1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.19.00.00 Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш / 09.19.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат хизмати. Архив иши]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармонига мувофиқ ва муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари (кейинги ўринлар давлат хизматлари деб аталади) кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари ҳисоблансин:
давлат хизматлари кўрсатишда юридик ёки жисмоний шахсларнинг бевосита иштирок этишини талаб қиладиган тартиботлар сонини ҳамда уларни кўрсатиш муддатларини тубдан қисқартириш;
юридик ва жисмоний шахслардан бошқа давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олинадиган ҳужжатлар ва маълумотлар талаб қилинишини бекор қилиш;
давлат хизматлари кўрсатишда бюрократик тўсиқ ва ғовларга йўл қўймаслик мақсадида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўртасида ўзаро яқин идоралараро электрон ҳамкорлик ўрнатиш;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолияти самарадорлигини, тезкорлигини ва шаффофлигини таъминлаш, уларнинг масъулиятини ва ижро интизомини кучайтириш;
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталини (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматлари кўрсатиш учун ягона ахборот майдончаси сифатида белгилаш.
2. Қуйидагилар тасдиқлансин ва 2018 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилсин:
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 августдаги 555-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2021 й., 09/21/555/0848-сон — 2022 йил 1 январдан кучга киради)
Юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ;
Юридик ва жисмоний шахсларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ;
Юридик ва жисмоний шахсларни сув таъминоти ва сув чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 4-иловага мувофиқ.
3. Белгилансинки, 2018 йил 1 апрелдан бошлаб ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахслар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қиладилар.
4. «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва давлат хизматлари кўрсатилишида иштирок этадиган бошқа давлат органлари:
ўн кун муддатда давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг намунавий шакллари, бланкалари ишлаб чиқилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланишини;
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда 2018 йил 1 апрелгача бўлган муддатда ҳудудий бўлинмалар, идоравий мансуб ташкилотлар ва давлат хизматлари кўрсатилишида иштирок этадиган бошқа тузилмаларнинг ЯИДХПга уланишини;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда 2018 йил мобайнида ҳар чоракда камида бир марта Давлат хизматлари марказларининг ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда 2018 йил 1 апрелгача бўлган муддатда ЯИДХПда:
давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида юридик ва жисмоний шахслар мурожаатларининг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиботини;
лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотларидан тижорат таклифларини олиш учун юридик ва жисмоний шахсларнинг муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича техник шартларини жойлаштиришни назарда тутувчи тизимни жорий этсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги давлат хизматларини кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда 2018 йил 1 апрелгача бўлган муддатда Ягона биллинг тизими орқали реал вақт режимида электрон шаклда тўловлар қабул қилинишини ҳамда давлат хизматлари кўрсатилиши учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисоби юритилишини таъминласинлар.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг улар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши юзасидан фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларнинг талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни кўлласин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2155-моддаcи.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2018 йил 1 апрелдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
10. Белгилаб қўйилсинки, давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги раҳбарлари ушбу қарорда назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Султанов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 августдаги 555-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2021 й., 09/21/555/0848-сон — 2022 йил 1 январдан кучга киради)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарорига 2-ИЛОВА
Юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларни (кейинги ўринларда истеъмолчилар деб аталади) газ тармоқларига улаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентнинг амал қилиши истеъмолчиларнинг газ тармоқларига уланаётган янги ва қўшимча газ истеъмоли жиҳозларига, шунингдек, газ таъминоти лойиҳаси ва табиий газдан фойдаланиш ҳажмлари ўзгаришига олиб келадиган уланиш нуқталари, ишлаб чиқариш фаолияти турлари ўзгартирилаётганда татбиқ этилади.
Ушбу Регламент талаблари истеъмолчиларнинг 1,2 МПа босимдан юқори бўлган газ тармоқларига уланишига татбиқ этилмайди.
3. Табиий газни газ таъминоти шартномасини тузмасдан етказиб бериш тақиқланади.
4. Истеъмолчиларни газ тармоқларига улаш жараёни қуйидагиларни назарда тутади:
техник шартларни ишлаб чиқиш;
газ таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш;
қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш;
табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш;
созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш учун, йилига 100 000 ва ундан ортиқ кубметр табиий газдан битта прибор учун ёқилғи сифатида фойдаланувчи юридик шахслар газ хўжалигининг мавсумий ва узоқ муддат ишловчи газ истеъмоли объектларини ишга тушириш учун рухсатномалар бериш;
(4-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 09/22/200/0327-сон)
Маиший истеъмолчилар учун хонадонлар, шахсий уй-жойлар, дала ҳовлилар, ёрдамчи хўжаликлар ва шахсий фойдаланиладиган томорқа боғ объектларини газ тармоқларига улаш жараёнида техник шарт ишлаб чиқиш талаб этилмайди ҳамда тегишли лицензияга эга бўлган лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатлари (ҳудудий газ таъминоти ташкилоти билан келишилмасдан) қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун асос бўлади.
Бунда лойиҳа ташкилоти томонидан лойиҳа ҳужжатларини ҳудудий газ таъминоти ташкилоти билан келишиш ихтиёрий равишда амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
41. Қуйидаги ҳолларда техник шартлар ҳамда газ таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш талаб этилмайди:
кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи техник шарт мавжуд бўлиб (газ истеъмоли жиҳозлари, газ таъминоти лойиҳаси ва табиий газдан фойдаланиш ҳажмлари ва уланиш нуқтасини ўзгартирмасдан) бегоналаштирилганда ва ишлаб чиқариш фаолияти турлари ўзгарганда;
фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда;
Бундай ҳолларда, Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали фақат ҳисобга олиш приборини ўрнатиш, пломбалаш ва газ таъминоти шартномасини тузиш учун мурожаат қилинади.
Агар қурилиш монтаж ишлари ва ҳисобга олиш прибори ўрнатилиши талаб этилмаса, ҳудудий газ таъминоти ташкилоти (кейинги ўринларда ҲГТТ деб аталади) томонидан электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (истеъмолчи ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) фақат газ таъминоти шартномаси юборилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
5. Истеъмолчиларни газ тармоқларига улаш жараёнини амалга оширишда:
(5-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
техник шартларни ишлаб чиқади;
лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширади (истеъмолчининг ихтиёрига кўра);
газ таъминоти лойиҳасини, шу жумладан бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда техник шартларга мувофиқлигини кўриб чиқади ва келишади, агар лойиҳани ишлаб чиқувчи лойиҳалаш ташкилоти бўлса;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/961/4092-сон)
табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалашни амалга оширади;
(5-банд «а» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
газ таъминоти шартномасини тузади;
табиий газни етказиб беришни амалга оширади;
б) лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширади (истеъмолчининг ихтиёрига кўра);
(5-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
г) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда «Саноатгеоконтехназорат» ДИ деб аталади) созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш учун, йилига 100 000 ва ундан ортиқ кубметр табиий газдан битта прибор учун ёқилғи сифатида фойдаланувчи юридик шахсларнинг газ хўжалигининг мавсумий ва узоқ муддат ишловчи газ истеъмоли объектларини ишга тушириш учун рухсатномалар беради.
6. Давлат хизматлари марказлари, ҲГТТ, лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
7. Истеъмолчиларни газ тармоқларига улаш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
8. Истеъмолчилар газ тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
9. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими истеъмолчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса истеъмолчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Зарур ҳолларда сўровномада уланиш назарда тутилаётган газ коммуникациялари балансда сақловчиларининг розилиги мавжудлиги ҳақида маълумотлар кўрсатилади.
Истеъмолчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
10. Истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Истеъмолчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
11. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади, газ таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолатлар бундан мустасно.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/961/4092-сон)
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
Жисмоний шахсларни газ тармоқларига улашда Ижтимоий реестрнинг «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига, давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур бандда белгиланган йиғимнинг 50 фоиз миқдорида, Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига белгиланган йиғимнинг 75 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади. Бунда чегирма Ижтимоий реестрнинг:
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 июндаги 310-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2026 й., 09/26/310/0685-сон)
«давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасидан «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига ўтказилган оилаларга, уларнинг илгари белгиланган тоифасига мувофиқ миқдорда;
оғир ҳаётий вазиятга тушган оила сифатида «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига киритилган оилаларга «камбағал оила» тоифасидаги оила учун белгиланган миқдорда қўлланилади.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарорига асосан учинчи — бешинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
111. Жисмоний шахсларни газ тармоқларига улашда таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан ушбу Регламентнинг 11-бандида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади.
(111-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисоб варағига ўтказилади;
қолган маблағлар тўлиқ ҲГТТнинг банк ҳисоб варақларига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисоб варағига ўтказилади;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;
қолган маблағлар тўлиқ ҲГТТнинг банк ҳисоб варақларига ўтказилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
13. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Сўровномада газ истеъмолининг юклама ҳажми нотўғри кўрсатилган тақдирда, ҲГК ходимлари объектни жойига чиқиб ўрганадилар ёки сўровномада кўрсатилган истеъмолчининг телефон рақами орқали ариза берувчи билан боғланиб объектнинг эҳтиёжига аниқлик киритган ҳолда юклама ҳажмини аниқлайдилар.
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
14. Истеъмолчи давлат хизматларидан фойдаланишдан у кўрсатилишининг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Истеъмолчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
15. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида уни ҲГТТга техник шартларни ишлаб чиқиш учун юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ҲГТТга техник шартларни ишлаб чиқиш учун юборилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
2-§. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва бериш, шунингдек, тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиш
16. ҲГТТ сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни мобайнида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган техник шартларни туман/шаҳар газ таъминоти бўлимлари томонидан тақдим этиладиган ўрганиш хулосасига асосан ишлаб чиқади ва электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборади ёхуд уларни ишлаб чиқишни рад этади.
ҲГТТ лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича ўзининг тижорат таклифларини ҳамда шартномалари лойиҳаларини ҳам юбориш ҳуқуқига эга. Бунда, ҲГТТ ўзининг тижорат таклифлари ҳамда шартномалари лойиҳаларида лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширишнинг муддатлари ва тегишли харажатларининг калькуляциясини аниқ кўрсатади.
Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази техник шартлар ҳамда ҲГТТнинг лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳалари тушганидан сўнг реал вақт режимида истеъмолчига беради.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Сўровномада ариза берувчи томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
17. Истеъмолчининг объекти жойлашган ҳудудда қуввати ҲГК томонидан истеъмолчига табиий газни етказиб беришни таъминлайдиган газ тақсимоти тармоғининг мавжуд эмаслиги техник шартларни ишлаб чиқишни рад этиш учун асос бўлади.
Бошқа асосларга кўра техник шартларни ишлаб чиқишни рад этиш қатъиян тақиқланади.
18. Ишлаб чиқилган техник шартлар истеъмолчининг алоқа қилинадиган маълумотлари илова қилинган ҳолда лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича ўзларининг тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиши мақсадида лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотларининг танишиши учун ЯИДХПда жойлаштирилади.
19. Газ таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш учун истеъмолчилар ҲГТТ ёки бошқа лойиҳалаш ташкилотлари билан лойиҳалаш ишларини бажариш бўйича шартномалар тузиш ҳуқуқига эга.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
20. Лойиҳалаш ишлари лойиҳалаш ишларини амалга ошириш бўйича шартномаларда белгиланган муддатларда амалга оширилади.
21. Лойиҳалаш ташкилоти лойиҳалаш ишларини амалга оширганидан сўнг газ таъминоти лойиҳасини келишиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими лойиҳалаш ташкилоти номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса лойиҳалаш ташкилоти мустақил равишда ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради ва уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Сўровномага газ таъминоти лойиҳаси электрон шаклда илова қилинади.
Лойиҳалаш ташкилотидан ушбу бандда кўрсатилмаган ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этишни талаб этиш қатъиян тақиқланади.
Сўровнома газ таъминоти лойиҳасини келишиш учун ҲГТТга автоматик тарзда юборилади.
(21-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
22. Газ таъминоти лойиҳаси ҲГТТ томонидан ишлаб чиқилган ҳолларда газ таъминоти лойиҳасини келишиш талаб этилмайди.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
23. ҲГТТ сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни ичида газ таъминоти лойиҳасини келишади ва келишиш натижалари юзасидан ушбу Регламентга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хулосани ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди ёки рад этишнинг аниқ асослари ва қонунчилик нормаларини кўрсатган ҳолда келишишни рад этади.
Келишилган газ таъминоти лойиҳаси қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун асос ҳисобланади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
24. Газ таъминоти лойиҳасининг техник шартлар талабларидан четга чиқиши газ таъминоти лойиҳасини келишишни рад этишга асос бўлади.
Бошқа сабабларга кўра газ таъминоти лойиҳасини келишишни рад этиш қатъиян тақиқланади.
Газ таъминоти лойиҳасини келишишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лойиҳалаш ташкилоти томонидан бартараф этилган тақдирда, қайта келишиш такрорий сўровнома тушганидан сўнг бир иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.
Газ таъминоти лойиҳасини такроран кўриб чиқишда ҲГТТ томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.
(24-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
25. QR-кодли хулоса тасдиқлангач ҲГТТ томонидан газ таъминоти лойиҳаси автоматик равишда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки лойиҳалаш ташкилотига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат этганда) электрон шаклда юборилади.
Агар газ таъминоти лойиҳаси бўйича ҲГТТ томонидан белгиланган муддатларда хулоса расмийлаштирилмаса ёхуд асослантирилган рад жавоби берилмаса, ижобий хулоса тизимда автоматик тарзда шаклланади ва тасдиқланади ҳамда лойиҳалаш ташкилотига Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали юборилади.
Бунда берилган хулоса учун жавобгарлик ХГТТ зиммасига юклатилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Сўровномада лойиҳалаштириш ташкилоти томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
26. Газ тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун истеъмолчилар ҲГТТ ёки тегишли лицензияга эга бўлган бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари билан тегишли шартномалар тузиш ҳуқуқига эга.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Истеъмолчилар (тегишли лицензияга эга бўлиш шарти билан) қурилиш-монтаж ишларини мустақил равишда (хўжалик усулида) ҳам амалга оширишлари мумкин.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
27. Қурилиш-монтаж ишлари қурилиш-монтаж ишларини ўтказиш бўйича шартномаларда белгиланган муддатларда амалга оширилади.
4-§. Табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш, газ таъминоти шартномасини тузиш ва табиий газни етказиб бериш
28. Табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва газ таъминоти шартномасини тузиш газ тармоқларига уланиш бўйича қурилиш-монтаж ишлари бажарилгандан сўнг амалга оширилади.
29. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими истеъмолчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса истеъмолчи мустақил равишда ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва газ таъминоти шартномасини тузиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Истеъмолчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
30. Истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Истеъмолчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
31. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида уни ҲГТТга табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва газ таъминоти шартномасини тузиш учун юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровнома автоматик тарзда ҲГТТга табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва газ таъминоти шартномасини тузиш учун юборилади.
Истеъмолчиларда абонентнинг шахсий рақами шакллантирилиши талаб этилса, ҲГТТ томонидан янги абонент рақами газ таъминоти шартномасида кўрсатилади. Шунингдек, истеъмолчилар шакллантирилган абонентнинг шахсий рақами тўғрисидаги маълумотларни ЯИДХП орқали юридик шахслар учун — СТИРни, жисмоний шахслар учун — паспорт ёки ID-картага оид маълумотларни (паспорт серияси ва рақами), ЖШШИРни ёки кадастр рақамларидан бирини киритиш йўли билан аниқлашлари мумкин.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
32. ҲГТТ сўровнома тушган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида жойнинг ўзига чиқиб, табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ишларини амалга оширади ва бу ҳақда далолатнома тузади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
33. Табиий газни ҳисобга олиш прибори пломбаланган куннинг ўзида ҲГТТ расмийлаштирилган газ таъминоти шартномасини, табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатноманинг бир нусхасини электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
34. Давлат хизматлари маркази расмийлаштирилган газ таъминоти шартномаси ва пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома келиб тушгандан сўнг бир соат ичида бу ҳақида истеъмолчини ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
35. Истеъмолчи расмийлаштирилган газ таъминоти шартномаси тушгандан сўнг беш иш куни мобайнида уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.
Шартномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
Истеъмолчи томонидан тасдиқланган газ таъминоти шартномаси Давлат хизматлари маркази томонидан (ўзи келиб мурожаат этганда) ҲГТТга ёки истеъмолчи томонидан ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборилади.
(35-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
36. Истеъмолчи газ таъминоти шартномасини тасдиқлашдан бош тортганда ёки у белгиланган муддатда юборилмаганда газ таъминоти шартномаси тузилмаган ҳисобланади.
37. Табиий газни етказиб бериш ҲГТТ томонидан қуйидаги тартибда амалга оширилади:
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
қонун ҳужжатларида олдиндан тўловни амалга ошириши назарда тутилган истеъмолчилар учун — истеъмолчи томонидан олдиндан тўлов амалга оширилган куни;
қонун ҳужжатларида олдиндан тўловни амалга ошириши назарда тутилмаган истеъмолчилар учун — истеъмолчи томонидан тасдиқланган шартнома олинган куни.
