toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармонига мувофиқ ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари (кейинги ўринларда давлат хизматлари деб аталади) кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари деб ҳисоблансин:
давлат хизматлари кўрсатишда юридик ёки жисмоний шахсларнинг бевосита иштирок этишини талаб қиладиган тартиботлар сонини ҳамда уларни кўрсатиш муддатларини тубдан қисқартириш;
юридик ва жисмоний шахслардан бошқа давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олинадиган ҳужжатлар ва маълумотлар талаб қилинишини бекор қилиш;
давлат хизматлари кўрсатишда бюрократик тўсиқ ва ғовларга йўл қўймаслик мақсадида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўртасида идоралараро ўзаро электрон ҳамкорлик ўрнатиш;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг самарадорлигини, тезкорлигини ва шаффофлигини таъминлаш, уларнинг масъулиятини ва ижро интизомини кучайтириш;
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталини (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматлари кўрсатиш учун ягона ахборот майдончаси сифатида белгилаш.
2. Қуйидагилар тасдиқлансин ва 2019 йил 1 ноябрдан бошлаб амалга киритилсин:
Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;
Юридик ва жисмоний шахсларнинг табиий газни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ;
Юридик ва жисмоний шахсларнинг ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилансинки, 2019 йил 1 ноябрдан бошлаб ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахслар таъминотчи корхоналарга бевосита ҳамда Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қиладилар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ва давлат хизматлари кўрсатилишида иштирок этадиган бошқа давлат органлари:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
бир ой муддатда давлат хизматларини кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг намунавий шакллари, бланкалари ишлаб чиқилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан келишган ҳолда тасдиқланишини;
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда 2019 йил 1 ноябргача бўлган муддатда ҳудудий бўлинмалар, идоравий мансуб ташкилотлар ва давлат хизматлари кўрсатилишида иштирок этадиган бошқа тузилмаларнинг ЯИДХПга уланишини;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда 2019 йил мобайнида Давлат хизматлари марказларининг ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки,Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги давлат хизматларини кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда 2019 йил 1 ноябргача бўлган муддатда Ягона биллинг тизими орқали реал вақт режимида электрон шаклда тўловлар қабул қилинишини ҳамда давлат хизматлари кўрсатилиши учун тўланган йиғимлар суммаси ҳисоби юритилишини таъминласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг улар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши юзасидан, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентлар талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Белгилаб қўйилсинки, давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги раҳбарлари ушбу қарорда назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов, Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Ҳ. Салиев ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 20 август,
698-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги 698-сон қарорига
1-ИЛОВА
Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини(ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Регламент юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда талабгорлар деб аталади) электр энергиясини ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускунасини (кейинги ўринларда ҳисобга олиш ускуналари деб аталади) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш давлат хизматларини (кейинги ўринларда давлат хизматлари деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон)
Мазкур Регламент талаблари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 13 ноябрдаги ПҚ-3384-сон қарори асосида ўрнатилган ҳисобга олиш ускуналари, шунингдек, ўлчов комплексларини навбатдаги даврий қиёслашдан ўтказиш учун тадбиқ этилмайди.
Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳаси доирасида назарда тутилган истеъмолчиларнинг мазкур тизимга мос келмайдиган электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини даврий қиёслов муддати келганда, ушбу приборларни қиёсловдан ўтказмасдан ўрнига автоматлаштирилган тизимга мос келувчи приборлар ўрнатилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Давлат хизматлари проактив шаклда (мурожаатсиз) ҳамда Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали кўрсатилади. Бунда:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) ҳудудий электр тармоқлари корхонаси (кейинги ўринларда ҲЭТК деб аталади) — ҳисобга олиш ускуналарини ечиш ва ўрнатишни, ечилган ҳисобга олиш ускуналарини аккредитация қилинган метрология хизматларида (кейинги ўринларда метрология хизмати деб аталади) қиёслашдан ўтказишга тақдим этиш ишларининг амалга оширилишини ҳамда ҳисобга олиш ускуналарига тамға (пломба) қўйишни таъминлайди;
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
в) метрология хизмати ечилган ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш билан боғлиқ ишларни амалга оширади;
г) талабгорлар ечилган ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш ва ечиш учун зарур шароит яратади ва ушбу жараёнда иштирок этади.
3. Электр энергиясини ҳисоблаш учун фақатгина Ўзбекистон Республикаси Ўлчаш воситалари давлат реестрига киритилган турлардаги ҳамда электр энергиясини ҳисоби ва назоратининг автоматлаштирилган тизимига мос келадиган ҳисобга олиш ускуналаридан фойдаланилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Давлат хизматлари марказлари, ҲЭТК ва метрология хизмати ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
6. Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш метрология хизмати томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Метрология тўғрисида»ги Қонуннинг 25-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ҳисобга олиш ускунаси талабгорнинг айбисиз вақтинчалик бузилганда ёки қиёслашдан ўтказиш учун ечиб олинганда, етказиб берилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб, ҳисобга олиш бузилишига ёки қиёслашдан ўтказишга қадар бўлган олдинги уч ҳисоб-китоб ойидаги ўртача сарф бўйича аниқланади. Ҳисоб-китобнинг бундай тартиби бир ойдан ортиқ қўлланилиши мумкин эмас.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Ҳисобга олиш ускунаси бир ой муддатда ўрнатилмаган ҳолларда ҳисоб-китоб ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилади.
9. Давлат хизмати кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби
1-§. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш
10. Талабгорлар (маиший эхтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслардан ташқари) давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда, маиший эхтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслардаги электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарини ихтиёрий равишда қиёслашдан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ҲЭТК мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарини навбатдаги даврий қиёслаш қиёслов муддатига 3 ой қолганда проактив шаклда (мурожаатсиз) ҲЭТК томонидан ўтказилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон)
11. Талабгор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими талабгор номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда тўлдиради.
12. Талабгордан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Талабгор ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш давлат хизматини кўрсатганлик учун:
а) Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда:
жисмоний шахслардан (маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслардан ташқари) ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи;
ҲЭТКдан (маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслар учун) базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи;
юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Бунда ўлчаш воситаларини, ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича бир вақтда мурожаат қилинганда, йиғим суммаси бир марта ундирилади.
Ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш назарда тутилмаган ҳолларда ечиш ёки ўрнатиш учун йиғим ундирилмайди.
Маиший истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектлари учун электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш харажатлари ҳудудий электр тармоқлари корхонаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
20 фоизи — метрология хизматининг ҳисобварағига (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда);
қолган маблағлар таъминотчи корхонанинг ҳисобварағига ўтказилади.
Бунда жисмоний шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари ҲЭТК маблағлари ҳисобидан қопланади;
ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,75 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);

