1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш;
2.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
Хусусийлаштириш жараёнига чет эл инвесторларини жалб этиш учун «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг жозибадорлигини ошириш мақсадида, молиявий маслаҳатчи «Коммерцбанк» (Германия) бошчилигидаги консорциумнинг тавсияларини ҳисобга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигининг ҳамда «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси ва унинг таркибига кирувчи акциядорлик жамиятлари акциядорларининг:
«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси таркибига кирувчи 1-иловага мувофиқ акциядорлик жамиятлари ва унитар корхоналарни компания филиалларига айлантириш;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
компания филиалларига айлантириладиган акциядорлик жамиятларининг хорижий кредитлар бўйича қарзларини 3-иловага* мувофиқ «Ўзимпексалоқа» акциядорлик жамиятига қайта расмийлаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси унинг филиалларига айлантириладиган 1-иловага мувофиқ корхоналарнинг шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.02.00 Алоқа соҳасини бошқариш. Алоқа соҳасидаги фаолиятларни лицензиялаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси бир ой муддатда «Ўзмаком», «Рубикон Вайэрлесс Коммюникейшнс», «Бўзтон», «Ўзбектелеком Интернейшнл АЖ» қўшма корхоналарининг устав фондларидаги давлат улушлари «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг устав фондига берилишини белгиланган тартибда расмийлаштирсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.02 Айрим тармоқ ва объектларни давлат тасарруфидан чиқариш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
4. Белгилансинки, 3-иловада кўрсатилган қарзлар «Ўзбектелеком» компаниясининг сотилган акциялари пакети учун хорижий инвестордан пул маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида эркин муомаладаги валютада очиладиган махсус ҳисоб рақамига келиб тушган санадан бошлаб қайта расмийлаштирилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хорижий кредитлар бўйича қарз мажбуриятлари «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси балансидан «Ўзимпэксалоқа» акциядорлик жамияти балансига ўтказилиши бўйича операциялар бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиши тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
7. Ҳукуматнинг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов ва Бош вазир ўринбосари Ў.Қ. Исмоилов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 27 декабрь,
488-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 декабрдаги 488-сон қарорига 1-ИЛОВА
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 декабрдаги 488-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритиладиган
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 19-сон, 220-модда)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Корея Республикаси Ҳукумати кредитидан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 2 октябрдаги қарори 2-бандининг бешинчи хатбошидаги «корхоналарининг» сўзи чиқариб ташлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Маълумотлар узатиш миллий тармоғини ташкил этиш ва жаҳон ахборот тармоқларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 5 февралдаги 52-сон қарорида: