toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
буйруғи
ШНҚ 2.07.06-24 «Шаҳар кўча-йўллари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 25 июлда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 266]
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 ноябрдаги ПФ-6119-сон «Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021 — 2025 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги, 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сон «Маъмурий ислоҳотлар доирасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 23 апрелдаги 231-сон «Қурилиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. ШНҚ 2.07.06-24 «Шаҳар кўча-йўллари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ЗАКИРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 25 июнь,
01/2-23-сон
Келишилди:
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси Б. ЮСУПАЛИЕВ
2024 йил 28 май
Транспорт вазири И. МАХКАМОВ
2024 йил 7 июнь
Фавқулодда вазиятлар вазири А. КУЛДАШЕВ
2024 йил 18 июнь
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2024 йил 25 июндаги 01/2-23-сон буйруғига
ИЛОВА
ШНҚ 2.07.06-24 «Шаҳар кўча-йўллари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Мазкур шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (бундан буён матнда ШНҚ деб юритилади) шаҳар кўча-йўлларининг асосий классификацияси, техник талаблари, лойиҳа элементлари, намунавий лойиҳалари ва уларни жойлаштиришнинг режавий схемаларига оид талабларни белгилайди.
Ушбу ШНҚнинг талаблари шаҳар кўча-йўлларида велосипед ва пиёдалар йўлкаларини ёритиш элементлари, ободонлаштириш, жиҳозлашга нисбатан татбиқ этилмайди.
1-боб. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар
1. Мазкур ШНҚда қуйидаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар келтирилган:
ҚМҚ 2.04.03-19 «Канализация. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар»;
ГОСТ 52289-2004 «Йўл белгилари, чизиқлар, тўсиқлар ва светафорларни ўрнатиш қоидалари бўйича асосий ҳужжат» (расмий манба: Основной документ, описывающий правила размещения дорожных знаков, разметки, ограждений и светофоров).
2-боб. Атамалар ва таърифлар
2. Ушбу ШНҚда қуйидаги атама ва таърифлардан фойдаланилган:
шаҳар кўча-йўлларининг асосий классификацияси — кўча ёки йўлнинг шаҳарсозлик аҳамияти, функционал мақсади ва лойиҳа параметрларини белгилайдиган хусусияти;
шаҳар аҳамиятидаги магистрал кўча-йўллар — магистрал йўл аралаш фойдаланиш (тижорат, турар жой, кичик тижорат мақсадларида)даги кўча;
коллектор йўллар (жамловчи кўчалар) — бир неча кўчалар билан кесишиб магистрал кўча-йўллари билан боғловчи кўча йўл тармоғи;
туман аҳамиятидаги йўллар — турар жой, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳалари аралаш фойдаланиш билан кириш кўчаси ёки магистрал йўл;
маҳаллий аҳамиятдаги кўча-йўллар — маҳаллий асосий кўчалар шаҳарларнинг марказида ёки кичик ва ўрта шаҳарларнинг марказларида жойлашган йўл;
турар жой ҳудудлари (маҳалла) ички йўллари (боши берк кўчалар) — терассали ва алоҳида уйлар билан қопланган турар жой ҳудудларидаги йўл;
турар жой ҳудудлари (мавзе, даҳа) йўллари — қаторлар, терассали ва якка тартибдаги уйларга кириш йўли;
жамоат-ишчи ва савдо ҳудудлари йўллари — турар жой объектлари билан тижорат мақсадларида фойдаланиш учун мўлжалланган йўл;
тижорат (ҳудудлари) туманларидаги йўллар — алоҳида турувчи бинолар ва тегишли автомобил тўхташ жойларига эга бўлган катта ер участкаларига эга йўл;
саноат ҳудуди (зонаси) йўли — саноат объектлари ва омборларни боғловчи йўл;
ўтиш жойлари бўлмаган йўллар (ҳалқа йўллар) бино жабҳалари кўчага қараган ҳолда ёки ўзлаштирилмаган жойларга яқинлашганда ёки қурилган ҳудуд ичида жойлашган йўллар.
3-боб. Шаҳар кўча-йўлларининг асосий классификацияси
1-§. Умумий талаблар
3. Шаҳар кўча-йўллари қуйидагиларга бўлинади:
шаҳар аҳамиятидаги магистрал кўча-йўллар;
коллектор йўллар (жамловчи кўчалар);
туман аҳамиятидаги йўллар;
маҳаллий аҳамиятдаги кўча-йўллар;
турар жой ҳудудлари (маҳалла) ички йўллари (боши берк кўчалар);
турар жой ҳудудлари (мавзе, даҳа) йўллари;
жамоат-ишчи ва савдо ҳудудлари йўллари;
тижорат (ҳудудлари) туманларидаги йўллар;
саноат ҳудуди (зонаси) йўли;
ўтиш жойлари бўлмаган йўллар (ҳалқа йўллар).
4. Шаҳарсозлик ҳужжатларининг транспорт бўлимида қуйидагиларни инобатга олиш лозим:
аҳолига транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш ва ишлаб чиқишни;
транспорт инфратузилмасини шакллантиришни;
кўча-йўл тармоғини шакллантириш ва ривожлантиришни;
жорий транспорт ҳолатини;
аҳоли пункти ҳудудида йўловчи ва юк ташишнинг зарур ҳажмлари прогнозини;
транспорт инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширишни;
транспорт инфратузилмаси объектларини лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилишни.
5. Шаҳарнинг кўча-йўл тармоғининг бош режасида қуйидагилар ҳисобга олиниши лозим:
йўловчи ва юк ташиш, уларнинг транспорт турлари бўйича тақсимланишнинг прогноз ҳажми;
прогноз ҳажми асосида транспорт инфратузилмасини ривожлантириш эҳтиёжларини аниқланиши;
транспорт инфратузилмаси объектларини, автомобил йўллари билан биргаликда жойлаштирилиши;
транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва аҳолига транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш ишлаб чиқилиши;
шаҳарнинг транспорт лойиҳалаш ва режалаштириш асосларини шакллантириш, кўчалар ва йўлларнинг таснифи тоифаларини белгилаш, уларнинг асосий хусусиятларини аниқлаш;
юқори тезликда ҳаракатланишга рухсат этилган йўллардан ташқари транспорт (темир йўл, метро) шох бекатларида ёки бошқа турдаги тезюрар транспортнинг тўхташ жойларида ташкил этилган асосий транспорт тугунларининг жойлашуви ва сонини аниқланиши;
шаҳарнинг турли функционал ҳудудларида турли классификациядаги кўчалар ва йўлларда ҳаракатланиш тезлиги режимларини аниқлашга оид тадқиқотлар ўтказилиши;
умумий шаҳар аҳамиятига эга бўлган асосий кўча-йўл тармоғи чорраҳаларида ташкил этилган асосий транспорт чорраҳаларининг жойлашуви ва сони аниқланиши;
пиёда ва велосипедда ҳаракатланиш учун инфратузилмани шакллантиришда ҳаракат жадаллигининг ўсиши ва уларни босқичма-босқич қурилиши ШНҚ 2.05.02-07 талабларига мувофиқлиги;
жамоат жойларида, турар жой ва саноат ҳудудларида кўча-йўл тармоғини ривожлантириш, истиқболини белгилаш ШНҚ 2.07.01-23 талабларига мувофиқ белгиланиши.
6. Кўча-йўл тармоғининг бир ёки бир нечта чизиқли объектларни жойлаштиришда ҳудудларни режалаштириш лойиҳалари ишлаб чиқилиши керак.
7. Шаҳарсозлик ҳужжати лойиҳаларида кўча-йўл тармоғининг қуйидаги кўрсаткичлари аниқланиши керак:
қатнов қисмларнинг сони ва кенглиги;
ҳаракат тасмасининг сони ва кенглиги;
пиёда йўлакларининг узунлиги ва кенглиги;
автомобиль тўхташ жойларининг жойлашуви;
умумий фойдаланишдаги йўловчи транспортининг ҳудуд бўйлаб ҳаракат йўналиши;
транспорт воситаларини сақлаш жойларининг жойлашуви;
кўча-йўл тармоғининг бошқа элементлари, шунингдек ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш элементлари.
8. Кўча-йўл тармоғининг бир ёки бир нечта чизиқли объектларини жойлаштиришни назарда тутувчи ҳудудни режалаштириш лойиҳалари доирасида аҳолига транспорт хизматларини кўрсатишни ташкил этиш бўйича лойиҳалар 1:10 000, 1:5000 масштабларида ишлаб чиқилиши лозим.
9. Чизиқли объектлар учун режалаштириш ечимларини ҳисобга олган ҳолда ушбу ШНҚ талабларига мувофиқ 1:2000, 1:500 масштабларида ишлаб чиқилиши керак.
10. Лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашда ҳудудий режалаштириш лойиҳаларида қабул қилинган лойиҳа қарорлари, шу жумладан бир ёки бир нечта классификациядаги кўча-йўл тармоғи объектларини жойлаштиришни инобатга олувчи ҳудудий режалаштириш лойиҳалари амалга оширилишига йўл қўйилади.
11. Шаҳар аҳоли пунктларидан ташқарида ўтадиган йўлларни лойиҳалаш ШНҚ 2.05.02-07 талабларига мувофиқ бўлиши керак.
12. Пиёдалар оқимини инобатга олган ҳолда пиёдалар ўтиш жойлари оралиқларини 300 m дан 500 m гача бўлган масофада лойиҳалаш лозим.
13. Автобус ва троллейбусларнинг тўхташ жойларини ШНК 2.07.01-23 талабларига мувофиқ лойиҳалаш лозим.
14. Йўлнинг қатнов қисмини четида ташқи сувларни қочириш учун ҚМҚ 2.04.03-19 талабларига мувофиқ ёпиқ турдаги дренажлар лойиҳаланиши керак.
2-§. Шаҳар кўча-йўл асосий классификацияси
15. Шаҳарсозлик ҳужжатини ишлаб чиқишда шаҳар кўча-йўл асосий классификацияси, таркиби ва уларнинг таснифи шаҳарнинг катталиги, уни режалаштириш тузилмаси, иқлим шароити, релъефи, транспорт ҳажмига кўра шакллантирилиши зарур.
16. Шаҳар кўча-йўл тармоғидаги мавжуд ҳаракат оқими, таркиби, шунингдек истиқболда кутилаётган ҳаракат жадаллиги, йўловчи оқими ва шаҳарни ривожлантириш ҳолатини инобатга олиш керак.
17. Шаҳар кўча-йўллари тизимининг режавий ечимлари аҳоли пунктларининг барча функционал зоналари орасида қулай алоқалар, марказий ва тарихий зоналардан автомобиллар транзит оқимларини четлатиш, юк ва енгил автомобиллар оқимлари ажратилишини таъминлаш лозим.
18. Шаҳар кўча-йўлларининг классификацияси ҳаракат жадаллиги, транспорт қатновининг тезлиги ва таркиби, шунингдек шаҳарнинг функционал вазифаси ҳамда ушбу ШНҚнинг 1-иловасига мувофиқ қабул қилиниши лозим.
19. Тўхтовсиз ҳаракат магистраллари йўлини аҳоли пункти марказидан четда лойиҳалаш зарур.
20. Узлуксиз транспорт йўлларининг қатнов қисмининг четидан қурилиш чизиғигача бўлган масофа ШНҚ 2.07.01-23 талабларига мувофиқ бўлиши керак.
21. Тўхтовсиз ҳаракат магистралларида марказий қатнов қисмлари ва бир томонлама ҳаракатли маҳаллий ўтишлар лойиҳаланиши зарур.
Тўхтовсиз ҳаракат магистраллари ўтишларининг эни аҳоли пункти ичида кўпи билан 11,25 m, аҳоли пунктидан ташқарида 7,5 m ни бўлиши лозим.
22. Шаҳар кўча-йўлларни лойиҳалашда классификациясига кўра кўрсаткичлар ушбу ШНҚнинг 2-иловасига мувофиқ бўлиши зарур.
4-боб. Шаҳар кўча-йўлларининг намунавий лойиҳалари
1-§. Шаҳар аҳамиятидаги магистрал кўча-йўллар
23. Шаҳар аҳамиятидаги автомобил йўллари бошқа йўллар билан, шунингдек темир йўллар билан узлуксиз ҳаракатланадиган автомобил йўлларининг марказий қатнов қисмларининг барча кесишмалари турли сатҳларда амалга оширилади ва камида 1500 — 2000 m масофада ШНК 2.07.01-23 талабларига мувофиқ жойлаштириш керак.
24. Ҳаракат жадаллиги бир томонлама ҳаракат учун 1000 авт/h дан 2500 авт/h гача таъминланиши лозим.
25. Тезликни пасайтириш ва ўтиш имкониятини таъминлаш учун кўчани қисмларга бўлиб лойиҳалашга йўл қўйилади.
26. Транспорт инфратузилмаси объектлари шаҳар йўловчилар транспорти бекатлари орасидаги масофа 400 m дан 600 m гача бўлиши лозим.
27. Йўлларни кесишувида хавфсизлик оролчалари ва кичик айланма йўлларни режалаштиришга йўл қўйилади.
28. Ҳудудда жойлашган биноларнинг функционал вазифасидан келиб чиқиб, кўча бўйлаб йўл ёқасида вақтинчалик автомобил сақлаш жойларини лойиҳалашга йўл қўйилади.
29. Йўлнинг қатнов қисмини ва пиёдалар йўлаги орасида ҳимоя ҳудуди лойиҳаланиши лозим.
30. Шаҳар аҳамиятидаги магистрал кўча-йўлларни ушбу ШНҚнинг 3-иловасидаги 1 ва 2-расмларга мувофиқ лойиҳалаш зарур.
2-§. Коллектор йўллари (жамловчи кўчалар)
31. Аҳоли пунктининг катталигига қараб йўлнинг узунлиги 300 m дан 1000 m гача лойиҳалаш лозим.
32. Коллектор йўлларида (жамловчи кўчалар) ҳаракат жадаллиги бир томонлама ҳаракат учун камида 400 авт/h дан 800 авт/h ни таъминлаш керак.
33. Тўхтовсиз ҳаракат магистралларининг марказий қатнов қисмларидан пиёдалар ўтиш жойларини турли сатҳларда лойиҳалаш ШНҚ 2.07.01-23 талабларига мувофиқ амалга оширилиши зарур.
34. Пиёдалар ўтиш жойларини ҳисобга олган ҳолда автобус бекатларини ШНҚ 2.07.01-23 талабларига мувофиқ лойиҳалаш лозим.
35. Коллектор йўлларда (жамловчи кўчалар) тезликни чеклаш ёки ошириш белгиларини ГОСТ 52289-2004 талабларига мувофиқ ўрнатилишини инобатга олиб лойиҳалаш лозим.
36. Коллектор (жамловчи кўчалар) йўлларни ушбу ШНҚнинг 4-иловасидаги 1 ва 2-расмларга мувофиқ лойиҳалаш керак.
