1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.06 Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хом ашёлари ва озиқ-овқатлари гарови;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги давлат бошқаруви такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Сўнгги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини бошқариш тизимини такомиллаштириш, аграр секторни модернизация қилиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ресурс тежайдиган ва интенсив замонавий агротехнологияларни жорий этиш, ер ресурсларининг сифатини сақлаш ва яхшилаш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, маъмурий ислоҳотлар доирасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш доирасида Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Вазирлар Маҳкамаси тизимидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ташкилий тузилмасига ўтказилди ҳамда унинг ваколатларига ўзгартиришлар киритилди.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолияти соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш зарурати юзага келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ташкилий тузилмасидаги республика ижро этувчи ҳокимият органларининг қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилишда давлат назоратини амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги экинларини экиш, уруғлик ва кўчат материалларини етиштириш, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини мажбурий ва даврий синовдан ўтказиш бўйича амалга ошириладиган ишлар юзасидан назорат ва мониторинг функцияларини белгилаш;
тупроқнинг унумдор қатламлари рухсатсиз олиб ташланиши, кўчирилиши ва йўқ қилинишини тақиқлаш, ерларнинг қишлоқ хўжалиги фойдаланишидан чиқиб кетишига йўл қўймаслик, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали ва оқилона фойдаланиш;
қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг уруғлик ва кўчат материаллари етиштирилиши ҳамда уруғлик ва кўчат материаллари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ тежаб сарфланишини ташкил этиш;
импорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғлик ва кўчат материалларида гени модификацияланган организмларнинг (ГМО) ҳамда хавфли яширин вирусли касалликларнинг мавжудлигини аниқлаш.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 11 декабрь,
653-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта чигити ресурсларидан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 31 мартдаги 93-сон қарорининг 7 ва 8-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта чигитини етказиб бериш ва ундан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 18 сентябрдаги 199-сон қарорида:
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ишлаб чиқарилаётган пахта мойи сифатини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 4 сентябрдаги 200-сон қарорида:
4-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги «Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонаси» сўзлари «аккредитациядан ўтган сертификатлаш органи» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига ахборотларни тақдим этиш ва жойлаштириш тартиби тўғрисида» 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарорига 1-илованинг 29-позицияси «Масъуллар» устунидаги «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда:
22-банддаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан ҳамда «Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» сўзлари «Ўрмон хўжалиги агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
48-банддаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
51-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими ҳамда Агроинспекциянинг ҳудудий бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
52-банддаги «Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти» сўзлари «Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
54-банд «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзларидан кейин «ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан тўлдирилсин;
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 апрелдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Суғурта уруғлик фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:
11 ва 28-бандлардаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги «Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонаси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-иловадаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги «Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонаси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-иловадаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги «Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонаси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-иловадаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги «Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонаси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Наслли маҳсулотни (материални) экспорт ва импорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 8-банднинг «л» кичик банди иккинчи хатбошидаги ҳамда 11-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-иловадаги «инспекцияси» сўзлари «ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги техникалари конструкциясининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида» 2016 йил 18 мартдаги 80-сон қарорининг рус тилидаги матнида:
а) 4-банддаги «Кабинете Министров» сўзлари «Министерстве сельского хозяйства» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) илованинг 22-бандидаги «Кабинете Министров» сўзлари «Министерстве сельского хозяйства» сўзлари билан алмаштирилсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 сентябрдаги 553-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.09.2025 й., 09/25/553/0796-сон)
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 12 февралдаги 106-сон қарорида:
«6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Божхона қўмитаси, «Ўзпахтасаноат» АЖ, пахта толасини сотишда ва ҳисоб-китобларда ушбу қарорда белгиланган талабларга ҳамда амалдаги қонунчилик ҳужжатларига қатъий риоя қилсинлар»;
«14. Пахта толаси сифати ва массаси аккредитацияланган сертификатлаштириш органининг мувофиқлик сертификатида (инспекция далолатномасида) кўрсатилган кўрсаткичларга мувофиқ бўлмаганда, мазкур масала бўйича келишмовчиликлар унинг вакилини жалб қилган ҳолда ҳал этилади. Толанинг сифати ва массаси бўйича келишмовчиликлар тасдиқланганда, бу билан боғлиқ барча қўшимча харажатлар аккредитацияланган сертификатлаштириш органининг ҳисобига киритилади, етказиб берувчи, «Ўзпахтасаноат» АЖ пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчилари ҳамда харидор ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар далолатномалар кўриб чиқилганидан кейин 5 кун муддатда мазкур партиянинг ҳақиқатдаги сифати ва массаси асосида амалга оширилади»;
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 322-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик йўли билан маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказилган шахсларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-илованинг 280-позициясидаги «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида замонавий уруғчилик кластерларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 июндаги 512-сон қарорида:
а) 14-банднинг биринчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 8-банди биринчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигида тупроқнинг агрокимёвий таҳлил тизимини такомиллаштириш, экин ерларида тупроқнинг унумдорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 июндаги 510-сон қарорида:
а) 2-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин»;
«2. Инспекция республика ижро этувчи органи ҳисобланади ҳамда ўзига берилган ваколатлар доирасида Ўзбекистон Республикасининг агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш вазифаларини амалга оширади.
3. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳайъати қарорлари ва вазир буйруқлари, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади»;
«б) пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларига давлат томонидан буюртма бериш, уруғ тайёрлаш ва уни қайта ишлаш ҳамда сақлаш бўйича талабларга риоя қилиниши;
в) қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари захираларини шакллантириш бўйича талабларнинг бажарилиши»;
«д) қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг генетик софлиги ва уруғликлар сифати соҳасидаги давлат сиёсатининг амалга оширилишини, аккредитация соҳасига мувофиқ уруғларни, мевали дарахт ва ток кўчатларини сертификатлаштириш, уруғлик ҳамда кўчат материалларининг сифатини аниқлаш ва назорат қилиш бўйича ишларнинг амалга оширилиши»;
«и) экспорт-импорт ва республика ичидаги ташишларда пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосили ҳамда уларнинг уруғликлари, мевали дарахт, ток кўчатлари ҳамда қайта ишланган маҳсулотлар сифатининг мажбурий текширувини ўтказиш;
й) ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш чораларини кўриш ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш, ваколатлар доирасида тўғридан-тўғри маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомаларни расмийлаштириш ҳамда айбдор шахсларни жаримага тортиш»;
«а) қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан қуйидаги назоратни амалга оширади:
қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда соҳани ривожлантиришга оид қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳайъати қарорлари ва вазир буйруқлари топшириқларида белгиланган талаблар ва қоидаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши устидан;
қишлоқ хўжалиги экинларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудларининг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда жойлаштирилиши;
қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва экиш билан боғлиқ ҳамда ўсиш (вегетация) даврида бажариладиган агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши устидан;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда минерал ўғитлар ҳамда касаллик ва зараркунандаларга қарши қўлланиладиган кимёвий препаратлар, шунингдек, биомаҳсулотларнинг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ишлаб чиқарилиши, сақланиши, реализация қилиниши ва мақсадли қўлланилиши устидан.
Инспекция агросаноат мажмуи соҳасида қонунчилик ҳужжатлари ижросини таҳлил қилиб боради, таҳлил натижалари бўйича соҳадаги қонунчилик ҳужжатларини ва норматив ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
б) пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларига давлат томонидан буюртма бериш, уруғ тайёрлаш ва уни қайта ишлаш ҳамда сақлаш бўйича талабларга риоя қилиниши юзасидан қуйидаги назоратни амалга оширади:
фермер хўжаликлари, агрокластерлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда туманлар ҳокимларининг қарорлари билан белгиланган пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларининг майдонларда тўлиқ экилиши ва ялпи ҳосил етиштирилиши устидан;
қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш ишларининг ташкил этилиши устидан;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари Давлат реестрининг юритилиши устидан;
пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари сифати устидан;
уруғчилик соҳасига жаҳон ютуқларини татбиқ этиш, уруғлар сифатини халқаро ва миллий стандартлар асосида аниқлаш ҳамда сертификатлаштириш устидан;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланадиган миқдорда районлаштирилган навлар бўйича жойлаштириш ва навли уруғларни тайёрлаш кўрсаткичларининг бажарилиши устидан.
