toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 29.02.2016
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сонли «Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасининг Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига айлантирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 20-модда)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 11 февраль,
74-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
1997 йил 11 февралдаги 74-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1 ва 2-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 20-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3, 4 ва 5-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6—10-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 20-модда)
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 14 февралдаги 38-ф-сон фармойишининг 4-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 14 февралдаги 38-ф-сон фармойишига иловада:
1-банддаги «Ижтимоий суғурта жамғармаси» сўзлари «Пенсия жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин, «ижтимоий таъминот органларини четлаб ўтиб» сўзлари эса чиқариб ташлансин;
2-банддаги «туман (шаҳар) ижтимоий суғурта бўлимлари» сўзлари «Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банддан «ва ижтимоий суғурта» сўзлари чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13—15-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 мартдаги 103-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 20-модда)
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1997 й., 2-сон, 5-модда, Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й.,5-сон, 20-модда; 7-сон, 36-модда)