toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
буйруғи
ШНҚ 2.05.07-24 «Автотураргоҳлар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 24 февралда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 335]
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 октябрдаги 577-сон «Қурилиш соҳасига оид талабларни соддалаштириш ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. ШНҚ 2.05.07-24 «Автотураргоҳлар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 24 январь,
01/2-6-сон
Келишилди:
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А. АБДУХАКИМОВ
2025 йил 16 январь
Фавқулодда вазиятлар вазири А. КУЛДАШЕВ
2025 йил 13 январь
Энергетика вазири Ж. МИРЗАМАҲМУДОВ
2025 йил 8 январь
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М. ОЛЛОЁРОВ
2024 йил 18 декабрь
Транспорт вазири И. МАХКАМОВ
2024 йил 13 декабрь
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси Б. ЮСУПАЛИЕВ
2024 йил 6 декабрь
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 24 январдаги 01/2-6-сон буйруғига
ИЛОВА
ШНҚ 2.05.07-24 «Автотураргоҳлар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (бундан буён матнда ШНҚ деб юритилади) аҳоли пунктларида, тоғ ва тоғолди ҳудудларда, сув объектлари атрофида, туристик объектлар ҳудудларида жойлашган автомобиллар, шу жумладан электромобиллар ва гибрид автомобиллар, микроавтобуслар, мототранспорт ҳамда велотранспорт воситалари учун мўлжалланган автотураргоҳларни (бундан буён матнда автотураргоҳлар деб юритилади) лойиҳалашга оид талабларни белгилайди.
(муқаддиманинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 августдаги 01/2-32-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 413, 11.08.2026 й.) таҳририда)
Ушбу ШНҚнинг талаблари қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:
автомобилларни жорий таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатишга мўлжалланган гаражларга (автомобилларни ювиш жойлари бундан мустасно);
рухсат этилган максимал оғирлиги 3,5 t дан ортиқ бўлган автомобиллар автотураргоҳларига;
портловчи, заҳарли ва радиацияси фаол моддаларни ташийдиган автомобиллар, ёнғин-қутқарув, тиббий тез ёрдам, авария ҳолатларида (фавқулодда вазиятларда) хизмат кўрсатувчи автомобиллар автотураргоҳлари ва гаражларига.
1-боб. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар
1. Мазкур ШНҚда қуйидаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар келтирилган:
ШНҚ 2.01.07-21 «Юкламалар ва таъсирлар»;
ҚМҚ 2.01.03-19 «Сейсмик ҳудудларда қурилиш»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ШНҚ 2.01.08-24 «Шовқиндан ҳимоя»;
(1-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 августдаги 01/2-32-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 413, 11.08.2026 й.) таҳририда)
ШНҚ 2.03.13-24 «Поллар»;
ШНҚ 2.04.17-24 «Турар жой ва жамоат биноларининг электр жиҳозлари»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ШНҚ 2.04.22-25 «Ер усти оқова сувларини тозалаш иншоотларини лойиҳалаш»;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 августдаги 01/2-32-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 413, 11.08.2026 й.) асосан йигирма тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган)
ГОСТ 12.1.005-2015 «Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Иш зонасининг ҳавосига қўйиладиган умумий санитар-гигиеник талаблар» (расмий манба:«Система стандартов безопасности труда. Общие санитарно-гигиенические требования к воздуху рабочей зоны»);
ГОСТ 14254-2015 - (IEC 60529:2013) «(Код IP) қобиқлари билан таъминланадиган ҳимоя даражалари» (расмий манба: «Степени защиты, обеспечиваемые оболочками (Код IP)»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ГОСТ 25772-2025 «Зинапоялар, балконлар, томлар, зинапоя маршлари ва майдончаларнинг металл тўсиқлари. Умумий техник шартлар» (расмий манба: Ограждения металлические лестниц, балконов, крыш, лестничных маршей и площадок. Общие технические условия);
(1-банднинг йигирма еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 августдаги 01/2-32-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 413, 11.08.2026 й.) таҳририда)
ГОСТ 27751-2014 «Қурилиш конструкциялари ва асосларнинг ишончлилиги. Асосий қоидалар» (расмий манба: Надежность строительных конструкций и оснований. Основные положения);
ГОСТ 29322-2014 - (IEC 60038:2009) «Стандарт кучланишлар» (расмий манба: Напряжения стандартные);
ГОСТ 31565-2012 «Кабеллар. Ёнғин хавфсизлиги талаблари (расмий манба: Кабельные изделия. Требования пожарной безопасности);
ГОСТ 33652-2019 «Лифтлар. Аҳолининг ногиронлиги бўлган шахслари ҳамда бошқа ҳаракатланиши чекланган гуруҳлари учун ҳавфсизлик ва қулайлик талаблари» (расмий манба: Лифты. Специальные требования безопасности и доступности для инвалидов и других маломобильных групп населения);
Олдинги таҳрирга қаранг.
ГОСТ 33984.1-2023 «Лифтлар. Ўрнатишга қўйиладиган умумий хавфсизлик талаблари» (расмий манба: Лифты. Общие требования безопасности к устройству и установке. Лифты для транспортирования людей или людей и грузов);
(1-банднинг ўттиз иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 августдаги 01/2-32-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 413, 11.08.2026 й.) таҳририда)
ГОСТ 34442-2018 (EN 81-73:2016) «Лифтлар. Ёнғин хавфсизлиги» (расмий манба: Лифты. Пожарная безопасность);
ГОСТ 3826-82 «Квадрат тешикли сим тўрлар. Техник талаблар» (расмий манба: ГОСТ 3826-82 Сетки проволочные тканые с квадратными ячейками. Технические условия);
ГОСТ Р 53254–2009 «Ёнғин техникаси. Ташқи ўрнатилган ёнғин зиналари. Том тўсиқлари. Умумий техник шартлар. Синаш усуллари» (расмий манба: Техника пожарная. Лестницы пожарные наружные стационарные. Ограждения кровли. Общие технические требования. Методы испытаний);
ГОСТ Р 53296-2009 «Бино ва иншоотларда ёнғин ўчирувчилар учун лифтларни ўрнатиш. Ёнғин хавфсизлиги талаблари» (расмий манба: Установка лифтов для пожарных в зданиях и сооружениях. Требования пожарной безопасности);
ГОСТ 5746-2015 (ISO 4190-1:2010) «Йўловчи ташувчи лифтлар. Асосий параметрлари ва ўлчамлари» (расмий манба: Лифты пассажирские. Основные параметры и размеры);
ГОСТ IEC 60332-2-2-2011 «Электр ва оптик кабелларни олов таъсири ҳолатида синаш» (расмий манба: Испытания электрических и оптических кабелей в условиях воздействия пламени);
ГОСТ IEC 61851-1-2017 «Электромобилларни қувватлантиришнинг ток ўтказувчи тизими. 1-қисм. Умумий талаблар» (расмий манба: Система зарядки электрических транспортных средств проводная Часть 1 Общие требования);
ГОСТ IEC 62196-2-2018 «Транспорт воситаларининг вилкалари, штепселли розеткалари, кўчма розеткалари ва киритиш деталлари. Электромобиллар учун кондуктив қувватлантиргич. 2-қисм. Электр транспорт воситаларини симли қувватлантириш. Ўзгарувчан ток ёрдамчи ускунасининг штирлари ва контакт уялари билан ўлчамларининг мослиги ва ўзаро алмашинувчанлигига қўйиладиган талаблар» (расмий манба: Вилки, штепсельные розетки, переносные розетки и вводы транспортных средств. Проводная зарядка электрических транспортных средств. Часть 2. Требования к совместимости и взаимозаменяемости размеров вспомогательного оборудования переменного тока со штырями и контактными гнездами);
ГОСТ 8823-2018 «Юк ташувчи лифтлар. Асосий параметрлар ва ўлчамлар» (расмий манба: Лифты грузовые. Основные параметры и размеры);
Oʻz DSt IEC 60364-4-41-2020 (IEC 60364-4-41-2005, IDT) «Паст кучланишли электр қурилмалари. 4-41-қисм. Хавфсизлик учун ҳимоя қилиш. Электр токи уришидан ҳимоя қилиш»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
СанҚваН 0103-25 «Санитария-муҳофаза зонасига доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари».
(1-банднинг қирқ учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 августдаги 01/2-32-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 413, 11.08.2026 й.) таҳририда)
2-боб. Атамалар, таърифлар ва қисқартмалар
2. Ушбу ШНҚда қуйидаги атамалар ва уларнинг таърифлари қўлланилган:
автоматик ёнғин ўчириш қурилмаси – ёнғин сигнализацияси тизими ёки қурилманинг ўзида ўрнатилган ёнғинни инсон аралашувисиз аниқловчи техник воситалар орқали қабул қилинган бошқарув сигналидан сўнг ўт ўчириш моддасининг узатилишини (чиқарилишини) ҳамда ёнғин тўғрисидаги сигнални ташқи занжирларга узатиб берилишини таъминловчи ёнғин ўчириш қурилмаси;
кўп қаватли автотураргоҳ – транспорт воситаларини доимий, вақтинча ёки мавсумий сақлаш (туриши) учун мўлжалланган алоҳида ёки қўшиб қурилган, ер усти, ер ости ёки бирлашган ҳамда баландлиги 9 қаватгача бўлган бино, иншоот (бино ёки иншоот қисми);
бокс туридаги автомобилларни сақлаш жойи – бевосита ташқарига чиқадиган ёки ички йўлакка ўтадиган автомобилни алоҳида боксларда сақлаш жойи;
манеж туридаги автомобилларни сақлаш жойи – автомобиллар сақланадиган умумий зал;
бир йўлли рампа – автомобилларни кўчириш учун битта йўл (полоса)га эга бўлган қия конструкция;
ёнғин автоматикаси тизими – объектнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун мўлжалланган ўзаро алоқа қилувчи ёнғин сигнализацияси, ёнғин тўғрисида хабар бериш, одамларни огоҳлантириш ва эвакуация қилиш, тутунга қарши шамоллатиш тизимлари ҳамда АЁЎҚ ва бошқа автоматик ёнғинга қарши ҳимоя техник ускуналари мажмуи;
изоляцияланган рампа – кўча томондан ва автотураргоҳ хоналаридан, жумладан автомобилларни сақлаш хонасидан тўсиқлар билан ажратилган рампа;
механизациялашган автотураргоҳ – автомобилларни сақлаш жойига махсус механизациялашган қурилмалар ёрдамида (ҳайдовчи иштирокисиз) жойлаштириш учун мўлжалланган автотураргоҳ;
электромобилларни қувватлантириш станцияси (колонка) – электр тармоғига уланадиган, электромобиль батареясини қувватлантириш учун зарур бўлган функцияларни бажарадиган қурилма;
ярим механизациялашган автотураргоҳ – автомобилларни сақлаш жойига қўйиш махсус механизациялашган қурилмалардан фойдаланган ҳолда ҳайдовчи иштирокида амалга ошириладиган автотураргоҳ.
3. Мазкур ШНҚда қуйидаги қисқартмалар қўлланилган:
ЭУТҚ – электр ускуналарнинг тузилиш қоидалари;
ЭҚС – электр қувватлантириш станциялари;
НЎП – назорат-ўтказиш пункти;
ХБЭБТ хабар бериш эвакуацияни бошқариш тизими;
АТПКЧ – аланга тарқалишининг пастки концентрация чегараси;
АЁЎҚ – автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари.
3-боб. Умумий қоидалар
4. Автотранспорт (енгил автомобиллар, микроавтобуслар ва мототранспорт) воситалари учун мўлжалланган автотураргоҳларни лойиҳалашда мазкур ШНҚнинг 1-иловасида келтирилган таснифлар ва ўлчамлар инобатга олиниши лозим.
5. Автотураргоҳларни аҳоли пунктлари ҳудудларига жойлаштиришда уларнинг ер участкалари ўлчамлари ШНҚ 2.07.01-23 га мувофиқ белгиланиши зарур.
6. Турар жой объектлари, жамоат бино ва иншоотлари ҳамда дам олиш масканларидаги автотураргоҳларни лойиҳалашда автомобиллар учун ажратиладиган сақлаш жойларининг сони ШНҚ 2.07.01-23 га мувофиқ бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
61. Туристик объект ҳудудидаги автотураргоҳда автомобиль ўринлари сони мавсумий энг юқори ташриф даврини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши лозим.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 августдаги 01/2-32-сонли буйруғига (ҳисоб рақами 413, 11.08.2026 й.) асосан киритилган)
7. Очиқ турдаги автотураргоҳлардан бинолар ёки иншоотларгача бўлган масофа ШНҚ 2.07.01-23, ШНҚ 2.07.02-24 ҳамда мазкур ШНҚнинг 6-бобига мувофиқ бўлиши лозим.
8. Газбаллонли, газ ва суюқ мотор ёқилғисида ишлайдиган автомобиллар учун мўлжалланган ёпиқ турдаги автотураргоҳларни мазкур ШНҚнинг 6-бобини ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш керак.
9. Автотураргоҳларнинг кириш-чиқиш йўллари ва вентиляция шахталари турар жой объекти бинолари деразаларидан, шунингдек мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари, даволаш профилактика муассасалари, дам олиш майдончаларигача бўлган масофалар ШНҚ 2.07.01-23 га мувофиқ бўлиши лозим.
10. Жамоат ва турар жой объектлари биноларида жойлашган автомобиллар учун ер ости, ярим ер ости тўхташ жойларининг кириш-чиқиш жойидан жамоат ва турар жой объекти биносигача бўлган масофа белгиланмайди.
11. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автомобиллари учун автомобиль-ўринларини ШНҚ 2.07.01-23 ва ШНҚ 2.07.02-24 ларига мувофиқ лойиҳалаш лозим.
12. Автотураргоҳларнинг кириш-чиқиш йўллари кўз билан (визуал) яхши кўринадиган бўлиши ва автомобилларнинг барча манёврлари, пиёдаларга ва яқин атрофдаги транспорт ҳаракатига халақит қилмасдан амалга оширилиши керак.
13. Автотураргоҳларга келиш йўллари ва ўтиш йўлакларини ШНҚ 2.01.02-04, ШНҚ 2.07.01-23, ШНҚ 2.07.06-24 ларга мувофиқ лойиҳалаш зарур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
131. Автотураргоҳларнинг очиқ қаватларида ҳамда автотранспорт воситаларининг пастга тушиб кетиш хавфи мавжуд бўлган бошқа жойларда тўсиқлар назарда тутилиши зарур.
Бунда тўсиқнинг баландлиги пол ёки рампа сатҳидан камида 1,2 м бўлиши керак.
Тўсиқ юк кўтарувчи конструкцияга маҳкамланиши ҳамда тўсиқ ва унинг маҳкамлаш элементлари камида 26,7 кН миқдордаги горизонтал жамланган юк таъсирига бардош бериши зарур.
(131-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 августдаги 01/2-32-сонли буйруғига (ҳисоб рақами 413, 11.08.2026 й.) асосан киритилган)
4-боб. Автотураргоҳларнинг ҳажмий-режавий ечимларига қўйиладиган талаблар
14. Автотураргоҳларда автомобиллар сиғимини ушбу ШНҚнинг 1-иловасида келтирилган автомобиль-ўринларининг ўлчамларига мувофиқ аниқлаш керак.
15. Ер усти қаватларини ҳисоблашда фойдаланиладиган томдаги автотураргоҳ очиқ ва унинг устига соябон ўрнатилмаган бўлса, уни қаватлар сонига киритишга йўл қўйилмайди.
Соябон ўрнатилган бўлса, бунда ер усти қаватлари сонига киритиш лозим.
16. Ярим қаватларга эга бўлган кўп қаватли автотураргоҳлар учун қаватларнинг умумий сони ярим қаватлар сони сифатида аниқланиши керак.
Қават майдони эса иккита ёнма-ён ярим қават майдонининг йиғиндиси сифатида аниқланиши зарур.
Фойдаланиладиган томда автомобиллар учун вақтинчалик соябонлар ўрнатишга йўл қўйилмайди.
17. Автотураргоҳларни лойиҳалашда автомобилларни жойлаштиришнинг қуйидаги усулларини қўллашга йўл қўйилади:
ҳайдовчилар иштирокида – пандуслар, рампалар ёки юк лифтлари ёрдамида;
ҳайдовчилар иштирокисиз – механизациялашган қурилмалар ёрдамида.
Автотураргоҳ майдонида йўл ҳаракати чизиқлари ва белгилари бўлиши керак.
18. Лойиҳалаш жараёнида қуйидаги параметрлар автомобилларнинг турига, ҳажмига, уларни сақлаш усулига, манёврлилигига ва жойлаштириш шаклига кўра мазкур ШНҚнинг 1-иловаси ҳамда қуйидагиларга мувофиқ белгиланиши керак:
автомобилларни сақлаш жойлари;
пандуслар параметрлари;
сақлаш жойларидаги автомобиллар орасидаги масофа, шунингдек автомобиллар ва бино конструкциялари ўртасидаги масофа;
