toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Давлат божхона хизмати органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида
Божхона маъмуриятчилигининг шаффофлик ва ишончлилик тамойилига асосланган сифат жиҳатидан янги тизимини яратиш, божхона соҳасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида қарор қиламан:
I. Мақсадлар
1. Давлат божхона хизмати органлари (кейинги ўринларда — божхона органлари) фаолияти самарадорлигини оширишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгилансин:
(а) 2030 йилга қадар Жаҳон банкининг Логистика самарадорлиги индексида (LPI) божхона расмийлаштируви самарадорлиги кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон Республикасининг ўрнини 55-поғонадан паст бўлмаган даражага кўтариш;
(б) 2026 йилга қадар божхона декларацияларини инсон омилисиз расмийлаштирув улушини 2 баробарга ошириш;
(в) 2028 йилга қадар божхона кўригини 21 фоиздан 15 фоизга тушириш;
(г) 2030 йилга қадар сунъий интеллект элементларидан фойдаланган ҳолда хавфни бошқариш тизими самарадорлигини 2 баробарга ошириш.
II. Божхона бошқарувидаги ўзгаришлар
2. Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида (кейинги ўринларда — ўтказиш пунктлари) фитосанитария ва ветеринария органлари томонидан ташқи савдо юклари бўйича ўтказиладиган назорат функциялари божхона органлари томонидан мувофиқлаштирилсин.
3. Божхона органларига фитосанитария ва ветеринария назорати остидаги товарларни назоратдан ўтказиш ва кўздан кечириш учун ваколатли назорат органлари мутахассисларини жалб этиш ваколати берилсин.
III. Ташқи иқтисодий фаолиятдаги қулайликлар
4. 2025 йил 1 июлдан бошлаб ветеринария ва фитосанитария соҳасида ташқи савдо юкларига тегишли ҳар қандай ҳужжатларга муҳр ва штамп босиш ҳамда уларни ёзма тарзда рўйхатга олиш амалиёти бекор қилинсин, барча тартиботлар ушбу ҳужжатларни электрон шаклда тасдиқлаш орқали амалга оширилсин (товарлар экспортида халқаро шартномаларда қатъий белгиланган ҳолатлар бундан мустасно).
5. 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига божхона тўловлари ва божхона расмийлаштируви учун бошқа турдаги тўловларни республиканинг исталган ҳудудидан амалга ошириш имконияти яратилсин, бунинг учун ягона ғазна ҳисобварағи очилсин.
6. 2025 йил 1 декабрдан бошлаб божхона ҳудудида ёки ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш режимларида божхона юк декларацияларини соддалаштирилган тартибда расмийлаштириш имконини берувчи «Толлинг операциялари» модули амалиётга жорий этилсин.
7. 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланаётган йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида йўловчи божхона декларациясининг мобил иловаси амалиётга жорий этилсин.
IV. Божхона маъмуриятчилигидаги ўзгаришлар
8. 2025 йил 1 июлдан бошлаб Жаҳон савдо ташкилотининг Савдо тартиботларини соддалаштириш битими талаблари асосида товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхона органларининг дастлабки қарорларини бериш тартиби жорий этилсин.
9. 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб ўтказиш пунктларида ундириладиган барча турдаги йиғим ва тўловлар божхона органларининг ахборот тизими орқали ундирилсин ва ҳисоби юритилсин.
10. 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб «Ғишткўприк», «Зангиота» ва «Довут ота» ўтказиш пунктларида автотранспорт воситалари учун икки йўлакли хавфларни бошқариш тамойилларига асосланган давлат назорат тартиботини қўллаш амалиёти йўлга қўйилсин. Бунда:
(а) «яшил йўлак»да — хавф даражаси паст бўлган автотранспорт воситалари ва унга юкланган товарларни чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинишида давлат назоратининг барча шакллари уларга нисбатан амалга оширилмайди, автотранспорт воситаси ва унинг ҳайдовчисига нисбатан амалга ошириладиган ҳужжатли назорат бундан мустасно;
(б) «қизил йўлак»да — давлат назорати хавф даражаси юқори ва тасодифий танловда аниқланган автотранспорт воситаларига нисбатан амалга оширилади;
(в) «қизил» ёки «яшил» йўлаклар божхона органларининг «Хавфларни бошқариш» ахборот тизими орқали автоматик тарзда белгилаб берилади;
(г) ўтказиш пунктидаги давлат назорат органлари ходимлари томонидан «профайлинг» танлов асосида автотранспорт воситалари божхона органларининг «Хавфларни бошқариш» ахборот тизимида «яшил йўлак»дан «қизил йўлак»ка йўналтирилиб, тегишли назорат шакллари қўлланади;
(д) мазкур тартибот Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган автотранспорт воситаларига нисбатан фақатгина инспекцион кўрик мажмуаси орқали назоратдан ўтказилгандан сўнг қўлланади.
11. Белгилансинки, мазкур Фармоннинг 10-бандида назарда тутилган тартиб синов натижаларига кўра 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб босқичма-босқич автомобиль йўли ўтказиш пунктларида кучга киради.
12. 2026 йил 1 мартдан бошлаб божхона назорати жараёнлари «Хавфларни бошқариш» ахборот тизими орқали янада соддалаштирилсин. Бунда:
(а) бошқа вазирлик ва идоралардан олинаётган маълумотлар асосида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиси тўғрисидаги маълумотлар салмоғини ошириш орқали тизимнинг янги «Тоифалаш» модули яратилади;
(б) хавф даражаси паст бўлган божхона юк декларациялари, шу жумладан, транзит декларациялари инсон омилисиз тўлиқ автоматик тарзда расмийлаштирилади.
13. Белгилансинки, божхона омбори режимида сақлаш муддати ўтган товарлар 90 кун ичида талаб қилиб олинмаган ҳолларда улар суд қарори асосида давлат эгалигига ўтказилади ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Қонуни.
V. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
14. 2025 йил 1 апрелдан бошлаб ташқи савдо юкларидан фитосанитария хизматлари учун ундирилган йиғим ва тўловларнинг беш фоизи миқдоридаги маблағлар Божхона қўмитасининг ривожлантириш жамғармасига йўналтирилсин.
15. Қуйидагилар:
(а) Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;
(б) Божхона органлари фаолиятини рақамлаштириш ҳамда соҳага стартап лойиҳалар ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 4-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
18. Божхона қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
19. Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Д.Б. Кадиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 25 март,
ПФ-57-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича
КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини ташкил этиш тизимини янада ривожлантириш

1.

Жаҳон савдо ташкилотининг Савдо тартиботларини соддалаштириш битими талаблари асосида божхона аудити йўналишини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш:

солиқ ва банк қонунчилиги бўйича ўқув машғулотларида ходимлар малакасини ошириш;

автомототранспорт воситаларининг «VIN (Vehicle identification number)» кодларини божхона расмийлаштирувидан кейин транспорт воситаларига киритилган ўзгартиришларни тегишли вазирликлар ахборот тизимлари билан интеграция қилиш орқали автоматик тарзда аниқлаш юзасидан модулни жорий этиш;

тизимда божхона тўловларидан мавжуд қарздорликлар ҳисобини юритиш фаолиятини мувофиқлаштириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил сентябрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

2.

«Бош почтамт» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости негизида электрон савдо майдончалари орқали харид қилинаётган товарларни божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказишга мўлжалланган «Электрон тижорат» ташқи иқтисодий фаолият божхона постини ташкил этиш. Бунда:

марказлаштирилган халқаро логистика хаби имкониятларига эга инфратузилмани яратиш;

халқаро курьерлик жўнатмаларининг вазнини ўлчаш, сканерлаш, саралаш ва қайта ишлаш жараёнларини автоматлаштирилган тартибда амалга ошириш имкониятини яратувчи конвейер ленталар ва бошқа технологиялар билан жиҳозлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025-2026 йиллар

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

3.

Божхона органлари томонидан тадбиркорлик субъектларига божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини тақдим этиш ёки рад этиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда:

ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти тақдим этиладиган ҳолатлар;

ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятидан фойдаланишининг энг кам ва энг кўп миқдорлари белгиланишини инобатга олиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2026 йил февраль

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Вахабов)

4.

Божхона органлари томонидан кўрсатиладиган барча пулли хизматлар рўйхати ва тарифларини ягона ҳужжатда белгилаш.