б) ҲЭТКка тўғридан-тўғри мурожаат қилинганда ёки ҲЭТК томонидан проактив шаклда (мурожаатсиз) давлат хизмати кўрсатилганда, қиёслашдан ўтказиш учун:
жисмоний шахслардан ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 16 фоизи;
юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,2 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Бунда йиғимлар суммаси талабгорнинг шахсий ҳисобварағидан ечиб олинади ва тўлиқ равишда ҲЭТКнинг ҳисобварағига ўтказилади. Истеъмолчиларнинг ҳисобга олиш ускуналари метрология хизмати томонидан қиёсловдан ўтказилганлиги учун тўловлар ҲЭТК ҳисобидан амалга оширилади. Йиғим суммаси ҳисобга олиш ускунаси Регламентнинг 22-бандида белгиланган тартибда ечиб олингандан сўнг талабгорнинг шахсий ҳисобварағидан ечиб олинади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон)
16. Давлат хизматини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда, мазкур Маъмурий регламентнинг 15-бандида кўрсатилган йиғимлар тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорида тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
161. Ижтимоий реестрнинг «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун мазкур регламентнинг 15 ва 16-бандларида белгиланган тегишли йиғимларга 50 фоиз миқдорида, Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига 75 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади. Бунда чегирма Ижтимоий реестрнинг:
«давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасидан «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига ўтказилган оилаларга, уларнинг илгари белгиланган тоифасига мувофиқ миқдорда;
оғир ҳаётий вазиятга тушган оила сифатида «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига киритилган оилаларга «камбағал оила» тоифасидаги оила учун белгиланган миқдорда қўлланилади.
(161-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18.Давлат хизматларини кўрсатиш учун тўловнинг амалга оширилмаганлиги давлат хизматларини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади. Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Сўровномада ҳисобга олиш ускунаси билан боғлиқ маълумотлар нотўғри кўрсатилганлиги аниқланган тақдирда, сўровнома рад этилмайди. Бунда, ҲЭТК ходимлари томонидан сўровномада кўрсатилган телефон рақами орқали ариза берувчи билан боғланган ҳолда ёки жойига чиқиб аниқлик киритилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
19. Талабгорлар давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Талабгорлар Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабгор томонидан тасдиқланганидан сўнг реал вақт режимида ҲЭТКга электрон шаклда юборилади (қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда, метрология хизматига ҳам юборилади).
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда ҲЭТКга электрон шаклда юборилади (қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда, метрология хизматига ҳам юборилади).
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
2-§. Ҳисобга олиш ускуналарини ечиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Ҳисобга олиш ускуналарини ечиш ҲЭТК вакиллари томонидан талабгор иштирокида амалга оширилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. ҲЭТК ходимлари даврий қиёслов муддатига 3 ой қолганда проактив шаклда (мурожаатсиз) ёки сўровнома келиб тушганидан сўнг 5 иш куни ичида талабгор билан келишиб, унинг иштирокида мазкур Регламентга 3-4-иловаларга мувофиқ шаклдаги далолатномани 2 нусхада тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олади.Далолатноманинг бир нусхаси талабгорга топширилади, иккинчи нусхаси ҲЭТК ходимида қолдирилади.
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон)
Талабгор ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилганда, ҳисобга олиш ускунаси ҲЭТК томонидан далолатнома билан бирга метрология хизматига топширилади.
23. Талабгор ёки унинг вакили келишилган вақтда ва манзилда бўлмаган тақдирда, сўровномада кўрсатилган телефон рақами (электрон манзили, интернет ва ижтимоий тармоқ) орқали алоқага чиқилиб, сабаби аниқланади ва бу ҳақда холислар иштирокида далолатнома тузилиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи муҳри билан расмийлаштирилади ва мурожаат кўрмасдан қолдирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мурожаат кўрмасдан қолдирилганлиги ҳақида ҲЭТК масъул ходимлари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган хабарнома тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда давлат хизмати проактив шаклда (мурожаатсиз) кўрсатилган тақдирда, ҲЭТК томонидан расмийлаштирилган далолатнома нусхаси хат билан талабгорга юборилади ва шу вақтдан бошлаб ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш учун талабгор умумий тартибда ҲЭТКка мурожаат қилиши лозим бўлади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон)
Талабгор хабарномани олган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида Марказга қайта мурожаат қилган ҳолларда ундан мазкур Регламентнинг 15-бандида назарда тутилган йиғим ундирилмайди.
3-§. Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш тартиби
24. Ҳисобга олиш ускунаси ҲЭТКдан қабул қилиб олинганидан сўнг 3 иш куни ичида метрология хизмати томонидан қиёслашдан ўтказилади.
25. Ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш натижаси ижобий бўлган тақдирда, ҳисобга олиш ускунаси фойдаланишга яроқли деб топилади ва метрология хизмати томонидан ҳисобга олиш ускунасининг қиёслашдан ўтказилганлиги ҳақида сертификат расмийлаштирилади.
Ҳисобга олиш ускунаси унинг ҳисоблаш механизми ва созлаш элементига ўзгартириш киритишнинг олдини олиш мақсадида метрология хизмати томонидан тамғаланади.
Ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш натижаси салбий бўлганда,ҳисобга олиш ускунаси фойдаланишга яроқсиз деб топилади ва бу ҳақда шу куннинг ўзида метрология хизмати масъул ходими томонидан ҳисобга олиш ускунасининг яроқсизлиги ҳақида хабарнома расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сертификат ёки хабарнома расмийлаштирилгандан сўнг реал вақт режимида метрология хизмати масъул ходими уларни ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, ҲЭТКга, шунингдек, Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) электрон шаклда юборади.
(25-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
26. ҲЭТК сертификат ёки хабарнома келиб тушганидан сўнг 2 иш куни ичида ҳисобга олиш ускунасини метрология хизматидан олиб кетади.
27. Хабарнома олинган тақдирда ҲЭТК ҳисобга олиш ускунасини 3 иш кунида таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш чорасини кўради. Электр энергияни ҳисобга олиш ускунасини таъмирлаш ёки янгисига алмаштиришга доир сарф-харажатлар ҲЭТК томонидан қопланади.
28. Таъмирланган ҳисобга олиш ускунаси ҲЭТК томонидан 2 иш кунида метрология хизматига тақдим этилиши лозим.
Метрология хизмати ҳисобга олиш ускунасини Регламентнинг 24-25-бандларида назарда тутилган тартибда қиёслашдан ўтказади. Бунда, қайта қиёслаш учун талабгор ёки ҲЭТКдан қўшимча тўлов ундирилмайди.
4-§. Ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. ҲЭТК ходимлари ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказгандан кейин 3 иш куни ичида талабгор билан келишилган вақтда талабгор иштирокида ушбу Регламентга 5-6-иловаларга мувофиқ ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш тўғрисида уч нусхада тегишли далолатнома тузган ҳолда тамғалайди. Далолатноманинг бир нусхаси талабгорда қолдирилади.
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар ҳисобга олиш ускуналарини фақат ечиш ва (ёки) ўрнатиш (қиёслашдан ўтказмасдан) талаб этилганда ҲЭТК пломба қўйишни ҳисоблагич ўрнатилгандан сўнг бир вақтда амалга оширади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Хизмат кўрсатиш якунланганлиги ҳақида хабардор қилиш учун ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилганлиги ҳақидаги далолатнома тузилган кундан бошлаб 1 иш куни ичида Давлат хизматлари марказига юборилади.
Талабгор ёки унинг вакили келишилган вақтда ва манзилда бўлмаган тақдирда, бу ҳақда холислар иштирокида далолатнома тузилиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи муҳри билан расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Далолатнома ҲЭТК масъул ходими томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сўровномада талабгор томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
3-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Давлат хизматлари марказлари, ҲЭТК ва метрология хизмати ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотлар сир сақланишини таъминлайди.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
311. ҲЭТК талабгорларнинг ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш учун жавобгар бўлади, Регламентнинг 23-бандида белгиланган ҳолат бундан мустасно.
(311-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Талабгорлар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2155-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

I. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш

1-босқич

Талабгор

1. Электр энергияни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.

1. Хоҳишига кўра

2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йигим тўлаш.

2. Мурожаат қилинганда

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш учун сўровномани ҲЭТКга (қиёслашдан ўтказиш учун метрология хизматига ҳам) юбориш.

Реал вақт режимида

II. Ҳисобга олиш ускуналарини ечиш тартиби

1-босқич

ҲЭТК

Талабгор билан келишилган вақтда, унинг иштирокида тегишли далолатнома тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олиш.

5 иш куни мобайнида

III. Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш тартиби

1-босқич

Метрологик хизмат

1. Ҳисобга олиш ускунасини ҲЭТКдан қабул қилиб олиш ва қиёслашдан ўтказиш.

1. 3 иш куни мобайнида

2. Сертификат ёки хабарнома расмийлаштирилгандан сўнг уларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб, ҲЭТКга шунингдек, Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) электрон шаклда юбориш.

2. Реал вақт режимида

2-босқич

ҲЭТК

Сертификат ёки хабарнома келиб тушганидан сўнг ҳисобга олиш ускунасини метрология хизматидан олиб кетиш.

2 иш куни мобайнида

IV. Ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш тартиби

1-босқич

ҲЭТК

Талабгор билан келишилган вақтда сўровномада кўрсатилган манзилга бориб, ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб бериш ва уч нусхада тегишли далолатнома тузган ҳолда пломбалаш, далолатноманинг бир нусхасини талабгорда қолдириш.

3 иш куни мобайнида

2-босқич

ҲЭТК

Хизмат кўрсатиш якунланганлиги ҳақида хабардор қилиш учун ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилганлиги ҳақидаги далолатномани Давлат хизматлари марказларига юбориш.

1 иш куни мобайнида

»;

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

__________________

(сана)

________________

(рақам)

Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан

ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш бўйича

СЎРОВНОМА

I. Талабгор — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Ф.И.Ш.:

2. Паспорт серияси ва рақами:

3. Манзили:

4. Абонентнинг шахсий рақами:

5. Телефон рақами:

6. Электрон почта манзили (ихтиёрий):

7. Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ўрнатилаётган манзили:

8. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари:

II. Талабгор — юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номланиши:

2. СТИР:

3. Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ўрнатилаётган манзил:

4. Электр энергиясини етказиб бериш шартномаси реквизитлари (санаси ва рақами):

5. Шахсий ҳисоб рақами:

6. Телефон рақами:

7. Электрон почта манзили:

8. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари:

III. Хизмат тури:

1. Хизмат тури:

электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш

электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиш

электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини қиёслаш

ш.(туман) ________________

201__ йил «___»__________

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

‎‎Жисмоний шахслар учун электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиб олиш
‎ДАЛОЛАТНОМАСИ

‎‎Истеъмолчининг шахсий рақами

‎‎

‎‎Ф.И.Ш.

‎‎

Манзили

‎‎

Телефон рақами, электрон манзили

‎‎

Биз қуйида имзо чекувчилар, вакил _______________________________________________________________

‎(Туман/шаҳар электр таъминоти корхонаси, лавозими, Ф.И.Ш.,)

_____________________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________________________,

_________________________________________________________________________

Истеъмолчи иштирокида электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиш вақтидаги ҳолат қуйидагилардан иборат:

Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасининг завод рақами

‎‎

Тури, маркаси, электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ишлаб чиқарувчиси

‎‎

Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиб олинаётган вақтдаги кўрсаткичи

Ечиб олинган тамғалар рақами

Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини кўришда аниқланган камчиликлар

Шу ҳақда далолатнома туздик, электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиш сабаби ___________________:

• электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини Абонентга берилди.
‎Исътемолчи электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечилгани ҳақидаги далолатномани бир нусхаси билан биргаликда қиёсловдан ўтказиш учун топширади.
‎• электр энергия таъминоти корхонаси ходими электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини хизмат кўрсатиш учун олиб кетади;
‎• Истеъмолчи электр энергия тармоғига электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасисиз уланган;
‎• Истеъмолчи электр энергияси тармоғидан узиб қўйилган.

