Уруғчилик тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг уруғчилик тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-моддаЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
апробация — ўсимликларнинг генетик (нав) жиҳатдан софлигини, зараркунандалар билан зарарланган-зарарланмаганлигини, касалликларга чалинган-чалинмаганлигини ва экиш учун мўлжалланган уруғликларнинг умумий ҳолатини аниқлаш учун далада ўтказиладиган текширув;
дурагай уруғликлар — ирсияти ҳар хил навлар, турлар ва туркумдошларни чатиштиришдан олинган уруғликлар;
оригинал уруғликлар — нав муаллифи ёки у ваколат берган шахс томонидан етиштирилган ва кейинчалик кўпайтириш учун мўлжалланган уруғликлар;
патент эгаси (лицензиар) — селекция навига ва (ёки) дурагай уруғликларга бўлган мулк ҳуқуқини олган юридик ёки жисмоний шахс;
популяция — бир хил тупроқ-иқлим шароитида тарқалган ва бир турга мансуб бўлган, эркин чатишадиган (ирсий жиҳатдан бир-биридан фарқланадиган) ўсимликлар мажмуи;
репродукцион уруғликлар — элита уруғликлардан олинадиган кейинги авлод уруғликлари;
уруғликлар — экиш учун фойдаланиладиган уруғлар, мевалар, ўсимликнинг вегетатив йўл билан кўпайтириладиган қисмлари;
уруғликлар тўдаси — келиб чиқиши ва сифати бўйича бир хил бўлган уруғликларнинг муайян миқдори;
(3-модданинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 ноябрдаги ЎРҚ-583-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
уруғчилик — уруғликларни етиштириш, сақлаш, реализация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш, шунингдек уруғликларнинг генетик (нав) ва экинбоплик сифатларини аниқлаш бўйича ўтказиладиган тадбирлар билан боғлиқ бўлган фаолият;
элита уруғликлар — оригинал уруғликларни изчил кўпайтириш йўли билан олинган уруғликлар.
4-модда. Уруғликларнинг тоифалари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари]
уруғликларнинг генетик (нав) ва экинбоплик сифатларини аниқлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи ташкилот.
7-модда. Уруғчилик субъектларининг ҳуқуқлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
Уруғчилик субъектлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
уруғчилик соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни амалга оширишда иштирок этиш;
селекция ютуқларидан фойдаланиш;
уруғликларнинг кўргазма-савдоларида (кимошди савдоларида) иштирок этиш;
ўз фаолиятида инновацион технологиялардан фойдаланиш ва илм-фан ютуқларини жорий этиш;
уруғлик етиштириш бўйича ресурсларни тежовчи технологияларни қўллаш.
8-модда. Уруғчилик субъектларининг мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
Уруғчилик субъектлари:
уруғлик етиштириш учун фойдаланиладиган майдонларнинг даврий апробациядан ўтказилишини таъминлаши;
ваколатли орган томонидан тасдиқланган уруғликларни етиштириш схемаларининг технологик талабларига, уларни сақлаш ҳамда реализация қилиш қоидаларига риоя этиши, шунингдек уруғликларнинг сифат ва миқдор жиҳатидан сақланишини таъминлаши;
Уруғлик етиштирувчилар, уруғликларнинг генетик (нав) ва экинбоплик сифатларини аниқлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар ҳар бир уруғлик тўдасининг генетик (нав) ва экинбоплик сифатлари бўйича тўлиқ ҳисобини юритиши шарт.
(8-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 ноябрдаги ЎРҚ-583-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон)
2-боб. Уруғчилик соҳасини давлат томонидан тартибга солиш
9-модда. Уруғчилик соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
Уруғчилик соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, инфратузилмани ва сервис хизматларини ривожлантириш;
илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш ва фаолиятнинг замонавий шаклларини жорий этиш;
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.12.00 Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги халқаро ҳамкорлик. Ўсимликлар карантини. Ветеринария]
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини, шу жумладан пахта чигитини ва бошоқли дон экинларининг уруғликларини тайёрлаш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни экспорт қилишнинг замонавий тизимини шакллантиради;
маҳаллий ва хорижий селекция навларининг, шу жумладан биотехнологик навларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил этади ҳамда ривожлантиради;
қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликларини етиштириш, қайта ишлаш ҳамда сақлаш бўйича норматив талабларни халқаро стандартларга ва техник регламентга мувофиқ ишлаб чиқади;
уруғчилик соҳасида илмий ва тажриба-экспериментал тадқиқотларнинг устувор йўналишларини белгилайди;
уруғчилик бўйича халқаро ва миллий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади, уруғликларга экишдан олдин ишлов беришга ҳамда уларни қайта ишлашга оид инновацион технологияларни, ушбу соҳадаги ноу-хауларни жорий этади;
қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг навларини синашга доир ишларни ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрини юритади;
уруғлик экинларни жойлаштириш учун уруғчилик хўжаликларини аниқлайди;
уруғлик экинларни апробациядан ўтказишда иштирок этади.
(11-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 ноябрдаги ЎРҚ-583-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон)
12-модда. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг уруғчилик соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси:
ўрмон хўжалиги экинлари уруғчилиги соҳасида давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;
манзарали ўсимликларнинг уруғликларини сертификатлаштириш ва стандартлаштиришнинг ягона тизимини яратади;
ўрмон хўжалиги экинларининг уруғликларини етиштириш учун фойдаланиладиган майдонларни апробациядан ўтказиш тартибини ишлаб чиқади;
ўрмон хўжалиги экинлари уруғликларининг нав ва экинбоплик сифатларини аниқлайди;
ўрмон хўжалиги экинлари уруғликларининг сифатини аниқлаш услубларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
ўрмон хўжалиги экинлари уруғликларининг генетик (нав) ва уруғ назоратини, лаборатория синовларини, сифати экспертиза қилинишини амалга оширишга доир қоидаларни ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди;
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўрмон хўжалиги экинлари уруғликларининг генетик (нав) ва уруғ назоратини, лаборатория синовларини, сифати экспертиза қилинишини амалга оширишга доир қоидалар» (рўйхат рақами 3165).
ўз ваколатлари доирасида ўрмон хўжалиги экинлари уруғчилиги бўйича халқаро ҳамкорликни амалга оширади.
13-модда. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш марказининг уруғчилик соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази:
Уруғлик етиштирувчиларнинг реестрини шакллантиради ва юритади;
уруғчилик соҳасида илмий ва тажриба-экспериментал тадқиқотлар ўтказишга, ушбу соҳа корхоналарининг илмий салоҳияти ва моддий-техника базасини мустаҳкамлашга кўмаклашади;
ўз расмий веб-сайтида маҳаллий ва чет элдан келтирилган уруғликлар, уларнинг навлари, гибридлари, тоифалари, уларни етиштириш ҳажмлари ҳақидаги, шунингдек уруғликларнинг нархлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилади.
(13-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 ноябрдаги ЎРҚ-583-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон)
14-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг уруғчилик соҳасидаги ваколатлари
Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари уруғчилик соҳасидаги ҳудудий дастурларни тасдиқлайди ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.
(14-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонунига асосан биринчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.02 Маҳаллий вакиллик органларининг ваколатлари;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
(14-модда иккинчи қисмнинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
уруғчилик соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
уруғчилик соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органига тасдиқлаш учун киритади ва амалга оширади;
(14-модда иккинчи қисмнинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг уруғчилик соҳасида тадбирлар ўтказишга доир фаолиятини мувофиқлаштиради;
суғурта уруғлик фондини ташкил этиш учун уруғчилик хўжаликларини аниқлайди;
уруғлик экинларини жойлаштириш учун уруғчилик хўжаликларини аниқлаш бўйича комиссия тузади.
15-модда. Уруғликларни сертификатлаштириш ва уларнинг сифатини назорат қилиш бўйича давлат органи
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари уруғликларни сертификатлаштириш ва уларнинг сифатини назорат қилиш бўйича давлат органидир.
