toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш чоралари тўғрисида
Сўнгги йилларда стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш соҳаларини ривожлантириш ва уларни халқаро нормалар билан уйғунлаштириш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги давлат бошқарувини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 27 февралдаги ПФ-41-сон Фармони билан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилди ҳамда фаолиятининг асосий йўналишлари белгилаб берилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»ги ва «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги қонунлари қабул қилиниши муносабати билан соҳа фаолиятини тартибга солувчи қонуности ҳужжатларни мазкур қонунларга мувофиқлаштириш зарурати юзага келмоқда.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги давлат бошқарувини самарали ташкил этишни таъминлаш ҳамда ҳукумат қарорларини Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»ги ва «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқлаштириш ва комплекс тизимлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) тузилмаси, Агентлик ҳамда унинг тизимидаги ташкилотларнинг вазифа ва функциялари;
Агентликнинг республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик тартиби;
Агентлик фаолиятини ташкил этиш, унинг марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг тизимдаги ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш тартиби;
Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини молиялаштириш, ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби;
б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ:
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг (кейинги ўринларда — Инспекция) асосий вазифалари ва функциялари;
Инспекция ва давлат инспекторларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳамда жавобгарлиги;
Инспекция фаолиятини ташкил этиш, унинг бошқа органлар билан ўзаро ҳамкорлиги;
Инспекция фаолиятини молиялаштириш манбалари ва ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш соҳаларига оид ҳужжатларида қўлланилган тушунчаларни Қонунга мувофиқлаштириш;
техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ҳамда метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш бўйича давлат назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш;
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш соҳаларига оид қонуности ҳужжатларни тизимлаштириш.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори А.Р. Жуманазаров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 1 июль,
370-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, Агентлик директори ҳамда унинг ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ва жавобгарлигини белгилайди.
2. Агентлик техник жиҳатдан тартибга солиш, шу жумладан, стандартлаштириш ва метрология (кейинги ўринларда — техник жиҳатдан тартибга солиш) соҳаларида давлат сиёсатини амалга оширувчи мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
3. Агентлик бевосита Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси) бўйсунади ва ўз фаолияти юзасидан ҳисобот беради.
4. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
5. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурий ҳисобланади.
6. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ҳамда бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.
7. Агентликнинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги;
қисқартмаси — Техник тартибга солиш агентлиги;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Узбекское агентство по техническому регулированию при Кабинете Министров Республики Узбекистан;
қисқартмаси — Агентство технического регулирования;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи — Uzbek agency for technical regulation under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan;
қисқартмаси — Agency for technical regulation.
8. Агентлик жойлашган жой (почта манзили): 100049, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Фаробий кўчаси, 333а-уй.
2-боб. Агентликнинг тузилмаси
9. Агентлик тизимига қуйидагилар киради:
Агентликнинг марказий аппарати;
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси (кейинги ўринларда — Инспекция) ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўлимлари;
«Ўзбекистон стандартлар институти» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Стандартлар институти);
«Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази» давлат муассасаси ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва шаҳарлардаги филиаллари;
«Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат муассасаси ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва шаҳарлардаги бўлимлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ-25-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2026 й., 06/26/25/0150-сон)
3-боб. Агентликнинг асосий вазифалари ва функциялари
1-§. Агентликнинг асосий вазифалари ва функциялари
10. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида», «Стандартлаштириш тўғрисида» ҳамда «Метрология тўғрисида»ги қонунлари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашга доир норматив ҳужжатлар ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ-25-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2026 й., 06/26/25/0150-сон)
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида халқаро стандартларни, шу жумладан, сифат менежменти тизими бўйича халқаро стандартларни қўллаш асосида маҳсулотлар сифати ва рақобатбардошлигини оширишга доир ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини ривожлантириш, мазкур соҳада илмий-техник ахборотни тарқатиш ҳамда соҳанинг халқаро, давлатлараро ва хорижий мамлакатларнинг миллий тизимлари билан уйғунлаштирилишини таъминлаш;
маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) сифати ва хавфсизлик талабларига риоя этилиши ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини нотўғри ўлчаш натижаларининг салбий оқибатларидан ҳимоя қилиш чораларини кўриш;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришда халқаро стандартлар ва техник регламентларни жорий этиш орқали уларнинг замонавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш ва ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ошириш бўйича манзилли чоралар кўриш;
сифатни бошқаришнинг замонавий тизимларини, биринчи навбатда, экспорт қилувчи корхоналарда кенг жорий этиш ва маҳсулотларнинг техник регламентлар ва стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини таъминлаш;
халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан миллий мувофиқликни баҳолаш, синов ҳамда ўлчаш натижаларини экспорт бозорларида тан олиш борасида ҳамкорликни кенгайтириш;
техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш, реализация қилинадиган маҳсулотлар хавфсизлигини тизимли назорат қилишни таъминлашда уларнинг самарадорлигини ошириш;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини рақамлаштириш орқали самарадорлик ва натижадорликка эришиш, тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган давлат хизматлари турларини кенгайтириш, шаффоф ва коррупциядан холи самарали тизимни жорий этиш;
техник жиҳатдан тартибга солиш, шу жумладан, стандартлаштириш ва метрология соҳаларидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш ва профилактикасини таъминлаш бўйича таъсирчан чоралар кўриш;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги масалаларда саноат корхоналарига ва тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама кўмаклашиш;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг мажбурий талаблари, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлиши ва тўғрилиги таъминланиши, мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига амал қилиниши юзасидан давлат назоратини ташкил этиш ва унинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
стандартлаштириш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш;
техник жиҳатдан тартибга солиш, шу жумладан, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология масалалари бўйича республика ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, уларнинг ҳузурида ташкил этиладиган стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар фаолиятини мувофиқлаштириш;
манфаатдор томонларни стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар билан белгиланган тартибда таъминлашни мувофиқлаштириш;
миллий қонунчиликни, техник тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларни халқаро талабларга, шу жумладан, Жаҳон савдо ташкилоти талабларига уйғунлаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасини ривожлантиришнинг асосий индикаторлари бўйича ишларни ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш.
(10-банднинг ўн тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ-25-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2026 й., 06/26/25/0150-сон)
11. Агентлик ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида», «Стандартлаштириш тўғрисида» ҳамда «Метрология тўғрисида»ги қонунлари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашга доир норматив ҳужжатлар ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалий жиҳатдан амалга оширилишини таъминлаш соҳасида:
(11-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ-25-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2026 й., 06/26/25/0150-сон)
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан киритилган техник регламентларни ишлаб чиқиш дастурларининг лойиҳалари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига умумлаштирилган таклифлар киритади;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳаси ва сифат менежменти тизимларини жорий этиш, шунингдек, техник регламентларни ишлаб чиқиш борасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ эмас деб топилган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотлар реестрини юритади;
техник регламентларни тасдиқлаш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, мазкур регламентларни бекор қилиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
ўз ваколати доирасида техник регламентларни қўллаш бўйича услубий тавсияларни тасдиқлайди;
техник регламентлар талабларига риоя этилишини таъминлайдиган ҳамда техник регламентларда белгиланган маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган, намуналар олиш, синаш ва ўлчаш усулларини белгилайдиган стандартлар рўйхатларини тасдиқлайди;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан ўз ваколати доирасида давлат назорати амалга оширилишини таъминлайди;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар давлат фондини шакллантиришни мувофиқлаштиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
маҳсулотлар стандартларини, уларга ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказади, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш бўйича нормалар ва қоидаларга доир таклифларни ишлаб чиқади;
(11-банд «а» кичик бандининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ-25-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2026 й., 06/26/25/0150-сон)
бир турдаги маҳсулотлар учун норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича тармоқ тузилмаларини ташкил этишга кўмаклашади, уларга илмий-методик раҳбарликни таъминлайди;
халқаро ва давлатлараро илмий-техник ҳамкорликни ривожлантиради;
б) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида халқаро стандартларни, шу жумладан, сифат менежменти тизими бўйича халқаро стандартларни қўллаш асосида маҳсулотлар сифати ва рақобатбардошлигини оширишга доир ягона давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:
янги қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалдаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;
илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишни мувофиқлаштиради;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини ривожлантириш бўйича асосий йўналишларни, концепцияларни, истиқболли дастурларни ишлаб чиқади;
Ўзбекистон Республикасининг миллий эталон базасини шакллантириш ва ривожлантириш, миллий эталонларни халқаро эталонлар ва бошқа давлатларнинг миллий эталонлари билан солиштиришни мувофиқлаштиради;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар, тадбиркорларнинг таклифларини ҳисобга олган ҳолда, давлат органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси миллий стандартларини ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш бўйича стандартлаштириш режасини тасдиқлайди;
маҳсулотларни, ишлаб чиқариш жараёнларини, хизматларни, сифат менежменти тизимларини ва мувофиқликни баҳолаш бўйича ишларни амалга оширадиган ходимларнинг сертификатлаштириш, ўлчаш ва синаш воситаларини қиёслаш, синаш, турини тасдиқлаш, метрологик аттестациядан ўтказиш, ўлчашларни бажариш методикалари, метрологик экспертизадан ўтказиш, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлиши ва тўғрилигини таъминлаш бўйича норматив ҳужжатларни рўйхатга олиш ҳамда сифат бўйича эксперт-аудиторлар фаолиятини тартибга солишга оид қоидалар ва талабларни белгилайди;
рисола, журналлар нашр этади, оммавий ахборот воситаларида ёки ўзининг расмий веб-сайтида маълумотларни эълон қилади;
аккредитация қилинган мувофиқликни баҳолаш органларининг хизматларидан фойдаланишга тўсиқлар яратилишига ва улар ўртасидаги рақобатни чеклашга йўл қўймайди;
в) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини ривожлантириш, мазкур соҳада илмий-техник ахборотни тарқатиш ҳамда соҳани халқаро, давлатлараро ва хорижий мамлакатларнинг миллий тизимлари билан уйғунлаштирилишини таъминлаш соҳасида:
республикада ишлаб чиқариладиган ва импорт бўйича олиб келинаётган маҳсулотлар мувофиқлигини баҳолаш, хорижий мамлакатларнинг ваколатли идоралари билан мувофиқликни баҳолаш натижаларини эътироф этиш ишларини ташкил этади;
ўз ваколатлари доирасида техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида умуммажбурий бўлган норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказади;
штрихли кодлаш тизимини жорий этиш бўйича ягона сиёсатни амалга оширади ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарлар штрихли кодларининг давлат реестрини юритишни ташкил этади;
манфаатдор шахсларни маҳсулотлар, синов ва ўлчаш усулларини стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар билан таъминлашни ташкил этади, шунингдек, мазкур соҳалардаги ютуқларнинг илмий-техник тарғиботини амалга оширади;
ўзига берилган ваколатлар доирасида халқаро (минтақавий) ва миллий стандартлар бўйича маълумотларнинг ягона ахборот базаси яратилишини ташкил этади;
ўлчаш услублари, воситалари ва натижаларига қўйиладиган умумий метрологик талабларни белгилайди;
сифат менежменти тизимларини жорий этиш ва сертификатлаштириш соҳасида мувофиқлаштириш ишларини амалга оширади;
Ўзбекистон Республикасида мажбурий равишда мувофиқлиги баҳоланадиган объектларнинг рўйхатини ва республикадан ташқарида амалга оширилган мувофиқликни баҳолаш натижаларини Ўзбекистон Республикасида тан олиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
эталонларни ва энг юқори аниқликдаги ўлчаш воситаларини сақлаш ҳамда халқаро даражада солиштириш, шунингдек, катталик бирликларини сақлаш ва узатиш ишлари бажарилишини мувофиқлаштиради;
мувофиқлик сертификатлари, мувофиқлик тўғрисидаги декларациялар, сифат менежменти тизимлари, аттестациядан ўтказилган сифат бўйича эксперт-аудиторларнинг, давлат синовларидан ўтган ва тури тасдиқланган ёки метрологик аттестациядан ўтказилган ўлчаш воситаларининг давлат реестрини юритади;
Ўзбекистон Республикасининг мувофиқликни баҳолаш натижаларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа масалаларга доир халқаро шартномаларини тузиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади;
маҳсулотнинг, уни ишлаб чиқариш жараёнларининг ёки усулларининг техник регламентлар талабларига мувофиқлиги презумпциясини таъминлайдиган стандартлар рўйхатини тасдиқлайди;
г) маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) сифати ва хавфсизлик талабларига риоя этилиши ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини нотўғри ўлчаш натижаларининг салбий оқибатларидан ҳимоя қилиш чораларини кўриш соҳасида:
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга, мувофиқликни баҳолашга, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашга риоя этиш масалалари бўйича назорат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлиши ва тўғрилиги, мажбурий сертификатлаштириш қоидалари таъминланишини ташкил этади ва бу борада давлат назоратини амалга оширади;
метрология текшируви ва давлат метрология назоратини амалга оширади, шунингдек, метрологияга оид фаолият соҳасидаги ҳаракатларни мувофиқлаштиради;
инсон ҳаёти, соғлиғи, жисмоний ва юридик шахслар мулки, атроф-муҳит учун хавфли ва сифатсиз бўлган маҳсулотлар олиб кирилиши, ишлаб чиқарилиши ва реализация қилиниши хавфининг мониторингини юритади;
д) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш соҳасида:
кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида илмий, муҳандис-техник кадрларни, шунингдек, бошқа манфаатдор шахсларни ўқитишни ташкил этади;
кадрлар малакасини даврий ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ишларини амалга оширади;
кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашдан ўтган кадрларнинг ягона ахборот-маълумот базаси яратилиши ва кузатиб борилишини ташкил этади;
олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот муассасалари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар, шунингдек, хусусий сектор билан инновацияларни жорий этишга йўналтирилган ўзаро ҳамкорлик тадбирларини ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;
иқтисодиёт тармоқлари учун кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнларига замонавий инновацион педагогик технологияларни, ўқитишнинг самарали шакл ва усулларини жорий этади;
е) маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришда халқаро стандартлар ва техник регламентларни жорий этиш орқали уларнинг замонавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш ва ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ошириш бўйича манзилли чоралар кўриш соҳасида:
халқаро амалиётни доимий ўрганади, унинг натижаларига кўра маҳаллий маҳсулотларни замонавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш ва уларнинг ташқи бозорларда рақобатбардошлигини оширишда илғор методларни жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
халқаро (минтақавий) стандартларнинг ҳамда техник регламентларнинг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жорий этилишини мувофиқлаштиради;
давлат органлари ва бошқа ташкилотларга, шунингдек, бошқа манфаатдор ташкилотларга техник регламентларни ишлаб чиқишда амалий ёрдам беради, уларни илмий-методик қўлланма билан таъминлайди;
техник регламентларнинг ишлаб чиқилишида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссиялари фаолиятини ўз ваколати доирасида мувофиқлаштиради;
ж) сифатни бошқаришнинг замонавий тизимларини, биринчи навбатда, экспорт қилувчи корхоналарда кенг жорий этиш ва маҳсулотларни техник регламентлар ва стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини таъминлаш соҳасида:
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда ташкилотларда замонавий сифат менежменти тизимларини жорий этиш жадвалларини тасдиқлайди ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш бўйича назоратни амалга оширади;
экспортга йўналтирилган маҳсулотларни халқаро стандартларга мувофиқ, шу жумладан, халқаро даражада эътироф этилган мувофиқликни баҳолаш органларини жалб этган ҳолда сертификатлаштириш ишларини ташкил этади;
халқаро стандартларга мувофиқ сифат менежменти тизимларини жорий этишнинг афзалликларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб боради;
з) халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан миллий мувофиқликни баҳолаш, синов ҳамда ўлчаш натижаларини экспорт бозорларида тан олиш борасида ҳамкорликни кенгайтириш соҳасида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
халқаро ва минтақавий стандартлаштириш (ISO, IEC, SMIIC), метрология (OIML, BIPM, CООМEТ) ҳамда бошқа ташкилотларда республика манфаатларини ифода этади;
(11-банд «з» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ-25-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2026 й., 06/26/25/0150-сон)
миллий сертификатларни ва синаш ҳамда ўлчашлар натижалари чет давлатларда эътироф этилишига эришиш бўйича чоралар кўради;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларини бажаради;
мутахассисларнинг чет элда ва Ўзбекистон Республикасида стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги халқаро ўқув ва малака ошириш дастурларида иштирок этишига кўмаклашиш мақсадида тегишли халқаро дастурлар доирасида ўзаро ҳамкорлик, грант ва техник кўмакни жалб этишга оид таклифлар тайёрлашда ва уларни амалга оширишда қатнашади;
халқаро, минтақавий ва давлатлараро ташкилотларга қўшилиш бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритади;
халқаро стандартларга мувофиқ сифат менежменти тизимларини, биринчи навбатда, экспорт қилувчи корхоналарда жорий қилишни мувофиқлаштиради;
маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга экспорт қилишда мамлакатлар талаблари тўғрисида маълумот берилишида республика корхоналарига амалий ёрдам кўрсатади;
и) техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш, реализация қилинадиган маҳсулотлар хавфсизлигини тизимли назорат қилишни таъминлашда уларнинг самарадорлигини ошириш соҳасида:
реализация қилинадиган маҳсулотлар хавфсизлигини тизимли назорат қилишни таъминлашда техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология тизимларини ривожлантириш, уларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган таклифларни киритади;
техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология тизимларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган чора-тадбирларни амалга оширади;
давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология тизимларининг самарадорлигини ошириш бўйича фаолиятини ўз ваколати доирасида мувофиқлаштиради;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ва қонунчиликда белгиланган мажбурий талабларга номувофиқ деб топилган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштиради ва реестрини юритади;
мажбурий давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган, хавф даражаси юқори бўлган маҳсулотлар рўйхатини шакллантиради, шунингдек, мазкур маҳсулотларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлайди;
к) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини рақамлаштириш орқали самарадорлик ва натижадорликка эришиш, тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган давлат хизматлари турларини кенгайтириш, шаффоф ва коррупциядан холи самарали тизимни жорий этиш соҳасида:
стандартлаштириш, метрология, шу жумладан, маҳсулотларни, ишлаб чиқариш жараёнларини, хизматларни, сифат менежменти тизимларини, ходимларни сертификатлаштириш ва сифат бўйича эксперт-аудиторларни аттестациядан ўтказиш бўйича дастурий таъминотларни ишлаб чиқади;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида ягона маълумотлар базаларини, шу жумладан техник регламентлар маълумотлар базасини, давлат реестрларининг электрон базасини ташкил этади, шакллантиради ва юритади;
тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кўрсатиладиган интерактив давлат хизматлари турларини кенгайтириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида жамоатчилик фикрини ўрганиш ҳамда доимий тарзда «қайта алоқа» принципи бўйича ўрганиш натижаларини ёритиш имкониятини берадиган махсус Интернет-портални яратишни ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталида жойлаштириладиган маълумотлар рўйхатини кенгайтириш чораларини кўради;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда коррупцион омилларни қисқартиришга қаратилган ахборот тизимлари ва ресурсларини ишлаб чиқади ҳамда амалиётга жорий этади;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида ахборот ва кибер хавфсизликни таъминлаш, ахборот хавфсизлиги сиёсатини амалиётга жорий этишни таъминлайди;
л) техник жиҳатдан тартибга солиш, шу жумладан, стандартлаштириш ва метрология соҳаларидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш ва профилактикасини таъминлаш бўйича таъсирчан чоралар кўриш соҳасида:
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар бузилишининг олдини олиш юзасидан профилактика ишларини ўтказиш бўйича режа-жадвалларни тасдиқлайди;
ўз ваколати доирасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш ишларини мувофиқлаштиради;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг мажбурий талабларига, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлиши ва тўғрилиги таъминланиши, мажбурий сертификатлаштириш қоидалари бузилиш ҳолатларининг таҳлилини ўтказади ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этишга кўмаклашадиган механизмларни ишлаб чиқади;
тадбиркорлик субъектларига улар томонидан ҳуқуқбузарликларга йўл қўйиб бўлмаслиги тўғрисида тушунтиришлар, шунингдек, ҳуқуқбузарликни содир этишга мойил бўлган тадбиркорлик субъектларини содир этилган ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириш ишларини мувофиқлаштиради;
мажлислар, семинарлар, «очиқ эшиклар» кунлари, конференциялар ва учрашувлар ўтказиш йўли билан қонунчилик ҳужжатлари талабларининг мумкин бўлган бузилишларининг олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари ўтказилишини ташкил этади;
профилактика ва давлат назорати натижалари бўйича корхоналарга ва тармоқларга киритилган тақдимномаларни ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасига умумлаштирилган маълумотлар ва таклифлар киритади;
қонунчилик ҳужжатлари бузилишларининг олдини олиш чора-тадбирларини оммавий ахборот воситаларида ёритиб боради;
моддий-техник базани тегишли модернизация қилиб, мустаҳкамлаб ва янгилаб, ташқи ва ички манбалардан келиб тушадиган маълумотларни таҳлил қилишнинг илғор автоматлаштирилган таҳлил қилиш усулларини жорий этишни ташкил этади ва уларнинг қўлланилишини мувофиқлаштиради;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда соҳага оид бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини ўз вақтида таништириш ва уларни етказиш ишларини ташкил этади;
м) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги масалаларда саноат корхоналари ва тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама кўмаклашиш соҳасида:
тегишли тармоқлар билан биргаликда маҳаллий саноат корхоналарида халқаро стандартларни жорий этиш, маҳсулотлар сифатини ошириш ҳамда синов лабораторияларини ташкил этишда кўмаклашиш ишларини ташкил этади;
н) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг мажбурий талаблари, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлиши ва тўғрилиги таъминланиши, мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига амал қилиниши юзасидан давлат назоратини ташкил этиш ва унинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш соҳасида:
техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш юзасидан давлат назоратини ўтказиш бўйича режа-жадвалларни тасдиқлайди;
давлат назорати натижалари асосида корхоналарда техник регламент ва стандартлар талабларига риоя этмаганлик учун корхона ва тармоқ раҳбарларига тақдимномалар киритади;
маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш борасида ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва уларга чек қўйиш ишларини ташкил этади;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг мажбурий талаблари, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлиши ва тўғрилиги таъминланиши, мажбурий сертификатлаштириш қоидаларининг бузилиш ҳолатларини таҳлил қилади ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этишга кўмаклашадиган механизмларни ишлаб чиқади;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг мажбурий талаблари, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлиши ва тўғрилиги таъминланиши, мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини бузилишига олиб келадиган шароитларни ўрганишни ташкил этади, бундай шароитлар қўлланилишини бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
ўтказилган давлат назорати натижаларини мувофиқлаштиради ва амалга оширилган ишлар бўйича маълумотлар ва таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади;
давлат назорати натижалари бўйича аниқланган ҳолатлар юзасидан маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритиб боради;
о) стандартлаштириш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:
Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш соҳасида давлат сиёсатини юритиш бўйича тегишли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади;
стандартлаштириш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш мақсадида давлат органлари фаолиятини идоралараро мувофиқлаштиришни таъминлайди;
стандартлаштириш соҳасидаги фаолиятни норматив-ҳуқуқий тартибга солишни шунингдек, стандартларни қабул қилиш, келишиш ва муҳокама қилиш бўйича ахборот тизимларини яратиш ишларини мувофиқлаштиради;
миллий стандартлаштириш тизимини ривожлантиришнинг стратегик ва устувор йўналишларини белгилайди;
замований ва илғор стандартларни қабул қилиш ва жорий қилиш ишларини мувофиқлаштиради;
стандартларни ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш, рўйхатдан ўтказиш, амалга киритиш, уларга ўзгартишлар киритиш, уларни қайта кўриб чиқиш, тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш чоғида келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда, шунингдек, стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳолларда стандартлаштириш масалалари бўйича узил-кесил қарор қабул қилади;
Стандартлаштириш бўйича миллий орган ҳузурида Апелляция комиссиясини тузади ва унинг фаолиятини ташкил этади, Апелляция комиссияси тўғрисидаги низом ва Апелляция комиссиясининг таркибини тасдиқлайди;
п) техник жиҳатдан тартибга солиш, шу жумладан, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология масалалари бўйича республика ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, уларнинг ҳузурида ташкил этиладиган стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:
республика ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларга стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарни ташкил этиш зарурати тўғрисида ташаббусларни илгари суради ва техник регламентларнинг жорий этилишини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар киритади;
халқаро (минтақавий) ташкилотларнинг стандартлаштириш институтлари ва уларнинг техник қўмиталари билан ўзаро яқин ва фаол ҳамкорликни амалга оширади;
р) манфаатдор томонларни стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар билан белгиланган тартибда таъминлашни мувофиқлаштириш соҳасида:
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар давлат фонди юритилишини мувофиқлаштиради;
стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларнинг ягона маълумотлар базасини кузатиб боради;
стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ўз ваколати доирасида ишлаб чиқади;
с) миллий қонунчиликни, техник тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларни халқаро талабларга, шу жумладан, Жаҳон савдо ташкилоти талабларига уйғунлаштириш соҳасида:
Ўзбекистон миллий стандартларини ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқишнинг тармоқ жадвалларини шакллантиришда иштирок этади ва мувофиқлаштиради;
халқаро амалиётни доимий равишда ўрганади, унинг натижалари бўйича илғор амалиётларни жорий қилиш бўйича таклифлар киритади;
стандартлаштириш бўйича халқаро (минтақавий) ташкилотларнинг стандартлаштириш бўйича техник қўмиталари фаолиятида ҳамда миллий стандартларни халқаро даражада тарқатишда фаол иштирок этади;
соҳага оид миллий қонунчилик ва норматив ҳужжатларни Жаҳон савдо ташкилотининг битим ва қоидаларига мувофиқлаштиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
т) техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасини ривожлантиришнинг асосий индикаторлари бўйича ишларни ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш соҳасида:
(11-банд «т» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ-25-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2026 й., 06/26/25/0150-сон)
халқаро стандартларни қабул қилиш ва миллий стандартларни халқаро талаблар билан уйғунлаштириш чораларини кўриб боради;
профилактика тадбирларининг онлайн тарзда ҳамда жойига чиққан ҳолда ўтказилишини ташкил қилади;
техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида фаолият кўрсатаётган кадрлар малакасини оширишни мувофиқлаштиради;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ишларини мувофиқлаштиради;
мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш чораларини кўриб боради;
соҳада кўрсатилаётган хизматларни рақамлаштириш мақсадида ахборот тизимларини жорий қилади;
стандартлаштириш бўйича миллий техник қўмиталарнинг халқаро (минтақавий) ташкилотларнинг стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарга аъзолигини таъминлашда кўмаклашади;
ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан халқаро стандартларга мувофиқ сифат менежмент тизимларини жорий этишни мувофиқлаштиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
импорт ва маҳаллий маҳсулотларнинг мувофиқлигини баҳолаш бўйича зарур чоралар кўриб боради.
(11-банд «т» кичик бандининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ-25-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2026 й., 06/26/25/0150-сон)
12. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек, ўзининг тизим ташкилотлари орқали амалга оширади.
2-§. Агентлик марказий аппаратининг асосий вазифалари ва функциялари
13. Агентлик марказий аппаратининг асосий вазифалари унинг тизимидаги ташкилотлар билан биргаликда Агентликка юкланган вазифа ва функцияларнинг самарали бажарилишини ташкил этиш ҳамда таъминлаш ҳисобланади.
14. Агентликнинг марказий аппарати унга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Агентлик ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлил жиҳатидан таъминлайди;
Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига ва фармойишларига шунингдек, мазкур Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ талабларнинг бажарилишида тизимли назоратни таъминлайди;
Агентлик томонидан Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ҳамда ўз вақтида ишлаб чиқилишини ва уларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил этади;
Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятига белгиланган тартибда раҳбарлик қилади, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Агентликнинг фаолияти, шу жумладан, норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолияти ҳуқуқий таъминланишини ташкил этади;
Агентликнинг ваколатига тегишли оператив, ташкилий, кадрлар, молия, ишлаб чиқариш-хўжалик масалалари ва бошқа масалаларни ҳал этади.
4-боб. Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
15. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
корхоналарда техник регламент ва стандартлар талабларига риоя этмаганлик учун корхона ва тармоқ раҳбарларига тақдимномалар киритиш;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги масалаларни ҳал этиш учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш, техник жиҳатдан тартибга солиш ҳамда маҳсулотлар сифатини бошқариш масалалари бўйича қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ҳамда улар юзасидан хулосалар бериш;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг мажбурий талабларини бузганликда айбдор бўлган ишлаб чиқарувчиларга, ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакилига, сотувчиларга, импорт қилувчиларга ёки ижрочиларга нисбатан молиявий санкцияларни қўллаш юзасидан судга мурожаат қилиш;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқ маҳсулотни муомаладан чиқариш ёки чақириб олиш тўғрисидаги кўрсатмаларни бажармаганлик учун юридик шахсларга нисбатан молиявий жарима қўллаш бўйича судга мурожаат қилиш;
Агентлик ваколатига кирадиган масалаларда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;
Агентлик ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлардан зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда соҳага оид бошқа қонунчилик ҳужжатлари бузилишларининг олдини олишда мувофиқликни баҳолаш органларидан маҳсулотга расмийлаштирилган мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатлар ва уларни расмийлаштиришга асос бўлган ҳужжатлар тўпламларини сўраб олади;
Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур статистика ахборотини статистика органларидан бепул олиш;
Агентлик ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида унинг тизимидаги ташкилотларнинг давлат мулкини бир бўлинмадан бошқасига белгиланган тартибда бериш;
Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимлари томонидан тегишли соҳада улар фаолиятининг асосий кўрсаткичлари бўйича параметрларнинг бажарилиши ҳисобга олинган ҳолда, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва моддий рағбатлантириш тартиби, миқдори ва шартларини белгилаш;
Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;
Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;
Агентлик ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича халқаро даражада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда ифода этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сонли қарорига асосан 15-банд ўн олтинчи хатбошисининг чиқарилиш санаси 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сонли қарорига асосан 15-банд ўн еттинчи хатбошисининг чиқарилиш санаси 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон)
ўз ваколати доирасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган техник регламентларни экспертизадан ўтказиш;
ўз ваколати доирасида техник регламентларни ишлаб чиқиш;
стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарни ташкил қилишда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда иштирок этиш;
давлат назорати натижаларини таҳлил қилиш асосида маҳсулотлар сифати ва рақобатбардошлигини ошириш ҳамда сифат менежменти тизимларини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар киритиш;
республика иқтисодиёти учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган маҳсулотларни техник жиҳатдан тартибга солишга, метрология ва мувофиқликни баҳолашга оид муаммоларни кўриб чиқиш бўйича вақтинча илмий-техник комиссиялар тузиш;
назорат қилинаётган маҳсулотлар кўрсаткичларининг белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш мақсадида сотиш ва сақлаш корхоналарида назорат харидини ўтказиш йўли билан маҳаллий маҳсулотлар сифатининг давлат назоратини амалга ошириш;
Агентлик ҳузуридаги Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш махсус жамғармаси (кейинги ўринларда — Махсус жамғарма) маблағларидан белгиланган тартибда фойдаланиш;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар қоидалари бузилганлиги учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарлик чораларини қўллаш;
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ва сифатини таъминламайдиган ҳамда амалдаги қонунчилик ҳужжатларига зид бўлган стандартлаштириш соҳасидаги норматив ҳужжатларни бекор қилиш, уларнинг амал қилиш муддатини чеклаш ёки қайта кўриб чиқиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган қарорларни белгиланган тартибда қабул қилиш;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида халқаро лойиҳалар ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашиш;
мувофиқлик сертификатлари бланкларини, сертификатлаштириш тизимида қўлланиладиган мувофиқлик белгиси шаклини ва ўлчамларини тасдиқлаш;
мажбурий сертификатлаштириш талабларига риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг бузилиш аломатлари аниқланган ҳолатларда, хўжалик юритувчи субъектлардан зарур ҳужжатлар ва бошқа ахборотларни сўраш;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бузилишларининг олдини олиш ва (ёки) оқибатларини бартараф этиш, дастлабки ҳолатини тиклаш тўғрисида қонунчиликда белгиланган тартибда давлат органлари ва бошқа ташкилотларга, уларнинг мансабдор шахсларига бажариш учун мажбурий бўлган кўрсатмаларни бериш, шунингдек, берилган кўрсатмаларнинг бажарилишини назорат қилиш;
белгиланган тартибда ўз ваколати доирасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш;
зарур ҳолларда, белгиланган тартибда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар чиқариш.
Агентлик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
16. Агентлик:
Агентликка юкланган вазифа ва функцияларнинг самарали бажарилиши, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш;
Агентликнинг фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш;
Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Агентлик томонидан қабул қилинадиган буйруқлар амалга оширилишининг сифати, пировард натижалари ва оқибатлари;
техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш ва мувофиқликни баҳолаш тизимини ривожлантириш, шунингдек, кўрсатилган соҳаларда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва улардаги муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши;
ўз ваколати доирасида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниши ва уларга риоя этилиши таъминланиши учун жавоб беради.
5-боб. Агентлик раҳбарларининг асосий функционал вазифалари
17. Қуйидагилар Агентлик директорининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;
Агентлик фаолиятига яккабошчилик асосида умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Агентликка юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Агентликнинг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс чора-тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
Агентлик, унинг тизимидаги ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бўлинмалари ва Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари, шунингдек, Агентлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича тегишли вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларини бажариш;
ўз ўринбосарлари ваколатини белгилаш, улар ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш, Агентликнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Агентлик фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий масъулият даражасини белгилаш;
Агентлик фаолиятининг режалаштирилишини ташкил этиш, Агентлик ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон ва «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорларига мувофиқ Агентлик тизимидаги ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларни кўриш;
Агентлик ходимларини тизимли қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
Агентлик тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Агентликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Агентликка ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;
фаолият соҳаси масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, улар Ўзбекистон Республикаси «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти (кейинги ўринларда — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти), Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 мартдаги 150-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти) талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида киритилишини ташкил этиш, шунингдек, уларнинг Вазирлар Маҳкамасида ишлаб чиқилиши, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги қонунларига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг намунавий регламентига мувофиқ Агентликнинг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;
Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш, зарур бўлганда бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тегишли қарорлар қабул қилиш;
Агентликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий экспертизадан ва бошқа экспертизадан пухта ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда уларни келишиш (виза қўйиш);
Агентлик раҳбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ҳамда «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланишни таъминлаш;
ўз ўринбосарлари ва тизимдаги ташкилотлар раҳбарлари фаолиятининг самарадорлигини ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Агентлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш ва якуни бўйича зарур чоралар кўриш;
Агентлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолишининг мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Агентлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-аҳлоқининг намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Агентлик ходимлари одоб-ахлоқ қоидалари (кейинги ўринларда — Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари) талабларига риоя этилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Агентлик тизимида Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган мавжуд ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш юзасидан чоралар кўриб бориш;
Агентлик, унинг тизимидаги ташкилотлар ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;
аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик қилишда, шу жумладан, «ягона дарча» принципини жорий этиш орқали давлат хизматлари сифати ва самарадорлигини ҳамда улардан эркин фойдаланишни ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, Ўзбекистон Республикаси «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Агентлик ходимлари ва раҳбарлари фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан келиб тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш ва Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун шахсий жавобгар бўлиш;
Агентлик ходимлари томонидан бажариш учун мажбурий бўлган буйруқлар, қарорлар, фармойишлар, қўлланмалар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;
белгиланган чекланган умумий сон доирасида Агентлик марказий аппаратини, шунингдек, унинг тизимидаги ташкилотларнинг штат жадвалини ва харажатлар сметасини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Агентлик тизимидаги ташкилотларнинг низомларини (уставларини) белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Агентлик марказий аппарати ходимларини, Агентлик тизимидаги ташкилотлар раҳбарларини (Инспекция бошлиғидан ташқари) белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш;
қонунчилик нормалари бузилганлиги учун маҳсулотлар, хизматлар ва бошқа объектларни, шу жумладан, ишлаб чиқариш жараёнларини, сифат менежменти тизимларини, эксперт-аудиторларни, мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходимлар сифатида иштирок этишга талабгор мутахассислар мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва мувофиқлик белгиларининг амал қилишини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатиб туриш ҳамда бекор қилиш;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқ маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш ҳолатлари тасдиқланганда, ушбу маҳсулотларга расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатини тўхтатиб туриш;