3-§. Туман аҳамиятидаги йўллар
37. Кўча бўйлаб турар жой, тижорат ва хизмат кўрсатиш объектларини лойиҳалашга йўл қўйилади.
38. Кўчанинг узунлигини 100 m дан 1000 m гача лойиҳалаш лозим.
39. Қурилиш чизиғи орасидаги масофа ШНҚ 2.07.01-23 талабларига мувофиқ бўлиши керак.
40. Ҳаракат жадаллигини минимум 500 авт/h дан 2000 авт/h гача таъминлаш лозим.
41. Кўча бўйлаб пиёдалар йўллари, шунингдек йўл ёқасида вақтинчалик автомобил сақлаш жойларини лойиҳалашга йўл қўйилади.
42. Туман аҳамиятидаги магистрал кўчаларда жойлашган турар жой, жамоат ва дам олиш ҳудудларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ўзи юрар ўриндиқли аравачалари ўта оладиган пиёда йўлаклари ШНҚ 2.08.07-22 талабларига мувофиқ лойиҳаланиши керак.
43. Туман аҳамиятидаги магистрал кўчаларда қатнов қисмидан махсус ажратиш йўллари (махсус чизиқлар) билан ажратилган велосипед йўлакларини лойиҳалашга йўл қўйилади.
44. Автотранспорт воситаларининг тақиқланган ҳудудларда тўхташини олдини олиш мақсадида ГОСТ 52289-2004 талабларига мувофиқ махсус йўл белгиларини ўрнатишга йўл қўйилади.
45. Туман аҳамиятидаги йўлларни ушбу ШНҚнинг 5-иловасидаги 1 ва 2-расмларга мувофиқ лойиҳалаш керак.
4-§. Маҳаллий аҳамиятдаги кўча-йўллар
46. Ҳудуднинг релефи ва жойлашувига кўра кўча-йўл кенглиги турли ўлчамларда бўлишига йўл қўйилади.
47. Кўчанинг узунлигини 300 m дан 600 m гача лойиҳалашга йўл қўйилади.
48. Ҳаракат жадаллигини камида 500 авт/h дан 1500 авт/h гача таъминлаш лозим.
49. Пиёдалар ҳаракатини таъминлашда йўл бўйлаб пиёда йўлакларини йўлнинг ҳаракат тасмасидан 20 — 30 см баландликда алоҳида қилиб лойиҳалаш лозим.
50. Кўча-йўл бўйида параллел вақтинчалик автотураргоҳлар жойлаштирилганда кесишмаларда автотранспорт эркин ҳаракатланишини таъминлашга етарли майдон билан лойиҳаланиши лозим.
51. Йўловчилар оқимини ҳисобга олган ҳолда кўчада автобус ёки трамвай жамоат транспорти ҳаракатини йўлга қўйиш ШНК 2.07.01-23 талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
52. Тижорат, офис ва бошқа мақсадларда фойдаланишга мослаштирилган бинолар олдидаги пиёдалар йўлагини кўкаламзор ҳудуд билан ажратган ҳолда лойиҳалашга йўл қўйилади.
53. Трамвайлар қатнови мавжуд кўча йўл кесишмасида катта кучланишли электр таъминот линияси (трамвай таъминот линияси) устунлари ҳисобга олиниши керак.
54. Маҳаллий аҳамиятдаги кўча-йўлларни ушбу ШНҚнинг 6-иловасидаги 1 ва 2-расмларга мувофиқ лойиҳалаш лозим.
5-§. Турар жой ҳудудлари (маҳалла) ички йўллари (боши берк кўчалар)
55. Турар жой ҳудудлари (маҳалла) ички йўллари (боши берк кўчалар) қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
кириш йўлларини;
терассали ва мустақил равишда қурилган якка тартибдаги уйлар жойлашган кўчаларни;
ички йўлларнинг узунлиги 100 m дан кам бўлмаган кўчаларни.
56. Ҳаракат жадаллиги 150 авт/h дан 300 авт/h гачани таъминлаш лозим.
57. Берк кўчалар қатнов қисмларини айланиш радиуси камида 15 m бўлган майдончалар ёки айланиб олиш учун ўлчами 20 х 20 m бўлган майдончалар билан тугаши лозим.
58. Айланиш майдончаларида жамоат транспортининг охирги бекатларини ва автотранспорт тўхташ жойларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
59. Йўлнинг кенглиги велосипедлар ва транспорт воситаларининг бир сатҳда тўсиқсиз ҳаракатланишига имкон бериши керак.
60. Яшаш ҳудудига кириш-чиқиш жойларига жуда яқин келадиган транспорт воситаларидан ҳимояланган бўлиши, бунда кўриш учбурчаги таъминланиши лозим.
61. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ўзи юрар ўриндиқли аравачалари ўта оладиган пиёда йўлакларини ШНҚ 2.08.07-22 талабларига мувофиқ лойиҳалаш лозим.
62. Турар жой ҳудуди (маҳалла) ички йўлларини ушбу ШНҚнинг 7-иловасидаги 1 ва 2-расмларга мувофиқ лойиҳалаш керак.
6-§. Турар жой ҳудудлари (мавзе, даҳа) йўллари
63. Турар жой ҳудудлари (мавзе, даҳа) йўлларини лойиҳалашда қуйидаги талабларни назарда тутиш лозим:
турар жой ҳудудларига (мавзе, даҳа) кириш ва чиқиш йўли билан таъминланиши;
кириш йўлларнинг камида узунлиги 30 m дан ошмаслиги.
64. Ҳаракат жадаллиги 400 авт/h ни таъминлаши керак.
65. Турар жой ҳудудларининг (мавзе, даҳа) ички йўлларидан автомобил сақлаш жойи сифатида фойдаланишга йўл қўйилмайди.
66. Турар жой ҳудудлари (мавзе, даҳа) йўлларини ушбу ШНҚнинг 8-иловасидаги 1 ва 2-расмларга мувофиқ лойиҳалаш керак.
7-§. Жамоат-ишчи ва савдо ҳудудлари йўллари
67. Жамоат-ишчи ва савдо ҳудудлари йўлларини лойиҳалаш қуйидаги талабларни назарда тутиш керак:
Жамоат-ишчи ва савдо ҳудудларига кириш ва чиқиш йўли билан таъминланиши;
асосий савдо кўчалари йирик ва ўрта шаҳарларнинг марказларида режалаштириши;
шаҳарнинг катталигига кўра узунлиги 300 — 000 m дан ошмаслиги лозим.
68. Ҳаракат жадаллиги бир томонлама ҳаракат учун 800 авт/h дан 1000 авт/h гачани таъминлаш керак.
69. Пиёдалар ҳаракатини таъминлашда йўл бўйлаб пиёда йўлакларини йўлнинг ҳаракат тасмасидан алоҳида лойиҳалаш лозим.
70. Пиёдалар йўлаги энини пиёдалар ҳаракатини ҳисобга олган ҳолда пиёдалар ўтказиш қобилиятини таъминланиши, бунда пиёдалар майдонларини лойиҳалашга йўл қўйилади.
Пиёдалар йўлларини тўғридан-тўғри пиёдалар майдонларига хавфсиз ўтишини таъминлаш лозим.
71. Кўча бўйлаб ногиронлиги бўлган шахсларнинг ўзи юрар ўриндиқли аравачалари ўта оладиган пиёда йўлакларини ШНҚ 2.08.07-22 талабларига мувофиқ лойиҳалаш лозим.
Ҳаракат пайтида кесиб ўтиш зарурати туфайли пиёдалар ва транспорт воситалари ўртасида белгиланган тезлик ва кўриш учбурчаги таъминланиши керак.
72. Савдо ҳудудлари кўча-йўлларида одамларнинг гавжумлигини ҳисобга олган ҳолда ҳаракат тезлигини тартибга солувчи йўл белгиларини ГОСТ 52289-2004 талабларига мувофиқ ўрнатиш керак.
73. Кесишмаларда эркин ҳаракатланишни таъминлаш учун вақтинчалик автотураргоҳлар етарли майдон билан лойиҳаланиши лозим.