Электр энергия таъминоти корхонаси ходими:

_______________

‎‎________________________

(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Истеъмолчига истеъмол қилинган электр энергияси тўғрисида ҳамда Регламент бўйича электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш тартиблари тушунтирилди.

Истеъмолчи:

_________________

_____________________________

(имзо)

(Ф.И.Ш.)‎

ш.(туман) __________________

201__ йил «___»_____________

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
4-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

Юридик шахслар учун электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиб олиш бўйича _____- сон ДАЛОЛАТНОМА

‎‎Истеъмолчи шахсий рақами

‎‎

Юридик шахс номи

‎‎

Фаолият тури

‎‎

Манзили

‎‎

Телефон рақами, электрон манзили

Биз қуйида имзо чекувчилар, вакил _______________________________________________________________

‎(Туман/ шаҳар энергия таъминоти корхонаси, лавозими, Ф.И.Ш.,)

_____________________________________________________________________________________

Истеъмолчи иштирокида электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиш вақтидаги ҳолат қуйидагилардан иборат:

Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини завод рақами

‎‎

Тури, маркаси, электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ишлаб чиқарувчиси

‎‎

Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиб олинаётган вақтдаги кўрсаткичи

Ечиб олинган тамғалар рақами

Қиёслов сертификатининг рақами ва амал қилиш муддати

Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини АСКУЭ тизимига мослиги/мос эмаслиги

‎‎Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини кўришда аниқланган камчиликлар

Шу ҳақда далолатнома туздик, электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиш сабаби ___________________:

• электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини истеъмолчига берилди.
‎ Исътемолчи электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечилгани ҳақидаги далолатномани бир нусхаси билан биргаликда қиёсловдан ўтказиш учун топширади.
‎• Истеъмолчи электр энергия таъминоти тармоғидан узиб қўйилган.

Электр энергия таъминоти корхонаси ходими:

_______________

‎‎________________________

(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Истеъмолчига истеъмол қилинган электр энергияси тўғрисида ҳамда Регламент бўйича электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш тартиблари тушунтирилди.

Истеъмолчи:

_________________

_____________________________

(имзо)

(Ф.И.Ш.)‎

ш.(туман) __________________

201__ йил «___»_____________

(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
5-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

Жисмоний шахсларга электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб бериш бўйича _____- сон ДАЛОЛАТНОМА

‎‎Истеъмолчи шахсий рақами

‎‎

‎‎Ф.И.Ш.

‎‎

Манзили

‎‎

Телефон рақами, электрон манзили

‎‎

Биз қуйида имзо чекувчилар, вакил _______________________________________________________________

‎(туман/шаҳар энергия таъминоти корхонаси, лавозими, Ф.И.Ш.,)

_________________________________________________________________________

Истеъмолчи иштирокида электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш вақтидаги холат куйидагилардан иборат:

Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини завод рақами

‎‎

Тури, маркаси, электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ишлаб чиқарувчиси

‎‎

Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини қиёслов кўригидан кейинги кўрсаткичи, ўрнатилаётган вақтдаги кўрсаткичи

Қиёслов сертификатининг рақами, қачон берилгани ва амал қилиш муддати

Ўрнатилган тамғалар рақами

Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини кўришда аниқланган камчиликлар

‎‎

Электр энергия таъминоти корхонаси ходими:

_______________

‎‎________________________

(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Истеъмолчига истеъмол қилинган электр энергияси тўғрисида ҳамда Регламент бўйича электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш тартиблари тушунтирилди.

Истеъмолчи:

_________________

_____________________________

(имзо)

(Ф.И.Ш.)‎

ш.(туман) __________________

201__ йил «___»_____________

(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
6-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

Юридик шахсларга электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб бериш бўйича _____- сон ДАЛОЛАТНОМА

Истеъмолчининг шахсий рақами ‎‎
‎‎Корхона номи ‎‎
Фаолият тури ‎‎
Корхонанинг манзили ‎‎
Телефон рақами, истеъмолчининг электрон манзили
Биз қуйида имзо чекувчилар, вакил _______________________________________________________________

‎(Туман/шаҳар энергия таъминоти корхонаси, лавозими, Ф.И.Ш.,)

Истеъмолчи иштирокида электр энергиясини ҳисобга олиш приборни ўрнатиш вақтидаги ҳолат қуйидагилардан иборат:
Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини завод рақами ‎‎
Тури, маркаси, электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ишлаб чиқарувчиси ‎‎
Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини қиёслов кўригидан кейинги кўрсаткичи, ўрнатилаётган вақтдаги кўрсаткичи
Қиёслов сертификатининг рақами, қачон берилгани ва амал қилиш муддати
Ўрнатилган тамғалар рақами
Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини кўришда аниқланган камчиликлар ‎‎
Электр энергия таъминоти корхонаси ходими:

_______________

‎‎________________________

(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Истеъмолчига истеъмол қилинган электр энергияси тўғрисида ҳамда Регламент бўйича электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш тартиблари тушунтирилди.
Истеъмолчи:

_________________

_____________________________

(имзо)

(Ф.И.Ш.)‎

(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги 698-сон қарорига
2-ИЛОВА
Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Регламент юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда талабгорлар деб аталади) табиий газни маиший ва электрон ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускунасини (кейинги ўринларда ҳисобга олиш ускуналари деб аталади) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматларини (кейинги ўринларда давлат хизматлари деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон)
Мазкур Регламент талаблари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 13 ноябрдаги ПҚ-3384-сон қарори асосида ўрнатилган ҳисобга олиш ускуналари, шунингдек, ўлчов комплексларига нисбатан тадбиқ этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Давлат хизматлари проактив шаклда (мурожаатсиз) ҳамда Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали кўрсатилади. Бунда:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) ҳудудий газ таъминоти ташкилотлари (кейинги ўринларда ҲГТТ деб аталади) — ҳисобга олиш ускуналарини ечиш ва ўрнатишни, ечилган ҳисобга олиш ускуналарини аккредитация қилинган метрология хизматларида (кейинги ўринларда — метрология хизмати) қиёслашдан ўтказишга тақдим этиш ишларининг амалга оширилишини ҳамда ҳисобга олиш ускуналарига тамға (пломба) қўйиш таъминлайди;
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
б) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) барча жараёнларда ҲГТТ билан ҳамкорлик қилади, ҳисобга олиш ускуналарига тамға (пломба) қўйишни амалга оширади;
в) метрология хизмати ечилган ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш билан боғлиқ ишларни амалга оширади;
г) талабгорлар ечилган ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш ва ечиш учун зарур шароит яратади ва ушбу жараёнда иштирок этади.
3. Табиий газни ҳисоблаш учун фақатгина Ўзбекистон Республикаси Ўлчаш воситалари давлат реестрига киритилган турлардаги ҳисобга олиш ускуналаридан фойдаланилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига мос келадиган ҳисобга олиш асбоблари бўлмаганда, ҲГТТларни табиий газ тармоқларига ҳамда истеъмолчилар ва субистеъмолчиларни газ тармоқларига улаш тақиқланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Давлат хизматлари марказлари, ҲГТТ ва метрология хизмати ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
5. Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслаш даврийлиги:
жисмоний шахслар учун — 8 йил;
юридик шахслар учун — 4 йилни ташкил этади.
Ҳисобга олиш ускуналарига 2019 йил 1 ноябрга қадар расмийлаштирилган қиёслаш сертификатларининг амал қилиш муддати ўз кучида қолади.
6. Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш метрология хизмати томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Метрология тўғрисида»ги Қонуннинг 25-моддаси.
7. ҲГТТ ҳисобга олиш ускунасини даврий текширувдан ўтказишнинг амал қилиш муддати тугашидан 30 кун олдин талабгорни ҳисобга олиш ускунасини даврий текширувдан ўтказиш зарурлиги ҳақида ёзма равишда огоҳлантиради.
Талабгорнинг ҲГТТ томонидан белгиланган муддатда расмий равишда огоҳлантирилмаслиги ҳисобга олиш ускуналарини ўз вақтида қиёсловдан ўтказмаганлик учун айбдорликни келтириб чиқармайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ҳисобга олиш ускунаси талабгорнинг айбисиз вақтинчалик бузилганда ёки қиёслашдан ўтказиш учун ечиб олинганда, етказиб берилган табиий газ учун ҳисоб-китоб, ҳисобга олиш бузилишига ёки қиёслашдан ўтказишга қадар бўлган олдинги уч ҳисоб-китоб ойидаги ўртача сарф бўйича аниқланади. Ҳисоб-китобнинг бундай тартиби бир ойдан ортиқ қўлланилиши мумкин эмас.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Ҳисобга олиш ускунаси бир ой муддатда ўрнатилмаган ҳолларда ҳисоб-китоб ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилади.
9. Давлат хизмати кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби
1-§. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш
10. Талабгорлар давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда табиий газни маиший ва электрон ҳисобга олиш ускуналарини навбатдаги даврий қиёслаш қиёслов муддатига 3 ой қолганда проактив шаклда (мурожаатсиз) ҲГТТ томонидан ўтказилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон)
11. Талабгор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими талабгор номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
12. Талабгордан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Талабгор ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Давлат хизматини кўрсатганлик учун:
а) Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда:
жисмоний шахслардан ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи;
юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Бунда ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича бир вақтда мурожаат қилинганда йиғим суммаси бир марта ундирилади.
Ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш назарда тутилмаган ҳолларда ечиш ёки ўрнатиш учун йиғим ундирилмайди.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Давлат хизматлари марказларига келиб мурожаат этилганда:
18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
20 фоизи — метрология хизматининг ҳисобварағига (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда);
қолган маблағлар ҲГТТнинг ҳисобварағига ўтказилади.
Бунда жисмоний шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари ҲГТТ маблағлари ҳисобидан қопланади;
ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,75 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги шахсий ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);
20 фоизи — метрология хизматининг ҳисобварағига (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда);
қолган маблағлар ҲГТТнинг ҳисобварағига ўтказилади.
Бунда жисмоний шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари ҲГТТ маблағлари ҳисобидан қопланади;
б) ҲГТТга тўғридан-тўғри мурожаат қилинганда ёки ҲГТТ томонидан проактив шаклда (мурожаатсиз) давлат хизмати кўрсатилганда, қиёслашдан ўтказиш учун:
жисмоний шахслардан ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 16 фоизи;
юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,2 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Бунда йиғимлар суммаси талабгорнинг шахсий ҳисобварағидан ечиб олинади ва тўлиқ равишда ҲГТТнинг ҳисобварағига ўтказилади. Истеъмолчиларнинг ҳисобга олиш ускуналарини метрология хизмати томонидан қиёсловдан ўтказилганлиги учун тўловлар ҲГТТ ҳисобидан амалга оширилади. Йиғим суммаси ҳисобга олиш ускунаси Регламентнинг 22-бандида белгиланган тартибда ечиб олингандан сўнг талабгорнинг шахсий ҳисобварағидан ечиб олинади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон)
16. Давлат хизматини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда, мазкур Маъмурий регламентнинг 15-бандида кўрсатилган йиғимлар тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорида тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
161. Ижтимоий реестрнинг «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун мазкур регламентнинг 15 ва 16-бандларида белгиланган тегишли йиғимларга 50 фоиз миқдорида, Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига 75 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади. Бунда чегирма Ижтимоий реестрнинг:
«давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасидан «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига ўтказилган оилаларга, уларнинг илгари белгиланган тоифасига мувофиқ миқдорда;
оғир ҳаётий вазиятга тушган оила сифатида «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига киритилган оилаларга «камбағал оила» тоифасидаги оила учун белгиланган миқдорда қўлланилади.
(161-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон)
18. Сўровномада ишончсиз маълумотлар кўрсатилганлиги, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш учун тўловнинг амалга оширилмаганлиги давлат хизматларини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади. Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сўровномада ҳисобга олиш ускунаси билан боғлиқ маълумотлар нотўғри кўрсатилганлиги аниқланган тақдирда, сўровнома рад этилмайди. Бунда, ҲГТТ ходимлари томонидан сўровномада кўрсатилган телефон рақами орқали ариза берувчи билан боғланган ҳолда ёки жойига чиқиб маълумотларга аниқлик киритилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
19. Талабгорлар давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Талабгорлар Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабгор томонидан тасдиқланганидан сўнг реал вақт режимида ҲГТТга электрон шаклда юборилади (қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда, метрология хизматига ҳам юборилади). ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда ҲГТТга электрон шаклда юборилади (қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда, метрология хизматига ҳам юборилади).
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
2-§. Ҳисобга олиш ускуналарини ечиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Ҳисобга олиш ускуналарини ечиш ҲГТТ вакиллари томонидан талабгор иштирокида амалга оширилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. ҲГТТ ходимлари даврий қиёслов муддатига 3 ой қолганда проактив шаклда (мурожаатсиз) ёки сўровнома келиб тушганидан сўнг 5 иш куни ичида талабгор билан келишиб, унинг иштирокида мазкур Регламентга 3-4-иловаларга мувофиқ шаклда тегишли далолатномани 2 нусхада тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олади.
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон)
Далолатноманинг бир нусхаси талабгорга топширади, иккинчи нусхаси ҲГТТ ходимида қолдирилади.
Бундай ҳолатда ҳисобга олиш ускунаси ўрнига текширилган бошқа ҳисобга олиш ускунаси ҲГТТ ҳисобидан дарҳол ўрнатилади.
Талабгор ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилганда, ҳисобга олиш ускунаси ҲГТТ томонидан далолатнома билан бирга метрология хизматига топширилади.
23. Талабгор ёки унинг вакили билан келишилган вақтда ва манзилда бўлмаган тақдирда, сўровномада кўрсатилган телефон рақами (электрон манзили, интернет ва ижтимоий тармоқ) орқали алоқага чиқиб сабабини аниқлайди ва бу ҳақда холислар иштирокида далолатнома тузилиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи муҳри билан расмийлаштирилади ва мурожаат кўрмасдан қолдирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мурожаат кўрмасдан қолдирилганлиги ҳақида ҲГТТ масъул ходимлари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган хабарнома тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда давлат хизмати проактив шаклда (мурожаатсиз) кўрсатилган тақдирда, ҲГТТ томонидан расмийлаштирилган далолатнома нусхаси хат билан талабгорга юборилади ва шу вақтдан бошлаб ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш учун талабгор умумий тартибда ҲГТТга мурожаат қилиши лозим бўлади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон)
3-§. Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш тартиби
24. Ҳисобга олиш ускунаси ҲГТТдан қабул қилиб олинганидан сўнг 3 иш куни ичида метрология хизмати томонидан қиёслашдан ўтказилади.
25. Ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш натижаси ижобий бўлган тақдирда, ҳисобга олиш ускунаси фойдаланишга яроқли деб топилади ва метрология хизмати томонидан ҳисобга олиш ускунасининг қиёслашдан ўтказилганлиги ҳақида сертификат расмийлаштирилади.
Ҳисобга олиш ускунаси унинг ҳисоблаш механизми ва созлаш элементига ўзгартириш киритишнинг олдини олиш мақсадида метрология хизмати томонидан тамғаланади.
Ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш натижаси салбий бўлганда,ҳисобга олиш ускунаси фойдаланишга яроқсиз деб топилади ва бу ҳақда шу куннинг ўзида метрология хизмати масъул ходими томонидан ҳисобга олиш ускунасининг яроқсизлиги ҳақида хабарнома расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сертификат ёки хабарнома расмийлаштирилгандан сўнг реал вақт режимида метрология хизмати масъул ходими уларни ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, ҲГТТга шунингдек, Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) электрон шаклда юборади.
(25-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
26. ҲГТТ сертификат ёки хабарнома келиб тушганидан сўнг 2 иш куни ичида ҳисобга олиш ускунасини метрологик хизматдан олиб кетади.
27. Хабарнома олинган тақдирда ҲГТТ ҳисобга олиш ускунасини 3 иш кунида таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш чорасини кўради. Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини таъмирлаш ёки янгисига алмаштиришга доир сарф-харажатлар ҲГТТ томонидан қопланади.
28. Таъмирланган ҳисобга олиш ускунаси ҲГТТ томонидан 2 иш кунида метрология хизматига тақдим этилиши лозим.
Метрология хизмати ҳисобга олиш ускунасини Регламентнинг 24-25-бандларида назарда тутилган тартибда қайта қиёслашдан ўтказади. Бунда, қайта қиёслаш учун талабгор ёки ҲГТТдан қўшимча тўлов ундирилмайди.
4-§. Ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. ҲГТТ ходимлари ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказгандан кейин 3 иш куни ичида талабгор билан келишилган вақтда талабгор иштирокида ушбу Регламентга 5 ва 6-иловаларга мувофиқ шаклдаги ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш тўғрисида уч нусхада далолатнома тузган ҳолда тамғаланади. Далолатноманинг бир нусхаси талабгорда қолдирилади.
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар ҳисобга олиш ускуналарини фақат ечиш ва (ёки) ўрнатиш (қиёслашдан ўтказмасдан) талаб этилганда ҲГТТ пломба қўйишни ҳисоблагич ўрнатилгандан сўнг бир вақтда амалга оширади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Хизмат кўрсатиш якунланганлиги ҳақида хабардор қилиш учун ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилганлиги ҳақидаги далолатнома тузилган кундан бошлаб 1 иш куни ичида Давлат хизматлари марказларига юборилади.
Талабгор ёки унинг вакили келишилган вақтда ва манзилда бўлмаган тақдирда, бу ҳақда холислар иштирокида далолатнома тузилиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи муҳри билан расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Далолатнома ҲГТТ масъул ходимлари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сўровномада талабгор томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
3-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Давлат хизматлари марказлари, ҲГТТ ва метрология хизмати ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотлар сир сақланишини таъминлайди.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
311. ҲГТТ талабгорларнинг ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш учун жавобгар бўлади, Регламентнинг 23-бандида белгиланган ҳолат бундан мустасно.
(311-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон)
32. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Талабгорлар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

I. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш

1-босқич

Талабгор

1. Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.