сертификатлаштириш органининг қоидаларга риоя этмаганлиги (шу жумладан, маҳсулот барча мажбурий кўрсаткичларга мувофиқлиги баҳоланмаганлиги) натижасида сифатсиз маҳсулотлар реализация қилинганлиги ҳолатлари аниқлаганда, мазкур органнинг сертификатлаштириш фаолиятини тўхтатиб туриш;
техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш, мувофиқликни баҳолаш ва давлат назорати юзасидан идоралар билан ҳамкорлик масалалари бўйича идоралараро тусдаги халқаро, давлатлараро шартномаларнинг белгиланган тартибда имзолаш.
Агентликнинг директори қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
18. Қуйидагилар Агентлик директори ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;
Агентлик директори вақтинча бўлмаганда, тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;
мутасаддилик қиладиган Агентлик тизимидаги ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш;
Агентлик фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
мутасаддилик қилинадиган тизимдаги ташкилотларнинг прогноз кўрсаткичларга эришишини сўзсиз таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
Агентлик таркибий бўлинмалари ва тизим ташкилотлар раҳбарларининг ҳар чораклик режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон ва «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорларига мувофиқ Агентлик тизимидаги ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларни кўриш;
Агентлик ҳайъати қарорлари, Агентлик директорининг буйруқ ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Агентлик директорига таклифлар бериш, уларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш бўйича чоралар кўриш, тизим ташкилотларда кадрлар захирасини шакллантириш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Агентлик директори томонидан кейинчалик кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва виза қўйиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талабларига қатъий мувофиқ тарзда уларнинг Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Агентлик директорининг топшириғи бўйича Вазирлар Маҳкамасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Агентликка тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва таклифларни тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларнинг пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизасини ўтказиш;
Агентлик раҳбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ҳамда «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланишни таъминлаш;
тизимдаги ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари фаолиятининг самарадорлигини ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Агентлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
фаолият соҳасига тегишли масалалар бўйича Агентлик фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чоралар кўриш, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Агентлик раҳбариятига киритиш;
тизимдаги ташкилотлар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни Агентлик раҳбариятига киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чоралар кўриш;
Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг риоя этишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Агентлик тизимида Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган мавжуд ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш юзасидан чоралар кўриб бориш;
Агентлик директорига давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлиги, уларнинг сифатини ошириш ва очиқлиги юзасидан таклифлар киритиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни билан белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан келиб тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
19. Қуйидагилар Агентлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари бошлиқларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;
таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
Агентлик тизимидаги ташкилотларнинг ўз ваколатлари доирасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
прогноз кўрсаткичларнинг бажарилиш жараёнларини мунтазам таҳлил қилиш ва тизимдаги ташкилотлар томондан кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиш бўйича таклифларни Агентлик директорининг мутасадди ўринбосарларига тақдим этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон ва «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорларига мувофиқ Агентлик тизимидаги ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларни кўриш;
Агентлик ҳайъати қарорлари, Агентлик директори ва унинг ўринбосарларининг буйруқ ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
ҳар чораклик иш режалар ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлашга киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ҳамда чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш ҳамда Агентлик тизимидаги ташкилотлар фаолиятига амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;
фаолият масалалари юзасидан қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Агентлик раҳбариятига киритиш;
таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда Агентлик директорининг ўринбосарларига таклифлар бериш, уларнинг касбий етуклиги, ваколатлилиги, амалий тажрибаси, ишбилармонлик ва одоб-ахлоқ сифатларининг юқори даражаси кафолатланганлигини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш юзасидан чоралар кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Агентликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик Агентлик раҳбарияти томонидан кўриб чиқиш, имзолаш (виза қўйиш) учун виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, Агентлик раҳбариятининг топшириғи бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Агентликка топширилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва таклифларни тўлиқ ҳамда ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларнинг ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;
хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ҳамда «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланишни таъминлаш;
таркибий бўлинмалар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Агентлик тизимида Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган мавжуд ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш юзасидан чоралар кўриб бориш;
Агентлик раҳбариятига давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлиги, уларнинг сифатини ошириш ва очиқлиги юзасидан таклифлар киритиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни билан белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан келиб тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
ўзларининг асосий функционал вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросини таъминлаш.
20. Қуйидагилар Агентлик тизим ташкилотлари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;
Агентлик тизимидаги ташкилотларнинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, шунингдек, Агентликнинг ҳужжатлари билан юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
тизимдаги ташкилотларнинг фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришилишини сўзсиз таъминлаш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
тизимдаги ташкилотлар таркибига кирадиган бўлинмалар ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон ва «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорларига мувофиқ шахсий масъулиятини ошириш чораларни кўриш;
Агентлик ҳайъатининг қарорлари, Агентлик директори ва унинг ўринбосарларининг буйруқ ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
ўз ўринбосарлари ваколатини белгилаш, улар ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш, тизимдаги ташкилотларнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг Агентлик тизимидаги ташкилотлар фаолиятининг айрим участкаларига раҳбарлик қилиш учун шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш;
Агентлик тизимидаги ташкилотларнинг фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Агентлик тизимидаги ташкилотларнинг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиш жараёнини назорат қилишни таъминлаш;
Агентлик тизимидаги ташкилотларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шароитларни яратиш, тизимдаги ташкилотларнинг кадрлар захирасини шакллантириш;
Агентлик директорининг номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрлар, шунингдек, тизимдаги ташкилотларга ишга қабул қилинадиган бошқа кадрларнинг касбий етуклиги, ваколатлилиги, амалий тажрибаси, ишбилармонлик ва одоб-ахлоқ сифатларининг юқори даражаси кафолатланганлигини таъминлаш;
тизимдаги ташкилотлари ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жазога тортиш масалаларини ҳал этиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жазога тортиш тўғрисида, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисида масалаларни кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, мутасаддилик қилинадиган тизим ташкилотлари ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Агентлик тизимида Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган мавжуд ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш юзасидан чоралар кўриб бориш;
прогноз кўрсаткичлар бажарилиш жараёнларини мунтазам таҳлил қилиш ва тизимдаги ташкилотлар томондан кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиш бўйича таклифларни Агентлик директорининг мутасадди ўринбосарларига тақдим этиш;
тизимдаги ташкилотлар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
тизимдаги ташкилотлар фаолиятига оид масалалар бўйича қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда кўриб чиқиш учун Агентлик раҳбариятига киритиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда, жисмоний ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан келиб тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
тизимдаги ташкилотлар ходимларининг лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифларни Агентликка киритиш;
давлат сирини ёки қонунчилик билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш.
21. Агентлик ва Инспекциянинг зиммасига давлат назоратини амалга ошириш юкланган бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, мутахассислари лавозимига кўра бир вақтнинг ўзида стандартлар ва ўлчашларни ягона бирликда бўлишини таъминланиши юзасидан назорат бўйича давлат инспекторлари ҳисобланадилар.
Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология қоидаларига риоя этилиши бўйича давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар Агентлик томонидан белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилиши керак.
6-боб. Агентлик раҳбарларининг жавобгарлиги
22. Агентлик директори:
Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши;
ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатилган Агентликнинг жавобгарлик соҳалари бўйича;
ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавобгардир.
23. Агентлик директори ўринбосарлари:
мутасаддилик қилинадиган йўналиш ва таркибий бўлинмаларда Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатилган Агентликнинг жавобгарлик соҳаларида мутасаддилик қилинадиган масалалар бўйича;
ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавобгардир.
7-боб. Агентлик фаолиятини ташкил этиш
1-§. Агентликнинг раҳбарияти
24. Агентликка директор раҳбарлик қилади.
Директорнинг уч нафар, шу жумладан, биринчи ўринбосари бўлади.
Агентлик директори белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Агентлик директори ўринбосарлари ҳамда Инспекция бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан, Агентликнинг бошқа тизим ташкилотлари раҳбарлари Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
25. Директор, директорнинг биринчи ўринбосари ва Инспекция бошлиғи бир вақтнинг ўзида лавозимига кўра тегишинча техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат бош инспектори ва давлат бош инспектор ўринбосарлари ҳисобланадилар.
26. Агентлик директори:
Агентлик фаолиятига яккабошчилик асосида умумий раҳбарлик қилади;
Агентлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
ўз ўринбосарлари ваколатини белгилайди, Агентлик тизимидаги бошқа мансабдор шахслар ваколатларини, ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг Агентлик фаолиятининг айрим участкаларига раҳбарлик қилиш ва тизимдаги ташкилотларнинг иши учун жавобгарлик даражасини белгилайди;
Агентлик тизимидаги ходимлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида Агентлик марказий аппарати, шунингдек, тизимдаги ташкилотларнинг штатлар жадвалини ҳамда харажатлар сметасини тасдиқлайди;
зарурат бўлганда, бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган штатлар сони доирасида Агентликнинг марказий аппарати ва унинг тизимидаги ташкилотлар тузилмасига ўзгартиришлар киритади;
молиявий имкониятлардан келиб чиқиб, ўз маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган тизимдаги ташкилотлар бошқарув ходимларининг чекланган сонини белгилайди;
Агентликнинг таркибий бўлинмалари, шунингдек, Агентлик тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги низомларни (Инспекция ва Ўзбекистон стандартлар институти бундан мустасно) белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Агентлик марказий аппаратининг ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Агентлик тизимидаги ташкилотлар раҳбарларини Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда лавозимига тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг мутахассисларини, етакчи лойиҳа институтлари, илмий ва ўқув муассасаларининг мутахассисларини жалб этади, шунингдек, юқори малакали хорижий мутахассисларни белгиланган тартибда ишга қабул қилади;
қўшимча тарзда ўзининг хизмат мажбуриятларини бажарган Агентликнинг ташаббускор ходимларига Махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг икки баравари миқдоригача қўшимча ҳақ тўлаш, мукофотлаш ва бошқа рағбатлантириш тусидаги ҳамда компенсация тўловларини тўлаб беради;
техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва давлат назорати органлари билан ҳамкорлик масалалари юзасидан идоралараро тусдаги халқаро, давлатлараро шартномаларни ўз ваколатлари доирасида белгиланган тартибда имзолайди.
Директор қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
2-§. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг тизимдаги ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш тартиби
27. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг тизимдаги ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиши марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.
28. Агентлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари Агентлик тизимидаги ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлайди, ўз фаолияти йўналишлари бўйича:
топшириқларни тизимдаги ташкилотларга етказади ҳамда уларнинг бажарилиш жараёнини назорат қилади;
таркибий бўлинмаларнинг тўғридан-тўғри фаолияти масалалари бўйича Агентлик тизимидаги ташкилотларга сўровномалар жўнатади ҳамда уларнинг ижросини назорат қилади;
Агентлик тизимидаги ташкилотлар фаолиятини текширади ва ўрганади, амалиётини умумлаштиради, уни такомиллаштиришга йўналтирилган чора-тадбирлар ишлаб чиқади ва қабул қилади;
Агентлик тизимидаги ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш ва натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика ва бошқа маълумотларни ўрганишни ташкил этади;
Агентлик тизимидаги ташкилотларнинг иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштириш чораларини кўради;
Агентлик тизимидаги ташкилотлардан келиб тушган таклифларни кўриб чиқади;
Агентлик тизимидаги ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этишини ташкил этади, улардан келиб тушган қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқади.
29. Агентлик тизимидаги ташкилотлар Агентлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорликда ишлайди, шу жумладан:
Агентлик раҳбарияти топшириқларининг бажарилиши тўғрисида ҳисобот беради;
Агентлик марказий аппаратига ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни, ахборотларни ҳамда маълумотларни белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этади;
уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган ишдаги камчиликларни ва қоидабузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида ахборот беради;
Агентлик марказий аппаратига ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этади;
Агентлик марказий аппаратига ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммоларини, шу жумладан, аҳолининг долзарб муаммоларини ҳал қилишга қаратилган таклифларни юборади;
ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида ахборот беради.
30. Агентлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари ҳамда унинг тизимидаги ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар Агентлик директорининг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Агар кўрсатиб ўтилган кўриб чиқишдан кейин келишмовчиликлар тартибга солинмаса, улар бўйича қарор бевосита Агентлик директори томонидан қабул қилинади.
3-§. Агентликнинг республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик тартиби
31. Агентлик ўз вазифа ва функцияларини амалга оширишда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
32. Агентликнинг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан мувофиқлаштирилади.
4-§. Агентликнинг ҳайъати, бошқа кенгаш, маслаҳат, эксперт органлари
33. Агентликда директор (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), Агентлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалар раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъат аъзоларининг сони ва шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:
Агентлик фаолиятининг стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш, халқаро стандартларни, шу жумладан, сифат менежменти тизими бўйича халқаро стандартларни қўллаш асосида маҳаллий маҳсулотлар сифатини ва уларнинг рақобатбардошлилигини ошириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни давом эттириш, шунингдек, стандартлаштириш тизими фаолият кўрсатишини ва ривожлантирилишини, ўлчашларни ягона бирликда бўлишини, мувофиқликни баҳолашни, ушбу соҳалардаги илмий-техник ахборотни тарқатиш, шунингдек, уларнинг халқаро, давлатлараро ва хорижий мамлакатларнинг миллий тизимлари билан уйғунлаштирилишини таъминлаш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Агентлик номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш ва уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат Агентлик ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Ҳайъат мажлисига Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат унинг мажлисида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда, ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳайъат қарорлари директорнинг буйруқлари билан амалга оширилади.
Директор ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда, директор юзага келган келишмовчиликлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Вазирлар Маҳкамасига маълум қилишлари мумкин.
Ҳайъат фаолиятининг тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган унинг регламентида белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сонли қарорига асосан 34-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сонли қарорига асосан 35-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон)
8-боб. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари
36. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланади.
37. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳо Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.
38. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
Агентлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;
Агентлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.
39. Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва услуби қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
9-боб. Агентлик, унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини молиялаштириш ва унинг ходимларини моддий рағбатлантириш
40. Агентлик, Инспекция, Ўзбекистон стандартлар институтининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари жамғармалар ҳамда амалдаги қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Махсус жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом Агентлик ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан биргаликда тасдиқланади.
41. Қуйидагилар махсус жамғармани шакллантириш манбалари ҳисобланади:
техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонун ҳужжатларининг талаблари бузилганлиги учун молиявий ва маъмурий жарималарнинг 50 фоизи;
«Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат муассасаси ялпи фойдасидан 20 фоизи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(41-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ-25-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2026 й., 06/26/25/0150-сон)
сертификатлаштириш органига маҳсулоти сертификатлаштирилган импорт қилувчи ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан келиб тушаётган мувофиқлик белгисидан фойдаланганлик учун бир марталик тўловнинг 90 фоизи;
Махсус жамғарманинг бўш турган маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар.
42. Махсус жамғарма маблағлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасининг моддий-техник базасини ривожлантиришга;
(42-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ-25-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2026 й., 06/26/25/0150-сон)
миллий эталон базани, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тизимидаги ташкилотларнинг синов ва ўлчаш лабораторияларини ривожлантиришга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўзаро ҳамкорлик тадбирларига ҳамда стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш соҳасидаги халқаро ва минтақавий ташкилотларга бадаллар тўлашга;
(42-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ-25-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2026 й., 06/26/25/0150-сон)
Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг бинолар, иншоотлар ҳамда муҳандислик тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва сақлашга, асбоб-ускуналар сотиб олишга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агентлик фаолиятини амалга оширишда моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга;
(42-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
экспортбоп маҳсулотлар учун республикада халқаро, давлатлараро, минтақавий стандартлар ва хорижий мамлакатлар стандартларини сотиб олиш ва қабул қилишга;
соҳани ривожлантириш, модернизация қилиш ва янги лабораторияларни ташкил этиш мақсадида олинган қисқа ва узоқ муддатли қарз ҳамда кредит бўйича (шу жумладан, халқаро ташкилотлар ва банклардан олинган) мажбуриятларини қайтариш харажатларига;
бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришга шунингдек, Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларга мувофиқ амалга ошириладиган бошқа тадбирларга;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, Ҳукумат қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган бошқа тўловларга йўналтирилади.
43. Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди лавозим маоши, узоқ муддат узлуксиз хизмати учун устама ҳақлар, мукофотлар, қўшимча ҳақлар ва устамалар, рағбатлантириш тўловларидан, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади.
Агентлик ва Инспекция ходимлари учун татбиқ этилган меҳнатига ҳақ тўлаш разрядларига асосан ходимларининг лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари 1,8 баравар оширилган миқдорда қўлланилади ҳамда амалдаги узоқ йиллик хизмати учун устама миқдорлари сақланиб қолинади. Бунда Агентлик ва Инспекция ходимларига моддий рағбатлантириш ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловлар Агентлик директори томонидан тасдиқланган низомлар асосида тўланади.
44. Агентлик марказий аппарати ходимларига қуйидагилар ҳисобидан:
а) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан:
қуйидаги миқдорларда кўп йиллик хизмати учун ойлик устама ҳақлари тўланади (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига нисбатан коэффициентларда):
1 йилдан 3 йилгача — 0,3;
3 йилдан 5 йилгача — 0,6;
5 йилдан 10 йилгача — 0,8;
10 йилдан 15 йилгача — 1,0;
15 йилдан 20 йилгача — 1,2;
20 йилдан ортиқ — 1,5.
Бунда кўп йиллик хизмати учун ойлик устама ҳақлари коэффициентини ҳисоблашда Агентлик ва Инспекция ходимларининг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар (якка тадбиркор ва ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ишлаган давридан ташқари), барча ташкилотлардаги меҳнат фаолияти даври ҳисобга олинади;
қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа мукофотлар, тўловлар ва устамалар;
б) Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан:
Агентлик ходимларига ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг икки баравари миқдоригача устама ва қўшимча ҳақ тўлаш, мукофотлаш ва бошқа рағбатлантириш тусидаги ҳамда компенсация тўловлари;
стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш, аккредитация ва метрология соҳасида фаолият юритувчи ходимларга ойлик иш ҳақи тўланишида, тегишли йўналиш бўйича халқаро ва хорижий ташкилотларнинг билим даражасини тасдиқловчи сертификатига эга бўлганда унинг амал қилиши даврида, бироқ икки йилдан кўп бўлмаган муддат давомида ойлик маошига нисбатан 20 фоиз, эксперт сифатида рўйхатга олинганда ойлик маошига нисбатан 40 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агентлик марказий аппаратида фаолият юритаётган фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) (ёки хорижий мамлакатларда уларга тенглаштирилган даражалар) илмий даражасига эга ходимлар лавозим маошига 5 фоизгача, шунингдек, фан доктори (DSc) (ёки хорижий мамлакатларда унга тенглаштирилган даража) илмий даражасига эга ходимлар лавозим маошига 10 фоизгача қўшимча ҳақ.
(44-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 мартдаги 94-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)
Мазкур Низомнинг 41-банди иккинчи хатбошисида белгиланган манбадан Махсус жамғармага тушган маблағларнинг Давлат бюджетига ўтказиладиган мажбуриятлар чегирилгандан сўнг қолган 80 фоизигача қисми ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 15-санасига қадар Инспекциянинг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
Бунда ўтказилган маблағлар Инспекция томонидан:
ўз ходимларига қўшимча ҳақ, мукофот ва бошқа рағбатлантириш тусидаги ҳамда компенсация тўловларига ва сақлаш харажатларига;
стандартларни ҳамда норматив ҳужжатларнинг мажбурий талабларига риоя қилиш ўлчовларининг ягоналиги таъминланишини давлат томонидан назорат қилишга;
инсонлар ҳаёти, саломатлиги, юридик ва жисмоний шахслар мол-мулки, атроф-муҳит учун хавфли ва сифатсиз бўлган маҳсулотларни олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотиш хавфи мониторингини амалга оширишга, шунингдек, ички бозорда муомалада бўлган товарлар мувофиқлигини баҳолашга;
маҳсулотларнинг солиштириш синовларини ташкил этиш ва ўтказишга;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган тўловларга;
назорат хариди ва синовларни ўтказиш харажатларига сарфланади.
10-боб. Агентликнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот бериши
45. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради ҳамда:
ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда киритади;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таклифлар, тавсиялар ва таҳлилий материаллар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш учун тайёрланишини таъминлайди;
техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги тизимларни тайёрлаш, жорий этиш ва самарадорлигини баҳолаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади, Вазирлар Маҳкамасига республикада иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар стратегиясидан келиб чиқиб, ушбу тизимларни самарадорлигини ошириш бўйича аниқ таклифлар киритади;
техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш тизимларини энг муҳим йўналишлар ҳамда вазифаларнинг амалдаги ижроси ҳамда мазкур соҳаларда мавжуд тизимли муаммолар ва камчиликларни Вазирлар Маҳкамасининг раҳбарияти томонидан мунтазам равишда кўриб чиқилишини ташкил қилади.
11-боб. Якунловчи қоида
46. Агентлик Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қайта ташкил этилади ва тугатилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49 –– 57-моддалари.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг (кейинги ўринларда — Инспекция) асосий вазифаларини, функцияларини, ҳуқуқларини ва жавобгарлигини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари ҳамда Агентлик директорининг буйруқларига амал қилади.
3. Инспекция республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятини давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, хорижий, халқаро ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.
4. Инспекция Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан хорижий валютадаги шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.
5. Агентлик Инспекциянинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилади.
6. Инспекция техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳаларида қонуний талабларга ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, техник регламентларга, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларга, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш, мувофиқликни баҳолаш қоидаларига риоя этиш бўйича давлат назоратини (кейинги ўринларда — давлат назорати) амалга оширади.
7. Давлат назорати Инспекциянинг давлат инспекторлари томонидан қонунчиликда белгиланган шартларда ҳамда тартибда амалга оширилади.
8. Инспекциянинг давлат инспекторлари олий маълумотга эга бўлишлари ва мажбурий аттестациядан белгиланган тартибда ўтишлари керак.
9. Давлат назоратини амалга оширувчи давлат инспекторлари давлат ҳимоясида бўлиб, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан мустақил бўлади ва бевосита Инспекцияга бўйсинадилар.
10. Инспекциянинг ўз ваколати доирасига тааллуқли бўлган масалалар юзасидан қабул қилинадиган ва ўрнатилган тартибда қабул қилинган қарорлари, мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, хўжалик ва тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан бажарилиши мажбурийдир.
11. Инспекциянинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси;
қисқартмаси — Техник тартибга солиш инспекцияси;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Инспекция по контролю в области технического регулирования Узбекского агентства по техническому регулированию при Кабинете Министров Республики Узбекистан;
қисқартмаси — Инспекция технического регулирования;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи — The control inspection in the field of technical regulation of the Uzbek agency for texnical Regulation under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan;
қисқартмаси — Technical Regulation Inspectorate.
12. Инспекциянинг жойлашган жойи (почта манзили): 100055, Тошкент шаҳар, Зафаробод кўчаси, 7а уй.
2-боб. Инспекциянинг асосий вазифалари ва функциялари
13. Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
техник жиҳатдан тартибга солиш, шу жумладан, стандартлаштириш ва метрология соҳаларидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш ва профилактикасини таъминлаш бўйича таъсирчан чоралар кўриш;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва қонунчиликда белгиланган мажбурий талабларга номувофиқ деб топилган маҳсулотларни аниқлаш ишларини ташкил этиш;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг мажбурий талаблари, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлиши ва тўғрилиги таъминланиши, мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига амал қилиниши юзасидан давлат назоратини ташкил этиш;
техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида ҳуқуқбузарликларни аниқлаш юзасидан комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш ва уларни келтириб чиқаришга асос бўлувчи сабаб ва шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш;
амалдаги техник регламентлар, стандартлар ва қонунчилик талабларига номувофиқ бўлган маҳсулотларни белгиланган тартибда савдодан чиқариш.
14. Ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ Инспекция қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) техник жиҳатдан тартибга солиш, шу жумладан, стандартлаштириш ва метрология соҳаларидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш ва профилактикасини таъминлаш бўйича таъсирчан чоралар кўриш соҳасида:
техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида қонунчилик ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш ва профилактикаси бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш графиклари ва режаларини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотлар, техник тартибга солиш ва бошқа ахборот тузилмаларининг ахборот тизими, оммавий ахборот воситалари ва бошқа очиқ манбалардан олинган маълумотлар, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган маълумотларни таҳлил ва таққослаш йўли билан корхоналарни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг жойига чиқмаган ҳолда олдини олади;
давра суҳбатлари, семинарлар, конференция ва учрашувлар ўтказиш йўли билан техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини амалга оширади;
техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида қонунчилик бузилишининг олдини олиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритади;
тадбиркорлик субъектларини техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида қонунчилик талаблари акс этган тарқатма материаллар билан таъминлайди;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш талабларининг, мажбурий сертификатлаштириш қоидаларининг бузилиш ҳолатларни аниқлайди ва қонунчилик талабларига риоя этишга кўмаклашувчи тегишли чоралар кўради, механизмларни ишлаб чиқади;
техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида қонунчилик ҳужжатлари бузилишини яшириш механизмларини ўрганиш ва аниқлашни ташкил этади, амалга оширади ва кўрсатилган механизмларни қўллашнинг олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
тегишли тармоқлар билан биргаликда маҳаллий саноат корхоналарида халқаро стандартларни жорий этиш, маҳсулотлар сифатини ошириш ҳамда синов лабораторияларини ташкил этишда кўмаклашиш ишларини ташкил этади, шунингдек, синов лабораторияларининг техник жиҳатдан малакалилигини маъқуллаш ишларини амалга оширади;
Инспекциянинг техник базасини тегишли равишда модернизациялаш, мустаҳкамлаш ва янгилаш орқали ташқи ва ички манбалардан келиб тушадиган маълумотлар таҳлилининг автоматлаштирилган илғор усулларини жорий этади ва қўллайди;
маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқаришда ва реализация қилишда ҳуқуқбузарликларни белгиланган тартибда аниқлашни, уларнинг олдини олишни ташкил этади ва амалга оширади;
давлат назорати учун бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Агентлик ҳузуридаги стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан назорат хариди ва синов лабораторияларида синовларни ўтказиш харажатларини қоплашга маблағларни йўналтиради;
назорат қилинадиган маҳсулотлар кўрсаткичларини белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш мақсадида ташкилотларда реализация қилинадиган ва сақланадиган (импорт бўйича олиб келинадиган ва маҳаллий ишлаб чиқарилган) маҳсулотларни назорат харидини ўтказиш йўли билан давлат назоратини амалга оширади (назорат хариди мақсадли корпоратив банк картаси ёрдамида Инспекция ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан амалга оширилади);
маҳсулотларни синаш учун синов лабораторияларини танлаб олади;
назорат тадбирлари давомида техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш бўйича тушунтириш ишларини амалга оширади, мавжуд техник регламентлар ҳақида хабардор қилади;
техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олади, ҳуқуқбузарликни келтириб чиқарадиган сабабларни ва шароитларни аниқлайди, ўрганади ва уларни бартараф этиш чораларини кўради;
б) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва қонунчиликда белгиланган мажбурий талабларга номувофиқ деб топилган маҳсулотларни аниқлаш ишларини ташкил этиш соҳасида:
жисмоний ва юридик шахслардан маҳсулотларнинг сифати ҳамда хавфсизлиги юзасидан келиб тушаётган эътироз ва таклифларни ўрганади;
истеъмолчилар томонидан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали маҳсулотларнинг сифати бўйича тушаётган эътирозларни ўрганади;
келиб тушган мурожаатлар таҳлили асосида савдо объектларида маҳсулотлар назорат харидини амалга ошириш орқали сифатини баҳолайди, бунда республика ҳудудига олиб келинадиган маҳсулотларнинг сифатини ушбу Низомга 1-иловада келтирилган «Хавфни таҳлил этиш» тизими асосида баҳолайди;
маҳсулотлар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва қонунчилик талабларига номувофиқ бўлган тақдирда, уларни номувофиқ деб топилган маҳсулотлар реестрига киритади;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва қонунчилик талабларига номувофиқ бўлган маҳсулотлар импортини чеклаш чорасини кўради;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва қонунчилик талабларига номувофиқ бўлган маҳсулотлар тўғрисида истеъмолчиларни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёритиш орқали огоҳлантиради;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва қонунчилик талабларига номувофиқ бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили, етказиб берувчи ва улар билан савдо қилувчиларга нисбатан қонунчиликда белгиланган молиявий ва маъмурий чоралар кўради;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва қонунчилик талабларига номувофиқ бўлган маҳсулотларни белгиланган тартибда савдодан чиқариш чораларини кўради;
в) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг мажбурий талаблари, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлиши ва тўғрилиги таъминланиши, мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига амал қилиниши юзасидан давлат назоратини ташкил этиш соҳасида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ-25-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2026 й., 06/26/25/0150-сон)
техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа талаблар жорий этилишини ва уларга амал қилинишини назорат қилади;
назорат қилинадиган маҳсулотлар кўрсаткичларини белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш мақсадида ташкилотларда реализация қилинадиган ва сақланадиган (импорт бўйича олиб келинадиган ва маҳаллий ишлаб чиқарилган) маҳсулотлар бўйича назорат харидини ўтказиш йўли билан давлат назоратини амалга оширади, бунда назорат хариди ушбу Низомга 2-иловадаги схемага асосан амалга оширилади;
стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида фаолият юритувчи субъектлар ишларини назорат қилади, шу жумладан, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасига доир ҳужжатлар тўпламини таҳлил қилиш орқали;
техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасидаги норматив ҳужжатлар назоратини амалга оширувчи ташкилот фаолиятига услубий раҳбарлик қилади ва ушбу фаолиятни мувофиқлаштиради;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида қонунчилик, норматив-ҳуқуқий ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади, уларнинг ишлаб чиқилишида илмий ва техник ютуқлардан юқори самарали фойдаланишга ҳисса қўшади, ўз ваколати доирасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, метрологик қоидалар ва мувофиқликни баҳолаш қоидалари ўз вақтида жорий қилинмаганлиги сабабларини ва уларнинг бузилишини таҳлил қилади;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ва ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича норматив ҳужжатлар экспертизасининг натижаларини таҳлил қилади;
ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектларининг синов бўлинмаларини маҳсулотларнинг белгиланган тури ва синов турлари билан боғлиқ синов ўтказиш ҳуқуқини баҳолайди;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни, метрологик қоидалар ва мувофиқликни баҳолаш қоидаларини, агар улар техник даражани ва маҳсулот сифатини оширишга хизмат қилмаётган бўлса ҳамда амалдаги қонунчиликка зид бўлса, уларни бекор қилиш, амал қилиш муддатини қисқартириш ва ўзгартиришлар киритиш ёки қайта кўриб чиқиш таклифини киритади;
ишлаб чиқариладиган (шунингдек, олиб кириладиган) ва реализация қилинадиган маҳсулотлар (хизматлар) сифати бўйича тегишли чоралар кўриш учун истеъмолчилар эътирозларини ўрганади;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, метрологик қоидалар ва мувофиқликни баҳолаш қоидаларини жорий қилиш, уларга риоя қилиш назорати жараёнида аниқланган қонунчилик бузилишини бартараф этиш чорасини кўради;
ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, тадбиркорлик субъектларининг ўлчаш ва синов воситасини тайёрлаш, таъмирлаш ва қиёслаш (калибровкалаш) бўйича ишларни бажаришга тайёргарлигини ўрганади ҳамда уларга шартнома асосида тегишли хулосалар беради;
маҳсулотларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқлиги ҳақида маълумотлар олинганда, ўн кун муддатда ишлаб чиқарувчи (сотувчи) томонидан номувофиқликни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш тўғрисида кўрсатма беради, унинг ижросини таъминлашда амалий ёрдам беради ва назоратни таъминлайди;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, метрологик қоидалар ва мувофиқликни баҳолаш қоидалари талабларига номувофиқ бўлган маҳсулотларни (хизматларни) реализация қилиш ҳолатларини аниқлайди;
қонунчиликка мувофиқ чора кўриш мақсадида суд ёки бошқа органларга даъво билан мурожаат этиш учун қарор қабул қилади;
мувофиқликни баҳолашга доир фаолиятни ва маҳсулотларни синашда мувофиқликни баҳолашда иштирок этадиган объектлар фаолиятининг давлат назоратини амалга оширади;
маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш учун талаб этиладиган вақт меъёрларини ва уларга риоя этилишини «хавф-таҳлил» қилиш тизими орқали баҳолайди;
лабораторияларда, шунингдек, ўз базасида ташкил этилган лабораторияларда маҳсулотлар синовини ўтказади;
ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича давлат метрология назоратини амалга оширади, жумладан:
белгиланган катталик бирликларини қўллаш тўғрилиги, ўлчаш ва синов воситалари ҳолати, уларни тайёрлаш, сақлаш, таъмирлаш, қиёслаш ҳамда эксплуатация қилиш ҳолатини;
ўлчашлар ва синовларни бажариш услубиётларини қўллаш тўғрилигини;
Ўзбекистон Республикасида катталик бирликларининг қўлланилишига рухсат берилган катталик бирликларига мувофиқлигини;
ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашни давлат томонидан тартибга солиш соҳасида амалга ошириладиган ўлчашлар учун қўйиладиган мажбурий талабларга риоя қилишни;
ўлчаш воситалари, стандарт намуналари ва катталик бирлиги эталонларининг ўлчашлар ягона бирликда бўлишини таъминлашни давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги мажбурий талабларга мувофиқлигини;
метрологик аттестациядан ўтказилган ўлчашларни бажариш услубиётларини мавжудлиги ва уларнинг тўғри қўлланишига риоя қилишни;
ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашни давлат томонидан тартибга солиш соҳасига тегишли бўлган ўлчашларни амалга ошириш ва улар учун белгиланган мажбурий талабларга риоя этишни;
ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашни давлат томонидан тартибга солиш соҳасида қўлланиладиган, метрологик аттестациядан ўтказилган ўлчашларни бажариш услубиётлари, шунингдек, аттестация қилинган ўлчашларнинг услуби тасдиқлайдиган маълумотлар мавжудлиги ва уларга риоя этишини;
ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш соҳасида ишларни амалга оширишни ва (ёки) хизматлар кўрсатишни;
ўрамларга қадоқланган товарларнинг уларни майдалаб қадоқлаш ва сотиш чоғидаги миқдорининг тўғрилигини;
ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашнинг давлат томонидан тартибга солиш соҳасида мажбурий талабларга ўлчашлар, ўлчаш воситалари (таркибий қисмлари, дастурий таъминоти), ўлчаш бирликлари, стандарт намуналар, шунингдек, катталик бирликлари эталонларининг мувофиқлигини;
юридик шахсларда ёки якка тартибдаги тадбиркорларда ҳар бир ўлчаш воситаси, стандарт намуналар, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлиши учун эксплуатация ҳужжатлари мавжудлигини;
ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини давлат томонидан тартибга солиш соҳасида текширилган тури тасдиқланган ўлчаш воситалари, тури тасдиқланган стандарт намуналар, тасдиқланган ва аттестатланган катталик бирликлари эталонини қўллашни;
ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашнинг давлат томонидан тартибга солиш соҳасида қўлланиладиган ўлчаш воситаларини, стандарт намуналарини, катталик бирлиги эталони, ўлчашларнинг услубиётидан мақсадли фойдаланишни;
Ўзбекистон Республикасида қўллашга рухсат берилган ўлчаш бирликларини ёзиш ва қўллаш қоидаларига риоя қилишни;
г) техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида ҳуқуқбузарликни аниқлаш юзасидан комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш ва уларни келтириб чиқаришга асос бўлувчи сабаб ва шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш соҳасида:
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритади, Инспекциянинг ваколатига кирадиган ишларни кўриб чиқади ва маъмурий жазо қўллайди;
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларининг амалиётини таҳлил қилади, ҳисобини юритади ҳамда ушбу соҳада ягона амалиётни шакллантириш бўйича чора кўради;
д) амалдаги техник регламентлар, стандартлар ва қонунчилик талабларига номувофиқ маҳсулотларни белгиланган тартибда савдодан чиқариш соҳасида:
номувофиқ деб топилган маҳсулотларни савдодан чақириб олиш чораларини кўриш юзасидан маҳсулот эгасига тақдимнома киритади;
техник регламентларнинг талабларига номувофиқ деб топилган маҳсулотни қайтариб олиш учун техник регламентларнинг талабларига номувофиқ бўлган маҳсулотни чақириб олиш далолатномасини расмийлаштиради;
техник регламентларнинг талабларига номувофиқ деб топилган, маҳсулотни чақириб ва (ёки) қайтариб олиш ҳолатлари тўғрисидаги ахборотни расмий сайтида жойлаштиради.
Инспекция қонунчиликка мувофиқ бошқа функцияларни амалга ошириши мумкин.
3-боб. Инспекция ва давлат инспекторларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги
15. Инспекция ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан ҳамда уларнинг мансабдор шахсларидан зарур ҳужжатларни ва маълумотларни олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар фаолиятини текширишни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали хабардор қилган ҳолда, белгиланган тартибда ўтказилган «Хавфни таҳлил этиш» тизими натижаси асосида ўзига юкланган вазифалар доирасида давлат назоратини амалга ошириш;
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 февралдаги 80-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 09/25/80/0134-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 февралдаги 80-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 09/25/80/0134-сон)
Инспекциянинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича судга ва бошқа органларга мурожаат этиш;
Инспекциянинг ваколати доирасида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасидаги қонунчилик ва норматив ҳужжатлар талаблари бузилганлиги учун маъмурий жарималар қўллаш бўйича судга мурожаат қилиш;
давлат назоратидаги маҳсулотларни (хизматларни) олиб кирувчи ва ишлаб чиқарувчи ҳамда сақловчи ва реализация қилувчи ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларидан давлат назоратини ўтказиш масалалари билан боғлиқ бўлган зарур ҳужжатлар ва тушунтиришлар олиш;
давлат органларидан маҳсулотларни реализация қилиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари ва савдо жойларининг рўйхатини ва жойлашувини сўраш;
маҳсулотларни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларни электрон дастурлар орқали назорат қилиш;
хавфлилик даражаси юқори бўлган айрим турдаги импорт маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказишда қатнашиш;
савдо расталарида реализация қилинаётган хавфлилик даражаси юқори бўлган айрим турдаги импорт маҳсулотлар амалдаги техник регламент, стандартлар ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига номувофиқлиги аниқланган тақдирда, ушбу маҳсулотларни давлат рўйхатидан чиқариш юзасидан ваколатли идорага таклиф киритиш;
сертификатланмаган ва қалбаки, шу жумладан, Европа Иттифоқи (ЕИ) ва Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) хавфли маҳсулотлар ҳақида тезкор хабар бериш ахборот тизимларига киритилган, ЕИ ва ЕОИИ мамлакатларига олиб кириш тақиқланган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиш;
зарур ҳолатларда, маҳсулотлар (хизматлар)ни олиб келувчи ва ишлаб чиқарадиган, шунингдек, сақлашни ва реализациясини амалга оширувчи давлат назоратидаги ташкилотлар раҳбарларига қонунчилик ҳужжатлари бузилишини ўз муддатида бартараф этиш юзасидан ёзма огоҳлантириш бериш ва тақдимнома киритиш;
техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий жарима қўллаш бўйича судга мурожаат қилиш;
давлат назорати натижасига кўра техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқ маҳсулотни муомаладан чиқариш ёки маҳсулотнинг белгиланган қисмини чақириб олиш тўғрисидаги кўрсатмаларни бажармаганлик учун юридик шахсларга қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий жарима қўллаш бўйича судга мурожаат қилиш;
маҳсулотларни ишлаб чиқариш, олиб кириш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар раҳбарларидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини, шунингдек, ваколатли вазирлик ва идоралар маҳсулотларнинг сифатини ва хавфсизлигини яхшилаш бўйича қарорларни аниқ ва эътирозларсиз бажаришни талаб қилиш;
ишлаб чиқарувчи (сотувчидан) маҳсулотларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ва стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларни ва мувофиқлик сертификатларини ёки уларнинг нусхаси ҳамда мувофиқлик тўғрисидаги декларациянинг ёки мувофиқлик сертификатларининг рўйхатга олиш рақамини талаб қилиш;
мувофиқлик сертификатларини ёки мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларни берган сертификатлаштириш органларига уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва бекор қилиш тўғрисида тақдимнома киритиш;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқ маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш ҳолатлари тасдиқланганда, ушбу маҳсулотларга расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатини қонунчиликда белгиланган тартибда тўхтатиб туриш ва бекор қилиш. Бунда мувофиқлик сертификатини бекор қилиш ва тўхтатиб туришнинг мезонлари ва тартиби ушбу Низомга 3-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сонли қарори билан тасдиқланган Санитария-эпидемиологик, ветеринария ва фитосанитария хулосаларини расмийлаштириш ва бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-боби.
сертификатлаштириш органининг қоидаларга риоя этмаганлиги (жумладан, маҳсулот барча мажбурий кўрсаткичларга мувофиқлиги баҳоланмаганлиги) натижасида сифатсиз маҳсулотлар реализация қилинганлиги ҳолатлари аниқлаганда, мазкур органнинг сертификатлаш фаолиятини қонунчиликда белгиланган тартибда тўхтатиб туриш. Бунда сертификатлаштириш органининг сертификатлаштириш фаолиятини тўхтатиб туришнинг мезонлари ва тартиби ушбу Низомга 4-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади;
мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш зарурлиги тўғрисидаги ахборотни сертификатни берган мувофиқликни баҳолаш органига ва махсус ваколатли давлат органига юбориш;
мувофиқликни баҳолаш органига мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисида, декларацияни қабул қилган шахсга мувофиқлик тўғрисидаги декларациянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш ҳақида кўрсатма бериш ҳамда мувофиқлик сертификатининг, мувофиқлик тўғрисидаги декларациянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёхуд тугатиш ҳақида кўрсатма берилганлиги тўғрисидаги ахборотни аккредитация органига юбориш;
сертификатлаштириш органини текшириш натижасида номувофиқликлар аниқланганда, аккредитация марказига маълумотлар киритиш ҳамда аккредитация маркази билан ҳамкорликда ишларни амалга ошириш;
«Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг 41-моддасига мувофиқ ушбу Қонунда назарда тутилган кўрсатма бажарилмаган тақдирда, Инспекция ўз ваколатларига мувофиқ, шунингдек, зарар етказилишини бартараф этишга доир тадбирлар дастури бажарилмаганлиги ҳақида ўзига маълум бўлиб қолган бошқа шахслар ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили, сотувчи, импорт қилувчи томонидан маҳсулотни мажбурий равишда чақириб олиш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилишга ҳақли;
солиқ органлари ва бошқа ваколатли органлар билан ҳамкорликда соддалаштирилган тартибда олиб кириладиган товарлардан мақсадли фойдаланишни назорат қилишда иштирок этиш;
соддалаштирилган тартибда олиб кирилган товарлардан мақсадли фойдаланиш тўғрисида тадбиркорлик субъектлари билан профилактика чора-тадбирларини ўтказиш, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари бузилиши аниқланганда — уларни бартараф этиш тўғрисида огоҳлантириш бериш;
ишлаб чиқарувчини (сотувчини) қонунчиликда кўзда тутилган жавобгарликка тортиш;
давлат назоратидаги объектдан маҳсулотлар (хизматлар) мувофиқликни баҳолаш жараёнида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мос равишда ўтказилганлигини исботловчи материалларни талаб қилиш;
маҳсулотларни ишлаб чиқаришда, реализация қилишда ва сақлашда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари, шунингдек, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш, мувофиқликни баҳолаш қоидаларининг бузилиш ҳолатлари аниқланганда, Агентлик раҳбарияти орқали ваколатли органларга муайян фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш тўғрисида таклифлар киритиш;
тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқбузарликка йўл қўйилмаслиги, шунингдек, ҳуқуқбузарликка мойиллиги борлиги, ҳуқуқбузарлик содир этилганлик учун жавобгарлик тўғрисида тушунтиришлар билан бирга расмий огоҳлантириш ёзиб бериш;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ва стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талаблари, шунингдек, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш, мувофиқликни баҳолаш қоидаларига номувофиқ маҳсулотлар (хизматлар) тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситалари орқали истеъмолчиларга етказиш;
зарур ҳолатларда, ваколати доирасида амалга оширадиган назорат фаолиятига давлат бошқаруви органлари мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш.
Инспекция қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.
16. Инспекциянинг давлат инспекторлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
маҳсулотларни (хизматларни) ишлаб чиқариш босқичларида, ишлаб чиқаришга тайёрлашда, реализация қилишда (етказиб бериш, сотиш), фойдаланишда (эксплуатация), сақлашда, транспортировка ва утилизация қилишда техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология, сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги норматив ҳужжатлар мажбурий талабларининг бузилиш ҳолатлари аниқланганда, уларни бартараф этиш тўғрисида огоҳлантириш бериш;
тадбиркорлик субъекти давлат назоратини ўтказишдан бош тортган ҳолатда, ўрнатилган тартибда маҳсулотларни (хизматларни) реализация қилишни тақиқлаш;
тадбиркорлик субъектининг хизмат ва ишлаб чиқариш биноларига белгиланган тартибда кириш;
белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектидан давлат назоратини ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни ва маълумотларни олиш;
техник воситалардан фойдаланиш ва давлат назоратини ўтказишда хўжалик фаолиятини юритувчи субъект мутахассисини жалб этиш;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, метрология, сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш қоидалари мажбурий талабларига мувофиқлигини назорат қилиш учун маҳсулотлардан намуналар ва нусхалар танлаб олиш, бунда ишлатиб юборилган нусхаларнинг қиймати ва синовларни (таҳлилларни, ўлчашларни) ўтказиш харажатларини текширилаётган хўжалик фаолияти субъектларининг ишлаб чиқариш харажатларига киритиш;
маҳсулотларнинг (хизматларнинг) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар, метрология, сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги қоидалар мажбурий талабларига мувофиқлиги тўғрисида маълумотлар ишончлилигини текшириш учун ишлаб чиқарувчидан (сотувчидан) материалларни талаб этиш;
ишлаб чиқарувчидан (сотувчидан) ва бошқа шахслардан маҳсулот (хизмат) тўғрисида маълумотларни ёки лойиҳалаш жараёнлари (шу жумладан, тадқиқотлар), ишлаб чиқариш, реализация ва утилизация қилиш, монтаж, қурилиш, созлаш, эксплуатация, сақлаш, ташиш, шунингдек, тадқиқотлар (синовлар) натижалари ва мувофиқлигини мажбурий тасдиқлаш жараёнида амалга оширишдаги ўлчашлар билан боғлиқ бўлган талабларни сўраш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
маҳсулотларни (хизматларни) синашда ва сертификатлаштиришда, сертификатлаштирилган маҳсулотларни (хизматларни) ва сифат менежменти тизимининг инспекция назоратида иштирок этиш;
(16-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ-25-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2026 й., 06/26/25/0150-сон)
давлат назорати натижалари бўйича далолатномаларни расмийлаштириш ва камчиликларни бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар бериш;
техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида қонунчилик талабларига риоя этишни таъминлаш масалалари бўйича суд жараёнларида иштирок этиш;
текширилган маҳсулот техник регламент ва стандартларнинг мажбурий талабларига мувофиқ келмаган ва мажбурий мувофиқлиги тасдиқланадиган, аммо мувофиқлиги тасдиқланмаган маҳсулотни сотишни (етказиб беришни), ишлатишни (фойдаланишни) тақиқлаш ёки тўхтатиш тўғрисида ёзма кўрсатма бериш.
17. Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилишни таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош давлат инспектори ва бош давлат инспекторининг ўринбосарлари ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатилган ҳуқуқлардан ташқари, ўтказилган назорат натижалари бўйича қабул қилинадиган таъсир чораларини кўриш ҳуқуқига, шу билан бирга қуйидагиларга эга:
давлат назорати жараёнида аниқланган қонунчилик бузилишини бартараф этиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқ маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш ҳолатлари тасдиқланганда, ушбу маҳсулотларга расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатини қонунчиликда белгиланган тартибда тўхтатиб туриш ва бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилиш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сонли қарори билан тасдиқланган Санитария-эпидемиологик, ветеринария ва фитосанитария хулосаларини расмийлаштириш ва бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-боби.
сертификатлаштириш органининг қоидаларга риоя этмаганлиги (жумладан, маҳсулот барча мажбурий кўрсаткичларга мувофиқлиги баҳоланмаганлиги) натижасида сифатсиз маҳсулотлар реализация қилинганлиги ҳолатлари аниқлаганда, мазкур органнинг сертификатлаштириш фаолиятини қонунчиликда белгиланган тартибда тўхтатиб туриш ҳақида қарор қабул қилиш;
корхоналарда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ва стандартлар талабларига риоя этмаганлик учун корхона ва тармоқ раҳбарларига тақдимномалар киритиш;
қонунчилик ҳужжатлари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги талаблар, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларнинг мажбурий талаблари, метрология, сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш қоидалари бузилишида айбдор бўлган тадбиркорлик субъектлари ва мувофиқликни баҳолаш идоралари мансабдор шахсларини белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича қарор қабул қилиш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 214-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни.
текширилган маҳсулотларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг мажбурий талабларига номувофиқ бўлган ҳолатда, ушбу маҳсулотларни ўн иш кунигача ишлаб чиқаришни тақиқлаб қўйиш ёки реализация қилинишини (етказиб берилиши, сотилиши) ёки фойдаланишни (ишлатишни) тўхтатиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
қонунчилик, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар мажбурий талабларга, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар мажбурий талабларига, метрология ва сертификатлаштириш қоидаларига номувофиқ бўлган импорт маҳсулотларни реализация қилишни ўн иш кунигача тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиш;
тадбиркорлик субъекти давлат назоратидан бош тортган ҳолатларда — маҳсулотларни (хизматларни) реализация қилишни ўн иш кунигача тақиқлаб қўйиш;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга, шунингдек, қонунчиликда кўзда тутилган тегишли рухсат берувчи ҳужжатларга эга бўлмаган маҳсулотларни (хизматларни) ишлаб чиқаришни ўн иш кунигача тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиш;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, стандартлар ва қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган мажбурий талабларга номувофиқ деб топилган маҳсулотларни рўйхатга олинган кундан бошлаб олти ой муддатгача рўйхатдан чиқариш, номувофиқ деб топилган тегишли маҳсулотни ишлаб чиқарувчи (унинг расмий вакили) томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, эркин муомалага чиқаришни тақиқлаш;
давлат синовидан, метрологик аттестациядан ўтмаган, қиёсланмаган ўлчаш воситаларини қўллаш ва муомалага чиқарилишини ўн иш кунигача тўхтатиб туриш, зарур бўлган ҳолатларда шунга ўхшаш воситаларни муомаладан чиқариб ташлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш.
18. Ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда Инспекция қуйидагиларга мажбур:
давлат назорати бўйича тадбирлар жараёнида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш бўйича тушунтириш ишларини ўтказиш, мавжуд бўлган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар тўғрисида маълумотлар бериш;
тижорат сирини ва қонунчилик билан ҳимояланадиган бошқа сирни сақлаш;
давлат назорати бўйича тадбирларни амалга ошириш тартибига риоя қилиш ва ушбу тадбирлар натижаларини қонунчиликка мувофиқ расмийлаштириш;
давлат назорати бўйича чора-тадбирлар натижалари асосида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларининг бузилиш ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўриш;
Агентлик ва бошқа ваколатли органларга техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабаларига маҳсулотларнинг номувофиқлиги тўғрисидаги маълумотларни юбориш.
19. Инспекция қуйидагиларга жавобгар ҳисобланади:
техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳаларида қонунчилик талабларига риоя қилиш, ушбу соҳада қонунчилик ва норматив ҳужжатлар талабларининг бажарилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
ўзига юкланган бошқа вазифаларни самарали бажариш;
қонунчиликка мувофиқ давлат назорати бўйича тадбирларни ўтказишда ўзининг хизмат мажбуриятларини тегишли равишда бажариш.
4-боб. Инспекция фаолиятини ташкил этиш
20. Инспекцияга Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда, Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади. Инспекция бошлиғи бевосита Агентлик директорига бўйсунади.
Инспекция бошлиғи бир вақтнинг ўзида лавозими бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош давлат инспекторининг ўринбосари ҳисобланади.
Инспекция бошлиғи Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ўринбосарга эга.
21. Инспекция бошлиғи:
Инспекция фаолиятига яккабошчилик асосида умумий раҳбарлик қилади ва Инспекцияга юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун шахсан жавобгардир;
ўз ваколати доирасида Инспекция ходимларига бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради, кўрсатмалар беради;
ўрнатилган тартибда Инспекция ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;
Инспекциянинг молиявий-хўжалик фаолиятини режалаштиради ва ташкил этади;
Инспекция ходимларига нисбатан рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этади, алоҳида ўзини кўрсатган ходимларни фахрий унвон ва давлат мукофотлари билан тақдирлашга ва моддий рағбатлантиришга тақдим қилади.
22. Инспекция бошлиғи қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
5-боб. Инспекциянинг бошқа органлар билан ўзаро ҳамкорлиги
23. Инспекция ўзининг фаолиятида унга юкланган функция ва мажбуриятларни бажариш учун тадбиркорлик субъектларида давлат назоратини ўтказишни режалаштиришда, юқори турувчи ташкилотларга материаллар ва маълумотларни тайёрлашда ҳамда умумлаштиришда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан ҳамкорлик қилади.
24. Инспекциянинг давлат инспекторлари вужудга келган зарур ҳолатларда, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида маҳсулотлар сифати ва хавфсизлигининг, ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш, сертификатлаштириш қоидаларини таъминлашда амалий ёрдам кўрсатиш учун текширувлар ўтказишда давлат ва ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан жалб этилишлари мумкин.
25. Инспекциянинг давлат инспекторлари давлат бошқаруви органларининг қарорлари бўйича лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига амал қилиш юзасидан текширувларни ўтказиш учун жалб қилиниши мумкин.
26. Агар қонунчиликда шикоят қилишнинг бошқа тартиби ўрнатилмаган бўлса, юқори турувчи мансабдор шахсга давлат инспекторларининг хатти-ҳаракатлари бўйича ўн кун муддатда шикоят қилиш мумкин.
27. Шикоят бериш шикоят қилинаётган қарор бажарилишини тўхтатмайди.
28. Давлат инспекторлари хатти-ҳаракатлари бўйича шикоят кечиктирмасдан, лекин шикоят келиб тушган кундан бошлаб кечи билан ўн беш кун муддатда, қўшимча ўрганишларни ва текширишларни талаб этадиган шикоятлар эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.
29. Ташкилотлар раҳбарлари давлат инспекторларига юкланган вазифаларни бажаришлари учун керакли шароитларни яратиб беришга мажбурдирлар (белгиланган тартибда хизмат бинолари, алоқа воситалари, транспорт билан таъминлаш ва бошқалар).
6-боб. Инспекция фаолиятини молиялаштириш манбалари ва ходимларни моддий рағбатлантириш
30. Қуйидагилар Инспекция фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари жамғармалар, халқаро ва чет эл ҳукуматлари, халқаро молия ташкилотлари, молия институтлари ва бошқа донорларнинг грантлари ва кредитлари (қарзлар);
Ўзбекистон Республикаси резиденти ва норезидентлари бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
шартнома асосида кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлар;
техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳаларида қонунчилик ҳужжатларининг мажбурий талаблари бузилишида қўлланилган маъмурий ва иқтисодий санкциялар бўйича тушадиган ажратмалар;
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
31. Инспекция ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди лавозим маоши, узоқ муддат узлуксиз хизмати учун устама ҳақлар, мукофотлар, қўшимча ҳақлар ва устамалар, рағбатлантириш тўловларидан, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади.
Инспекция ходимлари учун татбиқ этилган меҳнатига ҳақ тўлаш разрядларига асосан ходимларининг лавозим маошини аниқлашда, тариф коэффициентлари 1,8 баравар оширилган миқдорда қўлланилади ҳамда амалдаги узоқ йиллик хизмати учун устама миқдорлари сақланиб қолинади. Бунда Инспекция ходимларига моддий рағбатлантириш ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловлар Агентлик директори томонидан тасдиқланган низомлар асосида тўланади.
32. Инспекция ходимларига қуйидагилар ҳисобидан:
а) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан:
узоқ муддат хизмат қилгани учун ҳар ойда қуйидаги миқдорда устама ҳақлар (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига нисбатан коэффициент ҳисобида):
1 йилдан 3 йилгача — 0,3;
3 йилдан 5 йилгача — 0,6;
5 йилдан 10 йилгача — 0,8;
10 йилдан 15 йилгача — 1,0;
15 йилдан 20 йилгача — 1,2;
20 йилдан ортиқ — 1,5.
Узоқ йиллик хизмати учун устама ҳақ олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади;
қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа мукофотлар, тўловлар ва устамалар;
б) қуйидагилар Инспекциянинг Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади:
ўзининг хизмат мажбуриятларини бажарган Инспекциянинг ташаббускор ходимларига ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг икки баравари миқдоригача қўшимча ҳақ тўлаш, мукофотлаш ва бошқа рағбатлантириш тусидаги ҳамда компенсация тўловлари;
стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш, аккредитация ва метрология соҳасида фаолият юритувчи ходимларга ойлик иш ҳақи тўланишида, тегишли йўналиш бўйича халқаро ва хорижий ташкилотларнинг билим даражасини тасдиқловчи сертификатига эга бўлганда, унинг амал қилиши даврида, бироқ икки йилдан кўп бўлмаган муддат давомида ойлик маошига нисбатан 20 фоиз, эксперт сифатида рўйхатга олинганда ойлик маошига нисбатан 40 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақ тўланади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
33. Инспекциянинг буйруқлари, кўрсатмалари, тақдимномалари ва бошқа ҳужжатларини бажармаслик, шунингдек, Инспекциянинг фаолиятига аралашиш ва унинг ходимларига қонуний юкланган вазифа ва функцияларни амалга оширишда тўсқинлик қилиш мақсадида ҳар қандай шаклда таъсир этиш тақиқланади ва қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортишга сабаб бўлиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг XVI боби.
34. Инспекция қонунчиликда белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49 –– 57-моддалари.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Республика ҳудудига олиб келинадиган маҳсулотларнинг сифатини баҳолашнинг «Хавфни таҳлил этиш»
ТИЗИМИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддат

1-босқич

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси

(кейинги ўринларда — Инспекция)

Маҳсулотларни «хавфни таҳлил этиш» тизимидан ўтказади:

маҳсулотлар сифати юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ариза, шикоят ва таклифларини ўрганади;

ижтимоий тармоқларда маҳсулотларни сифати бўйича тушаётган эътирозларни ўрганади;

Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган маҳсулотлар (товарлар) миқдори, олиб кирувчи (импорт қилувчи), ишлаб чиқарувчи тўғрисидаги маълумотларни божхона электрон дастуридан олади;

«Single Window» электрон тизими орқали маҳсулотларни (товарларни) сертификатлаштириш, санитария хулосалари ва синов баённомалари тўғрисидаги маълумотларни олади ва таҳлил қилади;

Европа Иттифоқи (ЕИ) ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)нинг хавфли маҳсулотлар ҳақида тезкор хабар бериш ахборот тизимларига киритилган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларини олади ва таҳлил қилади;

таҳлил жараёнида маҳсулотларга (товарларга) тегишли техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг мавжудлигини аниқлайди;

савдо расталаридаги маҳсулотларнинг (товарларнинг) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини ташқи кўриниши, қадоқланиши ва ёрлиқланиши жиҳатидан ўрганади.

Уч иш кунида

2-босқич

Давлат инспектори

Таҳлил натижасида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги қонунчилик талабларига кўра номувофиқ деб топилган маҳсулотлар (товарлар) тўғрисидаги маълумотларни расмийлаштиради ҳамда кўриб чиқиш учун Инспекцияга тақдим этилади.

Бир иш кунида

3-босқич

Инспекция

Давлат инспектори томонидан тақдим этилган маълумотномалар ва ҳужжатлар комиссия иштирокида кўриб чиқилиб, назорат хариди ўтказиш ҳамда масъул ижрочини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилади.

Икки иш кунида

4-босқич

Инспекция

Масъул ижрочи назорат харидини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси тўғрисидаги низомда келтирилган тартибга асосан амалга оширади.

