Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
1. ШНҚ 2.03.01-24 «Бетон ва темир-бетон конструкциялар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг 1996 йил 11 сентябрдаги 87-сон буйруғи билан тасдиқланган ҚМҚ 2.03.01-96 «Бетон ва темирбетон конструкциялар» қурилиш меъёрлари ва
қоидалари ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан келишилган.
4. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.