автомобиллар юрадиган йўлларнинг кенглиги ҳамда рампаларнинг ўлчамлари.
19. Автотураргоҳларда автомобилларни мазкур ШНҚнинг 2-иловасида келтирилганидек, тўсиқ конструкцияларга нисбатан параллель, перпендикуляр ва қия (45о, 60о, 75о бурчак остида) жойлаштиришга йўл қўйилади.
20. Автомобилларни жойлаштириш имкони бўлмаган (етарли бўлмаган баландлик, конструкциялар ёки муҳандислик тизимларининг чиқиб турувчи элементлари ва ноқулай кириш жойлари мавжуд бўлганда) жойларда мототранспорт воситаларини сақлашга йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Автотураргоҳларда мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ҳамда велотранспорт воситалари учун сақлаш жойлари бўлиши ва махсус белгилар билан белгиланиши лозим.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 августдаги 01/2-32-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 413, 11.08.2026 й.) таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу сақлаш жойлари пиёдалар кириш жойига яқин, кўринадиган ва ёритилган жойларда жойлаштирилиши ҳамда пиёдалар ҳаракатига тўсқинлик қилмаслиги керак.
Велотранспорт воситалари учун сақлаш жойлари уларнинг рамаси ва камида битта ғилдирагини қулфлаш имконини таъминлаши лозим.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 августдаги 01/2-32-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 413, 11.08.2026 й.) асосан учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган)
21. Мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар)нинг ўлчамлари ушбу ШНҚнинг 1-иловасида келтирилган ўлчамларидан катта бўлган ҳолларда, уларни сақлаш жойлари автомобилларни сақлаш жойларига қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
22. Автотураргоҳларда қуйидагиларни лойиҳалашга йўл қўйилади:
хизмат кўрсатувчи ходимлар учун хизмат хоналарини (навбатчи ходимлар хонаси, назорат ва касса пунктлари, лифт, санитария узеллари, шунингдек ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган хоналар);
муҳандислик-техник таъминот тармоқларини;
йўловчи лифтларини;
автомобилларни ювиш жойларини;
автомобиллар шиналарини сақлаш хоналарини.
Уларнинг таркиби ва майдонларнинг ўлчамларини лойиҳалаш топшириғига мувофиқ белгиланиши керак.
Савдо хоналари (дўконлар, киосклар, расталар)ни автотураргоҳлар хоналарига бевосита жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
23. Омбор ва техник мақсадлардаги хоналар (муҳандислик-техник таъминот тармоқлари билан бирга), (портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича В4 ва Д тоифадаги хоналар бундан мустасно) оловбардошлилик даражаси I, II ва III бўлган биноларда 1-турдаги ёнғинга қарши тўсиқлар ҳамда 3-турдаги ораёпмалар билан, оловбардошлилик даражаси IV бўлган биноларда эса 2-турдаги тўсиқлар ва 4-турдаги ораёпмалар билан ажратилиши лозим.
24. Автотураргоҳларда автомобилларни сақлаш хоналаридан ажратилган алоҳида хоналарда мазкур ШНҚнинг 6-бобига мувофиқ юк тушириш жойларини лойиҳалашга йўл қўйилади.
Юк тушириш жойлари иккитадан ортиқ бўлмаса, ушбу хоналарга автомобилларни сақлаш хоналари орқали киришга йўл қўйилади, бироқ режалаштириш ечимида автотураргоҳларнинг юк тушириш жойларида товарлар, идишлар ва бошқа материалларни сақлашга йўл қўйилмайди.
Автомобилларни сақлаш учун фойдаланиладиган хона ва биноларнинг портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича тоифалари ШНҚ 2.01.19-22 га мувофиқ белгиланиши керак.
25. Сиғими 50 ва ундан ортиқ автомобиль-ўринларига эга бўлган автотураргоҳларни лойиҳалашда уларнинг асосий кириш-чиқиш қисмида қуйидагиларни жойлаштириш лозим:
НЎПни
тозалаш техникасини;
хизмат кўрсатувчи ходимлар, санитария узеллари учун хоналарни;
индивидуал ҳимоя воситаларини ва ёнғинга қарши инвентарларни жойлаштириш учун жиҳозланган майдонларни.
26. Енгил автомобилларни сақлашнинг манеж туридаги хоналарида доимий фойдаланишга бериладиган автомобиль-ўринларини ажратиш учун ёнмайдиган материал (ЁНМ)лардан ишланган тўсиқларни (тўрсимон тўсиқларни) қўллашга йўл қўйилади.
27. Газбаллонли автомобиллар ўринларини қуйидаги жойларга жойлаштиришга йўл қўйилмайди:
автотураргоҳларнинг ер ости қаватларида;
бошқа мақсадларга мўлжалланган биноларда жойлаштирилган ёпиқ турдаги автомобиль тўхташ жойларининг ер тўла ва ер усти қаватларида;
изоляцияланмаган рампаларга эга бўлган ёпиқ турдаги ер усти автотураргоҳларининг ярим ертўла (цоколь) ва ер усти қаватларида;
автомобилларни бевосита ташқарига чиқиш йўли бўлмаган боксларда, кўп қаватли алоҳида турган гараж-тўхташ жойларида.
Газбаллонли автомобиллар учун мўлжалланган ёпиқ турдаги автотураргоҳларни оловбардошлилик даражаси I, II, III, IV ва конструктив ёнғин хавфи бўйича синфи C0 бўлган алоҳида бино ва иншоотларга жойлаштириш лозим.
Газбаллонли автомобилларни автотураргоҳнинг юқори қаватларида сақлашга йўл қўйилади.
28. Баландлиги 10 m дан юқори бўлган кўп қаватли автотураргоҳлардаги ҳар бир ёнғинга қарши бўлма (отсек)дан бинонинг томига чиқиш учун камида иккита чиқиш йўли бўлиши керак.
29. Автомобилларни сақлаш хоналарининг баландлиги, шунингдек полдан чиқиб турган қурилиш конструкциялари, муҳандислик коммуникациялари ёки автомобиллар ўтадиган жойлардаги осма ускуналарнинг пастки қисмигача, рампалар ва дарвозалар тепасигача бўлган масофа энг баланд автомобиль баландлигидан 0,2 m ортиқ бўлиши, бироқ 2 m дан кам бўлмаслиги лозим.
Бунда, жойлаштириладиган автомобилларнинг синфлари лойиҳалаш топшириғида кўрсатилиши керак.
Эвакуация йўлакларидаги ўтиш жойларининг баландлиги 2 m дан кам бўлмаслиги зарур.
30. Кўп қаватли автотураргоҳларда оқова сувлар ва бошқа суюқликларни оқиб киришини олдини олиш учун автотураргоҳ поллари ШНҚ 2.03.13-24 га мувофиқ гидроизоляция қилиниши керак.
31. Кўп қаватли автотураргоҳ биноларида ҳар бир қаватнинг кўндаланг ва бўйлама қия йўлакларини, трап ва лотокларини лойиҳалашда юқорида жойлашган рампа ва қаватлардан пастда жойлашган рампа ва қаватларга суюқлик оқиб тушмаслигини таъминлашни инобатга олиш лозим.
32. Қия жойлашган қаватлараро ораёпмаларнинг нишаблиги 6 фоиздан ошмаслиги керак.
33. Автотураргоҳнинг кириш ва чиқиш жойларида шлагбаум (мазкур ШНҚнинг 2-иловаси 4-расмда келтирилган) ўрнатилиши лозим. Бунда, йўлларнинг шлагбаумгача бўлган 6 m қисми текис бўлиши зарур.
34. Кўп қаватли автотураргоҳ биноларидаги лифтлар ГОСТ 5746-2015 талабларига мувофиқ лойиҳаланиши лозим.
Биринчи қаватдан ташқари барча қаватларда жойлашган ҳар 100 та автомобиль учун ушбу ШНҚнинг 4-боби ҳамда ГОСТ 5746-2015 талабларига мувофиқ битта йўловчи лифт лойиҳаланиши керак.
Юк ташувчи лифт шахталари ва кабиналари, уларнинг эшикларини ўлчамлари ГОСТ 8823-2018 га мувофиқ бўлиши лозим.
Йўловчи ташувчи лифт кабинасининг ўлчамлари ГОСТ 33652-2019 га мувофиқ курси-аравачадан фойдаланувчи ногиронлиги бўлган шахсларни ташиш учун мўлжалланган бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Автотураргоҳларнинг кўп қаватли биноларида автомобилларни қаватлараро ҳаракатлантириш (кўчириш) мақсадида, бир йўлли рампалар, пандуслар, қаватлараро қия ораёпмалар ёки ГОСТ 33984.1-2023 га мувофиқ автомобиль лифтлари ёки механизациялашган қурилмалар лойиҳаланиши лозим.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 августдаги 01/2-32-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 413, 11.08.2026 й.) таҳририда)
36. Спираль кўринишидаги йўлга эга бўлган конструкциялардан фойдаланилганда, ҳар бир тўлиқ айланмани қават сифатида қабул қилиш керак.
37. Автомобиллар тўхташ жойларидаги рампалар ва зарур бўлган кириш-чиқишлар сони биринчи қаватдан ташқари барча қаватларда (ер ости тўхташ жойлари учун эса барча қаватларда) жойлашган автомобиллар сонига мувофиқ белгиланиши керак.
Бунда, автомобиллар тўхташ жойининг иш тартиби, транспорт ҳаракатининг ҳисобланган жадаллиги ва уни ташкил этиш бўйича режалаштириш ечимлари ҳисобга олиниши лозим.
Рампалар тури ва сони автомобиллар сонига кўра қуйидагича қабул қилиниши керак:
100 та гача бўлганда — сигнализацияга эга бўлган битта бир тасмали рампа;
1000 та гача бўлганда — 1-2 та икки тасмали рампа ёки 2-3 та бир тасмали рампа;
1000 та дан ортиқ бўлганда — 2-3 та икки тасмали рампа ёки рампаларнинг тенг қийматли комбинацияси.
38. Ер остида жойлашган автотураргоҳлардан, шунингдек автомобилларни ташувчи лифтдан кириш-чиқиш жойларини лойиҳалаш қуйидагича амалга оширилиши лозим:
бевосита ташқарига олиб чиқадиган қилиб;
биринчи ёки ярим ертўла (цокол) қаватдаги автомобиллар сақланадиган жойларни кесиб ўтмайдиган йўлаклар орқали.
39. Эвакуация зинапоя катаклари, майдончалар ва 3-турдаги зинапояларнинг марш (қадам)лари ва майдончаларининг кенглиги 1 m дан кам бўлмаслиги керак.
40. Ёпиқ ер усти автотураргоҳларда изоляцияланмаган рапмаларни қуришга мазкур ШНҚнинг 7-бобига мувофиқ йўл қўйилади.
Автотураргоҳларнинг ер ости ва ер усти қаватлари оралиғида умумий изоляцияланмаган рампалар ўрнатилишига йўл қўйилмайди.
41. Автотураргоҳлардаги рампалар ва пандуслар қуйидагиларга мувофиқ бўлиши лозим:
иситилмайдиган ёпиқ ва очиқ автотураргоҳларда тўғри чизиқли рампаларнинг бўйлама нишаблиги ҳаракатланиш тасмаси бўйича 18 фоиз;
эгри чизиқли рампаларники 13 фоиз, очиқ ҳолатдаги (ёмғир ва қордан ҳимоя қилинмаган) рампалар 10 фоиздан кичик;
рампанинг қатнов қисмидаги музлашни бартараф этиш учун шу қисмни қиздиришда ёки бошқа муҳандислик ечимлари қўлланилганда, очиқ рампаларнинг нишаблиги ёпиқ рампаларники каби;
рампаларнинг кўндаланг нишаблиги 6 фоиздан кичик;
пиёдалар ҳаракатланадиган рампаларда эни камида 0,8 m, баландлиги эса 0,1 m дан кам бўлмаган бордюрли йўлак (тротуар);
рампалар полнинг горизонтал қисмлари билан туташган жойи текис сиртга эга бўлиши ҳамда автомобиль остки қисмининг энг паст нуқтасидан полгача бўлган масофа (клиренс) 0,1 m дан кам бўлмаслиги;
тўғри чизиқли ва эгри чизиқли жойларда рампалар юриш қисмининг минимал энининг кенглиги — 3,5 m;
кириш ва чиқиш йўллар (тасмалар)нинг минимал кенглиги ушбу ШНҚнинг 1-иловасига мувофиқ автомобилларнинг ўлчамларига кўра ёки лойиҳалаштириш топшириғи бўйича;
эгри чизиқли жойларнинг минимал ташқи радиуси — 7,4 m.
Рампаларнинг эгри қисмининг ички радиуси автомобилларнинг синфига кўра ёки лойиҳалаштириш топшириғига мувофиқ белгиланиши керак.
42. Автомобилларни юк ташувчи лифтлар (кўтаргичлар) билан кўчириш-силжитишда ер ости ва ер усти автотураргоҳларининг сиғими 100 та автомобиль ўриндан ошмаслиги лозим.
Автотураргоҳлар икки ва ундан ортиқ қаватда жойлаштирилганда, ёнғин вақтида ҳаво босими бериладиган шахталарга камида иккита юк лифтини ўрнатиш зарур.
Уларнинг тўсувчи конструкциялари қаватлараро ораёпмаларнинг оловбардошлилик чегарасидан кам бўлмаган даражада бажарилиши керак.
Юк ташувчи лифт шахталарининг эшиклари EI 60 оловбардошлилик чегарасига эга бўлиши лозим.
43. Автомобилларни автотураргоҳнинг ер ости қаватларидан биринчи ёки ярим ертўла (цокол) қаватдаги автомобилларни сақлаш жойлари орқали кириш-чиқишига йўл қўйилмайди.
44. Рампага ёки туташ ёнғинга қарши бўлма (отсек)га чиқиш учун дарвоза яқинида ёки дарвозанинг ўзида ёнғинга қарши эшик (кириш эшиги) ўрнатилиши лозим.
Кириш эшигининг пастки қисмидан ернинг текис юзасигача бўлган баландлик 0,15 m дан ошмаслиги керак.
45. Автомобилларни сақлаш хоналари (жойлари)да рампага кириш-чиқиш ёки қўшни ёнғинга қарши бўлма (отсек)га кириш жойларида, шунингдек том қисмида (агар у ерда автомобиллар тўхташ жойи жойлашган бўлса) ёнғин содир бўлганда, ёнилғини оқиб кетишини олдини олиш учун чоралар (масалан, пандус-остоналар ўрнатиш, ёнилғини йиғиш учун лотоклар қуриш) кўрилиши лозим.
Кўп қаватли ер ости ва ер усти автотураргоҳларда автомобилларни сақлаш жойлари орқали бир рампадан бошқа рампага ўтиш ҳаракатини амалга оширишга йўл қўйилади.
46. Автотураргоҳлар полларини уларга таъсир этувчи қурилиш-иқлим шароитларни ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаш зарур.
Автотураргоҳларнинг пол қопламалари турларини механик ва ҳарорат таъсирларининг ўтказувчанлиги бўйича ҳисоб-китобларга ҳамда ШНҚ 2.03.13-24 га мувофиқ танлаш керак.
47. Автотураргоҳларнинг поллари нефть маҳсулотлари, мойлар таъсирига чидамли ҳамда хоналарни қуруқ (механизациялашган) тозалаш учун мўлжалланган бўлиши лозим.
48. Рампалар, пандуслар ва улардаги пиёдалар йўлкаларининг пол қопламалари ШНҚ 2.07.02-24 га мувофиқ лойиҳаланиши зарур.
49. Ёнғин-қутқарув бўлимларини ташиш учун лифт ўрнатиш талаб қилинадиган автотураргоҳларда ҳар бир ёнғинга қарши бўлма (отсек) ҳудудига ГОСТ 34442-2018 (EN 81-73:2016) талабларига мувофиқ «Ёнғин-қутқарув бўлимларини ташиш» режимида ишлайдиган лифт ўрнатилиши керак.
50. Ер ости автотураргоҳларида биринчи (юқори) қаватдан паст бўлмаган жойда автомобиль ювиш хоналари, техник ходимлар хоналари, ёнғин ўчириш ва сув таъминоти учун насос станциялари, фақат қуруқ трансформаторли ёки ёнмайдиган суюқлик билан тўлдирилган трансформатор подстанцияларини жойлаштиришга йўл қўйилади.
Бошқа техник хоналар (ёнғин пайтида ва сув томчилаши оқибатида тўпланган сувни тортиб чиқарувчи автоматик насос станциялари, электр таъминоти хоналари, вентиляция камералари, иситиш пунктлари)ни жойлаштиришга талаб қўйилмайди.
51. Бинонинг томидан автотураргоҳ сифатида фойдаланилганда, ушбу том қопламасига автотураргоҳлар учун мўлжалланган ораёпмаларга қўйилган талаблар қўлланилиши керак.
Бундай фойдаланиладиган томнинг устки қопламаси ШНҚ 2.03.10-24 га мувофиқ ёнғин тарқатмайдиган материаллардан бўлиши (аланганинг юза бўйлаб тарқалиши бўйича ёнувчи қурилиш материаллари гуруҳи АТ1 дан ортиқ бўлмаслиги) лозим.
52. Автотураргоҳ сифатида фойдаланиладиган томларда, ер ости ва ярим ер ости, атрофи ўралган автотураргоҳларнинг томлари устида, ер усти автотураргоҳлар атрофида ШНҚ 2.03.10-24 га мувофиқ яшил ҳудудларни лойиҳалашга йўл қўйилади.
53. Фойдаланиладиган ва яшил томлардаги четки тўсиқларнинг баландлиги ШНҚ 2.03.10-24 га мувофиқ бўлиши керак.
54. Автотураргоҳлар жойлашган биноларнинг фойдаланиладиган томларидан одамларни эвакуация қилиш ШНҚ 2.01.02-04 га мувофиқ амалга оширилиши лозим.
55. Автомобиллар деворларга нисбатан бўйлама ва кўндаланг ҳолатда қўйилганда, шу деворлар ҳамда рампаларнинг икки чети бўйлаб автомобиллар ғилдиракларининг ҳаракатини чекловчи баландлиги 0,1 m дан ва эни 0,15 m дан кам бўлмаган тўсиқлар ўрнатилиши керак.
56. Ғилдираклар ҳаракатини чекловчи тўсиқлар бетондан, металлдан ёки полимер материаллар (эскириш ва бузилишга чидамли юқори мустаҳкамликка эга композит материаллар) дан тайёрланишига йўл қўйилади.
Ғилдираклар ҳаракатини чекловчи тўсиқларда (йўлакларда) пастки қаватдаги ҳавони чиқариш мақсадида ҳавоўтказгичлар ўрнатилиши керак.
57. Ғилдираклар ҳаракатини чекловчи тўсиқларни ўрнатишда автомобиллар деворга параллел ҳолатда қўйилганда девордан шу тўсиқ қиррасигача бўлган масофа 0,4 m дан кам бўлмаслиги лозим.
