Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида»ги
қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Пенсия жамғармаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда 1994 йил 1 июлгача кўрсатиб ўтилган тоифадаги ходимлардан тушадиган суғурта бадалларининг дастлабки ҳисоб-китобини юритиш тартибини ишлаб чиқсин;
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни 66-моддасининг
2 ва
3-қисмларига мувофиқ пенсия тўлашга сарфланадиган харажатларни қоплаш тартиби (
15-илова);
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий масалалар, фан ва маданият бўлимига юклансин.
Мазкур Тартиб корхона айби билан меҳнатда майибланганлик ёки касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик бўйича, шунингдек, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» 1993 йил 3 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (бундан кейинги ўринларда Қонун деб аталади) 12-моддаси
«б» — «ж» бандларига ва
14-моддасига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш қоидасини тартибга солади.
1. Мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар корхонанинг айби билан меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида ногирон бўлиб қолганларга пенсия тўлаш харажатларини қоплаш учун меҳнат ҳақига мўлжалланган маблағлардан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасига (кейинги ўринларда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси деб аталади) ҳар ойда пул ўтказадилар.
2. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари меҳнатда майибланганлик ёки касб касаллиги оқибатидаги пенсияни тайинлашда ана шундай пенсия олувчилар рўйхатини пенсия миқдорини, уларнинг айби билан меҳнатда майибланганлик ёки касб касаллиги келиб чиққан корхоналар, ташкилотлар номларини кўрсатган ҳолда, тўланган пенсиялар харажатларини қоплаш учун давлат солиқ хизматининг ҳудудий органларига етказадилар.
3. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари мазкур Тартибнинг
1-бандида кўрсатилган пенсияларга тўланган маблағларни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ корхоналар ва ташкилотлардан регресс даъво бўйича ундириб олинишини таъминлайдилар.
4. Корхоналар, ташкилотлар мазкур Тартибнинг
1-бандида кўрсатилган харажатларни қоплаш учун суғурта тўловларини Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига пенсия тўлангандан кейинги ойнинг 10-кунигача тўлайдилар.
5. Мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, корхоналар ҳамда ташкилотлар Қонун 12-моддасининг
«б» — «ж» бандларига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш учун меҳнат ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлардан Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига харажатларни қопловчи пул ўтказадилар.
6. Пенсияларни тўлаш учун сарфланадиган харажатларни қоплаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Қонун 12-моддасининг
«б» — «ж» бандларида назарда тутилган иш жойларига эга бўлган корхона ва ташкилотлар ана шундай иш жойларининг рўйхатини, касблар, лавозимлар номини, мазкур иш жойларида ишловчи ишчиларнинг йиллик ўртача сонини аниқлайдилар.
Бу иш жойларидан мазкур йил давомида имтиёзли шартларда пенсияга чиқадиган ходимларнинг сони уларнинг йиллик ўртача сонининг 3 фоизи ҳажмида қабул қилинади. Қонуннинг
31-моддасига мувофиқ уларга тегишли пенсия миқдорини аниқлаш учун кўрсатиб ўтилган касбларда ишлаган ходимларнинг ойлик ўртача иш ҳақи олдинги йил маълумотлари бўйича ҳисоблаб чиқарилади. Пенсия миқдори кўрсатиб ўтилган ўртача ойлик иш ҳажмининг 60 фоизига тенг бўлади.
Қонуннинг 12-моддаси
«ж» бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларини қопловчи тўловларни корхона бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ходим умумий пенсия ёшига етгунгача 100 фоиз миқдорида тўлайди.
Ҳар йилга тузиладиган ҳисоб-китоблар солиқ органлари томонидан текширилади ва тасдиқланади. Зарур бўлганда ушбу ишга туманлар (шаҳарлар) бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари ходимлари жалб этилиши мумкин.
Корхоналар ва ташкилотлар кўрсатиб ўтилган тўловни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳар йилнинг 15 январигача бўлган муддатда тўлайдилар.
7. Қонун 12-моддасининг
«б» — «ж» бандларида кўрсатилган иш ўринларининг сони, иш ўринларини аттестация қилиш сифати, айрим касблар ва лавозимларни рўйхатга киритиш бўйича давлат солиқ хизмати органлари ва корхоналар ўртасидаги баҳслар давлат солиқ хизмати органлари ёки корхоналарнинг ёзма таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг меҳнат шароитлари Давлат экспертизаси томонидан кўриб чиқилади. Унинг хулосаси якуний ҳисобланади.
8. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари Қонуннинг
14-моддасига мувофиқ пенсия тайинлашда ҳар ойда бундай фуқаролар рўйхатини тайинланган пенсия миқдори ва даврини кўрсатган ҳолда, тўланган пенсиялар харажатларини қоплаш учун давлат солиқ хизматининг тегишли ҳудудий органларига етказадилар.
9. Республика аҳолисини иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси органлари муддатидан олдин тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш учун пенсия тўланган ойдан кейинги ойнинг 10-кунигача Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига маблағ ўтказадилар. Кўрсатиб ўтилган ажратмаларни тўлаш ишсиз шахс умумий пенсия ёшига етгунгача давом эттирилади.
10. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси органлари тақдимномасига кўра давлат солиқ хизмати органлари иш билан таъминлаш жамғармаси органларидан маблағларни муддатидан олдин тайинланган пенсиялар тўловларининг ҳақиқий ҳисоб-китоблари бўйича ундириб оладилар.
11. Корхоналар ва ташкилотлар, аҳолини иш билан таъминлаш жамғармаси органлари пенсиялар тўлаш харажатларини белгиланган муддатларда қопламаган ҳолларда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун ҳисоблаб ўтказилиши лозим бўлган сумманинг қонунчилик билан белгиланган миқдорида пеня тўлайдилар.
12. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва давлат солиқ хизмати органлари мазкур Тартибнинг
1,
5,
8-бандларида кўрсатилган харажатларнинг тўлиқ ва ўз вақтида қопланишини назорат қилишлари лозим.