74. Савдо марказларига ташриф буюрувчилар ҳаракатини яхшилаш ва бўлиниш таъсирини пасайтириш мақсадида асосий шаҳар савдо кўчаларида жойлашган савдо объектларини олд томони ва шаҳар марказларига турли транспорт воситалари (такси, юк ташиш машиналари ва велосипед ҳаракати)ни ва баъзи ҳолларда жамоат транспорти ҳаракатини чеклашга йўл қўйилади.
75. Велосипед ҳаракатини ташкиллаштириш бўйича ишлаб чиқиладиган лойиҳавий ечимлар автомобил ҳаракатининг жадаллигини ШНҚ 2.05.02-07 талабларини инобатга олган ҳолда амалга оширилиши керак.
76. Трамвайлар қатнови мавжуд кўча йўл кесишмасида катта кучланишли электр таъминот линияси (трамвай таъминот линияси) устунлари ҳисобга олиниши лозим.
77. Жамоат-ишчи ва савдо ҳудудлари йўлларини ушбу ШНҚнинг 9-иловасидаги 1 — 3-расмларга мувофиқ лойиҳалаш лозим.
8-§. Тижорат (ҳудудлари) туманларидаги йўллар
78. Тижорат (ҳудудлари) туманларидаги йўлларни лойиҳалашда қуйидаги талабларни назарда тутиш лозим:
кириш йўлларнинг лойиҳалашни;
кўча бўйлаб тижорат мақсадларида фойдаланишда чакана савдо, офис, дам олиш жойлари объектларини режалаштиришни.
Кўчанинг узунлигини 200 дан 1000 m гача лойиҳалаш керак.
79. Ҳаракат жадаллиги бир томонлама ҳаракат учун 400 авт/h дан 1000 авт/h гача таъминлаш керак.
80. Ташриф буюрувчилар учун кўчанинг кираверишида ёки чиқишида махсус автотураргоҳ лойиҳаланилиши лозим.
81. Кўкаламзорлаштирилган ҳудуд ичида яшил автотураргоҳлар лойиҳалашга йўл қўйилади.
82. Тижорат (ҳудудлари) туманларидаги йўлларга бошқа автомобиль йўллари билан боғлашда транспорт воситалари учун қулай бўлган йўл иншоотлари (йўл ўтказгичлар ва пиёда кўприклари) лойиҳалашга йўл қўйилади.
83. Тижорат (ҳудудлари) туманларидаги йўлларни ушбу ШНҚнинг 10-иловасидаги 1 ва 2-расмларга мувофиқ лойиҳалаш керак.
9-§. Саноат ҳудуди (зонаси) йўллари
84. Саноат ҳудуди йўлларини лойиҳалашда қуйидаги талаблар назарда тутилиши лозим:
кириш йўлларни лойиҳаланиши;
узунлиги 500 дан 1000 m гача режалаштириш.
85. Ҳаракат жадаллиги 800 авт/h дан 1500 авт/h гача таъминлаши лозим.
86. Мунтазам автобус қатновини ташкиллаштиришда ШНК 2.07.01-23 да белгиланган талабларни инобатга олиш лозим.
87. Кўча-йўлнинг кўндаланг кесимида юк машиналари, ярим тиркамали машиналар учун тўхташ жойлари лойиҳаланиши керак.
88. Саноат ҳудуди йўллари ушбу ШНҚнинг 11-иловасидаги 1 ва 2-расмларга мувофиқ лойиҳаланиши лозим.
10-§. Ўтиш жойлари бўлмаган йўллар (ҳалқа йўллар)
89. Ўтиш жойлари бўлмаган йўлларни лойиҳалашда қуйидаги талабларни назарда лозим:
ўтиш жойлари бўлмаган йўлларни аҳоли пунктларидан ташқарида режалаштирилиши;
ўтиш жойлари бўлмаган йўлларда аҳоли пунктларидан чиқувчи аҳолини ҳисобга олган ҳолда жамоат транспорти қатновини йўлга қўйилиши.
90. Ҳаракат жадаллиги 2000 aвт/h дан 2500 aвт/h гача таъминлаш керак.
91. Йўлнинг марказий ажратувчи қисмида кўкаламзорлаштирилган ҳудуд лойиҳалашга йўл қўйилади.
92. Пиёдалар ва велосипедчилар ҳаракати йўлнинг қатнов қисмидан алоҳида ташкиллаштирилиши лозим.
93. Ўтиш жойлари бўлмаган (ҳалқа) йўлларга яқин жойлашган аҳоли пунктларини транспорт шовқинидан ҳимоя қилиш тадбирлари ишлаб чиқилиши керак.
94. Йўл яқинида жойлашган аҳоли пунктларидаги автотранспорт шовқинининг йўл қўйилган меъёрлари СанҚваН 0008-20 талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
95. Ўтиш жойлари бўлмаган йўлларни ушбу ШНҚнинг 12-иловасидаги 1 ва 2-расмларга мувофиқ лойиҳалаш лозим.
5-боб. Шаҳар кўча-йўлларини режалаштириш
96. Шаҳар кўча-йўлларининг режасини лойиҳалашда ҳаракат хавфсизлиги ва қулайлиги, шунингдек уни келажакда қайта қуриш имкониятини таъминлаш лозим.
97. Шаҳар кўча-йўлларини лойиҳалашда минимал радиуслар автомобил эгри бўйлаб ҳаракатланаётганда ҳосил бўладиган кўчаларни ҳисобга олган ҳолда белгиланиши керак.
98. Режадаги эгри чизиқларнинг минимал радиуси ушбу ШНҚнинг 1-формуласига мувофиқ ҳисоблаш йўли билан аниқланиши, бунда мазкур ШНҚнинг 13-иловасидаги 1-жадвал талабларига жавоб бериши лозим.
99. Тўхташ учун кўришнинг энг кичик масофаси автомобил ҳайдовчиси кўзининг қатнов қисми юзасидан 1,2 m бўлган баландликдан, ҳаракат тасмасининг ўртасида жойлашган, баландлиги 0,2 m ва ундан катта бўлган барча предметларни кўришни таъминлаш лозим.
100. Радиуси 750 m гача бўлган горизонтал эгри участкаларида бир йўналишда бир ва икки қаторли ҳаракатланадиган йўлларнинг қатнов қисми ҳаракат тасмасининг кенглиги ушбу ШНҚнинг 13-иловасидаги 2-жадвалга мувофиқ кенгайтиришга йўл қўйилади.
101. Йўлнинг бўйлама қиялиги 40 фоиздан катта ҳамда узунлиги 300 m дан ортиқ бўлганда қўшимча ҳаракат тасмасини лойиҳалашга йўл қўйилади.
102. Режада бир томонга йўналган икки эгрилик орасида ўлчами кичик тўғри қисм жойлаштиришга йўл қўйилмайди. Унинг узунлиги 100 m дан кам бўлганда иккала эгриликни катта радиусли битта эгрилик билан алмаштириш, узунлиги 100 — 300 m бўлганида тўғри қисмни катта узунликдаги ўтиш эгрилиги билан алмаштиришга йўл қўйилади.
Тўғри қисм йўл ўқининг алоҳида элементи сифатида унинг узунлиги туман ва маҳаллий аҳамиятдаги йўллар учун 700 m дан ортиқ, турар жой ҳудудлари йўллари учун 300 m дан ортиқ қилиб лойиҳалашга йўл қўйилади.
103. Бўйлама кесимда узун тўғри қисмлар бўлишига йўл қўйилмаслик керак. Бўйлама кесимнинг чегаравий узунлиги ушбу ШНҚнинг 13-иловасидаги 3-жадвалга мувофиқ лойиҳаланиши лозим.
104. Режадаги ва бўйлама кесимдаги эгриликлар биргаликда жойлашиши, бунда улар бўйлама кесимдаги эгриликлардан 100 — 150 m узун бўлиши ҳамда эгрилик чўққиларининг силжиши кичик эгриликнинг 1/4 узунлигидан катта бўлмаслиги керак.
105. Режадаги эгрилик охири билан бўйлама кесимдаги эгрилик бошининг туташишига йўл қўйилмайди.
Бунда, улар орасидаги масофа 150 m дан кам бўлмаслиги, узунлиги 500 m дан ва қиялиги 30 ‰ дан ортиқ бўлган режадаги эгрилик тушишнинг охирида жойлашган бўлса, унинг радиусини мазкур ШНҚнинг 13-иловасидаги 1-жадвалда келтирилган қийматларга нисбатан 1,5 маротаба оширилиши, тушиш охирида режадаги эгрилик билан бўйлама кесимдаги ботиқ эгриликнинг бирлигини таъминлаш лозим.
106. Кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолининг сони 3 минг кишидан ортиқ бўлганда турар жой объектлари гуруҳига олиб борувчи йўлнинг эни 5,5 m икки тасмали ҳамда пиёдалар йўлакларини эса 1,5 m қийматда бўлиши, бунда узунлиги 150 m дан ошмаган боши берк тор кўчалар пиёдалар йўлаги билан бирлаштирилган ҳолда, энини камида 3,5 m қилиб лойиҳаланиши, боши берк кўчалар ўлчамлари 12х12 m бўлган айланиш майдончалари ёки йўл ўқи бўйича камида 20 m радиусли ҳалқа билан тугаши керак.
107. Бир томонлама ҳаракат ташкил этилган транспорт ҳаракатланувчи йўлларнинг узунлиги 300 m дан ортиқ бўлмаганда, шунингдек пиёдалар йўлаклари бўлганда, қатнов қисмининг энини 3,5 m олинишига йўл қўйилади.
Бир тасмали йўлларда транспорт воситаларини ўтказиб юбориш учун кенглиги 6 m, узунлиги 15 m бўлган кенг жойлар лойиҳаланиши керак.
108. Тротуарлар чети ва ажратувчи тасмаларда қатнов қисмидаги бурилиш радиусини 15 m дан кам бўлмаган ҳолда ҳисобланиши керак.
Қайта қурилаётган мураккаб қурилишлар вақтида ушбу радиусни 5 m гача ҳисоблашга йўл қўйилади.
109. Тўхтовсиз ҳаракат давом этадиган магистралларда марказий ажратувчи тасманинг кенглигини 4 m этиб лойиҳалашга йўл қўйилади.
Ушбу қийматни ажратувчи тўсиқ ёки ҳимоя тўсиғини қўллаганда 2 m гача камайтириш лозим.
110. Марказий ажратувчи тасманинг кенглиги 5 m дан кам бўлмаганда, ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга мўлжалланмаган иншоотларни жойлаштиришга йўл қўйилади.
111. Пиёдалар йўлакчаларидаги бўйлама қияликларни 60 ‰ дан ҳамда тоғли ҳудудларда эса 80 ‰ дан ошмаган ҳолда, қияликлар узунлиги 30 m дан оширмаслик керак.
112. Асфалтбетон ва цементбетон қопламалар билан қурилган йўлларнинг четига ўрнатиладиган ён ариқларининг бўйлама қиялигини 4 ‰ дан кам бўлмаслиги, бунда қатнов қисмининг қопламаси бошқа турдаги материаллардан бўлса, бўйлама қиялиги 5 фоиздан кам бўлмаслиги лозим.
113. Қурилишдан ташқарида қўлланилган очиқ турдаги сув четлатувчи тизимларнинг минимал қиялиги нормаланмайди.
114. Ёпиқ турдаги сув четлатувчи иншоотнинг бўйлама қиялигини 4 ‰ дан кам бўлмаслиги лозим.
115. Сув четлатувчи ариқларнинг йўл ўқи бўйича алоҳида бўйлама кесимда лойиҳалашга йўл қўйилади.
116. Бир хил сатҳда кесишган чорраҳаларда бўйлама қияликни қийматини 40 ‰ дан ортиқ қилиб лойиҳаланиши керак.
117. Икки қаторли кўчалар ва транспорт воситаларини қувиб ўтиш мумкин бўлган йўлларнинг қисмларида вертикал қавариқ эгри чизиғининг минимал радиуси қувиб ўтиш пайтида яқинлашиб келаётган транспорт воситасининг минимал кўриш масофасига мувофиқ ҳисоб-китоб йўли билан аниқланиши лозим.
118. Аҳоли пунктларининг кўчалари ва йўлларини лойиҳалашда кўриниш учбурчаги масофаларини қуйидаги минимал қийматларини таъминлаш керак:
транспорт воситасини тўсиқ олдида тўхташи учун энг кичик масофа;
режадаги эгрида ёндан кўринишда энг кам масофа;
кесишмалардаги энг кичик кўриниш масофаси.
119. Ҳақиқий кўриниш масофалари минимал қийматлардан катта бўлишига йўл қўйилади.
120. Автотранспорт воситасини тўхтатиш учун тўсиқнинг минимал кўринадиган масофаси баландлиги 0,2 m ва ундан кўп бўлган, ҳаракат тасмасининг ўртасида жойлашган, қатнов қисмининг юзасидан транспорт воситаси ҳайдовчисининг кўз баландлигигача 1,0 m бўлган объектларнинг кўринишини таъминлаши лозим.
121. Транспорт воситасини тўсиқ олдида тўхташ учун энг кичик кўриниш масофаси ушбу ШНҚнинг 13-иловасига мувофиқ аниқланиши керак.
122. Режадаги эгриларда трассанинг ўқидан ҳаракат тасмасининг энг четки қисмини кўриш имкониятини таъминлайдиган даражада кўриниш масофаси таъминланиши лозим.
123. Режадаги эгри бўлакда ҳаракатланиб келаётган автомобиль ҳайдовчиси қатнов қисмининг ўртасида турган 1 m ва ундан баланд бўлган объектларни кўра оладиган даражадан ёндан кўриниш схемаси бўйича кўринишлик таъминланиши керак.
Бунда, қатнов қисмидан ҳайдовчининг кўзигача бўлган баландликни ҳамда қарама-қарши ҳаракатланаётган автомобилни кўриш учун энг кичик ҳисобий кўриш масофаси таъминланиши лозим.
124. Мураккаб шаҳарсозлик шароитида ва режадаги эгри чизиқли қисмларни қайта қуришда, ёндан кўринишни таъминлашнинг иложи бўлмаса, ҳисобий тезликни минимал кўриниш масофасини таъминлайдиган даражада камайтиришга йўл қўйилади.
6-боб. Режа ва бўйлама кесим элементларини ҳисоблаш
125. Режадаги эгрини энг кичик қиймати 1-формулага асосан аниқланади:
Бу ерда:
Rmin — режадаги эгрининг энг кичик қиймати, m;
vhis — ҳисобий тезлик, km/h мазкур ШНҚнинг 13-иловасидаги 4-жадвали;
μ — кўндаланг куч коэффициенти, ушбу ШНҚнинг 13-иловасидаги 4-жадвали;
in — қатнов қисмининг кўндаланг қиялиги (улуш).
126. Ўтиш эгриларининг энг кам узунлиги ҳисоблаш усули билан қуйидаги 2-формула ёрдамида аниқланади:
Бу ерда:
L — ўтиш эгрисининг узунлиги, m;
vhis — ҳисобий тезлик, km/h;
R — режадаги эгрининг радиуси, m;
Ir — марказдан қочма тезланиш, магистрал кўчалар учун — 0,8 m/s3, қолган кўча ва йўллар учун — 1,0 m/s3.
127. Режадаги эгрининг қийматидан келиб чиқиб битта ҳаракат тасмасини транспорт воситасининг узунлигидан келиб чиқиб кенгайтириш қуйидаги 3-формула ёрдамида аниқланади:
Бу ерда:
𐤃 — кенгайтириш қиймати, m;
L — ўтиш эгрисининг узунлиги, m;
R — Режадаги эгрининг радиуси, m.
128. Вираждаги ўтиш эгрилигининг минимал узунлиги L ҳисоб йўли билан қуйидаги 4-формуладан аниқланади:
Бу ерда:
L — вираждаги ўтиш эгрилигининг узунлиги, m;
iv — вираждаги кўндаланг қиялик, ‰;
ik — қатнов қисмининг кўндаланг қиялиги (қатнов қисмининг виражгача бўлган оралиғи ҳамда вираждаги қияликлар қарама-қарши йўналган бўлса « — » ишораси олинади), ‰;
I — бўйлама қияликнинг ўсиш қиймати, ‰; (бўйлама қияликнинг ўсиш қийматини 10 ‰ дан катта олмаслик керак, мураккаб шароитларда — 20 ‰).
Bq — йўлнинг четки нуқтасидан қўшимча кўтарилиш бошланган нуқтагача бўлган масофа кесимдаги масофа, m.
ШНҚ 2.07.06-24 «Шаҳар кўча-йўллари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
1-ИЛОВА
Шаҳар кўча-йўлларининг классификацияси

