2-модда. Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисидаги қонунчилик
Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 ноябрдаги 260-сонли ««Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарори.
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-моддаЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
микронутриентлар — инсон организмининг нормал ўсиши ва ривожланиши учун зарур бўлган, ўрнини бошқа нарса боса олмайдиган озиқ-овқат моддалари (витаминлар ва минерал моддалар);
микронутриент етишмаслиги — инсон организмининг озиқ-овқат билан тушадиган микронутриентлар етарли эмаслиги сабабли касалликларнинг ривожланишига олиб келадиган ҳолати;
бойитилган озиқ-овқат маҳсулоти — ишлаб чиқарилиши жараёнида микронутриентлар билан бойитилган (фортификация қилинган) озиқ-овқат маҳсулоти;
микронутриентлар саплементацияси — аҳолининг муайян гуруҳлари ўртасида микронутриентларнинг дори воситалари тарзида профилактик дозаларда қўлланилиши;
Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
аҳолини бойитилган озиқ-овқат маҳсулоти билан таъминлашга қаратилган ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш;
бойитилган озиқ-овқат маҳсулотининг ва озиқ-овқат маҳсулотини бойитиш учун мўлжалланган витамин-минерал аралашмаларнинг сифати ҳамда хавфсизлиги устидан давлат назоратини таъминлаш;
бойитилган озиқ-овқат маҳсулоти ишлаб чиқарилишини ривожлантириш;
озиқ-овқат маҳсулотини бойитиш учун мўлжалланган витамин-минерал аралашмалар ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватлаш;
микронутриентлар саплементацияси;
аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикасига қаратилган дастурлар амалга оширилишини мониторинг қилиш ва баҳолаш;
микронутриент етишмаслигини аниқловчи замонавий технологияларни ва унинг профилактикаси усулларини ривожлантиришда илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш;
халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
5-модда. Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси соҳасидаги давлат бошқаруви
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси соҳасидаги давлат бошқарувини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари амалга оширади.
Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси соҳасидаги давлат бошқаруви:
давлат бошқаруви органларининг, шунингдек бойитилган озиқ-овқат маҳсулоти ва озиқ-овқат маҳсулотини бойитиш учун мўлжалланган витамин-минерал аралашмалар ишлаб чиқарувчиларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб боришни;
бойитилган озиқ-овқат маҳсулотининг ва озиқ-овқат маҳсулотини бойитиш учун мўлжалланган витамин-минерал аралашмаларнинг сифати ҳамда хавфсизлиги устидан давлат назоратини амалга оширишни;
бойитилган озиқ-овқат маҳсулотининг ва озиқ-овқат маҳсулотини бойитиш учун мўлжалланган витамин-минерал аралашмаларнинг хавфсизлигига доир мажбурий талабларга тааллуқли техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ишлаб чиқишни, ишларни ташкил этишни ва уларни бажаришни таъминлашни;
профилактика ва санитария-эпидемиология тадбирлари ўтказилишини ташкил этишни ўз ичига олади.
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси соҳасидаги давлат дастурларининг ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва амалга оширилишини таъминлайди;
аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси масалалари бўйича давлат бошқаруви органларининг фаолиятини мувофиқлаштиришни ҳамда унга раҳбарликни амалга оширади;
микронутриентлар билан бойитилиши лозим бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатини тасдиқлайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(6-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддаси.
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси соҳасида давлат санитария назоратини амалга оширади;
аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
микронутриентлар билан бойитилиши лозим бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатини аниқлайди;
бойитилган озиқ-овқат маҳсулотининг ва озиқ-овқат маҳсулотини бойитиш учун мўлжалланган витамин-минерал аралашмаларнинг хавфсизлигига доир мажбурий талабларга тааллуқли техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ишларни ташкил этади ва уларнинг бажарилишини таъминлайди;
аҳолининг микронутриентлар саплементацияси ўтказилиши лозим бўлган муайян гуруҳларини аниқлайди;
озиқ-овқат маҳсулотини бойитиш учун микронутриентларнинг нормалари ва тавсия этиладиган даражаларини ишлаб чиқади;
микронутриентлар саплементациясини ташкил этади;
аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси бўйича санитария-гигиена ва тушунтириш ишларини олиб боради;
аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикасига қаратилган дастурларнинг амалга оширилишини мониторинг қилади ва баҳолайди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(7-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўғрисида низом.
8-модда. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.01.00 Стандартлаштириш / 09.07.01.01 Умумий қоидалар;
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги:
бойитилган озиқ-овқат маҳсулотини ва озиқ-овқат маҳсулотини бойитиш учун мўлжалланган витамин-минерал аралашмаларни ишлаб чиқаришда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг мажбурий талабларига юридик шахслар томонидан риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
бойитилган озиқ-овқат маҳсулотини ва озиқ-овқат маҳсулотини бойитиш учун мўлжалланган витамин-минерал аралашмаларни мажбурий сертификатлаштириш бўйича ишни ташкил этади.
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(8-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаменти тўғрисидаги» низом.
9-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси соҳасидаги ваколатлари
Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси соҳасидаги ҳудудий дастурларни тасдиқлайди ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонунига асосан биринчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.01 Умумий қоидалар. Маҳаллий вакиллик органларини сайлаш тартиби;
(9-модда иккинчи қисмнинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органига тасдиқлаш учун киритади ҳамда амалга оширади;
(9-модда иккинчи қисмнинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси мақсадида тегишли давлат бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг ҳамда бойитилган озиқ-овқат маҳсулоти ва озиқ-овқат маҳсулотини бойитиш учун мўлжалланган витамин-минерал аралашмалар ишлаб чиқарувчиларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
бойитилган озиқ-овқат маҳсулотининг ва озиқ-овқат маҳсулотини бойитиш учун мўлжалланган витамин-минерал аралашмаларнинг сифати ҳамда хавфсизлигини ва уларни сақлаш шароитларини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўради.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(9-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни.
3-боб. Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси чора-тадбирлари
10-модда. Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикасининг турлари
Бойитилган озиқ-овқат маҳсулотини ва озиқ-овқат маҳсулотини бойитиш учун мўлжалланган витамин-минерал аралашмаларни ишлаб чиқариш юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
12-модда. Бойитилган озиқ-овқат маҳсулотини ва озиқ-овқат маҳсулотини бойитиш учун мўлжалланган витамин-минерал аралашмаларни сертификатлаштириш
Бойитилган озиқ-овқат маҳсулоти ва озиқ-овқат маҳсулотини бойитиш учун мўлжалланган витамин-минерал аралашмалар қонунчиликда белгиланган тартибда мажбурий сертификатлаштирилиши лозим.
(12-модданинг матниЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сонли «Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122-сонли «Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори.
13-модда. Бойитилган озиқ-овқат маҳсулотини ва озиқ-овқат маҳсулотини бойитиш учун мўлжалланган витамин-минерал аралашмаларни ўраш, тамғалаш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш
Бойитилган озиқ-овқат маҳсулотини ва озиқ-овқат маҳсулотини бойитиш учун мўлжалланган витамин-минерал аралашмаларни ўраш, тамғалаш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(13-модданинг матниЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12, 13 ва 15-моддалари.
14-модда. Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси соҳасидаги реклама
Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикасига қаратилган нотижорат йўсиндаги реклама ижтимоий реклама ахборотидир. Ижтимоий реклама ахборотини текинга тайёрловчилар ва тарқатувчилар қонунчиликда назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Реклама тўғрисида»ги Қонунининг 20-моддаси.
Бойитилган озиқ-овқат маҳсулотининг рекламаси қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(14-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлариЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
17-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
(17-модданинг номиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
18-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши;