1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.02.00 Божхона ишини бошқариш. Божхона органларида хизматни ўташ]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
«Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 6 сентябрда қабул қилинган Сенат томонидан 2018 йил 27 сентябрда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги 472–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 230-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; № 12, 657-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 18 октябрь,
ЎРҚ-502-сон
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Давлат божхона хизмати тўғрисида
(янги таҳрири)
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.02.00 Божхона ишини бошқариш. Божхона органларида хизматни ўташ]
Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари (бундан буён матнда божхона органлари деб юритилади) фаолиятини тартибга солишдан иборат.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг давлат божхона хизмати тўғрисидаги қонунчилик
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.02.00 Божхона ишини бошқариш. Божхона органларида хизматни ўташ]
Ўзбекистон Республикасининг давлат божхона хизмати тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
(2-моддаЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-модда. Божхона органларининг асосий вазифалари
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.01.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чоралар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.02.00 Ташқи иқтисодий фаолиятнинг бошқаруви;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.02.00 Божхона ишини бошқариш. Божхона органларида хизматни ўташ;
4.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.10.00.00 Божхона назорати. Божхона тартибини бузганлик учун жавобгарлик / 10.10.01.00 Божхона назорати;
5.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.05.00 Молия, солиқ ва божхона масалалари бўйича ҳамкорлик]
Божхона органларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатларини ҳимоя қилиш;
ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш;
божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга ошириш;
божхона тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш, қонунчилик бузилишларининг, шу жумладан контрабанданинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш;
(3-модданинг олтинчи хатбошисиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда ўз ваколатлари доирасида иштирок этиш;
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 18 февралдаги ЎРҚ-755-сонли Қонунига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2022 й., 03/22/755/0147-сон)
ташқи савдо операцияларининг мониторингини амалга ошириш, экспорт-импорт шартномаларининг ижросини таҳлил қилиш, шунингдек ташқи савдо операцияларининг божхона органларига тааллуқли қисмини ўтказишда валюта тўғрисидаги қонунчиликка риоя этиш;
(3-модданинг еттинчи хатбошисиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
товарларнинг ташқи савдосига доир божхона статистикасини ҳамда ташқи иқтисодий фаолиятнинг товар номенклатурасини юритиш;
фуқароларнинг божхона соҳасидаги ҳуқуқий маданиятини юксалтириш;
хавфни бошқариш тизими қўлланилиши самарадорлигининг мунтазам мониторингини амалга ошириш;
божхона органлари фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ва назоратнинг техник воситаларини қўллаш;
божхона ишини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг божхона ишига тааллуқли қисмидан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш.
4-модда. Божхона органлари фаолиятининг асосий принциплари
Божхона органлари фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, ягоналик, очиқлик ва шаффофлик, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда ушбу ҳуқуқлар, эркинликлар ва қонуний манфаатларни ҳурмат қилишдан иборатдир.
5-модда. Божхона органларининг давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари ва фуқаролар билан ҳамкорлиги
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.02.00 Божхона ишини бошқариш. Божхона органларида хизматни ўташ]
Божхона органлари ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда фуқаролар билан ҳамкорлик қилади.
Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар божхона органларининг ўз фаолиятини амалга оширишида, шунингдек божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилишларига қарши курашишида уларга ўз ваколатлари доирасида кўмаклашиши шарт.
(5-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
Божхона органларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлиги электрон ахборот алмашинувидан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Божхона органларининг зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатлар уларнинг қонуний талаблари бўйича давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан бепул асосда тақдим этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 августдаги 617-сон қарори билан тасдиқланган «Берилган божхона имтиёзларидан мақсадли фойдаланилишини камерал назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг ўзаро ҳамкорлиги механизми тўғрисида»ги низом.
2-боб. Божхона органлари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
6-модда. Божхона органлари
Божхона органлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардир.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар]
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси, божхона постлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти (бундан буён матнда Божхона институти деб юритилади), шунингдек Миллий кинология маркази божхона органларидир.
(6-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 майдаги ЎРҚ-540-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2019 й., 03/19/540/3167-сон)
Божхона органлари Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи кўрсатилган муҳрга эга бўлган юридик шахслардир.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат]
Божхона органлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ташкил этилади ва тугатилади.
Божхона органларининг ташкилий-штат тузилмаси ва чекланган штатлари сони, божхона постларининг тоифалари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сон «Давлат божхона хизмати органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сон «Божхона соҳасидаги айрим тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори.
Божхона органларига Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси раҳбарлик қилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси зарур ҳолларда божхона органларининг ташкилий-штат тузилмаларига белгиланган умумий штатлари сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартишлар киритишга ҳақли.
(6-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 18 февралдаги ЎРҚ-755-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2022 й., 03/22/755/0147-сон)
Божхона постлари таркибида божхона пунктлари ташкил этилиши мумкин. Божхона пунктлари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан ташкил этилади ва тугатилади.
7-модда. Божхона органларининг ҳуқуқлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.07.00 Аудиторлик фаолиятининг бошқа масалалари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.03.00 Ташқи иқтисодий алоқалар. Экспорт-импорт контрактларини рўйхатга ва ҳисобга олиш;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.02.00 Божхона ишини бошқариш. Божхона органларида хизматни ўташ;
4.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.10.00.00 Божхона назорати. Божхона тартибини бузганлик учун жавобгарлик / 10.10.01.00 Божхона назорати]
Божхона органлари ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
божхона назоратини амалга ошириш учун маълумотлар ва ҳужжатларни текшириш, оғзаки сўров ўтказиш, ахборот олиш, божхона кўздан кечирувини, божхона кўригини ва шахсий кўрикни ўтказиш, шунингдек бинолар, ҳудудлар ва транспорт воситаларини кўздан кечириш;
товарлар ва транспорт воситалари эркин муомалага чиқарилгандан сўнг жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилигини ҳамда уларнинг ташқи савдо фаолияти қонунийлигини текшириш мақсадида товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назоратини амалга ошириш;
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 18 февралдаги ЎРҚ-755-сонли Қонунига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2022 й., 03/22/755/0147-сон)
банклардан, молия органларидан ҳамда бошқа ташкилотлардан, шунингдек жисмоний ва юридик шахслардан экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни сўраш ва олиш;
божхона назоратини ўтказиш мақсадида товарлар ҳамда бошқа буюмлардан намуналар ва нусхалар олиш;
божхонага оид ҳуқуқбузарликларнинг бевосита предмети бўлган товарлар ва бошқа қимматликларни ушлаб туриш ҳамда олиб қўйиш;
терговга қадар текширув, суриштирув олиб бориш ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш;
ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни маъмурий йўл билан ушлаб туришни амалга ошириш;
махсус рухсатномалар ва лицензиялар бериш;
божхона органлари фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан ва назоратнинг техник воситаларидан фойдаланиш;
божхона тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш мақсадида мутахассисни ёки экспертни жалб этиш;
(7-модданинг ўн биринчи хатбошисиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
жисмоний ва юридик шахсларга қонунчиликда белгиланган тартибда пулли хизматлар кўрсатиш;
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 18 февралдаги ЎРҚ-755-сонли Қонунига асосан ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2022 й., 03/22/755/0147-сон)
божхона органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.
8-модда. Божхона органларининг мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.02.00 Божхона ишини бошқариш. Божхона органларида хизматни ўташ;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.10.00.00 Божхона назорати. Божхона тартибини бузганлик учун жавобгарлик / 10.10.01.00 Божхона назорати]
божхона тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириши;
(8-модданинг иккинчи хатбошисиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
божхона тўловлари тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши устидан назоратни амалга ошириши;
божхона назоратини ташкил этиши;
товарларни ва транспорт воситаларини олиб ўтиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтиш чоғида жисмоний ва юридик шахсларни уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиши;
ўз хизмат вазифаларини бажариши чоғида ўзига маълум бўлиб қолган давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ошкор этмаслиги;
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг содир этилишига имкон яратган сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чораларини кўриши;
божхона органларида коррупция ва бошқа мансабдорлик жиноятлари содир этилишининг олдини олишга қаратилган тадбирларни амалга ошириши;
давлат хавфсизлигини, жамоат тартибини, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга оширишга кўмаклашиши;
ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишда ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этилишини таъминлаши шарт.
3-боб. Божхона органлари ходимлари томонидан жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ва ўқотар қуролни қўллаш
9-модда. Жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ва ўқотар қуролни қўллаш шартлари
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.02.00 Божхона ишини бошқариш. Божхона органларида хизматни ўташ]
Божхона органи ходими хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида жисмоний куч ишлатиш, ўзига бириктирилган махсус воситаларни ва ўқотар қуролни олиб юриш, сақлаш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.04.00 Овчилик қуроллари, хизмат қуроллари, портловчи моддалар ва бошқа қуроллар муомаласи]
Божхона органи ходими махсус тайёргарликдан ўтиши, шунингдек жисмоний куч ишлатилиши, махсус воситалар ва ўқотар қурол қўлланилиши билан боғлиқ шароитлардаги ҳаракатларга касбий жиҳатдан яроқлилигини аниқлаш учун даврий текширувдан ўтиши шарт.
