1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.02.00 Алоқа соҳасини бошқариш. Алоқа соҳасидаги фаолиятларни лицензиялаш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ» АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Телекоммуникациялар соҳасида бошқарувни такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 28 июндаги ПФ-2647-сон Фармонига мувофиқ ҳамда республика телекоммуникациялар тизимини замонавийлаштириш ва ривожлантириш учун хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 сентябрдаги 453-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 38-39-сон, 428-модда)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.02.00 Алоқа соҳасини бошқариш. Алоқа соҳасидаги фаолиятларни лицензиялаш]
5. Телекоммуникациялар хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг тугатилаётган «Маҳаллий Телеком» ва «Халқаро Телеком» акциядорлик компаниялари таркибига кирган 4-иловага мувофиқ корхоналар ва ташкилотлар ўз фаолиятини Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тизимида мустақил амалга ошириши ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги билан биргаликда:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.02.00 Алоқа соҳасини бошқариш. Алоқа соҳасидаги фаолиятларни лицензиялаш]
бир ой муддатда «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг таъсис мажлиси белгиланган тартибда ўтказилишини, раҳбар органлари тузилишини ва унинг устави тасдиқланишини таъминласин;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.04.00 Қимматли қоғозлар бозорида касб фаолияти / 07.24.04.02 Инвестиция маслаҳатчиси]
2001 йил 1 январгача мустақил баҳолаш компанияларини жалб қилган ҳолда «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг устав жамғармасига берилаётган мол-мулк қийматини ва акциялар пакетларини баҳоласин, шунингдек «Ўзбектелеком» компанияси акцияларини хорижий инвесторларга сотишга тайёрлаш учун халқаро молиявий маслаҳатчини жалб этсин;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари]
2001 йил 1 апрелгача «Ўзбектелеком» компаниясининг хорижий инвесторларга сотишга мўлжалланган акциялари пакетларини тендер савдоларига қўйсин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
7. Ҳукумат қарорларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Исаев ва Ў.Қ. Исмоилов зиммасига юклансин.
«Маҳаллий Телеком» ва «Халқаро Телеком» акциядорлик компаниялари таркибидан чиқариладиган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимида фаолият кўрсатувчи корхоналар
Рўйхати
(4-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
(I бўлимнинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 ноябрдаги 221-сон қарорига мувофиқ чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 40-сон, 306-модда)
Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение корхонаси
Шаҳарлараро ва халқаро алоқа тармоқларини бошқариш маркази
(III бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 декабрдаги 488-сонли қарори таҳририда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июндаги 253-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартиришлар ва қўшимчалар
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 31 июлдаги 380-сон қарори 4-банди 2-хат бошининг биринчи жумласи, 5-бандининг 3-хат боши, қарорга 3, 3а, 3б, 4, 4а, 4б-иловалар, 6-илова 1-бўлимининг 1 ва 2-бандлари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Удинет» қўшма корхонасини ташкил этиш ва унинг фаолияти шарт-шароитлари тўғрисида» 1997 йил 20 октябрдаги 479-сон қарори.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 38-39-сон, 428-модда)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 31 июлдаги 380-сон қарорига 5 ва 5а-иловалардаги «Хабар» газетаси (компаниянинг уюшган аъзоси)» ва «Хабар» газетаси» сўзлари тегишлича чиқариб ташлансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)