Бунда амалда жорий этилган пулли хизматлар билан бир қаторда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, логистика, суғурта компаниялари ва божхона терминалларига, шунингдек, барча юридик ва жисмоний шахсларга шартнома асосида Божхона қўмитаси ахборот тизимларига тўғридан-тўғри интеграция қилиш орқали маълумотларни олиш ҳамда рақамлаштириш йўналишида пулли хизматлар кўрсатишни назарда тутиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил август

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

5.

Божхона тўловларини ҳисоблаш ва уларнинг ундирилишини назорат қилиш ҳамда мониторинг қилишнинг ягона тизимини яратиш орқали Божхона қўмитасининг Божхона тўловлари таркибий тузилмаси фаолиятини такомиллаштириш. Бунда:

тадбиркорлик субъектлари томонидан божхона ва бошқа тўловларни амалга ошириш учун ягона ғазна ҳисобварағини яратиш;

божхона имтиёзлари, божхона тўловлари таъминоти усуллари, божхона йиғимлари йўналишларини марказлаштирилган ҳолда мувофиқлаштириш;

ҳудудий бошқармаларнинг божхона тўловлари йўналишидаги функцияларини қайта кўриб чиқиш ва уларни марказлаштириш ҳисобига божхона тўловлари тузилмалари штат бирликларини оптималлаштириш;

божхона тўловлари, шу жумладан, пул маблағлари айланмаси ва имтиёзлар ахборот тизимини яратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил сентябрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

6.

Божхона назорати ва расмийлаштируви фаолиятини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш:

божхона назорати ва расмийлаштируви бўйича божхона постларини оптималлаштириш жиҳатдан қайта кўриб чиқиш;

масофавий электрон декларациялаш божхона постлари фаолиятини таҳлил қилиш орқали уларни марказлаштириш масаласини кўриб чиқиш;

ҳудудларда ташқи иқтисодий фаолият божхона постларини бирлаштириш ва зарур ҳолда уларнинг пунктларини ташкил этиш;

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил июнь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

божхона органлари штат бирликларини оптималлаштириш орқали халқаро мақомдаги давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида 3-4 сменали иш тартибини жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил сентябрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

7.

Халқаро валюта жамғармасидан техник кўмак жалб қилган ҳолда божхона маъмурчилигини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.

Таҳлилий маълумотнома

2025 йил ноябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

 Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

II. Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг суриштирув ва тезкор-қидирув фаолиятлари самарадорлигини ошириш

8.

Божхона органларининг суриштирув ва тезкор-қидирув фаолиятларини такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига Президент қарори лойиҳасини киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2026 йил сентябрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

Давлат божхона хизмати органларига оз миқдордаги контрабанда ашёларини ҳамда кўп миқдордаги товарларни олиб ўтиш билан боғлиқ жиноятлар бўйича суриштирув ўтказиш ваколатини бериш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси

2025 йил ноябрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

10.

Божхона божини тўлашдан бўйин товлаш қилмишларини солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш жиноятлари доирасига киритиш.

Бунда божхона божини тўлашдан бўйин товлаш ҳолатлари бўйича хўжалик юритувчи субъект ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги ва етказилган зарар ҳажми тўғрисида божхона органининг хабарини олган кундан бошлаб ўттиз кун ичида давлатга етказилган зарар қопланмаган тақдирда, жиноят иши қўзғатилишини белгилаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси

2025 йил ноябрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

III. 2025-2026 йилларда Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида давлат назоратини янада самарали ташкил этиш

11.

Божхона постларида фитосанитария ва ветеринария назоратини амалга ошириш учун зарур бўлган жиҳоз ва техник воситалар билан таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил сентябрь

Ветеринария қўмитаси

(Б. Норқобилов),

Карантин агентлиги

(И. Эргашев)

12.

Ўтказиш пунктларида ветеринария ва фитосанитария назорати қоидаларига риоя этиш бўйича тарғибот ишларини амалга ошириш. Бунда:

видеороликлар тайёрлаш ва чегара ўтказиш пунктларида доимий намойиш этиш;

чет давлатларнинг ветеринария ва фитосанитар қоидаларини акс эттирувчи флайерлар тайёрлаш ҳамда ўтказиш пунктларини таъминлаш;

оммавий ахборот воситалари орқали фуқароларга ветеринария ва фитосанитария қоидаларини етказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

Ветеринария қўмитаси

(Б. Норқобилов),

Карантин агентлиги

(И. Эргашев),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

13.

Суғурта ташкилотлари билан божхона органлари ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилган ҳолда чегара орқали ҳаракатланаётган автотранспорт эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш механизмини йўлга қўйиш. Бунда:

божхона постига кириб келган автотранспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлиги тўғрисида суғурта полисини расмийлаштиришни божхона органлари ахборот тизимлари орқали амалга ошириш;

Божхона қўмитасининг тегишли дастурларини Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилиш;

чет давлатларда рўйхатдан ўтказилган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказишни фуқаролик жавобгарлиги тўғрисида суғурта полиси мавжуд бўлганда амалга ошириш;

суғурта ташкилотларини божхона органлари томонидан белгиланган мезонлар (халқаро рейтингда юқори ўринларга эга бўлиши, молиявий барқарорлиги, қарздорликнинг мавжуд эмаслиги, суғурта бозоридаги тажрибаси, тўлов қобилиятини депозит маблағлар ҳисобидан кафолатлаши ва бошқа) асосида танлаб олиш;

суғурта ташкилотларини божхона органлари ахборот тизимига интеграция қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил июль

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов), Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги

(Д. Ли),

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

14.

Йўловчи божхона декларациясининг янги шаклини тўлдириш ва расмийлаштириш тартибини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил май

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

15.

Мамлакатимизга кириб келаётган фуқароларни «Хавфларни бошқариш» ахборот тизими асосида таҳлил қилиш орқали уларни тезкор божхона назоратидан ўтказиш тизимини такомиллаштириш.

Бунда давлат чегарасини кесиб ўтаётган фуқароларнинг биометрик маълумотларини ва суратларини онлайн режимида алмашиш бўйича Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ахборот тизимини Божхона қўмитаси ахборот тизимига интеграция қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил май

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари

(С. Хусанов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

16.

Авиакомпаниялар томонидан ҳаво транспортида ташилаётган юклар бўйича маълумотларни олдиндан божхона органларига тақдим этиш тизимини такомиллаштириш.

Бунда авиакомпаниялар томонидан юклар бўйича маълумотларни божхона органларига «ягона дарча» тамойили асосида тақдим этиш ҳамда маълумотларни тақдим этмаган авиакомпанияларга жарима қўллаш механизмини йўлга қўйиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил ноябрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

«Uzbekistan Airways» АЖ

(Ш. Худайкулов),

«Uzbekistan Airports» АЖ

(Ж. Умарходжаев)

17.

Чегара ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланаётган фуқароларнинг бошқарувидаги автотранспорт воситасига эгалик қилиши ёки ундан фойдаланиш ёхуд уни тасарруф этиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатнинг мавжудлиги ҳақида маълумотларни тасдиқлаш учун идоралараро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил март

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Ички ишлар вазирлиги

(А. Ташпулатов)

18.

Республика ҳудудидан белгиланган муддатда олиб чиқилмаган хорижий транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар бўйича идоралараро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш.

Бунда хорижий транспорт воситаларини Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказишга ва уларни қайта жиҳозлашга асос бўлган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш имкониятини яратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил август

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Ички ишлар вазирлиги

(А. Ташпулатов)

19.

Чегарада барча ташувчилар томонидан халқаро юк ташиш шартларига риоя этилиши устидан давлат назоратини таъминлаш мақсадида реал вақт режимида Божхона қўмитаси билан Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташиш учун бериладиган махсус рухсатномалар тўғрисидаги маълумотлари алмашинувини йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил ноябрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов)

IV. Кадрларни тайёрлаш, танлаш ва жой-жойига қўйишнинг илғор механизмларини жорий этиш, уларнинг малакаси, маънавий-ахлоқий фазилатларини ошириш, ижтимоий ҳимоясини яхшилаш ҳамда соҳада коррупцияга қарши курашишнинг самарали тизимини яратиш

20.

Ходимлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, ўз хизмат бурчини адо этишдаги хизматлари учун уларни муносиб рағбатлантириш мақсадида божхона органларида энг яхши ходимлар номинацияларини аниқлаш ҳамда 26 январь — Божхона органлари ходимлари кунини нишонлаш чоғида уларни эълон қилиш ва рағбатлантириш тизимини жорий этиш. Жумладан:

«Энг яхши ҳудудий божхона органи бошлиғи»;

«Энг яхши тезкор ходим»;

«Энг яхши суриштирувчи ходим»;

«Энг яхши чегара божхона пости ходими»;

«Энг яхши хавфни бошқарувчи ходим»;

«Энг яхши ташаббускор ходим»;

«Энг яхши ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходими»;

«Энг яхши масофавий электрон декларациялаш божхона пости ходими»;

«Энг яхши кинолог» ва бошқа номинациялар бўйича республика танловини ташкил этиш.

Бунда юқори ўринларни эгаллаган иштирокчи совриндорларни божхона органларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ойлик лавозим маошининг 100 фоизигача миқдорда бир марталик рағбатлантириш тартибини жорий этиш.

Номинациялар турлари, ўтказиш шартлари ва рағбатлантириш тартибини белгилаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил декабрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

21.

Божхона қўмитасининг идоравий мукофотларини тайёрлаш ва улар билан тақдирлаш тартибини ишлаб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил декабрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

22.

Ахборот технологиялари соҳасида хизмат қилаётган ходимларнинг дастурлаш, сервер ва телекоммуникация қурилмаларини маъмурий бошқариш ҳамда сунъий интеллект йўналишларида билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида халқаро даражадаги ўқув курсларини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025-2026 йиллар давомида

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК

(О. Мирзаев)

23.

Божхона органлари томонидан кўрсатиладиган хизматларни амалга оширишда дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш, функционал кенгайтириш, техник кузатувни амалга ошириш ҳамда харид қилинган GPS пломбалар, инспекцион кўрик мажмуалар, рентген қурилмалар ва бошқа божхона назоратининг техник воситаларини доимий соз ҳолда ишлашини таъминлаш бўйича Божхона қўмитаси ва «Божхона-сервис» давлат муассасасига хусусий секторни тўғридан-тўғри шартнома тузиш йўли билан жалб қилишга рухсат бериш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК

(О. Мирзаев)

24.

Божхона органларида коррупцион омилларни аниқлаш ва улар содир этилишининг ўз вақтида олдини олиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда тегишли вазирлик идораларнинг ахборот тизимларидаги маълумотлар базасидан тўлақонли фойдаланиш имкониятини яратиш, шу жумладан, уларнинг ахборот тизимларини «Коррупцион хавфларни бошқариш» дастурига интеграция қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил июль

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

25.

Янги Тошкент шаҳри ҳудудида давлат хизматчилари учун уй-жойлар қурилишида Божхона қўмитасининг буюртмаси асосида божхона ходимлари учун имтиёзли нарх ва шартларда тайёр таъмирланган хонадонлар ажратиш.

Бунда ходимлар томонидан хонадонларни харид қилиш учун бошланғич тўловлар Божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасидан ажратилган фоизсиз ссуда ва субсидия ҳисобидан, қолган қисми банклар томонидан имтиёзли ипотека кредитлари орқали молиялаштириш амалиётини жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 — 2028 йиллар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Д. Адилов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

Марказий банк

(Т. Ишметов)

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

V. Божхона органлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда божхона операцияларини янада соддалаштириш орқали божхона органлари фаолияти шаффофлиги ҳамда самарадорлигини таъминлаш

26.

Божхона органларида ташкил этилган экспертизалар самарадорлигини янада ошириш ҳамда янги экспертиза турларини жорий қилиш мақсадида Марказий божхона лабораториясининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги лаборатория қурилмаларини харид қилиш:

ICP-MS (индуктив боғланган плазмали масс-спектрометр) қурилмаси;

GC-MS/MS (танлаш детекторининг уч квадрупол массали газли хроматограф) қурилмаси;

FTIR (Фурьеси ўзгарувчан инфрақизил спектометр) қурилмаси;

IRMS (изотоп жиҳатларини аниқлашнинг масс-спектометри) қурилмаси;

UНPLC (юқори самарали суюқлик хроматографи) қурилмаси.

Техник топшириқларни тасдиқлаш ва «O‘ztextreyd» давлат унитар корхонасига тақдим этиш

2026 йил май

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги «O‘ztextreyd» давлат унитар корхонаси

(Х. Юсупов)

27.

Вақтинча олиб киришда божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этиладиган айрим товарлар рўйхати, имтиёз бериш муддатлари ва шартларини қайтадан кўриб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2025 йил июнь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

28.

Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини божхона назоратидан ўтказиш жараёнларини соддалаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда:

жўнатмаларни қабул қилувчи фуқаролар томонидан электрон тизим ёрдамида тасдиқлаш механизмини яратиш;

жўнатмаларни хавф даражасидан келиб чиқиб божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш тартибини белгилаш;

маҳаллий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни халқаро курьерлик жўнатмалари орқали қонунчиликда белгиланган меъёрлар доирасида экспортга расмийлаштириш тартибини белгилашни назарда тутиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2025 йил июнь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

29.

«Ғишткўприк», «Зангиота» ва «Довут ота» чегара ўтказиш пунктларида автотранспорт воситалари учун икки йўлакли хавфларни бошқариш тамойилларига асосланган давлат назорат тартиботини йўлга қўйиш. Бунда:

чегара ўтказиш пунктларида автотранспорт воситаларига алоҳида йўлакларни ташкил этиш орқали синовдан ўтказиш ва натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш;

2026 йил 1 сентябрдан бошлаб мазкур амалиётни босқичма-босқич инспекцион кўрик мажмуаси мавжуд барча автомобиль чегара ўтказиш пунктларида жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил сентябрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари

(С. Хусанов),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов)

VI. Халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг божхона хизматлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш

30.

Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси ва Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитаси ўртасида божхона лабораторияси фаолияти соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим лойиҳасини ишлаб чиқиш ва имзолаш чораларини кўриш.

Битим лойиҳаси

2025 йил давомида

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

31.

Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси билан Озарбайжон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ўртасида ваколатли иқтисодий оператор институтларини ўзаро тан олиш тўғрисида битим лойиҳасини ишлаб чиқиш ва имзолаш.

Битим лойиҳаси

2025 йил давомида

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

32.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон ва Қозоғистон божхона хизматлари ваколатхоналарини очиш тўғрисидаги битим лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келгуси тадбирлар доирасида имзолаш чораларини кўриш.

Битим лойиҳаси

2025 йил давомида

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

Бунда Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги элчихонасида божхона масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимини жорий этиш чорасини кўриш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил ноябрь

33.

Божхона қўмитаси раҳбариятининг Венгрия, Саудия Арабистони ва бошқа мамлакатларга илғор тажрибаларни ўрганиш учун икки томонлама ташрифларини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил давомида

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

34.

Кинология соҳасида хорижий ҳамкорликни ривожлантириш.

Бунда Миллий кинология марказида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларнинг божхона хизмати кинолог ходимларига (хизмат ити билан бирга) табиий гиёҳвандлик воситаларидан фойдаланган ҳолда «Ҳаво ўтказиш пунктларида (авиа чегара божхона постларида) йўловчилар юклари ичида гиёҳвандлик воситаларини қидириб топиш йўналишида хизмат итларини тайёрлаш ва қўллашнинг ўзига хослиги» мавзусида халқаро семинарлар ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025-2026 йиллар давомида

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

35.

Ўзбекистон — Туркия қўшма божхона кенгашининг навбатдаги йиғилишини Ўзбекистонда ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил давомида

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

36.

Халқаро ҳамкорлик соҳасида амалга оширилган ишлар, тузилган битим ва келишувлар, ҳамкор давлатлар ва ташкилотлар билан алоқалар ҳисобини юритиш билан боғлиқ фаолиятни рақамлаштириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил давомида

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

37.

Божхона органларининг халқаро ҳамкорлик фаолиятини мустаҳкамлашда фидойилик ва қатъият кўрсатган ҳамда хорижий давлат божхона хизматлари билан ҳамкорликни фаоллаштиришга ҳисса қўшган божхона органлари ходимлари ва фахрийлари, шунингдек, бошқа давлат органлари, халқаро ташкилотлар ва хорижий божхона идоралари вакилларини тақдирлаш мақсадида «Халқаро ҳамкорлик учун» эсдалик нишонини таъсис этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил август

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича комиссия

VII. Божхона органлари инфратузилма объектларининг институционал асосларини ривожлантириш

38.

Чегара ўтказиш пунктларидаги мавжуд дизбарьерларни замон талабларига мос равишда қайта ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил декабрь

Ветеринария қўмитаси

(Б. Норқобилов)

40.

Тошкент вилоятининг «Ойбек» чегара божхона постида чегара орқали ҳаракатланаётган фуқаролар ва транспорт воситаларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш.

Бунда:

божхона постини кенгайтириш учун ёндош ҳудуддаги ер майдонини қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплаш бўйича тўловлардан озод қилган ҳолда вилоят божхона бошқармасига ажратиш юзасидан Ҳукумат комиссияси билан ҳамкорликда тегишли тадбирларни ташкиллаштириш;

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил июль

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(Т. Мирзаев),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдураҳмонов)

Кадастр агентлиги

(Ф. Пулатов)

ажратилган ер майдонида Божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан «Ягона буюртмачи хизмати» ДУК буюртмачилигида божхона постини замонавий кўринишда янгидан қуриш.

2025 — 2029 йиллар давомида

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(Т. Мирзаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

41.

Чегара божхона постларининг бино ва иншоотлари ҳамда йўл қопламаларини доимий талаб даражасида сақлаш юзасидан ўрганишлар ўтказиб, Божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тегишли қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025-2026 йиллар давомида

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

42.

«Довут-ота» чегара божхона постига ёндош ҳудудда қурилган божхона терминали ҳудудида ажратилган ер майдонида товарларни фитосанитария назоратидан ўтказиш учун фитосанитария лабораториясини ташкил этиш ва жиҳозлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил август

Карантин агентлиги

(И. Эргашев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

43.

Фарғона вилояти Сўх туманида божхона ходимлари учун Қўмитанинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ётоқхона биносини қуриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025-2026 йиллар давомида

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Фарғона вилояти ҳокимлиги

(Х. Бозаров)

44.

Хоразм вилоятида божхона ходимлари учун Қўмитанинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан хизмат уйини қуриш ишларини якунлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил давомида

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

45.

Хоразм вилоятининг «Шовот» чегара божхона постида Қўмитанинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан фуқароларни кириш чиқиш залларини кенгайтириш ва ҳудудини ободонлаштириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил давомида

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

46.

Сурхондарё вилоятининг «Гулбаҳор» чегара божхона постида грант маблағлари ҳисобидан автокўрик бостирмасини қуриш ва ҳудудини ободонлаштириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил давомида

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

Изоҳ:
1. Норматив-ҳуқуқий ва идоравий ҳужжатлар ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш предмети ва соҳасига қараб қайта кўриб чиқилиши ёки ягона ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин.
2. Икки ва ундан ортиқ бандлар бирлаштирилганда уларни ижро этиш учун белгиланган энг кеч муддат ижро муддати этиб белгиланади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги ПФ-250-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2025 й., 06/25/250/1197-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Божхона органлари фаолиятини рақамлаштириш ҳамда соҳага стартап лойиҳалар ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича
КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Рақамли иқтисодиёт доирасида замонавий ва илғор ахборот-коммуникация технологияларини божхона соҳасига жорий этиш орқали божхона органлари фаолиятини рақамлаштириш

1.

Халқаро йўналишда ҳаракатланувчи автобуслар ва улардаги йўловчиларни соддалаштирилган тартибда божхона назоратидан ўтказиш мақсадида йўловчилар ва уларнинг юклари бўйича олдиндан маълумот олиш учун Транспорт вазирлигининг «Smart Bus Station» тизими билан интеграция қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил сентябрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов)

2.

Автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолиятини лицензиялаш талабларига чегара қўшинлари ва божхона органларига халқаро қатнов йўлларида ҳаракатланувчи йўловчилар ҳамда уларнинг юклари тўғрисидаги маълумотларни «Smart Bus Station» тизими орқали тақдим этиш талабини киритиш.

Ташувни амалга ошираётган лицензиатларга халқаро йўналишда ҳаракатланувчи автобуслар, йўловчилар ва уларнинг юклари тўғрисидаги маълумотларни «Smart Bus Station» тизимига тўлиқ киритиш тартибини белгилаш. Бунда алоҳида рухсатнома асосида йўловчилар ташуви амалга оширилаётган ҳолатларни ҳам инобатга олиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил октябрь

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

3.

Темир йўл транспорти ташкилотлари ўзларининг ахборот тизимларини божхона органларининг ахборот тизимларига интеграциялаш орқали божхона назорати остидаги вагон ва контейнерларнинг мамлакат ичидаги ҳаракатлари ҳақидаги маълумотларни беғараз тарзда божхона органларига реал вақт режимида тақдим этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил июль

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

4.

Товарлар расмийлаштирувини соддалаштириш орқали ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига қулайликлар яратиш мақсадида вазирлик ва давлат идоралари, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, логистика, суғурта компаниялари ва божхона терминалларига, шунингдек, барча юридик ва жисмоний шахсларга Божхона қўмитаси ахборот тизимлари орқали тўғридан-тўғри интеграция қилган ҳолда маълумотлар алмашишни йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Ташқи иқтисодий фаолиятни (кейинги ўринларда — ТИФ) амалга оширишда барча иштирокчилар учун қулай бўлган тартиботларни, шу жумладан, логистика хизматларини ўз ичига олган «GATE» (Global Access for Trade and Exchange) ахборот платформасини IT парк резидентлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқиш.

Бунда ТИФ иштирокчилари учун «шахсий кабинет» яратиш орқали қуйидаги имкониятларни яратишни назарда тутиш:

ташқи савдо шартномаларини шакллантириш ва рўйхатга олиш;

божхона декларацияларини тўлдириш ва расмийлаштириш;

тўловларни, шу жумладан, кўрсатилган хизматлар учун йиғимларни тўлаш;

сертификат, хулоса ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш учун ягона ариза шаклини яратиш ҳамда рақамли шаклда расмийлаштириш;

дастлабки қарорлар учун ариза бериш ва расмийлаштириш;

халқаро ташувчилар томонидан босқичма-босқич транспорт логистика хизматларини кўрсатиш;

суғурта хизматларини кўрсатиш;

божхона экспертизаси хулосаларини олиш;

божхона ва юк операцияларини амалга ошириш;

божхона хизматларини кўрсатиш;

божхона қонунбузарликлари тўғрисида ахборот олиш;

интеллектуал мулк объектлари реестрига товарларни киритиш;

ТИФ қатнашчилари ўз фаолиятига тааллуқли ҳисобот шаклларини олиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил сентябрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

6.

Фитосанитария ва ветеринария соҳасидаги мавжуд хавф-хатарларни таҳлил қилиб, халқаро стандартлар талабларига мувофиқ хавфларни бошқаришга асосланган танлаб олишнинг автоматлаштирилган механизмини жорий этиш.

Фитосанитария ва ветеринария назорати органларининг хавфни бошқариш тизимларини божхона органларининг ахборот тизимларига интеграция қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил июль

Ветеринария қўмитаси

(Б. Норқобилов),

Карантин агентлиги

(И. Эргашев),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

7.

Божхона қўмитасида мавжуд маълумотлар марказини такомиллаштириш учун уни зарур бўлган IBM FlashSystem 5300 NVMe русумли маълумотлар сақлаш тизими билан жиҳозлаш ҳамда мавжуд қурилмаларнинг кафолат муддатларини 5 йилга узайтириш бўйича зарур бўлган аппарат-дастурий воситалар билан таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025-2026 йиллар

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

«O‘ztextreyd» ДУК

(Х. Юсупов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И.Норқулов)

8.

Рақамли технологиялар вазирлиги ва «Киберхавфсизлик маркази» ДУК билан келишган ҳолда божхона органларининг захира маълумотлар марказини яратиш учун зарур бўлган сервер, телекоммуникация ва киберхавфсизликни таъминлаш қурилмалари билан жиҳозлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил сентябрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

«O‘ztextreyd» ДУК

(Х. Юсупов)

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И.Норқулов)

9.