Махсус тайёргарликдан ўтган божхона органи ходимига Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан тегишли рухсатнома берилади.
Жисмоний куч ишлатилиши, махсус воситалар ва ўқотар қурол қўлланилишидан аввал уларни қўллаш нияти тўғрисида аниқ ифодаланган огоҳлантириш бўлиши керак, бундан ушбу огоҳлантиришнинг имкони бўлмаган ёхуд уларнинг қўлланилишини кечиктириш фуқароларнинг ва божхона органи ходимининг ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавф туғдирадиган ҳамда бошқа оғир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган ҳоллар мустасно.
Жисмоний куч ишлатилиши, махсус воситалар ёки ўқотар қурол қўлланилиши юзага келган вазиятга, шахсларнинг хатти-ҳаракатлари хусусиятига ва хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак. Бунда божхона органи ходими ҳар қандай зарарнинг имкон қадар кам бўлишига интилиши шарт.
Жисмоний куч ишлатилганлиги, махсус воситалар ёки ўқотар қурол қўлланилганлиги натижасида тан жароҳати олган фуқароларга биринчи ёрдам кўрсатилиши, шунингдек имкон қадар қисқа вақт ичида тиббий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилиши, уларнинг қариндошлари эса йигирма тўрт соат ичида бу ҳақда хабардор қилиниши керак.
Жисмоний куч ишлатилган, махсус воситалар ва ўқотар қурол қўлланилган, шунингдек жисмоний шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ёки мол-мулкига ёхуд юридик шахсларнинг мол-мулкига зарар етказилган ҳар бир ҳолат тўғрисида божхона органининг ходими бевосита бошлиғига дарҳол ахборот бериши шарт.
Божхона органлари жисмоний куч ишлатилганлиги ва махсус воситалар қўлланилганлиги натижасида жисмоний шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ёки мол-мулкига ёхуд юридик шахсларнинг мол-мулкига зарар етказилган ҳар бир ҳолат ҳақида, шунингдек ўқотар қурол қўлланилган барча ҳоллар тўғрисида прокурорга дарҳол хабар беради.
Агар жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ёки ўқотар қуролни қўллаш ушбу Қонунда белгиланган асослар бўйича амалга оширилган бўлса, божхона органи ходими жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ёки ўқотар қуролни қўллаш чоғида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарар учун жавобгар бўлмайди.
10-модда. Жисмоний куч ишлатиш
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.02.00 Божхона ишини бошқариш. Божхона органларида хизматни ўташ]
Агар куч ишлатилмайдиган усуллар божхона органи ходимининг зиммасига юклатилган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминламаса, у шахсан ўзи ёки бўлинма (гуруҳ) таркибида:
божхона органларининг қўриқланадиган объектларини, ўқотар қуролни ва унинг ўқ-дориларини, портловчи моддаларни, транспорт воситаларини эгаллаб олишга бўлган уринишларга чек қўйиш учун;
фуқарога ёки божхона органининг ходимига қилинган ҳужумни қайтариш учун;
қуролли қаршилик кўрсатиши мумкин бўлган шахсни ушлаш, олиб бориш, қўриқлаб бориш ва қўриқлаш учун, шунингдек унинг қочишга уринишини, атрофдагиларга ёки ўзига зарар етказишини бартараф этиш мақсадида;
божхона органи ходимининг қонуний талабларига қаршилик кўрсатишни бартараф этиш учун жисмоний куч ишлатиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳомиладорлик белгилари сезилиб турган аёлларга, ногиронлик белгилари кўриниб турган шахсларга, ёши аниқ кўриниб турган ёки маълум бўлган вояга етмаганларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш тақиқланади, бундан уларнинг қуролли қаршилик кўрсатганлиги, фуқароларнинг ёхуд божхона органи ходимининг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид этиб, ҳужум қилганлиги ҳоллари мустасно.
11-модда. Махсус воситаларни қўллаш
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.02.00 Божхона ишини бошқариш. Божхона органларида хизматни ўташ;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.10.00.00 Божхона назорати. Божхона тартибини бузганлик учун жавобгарлик / 10.10.01.00 Божхона назорати;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.04.00 Овчилик қуроллари, хизмат қуроллари, портловчи моддалар ва бошқа қуроллар муомаласи]
Божхона органи ходими хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида махсус воситаларни: хоналарни очиб кириш ва транспорт воситаларини мажбурий тўхтатиш қурилмаларини, қўлкишанларни, резина таёқларни, кўздан ёш оқизувчи моддаларни, шунингдек бошқа махсус воситаларни ва техникани қўллаш ҳуқуқига қуйидаги ҳолларда эга бўлади:
фуқароларга ёки божхона органларининг ходимларига қилинган ҳужумни қайтариш учун;
божхона органларига тегишли ёки уларнинг фойдаланишида бўлган хонага, бинога (иморатга, иншоотга), транспорт воситасига, божхона назорати остидаги товарларга ва транспорт воситаларига қилинган ҳужумни қайтариш, худди шунингдек ушбу объектлар эгаллаб олинган тақдирда, уларни озод қилиш учун;
божхона органи ходимига кўрсатилаётган жисмоний қаршиликни бартараф этиш учун;
ҳуқуқбузарларни ушлаш, уларни божхона органига ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга олиб бориш учун, агар мазкур шахслар жисмоний ёки ўзгача қаршилик кўрсатаётган бўлса;
транспорт воситасини тўхтатиш учун, агар мазкур транспорт воситаси божхона иши соҳасидаги ҳуқуқбузарлик объекти эканлиги хусусида асослар мавжуд бўлса.
Ҳомиладорлик белгилари сезилиб турган аёлларга, ногиронлик белгилари кўриниб турган шахсларга, ёши аниқ кўриниб турган ёки маълум бўлган вояга етмаганларга нисбатан махсус воситаларни қўллаш тақиқланади, бундан уларнинг қуролли қаршилик кўрсатганлиги ва (ёки) фуқароларнинг ёхуд божхона органи ходимининг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид этиб, гуруҳ бўлиб ҳужум қилганлиги ҳоллари мустасно.
Одамнинг бошига, бўйнига, ўмров суягига, қорнига, жинсий аъзоларига, юрак соҳасига резина таёқ билан зарбалар бериш тақиқланади.
Божхона органлари ходимлари божхона назоратини амалга оширишда махсус восита сифатида хизмат итларидан фойдаланиши мумкин.
(11-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 18 февралдаги ЎРҚ-755-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2022 й., 03/22/755/0147-сон)
Божхона органлари ходимлари қўллайдиган махсус воситаларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
12-модда. Ўқотар қуролни қўллаш
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.02.00 Божхона ишини бошқариш. Божхона органларида хизматни ўташ;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.04.00 Овчилик қуроллари, хизмат қуроллари, портловчи моддалар ва бошқа қуроллар муомаласи]
Божхона органлари ходимлари ўқотар қуролни фақат қуйидаги ҳолларда энг сўнгги чора сифатида қўллаш ҳуқуқига эга:
фуқароларни бошқа усуллар ёки воситалар билан ҳимоя қилиш имкони бўлмаганда — уларни ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солувчи ҳужумдан ҳимоя қилиш учун;
божхона органи ходимлари контрабандага ва бошқа жиноятларга қарши курашиш бўйича хизмат мажбуриятларини бажараётганда — ўзларининг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солувчи қуролли ҳамда бошқа ҳужумларни қайтариш учун;
божхона органи томонидан қўриқланаётган объектларга, биноларга (иморатларга, иншоотларга) қуролли ҳужумларни қайтариш учун;
божхона органи ходимининг қуролни ва унинг ўқ-дориларини, портловчи моддаларни, портловчи мосламаларни, заҳарли ёки радиоактив моддаларни топшириш тўғрисидаги қонуний талабларига бўйсунишни рад этаётган шахсни ушлаш учун;
қуролли қаршилик кўрсатаётган шахсни ушлаш учун, агар қўлланилаётган усуллар ва воситалар қаршиликни самарали қайтариш, шахсни ушлаш ёки қуролсизлантириш имконини бермаса;
агар транспорт воситасини бошқараётган шахс божхона органи ходимининг тўхташ тўғрисидаги қонуний талабларига бўйсунмасдан фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига таҳдид қилса, шунингдек уни ушлашнинг бошқа имкониятлари мавжуд бўлмаган тақдирда.
Ўқотар қурол қўлланилишидан аввал уни қўллаш нияти ҳақида аниқ ифодаланган огоҳлантириш бўлиши керак.
транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда контрабанда ашёларини ноқонуний олиб ўтган ва бошқа жиноятларни содир этган қуролланган шахслар қочганда.
