1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2022 йил 1 январдан бошлаб оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари (кейинги ўринларда — дастурлар) доирасида:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.01.2023 й., 07/23/39/0060-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.03.00 Тижорат банкларининг кредитлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
а) лойиҳаларни молиялаштириш учун мақсадли жамғармалар ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг (кейинги ўринларда — жамғармалар) ресурслари тижорат банкларига йиллик 10 фоиз ставкада жойлаштирилади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
оилавий тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган ўзини ўзи банд қилган шахсларга (асосий иш жойига эга шахслар бундан мустасно) ҳамда тадбиркорлик субъектларига 6 ойдан 1 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилдан 4 йилгача муддатга;
(1-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 апрелдаги ПҚ-149-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2024 й., 07/24/149/0262-сон)
чорвачилик (қорамол, қўй, эчки), балиқчилик ва паррандачилик (тухум йўналиши) учун — 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилдан 4 йилгача муддатга;
(1-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 апрелдаги ПҚ-149-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2024 й., 07/24/149/0262-сон)
боғдорчилик (кўчатчилик), узумчилик (ток сўриси) ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона қуриш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарини харид қилиш ҳамда уларни жойлаштириш учун бино ва иншоотлар қуриш, артезиан қудуқларини қазиш учун — 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга;
(1-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 октябрдаги ПҚ-394-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 07/22/394/0920-сон)
оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтов лагерлари мажмуаси, автокемпинглар, экоуйлар мажмуаси, контейнер шаҳарчалар ва чодирли лагерлар ташкил этиш ва уларни таъмирлаш учун — 1 йилгача имтиёзли давр билан 5 йилгача муддатга;
(1-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 апрелдаги ПҚ-232-сон қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2022 й., 07/22/232/0378-сон)
«Ҳунарманд» уюшмаси аъзоларига ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлар ва хомашё материалларини харид қилиш, ҳунармандчиликни ривожлантириш марказлари, «уста-шогирд» мактабларини ташкил этиш, уй-музейлар ва устахоналар қуриш ёки шу мақсадларда бино ва иншоотлар сотиб олиш учун — 3 йилдан 4 йилгача муддатга ҳамда айланма маблағларини тўлдириш учун 18 ойгача муддатга ажратилади;
(1-банд «б» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 апрелдаги ПҚ-149-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2024 й., 07/24/149/0262-сон)
чарм-атторлик маҳсулотлари, чармдан тайёр кийимлар, оёқ кийимлари, спорт инвентарлари, шунингдек фурнитура, аксессуарлар ва мўйначилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлар ва хом ашё материалларини харид қилиш учун — 1 йилгача имтиёзли давр билан 5 йилгача муддатга ажратилади;
(1-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси 2023 йил 11 октябрдаги ПҚ-331-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2023 й., 07/23/331/0770-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
в) кредитлар маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчисининг (кейинги ўринларда — ҳоким ёрдамчиси) ўзига бириктирилган маҳаллада истиқомат қилаётган (жойлашган) қарз олувчига берадиган тавсияси асосида, шунингдек, маҳсулот етказиб берилганлиги (хизмат кўрсатилганлиги) маҳалла банкири томонидан тасдиқлангандан сўнг ажратилади. Бунда бошқа маркетплейслар орқали маҳсулотлар (хизматлар)ни харид қилиш бўйича шартнома тузилгандан ҳамда кредит ажратилгандан сўнг маҳсулот етказиб берилганлиги (хизмат кўрсатилганлиги) ҳоким ёрдамчиси ҳамда маҳалла банкири томонидан мониторинг далолатномаси асосида тасдиқланади;