Шаҳар кўча-йўлларининг таснифи

Йўллар ва кўчаларнинг асосий мақсади

Асосий шаҳар йўллари:

1-синф — юқори тезликдаги ҳаракатланиш

Энг йирик ва йирик шаҳарлардаги узоқ саноат ва турар жой ҳудудлари ўртасидаги юқори тезликдаги транспорт алоқаси, ташқи автомагистраллар, аэропортлар, йирик дам олиш жойларига ва аҳолини жойлаштириш тизимидаги аҳоли пунктларига чиқиш.

Ҳаракат узлуксиз бўлиши.

Турли даражадаги чорраҳалар (развязкалар) орқали транспорт воситаларига кириш.

Барча транспорт турларини ўтказиш.

Барча тоифадаги йўллар ва кўчалар билан кесишиш — турли даражаларда.

Пиёдалар ўтиш жойлари йўлнинг ташқарисида қурилади.

2-синф — бошқариладиган ҳаракатланиш

Шаҳар туманлари ўртасидаги транспорт алоқаси, ташқи автомобил йўлларига чиқиш.

Чорраҳалар ва туташувлар орқали транспорт воситаларига кириш 300-400 m дан ошмайди.

Барча транспорт турларини ўтказиш.

Барча тоифадаги йўллар ва кўчалар билан кесишиш — бир хил ёки турли даражаларда.

Пиёдалар ўтиш жойлари қатнов қисмидан ташқарида ва қатнов қисми даражасида жойлашган.

Боғловчи йўл, магистрал йўл.

Ички ҳудуднинг четидан, турли хил шаҳар белгиларига эга бўлган турли жойлар.

Фойдаланиш учун махсус талаблар: велосипед ҳаракати, жамоат транспорти.

Шаҳар аҳамиятига эга асосий кўчалар:

Шаҳарнинг асосий йўлиАралаш фойдаланишдаги магистрал йўл, тижорат, турар жой, кичик тижорат фойдаланиш.

1-синф — узлуксиз ҳаракатланиш (қатнов)

Энг йирик, йирик ва катта шаҳарлардаги турар жой, саноат ҳудудлари ва жамоат марказлари, шунингдек бошқа асосий кўчалар, шаҳар ва ташқи автомобил йўллари билан транспорт алоқаси.

Асосий йўналиш бўйича тўхтовсиз узлуксиз ҳаракатни таъминлайди.

Урбанизациялашган шаҳар ҳудудларида юқори тезликда боғланишни таъминлайдиган асосий транспорт коммуникациялари.

Автомобил йўлларига чиқишни таъминлайди.

Туташ биноларга хизмат кўрсатиш ён ёки маҳаллий ўтиш йўлларидан амалга оширилади.

Барча транспорт турларини ўтказиш.

Пиёдалар ўтиш жойлари йўлнинг ташқарисида қурилади.

2-синф — бошқариладиган ҳаракатланиш

Турар жой, саноат ҳудудлари ва шаҳар маркази, режалаштириш ҳудудларининг марказлари ўртасидаги транспорт алоқаси, ташқи автомобил йўлларига чиқиш.

Шаҳарнинг транспорт ва режалаштириш ўқлари, шаҳарнинг функционал ва режалаштириш тузилишининг асосий элементлари, аҳоли пунктлари.

Бошқариладиган ҳаракат.

Барча транспорт турларини ўтказиш.

Ер усти жамоат транспорти ҳаракати учун тегишли асослаш билан ажратилган йўл қурилади.

Бошқа тоифадаги йўллар ва кўчалар билан кесишмалар — бир хил ёки турли даражаларда.

