1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида» 2019 йил 16 декабрдаги ЎРҚ-595-сон Қонуни)
Ўзбекистон Республикасининг «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида» 2019 йил 16 декабрдаги ЎРҚ-595-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 20 май,
320-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлатга қарашли бўлмаган мактабгача болалар муассасалари тармоғини ташкил этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 24 июндаги 313-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 6-сон, 33-модда):
қарор номидаги «Давлатга қарашли бўлмаган мактабгача болалар муассасалари» сўзлари «Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
муқаддимадаги «болалар муассасалари» сўзлари «таълим ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«2. Тугатилаётган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг бўшаётган бинолари ва иншоотлари мавжуд жиҳозлари ва асбоб-ускуналари билан биргаликда, кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан 3 йилгача муддатга ижара ҳақи ундирмасдан нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ижарага берилиши мумкинлиги белгилансин.
3. Ишлаб турган давлат мактабгача таълим ташкилотлари таркиби ва ҳудудида, шунингдек, бошқа давлат мактабгача таълим ташкилотларига эга бўлмаган аҳоли яшаш жойларидаги ишлаб турган давлат мактабгача таълим ташкилотлари ўрнига нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг ташкил этилишига йўл қўйилмайди»;
«9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этишга амалдаги қонун ҳужжатлари доирасида ҳар томонлама кўмаклашсинлар;
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда ишлаб турган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг жойлашувини ва болалар билан тўлдирилганлигини, уларнинг бир қисмини кейинчалик сотиш ёки янгидан ташкил этилаётган мактабгача таълим ташкилотларига ижарага бериш учун аниқлаб олиш мақсадида бюджет маблағларидан фойдаланишнинг самарадорлигини пухта ўрганиб чиқсинлар;
давлат таъминоти ташкилотлари учун харидларнинг умумий ҳажмини аниқлашда нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олсинлар ва нодавлат мактабгача болалар ташкилотлари томонидан давлат таъминоти тизимининг савдо корхоналари тармоқлари, шунингдек, чакана савдо тармоқлари орқали нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича майда улгуржи тартибда озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олиш имкониятини таъминласинлар».
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сонли қарорига асосан 2-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 февраль — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 09/24/893/1088-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 17 октябрдаги 230-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 43-сон, 435-модда) билан тасдиқланган Меҳрибонлик уйи тўғрисидаги низомнинг 38-бандидаги «мактабгача таълим муассасалари» сўзлари «мактабгача таълим ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 13 сентябрдаги 256-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 9-сон, 77-модда) билан тасдиқланган Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар) тўғрисидаги низомда:
«14. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари (мактаб-интернатлар) ҳузурида кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига қатнамаган болалар учун уларни мактабга тайёрлаш мақсадида бир ва икки йиллик муддатли, ўз фаолиятини кўп тармоқли ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида олиб борувчи тайёрлов гуруҳлари ташкил этилиши мумкин»;
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сонли қарорига асосан 5-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 февраль — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 09/24/893/1088-сон)
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 10-сон, 75-модда) билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандидаги «мактабгача таълим муассасалари» сўзлари «мактабгача таълим ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 9-сон, 342-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги низом 56-банднинг биринчи хатбошисидаги «Мактабгача таълим муассасалари» сўзлари «Мактабгача таълим ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 декабрдаги 867-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/867/1045-сон)
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг тизимидаги муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 2017 йил 18 декабрдаги 991-сон қарорида:
«16. Таълим ташкилотларига қоплаб бериладиган ойлик компенсацияларни тўлаш учун тақдим этилган маълумотларнинг асослилиги ва тўғрилигига таълим ташкилотининг директори шахсан жавоб беради.
17. Таълим ташкилоти томонидан ойлик компенсация тўловларини қоплаш учун молия органига тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг сохталиги аниқланганда, таълим ташкилотининг директори ва тегишли ходимлари қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади ҳамда ушбу муассаса электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан ойлик компенсация тўловлари қоплаб бериладиган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг реестридан чиқарилади»;
2-илованинг номидаги «таълим муассасаси», «таълим муассасаси раҳбари» ва «таълим муассасаси бош ҳисобчиси» сўзлари тегишли равишда «таълим ташкилоти», «таълим ташкилоти директори» ва «таълим ташкилоти бош бухгалтери» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-илованинг номидаги ва «Нодавлат мактабгача таълим муассасаси номи (тўлиқ кўрсатилади)» устунидаги «таълим муассасаларининг» ва «таълим муассасаси» сўзлари тегишли равишда «таълим ташкилотларининг» ва «таълим ташкилоти» сўзлари билан алмаштирилсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 декабрдаги 867-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/867/1045-сон)
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги 10-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомда:
1-банддаги, 9-банддаги ва Низомга илованинг III позициясидаги ва «Лавозим номи» устунидаги «мактабгача таълим муассасаларининг раҳбар», «мактабгача таълим муассасаси мудири», «Мудир» сўзлари тегишли келишикда «мактабгача таълим ташкилотларининг директор», «мактабгача таълим ташкилоти директори», «Директор» сўзлари билан алмаштирилсин;
«4. Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари миқдорлари ушбу Низомга иловага мувофиқ белгиланади.