(1-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.07 Чорвачилик. Қоракўлчилик]
г) чорвачиликни ривожлантириш йўналишидаги кредитлар четдан келтирилган ёки маҳаллийлаштирилган (наслчилик хўжаликларида етиштирилган) ва ветеринария бўлими томонидан идентификация қилинган (биркалаш усули) чорва молларини (қорамол, қўй, эчки) боқиш учун ажратилади;
(1-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 апрелдаги ПҚ-149-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2024 й., 07/24/149/0262-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
д) «етакчи» тадбиркорлик субъектларига деҳқон хўжаликлари ер майдонлари ва аҳоли томорқаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кооперация асосида етиштириш ва етиштирилган маҳсулотларни харид қилиш учун айланма маблағларни тўлдиришга кредитлар ажратилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
2. «Агробанк» АТБ, АТ «Халқ банки» ва «Микрокредитбанк» АТБ (кейинги ўринларда — ваколатли тижорат банклари) 2022 йил 1 мартдан дастурлар бўйича кредитларнинг тўлиқ рақамлашган ҳолда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси (кейинги ўринларда — Ягона электрон платформа) орқали ажратилишини таъминласин. Бунда:
кредит олиш учун аризалар барча босқичларда онлайн тарзда кўриб чиқилади ва ҳар бир босқичда қабул қилинган қарор тўғрисида Ягона электрон платформа (СМС-хабарнома, электрон почта ёки шахсий кабинет) орқали маълумот бериб борилади;
кредит маблағларини ажратиш бўйича ҳужжатлар электрон кўринишда шакллантирилади ва масофадан имзоланади;
кредит олиш учун аризалар масофадан қарз олувчи томонидан мустақил равишда ёки тегишли маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан тақдим этилади;
Ягона электрон платформа орқали аҳолига ўзини ўзи банд қилиш учун кредитлар белгиланган мезонлар асосида скоринг баҳолаш натижаларига кўра, автоматлаштирилган ҳолда ажратилади;
ажратилган кредитлар ҳисобига товар ва хизматларни бозор тамойиллари асосида эркин сотиб олиш ёки сотиш Ягона электрон платформада яратилган «маркетплейс» тизими ёрдамида амалга оширилади;
ўз маҳсулот ва хизматларини сотиш бўйича таклифлар асбоб-ускуналар ва маҳсулотлар етказиб берувчи (иш бажарувчи) ташкилотлар (кейинги ўринларда — таъминотчилар) томонидан «маркетплейс» тизимида эркин жойлаштирилади;
таъминотчилар томонидан кўрсатилган хизматлар фойдаланувчилар томонидан баҳоланади ва уларнинг рейтинги автоматик равишда шакллантирилади;
таъминотчиларнинг ўз мажбуриятларини ўз вақтида ва сифатли бажариши юзасидан мониторинг туман (шаҳар) оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари томонидан амалга оширилади. Мониторинг натижаларига кўра, таъминотчиларнинг «маркетплейс» тизимидаги ўз хизматларини таклиф этиш имконияти даврий равишда ўрганиб чиқилади;
кредитлар қарз олувчига у томонидан мустақил танланган таъминотчи билан тузилган шартнома асосида келишилган нархда маҳсулот етказиб берилганидан (иш бажарилганидан) ва қарз олувчи томонидан қабул қилиб олингандан сўнг ҳамда ҳоким ёрдамчиси томонидан ўтказилган мониторинг натижасига кўра, қарз олувчини идентификациялаш орқали таъминотчига ўтказиб берилади;
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.02.00 Ҳоким]
ҳоким ёрдамчилари ўзига бириктирилган маҳаллаларда дастурлар доирасида ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг самарадорлигини мониторинг қилиб боради ҳамда кредитларнинг ўз вақтида қайтарилиши бўйича тижорат банклари билан биргаликда тегишли чораларни кўради.
(2-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 апрелдаги ПҚ-142-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 07/25/142/0350-сон)
Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан ажратиладиган кредитлар ташаббускорларга лойиҳабай шакллантирилган буюртманомалар асосида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш манбаларида назарда тутилган маблағлардан ташқари ва навбатсиз расмийлаштириб берилади.
(2-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига, Жамғарма ресурсларини ташаббускорларга тижорат банклари томонидан Ягона электрон платформа орқали расмийлаштириш жараёнларини тўлиқ мувофиқлаштириш ваколати берилади.
(2-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.02 Электрон тижорат]
21. Қарз олувчи ажратилган кредитлар ҳисобига товар ва хизматларни бозор тамойиллари асосида савдолари оммалашиб бораётган электрон савдо платформаларининг «маркетплейс» тизимлари орқали сотиб олиши ёки сотиши мумкин.
Бунда ушбу «маркетплейслар» орқали сотиб олинган ёки сотилган маҳсулотлар (хизматлар) учун тўловлар кредит маблағлари ҳисобидан олдиндан амалга оширилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ-49-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон)
3. Марказий банк Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:
бир ой муддатда Ягона электрон платформадан фойдаланиш, шу жумладан кредитларни ажратиш, расмийлаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларнинг ўзаро электрон ҳамкорлигини тартибга солишни назарда тутувчи тегишли низом лойиҳасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
2022 йил 1 февралга қадар Ягона электрон платформа Ички ишлар вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, тижорат банклари ва бошқа тегишли ташкилотларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминласин.
4. Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ҳунарманд», «Ўзтўқимачиликсаноат», «Ўзчармсаноат», «Ўзбекбалиқсаноат», «Паррандасаноат», «Ўзбекистон асаларичилари», «Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар» уюшмалари ва бошқа уюшмалар, тегишли идоралар билан биргаликда «маркетплейс» тизимида таъминотчи корхоналар ўртасида рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда таклиф этилаётган товар ва хизматларнинг муқобил нархда ва сифатли етказиб берилишини таъминлаш мақсадида мазкур тизимга таклифларнинг ишончли (намунали) таъминотчи корхоналар томонидан киритиб борилишини, асбоб-ускуналар ва кўрсатилаётган хизматлар тури ва қувватлари етарлича бўлишини таъминлаш тавсия этилсин.
5. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.03.00 Кам таъминланганлар, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш]
дастурлар доирасида кредитлар устувор равишда «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга ўзини ўзи даромадли меҳнат билан банд қилиш ёки уларнинг доимий меҳнат билан бандлигини таъминлашга (иш ўринлари яратишга) қаратилган лойиҳаларга ажратилади;
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.03.00 Кам таъминланганлар, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш]
«Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга кредит ажратилиши уларни ушбу дафтарлардан чиқариш учун асос ҳисобланмайди ва фуқаролар мазкур дафтарлардан амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ чиқарилади;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 апрелдаги ПҚ-142-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 07/25/142/0350-сон)
дастурлар доирасида илгари ажратилган кредит маблағлари бўйича мавжуд қарздорлиги тўлиқ сўндирилмаган (Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан ажратиладиган кредитлар ҳамда қарздорлик белгиланган муддатларда тўлиқ сўндириб келинаётган кредитлар бундан мустасно), шунингдек, аввал ажратилган кредитлардан мақсадсиз фойдаланган қарз олувчиларга ушбу дастурлар орқали янги кредит ажратилишига рухсат этилмайди.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
6. Савдо-саноат палатасига тижорат банклари билан биргаликда туман ва шаҳарларда самарадорлиги юқори ва барқарор иш ўринлари яратишга қаратилган лойиҳалар бизнес-режаларини Ягона электрон платформага жойлаштириб бориш тавсия этилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
7. Давлат солиқ қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда дастурлар доирасида ишсиз фуқаронинг ўзига ажратилган кредит ҳисобига амалга оширган фаолиятидан доимий ва барқарор даромад манбаини шакллантирганини ўрганиш орқали қонунчиликда белгиланган тартибда ушбу фуқаро ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 806-сон қарори билан тасдиқланган Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
8. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси дастурлар доирасида лойиҳаларни молиялаштириш учун:
а) икки ой муддатда «Агробанк» АТБга ажратилган 2,9 триллион сўм ва «Микрокредитбанк» АТБга ажратилган 1,3 триллион сўм миқдоридаги ресурсларни мазкур банкларнинг устав капиталини оширишга йўналтирсин. Бунда:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
9. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва тижорат банкларининг Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тижорат банклари томонидан ташаббускорларга боғдорчилик (кўчатчилик), узумчилик (ток сўриси) ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона қуриш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарини харид қилиш ҳамда уларни жойлаштириш учун бино ва иншоотлар қуриш, артезиан қудуқларини қазиш учун ажратилган кредитлар муддатини ҳамда ресурсларни Жамғармага қайтариш графигидаги муддатларни мазкур қарорнинг 1-банди «б» кичик банди тўртинчи хатбошисида белгиланган муддатларга мос равишда узайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 октябрдаги ПҚ-394-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 07/22/394/0920-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
10. 2022 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги лойиҳаларни молиялаштиришнинг манбалар ва ҳудудлар кесимидаги мақсадли параметрлари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
иқтисодиёт ва молия вазирининг, Марказий банк раисининг ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосарларига (кейинги ўринларда — Дастур координаторлари) — ҳақиқий эҳтиёждан ҳамда молиялаштириш таклиф этилаётган лойиҳаларнинг истиқболи ва қўшимча иш ўринлари яратишга йўналтирилганлигидан келиб чиққан ҳолда, ажратилаётган маблағларни ваколатли тижорат банклари ва вилоятлар кесимида тезкор қайта тақсимлаш;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.01.2023 й., 07/23/39/0060-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказларига — дастурлар доирасида ҳудудга ажратилган маблағларни ҳар бир маҳаллада амалга оширилаётган лойиҳаларнинг истиқболи ва қўшимча иш ўринлари яратишга йўналтирилганлигидан келиб чиқиб, туман (шаҳар) ва маҳалла (овул) кесимида тақсимлаш ваколати берилсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимлари тижорат банклари билан биргаликда дастурлар бўйича ажратилган кредитларнинг уларни сўндириш графигига мувофиқ белгиланган муддатларда қайтарилишига масъул ҳисобланади;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 апрелдаги ПҚ-142-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 07/25/142/0350-сон)
ҳудудларда ҳар ойлик кредитлаш ҳажмлари кредитларни сўндириш графиги ижросининг бажарилмаган миқдорига мос равишда камайтирилади.
12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
мазкур қарорга асосан ҳар бир ҳудудда чорвачилик учун ажратиладиган кредитларга мутаносиб равишда чорва моллари учун озуқабоп экинлар экишга мўлжалланган ер майдонларининг, шунингдек, уларни ўтлатишга мўлжалланган яйловларнинг мунтазам равишда очиқ электрон танловга чиқариб борилишини таъминласин;
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда келгуси икки йилда «Андижон тажрибаси» асосида барча маҳаллаларда тадбиркорлик субъектлари ва хонадонлар ўртасида иқтисодий кооперацияни кенгайтириш орқали аҳолининг бандлигини таъминлаш ва даромад манбаини кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширсин.
Бунда, фуқаролар билан кооперация асосида фаолиятини ташкил этадиган «етакчи» тадбиркорлик субъектларига дастурлар доирасида кредитлар ажратилади, ушбу тадбиркорлик субъектлари билан кооперация асосида ишлаётган фуқароларга дастурлар доирасида кредит ажратишга йўл қўйилмайди.
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 20 декабрь,
ПҚ-55-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПҚ-55-сон қарорига 1-ИЛОВА
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси
145
145
3.
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси
191
91
100
4.
Бандликка кўмаклашиш жамғармаси
130
50
80
5.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармалари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПҚ-55-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3680-сон қарорида:
«фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига 3 йилгача муддатга, шу жумладан 1 йиллик имтиёзли давр билан, боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш учун 7 йилгача муддатга, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан 2019 йилнинг 31 декабрига қадар йиллик 7 фоизлик ставкада, банкнинг 2 фоизлик маржасини ҳисобга олган ҳолда кредитлар ажратиш учун ресурсларни «Микрокредитбанк» АТБ, «Агробанк» АТБ, «Туронбанк» АТБ ҳамда АТ «Халқ банки»га жойлаштириш. 2020 йил 1 январдан бошлаб ресурсларни жойлаштириш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан 4 фоизлик бандни чегириб ташлаган ҳолда, 2022 йил 1 январдан бошлаб эса, йиллик 10 фоиз ставкада амалга оширилади;
учинчи хатбоши «4 фоизлик бандни чегириб ташлаган ҳолда» сўзларидан кейин « , 2022 йил 1 январдан бошлаб эса, йиллик 10 фоиз ставкада» сўзлари билан тўлдирилсин;
«2020 йил 1 январдан бошлаб кредитлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида, 2022 йил 1 январдан бошлаб эса, тижорат банклари томонидан йиллик 14 фоиз ставкада берилади»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Кредитлар боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш учун 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга, чорвачилик (қорамол, қўй, эчки), балиқчилик ва паррандачилик (тухум йўналиши) учун 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга ҳар бир маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчисининг тавсияларига мувофиқ туман (шаҳар) Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказининг асослантирилган ва натижадорлиги аниқ ҳисоб-китоб қилинган ҳолдаги қарори асосида берилади»;
б) 9-банднинг «в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«в) Жамғарма маблағлари ҳисобидан кредитлар ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан келишилган ҳолда берилади, томорқа ер эгалари — жисмоний шахсларга 33 миллион сўмгача, фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа тадбиркорлик субъектларига 225 миллион сўмгача миқдорда ажратиладиган кредитлар бундан мустасно. Ушбу суммадаги кредитлар ҳар бир маҳаллага маҳаллабай ишлаш бўйича бириктирилган ҳоким ёрдамчиси томонидан бериладиган тавсиялар асосида ажратилади».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги ПҚ-3777-сон қарорида:
«33 миллион сўмгача бўлган миқдорда — тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахсларга ҳар бир маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчисининг тавсиялари;
225 миллион сўмгача бўлган миқдорда — ҳоким ёрдамчисининг тавсиялари асосида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови, Жамғарманинг кафиллиги ва қонун ҳужжатлари доирасидаги бошқа таъминот турлари;
Бунда, 2020 йил 1 январдан бошлаб кредитлар АТ «Халқ банки», «Микрокредитбанк» АТБ ва «Агробанк» АТБ орқали Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси бўйича, 2022 йил 1 январдан — тижорат банклари томонидан йиллик 14 фоиз ставкада берилади»;
«10. Ҳудудий Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари зиммасига туман ва шаҳарларда кичик тадбиркорлик субъектларининг самарадорлиги юқори, барқарор иш ўринлари яратишга қаратилган лойиҳаларига 225 миллион сўмдан ортиқ миқдорда Дастур доирасидаги ресурслар ҳисобидан кредит ажратишга ҳар бир маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчиси томонидан берилган тавсияга мувофиқ туман (шаҳар) марказларининг қарори асосида қарор қабул қилиш вазифаси юклатилсин»;
в) 11-банддаги «1,5» рақами «4» рақами билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги «Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3856-сон қарори 6-бандининг «в» кичик бандида:
«микрокредитлар 225 миллион сўмгача бўлган миқдорда ҳар бир маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчисининг тавсиялари асосида 3 йилгача муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр билан:»;
«2022 йил 1 январдан — тижорат банклари томонидан йиллик 14 фоиз (шундан 4 фоиз банк маржаси) ставкада ажратилади».