Ўқотар қурол қўлланадиган барча ҳолларда божхона органи ходими атрофдаги одамлар хавфсизлигини таъминлаш учун барча мумкин бўлган зарур чораларни кўриши, зарур ҳолларда эса жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиши шарт.
Ҳомиладорлик белгилари сезилиб турган аёлларга, ногиронлик белгилари кўриниб турган шахсларга, ёши аниқ кўриниб турган ёки маълум бўлган вояга етмаганларга нисбатан ўқотар қуролни қўллаш тақиқланади, бундан уларнинг қуролли ҳужум қилганлиги, фуқароларнинг ёхуд божхона органи ходимининг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид этиб, қуролли қаршилик кўрсатганлиги, қуролдан фойдаланиб транспорт воситасини эгаллаб олганлиги ёки гуруҳ бўлиб ҳужум қилганлиги ҳамда бундай ҳужумни бошқа усуллар ва воситаларни қўллаш йўли билан қайтариш имкони бўлмаган ҳоллар мустасно.
Божхона органлари фойдаланадиган ўқотар қурол ва унинг ўқ-дорилари турларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади. Ушбу рўйхатга кирмайдиган ўқотар қурол ва унинг ўқ-дорилари билан божхона органларини қуроллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тақиқланади.
4-боб. Божхона органларида хизматни ўташ
13-модда. Божхона органларида хизматга қабул қилиш ва хизматни ўташ
Божхона органларидаги хизматга фуқароларни қабул қилиш, лавозимга тайинлаш, уларнинг божхона органларидаги хизматда кўтарилиши ва бошқа лавозимга ўтиши ушбу фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар амалга оширилади.
(13-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-963-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2024 й., 03/24/963/0735-сон)
Божхона органларидаги хизматга, ўн етти ёшдан кичик ва ўттиз ёшдан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшда бўлган, тегишли даражадаги маълумотга эга бўлган, ўзининг шахсий ва ишчанлик фазилатларига, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлигига кўра божхона органи ходимининг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ихтиёрий асосда қабул қилинади.
Эркаклар божхона органларидаги хизматга муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ёхуд олий таълим ташкилотларида ҳарбий тайёргарликни ўтаган тақдирда қабул қилинади.
(13-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Алоҳида ҳолларда, божхона органларига хизматга ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган талаблар инобатга олинмаган ҳолда:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони, қарори ёки фармойиши, шунингдек розилиги ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ёхуд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи асосида — бошқа давлат органларининг ва ташкилотларининг ходимлари;
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи асосида — ёши ўттиздан ошган, тор ихтисосликдаги юқори малакали мутахассислар қабул қилиниши мумкин.
(13-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 18 февралдаги ЎРҚ-755-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2022 й., 03/22/755/0147-сон)
Қуйидагилар божхона органларига хизматга қабул қилиниши мумкин эмас:
муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган фуқаролар;
хизматни ўташга монелик қиладиган касаллиги ёки жисмоний нуқсонлари бўлган фуқаролар;
бошқа давлат органларидан салбий сабабларга кўра бўшатилган фуқаролар;
содир этган жинояти учун илгари ҳукм қилинганлар, қўлланилган жазо туридан, судланганлик ҳолати тугатилганлигидан ёки олиб ташланганлигидан ва ўзига нисбатан амнистия акти ёки афв этиш қўлланилганлигидан қатъи назар ёхуд ярашув муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинган фуқаролар;
(13-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 18 февралдаги ЎРҚ-755-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2022 й., 03/22/755/0147-сон)
божхона органларида хизматни ўташ билан боғлиқ чекловларга риоя этишни рад этган ёки махсус талабларга жавоб бермайдиган фуқаролар.
(13-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 ноябрдаги ЎРҚ-1008-сонли Қонунига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2024 й., 03/24/1008/0988-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 3 январь)
Божхона органлари ходимлари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруқлари билан тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишувга кўра Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига, Давлат хавфсизлик хизматининг, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг, Миллий гвардиянинг қўшинлари ва органларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига биноан тузиладиган ҳарбийлаштирилган тузилмаларга, шунингдек ички ишлар органларига ўтказилиши ва улар шахсий тартибда ҳақиқий ҳарбий хизматга ёки божхона органларида хизматни давом эттириш учун тайинланганлиги муносабати билан қайтариб ўтказилиши мумкин.
(13-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Чақирилувчи бўлган, божхона органларига хизматга қабул қилинган ҳарбий хизматга мажбур Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳарбий ҳисобдан чиқарилади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг махсус ҳисобида туради. Хизматдан бўшатилган ходимлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида ҳарбий ҳисобга қўйилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сон «Давлат божхона хизмати органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони.
ўзаро яқин қариндошликда ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар билан (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек, эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) божхона органларида бирга хизмат қилишга, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига олиб келса;
илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан шуғулланишга;
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга;
тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажаришга;
ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олишга;
қонунчиликда назарда тутилмаган имтиёзлардан, преференциялар ёки афзалликлардан ўз хизмат мавқеи билан боғлиқ ҳолда фойдаланишга;
қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда иштирок этишга;
чет давлат фуқаролигини ёки чет давлатда доимий яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни олиш мақсадида мурожаат қилишга;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ҳисобварақлар очишга ва уларга эга бўлишга, кўчмас мулкка ва бошқа мол-мулкка эгалик қилишга, бундан чет давлатда таълим олиш, стажировка ўташ ва тиббий хизматлардан фойдаланиш мақсадида очилган ҳисобварақлар мустасно;
ўзининг ваколатларини сиёсий партияларнинг, бошқа жамоат бирлашмаларининг ва улар органларининг манфаатларини кўзлаб амалга оширишга, хизмат мажбуриятларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно;
хизматни ўташ вақтида диний расм-русумлар ва маросимларни бажаришга, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган алоҳида ҳоллар бундан мустасно;
божхона органларининг биноларида ва ҳудудида диний расм-русумлар ва маросимларни ташкил этишга, диний мазмундаги материаллар ва буюмларни сақлашга, хизмат мажбуриятларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган чекловларга риоя этмаганлик божхона органлари ходимларини қонунга мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
(131-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 ноябрдаги ЎРҚ-1008-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2024 й., 03/24/1008/0988-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 3 январь)
14-модда. Божхона органларининг ходимлари
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.02.00 Божхона ишини бошқариш. Божхона органларида хизматни ўташ]
Божхона органларида хизмат қилаётган, махсус унвон берилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси божхона органининг ходимидир.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат]
Божхона органлари ходимларининг формали кийим-бош намуналари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Божхона органи ходимига хизмат гувоҳномаси ва шахсий рақамли жетон берилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.03 Касаба уюшмалари, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқи]
«Мен, (фамилияси, исми, отасининг исми), божхона органи ходими ваколатларини амалга ошириш чоғида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунчилигига сўзсиз риоя этишга, унинг иқтисодий хавфсизлигини ҳимоя қилишга, ўз хизмат мажбуриятларимни виждонан бажаришга қасамёд қиламан».
(15-модданинг иккинчи хатбошисиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
16-модда. Божхона органлари ходимларига махсус унвонлар бериш, бу унвонларни пасайтириш ва улардан маҳрум қилиш
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.02.00 Божхона ишини бошқариш. Божхона органларида хизматни ўташ;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.06.00 Ҳарбий унвонлар, махсус унвонлар]
Божхона органлари ходимларига қуйидаги махсус унвонлар берилади:
сержантлар таркиби — божхона хизмати кичик сержанти, божхона хизмати сержанти, божхона хизмати катта сержанти;
офицерлар таркиби:
кичик офицерлар таркиби — божхона хизмати лейтенанти, божхона хизмати катта лейтенанти, божхона хизмати капитани;
Божхона органларининг сержантлар таркиби лавозимларига қабул қилинган шахсларга уларни лавозимга тайинлаш билан бир вақтда «божхона хизмати кичик сержанти» махсус унвони берилади.
(16-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 18 февралдаги ЎРҚ-755-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2022 й., 03/22/755/0147-сон)
Божхона органларининг офицерлар таркиби лавозимларига қабул қилинган шахсларга уларни лавозимга тайинлаш билан бир вақтда «божхона хизмати катта сержанти» махсус унвони берилади, улар бу унвонда дастлабки синов муддати тугаб, биринчи офицерлик унвони берилгунига қадар хизмат қилади.
(16-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 18 февралдаги ЎРҚ-755-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2022 й., 03/22/755/0147-сон)
Божхона органларида лавозимлар (офицер ва сержантлар эгаллаши лозим бўлган штат лавозимлари) ва уларга мувофиқ махсус унвонлар Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадиган божхона органларининг штатларида назарда тутилади.
(16-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 18 февралдаги ЎРҚ-755-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2022 й., 03/22/755/0147-сон)
Божхона органи ходимининг дастлабки синов муддати уч ойни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари захирасидаги офицерлар бўлган ва божхона органларининг офицерлар таркиби лавозимларига қабул қилинган шахсларга мавжуд ҳарбий унвонига тенг махсус унвон берилади.
