1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.03.00 Интернет глобал тармоқ]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЪЛУМОТЛАР УЗАТИШ МИЛЛИЙ ТАРМОҒИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЖАҲОН АХБОРОТ ТАРМОҚЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
«Радиочастота спектри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектрини муҳофаза қилиш, ахборотни тезкорлик билан айирбошлаш, жаҳон ахборот тармоқларидан фойдаланишни кенгайтириш ва тартибга солиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасида маълумотлар узатиш тармоқларини жадал модернизация қилиш ва ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги «UzPAK» маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонасининг маълумотларни узатиш республика тармоғи базасида Ўзбекистон Республикаси Маълумотлар узатиш миллий тармоғи ташкил этилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 10 октябрдаги 352-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 19-сон, 149-модда)
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.03.00 Интернет глобал тармоқ]
2. Белгилаб қўйилсинки, Маълумотларни узатиш миллий тармоғидан, шу жумладан, Интернетдан фойдаланиш ва уни ривожлантириш миллий оператори (провайдер) функциялари «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясига юкланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2005 й., 40-сон, 306-модда)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.03.00 Интернет глобал тармоқ]
3. Қуйидагилар миллий оператор (провайдер) сифатида «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
(3-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2005 й., 40-сон, 306-модда)
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
давлат ва жамоат органлари, фуқаролар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ахборотларга бўлган эҳтиёжларини ҳар томонлама қондириш мақсадида Маълумотларни узатиш миллий тармоғининг фаолият кўрсатишини ва уни ривожлантиришни таъминлаш;
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.05 Фойдаланиш чекланган бошқа ахборотлар]
«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси маълумотларни узатиш тармоғида ахборот ресурсларини муҳофаза қилишни таъминлаш, конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришга давъат қилувчи ахборотлар тарқатилишига, уруш, зулм ва порнографияни тарғиб қилишга, диний ва миллий низоларни қўзғашга, инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини поймол қилишга ҳамда амалдаги қонунчилик билан тарқатилиши тақиқланган бошқа ахборотларнинг тарқатилишига йўл қўймаслик;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
техника воситаларини жорий этиш, республиканинг ягона ахборот макони коммуникация асосларини такомиллаштириш ва унинг жаҳон ахбороти ҳамжамиятига кириши имкониятларини кенгайтириш;
(3-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 10 октябрдаги 352-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 19-сон, 149-модда)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 10 октябрдаги 352-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 19-сон, 149-модда)
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
5. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги «UzPAK» маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонаси тўғрисидаги Низомни, мазкур қарор билан унга юкланаётган янги функцияларни ҳисобга олган ҳолда, бир ой муддатда тасдиқласин.
6. Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаёти тўғрисидаги ахборотларни Интернет тармоғига тарқатишни мувофиқлаштириш функцияси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига, Ташқи ишлар вазирлигига юклансин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июндаги 457-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон)
7. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси, Давлат матбуот қўмитаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бир ой муддатда:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.03.00 Интернет глобал тармоқ]
Ўзбекистон Республикаси ахборот ресурсларини тайёрлаш ва уларни маълумотларни узатиш тармоқларида, шу жумладан Интернетда тарқатиш тартибини;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
Провайдерлар ва абонентлар томонидан Маълумотларни узатиш миллий тармоғидан ахборот олиш ва ундан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.01.00 Ахборотлаштириш]
8. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонасига идоравий тармоқлар, шу жумладан, йўлдош алоқаси тармоқларининг маълумотлар узатиш каналларини фойдаланиш учун шартнома асосида берсинлар.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 октябрдаги 221-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2005 й., 40-сон, 306-модда)
9. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги (Абдуллаев), Фан ва техника давлат қўмитаси (Ҳабибуллаев), Давлат матбуот қўмитаси (Шоғуломов), Ўзбекистон космик тадқиқотлар давлат агентлиги (Мўминов):
Маълумотларни узатиш миллий тармоғини модернизация қилиш ва ривожлантириш дастурини маблағлар билан таъминлаш босқичлари ва манбалари бўйича зарур инвестициялар миқдорларини белгилаган ҳолда бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсинлар, бунда Маълумотларни узатиш миллий тармоғини кенгайтириш ва модернизация қилиш Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида — 1999 — 2001 йилларда, туман марказларида — 2000 — 2003 йилларда амалга оширилишини назарда тутсинлар;
Маълумотларни узатиш миллий тармоғини ривожлантириш концепциясини;
Йўлдош алоқа тармоғини ривожлантириш концепциясини уч ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясига тақдим этсинлар.
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги Маълумотларни узатиш миллий тармоғини кенгайтириш ва модернизация қилиш лойиҳасини 2000 йил ва кейинги йиллар инвестиция дастурларига киритсинлар ва марказлаштирилган манбалардан маблағлар ажратишни назарда тутсинлар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда; )
11. «UzPAK» маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонаси бож тўловлари тўлашдан беш йил муддатга озод қилинсин, Маълумотларни узатиш миллий тармоғини кенгайтириш ва модернизация қилиш учун келтирилган аппарат ва дастур воситалари ва асбоб-ускуналари божхонада расмийлаштирилганлиги учун йиғимлар бундан мустасно.
12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ва айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонунчиликка мазкур қарордан келиб чиқиб киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Л.А. Ахметов ва Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 5 февраль,
52-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 52-сон қарорига ИЛОВА
I. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари:
Вазирлар Маҳкамасининг «Идоралараро ахборот-компьютер тармоғини ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 10 апрелдаги 150-сон қарорининг 2, 4 ва 6-бандлари;
Вазирлар Маҳкамасининг «Хўжалик ҳисобидаги «UzNet» ахборот хизмати тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1998 йил 14-майдаги 206-сон қарори.
II. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 19-сон, 220-модда; )
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2000 й., 9-10-сон, 146-модда)
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси тўғрисидаги Низомнинг:
1-бандидаги «Халқаро электр алоқаси уюшмасида» сўзлари «халқаро ташкилотларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
«2. Радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси радиочастота спектрини тақсимлаш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат сиёсатини таъминловчи радиочастоталарни давлат томонидан бошқариш органи ҳисобланади, радиочастота спектридан фойдаланиш масалалари бўйича халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалайди»;
«11. Қуйидагилар Радиочастоталар бўйича Давлат комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
радиочастоталар спектрини тақсимлаш ва улардан фойдаланиш ва уни истиқболда режалаштириш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш;
радиочастоталарни тақсимлаш миллий жадвалини ва радио алоқа миллий регламентини шакллантириш;
радиочастоталарни режалаштириш, уларни белгилаш ва улардан фойдаланиш масалаларида халқаро ташкилотларда вакиллик қилиш ва Ўзбекистон Республикаси манфаатларини халқаро ҳуқуқий ҳимоя қилиш;
радиочастоталар спектридан фойдаланиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш;
радиочастоталар спектри тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш;
радиочастоталар спектридан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш»;
12-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«радиочастоталар органлари ўртасида радиочастоталар полосаларини тақсимлайди;
радиочастоталар спектридан фойдаланиш соҳасида радиочастоталар органлари фаолиятини мувофиқлаштиради»;
«қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда радиочастоталар спектридан вақт ва (ёки) ҳудуд бўйича фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш».
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), ишлатиш ҳамда чет элдан келтириш тартиби тўғрисидаги Низом 2-бандининг «б» кичик банди «Ички ишлар вазирлиги» сўзларидан сўнг «Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси» сўзлари билан тўлдирилсин.