Автомобиллар деворга перпендикуляр ҳолатда қўйилганда 0,3+r (бу ерда, r - автомобилдан деворгача бўлган масофа) автомобилларни жойлаштириш схемасига боғлиқ ҳолда, ушбу ШНҚнинг 1-иловасига мувофиқ қабул қилиниши керак.
58. Икки йўлли рампалар учун уларнинг қатнов қисмини ажратиш мақсадида, баландлиги 0,15 m ва эни 0,2 m бўлган ўрта тўсиқларни ўрнатиш лозим.
59. Пиёдалар ҳаракатланадиган рампаларда битта ғилдиракнинг ҳаракатини чекловчи тўсиқ ўрнига рампанинг ички томонидан эни 0,8 m га тенг бўлган йўлакни жойлаштиришга йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
60. Автотураргоҳлар ички қурилган биноларнинг хоналарида шовқин даражаси ШНҚ 2.01.08-24 га мувофиқ бўлиши керак.
(60-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 августдаги 01/2-32-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 413, 11.08.2026 й.) таҳририда)
5-боб. Конструктив ечимларга қўйиладиган талаблар
61. Автотураргоҳнинг асослари ва юк кўтарувчи конструкциялари ГОСТ 27751-2014, ШНҚ 2.01.02-04, ШНҚ 2.03.05-23, ШНҚ 2.01.07-21 ҳамда ШНҚ 2.03.01-24 ларга мувофиқ бўлиши керак.
62. Конструкциялар уларнинг ўз юклари ҳамда уларга таянадиган конструкцияларга тушадиган қор ва шамол юкларини ҳисоблаш ШНҚ 2.01.07-21 га мувофиқ амалга оширилиши зарур.
63. Конструкциялар хавфли фавқулодда вазиятлар эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда ГОСТ 27751-2014 бўйича чидамлилик ва ишончлиликка эга бўлиши керак.
64. Автотураргоҳларни 7, 8 ва 9 балли сейсмик ҳудудларда лойиҳалаш ишлари ҚМҚ 2.01.03-19 ни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозим.
65. Автотураргоҳ биноларида ҳарорат, чўкишга қарши ва антисейсмик чокларни уларнинг ҳажмий-режавий ечимларига ҳамда қурилиш майдонининг табиий-иқлим шароитига кўра лойиҳалаш керак.
66. Масофадан ва автоматик очиладиган дарвозаларни барча ҳолларда механик очилиши (қўл билан) ҳам таъминланиши керак.
67. Ертўла ва чордоқ қаватларидаги, зина катакларидаги марш (қадам)ларнинг нишаблиги ҳамда зина поғонаси энига бўлган талаблар ШНҚ 2.01.02-04, ШНҚ 2.08.02-23 ларга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.
68. Автотураргоҳларнинг томларидаги парапетлар ва тўсиқлар ШНҚ 2.03.10-24 га мувофиқ лойиҳаланиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
69. Фойдаланиладиган томга эга бўлган автотураргоҳларнинг томларида (бино баландлигидан қатъий назар) ШНҚ 2.03.10-24, ГОСТ Р 53254-2009 ва ГОСТ 25772-2025 га мувофиқ тўсиқлар ўрнатилиши лозим.
(69-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 августдаги 01/2-32-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 413, 11.08.2026 й.) таҳририда)
70. Ички сув оқизиш тизимига эга бўлган биноларнинг фойдаланилмайдиган томларида парапетдан тўсиқ сифатида фойдаланишга йўл қўйилади.
71. Ташқи сув оқизиш уюшган ва уюшмаган томларда ШНҚ 2.03.10-24 га мувофиқ қорни ушлаб турувчи элементлар ўрнатилиши керак.
72. Иситиладиган биноларнинг томлари ички сув оқизиш тизими билан лойиҳаланиши лозим.
Иситиладиган ва иситилмайдиган биноларда ташқи уюшган сув оқизиш тизимига эга томларни сумалаклар ва муз қатламларининг ҳосил бўлишини олдини олиш чора-тадбирлари бажарилган ҳолда қуришга йўл қўйилади.
73. Ушбу биноларда кириш эшиги ва дарвозанинг юқори қисмида ҳимоя соябонини ўрнатиш зарур.
Соябон кириш майдончасини ёки ўтиш кенглигини ёпиши ҳамда қурилиш жойининг иқлим ҳудудига мос келадиган қор юкига чидамли бўлиши лозим.
6-боб. Ёнғин хавфсизлиги талаблари
74. Ер усти ҳамда ер ости автотураргоҳларидан бино ва иншоотлар (турар жой объектлари ва жамоат бинолари)гача бўлган ёнғинга қарши оралиқ масофа ШНҚ 2.07.01-23, ШНҚ 2.01.02-04 ҳамда ШНҚ 2.09.20-08 ларга мувофиқ бўлиши керак.
75. Бошқа функционал вазифаларга мўлжалланган бино ёки иншоотларда жойлашган автотураргоҳлар, улар жойлашган бино ёки иншоотнинг оловбардошлилик даражаси ва конструктив ёнғин хавфи синфидан кам бўлмаган оловбардошлилик даражаси ва конструктив ёнғин хавфи синфига эга бўлиши лозим.
76. Автотураргоҳларни бошқа функционал ёнғин хавфи синфидаги бинолар (Ф 1.1 ва Ф 4.1 кичик синфларига, шунингдек портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича А ва Б тоифаларидаги Ф 5 синфига мансуб бинолар бундан мустасно) ичига жойлаштиришда, биноларнинг оловбардошлилик даражаси I ва II, конструктив ёнғин хавфи бўйича синфлари эса C0 ва C1 бўлиши лозим.
77. Бошқа мақсадда фойдаланиладиган биноларга жойлаштирилган (қурилган) автотураргоҳлар (механизациялашганлари ҳам) ушбу биноларнинг бошқа хоналари (қаватлари)дан 1-турдаги ёнғинга қарши девор ва ораёпмалар билан ажратилган бўлиши керак.
78. Функционал ёнғин хавфи Ф1.4 синфига мансуб биноларга бириктириб қурилган уй эгаларининг автотураргоҳлари 2-турдаги ёнғинга қарши деворлар ёки 1-турдаги ёнғинга қарши тўсиқлар билан ажратилиши зарур.
79. Ф 1.4 синфига мансуб, барча оловбардошлилик даражасидаги биноларда ўрнатилган автотураргоҳлар оловбардошлилик чегараси камида (R)EI 45 бўлган конструкциялар билан ажратилиши лозим.
80. Автотураргоҳлар билан яшаш хоналари орасига оловбардошлилик чегараси камида EI 30 бўлган ёнғинга қарши эшик ўрнатилган бўлиши (ўз-ўзидан ёпиладиган ва зичлайдиган мосламалар билан жиҳозланган ҳолда) ва бу эшиклар тўғридан-тўғри ётоқхонага чиқмаслиги керак.
81. Турар жой объектлари ва жамоат биноларига (Ф1.4 функционал ёнғин хавфи синфидаги бинолар бундан мустасно) бириктириб қурилган ёки уларда жойлаштирилган автотураргоҳларда ёнғиннинг тарқалишини олдини олиш мақсадида қуйидаги чоралардан бирини амалга ошириш лозим:
автомобиллар сақланадиган хоналар ва рампаларнинг бўшлиқларидан бошқа мақсадга мўлжалланган бинонинг энг яқин юқорида жойлашган дераза бўшлиғи тагигача бўлган масофа камида 4 m бўлиши ёки мазкур дераза бўшлиқларини оловбардошлилик чегараси камида E15 бўлган ёнғинга қарши материаллар билан тўлдиришни;
автомобиллар сақланадиган хоналар ва рампа бўшлиқлари устида девор юзасидан камида 1 m чиқиб турадиган, бўшлиқ кенглигини ҳар томондан камида 0,5 m гача қоплайдиган, ёнувчанлик гуруҳи Ё1 дан кам бўлмаган материаллардан тайёрланган тўсувчи конструкцияли ёпиқ соябонлар ёки балконлар, лоджиялар ёки галереяларни лойиҳалаш.
Мазкур ҳолларда автомобиллар сақланадиган хоналар ва ёпиқ рампалар ташқи деворларининг ташқи томонидаги дераза бўшлиғининг четидан 4 m масофа оралиғидаги қисми К0 ёнғин хавфсизлиги синфига эга бўлиши керак.
Уларнинг юзаларини қоплаш, пардозлаш ва иссиқлик изоляциялашда ёнувчанлик гуруҳи Ё1 дан кам бўлмаган материаллардан фойдаланиш лозим.
Бинода жойлаштирилган ёки бирлаштириб қурилган автотураргоҳни жамоат биносининг бир қисми билан қаватлар чегарасида боғлашда, ёнғин вақтида ҳаво босими билан таъминланадиган 1-турдаги тамбур-шлюзлар ўрнатилиши керак.
82. Функционал ёнғин хавфи бўйича Ф1.3 синфига мансуб биноларда автотураргоҳ турар жойи қисми билан туташишига, шунингдек Ф1.1 ва Ф4.1 функционал ёнғин хавфи синфларига мансуб хоналарни бошқа функционал мақсадларга мўлжалланган биноларда, қаватлар доирасида ҳам умумий зина катаклари ва лифтлар орқали ҳам жойлаштирилишига йўл қўйилмайди.
Автотураргоҳларнинг қўшни ёнғинга қарши бўлма (отсек)лари ўртасида, шунингдек автотураргоҳларнинг ёнғинга қарши бўлма (отсек)лари ва функционал ёнғин хавфи Ф5 синфига мансуб бошқа ёнғинга қарши бўлма (отсек)лар ўртасидаги боғланиш бўшлиқлари 1-турдаги ёнғинга қарши тўлдирувчилар билан тўлдирилиши лозим.
83. Автотураргоҳлар ва турар жой объектлари ҳамда жамоат бинолари қисмлари ўртасидаги вертикал функционал боғланишни таъминлаш учун автотураргоҳнинг зина катаклари ва лифт шахталари бошқа мақсадлардаги бинонинг кириш вестибюлига чиқишни таъминлаш лозим.
84. Автотураргоҳнинг ҳар бир қаватида ёнғин вақтида ҳаво босими билан таъминланадиган 1-турдаги тамбур-шлюзлар ўрнатилиши лозим.
85. Автотураргоҳларнинг кириш вестибюлидан ташқари, турар жой объектлари ёки жамоат биносининг бошқа қисмлари билан (кириш вестибюлини четлаб ўтган ҳолда) умумий зина ва лифтлар орқали боғлашга қуйидаги шартлар бажарилганда йўл қўйилади:
лифт шахталарининг оловбардошлилик чегаралари REI 120 бўлганда;
лифт шахталари эшикларининг оловбардошлилик чегаралари эса EI 60 дан кам бўлмаганда.
Автотураргоҳларга лифтлардан чиқишни қуйидаги усуллардан бири орқали амалга оширилиши керак:
1-турдаги тамбур-шлюзлар орқали, бунда тамбур-шлюзларга ҳамда умумий лифт шахталарининг ер усти ва ер ости қисмларига ташқи ҳавони алоҳида-алоҳида етказиб беришини таъминлаган ҳолда (тамбур-шлюзларга бериладиган ҳаво сарфи ушбу тамбур-шлюзларнинг очиқ эшиклари орқали ҳаво чиқишининг ўртача тезлиги камида 1,5 m/s бўлишини таъминлаш шарти билан ҳисобланиши ва тамбур-шлюзларнинг эшиклари тутун ва газ ўтказмайдиган қилиб);
умумий лифт шахталари ҳажмига ҳаво босимини таъминламасдан, ёнғин вақтида ҳаво босими билан таъминланадиган жуфт кетма-кет жойлашган тамбур-шлюзлар орқали.
86. Автотураргоҳларнинг барча қаватларида умумий зина катакларига кириш (чиқиш) олдидан ёнғин вақтида ҳаво босими билан таъминланадиган 1-турдаги тамбур-шлюзлар ўрнатилиши, шунингдек умумий зина катаклари майдонлари алоҳида тизимлар орқали ҳаво босими билан таъминланиши лозим.
87. Баландлиги 28 m дан ошмайдиган биноларда ёнғин вақтида ҳаво босими бериладиган, жуфт кетма-кет жойлашган тамбур-шлюзларни автотураргоҳ қаватларида ўрнатишга йўл қўйилади. Бунда, умумий зина катакларига ҳавони босимли қилиб бериш талаб этилмайди.
88. Баландлиги 15 m дан ортиқ бўлган ер усти ёпиқ автотураргоҳларнинг тўхташ жойларида ва учта ёки ундан ортиқ ер ости қаватига эга бўлган ер ости тўхташ жойларида ҳар бир ёнғинга қарши бўлма (отсек)да (фақат автомобиллар сақланмайдиган рампаларгина мавжуд бўлган ёнғинга қарши бўлма (отсек)лар бундан мустасно) ГОСТ Р 53296-2009 га мувофиқ ёнғин-қутқарув бўлинмаларини ташиш учун лифт ўрнатилиши керак.
89. Автотураргоҳ бино ва хоналарининг портлаб-ёниш ёнғин хавфи бўйича тоифалари (Ф1.4 функционал ёнғин хавфи тоифасидаги биноларга қўшиб қурилган ёки ичига жойлаштирилган бинолар бундан мустасно) ШНҚ 2.01.19-22 га мувофиқ ҳисоб-китоб йўли билан аниқланиши лозим.
Бунда, бензин ва дизель ёқилғисида ишловчи транспорт воситалари, гибрид ва электромобилларни сақлаш хоналарини портлаб-ёниш ёнғин хавфи бўйича тоифаларга киритиш ва ҳисоб-китобларни ШНҚ 2.01.19-22 га мувофиқ амалга ошириш керак.
90. Ёпиқ турдаги автотураргоҳлардаги электромобиллар ва гибрид автомобиллар учун қувватлантириш станциялари билан жиҳозланган автомобиль-ўринларни ўз ичига олган хонанинг бир қисми қуйидаги усуллардан бири орқали майдони 1200 m2 дан ошмайдиган алоҳида ёнғинга қарши секцияга ажратилиши лозим:
1-турдаги ёнғинга қарши тўсиқлар билан;
эни 8 m дан кам бўлмаган, ёнғин юкламалари бўлмаган зоналар (ўтиш йўллари) билан;
эни 6 m дан кам бўлмаган, ёнғин юкламалари бўлмаган зоналар (ўтиш йўллари) билан;
зонанинг ўртасида бир чизиқ бўйлаб дренчерли парда ўрнатилган ҳолда, бутун узунлиги бўйича 1 l/(sm) солиштирма сарфни таъминлайдиган ҳисобланган суғориш қурилмалари сони билан ёки ёнғин вақтида автоматик равишда ҳисобланган баландликка тушадиган тутунга қарши экранлар (пардалар) билан.
Қувватлантириш станциялари билан жиҳозланган автомобиль жойларини қуйидаги ҳолларда ажратиш талаб этилмайди:
майдони 1200 m2 дан катта бўлмаган ёпиқ автотураргоҳларда;
майдони 1200 m2 дан катта бўлган хоналарда (автомобиль-ўриннинг умумий сони 10 тадан ошмаганда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
ЭҚС билан жиҳозланган автомобиль ўринлари ташқи деворлар ёнида жойлаштирилиши лозим.
(90-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 августдаги 01/2-32-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 413, 11.08.2026 й.) таҳририда)
91. Икки қаватли автотураргоҳларнинг қаватларини ёнғинга қарши ораёпмалар билан ажратишда ва ҳар бир қаватда изоляцияланган кириш-чиқиш жойлари мавжуд бўлганда, ҳар бир қават учун бир қаватли бинога қўйиладиган ёнғинга қарши талаблар ўрнатилиши керак.
Ёнғинга қарши ораёпмаларнинг оловбардошлилик чегараси REI 60 дан паст бўлмаслиги лозим.
Ёнғинга қарши ораёпманинг турғунлигини таъминловчи юк кўтарувчи конструкциялар ва уларни бириктирувчи узелларнинг оловбардошлилик чегараси R 60 дан паст бўлмаслиги керак.
92. Автотураргоҳларда юк тушириш жойларини алоҳида хоналарда жойлаштиришга йўл қўйилади.
Бу хоналар автотураргоҳ хоналаридан оловбардошлилик чегараси REI 45 бўлган ёнғинга қарши пардадеворлар билан ажратилган бўлиши лозим.
93. Автомобиль шиналарини сақлаш, шунингдек бошқа ишлаб чиқариш ва омборхона хоналарини алоҳида хоналарда жойлаштириш керак.
Бу хоналар автотураргоҳлардан 2-турдаги ёнғинга қарши деворлар билан, оловбардошлилик даражаси IV бўлган биноларда эса 2-турдаги ёнғинга қарши тўсиқлар билан ажратилиши зарур.
94. Ярим ертўла (цоколь) ва ер ости (ертўла) қаватларида жойлашган автомобиль шиналарини сақлаш хоналарининг ҳар бирининг майдони 50 m2 дан ошмаслиги лозим.
Автомобиль шиналарини ушбу ШНҚнинг 96-бандига мувофиқ автомобиль-ўринлари чеккасида жойлашган шкафларда сақлашга йўл қўйилади.
95. Автомобилларга сервис хизмати кўрсатиш хоналари ёки хоналар гуруҳи (техник хизмат кўрсатиш ва техник таъмирлаш, диагностика ҳамда созлаш ишлари) автотураргоҳдан 2-турдаги ёнғинга қарши девор (1-турдаги пардевор)лар ва 3-турдаги ораёпмалар билан ажратилиши лозим (автомобиллар ювиладиган хона ёки хоналар гуруҳи бундан мустасно).
Автомобилларга сервис хизмати кўрсатиш хоналарини ёки хоналар гуруҳини (автомобиллар ювиладиган хона ёки хоналар гуруҳи бундан мустасно), шунингдек ёнғин ва портлаш-ёниш хавфи бўйича А ва Б тоифаларга мансуб хоналарни автотураргоҳ биноларининг ер ости ҳамда ярим ертўла (цоколь) қаватларига жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
96. Ёпиқ турдаги автотураргоҳларда эвакуация чиқишларидан камида 8 m масофада ёнмайдиган (ЁНМ) материаллардан тайёрланган эни автомобиль-ўринлари энига тенг бўлган, баландлиги 1,5 m, кенглиги (ичкарига) 1 m дан ошмайдиган шкафлар ўрнатишга йўл қўйилади.
Бунда, шкафнинг ўлчамлари ва ўрнатиш жойи ёнғинга қарши ҳимоя тизимларининг функцияларини бузмаслиги керак.
Шкафларни ўрнатиш автомобиль тўхташ жойининг минимал рухсат этилган ўлчамлари (3,5×5,0 m) ни сақлаган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Шкафлар ёнғин ўчириш воситалари билан жиҳозланиши керак.
97. Ёпиқ турдаги автотураргоҳларда икки ва ундан ортиқ қаватлар учун умумий бўлган рампалар ҳар бир қаватда автомобилларни сақлаш, техник хизмат кўрсатиш ва техник таъмирлаш хоналаридан ёнғинга қарши тўсиқлар, дарвозалар (эшиклар) ҳамда ушбу ШНҚнинг 1-жадвалига мувофиқ ёнғин вақтида ҳаво босими бериладиган тамбур-шлюзлар билан ажратилиши (изоляция қилиниши) лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.

1-жадвал

Автотураргоҳлар турлари

Рампа тўсиқ конструкцияларининг (ёнғинга қарши тўсиқларнинг) оловбардошлилик чегараси, камида min

Тамбур-шлюз ўрнатиш зарурати бўйича талаблар

деворлар (пардеворлар)

дарвозалар (эшиклар)

Ер ости

REI (EI) 45

EI 30

Дарвозаларнинг очилиши учун етарли ўлчамга эга (бироқ 1,5 m дан кам бўлмаган) тамбур-шлюз

Ер усти

REI (EI) 15

EI 15

Талаб этилмайди

(1-жадвал Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 августдаги 01/2-32-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 413, 11.08.2026 й.) таҳририда)
98. Ер ости автотураргоҳларидаги автомобилларни сақлаш хоналарини изоляция қилинган пандуслар (рампалар)дан ажратиб турувчи тамбур-шлюзлар ўрнига ёнғинга қарши эшикларнинг юқори қисмига (автомобилларни сақлаш хонаси томонидан) босим остида ҳаво чиқариб турадиган жиҳоз (завес) ўрнатиш билан изоляция қилишга йўл қўйилади.
Бунда, жиҳозда (завес) ҳаво оқимининг тезлиги 10 m/s дан, сув оқимининг бошланғич кенглиги 0,03 m дан ва ҳимоя қилинадиган дарвоза кенглигидан кам бўлмаслиги керак.
99. Оловбардошлилик даражаси I ва II, конструктив ёнғин хавфи бўйича C0 синфига мансуб бўлган автоматик ёнғин ўчириш тизими билан жиҳозланган ёпиқ турдаги автотураргоҳларнинг изоляция қилинган рампаларида ёнғинга қарши дарвозалар бўлмаган ҳолларда, тутун ўтказмайдиган-ёнмайдиган материалдан ишланган автоматик қурилмалар (тутунга қарши экранлар) лойиҳаланиши лозим.
Қурилмалар (тутунга қарши экранлар) вертикал йўналтирувчиларга эга бўлиши ва ёнғин содир бўлганда, қаватлар бўйича рампа бўшлиқларини қават баландлигининг ярмидан кам бўлмаган баландликда ёпиб туриши керак.
Мазкур қурилмалар автоматик ишлайдиган ва рампа бўшлиқларининг 1 m энига 1 l/s сув сарфлайдиган дренчерли, икки қаторли сув пуркаш мосламаси билан жиҳозланган бўлиши лозим.
100. Автотураргоҳ учун мўлжалланган биноларнинг пол қопламаларида алангани юза бўйлаб тарқалиш гуруҳига кўра, АТ1дан (аланга тарқатмайдиган) паст бўлмаган материаллар қўлланилиши лозим.
101. Ер ости автотураргоҳларида икки ва ундан ортиқ ер ости қаватлари бўлган ҳолларда ер ости қаватларидан зина катаклари ва лифт шахталарига чиқиш қаватлардаги ёнғин вақтида ҳаво босими бериладиган 1-турдаги тамбур-шлюзлар орқали амалга оширилиши керак.
102. Ер ости автотураргоҳларининг девор ва шифтларини пардозлашда ёниш гуруҳи Ё1 дан кам бўлмаган пардозлаш материалларидан фойдаланиш лозим.
103. Механизациялаштирилган ер ости автотураргоҳларининг хоналари 1-турдаги ёнғинга қарши девор ва ораёпмалар билан ажратилган алоҳида бўлма (отсек)ларда жойлаштирилиши керак.
104. Механизациялаштирилган ер усти автотураргоҳларнинг бино-иншоотларини лойиҳалашда уларнинг конструктив ёнғин хавфи синфи С0 га мансуб бўлиши лозим.
Оловбардошлилик даражаси IV бўлган ер усти автотураргоҳларнинг бино-иншоотларини лойиҳалаш ишларини ёниш гуруҳи Ё1 дан кам бўлмаган, ҳимояланмаган металл каркас ва тўсиқ конструкцияларини ёнмайдиган иссиқлик изоляцияловчи материалларни қўлламаган ҳолда амалга оширишга йўл қўйилади.
105. Ёнғинга қарши тўсиқлар, тамбур-шлюзлардаги дарвоза ва эшиклар ёнғин содир бўлган вақтда тез ёпилиши учун автоматик қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
106. Ёнғин ўчириш енгларини дарвозаларнинг пастки қисми орқали ўтказиш учун шу қисмда ўлчами 20х20 cm бўлган ўзи ёпиладиган мослама (заслонка) ўрнатилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(107-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 августдаги 01/2-32-сонли буйруғига (ҳисоб рақами 413, 11.08.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган)
108. Автотураргоҳлардаги эвакуация йўллари ва чиқиш жойларининг ёнғин хавфсизлиги талаблари ШНҚ 2.01.02-04 га мувофиқ бўлиши керак.
Хизмат кўрсатувчи ва навбатчи ходимлар учун (назорат ва касса пунктлари, диспетчерлар, қўриқчилар хоналари) хоналардан, техник воситалар, санитария иншоотлари, мижозларнинг юкларини сақлаш, ногиронлиги бўлган шахслар учун хоналардан эвакуация чиқишлари автомобилларни сақлаш хоналари орқали амалга оширилишига йўл қўйилади.
Бир қаватли ер ости автотураргоҳларида эвакуация учун тўғридан-тўғри ташқарига чиқиши бўлган, табиий ёритишга эга бўлмаган оддий зинапоялар лойиҳаланишига йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1081. Автотураргоҳларда энг узоқ автомобиль ўрнидан энг яқин эвакуация чиқиш жойигача бўлган масофа қуйидаги 11-жадвалда келтирилган қийматлардан ошмаслиги лозим.

11-жадвал

Автотураргоҳ тури

Энг яқин эвакуация чиқиш жойигача бўлган масофа, м

Автомобиль ўрни эвакуация чиқишлари орасида жойлашганда

Хонанинг боши берк қисмида жойлашганда

Ер ости

40

20

Ер усти

60

25

Изоҳ. Эвакуация йўлининг узунлиги автомобилларнинг жойлашувини ҳисобга олган ҳолда ўтиш жойлари ва ўтиш йўлларининг ўрта чизиғи бўйлаб ўлчаш орқали амалга оширилади.

(1081-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 августдаги 01/2-32-сонли буйруғига (ҳисоб рақами 413, 11.08.2026 й.) асосан киритилган)
109. Автотураргоҳларнинг ёнғиндан ҳимоялаш тизимлари, муҳандислик тизимлари ва жиҳозларини ШНҚ 2.01.02-04 ва ШНҚ 2.04.09-21 ларга мувофиқ лойиҳалаш лозим.
110. Эвакуация чиқиш жойларининг биттасини рампага жойлаштиришга йўл қўйилади. Бунда, рампа ШНҚ 2.01.02-04 га мувофиқ изоляцияланган ва унинг четида эни 0,8 m дан кичик бўлмаган йўлак (тротуар) ва автомобиллар ғилдиракларининг ҳаракатини чекловчи тўсиқ бўлиши керак.
111. Қаватдаги ҳар бир ёнғинга қарши бўлма (отсек)дан тўғридан-тўғри ташқарига, рампага, пандусга, рампа олдидаги майдончага йўналган кириш-чиқиш жойлари иккитадан кам бўлмаслиги лозим.
Иккита кириш-чиқиш жойларидан биттасини қўшма ёнғинга қарши бўлма (отсек) орқали ўтказишга йўл қўйилади.
112. Ҳар бир боксдан бевосита чиқиш жойлари бўлган бокс туридаги бир ва икки қаватли автотураргоҳларда, шунингдек функционал ёнғин хавфлилиги бўйича Ф1.4 синфига мансуб биноларга бириктириб ва ички қурилган автотураргоҳларда қуйидагиларни лойиҳаламасликка йўл қўйилади:
ички ёнғинга қарши сув таъминоти тизимини;
ёнғин содир бўлган вақтда одамларни хабардор қилиш ва эвакуацияни бошқариш тизимини;
ёнғин ўчириш автоматик қурилмасини;
автоматик ёнғин сигнализациясини.
113. Ёпиқ турдаги иситиладиган автотураргоҳларда ички ёнғинга қарши сув қувур ўтказгичларининг оқимлари сони ва битта оқимнинг минимал сарфи қуйидагича бўлиши керак:
ёнғинга қарши бўлма (отсек)нинг ҳажми 0,5 дан 5000 m3 гача бўлса, сув сарфи 2,5 l/s бўлган 2 та оқим;
ёнғинга қарши бўлма (отсек)нинг ҳажми 5000 m3 дан юқори бўлса, сарфи 5 l/s бўлган 2 та оқим.
Автотураргоҳларнинг иситилмайдиган тўхташ жойларидаги ёнғинга қарши ички сув таъминоти тизимлари ШНҚ 2.04.01-23 га мувофиқ бўлиши лозим.
114. Ер ости автотураргоҳларида ёнғинга қарши ички сув қувур ўтказгичи ва АЁЎҚ ШНҚ 2.04.01-23 га мувофиқ кўчма ёнғин-қутқарув техникаларини учун вентиллар ва қайтариш клапанларига эга бўлган уланиш каллаклари билан жиҳозланган ҳамда ташқарига чиқарилган қувурлар бўлиши керак.
115. Автомобиль шиналарини сақлаш хоналарининг ёнғин сигнализация тизимларида тутунга қарши ёнғин хабарлагичларидан фойдаланиш лозим.
Ер ости қаватларида жойлашган автомобиль шиналарини сақлаш хоналари, шунингдек ер усти қаватларидаги майдони 200 m2 дан ортиқ бўлган автомобиллар шиналарини сақлаш хоналари ШНҚ 2.04.09-21 га мувофиқ АЁЎҚ билан жиҳозланиши керак.
116. Автотураргоҳларда автомобилларни икки ёки ундан ортиқ бўлган қаватларда сақлашда, АЁЎҚ сув пуркагичларини автомобиллар сақланадиган ҳар бир сатҳда уларга тўлиқ сув пуркалишини таъминлайдиган ҳолда ўрнатиш лозим.
117. Электромобиллар ва гибрид автомобилларни қувватлантириш станциялари ўрнатилган автомобиль-ўринларига эга ёпиқ автотураргоҳлар майдонидан қатъий назар, АЁЎҚ билан жиҳозланиши зарур.
118. Автотураргоҳлар ХБЭБТ билан қуйидагича жиҳозланиши керак:
50 та автомобиль-ўринга эга 2-турдаги;
50 та дан 200 та гача автомобиль-ўринга эга — 3-турдаги;
200 та дан ортиқ автомобиль-ўринга эга — 4-турдаги.
Икки ва ундан кўп қаватли ер усти ёпиқ автотураргоҳлари 100 та автомобиль-ўрингача бўлганда 1-турдаги, 100 та автомобиль-ўриндан кўп бўлганда, 2-турдаги ХБЭБТ билан жиҳозланиши лозим.
119. Технологик жараёнлар натижасида, ёнувчи газлар ва/ёки ёқилғи буғлари ажралиб чиқувчи барча автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш хоналари ёнувчи газлар ва/ёки ёқилғи буғлари концентрацияси АТПКЧ 0,1 дан ошган вақтда, авария вентиляцияси ишга тушишини ва ёнилғи бериш линиясида АТПКЧ 0,5 га етганда беркитиш клапанини ўчиришни таъминлайдиган портлаш хавфи бўлган концентрация сигнализаторлари билан жиҳозланган бўлиши керак.
120. Функционал ёнғин хавфи Ф1.3 синфига мансуб биноларга ёпиқ турдаги (шу бинода яшовчилар, ундан фойдаланувчи ижарачилар ёки жамоатчилик мақсадларида фойдаланиладиган хоналар эгалари учун мўлжалланган) автотураргоҳ туташтириб қуришга йўл қўйилади.
121. Манеж туридаги ер усти ва ер ости автотураргоҳларида бир қават оралиғида автомобилларни икки сатҳда сақлашга оловбардошлилик даражаси II ва конструктив ёнғин хавфи синфи С0 бўлган ҳолда йўл қўйилади.
Автомобилларни икки сатҳда жойлаштиришда қават ора ёпмасининг оловбардошлилик даражаси REI 90 дан кам бўлмаслиги лозим.
7-боб. Автотураргоҳларнинг турлари ва уларга қўйиладиган талаблар
1-§. Ер ости автотураргоҳлари
122. Ер ости автотураргоҳларида автомобиль-ўринларини тўсиқлар билан алоҳида боксларга ажратишга йўл қўйилмайди.
123. Қурилмаган ҳудудда жойлашган, кўпи билан икки қаватли алоҳида турган ер ости автотураргоҳларида ҳар бир ер ости қаватидан бевосита ташқарига мустақил кириш-чиқишларни режалаштиришга йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
124. Ер ости автотураргоҳларининг кириш-чиқиш жойлари (конструкцияларнинг соябонлари)дан функционал ёнғин хавфи бўйича Ф1.1, Ф1.3 ва Ф4.1 синфига мансуб биноларгача бўлган масофа ШНҚ 2.07.01-23, турар жой объектлари ва жамоат биноларигача СанҚваН 0103-25 ларга мувофиқ белгиланиши керак.
(124-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 августдаги 01/2-32-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 413, 11.08.2026 й.) таҳририда)
125. Ер ости автотураргоҳлари учун талаб этиладиган оловбардошлилик даражаси, йўл қўйиладиган қаватлар сони ва ёнғинга қарши бўлма (отсек)и чегарасида йўл қўйиладиган майдон мазкур ШНҚнинг 2-жадвалига мувофиқ қабул қилиниши лозим.
126. Ер ости автотураргоҳларининг полларида ёнғинни ўчириш пайтида сепиладиган сувларни оқова тизимига оқизиш учун мўлжалланган қурилмаларни локал тозалаш иншоотларини ўрнатган ҳолда лойиҳалашга йўл қўйилади.
127. Ички қурилган ер ости автотураргоҳларидан кириш-чиқиш, шунингдек автомобилларни ер ости автотураргоҳларига транспортировка қилишда лифтдан кириш-чиқиш бевосита ташқарига ёки бинонинг биринчи ёки ярим ертўла (цоколь) қаватидаги автотураргоҳ орқали лойиҳаланиши лозим.
Ер ости ва ички қурилган автотураргоҳлардан кириш-чиқишлар, уларнинг бинонинг бошқа қисмлари билан боғланиши ҳамда умумий лифт шахталарини ўрнатиш ушбу ШНҚ нинг 6-бобига мувофиқ бўлиши керак.