(16-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 18 февралдаги ЎРҚ-755-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2022 й., 03/22/755/0147-сон)
Божхона органларининг катта офицерлар таркибигача бўлган махсус унвонлар, шу жумладан катта офицерлик унвонлари ҳам Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан берилади.
Айрим ҳолларда, илмий даражаси ёки фаолиятнинг тор ихтисослик турлари бўйича кўп йиллик стажга ва иш (хизмат) тажрибасига эга бўлган фуқароларни божхона органларининг офицерлар таркиби лавозимларига тайинлаш чоғида уларга биринчи унвон сифатида «божхона хизмати майори» махсус унвонигача бўлган унвон, шу жумладан «божхона хизмати майори» махсус унвони ҳам берилиши мумкин.
(16-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 18 февралдаги ЎРҚ-755-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2022 й., 03/22/755/0147-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони, қарори, фармойиши асосида ёки унинг розилиги билан генераллар таркиби лавозимларига божхона органларидаги хизматга юборилган, махсус, ҳарбий ва бошқа унвони бўлмаган шахсларга «божхона хизмати полковниги» махсус унвонигача бўлган унвон, шу жумладан «божхона хизмати полковниги» унвони ҳам берилиши мумкин.
(16-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 18 февралдаги ЎРҚ-755-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2022 й., 03/22/755/0147-сон)
«Божхона хизмати лейтенанти» махсус унвони қуйидагиларга берилади:
(16-модда ўнинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 18 февралдаги ЎРҚ-755-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2022 й., 03/22/755/0147-сон)
божхона органларининг офицерлар таркиби лавозимларига қабул қилинган, бирламчи касбий қайта тайёргарликни муваффақиятли ўтаган шахсларга;
(16-модда ўнинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 18 февралдаги ЎРҚ-755-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2022 й., 03/22/755/0147-сон)
(16-модда ўн иккинчи қисмининг иккинчи — тўққизинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 18 февралдаги ЎРҚ-755-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2022 й., 03/22/755/0147-сон)
«Божхона хизмати полковниги» ва ундан юқори махсус унвонларда хизматни ўташ муддатлари белгиланмайди.
(16-модданинг ўн учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 18 февралдаги ЎРҚ-755-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2022 й., 03/22/755/0147-сон)
Навбатдаги махсус унвонлар ушбу модданинг ўн иккинчи қисми билан белгиланган хизмат муддатини ўтаган божхона органлари ходимларига, улар эгаллаб турган лавозим бўйича назарда тутилган унвонга мувофиқ берилади.
(16-модданинг ўн тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 18 февралдаги ЎРҚ-755-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2022 й., 03/22/755/0147-сон)
Тегишли махсус унвонда бўлишнинг белгиланган муддати ўтган божхона органи ходими илгари эгаллаб турган лавозимидан юқори махсус унвонни назарда тутадиган лавозимга ўтказилаётганда навбатдаги махсус унвонни бериш учун тақдим этилади.
Божхона органи ходимининг махсус унвони пасайтирилган тақдирда, унинг аввалги унвони қайта тиклангунига қадар ўтаган хизмат муддати навбатдаги унвонни бериш муддатига қўшилмайди.
Хизмат мажбуриятларини намунали бажараётган, хизмат бурчини бажаришда фидойилик ва қаҳрамонлик кўрсатган божхона органлари ходимларига божхона органлари офицерлар таркибининг махсус унвонини муддатидан илгари бериш тарзида ёки эгаллаб турган лавозими билан назарда тутилганидан бир поғона юқори навбатдаги махсус унвон бериш тарзида рағбатлантириш чораси уларнинг божхона органларидаги бутун хизмати даврида фақат бир маротаба қўлланилиши мумкин.
Бир вақтнинг ўзида муддатидан илгари махсус унвон ҳамда эгаллаб турган лавозими билан назарда тутилганидан бир поғона юқори навбатдаги махсус унвон берилишига йўл қўйилмайди.
Пенсия олиш ҳуқуқини, шунингдек навбатдаги махсус унвонни бериш имконини берадиган хизмат йилларига эга бўлган, эгаллаб турган лавозими бўйича энг юқори махсус унвони «божхона хизмати капитани» этиб белгиланган, ишда ижобий тавсифланадиган божхона органларининг офицерлар таркибидаги ходимларига хизматдан бўшатиш билан бир вақтда «божхона хизмати майори» махсус унвони берилиши мумкин.
(16-модданинг ўн тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 18 февралдаги ЎРҚ-755-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2022 й., 03/22/755/0147-сон)
Божхона органлари ходимларига навбатдаги махсус унвонларни бериш қуйидаги ҳолларда кечиктирилади:
ходим Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ихтиёрида бўлганда;
ходимда амалдаги интизомий жазо чораси мавжуд бўлганда;
ходим навбатдаги аттестациядан шартли равишда ўтганида;
ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилганда;
ходим эгаллаб турган лавозимидан интизомий жазо чораси сифатида озод этилганда ва бошқа лавозимга ўтказилганда — лавозимидан озод этилган кундан эътиборан бир йил давомида.
Божхона органларининг офицерлар таркибидаги ходимларига махсус унвонини бир поғона пасайтириш тарзидаги интизомий жазо берилиши мумкин. Бунда пасайтириш «божхона хизмати лейтенанти» махсус унвонигача амалга оширилиши мумкин. Махсус унвонни пасайтириш тарзидаги интизомий жазо бериш фақат Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан амалга оширилади.
(16-модданинг йигирма биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 18 февралдаги ЎРҚ-755-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2022 й., 03/22/755/0147-сон)
Божхона органи ходимининг аввалги унвони тиклангунига ва унга навбатдаги унвон берилгунига қадар махсус унвонни такроран пасайтиришга йўл қўйилмайди.
Махсус унвони пасайтирилган божхона органи ходимининг аввалги унвони, эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, унвони пасайтирилган кундан эътиборан бир йил ўтгач Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан тикланиши мумкин.
Божхона органларининг генераллар таркибидаги ходимларининг махсус унвонларини пасайтириш ва тиклаш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан амалга оширилади.
Махсус унвони пасайтирилган ва сўнгра тикланган божхона органи ходимининг махсус унвондаги хизмат муддати, унвони пасайтирилгунига қадар ўтган хизмат муддати билан қўшиб ҳисобланади.
Юқори ёки тенг лавозимга вазифани бажарувчи этиб тайинланган божхона органлари ходимларига улар вазифани бажарувчи этиб тайинлангунига қадар эгаллаб турган лавозимига мувофиқ махсус унвонлар берилади.
Божхона органлари ходимлари илгари эгаллаб турган лавозимларнинг штат жадвалидаги ўзгаришлар (штатлар қисқариши, унвонлар кўтарилиши ёки пасайтирилиши) улар вазифани бажарувчи этиб тайинланганидан ёки ўқишга кирганидан сўнг инобатга олинмайди.
Бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан ёки махсус унвонлар ва даражалар мавжуд бўлишини назарда тутувчи ўзга органлардан божхона органларидаги хизматга ўтказилган шахсларга махсус унвонлар, эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан берилади.
Божхона органи ходимига навбатдаги махсус унвонни беришда аввалги иш жойидаги унвонда хизматни ўтаган даври инобатга олинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони, қарори, фармойиши ёки розилиги асосида божхона органларидаги хизматга генераллар таркибидаги лавозимга юборилган, шунингдек божхона органларидаги хизматга бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан ёки махсус унвонлар ва даражалар мавжуд бўлишини назарда тутувчи бошқа органлардан ўтказиш тартибида ўтказилган шахсларга хизмат қилган йиллари учун фоизли устамани белгилашда аввалги иш жойидаги хизмат ёки меҳнат стажи (фоизли устамани тўлаш учун белгиланган) инобатга олинади ҳамда божхона органларидан бўшатилган тақдирда пенсия тайинлаш чоғида мазкур давр умумий хизмат стажига қўшиб ҳисобланади.
(16-модданинг ўттизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 18 февралдаги ЎРҚ-755-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2022 й., 03/22/755/0147-сон)
Суднинг ҳукми асосида махсус унвонлардан маҳрум қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан амалга оширилади. Махсус унвонни қайта тиклаш тўғрисида суднинг қарори қабул қилинган бўлса, махсус унвон Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан тикланади.
17-модда. Божхона органлари ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланади ва лавозимидан озод этилади.
(17-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 18 февралдаги ЎРҚ-755-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2022 й., 03/22/755/0147-сон)
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси мақомига кўра вазирга, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари эса тегишинча вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларига тенглаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосарлари, Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари ва «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Божхона институтининг бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишувга биноан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
(17-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 майдаги ЎРҚ-540-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2019 й., 03/19/540/3167-сон)
Ушбу модданинг биринчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилмаган божхона органлари ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.
