1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Сўнгги йилларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар ва хотин-қизлар ташаббусларини кенг миқёсда молиявий қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, ёшлар ва хотин-қизларни даромадли меҳнат билан банд қилишга йўналтирилган дастурлар (кейинги ўринларда — Дастурлар) доирасида сўнгги 3 йил давомида 600 мингдан зиёд аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 15 триллион сўмдан ортиқ миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилган.
2021 йилда аҳолининг даромад топишга қаратилган тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш, биринчи навбатда, маҳаллаларда ишсиз ёшлар ва хотин-қизларни даромадли меҳнат билан банд қилиш, уларнинг ўз бизнесини ташкил этишига кўмаклашиш борасидаги тадбирларни тизимли равишда давом эттириш мақсадида:
1. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, ёшлар ва хотин-қизларни даромадли меҳнат билан банд қилишга йўналтирилган:
2. Иқтисодиёт ва молия вазирининг, Марказий банк раисининг ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосарлари (кейинги ўринларда — Дастур координаторлари):
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.01.2023 й., 07/23/39/0060-сон)
ҳақиқий эҳтиёждан ҳамда шакллантирилган лойиҳаларнинг истиқболи ва қўшимча иш ўринлари яратишга йўналтирилганлигидан келиб чиққан ҳолда ажратилаётган ресурсларни Дастурлар, ваколатли банклар ва ҳудудлар кесимида тезкор қайта тақсимлаш бўйича ваколатли ҳисоблансин;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
ажратилаётган маблағлар доирасида «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурига киритилган қишлоқ ва маҳаллаларда, уларнинг ихтисослигидан келиб чиқиб, тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштиришни назарда тутсин.
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Дастурлар доирасида 2021 йил 1 апрелдан бошлаб:
аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кредит олиш учун аризалари Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали қабул қилинади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
кредит олишда талабгорларга «Агробанк» АТБ, АТ Халқ банки ва «Микрокредитбанк» АТБлар орасидан бирини ихтиёрий танлаб, барча дастурлар доирасида имтиёзли кредит олиш бўйича мурожаат этиш имконияти яратилади;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.01.2023 й., 07/23/39/0060-сон)
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 апрелдаги ПҚ-142-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 07/25/142/0350-сон)
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.03.00 Кам таъминланганлар, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш]
«Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган фуқароларга ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилишини мониторинг қилиш масъулияти тижорат банклари билан бирга мос равишда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг туман (шаҳар) бўлимлари, туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимлари, шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғини раислари зиммасига юклатилади.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 апрелдаги ПҚ-142-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 07/25/142/0350-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.10.00 Банклараро операциялар ва юридик, жисмоний шахслар ўртасида операциялар]
1,3 трлн сўм миқдоридаги маблағни ваколатли банкларнинг устав капиталини оширишга, шу жумладан «Агробанк» АТБга — 700 млрд сўм, «Микрокредитбанк» АТБга — 400 млрд сўм ва АТ Халқ банкига — 200 млрд сўм йўналтирсин;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунига юқоридаги топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида тегишли ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.14.00 Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси. Кафолат жамғармаси. Тараққиёт жамғармаси;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
б) Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга:
(4-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5084-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 07/21/5084/0355-сон)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик. Узумчилик;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.10 Асаларичилик. Балиқчилик]
АТ «Алоқабанк»ка асаларичиликни ривожлантириш учун 5 млн АҚШ доллари эквивалентида ва «Туронбанк» АТБга (ажратилган маблағлар ҳисобидан «Туронбанк» АТБ устав капиталини ошириш орқали) тадбиркорлик субъектларининг 10 сотихдан кам бўлмаган майдонларда лимончиликни ташкил этиш лойиҳаларини молиялаштириш учун 8 млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар ажратилишини таъминласин.
(4-бандининг «б» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 августдаги ПҚ-5207-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2021 й., 07/21/5207/0750-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
5. Молия вазирлиги мазкур қарорнинг 4-банди асосида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратиладиган 1,5 трлн сўм кредит ресурсларининг тижорат банклари томонидан қайтарилмаган қисмида Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан 2026 йилда қопланишини таъминласин.
Бунда, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига қопланган маблағлар миқдоридаги ваколатли банкларнинг мажбуриятлари Молия вазирлиги фойдасига қайта расмийлаштирилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 ноябрдаги ПҚ-5272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.11.2021 й., 07/21/5272/1010-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.02.00 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки кредитлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳисоб ставкаси]
тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкалари, истисно тариқасида, 2022 йил 1 январга қадар Марказий банкнинг асосий ставкаси доирасида, 2022 йил 1 январдан бошлаб йиллик 14 фоиз ставкада белгиланади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.02.00 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки кредитлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳисоб ставкаси]
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПҚ-55-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 07/21/55/1173-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.04.00 Банк кредитларининг қайтарилишини таъминлаш]
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари ҳамда сектор раҳбарлари Дастурлар бўйича кредитларнинг белгиланган муддатларда қайтарилишининг таъминланишида ваколатли банкларга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиб борсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 27 март,
ПҚ-5041-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги ПҚ-5041-сон қарорига 1-ИЛОВА
2021 йилда Дастурлар доирасида лойиҳаларни молиялаштиришнинг манбалар кесимидаги
* Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6017-сон Фармонига мувофиқ «Yoshlar — kelajagimiz» жамғармасидан ажратилган кредитларнинг сўндирилган қисми Молия вазирлигига қайтарилади.
** Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги «Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4862-сон қарорига мувофиқ Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ресурс маблағлари ёшлар (45 млн АҚШ доллари) ва хотин-қизларнинг лойиҳалари учун (45 млн АҚШ доллари) йўналтирилади.
*** Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 январдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4964-сон қарорига мувофиқ «Томорқа хизмати» МЧЖлар, фермер ва деҳқон хўжаликларига ажратиладиган маблағлар. Мазкур маблағларнинг камида 50 млрд сўми «Туронбанк» АТБ орқали лимончилик йўналишидаги лойиҳалар учун ажратилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5084-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 07/21/5084/0355-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги ПҚ-5041-сон қарорига 2-ИЛОВА
2021 йилда Дастурлар доирасида лойиҳаларни кредитлашнинг ҳудудлар кесимидаги
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5084-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 07/21/5084/0355-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги ПҚ-5041-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3680-сон қарори 9-бандининг «б» кичик бандида:
«Микрокредитбанк» АТБ, «Агробанк» АТБ ҳамда Ўзбекистон Республикаси АТ Халқ банкига маблағларни «Томорқа хизмати» МЧЖни ва қишлоқ хўжалиги кооперативларини кредитлаш учун ресурслар сифатида 3 йил муддатга, шу жумладан 6 ойлик имтиёзли давр билан 2019 йилнинг 31 декабригача Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги фоиз ставкасида, банкнинг йиллик 2 фоизлик маржасини ҳисобга олган ҳолда тақдим этиш. 2020 йил 1 январдан бошлаб маблағларни тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан 4 фоизлик бандни чегириб ташлаган ҳолда амалга оширилади»;
«2020 йил 1 январдан бошлаб кредитлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида, 2022 йил 1 январдан бошлаб эса, тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда, фоиз харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш механизмини қўллаш имконияти билан берилади».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги ПҚ-3777-сон қарорида:
а) 3, 5, 7 ва 18-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
туман (шаҳар) Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказларининг ҳар бир оилани ўрганиш натижалари бўйича ишларини мувофиқлаштириш;
туман (шаҳар) Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари томонидан ўрганиш натижалари бўйича киритилган муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриб бориш, республика миқёсида ҳал этилиши зарур бўлган масалаларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, тегишли вазирлик ва идораларга киритиб бориш;
туман ва шаҳарларда тадбиркорлик фаолияти ривожланиши учун қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш, янада қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида туман (шаҳар) Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказларининг фаолиятини мунтазам равишда мониторинг қилиб бориш ва ҳар ой натижалари бўйича улар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирларини белгилаш;
ҳар бир туман ва шаҳарда Дастурда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва уларнинг натижалари хусусида Дастур координаторларига батафсил ахборот киритиб бориш;
тадбиркорлик билан шуғулланиш иштиёқида бўлган фуқароларни ушбу фаолиятга йўналтириш учун жойларга чиққан ҳолда «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш асослари ва унинг маҳаллий шароитларга мос бўлган турлари» мавзусида ўқув машғулотларини ўтказиб, уларга аниқ ҳисоб-китоблар асосида ишлаб чиқилган турли йўналишлардаги тайёр бизнес-режаларни тақдим этиш;
ички ва ташқи бозорларни доимий равишда ўрганиб борган ҳолда барқарор ҳамда долзарб талабга эга бўлган маҳсулотларнинг рўйхати ва ҳажми юзасидан маълумотлар базасини шакллантириш, ҳар ойда янгилаб бориш ҳамда ушбу маълумотларни оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғидан кенг фойдаланган ҳолда аҳолига мунтазам равишда етказиб бориш ва йўналишлар бериб бориш;
тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган оилаларга харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун замонавий мини-технология ва бошқа ускуналарнинг тақдимотларини ўтказиш ва сотиб олишга кўмаклашиш;
кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳолига касаначилик ва кичик ҳажмда маҳсулот ишлаб чиқарувчи микрофирмаларни ташкил этиш орқали қўшимча даромад топиш имконини яратиш;
тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сотиш (шу жумладан, бюджет ташкилотларига) орқали уларнинг фаолиятига кўмаклашиш вазифалари юклатилсин»;
«Бунда, 2020 йил 1 январдан бошлаб кредитлар АТ Халқ банки, «Микрокредитбанк» АТБ ва «Агробанк» АТБ орқали Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси бўйича, 2022 йил 1 январдан бошлаб — тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда берилади»;
«10. Ҳудудий Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари зиммасига туман ва шаҳарларда кичик тадбиркорлик субъектларининг самарадорлиги юқори, барқарор иш ўринлари яратишга қаратилган лойиҳаларига базавий ҳисоблаш миқдорининг минг бараваридан ортиқ миқдорда Дастур доирасидаги ресурслар ҳисобидан имтиёзли кредит ажратишга туман (шаҳар) марказларининг қарори асосида қарор қабул қилиш вазифаси юклатилсин.