38. Газ истеъмоли жиҳозларни созлаш-ишга тушириш ишлари ҳамда улаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
5-§. Созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш учун, йилига 100 000 ва ундан ортиқ кубметр табиий газдан битта прибор учун ёқилғи сифатида фойдаланувчи юридик шахслар газ хўжалигининг мавсумий ва узоқ муддат ишловчи газ истеъмоли объектларини ишга тушириш учун рухсатномалар бериш
39. Йилига 100 000 гача кубметр табиий газдан битта прибор учун ёқилғи сифатида фойдаланувчи юридик шахслар газ хўжалигининг мавсумий ва узоқ муддат ишловчи газ истеъмоли объектларини ишга тушириш учун, созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш учун рухсатномалар олиш талаб этилмайди.
40. Созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш учун, йилига 100 000 ва ундан ортиқ кубметр табиий газдан битта прибор учун ёқилғи сифатида фойдаланувчи юридик шахслар газ хўжалигининг мавсумий ва узоқ муддат ишловчи газ истеъмоли объектларини ишга тушириш учун рухсатномалар «Саноатгеоконтехназорат» ДИ томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
41. Техник шартларни, шу жумладан, қўшимча техник шартларни ишлаб чиқиш, бериш, газ таъминоти лойиҳаларини келишиш ва табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш тўлов ундирилмаган ҳолда амалга оширилади, давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилиши бундан мустасно.
42. Давлат хизматлари марказлари, ҲГТТ, «Саноатгеоконтехназорат» ДИ, лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган истеъмолчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
43. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
44. Истеъмолчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
45. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2155-моддаcи.
I. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва бериш, шунингдек, тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиш
1-босқич
Истеъмолчи
1. Газ тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.
1. Хоҳишига кўра
2. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўлаш.
2. Мурожаат қилинганда
2-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
2. ЯИДХП
Техник шарт?арни ишлаб чиқиш учун сўровномани ҲГТТга юбориш.
Реал вақт режимида
3-босқич
ҲГТТ
1. QR-кодли техник шартларни ишлаб чиқиш ва Давлат хизматлари марказига ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали юбориш.
2. Лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича ўзининг тижорат таклифларини ва шартномалар лойиҳаларини юбориш.
3 иш куни мобайнида
4-босқич
Давлат хизматлари маркази
Техник шартларни, шунингдек ҲГТТнинг лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини истеъмолчига бериш.
Реал вақт режимида
II. Истеъмолчиларни газ тармоқларига улаш
1-босқич
Истеъмолчи
Газ таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш учун ҲГТТ ёки бошқа лойиҳалаш ташкилотлари билан лойиҳалаш ишларини бажариш бўйича шартномалар тузиш.
Хоҳишига кўра
(техник шартларни олгандан сўнг)
2-босқич
ҲГТТ ёки бошқа лойиҳалаш ташкилотлари
Газ тармоқларига улаш бўйича лойиҳалаш ишларини амалга ошириш.
Шартномада белгиланган муддатларда
3-босқич
Лойиҳа ташкилоти
Газ таъминоти лойиҳасини келишиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХПда сўровномани тўлдириш.
Хоҳишига кўра
(лойиҳалаш ишлари амалга оширилгандан сўнг)
4-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
2. ЯИДХП
Сўровномани ва газ таъминоти лойиҳасини ҲГТТга келишиш учун юбориш.
Реал вақт режимида
5-босқич
ҲГТТ
1. Газ таъминоти лойиҳасини кўриб чиқиш.
2. Газ таъминоти лойиҳаси келишилганлиги ҳақида QR-код қўйилган хулосани Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали лойиҳалаш ташкилотига юбориш.
3 иш куни мобайнида
6-босқич
Истеъмолчи
ҲГТТ ёки бошқа қурилиш-монта? ташкилотлари билан қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича шартнома тузиш.
Хоҳишига кўра
(лойиҳа келишилгандан сўнг)
7-босқич
ҲГТТ ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари
Газ тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш.
Шартномада белгиланган муддатларда
III. Табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш, газ таъминоти шартномасини тузиш ва табиий газни етказиб бериш
1-босқич
Истеъмолчи
Табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш, газ таъминоти шартномасини тузиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиш.
Хоҳишига кўра
(қурилиш-монтаж ишлари тугатилганидан сўнг)
2-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
2. ЯИДХП
Табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш, газ таъминоти шартномасини тузиш учун сўровномани ҲГТТга юбориш.
Реал вақт режимида
3-босқич
ҲГТТ
1. Табиий газни ҳисобга олиш приборини жойнинг ўзига чиқиб пломбалаш.
2. Давлат хизматлари марказига ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали газ таъминоти шартномаси ва пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатномани Давлат хизматлари марказига ёки истеъмолчиларга ЯИДХП орқали юбориш.
2 иш куни мобайнида
4-босқич
Давлат хизматлари маркази
Истеъмолчини газ таъминоти шартномаси расмийлаштирилганлиги тўғрисида ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилиш.
Реал вақт режимида
5-босқич
Истеъмолчи
1. Расмийлаштирилган газ таъминоти шартномасини тасдиқлаш.
2. Тасдиқланган газ таъминоти шартномасини ҲГТТга Давлат хизматлари маркази томонидан ёки истеъмолчи томонидан ЯИДХП орқали юбориш.
5 иш куни мобайнида
6-босқич
ҲГТТ
1. Қонун ҳужжатларида тўловни олдиндан амалга ошириши назарда тутилган истеъмолчилар учун табиий газни етказиб бериш.
1. Олдиндан тўлов амалга оширилган куни
2. Қонун ҳужжатларида тўловни олдиндан амалга ошириши назарда тутилмаган истеъмолчилар учун табиий газни етказиб бериш
2. Истеъмолчи томонидан тасдиқланган шартнома олинган куни
IV. Созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш учун, йилига 100 000 ва ундан ортиқ кубметр табиий газдан битта прибор учун ёқилғи сифатида фойдаланувчи юридик шахслар газ хўжалигининг мавсумий ва узоқ муддат ишловчи газ истеъмоли объектларини ишга тушириш учун рухсатномалар бериш
1-босқич
«Саноатгеоконтехиазорат» ДИ
Созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш учун, йилига 100 000 ва ундан ортиқ кубметр табиий газдан битта прибор учун ёқилғи сифатида фойдаланувчи юридик шахслар газ хўжалигининг мавсумий ва узоқ муддат ишловчи газ истеъмоли объектларини ишга тушириш учун рухсатномани қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериш.
Белгиланган муддатларда
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Газ тармоқларига улаш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун
СЎРОВНОМА
I. (жисмоний) Истеъмолчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:
1. Ф.И.О.:
2. Манзили:
3. Телефон рақами:
4. Электрон почта манзили:
5. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари:
I. (юридик) Истеъмолчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:
1. Тўлиқ номи:
2. Телефон рақами:
3. Электрон почта манзили:
4. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари:
II. Уланаётган объект тўғрисида маълумот:
1. ўрнатиладиган газ истеъмоли жиҳозлари тури:
2. табиий газ истеъмоли ҳисоби:
3. ўрнатиладиган газ истеъмоли жиҳозлари сони:
4. уланадиган объект жойлашуви (индекс, манзил, мўлжал):
5. табиий газдан фойдаланиш даври:
6. хизмат тури:
янги уланиш
газ истеъмоли жиҳозларини ўзгартириш
қўшимча газ истеъмоли жиҳозларини улаш
уланиш нуқталарини ўзгартириш
III. Аввал уланганлиги тўғрисидаги маълумотлар:
1. газ таъминоти шартномаси тузилган санаси ва рақами:
(уланган бўлса тўлдирилади)
IV. Розилик тўғрисида маълумот:
Т/р
Газ коммуникацияларини балансда сақловчилар — юридик шахсларнинг номи, газ коммуникацияларини балансда сақловчилар — жисмоний шахсларнинг Ф.И.О.
Рақам
Сана
1.
Берилаётган техник шартлардан лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари келгусида лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширишда ўз тижорат таклифларини бериш мақсадида танишиши учун техник шартларнинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жойлаштирилишига истеъмолчининг розилиги:
розиман
рози эмасман
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Газ таъминоти лойиҳасини ҳудудий газ таъминоти ташкилоти билан келишиш учун
СЎРОВНОМА
I. Келишилаётган газ таъминоти лойиҳаси тўғрисида маълумот:
Лойиҳа ташкилотининг номи:
Телефон рақами:
Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари:
II. Илова қилинадиган ҳужжатлар:
Газ таъминоти лойиҳаси:
Лойиҳалаш ташкилотининг ЭРИ
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва газ таъминоти шартномасини тузиш учун
СЎРОВНОМА
I. (жисмоний) Истеъмолчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:
1. Ф.И.О.:
2. Телефон рақами:
3. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):
I. (юридик) Истеъмолчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:
1. Тўлиқ номи:
2. Телефон рақами:
3. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):
II. Газ таъминоти уланадиган объект тўғрисида маълумот:
1. Объектнинг манзили:
2. Абонентнинг шахсий рақами шакллантирилсинми?
Ха
(абонентнинг шахсий рақами мавжуд эмас)
Йўқ
(абонентнинг шахсий рақами мавжуд)
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
жойлашган объект бўйича газ таъминоти лойиҳаси келишилди.
Ҳужжатнинг
ҳақиқийлигини тасдиқловчи
QR-код
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарорига 3-ИЛОВА
Юридик ва жисмоний шахсларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларни (кейинги ўринларда истеъмолчилар деб аталади) иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентнинг амал қилиши янги ёки амалдаги объектларда шартномавий ўлчамларга нисбатан иссиқлик юкламаси ўзгарганда (ортганда ёки камайганда) реконструкция қилинаётган иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини улашга татбиқ этилади.
3. Иссиқлик энергиясини иссиқлик таъминоти шартномасини тузмасдан етказиб бериш тақиқланади.
техник шартларни ишлаб чиқиш (янги объект қурилишида бинонинг архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш доирасида амалга оширилади);
иссиқлик таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш;
қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш;
иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини (кейинги ўринларда иссиқлик қурилмалари деб аталади) иссиқлик тармоғига улаш тўғрисидаги далолатномани (кейинги ўринларда Далолатнома деб аталади) расмийлаштириш ва тасдиқлаш.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 09/22/200/0327-сон)
иссиқликдан фойдаланиш ҳажмлари ўзгармасдан ишлаб чиқариш фаолияти турлари ўзгарганда.
Бундай ҳолларда, Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали фақат ҳисобга олиш тизимини ўрнатиш, пломбалаш ва иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш учун мурожаат қилинади.
Агар қурилиш монтаж ишлари ва ҳисобга олиш прибори ўрнатилиши талаб этилмаса, иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан истеъмолчига тизим орқали фақат иссиқлик таъминоти шартномаси юборилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
иссиқлик таъминоти лойиҳасини, шу жумладан бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда техник шартларга мувофиқлигини кўриб чиқади ва келишади, агар лойиҳани ишлаб чиқувчи лойиҳалаш ташкилоти бўлса;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/961/4092-сон)
қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини амалга оширади (истеъмолчи манфаатдор бўлганда);
Далолатномани расмийлаштиради ва тасдиқлайди;
б) лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини амалга оширади (истеъмолчи манфаатдор бўлганда);
в) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда «Ўзэнергоинспекция» деб аталади) истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларининг эксплуатация қилишга тайёрлигини аниқлайди.
(5-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 603-сонли қарори таҳририда)
6. Давлат хизматлари марказлари, «Ўзэнергоинспекция», иссиқлик таъминоти корхоналари, лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
7. Истеъмолчиларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
8. Истеъмолчилар иссиқлик таъминоти тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
9. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими истеъмолчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса истеъмолчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Истеъмолчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
10. Истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Истеъмолчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
11. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади, иссиқлик таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолатлар бундан мустасно.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/961/4092-сон)
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
Жисмоний шахсларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улашда Ижтимоий реестрнинг «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига, давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур бандда белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида, Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига белгиланган йиғимнинг 75 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади. Бунда чегирма Ижтимоий реестрнинг:
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 июндаги 310-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2026 й., 09/26/310/0685-сон)
«давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасидан «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига ўтказилган оилаларга, уларнинг илгари белгиланган тоифасига мувофиқ миқдорда;
оғир ҳаётий вазиятга тушган оила сифатида «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига киритилган оилаларга «камбағал оила» тоифасидаги оила учун белгиланган миқдорда қўлланилади.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарорига асосан учинчи — бешинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
111. Жисмоний шахсларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улашда таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан ушбу Регламентнинг 11-бандида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади.
(111-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
қолган маблағлар тенг миқдорда Ўзэнергоинспекция ва иссиқлик таъминоти корхонасининг банк ҳисоб варақларига ўтказилади;
(12-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 603-сонли қарори таҳририда)
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматлари ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисоб варағига ўтказилади;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
13. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Сўровномада иссиқлик истеъмолининг юклама ҳажми нотўғри кўрсатилган тақдирда, иссиқлик таъминоти корхонаси ходимлари томонидан объект жойига чиқиб ўрганилади ёки сўровномада кўрсатилган телефон рақами орқали ариза берувчи билан боғланиб, объектнинг эҳтиёжига аниқлик киритган ҳолда юклама ҳажми аниқланади.
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
14. Истеъмолчи давлат хизматларидан фойдаланишдан у кўрсатилишининг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Истеъмолчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
15. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилгач реал вақт режимида уни иссиқлик таъминоти корхонасига техник шартларни ишлаб чиқиш учун юборади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровнома автоматик тарзда иссиқлик таъминоти корхонасига техник шартларни ишлаб чиқиш учун юборилади.
2-§. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва бериш, шунингдек, тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиш
16. Иссиқлик таъминоти корхонаси сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни мобайнида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган техник шартларни ишлаб чиқади ва электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборади ёхуд уларни ишлаб чиқишни рад этади.
Иссиқлик таъминоти корхонаси қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича ўзининг тижорат таклифларини ҳамда шартномалар лойиҳаларини ҳам юбориши мумкин. Бунда, иссиқлик таъминоти корхонаси ўзининг тижорат таклифлари ҳамда шартномалари лойиҳаларида лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширишнинг муддатлари ва харажатларининг калькуляциясини аниқ кўрсатади.
Ўзи келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари маркази техник шартлар ҳамда иссиқлик таъминоти корхонасининг қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳалари тушганидан сўнг реал вақт режимида истеъмолчига беради.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Сўровномада истеъмолчи томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
17. Уланиш ёки мавжуд иссиқлик юкламаларини оширишнинг техник имконияти мавжуд эмаслиги техник шартларни ишлаб чиқишни рад этиш учун асос бўлади.
Бошқа асосларга кўра техник шартларни ишлаб чиқишни рад этиш қатъиян тақиқланади.
18. Ишлаб чиқилган техник шартлар истеъмолчининг алоқа қилинадиган маълумотлари илова қилинган ҳолда лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича ўзларининг тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиши мақсадида лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотларининг танишиши учун ЯИДХПда жойлаштирилади.
21. Лойиҳалаш ташкилоти лойиҳалаш ишларини амалга оширганидан сўнг иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими лойиҳалаш ташкилоти номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса лойиҳалаш ташкилоти мустақил равишда ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради ва уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Сўровномага иссиқлик таъминоти лойиҳаси электрон шаклда илова қилинади.
Лойиҳалаш ташкилотидан ушбу бандда кўрсатилмаган ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этишни талаб этиш қатъиян тақиқланади.
Сўровнома иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишиш учун иссиқлик таъминоти корхонасига автоматик тарзда юборилади.
22. Иссиқлик таъминоти корхонаси сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни ичида иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишади ва келишиш натижалари юзасидан ушбу Регламентнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хулосани ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди ёки рад этишнинг аниқ асослари ва қонунчилик нормаларини кўрсатган ҳолда келишишни рад этади.
Келишилган иссиқлик таъминоти лойиҳаси қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун асос ҳисобланади.
Иссиқлик таъминоти корхонаси QR-кодли хулоса тасдиқланган куни лойиҳалаш ташкилотига (электрон шаклда мурожаат этганда) ЯИДХП орқали хулосани электрон шаклда юборади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
23. Иссиқлик таъминоти лойиҳасининг техник шартлар талабларидан четга чиқиши иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишишни рад этишга асос бўлади.
Бошқа сабабларга кўра иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишишни рад этиш қатъиян тақиқланади.
Иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лойиҳалаш ташкилоти томонидан бартараф этилган тақдирда, қайта келишиш такрорий сўровнома тушганидан сўнг бир иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.
Иссиқлик таъминоти лойиҳасини такроран кўриб чиқишда иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.
24. QR-кодли хулоса тасдиқлангач Иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан автоматик равишда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки лойиҳалаш ташкилотига (электрон шаклда мурожаат этганда) ЯИДХП орқали юборилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Сўровномада лойиҳалаштириш ташкилоти томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
25. Иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш учун истеъмолчилар иссиқлик таъминоти корхоналари ёки бошқа қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари билан тегишли шартномалар тузиш ҳуқуқига эга.
26. Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича шартномаларда белгиланган муддатларда амалга оширилади.
261. Агар иссиқлик таъминоти корхонаси белгиланган муддатларда хулоса расмийлаштирмаса ёхуд асослантирилган рад жавобини бермаса, хулоса тизимда автоматик тарзда шаклланади ва тасдиқланади ҳамда Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (ЯИДХП орқали мурожаат қилганда) юборилади.
Бунда берилган хулоса учун жавобгарлик иссиқлик таъминоти корхонаси зиммасига юклатилади.
(261-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
27. Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари ёки истеъмолчилар қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини тугатгандан сўнг иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш учун ЯИДХПда ёки Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда давлат хизматидан фойдаланиш учун ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича сўровномани тўлдиради ва ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.
Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотларидан ва истеъмолчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Сўровнома иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш учун автоматик равишда «Ўзэнергоинспекция»га юборилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
28. «Ўздавэнергоназорат» ДИ жойнинг ўзига чиқиб қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар ва техник шартларга мувофиқлигини ўрганади, шунингдек, иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини соз ҳолда сақлашга тайёрланган иссиқлик-техник ходимларнинг мавжудлигини текширади.
29. «Ўзэнергоинспекция» билдиришнома тушган кундан бошлаб икки иш куни давомида иссиқлик энергияси истеъмолчиларининг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини техник кўрикдан ўтказади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
291. Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ҳамда иссиқлик тармоқларини техник кўрикдан ўтказиш якунлари бўйича мазкур Регламентга 7-иловага мувофиқ шаклда истеъмолчилар электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш далолатномаси (кейинги ўринларда Далолатнома деб аталади) тузилиб, унда истеъмолчи электр қурилмалари фойдаланишга тайёрлиги (тайёр эмаслиги) тўғрисида ёзув қайд этилади.
(291-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
30. Истеъмолчининг иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини монтаж қилишда аниқланган камчиликлар, техник шартлар талабларидан четга чиқиш, шунингдек, иссиқлик энергияси қурилмаларига хизмат кўрсатиш учун тайёрланган ходимларнинг мавжуд эмаслиги Далолатномани имзолашни рад этишга асос бўлади.
Бошқа асосларга, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабли Далолатномани имзолашни рад этишга йўл қўйилмайди.
Қоидабузарликлар тўғрисидаги билдиришнома «Ўзэнергоинспекция» томонидан қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотларига ЯИДХП орқали рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда юборилади.
(30-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
Қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари мавжуд қоидабузарликларни бартараф этиб, қайта кўриб чиқиш учун ҳужжатларни топшириш ҳуқуқига эга бўлган муддат «Ўзэнергоинспекция»нинг қоидабузарликлар мавжудлиги тўғрисидаги билдиришномаси олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
Қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари томонидан «Ўзэнергоинспекция»нинг Далолатномани имзолашни рад этишига асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан сўнг ушбу ташкилотлар «Ўзэнергоинспекция»га иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини қайтадан кўрикдан ўтказиш учун жойларга чиқиш тўғрисидаги сўровномани Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали юборади.
«Ўзэнергоинспекция» сўровнома келиб тушган кундан бошлаб бир иш кунидан ошмаган муддатда қайта техник кўрикдан ўтказади.
Иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишни такроран кўриб чиқишда «Ўзэнергоинспекция» томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларни келтиришга йўл қўйилмайди, Далолатномани имзолашда аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабабларнинг келтирилиши бундан мустасно.
(30-банднинг бешинчи — еттинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
31. «Ўзэнергоинспекция» мазкур Регламентнинг 29-30-бандларида назарда тутилган муддат тугагандан сўнг истеъмолчининг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ҳамда иссиқлик тармоқлари эксплуатация қилишга тайёрлиги ва Далолатномани имзолашга тайёрлиги тўғрисидаги сўровномани иссиқлик таъминоти корхонаси, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотларига, шунингдек, истеъмолчига (электрон кўринишда мурожаат этганда) ёки Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ЯИДХП орқали юборади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
(5-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
32. Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш асбобларини пломбалаш ва иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш «Ўзэнергоинспекция»ни истеъмолчининг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқлари эксплуатация қилишга тайёрлиги тўғрисида хабардор қилингандан кейин амалга оширилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
33. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими истеъмолчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса истеъмолчи мустақил равишда ушбу Регламентга 6-иловага мувофиқ иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Истеъмолчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
34. Истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Истеъмолчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
35. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилгач реал вақт режимида уни иссиқлик таъминоти корхонасига иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш учун юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровнома автоматик тарзда иссиқлик таъминоти корхонасига иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш учун юборилади.
Истеъмолчиларда абонентнинг шахсий рақами шакллантирилиши талаб этилса, Иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан янги абонент рақами иссиқлик таъминоти шартномасида кўрсатилади. Шунингдек, истеъмолчилар шакллантирилган абонентнинг шахсий рақами тўғрисидаги маълумотларни ЯИДХП орқали юридик шахслар учун — СТИРни, жисмоний шахслар учун — паспорт ёки ID-картага оид маълумотларни (паспорт серияси ва рақами), ЖШШИРни ёки кадастр рақамларидан бирини киритиш йўли билан аниқлашлари мумкин.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
36. Иссиқлик таъминоти корхонаси сўровнома тушган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида жойнинг ўзига чиқиб иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборини пломбалашни амалга оширади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
37. Иссиқлик таъминоти корхонаси иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш асбоби пломбаланган куннинг ўзида Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган расмийлаштирилган иссиқлик таъминоти шартномасини электрон шаклда юборади.
Бир вақтнинг ўзида иссиқлик таъминоти корхонаси ҳисобга олиш тизимини пломбалаш кунида мазкур Регламентга 8-иловага мувофиқ шаклдаги Далолатномани расмийлаштиради ва уни ЯИДХП орқали «Ўзэнергоинспекция», қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари билан келишади.
Далолатномани имзоланиши иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан юқорида келтирилган барча томонлар хабардор қилинган пайтдан бошлаб икки календарь кунидан ошмаслиги лозим.
Далолатнома юқорида келтирилган томонларнинг барча вакиллари томонидан белгиланган муддатдан кечикмасдан имзоланади.
Агар Регламентнинг ушбу бандида кўрсатилган муддат тугагандан сўнг Далолатномани қайд этилган томонлар имзоламаса, Далолатнома келишилган деб ҳисобланади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
371. Далолатнома мазкур Регламентнинг 37-бандида кўрсатилган томонлар уни имзолагач, иссиқлик таъминоти корхонасининг раҳбари ёки бош муҳандиси томонидан тасдиқланади.
(371-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
38. Давлат хизматлари маркази расмийлаштирилган иссиқлик таъминоти шартномаси тушганидан сўнг реал вақт режимида бу ҳақида истеъмолчини ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
39. Истеъмолчи расмийлаштирилган иссиқлик таъминоти шартномаси тушганидан сўнг беш иш куни мобайнида уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.
Шартномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
Истеъмолчи томонидан тасдиқланган иссиқлик таъминоти шартномаси иссиқлик таъминоти корхонасига Давлат хизматлари маркази томонидан (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчи томонидан ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборилади.
40. Истеъмолчи иссиқлик таъминоти шартномасини тасдиқлашдан бош тортганда ёки у белгиланган муддатда юборилмаганда иссиқлик таъминоти шартномаси тузилмаган ҳисобланади.
41. Иссиқлик энергиясини етказиб бериш иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан қуйидаги тартибда амалга оширилади:
қонун ҳужжатларида олдиндан тўловни амалга ошириши назарда тутилган истеъмолчилар учун — истеъмолчи томонидан олдиндан тўлов амалга оширилган куни;
қонун ҳужжатларида олдиндан тўловни амалга ошириши назарда тутилмаган истеъмолчилар учун — истеъмолчи томонидан тасдиқланган шартнома олинган куни.
42. Улаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
43. Техник шартларни, шу жумладан, қўшимча техник шартларни ишлаб чиқиш, бериш, иссиқлик таъминоти лойиҳаларини келишиш, истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқлари эксплуатация қилишга тайёрлигини аниқлаш ва иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборини пломбалаш тўлов ундирилмаган ҳолда амалга оширилади, давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилиши бундан мустасно.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 567-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/567/3404-сон)
45. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
46. Истеъмолчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
47. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2155-моддаcи.
Юридик ва жисмоний шахсларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Юридик ва жисмоний шахсларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
I. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва бериш, шунингдек, тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиш
1-босқич
Истеъмолчи
1. Иссиқлик таъминоти тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.
