1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.03.00 Фуқароларнинг тадбиркорлик фаолияти (якка тартибдаги тадбиркор);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш, биринчи навбатда, маҳаллаларда кичик бизнес ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш, ёшлар ва хотин-қизларни даромадли меҳнат билан банд қилиш борасидаги тадбирларни тизимли равишда давом эттириш мақсадида:
1. 2023 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари (кейинги ўринларда — дастурлар) доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун камида 13 триллион сўм йўналтирилсин ва ушбу ресурсларнинг ҳудудлар кесимидаги мақсадли параметрлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Бунда, дастурлар доирасида 2,8 триллион сўм кредит маблағлари АТ Халқ банки, «Агробанк» АТБ ва «Микрокредитбанк» АТБнинг (кейинги ўринларда — ваколатли банклар) ўз ресурслари ҳисобидан ажратилади.
2. Белгилансинки, 2023 йил 1 февралдан бошлаб дастурлар доирасида:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.01.00 Умумий масалалар]
кредитлар устувор равишда дастурлар бўйича аввал кредитлардан фойдаланмаган аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ажратилади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
аграр тармоқда ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш мақсадида узоқ муддатга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага олиб, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган деҳқон хўжаликлари ва кичик тадбиркорлик субъектларига 50 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.13.00 Кредит (шунингдек, 07.22.00.00, 07.23.00.00 ларга қаранг)]
тадбиркорлик субъектларининг маҳаллаларда, шу жумладан ташкил этилган микромарказларда ишлаб чиқаришни, хизмат кўрсатиш соҳасини ва ҳунармандчиликни ҳамда аҳоли билан кооперация ва касаначиликни кенгайтиришга йўналтирилган лойиҳалари учун ҳоким ёрдамчиларининг тавсияномаси асосида ажратиладиган кредитлар миқдори амалдаги 225 миллион сўмдан 300 миллион сўмгача оширилади. Бунда, ташаббускор лойиҳада камида ўттиз фоиз улуш билан иштирок этиши лозим;
дастурлар доирасида илгари олган кредитларидан самарали фойдаланиб, тадбиркорлигини йўлга қўйган ва кредит тўловларини ўз вақтида амалга оширган кичик тадбиркорлик субъектларига фаолиятини янада кенгайтириши учун мазкур кредитлардан такроран фойдаланишга рухсат этилади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
имтиёзли кредитлардан фойдаланиб, даромад топишга қаратилган фаолият билан шуғулланаётган фуқаролар қонунчиликда белгиланган йўналишлар бўйича ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида таснифланади;
ҳоким ёрдамчисининг тавсиясига кўра кредит суммасининг 10 миллион сўмгача бўлган қисми (ҳунармандлар учун 20 миллион сўмгача) банк карталарига ўтказиб берилади;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 апрелдаги ПҚ-149-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2024 й., 07/24/149/0262-сон)
ажратилган кредитларни ўз муддатида қайтармаган фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига дастурлар доирасида янги кредитлар берилишига йўл қўйилмайди.
3. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.13.00 Кредит (шунингдек, 07.22.00.00, 07.23.00.00 ларга қаранг)]
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармонига асосан 2024 йил 1 мартдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш йўналишида томорқа ер эгаларига бериладиган микрокредитлар миқдори 3 миллион сўмгача оширилади ҳамда ушбу микрокредитлар Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали ажратилади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари]
дастурларни молиялаштириш учун Давлат бюджети, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда бошқа жамғармалардан ажратилган ресурсларнинг 2023-2024 йилларда сўндириладиган қисми ҳар ойда ваколатли банкларга дастурлар доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун йўналтирилади.
4. Марказий банк, ваколатли банклар Персоналлаштириш агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда 2023 йил 1 июндан бошлаб аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кредит ажратиш жараёнида қарз олувчини ID-картадаги (биометрик паспортдаги) биометрик маълумотлар асосида идентификация қилишни йўлга қўйсин.
Персоналлаштириш агентлиги, Ички ишлар вазирлиги ваколатли банкларга аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини рақамли верификациялаш учун биометрик маълумотлардан фойдаланишда амалий ёрдам кўрсатсин.