Тартибда белгиланган муддатларда

5-босқич

Инспекция

Ўрганиш ва синовлар натижаларига асосан назорат харидида олинган маҳсулот номувофиқ деб топилса, олиб кирувчини огоҳлантиради;

истеъмолчиларни хабардор қилиш мақсадида номувофиқ маҳсулотлар тўғрисида ахборотларни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёритади;

маҳсулотни номувофиқ деб топилган маҳсулотлар реестрига киритади;

маҳсулотни олиб киришга тақиқ қўйиш бўйича дастурга киритади.

Уч иш кунида

6-босқич

Инспекция

Номувофиқ деб топилган маҳсулотни савдодан чиқаради;

камчиликларни бартараф этмаган, савдодан чиқаришдан бош тортган масъулларга нисбатан молиявий ва маъмурий чоралар кўради.

Ўн иш кунида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Чакана савдо объектларида маҳаллий ва импорт маҳсулотларнинг (товарларнинг) назорат харидини ташкил этиш ва уларни синовдан ўтказиш тартиби
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддат

1-босқич

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат назорати инспекцияси

(кейинги ўринларда — инспекция)

Назорат харидини ижтимоий тармоқлар орқали ва тўғридан-тўғри юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари, давлат назорати натижалари, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган асосларга кўра ҳамда Инспекциянинг «Хавфни таҳлил этиш» тизимига асосан амалга оширади.

Доимий

2-босқич

Инспекция

Назорат хариди амалга оширилиши тўғрисидаги ахборотни расмий веб-сайтда жойлаштиради.

Тадбирдан бир кун олдин

3-босқич

Инспекция

Назорат харидини амалга оширишда фойдаланиш учун мақсадли корпоратив банк картасини очади, Инспекциянинг «Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси» ҳисобидан зарур миқдорда маблағ ўтказади.

Доимий

4-босқич

Инспекция

Зарур ҳолларда, назорат харидини ҳамкорликда амалга ошириш учун давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари (Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, оммавий ахборот воситалари вакиллари, сертификатлаштириш органлари) вакилларини жалб қилади.

Тадбир ўтказилишидан уч кун аввал

5-босқич

Инспекция

Инспектор томонидан тақдим этилган маълумотнома ва ҳужжатларни Инспекциянинг ишчи комиссияси иштирокида кўриб чиқиб, назорат харидини амалга ошириш ҳамда масъул ижрочини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилади.

Бир кун муддатда

6-босқич

Инспекция бошлиғи

Назорат харидини амалга ошириш тўғрисида буйруқ чиқаради.

Бир кун муддатда

7-босқич

Инспекция

Назорат харидини амалга ошириш учун маблағ ажратади.

Бир кун муддатда

8-босқич

Инспекциянинг масъул ходими

Комиссия қарорида кўрсатилган хўжалик юритувчи субъектдан (жойига чиққан ҳолда) маҳсулотни (товарни) касса ва (ёки) товар чеки билан сотиб олади (бунда зарур ҳолларда фото ва видеотасвирга олиш воситаларидан фойдаланилади).

Буйруқда кўрсатилган санада

9-босқич

Давлат инспектори

Маҳсулот (товар) намунасини танлаб олиш далолатномаси ва назорат харидини амалга ошириш тўғрисида маълумотнома расмийлаштиради (маҳсулотни идентификация қилинади ва синов дастури ишлаб чиқилади).

Назорат хариди ўтказилган кунда

10-босқич

Давлат инспектори

Назорат хариди давомида олинган маҳсулот (товар)нинг намуналарини тамғалаган ва рақамланган ҳолда синов лабораториясига топширади.

Бир иш кунида

11-босқич

Синов лабораториялари

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга асосан синов ўтказади.

Синов услубларида белгиланган муддатларда

12-босқич

Давлат инспектори

Синов натижаларини таҳлил қилади, маълумотларни инспекцияга киритади.

Синов лабораторияси хулосаси олинган кун

13-босқич

Давлат инспектори

Номувофиқ маҳсулот аниқланганда, маҳсулотни савдодан чиқариш бўйича тақдимнома киритади.

Белгиланган тартибда ишлаб чиқарувчи, сотувчи ёки импорт қилувчи субъектларда давлат назорати ўтказади, камчиликларга йўл қўйган мансабдор шахслар, субъектга нисбатан молиявий ҳамда маъмурий чоралар кўради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган муддатларда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Мувофиқлик сертификатини тўхтатиб туриш ва бекор қилиш мезонлари ва тартиби
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддат

1-босқич

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси

(кейинги ўринларда — инспекция)

Мувофиқлик сертификатларини 10 кун муддатга тўхтатиб туриш мезонлари:

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқ маҳсулотни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш ҳолатлари тасдиқланганда;

маҳсулотнинг сифати юзасидан жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларида кўрсатилган ҳолатлар тасдиқланганда;

маҳсулотнинг сифати юзасидан ваколатли идоралар маълумотлари тасдиқланганда.

Мувофиқлик сертификатини бекор қилиш мезонлари:

ноқонуний ишлаб чиқариш аниқланганда;

интеллектуал мулк ҳуқуқлари бузилганлиги аниқланганда;

электрон тизим орқали маҳсулот (товар)ларни сертификатлаштириш ҳужжатларини ўрганиш натижасида синовлар тўлиқ амалга оширилмагани тасдиқланганда.

-

2-босқич

Давлат инспектори

Мувофиқлик сертификатларини тўхтатиб туриш ва бекор қилиш мезонлари аниқланганда тегишли маълумотларни кўриб чиқиш учун инспекция раҳбариятига тақдим этади.

Икки иш кунида

3-босқич

Инспекция

Мувофиқлик сертификатларини тўхтатиб туриш бўйича тақдим этилган маълумотлар кўриб чиқилиб, мувофиқлик сертификатини амал қилишини 10 кун муддатга тўхтатиб туриш ёки тўхтатиб туришни рад этиш юзасидан қарор қабул қилади.

Тўхтатиб туриш ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Икки иш кунида

4-босқич

Инспекция

Мувофиқлик сертификатларини 10 кун муддатга тўхтатиб туриш мезонларитадбиркорлик субъекти томонидан бартараф этилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар тақдим қилинганда, сертификатлаштириш ахборот тизими орқали қайта муддатини тиклаш юзасидан қарор қабул қилади.

Икки иш кунида

5-босқич

Инспекция

Мувофиқлик сертификатини бекор қилиш мезонлари бўйича тақдим этилган маълумотлар кўриб чиқилиб, мувофиқлик сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилади.

Икки иш кунида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Сертификатлаштириш органининг сертификатлаштириш фаолиятини тўхтатиб туришнинг мезонлари ва тартиби
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддат

1-босқич

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси

(кейинги ўринларда — инспекция)

Сертификатлаштириш органининг сертификатлаштириш фаолиятини 10 кун муддатга тўхтатиб туриш мезонлари:

маҳсулотларни сертификатлаштиришда сертификатлаштириш қоидалари бузилганлиги аниқланганда;

сертификатлаштиришда маҳсулот синовлари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив хужжатлар талаблари асосида тўлиқ ўтказилмаслик ҳолатлари аниқланиб тасдиқланганда;

Сертификатлаштириш органининг сертификатлаштириш фаолиятини бир ой муддатга тўхтатиб туриш мезонлари:

амалда бўлмаган техник регламент ва стандартлар асосида мувофиқлигини баҳолаш ҳолати аниқланганда;

давлат назорати натижасида қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги тасдиқланганда;

вақт меъёрларига риоя қилинмагани аниқланганда;

маҳсулотлардан намуна олмасдан мувофиқлик сертификати расмийлаштириш ҳолатлари аниқланганда.

-

2-босқич

Давлат инспектори

Сертификатлаштириш органининг сертификатлаштириш фаолиятини тўхтатиб туриш ва бекор қилиш мезонларига асосан аниқланган ҳолатлар юзасидан маълумотлар ва далолатнома ҳужжатларини расмийлаштиради ҳамда кўриб чиқиш учун инспекция раҳбариятига тақдим этади.

Икки иш кунида

3-босқич

Инспекция

Сертификатлаштириш органининг сертификатлаштириш фаолиятини тўхтатиб туриш бўйича тақдим этилган маълумотлар ва далолатнома ҳужжатларини кўриб чиқиб, сертификатлаштириш органининг сертификатлаштириш фаолиятини 10 кун муддатга тўхтатиб туриш ёки тўхтатиб туришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Тўхтатиб туриш ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Уч иш кунида

4-босқич

Инспекция

Сертификатлаштириш органининг сертификатлаштириш фаолиятини 10 кун муддатга тўхтатиб туриш мезонлари бартараф этилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар тақдим қилинганда, ахборот тизими орқали сертификатлаштириш органининг сертификатлаштириш фаолиятини қайта тиклаш юзасидан қарор қабул қилинади.

Икки иш кунида

5-босқич

Инспекция

Сертификатлаштириш органининг сертификатлаштириш фаолиятини бир ой муддатга тўхтатиб туриш мезонлари бўйича тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқиб, сертификатлаштириш органининг сертификатлаштириш фаолиятини бир ой муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилади.