1. Хоҳишига кўра
2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлаш.
2. Мурожаат қилинганда
2-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
2. ЯИДХП
Техник шартларни ишлаб чиқиш учун сўровномани иссиқлик таъминоти корхонасига юбориш.
Реал вақт режимида
3-босқич
Иссиқлик таъминоти корхонаси
1. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) юбориш.
2. Лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича ўзининг тижорат таклифларини ва шартномалар лойиҳаларини юбориш.
3 иш куни мобайнида
4-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
2. ЯИДХП
QR-код қўйилган техник шартларни, шунингдек, иссиқлик таъминоти корхонасининг қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини истеъмолчига бериш.
Реал вақт режимида
II. Истеъмолчиларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш
1-босқич
Истеъмолчи
Иссиқлик таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш учун лойиҳалаш ташкилотлари билан лойиҳалаш ишларини бажариш бўйича шартномалар тузиш.
Хоҳишига кўра
(техник шартларни олгандан сўнг)
2-босқич
Лойиҳалаш ташкилотлари
Иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича лойиҳалаш ишларини амалга ошириш.
Шартномада белгиланган муддатларда
3-босқич
Лойиҳалаш ташкилоти
Иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХПда сўровномани тўлдириш.
Хоҳишига кўра
(лойиҳалаш ишлари амалга оширилгандан сўнг)
4-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
2. ЯИДХП
Сўровномани иссиқлик таъминоти лойиҳасини келишиш учун иссиқлик таъминоти корхонасига юбориш.
Реал вақт режимида
5-босқич
Иссиқлик таъминоти корхонаси
1. Иссиқлик таъминоти лойиҳасини кўриб чиқиш.
2. Иссиқлик таъминоти лойиҳаси келишилганлиги ҳақида QR-код қўйилган хулосани Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали лойиҳалаш ташкилотига юбориш.
3 иш куни мобайнида
6-босқич
Истеъмолчи
Иссиқлик таъминоти корхонаси ёки бошқа қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари билан қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича шартнома тузиш.
Хоҳишига кўра
(лойиҳа келишилгандан сўнг)
7-босқич
Иссиқлик таъминоти корхонаси ёки бошқа қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари
Иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш.
Шартномада белгиланган муддатларда
III. Истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини ишга тушириш учун далолатнома расмийлаштириш
1-босқич
Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари
Истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини ишга тушириш учун ЯИДХПда сўровномани тўлдириш.
Хоҳишига кўра
(қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари тугаганидан сўнг)
2-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
2. ЯИДХП
Сўровномани истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини ишга тушириш учун «Ўзэнергоинспекция»га юбориш.
Реал вақт режимида
3-босқич
«Ўзэнергоинспекция»
1. Жойнинг ўзига чиқиб қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишлари қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар ва техник шартларга мувофиқлигини ўрганиш, шунингдек, иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини соз ҳолда сақлашга тайёрланган иссиқлик-техник ходимларнинг мавжудлигини текшириш.
2. Иссиқликдан фойдаланиш қурилмаларини ишга тушириш учун QR-код қўйилган далолатномани расмийлаштириш.
3. QR-код қўйилган далолатномани Давлат хизматлари марказларига ёки ЯИДХП орқали қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотларига юбориш.
2 иш куни мобайнида
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Юридик ва жисмоний шахсларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун
СЎРОВНОМА
I. (жисмоний) Истеъмолчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:
1. Ф.И.О.:
2. Манзили:
3. Телефон рақами:
4. Электрон почта манзили:
5. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари:
I. (юридик) Истеъмолчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:
1. Тўлиқ номи:
2. Телефон рақами:
3. Электрон почта манзили:
4. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари:
II. Уланаётган объект тўғрисида маълумот:
1. ўрнатиладиган иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқлари тури:
2. ўрнатиладиган иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари сони:
3. уланадиган объект жойлашуви (индекс, манзил, мўлжал):
4. иссиқлик энергиясидан фойдаланиш даври:
5. хизмат тури:
иссиқлик тармоқларини ўзгартириш
қўшимча иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқларини улаш
уланиш нуқталарини ўзгартириш
III. Аввал уланганлиги тўғрисидаги маълумотлар:
1. тузилган иссиқлик таъминоти шартномасининг рақами ва санаси:
(уланган бўлса тўлдирилади)
Берилаётган техник шартлардан лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ташкилотлари келгусида лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширишда ўз тижорат таклифларини бериш мақсадида танишиши учун техник шартларнинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жойлаштирилишига истеъмолчининг розилиги:
розиман
рози эмасман
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Иссиқлик таъминоти лойиҳасини иссиқлик таъминоти корхонаси билан келишиш учун
СУРОВНОМА
I. Келишилаётган газ таъминоти лойиҳаси тўғрисида маълумот:
Лойиҳа ташкилотининг номи:
Телефон рақами:
II. Илова қилинадиган ҳужжатлар:
Иссиқлик таъминоти лойиҳаси:
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Истеъмолчининг иссиқликдан фойдаланиш қурилмалари ва иссиқлик тармоқлари эксплуатация қилиш учун
СУРОВНОМА
I. (жисмоний) Истеъмолчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:
1, Ф.И.О.:
2. Телефон рақами:
3. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):
I. (юридик) Истеъмолчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:
1. Тўлиқ номи:
2. Телефон рақами:
3. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):
II. Объект тўғрисида маълумот:
Иссиқлик тармоқлари эксплуатация қилинадиган объект жойлашуви (индекс, манзил, мўлжал):
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш учун
СУРОВНОМА
I. (жисмоний) Истеъмолчи — жисмоний шахс тЎғрисида маълумот:
1. Ф.И.О.:
2. Телефон рақами:
3. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):
I. (юридик) Истеъмолчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:
1. Тўлиқ номи:
2. Телефон рақами:
3. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):
II. Иссиқлик таъминоти уланадиган объект тўғрисида маълумот:
1. Объектнинг манзили:
2. Абонентнинг шахсий рақами шакллантирилсинми?
Ҳа
(абонентнинг шахсий рақами мавжуд эмас)
Йўқ
(абонентнинг шахсий рақами мавжуд)
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
2. Иссиқлик қурилмасини кўриб чиқишда ва техник ҳужжатларни текширишда қуйидагилар аниқланди:
2.1. Иссиқлик қурилмани эксплуатация қилишни ташкил этиш:
2.1.1. Иссиқлик қурилмаси эксплуатация қилиш ____________________________________ _____________________________________________________________ томонидан амалга оширилади.
(истеъмолчи ташкилотнинг ёки иссиқлик қурилмаси эгасининг н�ми (кераклигининг тагига чизинг))
2.1.2. Иссиқлик хўжалиги учун жавобгар шахс ________________________________________________
20 ____ й. «____»_________даги ____- сон буйруқ билан тайинланган.
20____ й. «____»________даги қонунчиликда ўрнатилган тартибда ТЭҚҚ ва ҲТҚ билимлар текширувидан ўтган, журналдаги _____________________ — сон ёзуви.
2.1.3. Иссиқлик техник ходимларининг сони ва малакаси бўйича мувофиқлиги _____________________________________________________________________________________
Истеъмолчининг М.Ш. ёки Иссиқлик қурилмасининг эгаси (жисмоний шахслар учун)___________________
(Ф.И.О., телефон рақами
«_____»________________ 20_____ й.
________________________________ (имзо)
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Юридик ва жисмоний шахсларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 8-ИЛОВА
Қуйидаги билан тасдиқланадики, истеъмолчининг иссиқликдан фойдаланиш қурилмаси ва иссиқлик тармоғининг иссиқлик таъминоти корхонасининг иссиқлик (буғ) тармоғига улаш қонунчиликка мувофиқ бажарилган.
Томонларнинг имзолари:
иссиқлик таъминоти корхонасидан:
________________________ (имзо)
________________________ (сана)
Ўзэнергоинспекциядан:
________________________ (имзо)
________________________ (сана)
қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотидан:
________________________ (имзо)
________________________ (сана)
Аризачидан:
________________________ (имзо)
________________________ (сана)
(8-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарорига 4-ИЛОВА
Юридик ва жисмоний шахсларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларни (кейинги ўринларда истеъмолчилар деб аталади) сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентнинг амал қилиши қуйидагиларга татбиқ этилади:
сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларини лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишларини бажаришга;
лойиҳа-смета ҳужжатларида сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш назарда тутилган объектларга.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
3. Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузмасдан сувни етказиб бериш ва оқова сувларни қабул қилиш тақиқланади.
(4-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 09/22/200/0327-сон)
5. Истеъмолчиларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш жараёнини амалга оширишда:
а) сув қувурлари ва канализация хўжалиги ташкилоти (кейинги ўринларда СҚКХ ташкилоти деб аталади):
техник шартларни ишлаб чиқади;
лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга оширади (истеъмолчининг ихтиёрига кўра);
сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини, шу жумладан бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда техник шартларга мувофиқлигини кўриб чиқади ва келишади, агар лойиҳа ишлаб чиқувчи лойиҳалаш ташкилоти бўлса;
(5-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/961/4092-сон)
сувни ҳисобга олиш приборини пломбалашни амалга оширади;
(5-банд «а» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома тузади;
сувни етказиб бериш ва оқова сувларни қабул қилишни амалга оширади;
б) лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ташкилотлари лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга оширади (истеъмолчининг ихтиёрига кўра);
(5-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
6. Давлат хизматлари марказлари, СҚКХ ташкилотлари, лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ташкилотлари ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
уланиш нуқталари ўзгарганда, сувдан фойдаланиш ҳажмлари ўзгармасдан ишлаб чиқариш фаолияти турлари ўзгарганда.
Бундай ҳолларда, Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали фақат ҳисобга олиш тизимини ўрнатиш, пломбалаш ва сув таъминоти шартномасини тузиш учун мурожаат қилинади. Агар қурилиш монтаж ишлари ва ҳисобга олиш прибори ўрнатилиши талаб этилмаса, СҚКХ ташкилоти томонидан истеъмолчига тизим орқали фақат сув таъминоти шартномаси юборилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
7. Истеъмолчиларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
8. Истеъмолчилар сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун техник шарт олишга Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Ичимлик сув таъминоти объектлари фойдаланишга тайёр ҳолда топширилган тақдирда (ўлчаш воситалари ўрнатилиб, ичимлик сув уй ҳўжалигигача етказилган тақдирда), истеъмолчининг ихтиёрига кўра СҚКХ билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш ва сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 сентябрдаги 496-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.09.2022 й., 09/22/496/0799-сон)
9. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими истеъмолчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса истеъмолчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Зарур ҳолларда сўровномада уланиш назарда тутилаётган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларини балансда сақловчиларнинг розилиги мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.
(9-банднинг учинчи — олтинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Истеъмолчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ва бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
10. Истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Истеъмолчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
11. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади, сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолатлар бундан мустасно.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/961/4092-сон)
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
Жисмоний шахсларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улашда Ижтимоий реестрнинг «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига, давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур бандда белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида, Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига белгиланган йиғимнинг 75 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади. Бунда чегирма Ижтимоий реестрнинг:
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 июндаги 310-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2026 й., 09/26/310/0685-сон)
«давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасидан «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига ўтказилган оилаларга, уларнинг илгари белгиланган тоифасига мувофиқ миқдорда;
оғир ҳаётий вазиятга тушган оила сифатида «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига киритилган оилаларга «камбағал оила» тоифасидаги оила учун белгиланган миқдорда қўлланилади.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарорига асосан учинчи — бешинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
111. Жисмоний шахсларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улашда таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслардан ушбу Регламентнинг 11-бандида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади.
(111-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисоб варағига ўтказилади;
қолган маблағлар тўлиқ СҚКХ ташкилотининг банк ҳисоб варағига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисоб варағига ўтказилади;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;
қолган маблағлар тўлиқ СҚКХ ташкилотининг банк ҳисоб варағига ўтказилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
13. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Сўровномада сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш истеъмолининг юклама ҳажми нотўғри кўрсатилган тақдирда, СҚКХ ташкилоти ходимлари объектни жойига чиқиб ўрганадилар ёки сўровномада кўрсатилган телефон рақами орқали ариза берувчи билан боғланиб, объектнинг эҳтиёжига аниқлик киритган ҳолда юклама ҳажмини аниқлайдилар.
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
14. Истеъмолчи давлат хизматларидан фойдаланишдан у кўрсатилишининг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Истеъмолчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
15. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилгач реал вақт режимида уни СҚКХ ташкилотига техник шартларни ишлаб чиқиш учун юборади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровнома автоматик тарзда СҚКХ ташкилотига техник шартларни ишлаб чиқиш учун юборилади.
2-§. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва бериш, шунингдек, тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиш
16. СҚКХ ташкилоти сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни мобайнида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган техник шартларни ишлаб чиқади ва электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборади ёхуд уларни ишлаб чиқишни рад этади.
СҚКХ ташкилоти лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича ўзининг тижорат таклифларини ҳамда шартномалари лойиҳаларини ҳам юбориш ҳуқуқига эга. Бунда, СҚКХ ташкилоти ўзининг тижорат таклифлари ҳамда шартномалари лойиҳаларида лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга оширишнинг муддатлари ва харажатларининг калькуляциясини аниқ кўрсатади.
Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази техник шартлар ҳамда СҚКХ ташкилотининг лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳалари тушганидан сўнг реал вақт режимида истеъмолчига беради.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Сўровномада истеъмолчи томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
17. Истеъмолчининг объекти жойлашган ҳудудда қуввати СҚКХ ташкилоти томонидан истеъмолчига сувни етказиб бериш ва ундан оқова сувларини қабул қилишни таъминлайдиган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларининг мавжуд эмаслиги техник шартларни ишлаб чиқишни рад этиш учун асос бўлади.
Бошқа асосларга кўра техник шартларни ишлаб чиқишни рад этиш қатъиян тақиқланади.
18. Ишлаб чиқилган техник шартлар истеъмолчининг алоқа қилинадиган маълумотлари илова қилинган ҳолда лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича ўзларининг тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиши мақсадида лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ташкилотларининг танишиши учун ЯИДХПда жойлаштирилади.
3-§. Истеъмолчиларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш
19. Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун истеъмолчилар СҚКХ ташкилоти ёки бошқа лойиҳалаш ташкилотлари билан лойиҳалаш ишларини амалга оширишга шартномалар тузиш ҳуқуқига эга.
20. Лойиҳалаш ишлари лойиҳалаш ишларини бажариш бўйича шартномаларда белгиланган муддатларда амалга оширилади.
21. Лойиҳалаш ташкилоти лойиҳалаш ишларини амалга оширганидан сўнг сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими лойиҳалаш ташкилоти номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса лойиҳалаш ташкилоти мустақил равишда ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради ва уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Сўровномага сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси электрон шаклда илова қилинади.
Лойиҳалаш ташкилотидан ушбу бандда кўрсатилмаган ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этишни талаб этиш қатъиян тақиқланади.
Сўровнома сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишиш учун СҚКХ ташкилотига автоматик тарзда юборилади.
22. Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси СҚКХ ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган ҳолларда сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишиш талаб этилмайди.
23. СҚКХ ташкилоти сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни мобайнида сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишади ва келишиш натижалари юзасидан ушбу Регламентнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хулосани ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди ёки рад этишнинг аниқ асослари ва қонунчилик нормаларини кўрсатган ҳолда келишишни рад этади.
Келишилган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун асос ҳисобланади.
СҚКХ ташкилоти QR-кодли хулоса тасдиқланган куни Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки лойиҳалаш ташкилотига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали хулосани электрон шаклда юборади.
Хулосани тасдиқлаш СҚКХ ташкилотининг ЭРИси билан амалга оширилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
24. Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасининг техник шартлар талабларидан четга чиқиши сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишишни рад этишга асос бўлади.
Бошқа сабабларга кўра сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишишни рад этиш қатъиян тақиқланади.
Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лойиҳалаш ташкилоти томонидан бартараф этилган тақдирда, қайта келишиш такрорий сўровнома тушганидан сўнг бир иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.
Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини такроран кўриб чиқишда СҚКХ ташкилоти томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.
25. QR-кодли хулоса тасдиқлангач СҚКХ томонидан автоматик равишда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки лойиҳалаш ташкилотига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.
Агар СҚКХ томонидан белгиланган муддатларда хулоса расмийлаштирилмаса ёхуд асослантирилган рад жавоби берилмаса, ижобий хулоса тизимда автоматик тарзда шаклланади ва тасдиқланади ҳамда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (ЯИДХП орқали мурожаат қилганда) юборилади.
Бунда берилган хулоса учун жавобгарлик СҚКХ ташкилоти зиммасига юклатилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Сўровномада истеъмолчи томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
26. Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун истеъмолчилар СҚКХ ташкилоти ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари билан тегишли шартномалар тузиш ҳуқуқига эга.
Истеъмолчилар қурилиш-монтаж ишларини (тегишли лицензияга эга бўлиш шарти билан) мустақил равишда (хўжалик усулида) ҳам амалга оширишлари мумкин.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
27. Қурилиш-монтаж ишлари қурилиш-монтаж ишларини бажариш бўйича шартномаларда белгиланган муддатларда амалга оширилади.