2-жадвал

Бино (иншоот)нинг оловбардошлилик даражаси

Бино (иншоот)нинг конструктив ёнғин хавфи бўйича синфи

Ёнғинга қарши бўлма (отсек)нинг қаватлари сони

Ёнғинга қарши бўлма (отсек) чегаралари ичидаги қаватнинг майдони, m2

I

С0

5

3000

II

С0

3

3000

Изоҳ:
Ер ости автотураргоҳининг ёнғин бўлмаси (отсеки) майдонини қуйидаги техник ечимлардан бири билан майдони 3000 м2 дан кўп бўлмаган секцияларга ажратилганда 100 фоизга оширишга йўл қўйилади:
эни камида 8 m бўлган, ёнғин юкламалари бўлмаган зоналар (ўтиш жойлари) билан;
эни камида 6 m бўлган, ёнғин юкламалари бўлмаган зоналар (ўтиш йўллари) билан, бунда зонанинг ўртасида бир чизиқ бўйлаб жойлашган ва узунлиги бўйлаб ҳисобий сони солиштирма сарфи 1 l/(s×m)ни таъминлайдиган сув пуркагичли дренчер қурилмаси ёки ёнғин вақтида ҳисобий баландликка автоматик равишда тушадиган ёнғинга қарши экранлар (ўтиш жойлари) билан.
128. Кўп квартирали уйларда ер ости автотураргоҳлар ШНҚ 2.08.01-24 га мувофиқ лойиҳалаш лозим.
Кўп квартирали уйларда уйнинг биринчи қаватида яшаш квартиралари жойлашган бўлса, уйнинг биринчи қавати нотураржой қават бўлиши ёки ер ости автотураргоҳини техник қават билан ажратиш керак.
129. Автомобилларни ювиш хоналарини биринчи ер ости қаватидан пастда жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
Ювиш хоналарини автомобилларни сақлаш хоналаридан 2-турдаги ёнғинга қарши тўсиқлар билан ажратиш лозим.
Ушбу ювиш хоналарида газбаллонли автомобилларга хизмат кўрсатишга йўл қўйилмайди.
130. Ер ости автотураргоҳларида гўнг, чиқинди, заҳарли, ёнувчи, мойловчи моддаларни (материалларни) ташувчи автомобилларни сақлашга йўл қўйилмайди.
131. Ер ости автотураргоҳлари устига архитектуравий-ландшафт объектларини ШНҚ 2.03.10-24 га мувофиқ лойиҳалаш лозим.
Ер усти боғининг ҳудудига автомобиллар кирмаслигини таъминлаш учун шу ҳудуд 0,5 m баландликдаги тўсиқлар билан ўралаши лозим.
2-§. Ёпиқ турдаги ер усти автотураргоҳлари
132. Оловбардошлилик даражаси I ва II бўлган ер усти автотураргоҳларида шахсий автомобилларни алоҳида боксларда сақлашда, бокслар орасига оловбардошлилик чегараси EI 45 дан кам бўлмаган ва ёнғин хавфи бўйича К0 синфига эга тўсиқлар ўрнатилиши лозим.
Ушбу бокслардаги дарвозалар (бевосита ташқарига олиб чиқувчи чиқиш дарвозалари бундан мустасно) тўрсимон тўсиқ кўринишида бўлиши керак.
133. Ҳажмий ёнғин ўчириш тизимларидан фойдаланиладиган бокслардаги дарвозаларни тешикларсиз яхлит қилиб тайёрлаш лозим.
Бунда, барча қаватлар учун умумий бўлган рампалар ва пандусларни автомобилларни сақлаш хоналаридан ёнғинга қарши тўсиқлар билан ажратмасликка йўл қўйилади.
134. Ёпиқ турдаги ер усти автотураргоҳлари учун талаб этиладиган оловбардошлилик даражаси, йўл қўйиладиган қаватлар сони ва ёнғинга қарши бўлма (отсек) чегарасидаги қаватнинг йўл қўйиладиган майдони ушбу ШНҚнинг 3-жадвали бўйича қабул қилиниши лозим.
135. Конструктив ёнғин хавфи бўйича С0 синфига мансуб бир қаватли биноларда ҳамда оловбардошлилик даражаси I, II ва III ва конструктив ёнғин хавфи бўйича С0 синфига мансуб икки қаватли биноларда ҳар бир боксдан бевосита ташқарига чиқиш мавжуд бўлган ҳолларда, тўсиқлар ва дарвозаларни ёнмайдиган материаллардан (ЁНМ) тайёрлаш ва уларнинг нормадаги оловбардошлилик чегарасида бажаришга йўл қўйилади.

3-жадвал

Бино (иншоот)нинг оловбардошлилик даражаси

Бино (иншоот)нинг конструктив ёнғин хавфи бўйича синфи

Қаватларнинг сони

Ёнғинга қарши бўлма (отсек) чегаралари ичидаги қаватнинг майдони, m2

бир қаватли бино

кўп қаватли бино

I, II

С0

9

10400

5200

С1

2

5200

2000

III

С0

С1

5

2

7800

3600

3600

1200

IV

С0

С1

С2, С3

1

1

1

5200

3600

1200

-

-

-

V

нормаланмайди

1

1200

-

Изоҳ. Қаватлар сони ер устидаги қаватлар сонини ифодалайди, бунда юқори техник қават ҳисобга олинмайди.
3-§. Текис юзада жойлашган очиқ турдаги автотураргоҳлар
136. Текис юзада жойлашган очиқ турдаги (пойдеворларсиз қурилган) автотураргоҳлар лойиҳалаштириш топшириғига кўра қуйидагиларни инобатга олган ҳолда лойиҳаланиши керак:
ташқи тўсиқлар;
алоҳида жойлашган кириш-чиқиш жойлари;
кириш учун кутиш майдончалари (ёки узунлиги автомобиллар навбатини жойлаштириш учун етарли бўлган ўтиш йўли);
ёнғин ўчириш воситалари;
қўриқлаш пункти;
сигнализация воситалари;
вақтни ҳисоблаш жиҳозлари ва бошқа автоматик тизимлар.
Автотураргоҳга киришни кутиб турувчи автомобиллар пиёдалар ҳаракатланиш йўлини тўсиб қўймаслиги лозим.
137. Автотураргоҳларнинг кириш-чиқиш жойларидан маҳаллий аҳамиятга эга кўчаларнинг магистраль кўчалар билан кесишиш жойигача бўлган энг кам масофа — 50 m, маҳаллий аҳамиятга эга кўчаларгача — 20 m, жамоат йўловчи транспортининг тўхташ пунктларигача эса 30 m бўлиши керак.
138. Текис юзада жойлашган очиқ турдаги автотураргоҳларда автомобил-ўринларининг сонини ошириш учун уларни мустақил ва мустақил бўлмаган ярим автомат кўтариш қурилмалари билан жиҳозлашга йўл қўйилади.
139. Мустақил кўтариш қурилмаларини қўллашда автомобиль сақлаш жойининг ўлчамларига тенг бўлган (автомобилни ер усти қаватидан пастга тушириш учун) чуқур ўра лойиҳаланиши лозим.
Кўтариш қурилмаларини икки ёки уч сатҳли бўлишига йўл қўйилади.
Автомобиль-ўринлари ва сақлаш сатҳларининг сони технологик талабларга кўра, қурилманинг ўлчамлари ва жойлаштирилишини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши керак.
4-§. Очиқ турдаги ер усти автотураргоҳлари
140. Табиий равишда (ҳавони механик тортувчи қурилмалар ёрдамисиз) шамоллатиладиган ва тутунга қарши вентиляцияга эга бўлмаган очиқ турдаги ер усти автотураргоҳ биносининг эни (қарама-қарши турган энг узун деворлардаги очиқ жойлар ўртасидаги масофа) 40 m дан ошмаслиги лозим.
141. Енгил автомобиллар учун очиқ турдаги ер усти автотураргоҳларига талаб этиладиган оловбардошлилик даражаси, йўл қўйиладиган қаватлар сони ва ёнғинга қарши бўлма (отсек) чегарасидаги қаватнинг йўл қўйиладиган майдони қуйидаги 4-жадвал бўйича қабул қилиниши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.

4-жадвал

Бино (иншоот)нинг оловбардошлилик даражаси

Бино (иншоот)нинг конструктив ёнғин хавфи бўйича синфи

Қаватларнинг энг кўп сони

Ёнғинга қарши бўлма (отсек) чегаралари ичидаги қаватнинг майдони, m2

бир қаватли бино

кўп қаватли бино

I, II

С0

9

10400

5200

С1

2

3500

2000

III

С0

6

7800

3600

С1

2

2600

1200

IV

С0

С1

6

2

7300

2000

2000

800

(4-жанвал Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 августдаги 01/2-32-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 413, 11.08.2026 й.) таҳририда)
142. Хоналарнинг шамоллатилишини қийинлаштирувчи боксларни ўрнатиш, деворлар ва пардадеворларни (зинапоя деворлари, лифт шахталари, хавфсиз зоналар, техник мақсадларда фойдаланиладиган хоналар, хизмат кўрсатувчи ходимлар учун хоналар, санитария хоналари бундан мустасно) қуришга йўл қўйилмайди.
143. Ёғингарчиликларининг таъсирини камайтириш учун ташқи тўсувчи конструкцияларидаги очиқ жой (проем)ларнинг юқори қисмига ёнмайдиган ЁНМ материаллардан тайёрланган соябон (навес)лар ўрнатиш керак.
Ташқи тўсувчи конструкциялардаги очиқ жой (проем)ларни ГОСТ 3826-82 га мувофиқ ёнмайдиган материаллардан (ЁНМ) йирик тешикли тўрсимон тўсиқлар билан ёпишга йўл қўйилади.
144. Ташқи конструкциялардаги очиқ жой (проем)ларнинг умумий майдони ҳар бир қават (сатҳ)даги ташқи тўсиқлар юзасининг камида 50 фоизини ташкил этиши, бунда тўғридан-тўғри шамоллатиш таъминланиши лозим.
145. Оловбардошлилик даражаси IV бўлган бинолардаги зинапоя катакларининг тўсувчи конструкциялари ва уларнинг элементлари оловбардошлилик даражаси III бўлган биноларнинг зинапоя катакларига қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлиши лозим.
Очиқ турдаги ер усти автотураргоҳларда тутун чиқариш ва шамоллатиш тизимларини ўрнатиш талаб қилинмайди.
146. Очиқ турдаги автотураргоҳларнинг биринчи қаватида бирламчи ёнғин ўчириш воситалари, асбоблари ва шахсий ҳимоя воситаларини сақлаш учун иситиладиган хона лойиҳаланиши керак.
Ҳар бир қаватда камида иккита эвакуация чиқиш жойлари бўлиши лозим.
147. Эвакуация йўли сифатида зинапоя катакчалари томон ярим қаватга ўтувчи пандуслардан фойдаланилганда, ўтиш йўлининг кенглиги камида 0,8 m бўлиши, қатнов қисмидан 0,10 — 0,15 m баландликда жойлашиши ёки ғилдирак тўсиқ билан ўралган бўлиши керак.
5-§. Механизациялашган автотураргоҳлар
148. Механизациялашган автотураргоҳларнинг ҳажмий-режавий ва конструктив ечимлари автомобилларни жойлаш механизациялашган қурилмаларнинг автомобилни вертикал ва (ёки) горизонтал ҳаракатлантириш имкониятидан келиб чиқиб аниқланиши лозим.
149. Механизациялашган қурилмаларни ишлаши ва уларни бошқариш, автотураргоҳ ёнғин хавфсизлигини назорат қилиш лойиҳалаш топшириғига мувофиқ амалга оширилиши керак.
150. Ер усти автотураргоҳларини бошқа вазифаларни бажарувчи биноларнинг (оловбардошлилик чегараси REI 150 дан кам бўлмаган) яхлит деворларига бириктириб қуришга йўл қўйилади (стационар даволаш муассасалари, мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларининг бинолари бундан мустасно).
151. Бошқа вазифаларни бажарувчи биноларга бириктириб ёки ички қуриладиган механизациялашган автотураргоҳларнинг баландлиги асосий бинонинг баландлигига боғлиқ ҳолда аниқланиши керак.
152. Механизациялашган автотураргоҳларда автомобилларни кўп ярусли стеллажларда сақлашга ҳар бир қаватдаги автомобилларни сақлаш жойларини норматив жадалликда сув сепилишини таъминловчи автоматик ёнғин ўчириш воситалари билан жиҳозланган ҳолда йўл қўйилади.
153. Сув (ёнғин ўчириш моддаларини) сепиш қурилмаларининг термик сезгир элементларини ёки мажбурий равишда ишга тушадиган қурилмалар (иссиқлик қулфлари, автоматик ёнғин хабарларлагичлари)ни ШНҚ 2.04.09-21 га мувофиқ жойлаштириш лозим.
154. Механизациялашган автотураргоҳлар блокини автомобиль-ўринлар сони 100 тадан ортиқ бўлмаган ва 28 m дан баланд бўлмаган бинода жойлаштириш лозим.
Автотураргоҳнинг баландлиги ер сатҳидан 15 m гача бўлганда, механизациялашган автотураргоҳ блокининг сиғимини 150 та автомобиль-ўрингача оширишга йўл қўйилади.
155. Механизациялашган очиқ турдаги автотураргоҳларда тўсувчи конструкцияларни ушбу ШНҚнинг 143-бандига мувофиқ лойиҳалашга йўл қўйилади. Бунда, шамоллатиш ва тутунни йўқотиш тизимларини ўрнатиш талаб этилмайди.
156. Бир нечта блоклардан ташкил топган механизациялашган автотураргоҳларни автомобиллар сони 100 тадан ортиқ бўлмаган (15 m дан баланд бўлмаган ҳолда 150 тадан ошмаган) қисмларга ёнғинга қарши деворлар билан (ер усти автотураргоҳларида 2-тур, ер ости автотураргоҳларида 1-тур) ажратиш керак.
157. Механизациялашган автотураргоҳлар қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
автомобилларни навбатма-навбат жойлаштириш учун терминалга олиб борувчи йўлакларни;
автомобилларни механизациялашган қурилмаларга қўйиш терминалларни;
автомобилларни горизонтал ва вертикал кўчирадиган механизациялашган қурилмаларни;
механизациялашган қурилмаларнинг ишлаш майдонларни;
автомобилларни сақлаш жойларини.
158. Механизациялашган автотураргоҳларда ёнғин-қутқарув автомобилларининг кириши ҳамда ёнғин-қутқарув бўлимларининг ҳар бир қаватига эркин ўтиши таъминланиши лозим.
159. Баландлиги 18 m дан (юқори қават полигача) ёки эни 18 m дан ортиқ бўлган механизациялашган автотураргоҳларга икки қарама-қарши томонидан (ойнавандланган ёки очиқ оралиқлар орқали) ёнғин-қутқарув бўлимларининг кириши таъминланган бўлиши керак.
160. Автотураргоҳларга автомобилларни кириб келиши, уларни кириб-чиқиши ва автотураргоҳ ҳудудида ҳаракатланишни бошқаришни ташкил этиш йўл ҳаракатини ташкиллаштириш лойиҳасига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Лойиҳа ҳужжатлари таркибига автомобилларни бошқариш схемаси киритилиши керак.
161. Механизациялашган автотураргоҳлар, шунингдек уларга кириб-чиқишлар транзит транспорт оқимлари ҳаракатига халақит бермаслиги, ички ўтиш йўллари эса ҳар қандай йўналишда тўсиқсиз ҳаракатланишни таъминлаши лозим.
Автотураргоҳга киришни кутиб турувчи автомобилларни вақтинчалик сақлаш учун автотураргоҳ сиғимининг 5 фоизига ҳисобланган майдончалар лойиҳаланиши керак.
162. Сиғими 20 та автомобиль-ўрнидан ортиқ бўлган автотураргоҳда автомобилларни қабул қилиш ва бериш жойлари алоҳида бўлиши ёки кўча-йўл тармоғига ягона кириш-чиқиш лойиҳаланиши лозим.
6-§. Атрофи ўралган автотураргоҳлар
163. Атрофи ўралган автотураргоҳларни даҳа ва мавзеларнинг ички ҳудудларида қуришга йўл қўйилади.
Уларнинг томини устки юзасидан ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш объектлари, ўйин ва спорт майдончалари сифатида фойдаланишга йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
164. Кириш-чиқиш жойларидан ва вентиляция шахталаридан бошқа биногача бўлган масофа СанҚваН 0103-25 га мувофиқ бўлиши керак.
(164-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 августдаги 01/2-32-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 413, 11.08.2026 й.) таҳририда)
Автотураргоҳларнинг кириш-чиқиш жойлари бўлмаган томонларидан қарама-қарши турган биноларгача бўлган минимал масофалар нормаланмайди.
165. Атрофи ўралган автотураргоҳларнинг конструктив ёнғин хавфи бўйича синфи С0 дан, оловбардошлилик даражаси II дан паст бўлмаслиги лозим.
166. Атрофи ўралган икки қаватли автотураргоҳларда ҳар бир қаватдан ташқарига алоҳида кириш-чиқиш жойларини лойиҳалашга йўл қўйилади.
7-§. Ярим механизациялашган автотураргоҳлар
167. Ярим механизациялашган автотураргоҳларни мустақил ёки мустақил бўлмаган турдаги кўтарма механизмлар билан жиҳозлаш лозим.
168. Ёпиқ турдаги ер усти автотураргоҳларида автомобилларни бир қават оралиғида кўтарма механизмлардан фойдаланган ҳолда икки сатҳда сақлашга йўл қўйилади.
169. Автотураргоҳларнинг хоналари, автомобиль-ўринларининг таркиби ва майдони, ўлчамлари автомобилларни сақлаш тизимининг техник хусусиятларига мувофиқ қабул қилиниши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
71-боб. Тоғ ва тоғолди ҳудудларида ҳамда сув объектлари атрофида жойлаштириладиган автотураргоҳлар
1691. Тоғ ва тоғолди ҳудудларда жойлашган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда автотураргоҳларни ушбу ҳудудларнинг белгиланган мақсади ҳамда муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш режимига зид равишда жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
1692. Тоғ ва тоғолди ҳудудларида автотураргоҳ жойлаштириладиган ер участкаларида муҳандислик-геология ва муҳандислик-гидрометеорология изланишлари ўтказилиши лозим.
Изланишларда кўчки, тош қулаш, сел, қор кўчкиси ва эрозия жараёнларининг мавжудлиги, тарқалиш чегаралари ҳамда фаол сейсмик ёриқлар, грунтларнинг барқарорлиги, шунингдек ер ости сувларининг сатҳи ва режими аниқланиши лозим.
Изланишлар натижаларига кўра, ер участкасининг қурилиш учун яроқлилиги ўрганилиши ҳамда аниқланган хавфлардан муҳандислик ҳимояси бўйича зарур чора-тадбирлар лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилиши лозим.
1693. Автотураргоҳларни табиий сув йўллари, сел ўзанлари, фаол кўчки ҳудудлари, қор кўчкиси тушадиган ҳудудлар ва тош қулашнинг ҳисобий траекторияларида жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
1694. Қиялик бўйлаб оқиб келадиган ер усти сувларининг автотураргоҳ ҳудудига кириб келишининг олдини олиш учун қияликнинг юқори томонида ҳисобий сув сарфини қабул қилиш ва чиқаришга мўлжалланган сув тутувчи ариқ, нов (лоток) ёки ёпиқ сув чиқариш тармоғи назарда тутилиши лозим.
Тутиб қолинган сувлар қияликларнинг ювилиши, грунтлар барқарорлигининг бузилиши, автотураргоҳ ва унга туташ ҳудудларни сув босишига олиб келмайдиган тарзда чиқариб юборилиши керак.
1695. Тоғ ва тоғолди ҳудудларидаги автотураргоҳ рампалари қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши лозим:
тўғри чизиқли рампанинг бўйлама нишаблиги 15 фоиздан, эгри чизиқли рампаники эса 12 фоиздан ошмаслиги;
очиқ ва музлаш хавфи мавжуд ҳудудларда рампа нишаблиги маҳаллий иқлим ва музлаш шароитларини ҳисобга олган ҳолда 8 — 10 фоиз оралиғида қабул қилиниши;
рампа нишаблиги 10 фоиздан ошганда унинг юқори ва пастки қисмларида узунлиги камида 3,6 м бўлган ўтиш қисмлари бўлиши, бунда ушбу қисмларнинг нишаблиги асосий рампа нишаблигининг ярмидан ошмаслиги.
Очиқ рампалар ва автотранспорт воситалари ҳаракатланадиган йўллар сирпанишга қарши қоплама билан таъминланиши, музлаш хавфи мавжуд ҳудудларда эса муз ҳосил бўлишининг олдини олувчи муҳандислик ечимлари назарда тутилиши лозим.
1696. Тоғ ва тоғолди ҳудудларида автотураргоҳ рампаларининг минимал кенглиги қуйидагича бўлиши керак:
тўғри бир йўлакли рампа учун камида — 3,5 м;
эгри бир йўлакли рампа учун камида — 3,6 м;
тўғри икки йўлакли рампа учун камида — 6,0 м;
эгри икки йўлакли рампа учун камида — 6,5 м.
1697. Тоғ ва тоғолди ҳудудларидаги автотураргоҳларда тиргак деворлар ортида дренаж тизими назарда тутилиши лозим.
Дренаж сувлари грунтларнинг ювилиши, қияликлар барқарорлигининг бузилиши, шунингдек автотураргоҳ ва туташ ҳудудларнинг сув босишига олиб келмайдиган тарзда белгиланган сув чиқариш жойига йўналтирилиши лозим.
1698. Қор қоплами ҳосил бўладиган ҳудудлардаги автотураргоҳларда қорни вақтинча тўплаш учун алоҳида майдон назарда тутилиши лозим.
Қор тўплаш майдони ва ундаги қор уюмлари эвакуация йўллари, ёнғин ўчириш техникаси ҳаракатланадиган йўллар, кириш-чиқиш жойларидаги кўриниш учбурчаклари ҳамда пиёдалар йўлакларини тўсмаслиги керак.
1699. Табиий ёнғинларнинг автотураргоҳга тарқалиш хавфи мавжуд бўлган тоғ ва тоғолди ҳудудларида автотураргоҳнинг ёнғин тарқалиши мумкин бўлган томони бўйлаб ёнмайдиган материаллардан ёнғинга қарши девор назарда тутилиши лозим.
16910. Сув объектлари атрофидаги ҳудудларда автотураргоҳларни жойлаштиришда Ўзбекистон Республикасининг Сув кодексида белгиланган сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳилбўйи минтақалари ва санитария муҳофазаси зоналарига риоя этилиши лозим.
16911. Сув объектлари атрофидаги ҳудудларда автотураргоҳлардан ҳосил бўладиган ифлосланган ер усти оқова сувлари алоҳида йиғилиб, сув ўтказмайдиган новлар (лотоклар) ёки ёпиқ қувурлар орқали тозалаш иншоотларига йўналтирилиши лозим.
Оқова сувларни тозалаш иншоотларига бевосита йўналтириш имконияти мавжуд бўлмаганда, улар кейинчалик тозалашга юбориш учун йиғувчи (аккумуляция) сиғимларда (резервуарларда) тўпланиши керак.
(71-боб Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 августдаги 01/2-32-сонли буйруғига (ҳисоб рақами 413, 11.08.2026 й.) асосан киритилган)
8-боб. Электромобилларни сақлаш ва қувватлантириш жойлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
170. Автотураргоҳларда электромобиллар ва гибрид автомобиллар, шунингдек уларни қувватлантириш учун автомобиль ўринларини ички ёнув двигателли автомобиллар билан бирга сақлашга йўл қўйилади.
(170-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 августдаги 01/2-32-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 413, 11.08.2026 й.) таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
171. Электромобиллар ва гибрид автомобиллар учун ЭҚС ларни қуйидаги жойларда ўрнатишга йўл қўйилади (механизациялаштирилган ва ярим механизациялаштирилган автотураргоҳлар бундан мустасно):
очиқ майдончаларда;
конструктив ёнғин хавфлилиги С0 ёки С1 синфига мансуб очиқ ва ёпиқ турдаги автотураргоҳларда.
(171-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 августдаги 01/2-32-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 413, 11.08.2026 й.) таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1711. Ички автотураргоҳларда электромобиллар ва гибрид автомобиллар учун ЭҚС ларни фақат биринчи ер ости (−1) ёки биринчи ер усти (+1) қаватида ўрнатишга йўл қўйилади.
1712. Тутунга қарши шамоллатиш тизимлари назарда тутиладиган автотураргоҳларда ушбу тизимларнинг иш унумдорлиги ички ёнув двигателли автомобиллар, шунингдек электромобиллар ва гибрид автомобиллар учун иссиқлик ажралиш қуввати 8 МW бўлган ҳисобий ёнғин бўйича аниқланиши лозим.
(1711-1712-бандлар Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 августдаги 01/2-32-сонли буйруғига (ҳисоб рақами 413, 11.08.2026 й.) асосан киритилган)
172. Ёнилғи бериш линиясида АТПКЧ 0,5 га етганда беркитиш клапанини ўчиришни таъминлайдиган портлаш хавфи бўлган концентрация сигнализаторлари билан жиҳозланган бўлиши керак.
173. Электромобиллар ва гибрид автомобиллар учун қувватлантириш станциялари билан жиҳозланган автомобиль-ўринларини ушбу ШНҚнинг 90-бандига мувофиқ ўрнатиш лозим.
174. Қувватлантириш инфратузилмасини танлашда мавжуд электр тармоғи инфратузилмаси ва уланиш учун зарур қувват (ёки зарур қувватни ажратиш мақсадида тақсимлаш объектларини қайта қуриш имконияти) мавжудлигини ҳисобга олиш керак.
Электромобилларни қувватлантириш учун махсус қурилмалар (қувватлантириш станциялари)дан фойдаланиш зарур.
175. Электромобилларни қувватлантириш станцияларнинг электр таъминоти учун қуёш панелларидан фойдаланишга йўл қўйилади.
176. Лойиҳа ҳужжатларида ЭҚС кабеллари трассасининг тугаш жойи, электромобилларни қувватлантириш жойлари ва уларнинг розеткаларини ўрнатиш нуқталари келтирилган бўлиши лозим.
177. ЭҚС ёнидаги электромобилларни сақлаш жойини лойиҳалашда қуйидагиларни ҳисобга олиш лозим:
электромобилларнинг ўлчамларини;
электромобилларни қувватлантиришга қўйишнинг мумкин бўлган усулларини;
турли маркадаги электромобилларнинг қувватлантириш қурилмалари кабелларининг узунлигини.
178. Ёнғин хавфини минималлаштириш учун ЭҚС ўрнатилган электромобиллар сақланадиган зонани ёқилғи двигателли автомобиллар сақланадиган зонадан ажратишни мазкур ШНҚнинг 90-бандига мувофиқ бажариш керак.
179. Қувватлантириш станциясини электромобилни қувватлантириш учун қўйишга мўлжалланган майдончадан 1 m дан узоқ бўлмаган масофада ва автомобиль-ўринларининг ўлчамларини (3000х6000 mm) ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш керак.
180. Электромобилларни сақлаш жойларига эга бўлган автотураргоҳларда «Электромобилларни қувватлантириш станциясига эга бўлган жой»ни билдирувчи белги ўрнатилиши лозим.
Электромобиль автомобиль-ўринларининг ўлчамларини қуйидагича қабул қилиш керак:
2500х6000 mm — автомобиль-ўринларини ўтиш йўлининг ўқига параллель равишда йўлаклар (тротуарлар) бўйлаб жойлаштириш учун;
3000х6000 mm — автомобиль-ўринларини жойлаштиришнинг бошқа ҳолатлари учун.
Қувватлаш станцияси электромобилни қувватлаш учун мўлжалланган майдончадан 1 m дан ортиқ узоқликда бўлмаслиги лозим.
181. Электромобилларни сақлаш жойларида қувватлантириш станциясини ҳимоялаш мақсадида уларни ўтиш йўли ўқига бурчак остида жойлаштирилганда, юриб кетишини олдини олиш учун ғилдираклар ҳаракатини чекловчи қурилма ўрнатилиши керак.
182. Электромобилларни сақлаш жойларида қувватлантириш станциясини ҳимоялаш мақсадида сақлаш жойларини ўтиш йўлларига параллель жойлаштирилганда баландлиги камида 0,2 m ва тарҳ (лойиҳа)даги ўлчамлари 0,5х0,5 m дан катта бўлмаган бетон тумба ва ғилдиракларни ҳаракатини чеклайдиган тўсиқ ўрнатиш лозим.
183. Вилкалар, штепселли розеткалар, кўчириладиган розеткалар, транспорт воситаларига киритиш жойлари стандартлаштирилган конфигурацияларга эга бўлган контакт тешикларига (бундан буён қурилмалар деб юритилади) қўйиладиган талаблар ГОСТ IEC 62196-2-2018 га мос келиши лозим.
Бу қурилмалар ГОСТ 29322-2014 бўйича 500 V дан ортиқ бўлмаган номинал ишчи кучланишга эга бўлиши керак.
Бунда, 50-60 Hz ли ўзгарувчан электр токига мўлжалланган ва электромобилларни кондуктив (симлар билан) қувватлантиришда қўлланиладиган уч фазали тармоқ учун ток кучи 63 А дан, бир фазали тармоқ учун 70 А дан ошмаслиги лозим.
184. Электромобилларни электр энергияси билан таъминлаш манбаига улашда, нормал фойдаланиш шарт-шароитларида электр энергиясини кондуктив (симлар орқали) узатиш ГОСТ IEC 61851-1-2017 га мувофиқ хавфсиз бажарилиши керак.
185. Ҳар бир ЭҚСда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида электр таъминотидан автоматик ва қўлда ўчириладиган асосий ўчиргич билан жиҳозланиши лозим. Бунда, қўл ёрдамида электр таъминотидан ўчириладиган ўчиргичлар, автомобиль ўринларидан энига камида 3 m, бўйига кўпи билан 1,5 m масофада ўрнатилиши керак.
186. Электр токи уришидан ҳимоялашда электромобилларнинг ташқи тизимлари ёки жиҳозлар учун Oʻz DSt IEC 60364-4-41-2020 (IEC 60364-4-41-2005, IDT) га мувофиқ чора-тадбирлар амалга оширилиши лозим.
187. Электромобилларни электр энергияси билан таъминлаш манбаи тармоғига улашда ГОСТ 14254-2015 (IEC 60529:2013, MOD) га мувофиқ ҳеч қандай очиқ ток ўтказувчи қисмлар бўлмаслиги керак (асбоблар ёрдамисиз ечиладиган қисмлар олингандан кейин ҳам).
Ёнғин сигнализацияси ва (ёки) автоматик ёнғин ўчириш қурилмаси ишга тушиши билан қувватлантириш қурилмалари токсизлантирилиши лозим.
188. Қувватлантириш инфратузилмасига кириш очиқ тарзда бўлмаслиги керак.
189. Ер ости автотураргоҳларида ЭҚС ларни электр тармоғига улаш учун ГОСТ 31565-2012 га мувофиқ оловни тарқатмайдиган электр кабеллардан фойдаланиш лозим.
Бунда, ораёпмадан ўтадиган кабеллар металл қувурчалар ичига ётқизилади ёки оловбардошлилик чегараси ГОСТ IEC 60332-2-2-2011 га мувофиқ бўлган нов (короб) лар орқали ўтказилиши керак.
