясини ташкил этиш;

локал тармоқни модернизация қилиш;

видеокузатув тизимини модернизация қилиш;

компьютер ва алоқа техникалари билан таъминлаш;

Ахборот-ресурс маркази ва босмахона техникаларини харид қилиш, қўшимча дастурий таъминот яратиш бўйича ҳамда кўзда тутилмаган қўшимча сарф-харажатларни назарда тутиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026-2027 йиллар давомида

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

43.

Божхона институтини мебель ва бошқа зарур хўжалик жиҳозлари ва техникалари билан таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

44.

Институт Ахборот-ресурс маркази фондини доимий асосда замонавий ўқув, илмий ва бошқа адабиётлар билан бойитиш, шу жумладан, мунтазам равишда маҳаллий ҳамда хорижий ҳуқуқий ва иқтисодий нашрларининг обунасини таъминлаш, шунингдек, божхона иши соҳасидаги илғор хорижий тажриба ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш учун зарур бўладиган дастурий маҳсулотларни (маълумотлар базаси) харид қилиш ва янгилаб бориш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

45.

Божхона институтида курсантлар учун амалий иш жараёнларини назариядан ажралмаган ҳолда ташкил этиш мақсадида «Виртуал имитацион лаборатория» синфини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2027 йил март

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

46.

Таълим жараёни сифатини янада ошириш мақсадида ўқув ресурсларини электрон шаклда тақдим этиш имкониятини берувчи «смарт аудиториялар» ташкил этиш ва зарурий техникалар билан таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил сентябрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

47.

Курсантларнинг хорижий тилларни ўзлаштириш даражасини ошириш учун лингафон хоналарини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил сентябрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

49.

Божхона институти фаолияти билан боғлиқ маълумотлар, янгиликлар ва дарс жадвалини онлайн акс эттирувчи видеодеворлар ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил сентябрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

50.

Божхона институтида конференция хоналари, ўқув аудиториялари ва мажлислар заллари учун инфозоналар ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2027 йил март

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

51.

Божхона институти инфратузилмасини замон талабларига мослаштириш бўйича Божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тегишли қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 — 2029 йиллар давомида

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

54.

Институтнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва жорий таъмирлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2029 йил декабрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

Изоҳ: икки ва ундан ортиқ бандлар бирлаштирилганда уларни ижро этиш учун белгиланган энг кеч муддат ижро муддати этиб белгиланади.
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги ПФ-250-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2025 й., 06/25/250/1197-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 07/25/122/0290-сон; 23.12.2025 й., 06/25/250/1197-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)