Товарлар етказиб берувчиларни идентификация қилиш, улар ўртасидаги муносабатларни назорат қилиш, ҳалол ТИФ иштирокчилари учун қўшимча енгилликлар яратиш ва молиявий операцияларда шаффофликни таъминлаш мақсадида халқаро стандартларга мувофиқ етказиб берувчиларни аниқлаш «LEI» (Legal entity identifier, ISO 17442), «GLN» (Global Location Number, ISO 6523) ва бошқа шу каби идентификация механизмларини жорий этиш:

2026 йил 1 апрелдан ташқи савдо шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва божхона юк декларациясини ихтиёрий тўлдириш;

2027 йил 1 январдан эса барча ташқи савдо операциялари ва божхона операциялари учун мажбурийлигини белгилаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил март

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Дипломатик каналлар ва оммавий ахборот воситаларидан кенг фойдаланган ҳолда ташқи савдо иштирокчиларини жорий этилаётган янги идентификация механизми ва унинг афзалликлари ҳақида хабардор қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

10.

Чегара ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланаётган йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида йўловчи божхона декларациясининг мобил иловасини ишлаб чиқиш.

Мобил иловани амалиётга жорий этиш

2025 йил ноябрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК

(О. Мирзаев)

11.

Божхона омбори эгалари учун юк операцияларидан фойдаланиш бўйича мобил илова ишлаб чиқиш.

Мобил иловани амалиётга жорий этиш

2026 йил апрель

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК

(О. Мирзаев)

12.

Халқаро тажрибалар асосида бевосита чегара ўтказиш пунктларида зарур инфратузилмалар ташкил этилгандан сўнг тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида хусусий сектор билан ҳамкорликда «E-navbat» ҳамда «Fast track» ахборот тизимларини жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил июнь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

13.

Божхона тўловларини соддалаштирилган тартибда ҳисоблаш ва нотариф чоралар тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятини берувчи «Интеграциялашган тариф» интерактив хизматининг янги версиясини ишлаб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил сентябрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

14.

Товарлар божхона назорати жараёнларини соддалаштириш орқали божхона расмийлаштируви вақтини қисқартириш мақсадида «Хавфларни бошқариш» ахборот тизимини янада такомиллаштириш. Бунда:

бошқа вазирлик ва идоралардан олинаётган маълумотлар асосида ТИФ иштирокчиси ҳақидаги маълумотлар салмоғини ошириш орқали тизимнинг янги «Тоифалаш» модулини яратиш;

янги «Тоифалаш» модулини яратишга Жаҳон банки экспертларини жалб қилиш ҳамда Жаҳон банкининг методологияси ва тавсияларини инобатга олиш;

божхона қиймати белгиланишини инсон омилисиз мониторинг қилишга мўлжалланган «Божхона қиймати» модулини яратиш;

товарларни таснифлаш ва таҳлил қилиш ҳамда қўшимча тўловларни аниқлаш модулини жорий қилиш;

хавф даражаси паст бўлган божхона юк декларацияларини инсон омилисиз тўлиқ автоматик тарзда расмийлаштириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил март

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК

(О. Мирзаев)

15.

Божхона ҳудудида ва/ёки ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш божхона режимларига божхона юк декларацияларини соддалаштирилган тартибда шакллантириш мақсадида «E-tranzit» автоматлаштирилган ахборот тизими негизидаги «Толлинг операциялари» модулини ишлаб чиқиш.

Модулни амалиётга жорий этиш

2025 йил декабрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК

(О. Мирзаев)

II. Божхона соҳасига стартап лойиҳалар ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали божхона органлари фаолияти самарадорлигини таъминлаш

16.

Жисмоний шахслар, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларининг божхонага оид саволларига жавоб берувчи сунъий интеллектга асосланган «Божхона маслаҳатчиси» чатботини жорий этиш юзасидан тадқиқот ишларини олиб бориш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил декабрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК

(О. Мирзаев)

17.

Божхона органларига тақдим этилаётган қоғоз кўринишидаги маълумотларни электрон кўринишга ўтказиш ва таҳлил қилиш имконини ўрганиш юзасидан тадқиқот олиб бориш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2027 йил май

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК

18.

Божхона декларациясида товарлар тўғрисидаги маълумотлар асосида унинг ТИФ ТН кодини аниқлаш ҳамда сунъий интеллект ёрдамида ТИФ иштирокчиси томонидан тақдим этилган товарнинг ТИФ ТН кодига солиштириб, унинг ўхшашлик даражасини баҳолашни амалга ошириш юзасидан тадқиқот ишларини олиб бориш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил октябрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК

(О. Мирзаев)

19.

Инспекцион кўрик мажмуалари орқали ўтказилаётган транспорт воситалари тасвирини сунъий интеллект элементларини қўллаш орқали таҳлил қилиш имкониятини яратиш бўйича Рақамли технологиялар вазирлиги билан тадқиқот олиб бориш.

Бунда Рақамли технологиялар вазирлиги ва Божхона қўмитаси ўртасида ИКМ тасвирларни сақловчи виртуал сервер яратиш;

виртуал серверга жойлаштирилган ИКМ тасвирларини Рақамли технологиялар вазирлигига онлайн режимда узатилишини йўлга қўйиш;

олинган ИКМ тасвирларни сунъий интеллект элементларини қўллаган ҳолда қайта ишлаш орқали таҳлил қилиш имкониятини яратиш юзасидан тадқиқот олиб бориш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК

(О. Мирзаев)

20.

 «E-tijorat» дастурида товар нархини назорат қилиш, халқаро электрон тижорат платформаларидаги нархларни ўзгариш тенденциясини божхона расмийлаштируви жараёнида товарларнинг божхона қиймати билан ўзаро солиштириш имкониятини яратиш бўйича тадқиқот ишларини олиб бориш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2027 йил июнь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК

(О. Мирзаев)

21.

Сунъий интеллект технологияларини божхона органлари ахборот тизимларида қўллаш мақсадида «chatgpt.com» ва бошқа сунъий интеллект технологиялардан фойдаланишга рухсат бериш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил август

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК

(О. Мирзаев)

22.

Товар ва транспорт воситаларига тегишли бўлган инвойс ва «CMR» юк ҳужжатларини («pdf», «jpg» ва бошқа шакллар) сунъий интеллект элементларини қўллаш орқали таҳлил қилиш имкониятини яратиш бўйича Рақамли технологиялар вазирлиги билан тадқиқот олиб бориш.

Бунда Рақамли технологиялар вазирлиги ва Божхона қўмитаси ўртасида товар ва транспорт воситаларига тегишли бўлган инвойс ва «CMR» юк ҳужжатларини (pdf шаклини) сақловчи виртуал сервер яратиш;

виртуал серверга жойлаштирилган pdf ҳужжатларни Рақамли технологиялар вазирлигига онлайн режимда узатилишини йўлга қўйиш;

«pdf» ҳужжатларни сунъий интеллект элементларини қўллаган ҳолда қайта ишлаш орқали таҳлил қилиш имкониятини яратиш юзасидан тадқиқот олиб бориш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил июнь

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК

(О. Мирзаев)

23.

Чегара постларида жисмоний шахслар томонидан олиб кириладиган юкларни сканердан ўтказишда сунъий интеллект технологиясини қўллаш бўйича тадқиқот ишларини олиб бориш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил давомида

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК

(О. Мирзаев)

24.

Божхона қийматини назорат қилишда товарларнинг транспорт харажатлари тўғри кўрсатилганини мониторинг қилиш мақсадида сунъий интеллект элементларини қўллаган ҳолда «Яндекс maps», «Google maps» ва бошқаларни божхона органлари ахборот тизимларига интеграция қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК

(О. Мирзаев)

25.

Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропорти ҳамда Тошкент вилояти божхона бошқармасининг «Навоий» чегара божхона постларида фуқароларга ўтишда қулайлик яратиш мақсадида уларни идентификация қилиш борасида сунъий интеллектга асосланган «UzFace» тизимини Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда синовдан ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК

(О. Мирзаев)

Изоҳ: мазкур комплекс чора-тадбирлар режасида келтирилган сунъий интеллект технологияларидан бошқа технологиялар ёки модуллар жорий этилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 октябрдаги «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4853-сон Фармонининг 4-банди биринчи хатбошисидаги «кўзда тутилган имтиёзлар» сўзлари «кўзда тутилган солиқ имтиёзлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги «Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-122-сон Фармонида:
1-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

1.