190. Очиқ турдаги автотураргоҳларда ЭҚС намдан ва улар ичига қаттиқ предметларнинг тушишидан ҳимояланган бўлиши ва бундай ҳимояланганлик даражаси ГОСТ 14254-2015 (IEC 60529:2013 MOD) бўйича IP54 дан паст бўлмаслиги лозим.
191. ЭҚС ларнинг конструкцияси ва жойлаштириш ўринлари ёмғир, қор, кучли шамол бўлганда, уларнинг хавфсиз фойдаланилишини таъминлаши керак.
9-боб. Муҳандислик қурилмалари ва муҳандислик-техник таъминот тармоқлари
1-§. Умумий талаблар
192. Автотураргоҳларнинг муҳандислик-техник таъминоти тармоқлари ва уларнинг муҳандислик жиҳозларини ШНҚ 2.07.01-23, ШНҚ 2.04.01-22, ШНҚ 2.04.02-19, ШНҚ 2.04.05-22, ШНҚ 2.04.08-22, ШНҚ 2.04.09-21, ШНҚ 2.04.17-24 ҳамда мазкур ШНҚни ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаш лозим.
193. Автотураргоҳлар туридан, сиғими ва фойдаланиш шароитидан келиб чиқиб, қуйидаги муҳандислик тизимлари ва жиҳозлари билан таъминланиши керак:
электр таъминоти;
электр ёритиш;
авария (эвакуация) режимидаги ёритиш;
сув таъминоти (ёнғинга қарши) ва оқова сувларни чиқариб юбориш;
иситиш;
тортувчи-чиқарувчи ва тутунга қарши вентиляциялар;
автоматик ёнғин ўчириш;
ёнғин сигнализацияси;
ёнғин вақтида одамларни хабардор қилиш ва бошқариш тизими;
видео кузатув ва бўш жойларни кўрсатиш тизими (лойиҳа топшириғи бўйича).
194. Кўп қаватли автотураргоҳлардаги муҳандислик коммуникациялари (сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш, иссиқлик таъминоти тизимлари)нинг ораёпмалардан ўтадиган қисми металл қувурлардан лойиҳаланиши керак.
195. Муҳандислик коммуникацияларининг полимер материаллардан бўлган қувурўтказгичларини, шунингдек автотураргоҳлар ички қурилган биноларнинг транзит муҳандислик тизимларининг қувурўтказгичларини автотураргоҳларнинг хоналаридан ўтказишга йўл қўйилмайди.
Муҳандислик коммуникациялари тизимларининг қувурўтказгичлари ва ҳаво қувурларининг оловбардошлилик даражаси нормаланган тўсиқ конструкциялари билан кесишган жойларидаги ўтиш узелларининг оловбардошлилик чегараси ушбу конструкцияларнинг оловбардошлилик чегарасидан кам бўлмаслиги керак.
196. Автотураргоҳлар хоналаридан муҳандислик коммуникацияларини (металл қувурлардан бажарилган сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш ҳамда иссиқлик таъминоти қувурўтказгичлари бундан мустасно) транзит ўтказишда, муҳандислик коммуникациялари ва кабель тармоқлари қурилиш конструкциялари билан изоляцияланган бўлиши ёки кесиб ўтувчи қурилиш конструкцияларининг оловбардошлилик даражасидан кам бўлмаган оловбардошлилик чегарасига эга бўлган нов (короб)ларда ўтказилиши лозим.
197. Муҳандислик коммуникацияларини автотураргоҳ хоналаридан транзит ўтказилганда, ёнғинга қарши ҳимоя тизимига тегишли қуввати 110 V дан кам бўлмаган алоқа ва сигнализация кабель линияларининг оралиқ жойларини қурилиш конструкциялари билан изоляция қилинмасликка йўл қўйилади.
198. Энергия таъминоти тармоқлари, сув таъминоти ва кучсиз ток тизимларини киритиш ускуналарини жойлаштириш учун мўлжалланган хоналарни ташқи девор ёнида, кириш жойида жойлаштиришга йўл қўйилади.
199. Навбатчи ходимлар хонасида лойиҳалаш топшириғига асосан автотураргоҳнинг муҳандислик тизимларини бошқаришнинг диспетчерлик пультини ўрнатишга йўл қўйилади.
Навбатчи ходимлар хонаси ер усти автотураргоҳларида биринчи қаватда, ер ости автотураргоҳларида бевосита ташқарига ёки ташқарига олиб чиқадиган зина катагига чиқиши бўлган биринчи ер ости қаватида жойлаштирилиши керак.
Хона иситиш ва вентиляция тизимлари ҳамда санитария узели билан жиҳозланган бўлиши лозим.
2-§. Сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизими
200. Автотураргоҳларнинг сув таъминоти ва сувларни чиқариш, сувли ёнғин ўчириш тизимлари ШНҚ 2.04.01-22, ШНҚ 2.04.09-21 ҳамда ушбу ШНҚга мувофиқ лойиҳаланиши керак.
201. Ҳар бир ёнғин ўчириш насоси ва жокей (ёрдамчи) насосининг босим линиясида ШНҚ 2.04.02-19 га мувофиқ қайтарма клапанлар ўрнатилиши керак.
Ёнғин ўчириш насос станцияси ШНҚ 2.04.09-21 га мувофиқ жойлаштирилиши керак.
Насос станцияси хонаси сув таъминоти кириш жойлари билан бир хонада бўлишига йўл қўйилади.
Ер ости автотураргоҳларида ёнғин вақтида сувни тортиб олиш учун ишлатиладиган автоматик насос станцияси пастки қаватда жойлаштирилиши лозим.
Ушбу хоналар иситиш ва вентиляция тизимлари билан жиҳозланган бўлиши карак.
202. Автомобиллар эгаларининг эҳтиёжлари учун ишлатиладиган сув сарфи нормаларини ШНҚ 2.04.01-22 га мувофиқ қабул қилиниши лозим.
203. Кўп қаватли ер ости автотураргоҳларининг ораёпмаларида ёнғин ўчириш вақтида ишлатилган сувни чиқариш учун қурилма лойиҳаланиши керак.
Пастки ер ости қаватида ҳар бир ёнғинга қарши бўлма (отсек)ига сув йиғиб, кейинчалик уни жала оқова тизимига тортиб чиқариш учун резервуарлар ўрнатилиши лозим.
204. Автотураргоҳларнинг барча турлари учун ташқи ёнғин ўчиришда ишлатиладиган ҳисобий сув сарфи ШНҚ 2.04.02-19 га мувофиқ қабул қилиниши керак.
3-§. Иситиш ва вентиляция
205. Автотураргоҳларнинг иситиш, умумий ва тутунга қарши вентиляция тизимларини ШНҚ 2.04.05-22 га мувофиқ лойиҳалаш лозим.
206. Иситиладиган хоналарнинг иситиш пунктларини бинонинг ташқи деворида, иссиқлик тармоғининг кириш жойи билан бирга автотураргоҳларнинг ҳар қандай сатҳида жойлаштиришга йўл қўйилади.
Лойиҳалаш топшириғига кўра, ички ва бириктириб қурилган автотураргоҳларнинг иссиқлик таъминотини шу бинонинг иссиқлик тармоғидан таъминланишига йўл қўйилади.
207. Сақлаш зоналари ва ёпиқ ҳолатдаги автотураргоҳлардаги рампалар учун иситиш тизими лойиҳаланиши керак.
Автомобилларни ювиш хоналари, назорат-ўтказиш пунктларининг хоналари, диспетчерлик хоналари ҳамда электр шчит хоналари иситиладиган очиқ ва ёпиқ турдаги автотураргоҳларда ҳамда иситилмайдиган очиқ ва ёпиқ турдаги автотураргоҳларда иситилиши керак.
208. Иситилмайдиган автотураргоҳларда мазкур ШНҚнинг 22 ва 25-бандида келтирилган ёрдамчи хоналар иситилиши лозим.
Чиқиб кетиш учун доим тайёр ҳолатда туриши керак бўлган (ёнғин ўчириш, тиббий тез ёрдам, фавқулодда ҳолатларда хизмат кўрсатувчи) автомобилларни сақлаш хоналари иситиладиган бўлиши керак.
209. Иситиладиган автотураргоҳларнинг автомобилларни сақлаш хоналарида, ювиш постларида, электр шчит, ёнғин ўчириш насос хонасида, сув таъминоти тизимининг кириш узелларида иш вақтидан ташқари вақтдаги қабул қилинадиган минимал ҳаво ҳарорати 8 °C дан кам бўлмаслиги лозим.
Иш вақтидаги ҳаво ҳароратини қуйидагича қабул қилишга йўл қўйилади (агар лойиҳалаш топшириғида бошқа ҳарорат кўрсатилмаган бўлса):
иситилмайдиган гаражларнинг автомобилларни сақлаш зонасида — 8 °C ÷ 10 °C;
ювиш хоналари, техник хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш хоналарида — 18 °C;
техник хоналарда (электр шчит, ёнғин ўчириш насослари хонаси, сув қувурлари ва бошқаларнинг кириш узеллари) — 8 °C дан.
210. Автомобиллар тўхтаб туриш жойлари ва улар ҳудудида жойлашган хоналарни иситиш ва вентиляция тизимлари ҳисобга олиш узеллари ўрнатилган иссиқлик пунктида умумий тақсимлаш тармоғига уланиши лозим.
211. Автомобилларни сақлаш хоналари, ювиш хоналари, техник хизмат кўрсатиш ва техник таъмирлаш хоналарида сувли (ҳаво-иситиш агрегатлари билан) ёки ҳаволи (ҳавони киритувчи вентиляция билан биргаликда) иситишни назарда тутиш керак.
Ходимларнинг алоҳида хоналарини иситиш зарур бўлганда, электр иситиш тизимидан фойдаланишга йўл қўйилади.
212. Автомобиллар тўхтаб туриш жойларини иситишни ҳисоблашда автотураргоҳга кирадиган автомобилларни иситиш учун иссиқлик сарфи ҳисобга олиниши, бунда автомобилларнинг 1 h давомида кириши мумкин бўлган максимал сони ҳисобга олиниши лозим.
Автомобилларни сақлаш жойларининг юқорисида жойлашган иситиш қувурўтказгичларида қулфлаш-ростлаш арматурасини жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
213. Сақлаш зонасига 50 ва ундан ортиқ автомобилларни сиғдирадиган автотураргоҳларнинг ташқи кириш ва чиқиш дарвозаларига иссиқ ҳаво чиқарадиган жиҳозлар (завеслар) ўрнатиш лозим.
214. Ёпиқ автотураргоҳларда автомобилларни сақлаш хоналарида зарарли газларни аралаштириш ва йўқотиш учун тортувчи-чиқарувчи вентиляцияни ГОСТ 12.1.005-2015 га мувофиқ ассимиляция ҳисоблаш натижалари бўйича лойиҳалаш керак.
215. Иситилмайдиган очиқ ҳолатдаги ер усти автотураргоҳларида механик қурилмали тортувчи вентиляцияни ташқи тўсиқлардаги очиқ жой (проем)лардан 20 m узоқроқ масофада жойлашган зоналар учун лойиҳалаш лозим.
216. Автотураргоҳлар вентиляциясини ҳисоблашда қуйидаги бошланғич маълумотларни инобатга олиш керак:
индивидуал (шахсий) транспорт автомобиллари тўхтаб туриш жойларида ҳаво алмашинуви кириш ва чиқишлар сонининг ўртача қийматини, мос равишда автомобил-ўринлар умумий сонининг 2 ва 8 фоизига тенг бўлган ҳолда ҳисоблаш йўли билан аниқлаш (углерод оксиди (CО) концентрациясини 20 mg/m3 қабул қилиш лозим);
хизмат автомобилларини қисқа муддатли сақлаш ва умумий фойдаланишдаги автотураргоҳларнинг ҳаво алмашинуви кириш ва чиқишлар максимал сони бўйича аниқланиш.
CО концентрациясини одамларнинг автотураргоҳда бўлиш вақтини (бироқ 1 h дан кўп бўлмаган) ҳисобга олиб, лойиҳанинг технологик қисмида ГОСТ 12.1.005-2015 га мувофиқ қабул қилиниши, бунда турар жой объектлари биноларига ички қурилган ер ости автотураргоҳларида ҳаво тортувчи қувурни кириш қувуридан 20 фоизга юқорироқ қабул қилиниши лозим.
Вентиляция тизимини CО концентрациясини ўлчаш датчикларидан келадиган сигналлар бўйича ишга туширилишига йўл қўйилади.
217. Ҳаво тортувчи ҳавоўтказгичларда уларнинг ёнғинга қарши тўсиқлар билан кесишадиган жойларга ёнғинга қарши клапанлар ўрнатилиши керак.
218. Хизмат кўрсатиладиган қават ёки хона ташқарисига ўрнатиладиган ва ёнғинга қарши тўсиқлар билан ажратиладиган транзит ҳавоўтказгичларни ШНҚ 2.04.05-22 га мувофиқ ўрнатиш зарур.
219. Ёнғин содир бўлганда ҳавони умумий алмаштирувчи вентиляция тизимидан фойдаланмаслик лозим.
220. Тутунга қарши ҳимоя тизимларини ишга тушириш тартиби (кетма-кетлиги)да чиқарувчи вентиляциянинг тортувчи вентиляциядан олдинроқ ишга туширилиши таъминланиши керак.
221. Тутунга қарши ҳимоя тизимларини бошқариш қуйидагилар орқали амалга оширилиши керак:
ёнғин сигнализацияси (ёки ёнғин ўчиришнинг автоматик қурилмалари);
масофадан туриб – тутунга қарши тизимларни бошқаришнинг марказий пульти;
автотураргоҳларнинг қаватига кириш жойига, қаватлардаги зинапоя майдончаларига (ёнғин ўчириш кранлари жойлашган шкафларга) ўрнатиладиган қўлда ишга тушириладиган тугмалар ёки механик қурилмалар.
222. Кўп квартирали уйларга ички қурилган автотураргоҳлардаги вентиляция шахталарининг шовқин ютувчанлиги уларнинг тунгги вақтда ишлашини инобатга олган ҳолда ҳисоблаб аниқланиши керак.
223. Иситилмайдиган, алоҳида боксли ер усти автотураргоҳларининг боксларида мустақил тортувчи вентиляторлар ўрнатилишига йўл қўйилади.
224. Автотураргоҳларнинг автомобилларни ювиш хоналари, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш постлари ҳамда изоляцияланган рампаларнинг вентиляцияларини автомобилларни сақлаш хоналаридан алоҳида лойиҳалаш лозим.
Автомобилларни ювиш хоналари, техник хизмат кўрсатиш ва техник таъмирлаш постлари ҳамда рампаларнинг тортувчи вентиляцияларини хоналарнинг юқори ва пастки зоналаридан бир хил қисмларда ўтказиш лозим.
225. Бир ёнғин бўлинмаси доирасидаги автомобиль тўхташ жойида тутунга қарши оқимли вентиляция тизимлари ва умумий алмашинув вентиляцияси тизимлари учун ташқи ҳавонинг умумий қабул қилиш қурилмаларини ўрнатишга йўл қўйилади.
Бунда, вентиляция ускуналари хонасининг тўсиқларини кесиб ўтадиган жойларда умумий алмашинув вентиляциясининг оқимли тизимлари ҳаво қувурларига ёнғинга қарши очиқ ҳолатдаги клапанлар ўрнатилиши керак.
226. Автотураргоҳларнинг электр шчит, кучсиз токли тизимлар учун хоналар ва ёнғин бўлмаси (отсек) ҳудудида жойлашган ёрдамчи хоналарини шамоллатишни ушбу хоналарда кичик ўлчамли тортувчи вентиляторлар ўрнатиш орқали автотураргоҳ (автомобиллар сақлаш хоналарининг B2-B4 тоифаларида) ҳавоси ёрдамида амалга оширишга йўл қўйилади.
Бунда, электр шчит ва кучсиз токли тизимлар хоналари деворларидаги ҳаво оқиб ўтувчи панжараларга фильтрлар ўрнатишга йўл қўйилади.
227. Автомобиль-ўринлари 25 тадан ортиқ бўлган ер ости автотураргоҳларининг вентиляция жиҳозлари 100 фоиз захирага эга бўлиши керак. 100 фоизли захирани фақат тортувчи вентиляция учун қўллашга йўл қўйилади.
4-§. Электр таъминоти тармоқлари
228. Автотураргоҳларнинг электр таъминоти тизимини ва электр-техник қурилмаларини ШНҚ 2.04.17-24 ва ЭУТҚларга мувофиқ лойиҳалаш лозим.
229. Автотураргоҳларнинг электр таъминоти қуйидаги тоифаларга тааллуқли бўлиши керак:
I тоифага – ёнғинга қарши ҳимояда фойдаланилувчи электр қурилмалари, автоматик ёнғин ўчириш ва автоматик сигнализация, тутунга қарши ҳимоя, ёнғин-қутқарув бўлимларини ташиш лифтлари, ёнғин ҳақида хабарлар узатиш тизимлари, ёнғинга қарши дарвозаларнинг электр юритгичли механизмлари, автомобилларнинг газ баллонларини сақлаш хоналаридаги ҳаво муҳитини автоматик назорат қилиш тизимлари учун қурилмалар;
II тоифага – лифтлар ва бошқа автомобилларни кўчиришга мўлжалланган механизациялашган электр юритгичлар; дарвозаларни қўл ёрдамисиз очиш механизмларининг электр юритгичлари ва автотураргоҳларни авариявий ёритиш бўйича электр юритгичлар;
III тоифага – автотураргоҳлардаги технологик ускуналарнинг электр токини истеъмол қилувчи бошқа электр қурилмалари.
230. Ёнғинга қарши қурилмаларни электр энергия билан таъминлайдиган электр кабелларни бино (иншоот)нинг кириш шчитларига бевосита уланиши, бунда уларни бир вақтнинг ўзида ток қабул қилувчи бошқа қурилмаларга улашга йўл қўйилмайди.
231. Ёнғинга қарши ҳимоя тизимини электр токи билан таъминловчи линияларда мис симли оловбардош кабеллар қўлланилиши керак.
Уларни электр энергиясини қабул қилувчи бошқа қурилмаларга қўллашга йўл қўйилмайди.
232. Автомобилларни сақлаш хоналарининг ёритилишини ШНҚ 2.01.05-24 га мувофиқ бўлиши лозим.
233. Авария вақтида ишлайдиган (эвакуация) ёритиш тармоғига қуйидагиларни улаш лозим:
ҳар бир қаватдаги эвакуация чиқиш жойларини;
автомобилларнинг ҳаракатланиш йўлларини;
ёнғин ўчириш техникасини улаш учун бириктирувчи бошча (головка)ларни ўрнатиш жойларини;
ёнғин ўчиришнинг бирламчи воситаларини;
ташқи гидрантларнинг жойлашиш ўринларини (иншоот фасадида);
бино, иншоот фасадида рақамли белгиларни;
ёнғин ўчириш насос хонасини кўрсатувчи ёритиладиган элементларни.
234. Автотураргоҳларда автомобилларнинг ҳаракатланиш йўллари ҳайдовчиларга қулайлик яратиш мақсадида чироқли кўрсатгичлар билан жиҳозланиши керак.
235. Ҳаракатланиш йўналишини кўрсатувчи чироқли кўрсатгичларни бурилиш жойларига, йўл қияликларининг ўзгарган жойларига, рампаларга, қаватларга кириш жойларига ҳамда зинапоя катакларига кириш ва улардан чиқиш жойларига ўрнатиш керак.
Ҳаракатланиш йўналишини кўрсатувчи чироқли кўрсатгичлар эвакуация йўлларидаги ва автомобиллар ўтиш йўлларидаги исталган нуқтадан тўғридан-тўғри кўринувчи чегарада пол юзасидан 2 ва 0,5 m баландликда ўрнатилиши лозим.
236. Автотураргоҳлар бино ва иншоотларининг фасадларида ёнғин ўчириш техникасини улаш учун мўлжалланган гидрантлар ўрнатилган жойларни кўрсатувчи ёритиладиган кўрсаткичлар ўрнатилиши керак.
Ушбу ёритиладиган кўрсаткичлар ёнғин автоматикаси тизимлари ишга тушган пайтда автоматик тарзда ишлаб кетиши лозим.
237. Автотураргоҳлардаги электромобилларни қувватлантириш жойларида, автомобилларни боксларда сақлашда қуйидаги талаблар ҳисобга олиниши керак:
қувватлантириш жойлари автомобиллар ва одамлар учун ўтиш йўллари бўйлаб жойлашган бўлиши;
электромобилларни қувватлантириш учун фойдаланиладиган электр жиҳозларининг қобиғини ҳимоя қилиш даражаси камида IP 44 бўлиши;
электр тармоқлари дифференциал ток билан бошқариладиган автоматик ҳимоя ўчиргичлари ва қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши;
электромобилларнинг батареяларини қувватлантириш станциялари ёнғиндан ҳимоя тизимлари ишга тушиши ҳақида сигнал қабул қилиши билан автоматик равишда электр таъминоти ўчирилиши.
238. ЭҚС ларни лойиҳалашни ГОСТ IEC 61851-1-2017 га мувофиқ амалга ошириш зарур.
Электр таъминоти тизимида ҳимоя ўчириш тизимини лойиҳалаш керак.
239. Электр таъминотини лойиҳалашда электр ускуналарининг авария ҳолатларида кучланиши ортадиган металл қисмларини ЭУҚТ га мувофиқ ерлантириш лозим.
Электр ускунасини ноллашда электр тармоғининг нолли симидан, қўшимча ўтказилган сим ва электр тармоғининг пўлат қувурларидан фойдаланиш зарур.
240. Автотураргоҳларнинг бино ва иншоотларини яшиндан ҳимоя қилиш элементларини ЭУТҚ талабларига мувофиқ амалга ошириш керак.
Ҳимоялаш чораларини, шунингдек яшин қабул қилувчи тўрларни ва уларнинг конструкцияларини қўллаш имкониятини ЭУТҚга мувофиқ, яшиндан ҳимоянинг талаб этиладиган тоифасига боғлиқ ҳолда аниқлаш лозим.
5-§. Автоматик ёнғин ўчириш ва ёнғин сигнализацияси тизимлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
241. Автотураргоҳларда қўлланиладиган ёнғин ҳақида хабарлаш, АЁЎҚ ва ёнғин сигнализация тизимлари ШНҚ 2.04.09-21 га мувофиқ бўлиши лозим.
(241-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 августдаги 01/2-32-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 413, 11.08.2026 й.) таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
242. Автоматик ёнғин ўчириш қурилмасининг тури, ўчириш усули ва ўт ўчириш воситаларининг турлари ШНҚ 2.04.09-21 га мувофиқ қабул қилиниши керак.
(242-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 августдаги 01/2-32-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 413, 11.08.2026 й.) таҳририда)
243. Алоҳида боксларга эга бўлган автотураргоҳларнинг ҳар бир боксида ёнғин ўчириш модулли қурилмалари қўлланилганда, ушбу бокслар орасидаги ўтиш йўлакларида АЁЎҚ ўрнатиш талаб этилмайди.
Ўтиш йўлаклари ҳар бир қаватда кўчма (ОП-50, ОП-100 турлардаги) ёнғин ўчириш воситалари билан қуйидагича жиҳозланиши керак:
Олдинги таҳрирга қаранг.
қаватдаги ўтиш йўлакларининг майдони 500 m2 бўлганда – 1 та;
(243-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 августдаги 01/2-32-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 413, 11.08.2026 й.) таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўтиш йўлакларининг майдони 500 m2 дан катта бўлганда – 2 та.
(243-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 августдаги 01/2-32-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 413, 11.08.2026 й.) таҳририда)
244. Ярим автоматлаштирилган автотураргоҳларда сув билан ёнғинни автоматик ўчириш қурилмасидан фойдаланилганда, сув пуркаш мосламалари норматив жадаллик билан автомобилларни сақлашнинг ҳар бир сатҳида автомобилларга сув сепилишини таъминлаши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сув пуркаш мосламаларининг термик сезгир элементлари ёки сув сепиш тизими (иссиқлик қулфлари, автоматик ёнғин хабар бериш ускуналари)нинг ишга туширилишини таъминловчи қурилмаларни ШНҚ 2.04.09-21 га мувофиқ жойлаштириш лозим.
(244-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 августдаги 01/2-32-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 413, 11.08.2026 й.) таҳририда)
Икки ва ундан ортиқ қаватга эга ер ости автотураргоҳлари қуйидаги 5-жадвалга мувофиқ ХБЭБТ билан жиҳозланиши лозим.

