Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ««Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» 2019 йил 12 июлдаги ПФ-5765-сон
Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон
қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 4-сон, 27-модда)
иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг ««Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-банднинг
учинчи хатбошисига «фарзанди бор» сўзларидан кейин «(бўлган)» сўзи қўшилсин.
б)
16-банддаги «пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қариялар ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларнинг нафақаси» сўзлари «ёшга доир пенсиянинг энг кам» сўзлари билан алмаштирилсин;
«в1) болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга ёшга доир нафақа тайинлашда – болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандининг туғилганлик ёки вафот этганлиги ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси, фарзанди болаликдан ногирон деб эътироф этилганлиги тўғрисида ТМК томонидан берилган тиббий хулоса ёки ТМЭКнинг ногиронлик тўғрисидаги маълумотномасининг тегишли қисми;»;
«г» кичик бандга «боқувчининг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома» сўзларидан кейин «нусхаси» сўзи қўшилсин;
г)
35-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети» сўзлари билан алмаштирилсин.