Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунининг
46-моддасига асосан илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги муносабати билан зарур ўзгартишлар ва (ёки) қўшимчалар киритилиши ҳамда илгари қабул қилинган барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки уларнинг қисмлари, агар улар янги ҳуқуқий нормаларга зид бўлса ёхуд янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан тўлалигича қамраб олинган ёки амалда ўз ҳуқуқий аҳамиятини йўқотган бўлса, лекин расман ўз кучини йўқотган деб топилмаган бўлса, ўз кучини йўқотган деб топилиши лозимлиги;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон
Фармони билан тасдиқланган Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни имкон қадар қисқартириш, умумий тусдаги, ҳаракатсиз ва ҳуқуқни қўллашга таъсир этмайдиган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан
иловага мувофиқ чиқарилсин.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мазкур буйруққа илованинг
6 — 10 бандлари 2024 йилнинг 3 августидан амалга оширилади.
1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2007 йил 20 февралдаги 40-сон «Боғ ва узумзорлардан мақсадсиз фойдаланилган ҳолатларда ер ижара шартномасини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 1663, 2007 йил 14 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 11-сон, 104-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» уюшмасининг 2007 йил 31 августдаги 81, 32, 163, EG-01/22-4209, 01/1829-сон «Пахта хом ашёсининг харид нархини ва пахта толасининг улгуржи нархини шакллантириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 1711, 2007 йил 3 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 369-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2008 йил 14 августдаги 17/3-сон «Ўзбекистон Республикаси марказий банки депозит сертификатлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 1858, 2008 йил 23 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 39-сон, 397-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 28 декабрдаги 35/8-сон «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки депозит сертификатлари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 1858-1, 2016 йил 12 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 2-сон, 15-модда).
5. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2009 йил 11 декабрдаги 534-сон «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт кенгашлари тўғрисида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 2060, 2010 йил 7 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 1-2-сон, 9-модда).
6. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2010 йил 6 октябрдаги 14-сон «Табиий монополия субъектларининг давлат реестрини тузиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 2147, 2010 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 357-модда).
7. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2013 йил 6 августдаги 01/17-26/08-сон «Табиий монополия субъектларининг Давлат реестрини тузиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги
қарори (рўйхат рақами 2147-1, 2013 йил 21 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 34-сон, 461-модда).
8. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2020 йил 29 сентябрдаги 04/19-05/01-сон «Табиий монополия субъектларининг давлат реестрини тузиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 2147-2, 2020 йил 13 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.10.2020 й., 10/20/2147-2/1394-сон).
9. Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2023 йил 23 майдаги 04/05-05/01-сон «Табиий монополия субъектларининг давлат реестрини тузиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 2147-3, 2023 йил 31 май) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2023 й., 10/23/2147-3/0311-сон).
10. Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2023 йил 20 сентябрдаги 11/05-05/01-сон «Табиий монополия субъектларининг давлат реестрини тузиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги
қарори (рўйхат рақами 2147-4, 2023 йил 9 октябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2023 й., 10/23/2147-4/0759-сон).
11. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2011 йил 1 июлдаги 38-Б-сон «Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларга уйда ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 2243, 2011 йил 11 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 28-сон, 294-модда).
12. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2015 йил 3 мартдаги 4-Б-сон «Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз фуқароларга уйда ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги низомнинг 7-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 2243-1, 2015 йил 16 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 11-сон, 129-модда).