(15-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 17 январдаги ЎРҚ-898-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2024 й., 03/24/898/0046-сон)
16-модда. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг уруғчилик соҳасидаги ваколатлари
(16-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 17 январдаги ЎРҚ-898-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2024 й., 03/24/898/0046-сон)
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қуйидагилар устидан назоратни амалга оширади:
(16-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 17 январдаги ЎРҚ-898-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2024 й., 03/24/898/0046-сон)
пахта чигитининг ва бошоқли дон экинлари уруғликларининг сифати;
қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг генетик софлиги ва ушбу экинлар уруғликларининг сифати соҳасидаги давлат сиёсатининг ижроси, қишлоқ хўжалиги экинлари навларини жойлаштириш, районлаштириш ҳамда навли уруғликларини тайёрлаш режаларининг бажарилиши;
оригинал, элита ва репродукцион уруғликларнинг етиштирилиши, уларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этган ҳолда тежаб сарфланиши;
қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғлик экинлари апробацияси тўғри ўтказилиши;
қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликлари маҳаллий ва хорижий селекция навларининг, шу жумладан биотехнологик навларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш ҳамда ривожлантириш;
қишлоқ хўжалиги экинларининг экиладиган уруғликларини тайёрлаш, қайта ишлаш ҳамда сақлаш бўйича норматив талабларнинг халқаро стандартлар ва техник регламентларга мувофиқ ишлаб чиқилиши;
қишлоқ хўжалиги экинлари бўйича уруғликлар архивининг таркиби ва уруғликлар архивларининг юритилиши.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси сертификатлаштирилмаган ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган уруғликларнинг тарқатилишини тақиқлайди.
(16-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 17 январдаги ЎРҚ-898-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2024 й., 03/24/898/0046-сон)
17-модда. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси органлари ходимларининг ҳуқуқлари
(17-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 17 январдаги ЎРҚ-898-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2024 й., 03/24/898/0046-сон)
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси органларининг ходимлари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
(17-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 17 январдаги ЎРҚ-898-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2024 й., 03/24/898/0046-сон)
уруғликларнинг сифат кўрсаткичлари тўғрилигини ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлигини текшириш мақсадида зарур таҳлиллар ўтказиш учун уруғликларнинг намуналарини танлаб олиш;
уруғликларнинг муҳофаза қилинадиган навларидан қонунга зид равишда фойдаланилишини тақиқлаш;
ҳар қандай уруғлик етиштирувчининг, уруғликларни реализация қилувчининг ва уруғликлар истеъмолчисининг (уруғликлардан фойдаланувчининг) ҳудудига кириш;
мувофиқлик сертификати ва фитосанитария сертификати ёки карантин рухсатномаси мавжуд бўлмаган уруғликлар тўдаларининг ташилишини тақиқлаш;
(17-модданинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 ноябрдаги ЎРҚ-583-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон)
мувофиқлик сертификати, фитосанитария сертификати ёки карантин рухсатномаси мавжуд бўлмаган уруғликларнинг Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишига йўл қўймаслик;
қишлоқ хўжалиги экинларининг навларини янгилаш ва жойлаштириш тартибини бузганлик учун хўжаликлар раҳбарлари ҳамда бошқа масъул шахсларга нисбатан чоралар белгилаш.
Уруғлик етиштириш учун фойдаланиладиган уруғлик экинларнинг апробацияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳудудий органларининг, шунингдек тегишли тайёрлов ҳамда таъминот ташкилотларининг, илмий муассасаларнинг қўшма қарори билан тузиладиган туман апробация комиссиялари томонидан ўтказилади.
(19-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 17 январдаги ЎРҚ-898-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2024 й., 03/24/898/0046-сон)
Уруғлик етиштириш учун фойдаланиладиган уруғлик экинларнинг апробацияси ўсимликларнинг генетик (нав) жиҳатдан софлигининг, зараркунандалар билан зарарланган-зарарланмаганлигининг, касалликларга чалинган-чалинмаганлигининг ва уруғликлар умумий ҳолатининг далада ўтказиладиган текшируви орқали амалга оширилади.
Уруғлик етиштириш учун фойдаланиладиган уруғлик экинларнинг апробациясини ўтказиш натижаларига кўра туман апробация комиссиялари томонидан манфаатдор ташкилотларга ва жисмоний шахсларга апробация далолатномаси берилади.
Уруғлик етиштирувчилар шахсий фойдаланишдаги уруғлик экинларнинг апробациясини апробация далолатномасини расмийлаштирган ҳолда ўтказишга ҳақли.
(19-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 ноябрдаги ЎРҚ-583-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон)
20-модда. Уруғлик етиштириш учун фойдаланиладиган уруғлик экинларни тупроққа экиб баҳолаш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
Уруғлик етиштириш учун фойдаланиладиган уруғлик экинларни тупроққа экиб баҳолаш уруғликларни махсус участкаларда экиш ва келгусида уларнинг генетик (нав) сифатини текшириш орқали уруғликларнинг муайян турга, навга мансублигини ҳамда нав жиҳатдан софлигини белгилайди.
Уруғлик етиштириш учун фойдаланиладиган уруғлик экинларни тупроққа экиб баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан ўтказилади.
(20-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 17 январдаги ЎРҚ-898-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2024 й., 03/24/898/0046-сон)
Уруғлик етиштириш учун фойдаланиладиган уруғлик экинларни тупроққа экиб баҳолашни ўтказиш натижаларига кўра манфаатдор ташкилотларга ва жисмоний шахсларга уруғликларнинг генетик (нав) сифати тўғрисида хулоса берилади.
(20-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 ноябрдаги ЎРҚ-583-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон)
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
Уруғликларнинг лабораторияда ўтказиладиган нав синови лаборатория таҳлили ўтказиш орқали уларнинг муайян навга мансублигини белгилайди ва генетик (нав) сифатини аниқлайди.
Уруғликларнинг лабораторияда ўтказиладиган нав синови Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилади.
(21-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 17 январдаги ЎРҚ-898-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2024 й., 03/24/898/0046-сон)
Уруғликларнинг лабораторияда ўтказилган нав синови натижаларига кўра манфаатдор ташкилотлар ва жисмоний шахсларга уруғликларнинг генетик (нав) сифати тўғрисида хулоса берилади.
(22-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 ноябрдаги ЎРҚ-583-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон)
Уруғликлар тўдаларидан намуналар ажратиб олиш, уларнинг таҳлилини ўтказиш ва уруғликларнинг экинбоплик сифатларини аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилади.
(22-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 17 январдаги ЎРҚ-898-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2024 й., 03/24/898/0046-сон)
Уруғликларнинг экинбоплик сифатларини аниқлаш натижаларига кўра стандарт уруғликларга уруғликларнинг экинбоплик сифатлари кўрсатилган ҳолда мувофиқлик сертификати ва синов баённомаси, ностандарт уруғликларга эса уруғликларнинг экинбоплик сифатларини тасдиқловчи уруғликлар таҳлили натижаси берилади.
23-модда. Уруғликларни сертификатлаштириш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
Экиш учун фойдаланиладиган уруғликлар сертификатлаштирилиши лозим.
Экиш учун фойдаланиладиган уруғликларни сертификатлаштириш қуйидагиларни ўз ичига олади:
сертификатлаштириш учун талабнома бериш ва уни кўриб чиқиш;
намуналарни бирхиллаштириш, ажратиб олиш ва лабораторияга етказиш;
лабораторияда намуналар синовини ўтказиш;
олинган натижаларни таҳлил қилиш, мувофиқлик сертификатини бериш ёки уни беришни рад этиш;
мувофиқлик сертификатларини Ўзбекистон Республикаси миллий сертификатлаштириш тизимининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш.
Уруғликларни сертификатлаштириш техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар асосида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилади.
(23-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 17 январдаги ЎРҚ-898-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2024 й., 03/24/898/0046-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар]
Ўрмон хўжалиги экинларининг уруғликларини сертификатлаштириш Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда унинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ аккредитация қилинган ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
Уруғлик етиштирувчиларнинг реестри пахта чигитининг, бошоқли дон экинлари ҳамда картошканинг оригинал ва элита уруғликларини ишлаб чиқарувчилар бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази томонидан юритилади.
(24-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 ноябрдаги ЎРҚ-583-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон)
Уруғлик етиштирувчиларнинг реестри уруғлик етиштирувчилар тўғрисидаги, янгилаб туриладиган ёзувларни ўз ичига олган маълумотларнинг ягона ахборот базасидир.
Уруғлик етиштирувчиларнинг реестрида уруғлик етиштирувчилар тўғрисидаги қуйидаги асосий маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак:
уруғлик ишлаб чиқарувчининг номи, почта манзили, телефон рақами;
Уруғлик етиштирувчиларнинг реестридаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш марказининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
(24-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 ноябрдаги ЎРҚ-583-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон)
Уруғлик етиштирувчиларнинг реестрига киритганлик учун ҳақ олинмайди.
25-модда. Уруғликларни етиштириш, тайёрлаш, уларга ишлов бериш, уларни сақлаш ва улардан фойдаланиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
Уруғликларни етиштириш, тайёрлаш, уларга ишлов бериш, уларни сақлаш ва улардан фойдаланиш техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар]
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги экинлари уруғликларини етиштириш, тайёрлаш, уларга ишлов бериш, уларни сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тегишли ваколатли органлар томонидан белгиланади.
Интеллектуал мулк объекти бўлган уруғликлардан фойдаланишга патент эгасининг (лицензиарнинг) розилиги билан йўл қўйилади.
26-модда. Уруғликларни реализация қилиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
Уруғликларни реализация қилишга уларнинг генетик (нав) ва экинбоплик сифатлари кўрсатилган мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.
Кимёвий ёки биологик ишлов берилган уруғликлар уруғликларнинг истеъмолчисига (уруғликлардан фойдаланувчига) ёки савдо тармоғига фақат қадоқланган тарзда етказиб берилади. Ҳар бир қадоқда ишлов бериш тури кўрсатилган ёрлиқ ва хавфсизлик чора-тадбирлари тўғрисидаги йўриқнома бўлиши керак.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.14.00 Ўсимликлар карантини]
Қишлоқ хўжалиги экинларининг қуйидаги уруғликларидан экиш (ўтқазиш) учун фойдаланиш ва ушбу уруғликларни экиш (ўтқазиш) учун реализация қилиш тақиқланади:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрига киритилмаган пахта чигити навлари ва дурагайларининг, бошоқли дон экинлари ҳамда картошка навлари ва дурагайларининг уруғликлари;
ўсимликлар карантини объектлари билан зарарланган уруғликлар;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ келмайдиган уруғликлар.
Янги ва истиқболли навларнинг уруғликларига бўлган талабдан келиб чиққан ҳолда, шунингдек уларнинг сифати бўйича мувофиқлик сертификати ёки таҳлил натижаси мавжуд бўлган тақдирда, пахта чигити, бошоқли дон экинлари ва картошка уруғликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ёки унинг ваколатли органининг рухсати билан реализация қилиниши мумкин.
Муомалага киритилаётган уруғликлар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ тамғаланган ва қадоқланган бўлиши керак.
Хорижий мамлакатлардан олиб кирилаётган ва карантин объектлари ҳамда ўта хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтлар кенг тарқалган зоналарда етиштирилган уруғликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилиш тақиқланади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
Уруғликларни етиштириш ҳамда реализация қилиш билан шуғулланувчи уруғчилик субъектлари уруғликларнинг генетик (нав) ва экинбоплик сифатлари мувофиқ бўлиши учун жавобгар бўлади.
Агар уруғликларни етиштириш ҳамда реализация қилиш билан шуғулланувчи уруғчилик субъектлари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган уруғликларнинг генетик (нав) ва экинбоплик сифатларига номувофиқлиги уруғликларни етиштириш ҳамда реализация қилиш билан шуғулланувчиларга боғлиқ эмаслигини исботласа, уруғликларнинг истеъмолчиси (уруғликлардан фойдаланувчи) зарарнинг ўрни қопланишини талаб қилишга ҳақли эмас.
Олинган уруғликларга доир кафолатлар уларнинг сифати тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган муддатгача амал қилади.
28-модда. Уруғликларни олиб кириш ва олиб чиқиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.01.00 Алоҳида турдаги маҳсулотларни олиб кириш ва олиб чиқиш]
Уруғликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга қуйидаги шартлар асосида йўл қўйилади, агар:
пахта чигити, бошоқли дон экинлари ва картошка уруғликлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрига киритилган нав ва дурагай жумласидан бўлса;
уруғликларнинг мувофиқлик сертификати ва фитосанитария сертификати, шунингдек карантин рухсатномаси мавжуд бўлса;
уруғликлар селекция ва тадқиқот ишлари, кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган бўлса.
Уруғликларни (бундан пахта чигити, бошоқли дон экинлари ва картошка уруғликлари мустасно) олиб кириш чоғида аккредитация бўйича халқаро ташкилотлар томонидан аккредитация қилинган хорижий лабораториялар ўтказган синовларнинг натижалари синов чоғида қўлланилган талаблар Ўзбекистон Республикасида амал қилаётган шунга ўхшаш талаблардан паст бўлмаган ҳолларда тан олинади.
Илмий мақсадларда ва навни синаш учун олиб кирилаётган ҳамда олиб чиқилаётган уруғликлар учун божхона божи ундирилмайди ва улар квоталанмайди ҳамда лицензияланмайди.