Инспекция:
пахта ва бошоқли дон экинлари уруғлари сифатини аниқлаш усулларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва такомиллаштириш ҳамда уруғлик етиштириш ва унинг сифатини аниқлаш бўйича техник регламентлар ҳамда стандартлар, методикалар ва йўриқномалар ишлаб чиқишда иштирок этади;
Агросаноат мажмуи соҳасида стандартлаштириш бўйича техник қўмитани ташкил қилиш ва унинг фаолият юритишини таъминлайди;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тасдиқланиши мажбурий бўлган маҳсулотлар рўйхатини шакллантиришда иштирок этади ҳамда агросаноат мажмуи соҳасидаги маҳсулот турлари бўйича рўйхатга киритилиши ёки чиқарилиши юзасидан хулосалар беради;
в) қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари захираларини шакллантириш бўйича талабларнинг бажарилиши соҳасида қуйидаги назоратни амалга оширади:
асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари захираларини шакллантириш ва уларнинг мақсадли реализация қилиниши устидан;
пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирилишини молиялаштириш механизмлари, ўзаро ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилишини ҳамда хизматлар ва моддий-техник ресурслар билан таъминланиши устидан;
экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш, шунингдек, пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосили ҳамда уларнинг қайта ишланган маҳсулотлари ҳажмлари ҳамда баланс кўрсаткичлари бўйича таклифларнинг шакллантирилганлиги устидан;
г) пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосили, уруғликлари, мевали дарахт ва ток кўчатлари, шунингдек, уларнинг қайта ишланган маҳсулотлари сифати, улардан оқилона ҳамда мақсадли фойдаланилиши, уларнинг сифатли сақланиши ҳамда нобудгарчилиги камайтирилиши бўйича қуйидаги назоратни амалга оширади:
мулкчилик шаклидан қатъи назар, пахта тайёрлаш масканлари, дон қабул қилиш ва қайта ишлаш корхоналари томонидан пахта, бошоқли дон ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилининг қабул қилиниши, қайта ишланиши ва сақланиши ҳамда реализация қилиниши устидан;
пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликлари бўйича фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларнинг амалга оширилиши, пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосили ҳамда уларнинг қайта ишланган маҳсулотлари ва уруғлик материаллари бўйича ҳисоботларнинг юритилиши ҳамда табиий камайиши ҳисобига етказиладиган зарарларни белгиланган тартиб асосида ҳисобдан чиқарилиши устидан;
пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосили ҳамда уларнинг қайта ишланган маҳсулотлари, шунингдек, уруғлик материалларини қабул қилувчи, сақловчи ва қайта ишловчи корхоналарнинг техник ҳолати устидан;
нобудгарчилик бўйича белгиланган нормаларининг тўғри ва асосли қўлланилиши, пахта тайёрлаш пунктлари ҳамда дон қабул қилиш ҳамда қайта ишлаш корхоналарида технологик жараёнларга ва маҳсулотнинг чиқиши нормаларига ҳамда сифатига риоя этилиши устидан.
Инспекция:
мулкчилик шаклидан қатъи назар, маҳсулотни қабул қилиш ва қайта ишлаш корхоналари томонидан қабул қилинган пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосили, уларнинг қайта ишланган маҳсулотлари, шунингдек, уруғлик материаллари сифати ёмонлашиши, нобуд бўлиши ҳолатлари ва сабабларини ўрганади, зарур ҳолларда уларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар беради ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритади;
бошоқли дон экинлари ҳосили ва уларнинг қайта ишланган маҳсулотларининг партиялари бўйича тузилган тозалаш далолатномаларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
Инспекцияга юкланган вазифалар доирасида текшириш қоидаларини ва сифат сертификатлари шаклларини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди;
пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларининг қайта ишланган маҳсулотлари, шунингдек, уруғлик материаллари сифати бўйича хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида низоли масалалар келиб чиққан тақдирда, назорат синовларини ўтказади ҳамда мамлакат ичида ва экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда жисмоний ва юридик шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланган хулосаларни беради;
мулкчилик шаклидан қатъи назар, қайта ишловчи корхоналар томонидан техник чигитни тўлиқ технологик циклда (мағизни янчиш, гидротермик ишлов бериш, пресслаш, экстракциялаш, рафинациялаш, дезодорациялаш ва қадоқлаш) мақсадли қайта ишланганлиги ва маҳсулот сифатини тасдиқловчи гигиеник хулосанинг мавжудлиги ҳамда техник регламент ва стандартлар билан белгиланган мажбурий талабларга мувофиқлиги таъминланганлиги устидан;
мулкчилик шаклидан қатъи назар, қайта ишловчи корхоналарда 3 ва ундан юқори синфлардаги буғдойдан ун ишлаб чиқариш бўйича қувватларнинг мавжудлиги ҳамда уларда технологик жараёнларнинг белгиланган талабларга мос келиши, маҳсулот сифатини назорат қиладиган лабораториялар фаолиятининг технологик цикли бўйича тўғри йўлга қўйилганлиги устидан»;
«д) қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг генетик софлиги ва уруғлик материаллари сифати соҳасидаги давлат сиёсатининг амалга оширилишини, аккредитация соҳасига мувофиқ уруғликлар, мевали дарахт ва ток кўчатларини сертификатлаштириш, уларнинг сифатини аниқлаш ва назорат қилиш бўйича қуйидаги назоратни амалга оширади:
қишлоқ хўжалиги экинлари навлари бўйича уруғчилик хўжаликларини аниқлаш, янги навларнинг районлаштирилиши ва навдор уруғлик материалларини тайёрлаш кўрсаткичларининг бажарилиши устидан;
қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг оригинал, элита, биринчи ва кейинги авлодли уруғлик ва кўчат материалларининг етиштирилиши ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва йўриқномалар талабларига риоя қилган ҳолда тежаб сарфланиши устидан»;
қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи — ўн тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғлик ва кўчат материалларини лаборатория шароитида сифат кўрсаткичларини аниқлаш ва сертификатлаш бўйича ишларнинг амалга оширилиши устидан;
пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ҳамда уларнинг қайта ишланган маҳсулотлари бўйича доимий ҳамда даврий синаш ва сертификатлаштириш ишларининг ўтказилиши устидан;
қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғлик ва кўчат материалларини махсус синаш участкаларида экиш ҳамда генетик софлиги сифатини текшириш орқали уларнинг муайян турга ва навга мансублиги, шунингдек, нав жиҳатдан софлиги бўйича ўтказиладиган баҳолаш ишлари устидан»;
«з) идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг техник ҳолати, эксплуатация қилиниши самарадорлиги, шунингдек, сервис ва таъмирлаш хизматларининг сифати бўйича қуйидаги назоратни амалга оширади»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини ишлаб чиқарувчи ёки махсус савдо ташкилотларида харидорларга сотилган янги техникалар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳужжатлар билан бирга Инспекцияда рўйхатдан ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳисоб-маълумотнома бериш»;
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Инспекция томонидан мулкчилик шаклидан қатъи назар, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан амалга ошириладиган назорат тадбирлари, истисно тариқасида, текширувларнинг «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олинмаган ҳолда амалга оширилади»;
«минерал ўғитлар ва ёнилғи-мойлаш материалларини ўғирлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан хўжасизларча фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш»;
еттинчи хатбошидаги «ва маъмурий жазоларни қўллаш» сўзлари «тўғридан-тўғри маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомаларни расмийлаштириш ва айбдор шахсларни жаримага тортиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
«агросаноат мажмуининг соҳа ва тармоқларига оид қонунчилик ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талаблари ижроси устидан назоратни амалга ошириш;
қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлик ва кўчат материалларини тайёрланиши ҳамда уларни қайта ишлаш ва сақлаш бўйича қўйилган талабларнинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминлаш»;
15-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Инспекция бошлиғи ўз мақомига кўра Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳайъати аъзоси ҳисобланади»;
17-банднинг «д» ва «е» кичик бандларидаги «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Инспекцияда ташкил этиладиган Агросаноат мажмуи соҳасида стандартлаштириш бўйича техник қўмита фаолиятини молиялаштириш ҳамда эксперт-таҳлил гуруҳларига ҳақ тўлаш»;
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Ингичка толали пахта етиштиришни самарали ташкил қилиш, янги навларни кўпайтириш ва рағбатлантириш механизмини жорий этиш тўғрисида» 2020 йил 30 январдаги 47-сон қарорининг 2-бандидаги «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 мартдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига номзодларни тавсия этиш бўйича вазирлик ва идоралар рўйхатининг 5-бандидаги «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази фаолиятини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари турларининг миллий генбанкини яратиш тўғрисида» 2020 йил 13 майдаги 282-сон қарорининг 14-бандидаги «Вазирлар Маҳкамаси» ва «Давлат божхона қўмитаси» сўзлари тегишлича «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» ва «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
«1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Марказ) томонидан республика ҳудудида жойлашган бошоқли донни қабул қилиш ва сақлаш майдонлари, омборлари ҳамда бошқа сиғимларга (кейинги ўринларда — дон сақлаш сиғимлари) хулоса беришга тайёрлаш ва ўтказиш учун умумий талабларни белгилайди»;
22-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-илованинг 1-босқич, 2-босқич, 3-босқич, 4-босқич ва 5-босқичларда «Субъектлар» устунидаги «Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонаси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-иловадаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги «Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-иловадаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги «Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
22. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 505-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:
«111. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳолатини мунтазам ўрганиб боради ҳамда ҳар чорак якуни бўйича маълумотларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиб боради».
23. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон қарори билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашнинг маъмурий регламентининг 21-банди иккинчи хатбошидаги ва 22-банди иккинчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги «Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонаси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
24. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш ва берилган субсидияни қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илованинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бўлинмаси раҳбари».
25. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 15 мартдаги 135-сон қарори:
а) 5-банди биринчи хатбошисидаги «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 09/24/893/1088-сон)
12-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан, «Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонаси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
17-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда Қишлоқ ҳўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-илованинг 3, 5, 106 ва 107-бандларидаги «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
44-банднинг иккинчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
29. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасига интеграция қилинадиган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар рўйхатининг 13-бандидаги «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
30. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда мониторинг ишларини амалга ошириш, ерларни муҳофаза қилиш ва ер тузиш фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 14 январдаги 22-сон қарорида:
а) 1-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Инспекциянинг Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими бошлиғи, бўлим бошлиғи ўринбосари ва мутахассислари;
Инспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармалари Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлимлари бошлиқлари, шуъба бошлиқлари, бўлим бошлиқлари ўринбосарлари ва мутахассислари»;
13-банднинг иккинчи хатбошиси «Вазирликнинг» сўзидан кейин «ҳамда Инспекциянинг» сўзлари билан тўлдирилсин;
16-банднинг биринчи хатбошидаги «Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари» сўзлари «Инспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари» сўзлар билан алмаштирилсин;
23-банддаги «Вазирликнинг Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бошқармаси ёки Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармаларининг қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бўлимига» сўзлари «Инспекциянинг Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлимига ёки ҳудудий бошқармаларига» сўзлар билан алмаштирилсин;
24-банддаги «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг қишлоқ хўжалиги ерлари мониторинги бўйича ўринбосари ёки Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармаларининг бошлиқлари ва ўринбосарлари» сўзлари «Инспекция бошлиғи, ўринбосарлари ва Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари ва ўринбосарлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«26. Инспекция бошлиғи, Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга оид қонун бузилиш ҳолатлари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш хусусида ўрганиш ишлари якуни бўйича беш иш куни ичида тақдимнома киритади.
Ўрганиш ишлари амалга оширилган барча давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари томонидан бир ой муддатда тақдимнома кўриб чиқилиши ва натижаси тўғрисида Инспекцияга ва унинг ҳудудий бошқармаларига маълум қилиниши шарт»;
«Субъектлар» устунидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари» сўзлари «Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Тадбирлар» устунидаги «ўтказиладиган текширувларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган ҳолда амалга ошириш» сўзлари «қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан мақсадли фойдаланиш юзасидан ўтказадиган ўрганишларни Текширувларни электрон рўйхатга олишнинг ягона тизимида рўйхатга олинмаган ҳолда амалга ошириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-босқичда:
«Субъектлар» устунидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари» сўзлари «Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Тадбирлар» устунидаги «топшириқлари ёки Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буйруқлари» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ёки Инспекциянинг топшириқлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-босқичдаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари» сўзлари «Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-босқич «Тадбирлар» устунидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ёки Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалар» сўзлари «Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ёки унинг ҳудудий бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-босқичдаги «Қишлоқ хўжалиги вазирининг қишлоқ хўжалиги ерлари мониторинги бўйича ўринбосари ёки Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармаларининг бошлиқлари ва ўринбосарлари» сўзлари «Инспекция бошлиғи, ўринбосарлари ва Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари ва ўринбосарлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-босқичдаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ёки Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармаларга» сўзлари «Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ёки унинг ҳудудий бошқармаларига» сўзлари билан алмаштирилсин.
31. Вазирлар Маҳкамасининг «Муқобил энергия орқали ишлайдиган иситиш тизимини жорий этган лимон етиштирувчиларни, шунингдек, янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатлар харид қилишни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 17 январдаги 24-сон қарорида:
4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг туман бўлими бошлиғи».
32. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 мартдаги 91-сон қарори билан тасдиқланган Минерал ўғитлар хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентнинг 48-бандидаги «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 мартдаги 158-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2025 й., 09/25/158/0235-сон)
34. Вазирлар Маҳкамасининг «Узумчилик, боғдорчилик, иссиқхона хўжаликларини юритувчи ва виночилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи субъектларни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 10 июндаги 327-сон қарорида:
35. Вазирлар Маҳкамасининг «Бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулклар электрон маълумотлар банкини шакллантириш, юритиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 22 августдаги 468-сон қарорида:
б) илованинг 3-бандидаги ва 5-банди бешинчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
36. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 сентябрдаги 557-сон қарори билан тасдиқланган Узум етиштирувчилар ва вино маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар республика кўрик-танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандидаги «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
37. Вазирлар Маҳкамасининг «Қашқадарё вилояти тажрибаси асосида сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 12 декабрдаги 703-сон қарорининг 9-банди биринчи хатбошидаги «Агросаноат мажмуи устидан» сўзлари «Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни» сўзлари билан алмаштирилсин.
38. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш ва навдорлигини баҳолаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишни такомиллаштириш тўғрисида» 2022 йил 16 декабрдаги 712-сон қарорида: