1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат хизмати. Архив иши]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 августдаги 480-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2024 й., 09/24/480/0580-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарори билан тасдиқланган Телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш билан шуғулланиш фаолиятига лицензиялар бериш учун ҳужжатларни қабул қилиш ва расмийлаштириш тартибининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда) 8-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Гувоҳнома ва лицензия йиғим ва давлат божи тўланганда берилади».
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 45-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/45/0084-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 октябрдаги 725-сонли қарорига асосан 4-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 3 февраль — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.11.2024 й., 09/24/725/0879-сон)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 октябрдаги 625-сонли қарорига асосан 2022 йил 30 декабрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2022 й., 09/22/625/0973-сон)
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 июндаги 233-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2023 й., 09/23/233/0344-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 11-сон, 65-модда) билан тасдиқланган Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандида:
учинчи хатбошидаги «олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом ёки олий юридик маълумот тўғрисидаги дипломдан кўчирма. Агар» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
«Қуйидаги ҳужжатлар адлия органи томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:
талабгорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом ёки олий юридик маълумот тўғрисидаги дипломдан кўчирма».
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 6-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларининг 81-банди иккинчи хатбошидаги «божхона органлари ва» сўзлари чиқариб ташлансин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 432-сонли қарорига асосан 2023 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/432/0717-сон)
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 майдаги 136-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 35-модда) билан тасдиқланган Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-иловадаги «, экспертиза учун тўлов тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси» сўзлари чиқариб ташлансин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 июндаги 338-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2022 й., 09/22/338/0534-сон)
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 10 январдаги 4-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 1-сон, 2-модда):
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 октябрдаги 679-сонли қарорига асосан 15-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 18 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2024 й., 09/24/679/0824-сон)
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 июлдаги 184-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 69-модда) билан тасдиқланган Қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари ва қутқарувчиларни аттестациядан ўтказиш, қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларини ҳисобга олиш рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 96-банди еттинчи хатбошидаги «агар юридик шахс ҳисобланса» сўзлари «агар тадбиркорлик субъекти бўлмаган юридик шахс ҳисобланса» сўзлари билан алмаштирилсин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидаларининг 6-банди бешинчи хатбошига «юридик шахс» сўзларидан олдин «тадбиркорлик субъекти бўлмаган» сўзлари қўшилсин.
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 9-сон, 101-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида низомда:
«ҳаётга, соғлиққа қарши жиноятлар, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган жиноятлар, жинсий эркинликка, оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши, шахснинг озодлигига, шаъни ва қадр-қимматига қарши (бундан туҳмат, ҳақорат қилиш мустасно), фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши (бундан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш мустасно), тинчликка ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши, Ўзбекистон Республикасига қарши жиноятлар, ўзгаларнинг мол-мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлган жиноятлар, жиноий йўл билан топилган мол-мулкни олиш ёки ўтказиш, тижоратда пора эвазига оғдириб олиш ёхуд нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш, бошқарув тартибига, шунингдек одил судловга қарши жиноятлар, қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш, жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар (бундан учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш, учувчисиз учадиган аппаратларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини бузиш, тадқиқот фаолиятини амалга оширишда хавфсизлик қоидаларини бузиш, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш, тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш мустасно), гиёҳвандлик воситаларининг ёки психотроп моддаларнинг қонунга хилоф муомаласидан иборат жиноятлар, жамоат тартибига қарши жиноятлар ва ҳарбий мансабдорлик жиноятлари содир этганлик учун илгари ҳукм қилинганлар;»;
қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
«ушбу банднинг еттинчи хатбошисида кўрсатилган жиноятлар жумласига кирмайдиган оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун илгари ҳукм қилинганлар;
ушбу банднинг еттинчи ва саккизинчи хатбошиларида кўрсатилган жиноятларни содир этганлик учун ўзига нисбатан жиноят иши айблилик тўғрисидаги масала ҳал қилинмай туриб тугатилганлар»;
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 октябрдаги 679-сонли қарорига асосан 19-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 18 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2024 й., 09/24/679/0824-сон)
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2023 й., 09/23/550/0793-сон)
21. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 2-сон, 5-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
«48. Ариза берувчилар тўланган давлат божини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ортиқча тўланган суммалар бундан мустасно.
Ариза берувчилар қайта рўйхатдан ўтказиш рад этилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида қайта рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи тўламаган ҳолда такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш рад этилганда, шунингдек ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган муддатда такроран мурожаат этилмаганда тўланган давлат божи қайтарилмайди»;
в) 12-илова «қайта рўйхатдан ўтказиш учун қайтадан топширишга тўсиқ бўла олмайди» сўзларидан кейин қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Қайта рўйхатдан ўтказиш рад этилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида давлат божи тўламаган ҳолда такроран мурожаат қилиш мумкин».
22. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 мартдаги 124-сон қарори билан тасдиқланган Айдар-Арнасой кўллар тизими участкаларини балиқ овлаш хўжаликлари тасарруфига бериш ҳамда саноат балиқ овлашини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-банди биринчи хатбошидаги «кўриб чиқиш учун тўловнинг тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатини,» сўзлари чиқариб ташлансин.
23. Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорини янада ривожлантириш тўғрисида» 2017 йил 27 апрелдаги 246-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 4-сон, 55-модда):
«аризачининг давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳномаси, тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно;»;
24. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 октябрдаги 824-сон қарори билан тасдиқланган Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Номзодлар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ариза;
ишга жойлаштириш бўйича уч томонлама шартнома нусхаси;
Бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) маркази томонидан берилган йўлланма.
Номзодлардан мазкур бандда кўрсатилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади. Ҳужжатларни топшириш вақтида паспортнинг асли кўрсатилади.
Қуйидаги ҳужжатлар Ўқув маркази томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:
паспорт нусхаси;
маълумотини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси (диплом ёки аттестат)».
25. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 958-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
номзод томонидан қўлда ва компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;
анкета (сўровнома);
ўқиш ва иш (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) жойидан тавсифнома;
ҳарбий хизматга чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси;
доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўй-басти кўрсатилган ҳолда);
олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга киришга номзоднинг ота-онаси розилик хати.
Аризани қабул қилган ички ишлар органи ходими ушбу бандда кўрсатилган ҳужжатларнинг аслини текшириб олади. Ишчи гуруҳ томонидан хизмат ўташ хусусиятидан келиб чиқиб, шунингдек, айрим ҳужжатларга аниқлик киритиш мақсадида тегишли муассасадан қўшимча ҳужжат ёхуд маълумотлар талаб қилиб олиниши мумкин.
Қуйидаги ҳужжатлар тегишли ички ишлар органи томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:
ариза берувчининг паспорти нусхаси;
Академияга ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси;
ариза берувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома алмаштирилган ёхуд фамилияси, исми, отасининг исми ва бошқа маълумотлар ўзгартирилган бўлса, бу ҳақда ФҲДЁ органининг маълумотномаси;
ариза берувчининг маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси ҳамда уларнинг баҳолар кўрсатилган иловаси нусхаси;
меҳнат дафтарчаси нусхаси (агар мавжуд бўлса)».
26. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 декабрдаги 991-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари томонидан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ойлик компенсацияларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандида:
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 июлдаги 319-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2023 й., 09/23/319/0543-сон)
29. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 3-сон, 69-модда) билан тасдиқланган Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:
«Имтиёзли рўйхатга киритиладиган, шунингдек, махсус контингентга кирувчи болаларнинг ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар болаларининг сўровномалари давлат хизматлари марказларига бориб, устунлик ҳуқуқини ёки тегишли контингентга киришини тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини нусхасини кўрсатган ҳолда расмийлаштирилади. Бунда мазкур банднинг бешинчи хатбошида кўрсатилган ҳолатларни тасдиқловчи маълумотлар «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан олинади. Давлат хизматлари маркази директори тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг текширилиши ва сўровномада ишончли маълумот кўрсатилишини назорат қилиш учун шахсан жавобгар ҳисобланади»;
б) 2-илованинг IV бўлими 3-бандидаги «(«Аёллар дафтари»га киритилганлик тўғрисида маҳалла фуқаролар йиғинидан маълумотнома)» сўзлари «(«Аёллар дафтари»га киритилганлик ҳолати ахборот тизими томонидан автоматик равишда текширилади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 3-илованинг IV бўлими 3-бандидаги «(«Аёллар дафтари»га киритилганлик тўғрисида маҳалла фуқаролар йиғинидан маълумотнома)» сўзлари «(боқувчисини йўқотганлик ҳолати ахборот тизими томонидан автоматик равишда текширилади)» сўзлари билан алмаштирилсин.
30. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 255-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 3-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 10-бандида:
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
«Жисмоний шахсларга ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома беришда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг биринчи хатбошида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади»;
«Жисмоний шахсларни газ тармоқларига улашда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг биринчи хатбошида белгиланган йиғимнинг 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади»;
«Жисмоний шахсларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улашда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг биринчи хатбошида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади»;
«Жисмоний шахсларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улашда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг биринчи хатбошида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади»;
32. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 348-сон қарори билан Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 5-бандида:
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Жисмоний шахсларга ЭРИ калитларининг сертификатларини беришда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг биринчи хатбошида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади»;
33. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги 410-сон қарори билан тасдиқланган Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Ота-оналар тўлови банкка тўланади».
34. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 июлдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-бандида:
иккинчи хатбошидаги «ва тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (квитанция) нусхаси махсус қабулхонанинг масъул ходими (ҳисобчи)га тақдим этилади» сўзлари чиқариб ташлансин;
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 426-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 09/22/426/0707-сон)
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 622-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2023 й., 09/23/622/0897-сон)
37. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 августдаги 646-сон қарори билан тасдиқланган Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 17-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«истеъмолчи газ таъминоти ташкилотига маиший газ баллони бериш ҳақидаги аризани ёзма ёки электрон шаклда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхасини илова қилинган ҳолда тақдим этади, тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно»;
б) 24-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«истеъмолчи газ таъминоти ташкилотига газлаштириш тўғрисидаги аризани ёзма ёки электрон шаклда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, газдан фойдаланувчи ускуналар сони ва уларнинг жойлашув режаси нусхаларини илова қилган ҳолда тақдим этади, тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно»;
(37-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 17 апрелдаги 180-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2026 й., 09/26/180/0381-сон)
38. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 августдаги 671-сон қарори билан тасдиқланган Истироҳат боғлари ва яшил зоналарни ташкил этиш методологияси тўғрисидаги низомнинг 35-бандида:
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 апрелдаги 252-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 09/25/252/0371-сон)
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2023 й., 09/23/612/0874-сон)
42. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 10-сон, 258-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
43. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 февралдаги 78-сон қарори билан тасдиқланган Давлат таълим муассасаларининг спорт иншоотларида пуллик хизмат кўрсатувчи спорт тўгаракларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда:
«15. Кам таъминланган оилалардан бўлган шуғулланувчилар пуллик хизмат кўрсатилганлиги учун белгиланган тўловларни имтиёзли равишда 50 фоиз миқдорида амалга оширади. Бунда оиланинг кам таъминланганлиги тўғрисидаги маълумот «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқланади»;
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.10.2023 й., 09/23/550/0793-сон)
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 мартдаги 150-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
47. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 343-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 15-банднинг иккинчи хатбошидаги «тўлаш, тўлов ҳужжати нусхасини эса машғулотлар бошланишидан олдин мактаб маъмуриятига тақдим этиш» сўзлари «тўлашга» сўзи билан алмаштирилсин;
48. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 348-сон қарори билан тасдиқланган Синов лабораторияларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги низомнинг 12-банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«юридик шахснинг рўйхатдан ўтгани ҳақида гувоҳнома (тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно), жисмоний шахснинг манзили ва шахсий маълумотлари;».
49. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 16-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Номзоднинг айрим ҳужжатларига аниқлик киритиш мақсадида, номзод ёки мутасадди ташкилотлардан қўшимча ҳужжат ва маълумотлар олиниши мумкин.
Қуйидаги ҳужжатлар тегишли ҳудудий божхона бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:
номзоднинг паспорт нусхаси;
номзоднинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома алмаштирилган ёхуд фамилияси, исми, отасининг исми ва бошқа маълумотлар ўзгартирилган бўлса, бу ҳақда ФҲДЁ органининг маълумотномаси;
номзод яқин қариндошларининг паспорти, туғилганлик ҳақида гувоҳномаси, никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳномаси, никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳномаси;
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг йил 29 декабрдаги 700-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/700/1007-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сонли қарорига асосан 51-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 7 ноябрь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/498/0698-сон)
52. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 июндаги 512-сон қарори билан тасдиқланган Уруғчилик кластерларини ташкил этиш учун танловларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-бандида:
53. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 526-сон қарори билан тасдиқланган Президент мактаблари тўғрисидаги низомнинг 52-банди тўртинчи хатбошидаги «олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси ёки» сўзлари чиқариб ташлансин.
54. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақидаги низомда:
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг иккинчи-учинчи хатбошиларида белгиланган йиғимнинг 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади»;
в) 1-илованинг I. Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш схемасининг 3-босқич «Муддат» устунидаги «уч» сўзи «бир» сўзи билан алмаштирилсин.
55. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 571-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 7-сон, 157-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 11-банди «ж» кичик банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтлар ривожланиши ва тарқалишини прогноз қилади».
56. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 20 августдаги 698-сон қарорида:
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг иккинчи-учинчи хатбошиларида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади»;
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг иккинчи-учинчи хатбошиларида белгиланган йиғимнинг 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади»;
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг иккинчи-учинчи хатбошиларида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади»;
57. Вазирлар Маҳкамасининг «Бошоқли дон етиштиришда кластер тизимини босқичма-босқич жорий этиш орқали юқори ҳосилдорликни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 24 сентябрдаги 806-сон қарорининг 4-банди «б» кичик бандида:
58. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш учун мўлжалланган металл прокатининг сифати ва хавфсизлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 14 декабрдаги 999-сон қарорининг 6-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан биргаликда қурилишда металл прокатининг қўлланилиши юзасидан тегишли назоратни таъминласин».
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 майдаги 295-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2024 й., 09/24/295/0358-сон)
60. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1028-сон қарори билан тасдиқланган Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатларни бериш тартиби ҳақидаги низомда:
«Буюртмага нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг ҳар бир бланкаси учун битирувчилар томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади»;
«Буюртмага нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг ҳар бир бланкаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади».
61. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида фуқароларни доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарорида:
а) 1а-илованинг «в» кичик банди учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади»;
62. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 январдаги 13-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Давлат ўқ-гильзотекасини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 24-банднинг учинчи хатбошидаги «ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган хизматга тўлов тўғрисидаги ҳужжат ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 30-банддаги «қуролни отиш учун тўловни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан» сўзлари «қуролни отиш учун тўлов амалга оширилгандан» сўзлари билан алмаштирилсин;
(63-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2023 й., 09/23/612/0874-сон)
(64-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 сентябрдаги 449-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.09.2023 й., 09/23/449/0681-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 500-сонли қарорига асосан 65-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.08.2025 й., 09/25/500/0699-сон)
(66-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
67. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 мартдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандида:
(68-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон)
69. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрелдаги 228-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2020 й., 4-сон, 85-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 16-банди ўн бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини моддий-техник жиҳатдан таъминлашни ташкил этиш».