Ҳудудий Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари аъзолари ўз қарори асосида имтиёзли кредит ажратилган лойиҳаларнинг тўлиқ ишга туширилиши ҳамда келгусида ушбу лойиҳаларнинг самарали ишлашини мониторинг қилсин.
Дастур координаторлари ҳудудий Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказларининг қарорлари асосида кредит ажратилган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ҳолатини алоҳида назорат қилиб борсин».
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги «Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3856-сон қарори 6-бандининг «в» кичик банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2022 йил 1 январдан бошлаб — тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда ажратилади».
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги «Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4231-сон қарорида:
а) 1-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги» сўзлари «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«имтиёзли кредитлар оилавий тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига йиллик 8 фоиз ставкада 3 — 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади. Бунда, 2020 йил 1 январдан бошлаб кредитлар АТ Халқ банки, «Микрокредитбанк» АТБ ва «Агробанк» АТБ орқали Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида, 2022 йил 1 январдан бошлаб тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда берилади;»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Кредитлар боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш учун 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга, чорвачилик (қорамол, қўй, эчки) учун 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга сектор раҳбарлари ва туман (шаҳар) Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказининг асослантирилган ва натижадорлиги аниқ ҳисоб-китоб қилинган ҳолдаги хулосаси асосида берилади»;
«6. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари С.М. Холхўжаев, молия вазирининг ўринбосари Қ.Х. Тапаров, Марказий банк раисининг ўринбосари А.А. Камаловлар Дастур координаторлари этиб белгилансин ҳамда уларга»;
биринчи хатбошидаги «Ж.А. Қўчқоров — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири, Комиссияси раиси» сўзлари «Ж.А. Қўчқоров — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири, Комиссияси раиси» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Ш.Д. Кудбиев — Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири» сўзлари «Н.Б. Хусанов — Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «А.Я. Хайдаров — Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари» сўзлари «Қ.Х. Тапаров — Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «А.Р. Каримов — Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари» сўзлари «С.М. Холхўжаев — Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги «С.М. Холхўжаев — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари» сўзлари «А.А. Камалов — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги»ги ПҚ-4539-сон қарори 9-бандининг учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан ошмайдиган ҳолда» сўзлари «2022 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан ошмаган ҳолда, 2022 йил 1 январдан бошлаб, зарур ҳолларда, фоиз харажатларининг маълум бир қисмини компенсация қилиш механизмини қўлланган ҳолда, бозор ставкаларида,» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги «Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4862-сон қарорида:
«Бунда, микрокредитлар 3 йил муддатгача 6 ойгача имтиёзли давр билан, ёшларнинг бизнес лойиҳаларига эса кредитларни қайтариш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, 7 йилгача муддатга, 3 йилгача имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади»;
«90 млн АҚШ доллари эквиваленти, шундан 45 млн АҚШ доллари эквиваленти «Микрокредитбанк» АТБга ва 45 млн АҚШ доллари эквиваленти АТ Халқ банкига касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотлари курсларини муваффақиятли тамомлаб, уларнинг махсус сертификатини олган ёшлар ва хотин-қизларга кредитлар ажратиш учун 7 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз бандга паст фоиз ставкасида йўналтирилсин.
«Микрокредитбанк» АТБ ва АТ Халқ банки ушбу маблағларни мазкур қарорнинг 5-бандида кўрсатилган янгича тартибда микрокредитлаш мақсадларига йўналтирсин»;
«7. Белгилансинки, 2022 йил 1 июлдан бошлаб оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида давлат мақсадли ресурслари ҳисобидан кредитлар «Микрокредитбанк» АТБ ва АТ Халқ банки томонидан тадбиркорлик йўналиши бўйича тегишли ўқув курсларини тамомлаган шахсларга ягона микрокредитлаш дастури асосида ажратилади»;
«Молия вазирлиги «Микрокредитбанк» АТБ ва АТ Халқи банки бошқарувлари таркибига ижтимоий йўналтирилган микрокредитлаш соҳасида етарли тажрибага эга бўлган хорижий малакали мутахассисларнинг жалб қилинишини таъминласин»;
«9. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлиги 2021 йилнинг 1 январига қадар «Микрокредитбанк» АТБ ва АТ Халқ банкининг аҳолини, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш бўйича янги бизнес моделини ишлаб чиқсин ва унда қуйидагиларга эътибор қаратсин»;
«Микрокредитбанк» АТБ ва АТ Халқ банки билан биргаликда тадбиркорлик бўйича ўқув курсларини тамомлаб ва кейинчалик микрокредит олиб фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини мониторинг қилиб боришнинг ягона «рақамли» тизими жорий этилишини таъминлайди».