1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.02 Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш (шунингдек, 09.01.05.00 га қаранг)]
Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади.
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12 ва 16-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5884-сон Фармони, «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармони ҳамда «Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш тўғрисида» 2019 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4513-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 июндаги 405-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 111-модда) билан тасдиқланган Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.М. Хаджибаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 27 апрель,
242-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 242-сон қарорига ИЛОВА
Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 7-банддан «Лицензия лицензияга талабгорнинг аризасига кўра 5 йилдан кам муддатга берилиши мумкин» сўзлари чиқариб ташлансин.
«туғруқни қабул қилиш ташкил этилганда акушер-гинеколог, анестезиолог-реаниматолог, неонатолог ва клиник лаборант врачларда — камида биринчи малакавий тоифа»;
«туғруқни қабул қилиш ташкил этилганда ФҲДЁ органлари билан тугилиш ва ўлим тўғрисидаги электрон маълумотлар алмашинуви дастурини мажбурий равишда доимий юритиш»;
«17. Лицензия бериш ҳақидаги умумий ёки тезлаштирилган тартибдаги ариза талабгор томонидан Ягона портал орқали берилган тақдирда, аризани кўриб чиқиш учун йиғим суммасининг:
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган қисми лицензия берувчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
Марказларга ўзи келиб мурожаат қилинган тақдирда, лицензия бериш ҳақидаги умумий ёки тезлаштирилган тартибдаги аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғимлар суммасининг 20 фоизи белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилади.
Тезлаштирилган тартибда лицензия бериш бўйича ариза ўз вақтида кўриб чиқилмаган тақдирда, қўшимча тўлов суммаси лицензия талабгорига қайтарилиши шарт.
«Агар лицензияловчи орган лицензия бериш ёхуд лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати давомида лицензия бериш ҳақида ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида ёхуд лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақида ёки унинг амал қилиш муддатини узайтиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, кўрсатилган муддат ўтганидан сўнг лицензия талабгори аризада кўрсатилган фаолият турини амалга ошириш ҳуқуқига бу ҳақида лицензияловчи органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда эга бўлади.
Ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолда лицензияловчи орган лицензия талабгорининг ёзма хабари олинганидан кейин беш иш куни ичида унга лицензия бериши ёки лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириши шарт. Тақдим этилган ҳужжатларнинг улар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган рўйхати ҳамда лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга юборилган ёзма хабар лицензия олингунига қадар лицензияга тенглаштирилади ва шундай фаолиятни амалга ошириш учун асос бўлади. Бунда лицензия талабгори лицензиясиз фаолият билан шуғулланганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас».
«Лицензияни қайта расмийлаштириш учун умумий ёки тезлаштирилган тартибдаги ариза электрон шаклда Ягона портал орқали берилган тақдирда, йиғим суммасининг:
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисоб рақамига ўтказилади»;
б) тўққизинчи хатбошидаги «мурожаат қилинганда» сўзларидан кейин «умумий ёки тезлаштирилган тартибдаги» сўзлари қўшилсин;
«Умумий ёки тезлаштирилган тартибдаги ариза электрон шаклда Ягона портал орқали берилган тақдирда йиғим суммасининг:
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисоб рақамга ўтказилади»;
«тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни хабардор қилган ҳолда, нодавлат тиббий ташкилотларда лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан икки ярим йилда кўпи билан бир марта (қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ва ижтимоий тармоқлардаги асосланган маълумотлар бўлган ҳолатларда чекланмаган миқдорда) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширувлар ўтказиш».
8. 41-банднинг «а» кичик банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисоб рақамига ўтказилади».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.04.2021 й., 09/21/242/0381-сон)