Пахта чигитини ва бошоқли дон экинларининг уруғликларини олиб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қарорига биноан амалга оширилади. Бошқа қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликларини олиб чиқиш учун махсус рухсатнома талаб этилмайди.
(28-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 ноябрдаги ЎРҚ-583-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилиши лозим бўлган уруғликларга Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари томонидан берилган фитосанитария сертификати илова қилинади.
(28-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 24 майдаги ЎРҚ-771-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2022 й., 03/22/771/0448-сон — 2022 йил 26 августдан кучга киради)
29-модда. Уруғликларга қўшимча ишлов бериш, уларни утилизация қилиш ва йўқ қилиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
Экинбоплик сифатларини аниқлаш натижаларига кўра белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқсиз деб топилган уруғликларга техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг қоидаларига мувофиқ қўшимча ишлов берилиши, улар утилизация қилиниши ва (ёки) йўқ қилиниши лозим.
Уруғликлар уларнинг экинбоплик сифатларини аниқлашни амалга ошириш ва улардан кейинчалик фойдаланиш мумкинлиги ёки уларни йўқ қилиш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилиш учун зарур бўлган даврда хавфсизликни таъминлайдиган шарт-шароитларга риоя этилган ҳолда алоҳида хоналарда сақланиши лозим.
Белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқсиз бўлган уруғликларни утилизация қилиш ва (ёки) йўқ қилиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрни уруғлик етиштирувчилар ва реализация қилувчилар томонидан қопланади.
30-модда. Суғурта уруғлик фонди
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.01 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
Табиий офатлар рўй берган ҳолларда қайта экиш учун навли уруғликлар етказиб берилишини таъминлаш мақсадида, шунингдек бошқа мақсадларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси суғурта уруғлик фондини ташкил этади.
Суғурта уруғлик фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 апрелдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган «Суғурта уруғлик фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом».
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
Уруғчилик соҳасидаги илмий тадқиқотлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, тегишли тармоқ илмий-тадқиқот муассасалари ва олий таълим муассасалари, шунингдек бошқа илмий ташкилотлар томонидан амалга оширилади:
(31-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 ноябрдаги ЎРҚ-583-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон)
уруғчиликнинг, уруғшуносликнинг ва навшуносликнинг илмий асосланган тизимларини;
янги ва истиқболли навларни жорий этишга доир тавсияларни;
инновацион технологияларни ва юқори сифатли уруғликлар етиштириш самарадорлигини ошириш усулларини;
уруғчиликни ахборот жиҳатидан таъминлаш тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича дастурларни ишлаб чиқади.
32-модда. Уруғчилик соҳасида интеллектуал мулк
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
Патент эгалари, шунингдек лицензияга эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар патент билан муҳофаза қилинадиган навлар ва дурагайларнинг уруғликларини етиштириш ҳамда улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Исталган юридик ва жисмоний шахслар патент ёки гувоҳнома билан муҳофаза қилинмайдиган навлар ва дурагайларнинг уруғликларини етиштириши ҳамда улардан фойдаланиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Селекция ютуқлари тўғрисида» (янги таҳрири)ги Қонуни.
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
Уруғчилик соҳасидаги фаолиятни молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(33-модданинг матниЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 январдаги 2-сон «Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчиларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёсини етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
35-модда. Уруғчилик тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.21.00 Қишлоқ хўжалиги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
Уруғчилик тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(35-моддаЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1042-моддаси.
36-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
1) Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган «Уруғчилик тўғрисида»ги 267-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 130-модда);
2) Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган «Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги 421-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4-5, 126-модда) 19-банди;
3) Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 772-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 124-модда) ХV бўлими;
4) Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 6 апрелда қабул қилинган «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тартиб-таомиллари соддалаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-31-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 157-модда) 2-моддаси;
5) Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 21 декабрда қабул қилинган «Уруғчилик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-134-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 605-модда);
6) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлда қабул қилинган «Баъзи давлат органлари ва ташкилотларнинг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-486-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 7, 431-модда) 18-моддаси.
37-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
38-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
(38-модданинг номиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
39-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 16 февраль,
ЎРҚ-521-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2019 й., 03/19/521/2627-сон; 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 25.05.2022 й., 03/22/771/0448-сон; 18.01.2024 й., 03/24/898/0046-сон; 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)