«Довут-ота» чегара божхона пости

Ҳукумат қарори асосида божхона постини тўлиқ реконструкция ва модернизация қилиш. Бунда мавжуд бино-иншоотларни бузиб, лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишларини ташкил этиш.

2022 — 2025 йиллар давомида

Божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари*

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

»;

23-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

 

23.

«Сирдарё» чегара божхона пости.

Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида «Сирдарё» ва «Атамекен» (Қозоғистон) чегара божхона постлари оралиғида янги кўприк қуриш ишлари 2023-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилишини таъминлаш.

2023-2024 йиллар давомида

-

Автомобиль йўллари қўмитаси

(Ж. Турсунов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Ж. Қўчқоров),

вилоятлар ҳокимликлари

«Сирдарё» чегара божхона постининг «Малик» ва «Оқ олтин» чегара божхона пунктларини ичимлик сув билан таъминлаш.

2024 йил давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Сирдарё вилояти ҳокимлиги

(А. Маҳмудалиев),

«Ўзсувтаъминоти» АЖ

(Д. Азимов)

«Ягона буюртмачи хизмати» ДУК буюртмачилигида постни тўлиқ реконструкция қилиш.

Бунда:

мавжуд бино-иншоотларни бузиб, лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишларини ташкиллаштириш;

2025-2026 йиллар

Божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари *

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги «O‘ztextreyd» давлат унитар корхонаси

(Х. Юсупов),

«Ўзсаноатэкспорт» АЖ

(Б. Намозов)

 

божхона постини кенгайтириш лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Божхона қўмитасининг таклифига асосан қўшимча ер майдони ажратиш.

2025 йил май

Сирдарё вилояти ҳокимлиги

(Э. Турдимов)

манфаатдор вазирлик ва идоралар

 

»;

 

25 — 27-позициялар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

 

25.

«Навоий» чегара божхона пости.

Ҳукумат қарори асосида божхона постини тўлиқ реконструкция ва модернизация қилиш.

Бунда:

мавжуд бино-иншоотларни бузиб, лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишларини ташкил этиш;

2022-2024 йиллар давомида

Божхона қўмитаси махсус жамғармаси маблағлари

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

 

ўтказиш пунктини кенгайтириш лойиҳасини амалга ошириш (ер ажратиш) мақсадида ёндош ҳудуддаги аҳоли хонадонлари ва тадбиркорлик субъектларини бошқа жойга кўчириш масалаларини ҳал этиш.

2024 йил сентябрь

Маҳаллий бюджет маблағлари

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(З. Мирзаев)

 

26.

«Ғишткўприк» чегара божхона пости.

Ҳукумат қарори асосида божхона постини реконструкция ва модернизация қилиш. Бунда:

мавжуд бино-иншоотларни бузиб, лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишларини ташкил этиш;

2022 — 2025 йиллар давомида

Божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари*

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(З. Мирзаев)

 

пост атрофидаги бино ва иншоотларни хатловдан ўтказган ҳолда, уларни белгиланган тартибда бошқа жойга кўчириш ёки бузиш;

Маҳаллий бюджет маблағлари

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(З. Мирзаев),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Б. Зокиров)

 

«Уч қаҳрамон» патруль-постидан «Ғишткўприк» постигача бўлган 11 км йўл бўйини замонавий қиёфага келтириш ва йўл бўйи инфратузилмасини яратиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқиш;

чегара олди ҳудудда 400 гектар майдонда савдо ва логистика майдонини ташкил этиш ҳисобига кунига 5 минг юк автотранспорт воситалари ва 35 минг кишига хизмат қиладиган инфратузилма яратиш.

Ташаббускорнинг ўз маблағи, банк кредитлари

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(З. Мирзаев),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Б. Зокиров)

 

27.

«С. Нажимов» чегара божхона пости.

Божхона постида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда уларга қулайлик яратиш мақсадида чегара божхона постлари оралиғидан ўтган магистрал газ қувурини бошқа ҳудудга кўчириш масаласини ҳал этиш.

2023 — 2025 йиллар давомида

«Ўзтрансгаз» АЖ маблағлари

«Ўзтрансгаз» АЖ

(Б. Нарматов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Ж. Қўчқоров),

Энергетика вазирлиги

(А. Ахмедходжаев)

 

Божхона постига олиб борувчи 13 км йўлни капитал таъмирлаш.

2022-2023 йиллар

Халқаро молия институтлари маблағлари

Автомобиль йўллари қўмитаси

(Ж. Турсунов)

 

Божхона постини ичимлик сув билан таъминлаш.

2024 йил июнь

Маҳаллий бюджет маблағлари

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(З. Мирзаев),

«Ўзсувтаъминоти» АЖ

(М. Аббасханов)

»;

 

изоҳ қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«* «Довут-ота» ва «Ғишткўприк» чегара божхона постларини реконструкция ва модернизация қилиш учун 2026 йил якунига қадар қайтариш шарти билан 83,0 млрд сўм миқдорида фоизсиз ссуда ажратилади»;
б) 2-илованинг 43-44-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

43.

Иш самарадорлигини ошириш мақсадида божхона постларини қуйидаги техник воситалар билан жиҳозлаш:

компьютер техникаси — 600 та;

локал тармоқ қурилмалари (коммутатор) — 44 та;

видеокузатув (инсон юзини таниб олиш) тизими — 400 та камера, 20 та сервер;

қўл юкларини кўрикдан ўтказувчи замонавий сканер (рентген) қурилма — 23 та;

фуқаролар қўл юкларини кўрикдан ўтказувчи замонавий «3D томограф» сканер (рентген) қурилмалари — 1 та;

инсон танасини сканер қилувчи қурилма (Body scaner) — 8 та;

транспорт воситаларини сканер қилувчи замонавий инспекцион кўрик мажмуалари — 6 та;

электрон автотарозилар (транспорт воситалари учун) — 16 та;

ҳажм ўлчовларини автоматик аниқловчи қурилмалар — 15 та.

1. Техник топшириқларни тасдиқлаш ва Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги «O‘ztextreyd» давлат унитар корхонасига тақдим этиш.

2. Техник воситаларни харид қилиш.

3. Техник воситаларни ўрнатиш.

4. Ходимларни техник воситалардан фойдаланиш бўйича ўқув курсларида ўқитиш.

2022-2023 йиллар давомида

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан:

2022 йилда 66 млрд сўм;

2023 йилда 201,5 млрд сўм

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов)

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги «O‘ztextreyd» давлат унитар корхонаси

(Х. Юсупов),

«Ўзсаноатэкспорт» АЖ

(Б. Намазов)

44.

Иш самарадорлигини ошириш мақсадида божхона постларини қуйидаги техник воситалар билан жиҳозлаш:

компьютер техникаси ((UPS) билан бирга) — 425 та;

«Body camera» қурилмалари — 80 та;

планшетлар (кўрикни амалга ошириш учун) — 357 та;

радиоалоқа воситаси (рация) — 1 215 та;

локал тармоқ қурилмалари — 82 та,

коммутатор, 14 та маршрутизатор ва 350 та IP телефонлар;

видеокузатув (инсон юзини таниб олиш) тизими — 100 та камера, 8 та сервер;

GPS мониторинг тизими — 46 та GPS трекер қурилмаси ва дастурий таъминоти;

транспорт воситаларининг давлат рақамини ҳамда вагонлар рақамини автоматик аниқлаш тизими — 87 та камера,

10 та инспекцион кўрик мажмуасига махсус АРА тизими ва камералари, 19 та сервер, 19 та доимий электр манбаи (UPS);

қўл юкларини кўрикдан ўтказувчи замонавий сканер (рентген) қурилмаси — 10 та;

инсон танасини сканер қилувчи қурилма (Body scaner) — 5 та;

транспорт воситаларини сканер қилувчи замонавий инспекцион кўрик мажмуалари «Z-Портал» (CИМ Сервер тармоқ комплекси билан) — 2 та;

электрон автотарозилар — 10 та транспорт воситалари ва 8 та вагонлар учун;

ҳажм ўлчовларини автоматик аниқловчи қурилмалар — 3 та;

сенсорли мониторлар (100 дюйм) — 10 та;

акустика қурилмалари — 10 та микрофон, микшер ва бошқалар;

DLP, антивирус дастурлари;

моноблок, принтер, UPS (махфий маълумотлар билан ишлаш учун) — 145 та;

медиа маҳсулотларни тайёрлаш учун махсус қурилмалар (фото, видеокамера, суфлёр ва бошқалар) — 83 та.