5. Белгилансинки:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари тижорат банклари билан биргаликда дастурлар бўйича ажратилган кредитларнинг уларни сўндириш графигига мувофиқ белгиланган муддатларда қайтарилишига масъул ҳисобланади ва ҳар ой якуни билан муаммоли кредитларни ундириш бўйича амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилиб боради;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.01.00 Умумий масалалар]
ҳудудларда ҳар ойлик кредитлаш ҳажмлари кредитларни сўндириш графигининг бажарилмаган қисмига мос равишда камайтирилади.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармонига асосан чиқарилган)
6. Қуйидагиларга:
иқтисодиёт ва молия вазирининг, Марказий банк раисининг ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосарларига (дастур координаторларига) — ҳақиқий эҳтиёждан ҳамда молиялаштириш таклиф этилаётган лойиҳаларнинг истиқболи ва қўшимча иш ўринлари яратишга йўналтирилганлигидан келиб чиққан ҳолда, ажратилаётган маблағларни ваколатли банклар ва вилоятлар кесимида тезкор қайта тақсимлаш;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига ҳудудий оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари билан биргаликда — дастурлар доирасида ҳудудларга ажратилган маблағларнинг йиллик ва ойлик лимитларини туман (шаҳар) ва маҳалла (овул) кесимида тақсимлаш, амалга оширилаётган лойиҳаларнинг истиқболи ва қўшимча иш ўринлари яратишга йўналтирилганлигидан келиб чиққан ҳолда, маҳаллалар лимитини ҳар ойнинг ўнинчи санасига қадар қайта кўриб чиқиш ваколати берилсин.
7. Бош вазир ўринбосари Ж. Қўчқоров Марказий банк раиси М. Нурмуратов ва ваколатли банклар билан биргаликда 2023 йил 1 июлга қадар дастурлар доирасида ажратиладиган кредитлар ҳажмини камида яна 2 трлн сўмга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклиф киритсин.
8. Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров) бир ой муддатда мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда дастурлар доирасида кредит ажратиш тартибини такомиллаштиришни назарда тутувчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқсин.
9. Ҳисоб палатаси (Б. Турабов) ҳар чоракда дастурлар доирасидаги кредитлардан самарали фойдаланилганлиги ва уларнинг мақсадли ажратилганлиги бўйича ўрганишлар ўтказган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 31 январь,
ПҚ-39-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январдаги ПҚ-39-сон қарорига 1-ИЛОВА
иккинчи хатбошидаги «жисмоний шахсларга» сўзларидан кейин «ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 10-банддаги «225» рақами «300» рақами билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги «Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3856-сон қарори 6-банди «в» кичик бандининг биринчи хатбошисидаги «225» рақами «300» рақами билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги «Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4231-сон қарорида:
а) 6-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари С.М. Холхўжаев, молия вазирининг ўринбосари Д.Ш. Султанов, Марказий банк раисининг ўринбосари А.А. Камаловлар» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирининг, Марказий банк раисининг ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосарлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«жисмоний шахсларга товарлар (хизматлар) фискал белгили касса чеки асосида етказиб берилган (хизматлар кўрсатилган) ва лойиҳа эгаси ундан қаноатланиш ҳосил қилганидан сўнг ажратилади ва маҳсулот етказиб берувчи (хизмат кўрсатувчи)нинг ҳисобрақамига ўтказиб берилади».
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги»ги ПҚ-4539-сон қарори 9-бандининг учинчи хатбошисидаги «225» рақами «300» рақами билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги «Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4862-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбошисидаги «ташкил этиш учун» сўзларидан кейин «ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига» сўзлари билан тўлдирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5041-сон қарорида:
а) 2-банднинг биринчи хатбошисидаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари С.М. Холхўжаев, молия вазирининг ўринбосари Қ.Х. Тапаров, Марказий банк раисининг ўринбосари А.А. Камалов» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирининг, Марказий банк раисининг ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосарлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«дастурлар доирасида илгари ажратилган кредит маблағлари бўйича мавжуд қарздорлиги тўлиқ сўндирилмаган (Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан ажратиладиган кредитлар ҳамда қарздорлик белгиланган муддатларда тўлиқ сўндириб келинаётган кредитлар бундан мустасно), шунингдек, аввал ажратилган кредитлардан мақсадсиз фойдаланган қарз олувчиларга ушбу дастурлар орқали янги кредит ажратилишига рухсат этилмайди»;
в) 10-банднинг учинчи хатбошисидаги «иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари С.М. Холхўжаев, Марказий банк раисининг ўринбосари А.А. Камалов, молия вазирининг ўринбосари Д.Ш. Султановга» сўзлари «иқтисодиёт ва молия вазирининг, Марказий банк раисининг ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосарларига» сўзлари билан алмаштирилсин.