1. Хоҳишига кўра

2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йигим тўлаш.

2. Мурожаат қилинганда

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш учун сўровномани ҲГТТга (қиёслашдан ўтказиш учун метрология хизматига ҳам) юбориш.

Реал вақт режимида

II. Ҳисобга олиш ускуналарини ечиш тартиби

1-босқич

ҲГТТ

Талабгор билан келишилган вақтда, унинг иштирокида тегишли далолатнома тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олиш.

5 иш куни мобайнида

III. Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш тартиби

1-босқич

Метрологик хизмат

1. Ҳисобга олиш ускунасини ҲГТТдан қабул қилиб олиш ва қиёслашдан ўтказиш.

1. 3 иш куни мобайнида

2. Сертификат ёки хабарнома расмийлаштирилгандан сўнг уларни электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, ҲГТТга шунингдек, Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) электрон шаклда юбориш.

2. Реал вақт режимида

2-босқич

ҲГТТ

Сертификат ёки хабарнома келиб тушганидан сўнг ҳисобга олиш ускунасини метрология хизматидан олиб кетиш.

2 иш куни мобайнида

IV. Ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш тартиби

1-босқич

ҲГТТ

Талабгор билан келишилган вақтда сўровномада кўрсатилган манзилга бориб, ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб бериш ва уч нусхада тегишли далолатнома тузган ҳолда пломбалаш, далолатноманинг бир нусхасини талабгорда қолдириш.

3 иш куни мобайнида

2-босқич

ҲГТТ

Хизмат кўрсатиш якунланганлиги ҳақида хабардор қилиш учун ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилганлиги ҳақидаги далолатномани Давлат хизматлари марказларига юбориш.

1 иш куни мобайнида

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

__________________

(сана)

________________

(рақам)

Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан

ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш бўйича

СЎРОВНОМА

I. Талабгор — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Ф.И.Ш.:

2. Паспортсерияси ва рақами:

3. Манзили:

4. Абонентнинг шахсий рақами:

5. Телефон рақами:

6. Электрон почта манзили (ихтиёрий):

7. Газни ҳисобга олиш усканасини ўрнатилаётган манзили:

8. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари:

II. Талабгор — юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номланиши:

2. СТИР:

3. Фаолият тури:

4. Газни ҳисобга олиш усканасини ўрнатилаётган манзили:

5. Табиий газни етказиб бериш шартнома санаси ва рақами:

6. Шахсий ҳисоб рақами:

7. Телефон рақами:

8. Электрон почта манзили:

9. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари:

III. Хизмат тури:

1. Хизмат тури:

газни ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш

газни ҳисобга олиш ускунасиниечиш

газни ҳисобга олиш ускунасини қиёслаш

ш.(туман) ________________

201__ йил «___»__________

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

Жисмоний шахслар учун газни ҳисобга олиш ускунасини ечиб олиш
‎ДАЛОЛАТНОМАСИ

‎‎Истеъмолчининг шахсий рақами

‎‎

‎‎Ф.И.Ш.

‎‎

Манзили

‎‎

Телефон рақами, электрон манзили

‎‎

Биз қуйида имзо чекувчилар, вакил _______________________________________________________________

‎(Филиал номи ва газ таъминоти корхонаси бўлими, лавозими, Ф.И.Ш.,)

_________________________________________________________________________

Истеъмолчи иштирокида газни ҳисобга олиш ускунасини ечиш вақтидаги ҳолат қуйидагилардан иборат:

Газни ҳисобга олиш ускунаси завод рақами

‎‎

Тури, маркаси, газни ҳисобга олиш ускунасини ишлаб чиқарувчиси

‎‎

Газни ҳисобга олиш ускунасини ечиб олинаётган вақтдаги кўрсаткичи

Ечиб олинган тамғалар рақами

Газни ҳисобга олиш ускунасини кўришда аниқланган камчиликлар

Шу хақда далолатнома туздик, газни ҳисобга олиш ускунасини ечиш сабаби_______________________________:

• газни ҳисобга олиш ускунасини Абонентга берилди
‎Истеъмолчи газни ҳисобга олиш ускунасини ечилгани ҳақидаги далолатноманибир нусхаси билан биргаликда қиёсловдан ўтказиш учун топширади.
‎• Газ таъминоти корхонаси ходими газни ҳисобга олиш ускунасини хизмат кўрсатиш учун олиб кетади
‎• Истеъмолчи газ тармоғига газни ҳисобга олиш ускунасисиз уланган
‎• Истеъмолчи газ тармоғидан узиб қўйилган
‎• Истеъмолчига алмаштириш фондидан газни ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилган_________________ зав. №_____________, кўрсаткичи ____________m3

Газ таъминоти ташкилоти ходими:

_______________

‎‎________________________

(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Истеъмолчига истеъмол қилинган табиий газ ҳамда Регламент бўйича газни ҳисобга олиш ускунасини ечиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш тартиблари тушунтирилди.

Истеъмолчи:

_________________

_____________________________

(имзо)

(Ф.И.Ш.)‎

ш.(туман) __________________

201__ йил «___»_____________

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
4-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

Юридик шахслар учун газни ҳисобга олиш ускунасини ечиб олиш бўйича _____-сон
‎ДАЛОЛАТНОМА

‎‎Истеъмолчи шахсий рақами

‎‎

Юридик шахс номи

‎‎

Фаолият тури

‎‎

Манзили

‎‎

Телефон рақами, электрон манзили

Биз қуйида имзо чекувчилар, вакил _______________________________________________________________

‎(Филиал номи ва газ таъминоти корхонаси бўлими, лавозими, Ф.И.Ш.,)

Истеъмолчи иштирокида газни ҳисобга олиш ускунасини ечиш вақтидаги ҳолат қуйидагилардан иборат:

Газни ҳисобга олиш ускунасини завод рақами

‎‎

Тури, маркаси, газни ҳисобга олиш ускунасини ишлаб чиқарувчиси

‎‎

Газни ҳисобга олиш ускунасини ечиб олинаётган вақтдаги кўрсаткичи

Ечиб олинган тамғалар рақами

Қиёслов сертификатининг рақами ва амал қилиш муддати

Газни ҳисобга олиш ускунасини АСКУГ тизимига мослиги/мос эмаслиги

‎‎Газни ҳисобга олиш ускунасини кўришда аниқланган камчиликлар

Шу ҳақда далолатнома туздик, газни ҳисобга олиш ускунасини ечиш сабаби_______________________________:

• Газни ҳисобга олиш ускунасини абонентга берилди
‎Истеъмолчи газни ҳисобга олиш ускунасини ечилгани ҳақидаги далолатноманибир нусхаси билан биргаликда қиёсловдан ўтказиш учун топширади.
‎• Истеъмолчи газ тармоғидан узиб қўйилган
‎• Табиий газни етказиб бериш захирадаги газни ҳисобга олиш ускунаси орқали амалга оширилмоқда
‎_____________________________ зав. №_____________, кўрсаткичи ____________m3, қиёслов сертификати рақами _______________, қиёслов сертификати берилган сана «_____»_________ 20__ йил, қиёслов сертификатининг амал қилиш муддати «_____»_________ 20__ йил.

Газ таъминоти ташкилоти ходими:

_______________

‎‎________________________

(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Истеъмолчига истеъмол қилинган табиий газ ҳамда Регламент бўйича газни ҳисобга олиш ускунасини ечиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш тартиблари тушунтирилди.

Истеъмолчи:

_________________

_____________________________

(имзо)

(Ф.И.Ш.)‎

ш.(туман) __________________

201__ йил «___»_____________

(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
5-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

Жисмоний шахсларга газни ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб бериш бўйича _____- сон
‎ДАЛОЛАТНОМА

‎‎Истеъмолчи шахсий рақами ‎‎
‎‎Ф.И.Ш. ‎‎
Манзили ‎‎
Телефон рақами, электрон манзили ‎‎
Биз қуйида имзо чекувчилар, вакил _______________________________________________________________

‎(Филиал номи ва газ таъминоти корхонаси бўлими, лавозими, Ф.И.Ш.,)

____________________________________________________________________________________________
Истеъмолчи иштирокида газни ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш вақтидаги ҳолат қуйидагилардан иборат:
Газни ҳисобга олиш ускунасини завод рақами ‎‎
Тури, маркаси, газни ҳисобга олиш ускунасини ишлаб чиқарувчиси ‎‎
Газни ҳисобга олиш ускунасини қиёслов кўригидан кейинги кўрсаткичи, ўрнатилаётган вақтдаги кўрсаткичи
Қиёслов сертификатининг рақами, қачон берилгани ва амал қилиш муддати
Ўрнатилган тамғалар рақами
Газни ҳисобга олиш ускунасини кўришда аниқланган камчиликлар ‎‎
Газ таъминоти ташкилоти ходими:

_______________

‎‎________________________

(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Бюро ходими:

_______________

________________________

(имзо)

(Ф.И.Ш.)‎

Истеъмолчига истеъмол қилинган табиий газ ҳамда Регламент бўйича газни ҳисобга олиш ускунасини ечиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш тартиблари тушунтирилди.
Истеъмолчи:

_________________

_____________________________

(имзо)

(Ф.И.Ш.)‎

ш.(туман) __________________ 201__ йил «___»_____________
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
6-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

Юридик шахсларга газни ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб бериш бўйича _____- сон
‎ДАЛОЛАТНОМА

‎‎Истеъмолчининг шахсий рақами

‎‎

‎‎Корхона номи

‎‎

Фаолият тури

‎‎

Корхонанинг манзили

‎‎

Телефон рақами, истеъмолчининг электрон манзили

Биз қуйида имзо чекувчилар, вакил _______________________________________________________________

‎(Филиал номи ва газ таъминоти корхонаси бўлими, лавозими, Ф.И.Ш.,)

____________________________________________________________________________________________‎

Истеъмолчи иштирокида газни ҳисобга олиш приборни ўрнатиш вақтидаги ҳолат қуйидагилардан иборат:

Газни ҳисобга олиш ускунасини завод рақами

‎‎

Тури, маркаси, газни ҳисобга олиш ускунасини ишлаб чиқарувчиси

‎‎

Газни ҳисобга олиш ускунасини қиёслов кўригидан кейинги кўрсаткичи, ўрнатилаётган вақтдаги кўрсаткичи

Қиёслов сертификатининг рақами, қачон берилгани ва амал қилиш муддати

Ўрнатилган тамғалар рақами

Газни ҳисобга олиш ускунасини кўришда аниқланган камчиликлар

‎‎

Газ таъминоти ташкилоти ходими:

_______________

‎‎________________________

(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Истеъмолчига истеъмол қилинган табиий газ ҳамда Регламент бўйича газни ҳисобга олиш ускунасини ечиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш тартиблари тушунтирилди.

Истеъмолчи:

_________________

_____________________________

(имзо)

(Ф.И.Ш.)‎

(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги 698-сонли қарорига
3-ИЛОВА
Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Регламент юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда талабгорлар деб аталади) ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускунасини (кейинги ўринларда ҳисобга олиш ускуналари деб аталади) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматларини (кейинги ўринларда давлат хизматлари деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон)
Мазкур Регламент талаблари саноат ўлчов комплексларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Давлат хизматлари проактив шаклда (мурожаатсиз) ҳамда Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали кўрсатилади. Бунда:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) Сув таъминоти корхоналари ёки ҳудудий Иссиқлик таъминоти корхонаси (кейинги ўринларда таъминотчи корхона деб аталади) — ҳисобга олиш ускуналарини ечиш ва ўрнатишни, ечилган ҳисобга олиш ускуналарини аккредитация қилинган метрология хизматларида (кейинги ўринларда метрология хизмати деб аталади) қиёслашдан ўтказишга тақдим этиш ишларининг амалга оширилишини ҳамда ҳисобга олиш ускуналарига тамга (пломба) қўйишни таъминлайди.
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
в) метрология хизмати ечилган ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш ишларни амалга оширади;
г) талабгорлар ечилган ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш ва ечиш учун зарур шароит яратади ва ушбу жараёнда иштирок этади.
3. Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисоблаш учун фақатгина Ўзбекистон Республикаси Ўлчаш воситалари давлат реестрига киритилган турлардаги ҳисобга олиш ускуналаридан фойдаланилиши шарт.
4. Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслаш даврийлиги:
жисмоний шахслар учун — 8 йил;
юридик шахслар учун — 4 йилни ташкил этади.
Ҳисобга олиш ускуналарига 2019 йил 1 ноябрга қадар расмийлаштирилган қиёслаш сертификатларининг амал қилиш муддати ўз кучида қолади.
5. Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш метрология хизмати томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Метрология тўғрисида»ги Қонуннинг 25-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Давлат хизматлари марказлари, таъминотчи корхона ва метрология хизмати ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
7. Таъминотчи корхона ҳисобга олиш ускунасини даврий текширувдан ўтказишнинг амал қилиш муддати тугашидан 30 кун олдин талабгорни ҳисобга олиш ускунасини даврий текширувдан ўтказиш зарурлиги ҳақида ёзма равишда огоҳлантиради.
Талабгорнинг таъминотчи корхона томонидан белгиланган муддатда расмий равишда огоҳлантирилмаслиги ҳисобга олиш ускуналарини ўз вақтида қиёсловдан ўтказмаганлик учун айбдорликни келтириб чиқармайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ҳисобга олиш ускунасини талабгорнинг айбисиз вақтинчалик бузилганда ёки қиёслашдан ўтказиш учун ечиб олинганда, етказиб берилган ичимлик ва иссиқ сув учун ҳисоб-китоб, ҳисобга олиш бузилишига ёки қиёслашдан ўтказишга қадар бўлган олдинги уч ҳисоб-китоб ойидаги ўртача сарф бўйича аниқланади. Ҳисоб-китобнинг бундай тартиби бир ойдан ортиқ қўлланилиши мумкин эмас.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Ҳисобга олиш ускунаси бир ой муддатда ўрнатилмаган ҳолларда ҳисоб-китоб ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилади.
Ичимлик суви ҳисоблагичини ўрнатиш учун жойни ҳозирлаш, ҳисоблагич ўрнатиш учун назорат винтелини мавжудлигини таъминлаш талабгор томонидан амалга оширилади.
9. Давлат хизмати кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
2-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби
1-§. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш
10. Талабгорлар давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда ичимлик суви ва иссиқ сувни ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускуналарини навбатдаги даврий қиёслаш қиёслов муддатига 3 ой қолганда проактив шаклда (мурожаатсиз) таъминотчи корхона томонидан ўтказилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон)
11. Талабгор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими талабгор номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги анкетани электрон равишда тўлдиради.
12. Талабгордан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Талабгор ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Давлат хизматини кўрсатганлик учун:
а) Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда:
жисмоний шахслардан ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи;
юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Бунда ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича бир вақтда мурожаат қилинганда йиғим суммаси бир марта ундирилади.
Ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш назарда тутилмаган ҳолларда ечиш ёки ўрнатиш учун йиғим ундирилмайди.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Давлат хизматлари марказларига келиб мурожаат этилганда:
18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
20 фоизи — метрология хизматининг ҳисобварағига (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда);
қолган маблағлар таъминотчи корхонанинг ҳисобварағига ўтказилади.
Бунда жисмоний шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари таъминотчи корхона маблағлари ҳисобидан қопланади;
ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,75 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);
20 фоизи — метрология хизматининг ҳисобварағига (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда);
қолган маблағлар таъминотчи корхонанинг ҳисобварағига ўтказилади.
Бунда жисмоний шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари таъминотчи корхона маблағлари ҳисобидан қопланади;
б) таъминотчи корхоналарга тўғридан-тўғри мурожаат қилинганда ёки таъминотчи корхона томонидан проактив шаклда (мурожаатсиз) давлат хизмати кўрсатилганда, қиёслашдан ўтказиш учун:
жисмоний шахслардан ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 16 фоизи;
юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,2 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Бунда йиғимлар суммаси талабгорнинг шахсий ҳисобварағидан ечиб олинади ва тўлиқ равишда таъминотчи корхонанинг ҳисобварағига ўтказилади. Истеъмолчиларнинг ҳисобга олиш ускуналарини метрология хизмати томонидан қиёсловдан ўтказилганлиги учун тўловлар таъминотчи корхона ҳисобидан амалга оширилади. Йиғим суммаси ҳисобга олиш ускунаси Регламентнинг 22-бандида белгиланган тартибда ечиб олингандан сўнг талабгорнинг шахсий ҳисобварағидан ечиб олинади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон)
16. Давлат хизматини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда, мазкур Маъмурий регламентнинг 15-бандида кўрсатилган йиғимлар тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорида тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
161. Ижтимоий реестрнинг «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун мазкур регламентнинг 15 ва 16-бандларида белгиланган тегишли йиғимларга 50 фоиз миқдорида, Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига 75 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади. Бунда чегирма Ижтимоий реестрнинг:
«давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасидан «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига ўтказилган оилаларга, уларнинг илгари белгиланган тоифасига мувофиқ миқдорда;
оғир ҳаётий вазиятга тушган оила сифатида «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига киритилган оилаларга «камбағал оила» тоифасидаги оила учун белгиланган миқдорда қўлланилади.
(161-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
18. Сўровномада ишончсиз маълумотлар кўрсатилганлиги, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш учун тўловнинг амалга оширилмаганлиги давлат хизматларини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади. Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сўровномада ҳисобга олиш ускунаси билан боғлиқ маълумотлар нотўғри кўрсатилганлиги аниқланган тақдирда, сўровнома рад этилмайди. Бунда, таъминотчи корхона ходимлари томонидан сўровномада кўрсатилган телефон рақами орқали ариза берувчи билан боғланган ҳолда ёки жойига чиқиб ушбу маълумотларга аниқлик киритилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
19. Талабгорлар давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Талабгор Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабгор томонидан тасдиқланганидан сўнг реал вақт режимида таъминотчи корхонага электрон шаклда юборилади (қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда, метрология хизматига ҳам юборилади). ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда таъминотчи корхонага электрон шаклда юборилади (қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда, метрология хизматига ҳам юборилади).
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
2-§. Ҳисобга олиш ускуналарини ечиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Ҳисобга олиш ускуналарини ечиш таъминотчи корхона вакиллари томонидан вакиллари томонидан талабгор иштирокида амалга оширилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Таъминотчи корхона ходимлари даврий қиёслов муддатига 3 ой қолганда проактив шаклда (мурожаатсиз) ёки сўровнома келиб тушганидан сўнг 5 иш куни ичида талабгор билан келишиб, унинг иштирокида мазкур Регламентга 3-4-иловаларга мувофиқ шаклда тегишли далолатномани 2 нусхада тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олади. Далолатноманинг бир нусхаси талабгорда, иккинчи нусхаси таъминотчи корхона ходимида қолдирилади.
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон)
Талабгор ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилганда, ҳисобга олиш ускунаси таъминотчи корхона томонидан далолатнома билан бирга метрология хизматига топширилади.
23. Талабгор ёки унинг вакили келишилган вақтда ва манзилда бўлмаган тақдирда, сўровномада кўрсатилган телефон рақами (электрон манзили, интернет ва ижтимоий тармоқ) орқали алоқага чиқиб сабабини аниқлайди ва бу ҳақда холислар иштирокида далолатнома тузилиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи муҳри билан расмийлаштирилади ва мурожаат кўрмасдан қолдирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Талабгор томонидан ҳисоблагич ўрнатиш учун жойнинг ҳозирланмаганлиги, ҳисоблагич ўрнатиш учун назорат винтели мавжуд эмаслиги таъминотчи корхона томонидан ушбу камчиликлар бартараф этилгунга қадар мурожаатни кўрмасдан қолдиришга асос бўлади.
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда давлат хизмати проактив шаклда (мурожаатсиз) кўрсатилган тақдирда, таъминотчи корхона томонидан расмийлаштирилган далолатнома нусхаси хат билан талабгорга юборилади ва шу вақтдан бошлаб ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш учун талабгор умумий тартибда таъминотчи корхонага мурожаат қилиши лозим бўлади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мурожаат кўрмасдан қолдирилганлиги ҳақида таъминотчи корхона масъул ходимлари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган хабарнома тузилиб, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.
(23-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Талабгор ҳисоблагичнинг назорат винтели ишлашини таъминлаган ва иш олиб боришга халақит берувчи бошқа омилларни бартараф этган ҳолда 10 кунлик муддат ичида таъминотчи корхона ёки Марказни хабардор қилади.Бунда, қайта мурожаат учун мазкур Регламентнинг 15-бандида назарда тутилган йиғим ундирилмайди.
3-§. Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш тартиби
24. Ҳисобга олиш ускунаси таъминотчи корхонадан қабул қилиб олинганидан сўнг 3 иш куни ичида метрология хизмати томонидан қиёслашдан ўтказилади.
25. Ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш натижаси ижобий бўлган тақдирда, ҳисобга олиш ускунаси фойдаланишга яроқли деб топилади ва метрология хизмати томонидан ҳисобга олиш ускунасининг қиёслашдан ўтказилганлиги ҳақида сертификат расмийлаштирилади.
Ҳисобга олиш ускунаси унинг ҳисоблаш механизми ва созлаш элементига ўзгартириш киритишнинг олдини олиш мақсадида метрология хизмати томонидан тамғаланади.
Ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш натижаси салбий бўлганда,ҳисобга олиш ускунаси фойдаланишга яроқсиз деб топилади ва бу ҳақда шу куннинг ўзида метрология хизмати масъул ходими томонидан ҳисобга олиш ускунасининг яроқсизлиги ҳақида хабарнома расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сертификат ёки хабарнома расмийлаштирилгандан сўнг реал вақт режимида метрология хизмати масъул ходими уларни ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, таъминотчи корхонага, шунингдек, Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) электрон шаклда юборади.
(25-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
26. Таъминотчи корхона сертификат ёки хабарнома келиб тушганидан сўнг 2 иш куни ичида ҳисобга олиш ускунасини метрология хизматидан олиб кетади.
27. Хабарнома олинган тақдирда таъминотчи корхона ҳисобга олиш ускунасини 3 иш кунида таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш чорасини кўради. Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини таъмирлаш ёки янгисига алмаштиришга доир сарф-харажатлар таъминотчи корхона томонидан қопланади.
28. Таъмирланган ҳисобга олиш ускунаси таъминотчи корхона томонидан икки иш кунида уни қайта қиёслашдан ўтказиш учун метрология хизматига тақдим этилиши лозим.
Метрология хизмати ҳисобга олиш ускунасини Регламентнинг 24-25-бандларида назарда тутилган тартибда қиёслашдан ўтказади. Бунда, қайта қиёслаш учун талабгор ёки таъминотчи корхонадан қўшимча тўлов ундирилмайди.
4-§. Ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Таъминотчи корхона ходимлари ҳисобга олиш ускунаси қиёслашдан ўтказилгандан кейин 3 иш куни ичида талабгор билан келишилган вақтда талабгор иштирокида ўрнатилиб, уч нусхада ушбу Регламентга 5-6-иловаларга мувофиқ шаклдаги ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш тўғрисидаги далолатнома тузган ҳолда тамғаланади. Далолатноманинг бир нусхаси талабгорда қолдирилади.
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар ҳисобга олиш ускуналарини фақат ечиш ва (ёки) ўрнатиш (қиёслашдан ўтказмасдан) талаб этилганда таъминотчи корхона пломба қўйишни ҳисоблагич ўрнатилгандан сўнг бир вақтда амалга оширади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таъминотчи корхона томонидан хизмат кўрсатиш якунланганлиги ҳақида хабардор қилиш учун ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилганлиги ҳақидаги далолатнома тузилган кундан бошлаб 1 иш куни ичида Давлат хизматлари марказларига юборилади.
(29-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Талабгор ёки унинг вакили келишилган вақтда ва манзилда бўлмаган тақдирда, бу ҳақда холислар иштирокида далолатнома тузилиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи муҳри билан расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Далолатнома таъминотчи корхона масъул ходимлари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сўровномада талабгор томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
3-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Давлат хизматлари марказлари, таъминотчи корхона ва метрология хизмати ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотлар сир сақланишини таъминлайди.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
311. Таъминотчи корхона талабгорларнинг ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш учун жавобгар бўлади, Регламентнинг 23-бандида белгиланган ҳолат бундан мустасно.
(311-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Талабгорлар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

I. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш

1-босқич

Талабгор

1. Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.

1. Хоҳишига кўра

2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлаш.

2. Мурожаат қилинганда

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш учун сўровномани таъминотчи корхонага (қиёслашдан ўтказиш учун метрология хизматига ҳам) юбориш.

Реал вақт режимида

II. Ҳисобга олиш ускуналарини ечиш тартиби

1-босқич

Таъминотчи корхона

Талабгор билан келишилган вақтда, унинг иштирокида тегишли далолатнома тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олиш.

5 иш куни мобайнида

III. Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш тартиби

1-босқич

Метрологик хизмат

1. Ҳисобга олиш ускунасини таъминотчи корхонадан қабул қилиб олиш ва қиёслашдан ўтказиш.

1. 3 иш куни мобайнида

2. Сертификат ёки хабарнома расмийлаштирилгандан сўнг уларни электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, таъминотчи корхонага шунингдек, Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) электрон шаклда юбориш.

2. Реал вақт режимида

2-босқич

Таъминотчи корхона

Сертификат ёки хабарнома келиб тушганидан сўнг ҳисобга олиш ускунасини метрология хизматидан олиб кетиш.

2 иш куни мобайнида

IV. Ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш тартиби

1-босқич

Таъминотчи корхона

Талабгор билан келишилган вақтда сўровномада кўрсатилган манзилга бориб, ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб бериш ва уч нусхада тегишли далолатнома тузган ҳолда пломбалаш, далолатноманинг бир нусхасини талабгОрда қолдириш.

3 иш куни мобайнида

2-босқич

Таъминотчи корхона

Хизмат кўрсатиш якунланганлиги ҳақида хабардор қилиш учун ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилганлиги ҳақидаги далолатномани Давлат хизматлари марказларига юбориш.

1 иш куни мобайнида

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

__________________

(сана)

________________

(рақам)

Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш бўйича

СЎРОВНОМА

I. Талабгор — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Ф.И.Ш.:

2. Паспорт серияси ва рақами:

3. Манзили:

4. Абонентнинг шахсий рақами:

5. Телефон рақами:

6. Электрон почта манзили:

7. Ҳисобга олиш ускунасини ўрнатилаётган манзили:

8. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари:

II. Талабгор — юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номланиши:

2. СТИР:

3. Ҳисобга олиш ускунасини ўрнатилаётган манзили:

4. Ичимлик ва иссиқ сувни етказиб бериш шартномаси реквизитлари (санаси ва рақами):

5. Шахсий ҳисоб рақами:

6. Телефон рақами:

7. Электрон почта манзили:

8. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари:

III. Хизмат тури:

1. Хизмат тури:

ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш

ҳисобга олиш ускунасини ечиш

ҳисобга олиш ускунасини қиёслаш

ш.(туман) ________________

201__ йил «___»__________

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

Жисмоний шахслар учун ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини ечиб олиш
‎ДАЛОЛАТНОМАСИ

‎‎Истеъмолчининг шахсий рақами

‎‎

‎‎Ф.И.Ш.