1. Техник топшириқларни тасдиқлаш ва Мудофаа саноати агентлигига тақдим этиш.

2. Техник воситаларни харид қилиш ишларини ташкил этиш.

3. Техник воситаларни ўрнатиш.

4. Ходимларни техник воситалардан фойдаланиш бўйича ўқув курсларида ўқитиш.

2022 — 2026 йиллар давомида

Божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳамда хорижий грант маблағлари

Божхона қўмитаси

(А. Мавлонов),

Инвестициялар, саноат

ва савдо вазирлиги ҳузуридаги «O‘ztextreyd» давлат унитар корхонаси (Х. Юсупов),

«Ўзсаноатэкспорт» АЖ

(Б. Намазов)

».

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июндаги «Махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолияти самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-153-сон Фармонининг 4-бандида:
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни экспортга реализация қилиш учун фойдаланадиган хомашё, материаллар ва бутловчи қисмларни олиб киришда божхона имтиёзлари фақат товарлар «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимига жойлаштирилган тақдирда қўлланилади»;
еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-14-сон Фармонига 1-иловада:
а) «Жами» позициясининг «Жами бошқарув штат бирликлари сони» устунидаги «53 735» рақамлари ҳамда «Давлат бюджети ҳисобидан» устунидаги «49 274» рақамлари тегишинча «49 045» ва «44 584»рақамлари билан алмаштирилсин;
б) «1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» бўлимининг 1-позицияси чиқариб ташлансин;
в) изоҳлар қисмининг 1-банди «Мудофаа вазирлиги» сўзларидан кейин «, Божхона қўмитаси» сўзлари билан тўлдирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-184-сон Фармони 4-бандининг бешинчи хатбошисидаги «солиқ текширувлари» сўзларидан кейин «ҳамда Божхона кодексига мувофиқ амалга ошириладиган божхона назорати шакллари» сўзлари билан тўлдирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3774-сон қарори билан тасдиқланган «Навоий» эркин иқтисодий зонаси ҳудудига киритилаётган фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг рўйхатида:
а) 3-позицияда:
«Ҳудуди(га)*» устунидаги «24,3» рақами «24,07» рақами билан алмаштирилсин;
«Бино ва иншоотлар майдони (кв.м)» устунидаги «83 200,0» рақами «82 175,65» рақами билан алмаштирилсин;
б) «Жами» позициясида:
«Ҳудуди(га)*» устунидаги «81,4» рақами «81,17» рақами билан алмаштирилсин;
«Бино ва иншоотлар майдони (кв.м)» устунидаги «174 722,7» рақами «173 698,35» рақами билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 июлдаги «Давлат органлари ходимларининг формали кийим-бош кийиб юриши тартибини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4394-сон қарорида:
а) муқаддиманинг иккинчи хатбошисидаги «Давлат божхона қўмитасининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Давлат божхона қўмитасининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
«ҳарбий (алоҳида) ҳолатда,» сўзларидан кейин «божхона органларида суткалик навбатчиликни ва чегара божхона постларида хизматни ўташ даврида,» сўзлари билан тўлдирилсин;
«Давлат божхона қўмитаси» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«махсус (маҳкама) формали кийим-бош — хизмат вазифаларини бевосита хизмат хоналарида (бино, транспорт воситаси, ҳарбий қисм, божхона пости, божхона кўриги ўтказиш жойлари) амалга ошириш вақтида прокуратура, божхона ва ички ишлар органларининг ходимлари (ҳарбий хизматчилари), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Божхона қўмитасининг кинология бўлинмалари ходимлари (ҳарбий хизматчилари) томонидан»;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«божхона органлари ходимлари (кинология хизматларидан ташқари)»;
бешинчи хатбошидаги «ва божхона хизматларининг» сўзлари чиқариб ташлансин;
г) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Давлат божхона қўмитасининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3995-сон қарорида:
а) 1-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Институт божхона органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ихтисослаштирилган таянч олий ҳарбийлаштирилган таълим ҳамда илмий-методик муассаса ҳисобланади»;
олтинчи хатбошидаги «божхона органларидаги» сўзлари «божхона ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги, шунингдек, Ўзбекистони Республикаси Қуролли Кучлари таркибидаги вазирлик ва идоралардаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин;
«камида уч йил илмий, педагогик ёки амалий иш тажрибасига эга шахслар Институтнинг профессор-ўқитувчилар (офицер ва сержантлар) таркиби лавозимларига бир йиллик шартнома асосида ишга қабул қилиниши мумкин.»;
қуйидаги мазмундаги ўнинчи — ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин;
«Институт битирувчиларига олий таълимнинг тегишли босқичини якунлаганлигини тасдиқловчи давлат намунасидаги диплом ҳамда белгиланган намунадаги кўкрак нишони берилади;
Институт ўз грифи асосида ўқув адабиётларни яратиш ва нашр этиш, илмий, таълим, ноширлик, матбаа ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш бўйича пуллик хизматлар кўрсатиши мумкин»;
в) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Институт бошлиғига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
профессор-ўқитувчилар таркибининг фаолият турлари бўйича вақт меъёрларини белгилаш;
камида уч йил илмий, педагогик ёки амалий иш тажрибасига эга шахсларни Институтнинг профессор-ўқитувчилар (офицер ва сержантлар) таркиби лавозимларига бир йиллик шартнома асосида махсус унвонига эга бўлмаган шахсларни ишга қабул қилиш;
юқори илмий-педагогик маҳоратга ёки амалий тажрибага эга бўлган маҳаллий ва хорижий мутахассисларни ўқув жараёнига соатбай тарзда ва фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартнома асосида жалб этиш, шунингдек, Институтнинг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан уларнинг меҳнатига қўшимча ҳақ тўлаш;
Институтнинг таълим жараёнига соатбай ҳақ тўлаш шартларида жалб этиладиган божхона ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибидаги вазирлик ва идоралар ходимларига Институтнинг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобидан қўшимча ҳақ тўлаш, бунда уларнинг асосий иш жойи бўйича пул ва озиқ-овқат таъминоти тўлиқ сақланади;
етакчи хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан кадрларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва илмий-тадқиқотлар олиб бориш соҳасида ўзаро ҳамкорлик бўйича тўғридан-тўғри меморандум ҳамда битимларни тузиш;
божхона органлари ходимларига белгиланган пул таъминотини тўлиқ сақлаб қолган ҳолда меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартлари асосида Божхона институти ва бошқа таълим муассасаларида ўқув машғулотлари ўтказиш;
Божхона институтнинг ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан:
Божхона институти ходимлари учун лавозим маошининг 200 фоизи миқдорида шахсий устамалар белгилаш;
товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича жами харажатларнинг ўрни тўлдирилгандан кейин қолган маблағларнинг 100 фоизгача миқдорда маблағлари ходимларга устама тўлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш тадбирларга йўналтириш;
профессор-ўқитувчи, курсант ва ходимларнинг малака ошириш курслари (шу жумладан, чет эл таълим муассасаларида) билан боғлиқ;
Институтга ташриф буюрган меҳмонлар учун сувенир ва эсдалик совғалар сотиб олиш ҳамда овқатлантириш;
курсантларга турли олимпиада, таълим ва байрамга аталган мусобақаларда совринли ўринларни эгаллаганлари учун қимматбаҳо совға, сувенир ва пул мукофоти билан рағбатлантириш;
ўтказиладиган турли илмий тадбирларга канцелярия буюмлари ва эсдалик совғалари учун харажатларни қоплаш».
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4699-сон қарорининг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Ташқи иқтисодий фаолият соҳасида маҳаллий тадбиркорлик субъектларига янада қулайликлар яратиш мақсадида Божхона қўмитаси Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига эгалик қилиш, уни юритиш ва бошқариш бўйича ваколатли орган этиб белгилансин.
Бунда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан 2025 йил 1 майга қадар Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимининг дастурий таъминоти ва маълумотлар базаси беғараз асосда Божхона қўмитаси серверига жойлаштирилиб, жорий тизимнинг барча модуллари ягона маълумотлар базаси асосида тўлиқ ишга туширилиши таъминлансин ҳамда бир йил давомида тизимнинг техник қўллаб-қувватлаш ишлари давом эттирилсин».
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 августдаги «Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва «Мурувват» интернат уйлари фаолиятини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-365-сон қарорига илованинг 6, 8, 9, 11, 13, 14, 15, 16 18 ва 21-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

Т/р

Муассаса номи

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш муддати

Молиялаштириш манбаи*

Масъул ижрочилар

6.