Давлат мактабгача таълим ташкилотлари директор ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари муассасалар гуруҳидан келиб чиқиб белгиланади. Бунда 9 та ва ундан ортиқ гуруҳлари мавжуд давлат мактабгача таълим ташкилотлари I гуруҳ, 8 тагача гуруҳлари мавжуд давлат мактабгача таълим ташкилотлари II гуруҳ ҳисобланади.
Давлат мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари ходимнинг лавозимига, малака тоифасига ва давлат мактабгача таълим ташкилотининг турига боғлиқ равишда табақалаштирилади»;
«13. Йиллик иш режаси ҳар бир педагог ходим учун якка тартибда белгиланади ва кенгайтирилган педагогик кенгашда муҳокама қилингандан кейин давлат мактабгача таълим ташкилоти директори томонидан тасдиқланади.
Иш режаларининг бажарилишини назорат қилиш давлат мактабгача таълим ташкилоти директори томонидан амалга оширилади».
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 июндаги 267-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 09/23/267/0438-сон)
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
(1-илованинг 14-банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 426-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 09/22/426/0707-сон)
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 июлдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомда:
3-бандининг биринчи хатбошидаги «туман (шаҳар) суди маъмурий ишлар бўйича» сўзлари «жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банддаги «туман (шаҳар) суди маъмурий ишлар бўйича» сўзлари «жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди» сўзлари билан алмаштирилсин.
(1-илованинг 16-банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 426-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 09/22/426/0707-сон)
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик шаклларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 22 ноябрдаги 944-сон қарорида:
2 ва 3-бандлардаги «мактабгача таълим муассасасини» сўзлари «мактабгача таълим ташкилотини» сўзлари билан алмаштирилсин;
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлашга босқичма-босқич ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 8 декабрдаги 999-сон қарори 2-банднинг олтинчи хатбошисидаги, 3-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги, 7-банддаги «мактабгача таълим муассасаси» сўзлари тегишли келишик ва сонда «мактабгача таълим ташкилоти» сўзлари билан алмаштирилсин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 декабрдаги 1027-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 3-бандининг учинчи хатбошисидаги, 4-банднинг иккинчи ва еттинчи хатбошиларидаги «мактабгача таълим муассасаларининг», «мактабгача таълим муассасаларини», «мактабгача таълим муассасалари» сўзлари тегишли равишда «мактабгача таълим ташкилотларининг», «мактабгача таълим ташкилотларини», «мактабгача таълим ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
20. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-бандидаги «маъмурий ишлар бўйича» сўзлари «жиноят ишлари бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин.
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этиш тўғрисида» 2019 йил 29 январдаги 65-сон қарорида:
25-банддаги, 26-банднинг учинчи хатбошисидаги, 35-банддаги «мактабгача таълим муассасаси раҳбарини (раҳбар бўлмаган тақдирда унинг вазифасини бажарувчи шахсни)», «мактабгача таълим муассасаси раҳбари (раҳбар бўлмаган тақдирда унинг вазифасини бажарувчи шахс)», «мактабгача таълим муассасаси раҳбарига (раҳбар бўлмаган тақдирда унинг вазифасини бажарувчи шахсга)» сўзлари тегишли равишда «мактабгача таълим ташкилоти директорини (директор бўлмаган тақдирда унинг вазифасини бажарувчи шахсни)», «мактабгача таълим ташкилоти директори (директор бўлмаган тақдирда унинг вазифасини бажарувчи шахс)», «мактабгача таълим ташкилоти директорига (директор бўлмаган тақдирда унинг вазифасини бажарувчи шахсга)» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 1-илова номидаги, «Субъект» устунининг 4 ва 5-позицияларидаги, «Тадбирлар» устунининг 1 — 4-позицияларидаги «мактабгача таълим муассасаси» сўзлари тегишли келишик ва сонда «мактабгача таълим ташкилоти» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 2-иловадаги, «Тизимида мактабгача таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ёки уларнинг ҳудудий бўлинмаларининг текширишда қатнашган ходимлари ҳақида маълумот» ва «Мактабгача таълим муассасаси раҳбарининг фикри» устунларидаги «мактабгача таълим муассасасининг», «мактабгача таълим муассасалари» ва «Мактабгача таълим муассасаси раҳбарининг» сўзлари «мактабгача таълим ташкилотининг», «мактабгача таълим ташкилотлари» ва «Мактабгача таълим ташкилоти директорининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача таълим тизими учун кадрлар тайёрлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 майдаги 418-сон қарорида:
муқаддимадаги, 3-банднинг учинчи хатбошисидаги «мактабгача таълим муассасаларини», «мактабгача таълим муассасалари» сўзлари тегишли равишда «мактабгача таълим ташкилотларини», «мактабгача таълим ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Мактабгача таълим муассасалари раҳбар» сўзлари «Мактабгача таълим ташкилотлари директор» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сонли қарорига асосан 26-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 7 ноябрь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/498/0698-сон)
27. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача таълим тизимига илғор ахборот ва педагогика технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 11 июндаги 487-сон қарори 2-бандининг ўнинчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошиларидаги «мактабгача таълим муассасаларини», «мактабгача таълим муассасалари», «мактабгача таълим муассасаларида» сўзлари тегишли равишда «мактабгача таълим ташкилотларини», «мактабгача таълим ташкилотлари», «мактабгача таълим ташкилотларида» сўзлари билан алмаштирилсин.
28. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 25 июлдаги 626-сон қарорида:
қарор номидаги, муқаддиманинг биринчи, иккинчи, тўртинчи хатбошиларидаги «мактабгача таълим муассасаси» сўзлари тегишли келишик ва сонда «мактабгача таълим ташкилоти» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банднинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «мактабгача таълим муассасаси» сўзлари тегишли келишик ва сонда «мактабгача таълим ташкилоти» сўзлари билан алмаштирилсин;
«мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни белгиловчи санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини уч ой муддатда қайта кўриб чиқиб, зарур ҳолларда ўзгартириш киритиш чораларини кўрсин».
8-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларидаги «мактабгача таълим муассасаси» сўзлари тегишли келишик ва сонда «мактабгача таълим ташкилоти» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «мактабгача таълим муассасаси» сўзлари тегишли келишик ва сонда «мактабгача таълим ташкилоти» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «мактабгача таълим муассасаларида» ва «мактабгача таълим муассасалари» сўзлари тегишли равишда «мактабгача таълим ташкилотларида» ва «мактабгача таълим ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «мактабгача таълим муассасаси ошпази ва омбор мудири ёки омборчи» сўзлари «мактабгача таълим ташкилоти ошпази ва хўжалик мудири» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «омбор мудири ёки омборчи» сўзлари «хўжалик мудири» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банддаги «Мактабгача таълим муассасасидаги» ва «муассаса раҳбари» сўзлари тегишли равишда «Мактабгача таълим ташкилотидаги» ва «ташкилот директори» сўзлари билан алмаштирилсин;
«20. Мактабгача таълим ташкилотига таъминотчи корхоналар томонидан келтирилган озиқ-овқат маҳсулотлари бракераж комиссияси томонидан кўриб чиқилганидан кейин ташкилотнинг хўжалик мудири томонидан омборхонага қабул қилиб олинади»;
23-банднинг иккинчи хатбошидаги «омбор мудири» сўзлари «хўжалик мудири» сўзлари билан алмаштирилсин;
26-банднинг биринчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «Мактабгача таълим муассасаларида» сўзлари «Мактабгача таълим ташкилотларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
30-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «мактабгача таълим муассасаси», «мактабгача таълим муассасаси мудири» ва «мудира» сўзлари «мактабгача таълим ташкилоти», «мактабгача таълим ташкилоти директори» ва «директор» сўзлари билан алмаштирилсин;
32-банднинг иккинчи хатбошидаги «мактабгача таълим муассасаси» сўзлари «мактабгача таълим ташкилоти» сўзлари билан алмаштирилсин;
33-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «мактабгача таълим муассасаси» сўзлари тегишли келишикдаги «мактабгача таълим ташкилоти» сўзлари билан алмаштирилсин;
34-банднинг биринчи хатбошисидаги «мактабгача таълим муассасасида» сўзлари «мактабгача таълим ташкилотида» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Мактабгача таълим ташкилотининг озиқ-овқат маҳсулотлари хўжалик мудири энг камида ўрта махсус маълумотга эга бўлиши зарур ва қуйидаги вазифаларни бажаради:»;
3-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «мактабгача таълим муассасаларида», «Мактабгача таълим муассасаларида» сўзлари «мактабгача таълим ташкилотларида», «Мактабгача таълим ташкилотларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банднинг биринчи ва олтинчи хатбошиларидаги «Муассасада», «муассасалар раҳбарларини» сўзлари тегишли равишда «Ташкилотда», «ташкилотлар директорларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банддаги «Муассаса» сўзи «Ташкилот» сўзи билан алмаштирилсин;
10-банддаги «Муассасада» сўзи «Ташкилотда» сўзи билан алмаштирилсин;
14-банднинг биринчи хатбошисидаги «Муассасаларда» сўзи «Ташкилотларда» сўзи билан алмаштирилсин;
15-банднинг иккинчи хатбошисидаги «муассасанинг» сўзи «ташкилотнинг» сўзи билан алмаштирилсин;
16-банддаги «муассасаларда» сўзи «ташкилотларда» сўзи билан алмаштирилсин;