‎‎

Манзили

‎‎

Телефон рақами, электрон манзили

‎‎

Биз қуйида имзо чекувчилар, вакил _______________________________________________________________

‎(Филиал номи ва сув (иссиқ сув) таъминоти корхонаси бўлими, лавозими, Ф.И.Ш.,)

_________________________________________________________________________

Истеъмолчи иштирокида Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини ечиш вақтидаги ҳолат қуйидагилардан иборат:

Ҳисобга олиш ускунаси завод рақами

‎‎

Тури, маркаси, ҳисобга олиш ускунасини ишлаб чиқарувчиси

‎‎

Ҳисобга олиш ускунасини ечиб олинаётган вақтдаги кўрсаткичи

Ечиб олинган тамғалар рақами

Ҳисобга олиш ускунасини кўришда аниқланган камчиликлар

Шу ҳақда далолатнома туздик, сувни (иссиқ сувни) ҳисобга олиш ускунасини ечиш сабаби ___________________:

• Ҳисобга олиш ускунасини Абонентга берилди
‎Истеъмолчи сувни ҳисобга олиш ускунасини ечилгани ҳақидаги далолатномани бир нусхаси билан биргаликда қиёсловдан ўтказиш учун топширади.
‎• Сув (иссиқ сув) таъминоти корхонаси ходими ҳисобга олиш ускунасини хизмат кўрсатиш учун олиб кетади
‎• Истеъмолчи сув (иссиқ сув) тармоғига ҳисобга олиш ускунасисиз уланган
‎• Истеъмолчи сув (иссиқ сув) тармоғидан узиб қўйилган
‎• Истеъмолчига алмаштириш фондидан сувни (иссиқ сувни) ҳисобга олиш ускунаси
‎ўрнатилган_________________зав. №_____________, кўрсаткичи ____________m3

Сув (иссиқ сув) таъминоти корхонаси ходими:

_______________

‎‎________________________

(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Истеъмолчига истеъмол қилинган Ичимлик (иссиқ сув) сув ҳамда Регламент бўйича сувни (иссиқ сувни) ҳисобга олиш ускунасини ечиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш тартиблари тушунтирилди.

Истеъмолчи:

_________________

_____________________________

(имзо)

(Ф.И.Ш.)‎

ш.(туман) __________________

201__ йил «___»_____________

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
4-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

Юридик шахслар учун сувни (иссиқ сувни) ҳисобга олиш ускунасини ечиб олиш бўйича _____ - сон ДАЛОЛАТНОМА

‎‎Истеъмолчи шахсий рақами

‎‎

Юридик шахс номи

‎‎

Фаолият тури

‎‎

Манзили

‎‎

Телефон рақами, электрон манзили

Биз қуйида имзо чекувчилар, вакил _______________________________________________________________

‎(Филиал номи ва сув (иссиқ сув) таъминоти корхонаси бўлими, лавозими, Ф.И.Ш.,)

Истеъмолчи иштирокида сувни (иссиқ сувни) ҳисобга олиш ускунасини ечиш вақтидаги ҳолат қуйидагилардан иборат:

Ҳисобга олиш ускунасини завод рақами

‎‎

Тури, маркаси, ҳисобга олиш ускунасини ишлаб чиқарувчиси

‎‎

Ҳисобга олиш ускунасини ечиб олинаётган вақтдаги кўрсаткичи

Ечиб олинган тамғалар рақами

Қиёслов сертификатининг рақами ва амал қилиш муддати

Ҳисобга олиш ускунасини АСКУВ тизимига мослиги/мос эмаслиги

‎‎Ҳисобга олиш ускунасини кўришда аниқланган камчиликлар

Шу ҳақда далолатнома туздик, сувни (иссиқ сувни) ҳисобга олиш ускунасини ечиш сабаби ___________________:

• Ҳисобга олиш ускунасини абонентга берилди
‎Истеъмолчи сувни (иссиқ сувни) ҳисобга олиш ускунасини ечилгани хақидаги далолатноманибир нусхаси билан биргаликда қиёсловдан ўтказиш учун топширади.
‎• Истеъмолчи сув (иссиқ сув) тармоғидан узиб қўйилган.
‎• Ичимлик ва иссиқ сувни етказиб бериш захирадаги сувни (иссиқ сувни) ҳисобга олиш ускунаси орқали амалга
‎оширилмоқда _____________________________ зав. №_____________, кўрсаткичи ____________m3, қиёслов сертификати рақами _______________, қиёслов сертификати берилган сана «_____»_________ 20__ йил, қиёслов сертификатининг амал қилиш муддати «_____»_________ 20__ йил.

Сув (иссиқлик) таъминоти корхонаси ходими:

_______________

‎‎________________________

(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Истеъмолчига истеъмол қилинган Ичимлик ва иссиқ сув ҳамда Регламент бўйича сувни (иссиқ сув) ҳисобга олиш ускунасини ечиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш тартиблари тушунтирилди.

Истеъмолчи:

_________________

_____________________________

(имзо)

(Ф.И.Ш.)‎

ш.(туман) __________________

201__ йил «___»_____________

Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
5-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

Жисмоний шахсларга сувни (иссиқ сувни) ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб бериш бўйича _____ - ДАЛОЛАТНОМА

‎‎Истеъмолчи шахсий рақами

‎‎

‎‎Ф.И.Ш.

‎‎

Манзили

‎‎

Телефон рақами, электрон манзили

‎‎

Биз қуйида имзо чекувчилар, вакил _______________________________________________________________

‎(Филиал номи ва сув (иссиқ сув) таъминоти корхонаси бўлими, лавозими, Ф.И.Ш.,)

Истеъмолчи иштирокида сувни (иссиқ сувни) ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш вақтидаги ҳолат қуйидагилардан иборат:

Ҳисобга олиш ускунасини завод рақами

‎‎

Тури, маркаси, ҳисобга олиш ускунасини ишлаб чиқарувчиси

‎‎

Ҳисобга олиш ускунасини қиёслов кўригидан кейинги кўрсаткичи, ўрнатилаётган вақтдаги кўрсаткичи

Қиёслов сертификатининг рақами, қачон берилгани ва амал қилиш муддати

Ўрнатилган тамғалар рақами

Ҳисобга олиш ускунасини кўришда аниқланган камчиликлар

‎‎

Сув (иссиқ сув) таъминоти корхонаси ходими:

_______________

‎‎________________________

(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Истеъмолчига истеъмол қилинган сув (иссиқ сув) ҳамда Регламент бўйича ҳисобга олиш ускунасини ечиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш тартиблари тушунтирилди.

Истеъмолчи:

_________________

_____________________________

(имзо)

(Ф.И.Ш.)‎

ш.(туман) __________________

201__ йил «___»_____________

(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
6-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

Юридик шахсларга сувни (иссиқ сувни) ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб бериш _____ - сон
‎ДАЛОЛАТНОМА

‎‎Истеъмолчининг шахсий рақами

‎‎

Корхона номи

‎‎

Фаолият тури

‎‎

Корхонанинг манзили

‎‎

Телефон рақами, истеъмолчининг электрон манзили

Биз қуйида имзо чекувчилар, вакил _______________________________________________________________

‎(Филиал номи ва сув (иссиқ сув) таъминоти корхонаси бўлими, лавозими, Ф.И.Ш.,)

Истеъмолчи иштирокида сувни (иссиқ сувни) ҳисобга олиш приборни ўрнатиш вақтидаги ҳолат қуйидагилардан иборат:

Ҳисобга олиш ускунасини завод рақами

‎‎

Тури, маркаси, ҳисобга олиш ускунасини ишлаб чиқарувчиси

‎‎

Ҳисобга олиш ускунасини қиёслов кўригидан кейинги кўрсаткичи, ўрнатилаётган вақтдаги кўрсаткичи

Қиёслов сертификатининг рақами, қачон берилгани ва амал қилиш муддати

Ўрнатилган тамғалар рақами

Ҳисобга олиш ускунасини кўришда аниқланган камчиликлар

Сув (иссиқ сув) таъминоти корхонаси ходими:

_______________

‎‎________________________

(имзо)

(Ф.И.Ш.)

Истеъмолчига истеъмол қилинган Ичимлик ва иссиқсув ҳамда Регламент бўйича сувни (иссиқ сувни) ҳисобга олиш ускунасини ечиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш тартиблари тушунтирилди.

Истеъмолчи:

_________________

_____________________________

(имзо)

(Ф.И.Ш.)‎

(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.08.2019 й., 09/19/698/3600-сон; 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 21.06.2022 й., 09/22/340/0544-сон, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон; 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)