Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида» 2019 йил 16 декабрдаги ЎРҚ-595-сон Қонуни)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 29 декабрдаги ПҚ-2707-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июлдаги 626-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.07.2019 й., 09/19/626/3481-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги икки ой муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда давлат мактабгача таълим муассасаларининг намунавий штат бирликларини;
давлат мактабгача таълим муассасаларининг намунавий уставини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
3. Белгилаб қўйилсинки:
давлат мактабгача таълим муассасаларида нутқи, эшитиши ва кўришида енгил нуқсонлар бўлган болаларга хизмат кўрсатиш учун дефектолог штат бирлиги жорий этилади;
психик ривожланишида нуқсонлар бўлган болаларни жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим муассасаларидан ташқари бошқа давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишга йўл қўйилмайди;
жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим муассасалари раҳбар, педагог ва тиббиёт ходимларининг лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида қўшимча тўлов сақлаб қолинади.
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш ҳамда болаларни мактабга тайёрлашнинг мазмуни ва моҳияти юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини кенг ёритсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарорига асосан ўз кучини юқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/391/3120-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарорига асосан ўз кучини юқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/391/3120-сон)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарорига асосан ўз кучини юқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/391/3120-сон)
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июлдаги 626-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.07.2019 й., 09/19/626/3481-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 528-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлатга қарашли бўлмаган мактабгача болалар муассасалари тармоғини ташкил этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 24 июндаги 313-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 6-сон, 33-модда) 2-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари, шунингдек 7, 8 ва 10-бандлари.