«24. Аутсорсинг усулида овқатлантириш ташкил этиладиган ташкилотларда болаларни овқатлантиришни молиялаштириш ота-оналар тўлов пуллари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, ҳомийлик маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Бунда аутсорсинг усулида овқатлантириш ташкил этилган ташкилотдаги мавжуд ошпаз, ошхона ишчилари штат бирликлари белгиланган тартибда қисқартирилади»;
25-банднинг биринчи хатбошисидаги «муассаса мудири», «муассасанинг» сўзлари «ташкилот директори», «ташкилотнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
27-банддаги «муассаса» сўзи «ташкилот» сўзи билан алмаштирилсин;
28-банддаги «муассаса раҳбари» сўзлари «ташкилот директори» сўзлари билан алмаштирилсин;
31-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «Муассаса раҳбари», «муассаса раҳбарига» сўзлари тегишли равишда «Ташкилот директори», «ташкилот директорига» сўзлари билан алмаштирилсин;
33-банддаги «Муассасада» сўзи «Ташкилотда» сўзи билан алмаштирилсин;
35-банднинг биринчи хатбошидаги «муассаса раҳбари» сўзлари «ташкилот директори» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Иш жойи ва лавозими» устунидаги «мактабгача таълим муассасаси» сўзлари тегишли келишик ва сонда «мактабгача таълим ташкилоти» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 2-илованинг «Тадбирлар» устуни 3 ва 4-позицияларидаги «Муассасаларда», «муассасаларда» сўзлари тегишли равишда «Ташкилотларда», «ташкилотларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
I боб номидаги «Мактабгача таълим муассасаларида» сўзлари «Мактабгача таълим ташкилотларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Тадбирлар» устуни 1, 4 — 10-позицияларидаги «Мактабгача таълим муассасаси» сўзлари тегишли келишик ва сонда «Мактабгача таълим ташкилоти» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Амалга ошириш механизми» устунининг 1, 5 — 8-позицияларидаги «Мактабгача таълим муассасаси» сўзлари тегишли келишик ва сонда «Мактабгача таълим ташкилоти» сўзлари билан алмаштирилсин;
III боб номидаги «Мактабгача таълим муассасаларида» сўзлари «Мактабгача таълим ташкилотларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
IV боб номидаги «Мактабгача таълим муассасаларида» сўзлари «Мактабгача таълим ташкилотларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
V боб номидаги «Мактабгача таълим муассасаларида» сўзлари «Мактабгача таълим ташкилотларида» сўзлари билан алмаштирилсин.
29. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача таълим муассасалари учун ўқув-методик ва дидактик адабиётлар тайёрлаш, танлаш ва экспертизадан ўтказиш, уларни нашр қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 9 сентябрдаги 746-сон қарорида:
4-банднинг учинчи хатбошисидаги «мактабгача таълим муассасалари» сўзлари»мактабгача таълим ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банд «б» кичик бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «мактабгача таълим муассасалари» сўзлари» мактабгача таълим ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банднинг учинчи хатбошисидаги «мактабгача таълим муассасалари» сўзлари «мактабгача таълим ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «МТМнинг» аббревиатураси «МТТнинг» аббревиатураси билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «МТМ ўз фаолиятини давлат мактабгача таълим муассасалари» сўзлари «МТТ ўз фаолиятини давлат мактабгача таълим ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «МТМ раҳбарлари» сўзлари «МТТ директори» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «МТМ ходимларига давлат мактабгача таълим муассасалари» сўзлари «МТТ ходимларига давлат мактабгача таълим ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «МТМнинг» аббревиатураси «МТТнинг» аббревиатураси билан алмаштирилсин.
иккинчи хатбошидаги «ИИВ МТМ» аббревиатураси «ИИВ МТТ» аббревиатураси билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «ИИВ МТМ» ва «мактабгача таълим муассасаларига» сўзлари тегишли равишда «ИИВ МТТ» ва «мактабгача таълим ташкилотларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 22 февралдаги 134-сон қарорига илованинг 10-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 13 майдаги 391-сон қарорининг 6-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида замонавий заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 10 январдаги 16-сон қарори.