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги «Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4231-сон қарорида:
учинчи хатбошидаги «бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда» сўзлари «йиллик 14 фоиз ставкада» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «сектор раҳбарлари ва» сўзлари «ҳар бир маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчисининг тавсияларига мувофиқ» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 6-банднинг биринчи хатбошисидаги «Қ.Х. Тапаров» сўзлари «Д.Ш. Султанов» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4498-сон қарорининг 2-бандида:
иккинчи хатбоши «қайта молиялаштириш ставкаси бўйича» сўзларидан кейин «, 2022 йил 1 январдан бошлаб йиллик 14 фоиз ставкада» сўзлари билан тўлдирилсин;
учинчи хатбошидаги «Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат жамғармаси» сўзлари «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Дастурларни молиялаштириш учун ресурслар ажратадиган Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда Жамғармалар ресурсларининг 2020 — 2022 йилларда сўндириладиган қисми ҳар ойда ваколатли банкларга Дастурлар доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун йўналтирилади, бунда ресурслар бўйича фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасидан 4 фоиз паст қилиб, 2022 йил 1 январдан бошлаб эса йиллик 10 фоиз ставкада белгиланади».
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги»ги ПҚ-4539-сон қарори 9-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«АТ Халқ банки», «Микрокредитбанк» АТБ ва «Агробанк» АТБ ушбу манбалар ҳисобидан «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоларига ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлар ва хомашё материалларини харид қилиш, ҳунармандчиликни ривожлантириш марказлари, «уста-шогирд» мактабларини ташкил этиш, уй-музейлар ва устахоналар қуриш ёки шу мақсадларда бино ва иншоотлар сотиб олиш учун 36 ойгача муддатга ҳамда айланма маблағларини тўлдириш учун 18 ойгача муддатга, 2022 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан ошмаган ҳолда, 2022 йил 1 январдан бошлаб, йиллик 14 фоиз ставкада 225 миллион сўмгача бўлган миқдорда кредитлар ажратсин».
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги «Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4862-сон қарорида:
«Бунда, микрокредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга ҳоким ёрдамчисининг ўзига бириктирилган маҳаллада истиқомат қилаётган (жойлашган) қарз олувчига берадиган тавсияси асосида, боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш учун 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга, чорвачилик (қорамол, қўй, эчки) учун 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга ҳар бир маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчисининг тавсияларига мувофиқ туман (шаҳар) Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказининг асослантирилган ва натижадорлиги аниқ ҳисоб-китоб қилинган ҳолдаги қарори асосида йиллик 14 фоиз ставкада ажратилади»;
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 мартдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5020-сон қарорининг 5-бандида:
«а» кичик банддаги «Марказий банкнинг асосий ставкасида йўналтиради» сўзлари «йиллик 10 фоиз ставкада йўналтиради» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) қуйидаги дастурларни муваффақиятли ўзлаштирган хотин-қизларга мазкур маблағлар ҳисобидан ҳар бир маҳаллага маҳаллабай ишлаш бўйича бириктирилган ҳоким ёрдамчисининг тавсиясига кўра, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун 3 йилгача муддат ва 6 ойгача имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада 33 миллион сўмгача бўлган миқдорда кредитлар ажратилади:»;
«в) ажратиладиган кредитлар, истисно тариқасида, 2022 йил 1 январга қадар Марказий банкнинг асосий ставкаси доирасида, 2022 йил 1 январдан тижорат банки томонидан йиллик 14 фоиз ставкада берилади»;
қуйидаги мазмундаги «д» кичик банд билан тўлдирилсин:
«д) кредитлар боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш учун 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга, чорвачилик (қорамол, қўй, эчки) учун 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга ҳар бир маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчисининг тавсияларига мувофиқ туман (шаҳар) Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказининг асослантирилган ва натижадорлиги аниқ ҳисоб-китоб қилинган ҳолдаги қарори асосида берилади».
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5041-сон қарорининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарорга мувофиқ:
тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкалари, истисно тариқасида, 2022 йил 1 январга қадар Марказий банкнинг асосий ставкаси доирасида, 2022 йил 1 январдан бошлаб йиллик 14 фоиз ставкада белгиланади;