Уч иш кунида

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сон қарорига
3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1994 йил 12 августдаги 410-сон қарорида:
«б» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Қурилиш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«г» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги давлат назорати департаменти» сўзлари «агентлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-бандда «стандартлар ва ўлчов» сўзлари «техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ижроси ва ўлчаш» сўзлари билан алмаштирилсин.
номидаги «стандартлар ва ўлчов» сўзлари «техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ижроси ва ўлчаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан стандартларнинг мажбурий талабларига, стандартлаштириш бўйича бошқа қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (кейинги ўринларда — Техник тартибга солиш агентлиги), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва уларнинг ҳудудий органлари, шунингдек, бошқа давлат органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширадилар»;
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, давлат корхоналари ва бошқа ташкилотлар (бундан кейин матнда корхоналар дейилади), шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан стандартлар ва метрологик қоидаларнинг, ўлчаш бирлигининг ўз вақтида жорий этилишини ҳамда уларга қатъий риоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, стандартлар ва ўлчаш воситаларининг илмий-техник даражаларини таҳлил қилишдан ҳамда уларни ишлаб чиқишда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, илмий-техника тараққиётини жадаллаштириш, меҳнат унумдорлигини ошириш, маҳсулотнинг техник даражасини ва сифатини ошириш мақсадида фан ҳамда техника ютуқларидан янада самаралироқ фойдаланишга кўмаклашиш Ўзбекистон Республикасида стандартлар ва ўлчаш воситалари устидан давлат назоратининг бош вазифаси ҳисобланади.»
учинчи хатбошидаги «хизматлар ва, шунингдек» сўзлари «хизматлар, шунингдек» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Эталонлар, ўлчаш воситалари, модда ва материалларнинг таркиби ҳамда хоссаларининг стандарт намуналари, ахборот-ўлчаш тизимлари, ўлчашларни бажариш услубиётлари, ўрамларга қадоқланган товарларнинг уларни майдалаб қадоқлаш ҳамда сотиш чоғидаги миқдори ҳамда метрология нормалари ва қоидаларида назарда тутилган бошқа объектлар метрология текшируви ҳамда давлат метрология назорати объектлари ҳисобланади»;
олтинчи хатбошидаги «мажбурий» сўзи чиқариб ташлансин;
ўнинчи — ўн учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори, унинг биринчи ўринбосари ва Техник тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи бир вақтнинг ўзида мос равишда Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ҳамда метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари ҳисобланади.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти лавозимларига кўра айни вақтда Ўзбекистон Республикасининг стандартлар ва ўлчаш воситалари устидан назорат олиб борувчи бош давлат инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари эса Ўзбекистон Республикасининг стандартлар ва ўлчаш воситалари устидан назорат олиб борувчи бош давлат инспекторларининг ўринбосарлари ҳисобланадилар.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикасидаги ва шаҳарлардаги ҳудудий органлари раҳбарлари лавозимларига кўра айни бир вақтда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида стандартлар ва ўлчаш воситалари устидан назорат қилиш бўйича бош давлат инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари эса — тегишли ҳудудий бош инспекторларнинг ўринбосарлари ҳисобланади.
Стандартлар ва ўлчаш воситалари устидан давлат назоратини амалга ошириш вазифаси топширилган бўлим бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, бош мутахассислар, мансабдор шахслар лавозимлари бўйича бир вақтнинг ўзида стандартлар ва ўлчаш воситалари устидан назоратни амалга оширувчи давлат инспекторлари ҳисобланадилар.»;
ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилардаги «ўлчов» сўзи «ўлчаш» сўзи билан алмаштирилсин;
ўн саккизинчи хатбошидаги «Қурилиш вазирлиги» сўзлари «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн тўққизинчи хатбошидаги «Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «ўлчов» сўзи «ўлчаш» сўзи билан алмаштирилсин;
«б» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) белгиланган катталиклар бирликларининг тўғри қўлланилишини, ўлчаш воситаларининг ҳолатини, уларни тайёрлаш, сақлаш, таъмирлаш, текшириш ва қўллаш шароитларини, ўз вақтида эскирган ўлчаш воситаларини ишлаб чиқаришдан олиб ташлаш ва янгисига алмаштиришни текширадилар»;
«з», «о» ва «р» кичик бандлардаги «ўлчов» сўзи «ўлчаш» сўзи билан алмаштирилсин;
«л» кичик банддаги «ўлчовларни бажариш услубларининг» сўзлари «ўлчашларни бажариш услубиётларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
«н» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«маҳсулотни ишлаб чиқариш, ишлаб чиқаришга тайёрлаш, реализация қилиш (етказиб бериш, сотиш), ундан фойдаланиш (уни ишлатиш), уни сақлаш, транспортда ташиш ва утилизация қилиш босқичларида стандартлар мажбурий талабларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар бериш;
хўжалик фаолияти субъекти текширишдан бўйин товлаган тақдирда, маҳсулотни реализация қилишни тақиқлаш»;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи — еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«хўжалик фаолияти субъектининг хизмат ва ишлаб чиқариш биноларига белгиланган тартибда кириш;
давлат назоратини ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни ва маълумотларни хўжалик фаолияти субъектидан олиш;
давлат назоратини ўтказишда хўжалик фаолияти субъектининг техника воситаларидан фойдаланиш ва мутахассисларини жалб этиш;
маҳсулот намуналарини ва нусхаларини уларнинг стандартларнинг мажбурий талабларига мувофиқлигини назорат қилиш учун олишни стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга ошириш, бунда сарфланган намуналарнинг қиймати ҳамда синашни (таҳлилларни, ўлчашни) ўтказиш харажатлари текширилаётган хўжалик фаолияти субъектларининг ишлаб чиқариш чиқимлари жумласига киритилади;
тўртинчи — еттинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи — ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ҳамда метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари ушбу банднинг биринчи — еттинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳуқуқлардан ташқари қуйидаги мутлақ ҳуқуқларга эга»;
ўн тўртинчи хатбошидаги «ўлчов» сўзи «ўлчаш» сўзи билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи — ўн саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«стандартларнинг мажбурий талабларини бузганликда айбдор бўлган хўжалик фаолияти субъектларининг мансабдор шахсларига ва якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан маъмурий жазо чораларини қўллаш;
стандартларнинг мажбурий талабларини бузганликда айбдор бўлган юридик шахсларга жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилиш ва мазкур юридик шахслар томонидан жарима бир ой муддатда ихтиёрий равишда тўланмаган тақдирда, жаримани ундириш ҳақида судга мурожаат қилиш;
текширилган маҳсулот стандартларнинг мажбурий талабларига мувофиқ бўлмаган ҳолларда, уни ишлаб чиқаришни тақиқлаш ёки реализация қилишни (етказиб беришни, сотишни), ундан фойдаланишни (уни ишлатишни) тўхтатиб туриш тўғрисида кўрсатмалар бериш;
стандартлар талабларига мувофиқ бўлмаган ва давлат рўйхатидан ўтказилмаган импорт маҳсулотни сотишни тақиқлаш;
ўн бешинчи хатбоши ўн тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Стандартлар ва ўлчаш воситалари устидан давлат назорати органлари амалдаги қонунчиликка риоя қилинишини назорат қилишга ва уларга берилган ҳуқуқлардан фойдаланишда ва юкланган функцияларни амалга оширишда, стандартларга ва метрология қоидаларига риоя қилиш ва ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш билан боғлиқ масалаларда идоравий манфаатларнинг ҳар қандай кўринишлари олдини олишга даъват этилгандир.
Давлат инспекторлари қонунчилик билан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги, давлат ёки тижорат сирини ошкор этганликлари учун белгиланган тартибда жавобгар бўлади»;
8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Стандарт ва ўлчаш воситалари устидан назорат органлари ўз ишини бошқа давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга оширади, бунда Савдо-саноат палатаси тадбиркорлик фаолияти субъектларини текширишда қонунчиликда белгиланган тартибда иштирок этади»;
қуйидаги мазмундаги 10-банд билан тўлдирилсин:
«10. Стандартларнинг мажбурий талаблари бузилганлиги учун жарима суммасининг эллик фоизи Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига, қолган қисми эса Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига йўналтирилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 14 мартдаги 220-сон қарорида:
а) номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»;
б) муқаддимадаги «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти» сўзлари «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 1-банднинг биринчи хатбошиси «институти» сўзидан кейин «(кейинги ўринларда — Институт )» сўзлари билан тўлдирилсин;
г) 1-банднинг учинчи хатбошиси ҳамда қарорга 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
д) 2-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Институтнинг давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган бошқарув ходимларининг сони 10 нафар этиб, хўжалик фаолиятидан молиялаштириладиган ходимлар сони эса ўрнатилган тартибда белгилансин»;
1-банд қуйидаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Институт стандартлаштириш бўйича миллий орган ҳисобланади;
3-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Бунда «Ўзбекистон илмий — синов ва сифат назорати маркази» давлат муассасасининг ялпи фойдасидан тўланадиган 20 фоиз маблағлар Институт ходимларининг ойлик иш ҳақи, унга тенглаштирилган ва рағбатлантириш тўловларига, қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа мукофотлар ва устамаларга йўналтирилади.
Институт ходимларининг лавозим маоши Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашга доир тасдиқланган разрядлар ставкасининг 1,8 баравари миқдоридаги коэффициентни қўлланган ҳолда белгиланади.
Бунда Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашга доир тасдиқланган разрядлар ставкасининг 0,8 баравари миқдоридан оширилган қисми Стандартлар институтининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади»;
«а» кичик банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
тўлиқ номи — «Oʻzbekiston standartlar instituti» davlat muassasasi»;
«б» кичик банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
тўлиқ номи — «State institution «Uzbek Institute of Standards»;
«в» кичик банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
тўлиқ номи — «Государственное учреждение «Узбекский институт стандартов»;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«стандартлаштириш бўйича тармоқ техник қўмиталарини ташкил этиш, уларнинг фаолиятини тўхтатиб туриш ва тугатиш ҳақида манфаатдор тарафларнинг мурожаатларига биноан, шунингдек, ўз ташаббусига кўра қарорлар қабул қилиш, ушбу қўмиталар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва халқаро амалиёт асосида уларни ривожлантиришга кўмаклашиш»;
қуйидаги мазмундаги олтинчи — саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«стандартлаштириш бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини ифодалаш;
хорижий мамлакатларнинг стандартлаштириш бўйича миллий органлари билан битимлар тузиш ва улар билан ҳамкорликни амалга ошириш;
савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот марказининг фаолиятини амалга ошириш»;
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«а) стандартлаштириш бўйича тармоқ техник қўмиталарини ташкил этиш, уларнинг фаолиятини тўхтатиб туриш ва тугатиш ҳақида манфаатдор тарафларнинг мурожаатларига биноан, шунингдек, ўз ташаббусига кўра қарорлар қабул қилиш, ушбу қўмиталар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва халқаро амалиёт асосида уларни ривожлантиришга кўмаклашиш соҳасида»;
бешинчи хатбошидаги «давлат стандартларини» сўзлари «миллий стандартларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
«в» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«в) стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва реализация қилиш соҳасида:
хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотларнинг буюртманомалари бўйича стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни шартнома асосида ишлаб чиқади, экспертизадан ўтказади ва реализация қилади;
миллий стандартларни тасдиқлайди ва рўйхатдан ўтказади, уларни бекор қилиш ҳақида, шунингдек, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда ва илмий-методик кўрсатмалар беришда кўмаклашади;
маҳсулотлар ва технологияларнинг тубдан янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга кўмаклашадиган, шу асосда маҳаллий маҳсулотларнинг ташқи бозорларда рақобатбардошлигини таъминлайдиган илғор стандартларни ишлаб чиқади;
техник регламентларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
стандартлаштириш бўйича давлат норматив ҳужжатлар фондини халқаро меъёрлар билан уйғунлаштириш даражасини ошириш чораларини кўради;
стандартлаштириш бўйича давлат норматив ҳужжатлар фондини яратади, юритади ва долзарблаштиради, шунингдек, назорат нусхалари сақланишини таъминлайди;
стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларнинг йиллик кўрсаткичи (каталог)ни тайёрлайди;
стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларнинг ягона ахборот-маълумот базасини яратади ва кузатиб боради, ундан барча манфаатдор томонларнинг шартнома асосида фойдаланиши имкониятини беради;
стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар ахборот ресурслари маълумотлар базаларини шакллантириш, сақлаш ва фойдаланишнинг ягона тизимини яратади;
стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқувчилар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, стандартлаштириш бўйича тармоқ техник қўмиталари ва манфаатдор томонларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси миллий стандартларини ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқишнинг ҳар йилги жадвалларини шакллантиради;
маҳсулотга стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларга мувофиқ каталоглаштирилган рўйхат асосида маҳсулотларни каталоглаштиради;
халқаро стандартлаштириш ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг стандартлаштириш идораларининг қоидалари ва шартномаларига мувофиқ халқаро ва хорижий давлатлар стандартларини республикада тарқатиш;
стандартларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва қўллашда Жаҳон савдо ташкилоти Савдодаги техник тўсиқлар келишувининг Виждонан ёндашиш амалиёти кодекси талабларининг бажарилишини таъминлайди;
стандартлаштириш тартиб-таомилларига тааллуқли зарур ахборотни ўзининг расмий веб-сайт орқали эркин олиш имкониятини яратади;
халқаро стандартлаштириш ташкилоти ҳамда чет давлатларнинг стандартлаштириш бўйича миллий органлари билан тузилган шартнома ва келишувлар асосида стандартларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва қўллаш тизимини такомиллаштиради, уларнинг талаблари ва тавсияларига мувофиқ стандартлаштириш тартиботлари бўйича қоидалар, йўриқномалар ва низомлар ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
штрихли кодлаш тизимини амалга оширади ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарлар штрихли кодларининг давлат реестрини юритади;
стандартларни ишлаб чиқиш, экспертиза қилиш ва энг яхши амалиётларга мувофиқ вазифаларни сифатли бажариш мақсадида мустақил маслаҳатчилар ва экспертларни, шу жумладан, хорижий маслаҳатчилар ва экспертларни шартнома асосида ўз маблағлари ҳисобидан молиявий имкониятдан келиб чиқиб жалб қилади;
халқаро тажрибадан келиб чиқиб, стандартларни ишлаб чиқиш, ўзгартириш киритиш, келишиш, бекор қилиш ва стандартларга оид асос бўлувчи стандартлар рўйхатини, тартибини ва низомини тасдиқлайди»;
5-банд, 6-банднинг биринчи хатбошиси ва 7-банддаги «давлат стандартлари» сўзлари «миллий стандартлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
8 ва 10-бандлардаги «давлат стандарти» сўзлари «миллий стандарт» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «давлат стандартини» сўзлари «миллий стандартни» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Масалан: Oʻz MSt ISO 5524:2017 (ISO 5524:1991, IDT)»;
биринчи ва тўртинчи хатбошилардаги «давлат» сўзи «миллий» сўзи билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«қўлланиладиган халқаро стандарт матнида айнан ўхшаш ёки модификацияланган миллий стандартлари сифатида қабул қилинган бошқа халқаро стандартларга ҳаволалар бўлса — ўзгартирилган стандарт лойиҳасини тайёрлашда халқаро стандартларга ҳаволалар ўрнига улар билан уйғунлаштирилган миллий стандартларига ҳаволалардан фойдаланади.»
олтинчи хатбошидаги «давлат стандартига» сўзлари «миллий стандартга» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «давлат» сўзи «миллий» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Масалан: «Oʻz MSt 3220:2019» (ISO 9227:2012, MOD)»;
14-банднинг биринчи хатбошисидаги «давлат» сўзи «миллий» сўзи билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «давлат» сўзи «миллий» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Масалан: Oʻz MSt 3722:2014 (ISO 3290-1:2008, №EQ)»;
24-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«24. Институтга стандартларни қабул қилиш бўйича ариза тушгандан сўнг беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда ушбу Стандартларни қабул қилган ваколатли органларга уларни қўллаш тўғрисида розилигини олиш учун сўров юборади.
Стандартлаштириш режаларига киритилган халқаро стандартлар жамоатчилик муҳокамасига қўйилмасдан қабул қилинади»;
28-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«28. Келишиш натижаларига кўра стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар беш кун муддатда Институтга ушбу Стандартни республикада қабул қилиш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулосани тақдим этади»;
29-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги» сўзлари «Институт» сўзлари билан алмаштирилсин;
30-банднинг иккинчи хатбошисидаги «давлат стандарти» сўзлари «миллий стандарт» сўзлари билан алмаштирилсин;
32-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги» сўзлари «Институт» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга иловада:
2-босқичнинг «Субъектлар» устунидаги «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги» сўзлари «Институт» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-босқичда:
«Субъектлар» устунидаги «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги» сўзлари «Институт» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Тадбирлар» устунидаги «ёки Институтга» сўзлари чиқариб ташлансин;
6-босқичда:
«Субъектлар» устунидан «, Институт» сўзи чиқариб ташлансин;
«Тадбирлар» устунидаги «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига» сўзлари «Институтга» сўзлари билан алмаштирилсин;
7 ва 8-босқичларнинг «Субъектлар» устунидаги «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги» сўзлари «Институт» сўзлари билан алмаштирилсин.
3-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти — Стандартлаштириш бўйича миллий орган томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда тасдиқланадиган Стандартлаштириш бўйича техник қўмита тўғрисидаги низомга амал қилади»;
4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«4. ТҚ фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, унинг фаолиятини мониторинг қилиш ва мувофиқлаштириш, ахборот-техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва кузатиб бориш Институт томонидан амалга оширилади»;
21 ва 22-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«21. Институт Стандартлаштириш бўйича тармоқ техник қўмитасини ташкил этиш, унинг фаолиятини тўхтатиб туриш ва тугатиш ҳақида 10 кун муддатда қарор қабул қилади, унда ТҚнинг номи, котибиятни юритиш вазифаси юкланган ташкилот, ТҚ фаолияти соҳаси, ТҚ низоми, унинг таркиби белгиланади.
22. Институт қарор нусхасини бир кун муддатда ТҚ котибиятига юборади ва қарор нусхасини белгиланган тартибда очиқ ахборот тизимига жойлаштиради»;
23-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Агентлик» сўзи «Институт» сўзлари билан алмаштирилсин;
26-бандининг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ТҚ фаолиятининг тўхтатилиши ТҚ йиғилиши баённомасини тақдим этилганда Институтнинг қарори билан расмийлаштирилади»;
37-банднинг олтинчи хатбошисидаги «давлат стандартларини» сўзлари «миллий стандартларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
41 ва 50-бандлардаги «Агентлик» сўзи «Институт» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-боб номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«9-боб. Стандартлаштириш бўйича техник қўмита томонидан стандарт лойиҳа тўғрисида хулоса тайёрлаш»;
54-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«54. Стандарт лойиҳалар бўйича овоз бериш учун унда иштирок этувчи ТҚга аъзо ташкилотларнинг доимий ваколатли вакилларининг учдан икки қисмидан кам бўлмаган қисми онлайн ва офлайн шаклда иштирок этиши етарли ҳисобланади.
Муҳокамада иштирокчиларнинг мавжуд масалалар бўйича эътирозлари ва фикрларини инобатга олинган ҳолда, стандарт лойиҳаси учун овоз бериш натижасида ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда овоз бериш бюллетени ва баённома кўринишида муҳокама хулосаси расмийлаштирилади, унда овоз бериш натижалари, овоз беришда келишмовчиликни бартараф этиш бўйича ТҚ ҳаракати ва мавжуд эътирозлар келтирилади.
Хулоса ҳар бир ТҚга аъзо ташкилотларга овоз бериш якунлангач, бир ой муддат мобайнида юборилади»;
57-банднинг иккинчи хатбошисидаги «давлат стандартлари» сўзлари «миллий стандартлар» сўзлари билан алмаштирилсин.
65-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«65. Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг фаолияти билан боғлиқ харажатлар уни ташкил этиш тўғрисидаги ташаббус билан чиққан субъектларнинг, шунингдек, стандартларнинг қабул қилинишидан ва қўлланилишидан манфаатдор бўлган бошқа ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Стандартларни қабул қилишдан ҳамда қўллашдан манфаатдор бўлган давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг бюджетдан ташқари ёки ўз маблағлари ҳисобидан ТҚ аъзоларини лавозим маошларига 50 фоизгача миқдорда қўшимча устамалар берилади»;
Низомга 1-иловада:
«Тасдиқлайман» белгисидаги «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон стандартлар институти» сўзлари билан алмаштирилсин;
3.1-банддаги «Ўзстандарт» агентлигининг буйруғи» сўзлари «Ўзбекистон стандартлар институтининг қарори» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 24 апрелдаги 348-сон қарорида:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«сертификатлаштириш органига маҳсулоти сертификатлаштирилган импорт қилувчи ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан келиб тушаётган мувофиқ белгисидан фойдаланганлик учун бир марталик тўлов солиқ тўловлари тўлангандан сўнг қуйидагича тақсимланади: 10 фоизи — сертификатлаштириш органининг тасарруфида қолади; 90 фоизи — хар чорак якуни билан кейинги ойнинг 10-санасига қадар Махсус жамғармага йўналтирилади. Бунда мувофиқ белгисидан фойдаланганлик учун бир марталик тўлов ўз вақтида тўғри тақсимланишига сертификатлаштириш органлари раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланади ва ҳар чорак якуни билан Агентликка маълумот тақдим этади. Ушбу тартибга амал қилмаган сертификатлаштириш органлари Сертификатларни рўйхатдан ўтказиш дастуридан фойдаланиши вақтинча чекланади»;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлиги учун молиявий ва маъмурий жарималарнинг 50 фоизи Махсус жамғармага ўтказилади»;
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин;
«Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат муассасасининг ялпи фойдасидан 20 фоиз маблағлар ҳар чорак якуни билан Махсус жамғармага ўтказилади»;
б) 8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сон қарорига
4-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Стандартлаштириш, метрология ва маҳсулотлар ҳамда хизматларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 3 октябрдаги 342-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қизилқумнодирметаллолтин» давлат концернини тугатиш ва Навоий кон-металлургия комбинати фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 2004 йил 19 майдаги 237-сон қарорига 4-илованинг 6-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тузилмасини такомиллаштириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 5 августдаги 373-сон қарори.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарорига 3-илованинг 21-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фан ва технологиялар ривожланишини мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 7 августдаги ПҚ-436-сон қарори) 2006 йил 2 октябрдаги 207-сон қарорига 1-илованинг 9-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида» 2008 йил 22 июлдаги ЎРҚ-163-сон ҳамда «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сон қонунлари) 2009 йил 22 декабрдаги 323-сон қарорига илованинг 11-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига илованинг 51-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 28 апрелдаги 122-сон қарорига 9-илованинг 4-банди.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 14 октябрдаги 292-сон қарорига 3-илованинг 1 ва 3-бандлари.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сон Қонуни)» 2016 йил 8 сентябрдаги 289-сон қарори.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2935-сон қарори)» 2017 йил 2 июндаги 348-сон қарорига илованинг 1 ва 2-бандлари.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тўғрисидаги ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 11 мартдаги 114-сон қарорининг 1-банди, қарорга 1 ва 2-иловалар ҳамда қарорга 3-илова 22-бандининг «в» кичик банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон; 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон; 12.02.2025 й., 09/25/80/0134-сон; 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон; 18.02.2026 й., 06/26/25/0150-сон; 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)