4-§. Сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш, сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш, шунингдек, сувни етказиб бериш ва оқова сувларини қабул қилиш
28. Сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ҳамда сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш бўйича қурилиш-монтаж ишлари бажарилгандан сўнг амалга оширилади.
29. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари маркази ходими истеъмолчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса истеъмолчи мустақил равишда ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ҳамда сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Бунда, сўровномада СҚКХ ташкилоти томонидан тасдиқланган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш муддати кўрсатилади.
Истеъмолчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
30. Истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Истеъмолчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
31. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида уни СҚКХ ташкилотига сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва сув таъминоти шартномасини тузиш учун юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровнома автоматик тарзда СҚКХ ташкилотига юборилади.
Истеъмолчиларда абонентнинг шахсий рақами шакллантирилиши талаб этилса, СҚКХ ташкилоти томонидан янги абонент рақами сув таъминоти шартномасида кўрсатилади. Шунингдек, истеъмолчилар шакллантирилган абонентнинг шахсий рақами тўғрисидаги маълумотларни ЯИДХП орқали юридик шахслар учун — СТИРни, жисмоний шахслар учун — паспорт ёки ID-картага оид маълумотларни (паспорт серияси ва рақами), ЖШШИРни ёки кадастр рақамларидан бирини киритиш йўли билан ҳам аниқлашлари мумкин.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
32. СҚКХ ташкилоти сўровнома тушган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида жойнинг ўзига чиқиб, табиий сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ишларини амалга оширади ва бу ҳақда икки нусхада истеъмолчи ёки унинг вакили иштирокида далолатнома тузади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
33. Сувни ҳисобга олиш прибори пломбаланган куннинг ўзида СҚКХ ташкилоти расмийлаштирилган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани, сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатноманинг электрон шаклда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
34. Давлат хизматлари маркази расмийлаштирилган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома ва пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома келиб тушгандан реал вақт режимида бу ҳақида истеъмолчини ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
35. Истеъмолчи расмийлаштирилган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома тушганидан сўнг беш иш куни мобайнида уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.
Шартномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
Истеъмолчи томонидан тасдиқланган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома СҚКХ ташкилотига Давлат хизматлари маркази томонидан (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчи томонидан ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборилади.
36. Истеъмолчи сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тасдиқлашдан бош тортганда ёки у белгиланган муддатда юборилмаганда, сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома тузилмаган ҳисобланади.
37. Сувни етказиб бериш ва оқова сувларни қабул қилиш истеъмолчи томонидан олдиндан тўлов амалга оширилган куни СҚКХ ташкилоти томонидан амалга оширилади.
38. Улаш ҳамда сув қувурлари кириш тармоқларини ювиш, канализация қувурларини улаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
39. Техник шартларни, шу жумладан, қўшимча техник шартларни ишлаб чиқиш, бериш, сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаларини келишиш, сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш тўлов ундирилмаган ҳолда амалга оширилади, давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилиши бундан мустасно.
40. Давлат хизматлари марказлари, СҚКХ ташкилотлари, лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ташкилотлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган истеъмолчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
41. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
42. Истеъмолчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
43. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Юридик ва жисмоний шахсларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Юридик ва жисмоний шахсларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
I. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва бериш, шунингдек, тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиш
1-босқич
Истеъмолчи
1. Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.
1. Хоҳишига кўра
2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлаш.
2. Мурожаат қилинганда
2-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
2. ЯИДХП
Техник шартларни ишлаб чиқиш учун сўровномани СҚКХ ташкилотига юбориш.
Реал вақт режимида
3-босқич
СҚКХ ташкилоти
1. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) юбориш.
2. Лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича ўзининг тижорат таклифларини ва шартномалар лойиҳаларини юбориш.
3 иш куни мобайнида
4-босқич
Давлат хизматлари маркази
QR-код қўйилган техник шартларни, шунингдек, СҚКХ ташкилотининг лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини истеъмолчига бериш.
Реал вақт режимида
II. Истеъмолчиларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш
1-босқич
Истеъмолчи
Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун СҚКХ ташкилоти ёки бошқа лойиҳалаш ташкилотлари билан лойиҳалаш ишларини бажариш бўйича шартномалар тузиш.
Хоҳишига кўра
(техник шартларни олгандан сўнг)
2-босқич
СҚКХ ташкилоти ёки бошқа лойиҳалаш ташкилотлари
Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича лойиҳалаш ишларини амалга ошириш.
Шартномада белгиланган муддатларда
3-босқич
Лойиҳалаш ташкилоти
Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХПда сўровномани тўлдириш.
Хоҳишига кўра
(лойиҳалаш ишлари амалга оширилгандан сўнг)
4-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
2. ЯИДХП
Сўровномани сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишиш учун СҚКХ ташкилотига юбориш.
2. Келишилган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси келишилганлиги ҳақида QR-код қўйилган хулосани Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали лойиҳалаш ташкилотига юбориш.
3 иш куни мобайнида
6-босқич
Истеъмолчи
СҚКХ ташкилоти ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари билан қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича шартнома тузиш.
Хоҳишига кўра
(лойиҳа келишилгандан сўнг)
7-босқич
Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари
Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш.
Шартномада белгиланган муддатларда
III. Сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш, сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш ҳамда сувни етказиб бериш ва оқова сувларини қабул қилиш
1-босқич
Истеъмолчи
Сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ҳамда сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиш.
Хоҳишига кўра
(қурилиш-монтаж ишлари тугатилганидан сўнг)
2-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
2. ЯИДХП
Сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ҳамда сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш учун сўровномани СҚКХ ташкилотига юбориш.
Реал вақт режимида
3-босқич
СҚКХ ташкилоти
1. Сувни ҳисобга олиш приборини жойнинг ўзига чиқиб пломбалаш.
2. Давлат хизматлари марказига ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали расмийлаштирилган ва пломбаланганлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани юбориш.
2 иш куни мобайнида
4-босқич
Давлат хизматлари маркази
Истеъмолчини сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани расмийлаштирилганлиги тўғрисида ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилиш.
Реал вақт режимида
5-босқич
Истеъмолчи
1. Расмийлаштирилган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тасдиқлаш.
2. Тасдиқланган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани СҚКХ ташкилотига Давлат хизматлари маркази томонидан ёки истеъмолчи томонидан ЯИДХП орқали юбориш.
5 иш куни мобайнида
6-босқич
СҚКХ ташкилоти
Сувни етказиб бериш ва оқова сувларини қабул қилишни амалга ошириш.
Истеъмолчи томонидан олдиндан тўлов амалга оширилган куни
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Юридик ва жисмоний шахсларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Берилаётган техник шартлардан лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ташкилотлари келгусида лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда ўз тижорат таклифларини бериш мақсадида танишиши учун техник шартларнинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жойлаштирилишига истеъмолчининг розилиги:
розиман
рози эмасман
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Юридик ва жисмоний шахсларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишиш учун
СЎРОВНОМА
I. Келишилаётган сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси тўғрисида маълумот:
Лойиҳа ташкилотининг номи:
Телефон рақами:
Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари:
II. Илова қилинадиган ҳужжатлар:
Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси:
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Юридик ва жисмоний шахсларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ҳамда сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш учун
СЎРОВНОМА
I. (жисмоний) Истеъмолчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:
1. Ф.И.О.:
2. Телефон рақами:
3. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):
I. (юридик) Истеъмолчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:
1. Тўлиқ номи:
2. Телефон рақами:
3. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):
II. Сувга уланадиган объект тўғрисида маълумот:
1. Объектнинг манзили:
2. Абонентнинг шахсий рақами шакллантирилсинми?
Ха
(абонентнинг шахсий рақами мавжуд эмас)
Йўқ
(абонентнинг шахсий рақами мавжуд)
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Юридик ва жисмоний шахсларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА
жойлашган объект бўйича сув таъминоти лойиҳаси келишилди.
Ҳужжатнинг
ҳақиқийлигини тасдиқловчи
QR-код
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Энергия таъминоти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 5 мартдаги 52-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 21-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларини электр ва газ тармоқларига фойдаланишга тайёр ҳолда улаш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 2 октябрдаги 280-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 10-сон, 87-модда).
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 342-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/342/0686-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 1 февралдаги ПҚ–2750-сон қарори)» 2017 йил 1 майдаги 252-сон қарорига 1-илованинг 18-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)» 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон қарорига илованинг 37-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПҚ-3430-сон қарори)» 2018 йил 22 январдаги 40-сон қарорига илованинг 13-банди.