5-жадвал

Сиғими

Автомобиль-ўринларининг сони

ХБЭБТ нинг тури

50 тагача

2

50 дан 200 тагача

3

200 дан ортиқ

4 ёки 5

Автотураргоҳнинг ички қисмидаги углерод оксиди концентрацияси автомобиллар энг кўп кириб-чиқадиган вақтдан ўртача 8 h олдин ва кейин 50 ppm (ёпиқ тўхташ жойлари учун 25 ppm ёки ундан кам) остида сақланиши керак.
10-боб. Алоқа ва сигнализация тармоқлари (тизимлари)га қўйиладиган талаблар
245. Автотураргоҳларнинг алоқа ва сигнализация тизимлари ШНҚ 2.04.17-24, ШНҚ 2.01.02-04, ШНҚ 2.04.09-21 ларга мувофиқ лойиҳаланиши лозим.
246. Алоқа ва сигнализация тизимларини лойиҳалашда ёнғин отсек (бўлма) ларига бўлишни ҳисобга олиш керак.
247. Автотураргоҳларнинг бино ва иншоотларини қуйидаги алоқа ва сигнализация тизимлари билан жиҳозлаш лозим:
қўриқлаш сигнализацияси;
умумий фойдаланишдаги телефон алоқаси тармоғи;
диспетчерлик (технологик) алоқаси тизими (техник хоналар мавжуд бўлган ҳолда);
назорат ва фойдаланишни бошқариш (автомобилларни кириш-чиқишини чеклаш тизими);
видео кузатув;
муҳандислик тизимларини автоматлаштириш ва диспетчерлаштириш (CО концентрациясини ўлчаш);
ёнғин автоматикаси;
ёнғин сигнализацияси;
хабар бериш ва эвакуацияни бошқариш.
248. Автотураргоҳлардаги навбатчи ходимлар хоналарида (диспетчерлик хонаси, НЎП) умумий фойдаланишдаги телефон алоқаси тармоғи лойиҳаланиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
249. Автотураргоҳларни лойиҳалашда лойиҳалаш топшириғига мувофиқ қуйидаги техник воситалар ва тизимларни назарда тутишга йўл қўйилади:
автотураргоҳ ҳудудига кириш-чиқиш жойларини, автотураргоҳ жойлаштирилган бинонинг бошқа функционал зоналарига ўтиш жойларини, шунингдек лойиҳалаш топшириғида белгиланган бошқа зоналар ва хоналарга киришни назорат қилиш ва бошқариш тизимлари билан жиҳозлаш;
автотранспорт воситаларининг кириш-чиқишини ҳисобга олиш, туриш вақтини ва тўлов миқдорини аниқлаш, шунингдек тўлов амалга оширилганлигини қайд этиш;
бўш автомобиль ўринлари тўғрисида ахборот бериш ва ҳайдовчиларни йўналтириш.
(249-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 августдаги 01/2-32-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 413, 11.08.2026 й.) таҳририда)
250. Назорат ускуналари қулфланадиган шкафлар (бокслар)га жойлаштирилиши керак.
251. Назорат ускуналарини алоқа ва сигнализация тизимлари жойлашган хоналарга ўрнатишга йўл қўйилади.
252. Қуйидаги зоналар ва хоналарда видеокузатув тизими лойиҳаланиши керак:
автотураргоҳ ҳудудига кириш-чиқиш жойларида;
лифт холларида (мавжуд бўлганда);
лойиҳалаш топшириғи билан кўрсатилган бошқа зоналар ва хоналарда.
253. Ёпиқ турдаги автотураргоҳларда углерод оксиди (CО) концентрациясини ўлчовчи, шунингдек хонадаги углерод оксиди (CО) концентрацияси даражасини назорат қилиш бўйича сигнал берувчи ускуналарни ўрнатиш лозим.
11-боб. Ногиронлиги бўлган шахслар учун қулайликлар
254. Ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар автомобилларини сақлаш жойларининг майдони, сақлаш жойларининг сони, антропометрик параметрлари ШНҚ 2.07.02-24 га мувофиқ бўлиши керак.
255. Ногиронлиги бўлган шахслар учун автомобилларни сақлаш жойларини ер усти автотураргоҳларининг биринчи қаватига, ер ости автотураргоҳларининг юқоридан биринчи қаватида кириш жойининг ёки лифтнинг ёнида жойлаштириш керак.
Автотураргоҳларда «Ногиронлар» йўл белгилари лойиҳаланиши лозим.
256. Ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатиш жойлари биноларнинг эвакуация чиқишларидан, қаватларидан ташқарига чиқиш жойларидан минимал масофаларда жойлаштирилиши керак.
257. Иккинчи ва ундан юқори қаватлардан эвакуация йўли сифатида хизмат қиладиган рампа тўғридан-тўғри бино ёки иншоотдан чиқиш жойига уланган бўлиши керак.
258. Ногиронлиги бўлган шахсларни ўз вақтида эвакуация қилишни таъминлаш имконсиз бўлса, унда эвакуация йўлларида улар ёнғин-қутқарув бўлинмалари келгунига қадар қолишлари мумкин бўлган хавфсизлик зоналари лойиҳаланиши керак.
Эвакуация режаларида хавфсизлик зоналарининг жойлашуви кўрсатилиши лозим.
259. Биноларга ички қурилган автотураргоҳлар, ер ости автотураргоҳлари бинонинг функционал қаватлари билан ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар ва уларга ҳамроҳлик қиладиганларга мўлжалланган лифтлар орқали бевосита боғланган бўлиши керак.
Ушбу лифтлар ва уларга келадиган йўллар махсус белгилар билан белгиланиши лозим.
12-боб. Атроф-муҳит муҳофазаси
260. Автотураргоҳларнинг томлари ва ёндош ҳудудларидан ёмғир ва қор сувларини кетказиш учун жала сувларини оқизиш тизими лойиҳаланиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
261. Ер усти оқова сувларини тозалаш иншоотлари ШНҚ 2.04.22-25 га мувофиқ қуйидаги автотураргоҳларда назарда тутилиши лозим:
100 тадан кўп автомобиль ўрнига эга бўлган автотураргоҳларда;
автомобиль ўринлари сонидан қатъи назар, ер усти оқова сувлари сув объектларига чиқариладиган автотураргоҳларда;
ер усти оқова сувлари ичимлик суви манбаи сифатида фойдаланиладиган, рекреация ёки балиқчилик аҳамиятига эга сув объектларига ёхуд уларга бевосита оқиб тушадиган сув чиқариш иншоотларига йўналтириладиган автотураргоҳларда.
(261-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 августдаги 01/2-32-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 413, 11.08.2026 й.) таҳририда)
262. Ушбу ШНҚнинг 50-бандида келтирилган хоналардан чиқадиган хўжалик-маиший ва технологик оқова сувларни шаҳар хўжалик-маиший оқова тизимига, буни имкони бўлмаганда, бу сувларни лойиҳаланаётган тозалаш иншоотларига ва тозалангандан сўнг сув ҳавзаларига оқизиш лозим.
263. Автотураргоҳнинг яшил ҳудудидаги ортиқча сувларни ушлаб қолиб тупроққа сингдириб юбориш учун инфильтрацион тизимлар (тошлар ёки бошқа ғовакли материаллар ёки ёмғир сувларининг тезлигини камайтирувчи зич қилиб экилган ўсимликлар) ўрнатилиши керак.
264. Автотураргоҳларни лойиҳалашда уларга тегишли ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ҳисобга олиниши лозим.
265. Автотураргоҳлар ва автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш майдончаларини қаттиқ маиший чиқиндилар билан ифлосланишининг олдини олиш мақсадида, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва вақтинча сақлаш учун мўлжалланган 1 ёки 2 та махсус чиқинди қутиларини кириш (чиқиш) йўлида ўрнатиш лозим.
ШНҚ 2.05.07-24 «Автотураргоҳлар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
1-ИЛОВА
Автотураргоҳларда автомобил-ўринларининг ўлчамларини аниқлаш учун автомобилларнинг таснифи

Автомобиль синфи

(тури)

Автомобиллар ўлчамлари, камида, mm

Минимал радиуси, mm

Узунлиги, L

Эни, B

Баландлиги, Н

Кичик

3700

1600

1700

5500

Ўртача

4300

1700

1800

6000

Катта

5160

1995

1970

6200

Микроавтобус

5500

2380

2300

6900

Мототранспорт

2700

1000

1500

2700

Изоҳлар:
1. Автомобилларни сақлаш хоналарига қўйиш оралиқлари қуйидагилардан кичик бўлмаган ўлчамларда (m) минимал йўл қўйиладиган хавфсизлик оралиқларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади:
автомобилнинг бўйлама томонидан деворгача бўлган оралиқ — 0,8;
деворга нисбатан параллел ҳолатда жойлаштирилган автомобилларнинг бўйлама томонлари орасидаги оралиқ — 0,8;
автомобиль бўйлама томони ва колонна ёки девор пилястраси орасидаги оралиқ — 0,5;
мотоцикллар орасидаги оралиқ — 0,05.
Автомобиллар қуйидаги ҳолатларда жойлаштирилганда автомобилнинг олд томони ва девор ёки дарвоза орасидаги оралиқ:
тўғри бурчакли жойлашганда — 0,7;
бурчак остида жойлашганда — 0,7.
Автомобиллар қуйидаги ҳолатларда жойлаштирилганда автомобилнинг орқа томони ва девор ёки дарвоза орасидаги оралиқ:
тўғри бурчакли жойлашганда — 0,7;
бурчак остида жойлашганда — 0,7;
олдинма-кейин жойлашган автомобиллар орасидаги оралиқ — 0,6;
Автомобиллар боксларда сақланганда:
B + 1600 mm — эни, L + 1400 mm — узунлиги.
2. Автомобиль-ўринларига жойлаштириладиган автомобилларнинг турлари (синфлари) лойиҳалаш учун берилган топшириққа мувофиқ аниқланади.
3. Орқага бурилишнинг минимал ташқи ўлчам радиуси — автомобилни орқага буришнинг минимал радиуси (ёки автомобиль орқага бурилишининг минимал диаметри). Бу радиус автомобилнинг олдинги ғилдираги изининг ташқи чизиғи бўйича аниқланади. Ушбу қиймат кузов (олдинги бампер) бўйича орқага бурилиш радиусидан кичик бўлади.
4. Автомобиллар учун автотураргоҳлардаги автомобиль-ўринларининг минимал ўлчамлари 5,5 х 2,5 m ни ташкил этади.
ШНҚ 2.05.07-24 «Автотураргоҳлар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
2-ИЛОВА
1-расм. Автомобилларни қия жойлаштириш
01-тўхташ жойининг стандарт эни, 02-тўхташ жойининг стандарт узунлиги, 03-конструктив элементлар билан тўсилган бўлимнинг эни
2-расм. Автомобилларни боши берк майдончада жойлаштириш
01-автомобилларнинг айланиб олиш жойи, 02-боши берк тупиккача бўлган масофа
3-расм. Автомобилларни параллель жойлаштириш
4-расм. Кириш жойидаги шлагбаум

01- шлагбаум, 02-кириш ёки чиқиш, 03- йўл