Пиёдалар ўтиш жойлари қатнов қисмидан ташқарида ва светофорли тартибга солиш (бошқариш) билан қатнов қисми даражасида қурилади.

Саноат ҳудудининг йўли. Бошқа фойдаланиш учун минимал талаблар. Ҳаракат интенсивлиги 800 дан 2600 авт/h гача, катта интенсив (шиддатли) ҳаракат билан.

3-синф — бошқариладиган ҳаракатланиш

Шаҳар туманларини, шаҳар округларини бир-бири билан боғлайди. Ҳаракат бошқарилади ва ўзини ўзи тартибга солади.

Барча транспорт турларини ўтказиш. Ер усти жамоат транспорти ҳаракати учун тегишли асослаш билан ажратилган йўл қурилади. Пиёдалар ўтиш жойлари қатнов қисми даражасида ва қатнов қисмидан ташқарида қурилади.

Туман аҳамиятидаги асосий кўчалар

Турар жойлар ичидаги транспорт ва пиёдалар алоқалари, бошқа магистрал кўчаларга чиқиш.

Туманлараро ва шаҳар миқёсидаги кўчалар ва йўлларга чиқишни таъминлайди.

Ҳаракат бошқарилади ва ўзини ўзи тартибга солади.

Барча транспорт турларини ўтказиш. Бир хил даражадаги йўллар ва кўчалар билан кесишиш.

Пиёдалар ўтиш жойлари қатнов қисмидан ташқарида ва қатнов қисми даражасида қурилади.

Туман аҳамиятидаги йўллар. Кириш йўли/турар жой, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларидан аралаш фойдаланиш билан магистрал йўл. Фойдаланиш учун талаблар: пиёдалар йўллари, йўл бўйлаб машиналарнинг тўхташ жойлари.

Маҳаллий кўчалар ва йўллар:

Маҳаллий асосий кўчалар шаҳарларнинг марказида ёки кичик ва ўрта шаҳарларнинг марказларида жойлашган. Махсус фойдаланиш эҳтиёжлари: бўйлаб ва кўндаланг юрадиган пиёдалар, тўхташ жойи, етказиб бериш ва юклаш, автобус ва/ёки трамвай кўринишидаги маҳаллий жамоат транспорти.

турар жойлар ҳудудидаги кўчалар

Турар жойлар (микрорайонлар) ҳудудидаги транспорт ва пиёдалар боғланишлари, туман аҳамиятига эга бўлган магистрал кўчаларга чиқиш, бошқариладиган ҳаракатнинг кўчалари ва йўллари.

Бинолар ва ер участкаларига тўғридан-тўғри киришни таъминлайди.

Кириш йўллари асосан террасали ва якка тартибдаги уйлар билан қурилган. Фақат ҳаракат интенсивлиги 150 транспорт/h дан паст бўлган турар жойлар.

Турар жой ҳудудидаги йўллар — Қатор шакллари, террасали ва якка тартибдаги уйлар билан ва ҳаракат интенсивлиги 400 транспорт/h дан паст бўлган кириш йўли

жамоат, бизнес ва савдо ҳудудларидаги кўчалар

Савдо, офис ва маъмурий бинолар, аҳолига хизмат кўрсатиш объектлари, таълим ташкилотлари ва бошқаларга киришни таъминлаш учун зоналар ва туманлар ичидаги транспорт ва пиёдалар боғланишлари.

Пиёдалар ўтиш жойлари йўл даражасида қурилади.

Тижорат ҳудудларидаги йўллар. Асосан алоҳида бинолар ва тегишли тўхташ жойлари бўлган катта ер участкалари. Махсус фойдаланиш талаблари: етказиб бериш ва юклаш, ташриф буюрувчилар учун тўхташ жойи

Асосий савдо кўчаси. Бинонинг узлуксиз фасади билан зич тижорат мақсадларида фойдаланиш, турар жой фақат алоҳида ҳолатларда. Фойдаланиш учун махсус талаблар: бўйлаб ва кўндаланг юрадиган пиёдалар, тўхташ жойи, етказиб бериш ва юклаш, маҳаллий жамоат транспорти ва одамларнинг умумий мавжудлиги.

ишлаб чиқариш ҳудудларидаги кўчалар ва йўллар

Саноат, коммунал ва омбор ҳудудлари ҳамда туманлар ичидаги транспорт ва пиёдалар алоқалари, ушбу ҳудудларнинг бинолари ва ер участкаларига киришни таъминлаш. Пиёдалар ўтиш жойлари йўл даражасида қурилади.

Пиёдалар кўчалари ва майдонлари

Пиёдаларнинг тўлиқ хавфсизлиги ва юқори қулайлиги билан ҳаракатланиш ва дам олиш учун мўлжалланган кўча ва йўл тармоғининг бир қисми сифатида ободонлаштирилган маконлар. Оммавий қатнашиш ва пиёдалар концентрацияси объектларининг пиёдалар боғланишлари.

Барча транспорт турларининг ҳаракати истисно қилинади.

Махсус транспортнинг ўтиш имконияти таъминланади.

ШНҚ 2.07.06-24 «Шаҳар кўча-йўллари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
2-ИЛОВА
Шаҳар кўча-йўлларининг классификациясига кўра кўрсаткичлари

1-жадвал

Кўча-йўл классификацияси

Ҳисобий ҳаракат тезлиги,

km/h

Ҳаракат тасмаси кенглиги,

m

Ҳаракат тасмалари сони

(иккала йўналиш бўйича жами)

Виражсиз йўлнинг энг кам қиялиги,

m

Энг кам бўйлама қиялик,

Вертикал кўтарилиш қиялигининг энг кичик радиуси,

m

Вертикал ботиқлик қиялигининг энг кичик радиуси,

m

Тротуардаги пиёда йўлаги кенглиги,

m

Магистрал кўча-йўллар

Шаҳар магистрал кўчалари:

1-тоифа

130

3,0-3,50

4-10

1200/1900

40

21500

2600

-

110

760/1100

45

12500

1900

90

430/580

55

6700

1300

2-тоифа

90

3,0-3,25

4-8

430/580

55

5700

1300

-

80

2,75-3,0

310/420

60

3900

1000

70

230/310

65

2600

800

Умумий фойдаланишдаги магистрал йўллар:

1-тоифа

90

3,0-3,50

4-10

430/580

55

5700

1300

4,5

80

3,0-3,25

310/420

60

3900

1000

70

230/310

65

2600

800

2-тоифа

80

2,75-3,0

4-10

310/420

60

3900

1000

3,0

70

230/310

65

2600

800

60

170/220

70

1700

600

3-тоифа

70

2,75-3,0

4-6

230/310

65

2600

800

3,0

60

170/220

70

1700

600

50

110/140

70

1000

400

Туман аҳамиятидаги магистрал йўллар

70

3,0-3,50

2-4

230/310

60

2600

800

2,25

60

170/220

70

1700

600

50

110/140

70

1000

400

Маҳаллий аҳамиятдаги кўча-йўллар:

Турар жой ҳудудидаги йўллар

50

2-4

110/140

80

1000

400

2,0

40

70/80

80

600

250

30

40/40

80

600

200

Жамоат-ишчи ва савдо ҳудудлари йўллари

50

3,0-3,5

2-4

110/140

80

1000

400

2,0

40

70/80

80

600

250

30

40/40

80

600

200

Саноат ҳудудидаги кўча ва йўллар

50

3,5

2-4

110/140

60

1000

400

2,0

Пиёдалар йўлаги ва майдони:

Пиёдалар йўлаги ва майдони

Ҳисоб-китоб бўйича

Ҳисоб-китоб бўйича

-

50

-

-

Лойиҳа бўйича

Хиёбон (Парковые) кўчалари

40

3,0

2

75

80

600

250

-

Квартал ички йўллари:

асосий

40

3,0

2

50

70

600

250

1,0

иккинчи даражали

30

3,5

1

25

80

600

200

0,75

Велосипед йўлаги:

Кўча йўл тизими кўндаланг кесими таркибида

-

1,50*

1,00**

1-2

2

25

70

-

-

-

дам олиш масканлари ҳудудлари, турар жой ҳудудлари ва бошқалар таркибида

20

1,50*

1,00**

1-2

2

25

70

-

-

-

* Бир томонлама ҳаракатда.
** Икки томонлама ҳаракатда.
ШНҚ 2.07.06-24 «Шаҳар кўча-йўллари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
3-ИЛОВА
1-расм. Шаҳар аҳамиятидаги магистрал кўчаларнинг жойлашув схематик кўриниши. Намунавий расмлар
2-расм. Шаҳар аҳамиятидаги магистрал кўча-йўлларнинг намунавий лойиҳаси
ШНҚ 2.07.06-24 «Шаҳар кўча-йўллари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
4-ИЛОВА
1-расм. Коллектор (жамловчи кўчалар) йўлларни жойлашувини схематик кўриниши. Намунавий расмлар
2-расм. Коллектор (жамловчи кўчалар) йўлларнинг намунавий лойиҳалари
ШНҚ 2.07.06-24 «Шаҳар кўча-йўллари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
5-ИЛОВА
1-расм. Туман аҳамиятидаги йўллар жойлашувини схематик кўриниши. Намунавий расмлар
2-расм. Туман аҳамиятидаги йўлларнинг намунавий лойиҳалари
ШНҚ 2.07.06-24 «Шаҳар кўча-йўллари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
6-ИЛОВА
1-расм. Маҳаллий аҳамиятидаги йўллар жойлашувини схематик кўриниши. Намунавий расмлар
2-расм. Маҳаллий аҳамиятдаги кўча-йўлларининг намунавий лойиҳалари
ШНҚ 2.07.06-24 «Шаҳар кўча-йўллари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
7-ИЛОВА
1-расм. Турар жой ҳудудлари (маҳалла) ички йўллари (боши берк кўчалар) жойлашувини схематик кўриниши. Намунавий расмлар схематик кўриниши. Намунавий расмлар
2-расм Турар жой ҳудудлари (маҳалла) ички йўллари (боши берк кўчалар)нинг намунавий лойиҳалари
ШНҚ 2.07.06-24 «Шаҳар кўча-йўллари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
8-ИЛОВА
1-расм. Турар жой ҳудудлари (мавзе, даҳа) йўллари жойлашувини схематик кўриниши. Намунавий расмлар
2-расм. Турар жой ҳудудлари (мавзе, даҳа) йўлларининг намунавий лойиҳалари
ШНҚ 2.07.06-24 «Шаҳар кўча-йўллари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
9-ИЛОВА
1-расм. Жамоат-ишчи ва савдо ҳудудлари кўча-йўллари жойлашувини схематик кўриниши. Намунавий расмлар
2-расм. Жамоат-ишчи ва савдо ҳудудлари кўча-йўлларининг намунавий лойиҳалари
3-расм. Жамоат-ишчи ва савдо ҳудудлари кўча-йўлларининг намунавий лойиҳалари
ШНҚ 2.07.06-24 «Шаҳар кўча-йўллари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
10-ИЛОВА
1-расм. Тижорат (ҳудудлари) туманларидаги кўча-йўллари жойлашувини схематик кўриниши. Намунавий расмлар
2-расм. Тижорат (ҳудудлари) туманларидаги кўча-йўлларини намунавий лойиҳалари
ШНҚ 2.07.06-24 «Шаҳар кўча-йўллари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
11-ИЛОВА
1-расм. Саноат ҳудуди (зонаси) йўллари жойлашувини схематик кўриниши. Намунавий расмлар
2-расм. Саноат ҳудуди (зонаси) кўча-йўлларининг намунавий лойиҳалари
ШНҚ 2.07.06-24 «Шаҳар кўча-йўллари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
12-ИЛОВА
1-расм. Ўтиш жойлари бўлмаган йўллар жойлашувини схематик кўриниши. Намунавий расмлар
2-расм. Ўтиш жойлари бўлмаган йўлларнинг намунавий лойиҳалари
ШНҚ 2.07.06-24 «Шаҳар кўча-йўллари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
13-ИЛОВА
Режадаги эгри чизиқларнинг минимал радиуси

1-жадвал

Ҳисобий тезлик, км/соат

энг катта бўйлама нишаблик,

Энг кичик кўриш масофаси, м

Эгриликнинг энг кичик радиуслари, м

Тўхташ учун*

Қарама-қарши ҳаракатланаётган автомобиллар учун

Режада

Бўйлама кесимда

қабариқда

ботиқ

Асосий жойларда

Тоғли жойларда

Асосий жойларда

Тоғли жойларда

150

30

300

-

1200

1000

30000

8000

4000

120

40

250

450

800

600

15000

5000

2500

100

50

200

350

600

400

10000

3000

1500

80

60

150

250

300

250

5000

2000

1000

60

70

85

170

150

125

2500

1500

600

50

80

75

130

100

100

1500

1200

400

40

90

55

110

60

60

1000

1000

300

30

100

45

90

30

30

600

600

200

Бир ва икки қаторли ҳаракатланадиган йўлларнинг қатнов қисми ҳаракат тасмаси кенглиги

2-жадвал

Радиус, m

Ҳар бир ҳаракат тасмасини кенгайтириш, м

551 дан 750 гача

0,2

401 — 550

0,25

301 — 400

0,3

201 — 300

0,35

151 — 200

0,6

91 — 150

0,7

51 — 90

0,8

Бўйлама кесимнинг чегаравий узунлиги

3-жадвал

Бўйлама кесимда ботиқ эгриликлар радиуси, м

Бўйлама қияликларнинг алгебраик фарқи,

20

30

40

50

60

80

100

Бўйлама кесимдаги тўғри қисмининг энг катта узунлиги, м

2000

120

100

50

-

-

-

-

4000

150

100

50

-

-

-

-

6000

550

440

320

220

140

60

-

8000

360

250

200

170

140

110

-

10000

-

-

680

600

420

300

200

12000

680

500

400

350

250

200

-

15000

-

-

-

-

-

800

600

20000

-

-

850

700

600

550

-

25000

-

-

-

-

900

800

-

Ҳисобий тезлик ҳамда кўндаланг куч коэффициентлари

4-жадвал

Ҳисобий тезлик vhis , km/h

Кўндаланг куч коэффициенти, μ

150

0.08

120

0.09

100

0.12

80

0.14

60

0.15

50

0.16

40

0.17

30 дан кам

0.18

Изоҳ: кўндаланг куч коэффициентининг оралиқ қийматлари интерполяция усули билан аниқланади.