(70-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 25 июндаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2026 й., 09/26/325/0635-сон)
71. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сон қарори билан тасдиқланган Давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низомнинг 31-банди олтинчи хатбошидаги «ҳақ тўланганини тасдиқловчи тўлов ҳужжати тақдим этилган» сўзлари «тўлов амалга оширилган» сўзлари билан алмаштирилсин.
72. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
(73-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сонли қарорига асосан 74-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 февраль — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 09/24/893/1088-сон)
75. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 801-сон қарори билан тасдиқланган Радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш ва (ёки) ўрнатиш, хориждан олиб кириш, эксплуатация қилишга рухсат этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 65-банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Олиб кириш учун рухсатнома шу рухсатнома учун тўлов амалга оширилган кунда берилади».
76. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 январдаги 16-сон қарори билан тасдиқланган Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентида:
«11. Аккредитациядан ўтиш учун тиббиёт ташкилотлари аккредитацияловчи органга Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мазкур Маъмурий регламентга 2-иловага мувофиқ электрон шаклдаги аризани тақдим этади ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида тўлов тўлайди»;
б) 1-илованинг 2-босқич «Тадбирлар» устунидан «аризани кўриб чиқиш учун аризани топшириш кунида қонун билан белгиланган икки базавий ҳисоблаш миқдорида тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи квитанцияни илова қилган ҳолда» сўзлари чиқариб ташлансин.
77. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 мартдаги 125-сон қарори билан тасдиқланган Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 23-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. Жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини (жисмоний шахсларга тегишли бўлган М1 тоифадаги транспорт воситалари бундан мустасно) техник кўрикдан ўтказишда ДЙҲХХ органларига транспорт воситасининг эгаси ёки унинг ваколатли вакили томонидан қуйидаги ҳужжатлар кўрсатилади:
паспорт (ID-карта) ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат;
тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси;
транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
газ ёнилғисида ишлашга қайта жиҳозланган транспорт воситасига ўрнатилган газ баллонининг сертификатлаштириш органи томонидан берилган мувофиқлик сертификати нусхаси;
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг газ баллонларини синовдан ўтказиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси мавжуд бўлган ташкилот томонидан газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларининг газ баллонлари синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома».
78. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган давлат хизматлари тўғрисида маълумот бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 3 апрелдаги 179-сон қарорида:
а) 7-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ахборот хизматларини ривожлантириш» сўзлари «Давлат хизматларини ривожлантириш илмий-амалий» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) Давлат органлари ва ташкилотларининг давлат хизматларини кўрсатишда идоравий алоқа марказлари (ишонч телефонлари) фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга 3-илованинг 1-босқичи «Тадбирлар» устунидаги «Ахборот хизматларини ривожлантириш» сўзлари «Давлат хизматларини ривожлантириш илмий-амалий» сўзлари билан алмаштирилсин.
79. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сон қарори билан тасдиқланган «Энг яхши касбга тайёрлаш дастури» бўйича нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида очиқ танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 27-бандида:
80. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сон қарори билан тасдиқланган Халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлардан дарс берадиган, олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низомнинг 10-бандидаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.
81. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 271-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчилигига номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 7-бандида:
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали кўрсатилганда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг биринчи хатбошида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади»;
(82-банд Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 сентябрдаги 505-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
83. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 августдаги 500-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21-бандида:
84. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 августдаги 555-сон қарори билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:
«Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали давлат хизмати кўрсатилганда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг биринчи хатбошида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади»;
«Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали давлат хизмати кўрсатилганда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг биринчи хатбошида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади».
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида» 2013 йил 13 сентябрдаги 249-сон қарорига илованинг 6-банди.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2014 йил 6 ноябрдаги 309-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2018 йил 29 майдаги 396-сон қарорига илованинг 96-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 765-сон қарори билан тасдиқланган Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 18 сентябрдаги 787-сон қарорига илованинг 8-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 27 августдаги 545-сон қарорига 3-илованинг 14-банди.
Изоҳ. Мазкур илованинг 4-банди 2022 йил 1 январдан кучга киради.