(17-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 майдаги ЎРҚ-540-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2019 й., 03/19/540/3167-сон)
Ташкилий-штат ўзгаришлари бўлганида божхона органи ходими эгаллаб турган лавозимидан озод қилинади ва икки ойгача муддатга, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг рухсати билан — икки ойдан ортиқ муддатга божхона органлари ихтиёрига олинади.
Божхона органлари ихтиёридаги божхона органи ходимига дастлабки икки ой давомида охирги эгаллаган лавозими бўйича пул таъминоти, учинчи ойдан бошлаб махсус унвони бўйича маоши ва хизмат йиллари учун устама сақланиб қолади. Тўрт ой ўтганидан кейин тўлов Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг қарорига кўра амалга оширилиши мумкин.
Божхона органи ходими божхона органлари ихтиёрида бўлган муддатга унинг касал бўлган (меҳнатга лаёқатсизлик варақаси мавжуд бўлганида) ва йиллик навбатдаги таътилда бўлган (болани парваришлаш таътилида бўлиш бундан мустасно) давр қўшиб ҳисобланмайди. Ушбу таътиллар даврида пул таъминотини тўлаш фақат дастлабки икки ой давомида амалга оширилади.
Божхона органи ходими божхона органлари ихтиёрида икки ойдан ортиқ бўлган даврнинг бир куни бир кунга тенглаштирилган ҳолда умумий хизмат стажига қўшилади.
Божхона органи ходимининг ёки унинг оила аъзоларининг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид, шунингдек уларнинг соғлиғи ҳолати туфайли хизмат (яшаш) жойини ўзгартириш зарурати юзага келган тақдирда, мазкур ходимни божхона органларининг бошқа бўлинмасига хизматга ўтказиш амалга оширилади.
(17-модданинг ўн биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 ноябрдаги ЎРҚ-1008-сонли Қонунига асосан 2025 йил 3 январдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2024 й., 03/24/1008/0988-сон)
Божхона органи ходимини эгаллаб турган лавозимидан четлаштириш ҳақида жиноят иши бўйича суд қарори чиқарилганида у эгаллаб турган лавозимидан озод этилади ва аввалги хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган қуйи ёки тенг лавозимга тайинланади ёхуд божхона органлари ихтиёрида қолдирилади.
Эгаллаб турган лавозимидан четлаштирилган ходимни хизматдан бўшатиш ёки уни аввалги ёхуд тенг лавозимга тайинлаш тўғрисидаги масала бунга ваколатли бўлган бошлиқлар томонидан суд қарори асосида ҳал этилади.
Божхона органи ходимини лавозимдан лавозимга ўтказиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
юқори лавозимга — хизмат бўйича кўтарилиш ёки рағбатлантириш тартибида;
тенг лавозимга — шахсий илтимосига кўра, соғлиғининг ҳолати бўйича (ички ишлар органларининг ҳарбий-тиббий комиссияси хулосаси асосида), оилавий шароитига кўра, суд қарори, хизмат текширувининг хулосаси асосида лавозимдан четлаштирилганда ёки ходимнинг касбий ва шахсий хислатларини, эгаллаб турган лавозимидаги амалий тажрибасини инобатга олган ҳолда бўш лавозимларни тўлдириш зарурияти юзага келганида, шунингдек ташкилий-штат ўзгаришлари бўлганида;
қуйи лавозимга — ходимнинг шахсий илтимосига кўра, соғлиғининг ҳолати бўйича (ички ишлар органларининг ҳарбий-тиббий комиссияси хулосаси асосида), аттестация натижаларига кўра эгаллаб турган лавозимига нолойиқ деб топилганда, интизомий жазо чораси сифатида эгаллаб турган лавозимидан озод этилганда, шунингдек ташкилий-штат ўзгаришлари бўлганида ёки суд қарори асосида лавозимидан четлаштирилганлиги сабабли уни тенг лавозимга ўтказиш имконияти бўлмаганида.
Божхона органларининг раҳбар лавозимларни эгаллаган ходимлари тенг лавозимга, шу жумладан бошқа таркибий тузилмага, қоида тариқасида, эгаллаб турган лавозимида уч йил ишлаганидан сўнг ротация тартибида ўтказилиши мумкин.
18-модда. Божхона органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.02.00 Божхона ишини бошқариш. Божхона органларида хизматни ўташ;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
Божхона органлари учун кадрлар тайёрлаш Божхона институтида ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа таълим муассасаларида амалга оширилади.
(18-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 майдаги ЎРҚ-540-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2019 й., 03/19/540/3167-сон)
Божхона органларига қабул қилинган ходимлар (Божхона институти битирувчиларидан ташқари) мажбурий тартибда бирламчи касбий қайта тайёргарликдан ўтади.
(18-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 18 февралдаги ЎРҚ-755-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2022 й., 03/22/755/0147-сон)
Божхона органининг ходими бошқа турдаги касбий фаолият билан боғлиқ лавозимга тайинланган тақдирда ёки уни ишнинг янги йўналишлари бўйича тайёрлаш зарур бўлганда қайта тайёргарликдан ўтади.
Божхона органининг ходими Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғига мувофиқ малака оширишдан ўтади.
(18-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 18 февралдаги ЎРҚ-755-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2022 й., 03/22/755/0147-сон)
Божхона институтининг тингловчилари ва курсантлари божхона органларидаги хизматда деб ҳисобланади, бундан чет эл фуқаролари мустасно.
(18-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 майдаги ЎРҚ-540-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2019 й., 03/19/540/3167-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 365-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриати ва магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
19-модда. Хизматни ўташ режимини таъминлаш
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.25.00 Иш вақти / 05.02.25.01 Иш вақтининг муддати;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.28.00 Дам олиш ва байрам кунлари;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.02.00 Божхона ишини бошқариш. Божхона органларида хизматни ўташ]
Божхона органлари ходимлари учун иш вақти давомийлиги ҳафтасига қирқ соатдан ошиши мумкин эмас. Зарур бўлган ҳолларда, ходимлар кучайтирилган ёки суткалик режимда хизматни ўташга жалб этилиши мумкин.
Хизматни ўташнинг одатдаги режимида олти кунлик иш ҳафтаси назарда тутилади, бунда кунлик иш давомийлиги етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ошмаслиги керак.
Хизматни ўташнинг кучайтирилган режими кунига иш вақтидан ташқари давомийлиги тўрт соатдан ошмайдиган хизмат белгиланишини назарда тутади.
Суткалик режимда хизматни ўташ уч маҳал овқатланиш ҳамда камида саккиз соат дам олиш учун вақт берилган ҳолда йигирма тўрт соат давомида амалга оширилади.
Хизматни суткалик режимда ўташ чоғида божхона органлари ходимларига уларнинг хоҳишига кўра, хизматни ўташ жойида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари учун белгиланган умумқўшин паёги нормалари доирасида белгиланадиган озиқ-овқат паёги учун бериладиган компенсация ўрнига уч маҳал бепул овқат берилиши мумкин, бундан ўз хизмат вазифаларини доимий равишда суткалик навбатчилик режимида бажарадиган ходимлар мустасно.
Кучайтирилган ёки суткалик режимлар жорий этилиши муносабати билан иш соатларининг (кунларининг) белгиланган нормалари оширилганлиги учун божхона органи ходимига пуллик компенсация тўланади ёки хоҳишига кўра дам олиш кунлари (отгуллар) берилади ёхуд бу кунлар ҳар йилги асосий таътилига қўшилади.
Кучайтирилган ва суткалик режимларни жорий этиш ҳамда бекор қилиш, шунингдек божхона органлари ходимларини жанговар ҳаракатларда иштирок этишга жалб этиш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан амалга оширилади.
Дам олиш ва байрам кунлари хизмат мажбуриятларини бажаришга жалб этиладиган божхона органлари ходимларига ҳафтанинг бошқа кунларида дам олиш кунлари берилади.
Навбатчилик вақтида божхона органлари навбатчилик қисмининг ходимларига овқатланиш ва қисқа муддатли дам олиш учун ҳар бир кишига умумий давомийлиги уч сменалик навбатчиликда — олти соат, тўрт сменалик навбатчиликда — тўрт соат давом этадиган танаффуслар навбатма-навбат берилади.
Смена тугагач, божхона органлари навбатчилик қисмларининг ходимларига ҳамда хизмат мажбуриятларини суткалик навбатчилик режимида доимий бажарувчи бошқа ходимларга дам олиш берилади.
Божхона органларининг асосий хизмат мажбуриятларига қўшимча равишда суткалик хизматга (шу жумладан навбатчиликка) жалб этилган ходимларига навбатчилик тугаганидан сўнг камида йигирма тўрт соат давом этадиган дам олиш вақти берилади.
Божхона органларидаги хизмат фаолиятининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда божхона органининг бошлиғи томонидан тасдиқланадиган кун тартиби ишлаб чиқилади.
20-модда. Божхона органи ходимининг бошқа органлар ва ташкилотларга сайланишидаги (тайинланишидаги, юборилишидаги) кафолатлар
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
3.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.04.00 Захирадаги хизмат]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони, қарори, фармойиши асосида, шунингдек унинг розилигига кўра ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ёхуд юқори турувчи органларнинг буйруғи бўйича бошқа давлат органларига ёки уларнинг тасарруфидаги ташкилотларга, халқаро ташкилотларга тайинланган (юборилган) божхона органи ходими ўз мажбуриятларини бажариш даврида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси кадрларининг амалдаги захирасига (бундан буён матнда кадрлар захираси деб юритилади), агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, божхона органларидаги пул таъминоти сақланмаган ҳолда киритилади.
(20-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 18 февралдаги ЎРҚ-755-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2022 й., 03/22/755/0147-сон)
Божхона органининг ходими сайланган (тайинланган, юборилган) давлат органи ёки унинг тасарруфидаги ташкилот мазкур ходимга у сайлангунига (тайинлангунига, юборилгунига) қадар эгаллаб турган охирги лавозимидагидан кам бўлмаган миқдорлардаги пул таъминоти тўланишини таъминлайди, шунингдек хизмат йиллари учун устама ва махсус унвон бўйича маош тўлайди.
(20-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 18 февралдаги ЎРҚ-755-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2022 й., 03/22/755/0147-сон)
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан Ўзбекистон Республикасининг ёки чет давлатнинг олий таълим муассасаларига ва ташкилотларига магистратура мутахассисликлари бўйича ўқишга юборилган божхона органи ходими ўқиш даврида, охирги эгаллаган лавозимидагидан кам бўлмаган миқдорлардаги пул таъминоти сақланган ҳолда божхона органларининг ихтиёрида қолдирилади.
(20-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 18 февралдаги ЎРҚ-755-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2022 й., 03/22/755/0147-сон)
Ушбу модданинг биринчи ва учинчи қисмларида санаб ўтилган божхона органлари ходимларига махсус унвонлар охирги эгаллаган лавозимидан қатъи назар берилади. Мажбуриятларни бажариш (ўқиш) даври божхона органи ходимига навбатдаги махсус унвонни олиш ҳуқуқини берадиган хизмат йилларига устама тўлаш, пул таъминоти (лавозим маоши ва махсус унвон бўйича маоши суммасидан иборат бўлган) маошини белгилаш ва пенсия тайинлаш учун божхона органларидаги хизмат стажига қўшиб ҳисобланади.
(20-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 18 февралдаги ЎРҚ-755-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2022 й., 03/22/755/0147-сон)
Ушбу модданинг биринчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган божхона органлари ходимлари хизматдан бўшатилганда, шунингдек уларнинг оила аъзолари божхона органларидан бўшатилган ходимлар билан тенг ҳуқуқлар, имтиёзлар ва афзалликлардан фойдаланади.
(20-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 18 февралдаги ЎРҚ-755-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2022 й., 03/22/755/0147-сон)
Божхона органларига қайтган божхона органининг ходими Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан кадрлар захирасидан чиқарилади ва аввалги лавозимига, тенг ёки юқорироқ лавозимга тайинланади.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг);
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.02.00 Божхона ишини бошқариш. Божхона органларида хизматни ўташ]
Божхона органлари ходимларининг аттестацияси (бундан буён матнда аттестация деб юритилади) уларнинг билим даражасини ва касбга яроқлилигини, эгаллаб турган лавозимига муносиблигини холисона баҳолаш, шунингдек хизмат интизомини мустаҳкамлаш ҳамда зиммасига юклатилган вазифаларни бажараётганда масъулиятини ошириш мақсадида ўтказилади.
Аттестация ошкоралик, талабчанлик, принципиаллик ва хайрихоҳлик вазиятида ўтиши лозим.
Божхона органларининг ходимлари хизмат даврида навбатдаги ва навбатдан ташқари аттестациядан ўтади.
Навбатдаги аттестацияни ўтказиш даври лавозимга тайинланган ва охирги аттестациядан ўтказилган кунидан эътиборан ҳисобланади.
Навбатдаги аттестация уч йилда бир марта ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланганлар;
эгаллаб турган лавозимида бир йилдан кам хизмат қилганлар. Мазкур тоифадаги ходимлар бир йил ўтгач аттестациядан ўтади;
хизмат сафарида, даволанишда (ички ишлар органларининг тиббиёт муассасаларида меҳнатга лаёқатсизлик варақаси очилган ҳолда) бўлганлар ва малака оширишдан ўтаётганлар. Мазкур тоифадаги ходимлар хизмат мажбуриятларини бажаришга қайтганидан кейин аттестациядан ўтади;
кадрлар захирасига киритилганлар. Мазкур тоифадаги ходимлар кадрлар захирасидан чиқарилиб, божхона органларидаги лавозимга тайинланган кундан эътиборан камида бир йил ўтгач умумий тартибда аттестациядан ўтади;
ҳомиладорлик, туғиш ва болани парваришлаш таътилида бўлганлар. Мазкур тоифадаги ходимлар хизмат мажбуриятларини бажаришга қайтган кундан эътиборан камида бир йил ўтгач аттестациядан ўтади;
божхона органлари ихтиёрига олинган ходимлар. Мазкур тоифадаги ходимлар лавозимга тайинланганидан кейин бир йил ўтгач аттестациядан ўтади;
ўзига нисбатан хизмат текшируви ўтказилаётган ходимлар. Мазкур тоифадаги ходимлар хизмат текшируви тугаганидан кейин аттестациядан умумий тартибда ўтади.
Навбатдан ташқари аттестациядан божхона органларининг ишда паст кўрсаткичларга эга бўлган, хизмат интизомини қўпол равишда бузган ёки мунтазам бузиб келаётган, божхона органи ходимининг шаънига путур етказувчи ножўя ҳаракатлар содир этган ходимлар ўтади.
Навбатдан ташқари аттестацияни ўтказиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан қабул қилинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сон «Давлат божхона хизмати органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони.
22-модда. Божхона органларининг ходимларига таътиллар бериш
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.28.00 Дам олиш ва байрам кунлари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.29.00 Таътиллар / 05.02.29.01 Йиллик меҳнат таътиллари;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.02.00 Божхона ишини бошқариш. Божхона органларида хизматни ўташ;
Божхона органларининг ходимларига таътилни ўтказиш жойига бориш ва қайтиш учун зарур бўлган, бироқ уч календарь кундан ошмайдиган вақт қўшилган, лавозими ва пул таъминоти сақланган ҳолда ҳар йили давомийлиги ўттиз календарь кун бўлган асосий таътил берилади.
Давлат байрамлари кунлари йиллик навбатдаги таътилнинг давомийлигини аниқлашда ҳисобга олинмайди.
Божхона органлари ходимининг йиллик асосий таътилига календарь ҳисобдаги хизмат йиллари учун:
ўн йиллик хизматидан сўнг — давомийлиги беш кун;
ўн беш йиллик хизматидан сўнг — давомийлиги ўн кун;
йигирма йиллик хизматидан сўнг — давомийлиги ўн беш кун бўлган, ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.
Божхона органларининг ходимларига хизматининг биринчи йилида ҳар йилги навбатдаги таътил камида олти ой ишлаганидан кейин берилади.
Ҳар йилги навбатдаги таътил даврида божхона органи ходими ички ишлар органларининг тиббиёт муассасаларида меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирган ҳолда даволанишдан ўтган ҳолларда таътил даволаниш муддатига узайтирилади.
Таътилдан чақириб олишга фақат хизмат юзасидан ўта зарур ҳоллардагина божхона органи ходимининг розилиги ва ушбу ходим бошлиғининг ёзма қарори билан йўл қўйилади. Таътилдан чақириб олинган тақдирда унинг фойдаланилмаган қисми, қоида тариқасида, жорий йилда берилади.
Агар божхона органи ходимига ҳар йилги навбатдаги таътил календарь йил давомида берилмаган бўлса, таътил учун моддий ёрдам жорий молия йилининг охирида тўланади.
Божхона органи ходимига йилига бир маротаба Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳар йилги навбатдаги таътилни ўтказадиган жойига, шунингдек санаторий-курортда даволаниш жойига бориши ва қайтиши билан боғлиқ йўл харажатларининг ўрни қопланади.
Божхона органлари ходимларига касаллиги бўйича таътиллар ички ишлар органлари ҳарбий-тиббий комиссиясининг хулосаси асосида берилади. Ушбу таътилнинг давомийлиги касалликнинг хусусиятига кўра белгиланади.
Касаллик бўйича таътилда узлуксиз бўлишнинг умумий ҳисобланадиган муддати тўрт ойдан ошмаслиги лозим. Бунда айрим касалликлар бўйича даволанишда бўлиш учун анча узоқроқ муддат талаб қилинган ҳолларда, бу муддат ички ишлар органлари тиббиёт муассасасининг хулосаси асосида узайтирилиши мумкин.
Божхона органларининг ходимлари касаллик бўйича таътилда узлуксиз бўлишнинг белгиланган муддати ўтгач, бундан буёнги хизматга яроқлилиги тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун ички ишлар органларининг ҳарбий-тиббий комиссиясида текширувдан ўтиши лозим.
Божхона органлари ходимларининг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида олинган жароҳатларини (контузиялар, майибликларни) даволашда бўлган даври муайян муддат билан чекланмайди. Мазкур тоифадаги шахслар даволаниш тугаганидан сўнг ички ишлар органларининг тиббиёт муассасаларида ҳарбий-тиббий текширувдан ўтади.
Ички ишлар органларининг ҳарбий-тиббий комиссияси хулосаси асосида бериладиган касаллик бўйича таътил ёки меҳнатга вақтинчалик лаёқатсизлик варақасини расмийлаштирган ҳолда даволанишда бўлиш даврида божхона органи ходимининг пул таъминоти сақланади.
(22-модданинг ўн учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 18 февралдаги ЎРҚ-755-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2022 й., 03/22/755/0147-сон)
Касаллик бўйича таътил ҳар йилги навбатдаги таътил ҳисобига киритилмайди.
Божхона органларининг ходимлари хизматдан бўшатилаётганда касаллик бўйича таътил берилмайди.
Божхона институтининг академик қарздорлиги бўлмаган курсантларига етти кун давом этадиган қишки ва ўттиз кун давом этадиган ёзги таътиллар, шунингдек институтни тамомлаши муносабати билан ўттиз календарь кун давом этадиган таътил берилади.
(22-модданинг ўн олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 майдаги ЎРҚ-540-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2019 й., 03/19/540/3167-сон)
Божхона органлари ходимларига қариндошлик бурчини бажариш билан боғлиқ бўлган, шунингдек бошқа узрли сабабларга кўра оиласидаги кечиктириб бўлмайдиган ижтимоий-маиший масалаларни ҳал этиш учун пул таъминоти сақланмаган ҳамда таътилни ўтказиш жойига бориш ва қайтиш учун зарур бўладиган вақт ҳисобга олинмаган ҳолда ўн календарь кунгача давом этадиган қисқа муддатли таътил берилиши мумкин.
(22-модданинг ўн еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 18 февралдаги ЎРҚ-755-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2022 й., 03/22/755/0147-сон)
Хизматдан бўшатилаётган божхона органлари ходимларига фойдаланилмаган ҳар йилги навбатдаги таътил учун бўшаётган йилда хизмат қилган даврига мутаносиб равишда пуллик компенсация тўланади. Бунда пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлмаган божхона органи ходимидан таътил учун аввал тўланган пуллик компенсация суммаси бўшаётган йилдаги хизмат даврига мос равишда ушлаб қолинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сон «Давлат божхона хизмати органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони.
23-модда. Божхона органларидаги хизмат муддатини узайтириш, хизматдан бўшатиш ва хизматга тиклаш
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.24.00 Ходимларни ишдан бўшатиб олиш асослари ва тартиби;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.02.00 Божхона ишини бошқариш. Божхона органларида хизматни ўташ]
Божхона органлари ходимларини хизматдан бўшатиш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан ваколат берилган божхона органи раҳбарининг буйруғи билан амалга оширилади.
Божхона органи ходими қуйидаги асосларга кўра хизматдан бўшатилади:
ўзининг хоҳиши бўйича (пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддатини ўтамаганлар учун) — ходимнинг билдиргиси асосида;
пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддатини ўтаганда — ходимнинг билдиргиси асосида;
касаллиги бўйича — ички ишлар органлари ҳарбий-тиббий комиссиясининг хизматга яроқсизлиги тўғрисидаги хулосаси асосида;
соғлиғининг чекланганлиги ҳолати бўйича — ички ишлар органлари ҳарбий-тиббий комиссиясининг хизматга яроқлилиги чекланганлиги тўғрисидаги ва хизмат бўйича бошқа лавозимга ўтказиш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, эгаллаб турган лавозимига мувофиқ хизмат мажбуриятларини бажара олмаслиги ҳақидаги хулосаси асосида;
дастлабки синов муддати давомида хизматга яроқсизлиги сабабли;
ходимлар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чекловларга (тақиқларга) риоя этмаганлиги сабабли.
(23-модда иккинчи қисмининг ўн бешинчи хатбошисиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Божхона органларидаги хизматни ўташ ёшининг чегараси сержантлар таркибидаги ходимлар учун эллик ёшни, офицерлар таркибидаги ходимлар учун — эллик беш ёшни, генераллар таркиби учун — олтмиш ёшни ташкил этади.
Юқори касбий тайёргарликка, эгаллаб турган лавозимида иш тажрибасига эга бўлган ва соғлиғининг ҳолатига кўра хизматни ўташга яроқли божхона органлари ходимларига уларнинг розилиги билан хизмат муддати Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан белгиланган тартибда беш йилгача, Божхона институтида профессор-ўқитувчилик лавозимларини эгаллаб турган ва илмий даражага эга бўлган шахсларга эса ўн йилгача бўлган муддатга узайтирилиши мумкин.
(23-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 майдаги ЎРҚ-540-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2019 й., 03/19/540/3167-сон)
Илгари божхона органларида хизмат қилган ёхуд ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаган фуқароларни қайта қабул қилишда улар ёшининг чегараси қирқ беш ёшдан ошмаслиги керак.
Хизмат муддатини узайтириш тўғрисидаги қарор божхона органи ходимини ушбу Қонунда назарда тутилган асослар бўйича хизматдан бўшатиш имкониятини истисно этмайди.
Қуйидаги ҳолларда божхона органлари ходимларини хизматдан бўшатишга йўл қўйилмайди, агар улар:
тиббиёт муассасаларида даволанишда бўлса, ички ишлар органларининг тиббиёт муассасалари томонидан вақтинча меҳнатга лаёқатсиз деб топилган ҳолларда;
таътилда ёки хизмат сафарида бўлса;
асирга ёки гаровга олинган бўлса (ўз ихтиёри билан асирга тушиш ёки гаровга олиниш ҳоллари бундан мустасно).
Божхона органи ходимига нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган, судда кўрилаётган жиноят иши бўйича тўхтам қабул қилинмаган ёки суд ҳукми қонуний кучга кирмаган бўлса, у хизматдан бўшатилиши мумкин эмас.
Божхона органи ходими календарь ҳисобдаги хизмат даври йигирма йилга етганида пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ўтаган хизмат муддати бўйича хизматдан бўшаш ҳуқуқига эга.
Божхона органлари ходимлари ҳалок бўлганлиги (вафот этганлиги), бедарак йўқолган деб топилганлиги ёки вафот этган деб эълон қилинганлиги сабабли божхона органлари шахсий таркиби рўйхатларидан чиқарилади.
Содир этган жинояти учун суднинг ҳукми, ажрими, қарори қонуний кучга кирганидан кейин ҳукм қилинганлиги муносабати билан бўшатилган шахсларни божхона органларидаги хизматга тиклаш, улар ғайриқонуний равишда жиноий жавобгарликка тортилганлиги ёхуд асоссиз бўшатилганлиги тан олинган ҳолларда, суднинг қонуний кучга кирган қарори ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг қарори асосида амалга оширилади.
Хизматга тикланиши лозим бўлган шахсларни шахсий таркиб рўйхатларига киритиш ва лавозимга тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг қарори билан амалга оширилади.
Божхона органларидаги хизматга тиклаш шахс бўшатилган кунидан тикланган кунига қадар бўлган даврни ҳисобга олиш шарти билан аввалги махсус унвонини бериш, устамани ва ўтаган хизмат муддатини ҳисоблаш, аввалги лавозимига тайинлаш ёхуд бунинг имкони бўлмаса, унга тенг ёки бошқа лавозимга тайинлаш орқали амалга оширилади.
Хизматга тикланаётган шахсга етказилган моддий ва маънавий зарарнинг ўрнини қоплаш суднинг қарори асосида амалга оширилади.
Илгари божхона органларидан бўшатилган шахсларни хизматга қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан белгиланади.
Божхона органларида хизматни ўтаётган (шу жумладан кадрлар захирасида бўлган) божхона органлари ходимларига хизмат ўташ муддати имтиёзли равишда — бир куни бир ярим кунга тенглаштириб ҳисобланади.
Божхона институтида, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг собиқ Божхона коллежида ва Ўзбекистон Республикасининг олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқиш даврида хизмат муддатининг бир куни бир кун ҳисобида ҳисобланади.
(23-модданинг ўн саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 майдаги ЎРҚ-540-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2019 й., 03/19/540/3167-сон)
Божхона органи ходими бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёхуд судга мурожаат этиб, ўзининг хизматдан бўшатилиши юзасидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сон «Давлат божхона хизмати органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони.
5-боб. Божхона органлари ходимларини ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш
24-модда. Божхона органлари ходимларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш кафолатлари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.05.00 Ҳуқуқ ва эркинликнинг кафолати ва ҳимояси. Омбудсман;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.02.00 Божхона ишини бошқариш. Божхона органларида хизматни ўташ]
Божхона органи ходими давлат органи вакили сифатида иш юритади ва давлат ҳимоясида бўлади.
Божхона органи ходими хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ўзининг тўғридан-тўғри ва бевосита бошлиғига бўйсунади.
Ҳеч ким божхона органлари ходимларининг қонуний фаолиятига аралашиш, қонун билан уларнинг зиммасига юклатилмаган вазифаларни бажаришга мажбур қилиш ҳуқуқига эга эмас, бундан ушбу ваколатлар қонун билан ўз зиммасига юклатилган шахслар мустасно.
Божхона органи ходими қонунга амал қилиши шарт, қонунга зидлиги аниқ бўлган буйруқ ёки фармойиш олганда уни бажаришни рад этиш ҳуқуқига эга.
Божхона органлари ходимлари ўз иш юритувида бўлган ишлар ва материалларнинг моҳияти бўйича бирор-бир тушунтириш беришга, шунингдек бундай ишлар ва материалларни, шу жумладан фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ишлар ҳамда материалларни танишиб чиқиш учун қонунчиликда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан бошқача тарзда тақдим этишга мажбур эмас.
(24-модданинг бешинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Божхона органларининг ходимлари ўзига нисбатан қабул қилинаётган қарорлар ва ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) юзасидан юқори турувчи мансабдор шахсларга, прокурорга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Хизмат мажбуриятларини бажараётган божхона органи ходимининг ўз ваколати доирасида қўйилган қонуний талаблари барча жисмоний ва юридик шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Божхона органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик, ўз хизмат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилиш, шаъни ва қадр-қимматини камситиш, уларга қаршилик кўрсатиш, таҳдид, зўрлик қилиш ёки ўз хизмат мажбуриятларини амалга ошириши муносабати билан уларнинг ҳаётига, соғлиғига ва мол-мулкига тажовуз қилиш қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
25-модда. Божхона органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш турлари
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.17.00.00 Ҳарбий хизматчилар мақоми. Ҳарбий хизматчилар, ҳарбий хизматдан бўшатилган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш / 15.17.01.00 Умумий қоидалар]
Божхона органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш қуйидагилар орқали таъминланади:
Қонунчиликда божхона органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишга доир бошқа чора-тадбирлар ҳам назарда тутилиши мумкин.
(25-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сон «Давлат божхона хизмати органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони.
26-модда. Божхона органлари ходимларининг ва улар оила аъзоларининг соғлиғини сақлаш
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.17.00.00 Ҳарбий хизматчилар мақоми. Ҳарбий хизматчилар, ҳарбий хизматдан бўшатилган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш / 15.17.01.00 Умумий қоидалар]
Божхона органларининг ходимларига, пенсионерларига ва уларнинг оила аъзоларига, Божхона институти курсантларига ички ишлар органларининг тиббиёт муассасалари томонидан бепул тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий таъминот тақдим этилади ҳамда тиббий-санитария ёрдами кўрсатилади.
(26-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 майдаги ЎРҚ-540-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2019 й., 03/19/540/3167-сон)
Божхона органларининг ходимлари ва пенсионерлари санаторий-курорт шароитида даволаниш учун йилига бир марта имтиёзли йўлланмалар билан таъминланади.
Зарур бўлган ҳолларда, шошилинч тиббий ёрдам ва режали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг даволаш-профилактика муассасалари томонидан амалга оширилади.
Тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдамни ва санаторий-курорт таъминотини ташкил этиш, тиббий текширувни ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 354-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисида низомнинг4-банди ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратураси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси, Давлат божхона қўмитасининг «Прокуратура органлари, адлия органлари (муассасалари), давлат божхона хизмати органлари, Миллий гвардия органлари, давлат фельдъегерлик хизмати ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига, шунингдек, прокуратура органларининг пенсионерлари ҳамда давлат божхона хизмати органларининг пенсионерлари, Миллий гвардия органларининг собиқ ходимлардан бўлган пенсионерлари ва давлат фельдъегерлик хизмати пенсионерларига ва уларнинг оила аъзоларига Ички ишлар вазирлигининг даволаш-профилактика муассасаларида тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳамда санаторий-курорт таъминоти ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 3349, 09.02.2022 йил).
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.25.00.00 Қимматли қоғозлар эмиссияси / 07.25.05.00 Қимматли қоғозларни жойлаштириш]
Божхона органлари ходимларига узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартиралар олиш ва якка тартибда уйлар қуриш учун ер участкалари олиш ҳуқуқи берилади.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.06.00.00 Меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги / 05.06.02.00 Ходимга етказилган зарар учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги / 05.06.02.05 Ходимнинг мол-мулкига етказилган зарарни тўлаш;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.02.00 Божхона ишини бошқариш. Божхона органларида хизматни ўташ]
Божхона органлари ходимларининг ёки уларнинг яқин қариндошларининг мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлиқ ҳажмда қопланади, ушбу сумма кейинчалик айбдор шахслардан ундириб олинади.
30-модда. Божхона органлари ходимларининг давлат пенсия таъминоти
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.04.00 Боқувчисини йўқотганлик пенсияси;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.02.00 Божхона ишини бошқариш. Божхона органларида хизматни ўташ]
Божхона органлари ходимлари, боқувчисини йўқотган тақдирда эса уларнинг оила аъзолари қонунчиликда белгиланган тартибда ва миқдорларда давлат пенсия таъминотини олиш ҳуқуқига эга.
(30-модданинг матниЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
31-модда. Божхона органлари ходимларининг давлат суғуртаси
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.02.00 Божхона ишини бошқариш. Божхона органларида хизматни ўташ]
Божхона органларининг ходимлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан давлат томонидан мажбурий суғурта қилинади.
(31-модданинг матниЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
32-модда. Божхона органларининг ходимларига ва уларнинг оилаларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.09.00.00 Имтиёзлар / 06.09.02.00 Ҳарбий ҳаракатлар қатнашчилари, шунингдек ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари учун имтиёзлар]
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси божхона органларининг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимларига, шунингдек ҳалок бўлганларнинг оилаларига бир маротабалик нафақа тайинлашга ҳақли.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 700-сон «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг шахсий таркиби ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини тартибга солиш тўғрисида»ги қарори.
Қонунчиликда хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган божхона органлари ходимларининг фарзандларига уларни божхона органларидаги хизматга ва Божхона институтига ўқишга қабул қилишда афзалликлар берилиши мумкин.
(32-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
6-боб. Якунловчи қоидалар
33-модда. Божхона органларининг рамзлари
Божхона органлари байроқ ҳамда фарқлаш белгисига эга бўлиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Божхона органларининг байроғи ҳамда фарқлаш белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
34-модда. Божхона органларининг молиялаштирилиши ва моддий-техника таъминоти
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.06.00 Молиялаштиришнинг бошқа манбалари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.09.00 Бюджет ссудалари. Давлат кредитлари]
Божхона органларининг молиялаштирилиши ва моддий-техника таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(34-модданинг биринчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Божхона органлари ходимлари бепул формали кийим-бош билан таъминланади. Ашёвий таъминот нормалари, шунингдек формали кийим-бошни кийиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади.
Божхона органларида бюджетдан ташқари жамғарма ташкил этилиши мумкин.
Божхона органларининг ходимлари хизмат мажбуриятларини бажаришда махсус транспорт воситаларидан, шу жумладан божхона органларига тегишлиликни билдирувчи махсус ёруғлик сигналларига ва товушли сигналларга, бўёқли рангли график схемага эга бўлган транспорт воситаларидан, шунингдек бошқа махсус воситалардан фойдаланади.
Божхона органларининг моддий-техника ва транспорт таъминотидан фойдаланиши тартиби, шунингдек уларнинг нормалари ҳамда лимитлари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади.
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.05.00 Молия, солиқ ва божхона масалалари бўйича ҳамкорлик]
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва халқаро шартномаларига мувофиқ бошқа давлатларнинг божхона органлари ҳамда халқаро ташкилотлар билан ўз ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ҳамкорликни амалга оширади.
(35-модданинг матниЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.10.00.00 Божхона назорати. Божхона тартибини бузганлик учун жавобгарлик / 10.10.03.00 Божхона тартибини бузиш ва бузганлик учун жавобгарлик]
Божхона органи ходими ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги, шунингдек хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги учун қонунга мувофиқ жавобгар бўлади.
Божхона органи ходимининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги туфайли жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрни божхона органлари томонидан бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади, ушбу сумма кейинчалик айбдор шахсдан ундириб олинади.
Божхона органлари ходимлари хизмат интизомини бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Божхона органларининг интизомий уставига мувофиқ жавобгар бўлади.
Божхона органи ходимининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари камситилишига сабаб бўлди деб ҳисобловчи жисмоний ёки юридик шахс ушбу ҳаракатлар ёки ҳаракатсизлик устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёхуд судга шикоят қилишга ҳақли.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.