Фарғона ногиронлиги бўлган болалар учун «Мурувват» интернат уйи.

1. Биноларнинг фасад қисмини таъмирлаш.

2. Ҳудуднинг олд томонидаги девор ўрнига темир панжарали тўсиқлар ўрнатиш.

3. Ҳудуднинг олд томонида автотураргоҳ ташкил қилиш.

2026-2027 йиллар давомида

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари

Фарғона вилояти ҳокимлиги (Бозаров),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(Оллоёров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Қўчқоров),

Божхона қўмитаси

(Мавлонов)

8.

Қўрғонтепа ногиронлиги бўлган болалар учун «Мурувват» интернат уйи

1. Озиқ-овқат сақлаш биносини, шунингдек, 40 ўринли ошхона биносини 200 ўринга мўлжаллаб қайта қуриша жиҳозлаш,

2. кўмир ва товар-моддий бойликларни сақлаш омборхоналари биноларини қуриш.

2026-2027 йиллар давомида

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари

Андижон вилояти ҳокимлиги (Абдурахмонов),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(Оллоёров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Божхона қўмитаси

(Мавлонов)

9.

Чуама ногиронлиги бўлган аёллар учун «Мурувват» интернат уйи.

Сил касаллигига чалинган шахслар учун 30 ўринли ва ётоқ касал бўлган шахслар учун 70 ўринли бўлимлар биноларининг ички қисмини таъмирлаш.

2026-2027 йиллар давомида

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари

Андижон вилояти ҳокимлиги (Абдурахмонов),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(Оллоёров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Божхона қўмитаси

(Мавлонов)

11.

Нурота ногиронлиги бўлган эркаклар учун «Мурувват» интернат уйи.

1. Ювиниш хонасини қайта таъмирлаш.

2026-2027 йиллар давомида

Навоий вилояти хўжалик юритувчи субъектлари ҳомийлик маблағлари,

Спорт вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Навоий вилояти ҳокимлиги

(Турсунов),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(Оллоёров),

Спорт вазирлиги

(Икрамов)

2. Ташқи ҳожатхона биносини қайта таъмирлаш.

3. Спорт анжомлари билан таъминлаш.

2026-2027 йиллар давомида

13.

Оҳангарон ногиронлиги бўлган эркаклар учун «Мурувват» интернат уйи.

Усти ёпиқ мини футбол майдончасини қуриш.

2026-2027 йиллар давомида

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(Мирзаев),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(Оллоёров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Божхона қўмитаси

(Мавлонов)

14.

Қудаш ногиронлиги бўлган аёллар учун «Мурувват» интернат уйи.

1. Спорт майдончаси, озиқ-овқат омбори қуриш.

2. Табиий газ тортиб келиш учун зарур газ қувур ва материалларни харид қилиш.

3. Газ қувурини тортиб келиш.

2026-2027 йиллар давомида

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари

Фарғона вилояти ҳокимлиги (Бозаров),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(Оллоёров),

Божхона қўмитаси (Мавлонов)

15.

Қўқон ногиронлиги бўлган эркаклар учун «Мурувват» интернат уйи.

1. Дезинфекция камераси учун хона қуриш.

2. Васийликка олинган шахсларнинг меҳнат терапияси билан шуғулланиши учун алоҳида бино қуриш.

2026-2027 йиллар давомида

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари

Фарғона вилояти ҳокимлиги

(Бозаров),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(Оллоёров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Божхона қўмитаси

(Мавлонов)

16.

Хива ногиронлиги бўлган эркаклар учун «Мурувват» интернат уйи.

1. Спорт зали, маданият ва маърифат залини қуриш ҳамда ҳудудни ободонлаштириш.

2. Кир ювиш хонаси биносини таъмирлаш.

3. Муассасанинг ташқи канализация тизимини қуриш

2026-2027 йиллар давомида

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги (Рахимов),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(Оллоёров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Божхона қўмитаси

(Мавлонов)

18.

Андижон Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази.

Муассасада қўшимча 20 ўринли ётоқхона биноси, спорт майдончаси ва усти ёпиқ айвон қуриш.

2026-2027 йиллар давомида

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари

Андижон вилояти ҳокимлиги

(Абдурахмонов),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(Оллоёров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Божхона қўмитаси

(Мавлонов)

21.

Оҳангарон Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази.

Муассасада таъмирлашга муҳтож ётоқхона биноларини мукаммал таъмирлаш.

2026-2027 йиллар давомида

Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳамда ҳомийлик маблағлари

Тошкент вилояти ҳокимлиги

(Мирзаев),

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

(Оллоёров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

Божхона қўмитаси

(Мавлонов)

».

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 сентябрдаги «Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-374-сон қарорига илованинг 3-банди биринчи хатбошисидаги «камерал солиқ текширувлари» сўзларидан кейин «ҳамда божхона назорати шакллари» сўзлари билан тўлдирилсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, вазирликлар ва идоралари томонидан ундириладиган айрим турдаги давлат божлари, мажбурий йиғимлар, тўловлар, жарималар ва ажратмалар тақсимотида:
а) «Маблағ йўналтирилиши» устуни 31-позициянинг «б» кичик позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бюджетдан ташқари жамғармаси******»;
б) изоҳ қисми қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи — ўн олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«****** Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан:
«Транзит карантин рухсатномасини олиш учун аризани кўриб чиқишдан олинадиган тўловларнинг 30 фоизи Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига, 65 фоизи Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасига, 5 фоизи Божхона қўмитасининг Махсус жамғармасига;
транспорт бирлигини очиш далолатномаси расмийлаштирилишидан олинадиган тўловларнинг 30 фоизи Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига, 65 фоизи Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасига, 5 фоизи Божхона қўмитасининг Махсус жамғармасига ўтказилади;
чегара ўтказиш пунктларида қўл юки ва 1000 кг гача юк ортилган бир транспорт бирлиги учун фитосанитария сертификати беришдан олинадиган тўловларнинг 30 фоизи Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига, 65 фоизи Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасига, 5 фоизи Божхона қўмитасининг Махсус жамғармасига ўтказилади;
минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни иккиламчи кўрик ўтказиш хизматларидан олинадиган тўловларнинг 30 фоизи Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига, 65 фоизи Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасига, 5 фоизи Божхона қўмитасининг Махсус жамғармасига ўтказилади».
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 8 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасини ташкил қилиш тўғрисида»ги ПФ-1815-сон Фармони.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 ноябрдаги «Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5229-сон Фармонининг 20-банди.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ПФ-5269-сон Фармонига илованинг 2-банди.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5414-сон Фармони.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-5547-сон Фармонига 1-илованинг 3-банди.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги «Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5582-сон Фармони.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-5971-сон Фармонига 1-илованинг 5 ва 8-бандлари.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги «Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6005-сон Фармони.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6186-сон Фармонига 6-илованинг 2-банди.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги «Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6310-сон Фармонига 2-илованинг 1 — 5-бандлари.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-67-сон Фармонига 1-илованинг 7-банди.
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 апрелдаги «Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими қўлланилишини соддалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-115-сон Фармонига илованинг 1-банди.
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги «Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-122-сон Фармонига 6-илованинг 1 — 3-бандлари ва 7-илованинг 5-банди.
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 10 августдаги «Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1595-сон қарори.
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги «Хорижий давлатларда кўргазма тадбирларини ўтказиш учун мўлжалланган товарларни олиб чиқиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3451-сон қарорининг 1-банди.
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3665-сон қарори.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 06/25/57/0291-сон; 23.12.2025 й., 06/25/250/1197-сон)